Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Туризм иқтисодиётининг предмети

Купить
Туризм иқтисодиётининг предмети Диалектикадан маълумки, ҳар қандай умумийлик ҳусусийликда, ҳусусийлик эса аниқликда акс этади. Туризмда алоҳида ва мустақил хўжалик соҳаси каби бир томондан иқтисодий ривожланишнинг умумий қонуниятлари таъсир қилади (ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш имкониятлари чегарси қонунлари, қиймат, талаб ва таклиф, рақобат, нархни шакллантириш қонунлари). • Бошқа томонидан эса туризм – бу халқ хўжалигининг маҳсус соҳаси ва инсон фаолиятининг ўзига хос кўриниши ҳисобланади. Шу сабабли туризм соҳасида иқтисодий тараққиётнинг умумий қонуниятлари ўзининг маҳсус қирраларида намоён бўлади, умумий қонуниятлар ўзини ҳусусийлик орқали намоён қилса, ҳусусийлик эса мазкур туристик ташкилотнинг аниқ фаолияти орқали акс эттирилади. • Туризм иқтисодиёти аҳолининг каттагина қисмини туристик хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида мазкур хўжалик соҳасини барча даражаларида туристик маҳсулотни ишлаб чиқарадиган, тақсимлаш, айирабошлаш ва истеъмол қиладиган кишиларнинг хулқ-атворини ўрганади.  кишиларни туристик хизматларга бўлган эҳтиёжини туғдирувчи объектив омиллар;  кишиларни туристик хизматларга бўлган эҳтиёжини мазмуни ва характери, ҳамда бу эхтиёжларни турли меъзонлар бўйича таснифлаш;  туристик маҳсулотни истеъмол қилувчи кишиларни иқтисодий ҳулқ ат в ори ва уларни (туристларни) манфаатлари;  туристик маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг иқтисодий ўзига хослиги, туризм соҳаси меҳнат салоҳияти ва туристик индустрияси таҳлили;  замонавий шароитда ҳам ташқи бозорда туристик маҳсулотни айирбошлаш ва реализация қилишни шакллантириш жараёнларини иқтисодий ўзига хослиги;  ҳам корхона даражасида, ҳам тармоқ даражасида туризмни амал қилишининг иқтисодий ва молиявий механизмларини ўзига хослиги;  ҳам микродаражада ҳам макродаражада туризмни иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиг  Ўзбекистон Республикаси «Туризм хақидаги» қонунига мувофиқ туризм бу - жисмоний шахснинг доимий истикомат жойидан согломлаштириш, маърифий, касбий-амалий ёки бошка максадларда борилган жойда (мамлакатда) хақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган холда узоғи билан бир йил муддатга жунаб кетиши (саёхат килиши);  Туризм товар сингари хизматлар шаклида амалга оширилади. Туризм хизмати умуман хизматлар каби инсоннинг самарасида акс этувчи маълум истеъмол қийматининг харакатига айтилади.Бунда хизматлар нарса сифатида, яъни товар ёрдамида ёки жонли меҳнатни амалга ошириш жараёнида кўриниши мумкин. Ушбу хизматларни ишлаб чиқариш хизматларнинг икки турига бўлинади: моддий (ишлаб чиқарилган) нарса орқали ва номоддий (ишлаб чиқарилмаган)  маълум мақсадларга йўналтирилганлиги бўйича бирлаштирилган турлар (танишув, соғломлаштириш ва ҳ.к.);  турли кўринишидаги туристик-экскурсияси хизматлари (жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт хизматлари ва ҳ.к.);  туристларга мўлжалланган сувенир товарлари (карталар, сопол идишлар, маҳаллий хунармандларнинг маҳсулотлари ва ҳ.к.).  Туризмни мамлакатга импорт қилиш ёки мамлакатдан экспорт қилиш ҳам мумкин.  Бошқа худудлардаги туристилар харажати туристларни қабул қилувчи мазкур худуд иқтисодиётига қўшган ҳиссасидан ташкил топади. Масалан, Япониядан келган туристлар саёҳат қила туриб, ўз маблағларини Узбекистонда қолдирадилар. Шу тарзда мамлакатга туристик мақсадларга келаётган муҳожирларни харажатлари Узбекистон учун туристик экспортни ташкил этади. Мазкур давлатдан кета туриб туристлар орттирилган таасуротларга ҳам эга бўладилар.  Расмда мазкур ёндашув кўргазмали тарзда ифодаланган. Агар Узбекисондан туристлар Японияга саёҳат қилсалар, бу Узбекистон иқтисодиёти учун туримпорт ҳисобланади. Япон туристларини Узбекистонда сарфланган маблағлари япон иқтисодиёти учун туримпорт ҳисобланади.  Туристик экспортда пул оқимлари йўналиши туристлар оқими йўналиши билан мос тушади, агар товарлар экспорт қилинса мазкур оқимлар аксинча йўналтирилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha