Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 932.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Туристларга махсус транспорт воситаларида хизмат кўрсатиш

Купить
Туристларга махсус транспорт воситаларида хизмат кўрсатиш Туристларни итларда ташиш. Туёқли ҳайвонларда йўловчи ташишнинг экзотик турлари. Фил – туристлар учун энг томошабоп ҳайвон. МДҲ ва жаҳоннинг ҳайвонот боғлари. Фил – туристлар учун энг томошабоп ҳайвон  Фил — қуруқликдаги энг йирик ва кучли ҳайвон. Бугунги кунда филлар фақат Африкада ва Ҳиндистон минтақасида (шунингдек Камбожа, Бирма, Шри-Ланка, Таиландда) яшайди. Бошқа минтақаларда филларни фақат ҳайвонот боғида ва циркда кўриш мумкин .  Африка фили энг йирик фил. Ҳиндистон фили ундан бироз кичикроқ. Африка фили эркак жинсига мансуб вакилларининг оғирлиги 7,5 тоннага, баландлиги эса – 4 м га етади  Бугунги кунда Африкада ҳайвонларни қўриқлаш тизими ва миллий паркларнинг ташкил этилиши шарофати билан 250 мингга яқин фил яшайди. Филлар миқдорини тартибга солиш мақсадида ҳар йили 5000 тагача фил отиб ўлдирилади. Фил кузатиш ва ов (фотоов ҳамда лицензияга кўра қуролли ов) объекти сифатида туристларни қизиқтиради. Зимбабведа Виктория шаршарасидаги миллий паркда туристларга Африка филларида сафар таклиф қилинади.  Ҳиндистон фили қўлга осон ўрганади, у юк ва одамларни ташишга қодир.  Ҳиндистон минтақасидаги аксарият мамлакатларда филдан инсон ёрдамчиси сифатида фаол фойдаланилади. Филларни қўлга ўргатиш учун махсус мактаблар ташкил этилган. Филдан ўрмонда дарахтларни ағдариш, оғир (350 кг гача) юкларни ва одамларни ташиш учун фойдаланилади. Туристик маҳсулотлар орасида фил аттракциялар тизимида муҳим ўрин эгаллайди. Филда сафари — туристлар учун бетакрор ва қизиқарли экскурсия. Фил елкасига ўрнатилган махсус ўриндиққа тўрттагача турист ва ҳайдовчи жойлашиши мумкин. Экскурсия экзотик чангалзорлар бўйлаб амалга оширилади. Туристлар эътиборини тортиш учун туристик маҳсулотнинг реклама проспектларида ва ҳатто телевизион реклама роликларида туристик фирмаларнинг раҳбарлари ўзлари филларда ўтириб суратга тушадилар. Шри-Ланкада филлар майдароқ, йирик туристни кўтара олмасли  Тантанали маросимларда, байрамларда, шоу ва цирк томошаларида, овда филлардан фаол фойдаланилади. Тайландда туристлар учун фил томошалари – elephant show, фил байрамлари ва пойгалари ташкил этилади. Фақат Ҳиндистон фили альбинос — оқ рангда бўлиши мумкин. Тайландда филларга муқаддас ҳайвон деб қаралади. Бу ерда оқ фил акси туширилган байроқ узоқ вақт давлат байроғи бўлган. МДҲ ва жаҳоннинг ҳайвонот боғлари  Ҳайвонот боғи, ҳайвонотхона, зоопарк (zoological garden, zoological park, zoopark, zoo) — ёввойи ҳайвонларни оммага кўрсатиш, ўрганиш, асраб қолиш ва кўпайтириш мақсадида тутқунликда (ёки ярим тутқунликда) сақлашга мўлжалланган махсус илмий-маърифий муассаса. Сув ҳайвонот дунёси вакилларини жамлаш, сақлаш, ўрганиш ва намойиш этишга ихтисослашган ҳайвонот боғлари океанариумлар деб, ёки мансублигига қараб, масалан, дельфинарийлар деб аталади. Ҳозирда айрим мамлакатларда ҳайвонот боғи ўрнига биологик боғ (биопарк) деган ном қабул қилинган.  Ҳайвонот боғларида барча ҳайвонлар, шунингдек судралиб юрувчилар ва қушлар туристларнинг, айниқса, кичик ёшдаги саёҳатчиларнинг қизиқиш объектини ташкил этади. Деярли ҳар бир йирик туристик марказда катта ёки кичкина ҳайвонот боғи бор. Бутун жаҳонда 300 дан ортиқ йирик ҳайвонот боғлари мавжуд. Бу туристлар учун ажойиб кўнгилочар тадбир ва айни вақтда экскурсиялар объекти ҳамдир. Ҳайвонот боғида илмий ишлар олиб борилади, ҳайвонларнинг йўқолиб бораётган турларини сақлаб қолиш ҳамда селекция ишлари амалга оширилади.  Милоддан аввалги 3-мингйилликка мансуб ҳайвонларнинг қадимги коллекциялари маълум. Каптарлар милоддан аввалги 4-мингйилликдаёқ қўлга ўргатилган ва қафасда сақланган, филлар милоддан аввалги 2-мингйилликда хонакилаштирилган. Аксарият чиройли туёқли ҳайвонлар (оҳулар, буқалар) тасвирига Миср фиръавнларининг (мил. ав. 2500 йил) қабрларида дуч келиш мумкин. Хитойда император аёл Танки (мил. ав. 1150 йил) буғиларни сақлаш учун мармардан ҳашаматли қаср (буғи уйи) қурдирган. Император Вэн Вань (мил. ав. 1000 йил) 1500 акр майдонда сарой ҳайвонотхонаси ташкил этган ва уни Ling-Yu ёки Билимлар боғи деб номлаган. Шоҳ Сулаймон (мил. ав. 1000 йил)нинг ҳам катта ҳайвонотхонаси бўлган. У шоҳ ўлимидан кейин ҳам камида 600 йил сақлаб турилган.  Замонавий ҳайвонот боғларининг тарихи 250 йилни ташкил этади. Европадаги биринчи ҳайвонот боғи – Вена Император ҳайвонот боғи 1752 йилда ташкил этилган бўлиб, кенг омма учун 1765 йилда очилган. 1775 йили Мадрида, 1793 йили Парижда, 1828 йили Лондонда ҳайвонот боғлари очилди. XIX асрда Европадаги барча мамлакатларнинг пойтахтларида ҳайвонот боғлари ташкил этилди. Ҳайвонот боғлари анъанага кўра йирик шаҳарларда ва туристик марказларда ташкил этилади (Берлин, Лондон, Антверпенда, кейинроқ АҚШнинг йирик шаҳарларида очилган ҳайвонот боғлари шулар жумласидан). Жануби-Шарқий Осиёда, масалан, Сингапурда ҳам ҳайвонот боғи очилган. Бугунги кунда жаҳонда тарихи 100 йилдан ошадиган қирқдан ортиқ ҳайвонотхона бор. GRIFFITH PARK ZOO – 1912 йили Лос-Анжелесда  GRIFFITH PARK ZOO – 1912 йили Лос- Анжелесда ташкил этилган ҳайвонот боғи. 46 гектар майдонда ҳайвонлар ярим тутқун ҳолда сақланади. Асосий боғ ҳамда ёш ҳайвонлар учун майдончалар ажратилган. Асосий боғда 500 турдаги 2000 та камёб ҳайвон ва қушлар бор. Karl HAGENBECK TIERPARK – Гамбургдаги хусусий ҳайвонот боғи  Бу ерда ҳайвонлар ярим тутқун ҳолда сақланади. Ҳайвонотхонага 1907 йилда Карл Хагенбек асос солган. Боғ циркларга ҳайвонлар етказиб бериш билан ҳам шуғулланади. Бугунги кунда ҳайвонотхонада тахминан 300 турдаги 2000 та камёб ҳайвон ва қушлар бор. Боғ майдони 27 гектарни ташкил этади. ANTWERPEN ZOO – Антверпен (Бельгия)даги ҳайвонот боғи  Европадаги энг йирик ҳайвонот боғларидан бири. 1160 турдаги 6000 дан ортиқ ҳайвонлардан иборат. Антверпен ҳайвонотхонаси омма учун 1843 йилда очилган. Шаҳар марказидаги 10 гектар майдонда жойлашган ва Қирол Зоология Жамияти томонидан бошқарилади. 1936 йили ҳайвонотхона Planckendael паркида 36 гектар ер сотиб олган. NEW YORK ZOOLOGICAL PARK  NEW YORK ZOOLOGICAL PARK жаҳондаги энг яхши ҳайвонот боғларидан бири деб эътироф этилган. 1899 йили Бронкс ҳудудидаги 98 гектар майдонда очилган. 1941 йилда Bronx ZOO 1,6 гектар майдонда Африка ҳайвонлари бўлимини очди. 1960 йилда кенг миқёсда амалга оширилган реконструкция натижасида ҳайвонлар учун анча табиий яшаш шароитлари яратилди. 1972 йили боғнинг «Қушлар олами» деб номланган бўлими очилди. Ташриф буюрувчилар учун уч километр узунликда якка рельсли осма йўл қуриб ишга туширилди. Бу боғни ва ҳайвонларни вагонларда туриб томоша қилиш учун имконият яратди. Ҳайвонот боғи Нью-Йорк Зоология Жамияти томонидан бошқарилади, жамоатчилик жамғармалари ва шаҳар бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади. BROWNSVILLE ZOO – Техас штати (АҚШ)даги  Техас штати (АҚШ)даги ҳайвонот боғи. Жаҳондаги энг мукаммал судралиб юрувчилар коллекциясига эга. 1971 йили 12 гектар майдонда очилган боғ шаҳар мэриясига қарайди ва маҳаллий зоология жамияти томонидан бошқарилади. Ҳайвонотхонада тахминан 400 турдаги 1700 ҳайвон бор. Ҳайвонотхона қитъалар бўйича бўлимларга ажратилган. Ҳайвонларнинг аксарият гуруҳлари оролчаларга ёки ҳандақ, девор ё тўр билан ажоратилган усти очиқ майдончаларга жойлаштирилган. TIERPARK Berlin  Берлин (Германия)даги ҳайвонот боғи. 1955 йилда Шарқий Берлиннинг муниципал ҳукумати томонидан ташкил этилган. Давлат ёрдамида бу ерда жаҳондаги энг катта коллекциялардан бири — 885 турдаги 5350 ҳайвон тўпланган.  Ҳайвонот боғи қошида илмий бўлим ташкил этилган, Der zoologische Garten (Зоология боғи) ва Beitrage Vogelkunde (Орнитология бўйича) илмий журналлари нашр этилади..  SAN DIEGO ZOO — Сан-Диего (Калифорния, США)даги жаҳонга машҳур ҳайвонот боғи. Сан- Диего шаҳрининг шимолидаги Balboa боғида 1916 йили доктор Гарри Вегефорт томонидан ташкил этилган. Ҳайвонот боғи ўз коллекциясини атиги 50 ҳайвондан бошлаган жди. Бугунги кунда бу ерда 800 турдаги 3500 ҳайвон сақланмоқда. Боғни шаҳар муниципалитети, Зоология жамияти ва Кодак фирмаси қўллаб-қувватлайди.  Боғ йилда 365 кун очиқ. Кириш пули катталар учун 18 АҚШ доллари, 3-11 яшар болалар учун – 8 АҚШ доллари. Экскурсия кузатуви билан ва махсус поездда ташриф 38,35 ва 23,15 АҚШ доллари. Зоология жамияти аъзолари учун кириш бепул. МДҲ ҳайвонот боғлари  МОСКВА ҲАЙВОНОТ БОҒИ — Россиядаги энг катта ҳайвонотхона. 1864 йилда асос солинган. 1919 йили давлат мулки деб эълон қилинган ва 1923 йилда Моссовет ихтиёрига берилган. Майдони – 20 гектар. Ҳозирда ҳайвонот боғида 550 турдаги 3000 ҳайвон БОР. САНКТ-ПЕТЕРБУРГ ҲАЙВОНОТ БОҒИ . Санкт- Петербургда XIX аср ўрталаридан бошлаб сарой боғларида кичик ҳайвонотхоналар сақланган (Летний садда, Царское Селода). Шаҳар марказида (ҳозирги Восстание кўчасида) филлар боғи бўлган. Баъзан филлар оммага кўрсатиш учун шаҳар кўчалари бўйлаб олиб юрилган. Санкт-Петербург ҳайвонот боғининг тарихи 1865 йилда бошланган. Дастлаб у хусусий бўлган. Биринчи ҳайвонотхона ака-ука Грегардлар томонидан Александр боғида очилган.  КИЕВ ДАВЛАТ ҲАЙВОНОТ БОҒИ – давлат аҳамиятига молик дендропарк. Украинанинг 1992 йил 16 июнь Қонунига мувофиқ Киев ҳайвонот боғи давлат аҳамиятига молик қўриқланадиган табиий фонд ҳисобланади. Вазифаси: экологик маърифий-тарбиявий ишлар олиб бориш, камёб, экзотик ва маҳаллий ҳайвонларнинг экспозициясини ташкил этиш, уларнинг генофондини таъминлаш, ёввойи фаунани ўрганиш ва уларни тутқунликда кўпайтиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш. Ҳайвонот боғига 1908 йилда табиат ҳаваскорлари уюшмаси асос солган. Дастлаб фуқароларнинг хайр-эҳсонлари ҳисобига кун кечирган. Бугунги кунда у давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади. Ҳайвонот боғида сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ва балиқларнинг 315 тури мавжуд. Ҳайвонот боғига ҳар йили 280 минг киши ташриф буюради, уларга 378 ходим хизм  Дастлаб ҳайвонот боғлари биология ва зоологияни тарғиб қилиш, ҳайвонот оламининг янги ва диққатга сазовор нусхаларини намойиш этиш мақсадида ташкил этилган. Мақсадга мувофиқ тарзда ҳайвонот боғлари катта мегаполисларда ва туристик марказларда ташкил этилади.  Шундай қилиб, ҳайвонот боғларининг мақсадларини қуйидагича таърифлаш мумкин:  бирламчи мақсадлар:  маърифий мақсадлар;  кўнгилочар тадбирлар (ўргатилган ҳайвонлар, қушларнинг цирк томошалари) ташкил этиш;  ўқув-услубий ва маърифий мақсадлар;  ўқув ва илмий-амалий мақсадлар;  илмий мақсадлар;  атроф муҳитни муҳофаза қилиш;  иккиламчи мақсадлар:  туристик марказ тизимида туристик қизиқиш объектини яратиш;  ташриф буюрувчилар (экскурсантлар ва туристлар)дан инфратузилманинг бошқа объектларида даромад олиш;  аҳоли учун иш жойлари ташкил этиш (ҳайвонот боғи, аттракциялар тизими, совғалар ишлаб чиқариш корхоналари, транспорт ходимлари).  Чет элдаги йирик ҳайвонот боғларида кириш ҳақи ўрта ҳисобда катталар учун 12- 25 АҚШ долларини, болалар учун эса 5-12 АҚШ долларини ташкил этади. Гуруҳларга, айниқса, мактаб гуруҳларига скидкалар берилади. Ҳайвонот боғларига предметли (кўп кунлик) экскурсиялар қилишга мўлжалланган махсус турлар ташкил этувчи туристик фирмалар ҳам бор.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha