Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 453.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Тижорат банклари фаолиятини корпоратив бошкариш

Купить
« Тижорат банклари фаолиятини корпоратив бошқариш » Куриладиган саволлар: 1. Тижорат банклари фаолиятини корпоратив бошқаришнинг мазмуни ва унинг аҳамияти. 2. Ўзбекистонда банклар фаолиятини корпоратив бошқаришнинг ҳуқуқий асослари. 3. Корпоратив бошқаришнинг моделлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. 4. Банкларни корпоратив бошқариш моделларининг афзаллик ва камчиликлари. 5. Ўзбекистонда банклар фаолиятини корпоратив бошқаришни ривожлантириш масалалари. Ҳозирги шароитда бошқа мамлакатларда бўлгани сингари Ўзекистонда ҳам банкларни корпоратив бошқарув масалалари асосан тартибга солувчи давлат органлари томонидан амалга ошириш талаб этилмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 24 июндаги 11/6-сонли баённомаси, №472- сонли “Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида”ги Низоми ишлаб чиқилиб, шунга мувофиқ банкларда корпоратив бошқарув ишлари ташкил этилади. Корпоратив бошқарув тугунчаси 70 йилларнинг охирида АҚШда кенг қўлланилган. Бунинг сабаби ўша пайтларда АҚШдаги йирик компаниялар ва фирмалар сиёсий партияларни молиялаштириш ва коррупциянинг ривожланиши натижасида мулкни боқшаришнинг жамоавий шаклига ўтишга мажбур бўлган. Назарий жиҳатдан корпоратив бош қариш банкларни акционерлик жамоавий шакли Корпоратив бошқарувнинг маълум бўлган 3 та таълимоти мавжуд: · "агентлик" таълимоти; · "бошқарув" таълимоти; · "ижтимоий жавобгарлик" назарияси. Агентлик таълимотига асосан бошқарув директори акционерлар ёллаган ходим бўлиб, у ҳисоб беради ва уларнинг манфаатларини юқори қўйаяди. "Бошқарув" концепциясига мувофиқ директор сифатида махсус ваколатлар, хуқуқлар ва мажбуриятлар берилган шахс ҳисобланади (яъни уларнинг маомиюқори бўлади); бунга ихтиёрий тартибли одам бўлиши ва қонунлар асосида ишлаши лозим. "Ижтимоий жавобгарлик" назарияси "акционерная компания" чегараларини кенгайтиради, ва у "бошқа манфаатдор шахсларни" ўз ичига олади.Охирги таълимот бўйича барча шахслар жамият, кредиторлар, акционерлар, омонатчиларни ҳам ўз ичига олади. Корпоратив бошқарув кенг маънода - иштирокчилар концепциясига мувофиқ дахлдор бўлган ҳамма шахсларнинг (акционерлар, бошқарувчилар, кредиторлар, контрагентлар, ёлланган ходимлар, давлат ва бошқалар) расмий ва норасмий муносабатлар тизими сифатида қараш мумкин. Ошқа тизимлар сингари (тартибга солиш, бошқариш) корпоратив бошқаришда ҳам элементлар бўлиб, уларни 3 та гуруҳга бўлиш мумкин: ташкилий-таркибий, норматив- ҳуқуқий , функционал . Ташкилий-таркибий блок амалий фаолиятини амалга оширувчи бўлимлар ва ташкилотларни ўз ичига олади. Норматив- ҳуқуқий ўз ичига компаниянинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берадиган норматив актлар ва корпоратив бошқарув кодексларини олади. Функционал блок ўз ичига фаолиятни амалга ошириш , унинг йўналишлари , шакллари ва усуллари , воситалари , чораларини олади . Корпоратив бошқаришни турли мамлакатларда турлича талқин қилишади. АҚШда ва Англияда компанияларнинг капиталига кўпчилик алоҳида шахслар ва фирмалар эгалик қилади. Континентал модел амал қилувчи давлатларда (Европа, СНГ, Лотин Америкаси) асосан гуруҳларга тегишли бўлади. Шундан келиб чиқиб ушбу мамлакатларда АҚШга нисбатан капитал таксимоти ва унда овозлар берилиши концентрацияси нисбатан юқори. Бундан ташқари, 50 фоиз аҳолиси тўғридан-тўғри ёки билвосита компанияларнинг акцияларига эгалик қилади. Германияда эса ушбу кўрсаткич 20 % ни ташкил қилади. Шундан хулоса қилиш мумкинки, тижорат банклари фаолиятини бошқаришнинг 2 моделини “менежерлар хукмронлик қилувчи модел” АҚШ амалиётида қўлланилади ва Епвропа мамлакатларида кўлланиладиган “акция пакетига эга акционерлар хукмронлик қиладиган мод ИҲТТ нинг корпоратив бошқарув бўйича принципларини ўз ичига олган қоидаси мавжуд. Улар қуйидагилар: 1. акционерлар ҳуқуқлари 2. акционерлар учун тенглик 3. корпоратив бошқаришда акционерларнинг роли. 4. маълумотлар очиқлиги ва транпарентлик 5. кенгашнинг жавобгарлиги. Корпоратив бошқаришда энг асосий масала бўлиб, копания иштирокчиси ҳисобланган 3 та гурухни муносабатларини аниқлаб олишни талаб этади. Булар: акционерлар, банк кенгаши ва бошқарув. Корпоратив бошқариш –акционерлик мулкчилик шакли асосида банклар фаолиятини тактик ва стратегик бошқариш тизимидир. Корпоратив бошқариш –компания эгаларининг ва улар ёллаган ходимларнинг максадли ва ўзаро манфаатли муносабатлари тизими. Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 24 июндаги 11/6-сонли баённомаси, №472-сонли “Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида”ги Низомига асосан «Корпоратив бошқарув» тушунчаси тижорат банки фаолиятини бошқаришда Кенгаш аъзолари ва бошқа раҳбар ходимлар томонидан амалга ошириладиган асосий фаолият ҳамда қоидалар мажмуаси тушунилади. Шу билан бирга корпоратив бошқарув концепцияси бизнес юритиш этикасининг андозалари ва акционерларга бўлган муносабатларда масъулият ҳиси ҳамда банк фаолият кўрсатаётган жамият талабларни эътиборга олишни ўз ичига олади. Корпоратив бошқаришнинг предмети бўлиб амалга корпоратив муносабатлар йиғиндиси ҳисобланади. 1999 йил сентябрда Банк назорати бўйича Базель қўмитаси по «Кредит ташкилотларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш» бўйича махсус ҳужжат қ Банкларда самарали корпоратив бош қ арув п ринцип лари. Базель қўмитаси ҳужжатларига асосан замонавий банклараро рақоат шароитида банкларда самарали корпоратив бошқарув бир қатор принцип ларга асосланади ва улар қуйидагилар : Корпоратив бошқарув кодексларида белгилаб қўйилган ва бошқа стандартларда келтирилган тартибларни қўллаш ; алоҳида олинган ходим ёки банк фаолияти натижаларининг белгилаб олинган ривожланиш стратегияларига мувофиқлик тамойили; ҳуқуқлар ва мажбурятларнинг аниқ тақсимланиш тамойили (жумладан қ арорлар қ абул қ илишда); директорлар кенгаши, бошқарув ва аудиторларнинг ўзаро ҳамкорлик ва самарали таъсир механизми тамойили ; ички назорат тизимининг ишончлилиги ( ички аудит хизмати ва ташқи аудит текширувларини ўтказиш орқали унинг самарадорлигини баҳолаш ) ва рискларни бош Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 104-сонли қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ташкил этиш асосини белгилаб беради. Кўпчилик тижорат корхоналарида Кенгаш аъзолари ва бошқа раҳбарларга корхонани бошқаришда бир қатор эркинликлар берилган. Бироқ, банклар фаолияти бошқа тижорат корхоналари фаолиятига нисбатан бир мунча фарқ қилади. Хусусан, тижорат корхоналар ўз маблағлари асосида операцияларни амалга оширса, тижорат банклари эса жалб қилинган маблағлар асосида операцияларни амалга оширади. Айниқса, банклар ўз фаолиятини амалга оширишда устав капиталидаги ма Банк Бошқарувининг роли Банк Бошқаруви банкнинг жорий фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади. Банк Кенгаши ва акционерлар умумий йиғилиши қарорларини бажариш Бошқарув раиси вазифасига киради. Банк Кенгаши камида 3-та аъзодан иборат бўлган Бошқарув аъзолари таркибини белгилайди. Амалдаги тартибга мувофиқ, Бошқарув аъзолари таркибига Раис ва унинг ўринбосарлари ҳамда банк бош бухгалтери киради. Шунингдек, Бошқарув таркибига банкнинг асосий бўлинмалари раҳбарлари кириши мумкин. Бошқарув аъзолигига номзодлар жиноий, маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсалар ушбу тўғрисида банк Кенгашига маълумот беришлари лозим. Банк Бошқаруви раиси ва унинг аъзоларини тайинлаш Банк Бошқаруви раиси ўз лавозимига Марказий банк билан келишилган ҳолда банк Кенгаши қарори ва акционерлар умумий йиғилиши томон Банк Бошқарувининг мажбуриятлари Банкнинг ҳар кунги фаолиятини бошқариш банк Бошқаруви томонидан амалга оширилиш лозим. Бошқарув аъзолари ўз фаолиятлари давомида банк Кенгаши томонидан белгиланган амалдаги қонунчиликка (ҳамда Марказий банк меъёрий хужжатлари низомларига) зид бўлмаган ҳамда ахлоқий тамойилларни бузмаган банк сиёсатига амал қилишлари лозим. Бундан ташқари, Марказий банкнинг меъёрий хужжатларига асосан банк Бошқарувига банкни бошқаришда қуйидаги сиёсатларни ишлаб чиқиш мажбурияти юкланган. Жумладан, банк кредит сиёсати; банк ликвидлигини бошқариш сиёсати; инвестиция сиёсати; эмиссия сиёсати. Қўшимча равишда, банк Бошқаруви аъзолари банк акционерлари ва Кенгашнинг ишончли вакиллари бўлиб, банк манфаатлари ва акционерларнинг манфаатлари ўзларининг манфаатларидан юқори қўйишлар Корпоратив бошқарув моделларини англо-америка ва япон-герман модел ларига бўламиз. Уни адабиётларда аутсайдер (outside) ва инсайдер (inside) моделлари деб аташади. К орпоратив бошқаришнинг англо-америка модели турли хиллиги билан, яъни диверсификацияланганлиги билан ажралиб туради. Акционерлик капитали турли ўзаро алоқадор бўлмаган субъектлар ўртасида тақсимланади. Бундай шароитда аҳаолининг ҳам маблағлари жалб этилади ва зарур инвестицион шароитни яратиб молия бозорларининг барқарорлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу моделда асосан акциялар назорат пакети 6-14 % ни ташкил қилади. Ушбу моделда акционерлар томонидан акцияларга эгалик қилиш, назорат қилиши илан ажралиб туради. Акционерларнинг ҳуқуқлари кафолатланади ва бошқарувчи ва директорлар уларга ҳисобот беради. Корпоратив бошқаришнинг Корпоратив бошқаришнинг англо-америка моделининг континентал моделдан фарқи қуйидагилар: 1. акцияга турли хил субъектларнинг эгалик қилиши, яъни диверсификаицияси даражаси юқорилиги; 2. компаниялар бўйича қонунчиликда акционерлар манфаатларининг юқори даражада белгиланиши; 3. қимматли қоғозларда ва компаниялар тўғрисидаги норматив ҳужжатларда камчилик акция эгалари манфааларининг ҳимоя қилиниши; 4. банкларнинг ўз малумотларини очишга (тарқатишга) қўйиладиган қаттиқ талаблари билан ажралиб туради. Корпоратив бошқаришнинг Германия модели ёки Континентал моделида акционерлар коцентрациясини кўриш мумкин. Бунда инсайдерлар гуруҳи кам сонли бўлиб, ўз таркибига маълум бир гуруҳларни олади, жумладан ходимларни, оилавий, банкларни, бошқа кредит ташкилотларини, бошқа корпоратив мулк шаклларини, холдинг шаклида бирлашишни ва бошқа кесишмали акцияларга эгалик қилиш механизмларини олади. Бунда жисмоний шахларнинг улуши 20 % дан ортиқроқни ташкил этади. Паст бўлишига сабаб банклардаги омонатларнинг ставкалари дивиденд тўловларидан юқори бўлишидир. Молия муассасалари компанияларнинг 60-70% акцияларига эгалик қилади. Акционерлар бир-бирини яхши билади ва ўзаро муносабатларда қўллаб-қувватлайди. Банклар бир вақтнинг ўзида акционер, кредитор ва бошқа акционерлар учун ишончли шахс бўлиб хизмат қила Корпоратив бошқаришнинг континентал моделнинг фарқли жиҳатлари қуйидагилар: 1. капиталнинг концентрациялашуви; 2. ички назорат; 3. компания барча иштирокчиларининг манфаатларини қондиришга қаратилган йўналиши эгалиги 4. инсайдерлик фаолият салбий натижаларининг нейтраллиги. Унинг асосий камчиликларида бири банкланинг таъсири юқорилиги, яъни акционерлар тизимида асосий улушни (бошқа субъектларга нисбатан) банклар эгаллайди. Бошқарувда асосий пакет эгалари ўзлари назоратни қўлга олишади ва мукаммал корпоратив сиёсат амалга оширилмайди. Стратегик мақсадларни белгилашда миноритар акционерлар ва турли гуруҳлар йўналишлари ҳисобга олинмайди. Корпоратив бошқаришнинг Япон-Герман модели ёки Континентал модели Япония, Ғарбий Европа (Германия, Австрия, Швейцария, Нидерл анд ия ) и Шимолий Европ а (Скандинавские) мамалакатларига хос бўлган бошқарув усули ҳисобланади. Ушбу модел Франци я ( тахминан 20% компани яларда ) и в Бельгияда банклар бошқарувида фойдаланилади. АҚШ ва Б ритания моделидан фарқли равишда Германии модели акционерлик жамиятини бошқаришнинг 3 бўлимли модел : акционерлар йиғилиши , кузатув кенгаши и бошқарувдан иборат. Корпоратив бош қ аришнинг Герман ия модел и амал қилувчи давлатларда акционерлик капитали таксимоти юқорилиги билан ажралиб туради . Йирик немис компанияларида 5 та йирик акционернинг ушбу компаниядаги улуши 40 % акциясига тўғри келади. Германияда, банкларнинг капитал таркибида ташқи инвесторларнинг у
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha