Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 294.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари

Купить
Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари 1. Халқаро савдода давлатнинг роли. 2. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солишнинг тарифли усуллари. 3. Тариф сиёсатининг асосий кўринишлари. 4. Тарифли бошқарувнинг афзаллик ва камчиликлари. 5. Ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф усуллари. Режа: Ҳар қандай давлатнинг ташқи савдо сиёсати ҳукуматнинг умумиқтисодий йўналишининг муҳим таркибий қисми саналади, янада торроқ маънода эса экспорт- импорт товар оқимлари ҳажми, товар таркиби ва жуғрофий йўналишини тартибга солиш билан боғлиқ бюджет-солиқ фаолияти соҳаларидан биридир. Эркин савдо сиёсати (ёки фритредлик — инглизча free trade) иқтисодий ҳаётнинг бир ҳодисаси сифатида XVIII асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди. Унинг назарий жиҳатдан асосланишида А. Смитнинг машҳур асари - «Халқлар бойлиги табиати ва сабаблари» ҳал қилувчи аҳамият касб этди. 1. Халқаро савдода давлатнинг роли Иқтисодий назарияда одатда эркин савдо протекционизм сиёсатига (ингл. protection — ҳимоя, ҳомийлик), яъни миллий иқтисодиётни ички ва ташқи бозор тамойилларининг салбий таъсирларидан ҳимоялаш мақсадида давлат томонидан жорий этиладиган иқтисодий ва маъмурий чора-тадбирлар тизими қарама- қарши қўйилади. Протекционизм ўз моҳиятига кўра, илк давлатлар шаклланган пайтдан буён мавжуд. Бу сиёсатнинг принциплари назарий жиҳатдан америкалик давлат арбоби А. Гамильтон (XVIII асрнинг охири) ва таниқли немис иқтисодчиси Ф. Лист (XIX асрнинг ўрталари) асарларида ишлаб чиқилган. Бироқ протекционизм амалий чора-тадбирлар серияси сифатида сайёрамизда сўл (СССР) ва ўнг («Учинчи рейх» - фашистлар Германияси) сиёсий оқимларнинг тоталитар режими даврида ўз кульминациясига етган. Бу мамлакатларда савдо соҳаси Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш турли кўринишларда бўлиши мумкин. Уларни товар оқимларига таъсири табиатига кўра бир-биридан жиддий фарқ қилувчи иккита асосий типга ажратиш мумкин: иқтисодий ва маъмурий. Иқтисодий (тарифли деб ҳам аталадиган) усуллардан фойдаланганда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар, энг аввало, нарх мутаносиблиги, товар ва ресурслар экспорти ҳамда импортининг сифати ва шартларига амал қилишади. Ташқи савдони тартибга солишнинг маъмурий (мос равишда тарифсиз) усулларидан фойдаланилганда бозор механизмига давлат органлари томонидан таъсир ўтказилади, уларнинг қарорлари ва ҳатти-ҳаракатлари кўп жиҳатдан ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг хоҳишларини белгилаб беради. 2. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солишнинг тарифли усуллари Ташқи савдони тарифли тартибга солиш усуллари қаторига божхона божлари, божлар, йиғимлар, шунингдек, бошқа билвосита солиқлар, мас. акцизлар киради. Тарифсиз усуллар - товар айирбошлашга таъсир қилиш дастакларини, яъни олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган маҳсулот ҳажми ва номенклатурасини чеклашни билдиради. Улар кўпроқ ривожланаётган ва ҳукумат томонидан протекционистик иқтисодий сиёсатни талаб қилувчи, бозор тузилмалари шаклланаётган ўтиш даври иқтисодиётли мамлакатларга хосдир. Божхона божларининг моҳияти ва кўринишлари Ташқи иқтисодий фаолият амалиётида ташқи савдони давлат томонидан тартибга солишнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири божхона божлари ҳисобланади. Божхона божи иқтисодий моҳияти жиҳатидан товар давлат чегарасидан ўтаётганда олинадиган махсус пул йиғими, солиқни билдиради. Божхона божига тортишнинг иккита асосий усули мавжуд: Махсус, бунда бож миқдори товарнинг оғирлиги, ҳажми миқдори бирлигидан белгиланган сумма сифатида ўрнатилади (масалан, автомобиль двигателининг 1 см3 дан). Адвалор (лот. — ad valorem — қийматдан), бунда божхона божи сотувчи томонидан қайд этилган товар қийматидан фоиз кўринишида аниқланади. 3. Тариф сиёсатининг асосий кўринишлари Тарифнинг катта мамлакат иқтисодиётига таъсири Катта мамлакат учун импорт тарифи фақатгина ички ишлаб чиқаришни ҳимоялаш эмас, балки ташқи дунё билан савдо шартини яхшилаб олиш воситаси ҳамдир. Дарҳақиқат, катта мамлакат импортни қисқартирса, бу мамлакат ана шу товарнинг асосий харидори бўлганлиги сабабли экспортёр мамлакат ушбу товар нархини пасайтиришга мажбур бўлади. Экспорт товарлари нархи ўзгармаган ҳолда импорт товарлар нархининг пасайиши импортёр мамлакат учун савдо шартининг яхшиланишига олиб келади. лекин катта иқтисодиётли мамлакат ҳам импорт божини жорий қилишдан соф фойда кўрмаслиги мумкин. Ички даромад эффекти — бу даромаднинг ички истеъмолчилардан. Савдо шарти эффекти — бу даромаднинг хорижий ишлаб чиқарувчилардан давлат бюджети фойдасига қайта тақсимланиши. Тариф квотаси Тариф квотаси — ўзгарувчан божхона божи кўриниши бўлиб, бож ставкаси миқдори импорт қилинадиган товар ҳажмига боғлиқ бўлади: маълум чегарадаги импортга пастроқ миқдордаги бож, бу чегарадан ошиб кетганда юқорироқ бож ўрнатилади. Экспорт тарифи Экспорт божлари экспорт товарлари мамлакат чегарасидан чиқиб кетаётганда олинадиган мажбурий тўловдир. Протекционизмнинг салбий хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин: · Аҳоли турмуш даражасида соф йўқотишларнинг ортиб кетиши. Импорт божлари киритилганидан кейин харидорлар олиб кирилган товарлар учун янада юқорироқ ҳақ тўлашга мажбур бўлишади. Бу инвестицияларга айланиши мумкин бўлган истеъмолдан ортадиган жамғармаларни камайишига олиб келади. · Янада кўпроқ мамлакатлар томонидан тариф чеклашларини жорий этилишининг занжир реакцияси билан боғлиқ халқаро кўпайтирувчи эффектнинг пайдо бўлиши. · Миллий иқтисодиётда носамаравий соҳалар ва корхоналарнинг сақланиб қолиши. Миллий корхоналарга имтиёзлар берилиши шароитида ишлаб чиқарувчиларда харажатларни камайтириш ва рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришга рағбат бўлмайди. · Иқтисодий соҳада коррупция ва ўз амалидан ф Ҳукуматнинг ТИФни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар комплексини жорий этишга мажбур этувчи омиллар (ижобий омиллар) ичида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: · Иқтисодиётнинг янгидан шаклланаётган соҳалари қудратли хорижий компаниялар рақобатидан ҳимоялаш. · Давлат кўмагисиз тузилмасини қайта қуришнинг иложи бўлмаган жаҳон бозорида рақобатбардош бўлмаган «эски» соҳаларни қўллаб-қувватлаш. · Дискриминацион савдо сиёсати олиб бораётган мамлакатлар ёки компанияларга жавоб тариқасида демпинг ва хорижий рақобатнинг бошқа ноҳалол усуллари билан курашиш. · Жаҳон бозор конъюнктурасидаги тебранишларнинг миллий иқтисодиётга таъсирини камайтириш. Бу омил хомашё ва табиий ресурслар экспорт қилувчи мамлакатлар учун долзарб ҳисобланади. · Бюджетнинг даромад Нотариф усуллар - товар айирбошлашга таъсир килиш дастакларини, яъни олиб кириладиган ёки олиб чикиладиган махсулот ҳажми ва номенклатурасини чеклашни билдиради. Нотариф усуллар микдорий, молиявий, яширин ва ноиқтисодий усулларга ажратилади. Улар кўпрок ривожланаётган ва хукумат томонидан протекционистик иқтисодий сиёсатни талаб килувчи, бозор тузилмалари шаклланаётган утиш даври иқтисодиётли мамлакатларга хосдир. Квоталаш ёки контингентлаш Умуман олганда, бошқа мамлакатлар билан савдони давлат томонидан тартибга солишнинг нотариф усулларининг 50 дан ортиқ тури мавжуд. Уларнинг ичида энг кенг тарқалгани квоталардир. Агар тарифли усуллар аниқ бир товар гуруҳи бўйича экспорт ёки импорт ҳажми масаласини очиқ қолдирса, квоталар олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган маҳсулотнинг қиймат ёки миқд Лицензиялаш Квоталаш жараёни (бошқача қилиб айтганда, контингентлаш), одатда, лицензиялаш, яъни махсус рўйхатга киритилган ресурслар ва маҳсулотлар билан ташқи савдо операцияларини амалга оширишга ваколатга эга бўлган давлат ташкилотлари (вазирликлар ва маҳкамалар) томонидан рухсат бериш билан биргаликда кузатилади. Ташқи савдони лицензиялаш турли кўринишларни олиши мумкин: бош лицензия, бир марталик лицензия ва автоматик лицензия. Лицензияларни жойлаштиришнинг асосий усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин: · Очиқ конкурс — бунда максимал нарх таклиф қилган фирма лицензияга эга бўлади; · яққол афзаллик тизими - бунда давлат ана шу соҳадаги энг обрўли компанияларга лицензия беради; · ҳаражатлар усули - бу рақобатчиларига нисбатан каттароқ ишлаб чиқариш қувватларига Яширин протекционизм кўринишлари Алоҳида мамлакат импорт ёки экспортни бир томонлама чегаралашида фойдаланадиган яширин протекционизм усулларининг юздан ошиқ тури мавжуд. Бу усулларни тўртта катта гуруҳга ажратиш мумкин: · Техник тўсиқлар; · Ички солиқлар ва йиғимлар; · Давлат харидлари доирасидаги сиёсат; · Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар. Савдо сиёсатининг молиявий усуллари: Субсидиялар Лицензиялашга қўшимча равишда, давлат миллий товар ишлаб чиқарувчиларни бевосита ва билвосита субсидиялар тизими, яъни мамлакат бюджетидан айрим корхоналарга ва маҳаллий ҳокимият органларига дотациялар бериш орқали рағбатлантириши мумкин. Бундан мақсад арзон импорт товарлари рақобатидан ҳимоя қилиш, энг асосийси - миллий саноат ва қишлоқ хўжа Савдо сиёсатининг молиявий усуллари: Экспорт кредитлари Экспорт кредитлари ташқи савдо сиёсатининг молиявий усули бўлиб, у миллий фирмалар экспорти ривожланишини давлат томондан молиявий рағбатлантиришни назарда тутади. Экспорт кредитлари қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин: • Миллий экспортёрларга субсидиялашган кредитлар — давлат банклари томонидан бозор ставкасидан паст ставкада кредитлар берилиши; • Хорижий импортёрларга давлат кредитларини берилиши, яъни кредит берган мамлакат товарини сотиб олиш шарти билан; • Миллий экспортёрларни экспорт рискларидан суғурталаш. Савдо сиёсатининг молиявий усуллари: Демпинг Ташқи савдони нотариф усуллар билан тартибга солиш амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, экспорт субсидиялари кўпинча демпингга - хорижий бозорларда экспор Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий мустақиллигини қўлга киритишга қадар, мамлакатнинг ташқи иқтисолий фаолияти собиқ СССРнинг тегишли ва вазирликлари ихтиёрида бўлган эди. Мустақиллик туфайли Ўзбекистон 160 дан ортиқ ҳорижий мамлакатлар билан савдо–иқтисодий алоқаларни йўлга қўйди. Ўзбекистон 1994 йилнинг июнида ЖСТ нинг кузатувчи мақомини олди. Республикамиз МДҲ, ЕИ, Шанхай гуруҳи каби ўнлаб минтиқавий давлатлар билан савдо-иқтисодий мунасабатларни кенгайтириб, ривожлантириб бормоқда.Ушбу жараёнларни боришида республикада ташкил топган ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, божхоналар хизматини ташкил топиши ва шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ва унинг идора- ташкилотларида тегишли ташқи иқтисодий фаолият бўлимларининг фаолият кўрсатиши муҳим аҳамият касб этмоқ Эътиборингиз учун рахмат! 01 070E
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha