Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 84.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Тендер савдоларини ташкил этишни асосий максади ва унинг асосий тамоинлари

Купить
1Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўқув Маркази МАВЗУ: Тендер савдоларини ташкил этишни асосий максади ва унинг асосий тамоинлари. 2Режа: 1. Тендер савдолари уларнинг мохияти ва вазифалари. 2. Тендер савдоларини амалга ошириш жараёни ва унинг асосий боскичлари. 3. Узбекистон товар ишлаб чикарувчилари уртасида нарх имтиёзларини берган холда тендер савдоларини утказишда тендер таклифларини бахолаш. 3Тендер савдолари уларнинг мохияти Харид килинадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг тавсифномасини, сонини, бажариш муддатини ва товарни етказиб бериш жойини кўрсатган холда таклифларни етказиб берувчиларга ёки пудратчиларга юбориш тендернинг мохияти хисобланади 4Тендер савдоларини ташкил этишдан асосий мақсад  Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. Сотиб олинаётган хом ашёлар, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларнинг сифат даражасини орттириш. 5Тендер савдоларини асосий тамоинлари  ошкоралик;  тендер қатнашчиларига тенг шароит яратиш;  қарорларни қабул қилишнинг объективлиги;  махаллий корхоналарга устуворлик бериш. 6 ТЕНДЕРЛАРНИНГ ТУРЛАРИ Очик турдаги Ёпик турдагиТЕНДЕРЛАРНИНГ ТУРЛАРИ09 0429 09 0420 251D0C21 26 04 7Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш куйидаги боскичлари  тендернинг сохасини белгилаш;  тендер хужжатларини (ихтисослашган техник ва тижорий консультантларни жалб этган холда) тайёрлаш;  тендерни оммавий ахборот воситаларида эълон килиш ва/ёки тендерда катнашиши мумкин бўлганларга тендерда катнашиш учун таклифномалар жўнатиш;  тендер катнашчиларидан тендер бўйича таклифларни кабул килиш;  тендерда катнашиши мумкин бўлганларни аниклаш;  тендер бўйича тушган таклифларни бахолаш ва тендер голибини аниклаш;  тендер голиби билан контрактни имзолаш. 8 ишчи органнинг номи;  тендернинг мавзуси;  товарни етказиб бериш шартлари ва мўлжалланган етказиб беришни бажариш муддатлари;  сотиб олинадиган товарнинг энг юкори нархи;  тендерда катнашиш учун даъвогарларни олдиндан малакали танлаш муддатлари;  тендер хужжатларини олиши мумкин бўлган тендер комиссияси ишчи органининг манзили, богланиш телефони ва телефакси;  тендер хужжатларининг нархи;  тендер бўйича таклиф бериш вактида тендер катнашчиси учун закалат суммаси;  тендер комиссияси томонидан таклифларни кабул килиб олишнинг (кун ва соат кўрсатилган холдаги) сўнгги муддати; Тендерлар тўгрисидаги ахборотдаги маълумотларда нималар акс эттирилади? 9 Тендер савдоларини ташкил қилиш механизми Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456- сонли Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозлар ни сотиб олиш юзасидан тендер савдоларини ўтказиш т ўғрисидаги Низом” нархлар мониторингини амалга оширишда асосий қонун ҳужжати бўлиб ҳисобланади. Мазкур Низом давлат бюджети, давлат бюджетида консолидациялашувчи давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондлари маблағлари, Ҳукумат кафолати бўйича олинган хорижий кредитлар, Жаҳон банки гуруҳи, ЕТТБ, ОТБ, Халқаро ҳамкорлик Япон банки каби халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан тақдим этилган хорижий грантлар маблағлари эвазига импорт қилинган ёки Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқарилган хом ашёлар, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш бўйи 10 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида бошқача тартиб белгиланган бўлса ёки хорижий грантлар ва кредитлар тақдим этилишида бошқача шартлар белгиланган бўлса, бундай ҳолларда мазкур Низом тартиби қўлланилмайди 11Тендерни ўтказиш мақсади маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини орттириш сотиб олинаётган хом ашёлар, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларнинг сифат даражасини орттириш 12 Битта контракт бўйича 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўпроқ суммага товар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) режалаштирилганда тендер савдолари ўтказилади .  Энг кам ойлик иш хакининг 10 баробаридан ортик булган суммага шартномалар энг яхши таклифларни конкурс асосида танлаб олиш йўли билан тузилади.  Республикамиздаги корхоналар билан ҳисоб-китоблар фақат миллий валютада амалга оширилади 13Ўтказиш усулларига кўра тендерлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Тендер тури буюртмачи томонидан белгиланади.  Очиқ тендерларда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча юридик шахслар қатнашиши мумкин.  Ёпиқ тендерлар истисно ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда, буюртмачи олдиндан белгилаб қўйган ташкилотлар иштирокида ўтказилади, бу ташкилотларга таклифномалар жўнатилади. 14Тендерлар тендерларни ўтказишнинг доимий ёки вақтинчалик органи бўлган тендер комиссияси томонидан ўтказилади.  Тендер комиссияси товар етказиб бериш қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордан ошмайдиган битта контракт бўйича амалга оширилганда харид қилувчи ташкилот (кейинги ўринларда “буюртмачи” деб аталади) томонидан тузилади. Товар етказиб бериш қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордан ошадиган битта контракт бўйича амалга оширилган тақдирда тендер комиссияси буюртмачи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда тузилади.  Тармоқ вазирликлари ва идоралари рози бўлган тақдирда уларнинг вилоят, туман, шаҳар бўлимлари, ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда, тендер ўтказиш бўйича буюртмачилар бўлиши мумкин. 15 Тендер комиссияси аъзолари сони тоқ (одатда камида тўққиз, ўн бир киши), шу жумладан унинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади:  буюртмачининг вакиллари;  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари (зарур бўлганда);  хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва мустақил эксперт ташкилотлар вакиллари;  буюртмачининг юқори ташкилотлари, вазирликлари, идоралари вакиллари;  тендер савдолари хорижий товар етказиб берувчиларни жалб этган ҳолда ташкил қилинган тақдирда, транспорт-экспедиторлик компаниялари вакиллари. Буюртмачининг ёки унга қарашли корхоналар ва ташкилотлар вакиллари сони тендер комиссияси таркибининг 30 фоизидан ошмаслиги керак. Тендер комиссияси аъзоларининг тайинланиши юзасидан бу 16Тендер савдолари харажатларини амалга ошириш учун рухсат берилган сумма қуйидагилар доирасида молиялаштирилади тасдиқланган сметалар молия органлари ёки бюджетдан ташқари фондлар маблағларини тасарруф этувчилар кўрсатмалари ҳукумат кафолати остида олинувчи кредитлар хорижий грантлар бўйича шартномалар 17Етказиб берувчининг мазкур турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариши ёки сотиши (ишлар бажариши, хизматлар кўрсатиши) учун тегишли рухсатномалари мавжудилиги ва сифати талаб даражасида эканлигини текширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бунда тегишли рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензиялар ёки патентлар, шунингдек, товарнинг мувофиқлик сертификати, сифат сертификати ва бошқа шу каби талаб қилинувчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилади ва уларнинг нусхалари илова қилинади. Товарлар хориждан келтирилганда, божхона юк баённомалари нусхаси ҳам талаб қилинади.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha