Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 681.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ташқи сиёсат. давлатларнинг ташқи сиёсати ва халқаро дипломатик муносабатлар

Купить
Ташқи сиёсат. давлатларнинг ташқи сиёсати ва халқаро дипломатик муносабатлар Режа:  1. Ҳозирги жаҳон тараққиётида халқаро сиёсий муносабатлар ва уларнинг ривожланиш хусусиятлари .  2. Жаҳон ижтимоий-сиёсий ҳаётида халқаро ташкилотларнинг вужудга келиши ва унинг турлари .  3.Ҳозирги жаҳон тараққиётида халқаро муносабатларни демократиялаш .  4. Ўзбекистон давлатининг халқаро сиёсий ташкилотларда иштирок этиши ва унинг аҳамияти Ҳозирги жаҳон тараққиётида халқаро сиёсий муносабатлар ва уларнинг ривожланиш хусусиятлари  Халқаро сиёсий - муносабатлар тараққиёти сиёсий фаолият натижаларига боғлиқ. Давлатларнинг вужудга келиши улар ўртасидаги муносабатларнинг шаклланишига ҳам сабаб бўлган. Бу объектив характерга эга. Ҳеч бир мамлакат жаҳон ҳамжамиятидан ажралган ҳолда ривожланиши мумкин эмас.  Халқаро сиёсий муносабатлар халқаро муносабатларнинг таркибий қисмидир. Бу муносабатлар давлатларнинг вужудга келиши ва улар ўртасидаги алоқаларнинг шаклланиши асосида рўй берган. Ўтмишда энг қадимги давлатлар: Миср, Вавилон, Эрон, Урарту, Юнонистон, Рим ва бошқа давлатларнинг вужудга келиши ва ривожланиши шундай кечган. Сиёсий муносабатлар  Сиёсий муносабатлар халқаро муносабатларнинг ўзига хос кўринишларидан биридир. Бу муносабатлар тўғрисида француз политологи Раймон Арон шундай ёзади. «Халқаро сиёсий муносабатлар, бу социал бирликлар ва институтлар (давлат, миллат, синф, социал қатлам ва гуруҳлар, дипломатик хизмат маҳкамаси) ўзаро алоқалари ва таъсир заминида шаклланувчи муносабатларнинг бир кўринишидир». Унинг фикрича, иқтисодий, маданий ва социал муносабатлар ўз эволюциясининг маълум бир босқичида, яъни сиёсий тизим давлатчилик ва бошқарув системасининг барқарорлиги билан боғланган жойда ўз-ўзидан сиёсий тус олади. Демак, халқаро сиёсий муносабатлар давлатлар, сиёсий партиялар, ижтимоий ҳамда оммавий жамоат ташкилотларининг мамлакатлар ўртасида олиб борадиган фаолиятидир. Ҳалқаро ҳуқуқ тушунчаси  Халқаро ҳуқуқ - давлатлар ва халқаро муносабатларнинг бошқа субъектлари ўртасида олиб бориладиган сиёсий, иқтисодий, маънавий ва ахлоқий соҳалардаги алоқаларнинг қонун ва қоидалари мажмуидир.  1945 йили БМТ ташкил топди. Унинг Низомида янги даврда мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб туришда муҳим аҳамиятга эга бўлган халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилди.  Халқаро сиёсий муносабатларда вужудга келган можароли муаммоларни халқаро ҳуқуқ, қонун-қоидалари негизида тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида Халқаро Суд фаолият кўрсатади. (Масалан, хунрезлик ишларини олиб борган Югославия Президенти Славада Милошевич ана шу Гагадаги Халқаро суд томонидан тергов қилинди.). Халқаро сиёсий муносабатларда амал қилинадиган тамойиллар. давлатларнинг суверен тенглигини ҳурмат қилиш, уларнинг ички ишларига аралашмаслик; тинч-тотув яшаш сиёсатига оғишмай амал қилиш ; халқаро келишмовчиликларни сиёсий йўл билан ҳал қилиш ; давлатлар чегараларининг дахлсизлиги ва ҳудудининг бир бутунлигини тан олиш; инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш; миллатлар ва элатларнинг ўз ҳуқуқларини ўзлари белгилаш; халқаро мажбуриятларга виждонан амал қилиш . БМТ нинг 1970 йилда қабул қилинган Декларациясига асосан суверен тенглик тушунчаси қуйидаги талабларни ўзида ифода этади: Халқаро ташкилотлар деб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий маданий ва илмий-техник асосларда умумий мақсадларга эришиш учун давлатлар, миллий жамият уюшмалари бирлашувларидан ташкил топган ташкилотларга айтилади. Бу давлат-лар ўртасидаги кўп томонлама алоқа қилишнинг энг муҳим кўринишларидан биридир.  Ҳозирги кунда ҳар хил мазмун ва мақсадларга бўйсундирилган 2,5 мингдан ортиқ халқаро ташкилотлар мавжуд. Бу халқаро ташкилотлар 2 та катта гуруҳга ажратилади: Давлатлараро халқаро ташкилотлар (фақат давлатлар аъзо бўлиши мумкин). Ноҳукумат характерига эга бўлган халқаро ташкилотлар (буларга миллий уюшмалар, жамиятлар, ноҳукумат характеридаги бирлашмалар, мумкин). Халқаро ташкилотлар аъзоларининг сони ва таркибига қараб иккига бўлинади: 1. Умумий (универсал) типдаги халқаро ташкилотлар (турли социал- сиёсий тузумдаги давлатлар иштирок этади). 2. Бир хил типдаги (регионал, субрегионал) халқаро ташкилотлар. Бу халқаро ташкилотлар халқаро муносабатларда ҳамкорлик қилишларига қараб ҳам фарқланади: Масалан, тинчлик ва хавфсизлик, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларга тааллуқли масалалар билан шуғулланадиган ташкилотлар. Бундан ташқари алоҳида вазифаларни бажарувчи халқаро ташкилотлар ҳам мавжуд. Масалан, илмий-техник, маданий, таълим, транспорт, алоқа, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалалар билан шуғулланувчи ташкилотлар. Халқаро ташкилотлар ўзининг оммавий характери, илмий хусусияти, тараққиёт даражаси, мақсадлари, вазифалари ва халқаро муносабатлардаги ўрнига қараб бир неча турга ажралади: 1. Ихтисослашган халқаро ташкилотлар: БМТнинг ЮНЕСКО бўлими, БМТнинг ФАО (Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича) бўлими, БМТнинг ЮНИДО (Саноат тараққиёт дастури), ЖССТ (БМТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти), БМТнинг Космик комитети, БМТнинг Парламентлараро халқаро ташкилоти, ЕХҲТнинг Парламентлар Ассамблеяси, ЮНИСЕФ - БМТнинг Болалар муаммоси билан шуғулланувчи комитети, МАГАТЕ, ХВФ, ВОИС - БМТнинг Бутунжаҳон Маънавий Мулк Ташкилоти ва ҳоказо. 2. Регионал (минтақавий) халқаро ташкилотлар: АДИ, Америка Давлатлари Ташкилоти, Африка Бирлиги Ташкилоти, Осиё ва Африка Бирлиги Ташкилоти, Жанубий-Шарқий Осиё Давлатлари Уюшма 3. Иқтисодий халқаро ташкилотлар : Европа Иқтисодий Ҳамкорлиги, Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт ташкилоти, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё Бирлашган Иқтисодий Тараққиёти юзасидан «Поломбо плани», Марказий Америка Умумий бозори, Халқаро Энергетика Агентлиги, Осиё давлатлари Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти, Жаҳон Интеллектуал мулки ташкилоти, Осиё Ривожланиш банки, ЭКОСОС, МДҲ ва ҳ.к. 4. Ҳарбий-сиёсий халқаро ташкилотлар: НАТО, АНЗЮС, СЕАТО, СЕНТО, ғарбий Европа Иттифоқи ва ҳоказо. Халқаро муносабатларда соғломлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Кейинги йилларда бир қанча қуйидаги концепциялар ишлаб чиқилди: Халқаро сиёсий муносабатларни барқарорлаштиришнинг энг муҳим йўли: 1. Халқаро муносабатларни демократик асосда қайта қуришдир. Буни бир ёки икки давлат ҳал қилиб бўлмайди. Бунда кўпчилик давлатларнинг ҳаракати зарур бўлади . 2. Зиддиятларнинг келиб чиқиши: а) ҳозирги тарихий босқичнинг қарама-қаршиликларидан келиб чиқса; б) сиёсий муносабатларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Ўзбекистон давлатининг халқаро сиёсий ташкилотларда иштирок этиши ва унинг аҳамияти  Мустақиллик йилларида Ўзбекистон асрларга татигулик йўлни босиб ўтди. Айниқса, бу унинг халқаро алоқаларида яққол намоён бўлмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. Турли қитъалардаги давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар йўлга қўйилгани, нуфузли халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилинаётгани, давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг долзарб халқаро муаммоларни ҳал этиш борасидаги ташаббуслари жаҳондаги катта сиёсатчилар томонидан қўллаб-қувватланаётгани бунга мисол бўла олади.  Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга аъзо бўлди. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеяси 48 ва 50-сессияларида ва минг йиллик саммитида сўзлаган нутқлари жаҳо Ўзбекистон давлатининг халқаро сиёсий ташкилотларда иштирок этиши ва унинг аҳамияти  Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), қочоқлар иши бўйича БМТнинг Олий Комиссарлиги, БМТнинг гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича дастури (ЮНДКП), Жаҳон почта иттифоқи, Тараққиёт дастури каби БМТнинг ихтисослашган ташкилотлари ишида фаол иштирок этаётганлигини албатта қайд этишимиз лозим.  1996 йил 21 июнда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи (ЕИ) ўртасида шерикчилик ва ҳамкорлик ҳақида битим имзоланди. Мазкур битим фундаментал, кенг қамровли бўлиб, жуда кўп соҳаларда томонлар орасидаги муносабатларни янги поғонага кўтармоқда. Улар орасида сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, инвестиция, молия, божхона, илм-фан, маданият, соғлиқни с
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha