Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 850.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Тўлдирувчи ва унинг ифодаланиши

Купить
Иккинчи даражали б ўлаклар Тўлдирувчи ва унинг ифодаланиши. www.arxiv.uz • Гапдаги бирор бўлакни тўлдириб, унга бошқарув йўли билан тобе ҳолатда боғланган бўлак тўлдирувчи дейилади. Тўлдирувчи асосан феъл- кесимга боғланади: Мен бу гапни укамдан эшитдим . www.arxiv.uz тўлдирувчи Воситали тўлдирувчиВоситасиз тўлдирувчи www.arxiv.uz • Тўлдирувчи икки хил бўлади: 1. Воситасиз тўлдирувчи ҳаракатни ўзига қабул қилган, ҳаракат бевосита ўзига ўтган предметни билдиради ва кимни? нимани? қаерни? сўроқларига жавоб бўлади. Бу тўлдирувчи кўпинча тушум келишиги шаклидаги сўз билан ифодаланади, бунда у ҳаракатни бутунлай ўзига қабул қилган предметни ифодалайди: www.arxiv.uz • 1) от билан: Ёш ҳаваскорлар ашулани завқ билан айтдилар. • 2) олмош билан: Сизни чақиришяпти. • 3) отлашган сўзлар билан: • а) отлашган сифат билан: Яхшини мақтасанг ярашади. • б) отлашган сон билан: Учни учга кўпайтиринг. • в) отлашган сифатдош билан: Бўлинганни бўри ер. www.arxiv.uz • г) отлашган равиш билан: Кўпини сиздан ўрганган. • д) отлашган тақлид сўз билан: Этигининг ғарч-ғурчини эшитди. • е) отлашган ундов сўз билан: Оҳ- воҳини ҳеч ким сезмасин. • ё) отлашган модал сўз билан: Борини сарфлади. www.arxiv.uz • 4 ) ибора билан: Ўзига бировнинг оз-моз тил тегизишини кўтармасди . • 5) сўз бирикмаси билан: Сен кўрганни у ҳам кўрган. • Воситасиз тўлдирувчи тушум келишик қўшимчасиз ҳам қўлланади : Ўқувчилар ҳозир китоб ўқишяпти. • Воситасиз тўлдирувчи баъзан чиқиш келишигидаги сўз билан ҳам ифодаланади, бунда у ҳаракатни қисман ўзига қабул қилган предметни ифодалайди: Қани ошдан олинг! www.arxiv.uz • 2 . Воситали тўлдирувчи кимга? нимага? кимда? нимада? кимдан? нимадан? ким билан? нима билан? ким ҳақида? каби сўроқларга жавоб бўлади ва қуйидагича ифодаланади: • 1) от билан: Хатни қалам билан ёзди. • 2) олмош билан: Равшан сен била н боради. www.arxiv.uz 3) отлашган сўзлар билан: • а) отлашган сифат билан: Яхшига ёндаш, ёмондан қоч. • б) отлашган сон билан: Бешдан иккини айириш керак. • в) отлашган сифатдош билан: Айтганимга кўнишмади. • г) отлашган равиш билан: Камига узр сўраймиз . • www.arxiv.uz • д) отлашган тақлид сўз билан: Замбаракларнинг гумбур-гумбурига қулоқ солди. • е) отлашган ундов сўз билан: Унинг дод- войига қулоқ солмади . • ё) отлашган модал сўз билан: Борига шукур қилиш керак. 4) ибора билан: Оғзи бўшга ишониб бўлмайди. 5) сўз бирикмаси билан: Кеча келмаганларга хабар бериш керак. www.arxiv.uz • Кўмакчилар ёрдамида шаклланган воситали тўлдирувчилар билан худди шу кўринишда шаклланган вазият ҳоллари саволларига қараб фарқланади: Пахта машина билан терилди (нима билан? - тўлд.). Пахта завқ билан терилди (қандай? - ҳол). www.arxiv.uz Кўмакчилар ёрдамида шаклланган воситали тўлдирувчилар билан худди шу кўринишда шаклланган вазият ҳоллари саволларига қараб фарқланади: Пахта машина билан терилди (нима билан? - тўлд.). Пахта завқ билан терилди (қандай? - ҳол). www.arxiv.uz • Жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишигидаги сўзлар доимо тўлдирувчи бўлиб келавермайди, улар ҳол вазифасини ҳам бажаради, бунда ҳам улар саволга қараб фарқланади: У ёлғондан (ёлғондакамига, жўрттага) ҳайрон бўлди (қандай? - ҳол ). У акасидан эшитди (кимдан? - тўлд .). У мактабга борди (қаерга? - ҳол ). Менга гапирди (кимга? - тўлд .). www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha