Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 107.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Тоғай Мурод асарларида фольклор анъаналари

Купить
Тоғай Мурод асарларида фольклор анъаналари МУНДАРИЖА Кириш ................................................................................................ I боб. Тоғай Мурод - ўзбек миллий адабиётининг ноёб вакили........... II боб. Халқ донишмандлиги сарчашмалари... ...... ....................... III боб. Адиб асарларининг бадиий хусусиятлари ................. .... Хулоса ............................................................................................ ..... . Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ....................................... ..... 3 4 К И Р И Ш Адабиётшунослик д а "фольклор анъаналари" атамаси кенг истифода этилади. Бу атама илмий тадқиқотларда фаол ишлатилса ҳам, бироқ бирорта илмий мақола ёки монографияда унинг аниқ маънолари изоҳланмайди. Бу нарса ўз навбатида фольклор анъаналари ҳақида аниқ ва яхлит тушунча бершпга монелик қилади. Бизнинг назаримизда, фольклор анъаналари термини ифодалаган маънолар қамровини белгилаб олиш, ҳар бир маънонинг чегарасини аниқ изоҳлаш пайти етиб келди. Маълумки, фольклорда халқнинг маънавий-ахлоқий дунёси, эътиқодий қарашлар тизими, маросим ва урф-одатлари, воқеликка бўлган этик-эстетик муносабати, дунёқараши ўзининг тўлақонли ифодасини топган. Ана шуларнинг барчаси яхлит ҳолда мужассамланиб, фольклор анъаналарини ташкил этади. Масалага янада аниқроқ ёндашадиган бўлсак, реалисти Дунёнинг илғор адабиётлари қаторида ўзбек адабиёти ривожида фольклор анъаналарининг ўрни ва аҳамияти ҳам беқиёс даражада катта. Барча халқлар адабиётига назар солинса, доно ижодкорлар асарларида халқ оғзаки ижодининг таъсири кучли бўлганлигини, фольклор анъаналари ёзувчиларга эстетик идеалини бойитишда битмас-туганмас манба бўлиб хизмат қилганлигига гувоҳ бўламиз. Шу боис улкан сўз санъаткорлари халқ ижодини тенгсиз бадиий хазина сифатида баҳоладилар ва ундан ижодий фойдаланишга интилдилар. 1 Агар адабиётимиз тарихига назар солинса, XI асрда яратилган Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" асаридан тортиб ҳозирги адибу шоирларимизга қадар фольклор барҳаёт аньаналаридан ҳамиша унумли фойдаланганликларини яққол кўрамиз. Бадиий адабиёт ривожланган сари адабиётшунослик ҳам ривожланади. Бу адабиёт муносабати ўз ичига ижодкор асардаги оддий фольклоризмдан тортиб ижодий метод муносабати, халқчиллик, миллийлик ва байналминаллик, ижодкорнинг фольклордан ижодий фойдаланиш йўллари ва усуллари, у ёки бу санъаткор маҳорати йўналиши ва унда фольклор анъаналарининг таъсири каби масалалар билан биргаликда бадиий шакл соҳасидаги ўзаро таъсир масалаларигача қамраб олади". Фольклор ва ёзма адабиёт муносабатлари масаласи тадқиқ этилар экан, тарихийлик тамойилларга амал қилиниши унутмаслик керак. Чунки, биринчидан, ушбу тамойил исталган сўз санъаткори ижодидаги фольклор анъаналарининг ўрни, уларнинг муайян адиб ёки шоир ижодида ривожлантирилганлиги аниқ тарихий давр нуқтаи назардан, қолаверса, индивидуал ижодкор маҳорати нуқтаи назаридан тўғри, объектив ёритилишига имкон берса, иккинчид даражада қайта ишлаб, асарнинг руҳига сингдириб юборадики, кўп ҳолларда, бундай фольклоризмни алоҳидалаб олиш ҳам мумкин бўлмай қолади. Ҳозирги адабий жараёнда ҳам фольклор анъаналарига қизиқиш, унинг кенг бадиий имкониятларидан ижодий фойдаланиш заррача сусайган эмас, Аксинча, ҳозирги адабий жараёнда фольклор анъаналарининг умрбоқий имкониятларидан, гўзал бадиий усул ҳамда воситаларидан, юмористик ва ҳажвий кулгу орқали фош этиш санъатидан ижодкорлар унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Мана шу томондан келиб чиқиб, адабиётшунослар турли миллий адабиёт вакилларининг фольклорга кенг мурожаат этишларини ҳозирги адабиётни ривожлантирувчи етакчи тамойиллардан бири сифатида баҳоламоқдалар. XX аср ўзбек адабиётининг Ҳамза, Абдулла Қодирий, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Ғ.Ғулом, М.Шайхзода, А.Қаҳҳор, Ми анъаналаридан фойдаланиш маҳоратини очиб бериш эмас, балки XX аср ўзбек реалистик адабиётининг Ҳамза, А.Қодирий, Чўлпон каби йирик намояндаларидан тортиб, ҳозир ҳам халқ ижоди сарчашмаларидан унумли фойдаланиб қалам юритаётган вакилларигача бўлган материалларни таҳлилга тортиш, шу орқали фольклор анъаналаридан ижодий фойдаланиш тамойилларининг тадрижини ҳам кўрсатишдан иборат. XX аср ўзбек адабиёти ва фольклор анъаналари ҳақида сўз кетар экан, биринчи навбатда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ижодига тўхталмасдан ўтиб бўлмайди. Чунки Ҳамза ўз ижоди билан фольклор анъаналарини ижодий қўллаш тажрибасини ўзбек реалистик адабиётида биринчилардан бўлиб бошлаб берди десак, янглишмаган бўламиз. Дарҳақиқат, у ёзма ва оғзаки адабиёт ўртасидаги алоқа реалистик адабиётнинг етакчи тамойилларидан бири эканлигини ҳажвчилар ижодидан ўрганди десак, янглишмаган бўламиз. Реалистик хикоялар, фельетонлар ёзишда ўз маҳоратини оширган адиб ҳажвий кулги яратишда характер кулгусининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда улканлигини англаб етди. Унинг "Тинч иш", "Калвак Махзумнинг хотира дафтаридан", "Тошпўлат тажанг нима дейди?" каби асарларида ҳажвнинг халқона йўллари муваффақиятли истифода этилган эди. Уларда, адиб тўғри қайд этганидек, "шахсни ўз ҳаётидан, ўз хусусиятидан олиб, кулги ҳолига қўйишингиз керак. Яъни, сиз бу кулгиликни ясаган бўлиб кўринманг, балки ўзи ясалган бўлсин. Ўз ҳолини ўзи арз қилсин. Токи ўқувчингизга эмас, кулгида қолган рақибингизнинг ўзи ҳам можаросиз сиз билан биргалашиб кулишмасликка мажбур бўлсин"." Ушбу кўчирмада бир нуқта киши диққатини ўзига кучли т бошладилар. Ўзбек адабиётида Ғ.Ғуломдан кейин фольклорнинг ёзма адабиёт тараққиётидаги ўрнини намойиш этадиган адабий намунани А.Мухтор яратди. Унинг "Чинор" романи ана шундай асарлар сирасига мансуб. Роман босилиб чиқиши билан кўпгина мунозараларга сабаб бўлди. Атоқли адабиётшунос Ҳомил Ёқубов роман ҳақида қуйидагиларни ёзади: "Адиб замонавий ҳаёт жараёнини мураккаблиги ва зиддиятлари билан реалистик акс эттиришда, характерларни тасвирлаш ва инсон психологиясини таҳлил этишда, ички нозик туйғулар диалектикасини синчиклаб кузатишда шартли-романтик шакллар ва композицион усуллардан, ҳатто ҳаяжонли поэтик рамзлардан дадил фойдаланади. Бунда классик шарқ адабиёти, халқ оғзаки ижодиёти афсона ва ривоятларнинг ранг- баранг шакллари ва қуйма архитектоникаси ташқи безак бўлиб қолмади, усуллардандир. А.Мухтор романида воқеаларни Очил бувагина бошқариб турмайди; воқеалар тасвири муаллиф томонидан ҳам, бошқа персонажлар томонидан ҳам олиб борилади. Қолаверса, романдаги хронотоп ҳам фольклорга хос бўлиб, унда ягона вақт бирлигига риоя қилинмайди. Китобхон асарда келтирилган ривоятларда узоқ ўтмишда бўлиб ўтган воқеалар билан, ҳикоятларда қаҳрамонларнинг ёшлиги билан, қиссаларда эса уларнинг ҳозирги ҳаётлари билан танишади. Шу тариқа А.Мухтор романи шакл жиҳатидан анъаналарни ўзида ижодий мужассамлаштирган янгича романдир. Адиб фольклор анъаналаридан ниҳоятда ижодкорона фойдаланган. У келтирган олти ривоят, қисса ва ҳикоялар асарда тасвирланган воқеаларга эпиграф вазифасини бажаради. Бу нарсани ёзувчининг ўзи ҳам тасдиқлайди. Унинг айтишича, бу ривоятлар айрим сюжет воқеалар фаровонлик, мустақиллик, эрк, озодликни адабиётда улуғланиб, уларга зид ҳодисаларнинг қораланиши бежиз эмас. бу ҳол жуда қадим тарихга эга. Бизга етиб келган илк оғзаки ижод намуналари шундан далолат беради. Фольклорнинг асослари қадимги дунё эстетик тафаккурига бориб тақалади. Қадимги дунё тарихчиларининг афсона ва ривоятлар, турли урф- одат ва маросимлар ҳақидаги қайдлари, ёзувчи ва бастакорларнинг фольклор тўғриидаги дастлабки фикрлари фольклор учун муҳмдир. Туркий халқларда фольклор намуналарини ёзиб олиш бўйича дастлабки тажрибалар XI асрдан бошаб кўзга ташланади. Бунга Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асаридаги фольклор материаллари мисол бўла олади. Шу билан бирга, ёзувчи ва шоирлар томонидан эртаклар, мифлар, афсона ва ривоятларни қайта ишлаш жарёни ҳам бошланди. XVIII ва сифатид қараб, оригинал кузатишлар олиб борилди. Бу ишда ўзбек фольклористикасининг асосчиси Ҳоди Зариповнинг датлабки илмий ижоди салмоқли бўлди; ўзбек фольклоршунослиги ўзининг мустаҳкам илмий йўналишга эга бўла бошлади, унинг асоси яратила бошлади. 30-йилларда фолклоршуносликка Б.Каримов, Ш.Ражабов, М.Афзалов, М.Алавия каби иқтидорли олимлар келиб қўшилдилар. Бу даврда фольклор намуналарини нашр этишга алоҳида эътибор берилди. 70-йилларда ўзбек фольклоршунослигининг текшириш объекти янада кенгайди. Эътибордан четда қолиб кетаётган айрим фольклоржанрлари бўйича жиддий ишлар қилинди. Бу соҳада Т.Мирзаев, М.Алавия, З.ҳусаинова, Т.Ғозибоев, О.Собиров, Ҳ.Раззоқов, Ж.Қобулниёзов, М.Саидов, М.Муродов, Ё.Жўраев, Р.Муҳаммадиев, Т.Очилов, Ғ.Жалолов, С.Асқаров, К.Имомов, Ғ.Жаҳонгиров, Б.саримсоқов «Тоғай Мурод адабиётга тутаб эмас, ёниб кирди,-деб ёзади Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад. Тоғай Мурод қиссалари соф миллий ўзбек қиссалари. Тоғай Мурод қиссаларида тасирланган одамларга бошқа халқ либосини кийдирсангиз ҳам ўзбеклиги билиниб туради. Уларнинг хулқ-атвори ҳам бошқа халққа асло ўтиришмайди. Шу вақтгаа қиёфаси ноаниқ, бири-биридан фарқ қилмайдиган, шапка кийдирсанг рус, қораўл папқ кийдирсанг озарбайжон, телпак кийдирсанг қозоқ, ёқасига кашта тикилган кўйлак кийдирсанг украин бўлиб кетаверадиган тахминий одамлар қиссаларимизнинг асосий қаҳрамонлари бўлиб келди. Бу ўз халқининг миллий урф-одатдарини, ҳис-қтуйғуларини билмасликдан бўлди, сўқиркўнгиллик, сўқиркўзликдан бўлди. «Биз Абдулла Қодирийни салкам етмиш йилдирки, бошимизга кўтариб келамиз. Бунга сабаб, Қодирий миллий қ «Биродарлар, ўзи, Бўз қандай бўлади? Сурпдай оппоқ бўлади. Борди-ю аждодида бўлса, тўққизда тўлганда тарлон бўлади. Тўққиз ёшида Бўзнинг баданида холдай-холдай доналар пайдо бўлади. Шундан бошлаб у Бўз эмас, тарлон от бўлади. Тарлон - хол-хол от! Тарлон - отлар сараси. Биродарлар, тўриқ отнинг юздан бири яхши бўлади! Тарлон отнинг юздан бири ёмон бўлади! Биродарлар, от танимасанг тарлон ол!» 2 Тоғай Мурод отни шундай таърифлайдики, адиб қўшиқ айтаётибди, деб ўйлайсиз. Адиб кўнгли китобхон кўнглига учиб ўтади. От миниб адирларда елдай учингиз, от ёлларини силагингиз келади. «Биродарлар, машина деганлари темир! Жони йўқ! Жони йўқ темир одамга эл бўлмайди. Темирнинг юраги йўқда! От одамга эга бўлади! Боиси, отнинг жони бор, юраги борда!» 3 Тоғай Мурод тасвирлаган чавандозлар хиёнат кўчасига к чақиради. Улар йўқ боланинг бобоси, йўқ боланинг момоси бўлиб, йилларни йилларга улайди. Бир-бирига мўлтираб яшайди. Улар учрашишмаган доктор, улар кўринмаган табиб қолмайди. Момо на доктордан, на табибдан на кўради. Тоғай Мурод чол-кампир ҳаётини ғоят нози, ғоят шоирона тасвирлайди. Чол-кампирнинг ўзаро меҳр-муҳаббатини қўшиқдек кулаб беради. Тоғай Мурод бир-бирини Бобоси, Момоси дея атаб умр ўтказаётган бир жуфт покиза инсонни ой нурига ўраб тасвирлайди. Оқибат ушбу жуфтнинг ўзига ҳам, сўзига ҳам, туриш-турмушига ҳам ойнинг кумуш нурлари йўғрилиб кетади. Адиб асарлари фольклор муносабатларининг ютуқларини намойиш этиш борасидаги янгича тажриба десак, янглишмаган бўламиз. Тоғай Мурод асарлари мавзунинг янгилиги, асарда қўйилган масаланинг замонавйлиги билан аҳамиятга моликлигидан ташқари боғлиқлиги ва мангулигини кўрсатишга ҳам ёрдам берди. Давримизнинг муҳим муаммоларини, янги оламнинг чуқур инсонпарварлигини, психологик аҳлоқий кечинмаларини, барқарор моддий ва маънавий фаровонликка интилишнинг ҳаётбахшлигини гавдалантириши мақсадида турли харатерларни яратди. Тоғай Мурод асарларида фольклор анъаналаридан ниҳоятда ижодкорона фойдаланган. У келтирган ривоят, мақол, қўшиқ ва бошқа халқ оғзики ижоди намуналари асарнинг таъсирчанлигини ошириш ва халқчиллигини таъминлашга хизмат қилган. Тоғай Мурод ўз асарлари билан халқ оғзаки ижодианъаналарининг аҳамияти ҳеч қочон йўқолмаслигини, улар ижодкор маҳорати билан боғлиқ ҳолда ҳамма вақт замонавий моҳияти касб этишлигини амалда исботлаб берди. Тоғай Мурод асарларида фольклорга хос сюжетлар замонавийликни таъминлашда, асар асосига таъсирчан ёрита олган. Фольклорда синтез қилиш орқали фойдаланиш халқ ижодига мансуб сюжетларни қайта ишлашга қараганда анча мураккабдир. Тоғай Мурод ана шу мураккабликнинг уддасидан чиққан. Булар Тоғай Мурод ижодида фольклор анъаналаридан фойдаланишнинг ўзига хослигини, унинг айрим хусусиятларини махсус ўрганишни тақозо этади. Мазкур магистрлик диссертацияси бу йўлдаги дастлабки тажрибалардан бири деб қаралиши керак. Магистрлик диссертациясининг мақсад ва вазифалари. Тоғай Мурод асарларида фольклорга мурожаат қилинган ўринлар жуда кўп. Шунга биноан биз мақсадга эришиш учун магистрлик диссертациясида қуйидаги вазифаларни амалга оширишни режалаштирдик: -Тоғай Мурод асарларида фольклор анъаналаридан фойдаланишини кузатиш; -адиб асарларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва таҳлил қилиш; - илмий-назарий фикрлар методологик асос бўлиб хизмат қилди. Тоғай Муроднинг адабий-эстетик қарашларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. Тоғай Мурод ХХ аср ўзбек адабиётида зига хос ўрин эгаллаган адиблардан. Ушбу магистрлик ишимиз Тоғай Мурод асарлари, фольклор анъаналари борасида бир қатор маълумотларни беради.. ана шулардан келиб чиқиб, ундан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин: -халқ оғзаки ижоди намуналарини ўрганишда; -Тоғай Мурод асарларини ўрганиш ва тадқиқ этишда; -махсус курс ва семинарлар ўтказишда; -мактаб, лицей ва коллежларда қўшимча дарсларда, китобхонлар анжумани ўтказишда манба сифатида фойдаланиш мумкин. Магистрлик диссертациясининг тузилиши. Ушбу иш кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 20 I боб. Тоғай Мурод - ўзбек миллий адабиётининг ноёб вакили Адабиёт пайдо бўлганидан бери эркка, ҳурлика, истиқлолга ташна бўлиб яшаган ва яшамоқда. Бу ташналигини қондирмоқ учун муттасил равишдан янгидан-янги булоқлар кўзини очишга, уларнинг шифобахш сувидан одамларни баҳраманд этишга ҳаракат қилади. Бу мўъжизакор оби ҳаётдан татиган киши ҳар қандай миллий, ирқий, диний, аҳлоқий ва бошқа турли чеклашлардан холи бўлиб, ҳаётда эмин-эркин яшаш истаги билан йўлдош бўлади, истагини рўёбга чиқармоқ учун амалий ҳаракатга киришади. Бу каби исёнкорлик ҳарактларини ўз саҳифаларида ифодалаб келган бадиий адабиёт ўз йўлида не-не тўсиқларга дуч келди, қанчадан-қанча эрк куйчилари қатли ом қилинди. Аммо улар ҳеч қачон истиқлол орзусидан воз кечмадилар ва буюк мақсадларига эришиш йўлида курашни собитқада Бинобарин, адабиётнинг эрк ва озодлик ғоясини ифодалаши узлуксиз жараён бўлиб, бу борада унинг бир лаҳза бўлсин сукут сақлашга мутлақо ҳаққи йўқдир. Мабодо у Салтиков Шчедрин таъбири билан айтганда «сукутга тилар экан, бу сукут халқнинг инқирози билан баравар бўлади». Шунинг учун у доимо эрк қўнғироғини чалиб туришга бурчлидир. Бу қўнғироқ оҳангларини уйғониш садолари дейиш мумкин. Адабиёт ҳар қандай шароитда ҳам ўзи хизмат қилаётган халқни доимо ўзлигини англашга, қадр-қимматини эъзозлашга, миллий уйғонишга, тафаккурини янгилашга чорлаб келган. Бу уйғониш садолари турли даврларда турлича оҳангларда гоҳ сокин, гоҳ кучли, гоҳ бўғиқ, гоҳо жарангдор бўлиб янграган. Қайсики даврда халқ муте, юрт исканжада бўлса, ўша замонда уйғониш садоларининг авжи ҳам баланд бўлган. Чунки адабиёт ҳар доим зу истамас эди. шунинг учун ҳам таҳликага тушган ҳукумат исёнкор санъаткорларга қарши қатли ом ўтказди. Лекин уйғониш садолари эса ўлмади! Аксинча, бошқача шаклда, ўзгача оҳангда эркни куйлашни давом этди. Чунки адабиёт ўлмаган эди. 70-йилларга келиб ўзбек адабиётида миллий уйғонишга чақириш садолари рамзий тисоллар орқали ифодалана бошлади. Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов Бенгал шоири Назрул Ислом тилидан «Туғилгансан озод. Мангу озод бўлиб қол!» дея ҳайқирган бўлса, яна бир истеъдодли шоиримиз Абдулла Орипов ўша даврдаги коммунистик мафкуранинг коммунизм ҳақидаги фалсафаси қуруқ сафсатадан иборат бўлганлигини «Ҳангома» шеърида кўрсатиб беради. Иқтидорли шоир Омон Матчон эса бир кам қирқ афсонадан ташкил топган «Ҳаққуш қичқириғи» номли китобида бир бор «ҳақ» деб қичқириб ўтадиган ноёб қу йўлида ижодкорларимиз бажараётган ишларнинг аҳамияти ва салмоғи хусусидадир. Замонавий мавзунинг мураккаблигини адиблар кўпинча «тоғнинг маҳобати узоқдан билинади» деган мақол билан хаспўшлашга уринадилар. Аслида қозоннинг ичида масаллиқ билан бирга қайнаб пишгани каби ёзувчи ҳам ўзи яшаб турган кунлар, замон ҳақида салмоқли гап айта олиши мумкин. 1 Бунинг учун эса адиб даврнинг бош йўналишини, «замона зайли»ни тўғри белгилай олиши керак. Шуни дадил айтишимиз мумкинки, бу соҳада самарали изланишлар бўлди ва бўлаётир. Чунончи, Шукур Холмирзаев, Ўткир Ҳошимов, Тоғай Мурод, Хайриддин Султонов, Хуршид Дўстмуҳаммад, Эркин Аъзам, Шароф Бошбеков сингари адиблар, Жуманиёз Жабборов, Эркин Воҳидов, Шавкат Раҳмон, Маъруф Жалил, Муҳаммад Юсуф, Усмон Азим, Ҳалима Худойбердиева, Шарифа Салимова, Қутлибе ЎзМУ) журналистика факультетига ўқишга кирган. У талабалик йилларидаёқ ўзининг муаммоли мақолалари, ҳикоялари билан кўпчилик эътиборига тушади. 1972 йилда университетни муваффақиятли тамомлб, республиа радиоси «Ватанпарвар» таҳририятида бўлим муҳаррири бўлиб 1976 йилгача хизмат қилган. Ўтган тўрт йил мобайнида таҳририят эшиттиришларини сифатини яхшилаш борасида жон куйдирди. Ватан, миллий ғурур ҳақида ҳикоя қилувчи ўнлаб эшиттиришларга муаллифлик қилди. Тоғай Мурод 1974-1975 йилларда ҳарбий хизматни ўтаб қайтди. 1976- 1978 йилларда эса «Ўзбекистон физкультурачиси» газетасида таржимон, 1982-1984 йилларда «Фан ва турмуш» журналида бўлим муҳаррири бўлиб ишлади. 1985-1987 йилларда Москвада М.Горький номидаги Жаҳон адабиёти олийгоҳида таҳсил олиб қайтди. Жаҳон адабиёти дурдоналари билан танишиш йўналиши билан ўзга қўшиқ-қиссаларидан ажралиб туради. Қиссада миллий заминдан оёғи узилган, Ватан тупроғида яшаб, юрагида юрт туйғуси бўлмаган 80 йиллар мафкура қурбонлари «қаҳрамонлари» образлари Ғарб адабиёти сиғинди бандаси бўлиб қолган ижодкор мисолида ўзбекона ҳикоя билан тасвир этилади. Тоғай Мурод тинмай ижод қилиши, янги-янги асарлар битиши мумкин эди. афсуски, бевақт ўлим уни орамиздан жуда эрта олиб кетди. Лекин Тоғай Мурод ўзининг мана шу қисқа умрида асарларга татигулик асарлар ёзиб қолдирди. У фольклор анъаналаридан фойдаланиб бири-биридан гўзал асарлар яратди, ўзбек адабиётини дунёга танитди. Тоғай Мурод қалами ўткир ёзувчигина эмас, истеъдодли таржимон ҳам эди. у 1974-1975 йилларда Ж.Лондоннинг «Бойнинг қизи» драмаси ва кўпгина ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилиб нашр эт шоирларимизга қадар фольклор барҳаёт анъаналаридан ҳамиша унумли фойдаланганликларига ишонч ҳосил қиламиз. Ҳақиқий сўз санъаткорлари халқ ижодига, унинг битмас-туганмас анъаналарига маҳорат мактаби, бадиий ижоднинг сарчашмаси сифатида ёндошадилар ва ундан ижодий фойдаланишга интиладилар. «Маълумки, фольклор ва ёзма адабиёт муносабати ўз ичига ижодкор асаридаги оддий фольклоризмдан тортиб ижодий метод муносабати, халқчиллик, миллийлик ва байналминаллик, ижодкорнинг фольклордан ижодий фойдаланиш йўллари ва усуллари, у ёки бу санъаткор маҳорати йўналиши ва унда фольклор анъаналарининг таъсири каби масалалар билан биргаликда бадиий шакл соҳасидаги ўзаро таъсир масалаларигача қамраб олган». 1 «Фольклор ва ёзма адабиёт муносабатлари масаласи тадқиқ этилар экан, тарихийлик тамойилларига амал қили зарур таркибий қисмига айланиб кетадилар. Машҳур адиб Чингиз Айтматов ўз мақолаларидан бирида бу ҳақда махсус тўхталиб шундай ёзади: «Мен ҳамиша эпос ҳақида фикр юритаман. Бу халқ донишмандлигининг ўта мураккаб, кўп қиррали тажассумидир, лекин мен эпосни ўз асарларимда шунчаки эмас, балки уни ўзлаштирган ҳолда киритаман». 2 Албатта, ўзининг ғоявий нияти ва мақсадига қараб ижодкор фольклор анъаналарига турлича муносабатда бўлади. Чунки у бир ўринда фольклор материалини шаклан ўзгартирмай айнан қўлласа, бошқа бир ўринда уни шу даражада қайта ишлаб, асарнинг руҳига сингдириб юборадики, кўп ҳолларда, бундай фольклоризмни алоҳидалаб олиш ҳам мумкин бўлмай қолади. Ҳозирги адабий жараёнда ҳам фольклор анъаналарига қизиқиш, унинг кенг бадиий имкониятларидан ижодий фойдаланиш заррача сусайган эмас. Тоғай Муроднинг фольклор анъаналаридан, хусусан, типлар анаъанаси, ғоялар анъанасидан ижодий фойдаланганлиги унинг бир қатор асарларида намоён бўлади. У ўз асарларида халқ эртаклари, достонлари, аскиялари, қочиримлари, қўшиқ ва мақолларидан ижодий фойдаланибгина қолмай, ўзи ҳам халқ ибора ва мақолларига ўхшаган ҳикматли иборалар, пишиқ, лўнда ва ихчам жумлаларни қўллади. Тоғай Мурод тип, характер яратиш, ўткир конфликт ва ихчам сюжет туза олиш каби хусусиятларни пухта ўзлаштириб олган эди. Қолаверса, у халқ эртакларига хос содда, ихчам тасвир ҳамда ифода воситаларидан ижодий озиқланиб қиссалар ёзди. Тоғай мурод 1986-1992 йиллар давомида ўзининг илк романи «Отамдан қолган далалар» асарини битди. «Отамдан қолган далалар» - рамзий роман. Унда бутун умр кетмон чопиб, мустамлака юртда косаси оқ романчилиги айнан шу дарвда яратилган романлар нуқтаи назаридан баҳо берамиз. Пиримқул Қодировнинг «Ҳумоюн ва Акбар», Бўрибой Аҳмедовнинг «Амир Темур», Асад Дилмуроднинг «Маҳмуд Торобий», Муҳаммад Алининг «Сарбадорлар», Мирмуҳсиннинг «Турон маликаси» каби тарихий романларида тарих ва тарихий қаҳрамонлар бадиий талқин этилса, Ўткир Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар», Шукур Холмирзаевнинг «Олабўжи», «Динозавр», Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар», Мурод Мансурнинг «Жудолик диёри», Аббос Саиднинг «Беш кунлик дунё», Омон Мухторнинг «Минг бир қиёфа», «Тепаликдаги хароба», Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Бозор», Шойим Бўтаевнинг «Қўрғонланган ой», Тўхтамурод Рустамнинг «Капалаклар ўйини» каби романлари ижтимоий- фалсафий, ижтимоий-психологик асарлар сирасига мансуб. Ўтиш даври муаммолари қаналик му фуқароси Деҳқонқул ҳаёти ва турмушини ифодалашга ажратилган. Асар воқеалари ҳам ана шу қаҳрамон тилидан ҳикоя қилинади. Истиқлол халқимиз орзиқиб кутган тақдир бўлгани сабабли, истибдод туб моҳияти бадиий образлар орқали очиб берилган. Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар» романи қизғин ва самимий кутиб олинди. Аслида романнинг салоҳияти нафақат унда кўтарилган ижтимоий-сиёсий муаммоларнинг долзарблигида, балки роман поэтикасининг теранлигида ҳамдир. Ёзувчи қўллаган баён услуби қаҳрамон «мен»ида олиб борилиши роман қаҳрамони Деҳқонқул ҳаётининг нафақат индивидуал-субъектив тасвири, балки истибдод натижасида маҳкум инсонлар тақдирининг бадиий- типологик талқини ҳамдир. Қаҳрамон «мен»и бошидан кечирганларини шунчаки ҳикоя қилмайди, у мушоҳада юргизади, аянчли ҳаётининг сабаб ва моҳиятини Ёзувчи маҳорати романнинг тил баёнида ҳам мукаммал намоён бўлади. Сажияда ифодаланган баён услуби, насрий тасвирнинг поэтик талқин билан уйғунлашиб берилиш романда метафорик образлилик билан берилган бўлиб, улар рамз даражасига кўтарилган. Мутеликнинг ҳатто фарзандларига исм берилишида намоён бўлиши, қизил ранг қон ранги, бешикка битилган битиклар - истибдодга қарши исён ёки келажакка бўлган умид каби рамзий маънога эга ифодалар романда кўплаб учрайди. Шунингдек романда халқ мақоллари ва иборалар, аския, сўз ўйинлари ҳам берилган. Улар асарнинг халқчиллигини таъминлашга хизмат қилган. Булар Тоғай Муроднинг халқ оғзаки ижоди намуналаридан яхши хабардор бўлганлигининг ёрқин исботидир. Халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш борасидаги ўзига хос услубни Тоғай Муроднинг «Юлдузлар мангу ёнад Болалар бир сонни белгилаб олди. Бирови болаларни уч айлантириб санади. Мўлжалдаги сонга тушмиш бола гирда қолди. У гир ичида энгашди. Кўзларини қўллари билан яшириб турди. Болалар ҳар тарафга сочилиб яширинди. Гирда қолгани уларни излади. Гирдан-да огоҳ бўлди. Кимда-ким унинг кўзини шамғалат қилиб, эпчиллик билан гирга чопиб кирса, шу ғолиб саналади. У аёллар орасида бир бола мўралаб турганини сезиб қолди. Шу болани давра айлантириб қувди. Бола гирга қочиб қўлга тушди. Бу орада бошқа болалар гирга тўпланди. Энди қўлга тушган бола гирда қолди. Болаларни излади. Бу яшинмачоқ ўйини бўлди». 1 Юқоридаги сатрларни ўқиган китобхон кўз олдида яшинмачоқ ўйнатган болалар гавдаланади. Булар Тоғай Муроднинг халқ ўйинларини яхши билганлигини кўрсатади. Адиб фольклор асарларининг умумий руҳидан илҳом о образларнинг реалитик қиёфасини ишонарли акс эттиришда, қисса конфликтини ҳаётий асосларда ривожлантириш ва ҳал этишда халқ оғзаки ижоди анъаналарига мурожаат этди. Бошқача қилиб айтганда, Тоғай Муроднинг фольклор анъаналаридан фойдаланиши синтезлаш асосида амалга ошди. «Юлдузлар мангу ёнади» қиссасига диққат билан ёндошилса, унда халқ ҳаётига оид лавҳалар, фольклорга хос халқ полвонларига хос образларни ўз асари таркибига сингдирб юборганлиги сезилиб туради. Биз буни болалар ўйини ва аёллар базми асар таркибига моҳирона сингдириб юборилганлигининг ёрқин гувоҳи бўлдик. Тоғай Мурод қиссада маиший-психологик тасвирга мойиллик билдиради. Шу боис асардаги фольклор анъаналари ҳам мана шу нуқтаи назардан истифода этилган. Адиб ўз асарида вазият ва тасвир талаби билан фольклор анъаналарига ёндаша Бўри полвонни ориятли дедик. У тартибсизликни ёқтирмайди. У Денов полвонларининг кураги ерга тегишини хоҳламайди. Лекин ўз кучига ортиқча баҳо ҳам бериб юбормайди. Доим халқига суянади. қуйидаги парчага эътиборни қаратайлик: Бўри полвон қишлоқ полвонларини излади. Улар ҳар ерда сочилиб ўтирди. Бўри полвон ачиниш билан шуни ҳис этдики... инсон қанчалик одил бўлсин, қанчалик танти бўлсин, барибир... барибир ўз юрти, ўз элига тортар экан... У даврадан чиқди. Оқсоқоллардан Амир полвонни тирсагидан четга тортди. -Полвонларинг ҳар ерда ўтлаб юрибди, бу нима ўтириш?-деди. -Менга қара, зўр-зўрларини бир ерга йиғ. Шўрчиликлар кенти... Тушундингми? Ўзинг бош бўл. Қурга тартиб билан чиқар. Шошма, етти ўлчаб, бир кес. Шўрчиликларнинг ўнги-чапига эътибор қил. Қайтариб айтаман, фақат шўрчиликларга кўз т Бўриполвоннинг ҳаётдаги қарашлари эса шундай. У ўзи билан ўзи гаплашиб шундай дейди: «Биз полвонлик мактабида ўқимадик. Полвонлик бизга отамерос. Пуштдан-пуштга ўтиб келяпти. Полвонликнинг кўзга кўринмас, тил билан тушунтириб бўлмас шундай сирлари борки, буни фақат томирида полвонлик қони борларгина билади. Биз биламиз! Бу сирлар ҳеч бир китобда йўқ! Мана, менинг ўзим. Сурхон воҳасида мендан йиқилмаган полвоннинг ўзи йўқ! Ўша мактаб кўрган спорт мастерлариям яғринимдан ошиб кетади! Халқ нимаси билан халқ? Ўзининг урф-одатлари билан халқ! Ота-бобосидан қолган миллий анъаналари билан халқ! Кўп урф-одатларимизни бировлар... бировлар ўзиники қилиб олди! Биз қўлимизни бурнимизга тиқиб қолдик. Шундай кетаберсак, ҳадемай.... ўзимизни-да бой бериб қўямиз! Буёғи камдай, не-не нималаримизни эскилик ёғига ўтиб қаради, бу ёғига ўтиб қарайди, «сағанани ушлаб-ушлаб кўрди, силаб-силаб кўрди». Қишлоққа қайтгач, буни оғайнилари қилган бўлса керак деб ўйлайди. Лекин ларда ўзгариш сезилмайди. Орадан икки ҳафта ўтиб қабристонга келса: Бу сафар ҳаминқадар ҳайрон бўлди! Онаси қабри тевараги... мармар тоштахта бўлди! Мармар тоштахта тўшалмиш жой уй ичича келди! Мармар тоштахта офтобда ялт-ялт этди! Бўриполвон ялтироқ мармар тоштахта узра оёқ босишинида ва босмашинида билмади. Босайин деса, мармар тоштахтани кўзи қиймади. Босмайин деса, онаси қабри мармар тоштахта қоқ ўртасида бўлди. Бўриполвон этикларини ерга тепиб-тепиб қоқди. Мармар тоштахта узра оёқ учида юрди. Омонат-омонат юрди. Тағин кир қилиб қўймадимми, демишдай изига қараб-қараб юрди. Бир амаллаб, онаси қабрига етиб борди. Қабр бошида ти Ё алҳазар! Қабристонга қўл теккизиб бўладими? Қабрни бузиб бўладими? Бўриполвон онаси қабрига тикилиб-тикилиб турди... ниятидан қайтди... «Бўлар иш бўлди,- деди. -уккиғар наҳс боплади. Боплаганда-да, улай- булай бопламади. Энди бировга айтиб қўймаса бўлди». 2 Ушбу тасвирларда бу Бўриполвоннинг яна ҳам соддалигини кўрамиз. Унинг ишонувчанлиги панд берганидан унга ачинамиз. Тоғай Мурод қиссасида халқ ҳажвиётининг тарих қирраларидан ижодий фойдаланиб, ижобий характер яратишнинг янги имкониятларини ишга солади. Адиб анъанавий образ билан соф индивидуал образни умумлаштириб, янги синтактик образ яратади. Тоғай Мурод қиссасида реал воқеликни тўлақонли акс эттириш учун халқ оғзаки ижодига, чунончи, халқ қўшиқларига ҳам мурожаат этади. «Одатда қўшиқларда айрим шахснинг ҳис-ҳаяжони, ҳис-туйғулари, Бўри тишларини тишларига қаттиқ босди. Гавран билан ҳўкизлар сағрисига суқди. Бор овози билан қўшиқ бошлади. Йўртиб-қйўртиб ҳайдагин-а, майда-ё, майда-ё, Дон-сомондан арисин-а, майда-ё, майда-ё, Айни саҳар бўлганда-ё, майда-ё, майда-ё, Хўжайин Ҳизр дорисин-а, майда-ё, майда-ё. Хўкизлар қадамидан чуқур из қолди. Сомон тагидаги буғдой ғижир- ғижир этди. Бўрининг овози дардли бўлди: Айри-айри тёғинг, майда-ё, майда-ё, Олмос бўлсин жониворинг-а, майда-ё, майда-ё, Сени боққан деҳқонлар-а, майда-ё, майда-ё, Сармаст бўлсин жонивор-а, майда-ё, майда-ё. Жонивор, анови кетаётган эшаклини кўряпсанми? У менинг қиёматли ошнам Насим. Жонивор, менинг на отам, на ака-укаларим бор. Ёлғиз ўғилман. Отам ҳам ака-укаларим ҳам ана шу ошнам. Ҳайда, жонивор, ҳайда, темир туёғинг, ҳайда! Мўл хирмондан олдим сомон, Мен ошнамга ишониб эдим, жонивор. У ишончимни оёқ ости қилди. Қиёматли ошнамдан шу иш келгандан кейин ўзгалардан нима умиду нима хайр! Бировга айтма, жонивор, айтгилиги йўқ... Яна тағин қасам ичди, жонивор, эшитяпсанми, қиблага қараб қасам ичди! Қасам ёмон, жонивор, ёмон... Ҳайда жонивор, йўртиб-йўртиб ҳайда! Воажаб, бу қандай дунё бўлди, жонивор? Ўртада бурун бўлмаса, у кўз билан бу кўзни ўйиб олади шекилли?... Момо ўзи яхши қиз, майда-ё, майда-ё, Майда билан тўқмиз биз, майда-ё, майда-ё, Буғдой кирса омборга, майда-ё, майда-ё, Тўй қилардик эрта-куз, майда-ё, майда-ё, Ўзинг ўйла, жонивор, Насим кўриб-билиб туриб Момоқизга кўз олайтиради-я! Жондай ошнаси суйганига-я?... Жонивор, мен Насимнинг онам деб эдим. Онаси қўлларидан туз еб эдим... Оналаримиз ўла-ўлгунча содиқ дўст бўлинглар, дея, б Бошқалар назарида шунчаки буғдой янчиб қўшиқ айтган Бўри полвоннинг қалбида бўрон бўляпти. Ҳам дўстидан, ҳам севгилисидан айрилган қаҳрамон ўзи билан ўзи курашяпти. Дўстининг сотқинлигидан изтироб чекяпти. Қўшиқ Тоғай Мурод учун бир восита. Қаҳрамоннинг изтироб ва руҳиятини тасвирлаш воситаси. Адиб бу билан орамизда сотқин, дўстига хиёнат қиладиган кимсалар борлигини таъкидламоқчи. Унда бундай номард одамлардан нафрат ҳисси яширинган. Халқ қўшиғи орқали муҳаббат ва нафратнинг ёнма-ён эканлигини кўрамиз, адиб хиёнаткор кимсаларга нисбатан нафрат уйғота олган. Китобхон ўз дўстининг севган қизига кўз олайтирган, дўстига хиёнат қилган Насимдан қаттиқ наратланади, унинг қилмишини қоралайди. Тоғай мурод халқ қўшиғининг нозик қирраларини, уларда халқ тилига хос пичинг, кесатиқ, киноя, муболаға ка руҳий ҳолати, меҳнат қилиш иштиёқи, иккинчи томондан, хирмон янчиш ритми, иш жараёни акс этади. Қўшиқдан қалби тўлқинланиб кетган қаҳрамоннинг дили қайғуга тўлади. У беихтиёр армонли севгиси ҳақида куйлай бошлайди. Тоғай Мурод Бўриполвоннинг дилидаги гапларни танлаб-танлаб айттиради, алам, изтироб билан аччиқ-аччиқ қилиб айттиради. Унинг дил туғёнини халқ ижодига хос тасвир усули билан бўрттириб тасвирлайди. Халқ қўшиғининг у ёки бу хусусиятидан фойдаланиш учун ижодкор катта билим ва тасаввурга эга бўлиши керак. Адиб бунга халқ оғзаки ижоди намуналарини пухта ўзлаштириш орқали эришган. Тоғай Мурод халқ донишмандчилиги намуналаридан яхшигина хабардор бўлган. Буни адибнинг бир қатор асарларидаги қаҳрамонлар қиёфасида ҳам кўришимиз мумкин. Фольклор анъаналаридан фойдаланиш тасвирнинг тиниқ ҳа чуғурлаётган қушлар, паға-паға синиқ булутларга қараб достон айтдим. Бу достонларни тўйлар, олис яйлов кечалари боболаримиз бири қўйи бири айтар эди. боболарнинг кўплари раҳматли бўлди. Раҳматликлардан достон айтиб бўлмайди. Бизники, баҳоли қудрат...» 1 «Шуниси диққатга сазоворки, Тоғай Мурод «От кишнаган оқшом» қиссасида туш мотивидан фойдаланади. Эртак ва достонларимизда туш жараёни шунчаки ўткинчи ва маънисиз ҳолат эмас, инсон руҳиятининг бир қисми, инсон ички дунёсининг тимсоли сифатида намоён бўлади. Туш инсонни ўтмиш ва келажакдан огоҳ этади, унут кечинмаларини қайта эсга солади. Руҳий аҳволнинг қай даражалигидан дарак беради. Инсон руҳий дунёси ғоят сирли жараён эканлигини кўрсатади». Инсон уйқу ҳолатида, яъни ақл мустабидлиги «юмшаган», унинг зўравонлиги камайган пайтда бу истак ва термулибман. Ойнинг бети кир эмиш. Ойга сонсиз ошиқлар маҳли термилди. Ой қайси ошиққа ўпич берди? Ой қайси ошиққа вафо қилди? Ойга қўл силтаб, ўрнимдан турибман. Момосулувлар деворидан ошибман. Ити йўқ эмиш. Дарахтлар паналаб, деразасига термилибман. Олмаларидан узиб-узиб ебман. Кейин, айвонига ундан ичкарига кирибман. Момосулув уйғониб кетибди, чириллайман, кет, дебди. Мен ёлворибман. Қўлимни узатибман. У қўлимни қайтариб, ўзимга сурибди». 1 Асар қаҳрамони туш кўришда давом этади. «Мен тинмас, Момосулувнинг кўнглига-да кирибман! Ошиқона- ошиқона қадамлар босиб, кўнглини овлабман. Зиё-зиё бир олам эмиш. Теварак ҳувиллаб ётармиш. Қимирлаган жон йўқ эмиш. Эркак зотининг ўзи тугул, излари-да йўқ эмиш. Беҳиштдай бир олам эмиш. Теваракка аланглаб кулар эмишман: ушбу беҳиштга мендан ўзгалар кел -Кўриб эдим,-деди. -Чинингни айт,-дедим. -Чиним,-деди. -Лекин таниёлмай қолиб эдим, чироқ ўчиқ эди,-деди. -Ўша мен эдим!-дедим, кўкрагимга урдим. -Сиз эканлигингизни билиб тегдимда,-деди. -Аҳай-аҳай!-дедим». 1 Бундай мисолларни халқ оғзаки ижодидан истаганча келтириш мумкин. Халқ достонлари ва эртаклардаги рамзларда миллий тафаккурга хос, миллатнинг ижод, тасаввур, фантастик салоҳияти ётадики, бу рамзларни ўрганиш халқ маънавий тарихини, руҳий дунёсини ўрганишга олиб келади. Тоғай Мурод тасвирлаган туш парчасидаги ой рамзига келсак, ой қиз боланинг балоғатга етишини билдиради. Қизнинг кўнгли, уни беҳиштга қиёслаш, у ерда асар қаҳрамонидан бошқа эркак зотининг йўқлиги эса қизнинг бокиралигидан, унинг ҳеч қандай йигитга кўнгил бермаслигидан далолат беради. Демак, Тоғай Мурод халқ оғзаки ижод Асар қаҳрамони отни таърифлашга тушиб кетганда, унинг тили бийрон бўлиб кетади. Худди от ҳақида қўшиқ куйлаётгандек бўлади. «Тўрт оёқлик жониворни от қилишнинг ўзи бўлмайди. Думли ҳайвонни одамга эл қилиш барчанинг-да қўлидан келмайди! Тўрт оёқлик жониворни от қилиш учун авваламбор кўнгилда бўлмоғи лозим! Авваламбор, баданда бўлмоғи лозим! Баракалла! Борда, баданда борда! Кўнгилда борда! Шу боисдан от олдимда! Аҳай-аҳай! Достончи достон айтади. Хато айтса-да, шартта бас қилади. Бошқаттан тузатиб айтади. Шоир китоб битади. Китобда бир жойи ёқимсиз бўлса, шоир қалам билан шартта-шартта ўчиради, ёқимли қилади. Расмчи сурат чизад. Суратда одам қоши қошлаб бўлмайди. От ёли ёлдай бўлмайди. Қиёмига келмайди. Расмни дарҳол одам қошини қошдай қилади, от ёлини ёлдай қилади. Чавандоз бўлса отни тузат Лекин отини гўштга топширмайди. Бу хислатлари билан у эртаклардаги қўрқмас ва ботир қаҳрамонларга ўхшаб кетади. Зиёдулла чавандоз - ҳақиқатгўй. У бир бегуноҳ одамни безорилардан қутқараман деб ўзи не-не кунларни бошидан кечиради. Бироқ у доим ҳақиқатни ҳимоя қилади. Натижада унинг ҳаёти хавф остида қолади. Безорилар тўдаси уни калтаклаб ўлар ҳолатга келтиришади. Шунда чавандозни оти қутқариб қолади. Безориларни қувиб солади. Қисса охиридаги Зиёдулла чавандознинг Тарлонга мурожаатини ёвузликка қарши, ёвуз одамларга қарши ҳушёрликка чорловчи даъват деб атасак тўғрироқ бўлади. Дунёда ёвуз одамлар ҳам борлигини билган Зиёдулла чавандоз Тарлонга шундай дейди: «Аё Тарлон, сен менинг акамсан, акам. Бўлди, мен энди уларни акам демаман. Менинг акам сенсан, Тарлон. Ука деса дегулик, мендайин уканг б Тоҳиру Зуҳро, Фарҳоду Ширинлар каби кечади. Асарни мангу муҳаббат қиссаси дейиш мумкин. Адиб асарда тўйда ўтказиладиган ит ғириллатар, кампир ўлди, соч сийпалатиш, қўл ушлатар каби урф-одатларимизга алоҳида тўхталиб ўтади. Ойна кўрсатар баридан-да завқли бўлди, баридан-да гаштли бўлди! 2 деб таърифлайди. Айниқса, қиссада «Келин салом» кўриниши тасвирланган жойлар жуда табиий чиққан. Маълумки, келинчакни куёвнинг яқин қариндош-урурғлари билан таништириш маросимида келинсалом билан ёки беточар қўшиқлари айтилади. Анъанага кўра кайвони (дастурхончи) келинни тушадиган уйга дарвозага олиб киришдан бошлаб айтади. Уй эгалари, тўйга келганлар эса «алик салом» деб жавоб қайтарадилар. Бухоро ва Самарқанд вилоятларида анъанавий «саломнома»лар ўқилади. «Келин салом»да кайвони куёвга, қайнота, қайнона Осмондаги юлдуздай, Қоши қора қундуздай, Дили ойдин кундуздай, Қайнонамга салом! Байтлар кайвонидан бўла берди, таъзимлар келиндан бўла берди: Қозонларнинг қопқоғи, Аёлларнинг оппоғи, Мисоли олма ёноғи- Гулсун опамга салом! Ғижим рўмол ўраган, Бурилиб ойга қараган, Сочин силлиқ тараган- Санам холамга салом! Боғда узум ғўраси, Куёвбекнинг жўраси, Норгулойнинг тўраси- Баҳром акамга салом! -кайвони момо ҳамсояси Сувон дароз, мен қолиб кетдим, деб ўпкалаяпти. -Унда эшитсин: Тегирмоннинг новидай, Адрас тўннинг боғидай- Дароз акамга салом! Норбой чўпон ўрнидан туриб кетди. -Ай момо, келин нимага менга салом бермайди?-деди. -Салом берганим бўлсин, эшитинг: 49 Қопга тиққан похолдай, Индан чиққан шоқолдай- Чўпон акамга салом! Бўлди кулги! Ҳақиқатан ҳам ушбу «келин салом»лардаги ҳазил-мутойиба ҳам, танқид ҳам тингловчига оғир ботмайди. Тоғай Муроднинг «Келин салом» айтишни таърифлашидан кўриниб турибдики, у «Келин салом» айтиш одатини жуда яхши билади ва уни кўплаб кузатган. Тоғай Мурод «Ойдинда юрган одамлар» қиссасига халқимизнинг бундай урф-одатларини чуқур сингдириб юборган. Буни янги келинчаклар бажариши лозим бўлган қуйидаги урф-одатларимиздан ҳам билиш мумкин: «Келинлар тонг саҳарлаб туради! Келин аёллар ҳамроҳлигида эшикни очди, туйнукни очди. Шу хонадонга содиқ бўлиш рамзида ит ялоғига овқат қуйди. Идиш-тобоқларга бир-бир кўз солди. Пориллаб ёнмиш оловга мой томизди. Бу, бахтли бўлиш рамзи бўлди. Невара-чеварали бўлиб юрайин дея, қўлига г Келинлар юз очиш бегуноҳ норасидалар ишидир Шу боис, момолар тўрт-беш яшар куёв укани гиж-гижлади. Куёв ука чопқиллаб борди янгаси юзидаги рўмолни тортиб юборди. Келин юз очди». 1 Юқоридаги сатрларни ўқиркансиз, кўз одингизда «Келин салом», «Келин ош емади», «Юз очди» каби бир-биридан гўзал удумларимиз кўз олдингизда намоён бўлади. Булар Тоғай Муроднинг фольклор анъаналаридан ижодий фойдаланганлигининг самарасидир. Қиссада халқимизнинг қадимий байрами Наврўзга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилганки, бу Тоғай Муроднинг Наврўз тарихидан яхши хабардорлигини кўрсатиб турибди. Фикримизнинг исботи учун асардан олинган қуйидаги парага эътибор қаратсак: «Наврўз бундан етти минг йил муқаддам жорий этилмиш Қуёш йил-ой куни билан баробар бино бўлди. Эмишки, Қуёш оламни бир йилда бир бор айланади. Шу айланмиш Қаюмарс тонг саҳар-тонг саҳарда Қуёш Ҳамал буржининг олдинги дақиқасига кирмиш кунни аниқлади. Олим-уламоларни йиғди, йил ҳисоб-китобини ана шу кундан бошлашни айтди, олим-улаолар рози бўлди. Йил ҳисоб-китобини айнан шу кундан бошлаб жорий этди. Эмишки оламда Изид худо илк худо бўлди. Ана шу илк худо нурдан қуёш яратди. Қуёш билан еру заминни парвариш этди. Изид худо оламда ўн иккита ҳалоскор фаришта яратди. Тўртта фариштани осмону фалакка балои қазолардан асраш учун юборди. Балои қазоларни тоғлардан бери келтирмаслик учун тўртта ҳалосор фаришта жўнатди. Қолмиш тўртта фариштани эса еру заминни балои қазолардан асраш учун юборди. Ана шу Изид худо Қуёш нурлари барча-барчага баробар бўлсин, деди. Шу боис, Қуёш ўз жойидан қўзғолсин, деди. Шунда Қуёш Ҳамал буржи бошидан чиқиб келди. Зулмат бир -Наврўз сешанбада келар ил очлик бўлмайди, ошлик бўлади. Эртачи экинлар яхши бўлади, ноз-неъматларда яхши бўлади. Айби, тахчиллик бўлади. -Ёмони кўп қон тўкилади. Эл-юрт орасидан раҳм-шафқат кўтарилади. -Ўғил отадан қайтади, қиз онадан қайтади, аёл эридан қайтади. -Подшолар тахтдан кула-кула бўлади. -Ёмонлик кўпаяди. -Ёғин-сочинни айтинг. -Ёғин-сочин... Қор кам ёғади, аҳллар. Йил охирида сел кўп келади. -Ўзи Наврўз қайси куни келса йил яхши бўлади, азизлар? -Якшанба куни келса, кўп бинойи бўлади. Ўлим-етимлар оз бўлади. Фисқ-фасод, ёмонлик кам бўлади. Наврўз душанба куни келса-да, яхши бўлади. Айби, буғдой танқис бўлади. -Наврўз чоршанбада келса, йил қимматчилик бўлади. Қорин-томоқ учун қон тўкилади. 1 Албатта, булар Тоғай Муроднинг собиқ тузумга қарши ошкора исёнларидан бири эди, десак ян Бир оқшом болалари қўлларини чўзиб: -Хўрак, эна хўрак!-дея зорланишибди. Онаизор енгларини турибди. -Болаларимга мазали таом қилиб берайин,-дебди. Ўчоққа ўт ёқибди. Қозон осибди. Ўт ёна берибди. Қозон қайнай берибди. Шунда, онаизор қозонга нима солишни билмабди. Уй ичини қарабди. Теварак-бошни қарабди. Қозон қайнатиш учун бирон-бир нима тополмабди. Норасидалари бўлса, хўрак, дея зорланишни қўймабди. Хўрак дея йиғлай бериб-йиғлай бериб, ухлаб қолибди. Онаизор оч-наҳор ухлаб ётмиш гўдакларига термулиб ўтирибди. Ўтириб-ўтириб, кўнгли бузилибди. Ўз тақдиридан куйибди. -Йўқчилиги қурсин-а, йўқчилиг-я!-дея қон-қон йиғлабди. Гўдаклар азонда уйқудан туради. Очдан-оч бўлади. Тағин таом, дейди. Хўрак, дея йиғлайди... Онаизор ана шу қайғуда тимирскиланиб юрибди-юрибди. Қозон қайнатиш тағин бирон нима удумлар ва ривоятлар, баҳор тасвирланса, баҳор ҳақида афсоналар ва турли удумларимиз ҳақида маълумотлар ва тафсилотлар берилади. Чунончи, Тоғай Муроднинг соғим қўшиғини қандай қўллаганлигини кўздан кечирайлик. Дастлаб икки оғиз сўз, соғим қўшиғи ҳақида. Сигир, қўй, эчки, бия, туяларни соғишда эркалаш оҳангида айтиладиган қўшиқларни соғим қўшиқлари дейилади. Сигир соғиш билан боғлиқ қўшиқлар - «хўш- хўш» ёки «хўшим» дейилади. Улар ҳам бошдан-оёқ говмиш сигирга мурожаат шаклида тўқилган бўлиб, сутли сигир меҳнат аҳли рўзғорини тўкин қиладиган хазина деб ардоқланади. Соғиш пайтида силаб-сийпаб айтилган қўшиқ говмишни ийдиради. Қўйларни соғиш ва қўзиларни эмдиришда айтиладиган қўшиқларни «турей-турей» қўшиқлари ёки «фурр-ҳай-пуй» дейилади. Уларда одатдагидек совлиққа мурожаат қилиш асосий ўрин қизнинг туя ёки бия соғишдаги хатти-ҳаракати, иш унуми, қимиз ичиш баҳонасида йигитнинг унга муҳаббат изҳор этмоқчи бўлгани тасвирланади. 1 Тоғай Мурод «Ойдинда юрган одамлар» қиссасида халқимизнинг ана шу соғим қўшиғини келтиради: Онамиз совлиқ соғиб бошлади: Қўй соғаман қўшоқда, турей-турей, Қўй ишқи менга ёққан, турей-турей, Қўй сутини ичганлар, турей-турей, Кундан-кун шифо топган, турей-турей. Совлиқ ийди, совлиқ қўзисига тумшуқ чўзди... Отамиз кетига тис бўлди. Қўзини совлиқдан холислатди. Отамиз кўнгли бирён бўлди... Шу ўтириш азза-мазза эркак учун эпми? Қўзи ушлаб туриш кап-катта одам ишими? Токайгача Хушвақт ишида ўзи юради?... Совди бўлиб совдирин, турей-турей, Совса кади тўлдиргин, турей-турей, Бунга куйма, жонивор, турей-турей, Тақдирингни кўндиргин, турей-турей. Совлиқ кўзи дев Уни олиб ухлагин, турей-турей, Болалилар маърашар, турей-турей, Боласизлар қарашар-а, турей-турей... 1 Қиссада алла ҳам берилган. Бу асарнинг халқчиллигини яна ҳам оширган. Маълумки, болаларни ухлатиш вақтида оналар томонидан куйланган қўшиқлар алла деб аталади. Онанинг бетиним хатти-ҳаракати, беминнат меҳнати туфайлигина мурғак гўдак улғаяди, вояга етади. Онанинг меҳри дарё дейдилар. Аллаларда оналарга хос бўлган бағрикенглик, қуёшдай меҳрибонлик, майин дил қаъридан сизиб чиққан ёқимли куйларда таралади. Уларда эзгу орзу-ҳаваслар, умидбахш яхши ниятлар, онанинг бола келажаги ҳақидаги орзу-ўйлари чиройли тасвирий бўёқларда куйланади. Алла нақоратларида бешик ёки беланчакда ётган боланинг номи қўшиб айтилади, қўшиқни онанинг ўзи, чолғусиз ижро этади. Болани тинчитиш учун тўқилган аллаларда Қон-қорайган бахти бор-а, алла-ё, алла-ё. Аллада Шеробод даштларидай анқиллаб ётмиш кўнгил ноласи бўлди. Кўнгил дарди бўлди, армони бўлди. Кўнгил фожиаси бўлди!: Дашту далада узум, алла-ё, алла-ё, Узганимни ким билар-а, алла-ё, алла-ё, Ҳасрату армон билан, алла-ё, алла-ё, Жон берганимни ким билар-а, алла-ё, алла-ё. Биргина ушбу аллада қаҳрамоннинг бир умр тирноққа зор бўлиб ўтганини, унинг сўнгсиз армонлари мужассам. Қиссада йиғи-йўқлов айтишуви ҳам берилган: Ёш-яланглар момолаб-момолаб йиғлайди: Осмондаги қирқ юлдуз, Қиялаб кетади ботгани, Вой момом-овв, момом-овв! Мен момомни бир ўпайин, Қиёмат кетади ётгани, Вой момом-овв, момом-овв!... 1 Тоғай Мурод асарларидан бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Хуллас, адиб фольклор анъаналаридан фойдаланиб, бири-биридан гўзал ва бадиий жиҳатда III боб. Адиб асарларининг бадиий хусусиятлари Мумтоз адабиётимиз асарларининг нафосату назокатини теран англаб етиш улуғ шоир ва ёзувчиларимизнинг бадиий салоҳиятлари, сеҳрини ўрганиш учун шеърий санъатлардан атрофлича хабардор бўлиш лозим. Боиси, адибу шоирларимизнинг бадиий салоҳиятлари бир-биридан фарқ қилади. Тоғай Мурод асарларининг бадиий хусусиятлари ҳақида гап 59 кетганда, энг аввало уларни Тоғай Мурод куйлаб кетган қўшиқлар дейиш мумкин. Боиси, адиб уларнинг ҳар бири устида кўз нурини тўкди, уларга қалб қўрини бахшида этиб, бадиий жиҳатдан юксак асарлар яратди. Қабатида келаётган тўриқ чавандознинг қўли улоқдан узилди. Тўриқ кейинда қолиб кетди. Мен жўшиб кетдим: -Ҳу-у-у-й, ҳу-у-у-й, ҳу-у-у-й!: Тарлон юлдуз учгандай чопди! 1 Энди тасаввур қилинг, от қандай қилиб юлдуз учгандай учиши мумин. Лекин биз яхши биламизки, муболаға араб тилида «катталаштириш», «кучайтириш» маъносини билдириб, адабий асарда тасвирланаётган бадиий тимсол ҳолати ёки ҳаракатини бўрттириб, кучайтириб ифодалаш санъатидир. Бу хил тасвирда бадиий тимсол хусуситлари яққолроқ намоён бўлади, ўқувчи кўз олдида ёрқинроқ гавдаланади. 2 Тоғай Муроднинг «От кишнаган оқшом» қиссасидаги: Ч Унинг содда ва равон, аниқ ва лўнда жумлалари, қофияли сатрлари, халқона ўхшатиш ва сифатлашлари бунинг ёрқин далилидир. Ташбеҳ - Шарқ адабиётида тарқалган санъатлардан бири бўлиб, «ўхшатиш» маъносини ифодалайди. Икки нарса ёки тушунчани улар ўртасидаги ҳақиқий (реал) ёки маъжозий муносабатларга кўра ўхшатиш санъатидир. Ташбеҳ санъати тасвирланаётган шахс, буюм ёки тушунчани ўқувчи кўз ўнгида аниқроқ, жозибалироқ гавдалантиришга хизмат қилиб, асар тисоллари маънавий қиёфасини ёрқинроқ очиш, бинобарин, шоир ғоясини ўқувчи онгига тўлароқ етказишга имкон беради. 2 Тоғай Мурод асарларида бир қатор ташбеҳлар қўлланганки, улар ҳақиқий (реал) ва маъжозий ташбеҳлардир. Масалан: Бўриполвон худди осмондан тушгандай фавқулодда пайдо бўлиши, барча-барчани ҳайрон қолдирди. 3 «Юлдузлар мангу ёнади» қисс катта ҳам эмас, гилосдай эканлигини таърифлаш билан китобхонда тасвирланаётган буюм - тош ҳақида аниқ тасаввур туғдиради. Яна бир мисол: 1. Дашт узра тўрғайлар чархпалак бўлди, тўрғайлар юлдузда учди, тўрғайлар жойида муаллақ қотиб қолди. 2 2. Беш-ўн қадам олдин тошалр орасидан бир тўрғай ўқдай отилиб учди, тошлар узра муаллақ бўлиб чулдирди. Тағин тошлар аро шўнғиди, тағин самода ҳаволанди. 3 Юқоридаги мисолнинг биринчисида тўрғай «юлдуздай учди» дейилса, иккинчисида адиб «тўрғай ўқдай отилиб учди» иборасини қўллайди. Ҳар икки вариантда ҳам тўрғайнинг тез учиши тасвирланган. Лекин икки хил ўхшатиш орқали адиб бир хилликдан қочган ва чиройли ўхшатишларни топа олган. -Чавандоз бова!-деди. -Ошиғингни еса-да мард еин, бошингни еса-да мард есин! Бундай тантиликдан кейин, ҳақ сиздан айлансин!-д Тоғай Мурод қўллаган ушбу мақолда ўзбек миллати, унинг феъл атвори, чапанилиги, ботирлиги ўзининг ифодасини топган. Ушбу образли ифодада ортиқча сўзлар йўқ, ҳар бир сўз аниқ, ўз ўрнида ишлатилган, «ўр», «ўжар», «зўр» сўзлари ўзаро қофияланган. «Келади» сўзларининг такрорланиши эса мақолнинг оҳангдорлигини таъминлаган, ўзига хос ритм ҳосил қилган. Кўриниб турибдии, мақолларда меҳнаткаш омманинг донолиги, миллий анъана, узоқ асрлик ҳаёт тажрибалари, табиат ва жамият ҳодисалари ҳақида фикри, баҳси, меҳнат якнлари мужассамланган. Шунинг учун ҳам мақоллар узоқ умрли бўлади. Мақолларда ҳар бир тарихий давр, ижтимоий- сии воқеалар маълум даражада ўз изини қолдирди. Шунингдек, янги-янги мақоллар яртилиб, сўз санъати хазинаси бойийверади. 2 Балки Тоғай Муродда фольклор анъаналарига бўлган қизиқиш у Мақолларда мардлик, эркак кишининг оила устуни эканлиги, унинг ор- номуси ҳақида фикр юритилади. Лекин Тоғай Мурод қиссасида ишлатган, ушбу мақолда тасвирланган кал ундай ҳамиятли эркак эмас. уни Москвадан келган вакил амалидан олиб, партиядан ўчирмоқчи бўлганда, амалдор ҳўнг- ҳўнг йиғлайди. Бундан ачинган, унинг эркак бўла туриб йиғлаган амалдорга нисбатан «Эркак одамнинг йиғлагани - ўлгани» мақолини ишлатган. Ҳақиқатан ҳам эркак бўла туриб йиғлаган бундай эркакнинг боридан йўғи. унинг бу дунёда «Эркакман» дея бош кўтариб юрганидан ўлгани яхши. Халқимиз қадим-қадимдан ориятли халқ. Номардликни қоралаб келган. Тоғай Мурод амал деб ўзининг эркаклик ғурурини поймол қилган эркак устидан кулади. Унинг ҳақиқий башарасини халққа кўрсатиб беради. Қиссадаги амалдор ўша собиқ Иттифоқ давридаги Моск собиқ раҳбар энди ҳаммага кулгу бўляпти. Адиб унинг чой ичишини шундай тасвирлайди: «Чойнагидан чойи оқ эмиш. Ўзи қўйиб, ўзи ичар эмиш» 3 Демак, кўриниб турибдики, энди эрмакталаб кишилар унинг чойхонада ўтириб, доғ сув ичишини кўриб куляпти. Энди собиқ раҳбар ўзи ёлғиз. У билан ҳеч ким чойхўрлик қилмайди. Ҳа, эл назаридан қолган жуда ёмон. «Ён қўшним - жон қўшним» бўлди. 4 Бу мақол билан қўшниларнинг фойдали томонлари, яхши-ёмон кунларда кишига ҳамдам, ҳамқадам ва ҳамдард бўлишлари кўрсатилади. Мақолда қўшниилик, дўстлик, иттифоқлик, ҳамжиҳатлик улуғланади. Тоғай Мурод ушбу мақол орқали халқиизнинг қадим-қадимдан қўшни бўлиб яшаб келганлигини, қўшнииликни нақадар эъзозлаганликларини кўрсатмоқчи, бир-бирига кўмаклашиб яшаганликларини таъкидламоқчи бўлади. «Йиғини ўз уйи - ўлан тўшагидан та ҳиди келиб туради. Мажозан: «Ёмондан туғилган, ёмонлар даврсидан чиққан одам минг яхши бўлб кетгани билан, барибир асли зотига тортади», деган маънони англатади. Тоғай Мурод Зиёдулла чавандоз номидан отидан хафа бўлиб, барибир отлигингни қилдинг, деган маънода қўллаган. Биродарлар, куёвни пайғамбарлар-да сийлаган! Аҳай-аҳай! 3 ривоятларга кўра Муҳаммад пайғамбаримиз ўз куёви Ҳазрати Алин сийлаган экан. Мазкур мақол шу асосда келиб чиққан бўлиб, уни куёвни сийлаганда ёки сийлаш зарурлигини уқтирганда айтадилар. «Куёв келди - хон келди» деган мақол ҳам борки, бунда қайнота, қайнона, қайноға, қайни, қайнисингил ва умуман қуда тарафдагилар куёвни қанчалик ҳурмат қилишлари, у келса ўтқазгани жой тополмай қолишлари, баисоли хон келгандек иззату эҳтиром қилишлари ўз ифодасини топган. «От кишнаган Хуллас, асарнинг бадиий хусусиятлари тўғрисида яна кўп гапириш мумкин. Боиси ушбу тадқиқотимизда унга батафсил тўхталишнинг имони йўқ. Чунки, Тоғай Мурод асарларининг поэти хусусиятлари, ундаги саъж намуналари махсус тадқиқ қилиниши керак бўлган, алоҳида изланишларни талаб қиладиган ва бугунги кунда адабиётшуносларимиз олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Х У Л О С А ХХ асар адабиётида фольклор анъаналарига мурожаат этиш ўзбек адиб ва шоирлари ижодида ниҳоятда кучайди. Буни Тоғай Мурод асарларида кўриб чиқдик. Тоғай Мурод Абдулла Қодирий, Ҳамза, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон ва бошқв устоз адиб ва шоирларимизнинг анъаналарини давом эттириб, фольклордан фойдаланишнинг ўзига хос йўлларидан борди. Шунинг учун ҳам Тоғай Мурод асарларида фольклор сюжетлари, қадимги риво Адибнинг тўй, дафн маросими ва бошқа удумларимиз, болалар ўйинлари ҳақида, Наврўз ва Ҳайит байрами, уларни ўтказиш билан боғлиқ урф-одатларимиз ҳақида билдирган фикрлари бениҳоя қимматлидир. Биргина «Момо-Ер» қўшиғи қиссасининг ўзида ўнлаб халқ оғзаки ижоди намуналари берилган: Сени ҳадаб боқайин, Кўз туморлар тақайин, Тарғил молим, хўш-хўш, Говмиш молим, хўш-хўш. 1 Бундай гўзал намуналар Тоғай Мурод асарларини дур бўлиб, жавоҳир бўлиб безаган, асарнинг ўқишли чиқишини таъминлаган. Тоғай Муроднинг содда ва равон, аниқ ва лўнда, бир-биридан пишиқ ва пухта жумлалари, насрий қўшиқлари, халқона ўхшатиш ва сифатлашлари, муболағаларни қўллашларидан шундай хулосага келиш мумкинки, Тоғай Мурод ҳамма вақ халқ ижодидан баҳраманд бўлиб ижод қилган. Тоғай Мурод ўз асарлари билан халқ оғзаки ижоди наму 69 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т., «Ўзбекистон», 1998. 2. Саримсоқов Б. Фольклор ва ўзбек адабиёти муносабатларига доир изланишлар. «Ўзбек тили ва адабиёти», 1976, 5-сон. 3. Ҳоди Зариф. Ўзбек фольклористикаси тарихидан. Т., 1970. 4. Солижонов Й. Умрбоқийлик сирлари. «Жаҳон адабиёти», 2002, 4- сон. 5. Орипов А. Адабиёт ва замон. «Жаҳон адабиёти», 2006, 6-сон. 6. Раззоқов Ҳ. Мирзаев Т. ва бошқалар. Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. Т., «Ўқитувчи», 1980. 7. Пардабоева З. Ўзбек романи: талқин ва таҳлил. «Шарқ юлдузи», 2002, 1-сон. 8. Жўраев М., Нарзиқулова М. Миф, фольклор ва адабиёт. Т., 2006. 9. Жўраев М. Ўзбек халқ эртакларида сеҳрли рақамлар. Т., Фан, 1991. 10. Мусақулов А. Ўз
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha