Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Тижорат банклари ва уларнинг функциялари

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ БАНК ИШИ КАФЕДРАСИ Мавзу “ Тижорат банклари ва уларнинг функциялари” ТАҚДИМОТИ 1 Режа 1. Тижорат банклари фаолиятини ташкил қилишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари. 2. Тижорат банклари фаолиятини ташкил қилиш асослари ва уларнинг функциялари. 3. Тижорат банкларининг ташкилий ва функционал тузилиши. 4. Тижорат банкларининг турлари. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири №580 05.11.2019 йил) 1-боб. Умумий қоидалар 2-боб. Банк фаолиятига рухсат беришга доир энг зарур шартлар 3-боб. Филиаллар ва ваколатхоналар 4-боб. Банкнинг корпоратив бошқаруви 5-боб. Пруденциал талаблар ва таваккалчиликларни бошқариш 6-боб. Банкларнинг фаолияти устидан пруденциал назорат ва назорат тадбирлари 7-боб. Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Марказий банк томонидан қўлланиладиган чоралар ҳамда санкциялар 8-боб. Банклараро операциялар ва мижозларга хизмат кўрсатиш 9-боб. Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 10-боб. Банкларда ҳисобга олиш, ҳисоботлар ва аудиторлик текшируви 11-боб. Банкларни қайта ташкил этиш ва тугатиш Мундарижа Адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси.-Т.: “Ўзбекистон”, 2012.-40 б. 2. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни. – Т.: “Ўзбекистон ”, 2019 йил 11 ноябрь . (1995 йил 21 декабрь) 3. Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ги Қонуни. – Т.: “Ўзбекистон”, 2019 йил 5 ноябр. (1996 йил 25 апрель) 4. “ Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 4947-сонли Фармони 5. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 104 б. • 6. Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни. 2019 йил 17 ноябрь. - №556-II. Ўзбекистон Республикасининг валютани тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўплами. – Тошкент: Ўзбекистон, 2019 • 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ- 5177-сонли “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони. www.lex.uz . • 8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ- 3270-сонли “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори. www.lex.uz . • 9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ- 3272-сонли “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори. • 12. Абдуллаева Ш.З. Банк иши. Т.: «Иқтисод-Молия » нашриёти, 2017. – 768 б. • 13. Азизов У.Ў ва бошқалар. Банк иши. Т.: «Фан ва технология» нашриёти, 2018. – 640 б. • 14. Бобақулов Т.И., Абдуллаев У.А. Исаков Ж.Я. “Монетар сиёсат” Дарслик. – “Иқтисод-Молия”, 2019. 274 б. • 15. Бобақулов Т.И., Абдуллаев У.А. Шомуродов Р.Т . “Монетар сиёсат”. Ўқув қўлланма. Т.: “Иқтисод-Молия”, 2018. 236- б. • 16. Бобақулов Т.И., Абдуллаев У.А. “Халқаро валюта-кредит муносабатлари” Дарслик. - «Иқтисод-Молия» - Тошкент, 2019 йил , 232 б. • 17. Омонов А.А, Қоралиев Т.М “Пул ва банклар” Дарслик. Т.: - “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2019 й. – 461 б. • 18. Абдуллаева Ш.З. ва б. “Пул ва банклар” Дарслик. Т.: - “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2019 й. – 628 б. • 19. Абдуллаев Ў.А. Монетар сиёсат. Монография. Тошкент – «IQTISOD-MOLIYA» нашриёт • 19. Comizio V. International Banking Law. West Academic Publishi ng; 1 edition, 2015. 696 p. • 20. Edward F. Mannino Lender Liability and Banking Litigation (Banking LawCorporate Law Series) Law Journal Press; 2019. 800 p. • 21. Рождественская Т.Э., Гузнов А.Г., Шамраев А.В. БАНКОВСКОЕ ПРАВО 2-е изд., пер. и доп. Учебник и практикум для бакалавриата и магистратуры.- — Москва : Издательство Юрайт, 2018. — 371 с.. • 22. Красавина Л.Н. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения. –М.: Юрайт, 2016. – 543 с. • 23. Кейнс Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег. Пер. с англ. – М.: Гелиос АРВ, 1999. – 352 с. • 24. Милтон Фридмен. Если бы деньги заговорили... . Пер. с англ. – М.: Дело, 1999. – 160 с. • 25. Милтон Фридмен. Основы монетаризма. – М.: ТЕИС, 2002.-175 c. 8 • 26. Моисеев С.Р. Денежно-кредитная политика: теория и практика. Учебное пособие. – М.: Московская финансово- промышленная академия, 2011. – 784 с. • 27. Муллажонов Ф.М. Ўзбекистон Республикаси банк тизими. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 368 б. • 28. Навой А.В. Центральный банк в глобальном хозяйстве. – М.: ГОУ ВПО «РЭУ им. Г.В. Плеханова», 2010. – 528 с. • 29. Мэнкью Н.Г. Принципы макроэкономики. 4-е изд. – СПб: Питер, 2009. – 544 с. • 30. Ротбард М. История денежного обращения и банковского дела в США: от колониального периода до Второй мировой войны. Пер. с англ. – Челябинск: Социум, 2012. – 548 с. • 31. Мишкин Ф.С. Экономическая теория денег, банковского дела и финансовых рынков. 7-е изд. Пер. с англ. – М.: ООО «И.Д. Вильямс», 2013. – 880 с. 9 • Интернет сайтлари: • http:// www.my.gov.uz .. (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали). • http:// www . bpk . uz . ( Бозор, пул ва кредит журнали расмий сайти). • http:// www . lex . uz . (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари). • http:// www. stat .uz . (Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси). • http:// www.ecb.evropa.eu . ( Европа Марказий банки расмий сайти). • http: // www.federalrezerve. gov ( АҚШ Марказий банки расмий сайти). • http:// www.boj.or.jp . (Япония банки сайти маълумотлари). • http:// www . imf . org . (Халқаро Валюта Фонди сайти). • http:// www . cbr . ru . (Россия Марказий банки сайти). • http://www. hq . nationalbank . kz . (Қозоғистон Миллий банки сайти). • http://www. sciencedirect.com. (Илмий мақолалар ва нашрлар портали). 10 Маърузада қўлланиладиган янги педагогик технологиялар Ақлий ҳужум: • - ўрганилаётган муаммо ёки масалани гуруҳларга бўлинган ҳолда муҳокама қилиш имконини беради; • - муаммо ёки масаланинг тўғри ечими xусусида талабаларда аниқ тассавур ҳосил бўлади. Маърузада қўлланиладиган янги педагогик технологиялар Инсерт жадвали: • мустақил ўқиш, маъруза тинглаш жараёнида олинадиган маълумотларни яхлит бир тизимга келтиришга имконият яратади. • олдиндан олинган маълумотни янгиси билан ўзаро боғлаш қобилиятини шакллантиришга имкон беради. Маърузада қўлланиладиган янги педагогик технологиялар “ Блитс” усули. • Ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида кўп, xилма-xил фикрлардан, маълумотлардан кераклигини танлаб олишни ўргатишга қаратилган. • 1-САВОЛ • МАРКАЗИЙ БАНКЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИНИНГ АСОСИЙ САБАБИ НИМАДА? ЖАВОБ Марказий банкнинг вужудга келиши • Марказий банк – кредит тизимининг бош бўғини бўлиб, мамлакатда пул-кредит сиёсатини, эмиссия жараёнларини олиб боради. • Биринчи марказий банклар бундан қарийб 300 йил олдин тижорат банкларини ривожланиши натижасида вужудга келган. • Маълумки, дастлабки банклар, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тижорат банклари мустақил равишда қоғоз пулларни эмиссия қилган. ЖАВОБ • Шу даврда банклар мустақил равишда муомалага пул чиқариш ҳуқуқига эга бўлиб, муомалада уларнинг 5500 дан ортиқ турли пул белгилари амал қилган. • Бу ўз навбатида пулларнинг қадрсизланишини, • айрим ҳолларда тижорат банкларининг банкрот • ҳолатига тушиб қолиши иқтисодиётда • пул муомасаласини бузилишига ва • бошқа қатор салбий ҳолатларни вужудга келишига сабаб бўлган. ЖАВОБ • Масалан, АҚШда 1836 ва 1860 йилларда 2500 дан ортиқ штат банклари ташкил этилиб, уларнинг 100 дан ортиғи биринчи 10 (ўн) йил ичида ёпилиб кетган . • Жумладан, 1862 йилда банкларнинг инқирозга юз тутиши натижасида АҚШнинг йирик компания ва фирмалари 100 млрд АҚШ долларидан ортиқ зар ар кўрган. • 2-САВОЛ • МАРКАЗИЙ БАНК ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ ? • 5-модда. Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари • • Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари: 1. нархларнинг; 2. банк тизимининг; 3. тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир. • Марказий банкнинг банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича фаолияти нархларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. • Фойда олиш Марказий банкнинг мақсади ҳисобланмайди. 19 • 2-САВОЛ • Ў.Р. МАРКАЗИЙ БАНКИ ВАЗИФАЛАРИГА ИЗОХ БЕРИНГ ? Ў.Р.Марказий банкининг вазифалари 1. Монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш сиёсатини шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш; 2. Ўзбекистон Республикасида ҳисоб – китобларнинг самарали тизимини ташкил қилиш ва таъминлаш; 3. Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш хамда улар устидан назорат килиш 4. Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин- валюта заҳирасини сақлаш ва уларни бошқариш. 5. Молия вазирлиги билан ҳамкорликда давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш. • 2-САВОЛ • Ў.Р. МАРКАЗИЙ БАНКИ ФУНКЦИЯЛАРИНИ САНАБ БЕРИНГ ? ЎЗ. Марказий банкнинг функциялари 1) Иқтисодиётни пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида мувофиқлаштириш. 2) Ҳисоб-китоб ва пул ўтказиш операцияларини бажаришни йўлга қўйиш. 3) Тижорат банклари фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш. 4) Бошқа кредит муассаларининг касса захираларини сақлаш 5) Расмий олтин-валюта заҳираларини сақлаш 6) Тижорат банкларига кредит бериш 7) Давлат банки сифатида фаолият кўрсатиш 8) Банкнотлар ( нақд пуллар) эмиссия си минимал мажбурий захира меъёрларини ўрнатишфоиз (дисконт) сиёсати тижорат банкларини қайта молиялаштириш очиқ бозор сиёсати таргетирлашМарказий банкнинг пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:2808 260A0E 11 0B 09 0B • 3-САВОЛ 1. . КРЕДИТ ТИЗИМИ ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАСИЗ ? Кредит тизими • Кредит тизими деб кредит муносабатлар мажмуаси ва кредит муносабатларни ташкил қилувчи ва амалга оширувчи кредит институтлар йиғиндисига айтилади. • Кредит тизими орқали ҳуқуқий ва жис-моний шахсларнинг вақтинча бўш маблағлари йиғилади ва корхона, ташкилотларга, аҳолига, давлатга вақтинча фойдаланишга берилади. • Кредит тизими бир неча бўғинлардан иборат бўлиши мумкин. Кредит тизими • Маблағларни жалб қилиши ва тақсимланишига қараб кредит тизими бўғинлари ўз хусусиятларига эга бўлади. • Жаҳон амалиётида кредит тизими ўзининг ташкил қилиниш турига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: • – Марказий банк; • – тижорат банклар; • – махсус-кредит институтлар. • 4-САВОЛ 2. БАНК ТИЗИМИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИНИ САНАБ БЕРИНГ ? БАНК ТИЗИМИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ. I-ДАВР • – Биринчи босқич XIX асрнинг охиридан 1930- 32 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. • Бу давр ичида олдинги мавжуд бўлган банклар заминида Собиқ Совет Иттифоқининг кредит тизими ташкил қилинди . • Бу даврда 30-йилларда иқтисоднинг ривожланишига мос келувчи банклар: тармоқ банклари, ўлка банклари, тижорат банклари, махсус банклар, давлат банклари каби банклар фаолият кўрсатган; • БАНК ТИЗИМИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ. II-ДАВР • 1-БОСҚИЧ.1991-1994 йил-Ўтиш даври банк тизими 1. 1991-йил 15-феврал Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди; 2. 1991-йил 31-август “Ўзбекистон мустақиллиги еълон қилинган кун”. 3. 1992-йил 2-июлда Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига айлантирилди; 4. 1992-йил 8-декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 124-моддасида Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини республика Марказий банки бошқариши белгилаб қўйилди; 5. 1993-йил 7-майда Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди; 6. 1993-йил 15-ноябрдан оралиқ валюта сифатида “Сўм-купон” 1 сўм-1 рубл нисбатда муомалага киритилди. • . • 5-САВОЛ 2. МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ МУСТАКИЛЛИГИ ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАСИЗ ? 1991 йилда В. Грилли фанга Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги тушунчасини киритди. Унинг фикрига кўра, Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги – бу Марказий банк раҳбариятини тайинлаш жараёнини ҳукуматдан мустақиллигидир. Аммо ҳозирги даврда Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги , пул-кредит сиёсатини амалга оширишдаги мустақилликни ҳам ўз ичига олади. 2. Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги Халқаро амалиётда Марказий банкнинг сиёсий мустақиллигини баҳолашда GMT индексидан кенг фойдаланилади. Ушбу индекснинг номи уни биринчи бўлиб таклиф этган олимларнинг фамилияларини бош ҳарфидан келиб чиққан. * Грилли * Маскиандаро * Табеллини GMT индекси бўйича Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги 8 та мезон бўйича баҳоланади: 1. Марказий банк раҳбари Ҳукуматнинг аралашувисиз тайинланади. 2. Марказий банк раҳбари 5 йилдан ортиқ муддатга тайинланади. 3. Марказий банк Бошқарувчилар кенгаши аъзолари Ҳукуматнинг иштирокисиз тайинланади. 4. Марказий банк Бошқарувчилар кенгаши банкни 5 йилдан ортиқ бошқаради. 5. Марказий банк Бошқарувчилар кенгашида Ҳукумат вакилларининг мажбурий иштирокига зарурият йўқ. 6. Пул-кредит соҳасида қабул қилинган қарорларни Ҳукумат томонидан маъқулланиш заруриятининг йўқлиги. 7. Марказий банкда қонун бўйича устувор мақсадлардан бири сифатида мамлакатда баҳолар барқарорлигини таъминлаш мажбурияти бўлиши керак. 8. Марказий банк Ҳукумат билан қарама-қаршиликка бориб қолганда, унинг позициясини кучайтириш им 3. Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги GMT индекси бўйича Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги 7 та мезон бўйича баҳоланади: 1. Ҳукуматга автоматик тарзда кредитлар бериш жараёнининг мавжуд эмаслиги. 2. Марказий банк кредитлари Ҳукуматга бозор ставкаларида берилади. 3. Марказий банк кредитлари Ҳукуматга маълум муддатга берилади. 4. Кредитлар Ҳукуматга чекланган миқдорда берилади. 5. Марказий банк давлат қимматли қоғозларининг бирламчи иштирокчиси ҳисобланмайди. 5. Марказий банк давлат қимматли қоғозларининг бирламчи иштирокчиси ҳисобланмайди. 6. Марказий банк ўзининг фоиз ставкалари мустақил, Ҳукумат билан келишмасдан, ўрнатади. 7. Марказий банк банк секторини назорат қилиш юзасидан жавобгардир. • Тижорат банклари мамлакат банк тизимининг иккинчи бўғинидаги молиявий муассаса ҳисобланади . • Ўзбекистон Республикасида банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарори билан тасдиқланган № 703 ҳамда • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган 2009 йил 8 октябрь 2014-сонли Низом асосида амалга оширилади. • Низомга 2010 йил 27 майда 2014-1- сон, 2011 йил 14 мартдаги 2014-2 сон, 2011 йил 14 декабрь 2014-3-сон ва 2012 йил 19 сентябрдаги 2014-4-… 2018 йил……….. 2019 йил 30 июлда рўйхат рақами 2014-16 сонлар билан ўзгартиришлар киритилди . • Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг " Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида "ги, " Банклар ва банк фаолияти тўғрисида "ги, " Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида "ги ҳамда " Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида "ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларни рўйхатга олиш ва уларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тартибини белгилайди. Жумладан, Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган. банк — банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс; банклар гуруҳи — молия институтларининг юридик шахс бўлмаган бирлашмаси бўлиб, бунда асосий банк бошқа молия институтларини назорат қилади; муҳим аҳамиятга эга ходимлар — банкнинг бошқарув аъзолари бўлмаган, лавозими банк фаолиятига муҳим таъсир кўрсатиш имкониятини берадиган ходимлари;Асосий тушунчалар: 1-боб. Умумий қоидалар • Янги Конунда • БАНК - банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, • Тўловларни амалга ошириш, • Омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, • Ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс. Эски Конунда 1. БАНК- юридик шахс бўлиб қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун Марказий банк лицензиясига эга бўлган тижорат ташкилотидир. А) Юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблаглардан ўз хатари ва таваккалчилиги асосида кредитлаш ёки инвестициялашда фойдаланиш. Б) Тўловларни амалга ошириш . • 2. РАҚАМЛИ БАНК - инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси . • ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ БАНК ОЧИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ. • Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритилиши асосида «РАҚАМЛИ БАНК» термини пайдо бўлди. • Хусусан, инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси рақамли банк эканлиги қайд этилди. • Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади; • «РАҚАМЛИ БАНК» термини биринчи марта Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Фармонига мувофиқ Низомга киритилди. • «РАҚАМЛИ БАНК» орқали касса хизматини кўрсатмаган ҳолда банк хизматларини масофавий кўриш имкони пайдо бўлди. • Банклар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси , " Банклар ва банк фаолияти тўғрисида "ги, " Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида "ги қонунлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, қоида тариқасида, акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилади. 3.БАНК АКЦИЯДОРИ - банк акцияларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс; • 4. НОРЕЗИДЕНТ БАНК – хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган банк. • 5. ХУСУСИЙ БАНК - устав капиталида муассислар (акциядорлар) бўлган жисмоний шахсларнинг улуши камида • 50 фоизни ташкил этиши лозим бўлган банк. • Устав капиталида давлат улуши бўлган юридик шахслар, давлат органлари, шунингдек сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, жамоат фондлари ва диний ташкилотлар хусусий банк муассислари (акциядорлари) бўлиши мумкин эмас; • 6. ЧЕТ ЭЛ БАНКИНИНГ ШЎЪБА БАНКИ – устав капитали тўлалигича норезидент банк томонидан шакллантириладиган банк. • Фақат молиявий аҳволи мустаҳкам ва обрўга эга бўлган норезидент банкларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз шўъба банкларини очишга йўл қўйилади. • Бунда, қисқа муддатли мажбуриятлари Fitch Ratings, Мооdy`s ёки Standart and Poor`s таснифлари бўйича А1 (ёки А+)дан паст бўлмаган рейтингга эга бўлган норезидент банклар устунликка эгадирлар. • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз шўъба банкини очиш ёки банк устав капиталида иштирок этиш истагини билдирган норезидент банкнинг устав капитали 500 млн. евро эквивалентига тенг суммадан кам бўлмаслиги керак. • 7. ЧЕТ ЭЛ КАПИТАЛИ ИШТИРОКИДАГИ БАНК – • Чет эллик инвесторларнинг иштироки устав капитали умумий суммасининг камида • 15 - фоизини ташкил этадиган банк. • Бунда, чет эллик инвесторлардан бири юридик шахс бўлиши лозим. • Бундай банкнинг устав капиталини шакллантиришда резидент жисмоний ва юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидент банклар иштирок этишлари мумкин. 4-боб. Банкнинг корпоратив бошқаруви Акциядорларнинг умумий йиғилиши Кузатув кенгаши БошқарувБанкнинг бошқарув органлари 4-боб. Банкнинг корпоратив бошқаруви Банкнинг кузатув кенгаши:  банк фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;  банкнинг фаолияти ва молиявия барқарорлиги учун жавобгар ҳисобланади. Банк кузатув кенгашининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ваколатлари жумласига қўшимча равишда қуйидагилар киради:  стратегик мақсадларни, корпоратив бошқарув сиёсатини, банкнинг бошқа ички сиёсатларини, таваккалчиликларни аниқлаш, бошқариш, мониторинг қилиш ва улар тўғрисида хабардор этиш;  капиталнинг етарлилигини лозим даражада сақлаб туриш сиёсатини тасдиқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш;  активларни таснифлаш асосида захиралар шакллантирилиши устидан назорат қилиш; 4-боб. Банкнинг корпоратив бошқаруви  банкнинг капитал ва умумий захираларининг етарли даражада сақлаб турилишини таъминлаш;  манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш тартибини тасдиқлаш;  банкнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларини тасдиқлаш;  банкнинг бошқаруви устидан назоратни амалга ошириш;  банкнинг қабул қилинган бизнес-режаси бажарилиши устидан назорат қилиш;  ҳар чоракда банкнинг фаолияти натижалари тўғрисида банк бошқарувининг ҳисоботини эшитиш;  банкнинг ички аудит хизмати фаолиятини ташкил этиш;  ички аудит хизматининг чораклик ҳисоботлари асосида банк бошқаруви томонидан банк стратегиялари ва сиёсатларига риоя этилишини баҳолашдан ўтказиш;  бир йилда камида бир марта амалга оширилган назорат ва текширув фаолияти тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғи 4-боб. Банкнинг корпоратив бошқаруви Банк бошқаруви  стратегик мақсадларни, корпоратив бошқарув сиёсатини, банкнинг бошқа ички сиёсатларини;  таваккалчиликларни аниқлаш, бошқариш, мониторинг қилиш ва таваккалчиликлар тўғрисида хабардор этиш;  капиталнинг етарлилигини лозим даражада сақлаб туриш сиёсатини амалга ошириши;  банкнинг тегишли ва шаффоф ташкилий тузилмасини;  ваколатларни ва жавобгарликни банк ходимлари ўртасида ўз ваколатлари доирасида тақсимлашни таъминлаши;  банк ходимларининг фаолияти устидан назоратни амалга ошириши;  банкнинг қабул қилинган йиллик бизнес-режасини бажариши;  банк акциядорларининг умумий йиғилишига ва кузатув кенгашига бажарилган ишлар, банкка нисбатан қўлланилган чоралар ҳамда санкциялар тўғрисидаги ҳисоботни даврий равишда тақдим этиши;  банк уст • 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб акциядорлик жамиятлари тарзида ташкил этиладиган тижорат банклари • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутиладиган ҳолатлардан ташқари, • Фақат хорижий инвесторнинг устав капиталидаги иштироки улуши 15 фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина ташкил қилиниши мумкин. • Банк операцияларини амалга ошириш ва лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилишда қуйидагилар асосий омил бўлиб ҳисобланади: 1. Банкни ташкил этиш бўйича бизнес режанинг мақбуллиги; 2. Банк устав капиталининг етарлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилганлиги; 3. Даромадлиликнинг истиқболлари ; 4 . Ташкил этилаётган банк раҳбарининг малакаси ва обрўси; 5. Банкни ташкил этиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги; 6. Монополияга қарши чораларнинг мавжудлиги • . Юридик ва жисмоний шахслар шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин. • Банкнинг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирок этишига йўл қўйилмайди, чет эл капитали иштирокидаги банклар ва чет эл банкининг шўъба банкларини ташкил этиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно. • Бир акциядорнинг тижорат банки устав капиталидаги улуши • 2000 йилнинг 1 январидан 20 фоиз, • 2001 йилнинг 1 январидан 13 фоиз, • 2002 йилнинг 1 январидан 7 фоиз • "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-моддасига асосан, юридик ёки жисмоний шахс ёхуд ўзаро келишув билан боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир неча битим натижасида банк акцияларининг 5 фоизидан ортиғини олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабардор қилинишини, 20 фоизидан ортиғини олиш эса, олдиндан унинг розилигини олишни талаб қилади. • Марказий банкнинг олдиндан розилигини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади; • Марказий банкнинг розилиги олинган улуш миқдорини ошириш учун Марказий банкдан такроран ол • Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган юридик ва/ёки жисмоний шахслар томонидан банкнинг устав капиталидаги акцияларнинг 35 % ва ундан ортиқ фоизини тасарруф этиш бўйича битимлар тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 456-модда) билан тасдиқланган • Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилади. • Бир акциядорнинг банк устав капиталидаги улуши 1. Банклар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, 2. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, 3. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари • ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, қоида тариқасида, акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилади. • Бир акциядорнинг банк устав капиталидаги улуши • Шунингдек, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-моддасига асосан, юридик ёки жисмоний шахс ёхуд ўзаро келишув билан боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир неча битим натижасида 1. Банк акцияларининг 5 фоизидан ортиғини олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилинишини, 2. 20 фоизидан ортиғини олиш эса, олдиндан унинг розилигини олишни талаб қилади. • Марказий банкнинг олдиндан розилигини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади; • Марказий банкнинг розилиги олинган улуш миқдорини ошириш учун Марказий банкдан такроран олдиндан розилик олиниши лозим. • Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган юридик ва/ёки жисмоний шахслар томонидан банкнинг устав капиталидаги акцияларнинг 35 % ва ундан ортиқ фоизини тасарруф этиш бўйича битимлар тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 456-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилади. Жорий этилган сана Тижорат банклари учун Чет эл капитали иштирокида очилаётган банклар учун Хусусий банклар учун 1.01.1998 й. 1,5 млн. АҚШ дол. эквивалент. 5 млн. АҚШ дол. эквивалент. 0,3 млн АҚШ дол. эквивалент. 1.01.1999 й. 2,5 млн. 5,0 млн. 0,3 млн. 1.01.2000 й. 2,5 млн. 5,0 млн. 1,25 млн. 1.01.2007 й. 5,0 млн. 5,0 млн. 2,5 млн. 1.01.2008 й. 5,0 млн.Евро эквивалент. 5,0 млн.Евро эквивалент. 2,5 млн.Евро эквивалент. 1.01.2011 й. 10,0 млн. ,10 млн. 5,0 млн.ҳақда маълумотлар келтирилган. Ўзбекистонда тижорат банклари капиталига ўрнатилган минимал талаб даражаси ва динамикаси Йиллар Акционерлик тижорат банклари учун Чет эл капитали иштирокида очилаётган банклар учун Хусусий банклар учун 1 январ 1998 й. 1,5 млн. АҚШ дол. экв. сўмда 5,0 млн. АҚШ дол. экв.сўмда 0,3 млн АҚШ дол. экв. сўмда 1 январ 1999 й. 2,0 млн. АҚШ дол. экв. сўмда 5,0 млн. АҚШ дол. экв. сўмда 0,3 млн АҚШ дол. экв. сўмда 1 январ 2000 й. 2,5 млн. АҚШ дол. экв. сўмда 5,0 млн. АҚШ дол. экв. сўмда 0,3 млн АҚШ дол. экв. сўмда 1 январ 2002 й. 2,5 млн. АҚШ дол. экв. сўмда 5,0 млн. АҚШ дол. экв. сўмда 1,25 млн АҚШ дол. экв. сўмда 1 январ 2005 й. 5,0 млн. АҚШ дол. экв. сўмда 5,0 млн. АҚШ дол. экв. сўмда 2,5 млн АҚШ дол. экв. сўмда 1 январ 2008 й. 5,0 млн.Евро экв. сўмда 5,0 млн.Евро экв. сўмда 2,5 млн.Евро экв. сўмда 1 январ 2011 й. 10,0 млн.Евро экв. сўмда 10,0 млн.Евро экв. сўмда 5,0 млн.Евро экв. сўмда • Банк муассислари банк акциядорлари таркибидан у рўйхатга олинган кундан бошлаб 1 йил мобайнида чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмаслар . • Муассислар акциядорлик жамияти шаклидаги банкни ташкил этиш учун 1) Аввал таъсис шартномасини имзолайдилар 2) Сўнгра таъсис йиғилишини ўтказадилар. • Банкни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасида қуйидагилар бўлиши лозим : 1. Банкни таъсис этиш борасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартиби; 2. Банк устав капитали миқдори; 3. Муассислар ўртасида жойлаштирилиши лозим бўлган акциялар турлари, уларнинг номинал қиймати, ҳар хил турдаги акцияларнинг нисбати, уларни тўлаш миқдори ва тартиби; 4. Муассисларнинг банкни ташкил этишга доир ҳуқуқ ва бурчлари . Банк уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим: • банкнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи ҳамда унинг жойлашган ери (почта манзили); • банк операцияларининг рўйхати, мақсади ва фаолият муддати; • устав капиталининг миқдори, муассислар рўйхати, устав капиталидаги улушларнинг тақсимланиши; • устав капиталини кўпайтириш ёки камайтириш тартиби; • чиқарилаётган акциялар турлари, уларнинг номинал қиймати, ҳар хил турдаги акцияларнинг нисбати; • соф фойда ва дивидендларни тақсимлаш ҳамда зарарларни қоплаш тартиби; • захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби; • банк акциядорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; • Банкнинг бошқарув органлари • уларни ташкил этиш тартиби, аъзоларининг сони, ваколатлари ҳамда вазифалари ҳақидаги маълумотлар; • йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби; • банк аудити тартиби, шу жумладан, бухгалтерия хисобининг халқаро андозаларига мувофиқ белгиланган ҳисоботлар ва аудиторлик дастурларининг мақсадлари; • банкни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби; • банк томонидан акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари • Банк рўйхатга олингандан кейин унинг устав капитали миқдорида эгаси ёзилган акциялар чиқарилади ва улар муассислар ўртасида жойлаштирилади. • Банкнинг бошқарув органлари қуйидагилар ҳисобланади : 1. Акциядорлар умумий йиғилиши; 2. Банк кенгаши (кузатув кенгаши); 3. Банк бошқаруви. • Акциядорлар умумий йиғилиши банкнинг олий бошқарув органидир. А) Акциядорлари сони 500 тагача бўлган акциядорлик жамияти шаклидаги банкларнинг Кенгаши таркиби камида 5 аъзодан, Б) Акциядорлари сони 501 тадан 1000 тагача бўлган банкларда камида 7 аъзодан В) Акциядорлари сони 1000 тадан ортиқ бўлган банкларда камида 9 аъзодан иборат бўлиши лозим . 2-боб. Банк фаолиятига рухсат беришга доир энг зарур шартлар БАНКЛАРНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБ-ТАОМИЛИ ҚУЙИДАГИ ИККИ БОСҚИЧДАН ИБОРАТ: Марказий банк томонидан банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш; бир вақтнинг ўзида лицензия берган ҳолда банкни давлат рўйхатидан ўтказиш.03 1F 3304 0B 0B 17 0A 0D 10081D02 1A 0A 16- модда «Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш» Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун муассислар томонидан банк ташкил этиш бўйича ўз манфаатларини Марказий банкда ифода этишга вакил қилинган шахс (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) таъсис шартномаси имзолаганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади: Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.Аризага куйидаги хужжатлар илова килинади:  таъсис шартномасини;  икки нусхадаги банк уставини;  таъсис йиғилишининг баённомасини;  муассислар рўйхатини;  банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;  б  чет эл банки ваколатли органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарори;  чет эл банкининг устави;  чет эл банки банкни назорат қилиш органининг мазкур чет эл банки унинг консолидациялашган назорати остида туриши, пул маблағларини депозитларга қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва унга банкни назорат қилиш органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;  чет эл банки капиталининг ва кредит рейтингининг Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.  Норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг ва халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотл 18- модда «Лицензиялашдан олдин бошқа органлар билан маслаҳатлашиш» МБ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ БУЙИЧА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИШГА ҲАҚЛИДИР. ВАЗИРЛИКЛАР ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИБОШҚА ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари Марказий банк томонидан сўралган, тегишли қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиши керак. Марказий банк чет давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровномалар юборишга ҳақли.2-боб. Банк фаолиятига рухсат беришга доир энг зарур шартлар 19- модда «Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш» га куйидагилар сабаб булади 1. Рухсатнома олиш учун такдим этилган хужжатларни конун хужжатларига номунофиклиги; 2. Банкнинг рахбариятига тавсия этилаётган ходимларни малакаси, тажрибаси, оброси ва бошка жихатлари Марказий банк талабларга жавоб бермаслиги 3. МБ томонидан суралган бошка хужжатларни такдим этмаганлиги 4. Ташкил килинаётган банкнинг бошкарувига бевосита ёки билвосита таъсир этиши мумкин булган узаро якин алокада булган шахслар мавжуд булса.МБ ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда ёзма хабардор килади. (Ариза кабул килинган санадан бошлаб 15 кун ичида) Камчиликлар бартараф этилиб хужжатлар кайта топширилганда янгидан топширилган хисоблана • Банкларни лицензиялаш жараёни • 2- босқичдан иборат . 1. Банк таъсис этиш учун Марказий банкнинг дастлабки рухсатини олиш . • Бунда Марказий банк муассисга банкни ташкил этиш фаолиятини давом эттириш имконини берадиган дастлабки рухсатнома беради. • Дастлабки рухсатномани бериш қарори ариза ва зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 3 ой ичида қабул қилинади. • Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш учун муассис дастлабки рухсатномани олган кундан бошлаб, узоғи билан 6 ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажаришлари керак. • Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш ҳақидаги қарор Марказий банк талаблари бажарилган кундан бошлаб кўпи билан 1 ойлик муддатда чиқари лади. • Қуйидагилар банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади: • а) таъсис шартномаси ва уставнинг қонун ҳужжатларига мос келмаслиги; • б) бир ёки бир неча муассис молиявий аҳволининг қониқарсизлиги; • в)муассислармаблағлари манбаларининг декларация қилинмаганлиги (хусусий тижорат банклари устав капиталида иштирок этаётган резидент жисмоний шахслардан ташқари); • г) банк рўйхатга олинадиган вақтгача банк энг кам устав капиталининг шакллантирилмаганлиги; • д) банк бинолари муҳофазасининг таъминланмаганлиги ҳамда мухандис- техник қўриқлаш воситалари билан жихозланмагани, дастурий маҳсулотларнинг тайёр эмаслиги; • е) ташкил этилаётган банк раҳбари ва бош бухгалтерининг касбга номувофиқлиги. • Банк рўйхатга олинганлиги ва унга лицензия берилганлиги учун давлат божлари ундирилади . • Давлат божлари ва йиғимнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. • Мазкур йиғим банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш босқичида ундирилади. • Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди • Банк фаолиятини тугатиш қуйидаги ҳолларда бўлади . 1. Акциядорлар йиғилишининг қарорига кўра. 2. Марказий банк лицензиясини чақириб олганда. 3. Банкрот деб эълон қилинганда . • Марказий банк қуйидаги ҳолларда лицензиясини чақириб олиши мумкин. • Банк тўловга қобилятсиз бўлса. • Пассивлар активлардан ошиб кетса. • Лицензия беришга асос бўлган маълумотларни нотўғрилиги аниқланганда. • Ҳисобот маълумотлари мунтазам равишда бузиб кўрсатилса. • Қонунга зид операциялар амалга оширилса • Лицензия олиб 1 йилдан ортиқ операция амалга оширмаса. • Монополияга қарши қоидалар бузилганда. Тижорат банкларининг функциялари : 1. Вақтинча бўш турган бўш пул маблағларини йиғиш ва уларни капиталга айлантириш; «ақчадон»07 34 • Бу -банкларнинг жуда қадимий функцияларидан ҳисобланади. • Банклар жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар асосида ўзларига жалб қилади . • Ушбу маблағларни самарали йўналишларга жойлаштиради. • Банкларнинг итиёрида бўлган маблағларнинг деярли 90 фоизи четдан жалб қилинган пул маблағлари ҳисобланади . • Бу банкларнинг асосий фаолияти бошқа шахсларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши англатиш билан бирга, юқори даражада рискка боғлиқлигини келтириб чиқаради . 2. Корхона, ташкилотлар, давлат ва аҳолини кредитлаш;Тижорат банкларининг функциялари :07 34 • Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви мулкий шаклидан қаътий назар барча хўжалик юритувчи субъектларни айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини оширади • Хўжалик юритувчи субъектларнинг бу эҳтиёжининг асосий қисми банкларнинг кредит бериш функцияси орқали қондирилади 3. Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш;Тижорат банкларининг функциялари :07 34 • Иқтисодиётда фаолият юритаётган хўжалик субъектлари кун давомида бир неча юз минглаб турли даражадаги пул айланмаларини (асосан нақдсиз пул кўринишида) амалга оширади . • Банкларнинг бевосита иштироки натижасида ушбу ўтказмалар жўнатувчидан олувчига етиб боради . • Шунингдек, банклар пул ўтказмалари орқали иқтисодиётнинг турли тармоқларига капитални жойлаштиради ва кредит линиялари очади . • Буларнинг барчаси банкларнинг пул ҳисоб – китобларни амалга ошириш функцияси орқали бажарилади ва тартибга солинади 4. Муомалага кредит пуллар (муомалага кредит воситалари) ни чиқариш. вексел; чек; кредит карточкаси.Тижорат банкларининг функциялари :07 34 Тижорат банкларининг функциялари • 5. Молия –валюта бозорида фаолият кўрсатиш. 6. Иқтисодий –молиявий ахборотлар бериш. • Иқтисодий ва молиявий маслаҳатларни бериш функцияси • Банклар иқтисодиётдаги молиявий муассаса сифатида мулкий шаклидан қаътий назар мамлакатдаги барча хўжалик юритувчи субъектларга ўзларининг ҳуқуқий имкониятларидан келиб чиқиб, турли даражадаги иқтисодий ва молиявий маслаҳатларни беради. • Албатта, ушбу маслаҳатлар мижоз ва банк ўртасида тузилган тегишли шартномалар ёки ўзаро келишувлар асосида амалга оширилади. • ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha