Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 755.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Тил, таржима ва таржимонлик

Купить
Режа:Режа: 1. Тил нимани1. Тил нимани англатадианглатади 2. Халқаро2. Халқаро муносабатлар амалиётидамуносабатлар амалиётида дунёдунё тилларитиллари 3. Таржима3. Таржима ва таржимонликва таржимонлик Таржима бу, бошқа тилдаги бадиий гўзалликни ўз халқи учун ижодий ўзлаштириш, янги тилнинг қуввати ва қудратини намойиш этиб, асарни шу тилнинг санъат ҳодисасига айлантириш демак. Тил – муайян миллатнинг атрофдаги борлиқни қандай ҳис этаётганлигини ифодаловчи, ушбу оламнинг ўзига хос томонларини тегишли мамлакатнинг географик жиҳатдан жойлашуви, тарихи, дини ва анъаналарига боғлиқ ҳолда миллат нуқтаи назарига асосланиб акс эттирувчи воситадир. Тил воситасида инсонларнинг ҳар қандай уюшмаси ўз нияти, хоҳиш ва истагини изҳор қилади.Тил нимани англатади? Таржимон-чи, ким у, хизмат кўрсатувчи мутахассисми ёки аслиятнинг рақиби ёхуд иттифоқчисими? Халқаро муносабатлар амалиётида дунё тилларининг олтитаси етакчилик қилиши эътироф этилган. Улардан бири шубҳасиз инглиз тили бўлиб, у тўрт юз миллион киши учун она тили ҳисобланади. Бундан ташқари, уч юз миллионга яқин киши ушбу тилдан миллатлараро муносабатлар воситаси сифатида фойдаланади. Жаҳоннинг яна бир ярим миллиард аҳолиси ўз иши ва ҳаётида инглиз тилини иккинчи ёки учинчи тил сифатида қўллайди. Тилни профессионал даражада ўзлаштириб, таржимон бўлиб ишлаш деярли кенг ёритилмайдиган, ўзига хос ва етарлича нозик масаладир. Таржимонлик касби –дунёда жуда кенг тарқалган энг ижодий касблардан биридир. Оммавий ахборот воситаларида таржимонлар ҳақида жуда кам ёзилади (гапирилади). Шунинг учун ҳам, одатда, ушбу касб тўғрисида ҳаммада ҳар хил,аксарият ҳолларда янглиш тасаввурлар шаклланади. Таржима қиёфаси турли-туман бўлиб, унда реклама матнидан шифокорлар қўллайдиган атамаларга, олим кишининг фалсафий мулоҳазаларидан чим устида ўйналадиган хоккейнинг халқаро матчига оид эътироз муҳокамасига ва шу каби чексиз мавзуларнинг биридан иккинчисига ўтишга тўғри келади. Бу эса профессионал таржимондан нафақат тилга, балки оғзаки нутққа оид билимларга ҳам эга бўлишни талаб қилади. ЭҳтимолЭҳтимол бубу касбкасб айтайлик геологайтайлик геолог ёкиёки синовчисиновчи –– учувчиучувчи касбидеккасбидек романтикромантик касбкасб эмасдир бироқ,эмасдир бироқ, қизиқарлигиқизиқарлиги жиҳатиданжиҳатидан муҳандисмуҳандис ёки меъморёки меъмор касбиданкасбидан қолишмайди. қолишмайди. Ҳеч қандай касб сизга урушдан тортиб илмий семинаргача бўлган вазиятларда президентлардан тортиб оддий деҳқонларнигача кузатиш,кўплаб мамлакатларга бориш, жуда кўп халқларнинг урф- одатлари, анъана ва тамойиллари билан танишиш имкониятини бермайди. Агар киши таржима ҳақидаги зарурий маълумотларнинг лоақал минимумидан бохабар бўлса, таржима олдида турган вазифа ечимини енгиллатиши мумкин зеро ушбу минимум таржимонга вазифани тўлиқ англаб етиш, таржима қила олишига доир реал қобилиятини тўғри белгилаш имкониятини беради. Таржима – жуда мураккаб ишдир. Сунъий интеллект технологияларига асосланган автоматик таржима тизимлари пайдо бўлиб боришига қарамай таржима ҳар доим ижодий иш бўлиб келган ва шундайлигича қолади. Бунинг учун профессионал таржимонларда шаклланган кўникма ва усулларни ўзлаштириш, шунингдек, таржима бюролари хизматларидан унумли фойдаланиш даркор. Материални баён этиш услуби, йўсини, шакли ва тарзи ҳам муҳим аҳамият касб этади. Моҳир таржимонларнинг меҳнати туфайли жаҳоннинг буюк шоир ва ёзувчилари томонидан яратилган асарлардан аждодларимиз ҳузур қилиб келганлар, ҳозир эса ўзимиз ҳам фарзандларимиз билан биргаликда баҳраманд бўлиб келмоқдамиз. Муайян ихтисосликка доир маълумотга ва йиллар давомида тўпланадиган тажрибага эга бўлмай туриб, тилга оид маълумоти бўлмаган киши, чет тилини яхши билса ҳам ҳеч қачон яхши таржимон бўла олмайди. Чунки профессионал таржимон нафақат чет тилини, балки она тилида тўғри сўзлаш ёзишни яхши билади, у сўз бойлигига эга бўлибгина қолмай, ушбу бойликдан тўғри ва моҳирона фойдаланишни билади, муайян кишининг таржима қилиниши керак бўлган нутқини таржима тилида талаб даражасида баён эта олади. Шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, таржимон матнни тўғри таржима қилиши учун гап нима тўғрисида бораётганлигини етарлича аниқ тасаввур қилиши, теран бўлмаса ҳам баён этилаётган мавзуга доир билимларга эга бўлиши керак. Foydalanilgan adabiyotlar : 1.I.A.Karimov Yuksak ma’naviyat-yengilmas kuch. -Тoshkent.: “Ma’naviyat”, 2008. 2 I.A.Karimov O’zbek xalqi xech qachon, xech kimga qaram bo’lmaydi.- Тoshkent.: O’zbekiston, 2005. 13. 3. Salomov G’. Tarjima nazariyasiga kirish. T.1990. 4. Salomov G. “Tarjima nazariyasi asoslari” Toshkent “O’qituvchi”, 1983. 5 . Abduraxmonov “O’zbek tilining amaliy grammatikasi” Toshkent , 1992 .
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha