Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 90000UZS
Размер 346.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Ҳуқуқбузарликга мойил ўсмирларни мотивацион муҳитининг ҳусусиятлари

Купить
БИТИРУВ  МАЛАКАВИЙ  ИШИ
Ҳуқуқбузарликга моил ўсмирларни
мативацион муҳитининг ҳусусиятлари КИРИШ
I- БОБ.   Ҳуқуқбузарликга   моил   ўсмирларни   психологик
тавсифномаси. 
1.1 Ўсмирларда   ҳуқуқбузарликга   моиликни   келтириб   чиқарувчи
сабаблар.
1.2 Ҳуқуқбузарликга моил ўсмирларни мативацион муҳитига психологик
тавсифнома. 
1.3 Ҳуқуқбузрликга   моил   ўсмирларни   мативацион   муҳитининг
ҳусусиятларини аниқлашнинг ўрганилиш муаммолари.  
II-БОБ   Хуқуқбузарликка   мойил   ўсмирларни   мативацион   муҳитининг
ҳусусиятларини   диагностика   қилиш   муаммолари   бўйича
эксперементаль тадқиқоти. 
2.1   Синалувчиларнинг   ҳолатларининг   эҳтиёж   мативацион   муҳит
ҳусусиятларини диагностикаси 
2.2   Синалувчиларни   йўналтириш   параметрлари   бўйича   мативацион
фаоллик диагностикаси. 
2.3   Синалувчининг   фрустрацион   хусусиятларига   таъсир   этувчи
ҳолатларидаги аҳлоқий танлови 
III-БОБ.   Ҳуқуқбузарликга   моил   ўсмирларни   мативацион   муҳитининг
ҳусусиятлари .
Хулоса
Тавсиялар 
Фойдаланилган адабиётлар 
Илова  КИРИШ : 
  Мавзунинг   долзарблиги:   Ўсиб   келаётган   авлодни   соғлом
тарбиялашга   интилиш,   маънавий   бой,   ҳар   томонлама   ривожлантириб,
ғамхўрлик   қилиш   бу-   давлатимиз   олдида   турган   вазифадур.   Бу   стратегик
масалалар   кадрлар   тайёрлаш   бўйича   миллий   дастурда   ўз   ўрнини   топган.
Ўсиб   келаётган   авлодни   таълим-тарбиясига   жавоб   берадиган   дастур,
мутахассислардан катта талабларни кўяди. Ўсмирлик даври, педагоглар учун,
тарбия масалалри энг қийин масала ҳисобланиб келган. 
Ўсмир фақат педагог ва психолог учун эмас, балки ота ва оналар учун
ҳам мухим ва долзарбдур. Ўсмирлик даврида  улғайиш даврида,  ўсмирларни
фақат   ташқи   муаммолари   эмас,   балки   ички   муаммоларни   ҳам   юзага
чиқаради.   Бу   жараёнда   ўсмирнинг   улғайиши   фақат   организмнинг
шиклланишида   эмас,   балки   жамиятдаги   “ижтимоийлашув”   хусусиятлардан
иборат.   “Ижтимоийлашув”   тушунчаси   –   бу   инсонни   маданий,   инсоний
муносабатлари   хисобланади.   “Ижтимоий”   нормаларни   шакилланишида,
инсон   бор   билимини   сарифлаб,   етук   шахсга   айланиши,   ижтимоий
фаоллигининг кўрсаткичи хисобланади.
Психологиядаги  инсон фаоллиги тушунчаси  бу одамнинг маънавий ва
рухий   маданияти   ва   уларнинг   ижодиётда   ,   мулоқотда   тадбиқ   этилишидан
иборат.
Ижтимоий   фаолликю   ўсмирларда   бир   неча   муҳим   йўналишларни   ўз
ичига олади. Бу катталар ва ўртоқлар билан мулоқот ва муносабат қилишда,
ўз   ўзини   тарбиялашидадир,   чунки   ўсмирлик   даврида   биологик   фаоллик
кучаяда   тез   чарчаш,   асабларнинг   таранглашиши,   жтнсий   органларни
ривожланиши   ва   бошқа   биологик   ҳолатлар   жисмоний   ва   ўқув   жараёнига
салбий   таъсир   кўрсатади.   Бу   ечилмаган   масалалар   ёмон   оқибатларга   олиб
келади.   Яъний   инсон   ўз-ўзини   ёмон   кўра   бошлайди,   катталар   билан
муносабатлари   қийинлашади,   одамови   бўлиб,   атрофдагиларга   беписанд,
беҳурмадлик билан қарай бошлайди. Ўқишга ва меҳнатга иштиёқи бўлмайди.
Салбий   ҳиссиётларга,   таъсирларга   берилувчан   бўлади.   Юқоридагилардан келиб   чиқган   ҳолда   ўсмирларда   ҳуқуқбузарликга   доир   мативацион
ҳусусиятлар вужудга келиши мумкин. 
Ишнинг   мақсади:   Ўсмирлик   даврида   ҳуқуқбузарликни   келтириб
чиқарувчи   мативацион   муҳит   ҳусусиятларини   келиб   чиқишини   ўрганиш.
Биринчи сабабларидан  бир, бу қаровсиз,  кўчада  дайдиланиб юрган болалар.
Улар психологик ва ижтимоий ёрдамга муҳтождирлар. Бу тоифага кўпчилик
ўсмир   болаларни   киритишимиз   мумкин.   Шундан   келиб   чиқиб   ишимизниг
долзарблиги   хукукбузарликни   олдини   олиш   мақсадида   ўсмирлик   давридаги
мативацион   хусусиятларни   шакилланишиникузатиб   функционал
ўзгаришларни профилактика қилишдир.
Илмий   фараз:   Шуни   таҳмин   қилишимиз   мумкунки ,   ҳуқуқбузарликга
моил   ўсмирларда   ўзгача   ҳулқ   атворлари   мавжуд   (улврнинг   ҳатти
ҳаракатларини   оқловчи   ифода   уларнинг   ҳаққоний   мативлари   билан   тўғри
келмайдиган “эҳтиёжлари, йўналганликлари”
- Таҳминий икки тарафлама аҳлоқга эгалик 
Вазифалар:
1. Ҳуқуқбузарликга   моил   ўсмирларни   шаҳс   сифатида   шакилланиш
муаммоларини назарий тадқиқ этиш.
2. Ҳуқуқбузарликга   моил   ўсмирларни   мативацион   муҳитини   аниқлашни
ўрганувчи эксперементаль модельини ишлаб чиқиш.
3. Ҳуқуқбузарликга   моил   ўсмирларни   мативацион   ҳусусиятлари   ҳақидаги
маълумотларни аниқлаш ва асослаш. 
Тадқиқот методлари:
1. Ҳужжатлар билан ишлаш 
2. Люшер ранг методикаси, синалувчиларни мативацион ҳусусиятларини
аниқлаш мақсадида 
3. Розенцвейг   расим   тести,   фрустрация   реакцияларини   аниқлаш
мақсадида   синалувчиларни   ушбу   вазиятларда   реакция   типларини
фарқлаш ва таққослаш учун.  4. “Конструктивлик   мативацияси”   матевацияни   фаоллигини   аниқлаш
мақсадида йўналтирилган методика
Тадқиқотнинг   эксперементаль   базаси :   Қўқон   шаҳридаги   қизлар   учун
маҳсус колледж., Самарқанд шаҳридаги 64-сонли маҳсус-мактаб интернати. 
Объект: Ҳуқуқбузарликга моил ўсмирлар.
Предмет: Ҳуқуқбузарликга моил ўсмирларни мативацион эҳтиёжлар муҳити
Тадқиқотнинг метадологик асослари:
- Ёш   даврлар   псиҳологиясининг   Л.С.Вқготскининг   (Маданий   тарихий
теорияси),   А.Н.Леонтьевнинг   (Психикани   ўрганиш   ёндашувлари)
Л.С.Рубенштеннинг   *(детерменизим   тамоиллари),   Н.А.Бернштен
(Фаоллик   тамоиллари),   К.Роджерснинг   (Шаҳсни   ўрганишнинг
гуманистик ёндашуви), Н.Г.Камилова (Деван ҳулқли ўсмирларнинг ўз-
ўзига   баҳо   бериш   ҳусусиятлари),   Т.Т.Тўлаганова,   З.Ф.Камолиддинова
(Девиацияларни   келиб   чиқиш   спецификаси)   ғояларга   асосланга
тамоиллари 
- Абу Али Ибн Сино, Ал Фаробий, ва бошқа алломаларнинг педагогик ва
фалсафий қарашлари. 
Тадқиқотни назарий ва амалий аҳамияти: 
Ўсмирлик   даврини   ўзига   ҳос   ҳусусиятларини   психологик   ўрганишда
авваламбориўсмирларни   ҳулқидаги   оғишишларни   кузатишдан   иборатдир.
Бундай   психологик   ўзгаришлар   жамиятда   ҳуқуқбузарликни   олдини   олиш
мухим ахамиятга эга.
Тадқиқотнинг   эксперементаль   модели ,   ўсмирларнинг   мативацион
муҳитининг бир неча компанентлар диагностикаси асосида қурилади, бу эса
бизга бу бизга девант ҳулқлик ўсмирларнинг ҳулқини асосини нима ташкил
қилишидан далолат беради. 
Ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар.:
1. Ўсмирларнинг   ҳуқуқбузарликга   моиллигига
қарамасдан   .синалувчилар   гуруҳида   шундай   ҳолатларни   кўриш мумкунки уларни аҳлоқий қадриятлари ва мативацион эҳтиёжлар
муҳитида   ўзгаришлар   мавжуд.   Булар   ташқи   ва   ички   реакциа
типларининг кетма кетлиги 
2. Ҳуқуқбузарликга   моил   ўсмирларда   ўзгача   ҳулқ   атворлари
мавжуд (улврнинг ҳатти ҳаракатларини оқловчи ифода уларнинг
ҳаққоний   мативлари   билан   тўғри   келмайдиган   “эҳтиёжлари,
йўналганликлари”
3. Таҳминий икки тарафлама аҳлоқга эгалик 
II- БОБ.   Ҳуқуқбузарликга   моил   ўсмирларни   психологик
тавсифномаси. 
1.1 Ўсмирларда   ҳуқуқбузарликга   моиликни   келтириб   чиқарувчи
сабаблар.
Усмирлик   даврининг   асосий   узига   хослиги     бололикдан   катталикка
утишидадир.   Бу     давр   физиологик   ривожланиш   ва   жинсий   етилишнинг   кескин
жадаллашуви   давридир.   Бу   даврга   усмирлар   томонидан   шахс   салбий
хусусиятларининг   намоён   булиши   ва     уларнинг   алмашиниб   туриши:   гох
мулокотга   киришувчан,   гох   акси,   гох   кувнок,     гохо   эса   гамгин   ва   х.к.   лар
характерлидир.   Усмирнинг   асосий   максади   -   уз-узини   англаш   ва   ухшашликни
шакллантириш (тенгдошларидек булиш).
Болаликдан   катталикка   утиш   хаммада   хам   текис     кечавермайди.   Шунга
кура усмирликда шахс шаклланиши 3 турга булинади   (Э. Шпрангер). Биринчи
тур учун даврнинг иккинчи марта дунёга келишдек жушкин, кризисли   кечиши
хосдир.   Унинг     якуни   –   янги   «Мен»нинг   юзага   келиши.   Иккинчи   тип   учун
даврнинг   силлик,   кучли   асабийлашишларсиз   шахс   шаклланиши   хосдир.   Шахс
шаклланишининг   учинчи   турига   эса   онгли   ва   фаол   равишда   уз-узини
тарбиялаш,     хавотир   ва   инкирозларни   мустакил   енгиш   хосдир.   Ш.   Бюлер
жисмоний пубертат билан бир каторда психик пубертатни хамда  унинг ичидаги
3 та фазани  ажратди. Биринчиси   -   бу   психик   пубертатликнинг   арафаси   булиб,     11-12   ёшли
усмирда   куйидаги   алохида   белгилар   пайдо   булади:   бебошлик,   урушкоклик,
болалар   уйинлари   унга   кизик   куринмайди,   ундан     каттарок   усмирларнинг
уйинлари эса тушунарсиз булади. 
«Арафа»   ундан   кейинги   11-13   ёшдаги   кизлар   ва   14-16   ёшдаги   угил
болаларни   уз   ичига   олган   салбий   (негатив)   фаза   билан   алмашинади.   Атроф
мухитга   утувчи   тез   кузгалувчанлик   ва   безовта   холат,     нозиктабиатлилик,
жисмоний   ва   рухий   дармонсизлик,   узидан   норозилик,   кабилар   бу   даврга   хос
асосий   белгилардир.   Шунинг   учун   купчилик   усмирларда   узига   ва
атрофидагиларга   булган   нафратни   ва   унинг   натижаси   булган   узини   ёлгиз,
бегона   ва   бошкалар   томонидан   тушунилмаган   сезиш   каби   холатларни
учратишимиз   мумкин.   Бу   вактда   бола   асосан,   карама-каршиликларга,   салбий
таъсирларга ута сезгир булиб колади, бундай вазиятлар болада ёки агрессив уз-
узини   химоя   килишни   ёки   пассив   меланхолияни   келтириб   чикаради.   Салбий
фаза  якуни - жисмоний  етилишнинг якунланиш вактига  тугри келади. 
Ижобий   (позитив)   фаза   усмирнинг     мухитнинг   ижобий   тарафларига
(аспектларига)   таъсирчан   булиб   колиши   билан   бошланади.   Унинг   олдида
хурсандчиликнинг   манбалари   пайдо   булади,   уларнинг   ичидан   Ш.   Бюлер
биринчи   уринга   «табиатнинг   хаяжонланиши»   -   гузалликни   онгли
хаяжонланишини   куяди.   Ривожланиш   учун     кулай   шароитда
хурсандчиликнинг   манбалари   санъат   ва   илм   булиши   мумкин.   Буларга   «энг
кучли   тангликлардан   хам   чикариб   юборувчи»     мухаббат   хам   кушилади     (В.
А. Аварин Психология детей и подростков. СПб., 1998. С. 308-309). 
          Бу   ешда   жинсий   етилиш   натижасида   бола   организмида   ва   рухиятида
сезиларли   узгаришлар   руй   беради.   Бу   боланинг   кизикишлар   сохасини
анчагина   узгартиради.   Бунда   кизикишлар   ривожининг   икки   хусусиятини
куришимиз   мумкин:   бир   томондан   янги   кизикишлар   ва   майлларнинг   пайдо
булиши   (ижтимоий   хаетга,   техникага,   кахрамонлик   ва   саргузаштларга   бой
китобларни   укишга ;   купчиликда   спортга   кизикиш   кучаяди),   иккинчи
томондан   –   аввал   урнатилган   кизикишлар   тизимининг   йуколиши   (ундаги негативизм,   карама-карши   характер   шундандир).   Л.С.   Виготскийнинг
езишича   айнан   шу   икки   хусусиятнинг   уйгунлашуви   бир   карашда   галати
фактни   –   кизикишлар   камайиши   еки   базан   умуман   йуколишини
характерлайди.     Бу   вайрон   этувчи   фаза     давомида   усмир   уз   болалигига
бархам   беради,   шунинг   учун     хам     Л.   Н.   Толстой     бу   боскични   «усмирлик
сахроси» деб атайди. 
Бу   фазага     пессимистлик,   жамоа     билан   алокаларнинг   бузилиши,
болалар   орасидаги   олдинги   урнатилган     муносабатларнинг   узилиши,     шу
билан   бирга   дустона   муносабатлар   хам,   елгизликка   интилиш,   бошка
инсонларга   булган   муносабатларнинг   кескин   узгариши,   жамият   хулк-атвор
коидаларига буйсунмаслик кабилар хосдир.
Натижада купчилик  усмирлар  индивидуал йуналишда намоен булади.
Шу билан биргаликда индивидуалликнинг чуккиси   урта ешдаги усмирларга
тугри   келади,   катта   ешдаги   усмирларга   келганда   эса   унинг   нисбати   камая
боради;   узининг   манфаатларига   дахлдор   булган   шахсларнинг   хаети
билангина   кизикадилар.   Инсонпарварлик   рухидаги   кизлар   сони   угил
болалардан   ортикрок,   шу   билан   биргаликда   уз   манфаатини   устун   куювчи   -
эгоист   болалар   сони   купрок   булади.   Бу   тафовутлар   жамиятнинг   аеллар   ва
эркаклар   учун   яратган   роллари   билан   богликдир.   Жамият     аел   кишидан
купрок   интизомлиликни   хамда   мустакилликка   нисбатан     итоаткорликни,
узгалар   дардига   хамдард   булишини,   бошкаларни   фикрини   уз   фикрига
нисбатан устун куйишни   кутади. Аел киши куп жихатдан итоаткор, сабрли,
кечиримли ва кунувчан булиши керак. Бу хислатлар куп жихатдан шахснинг
инсонпарвар   йуналишига   хосдир.   Эркак   кишига   мардлик,   фаоллик,
мустакиллик,   агрессив   хатти-харакат   ва   купрок   мустакил   фикрлаш   ва
фаолият   курсатиш     хосдир.   Шунинг   учун     унинг   хатти-харакатларига
индивидуаллик хос булади.  Угил   болаларда   салбий   хислатлар   кизларга   нисбатан     кечрок   намоен
була   бошлайди   (бу   уларни   физиологик   жихатдан   кечрок   етилиши   билан
боглик), лекин улар жушкин ва узок давом этади.
Усмирларнинг   мотивацион   сохасида   жуда   мухим   узгаришлар   юз
беради,   бунда   улар   уз   олдиларига   куйган   максад   ва   вазифаларига   хамда
узларига   куйган   талабларига     ахлокий   хатти-харакатларини   сезиларли
даражада   бошкартира   оладиган   булиб   колишади.   Шундай   килиб   ташки
мухит   талабига   реактив   эргашишдан,     узининг   хулкини   узининг   шахсий
идеалларига фаол мувофиклаштиришга утиш юз беради. 
Усмирларда   максадлардаги   мукимлик,   етарли   даражада   ривожланган
бурч,   маъсулият   хислари   олдингига   нисбатан   купрок   кузга   ташланади.
Эндиликда   кизикишлар   бирор   вокеа   туфайли   эмас,   билимларни   аста-секин
туплаш   натижасида   юзага   келади.   Катор       мотивларнинг   мукимлиги,
кизикишлар   ва   укувчилар   томонидан   куйилган   максадларга   асосланади.
Купинча   у-бу   нарсага   булган   кизикиш   хоббини   келтириб   чикаради.
Кизикишсиз усмирлик уйинсиз болаликка киесланади. Усмирнинг кизикиши
кучли   ва   купинча   бир-бирига   алмашинувчан   булади,   лекин   баъзан   доимий
тусга   хам   эга   булади;     одатда   улар   укиш   жараени   билан   боглик   булмайди.
Бу   кизикишларнинг     айримлари   усмирни   шахс   сифатида   етишишини
таъминлайди,   чунки     улар   усмирнинг   билимга   булган   эхтиежларини
кондиради   ва   унда   фойдали   куникмалар   шаклланишига   олиб   келади.   Аммо
маълум   бир   шахсга   хос   хусусиятларда   улар   шахсни   эгри   ривожланишига,
вактни   бехуда   утказишга,   жамоат   коидаларини     бузиш   кабиларга   олиб
келади.   Азарт   уйинлар   уйнаш,   маст   килувчи   ичимликлар   ичиш,   наркотик
хакида гапиришнинг хожати булмаса керак.  
Усмирларнинг   мотивида   узи   кабул   килган   карор   окибатларини
аргументлаш ва олдиндан кура билиш булиши жуда мухимдир, бу мотивация
жараенининг ва  мотивлар структурасининг нисбатан туликрок англанишини курсатади.     Бу   усмирларнинг,   айникса   ката   ешдаги   усмирларнинг   хатти-
харакатларидаги импулсивликни пасайтиради. 
Идеалларнинг,   узига   бахо   беришнинг,   жамиятда   узини   тутишнинг
узлаштирилган     меер   ва   коидаларининг   мавжудлиги   усмир   шахсининг
сезиларли даражада ривожланганлигидан, мотивациясида ва   узининг хатти-
харакатларини   ташкил   этишда     жиддий   омил   булувчи   «ички   режанинг»
шаклланишидан     далолат   беради.   Аммо   бу   «ички   режа»   ягона   тизимга
айланмаган,   етарли   даражада   умумлашмаган   ва   муким   булмайди.   Мавжуд
идеал   муким   булмайди   ва   тез-тез   узгариб   туради   (усмирга   бугун   бита
кахрамон   екса   эртага   бошкаси   екади).   Усмирнинг   узига   булган   талаблари
доимий   ташкаридан   куллаб-кувватлашларга   мухтож   булади.   Катор
мотивларнинг   муким   эмаслиги,   гаплари   ва   хатти-харакатларининг
узгарувчанлиги   хам   шу   ердандир.   Бундан   ташкари   ушбу   ешдагиларга
уйланган   масалаларни   омадсизликка   учрашига   сабаб   булувчи   юкори
талабларнинг   куйилишидан   далолат   берувчи,   максадларнинг   имкониятлар
билан мос эмаслиги характерлидир. 
Катта   ешдаги   усмирларни   атрофидагиларнинг   фикрига   нисбатан
купрок   уз   фикрида   колиши,   уларнинг   мотивлари   авваламбор     узининг
шахсий     фикрини   хисобга   олган   холда   шаклланишига   олиб   келади   ва   охир
окибат уларнинг кайсарликларида намоен булади. 
Кичик   ешдаги   усмирларда   мактаб   чегараларидан   ташкарига   чикиш,
катталар   хаетига   кушилиш,   шунингдек   ижтимоий   мухитда   уз   урнини   топиб
уни   химоя   килиш   каби   янги   эхтиежлар   вужудга   келади.   Юкоридаги
эхтиежлар   факат   етакчи   фаолият   (укиш)   узгартирилгандагина   кондирилади.
Мулокот шундай булиб колади.
Тарбия   ўсмирнинг   тўғри   психологик   ривожланишига   асос   бўлиб
қолади.   Ота-она   (ўқитувчи,   тарбиячи   ва   ҳоказо)   шуни   унутмаслик   керак,
боланинг   ривожланиши   у   учун   энг   оғир   ҳаётий   жараён.   Болани   ўсиши натижасида, уни ҳотираси, нутқи, ҳис-туйғулари ўсади. Ҳар бир одамнинг бу
даври   атроф   муҳит   билан,   ижтимоий   ривожланиш   билан,   қобилияти   ва
қолаверса   боланинг   темпераменти   ва   унинг   яқинлари   билан   боғлиқ.   Бу
сабаблар шахсни тубдан ўзгартириши мумкин.
Болани   тарбиялашда   камчиликлар   катта   муаммоларга   олиб   келади.
Ўсмирни   нотўғри   йўлда   туриши,   бу   жамият   билан   алоқада   бўлмаслиги   ёки
етарли   даражада   алоқа   қилмасликда.   Яна   ўсмирлик   ҳусусиятлари,   бу
ёшликдан етукликка ўтишлик даври билан боғлиқ. 
Болани   фикри   бўйича,   атрофдагилар,   яъни   синфдошлари   ва
тенгдошлари   унга   қараганда,   яхши   шароитдаги   уйларда   яшайдилар.
Тарбиячилар   ва   ўқитувчилар   тил   топиша   олмай,   болани   уй   шароити   билан
танишмай,   унинг   муаммоларига   эътибор   бермай,   кўпинча   унинг   руҳиятига
салбий таъсир кўрсатадилар. Ўсмирлик даври энг криминоген даври. 
Скиннер фикри бўйича, ёмон ишларни келиб чиқишини олдини олиш,
бу ижобий ва фойдалий услубларни топиш демакдир.
  Ўсмирни   турмуш   шароити.   (жисмоний   ва   руҳий   камчиликлари,
етимлик ва ҳоказо) 
Жиноятчилар   кўпроқ   ёмон   уй   шароитларида   яшайдиган   оилалардан
чиқади. Бу криминал оилаларнинг болаларри, етимлар, спиртлик ичимликлар
ичадиган ота-оналарнинг болалари, жисмоний ва руҳий камчиликлари билан
туғилган   болалар   кўпчилик   ҳолатларда   у   болалар   иш   билан   банд   эмас,
катталарнинг   кўз   остида   бўлмай,   ёмон   ишларга   қўл   уради.   Бундай   болалар
бошқаларни эътиборини ўзига жалб қилмоқчи бўлади.
Бу   асосий   сабаблар   ўсмирни   жиноят   содир   қилишга   мажбур   қилади.
Бир ҳил болаларнинг ҳулқи, жамиятни талаб нормаларидан чиқиб кетади ва
улар   мактаб,   оила,   жамиятнинг   маслаҳати   ва   қонун-қоидаларига   риоя
қилмайди. 
Кўпчилик   ҳолатларда   ўсмир   ўз   “шахс”   структурасини   бошқа   муҳитда
топмоқчи   бўлади.   Атрофдагиларни   насиҳатлари   уни   баттар   жаҳлини
чиқаради, ўзларини ўта “билимли” қилиб кўрсатиб, эътиборини жалб қилади. Озғин,   паст   бўйлик   ўғил   болалар,   ривожланишида   орқада   қолган   болалалр,
атрофдагиларга кичкина, мослашмаган бўлиб кўринади. Ва шу муҳтожликни
сезган   ҳолда,   ҳимояда   агрессивликни   намоён   қилади.   Бундай   ҳулқ   ўз-ўзига
ишонмаслик, атрофдагиларга шафқатсизларча муомала қилишга олиб келади.
Бундай муаммолар болани ривожланишига салбий тахсир қилади. Ўсиб
келаётган организм ташқи тушунмовчиликлар билан атроф муҳитни ҳар ҳил
ҳис этади.
Шунинг   учун,   сон   бўйича,   бундай   болалар   кўпайиб   бораяпти.   Улар
яҳши   гап   эшитмаган,   меҳр   кўрмаган,   ёмон   муомалада   бўлган   баджаҳил
болалардир.
Жинсий   органларнинг   етарли   даражада   етилмагани   ҳам   боланинг
ҳулқига таъсир қилади. Бу ҳолатда болалар суст ва паст, ўз фикрини жамлай
олмайдиган, ўзига ишонмайдиган бўлиб қоладилар. 
Бу давр ўғил болада 11-13 ёшда, қиз болада 13-15 ёшда намоён бўлади.
Бу қайсарликни кўрсатади. Ўз ўзини яҳши кўриш, ёлғизликда ҳис-туйғуларга
берилиш, тортиниш ва ўзини танасига иффат билан қарашлик намоён бўлади.
Бошқаларда эса ҳулқнинг бузилиши, ваҳима, ҳавотир, қўрқиш билан кечади. 
Бу   келиб   чиқган   ҳолатларда   ўсмирни   бир   одамга   қилган   муомиласи
бўлмай, балки ҳамма одамга қилган муомаласи қўпол ҳолда ўзгартиради. Ва
болалар   дарсларга   қатнашмай,   бебошлик   қилиб,   кичкиналарни   камситади,
ўғирлик ва зўравонлик қилишади. 
Буларни   ҳаммасига   тарбиянинг   ижтимоий   етишмовчилиги   сабаб
бўлади.   Ота-онани,   тарбиячини   болага   бўлган   таъсири,   ўсмирда   ўз   олдига
қўйган тўғри ҳаракатларда ўз жавобини топади. 
- баъзида бу яҳши ҳаракатлар
- баъзида   эса   ўсмир   кейинги   жазодан   қўрқиб,   қочади,   унга   муаммо
туғдириб,   ота-онани  ва  ўқитувчиларни  янада  огоҳ  бўлишга   мажбур
қилади.   Катталар   спиртлик   ичимликлар   ичиш   ва   сигарета   чекиш
билан   ўсмирга   салбий   таъсир   кўрсатади.   Бу   ёшда   ўсмир   жуда таъсирчан   бўлиб,   қизиқувчанлиги   билан,   шу   нарсаларни   таътиб
ёқтиради ва берилиб кетади. 
Ўсмирларни   бундай   ҳатти-ҳаракатлари   ота-онани   ва   тарбиячиларни
уйлантириб  қўяди.  Бу   ҳолатларда  ўсмирга   дилдан  бўлган   суҳбат  ва   эътибор
ёрдам   беради.   Ота-она   ва   болаларни   мулоқати   жуда   муҳимдир.   Бу   ёшда
болалар   ҳар   ҳил   машғулотлар   билан   банд   бўлишлари   керак.   Шунда   соғлом
авлодни келажакда етиштирган бўламиз. 
Ўсмир   “мен”   ёки   “мен   ҳоҳламайман”,   “мен   шаҳсман”,   иборалардан
йироқ   бўлиши   керак.   Ўсмир   атрофидан   яхши   намуналар   олиб,   ёмон
иллатлардан   узоқ   бўлиши   керак.   Ичкиликбозлик,   нашавандлик   оқибати
нимага олиб келишини бола ўзи ҳис қилиши керак. 
Жинсий   органларини   тез   етилиши,   скелетни   ўзгаришига   олиб   келади.
Бунда   мушакларни   шакилланиши   кечиктирилиб,   юриш   қобилияти
қўполлашади. Атрофдагилар киноя ёки шама қилиб қарайдилар. 
Етук ўғил болалар эса жасорат кучига ишонч билан қарайдилар. Уларга
атрофдагиларни   ҳурмати   учун   курашмаса   ҳам   бўлади.   Ўзига   ишонч   билан
қарайди.   Жинсий   органларини   етилиши   ҳулққа   ҳам   таъсир   қилади.   Тез
етилиши,   баъзи   ҳолларда   ҳис-туйҳуларини   ўзгариб   туриши   юзга   (бетга)
чопарлиги ва бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ. Жинсий органларни сусайиши
эса ўз-ўзига ишонмаслик, бепарволикни олиб келади. 
Девиант   ҳулқнинг   пайдо   бўлиши   псиҳологик   ҳусусиятлар   билан
боғлиқ.   Бу   даврда   болалар   қайсар   бўлади.   Катта   ўсмирлар   ҳаётда   мустақил
бўлиб,   ўз   ўрнини   топмоқчи   бўлади.   Улар   романтик   бўлиб,   тортиниш
нималигини   билмайдилар   ва   ёлғизликни   ёқтирадилар.   Шаҳснинг
ривожланиши   жамият   ва   маданият   таъсирида   кечади.   Жинсий   етилиш
ҳаммада   ҳар   ҳир   кечади.   Баъзиларда   ўсмир   бу   даврни   оғир   кечиб,   жуда
таъсирчан бўлиб қолади. Масалан ўсмир спортчилар орасида обрўйли бўлиб,
қарама-қарши жинс билан алоқа қилишда мутлоқо тайёр бўлмаслиги мумкин.
Баъзида ҳулқнинг бузулиши оила билан чегараланади. Бу ерда ота-она
ва   қариндошларнинг   қўпол   муомиласи   билан   намоён   бўлади.   Уйдан   нарса ўғирланади,   уй   ёндирилади   ва   ҳоказолар.   Баъзида   ўсмирларни   етарли
даражада   катталар   ёки   тенгдошлар   билан   мулоқат   қилмаслиги   ҳам   шу
ҳолатларга олиб келади. 
Катталарга   нисбатан   ишончсизлик,   тушунмовчилик,   бераҳимликни
кўрамиз. Ҳар галгидек бола ёки ўсмир ёлғиз. Бу ёлғизлик тартиб бузарликга,
шавқатсизликга, қўполликка олиб келади. Бундай ҳолатларда катталар билан
муносабати ёмон бўлганлигини кўрсатади. 
Делинквент ҳулқи.
Бунга   майда   ҳулқ   ва   ҳуқуқбузарликлар   киради.   Яъний,   кучсиз   ва
кичикларни   камситиш,   пул   талаб   қилиш,   велосипед   ёки   мотоциклларини
олиб қочиш, дарслардан қочиш ва ҳоказолар. 
Сабаблар етарлича тарбияни йуқлиги. 
30%-80%- тўлиқсиз оилалар;
70%- ҳарактерни жиддий бузулиши;
66% - акцентуантлар;
40% - касалланган орасида;
3% - уйдан қочиш ва дайдиланиш;
4% - қочишда лат еганлар ва касалҳоналарга жўнатилганлар
Қочишларнинг   келиб   чиқиши:   етарли   назора   қилмасликдан,   оиланинг
ўта   талабчанлиги,   яқинларни   етарли   эътибор   бермаганлигидан,   ўртоқлар
тамонидан шавқатсиз муомала қилганлигидан ва ҳоказолар. 
Эрта   ичкиликбозлик   ва   нашавандлик.   Ичкиликбозлик   ва
нашавандликни   ярими   ўсмирлик   даврида   бошланади.   Бу   даврда   ўсмирни
давраларда бўлиши қизиқтиради ва ўзини катта одам деб ҳис қилади, руҳий
ҳолатини   ўзгартиргиси   келади.   Шу   билан   бирга   ўсмир   ичкиликка   ва
нашабандликка ўзи билмаган ҳолда берилиб кетади. 
Ўсмирни онги жинсий алоқа ҳақида тушунчаси етарли даражада эмас.
Ҳали   жинсий   индентификацияси   охирига   етмаган.   Шунинг   учун   ўсмир
жинсий   алоқага   берилиши   мумкин.   Бир   ҳил   ўсмирлар   визиантизм   билан қониқадилар.   Яъни   ўзини   ечинган   ҳолда   тамоша   қилади   ёки   ечинганларни
кузатади.
Бу ҳол ўсмирни ўсиши билан аста-секин йўқолади. Лекин шароити йўқ
ҳолатларда, бу одат бўлиб қолади. Агарда нормал жинсий алоқа бўлмаса, бу
ҳолат давом этади. 
Ўсмирларни гомосексуализми, одатда ёпиқ ўқув масканларида, бир хил
тоифадаги   жинс   билан   алоқа   бўлишини   кўрсатади.   Бу   зўрлаш   билан,   ўғил
болалар орасида кўпроқ учрайди. 
Девиант   ҳулқи   оҳиригача   ўрганилмаган.   Бу   ҳулқ   оғир   ҳатоларга   олиб
келади.   Фақат   руҳий   факторлар   эмас,   балки   ижтимоий   ва   авлодларни   бир-
бирига мойиллиги, катта аҳамиятга эга.
Чарлз   Кули   концепцияси   бўйича   ўсмирни   ёшлигида   меҳр-муҳаббат,
ҳурмат,   меҳнат,   атрофдагиларга   ачиниш,   раҳими   келиш,   ҳамдардлик
билдириш ҳисларини уйғотиш керак. Болани ҳар тамонлама ривожлантириб,
ҳаёт   мактабини   ўргатиш   ва   кўп   билим   бериш   лозим.   Болани   ҳар   бир
ҳаракатини атрофдагилдар ҳис қилиб, маъқуллабёки танбеҳ беришини, ўсмир
ҳамма   вақт   сезиши   керак.   Унинг   қувончига   ёки   кулфатига   атрофдагилар
бепарво   бўлмаслиги   лозим.   Бу   алифбе   ёки   граматика   ёки   кўпайтириш
жадвалини   тушунтириш   эмасдир.   Бу   турмуш   ва   ҳаётий   мактабдир.   Бола   ўз
ўзидан   шаҳс   бўлиб   қолмайди.   Шаҳс   тарбия   жараёнида   амалга   оширилади.
Бола ташқи ва ички дунё, одамлар билан мулоқот, табиат, ўсимлик, ҳайвонот
дунёси билан танишиб бориши керак. Булар болага жуда муҳимдир. Болалар
уйларининг   тарбиячилари,   “тарбияланувчиларнинг   ҳамма   шароити   бор”,
дейишини  яхши   кўришади.  Аммо  уларни  ичида   руҳан  соғлом   эмас   одамлар
кўп. Буларнинг ичида жиноятчилар ва ҳуқуқбузарлар топилади.
Тадқиқотлар   шуни   кўрсатадики,   одамлар   30   ёшидан   кейин   ҳам   ўз-
ўзини   бошқара   олмайди.   Бундай   одамлар   қариндош,   ўртоқ,   оила   аъзолари,
атрофдагилар   билан   муносабатда   бўлишда   қийналишади.   Улар   ҳаётда   кўп
нарса йўқлтади.  Бу   одамлар   шундай   муҳитга   тушиб,   уруш,   жанжал,   калтаклаш,
камситиш   ва   ҳакозолар   билан   иродаси   синади   ва   янада   ҳам   ёмон   ишларни
қилишга уринадилар. Шу билан бирга одам шаҳс сифатида синади ва сўнади,
депрессияга   тушкунликка   тушади.   Баъзиларида   уни   дорилар   билан
даволайдилар.   Кўпинча   бундай   одамлар   ўзини   ароқ   билан   даволайди   ва   у
ҳаёт мазмунини йўқотади. 
Бир   ҳил   болалар   бувиси   билан   додасидан   бошқа   қариндошларини
билмайдилар.   Оила   қариндошлари   билан   алоқа   ушламайди.   Бола   ўзини
қаердан   келиб   чиқишини   билмайди   (ота-бобоси,   қолган   авлоди   ва   ҳоказо).
Бола   кўпроқ   кўчага   интилади   ва   бу   ерда   ўзини   қизиқтирадиган   нарсаларга
берилади.   Шундай   қилиб,   бола   секс,   порнаграфия,   эротика   деганлар   билан
танишади. 
Қизлар   қизлигини   бериб   қўйишади,   ичкиликга   ружу   қўйишади,
ўзларини тута олмайдилар. Бу ҳаммаси йигитларни кўз олдида намоён бўлиб,
қизлик   иффат   идеали   синади.   Кўпчилик   оилаларда   бола   буви   ва   додасидан
алоҳида,   узоқларда   яшайди.   Бола   уларни   кам   кўргани   учун   уларга   бўлган
меҳри сусайиб боради ва қариларга ёрдам бериш муҳтожлиги унитилади. 
Кўз   олдимизда   атом   парчалангандай,   ҳамият   ҳам   ҳудди   шундай
парчаланиб боради. 
Кўчада   қариларни   ўсмирлар   билан   дуппостлаб,   калтаклашиши,   биз
учун мустасно эмас. Бундай ҳолатларда ўсмир ўзини “Қаҳрамон” деб билади.
Арҳивда бир ваҳший воқеани баёни бор: ўсмир қизлар ҳомиладор аёлни ерга
ётқизиб, қорнига таҳта қўйиб, шу тахтага чиқиб учишган. Бола ва она нобуд
бўлган.   Ўз   жазосини   қамоқда   адо   этган   “ваҳший”   ни   қамоқ   ҳам
ўзгартирмайди. Одам қиёфасини йўқотган ваҳшийдир.! 
Ўсмирларни   иш   билан   банд   қилиш   керак.   Ҳар   хил   компютер   клублар
очилган.   Бола   ўз   меҳнати   билан   пул   топса,   қадрига   етади.   Лекин   вояга
етмаган болаларга ишлаш ман этилади. Болалар   телевизор   экрани   олдида   кўп   вақт   ўтказади,   шу   билан   бирга
тенгдошлари,   катталар   билан   кам   мулоқатда   бўлади.   Кам   мулоқат   бўлгани
учун ҳам, бола оғир вазиятлардан чиқа бошлайди. 
1.2   Ҳуқуқбузарликга   моил   ўсмирларни   мативацион   муҳитига
психологик тавсифнома. 
Усмир   физиологик   ва     психологик   жихатдан   етилади,   унда   янги
хиссиетлар, хохишлар, карашлар, хаетга янгича ендашув пайдо булади. У
инсонларнинг   узлари   хакидаги   фикрларига   кизикади.   Шу   билимларнинг
тупланиши   усмирларга   узининг   реал   оиласи   ва   жамият   билан
солиштирганда мукаммал эмаслиги намоен буладиган хаелан идеал оила,
жамият яратади  Бу каршиликларни йукотиш учун у идеал биланамалдаги
хакикатни   унга   тугри   келади   деб   тушунган   назария   ва   дунекарашни
узлаштиради.   Натижада   унга   амалда   идеал   яратиш   уни   назарияда   фараз
килишдан хам мушкул эмасдек туюлади.
Умумлаштириш   кобилиятига   эга   булган   сари     усмир   узи   хакидаги
образни   умумлаштиришга   яъни   узи     хакида   мактаб   укувчиси   сифатида,
угил еки киз, урток ва х.к. сифатидаги тасаввурини бутун   килиб яратиб,
узини   келажакдаги   йулини   белгилайди.     Агар   у   индивидуалликларини
англаш   вазифасини   бажара   олаетган   булса   (психосоциал
идентификациялаш),   унда   усмир   узининг   кимлигини,   ривожланишнинг
кайси   боскичида   эканлигини   ва   у   нимага   интилиши   кераклиги   хакида
тасаввур   пайдо   булади.   Усмир   уз   шахси   хусусиятлари   ва   уз   хатти-
харакатлари уртасида алокани урнатган булса хам, уз характери ва хатти-
харакатларидаги   мухим   хусусиятларни   номухим   хусусиятлардан   ажрата
олмайди. 
Кичик усмирлик ешида боланинг уз-узини  бахолаши жуда номуким ва
карама-каршиликларга бой булади, шунинг учун «Мен» образи бутунлигини йукотади.   Бир   тарафдан   усмирларда   бошкалар   томонидан   узини   тан
олинишига   булган   хохиш   катта   булади,   бошка   тарафдан   эса     узини   гуеки
мустакил   эканлигини   курсатишга   харакат   киладилар.   Яна   бир   тарафдан   тан
олинган   авторитетлар,   кабул   килинган   тартиб   ва   интизом   хамда   кенг
таркалган идеалларга карши курашадилар (негативизмнинг намоен булиши),
бошка   тарафдан   узининг   тан   олган   инсонларини   Худо   даражасига
кутарадилар. Ута эгоистлик - узига дуне марказига карагандек караш уларда
садокат,   узини   курбон   килиш   билан   биргаликда   учрайди.   Масалан,   улар
бошка  инсон  фойдаси  учун  узларига  кимматли  булган    нарсалардан   бегараз
воз   кечишлари   мумкин.   Улар   каттик   севиши   ва   бу   муносабатни   кандай
бехосдан   бошлаган   булсалар,   шундай   тез   тугатиши   мумкин.     Усмирларда
жамоат   ишига   интилиш,   елгизликка   ундан   кам   булмаган   кучли   интилиш
билан   бирга   учраши   мумкин.   Улардаги   рухий   таъсирчанлик   бошкаларга
нисбатан куполлик ва бетакаллуфлик билан бирга учраши мумкиндир. Улар е
ута оптимист е ута пессимист булиб коладилар.
Усмирларга   ута   маргиналлик,   яъни   икки   олам   –   болалар   ва   катталар
олами   оралигида,   чегарасида   мавжуд   булишлик   хос.   Бунда   мана   шу   икки
олам уларни тенг хукукли иштирокчи сифатида кабул килмайди.   Усмирлар
эндиликда «бола» булиш учун жуда катта, катта булиш учун эса жуда кичик
булиб колган буладилар.
Бу йўналишда Г.Г.Бочкарёва қуйидаги ҳулосаларга келади:
1. ўсмирларда юксак талаблар суст ифодаланган. Ҳуқуқбузарлар
ўз   эҳтиёжини   қониқтириш   билан   чегараланган.   Шунинг   учун
ҳуқуқбузарларнинг   этика   томонидан   ривожланиши
камбағаллик ва унинг руҳий талаблар билан боғланган.
2.  Г.Г.Бочкарёва шуни таъкидлайдики, ўсмир “Биртиплик” эмас.
Яъний   бир   хил   ўсмирлар   ўзини   ўтмишидан   гап   чиқганда
уялади.   Бу   мавзу   уларга   ёқимсиз   бўлиб,   қилмишлари   учун
айбдорлигини ҳис қилади. Бошқалар эса, ўтмишларини уялмай
тортинмай гапириб ўтиришади. Виждони қийналган ўсмирлар, пушаймон   ейдилар   ва   бу   йўлга   бошқа   кирмасликка   ҳаракат
қиладилар. 
Шунинг учун ҳуқуқбузарларни 3 та гуруҳга ажратади: 
1).   “Пушаймон”   қилганлар   бошқа   бу   ишларни   қилмасликка   сўз   берадилар.
(масалан,   ўғрилик   мумкин   эмас)   Ўсмирларнинг   55%   иккинчи   маротаба
такрорламайман”,   “Ўғрилаш   ёмон   иллат”,   “пулни   ҳалол   йўл   билан   топиш
керак”   деган   жавоблари,   аҳлоқий   ҳарактерини   кўрсатади.   Ўсмир   бу   ҳолатга
билмаган   ҳолда   ёкий   ичиб,   мастлигида   қилганлигини,   пушаймон   бўлиб
изоҳлайди. 
Иккинчи   гуруҳга   шундай   ўсмирлар   кирадики,   қилган   ишларига
пушаймон қилса ҳам, иродаси етмай иккинчи марттта шу ишни такрорлашга
қодирлар. 
Учинчи гуруҳга шундай ўсмирлар кирадики, қанчалик оғир бўлмасин,
ўтмиш билан онгли равишда ҳайрлашадилар. 
2).   “Конфликтсиз”   уларни   виждони   қийналмайди.   Жиноят   қилиб,   жазодан
қўрқишади.   Жиноят   очилмаса   ҳурсанд   бўлишади.   Уларнинг   фикрича   ақил
билан   ўғрилик   қилиш   керак,   қўлга   тушмаслик   учун.   “Ўғриликни   қилиш
мумкин   агар   гувоҳлар   бўлмаса”.   Фақат   ўзинг   билсанг   бошқалар   бу   ҳақида
билмасалар,   агар   даромад   келса.   Шу   бойликда   ҳеч   бўлмаса   бир   неча   кун
яшасам деган иборалар бу тоифага мансуб. 
3.   “циниклар”,   шундай   ўсмирларни   ўзини   жамият,   аҳлоқий   талабларига
қарама-қарши,   онгли   равишда,   қўяди.   Бу   тоифадаги   одамлар   жиноятга
осонликча   қўл   урадилар   ва   шу   йўл   билан   ўзларини   талабларини   осонликча
қониқтирадилар. 
Учинчи   гуруҳга   шундайлар   кирадиларки:   “мен   ҳеч   қачон   пушаймон
қилмайман”,   “мен   пушаймон   қиладиган   ҳеч   нарса   қилмадим”,   “мен   ўз
қилмишларим билан фаҳирланаман”, деган жиноятчилар. Бундайларнинг энг
ифлос,   жирканч   ишларга   жалб   қилиш   осон.   Қоида   бўйича   олдин   ичкилик,
кейин майда ўғрилик, кейин эса катта жиноятлар.  “Пушаймон қилганларнинг” эҳтиёжи: биринчиси, кийим-кечакга эга бўлмоқ,
иккинчиси, кино ва спиртлик ичимликлар, учинчиси – ширинликлардир. 
Сўровлар   шуни   кўрсатадики,   эҳтиёжидан   ташқари,   жиноятчилар
маданий-маиший   ҳизмат   кўрсатиш   асбобларини   сотиб   олишмоқчи   (қайиқ,
магнитафон, телевизор, милтиқ, велосипед, фотоапарат, гитара, мотоцикл ва
бошқалар), шунингдек машина, уй, дала ҳовли. 
Ўсмирларнинг   бир   қисми   ишлашни,   ўқишни   ҳоҳламай,   яҳши   ҳаёт
кечиришни, кўп пул, ҳатто олтин, тилла бўлишини ҳохлайдилар. Бошқалар ўз
ҳоҳишини, “онага совға қилиш”, “уни ҳимоя қилиш” билан ифода этадилар.
Лекин   бошқа   тамондан   баджаҳилликни,   жиноятга   қўл   урушларни   намоён
қилади. Бочкарёва Г.Г.нинг назарий тадқиқотларида мулоқотни баёни, савол-
жавоблар усуллари ишлатилади.
1.3   Ҳуқуқбузрликга   моил   ўсмирларни   мативацион   муҳитининг
ҳусусиятларини аниқлашнинг ўрганилиш муаммолари.  
1). Люшернинг рангли услуби;
2). Мотивация йўналишлигини фаоллиги;
3). Розенцвейгнинг аҳлоқий ҳолатлардаги реакцияси;
4).   Аҳлоқий   ривожланишнинг   даражаси.   Мотивация   тушунчаси   иккита
маънода: 
1.   Мотивация   –   бу   факторларнинг   йиғими.   Бунга   таълим,   мақсад,
қизиқишлар, интилишлар киради. 
2.   Мотивация   –   бу   жараённи   тавсифномаси.   Энг   муҳимларидан
“эҳтиёжсизлик” тушунчаси. 
Эҳтиёжсизлик – бу бир нарсага эҳтиёж бўлиши демакдир. Тирик жонларнинг
ҳаммасида эҳтиёж бор. Энг асосийларидан:
А) куч
Б) пайдо бўлиш даври;
В) қониқтиришнинг услублари;
Д) предметлик эҳтиёжнинг мазмуни.  ЭҲТИЁЖЛАР 
Органик Моддий Ижтимоий Маданий
МАТИВЛАР
(эҳтиёж предметлари)
Мақсадлар
(қилинган ҳатти-ҳаракатни якуний оқибати)
Қизиқиш – бу ҳарактернинг мативацион ҳолати ва у бир марказнинг эҳтиёжи
билан боғлиқ. Масалан: ўз – ўзига қизиқиш, ҳилма хил воқеаларни чақириши
мумкин.
Истак   ва   мақсад   –   бу   воқеавий   келиб   чиқиш   ва   бир   –   бирини   алмашиш
субъектив ҳолатлар. 
Мативация   –   одамларнинг   мотивацияси,   бу   уларнинг   қизиқишини   инобатга
олган ҳолда уларга шароит яратиш.
Мативациянинг ҳар-ҳил турлари бор: 
1). Когнитив рекрезентация
2). Мативациянинг тенденцияси
3) Мотивациянинг сензитивизацияси
4) Ички ва ташқи тўсиқларнинг жамловчи
5) Бошқа вақт параметрлари
А) Вақтни реал тақсимлаш
Б) Вақтни истак бўйича тақсимлаш
  II-БОБ   Хуқуқбузарликка   мойил   ўсмирларни   мативацион   муҳитининг
ҳусусиятларини   диагностика   қилиш   муаммолари   бўйича
эксперементаль тадқиқоти. 
2.1 Синалувчиларнинг ҳолатларининг эҳтиёж мативацион муҳит
ҳусусиятларини диагностикаси
Услуб:  Люшернинг рангли тести диагностикаси
Люшернинг   тести   бўйича   ранглар   орқали   одамнинг   кайфиятини,   ҳолатини
билса   бўлади.   Чет   эл   псиҳологлари   кадрлар   танлашда   бу   тестни   ишлатган.
Люшер асосан 4 та рангни олган:
1. Кўк – тинчлантиради, қониқтиради
2. Яшил – кўк – ишонч, қаттиятлик, баъзида қайсарлик;
3. Қизил – ирода, куч, ҳис – туйғу;
4. оч сариқ – фаоллик, қувноқлик.
Тўлдирувчи  ранглар:   5. Бинафша, 6. жигар ранг, 7. қора, 8. нолевой. Улар
салбий таъсир қилади! қўрқув, стресс, ҳафачилик.
Тажриба:   у   64   –   маҳсус   интернатда   ўтказилди.   Бунда   53   ўқувчи   қатнашди.
Уларга йўриқнома берилди.
Йўриқнома:  карточкалар  тарқатилиб, саккизтасидан  биттаси танлаб олинади
ва қарамасдан четга қўйилади. Қолган етитасидан ҳам битта танлаб олинади.
Шу тарзда ўйин давом этади ва натижаси:
19)  Жадвал №1.
№ Ҳақиқий ҳолат Танловлар
сони
1. Чекланган   нафсоният   талаблари,   мақсадга
интилишнинг   етарли   эмаслиги   туфайли   фрустация
ҳолати. 
Хавотир,   қўрқув,   ёлғизлик,   низодан   қочиш,   руҳий
тушкунлик ҳолатидан қочиш туйғуси. 18.8%
2. Баъзида   жинсий   ўз-ўзини   чегаралаш   билан   пайдо 15% бўладиган,   ўз   кучига   ишонмаслик,   дўстона
алоқаларнинг   йўқлиги   туфайли   юзага   келадиган
кучли зўриқиш.
Ўзини   низолар,   рухий   тушкунлик   ҳолатидан
чегаралашга   интилиш   оқибатида   пайдо   бўладиган
зўриқиш.
3. Хавотирни   ўзига   ишонч,   бепарволик   ниқоби   остида
яширишга   уриниш.   Кучли   қўзғалиш,   аффектив
хатти-ҳаракатлар эҳтимоли.
Тутиб   турилган   қўзғалиш,   йўқотилган   келажак
туйғуси, асабий зўриқиш эҳтимоли. 11.5%
4. Руҳий   тушкунлик   ҳолатига   яқин   ҳолат,   ўз-ўзини
нотенг   юқори   назорат   қилиш,   тан   олишга   асоссиз
интилиш. 9.4%
5. Зўриқиш, нимадир муҳим нарсани йўқотиш қўрқуви,
имкониятни бой бериш, бутун эътиборни бериб умид
қилиш. 7.5%
6. Мустақил   қарорларнинг   чекланишидан   зўриқиш,
ўзаро   тушунишга,   фикрларини   очиқ   баён   қилишга
интилиш. 
Қаноатланмаслик   туйғуси,   хатарли   ҳаракатга
йўналиш. 5.6%
7. Ўз   шахсини   қандайдир   чеклашни   рад   этиш,
фаолиятга фаол интилиш.
Қўзғалиш, кучли ҳиссий кечинмаларга йўналганлик.
Фрустрация   ҳолати,   қатор   омадсизликлардан
ғазабланиш, ирода сифатларининг пасайиши.
Кучли қўзғалиш, аффектив ҳаракатлар эҳтимоли.
Руҳий тушкунликка яқин ҳолат, ҳақоратланган иззат-
нафснинг туйғуси, ўз кучига ишончсизлик. 3.7% 8. Идеаллаштирилган вазиятни излаш.
Хавотирлилик   туйғуси.   Чуқур   умидсизликдан   руҳий
тушкунлик   ҳолати,   фрустрация,   низоли
муаммоларни ҳал қилишга кучсизлик, фрустрацияли
вазиятлардан   ҳар   қандай   йўл   билан   чиқиш   истаги,
бунинг уддасидан чиқишга шубҳа билан қараш. 1.8%
2- Жадвал
№ Ҳоҳланган ҳолат Танловлар
сони
1. Кучли   қўзғалиш,   аффектив   хатти-ҳаракатлар
эҳтимоли. 22,4%
2. Юқори   қўзғалиш,   ҳар   доим   ҳам   тенг   бўлмаган
ишқивозлик, таассурот қолдиришга интилиш.
Қўзғалиш, кучли ҳиссий кечинмаларга йўналганлик. 17%
3. Бирмунча   юқори   ишчан   қўзғалиш,   кенг   фаолликка
интилиш.   Қаноатланмаслик   туйғуси,   хатарли   ишга
йўналганлик. 14%
4. Салбий   кайфият:   омадсизликдан   ташвишланиш,
ёқимли вазиятлардан махрум бўлишни истамаслик.  13%
5. Баъзи   қўзғалиш,   ишқивозлик,   таассурот   қолдиришга
фаол уриниш 11,3%
6. Умидсизлик   туйғуси,   ҳалокатга   маҳкумлик,   барча
нарсага қаршилик кўрсатишга уриниш, нотенглик. 9.4%
7. Зўриқиш,   ўзини   низолар,   рухий   тушкунлик
ҳолатидан чегаралашга уриниш. 7.5%
8. Ноаниқ кайфият, келишиш ва уйғунликка интилиш.
Хавотир   туйғуси,   ёлғизлик   қўрқуви,   низолардан
кетишга   уриниш,   рухий   тушкунлик   ҳолатидан 1.8% қочиш.
 
Якун чиқариб,  қуйидагиларни изоҳлаш мумкин:
Ҳақиқий   ҳолатни   таҳлил   қилиш   кўрсатдики,     кўпчилик
синалувчиларда   фрустрация   ҳолатининг   мавжудлиги,   хавотир,   қўрқув
туйғуси   аниқланди.   Кучли   зўриқиш   дўстларнинг   йўқлиги   туфайли   келиб
чиқади. 
Тийиладиган қўзғалиш, йўқотилган келажак туйғуси, асабий зўриқиш
эҳтимоли. Рухий тушкунлик ҳолати. 
Исталган   ҳолат   маълумотларининг   таҳлили:   кўпчилик
синалувчиларда   аффектив   ҳаракатларнинг   мавжудлиги,   омадсизлик   юкидан
ташвишланиш, таассурот қолдириш истаги аниқланди.
Кўпчилик синалувчилар қуйидаги  йўналишда низони ҳис қиладилар:
хавотир,   қўрқув,   ёлғизлик   туйғуси,   низолардан   кетиш,   руххий   тушкунлик
ҳолатидан қочишга уриниш.
2.2 Синалувчиларни йўналтириш параметрлари бўйича мативацион
фаоллик диагностикаси.
Услубият:   “Мативацияни   конструктивлаш”   ёрдамида   диагностика
ўтказилган. 
Мақсад: Мативация стратегиясини кўрсатиш. Услубни таърифлаш: 
Илк   бор   Р.Бернс   томонидан   (“Мен   тарбия   ва   концепция”,   1986),
Л.С.Выготский   фикри   асосида   олий   руҳий   функцияларни   келиб   чиқиши
тасвирлаб   берилган.   К.М   услуби   махсус   руҳий   диагностик   асбоби   бўлиб,
инсон фаоллигини ташқи ва ички узвий боғлашни ва етакчи, чуқур мотивлар
бўлиб узвилашиб кетган. 
Эксперемантни (тажрибани) бориши:
Тажриба   маҳсус   ўқув   тарбиявий   масканларда   (ўғил   болалар   ва   қизлар   учун
64-мактаб-интернатида)   олиб   борилди.   Асосий   фаолият,   ижтимоий   ёрдамга
муҳтож ўсмирларнинг ўқиши ва тарбиясидан иборат.  20)   Тажрибада   53   та   ёпиқ   типдаги   тарбияланувчилар,   улардан   30   таси   қиз
бола, 15-17 ёшда ва 23 таси ўғил бола 12-14 ёшда иштирок этдилар. Тажриба
ўтказувчиларга инструкция (йўриқнома) тарқатилган. 
Йўриқнома:   твссаввур   қилинг,   Сиз   имтиҳон   олувчисиз,   бир   ва   икки
баҳолар   сизни   қониқтирмайди,   Сиз   тўрт   ва   беш   баҳолар   тарафдорисиз.   Уч
баҳоси   асло   қўйилмаслиги   керак,   лекин   ҳар   бир   фикр   баҳоланиши   лозим.
Имтиҳон   олувчиларнинг   вақтини   олмаслик   учун,   баҳолар   илк   аниқ
таъсуротлар бўйича, фикрлаш саналар рўпарасига қўйилади. 
1  –  жадвал
Мативациянинг стратегик тури
№ Мативациянинг
стратегик тури  Синалганлар сони (30та қиз
болалар, 23 та ўғил болалар) %
1. Интернал -
субектив 
стратегия 
(пантера) 
Қ очиш 3 5,6%
2. Интернал -
субектив 
стратегия 
( шеър ) 
Ҳамкорлик 26 49%
3. Тезкор  – 
субектив 
стратегия 
(айиқ)
Мослашув 16 30%
4. Тезкор обектив 
стратегия 
(йўлбарс)  8 15% Қарама 
қаршилик 
5. Жами: 53 100%
Бундан   кўриниб турибдики, 49% тарбияланувчиларда (шеър) интернал
–  обектив стратегияси аниқланган. “Шеър” тимсолида ҳамкорлик, ижодиётга
интилиш намоён қилинган. 30% “йўқ - йўқ” мотивацияси яъний инкор этиш
мативи   намоёнлигини   кўрамиз.   Бу   шошилмай   ривожланишнинг   ҳоли.   Бу
ерда   Томас   бўйича,   иккита   бир   бирини   тўлдирувчи   шакиллари   мавжуд.
Бирнчиси   –   ўз   устида   ва   бошқалар   устидан   ҳукумронлик   қилиш   шакли.
Иккинчиси   –   ўзининг   ва   бошқаларнинг   одатларига   кўникиш   шакли
ҳисобланади.   15%   синалувчиларда   бу   асосий   узвий   боғлиқ   услуб
ҳисобланади, иккинчи томони ташқарига инкор этишдан иборат. Ҳамма аниқ
фикрга,   қонун   қоидага,   мақсадга   риоя   қилиш   керак.   5.6%   синалувчилар
қийин   вазиятлардан   “қочиш”   мативацияси   намоён   бўлади.   Бунда   ички   ва
ташқи узвий боғлиқ саволлар келиб чиқади. 
21) Олинган натижалар шуни кўрсатадики: 
1.   Интернал   –   субектив   стратеги   15   ёшлик   қизларга   ва   11   ёшлик   ўғил
болаларга ҳос. Экстернал субектив стратегия эса кўп ҳолларда қиз болаларга
ҳос, чунки қиз болалар низолий вазиятларга тез мослаша оладилар. Кўпчилик
ўғил болалар эса экстернал обектив стратегиясини танлайдилар. “қувғинлик”
стратегияси эса қизларда намоён бўлиб ўғил болларда умуман кузатилмади. 
2.   умуман   олганда   мативация   диагностикаси   “ҳамкорлик”   ва
“мослашувчанлик”   ни   қизларда,   “ҳамкорлик”,   “мослашувчанлик”   ва
“рақиблик”ни ўғил болларда намоён бўлиши аниқланди. 
2.3 Синалувчининг фрустрацион хусусиятларига таъсир этувчи
ҳолатларидаги аҳлоқий танлови
Услубият:   С.Розенцвегнинг   фрустрацион   реакцияларнинг   эксперементал
психологик ўрганилиш услубий.  Мақсад:  Кенг фрустрацион вазиятларни аниқлаш. 
Услубиятни   таснифи:   Бу   услубиятда   вазиятлар   контурли   расимларда
ифодаланган   ушбу   расимларда   икки   ёки   ундан   ортиқ   шаҳислар
тугалланмаган   суҳбат   билан   бандлар.   ,бу   одамлар   жинси,   ёши   ва   бошқа
ҳарактеристикалари билан фарқланишлари мумкин. Лекин умумий расимлар
учун персонажлар фрустрацион вазиятларда ҳисобланади
Услубият   24   та   расмдан   иборат   бўлиб,   бу   расимларда   фрустрацион
вазиятдаги шаҳислар тасвирланган. 
Матнда тасвирланган ҳодисани иккита асосий гуруҳга бўлиш мумкин. 
1. “Тўсқинлик”   вазияти.   Бу   ҳолатда   қандайдир   тўсиқ,
персонаж   ёки   предмет   қандайдир   сўз   ёки   қайсидир   усул
билан эсанкиратиб  қўяди. Бу ерга 16 та вазият  киради – 1,
3, 4, 6, 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 18, 20, 22, 23, 24-расм.
2. “Айблаш” вазияти. Бунда субъект айблаш  объекти бўлади.
Бунга 8 та расм тааллуқли: 2, 5, 7, 10, 16, 17, 19, 21.
Бу турлар орасида алоқа мавжуд, “Айблов” вазияти кўзда тутганидек,
унга   фрустраторнинг  ўзи фрустрация  бўлган “Тўсиқ” вазияти  замин бўлди.
Баъзида   синалувчи   “Айблов”   вазиятини   “Тўсиқ”   вазияти   сифатида
изоҳлайди,   ёки   аксинча.   Эксперимент   процедураси   йўриқномаларга   илова
қилинган   расмларга   мувофиқ  ўтказилади.   Матн   баҳоси.   Ҳар  бир   жавоб   2  та
мезон нуқтаи назаридан баҳоланади: реакция йўналиши ва реакция тури. 
1.   Экстрапунитив   реакциялар   –   фрустрацияловчи   вазият   даражасини
таъкидлаш   шаклида   тирик   ва   нотирик   муҳитга,   фрустрациянинг
ташқи   сабабларини   муҳокама   қилиш   ёки   бошқа   шахсга   ушбу
вазиятни   ҳал   қилиш   мажбуриятини   юклаш   шаклида   йўналтирилган
реакция.
2.   Интропунитив   реакциялар     –   субъект   томонидан   ўз   ўзига
йўналтирилган,   синалувчи   айбни   ўзига   қабул   қилади   ёки   ушбу
вазиятни тузатиш учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган реакция.  3.   Импунитив   реакциялар   (М)   –   фрустрацияловчи   вазият     кам
аҳамиятли   каби,   гўё   кимнингдир   айби   йўқдай   ёки   ўз   ўзидан
тўғриланиши мумкин бўлган нимадир сифатида кўриб чиқилади.
Реакциялар тури бўйича қуйидагиларга ажратилади: 
1.     “Тўсиқни   қайд   қилиш   билан”   реакция   тури   –     синалувчининг
фрустрацияни  чақирувчи  тўсиққа  жавобан   ҳар  томонлама  таъкидланади   ёки
яхшилик   сифатида   изоҳланади   ёки   жиддий   аҳамиятга   эга   бўлмагандай
тасвирланади. 
2.   “Ўз-ўзини   ҳимоя   қилишни   қайд   қилиш   билан”   реакция   тури   –
жавобан   синалувчи   ўзини   ҳимоя   қилади,   ёхуд   ўз   айбини   тан   олади,   ёхуд
фрустрация   учун   масъулият   ҳеч   кимга   ёзиб   қўйилиши   мумкин   эмаслигини
фарқлайди.  
З.   “Эҳтиёжларни   қондиришни   қайд   қилиш   билан”   реакция   тури   –
жавоб  муаммони  ҳал  қилишга   йўналтирилган;   синалувчи  ёхуд   бошқалардан
ёрдам талаб қилади, ёхуд ўзи вазиятни ҳал қилишга киришади, ёхуд ҳаммаси
вақти келиб ўрнига тушади, деб ҳисоблайди.
Реакциянинг   йўналганлигини   белгилаш   учун   E,   I,   M,   E   ҳарфлари
билан белгиланади. 
Экспериментни   олиб   бориш:   Эксперимент   Қўқон   шаҳридаги
ихтисослаштирилган қизлар коллежи ва Самарқанд шаҳридаги ўғил болалар
учун   махсус   64-мактаб   интернатда   ўтказилди.   Бу   муассасаларнинг   асосий
фаолияти   ижтимоий   мослашувга   мухтож,   шунингдек,     жамоатчилик   учун
хавфли   ҳисобланган   ҳаракатларни   амалга   оширган   ёки   тизимли   тарзда
жамоатчилик   қоидаларини   бузувчи   ўсмирлар   таълими   ва   тарбиясидан
иборат.   Экспериментда   ёпиқ   турдаги   муассасаларнинг   53   та
тарбияланувчилари иштирок этди. Улардан 30 та қизнинг ёши 15-17 да, 23 та
ўғил болалар эса  12-14 ёшда. Синалувчиларга йўриқнома тавсия этилди. 
Йўриқнома:   Ҳар   бир   расмда   2   та   ёки   бир   нечта   одам   тасвирланган.
Чап   томондаги   одам   доимо   қандайдир   сўзларни   гапириб   туради.   Сизга қоғозда   расмга   мувофиқ   равишда   шу   сўзларга   мос   бўлган   хаёлингизга
биринчи бўлиб келган жавобни ёзинг. Жиддий бўлинг. 
1-жадвал. 
“Жавобларни баҳолашдаги омиллар мазмуни”
Жадвал №1
№ Ф.И.Ш OD ED NP
E’ I’ M’ E I M e i m
1. А.Д - - 3 1 3 3 - 1 1
2. А.С 1 - - 2 4 1 2 2 -
3. Б.С 2 2 1 1 - 5 2 - -
4. А.М 2 - 4 1 1 4 1 - -
5. А.Ф 1 3 2 - - 8 - 1 1
6. М.М 1 1 1 3 1 6 1 - -
7. Р.З 1 1 1 3 1 4 - 1 -
8. С.М 2 - 1 3 - 3 1 1 -
9. Ж.У 4 3 1 1 - 3 - - -
10. Р.Ш - 1 - 6 - 4 2 - -
11. Р.М - - 4 2 1 7 - - -
12. И.М 2 - 1 6 1 3 1 1 -
13. Р.М 1 2 2 3 - 3 - 3 2
14. М.С 2 - 2 4 2 4 - 2 -
15. Х.М 2 - - 1 1 6 - - 1
16. Т.В 2 2 1 1 - 6 1 1 1
17. Г.А 1 3 1 4 - 5 - 1 1
18. Г.Ю 5 2 3 4 - 2 - - -
19. К.А 1 1 - 4 - 2 2 - -
20. П.А 1 1 1 1 2 6 1 - 3
21. М.А 4 - - 4 1 3 - - 2
22. Э.Ф 4 - - 2 - 8 - - 1
23. А.Я 4 3 1 2 - 6 - - -
24. Д.А 4 1 1 4 2 4 - - -
25. З.М 2 3 - - - 5 3 - 2
26. Н.К 2 4 2 2 - 6 - - -
27. Ф.К 4 1 4 4 - 3 - - -
28. В.В 4 1 - 3 - 3 2 - 3
29. Х.Ф 6 1 1 - - 3 - - 3
30. П.Э 1 2 1 3 - 6 1 1 -
Жами: 2 .2 1.2 1.3 2.2 0.6 4.4 0.6 0.5 0.7
2- Жадвал .  “Ички пландаги жавобларни баҳолашдаги омиллар мазмуни”
№ Ф.И.Ш OD ED NP
E ’ I ’ M ’ E I M e i m
31. А.Д - - 3 3 3 1 1 - 1
32. А.С 3 6 1 - 1 - - 1 -
33. Б.С 2 - 1 1 4 3 2 - -
34. А.М - 2 5 - 1 4 1 - -
35. А.Ф 4 1 6 2 1 - - 1 1
36. М.М 6 - 1 2 2 2 - 1 -
37. Р.З 7 2 - 1 - - - 2 -
38. С.М 6 - 1 - 2 - - 2 -
39. Ж.У 2 - 2 5 1 1 - 1 -
40. Р.Ш 1 - 3 6 - 1 1 1 -
41. Р.М 4 - 2 3 - 2 - 3 -
42. И.М 4 - - 7 1 1 1 - 1
43. Р.М 4 1 5 - 2 1 - 2 -
44. М.С 3 - 2 3 2 3 - 3 -
45. Х.М 1 - - 1 3 3 - 3 -
46. Т.В 4 1 - 7 1 1 - 1 1
47. Г.А 5 - 3 4 1 3 - - -
48. Г.Ю 2 2 2 4 - 6 - - -
49. К.А 2 2 - 3 - 2 1 - -
50. П.А 5 - - 1 4 3 - - 2
51. М.А 5 - - 6 - 1 - - 2
52. Э.Ф 3 2 1 4 1 2 2 - -
53. А.Я 4 1 2 7 - 1 1 - -
54. Д.А 4 3 - 7 - 2 - - -
55. З.М 5 2 - 1 - 4 1 - 2
56. Н.К 3 2 1 8 - 2 - - -
57. Ф.К 7 1 1 5 - 1 1 - -
58. В.В 7 - - 6 1 - 2 - -
59. Х.Ф 5 - 1 1 - 3 1 - 3
60. П.Э 5 - 2 1 - 3 2 - 2
Жами: 3.7 0.9 1.5 3.3 1 1.8 0.5 0.7 0.4
1. Кўпчилик   синалувчилар   учун   реакция   қилишнинг   асосий
усули   фрустрацияли   вазиятларга   тушган   шахснинг
масъулиятини   пасайтирувчи,   муҳокама   қилинмайдиган
реакцияни   танлаш   ҳисобланади   ( ED ) .     Иккинчи   ўринда
атрофдагиларга   нисбатан   душманлик   муносабатидан
иборат   экстрапунитив   реакция   туради.   Тўсиқни   қайд қилиш   билан   йўналганлик   ҳам   барча   синалувчиларга
тегишли.   Шундай   қилиб,   жавоб   қилувчи   реакцияда
биринчи ўринда импунитив реакция усутунлик қилувчи ўз-
ўзини   ҳимоя   қилишни   қайд   этиш   билан   реакция   тури
бўлади.   Иккинчи   ўринда   экстрапунитив   реакция   устунлик
қиладиган   ўз-ўзини   ҳимоя   қилишни   қайд   этиш   билан
реакция   тури,   учинчи   ўринда   эса   тўсиқни   қайд   қилиш
билан реакция тури аниқланди.
Фрустрацияга   тушган   синалувчи   нима   деб   ўйлашини   таҳлил   қилиш
шуни кўрсатдики: 
1. Тўсиқларни   қайд   қилиш   билан   –   экстрапунитив   реакция
устунлик қилади. 
2. Тажовузкор   муносабатда   ифодаланадиган   ўз-ўзини   ҳимоя
қилишни қайд этиш билан экстрапунитив реакция тури. 
3. Ўз-ўзини   ҳимоя   қилишни   қайд   этиш   билан   импунитив
реакцияси масъулиятни пасайтиришда ифодаланади. 
3-жадвал.
“Жавоблар баҳо ва ички пландаги жавобларни умумлаштириш”  
Жадвал №3
Реакция
тури Жавоб бердилар Ўйландилар
Танловлар
сони Ранглар
ўрни Ранглар
ўрни Танловлар
сони
ODE 2.2 1 1 3.7 - 1.5
I 1.1 3 3 0.9 0.3
M 1.3 2 2 1.5 - 0.2
EDE 2.5 2 1 3.3 - 0.8
I 0.6 3 3 1 - 0.4
M 4.4 1 2 1.8 2.6
e 0.6 2 2 0.5 0.1
     NP i 0.5 3 1 0.7 - 0.2
m 0.7 1 3 0.4 0.3 
Синалувчилар   жавобларининг   таҳлили     фрустрацияли   вазиятларда
ички   ва   ташқи   тафовут   мавжудлигини   аниқлашга   имкон   беради.   Реакция турлари   ўртасидаги   тафовут   индивидуал   характерга   эга,   бироқ   тадқиқот
манфааати   учун   маълумотлар   умумлаштирилди,   бу   эса   қуйидагича   хулоса
чиқаришга имкон берди: 
1.   Маълумотлар   кўрсатдики,   синалувчиларнинг   жавобларида   ички
планда   бўлганидек,   ташқи   планда   ҳам   ўз-ўзини   ҳимоя   қилишни   қайд   этиш
билан реакция тури устунлик қилади. Эҳтиёжларни қондиришни қайд қилиш
билан реакция тури бирмунча камроқ ифодаланган. 
4- Жадвал
“Реакциянинг устунлик қилувчи турлари”
Жавоб
бердилар Ранги Ўйландилар
EDM 1 1 ODE
EDE 2 2 EDE
ODE 3 3 EDM
Биз   томонимиздан   реакция   қилишнинг   ўз-ўзини   ҳимоя   қилиш   ва
тўсиқни қайд қилиш реакция турларини ички ва ташқи планда тақсимлашда
қизиқарли қонуният аниқланди. 
Реакция қилишнинг устунлик қилувчи турларини таҳлил қилиш шуни
кўрсатдики,   агар   ташқи   планда   синалувчи   ўз-ўзини   ҳимоя   қилишни   қайд
қилишда   масъулиятдан   қочса,   унда   ички   планда   тўсиққа   нисбатан
фрустрация ҳолатини ифодалайди. Ва аксинча, ички планда қўрқув ҳиссини
туяди. Улар буни қадрсизлантиришга уринадилар. 
III-БОБ. Ҳуқуқбузарликга моил ўсмирларни мативацион муҳитининг
ҳусусиятлари
Бугунги   кунда   жамиятимиз   олдида   турган   ўта   долзарб   ва   ижтимоий
аҳамиятга эга вазифалардан бири, албатта, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг
ўсишини   пасайтириш   йўлларини   излаш   ва   уларни   олдини   олиш
самарадорлигини   оширишдан   иборатдир.   Умуман   олганда   ўсмирлик   даври улғайишнинг   муҳим   босқичи   ҳисобланиб,   ушбу   ёш   гуруҳига   хос   бўлган
қатор хислатлар билан тушунтирилади.
Кўп   ҳолларда   ўсмирларни   хулқидаги   оғиш   ижобий   ва   ижтимоий
тажрибанинг   етарли   ўзлаштирилмаганлиги   оқибатида   намоён   бўла
бошлайди. Шунинг учун хулқи оғишган ўсмирларнинг ижтимоий тажрибага
таъсирчанлигини аниқлаш ва мезонларни белгилаш катта аҳамиятга эга.
Таҳлиллар   натижаси   шуни   кўрсатдики,   ноёб   ва   такрорланмаслик
хислати   ҳар   бир   одамга   хосдир.   Қатор   психолог   олимларнинг   аҳлоқий
қадриятлар   тизимининг   шаклланиши   борасида   турли   хил   методикаларни
ишлаб чиққанлар, ушбу методикалардан бири Рокичнинг ахлоқий қадриятлар
методикаси   бўлиб,   унда   асосий   эътибор   терминал   ва   инструментал
қадриятлар   тизими   бошқарилишига   қаратилган.     Терминал   (қадриятлар   –
мақсадлар)   ва   инструментал   (қадриятлар   –   восита)   қадриятлар   ўсмирларда
қадриятлар тизимининг  пайдо бўлишига имкон беради.
Бизни тадқиқотимиз шуни кўрсатдики, хулқи оғишган ўсмирларнинг
асосий қисми учун бирламчи қадриятлар – бу терминал қадриятлар бўлиб, у
ўсмир   онгида   жамоатчиликнинг   тан   олиши   (жамоа,   атрофидагиларнинг
ҳурмати)   да   намоён   бўлади.   Инструментал   қадриятлар   эса   тарбиялилик
(яхши қилиқлар, мулойимлик) ни белгиси сифатида акс этади.  Бундан келиб
чиқадики,   хулқи   оғишган   ўсмирлар     атрофдагиларнинг   ҳурматига   яхши,
олижаноб   ҳаракатлар,   фойдали   фаолият,   ижобий   шахсий   сифатлар     билан
эмас, балки яхши қилиқлар воситасида эришишга интиладилар, яъни ўзлари
ҳақида   яхши   таассурот   қолдиришга   ҳаракат   қиладилар,   бироқ   айни   дамда
улар   атрофдагиларнинг   ҳурматини   қай   йўсинда   қозонишни   охиригача
англамайдилар.
Хулқи оғишган ўсмирлар иккинчи ўринга қадриятлар тизимида фақат
виждонийлик   (ҳаққонийлик,   самимийлик)   дек   юқори   хислат   заминига
қурилган   оилавий   ҳаётни   қўйганлар.   Яъни   оиладаги   бахтли   ҳаётни   улар
фақат   эр-хотин   ўртасидаги   садоқат   ва   самимийликнинг   мавжудлигида
кўрадилар.   Ушбу   танлов   шундан   дарак   берадики,   доимий   ёлғон   дўстлар орасида бўлганидек,  ота-оналар орасида  ҳам  бўлиши мумкин, шунга  боғлиқ
равишда   ўсмир   ўз   оиласида   фақат   ишончли   муносабатлар   бўлганидагина
жанжаллардан қочиш мумкин деб ўйлайди.
Учинчи   ўринга   эса   нигоҳлар   кенглиги   (ўзгалар   нуқтаи   назарини
тушуниш,   бошқалар   дидини   ҳурмат   қилиш)   ёрдамида   эришиш   мумкин
бўлган   соғлик   (жисмоний   ва   психик)   ни   қўядилар.   Бу   эса   уларда   соғлом
турмуш   тарзи,   соғлом   турмуш   тарзини   сақлаш   ва   мустаҳкамлашнинг
охиригача   ўзлаштирилмаган   кўникмалари   ҳақидаги   тегишли   билимларнинг
йўқлигини билдиради.
Хулқи   оғишган   ўсмирлар   учун   қуйидагилар   рад   этилган   қадриятлар
ҳисобланади: 
1.   Қониқиш   (қониқишга   тўла   ҳаёт)   ни   қатъий   рад   этадилар,   чунки
улар   ушбу   қадриятни   ўз   ҳаётларининг   мазмуни   деб   ҳисобламайдилар,
шахснинг   бундай   сифати   улар     учун   фойдаланишни   истамайдиган   сифат
бўлиб, ўта юқори талабдир.
2.   Севги   (севган   одами   билан   маънан   ва   жисмонан   яқинлик)   қатъий
рад   этилади,   чунки   кўп   ҳолларда   хулқи   оғишган   ўсмирларда   севиш   деган
тушунчанинг   ўзи   шунчаки   мавжуд   эмас.   Шунга   боғлиқ   равишда   ҳаётий
қувноқлик   (ҳазил   ҳисси)   уларнинг   тушунчасида   ҳаракатнинг   бутунлай
бошқача характерини олади, улар бу сўзларнинг асл маъносини, аҳамиятини
тушунмайдилар.   Балки   бу   уларнинг   ўз   ҳаётлари   давомида   атрофларидаги
одамларнинг   ўзларига   нисбатан   эркалаш   ва   муҳаббатларини   ҳеч   қачон   ҳис
этмаганликлари билан боғлиқдир. Яна бир жиҳат борки, уларнинг ҳаётларида
шунчаки қувноқ лаҳзалар  жуда  кам  бўлган,  ахир улар ўз ҳаётларида  кўпроқ
қийинчилик, бахтсизлик билан тўқнаш келганлар.
3.   Моддий   таъминотни   паст   баҳолаш   шундан   далолат   берадики,
хулқи оғишган ўсмирлар ҳамма нарсани ҳам пул билан ўлчамайдилар, бироқ
бир   вақтнинг   ўзида   уларда   ўзлари   ва   бегоналардаги   камчиликка   танқидий
қараш кузатилади.  Қадриятлар   тизими   кўпинча   шахснинг   йўналишини   белгилайди   ва
ўсмирнинг   “ҳаётий  фалсафаси”  ва   ҳаётий  тамойиллар,   дунёқарашлар,  унинг
атрофидаги   дунёга,   бошқа   одамларга,   ўз-ўзига   бўлган   муносабат   асосини
ташкил этиши ҳеч кимга сир эмас. Ўртоқчилик, бурч, виждон, қатъият ва ҳ.к.
тушунчалар   бу   ўсмирлар   томонидан   нотўғри   гуруҳий   қадриятлардан   келиб
чиқиб   қайта   фикрланади.   Бу   қадриятлар   гуруҳий   қулайлик,   лаҳзалик
қониқиш, эҳтиёжларни йўналтириш билан аралашиб кетган.
Айтиб   ўтилганлардан   келиб   чиқиб   шуни   айтиш   мумкинки,   хулқи
оғишган   ўсмирларда   дифференциация   механизми   ўзи   шаклланишининг
бошланғич   босқичида   турипти.   Чунки   уларда   турғун   ва   ҳақиқий   шахсий
пайдо   бўлиш   етарлича   шаклланмаган.   Терминал   ва   инструментал
қадриятларнинг   мос   эмаслиги   ўсмирнинг   шахсий   ўсишида   ғов   бўлиб,
мослашмасликда   устунлик   қилади.   Хулқи   оғишган   ўсмирлардаги   ҳиссий
деструктив   фон   (ўзаро   келиша   олмаслик,   нокулайлик)   атрофдагилар   билан
ўзаро   бир-бирларини   тушунишга   интилишдан   устун   келади.   Кўпгина
ҳолларда низоли вазиятлар шахслараро муносабатлардан қониқмаслик билан
боғлиқ. Шу сабаб юзасидан биз бундай ўсмирлар жамиятда деструктив ахлоқ
шакли   ёрдамида   ўз-ўзларини   тасдиқлашларини   тахмин   қилишимиз   мумкин.
Бу   шунга   мажбур   қиладики,   ахлоқи   оғишган   ўсмирлар   ҳаётда   ҳали   ўз
хатолари   ва   имкониятларини,   оилада   бурч   ва   мажбурият   ҳисларининг
аҳамиятини   тўлиқ   англаб   етмаганлар.   Шунингдек,   бундай   ўсмирда
келгусидаги   ҳаракатлар   механизми   шаклланмаган   деб   айта   оламиз.   Улар
учун   меҳнатсеварлик   ва   ишда   маҳсулдорлик   ҳеч   қандай   рол   ўйнамаслиги
туфайли   келгусида ўзларини кўрсатишлари учун кўп ўқиб, кўп ишлашлари
кераклигини   тушунмайдилар.   Ахлоқи   оғишган   ўсмирларнинг   ушбу   ҳолати
уларнинг жамиятга мослашувига имкон бермайди. 
Тадқиқотимизда қонунбузарликка мойил ўсмирларнинг мотивацион 
муҳит хусусиятларини ўргандик. Қонунбузарликка мойил ўсмирлар 
ўзларининг ҳаракатларида асл мотивга мос тушмайдиган мостивацияга эга 
бўлишлари мумкин, деган фараз илгари сурилган: – иккиламчи ахлоқнинг мавжудлиги эҳтимоли.
Экспериментда   ёпиқ   турдаги   муассасаларнинг   тарбияланувчилари
иштирок этишган. У ёки бу қонунбузарлик ҳаракатини содир этган ўсмирлар.
Улар   у   ёки   бу   ҳаракатни   содир   этганликлари   юзасидан   баъзилари
афсусланадилар,   баъзилари   эса   бошқа   чора   бўлмаган,   деб   тушунадилар.
Пенитенциар   муассасада   бўлганларида   улар   ўз   вақтида   овқатланиш,   ухлаш,
гигиеник   парвариш   имконига   эга   бўладилар.   Тадқиқотимизнинг
аввалгиларидан   фарқи   шундаки,   унда   ўсмир   шахсининг   мотивацион
тузилмасини   бир   неча     аспектларини   очиб   берувчи   қатор   методикалардан
фойдаландик.   Шундай   қилиб,   синалувчининг   эҳтиёжий-мотивацион   муҳити
ҳолатини     тадқиқ   қилиб,   уларнинг   долзарб   майллари   эҳтиёжи   тўғрисида
тасаввурга   эга   бўлдик.   Кўпчилик   синалувчиларда   бу   мустақилликка   бўлган
эҳтиёж   эди.   Биз   унинг   депривацияси   фактини   ҳам   аниқладик.   Мавжуд
эҳтиёж   гувоҳлик   берадики,   ушбу   эҳтиёж   нафақат   синалувчи   ўсмирларга,
балки   барча   ўсмирларга   хосдир.   Синалувчиларнинг   йўналганлик   параметри
бўйича   фаоллик   мотивациясини   ташҳис   қилиш   ахлоқни   намоён   қилиш
усулида   жинс   ёшига   мансубликка   боғлиқ   равишда   бир   қанча   тафовутлар
борлигини   аниқлаш   имконини   берди.   Кўпчилик   қизларда   мотивациянинг
ижобийлиги ва ҳамкорликка интилиш мавжудлиги яққол ифодаланган. Ўғил
болаларда   эса   рақиб   бўлишга   интилиш   кўпроқ   ифодаланган.   Ахлоқий
ривожланишни ўрганиш конвенциал ахлоқнинг ривожланиши мавжудлигини
кўрсатди.   Жамиятда   қабул   қилинган   маънавий   меъёрлардан   бегоналарнинг
қонунбузар   ҳаракатини   баҳолашда   ўсмирлар   фаол   фойдаланадилар.   Улар
қонунбузар   ҳаракатларни,   шафқатсизлик,   ўғриликни   муҳокама   қиладилар.
Бироқ   мавжуд   вазият   ҳаракатларини   оқлашга   уринадилар.   Тадқиқот
гуруҳининг ўсмирлари ахлоқни баҳолашга  ўзларида мавжуд маънавий меъёр
асосида     ёндошишга   мойилдирлар.   Уларнинг   ҳар   бирида   бу   меъёри   ўзига
яраша. Кимдир содир этилган ҳаракат учун жазони талаб қилади, кимдир эса
шафқат   қилинишини.     Кўпчилик   синалувчилардаги   фарқли   чизиқ     вазиятни
мантиқий   абстрациялаш   эмас,   балки   амалий,   вазиятнинг   яққол   образли тасаввури     ҳисобланади.   ўзи   ва   бошқаларнинг   ҳаракатлари   оқибатини
Прогноз қилишни қийинлаштирувчи ўзига хос рефлексиянинг пасайиши. 
Энг   қизиқ   материал   Розенцвейга   методикаси   ёрдамида   олинган
материаллар   таҳлилида   олинди.   Айнан   муайян   вазиятларда   реакция
қилишнинг   тури   ва   йўналиши   мотивацион   муҳит   йўналганлиги   тўғрисида
ахборот беради. Кўпчилик синалувчиларда реакция қилишнинг асосий усули
фрустрацион   вазиятга   тушиб   қолган   шахснинг   масъулиятини   пасайтирувчи,
муҳокама   қилинмайдиган     реакция   танлови   ҳисобланади.   Иккинчи   ўринда
атрофдагиларга   душманлик   муносабати   ифодаланган.   Кўпчилик
синалувчиларни эмоциогенли вазият, омадсизлик чўчитади. Умуман олганда,
кўпчилик   синалувчилар   ўз-ўзини   ҳимоя   қилишни   қайд   этадилар.
Атрофдагилар   хавфидан   ўзининг   “Мен”ини   ҳимоя   қилиш,   синалувчилар
ҳаракатларининг     асосий   сабаби.   Субъект   ўзини   айбдор   деб   тан   олиб,
муаммони   ҳал   қилишга   мустақил   киришадиган   интропунитив   йўналганлик
билан   эҳтиёжни   қондиришни   қайд   қилиш   каби   реакция   тури   камроқ
ифодаланган.  Бу   шуни  кўрсатадики,  синалувчиларда     муаммони  ҳал  қилиш,
ундан чиқишни излаш бирмунча камроқ шаклланган. Ижобий ахлоқ асосида
айнан   шу   малака   ётади.   Бундан   келиб   чиқадики,   синалувчи   муаммони
низоларсиз   ҳал   қилишни   истаган   бўларди,   бироқ   қай   тарзда   буни   амалга
оширишни   билмайди,   унинг   ҳаракатлари   шундан     келиб   чиқади   ёхуд   у
ўзининг “Мен”ининг тасдиқлайди. 
Ички   пландаги   жавоблар   таҳлили   қуйидагиларни   кўрсатди:
вазиятдан   қўрқиш   устунлиги,   Мен   тасдиғи,   тажовуз     орқали   ўз-ўзини
ҳимоялашни   қайд   этиш,   содир   этилганлар   учун   масъулиятни   пасайтириш
истаги. Вазиятни ҳал қилиш имкониятига кучсиз ишонч.
Синалувчилар жавобининг таҳлили ички ва ташқи турдаги  реакция
қилиш   ўртасидаги   тафовутнинг   мавжудлигини   аниқлаш   имконини   берди.
Реакция   қилиш   турлари   ўртасидаги   тафовут   индивидуал   характерга   эга,
бироқ тадқиқот манфаати йўлида маълумотлар умумлаштирилди ва қуйидаги
хулоса чиқаришга имкон берди: 1. Маълумотлар   кўрсатдики,   синалувчиларда   ташқи
планда   бўлганидек,   ичқи   планда   ҳам   ўз-ўзини   ҳимоялашни
қайд қилиш устунлик қилади.
2. ўз-ўзини  ҳимоялаш   ва  тўсиқларни   қайд   қилишда   ички
ва   ташқи   планда   реакция   қилиш   турларини   тақсимлашнинг
хусусиятлари   аниқланди.   Масалан,   синалувчи   ўз-ўзини
ҳимоялашни   файд   қилганча   вазиятга   тушган   шахснинг
масъулиятини   пасайтиришга   уринадилар,   ички   планда   эса
тажовузни   ҳис   қиладилар.   Ва   аксинча,   тажовузкорликни
ифодалаб,   ўз-ўзини   ҳимоялашни   қайд   қилганча,   ички   планда
муҳокамани   пасайтиришга   интиладилар.   Эҳтиёжни
қондиришни қайд қилишда қуйидаги манзара кузатилади: агар
ташқи   планда   вазиятнинг   ҳал   бўлишига   умид   ифодаланган
фрустрация бўлса,  ички планда синалувчи ўзини айблайди ва
ўзи   вазиятни   ҳал   қилиш   усулларини   излайди.   Ва   аксинча.
Эҳтимол,   реакция   қилишнинг   аниқланган   хусусиятлари   ўз-
ўзини   ҳурмат   қилиш   эҳтиёжини   қондириш   учун   шароит
яратиш   ва   иззат-нафс   туйғусини   сақлаб   қолишга   имкон
берадиган ҳимоя механизмига эгадир. Эҳтимол, синалувчилар
бундай   айблов   вазиятига   бир   марта   тушмаганлар   ва   бунинг
оқибатида   ўз   ўзини   қабул   қилиш   жараёнига   салбий   таъсир
шакллангандир.   Эҳтимол,   реакция   қилишда   аниқланган
тафовутлар   ички   низо,   айбдорлик   туйғуси,   атрофдагилар
билан   ўзаро   ҳаракатни   оғирлаштирувчи   манба   бўлиши
мумкин. 
3. Аниқланган мавжуд  тафовут Бочкарева таклиф қилган
“афсус   чекувчилар”,   “беадаблар”,   “низосизлар”   каби
гуруҳларга   бўлишнинг   ҳаққонийлигига   шубҳа   уйғотиш
имконини   беради.   Бундай   бўлиш   шундай   ҳам   қонунбузар ахлоққа   мойил   ўсмирларнинг   стигматизациясини
кучайтиради. 
4. Тадқиқ   этилаётган   гуруҳдаги   ўсмирларнинг
қонунбузарлик   ҳаракатларига     яққол   ифодаланган
мойиллигига   қарамай,   уларнинг   ахлоқий-маънавий   ва
мотивацион-эҳтиёжли муҳитларининг қуйидаги хусусиятлари,
айнан   ички   ва   ташқи   тартибда   реакция   қилиш   турининг
тафовути   аниқланади.     Ташқи   томондан   бу   иккиламчи   ахлоқ
сифатида кўринади.
5. қонунбузарлик   ҳаракатларига   мойил   ўсмирлар   асл
сабаб (эҳтиёжлар, истаклар) билан мос тушмайдиган ўз ахлоқ
мотивацияси (ҳаракатларни оқлайдиган фикрлар)  га эга. 
6. Мавжуд   маънавий   тенденция   юқори   зўриқиш
вазиятида   эҳтиёжларни   қондириш   имконияти   йўқлиги   учун
ҳар доим ҳам амалга ошмайди. 
Илгаи   сурилган   фараз   текширилди,   бироқ   маълумотлар   хулқида
оғишиши   бўлган   ўсмирлар   мотивациясини   жиддий   илмий   ўрганишга
яқинлашиш   имконини   берди.   Мотивацион   муҳит   тамғани   олиб   ташлаш   ва
хулқи   оғирлик   муаммосига   бошқача   қараш   ҳамда   оғишни   тузатиш
усулларини   излаш,   қонунбузарликни   олдини   олишга   имкон   берувчи
шахснинг пайдо бўлишидаги мураккаб тузилмадир.
Якун ва хулосалар
Хулосалар   тадқиқот   натижасида   олинган   маълумотларни
умумлаштириш   асосида   қилинди.   Олинган   маълумотлар   кўпчилик
синалувчиларда   танловнинг   идивидуал   манзарасини   таъкидлаш   имконини
берди. Ҳақиқий ва исталган ҳолат бўйича маълумотлар таҳлили:
– кўпчилик   синалувчиларда   фтрустрация   ҳолати,   хавотир,
қўрқув туйғуларининг мавжудлиги аниқланди; – Тутиб   турилган   қўзғалиш,   йўқотилган   келажак   туйғуси,
асабий тамом бўлиш эҳтимоли. Руҳий тушкунлик ҳолати.
– Кўпчилик синалувчиларда аффектив ҳаракатлар, омадсизлик
юкидан   ташвишланиш,   таассурот   қолдириш   истагининг
мавжудлиги аниқланди;
Низони   кўпгина   синалувчилар   қуйидаги   йўналишда   ҳис
қиладилар:
– Хавотир,   қўрқув,   ёлғизлик   туйғулари,   низодан   кетишга
уриниш, рухий тушкунлик ҳолатидан қочиш.
Шу   билан   биргаликда   мустақилликка   қаноатланмаган   эҳтиёж   ва   уни
қондириш   учун   имкониятнинг   йўқлиги   оқибатида   зўриқишнинг
мавжудлигини аниқлади. 
– Умуман   олганда,   тарбияланувчиларда   объектив
стратегиянинг устунлиги аниқланди.
– Ўзаро   ички   ва   ташқи   қабул   қилишнинг   сабабининг   асосий
усули,   уларнинг   ўзаро   ижобий   эътирози   шахснинг   ўз-ўзини
ривожлантириш имкониятини шартлайди;
–   Натижаси   ҳамкорликка   интилиш   ҳисобланган   ютуқлар   ва
муносабатлар мотивациясининг контруктив бирлиги.
– Ички   ва   ташки   ўзаро   ҳаракатнинг   мувозанати   шахснинг
ташқи   планида   бўлганидек   ички   планида   ҳам   мақсад   ва
муносабатлар мувозанатининг асоси ҳисобланади. 
Бир бутун олганда, синалувчиларнинг йўналганлик параметри бўйича
мотивацияларини   ташҳис   қилиш   уларнинг   “ҳамкорлик”ка   ва   “мослашув”га
қизларда, ўғил  болаларда эса  “мослашув”  ва “рақиблик”ка  интилиш8ларини
аниқлаш   имконини   берди.   Ва   айнан   муносабатлар   ҳамда   ютуқлар
мотивациясининг конструктив деструктрив ва инструктив бирлиги.
Синалувчиларнинг   фрустрацион   вазиятда   реакция   қилишларини
таҳлил   этиш   реакция   турларини   тақсимлаш   ва   ички   ҳамда   ташқи   планда
реакция қилишнинг қизиқарли қонуниятини аниқлади: – Ўз-ўзини   ҳимоялаш   ва   тўсиқларни   қайд   қилишда.
Синалувчилар   ўз-ўзини   ҳимоялашни   қайд   қилганча   вазиятга   тушиб   қолган
шахснинг   масъулиятини   пасайтиришга   интиладилар,   ички   планда   эса
тажовузни   ҳис   қиладилар.   Ва   аксинча,   ўз-ўзини   ҳимоялашда   файд   қилганча
ва   тажовузни   ифодалаганча   улар   ички   планда   муҳокамани   пасайтиришга
уринадилар.
Қонунбузарлик ҳаракатларига мойил ўсмирлар билан ишни ташкил
этишда амалий психологга
Т а в с и я л а р
Барчага маълумки, қонунбузарлик ҳаракатларига мойил ўсмирлар 
психологик қўллаб-қувватлашга мухтождирлар. Мотивацион муҳит 
коррекцияси профессионал тайёргарликни талаб қилувчи жуда мураккаб 
жараён. Ўсмирларда ҳамдардликЮ бошқаларнинг ҳолатига кира олиш, 
ижтимоий интеллект элементлари кўникмасини шакллантириш зарур. 
Таклиф сифатида психологик кўмак бериш ва кўрсатиш бўйича В.А.Сонин 
тренингининг   сценарийсини тақдим этишимиз мумкин:
1-машқ.
Машғулот бошловчининг саволидан бошланади:
Психологик кўмак – у нима дегани?
Уни ҳар доим кўрсатиш керакми?
Уни қандай кўрсатиш ва қул бўлиб қолмаслик керак?
Ўз-ўзига қандай психологик кўмак бериш мумкин) ва бошқалар.
1. Гуруҳ билан танишув. Ҳамма доира ҳосил қилиб туради ва
исмини   айтганча   ўзини   таништиради.   Бу   дарҳол   тенг
стартга   оид   ҳиссий   даражани   ўрнатади.   Кейин   гуруҳнинг
ҳар   бир   иштирокчиси   истаган   бошқа   бир   иштирокчига савол   беради:     бу   семинар   учун   у   қандай   ҳақ   тўлади
(моддий, ҳиссий, оилавий-маиший ёки бошқа баҳо)?
2. Психологик-энергетик   зарядка.   “Пианино”   ўйин-импульси.
Ўйиннинг   ҳар   бир   иштирокчиси   гуруҳнинг   ўнг   ва   чап
томондаги   бошқа   аъзоси   кафтига   кафтини   қўяди,   кейин
ритмик жиҳатдан тиззасига уради.
3. Шерик   танлаш   (жуфтликка   бўлиниш,   танлов   бўйича   ҳам
мумкин).   Иштирокчилар   доирага   турадилар,   кўзларини
юмадилар   ва   кафтлари   билан   гуруҳнинг   бошқа   аъзосини
пайпаслайдилар.
4. 20 дақиқа давомида шериклар (ҳар бир шерик 10 дақиқадан)
“Ўзинг ҳақингда сўзла” мавзусида суҳбат олиб борадилар. 
5. “Туйғулар вербализацияси”. Қоғоз варағида 2-3 та сўз билан
шерик   билан   мулоқотда   ҳис   қилган   туйғуларини
ифодалайдилар.
6. Ёзилган қоғозларни алмаштириш. 
7. Агар гуруҳда кимдадир бир хил сўзлар ёки синоним сўзлар
учраса, бу иштирокчилар яна бир бор тушунчани ягона сўз
билан тушунтирадилар. 
8. “Пантомимо”.   Ҳар   бир   гуруҳ   пантомимо   даражасида   ўз
номларини   кўрсатадилар.   Бошқалар   эса   бу   имани
англатишини айтадилар. 
9. 3-4 гуруҳли пантомималардан биттасини шакллантирадилар
ва иштирокчилар уни топадилар.
10. Умумий   пантомимо   номи   гуруҳ   номи   ва   шиори   бўлиб
қолади, бу эса гуруҳга ижобий ҳиссий таъсир кўрсатади. 
11. Ҳаммали   ўтирадилар   ва   ҳар   бири   ўз   суҳбатдошини
таништиради. 12. Иштирокчиларнинг   ҳар   бири   ватмондан   ўз   туйғулари,
кечинмалари образини фломастер билан чизадилар. Расмни
шеър, изоҳлар билан тўлдириш мумкин.
13. Ҳар   бир   иштирокчи   ўз   расмида   нимани   ифодалашни
истаганини тушунтиради. Танаффус.
2 – машқ.
1. Ўз кечингмангни эсла: гуруҳнинг ҳар бир иштирокчисининг 
ўз кечинмалари туйғулари, ҳолати хақидаги ҳикояси. 
“Пианинно” оёқ қўллар чигилини ёзиш.
2. “Гуруҳ қоидасини ишлаб чиқиш”. Агар гуруҳ бу умумий қоидаларни 
қабул қилса, унда битта иштирокчи овоз чикариб айтади, 
қолганлари такрорлайдилар. Қоидага қуйидагилар кириши 
мумкин: 
а) бир бирига нисбатан “Сен” ва исми билан мурожаат қилиш.
б)  мақомини хисобга олмай мурожаат қилиш.
в) Ҳар доим ўз сўзи ва ҳаракатлари учун масъулиятли бўлиш.
г) Барча ходисала ҳозир ва шу ерда содир бўлади.
д) гуруҳда содир бўлаётганларнинг барчаси иҳтиёрий равишда 
бажарилади.
Е) махфийликка амал қилиш керак.
Раҳбар гуруҳ аъзоларини шошилинч асосланмаган ҳулосалар 
қилишларининг олдини олиш учун огоҳлантиради. Маънавий ва ижтимоий 
мезонлардан фойдаланган ҳолда баҳоловчи муҳокамалардан қочишни тавсия 
қилади.  ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ.
1. Кари мов   И .  А . « Биз   куриш   йулида   бораверамиз »,  Узбекистон  1995  йил .
2. Кари мов И.  А. «Жамиятимиз мафкураси халкни-халк, миллатни - миллат
    қилишга хизмат  этсин», Тошкент - Узбекистон 1998 йил.
3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури  - Т.,Шарк 1997
4. Кари мов И.  А. « Баркамол авлод орзуси » - Т .ДПарк  1999 (С:8-66)
5. Кари мов И.  А. « Ўзбекистон   XXI  аср бўсахасида »., Т., Узбекист о н 1998
6. Назқрова    Л. В.,   Автореферат  «Особенности  эмоциональной  сферы
   диффес ильных  детей 7-9 лет»., Ташкент 2001
7.   Ками лова   Н.Г.,   Автореферат   «Особенности   самооценки   подростков   с
антным     поведением».,  Ташкент 2000
8.   Л.Б. Шнайдер   «Девиантное   поведение   детей   и   подростков».   Москва
«Акд лемический  Проект» - 2005г.
9. А.В.Петровского   и    М .Г.    Ярашевск      «Короткий   психологический 
словарь», Москва.  Издательство политической литературы 1985г. 
10. С. Тагирова,  Психолога - педагогическая коррекционная работа с 
трудными  подростками.// Педагогическое общество России, Москва., 
2003г.
11.  Л.Ф. Обухова,     Возрастная     психология,     (издание     четвёртое).
Педагогическое общество  России., Москва., 2004.  12. М.Ю.Кондратьев, Социальная психология закрытых образовательных
учреждений.  Москва - Питер.,  2005
13.   Т.Корнилова,   Е.Григоренна,   С.Смирнов   «Подростки   группы   риска»,
Пит ер - Москва.. 2005
14.   Г.Э.Бреслов..   Психологическая   коррекция   детской   и   подростковой
агрессивности.(учебное   пособие   для   специалистов   и   диссертантов).,
Сан кт-Петербург 2004
15 .   М.М.Коровцова.
?   Дети   изгои   психологическая   работа   с   проблемой.,
Ген езис,  Москва., 2005
16.Теоретические проблемы учения о личности преступника. (Сборник
научных трудов)., Москва 1979
 17.В.Ф.Матвеев,    А.Л.Гройсман.,    Профилактика    вредных    привычек
     школьников. Москва «Просвещение» 1987
 18.А.И.Долгова.,  Социально - психологические  аспекты преступности
     несовершеннолетних., Москва «Юридическая литература» 1981 
19.Т.П.Смирнова., Психологическая коррекция  агрессивного  поведения
детей., Ростов - на - Дону «Феникс» 2005
 20.Инкирозий   вазиятларга  дуч   келган  кишиларга  психологик  ёрдам
курсатиш., (Ижтимоий сох;а ходимлари, педагоглар, психологлар учун
ахборот кулланма). 
21.Берне Р. Развитие Я-концепции и воспитание. М., 1986. 422с. 
22. Ассаджоли Р. Психосинтез: теория и практика. М., 1994. 314с. 
23.Берулава Г.А. Диагностика и развитие мышления подростков. Бийск,
1993.240  с,
24.Богданов В.А. Системологическое моделирование личности в социальной
психологии. Л., 1987. 143 с.
 25.Божович Л.И. Проблемы формирования личности. М., 1995. 352 с.
 26.Бурмсиская  Г.В.,     Обухова  Л.Ф.,  Подольская   A . M .   Современная
американская психология развития. М., 1986. 
27.Бхактиведанта Свами Прабхупада А. Ч. Наука самосознания. Л., 1991. 477 с.
28.Василюк Ф.Е. Психологические механизмы мотивации человека. М., 1990.
288 с.
29.Вейсс Ф.Р. Нравственные основы жизни. Минск, 1994. 526 с.
30. Волков И.П. Социометрические методы в социально-психологических
исследованиях. Л., 1970. 88 с.
31. Гуманистическая психология // Иностранная психология. 1993. Т. 1, № 1.
С. 7-38.
32. Зейгарник Б.В. Теории личности в зарубежной психологии. М., 1982. 128
с.
ЗЗ.Ингенкамп К. Педагогическая диагностика. М., 1991. 240 с
34. Интерпретация и анализ данных в социологических исследованиях / Отв.
ред. В.ГАндреенков, Ю.Н.Толстова. М., 1987.255с. 
35.Кле М. Психология подростка: (Психосексуальное развитие). М, 1986. 176
с.
36.Коломенский Я.Л. Психология взаимоотношений в малыхгруппах. Минск,
1976,350 с.
37.Кузьмина Е.И. Психология свободы. М., 1994. 195 с. 
38.Леонгард К. Акцентуации личности. Киев, 1981. 392 с. 
39.Леонтьев АЛ. Деятельность. Сознание. Личность. М., 1975., 304 с.
40.Леонтьев А.Н. Проблемы развития психики. М., 1981. 584 с.
41.Мейли Р. Структура личности// Экспериментальная психология /Под ред.
П.Фресса и Ж.Лиаже. М, 1975 Вып 5 284с.
42.Пиаже Ж. Избранные психологические труды. М., 1969. 659с
43.Платонов К.К. Структура и развитие личности. М., 1986. 255с.
44. Психологические исследования социального развития личности. М., 1991.
231 с.
45.Соловьев  B . C . Оправдание добра: Нравственная философия. М, 1996.
479с 46.Сталин В.В. Самосознание личности. М., 1983. 284 с.
47.Тиллих   П.   Патологическая   тревога,   витальность   и   мужество   //   Моск.
психотер. журн.
48.Тышкова   М.   Исследование   устойчивости   личности   детей   и   подростков   в
трудных ситуациях // Вопр. психол. 1987. № 1.94, № 2. С. 113—131.
49.ШороховаЕ.ВСоциально-психологические   проблемы   воспитания
всесторонне   развитой   личности   //Социальная   психология   личности.   М.
?
1979. С. 5—24.
50.Эльконин Д.Б. Психическое развитие в детских возрастах. М., 1995. 416 с.
51.Юнг К. Психологические типы. М.
?  1995. 716 с.
52.Голубев Н.К., Битинас Б.П. Введение в диагностику воспитания. М., 1989.
160 с.
53.Куликов   Л.В.   психологическое   исследование:   Методические
рекомендации
по проведению. СПб., 1994. 119 с. 
54.Куминский С.А. Человек моральный. М., 1989. 303с.
55.Маркова А.К., Матис Т.А., Орлов А.Б. Формирование мотивации учения.
М., 1990. 192 с.
56.Петровский В.А., Калиненко В.К., Котова И.Б. Личностно-развивающее
взаимодействие. Ростов н/Д, 1993. 88 с. 
57.Практическая психодиагностика методики и тесты., Издательский Дом
"БАХРАХ", Самара 1998 
58.Специальная сессия ООН по положению детей., Не забыть не одного
ребёнка 2006 
5 9.  http   :// ww   w .  crin    .    org    /   NGOGroupf    o rCRC       
60.  http    ://    europa    .   eu    .   int    /   comm    /   education    /   youth    .   htm        1         
61  . http    ://www         .referats.net    
62. http   ://www.  students.ru  / referats/ 63. Камилова НГ - «Что такое хорошо и что такое плохо» // В журнале «Бола
ва замон» 2005 №1
64.Камилова   Н.Г   -   Ижтимоий   мослашмаган   вояга   етмаган   болаларни
психологик-педагогик куллаб-кувватлаш» Форум материалларида Т.2005,
3 бет
65.Камилова Н.Г , Хайдаров Ф - Предупреждение нарушений процесса
социализации несовершеннолетних в семьях группы риска.» в сборнике
материалов Международного Форума Т.2005г. 5 стр. 
66.Юсупова Л. - « Ота - она огох булинг  узаро ишонч тарбия воситаси
булсин" //Бола ва замон" 2006 №3 
67.Юсупова Л.- Детское воровство: причины и следствие. // Журнала «Бола
ва замон » №2 2006
68.Основы   морали,   Хрестоматия:   Учебное   пособие   для   вузов/   Под   ред.
О.С.Богдановой -М.,1993г. С:148
69,Озерецкий  Н.Н.,  Трудновоспитуемые  дети.   Имущественные  нарушения   у
детей и подростков., М.,Л., 1932
70.Миньковский Г.М. Изучение  преступных и преступных форм  социально-
отклоняющегося поведения среди несовершеннолетних и борьба с ними //
Вопросы   борьбы   с   пьянством   наркоманией   и   другими   формами
антиобщественного поведения - М.,1976
71.Бочкарёва   Г.Г.,   Психологическая   характеристика   мотивационной   сферы
подростков и правонарушителей // Изучение мотивации поведения детей и
подростков /Под ред. Л.И.Божович, Л.В.Благонадёжиной., М-1978
72.Селецкий   А.И   Тарарухин   С.А.,   Несовершеннолетние   с   отклоняющимся
поведением - М., Наука 1985
73.Славина Л.С.Трудные дети - Воронеж, 1998
74.Рождественская Н.А., Как понять ребёнка. М., 1995
75.Божович Л.И.Личность и её формирование в детском возрасте. М., 1968
76.Божович Л.И.Проблемы формирования личности. М., 1995 (263с. С:24187)

Ҳуқуқбузарликга мойил ўсмирларни мотивацион муҳитининг ҳусусиятлари

Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha