Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 88.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Июль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф методлари

Купить
Мавзу: Ташқи савдони тартибга солишиинг нотариф методлари Режа: 1. Нотариф методлариинг гуруҳланиши 2. Миқдорий чекловлар 3. Савдо сиёсатининг молиявий методлари 4. Савдо сиёсатининг яширин методлари 5. Тартибга солишиинг ноиқтисодий методлари 07/19/2025 1 07/19/2025 21-режа. Нотариф методлариинг гуруҳланиши Нотариф усуллар – товар айирбошлашга таъсир қилиш дастакларини, яъни мамлакатга олиб кириладиган ёки четга чиқариладиган маҳсулот ҳажми ва номенклатурасини чеклашни билдиради. Нотариф усуллар микдорий, молиявий, яширин ва ноиқтисодий усулларга ажратилади. Улар устун даражада ривожланаётган ва ҳукумат томонидан протекционистик иқтисодий сиёсатни талаб қилувчи, бозор тузилмалари шаклланаётган ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларига хосдир. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ташқи савдо давлат томонидан тартибга солиш тариф ва нотариф усуллар комбинацияси ёрдамида амалга оширилади. XXI аср бошларида тариф усулларининг мавқейи пасайиб бормоқда. Жаҳон савдо ташкилоти томонидан аъзо мамлакатлар олдига қўйилган стратегик вазифа – улар ўртасидаги ўзаро т 1-жадвал Саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатлар томонидан қўлланиладиган нотариф тўсиқлар (товар баҳосига нисбатан фоизда) 07/19/2025 3Мамлакатлар Квоталар Лицензиялар Бошқа турдаги нотариф тўсиқлар Жами Австрия 12 9 5 26 Бельгия ва Люксембург - 51 - 51 Канада 3 - 2 5 Дания 10 31 - 27 Германия 37 5 2 45 Финляндия 20 26 - 46 Франция - - 96 96 Ирландия 13 15 - 28 Италия 8 46 5 74 Япония 120 - 3 123 АҚШ 6 - - 6 Норвегия 3 62 19 81 Швейцария 10 12 16 38 Швеция 2 3 6 11 07/19/2025 4Бир сўз билан айтганда, ташқи савдо сиёсатининг у ёки бу дастакларини қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилар экан, мамлакат ҳукумати, одатда, уларнинг биргаликда таъсир кўрсатиши ва жорий вазиятга таъсирини, давлат ичкарисида ва ундан ташқарида кутилаётган истиқболларни баҳолайди. Нотариф усулларнинг сақланиб қолиши қуйидаги сабабларга боғлиқ:  аксарият нотариф чекловлар халқаро шартномалар орқали тартибга солинмайди ва уларни қўллаш миллий ҳукуматлар ташаббуси билан амалга оширилади;  нотариф чекловлар товарлар нархининг дарҳол ошиб кетишига олиб келмайди ва истеъмолчига солиқ юки бўлиб тушмайди. 07/19/2025 52-режа. Миқдорий чекловлар Ташқи савдони миқдорий жиҳатдан чеклаш – бу давлат томонидан савдо айланмасининг нотариф методларини қўллаган ҳолда тартибга солишнинг маъмурий методидир. Давлат мазкур усул ёрдамида экспорт ёки импортга рухсат берилган товарларнинг миқдори ва номенклатурасини белгилайди. Миқдорий чекловлар бир мамлакат ҳукуматининг қарори ёки маълум товарлар савдосини мувофиклаштирувчи халқаро савдо келишувлари асосида қўлланилиши мумкин. Ташқи савдони микдорий жиҳатдан чеклаш усуллари қуйидагилардан иборат:  квоталаш/контингентлаштириш;  лицензиялаш;  "экспортни ихтиёрий чеклаш". 07/19/2025 6Квоталаш – бу товарлар экспорти ёки импортини муайян вақт ичида маълум миқдор ёки сумма билан микдорий жиҳатдан чеклашдир. Квоталаш мавсумий кўринишда ёки характерда бўлса контингентлаш шаклига киради. Квоталаш: Экспорт квотаси Импорт квотаси Глобал квоталар Индивидуал квоталар Лицензиялаш. Квоталаш жараёни (бошқача қилиб айтганда, контингентлаш), одатда, лицензиялаш, яъни махсус рўйхатга киритилган ресурслар ва маҳсулотлар билан ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ваколатига эга бўлган давлат ташкилотлари (вазирликлар ва маҳкамалар) рухсати билан амалга оширилади. Лицензиялаш – мутасадди давлат органлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятга рухсат бериш орқали экспорт ёки импорт қилинаётган товарларни муайян вақт ичида маълум бир миқдорда экспорт ёки импорт қилишга рухсат бериш. Лицензиялаш квоталаш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш шакли ҳисобланади. 07/19/2025 7 07/19/2025 8Жаҳон амалиётида лицензиялар қуйидаги шаклларда амалга оширилади:  Бир маротабалик лицензия. Давлат томонидан бирор-бир фирмага битта ташқи савдо шартиомасини амалга ошириш учун бир йилгача муддатда товарни олиб кириш ёки олиб чиқиш тўғрисидаги ёзма рухсатнома.  Бош лицензия – бир йил мабойнида чекланмаган ҳажмда товарни импорт ёки экспорт қилиш учун бериладиган рухсатнома.  Глобал лицензия – маълум вақт ичида дунёнинг хоҳлаган мамлакатига чекланмаган миқдорда ёки қийматда товарни олиб кириш ёки олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги ёзма рухсатнома.  Автоматик лицензия – экспортёр ёки импортёр буюртмасига мувофиқ давлат томонидан дарҳол бериладиган ёзма рухсатнома. 07/19/2025 9Лицензияларни тақсимлаш механизмлари:  аукцион;  конкурс асосида лицензияларни сотиш (оптимал вариант). АҚШда аукционлар, одатда, видеомагнитофонлар, қанд, автомобилларнинг импорти лицензияларини тақсимлашда ишлатилади;  "яққол афзаллик тизими" – давлат томонидан маълум фирмага ўтган даврда қилинган импорт ҳажмига пропорционал тарзда ёки миллий импортёрларнинг талаби структурасига пропорционал тарзда лицензия бериш шакли. АҚШда бу лицензия тури нефтни импорт қилишда ишлатилади;  баҳодан ташқари асосда лицензияларни тақсимлаш. Давлат томонидан товарлар импорти ва экспортини энг самарали шаклда амалга оширадиган фирмаларга беришда ишлатилади. 07/19/2025 10"Экспортни ихтиёрий чеклаш". Мутахассисларнинг фикрича, экспорт квоталарининг муҳим турларидан бири "экспортни ихтиёрий чеклаш'' ҳисобланади. Ҳукумат томонидан одатда йирик импортёр давлатнинг сиёсий тазйиқи остида экспортни ихтиёрий чеклаш жорий қилинади. "Экспортни ихтиёрий чеклаш" – расмий давлатлараро ёки товар экспортига норасмий квота белгилаш тўғрисида савдодаги ҳамкор томонидан савдони чеклаш ёки экспортни кенгайтирмаслик тўғрисидаги мажбуриятга асосланган экспортни миқдор жиҳатидан чеклаш. Бундай амалиёт АҚШ ва ЕИда Япония товарлари (автомобиллар, электроника, пўлат)га нисбатан кенг қўлланилади. Ҳозирги пайтда жаҳонда бундай турдаги 100 дан ортиқ битимлар имзоланган, бироқ бугунги кунда ЖСТ ўз олдига "экспортни ихтиёрий чеклаш"ни ум 07/19/2025 113-режа. Савдо сиёсатининг молиявий методлари Ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф усуллари таркибидаги кейинги йирик гуруҳ молиявий усуллар ҳисобланади ва улар ўз навбатида қуйидаги гуруҳларга ажратилади:  субсидиялар;  экспорт кредитлари;  демпинг. 07/19/2025 12Субсидиялар – миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб- қувватлаш ва импортни билвосита камситишга қаратилгаи давлат бюджетидан ажратиладиган пуллик тўловлар. Субсидиялар импорт товарлар билан рақобатга киришаётган ва экспорт учун мўлжалланган товарлар ишлаб чиқарувчиларга берилиши мумкин. Биринчи ҳолатда у ички субсидия деб, иккинчи ҳолатда эса экспорт субсидияси, деб аталади. Субсидиялар ёрдамида корхоналарни ҳимоя қилиш ва экспортни рағбатлантиришнинг салбий оқибатлари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:  корхоналарнинг субсидиялардан фойдаланишга кўникиб қолиши фаолият самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишда сусткашликка олиб келади;  субсидияларнинг давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши аҳоли зиммасига тушадиган солиқ юкининг ортишини билдиради;  экспорт 07/19/2025 13Экспорт кредитлари ташқи савдо сиёсатининг молиявий усули бўлиб, миллий фирмаларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришни давлат томонидан молиявий рағбатлантиришни назарда тутади. Экспорт кредитлари қуйидага кўринишларда бўлиши мумкин:  миллий экспортёрларга субсидиялашган кредитлар бериш – давлат банклари томонидан бозор ставкасидан паст ставкаларда кредитлар ажратиш;  кредит берган мамлакат товарини сотиб олиш шарти билан хорижий импортёрларга давлат кредитларини бериш;  миллий экспортёрларни экспорт рискларидан суғурталаш. Экспорт кредитлари қисқа, ўрта ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда экспорт кредитлари бошқа давлатларга ташқи ёрдам бериш шакли сифатида талқин этилади. 07/19/2025 14Демпинг – товарни ташқи бозорга мамлакатда мавжуд ўртача баҳога қараганда паст баҳоларда экспортга чиқариш. Ташқи савдо амалиётида демпингнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилади:  спорадик демпинг – ташқи бозорга ортиқча товар захираларини паст баҳоларда эпизодик сотиш;  олдиндан ўйланган ёки атайлаб қилинган демпинг – бозордаги рақибни сиқиб чиқариш ва кейинчалик монопол баҳо ўрнатиш мақсадида экспорт баҳоларини вақтинчалик пасайтириш;  доимий демпинг – доимий равишда товарларнинг экспорт баҳосини нормал баҳога нисбатан паст баҳоларда сотиш;  тескари демпинг – товарлар экспорт баҳосининг мамлакат ички бозоридаги баҳоларга нисбатан ошиб кетиши;  ўзаро демпинг – иккита мамлакатнинг бир хил товарлар бўйича паст баҳоларда ўзаро савдога киришиши. 07/19/2025 154-режа. Савдо сиёсатининг яширин методлари Ташқи савдони тартибга солишнинг миқдорий чеклаш усуллари билаи бир қаторда яширин протекционизм усуллари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Яширин протекционизм турлари:  техник тўсиқлар (миллий стандартларга риоя қилиш, импорт қилинаётган маҳсулотларнинг сифат сертифакатини талаб қилиш, товарларни махсус упаковкалаш ва маркалаш, санитария- эпидемология қоидаларига риоя қилиш);  ички солиқлар ва йиғимлар – мазкур усул импорт қилинаёттан товарларнинг ички баҳосини оширишга қаратилган бўлиб, шу орқали импорт қилинаётган товарнинг рақобатбардошлигини туширишга қаратилган (қўшилган қиймат солиғи, савдо солиғи, акциз солиғи, божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар, порт солиғи, регистрация солиғи ва б.);  давлат хариди доирасидаги сиёсат – давлат 07/19/2025 165-режа. Тартибга солишиинг ноиқтисодий методлари Ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф дастаклари орасидан ҳуқуқий дастаклар ҳам ўрин эгаллаган. Уларни одатда халқаро иқтисодий муносабатларда ноиқтисодий дастаклар, деб номлашади. Бу дастаклар икки ва кўп томонлама келишувларда ўз аксини топади. Савдо келишувлари, денгизда сузиш ва савдо сулҳи – бу давлатлараро шартномаларнинг бир тури бўлиб, икки томонлама савдонинг тамойилларини ва режимини ўрнатади. Ўзаро савдода мамлакатлар бир- бирига нисбатан қулай шарт-шароит яратиб бериш учун ва нейтрал сувлардан, ҳудуддан келишилган ҳолда фойдаланиш учун икки томонлама келишувлар имзолашга ҳаракат қилишади. 07/19/2025 17Давлатлараро келишувларда мамлакатлар бир-бирига нисбатан қуйидаги ҳукуқий режимлардан бирини қўллашга келишиб олишади: Миллий режим – мамлакат ўзининг юридик ва жисмоний шахсларига яратиб берадиган шарт-шароитдан, режимдан ҳамкор мамлакат резидентларига ҳам фойдаланишга рухсат беришини назарда тутувчи режим. Мумкин қадар қулайлик яратиш режими – бир мамлакат томонидан учинчи мамлакат (савдо келишувида акс эттирилмаган мамлакат)га яратган қулай шарт-шароитларни, афзаллик ва имтиёзларни ўз ҳамкор мамлакатига ҳам тақдим этишини назарда тутувчи хуқуқий режим. E’tiboringiz uchun raxmat! 07/19/2025 18
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha