Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 72.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Тармоқдаги вазиятни ва рақобатни таҳлили

Купить
Тармоқдаги вазиятни ва рақобатни таҳлили РАҚОБАТНИ ТАҲЛИЛИ ВА СТРАТЕГИК РАҚОБАТ  Стратегияни танлаш компаниянинг ташқи ва ички мухитини баҳолашга асосланган бўлиши керак. Бу соҳада тадқиқот икки йўналишда олиб борилиши зарур.  Тармоқдаги вазият ва ундаги рақобатни ўрганишда биринчи йўналиш компаниянинг макромуҳитига, иккинчи йўналиш микромуҳитига бағишланади. Ушбу мавзуда биз биринчи йўналишнинг таҳлилини ўрганамиз.  Тармоқлар бир-бири билан қуйидаги белгиларга қараб фарқ қилиниши мумкин:  техника тараққиёт даражаси;  зарур сармояларнинг ҳажми;  бозорнинг катталиги (жаҳон, маҳаллий, минтақавий);  маҳсулотнинг стандартлиги (газ, нефть, цемент, химия саноати, пилесос, самолёт ва ҳ.к.);  рақобатнинг кучлилиги ва унинг баҳо, сифат, сервис ва ҳоказоларга йўналтирилганлиги. ТАРМОҚНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАВСИФЛАШ  Тармоқни таҳлил қилишни, унинг асосий иқтисодии кўрсаткичларини тавсифлашдан бошлаш керак. Тармоқ деганда, биз маҳсулотлари бир хил бўлган ва ўзаро бир гуруҳ харидорлар учун курашадиган фирмалар гуруҳини тушунамиз. Бу ерда қуйидаги омилларни таҳлил қилиш керак:  бозор катталиги;  рақобатнинг кучлилиги (маҳаллий, минтақавий, миллий халқаро даражада);  бозорнинг ўсиш суръати ва унинг босқичи (ўсиш бошланиши, тез ўсиш ва чўққига етиш, камолга эриши, тўйиниш, турғунлик, тушиш);  рақобатчиларнинг сони ва уларнинг кучлилиги (тармоқда кўп майда компаниялар мавжудми ёки бир нечта йирик компаниялар фаолият курсатадими);  ҳаридорлар сони уларнинг молиявий имкониятлари;  интеграция "орқага" ёки "олдинга" кетяптими?  тармоқ ТАРМОҚНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАВСИФЛАШ  рақобатдаги фирмаларнинг маҳсулоти ёки хизмати ка н дай даражада табақалашган?  компаниялар ишлаб чиқариш, маҳсулотни етказиш, маркетинг ва реклама тадбирларини амалга ошириш учун сарф қилинган харажатларни камайтира оладими?  ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш учун ишлаб чиқариш қуввватидан тўла фойдаланиш ҳал қилувчи аҳамиятга эгами?  тармоқдаги "ўрганиш тажриба" эгри чизиғи қандай турга эга. Ишлаб чиқариш ҳажми ошганда маҳсулотнинг ўртача нарҳи пасаядими? Тажриба орттириш натижасида - чи?  тармоқда сармоялар сарф қилинаяптими?  тармоқ даромадлари ўртача даражадан юқорими ёки пастми?  Қуйидаги жадвалда симоб ишлаб чиқариш тармоғининг иқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинган Симоб ишлаб чиқариш тармоқнинг иқтисодий кўрсаткичлари 1. Бозор хажми: йиллик ишлаб чиқариш хажми – 4 млн.тн 1. Бозор хажми: ўсиш суръати – йилига 2-3% 1. Хаётий цикли ва босқичи: ёғилиш ва хоказо Тармоқда компаниялар сони: тахминан 30та компания 110 та корхона, ялни ишлаб чикариш қуввати – 4,5 млн. т н. Компанияларнинг бозордаги улуши 3-21 % ни ташкил этади 1. Истеъмолчилар: тахминан 2 минг камёвий фирмалар 1. Вертикал интергация даражаси; аралаш; ўнтадан бешта йирик компаниялар "орқага" интеграциялашган (хомашё сотувчилар билан) ва "олдинга" ишлаб чиқарилган махсулотларнинг 50 % дан кўпроғини қондаш фирмалар харид қилади, бошқа компаниялар фақат қайта ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 1. Бозорга кириш ва ундан чиқиш енгиллиги: бозордан чиқиш учун капиталнинг энг кам хажмиг Асосий иқтисодий тавсифларнинг стратегик ахамияти Омиллар ёки тавсифлар Стратегик ахамияти 1. Бозор хажми Кичик бозорлар йирик янги рақобатчиларни жалб қилмайди. Йирик бозорлар янги компанияларни жалб қилади 2. Бозорнинг ўсиш суръатлари Бозорнинг ўсиш суръати юқори бўлса, бозорга кириш енгил бўлади. Ўсиш суръати паст бўлса, бозордан заиф фирмалар чиқиб кетади кетади. 3. Ишлаб чиқариш қуввати ортиқчалиги ёки етишмаслиги Ишлаб чиқариш қуввати ортиқча бўлса, баҳо ва фойда даражаси пасаяди ва аксинча. 4. Тармоқнинг фойдалилик даражаси Фойдалилик даражаси юқори бўлса,бозорга янги фирмалар келади. Паст бўлса фирмалар сони камаяди 5. Тармоққа кириш ва чиқиш тўсқинлари Тусқинликлар юқори бўлса, улар мавжуд фирмаларни ҳимоя қилади, паст бўлса янги фирмалар очилишига олиб келади. 6. Баҳо харидорлар  Тармоқдаги вазиятни таҳлил этишнинг ҳал қилувчи бўғини-тармоқдаги рақобатни, унинг таъсир этиш кучини ўрганишдир. «Гарвард» бизнес мактабининг профессори М.Портер фикри бўйича тармоқдаги рақобат ҳолатини бешта омил белгилайди.  Тармоқ ичидаги мавжуд фирмалар ўртасидаги рақобат.  Ўрнини боса оладиган товарларни таклиф қилувчи бошқа фирма маҳсулотлари.  Тармоқ ичида янги рақобатчиларнинг вужудга келиш эҳтимоли.  Хом ашё ва бутловчи қисмлар сотадиган, ўз шартларини қўя оладиган фирмалар.  Ўз шартларини қўя оладиган харидорлар.  М.Портер модели содда бўлганлиги сабабли жуда кенг қўлланилади.  Бешта рақобат кучларни энг кучлиси тармоқдаги мавжуд фирмалар ўртасидаги рақобатдир. Рақобатни вужудга келишининг асосий сабаблари куйидагича:  а) битта ёки бир нечта фирмаларда харидорлар талабини яхшироқ қондириш учун имкониятлар мавжуд бўлиши мумкин;  б) айрим фирмалар ўзларининг фаолиятини яхшилаш зарурлигига эҳтиёж сезади. Ракобатнинг иккита тамойили катта аҳамиятга эгадир:  Агар фирма кучли рақобат стратегиясини қўлласа, бу ракобатнинг кучайишига олиб келади.  Рақобатлашувчи фирмалар қандай усулларни кўллашига қараб тармоқдаги рақобат қоидаларини белгилайди, нима қилишива уни қандай қилиб амалга ошириш тадбирларини аниқлайди. Ҳар бир тармоқда рақобат интенсивлигига таъсир этувчи омиллар мавжуд. Булар:  а) Фирмалар сони кўпайса, уларнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ишлаб чиқариш ҳажми бир хил бўлса, рақобат кучаяди. Ундан ташкари рақобатчилар сони қанча кўп бўлса, янги, нуфузли стратегик чоралар вужудга келиши эҳтимоли ошади. Бундай шароитларда бир ёки бир нечта фирмалар устунлик қилиш имкониятига эга эмасдир.  б) Маҳсулотга талаб секин ошса, рақобат кучаяди. Тез ривожланаётган бозорда жой ҳаммага етади. Бу шароитда фирма ўзининг ресурсларини кенгайиб бораётган талабни қондиришга йўналтиради, бошқа фирмаларнинг харидорларини ўзини жалб қилишга интилмайди. Бозорда талаб кескин тушиб кетса ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтирилган ёки ортиқча ишлаб чиқариш қувватига эга фирмалар баҳоларни пасайтириб, сотиш ҳаж Янги рақобатчининг вужудга келиш Янги рақобатчининг вужудга келиш хавф-хатари иккита омилга боғлиқ:хавф-хатари иккита омилга боғлиқ:  Тармоққа кириш учун тўсқинликларнинг мавжудлиги.  Тармоқдаги мавжуд фирмаларнинг янги рақобатчи фирманинг пайдо бўлишига жавоб бериши. Агар янги фирма бозор улушига эга бўлиши учун қийинчиликни сезса, демак тармоққа кириш тўсқинликлари мавжуд бўлади.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha