Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Туристларга ҳаво транспортида хизмат кўрсатиш хусусиятлари

Купить
ТУРИСТЛАРГА ҲАВО ТРАНСПОРТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ Subtitle here Режа: 1. Ҳаво транспортида йўловчи ташишни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари. 2. Халқаро авиаташувларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш. 3. Ҳаво транспортида йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги шартнома. Ҳаво транспортида йўловчи ташишни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари Авиаташувлар бошқа транспорт воситалари билан хизмат кўрсатишга нисбатан бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга. Бу, энг аввало, об-ҳаво шароитига боғлиқлиги ҳамда самолётларнинг учиш ва қўниш жойларидаги ландшафт билан боғлиқ. Бундан ташқари, ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланиш шарт-шароитлари аэропортларни аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарига чиқаришга мажбур қилади ва йўловчилар бевосита учишга тайёргарлик кўриши учун анча кўп вақтни тақозо этади. Шунга қарамай, авиаташувлар ўзининг асосий устунлиги — манзилга жуда тез элтиб қўйиши билан ер усти ва сув транспорти билан жиддий рақобатлашади. Ички авиаташув — жўнаш жойи, бориш манзили ҳамда барча қўниш жойлари бир давлат ҳудудида жойлашган бўлиб, ҳавода йўловчи ва юк ташиш. Халқаро авиаташув — жўнаш жойи ва бориш манзили икки давлат ҳудудида; агар бошқа давлат ҳудудида қўниш назарда тутилган бўлмаса, бир неча давлат ҳудудида жойлашган ҳавода йўловчи ва юк ташишдан иборат. Ташиш даври қуйидагиларни ўз ичига олади: йўловчи ташишда – йўловчи аэропорт перронига ҳаво кемасига чиқиш учун кирган пайтдан бошлаб у перронни ташувчининг ваколатли шахслари кузатувида тарк этгунга қадар даври; Багаж ташишда — багаж ташиш учун қабул қилинган пайтдан у олувчига берилгунга ёки белгиланган қоидаларга биноан бошқа ташкилотга топширилгунга қадар даврга айтилади. Бунда перрон деганда - фуқаро аэродромнинг йўловчилар чиқиши ва тушиши, багаж, юк ва почтани юклаш ва тушириш, шунингдек бошқа хизмат кўрсатиш турлари учун ҳаво кемаларини жойлаштиришга мўлжалланган учиш майдонининг қисмига тушунилади. Авиаташувларни тартибга солиш халқаро қонунчилик (агар ташув халқаро хусусиятга эга бўлса) ёки миллий қонунчилик (агар ташув ички хусусиятга эга бўлса) асосида амалга оширилади. Халқаро авиаташувларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш • Дунё миқёсидаги ва икки томонлама конвенциялар халқаро авиаташувларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади. • Халқаро битимлар учишларни тартибга солувчи халқаро нормалар ва қоидаларни, шунингдек мазкур давлатлар ҳудуди устида авиаташувларни ташкил этиш принципларини ишлаб чиқади. • Халқаро фуқаро авиацияси соҳасидаги дастлабки ҳуқуқий ҳужжатлардан бири 1929 йилда қабул қилинган «Халқаро авиаташувларга дахлдор айрим қоидаларни унификация қилиш тўғрисида»ги Варшава конвенциясидир. Варшава конвенцияси 1955 йилги Гаага баённомаси, 1971 йилги Гватемала баённомаси ва 1975 йилги Монреаль баённомаси билан киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар орқали ривожлантирилди. Йўловчининг ўлими ёки унинг соғлиғига шикаст етказилганлиги, багажнинг йўқотилганлиги ва шикастланганлиги учун ташувчининг жавобгарлиги тўғрисидаги қоида Варшава конвенциясига киритилган муҳим банд ҳисобланади. Ушбу ҳужжатга биноан, халқаро рейсларда йўловчининг ҳаёти ва соғлиғи учун ташувчининг жавобгарлиги аксарият ҳолларда 10 000 (10 минг)АҚШ доллари билан чегараланади. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти – ICAO (International Civil Aviation Organization) (2003 йил 4 ноябрда кучга кирган Монреаль конвенцияси 1999 йилда доирасида тузилган) авиаҳалокатлардан жабр кўрган шахслар ва уларнинг қариндошларига тўловлар бўйича Варшава конвенциясида белгиланган лимитларни бекор қилди. Боз устига, ушбуа конвенция жавобгарликнинг икки даражали тизимини амалга жорий этди. Биринчи даражада, суғурта ҳодисаси юз бергани заҳоти, авиа компания (ёки унинг суғурталовчиси) жабр кўрган ҳар бир кишига, ҳатто ташувчининг айби исботланмаган бўлса ҳам, тахминан 135 000 (135 минг) АҚШ доллари тўлаши лозим. Бордию авиакомпания ҳодисада айбдор деб топилса, жавобгарликнинг иккинчи даражаси амалга киритилади ва унда зарарни қоплаш бўйича тўланадиган товон пули суммаси чегараланмайди. Ташувчининг йўловчилар багажини йўқотганлик учун жавобгарлиги ҳам оширилди. Монреаль конвенцияси кучга кирган пайтгача уни 31 давлат имзолади (Барбадос, Бахрейн, Белиз, Ботсвана, Македония, Греция, Иордания, Камерун, Канада, Кения, Кипр, Колумбия, Қувайт, Мексика, Намибия, Нигерия, Янги Зелан дия, Танзания, Бирлашган Араб Амирликлари, Панама, Парагвай, Перу, Португалия, Ру миния, Сурия, Словакия, Словения, АҚШ, Чехия Республи каси, Эстония, Япония). Янги ҳужжатга Ўзбекистон расман қўшилгани йўқ, шу сабабли мамлакатимизда халқаро авиаташувларни амалга оширишда Варшава конвенцияси амал қилади. Жаҳон ҳаво йўлларидаги фаолиятни тартибга солиш учун бир неча халқаро ташкилотлар тузилган бўлиб, уларнинг мақсади халқаро авиация алоқаларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат. Энг обрўли ташкилотлар қаторига Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти – ICAO (International Civil Aviation Organization) ва Ҳаво транспорти халқаро уюшмаси – IATA (International Air Transport Association) киради. ICAO ташкилоти 1944 йили Чикагода ҳукуматлараро ташкилот сифатида тузилган бўлиб, бугунги кунда унга жаҳоннинг 187 мамлакати аъзо. ICAO томонидан кўриладиган асосий масалалар доирасига қуйидагилар киради: самолётлар учун навигация системаларининг унификация қилинган қоидаларини ишлаб чиқиш; учиш хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳаво йўллларининг хавфсизлиги, шу жумладан мунтазам авиаташувларга лицензиялар бериш; - ташкилотга аъзо мамлакатларга техник ёрдам кўрсатиш ва ш.к. 2001 йилнинг сентябрь—октябрь ойларида Монреалда (ICAO штаб-квартирасида) ICAOнинг навбатдаги, 33-чи Ассамблеяси бўлиб ўтди. У 11 сентябрда АҚШда юз берган фожиа муносабати билан халқаро фуқаро авиациясида учишлар хавфсизлигини оширишнинг глобал стратегиясини ишлаб чиқишга чақирди. Ассамблеяда 2004 йилдан бошлаб: Учишлар хавфсизлигини таъминлаш устидан назоратни ташкил этишни текшириш Универсал дастурини кенгайтириш; IATA қошида Ҳаво транспорти ходимларини касбий жиҳатдан тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ташкил этилган бўлиб, у фуқаро авиацияси идоралари ходимлари, авиакомпаниялар ва аэропортлар, юк ташиш соҳасида банд бўлган ташкилотларнинг ходимлари, шунингдек туристик сектор ходимларини ўқитиб-ўргатиш ва малакасини ошириш учун ўқув-машқ дастурлари ва методикаларининг тўлиқ комплексини таклиф қилади. Ҳаво транспортида йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги шартнома Ҳавода йўловчи ёки юк ташиш ташувчи билан тузилган шартномаси асосида амалга оширилади. Ташувчи — ҳавода йўловчи, юк ёки почта ташиш ҳуқуқина берувчи лицензияга эга бўлган хизматчи ҳисобланади. Ҳавода йўловчи ташиш шартномасига асосан ташувчи ҳаво кемаси йўловчисини белгиланган манзилга чиптада кўрсатилган рейс бўйича учаётган ҳаво кемасида жой бериш йўли билан элтиб қўйиш, йўловчининг ёнида багаж бўлган тақдирда, шу багажни ҳам манзилга етказиш ва йўловчига ёки унинг вакилига топшириш мажбуриятини олади. Ҳаво кемасининг йўловчиси авиаташув учун ҳақ тўлаши, ёнида ташувчи белгилаган багажни бепул ташиш меъёридан ортиқ багаж бўлган тақдирда эса шу багаж учун ҳам ҳақ тўлаши шарт. Ҳавода йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги ҳар бир шартнома ва унинг шартлари ташувчи ёки унинг агентлари томонидан бериладиган ташиш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Ташиш ҳужжатларига қуйидагилар киради: • йўловчи чиптаси (Passenger Ticket) — йўловчи ташишда берилади. У йўловчи ва багажни ҳавода ташиш тўғрисида шартнома тузилганлигини тасдиқловчи, багаж квитанцияси илова қилинган ҳужжат ҳисобланади; • багаж квитанцияси (Baggage Check) — чиптанинг ўринлар сони ва топширилган багаж оғирлиги кўрсатилган қисми бўлиб, ташувчи томонидан йўловчи топширган багаж учун тилхат тарзида берилади; • пуллик багаж квитанцияси (Excess Baggage Ticket) — бепул ташиш меъёридан ортиқ багаж ёки ҳақ тўлаш мажбурий бўлган ашёлар учун ҳақ тўланганлигини, шунингдек багажнинг эълон қилинган қиммати учун йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; • авиаюк ҳужжати (Air Waybill) — ташувчининг маршрутлари бўйича юк ташишга юк жўнатувчи билан ташувчи ўртасида тузилган шартномани т Йўловчи ташиш тўғрисидаги шартномани тузишда муайян қоидаларга риоя қилиниши лозим. Жадвалда ва чиптада кўрсатилган жўнаш вақти шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланмайди ва ташувчи томонидан кафолатланмайди. Учиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейс бекор қилиниши, бошқа вақтга ўтказилиши ёки кечиктирилиши мумкин. Учиш, қўниш аэропортларида ёки қўниб ўтиш жойларида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши, табиий офатлар, учиш- қўниш йўлаги ҳолатининг бузилиши ва шу кабилар юқорида зикр этилган ўзгартиришларга сабаб бўлиши мумкин Ташувчи жадвал ва чиптада кўрсатилган ҳаво кемасини алмаштириш, ташиш маршрути ва қўниш жойларини ўзгартиришга ҳақли. Ташувчининг кўрсатилган ҳуқуқи ҳам ҳаво кемаси бузилган ёки ҳаракат йўналишида форс-мажор вазиятлар юзага келган ҳолда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш Агар йўловчининг ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган бўлса, ташувчи уни ташишдан бош тортишга ҳақли. Бунда давлат органлари томонидан берилган ҳужжатларнинг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги учун фақат ана шу органлар ҳамда фуқаро жавобгар бўлади. Шу муносабат билан кўпинча бундай вазиятларда йўловчи ташувчига қиладиган барча даъволар асоссиз ҳисобланади. Ташувчи бундай ҳужжатларни расмийлаштирганлик учун жавобгар бўлмайди. Йўловчи тўхташ назарда тутилган ҳар қандай оралиқ аэропортда саёҳатни тўхтатиш ва тўхташ ҳуқуқига эга. Бундай тўхташ «Stopover» деб аталади. Тўхташ жойида ўзига зарур вақт бўлгач, саёҳатчи мазкур маршрут бўйлаб ташишни давом эттириши мумкин. Бунда у шундай рейсда ўринни дарҳол бронлаштириши (агар ташишни давом этти Мажбурий воз кечиш қуйидаги ҳолатлар билан белгиланиши мумкин: • чиптада кўрсатилган рейснинг бекор қилишини ёки кечиктирилиши; • бронлаштиришда йўл қўйилган хато туфайли рейсда ўрин ёки чиптада кўрсатилган хизмат кўрсатиш классини тақдим этишнинг иложи йўқлиги; • фавқулодда ҳолат туфайли чиптада кўрсатилган аэропортда қўнишнинг мумкин эмаслиги; • ушбу рейсни амалга ошираётган ҳаво кемаси турининг алмаштирилиши; • йўловчининг ёки у билан бирга ҳаво кемасида кетаётган оила аъзосининг бетоблиги; • ташувчининг йўл ҳужжатларини нотўғри расмийлаштириши; • ҳаво кемаси кечикиши ёки йўловчи трансфер аэропортига етиб келиши лозим бўлган рейс бекор қилиниши натижасида трансфер аэропортидан чиптада кўрсатилган рейсда учиб кетишнинг мумкин эмаслиги.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha