Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиият

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиият
Режа:
Кириш 
1. Ҳуқуқий онг: тушунчаси, тузилиши ва таркибий қисмлари. 
2. Ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ҳуқуқий онгнинг   ўрни 
3. Ҳуқуқий маданият тушунчаси, тузилиши ва даражалари 
4. Ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришнинг назарий-амалий 
аҳамияти. 
5. Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқий онги ва маданиятини 
юксалтириш 
6. масалалари 
  Хулоса  
Адабиётлар  Кириш
 Республикамизда амалга оширилаётган сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар 
ижтимоий-иқтисодий муносабатларни модернизациялаш, замон талаблари ва 
эҳтиёжларига жавоб берувчи янги типдаги ҳуқуқ тизимини шакллантиришга 
йўналтирилган. Айнан шу боис аҳоли ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини 
ошириш вазифаси давлатимиз ва жамоатчиликнинг ҳуқуқий асосларини 
мустаҳкамлайди. 
Фуқаролар   ҳуқуқий   маданиятини   юксалтириш   маънавияти   юксак,
ҳуқуқий   давлат   ва   фуқаролик   жамиятини   шакллантиришга   қодир
шахсларнинг   етишига   олиб   келади.   Ўзбекистон   Республикасида   демократик
фуқаролик жамиятини шакллантириш омилларидан бири аҳоли ҳуқуқий онги
ва   ҳуқуқий   маданиятини   оширишдир.   Айни   чоғда   бугунги   замоннинг   ўзи
одамларимизни   мамлакатимизни   замонавийлаштиришда,   демократик
қадриятларнинг   қарор   топишида,   ижтимоий,   иқтисодий,   сиёсий,   ҳуқуқий
соҳаларни  бошқариб,   эркин,   фаровон  ва   юксак  маданиятли   жамиятни   барпо
этишда   катта   катта   ғоялар   сари   ундамоқда.   Шу   ўринда   Президент
И.А.Каримовнинг   қуйидаги   фикрларини   эслаш   жоиз:   «…биз   ўз   ҳақ-
ҳуқуқларини   танийдиган,   ўз   кучи   ва   имкониятларига   таянадиган,   атрофида
содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган,
айни   замонда   шахсий   манфаатларини   мамлакат   ва   ҳалқ   манфаатлари   билан
уйғун ҳолда кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш
вазифаси истиқлол йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди»
Ўзбекистон   Республикасининг   Олий   Мажлиси   томонидан   1997   йилда
қабул   қилинган   «Жамиятда   ҳуқуқий   маданиятни   юксалтириш   миллий
дастури»   тадқиқотчиларнинг   ҳуқуқий   маданиятни   ўрганишга   бўлган
қизиқишини   янада   орттирди.   Ҳатто   уни   махсус   фан   даражасида   ўрганишга
қаратилган   ўқув   қўлланмалар   ҳам   пайдо   бўлди.   Бироқ   ҳуқуқий   онг   ва
маъданиятни   илмий-методологик,   гносеологик,   онтологик   ва   бошқа
хусусиятларини ўрганиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. 
  2   Курс   ишимнинг   мақсади,   ҳуқуқий   онг   ва   ҳуқуқий   маданият   ўзи
нималигини   назарий   жиҳатдан,   шунингдек,   мамлакатимизда   аҳоли   ҳуқуқий
онги   ва   ҳуқуқий   маданиятини   ошириш   учун   қандай   ишлар   амалга   оширлса
маҳсадга мувофиқлигини амалий жиҳатдан, шунингдек, аҳоли ҳуқуқий онги
ва   ҳуқуқий   маданиятини   ошириш   орқали   уларни   фуқаролик   жамияти
қуришнинг фаол субъектларига айлантириш йўлларини аниқлашдан иборат. 
Курс   ишимнинг   мақсадидан   келиб   чиқиб,   қуйидаги   устувор
юналишларда изладим ва маълум маънода ўргандим. 
– давлат ва ҳуқуқ назариясида муҳим 
аҳамиятга эга бўлган, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий 
маданият тушунчасини аниқлаш. 
– ҳуқуқий онг таркибий тузилиши, 
унинг даражасини таҳлил этиш. 
– фуқаролик жамияти шаклланишига 
ҳуқуқий маданиятнинг таъсирини таҳлил 
қилиш; 
– ҳуқуқий маданиятни оширишда 
ҳуқуқий тарбиянинг имкониятларини 
ўрганиш; 
– ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий 
эътиқоднинг аҳоли ижтимоийҳуқуқий 
фаоллигига таъсирини таҳлил қилиш; 
– аҳоли ҳуқуқий маданиятини 
оширишда ҳуқуқий тарбиянинг ўрнини 
аниқлаш. 
– ҳуқуқий маданият тушунчаси, 
тузилиши ва даражаларини тадқиқ қилиш. 
Курс   ишимнинг   аҳамияти   шундаки,   ҳуқуқий   маданиятнинг
илмийметодологик   масалаларига   оид   хулосалардан   ҳуқуқий   маданият
назариясига   оид   тарғиботлар   олиб   боришда,   илмий   асослатирилган
  3   далиллардан   фойдаланганлигим   боис,   ҳуқуқий   онг   ва   ҳуқуқий   маданиятни
тушунчаси,   таркибий   тузилиши   даражаларини   аниқлашда   фойдаланиш
мумкин. 
Курс   ишининг   назарий-методологик   асоси   бўлиб,   давлат   ва   унинг
пайдо   бўлиши,   моҳияти,   бошқаруви   билан   боғлиқ   яратилган   илғор   илмий
таълимотлар,   қарашлар,   ғоялар,   ҳуқуқий   демократик   давлат   барпо   этиш
концепцияси,   шунингдек   Президентимиз   И.А.Каримовнинг   шу   мавзуга   оид
фикр-мулоҳазалари ва бошқалар хизмат қилади. 
Курс ишининг асосий манбалари бўлиб, Ўзбекистон 
Республикасининг   Конституцияси,   қонунлари   ва   қонуности
ҳужжатлари   тизимидан   иборат   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар   ҳамда   илмий
адабиётлар ҳисобланади. 
Бугунги   кунга   келиб   мамлакатимизда   ўтказилаётган   суд-ҳуқуқ
ислоҳотлари,   қонунучиликдаги   янгиланишлар   барчаси   давлатимизни
янгилаш ҳамда демократлаштиришга  қаратилган. Президентимиз томонидан
олиб борилаётган, ҳамда ҳозирги кунга келиб ўз самарасини бераётган, бозор
иқтисодиётининг   самарали   механизми   ишлаб   турибди.   Бозор   иқтисодиётига
ўтиш шароитида, давлат бош ислоҳотчилик роли тобора ўз самарасини бериб
бормоқда.   Бугунги   кунда   жаҳонда   кўзатилаётган   ва   Ўзбекистонга   ҳам   ўз
таъсирини ўтказмасдан қолмаётган молиявий-иқтисодий инқироз давлатимиз
томонидан   ўрнатилган   мустаҳкам   иқтисодий-ҳуқуқий   асослар   ҳамда
Президентимиз   томонидан   ишлаб   чиқилган,   2009-2012   йилларга
мўлжалланган режавий дастур асосида кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли
иқтисодиётимизнинг бир маромда қолишини таъминламоқда. 
  Курс   ишининг   тизими   кириш,   2   боб,   хулоса   ва   фойдаланилган
адабиётлар рўйхатидан иборат. 
 
 
 
  4   Ҳуқуқий онг: тушунчаси, тузилиши ва таркибий қисмлари 
 Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик
жамияти барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди, шу туфайли ҳозирги 
шароитда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга бўлган талаб тобора ортмоқда. 
Ҳуқуқий онг, билим ва маданиятга эга бўлиш жинси, тили, ёши, ирқи,
миллий   мансублиги,   эътиқоди,   келиб   чиқиши,   хизмат   тури,   ижтимоий
мавқеидан   қатъий   назар,   ҳар   бир   Ўзбекистон   фуқароси   учун   ғоят   катта
аҳамиятга   эга.   «Ҳар   бир   фуқаро,   ҳар   бир   инсон   ўз   ҳақ-ҳуқуқини   яхши
билиши ва уни ҳимоя қила олиши зарур.  Одамларни ҳуқуқий маданият, 
ҳуқуқий   онг,   ҳуқуқий   билимлар   билан   қуроллантириш   асосий
вазифалардан   бири   бўлиши   шарт.   Токи,   жамиятнинг   ҳар   қайси   аъзоси   ўз
ҳуқуқи,   ўз   бурчи   ва   масъулиятини   пухта   билмас   экан,   уни   ҳаётий   эҳтиёж
сифатида   англамас   экан,   бизнинг   ислоҳот,   янгиланиш   ҳақидаги   барча
сўзларимиз, саъй-ҳаракатларимиз бесамар кетаверади» 1
. 
Бинобарин,   ҳуқуқий   онг   ижтимоий   онг   шакли   сифатида   намоён
бўлади.  Зеро,   авваламбор,  «Одамнинг  ижтимоий  ҳаётни   тушуниши,  сезиши,
унга   муносабати   унинг   онггида   юз   беради.   Сиёсий   онг,   ижтимоий   онг
иборалари   ана   шундан   келиб   чиққандир.   Воқеликнинг   киши   миясида   унинг
бутун   руҳий   фаолиятини   ўз   ичига   олган   ва   албатта,   маълум   мақсадга
йўналган   ҳолда   акс   этиши   онгнинг   зуҳуридир.   Онг,   шунингдек,   кишининг
руҳий,   сиёсий,   фалсафий   нуқтаи   назарлари,   диний,   бадиий   қарашларининг
ҳам мажмуи 
ҳисобланади. Ижтимоий онг деганда ана шулар назарда тутилади»
Ягона ижтимоий онг шаклларидан бири сифатида майдонга чиқаркан,
ҳуқуқий онг нисбатан мустақил бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг барча хилма-хил
ҳуқуқий   ҳодисаларини,   яъни   ҳуқуқий   тизим,   ҳуқуқий   тартибга   солиш,
ҳуқуқтартибот ва ҳоказоларни акс эттиради. 
Ҳуқуқий онгни мамлакат фуқароларининг ҳам амалдаги ҳуқуққа, юридик
амалиётга, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари 
  5   мажбуриятларига,   ҳам   орзу   қилинган   ҳуқуққа   ва   бошқа   ҳуқуқий
ҳодисаларга муносабатини ифодаловчи ҳуқуқий сезгилар, ғоялар, баҳолар,
тасаввурлар тизими  сифатида таърифлаш мумкин. 
Шуни   алоҳида   қайд   этиш   жоизки,   ҳуқуқий   онгсиз   ҳуқуқий
ижодкорликни   ҳам,   ҳуқуқнинг   ўзини   ҳам   тасаввур   этиб   бўлмайди.   Албатта,
бу   фикрдан   ҳуқуқий   онг   ҳуқуқни   яратади   деган   маъно   келиб   чиқмайди.
Ҳуқуқ   ҳуқуқий   онг   томонидан   эмас,   балки   ҳаётдаги   муайян   иқтисодий
шартшароитлар   негизида   яратилади.   Ҳуқуқий   онг   эса   бу   жараёнда   фақат
воситачи, янги ғоялар асоси вазифасини бажаради. 
Шунинг   учун   ҳам   ҳуқуқий   онг   –   бирмунча   мустақил   ҳодиса   бўлиб,
уни   ҳуқуқ   назариясининг   алоҳида   объекти   сифатида   ўрганиш   керак   бўлади.
Айнан ҳуқуқий онг орқали ҳуқуқ назарияси ҳуқуқнинг моҳияти, унинг келиб
чиқиши,   муайян   цивилизация   доирасида   ҳуқуқий   жиҳатдан   тартибга
солишнинг   ўзига   хос   хусусияти,   ҳуқуқий   хулқ-атворнинг   бўзилиши,
жиноятчилик   ва   бошқа   ижтимоий   хавфли   иллатларнинг   манбалари   ва
сабаблари каби оламшумул муаммоларни ўрганади, таҳлилу тадқиқ этади. 
Яна   шуни   ҳам   таъкидлаш   лозимки,   ҳуқуқий   онг   ҳар   бир   ҳалқнинг
маданияти,   ҳаёт   тарзининг   таркибий   қисми   сифатида   ҳуқуқнинг   маънавий
моҳиятини   энг   тўла   ва   ҳар   томонлама   акс   эттиради.   Зеро,   цивилизациянинг
турли   кўринишларида,   хилма-хил   маданий-тарихий   ҳамжамиятларда
хулқатвор нормалари, зарурат ҳақида,  у ёки бу вазиятларни  тартибга  солиш
усуллари   ва   бошқалар   тўғрисида   хилма-хил,   кўпинча   ўзаро   жиддий
фарқланувчи тасаввурлар мавжуд бўлади. 
Бу   ўринда   гап   ижтимоий   тартибга   солишнинг   этник-ҳуқуқий
қонуниятлари ҳақида бормоқда. Ушбу қонуниятларни фақат ҳуқуқий онгга ўз
ривожининг муайян ички мантиғига эга бўлган фавқулодда ҳодиса сифатида
қараш   орқалигина   очиб   бериш   мумкин.   Бу   мантиқ   давлат   ҳокимиятининг
буйруқлари ва иқтисодий қарорлар билан эмас, балки энг аввало,   маданият
томонидан   тўпланган   ҳалқаро   ва   миллий   ҳуқуқнинг   маънавий,
тафаккурий қуввати билан белгиланади.  
  6   Шу   нуқтаи   назардан   олиб   қараганда,   ҳуқуқий   онг   –   бу   инсон   ўзини
қуршаб   турган   ҳуқуқий   оламни   ўрганиш,   англаш   қобилияти   сифатида
тушуниладиган   онг   шаклларидан   биридир.   Моддий   оламнинг   предмет   ва
ҳодисаларидан   фарқли   ўлароқ,   онг   натижалари   бир   қатор   хусусиятларидан
айрилган   ўзига   хос   ажиб   кўринишдаги   тафаккур   ифодаси   саналади.
Билимлар   ўзига   хос   шаклларда:   сезги,   тасаввур,   тушунча,   категория,
объектив   қонуният   ва   назариялар   тўғрисидаги   мулоҳазалар   сифатида
мавжуд бўлади. 
Шундай   қилиб,   онг   инсоннинг   ўзини   қуршаб   турган   оламни
инъикос   этиш   (билиш)   шаклини,   шунингдек,   инсоннинг   муайян
ижтимоий   ва   табиий   ҳодисалар,   жараёнларни   ўзгартириш,
такомиллаштириш,   янги   моддий   ва   маънавий   бойликларни   яратиш
бўйича ушбу дунёга нисбатан 
турли   шаклдаги   баҳолаш   ва   таклифлар   кўринишида   муносабат
билдиришини ўзида акс эттиради.  
Ҳуқуқий   онг   ижтимоий   онг   турларидан   бири   бўлиб,   тўлиқ   унинг
хусусиятларига эга. Ҳуқуқий онг ҳуқуқ тузилишини, унинг бошқа ижтимоий
ҳодисалар   билан,   шу   жумладан:   қонунчилик   ва   ундаги   ҳуқуқий   нормалар;
юридик   амалиёт,   яъни   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатларни   тайёрлаш   ва   қабул
қилиш   бўйича   ваколатли   давлат   органлари   фаолияти,   муайян   ҳуқуқий
муносабатларда   ҳуқуқий   нормаларни   амалга   ошириш   бўйича   давлат
идоралари,   фуқаролар   ва   бошқа   шахсларнинг   фаолияти,   қонунни   бўзишга
қарши   курашиш   бўйича   давлат   ва   жамият   фаолияти   кабилар   билан   турли
алоқа   ва   муносабатларни   ифода   этади.   Бундан   ташқари,   онг   ҳуқуқнинг
ижтимоий ҳодиса сифатида вужудга келиш ва ривожланиш тарихини, унинг 
3.   тараққий   этиш   жараёнида   босиб   ўтган   босқичларини
гавдалантиради
Ҳуқуқий   онгнинг   социологик   жиҳати   икки   даражага   –   одатий   ва
назарий  (ҳуқуқий руҳият ва ҳуқуқий мафкура)  даражаларга эга .       
  7   Ҳуқуқий   руҳият   жамиятдаги   мавжуд   ҳуқуқий   муҳитнинг   бевосита
таъсири   остида   вужудга   келади   ва   ҳуқуқий   онгнинг   биринчи,   бошланғич
поғонаси   ҳисобланади.   Ҳуқуқий   онгнинг   айнан   шу   даражасидан   ҳуқуқий
реалликни англаш, у билан дастлабки танишув бошланади. 
Демак,  ҳуқуқий руҳият  – ижтимоий онгнинг ҳуқуқий тартибга солиш
учун   муҳим   аҳамиятга   эга   бўлган   соҳасидир.   Ҳуқуқ   назариётчилари   ҳам,
шунингдек, тармоқ юридик фанлари мутахассислари ҳам уни ўрганиш билан
доимий шуғулланиб келадилар. 
Ҳуқуқий   руҳиятдан   ташқари,   ҳуқуқий   онг   таркибига   ҳуқуқий
мафкура   ҳам   киради.   У   оламни   руҳий   идрок   этишдан   фарқли   ўлароқ,
воқеликни илмий-назарий ифодалаш ва ўзлаштириш даражасига мос келади. 
Ҳуқуқий   мафкура   бир   сафга   тизилган   илмий   қоидалар,   ғоялар,
назариялар   ва   таълимотлар   қатори   бўлиб,   улар   биргаликда   ҳуқуқий
тизимнинг ривожланиш ҳолатини акс эттиради . 
Ўзбекистонда   барқарор   бозор   иқтисодиётига   асосланган   ҳуқуқий
давлат   ва   фуқаролик   жамиятини   барпо   этиш   концепцияси   ҳуқуқий
мафкурага яққол мисол бўла олади. Бундай давлат ва жамият 
демократия,   инсон   ҳуқуқларини   таъминлаш,   инсонпарвар   ва
адолатли   ҳуқуқ-тартибот   тўғрисидаги   ҳам   умуминсоний,   ҳам   миллий
тасаввурларга   мос   келиши   керак.   Мазкур   ҳолатда   ҳуқуқий   давлат
таълимоти   миллий   давлатчилигимизни   ривожлантиришнинг   мафкуравий
асоси бўлиб хизмат қилади. 
Шуни   қайд   этиш   лозимки,   демократик   ҳамда   ижтимоий-маданий,
тарихий   асосланган   давлат-ҳуқуқий   мафкурага   эга   бўлиш   –   ҳар   қандай
жамият   фаолиятининг   ҳаётий   муҳим   шартидир.   Шу   маънода   бизнинг
жамиятимиз ҳам бундан мустасно бўла олмайди. 
Ўзбекистон   Республикаси  Президенти  Ислом   Каримов  шу  муносабат
билан   қуйидагиларни   таъкидлаганди:   «Олдимизда   турган   энг   муҳим
масала,   бу   –   миллий   истиқлол   мафкурасини   яратиш   ва   ҳаётимизда
татбиқ этишдир. 
  8   Миллий   истиқлол   мафкураси   ҳалқимизинг   азалий   анаъналарига,
удумларига,   тилига,   дилига,   руҳиятига   асосланиб,   келажакка   ишонч,
меҳроқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онггимизга 
сингдириши лозим»
Шунинг   учун   Ўзбекистоннинг   янги,   демократик   давлат-ҳуқуқий
мафкурасига   бўлган   ижтимоий   эҳтиёж   ортиб   бормоқда.   Бу   мафкуранинг
диктаторликка,   уни   давлат   мафкураси   сифатида   ягона   тўғри   мафкура   деб
эътироф   этишни   талаб   қилишга   ҳеч   қандай   алоқаси   йўқ.   Ижтимоий   онгда
бундай   мафкурани   тиклашнинг   тамойиллари   ва   омиллари   ўтмиш
тажрибасидан   тубдан   фарқ   қилиши   керак.   Бунда   муаммонинг   моҳияти
мафкура   билан   яшаш   керакми   ёки   йўқми,   деган   масалада   эмас.   Зеро,   ҳар
қандай   ҳолатда   ҳам   қандайдир   мафкура   бўлади.   Ҳамма   гап,   авваламбор,
Ўзбекистон   учун,   унинг   моҳияти,   руҳи,   тараққиёт   истиқболлари   учун  қайси
мафкура энг кўп даражада маъқуллигидадир. 
Айни   пайтда   шуни   ҳам   унутмасликк   лозимки,   тегишли   мафкуранинг
шаклланиши   ҳуқуқий   давлат   ривожланишининг   муҳим   аҳамиятга   эга
омилидир.   Зотан,   алал-оқибат   ҳуқуқий   давлат   мафкураси   одамлар   онгги
орқали   муқобил   ҳуқуқий   маданиятни   шакллантириб,   ҳуқуқий   давлат
назариясини   ривожлантиради,   умуман   эса   кишилар   руҳиятида   тегишли
тамойиллар қарор топиши учун интеллектуал муҳит яратади. Шундай қилиб,
ҳуқуқий   давлат   мафкураси   сиёсий-ҳуқуқий   жараённинг   барча
иштирокчиларининг   умумий   саъй-ҳаракатлари   орқали   шакллантирилади.
Унинг   назарий   тарғибот   қисми   ижтимоий   фанлар   соҳалари   олимлари   ва
сиёсатшунослар   томонидан,   ҳуқуқий   асослари   қонуншунослар   ва
нормаларни   ишлаб   чиқишнинг   бошқа   субъектлари   томонидан
шакллантирилади
Шундай   қилиб,   жамият   ҳуқуқий   онгининг   конструктив   қисмлари
сифатида   ҳуқуқий   руҳият   ва   ҳуқуқий   мафкуранинг   ҳар   бири   ўз
воситалари   билан   ҳуқуқий   тартибга   солишга   ва   умуман   жамият
  9   ҳуқуқий   маданиятида   ҳуқуқий   онг   функциясини   амалга   оширишга
хизмат қилади. 
Ҳуқуқий   онг   мураккаб   ижтимоий   ҳодисадир.   Субъектлар   нуқтаи
назаридан   ҳуқуқий   онг,   одатда,   индивидуал,   гуруҳий   ва   жамоавий
(оммавий),   онгга   бўлинади.   Шу   ўринда   ҳуқуқий   онгнинг   индивидуал   ва
ижтимоий  шакллари кенг тарқалганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 
Индивидуал   ҳуқуқий   онг   –   бу   ҳар   бир   шахс,   алоҳида   инсонга   хос
ҳуқуқий   билимлар,   баҳолар,   ҳиссиётлар   ва   туйғулар   мажмуи   ҳисобланади.
Индивидуал   ҳуқуқий   онг   доимо   ноёб   ва   бетакрордир.   Ҳар   бир   инсон   турли
билиш   қобилиятлари,   шахсиятнинг   турли   психологик   турлари   оқибатида
амалдаги ҳуқуқни ўзича қабул қилади, уни баҳолайди, қонуний ёки қонунга
зид   равишда   хатти-ҳаракат   қилиш   истагини   билдиради.   Ҳатто   бир   хил
шароитда   ўқийдиган   юридик   олий   ўқув   юртлари   талабалари   турли   ҳуқуқий
онгга   эга.   Масалан,   баъзи   талабалар   чуқур   билимга   эга   бўлса,   бошқалари
ўртача   билимли   бўлади,   айрим   талабалар   жамиятда   амал   қилаётган
ҳуқуқтартиботни   қўллаб-қувватласа,   бошқалари   бетараф   ёки   тескари
муносабатда бўлади, учинчилари эса танқид остига олади ва ҳоказо. 
Индивидуал   ҳуқуқий   онг   фуқаролар   томонидан   юридик   аҳамиятга
молик   хатти-ҳаракатлар   содир   этилганда,   ҳуқуқ   ва   эркинликлар   амалга
оширилганда,   қонуний   манфаатлар   ҳимоя   қилинганда,   турли   кўринишдаги
ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашида яққол намоён бўлади. 
Касб-кори   ҳуқуқшунос   бўлганларнинг   ҳуқуқий   онгги   қарор
лойиҳалари, буйруқ, ҳукм, ажрим каби ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрланганда
рўёбга   чиқади.   Олим-ҳуқуқшуносларнинг   индивудуал   ҳуқуқий   онгларини
рўёбга   чиқариш   шакли   монография   ва   рисолалар,   мақола   ва   диссертация
ишлари, ҳисоботлар саналади. 
Ижтимоий   ҳуқуқий   онг   –   бу   жамият   ёки   унинг   алоҳида   ижтимоий
табақалари,   синфлари   томонидан   илгари   суриладиган   ҳуқуқий   тасаввурлар,
тамойиллар,   тушунчалар,   назариялар,   ҳиссиётлар   йиғиндисидир.   Ҳозирги
жамиятнинг   асосий  ҳуқуқий  тамойиллари  сирасига   мавжуд  имкониятлардан
  10   фойдаланган ҳолда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилиш, иқтисодий сиёсий, адабий, илмий ва бошқа ижодий фаолиятнинг тенг
ҳуқуқлилиги,   инсонпарварлиги,   эркинлиги,   қонун   устуворлигини   тан   олиш
кабиларни киритиш мумкин. 
Одатий ҳуқуқий онг  бевосита одамларнинг ҳаётий шарт-шароитлари,
уларнинг ҳаётий тажрибалари асосида шаклланади. Унда руҳий элементлар –
ҳиссиётлар, эҳтирослар катта роль ўйнайди. 
Профессионал   ҳуқуқий   онг   –   профессионал   ҳуқуқшунослар,   яъни
махсус   маълумот   ва   тайёргарликнинг   амалий   тажрибаси   талаб   қилинадиган
касб   эгалари   ҳуқуқий   онггидир.   Ҳуқуқшунослар   учун   ҳуқуқий   тайёргарлик
катта   аҳамиятга   эга.   Бу   тайёргарлик,   албатта,   ҳатто   қонунга   сўзсиз   итоат
этувчи   фуқаролар   даражасидан   анча   юқори   бўлиши,   ҳуқуқ   тамойиллари   ва
нормалари   бўйича   билимларининг   кўлами,   теранлиги,   расмийлаштирилган
моҳияти   билан   ажралиб   туриши,   энг   муҳими   эса   –   улар   ҳақиқатан   ҳам   шу
билим ва кўникмаларини амалиётда қўллай олиш қобилиятига эга бўлишлари
лозим. 
«Юридик   маълумот   бу   ерда   жуда   муҳим   аҳамиятга   эга   бўлишига
қарамай,   профессионал-юридик   фаолиятга   бўйсунувчи   белги   сифатида   амал
қилади.   Юқорида   айтилганларни   ҳисобга   олган   ҳолда,   профессионал
ҳуқуқшунослар   онгги   сиёсий,   ҳуқуқий   қарашлар,   билимлар,   ҳис-туйғулар,
қадриятлар ва ҳуқуқий онгнинг бошқа таркибий қисмларини ташкил қилувчи
тизимлари сифатида намоён бўлади»
Илмий ҳуқуқий онг   – ҳуқуқни тизимга солиб, назарий ўзлаштиришда
ифодаланувчи   ғоялар,   концепциялар,   қарашлардан   иборат.   Ҳозирги
жамиятда ҳуқуқ, қонун ҳужжатлари, сиёсий-конституциявий муносабатларни
ривожлантириш   йўлларини   белгилашда   илмий   ҳуқуқий   онгга   кенг
устуворликлар   берилган.   Юридик   йўналишдаги   илмий   тадқиқот
институтлари   ҳам   умумфуқаровий,   ҳам   идоравий   олий   ўқув   юртлари
тизимида   фаолият   кўрсатувчи   ҳуқуқшунос   олимлар   ушбу   ҳуқуқий   онгнинг
яратувчилари ва соҳибларидир, десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. 
  11   Умуман олганда,   ҳуқуқий онг   одамларнинг амалдаги ҳуқуқ ва бошқа
ҳуқуқий   ҳодисаларга   муносабатларини   ифодаловчи   қарашлари,   ғоялари,
тасаввурлари, ҳис-туйғулари йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Эндиликда
ҳаммада   –   бутун   жамиятда,   барча   фуқароларда   зарур   ҳуқуқий   онгни
кўнгилдагидек   шакллантириш   муҳим   вазифа   ҳисобланади.   Бироқ   ҳалқ
орасида   саводсизлар   бўлганда   ёки   ҳуқуқ   тушунарсиз   тилда   ёзилганда,
қонунлар   матни   ҳалққа   бориб   етмаганда   ёки   ҳуқуқнинг   мазмуни   ўта
мураккаб,   чалкаш   ва   мужмал   ифодаланганда   ҳалқ   ўз   ҳуқуқларини   билиш
имкониятидан   бебаҳра   қолиши,   ҳаёт   тарзи   эса   хатарли   тус   олиши   мумкин.
Чунки   ҳуқуқ   –   ҳар   бир   онгшуурли   инсонга   дахлдор   ҳодиса.   Шу   боис   ҳуқуқ
билимга, зеҳнга ва ўзини ўзи идора қилишга бўлган қобилият ва салоҳиятга
таянади.   Айниқса,   ривожланган   ҳуқуқий   онгда   ҳуқуқнинг   объектив
мазмунини аниқлаш ва тушунишга бўлган 
комил ишонч янада ортади
Ҳуқуқий   онг   мураккаб   ижтимоий   ҳодисадир.   Субъектлар   нуқтаи
назаридан   ҳуқуқий   онг,   одатда,   индивидуал,   гуруҳий   ва   жамоавий
(оммавий),   онгга   бўлинади.   Шу   ўринда   ҳуқуқий   онгнинг   индивидуал   ва
ижтимоий  шакллари кенг тарқалганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 
Индивидуал   ҳуқуқий   онг   –   бу   ҳар   бир   шахс,   алоҳида   инсонга   хос
ҳуқуқий   билимлар,   баҳолар,   ҳиссиётлар   ва   туйғулар   мажмуи   ҳисобланади.
Индивидуал ҳуқуқий онг доимо ноёб ва бетакрордир. 
Ижтимоий   ҳуқуқий   онг   –   бу   жамият   ёки   унинг   алоҳида   ижтимоий
табақалари,   синфлари   томонидан   илгари   суриладиган   ҳуқуқий   тасаввурлар,
тамойиллар,   тушунчалар,   назариялар,   ҳиссиётлар   йиғиндисидир.   Ҳозирги
жамиятнинг   асосий  ҳуқуқий  тамойиллари  сирасига   мавжуд  имкониятлардан
фойдаланган ҳолда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилиш, иқтисодий сиёсий, адабий, илмий ва бошқа ижодий фаолиятнинг тенг
ҳуқуқлилиги,   инсонпарварлиги,   эркинлиги,   қонун   устуворлигини   тан   олиш
кабиларни киритиш мумкин. 
  12   Агар ҳуқуқий онг савияси нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак,
у   ҳолда   бу   жиҳатга   кўра   одатий,   илмий   ва   профессионал
(касбиймалакавий)  ҳуқуқий онг турларига бўлинади. 
Одатий ҳуқуқий онг  бевосита одамларнинг ҳаётий шарт-шароитлари,
уларнинг ҳаётий тажрибалари асосида шаклланади. Унда руҳий элементлар –
ҳиссиётлар, эҳтирослар катта роль ўйнайди. 
Профессионал   ҳуқуқий   онг   –   профессионал   ҳуқуқшунослар,   яъни
махсус   маълумот   ва   тайёргарликнинг   амалий   тажрибаси   талаб   қилинадиган
касб   эгалари   ҳуқуқий   онггидир.   Ҳуқуқшунослар   учун   ҳуқуқий   тайёргарлик
катта   аҳамиятга   эга.   Бу   тайёргарлик,   албатта,   ҳатто   қонунга   сўзсиз   итоат
этувчи   фуқаролар   даражасидан   анча   юқори   бўлиши,   ҳуқуқ   тамойиллари   ва
нормалари   бўйича   билимларининг   кўлами,   теранлиги,   расмийлаштирилган
моҳияти   билан   ажралиб   туриши,   энг   муҳими   эса   –   улар   ҳақиқатан   ҳам   шу
билим ва кўникмаларини амалиётда қўллай олиш қобилиятига эга бўлишлари
лозим. 
Илмий   ҳуқуқий   онг   –   ҳуқуқни   тизимга   солиб,   назарий
ўзлаштиришда   ифодаланувчи   ғоялар,   концепциялар,   қарашлардан   иборат.
Ҳозирги   жамиятда   ҳуқуқ,   қонун   ҳужжатлари,   сиёсий-конституциявий
муносабатларни   ривожлантириш   йўлларини   белгилашда   илмий   ҳуқуқий
онгга   кенг   устуворликлар   берилган.   Юридик   йўналишдаги   илмий   тадқиқот
институтлари   ҳам   умумфуқаровий,   ҳам   идоравий   олий   ўқув   юртлари
тизимида   фаолият   кўрсатувчи   ҳуқуқшунос   олимлар   ушбу   ҳуқуқий   онгнинг
яратувчилари ва соҳибларидир, десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. 
Ҳуқуқий   маданият.   Ҳозирги   замон   ҳуқуқий   онги   инқирози   кўп
жиҳатдан   ҳуқуқий  маданият  савияси  билан  белгиланади.  Маънавий-ахлоқий
ва   ҳуқуқий   қадриятлар   тизими   сифатида   ҳуқуқий   маданият   ҳуқуқий   ҳолат
ривожининг   эришилган   даражасида,   норматив   ҳуқуқий   ҳужжатларда,
ҳуқуқий онгда ўз ифодасини топади. 
Ҳуқуқий   маданият   мураккаб,   серқирра   ҳодиса   бўлиб,   у,   биринчи
навбатда: 
  13   A. ҳуқуқий   онгнинг   муайян   даражаси,
яъни   ҳуқуқий   воқеликни   онгли   равишда
тушуниб, ўзлаштиришни; 
B. умумий   маданий   асослар,   юксак
маданийлик   даражаси,   миллий   негизлар   ва
манбалар,   тарихий   хотира,   урф-одатлар   ва
анъаналарни; 
C. аҳоли   томонидан   қонунларни
билишнинг   тегишли   даражаси,   ҳуқуқ
нормаларига   ҳурматнинг   юқори   даражасини,
улар нуфўзини; 
D. ҳуқуқий   фаолият,   ҳуқуқий
ижодкорлик,   ҳуқуқни   муҳофаза   этиш,
бошқарув   ва   бошқа   органлар   ишининг
самарали усулларини; 
E. фуқаролар   ва   мансабдор
шахсларнинг   қонунга   итоаткорлигини   талаб
этади. 
  14   Ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ҳуқуқий онгнинг ўрни
Мамлакатимизда   ижтимоий   ҳаётни   демократиялаш   ва   ҳуқуқий
давлатни   барпо   этиш   йўли   танланганлиги   фуқароларнинг   юридик   жиҳатдан
эътиборга   молик   хулқ-атворини   ижтимоий   тартибга   солиш   воситаси
сифатида   ҳуқуқий   онгдан   фойдаланишнинг   аҳамиятини   янада   оширди.
Мазкур   ҳуқуқий   онгни   тартибга   солишда,   бу   жараённинг   ролини   яхшироқ
тушуниб олишда қуйидаги жиҳатлар алоҳида ўрин тутади: 
1. Ҳуқуқий   онг   юридик   аҳамиятга   молик   хатти-ҳаракатлар   мақсадини
тушунишда фуқарога шунчаки кўмаклашибгина қолмай, балки вазиятни  ҳар
томонлама   идрок   этишда   унга   ёрдам   ҳам   беради.   Айнан   шу   ерда   онгнинг
ҳуқуқий   ва   ноҳуқуқий   (ҳуқуққа   зид)   онгга   бўлиниши   рўй   беради.   Ўзининг
тартибга   солиш   имкониятларига   кўра   ҳуқуқий   онг   билан   фақат   ахлоқий
онггина рақобатлаша олади. 
2. Ҳуқуқий   онг   юридик   аҳамиятга   молик   хатти-ҳаракатлар   мақсадларига
эришишнинг   мумкин   бўлган   воситалари   мажмуини   белгилаш   ҳамда   аниқ
воситаларни танлашда инсонга ёрдам беради. 
3. Фуқаро   ҳуқуқий   онгги   ҳуқуқий   аҳамиятга   молик   хатти-ҳаракатлар
мақсадларига   эришиш   учун   танланган   стратегиянинг   ижтимоий
самарадорлигини тўғри баҳолашда унга кўмаклашади. 
Шунингдек,  ижобий ҳуқуқий мақсад,  яъни жамият ҳуқуқий маданияти
қадриятларига   йўналтирилганлик   ҳам   ҳуқуқий   фаолликнинг   муҳим   ички
манбаи бўлиб хизмат қилади. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, агар ҳар
бир   одамда   ижобий   ижтимоий-ҳуқуқий   мақсад   шаклланган   бўлса,   ҳуқуқий
онг   яққол   кўзга   ташланиб   туради,   дейиш   мумкин.   Акс   ҳолда,   яъни   бундай
мақсад бўлмаган ҳолатда унинг ўрнини   салбий ижтимоий-ҳуқуқий мақсад
эгаллайди.   Шу   муносабат   билан   ижтимоий-ҳуқуқий   мақсаддаги   ҳуқуқий
онгнинг   ҳуқуққа   ҳурмат   билан   қарашдек   жиҳатига   тўғридан-тўғри
боғлиқлигини   қайд   этмаслик   мумкин   эмас.   Умуман,   ҳуқуққа   ҳурматни   тўла
асос билан ижобий ижтимоий-ҳуқуқий мақсад сифатида тан олиш мумкин. 
  15   Шу муносабат билан  ҳуқуқий онг шаклининг бўзилиши  каби муаммога
тўхталмай   иложимиз   йўқ.   Чунки   бундай   бўзилиш   нисбатан   юмшоқ
кўринишда ёки аксинча, ғоят хунук ва хавфли тусда намоён бўлиши мумкин.
Бинобарин,   ҳуқуқий   онг   деформацияси   (бўзилиши)нинг   кенг   тарқалган
қуйидаги турлари ҳам шундан далолат беради. 
Ҳуқуқий   инфантилизм   –   ҳуқуқий   онг   бўзилишининг   нисбатан   енгил
шакли   бўлиб,   у   ҳуқуқий   билимнинг   етишмаслиги   ҳамда   ҳуқуққа
йўналганликнинг шаклланмаганлигида яққол намоён бўлади. 
Ҳуқуқий нигилизм.   Нигилизм (нигилизм, яъни лотинча «nihil» сўзидан
олинган   бўлиб,   «ҳеч   нарса»   деган   маънони   англатади)   умуман   субъектлар
(гуруҳлар,   синфлар)   нинг   муайян   қадриятларга,   нормалар,   қарашлар,
орзуинтилишларга,   инсон   ҳаётининг   айрим,   кўпинча   эса   барча   томонларига
салбий муносабатини ифодалайди. 
Бунда ҳуқуқни шунчаки билмасликнинг ўзи ҳам муҳим ўрин тутади. Ўз
вақтида   Иван   Ильин   шундай   ёзганди:   «Ўз   мамлакати   қонунларини
билмайдиган ҳалқ ҳуқуқдан ташқарида ҳаёт кечиради ёки ҳуқуқнинг беқарор
кўртаклари   билангина   кифояланади...   Ҳалқ   қонунларни   муносиб   равишда
билиши   зарур,   чунки   бу   хусусият   ҳуқуқий   ҳаёт   таркибига   киради.   Шунинг
учун   ҳам   ҳалқ   ҳуқуқни   билишдан   маҳрум   бўлган   тартиб   бемаъни   ва
хавфлидир... Маънавий мавжудот сифатида инсон Ер юзида ҳуқуқдан 
ташқарида яшаши мумкин эмас»
Биринчи   талаб   –   ҳар   бир   мутасадди   раҳбарнинг   ўз   ишига   бўлган
масъулиятини   тубдан   ўзгартириш,   шахсий   жавобгарликни   ошириш.   Бизда
баъзи вазирлар борки, йил давомида бирон нарсани сўрамасангиз, ўзича ҳеч
қандай таклиф ва ташаббус билан чиқмайди. Уларнинг хаёлида бир гап: ҳеч
ким   менга   тегмаса   бас,   тинчгина   куним   ўтса   бўлди.   Бу   энг   номаъқул,   керак
бўлса, энг зарарли ёндашувдир. 
Иккинчи   масала   –   ҳукумат   аъзоси   сифатида   сизларга   катта   ишонч,
катта вазифа юклатилган. Лекин шу ишонч, шу вазифага муносиб бўлиш
  16   учун   ҳар   қайсингиз   тегишли   билим   ва   тажриба,   юқори   малакага   эга
бўлишингиз   шарт.   Рус   тилида   буни   «компетентность»   дейди.   Яъни,   ўз
соҳасида   компетентли   бўлиш   –   бу   замон   талаби.   Ўзбекча   айтганда,   ўз
ишининг   устаси   бўлиш,   ўз   соҳасининг   сирларини   ҳар   томонлама   чуқур
билиш керак. 
Биз ҳар бир раҳбарнинг фаолиятига мана шу икки талабга қай даражада
жавоб   беришига   қараб   баҳо   берамиз   ва   хулоса   чиқарамиз.   Мен   бу   икки
талабдан  биринчисига,  яъни масъулият  масаласига  кўпроқ эътибор  бераман.
Майли,   раҳбарнинг   билими   етишмасин,   уни   ўрганса   бўлади.   Лекин   у
масъулият ва жавобгарликни унутса, ишда ҳеч қандай силжиш ва ўзгариш 
бўлмайди»
Нигилизм субъектнинг ўз ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатидан қониқмаслиги,
уни ўз имкониятларига мос деб билмаслиги натижасида ҳам юзага келади. 
Айни   пайтда   тергов,   прокуратура   ва   суд   амалиётидаги   камчиликлар
ҳам   ҳуқуқий   нигилизмга,   ҳуқуқий   онгнинг   бўзилишига   сабаб   бўлиши
мумкин. Донишмандларнинг қайд этишларича, миллатни маънавий жиҳатдан
бўзишнинг   икки   усули   бор:   а)   айбсизларни   жазолаш   ва   б)   айбдорларни
жазоламаслик.   Жамиятда   юксак   ҳуқуқий   маданиятни,   қонунийлик   ва
адолатлилик   туйғусини   шакллантириш   бундай   нуқсонларни   бартараф   этиш
йўлларидандир. 
Ҳар қалай, ҳуқуқий нигилизм қонун талабларини онгли равишда инкор
этишдан   иборат   бўлса-да,   у   жинояткорона   мақсад   билан   амалга
оширилмайди.   Ёвўз   мақсаднинг   мавжудлиги   ҳуқуқий   онгнинг   бутунлай
бўзилган, энг оғир шакли ни келтириб чиқаради. 
Бўзилган   онг   –   айниган,   нуқсонли   ҳуқуқий   онгнинг   энг   кескин
даражасидир.   У   кўп   жиҳатдан   нигилизмга   ўхшаб   кетади.   Чунки   ҳар   иккала
ҳолатда ҳам ҳуқуқ назар-писанд қилинмайди, инкор этилади. Шунга қарамай,
бўзилган онг ҳуқуқий нигилизмдан нафақат ижтимоий хавфлилик даражаси 
билан, балки важ-сабаблари жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Бўзилган онг фақат
қонунни   онгли   равишда   инкор   этибгина   қолмай,   бу   қусурни   у   ғаразгўйлик,
  17   шафқатсизлик,   очкўзлик   каби   мақсадлардан   келиб   чиқиб   амалга   оширади.
Бўзилган онг намоён бўлишининг асосий шакли ҳар қандай давлат ҳаётининг
ўтиш   даври   учун   айниқса   хос   бўлган   жиноятчилик   ва   коррупция   ҳолатлари
билан  бевосита   боғлиқдир.  Маълумки,   ҳар  бир  давлат   тарихида  жамият  бир
ҳолатдан бошқасига ўтиш палласи, афсуски, коррупция ва жиноятчилик каби
жирканч   ҳодиса   билан   бирга   кечади.   Айниқса,   коррупция,   авваламбор,
уюшган   жиноий   гуруҳларга   ёрдам   бериш   учун   давлат   хизматидан
фойдаланишга   интилади.   Бунинг   оқибатида   жамият   хавфсизлиги   ва
барқарорлигига очиқдан-очиқ таҳдид юзага келади. 
Ҳуқуқий   идеализм .   Агар   ҳуқуқий   нигилизм   ҳуқуқни   назар-писанд
қилмаслик   ёки   уни   инкор   этиш   ҳисобланса,   ҳуқуқий   идеализм   ҳуқуқни
ҳаддан ташқари юксак баҳолаш, идеаллаштиришни англатади. Иккала ҳодиса
ҳам   ҳуқуқий   саводсизлик,   ҳуқуқий   онг   яхши   ривожланмаганлиги,
сиёсийҳуқуқий   маданият   пастлигининг   натижасидир.   Гарчи   ҳуқуқий
идеализм   ҳуқуқий   нигилизм   каби   кўзга   яққол   ташланмаса-да,   бу   ҳодиса
давлатга, жамиятга ҳуқуқий нигилизмдан кам зарар етказмайди. 
Маданиятнинг бошқа ҳар қандай кўриниши сингари ҳуқуқий маданият
ҳам   сифат   мезонлари   билан   баҳоланади,   яъни   бунда   маданиятнинг   юқори,
ўрта ва паст даражаси  ҳақида сўз юритиш мумкин. Албатта, ҳозирги вақтда
республикамизда ҳуқуқий маданиятнинг  нафақат юқори, балки ҳатто ўртача
даражаси   ҳақида   ҳам   гапириш   қийин.   Лекин   бизда   бу   масалага   жуда   катта
эътибор ва аҳамият бериб келинмоқда. 
Ҳар   бир   фуқаро   шахсига   нисбатан   олганда,   ҳуқуқий   маданият   –   бу
ҳуқуқни   билиш   ва   тушуниш,   унинг   кўрсатмаларини   онгли   равишда
бажаришдир. 
Профессионал   ҳуқуқий   маданият   –   бу   қонунлар   ва   қонун   кучидаги
ҳужжатларни,   шунингдек,   ҳуқуқ   манбаларини   чуқур,   кенг   кўламли   ва
расмийлаштирилган   даражада   билиш,   ҳуқуқ   принциплари   ва   ҳуқуқий
тартибга   солиш   вазифаларини   тўғри   тушуниш,   ҳуқуқий   кўрсатмалар,
қонунийлик тамойилларига қатъий ва аниқ риоя этган  ҳолда ҳуқуққа ва уни
  18   қўллаш   амалиётига   профессионал   муносабатда   бўлиш,   яъни   ҳуқуқни   юксак
даражада эгаллашдир. 
Миллий   ҳуқуқий   маданият   –   юридик   таърифларнинг   бетакрор
уйғунлиги,   маъноси,   шаклини   яратувчи   бошланғич   асосдир.   Зеро,   ҳуқуқ
ижодкорлиги, энг аввало, ҳар бир муаллифнинг ички дунёси билан бевосита
боғлиқ   индивидуал   жараёндир.   Ҳуқуқ   –   ҳуқуқий   қадриятлар   яратувчиси
бўлган   ҳалқ   маънавий   ижодининг   маҳсули.   Чунки   айнан   шу   ҳаёт   тарзи,   шу
цивилизациянинг   кундалик   амалиёти   хулқ-атворни   тартибга   солиш,
хилмахил   ҳаёт   зиддиятларини   ҳал   этишнинг   тегишли   нормаларини   дунёга
келтиради.   Ҳуқуқий   қадриятларни   яратиш   бўйича   ҳуқуқ   ижодкорлигининг
индивидуаллиги   ва   ноёблиги   айнан   шундаки,   ҳуқуқий-маданий   жараёнлар
муайян давлатчилик, миллий ҳуқуқ-тартибот, аниқ тарихий давр ва ўзига хос
ҳуқуқий онг ҳамда шу ҳалқ менталитети доирасида кечади. 
Шундай   қилиб,   бизнингча,   ҳуқуқий   маданият   деганда ,   ҳуқуқий
билим   андазалари   ва   унинг   табиатини,   ҳуқуқий   тизим   баҳосини,
шунингдек,   ҳуқуқий   хатти-ҳаракатлар   соҳасини   тартибга   солувчи
ижтимоий   қадриятлар,   нормалар,   анъана   ва   андазалар
мазмунмоҳиятини тушуниш керак.  
Ҳозирги   замон   ҳуқуқий   онгги   инқирози   кўп   жиҳатдан   ҳуқуқий
маданият савияси билан белгиланади. 
Маънавий-ахлоқий   ва   ҳуқуқий   қадриятлар   тизими   сифатида   ҳуқуқий
маданият   ҳуқуқий   ҳолат   ривожининг   эришилган   даражасида,   норматив
ҳуқуқий ҳужжатларда, ҳуқуқий онгда ўз ифодасини топади. Уларга мувофиқ
равишда   қонунга   итоаткор   ҳаёт   тарзи   шаклланади   ҳамда   мамлакатда
ҳуқуқтартибот   режимини   ўрнатувчи   ижтимоий   муносабатларни   ҳуқуқий
тартибга солиш амалга оширилади. 
Шу   ўринда   яна   бир   жиҳатга   эътиборни   жалб   этишни   истардик.
Ҳуқуқий   маданият   маданиятнинг   бошқа   сиёсий,   ахлоқий,   эстетик,   диний
соҳалари ва тармоқлари билан ўзаро алоқада ўз таъсирини ўтказади. Шунинг
учун   ҳам   ҳуқуқий   маданиятнинг   ўзига   хос   мазмунида   ҳам   умумий
  19   маданиятга, ҳам  унинг алоҳида тармоқларига доир хусусиятлар ва хоссалар,
албатта,   намоён   бўлади.   Шу   ҳолат   билан   боғлиқ   равишда   барча
маданиятларнинг   ўзаро   таъсири   катта   аҳамият   касб   этади.   Ҳақиқатан   ҳам
демократик   давлатда   қонунга   итоаткор   хулқ-атворни   таъминлаш   учун   бир
вақтнинг   ўзида   буни   ҳам   ахлоқий,   ҳам   ҳуқуқий   онг   орқали   амалга   ошириш
керак бўлади. 
Шундай қилиб, ҳуқуқий маданият мураккаб, серқирра ҳодиса бўлиб, у,
биринчи навбатда: 
1. ҳуқуқий   онгнинг   муайян   даражаси,   яъни   ҳуқуқий   воқеликни   онгли
равишда тушуниб, ўзлаштиришни; 
2. умумий   маданий   асослар,   юксак   маданийлик   даражаси,   миллий
негизлар ва манбалар, тарихий хотира, урф-одатлар ва анъаналарни; 
3. аҳоли   томонидан   қонунларни   билишнинг   тегишли   даражаси,   ҳуқуқ
нормаларига ҳурматнинг юқори даражасини, улар нуфўзини; 
4. ҳуқуқий   фаолият,   ҳуқуқий   ижодкорлик,   ҳуқуқни   муҳофаза   этиш,
бошқарув ва бошқа органлар ишининг самарали усулларини; 
5. фуқаролар   ва   мансабдор   шахсларнинг   қонунга   итоаткорлигини   талаб
этади. 
Маданиятнинг бошқа ҳар қандай кўриниши сингари ҳуқуқий маданият
ҳам   сифат   мезонлари   билан   баҳоланади,   яъни   бунда   маданиятнинг   юқори,
ўрта ва паст даражаси  ҳақида сўз юритиш мумкин. Албатта, ҳозирги вақтда
республикамизда ҳуқуқий маданиятнинг  нафақат юқори, балки ҳатто ўртача
даражаси   ҳақида   ҳам   гапириш   қийин.   Лекин   бизда   бу   масалага   жуда   катта
эътибор ва аҳамият бериб келинмоқда. 
Ҳар   бир   фуқаро   шахсига   нисбатан   олганда,   ҳуқуқий   маданият   –   бу
ҳуқуқни   билиш   ва   тушуниш,   унинг   кўрсатмаларини   онгли   равишда
бажаришдир. 
Профессионал   ҳуқуқий   маданият   –   бу   қонунлар   ва   қонун   кучидаги
ҳужжатларни,   шунингдек,   ҳуқуқ   манбаларини   чуқур,   кенг   кўламли   ва
расмийлаштирилган   даражада   билиш,   ҳуқуқ   принциплари   ва   ҳуқуқий
  20   тартибга   солиш   вазифаларини   тўғри   тушуниш,   ҳуқуқий   кўрсатмалар,
қонунийлик тамойилларига қатъий ва аниқ риоя этган  ҳолда ҳуқуққа ва уни
қўллаш   амалиётига   профессионал   муносабатда   бўлиш,   яъни   ҳуқуқни   юксак
даражада   эгаллашдир.   Бироқ   мамлакатимиздаги   «Профессионал
юристларнинг   ҳуқуқий   тайёргарлигидаги   жиддий   камчиликлар,   улар
томонидан   кўпинча   йўл   қўйилаётган   ҳуқуқий   принципсизлик,   турли
ҳуқуқбўзарликларга   нисбатан   кўнгилчанлик   қилиш,   ишда   ва   хулқ-атворда
маданият   даражасининг   пастлиги,   давлат,   жамият   ва   айрим
фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда қонунийликни бўзиш ҳоллари 
алоҳида ташвиш туғдирмоқда»
Умуман, маданият сингари мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлган ҳуқуқий 
маданият бир мамлакатнинг ҳам, шунингдек, кўплаб давлатлар ва ҳалқлар, 
бутун инсоният жамиятининг ҳам энг ранг-баранг юридик тажрибасини 
ўзаро ўзвий боғлаш қобилиятига эга. Шунинг учун ҳам ҳуқуқий маданиятда 
«қайта ишланган» кўринишда ҳамиша келиб чиқиши турлича бўлган, яъни 
миллий, байналмилал, диний, синфий ва бошқа маданиятлар унсурлари 
мавжуддир. Улар орасида сўзсиз шу ҳалқ, шу цивилизация маданияти 
услубининг ноёблиги устуворликка эга бўлади. 
Миллий   ҳуқуқий   маданият   –   юридик   таърифларнинг   бетакрор
уйғунлиги,   маъноси,   шаклини   яратувчи   бошланғич   асосдир.   Зеро,   ҳуқуқ
ижодкорлиги, энг аввало, ҳар бир муаллифнинг ички дунёси билан бевосита
боғлиқ   индивидуал   жараёндир.   Ҳуқуқ   –   ҳуқуқий   қадриятлар   яратувчиси
бўлган   ҳалқ   маънавий   ижодининг   маҳсули.   Чунки   айнан   шу   ҳаёт   тарзи,   шу
цивилизациянинг   кундалик   амалиёти   хулқ-атворни   тартибга   солиш,
хилмахил   ҳаёт   зиддиятларини   ҳал   этишнинг   тегишли   нормаларини   дунёга
келтиради.   Ҳуқуқий   қадриятларни   яратиш   бўйича   ҳуқуқ   ижодкорлигининг
индивидуаллиги   ва   ноёблиги   айнан   шундаки,   ҳуқуқий-маданий   жараёнлар
муайян давлатчилик, миллий ҳуқуқ-тартибот, аниқ тарихий давр ва ўзига хос
ҳуқуқий онг ҳамда шу ҳалқ менталитети доирасида кечади. 
  21   Дарҳақиқат,   бутун   инсоният   ҳуқуқий   маданиятининг   ушбу   бебаҳо
ёдгорликларининг   айнан   ўзига   хослиги   ялпи   умумийлик   мақомига   эришиш
йўлида кўприк вазифасини ўтайди. Чунки бу ўзига хослик у ёки бу «хусусий»
маданият   доирасида   дунёга   келган   чинакам   ноёб,   инсоний   ижодиёт
хусусиятларини ўзида мужассамлаштиргандир. Бинобарин,  миллий ҳуқуқий
мафкурани шакллантириш  ҳақида гап бораркан, жаҳон ҳуқуқий маданияти
дурдоналарини   тўлдириб   боришнинг   ушбу   механизми   қуйидаги   жиҳатларга
эътибор қаратишни тақозо этади: 
Биринчидан,   бу   –   мамлакат   ҳуқуқий   маданияти   қадриятларини
ўзлаштириш,   уларнинг   қонуниятлари,   ўзига   хос   хусусиятларини   билишнинг
зарурати   ва   аҳамияти   билан   боғлиқдир   (масалан,   Абу   Наср   Форобий,   Ибн
Сино, Амир Темур ва бошқа мутафаккир бобокалонларимизнинг асарларида
бу жиҳатлар муайян даражада ифодасини топган). Бундай билимлар ўзўзидан
умуминсоний   ҳуқуқий   қадриятларни   тушуниш   ва   ўзлаштиришга   замин
яратади. 
Иккинчидан,   ҳуқуқий   соҳадаги   жаҳон   маданияти   дурдоналарини
идрок   этиш   давлатчилик,   қонун   чиқариш,   ҳуқуқ-тартибот,   қонунийлик,
ҳуқуқий   онг   соҳаларида   етарли   даражада   ривожланган   асоснинг   бўлишини
тақозо этади. Бегона намуналарда, – ҳатто улар умумбашарий қадрият бўлган
тақдирда   ҳам,   –   ҳуқуқий   маданиятни   шунчаки   «ўрганиб»   бўлмайди.   Бундай
уринишлар   қонун   ҳужжатларини   сиртдан   жозибадор,   лекин   маънавий
жиҳатдан бегона тузилма ва конструкциялар билан безашгагина олиб келиши
мумкин. 
Учинчидан,   ҳуқуққа   нисбатан   миллийлик   ва   умуминсонийлик
қиёсларини   тўғри   аниқлаб   олиш   хорижий   ҳуқуқий   материални
ўзлаштиришнинг мураккаб муаммосига илмий асосланган тарзда ёндашишга
кўмаклашади.   Бунда   ҳуқуқни   ижодий   ўзлаштириш   билан   хорижий   ҳуқуқий
шаклларидан   қўпол   равишда   нусха   кўчириш,   сиёсий   ўзлаштиришни
фарқламоқ муҳимдир. Агар кўр-кўрона нусха кўчириш ҳодисаси рўй берса, у
ҳолда миллий ҳуқуқий онгнинг ривожи ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас,
  22   аксинча,   у   бундай   «ўзлаштириш»   оқибатида   емирилиб,   барбод   бўла
бошлайди. 
Ҳуқуқий   маданият   миллий   ва   умуминсоний   маданиятнинг   таркибий
қисми   сифатида   ўзига   нисбатан   ғамхўрларча   муносабатга,   ўзининг
минтақавий   ва   дунё   миқёсидаги,   синфий,   умумижтимоий,   миллий,
умуминсоний   барча   таркибий   қисм   ва   бўлакларини   асрашга,   уларнинг
кўпайтириб борилишига муҳтождир. 
Яна   шуни   ҳам   унутмаслик   керакки,   ҳуқуқий   маданият   маданиятнинг
бошқа   соҳа   ёки   тармоқлари   –   сиёсий,   ахлоқий,   эстетик,   диний   тармоқлар
билан   ўзаро   боғлиқликда   мавжуд   бўлади.   Шунинг   учун   ҳуқуқий
маданиятнинг   ўзига   хос   мазмунида,   албатта,   умуман   маданиятнинг   ҳам,
унинг алоҳида соҳаларининг ҳам хусусиятлари ва жиҳатлари намоён бўлади.
Шу   муносабат   билан   маданият   барча   соҳаларининг   ўзаро   алоқадорлиги
муҳим   роль   ўйнайди.   Дарҳақиқат,   демократик   давлат   шароитида   шахснинг
қонунга  итоаткор   хулқ-атворини  таъминлаш  ишини  бир  вақтнинг  ўзида  ҳам
ахлоқий,   ҳам   ҳуқуқий   онг   орқали   амалга   ошириш   зарур   бўлади.   Рус   ҳуқуқ
назариётчиси Иван Ильин бу ҳақда образли қилиб, шундай ёзганди: «Соғлом
ҳуқуқий   онгга   эга   бўлган   одам   эркин   ҳуқуқ   субъектидир ;   у   содиқлик,
(қонунга)   итоаткорликка   интилади.   У   ўзининг   ҳам,   бошқаларнинг   ҳам
ваколатлари,   мажбуриятлари   ва   тақиқларига   риоя   эта   олади;   у
ҳуқуқтартиботнинг,   ўзини   ўзи   бошқаришнинг,   армия   ва   давлатнинг   жонли
таянчидир. 
Ҳуқуқий   онгдан   маҳрум   одам   ҳайвонга   ўхшайди   ва   ўзини   бўридай
тутади.   Фақат   қўрқув   туфайлигина   итоаткор   бўлган   одам   қўрқув   йўқолиши
билан   бўрига   айланади.   Масъулият   ва   ор-номус   туйғуларига   эга   бўлмаган
одам   на   шахсий,   на   ижтимоий   ўзини   ўзи   бошқаришга   қобилиятли   эмас ,
шунинг учун демократияга ҳам ярамайди. 
  23   Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқий онги ва маданиятини
юксалтириш масалалари
 Бугунги кунда биз танлаб олган янги жамият қуриш йўлида 
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксак даражада шакллантириш
ҳамда уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатли 
таъминлаш муаммолари алоҳида аҳамият касб этмоқда. 
“Ҳуқуқий   маданиятнинг   юқори   даражада   бўлиши   ҳуқуқий   давлатнинг
ўзига   хос   хусусиятидир.   Бозор   иқтисодиётини   шакллантиришда   ҳуқуқий
маданиятни   ошириш   муҳим   иш   ҳисобланади.   Шу   билан   бирга   ҳуқуқий
маданият   савияси   қабул   қилинган   қонунлар   сони   билан   эмас,   балки   ушбу
қонунларнинг   барча   даражаларда   ижро   этилиши   билан   белгиланади.   Ушбу
муҳим   ишда   одамларда   қонунларга   ва   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатларга
нисбатан   чуқур   ҳурмат   ҳиссини   тарбиялаш   алоҳида   аҳамиятга   эгадир.   Зеро,
ҳуқуқий нормалар одамлар онгига сингган ва улар амал қилган тақдирдагина
яшайди ва руёбга чиқади”. 1
 
Ҳуқуқий   маданият   –   бу   жамият   аъзолари   бўлмиш   фуқароларнинг
ҳуқуқий билиш даражаси, ҳуқуқга нисбатан ҳурмати ва жамиятда ҳуқуқнинг
юксак қадрият сифатида эъзозланишидир... 2
 
Ҳуқуқий   маданият   –   бу   жамият   ҳаётига   ҳуқуқни   сифатли   татбиқ
этишдир. У кундалик турмуш муаммо ва масалаларини ҳал этишда ҳуқуқий
имкониятлардан   фойдаланишда,   ҳалқ   эҳтиёжларини   қондиришда   ўзига   хос
бир   барометдир.   Шунинг   учун   белгилаш   қийин   эмаски,   ҳуқуқий   маданият
даражаси   қонунчилик   мазмунининг   одамлар   эҳтиёжи   ва   қизиқишларига
қанчалик   яқинлигига,   ҳуқуқ   ва   бурчлар   баён   этилган   қонунчилик
шахсларнинг нечоғлик кенг доирасига дахлдорлигига боғлиқ.
1   Каримов  И.  А. Ўзбекистон:   миллий  истиқлол, иқтисод, сиёсат,  мафкура.  -Т. 1.  – Т.:   Ўзбекистон,  1996. –
Б.322. 
2  Теория государства и права Учебник под.ред. Р.А.Ромашова – СПб.: Юрид. центр Пресс, 2005. -С
341.       26
  Кудрявцев   И.В.   Минтақада   ҳуқуқий   онг   ва   ҳуқуқий   маданият   шаклланишининг   ўзига   хослиги   /
Ўзбекистон ҳудудида ҳуқуқнинг тарихий ривожланиши. Семинар материаллари.-Т.: Адолат, 2007. –Б. 10.  
  24   Ўзбекистонда   аҳолининг   ҳуқуқий   маданиятни   ошириш   масаласи
Президентимиз   И.А.Каримов   таъкидлаб   ўтганларидек,   “давлат   сиёсати
даражасига   кўтарилиши   лозим,   зеро   мустақиллик   сўзининг   замирида   ҳам
катта,   улуғ   ҳуқуққа   эга   бўлиш   деган   тушунча   ётади”. 3
  Бу   йўналишда
мамлакатимизда   анча   ишлар   қилинди:   Аҳолининг   ҳуқуқий   онги   ва   ҳуқуқий
маданиятини   шакллантириши   мақсадида   “Жамиятда   ҳуқуқий   маданиятни
юксалтириш   Миллий   дастури”   (1997   йил   29   август),   Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   “Ҳуқуқий   тарбияни   яхшилаш,   аҳолининг
ҳуқуқий   маданиятини   ошириш,   ҳуқуқшунос   қадрлар   тайёрлашни
такомиллаштириш,   жамоатчилик   фикрини   ўрганиш   ишларини   яхшилаш”
(1997   йил   25   июнь)   ва   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг
“Ўзбекистон  Республикаси Адлия  Вазирлиги  юристлар  малакасини ошириш
марказини   ташкил   қилиш   тўғрисида”ги   қарори   (1997   йил   21   июль)   қабул
қилинган. 
Жамиятда   ҳуқуқий   маданиятни   юксалтириш   Миллий   дастури   аҳоли
барча   қатламларида   ҳуқуқий   саводхонликни   ошириш,   юқори   даражадаги
ҳуқуқий онгни шакллантириш, ҳуқуқий билимларни кундалик ҳаётда татбиқ
эта   билиш   кўникмаларини   тарбиялаш   учун   ҳуқуқий   маданиятни
ривожлантиришнинг   кенг,   доимо   ҳаракатдаги   тизимини   яратишни   вазифа
қилиб белгилади. 
Аҳолининг   ҳуқуқий   онгини   шакллантириш   тизими   учун   муҳим
қарорлардан   бири   бўлиб,   Президент   И.А.   Каримовнинг   2001   йил   4   январь
“Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясини   ўрганишни   ташкил   қилиш
тўғрисида”   ги   фармойиши   ҳисобланади.   Мазкур   фармойишни   бажариш
юзасидан мамлакатимизнинг  асосий қонунини ўрганиш бўйича  изчил тизим
ташкил   этилди   ва   тегишли   дарсликлар,   ўқув   қўлланмалари,   рисолалар   чоп
этилди. 
Ҳар   қандай   ижтимоий   тараққиёт   юқоридаги   тўртта   соҳага   таянади,
улардан   биронтаси   эътиборсиз   қолса,   жамиятда   қарама-қаршиликлар,
3  Каримов И. А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т. 6. – Т.: Ўзбекистон, 1998. –Б. 29. 
  25   зиддиятлар авж олади. Бироқ тараққиётнинг маълум бир босқичларида ушбу
соҳалардан   бирининг   айрим   йўналишларига   жиддий   эътибор   бериш   талаб
қилинади,   албатта.   Масалан,   Ўзбекистон   Республикасида   фуқаролик
жамияти пойдеворини барпо этиш учун ҳозирги пайтда: а) ижтимоий-сиёсий
институтлар   фаолиятини   ранг-баранглаштириш   ва   қўллаб-қувватлаш;   б)
ҳуқуқий   маданиятни   миллий   демократик   тараққиёт   талабаларига   мувофиқ
шакллантириш асосий масалалардан биридир. 
Бундан   ташқари,   ижтимоий   ҳаракатларнинг   қуйи   поғоналарда
ривожланишини   қўллаб-қувватлаш   керак.   Нодавлат   жамоат   ташкилотлари
бошқарув   идораларининг   ташкил   этилганлиги   асосий   кўрсаткич,   пировард
мақсад   бўлолмайди,   энг   муҳими   уларнинг   қуйи   ташкилотларини   тўлақонли
ишлашини   таъминлашдадир.   Сир   эмаски,   фуқароларимизнинг   аксарияти
ижтимоий-сиёсий   ҳаракатларга   лоқайд   муносабатда,   ушбу   ҳаракатларнинг
даъватларига   ишонавермайди.   Ҳатто   уларнинг   кўпчилиги   ўзларини   турар
жойларида   қандай   нодавлат   жамоат   ташкилотлари   тузилганини,   уларнинг
номи ва қандай тадбирлар ўтказаётганини билмайди. 
Демак,   бугун   фуқароларнинг   нодавлат   жамоат   ташкилотлари   ҳақидаги
қарашларини тубдан ўзгартириш олдимиздаги вазифа бўлиб турибди. 
Давлат   ҳуқуқий   тизими   ва   амалдаги   қонунчилик   ҳақида   зарур
билимларга   эга   бўлмай,   фуқаролар   ўз   ҳуқуқ   ва   бурчларини   адо   этиб,
манфаатларини   ҳимоя   қила   олмайдилар.   Давлат   ҳокимияти   ва   бошқарув
идораларида   етарли   ҳуқуқий   билимларга   эга   бўлмаган   шахслар   фаолият
юритса,   бу   жамият   ва   давлат   учун   салбий   оқибатларни   келтириб   чиқаради.
Мазкур масала бўйича республикамиз Президенти И.А. Каримов шундай деб
таькидлаганлар:   “Мен   ўз   бурчи,   ўз   хизмат   вазифасига   кўра   қабул   қилинган
қонунларнинг   бажарилишига   масъул   бўлган   шахслар   ҳақида   алоҳида
тўхталишни   истардим.   Булар   –   қонунни   муҳофаза   қилувчи   идоралар   ва
маъмурий   органларнинг   ходимларидир.   Айни   шу   ходимларнинг
хаттиҳаракатларига   қараб   кўпчилик   жамиятда   қонун   кучига   қандай   амал
  26   қилинаётганига,   ҳуқуқий   механизмлар   нечоғли   кучли   эканига,   ҳуқуқий
жамият қай даражада етуклигига баҳо беради.”
Ҳуқуқий   маданият   мураккаб,   социодинамик   ҳодиса   сифатида   мудом
ўзгаришда,   ҳаракатда   келади.   Ҳатто   унга   ноодатий,   нотекис   содир   бўлиш
ҳолатлари   ҳам   хосдир.   Масалан,   махсус   институтни   тугатиб,   қонунчилик,
жиноят ва жазо тартибларидан яхши хабардор ҳуқуқшунос-
амалиётчиларнинг   баъзилари   томонидан   қонунларнинг   бўзилиши
ҳолатлари   ҳам   учраб   туради.   Аслида   ушбу   ҳуқуқшунос-амалиётчиларнинг
қонунларга   риоя   этиши,   намунали   даражада   бўлиши   зарур   эмасмиди?   Ёки
бўлмаса,   махсус   жазо   муддатларини   ўтаган,   қамоқда   ҳуқуқий   тарбияга   оид
тадбирларга   ҳар   куни   гувоҳ   бўлган,   “тарбияланган”   шахснинг   озодликда
атайин яна жиноятга қўл урушини қандай тушиниш даркор? Демак, ҳуқуқий
маданият   ҳар   доим   ҳам   текис   шаклланмайди,   унда   нотекис   шаклланиш   ҳам
мавжуд.   Ҳуқуқий   маданиятдаги   ушбу   нотекис   шаклланиш   боисларини
аниқламай,   ўрганмай,   ушбу   ҳолларнинг   пайдо   бўлиши   қонуниятларини
топмай   ва   уларга   қарши   турувчи   ижтимоий-тарбиявий,   юридик
механизмларни яратмай фуқаролик жамияти пойдеворини барпо этиш қийин
кечади. 
Ҳуқуқий   маданият   маънавий-ахлоқий   ва   ҳуқуқий   бойликлар   сифатида
қонунга   итоаткор   турмуш   тарзини   шакллантирувчи,   ижтимоий
муносабатларни   ҳуқуқий   бошқарувчи   ва   мамлакатда   ҳуқуқий   тартибларни
ўрнатувчи   ҳуқуқий   маконда,   норматив   актларда   ва   ҳуқуқий   онгда   ўз
ифодасини топади.
Нима   учун   биз   ҳуқуқий   маданиятни   шакллантиришга   алоҳида   эьтибор
қаратмоқдамиз,   бу   билан   биз   ҳуқуқий   давлат   қуришдаги   унинг   ролини
бўрттириб юбораётганимиз йўқми, деган савол туғилади. Албатта, йўқ. 
Чунки ҳуқуқий хулқ-атворни шакллантирувчи бош омиллардан бири 
ҳуқуқий маданият ҳисобланади. 
Ҳуқуқий   маданият   жамият   умумий   маданиятининг   таркибий   қисми
сифатида   жамиятни   онгли   равишда   бошқаришни,   ўз   олдимизга   қўйган
  27   дастурий   вазифаларни   амалга   оширишда,   инсонларнинг   мамлакатимизда
олиб   борилаётган   ижтимоий-сиёсий   ислоҳотларнинг   туб   моҳиятини
тўлақонли   англаган   ҳолда   фуқаролик   жамияти   асосларини   шакллантириш
учун   ҳамжиҳатликда   фаолият   юритишларини   таъминлайди.   Ушбу   соҳада
қуйидаги ишларни амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўлади: 
- ҳуқуқий   таълим   ва   тарбия   тизимини   янада   такомиллаштириб   етук
ҳуқуқшунос қадрларни тайёрлаш; 
- давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг қонунга ҳамда
ҳуқуқга ҳурмат билан муносабатда бўлишига эришиш, ҳуқуқ устуворлигини
таъминлаш; 
- аҳолининг   ҳуқуқий   саводхонлигини   ошириш,   ўзлуксиз   ҳуқуқий
тарғибот-ташвиқот ишларини юритиш; 
- фуқароларнинг   ижтимоий-ҳуқуқий   фаоллигини   таъминлаш,   давлат   ва
жамият   ҳаётининг   муҳим   масалаларини   ҳал   этишда   вакиллик
демократиясининг самарали усулларидан фойдаланиш; 
- аҳоли турли қатламларини ҳуқуқий ахборотлаштириш, айниқса, ёшлар
ижтимоийлашувига алоҳида эътибор қаратиш. 
Фуқароларнинг   ҳуқуқий   маданиятини   давр   талабларига   мос   равишда
кўтармай фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини яратиш қийин. Ўз
ҳуқуқини   яхши   билган,   қонунлардан   хабардор,   демократия   шароитида
қонунларга   мувофиқ   яшашга   ўрганган   кишиларгина   фуқаролик   жамиятини
барпо этиш, уни эзгу тилакдан реал ҳаётга айлантиришлари мумкин. 
Ҳуқуқуқий хулқ-атвор доимий, мақсадли хатти-ҳаракатлар натижасидир.
Шунинг учун ҳуқуқий-тарбиявий жараёнлар ўзлуксиз олиб борилиши зарур.
Қаерда   ушбу   жараёнларда   “бўшлиқ”   содир   бўлса,   ўша   жойда   “нотекис”
ҳоллар,   яъни   ҳуқуқий   хулқ-атворда   нопрецедент   (илгари   кутилмаган,
мақсадга зид) юзага келади. 
Ҳуқуқий   маданият   ва   ҳуқуқий   хулқ-атвор   фуқаролик   жамияти
пойдеворини   барпо   этиш   негизи   экан   уларни   шакллантириш   муаммоларини
ҳам   ўзлуксиз,   ҳар   бир   аҳоли   қатламларига   мувофиқ   тадқиқ   этиб   бориш
  28   эҳтиёжи   ҳам   сақланиб   қолаверади.   Ҳуқуқий   маданият   -   умумий
маданиятнинг ажралмас таркибий қисми. Инсон онгида шундай ишонч қарор
топиши керакки, ҳуқуқий билимларга эга булган ва уларни амалиетда тадбиқ
эта   оладиган   кишигина   маданиятли   ва   билимли   деб   хисоблании   мумкин,
деган эди мамлакатимиз раҳбари И.А. Каримов. 
  Мамлакатда   ҳуқуқий   тарғибот   мавжуд   бўлмаган,   қонунлар   ва   ҳуқуқий
меъерлари   бекор   қилинган   вазиятни   бир   тасаввур   қилинг.   Кишилар
қонунларга   риоя   қилишни,   бошқа   фуқароларнинг   ҳуқуқларини   хурмат
қилишни йиғиштириб қўйганлар, ўз хохишларича суд қилиш ва жазодан озод
этиш ҳуқуқини эгаллаб олганлар. 
  Қонунларга   риоя  этишга   маъсулият   билан  ендашиш   биринчи   навбатда
ҳар бир кишининг ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқ бўлади. 
  Ҳуқуқий   маданият   -   киши   умумий   маданиятининг   таркибий   қисми.
Унинг   даражаси   ҳуқуқий   онг   даражаси   билан   белгиланади.   Хуш,   ҳуқуқий
онгнинг ўзи нима, у қандай шаклланади? 
  Ўз   ҳуқуқини   таниш   бу   ижтимоий   онг   соҳаларидан   бири   бўлиб,
билимлар, фикрлар, бахолашлар, фуқароларнинг ҳуқуққа муносабати ана шу
сохада шаклланади. Фуқароларда ўз ҳуқуқини таниш даражаси қанча юқори
бўлса, хуқуқий маданият даражаси ҳам юқори бўлади. 
  Агар   фуқаро   ҳуқуқнинг   аҳамиятини   тўғри   бахоласи   ва   унинг
талабларини   хурмат   қилса   у   қонунни   бўзмасликка   ҳаракат   қилади.
Фуқаролар   ҳуқуққа   хурматсизлик   муносабатида   бўлсалар,   улар   албатта
қонунга   зид   ҳаракат   қилади.   Ана   шунинг   учун   ҳам   ҳуқуқни   билиш   жуда
мухимдир. 
 Қонунларни билишни ўзи ҳали жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг юқори
даражада   эканлигидан   далолат   бермайди.   Қонунларни   яхши   билиш,   лекин
шундай бўлса-да уларнинг талабларига риоя этмаслик ҳам мумкин. 
  Кундалик   ҳаётда   шундай   ҳам   бўладики,   хатто   юридик   маълумотга   эга
бўлган   кишилар   қонунни   бўзадилар,   ваҳоланки,   улар   қонун   нималигини   ва
унга   риоя   қилиш   ғоятда   муҳим   эканлигини   жуда   яхши   биладилар.   Шу
  29   сабабли ҳуқуқий маданият мавжудлиги нафақат қонунларни билишни, балки
уларга риоя қилишни ҳам англатади. 
  Қонунларни   биладиган   кишилар   шахсий   ва   ижтимоий   манфаатларни
юридик   жиҳатидан   саводли   ҳимоя   қилишга,   шахс   ҳуқуқлари   ва
эркинликларини бўзилиш ҳолатларига тура оладилар. 
  Ўзбекистон   Республикасининг   Олий   Мажлисининг   1997   йил   29
августда   қабул   қилинган   “Жамиятда   ҳуқуқий   маданиятни   юксалтириш
миллий дастури” ҳақидаги қароридан: юксак ҳуқуқий маданият - демократик
жамият   пойдевори   ҳамда   ҳуқуқий   тизим   етуклигининг   ифодасидар.   У
жамиятдаги   турли   хил   ҳаетий   жараёнларга   фаол   таъсир   курсатувчи,
фуқароларнинг,   барча   ижтимоий   гуруҳларининг   жипслашувига
кумаклашувчи,   жамиятнинг   яхшилигини   ҳамда   тартиблигини   таъминловчи
ва мустахкамловчи омилдир. 
  Жамият   ва   давлат   тараққиётининг   ҳозирги   ҳолати   ҳуқуқий
муносабатлар   барча   иштирокчиларнинг   ҳуқуқий   маданиятини,   ҳуқуқий
саводхонлигини ҳар томонлама ошишини талаб қилмоқда. Ҳуқуқий маданият
ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эхтиёж ва изохий амалий фаолият мажмуи сифатида
жамият   ва   давлат   олдида   турган   вазифаларнинг   муваффақиятли   ҳал
этилишини таъминлайди. 
 Оилада, мактабдаги тарбия натижасида ва атроф мухит таъсирида бизда
нималар қилиш мумкин ва мумкин эмаслиги, яхшилик ва ёмонлик, кишилар
ўртасида   ўзаро   муносабатлар   қоидалари   тўғрисида   тасаввурлар   пайдо
бўлади. 
Ўзбекистон   Республикасининг   Олий   Мажлиси   томонидан   қабул
қилинган   “Жамиятда   ҳуқуқий   маданиятни   юксалтириш   миллий   дастури”
нинг асосий мақсади - ҳуқуқий билимларни эгаллашлари ва уларни кундалик
ҳаётда   қуллай   олишлари   учун   мамлакатимизнинг   барча   фуқарорларида
ҳуқуқий маданиятни бир мақсадни кўзлаб шакллантиришдир. 
  Миллий   дастурда   шундай   дейилади:   “Шуни   назарда   тутиш   керакки,
ҳуқуқий   тарбия   инсонларни   ҳуқуқ,   қонунийлик   рухида   тарбиялаш,   қонунга
  30   ҳамда ҳуқуққа нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш билан чекланиб
қолмай балки шахснинг ижтимоий ҳуқуқий фаолиятида, унинг ҳуқуқий 
30 маданиятида   ўзининг
ифодасини топади”.
  Маълумки,   шахсларнинг   ҳуқуқий   билими,   ҳуқуқий   онги,   маданияти
қанчалик   юқори   бўлса,   шунча   ҳуқуқий   муносабатларда   қонун-қоидалардан,
ҳуқуқ нормалардан фойдаланиши осон бўлади. 
  “Биз,   -дейди   И.А.   Каримов,   -   одамларнинг   эскича   психологиясини
ўзгартириб, уларда янги  ҳуқуқий онгни шакллантирмоғимоз лозим. Шундай
бўлсинки, ҳар бир киши эркинликларини - айни вақтда муайян бурч, 
31 мажбурият   ва
маъсулият   эканлигини   чуқур   хис
этиб турсин”.
  Агар   ҳуқуқий   онг   билан   ҳуқуқий   маданият   бир   хил   таъсир   кучга   эга
бўлса,   ҳуқуқбўзарлик,   қонунга   риоя   қилмаслик   ёки   бошқа   ножуя   ҳаракат
амалга ошмайди. 
  Киши   ўзининг   бутун   ҳаёти   давомида   қонунга   доимий   боғликликда
бўлади. Киши самолётда учганда, кемада сўзганда, уй сотиб олганда, машина
хайдаганда,   уйланганда,   ўқиганда   ёки   ишлаганда   -   шу   сингари   ҳамма
ҳолларда у еки бу қонунларга иши тўшади. 
 Демократик ва фуқаролик жамият қуриш шароитида ҳар бир қонун 
фуқаро эркинликларининг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. Мустабид 
тўзум даврида эса аксинча, қонунлар имкон қадар инсон эркинликларини 
      
30
  Ўзбекистон   Республикасининг   Олий   Мажлиси   1997   йил   29   августда
қабул қилинган “Миллий дастур” дан   31
  И. А. Каримов “Янгича  фикрлаш ва
ишлаш давр талаби”. Тошкент. “Ўзбекистон”, 1997 йил, 120 бет. 
чеклар   эди   ва   шунинг   эвазига   хокимият   тепасида   турган   кучларнинг
ҳуқуқларини кенгайтирар эди. 
  31   Бугунги   кунда   мамлакатимизда   ҳалқимизнинг   ҳуқуқий   маданиятини
ошириш,   қонунга   хурмат,   итоат   қилиб   яшашни   мезонга   айлантириш
масаласига   катта   эътибор   берилмоқда.   Президентимиз   И.   А.Каримовнинг
Олий   Мажлис   олтинчи   сессияси   ҳамда   мамлакатимиз   Конституциясининг   9
йиллигига   бағишлаб   ўтказилган   тантанали   маросимида   сўзлаган   нутқида   бу
борада вазифалар аниқ ва равшан ифодалаб берган эди.
  Ўзбекистон   Президенти   И.А.Каримов   ҳозирги   кунда   ҳуқуқшунослик
фани   мухим   аҳамият   касб   этаётганига   эътиборни   қаратмоқда.   Дархақиқат,
жамиятнинг   ҳуқуқий   маданиятини   оширишда   ҳуқуқшуносликнинг   кулами
кенгайиб   бормоқда.   Ҳар   ким   ўз   ҳуқуқини   билиши,   фойдалана   олиши,
уларнинг   химоя   қилиш   учун   аҳолиниг   хуқуқий   маданиятини   ошириш
нечоғли мухим эканлигини ҳар доим эслаб тришимиз лозим. 
       
  32   Хулоса 
Давлат   ва   ҳуқуқ   масалалари   каби,   ҳуқуқий   онг   ва   маданият   ҳам
муаммоли ва долзарблигини, бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар
кўплигини   алоҳида   қайд   ўтиб   ўтиш   лозим.   Давлатимиз   қонунчилигида
ҳуқуқий   онг   ва   маданиятни   юксалтиришга   доир   номатив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг   етарли   эмаслигини   алоҳида   қайд   этиб   ўтиш   лозим.   Бундан
ташқари,   мавзуга   доир   илмий-амалий   анжуманлар,   очиқ   мулоқот   тарзидаги
йиғилишлар,   семинарлар   ўтказиш   мақсадга   мувофиқ,   шу   билан   бирга,
Ўзбекистонда   ҳуқуқий   онг   ва   маданиятни   юксалтиришнинг   илмий-амалий
асосларини яратиш учун ўзига хос замин яратиб беради. Шуни алоҳида қайд
этиб   ўтиш   керакки,   Ўзбекистонда   ҳуқуқий   онг   ва   ҳуқуқий   маданиятни
оширишнинг   илмий   консепцияси   ишлаб   чиқилиши   мақсадга   мувофиқ
бўлади.   Ана   шу   консепция   асосида   жамиятда   ҳуқуқий   онг   ва   маданиятни
ошириш   масалалари   тўлиғича   қамраб   олиниши   ва   фуқаролик   жамиятида
комил шахсларни тарбиялашнинг ўзига хос мактаби яратилса ажабмас. 
Ҳуқуқий   маданиятнинг   шаклланишига   аҳоли   қатламларининг   мавқеи,
манфаати, ёши, билими, жинси, касб-кори каби бир қатор ижтимоий омиллар
таъсир   этадики,   ушбу   хусусиятлар   ҳуқуқий   маданиятга   дифференциал
ёндашишни тақозо қилади. Субъектлари нуқтаи назаридан, ҳуқуқий маданият
қуйидаги турларга бўлинади: 
– шахс (фуқаро)нинг ҳуқуқий маданияти; 
– ижтимоий   (иқтисодий,   сиёсий,   ҳарбий,   ижодий,   этник,   диний   ва   б.)
гуруҳларнинг ҳуқуқий маданияти; 
– жамиятнинг ҳуқуқий маданияти; 
– давлат   хизматчилари   ва   бошқарув   органлари   ходимларининг   ҳуқуқий
маданияти; 
– ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш   органлари   ходимларининг   ҳуқуқий
маданияти; 
– ҳалқ вакилларининг ҳуқуқий маданияти. 
  33   Ҳозирги   замонда   урф-одатчилик   элементлари   куп   ҳолларда   оддий
ҳуқуқий   онг   даражасида   бўлиб,   ҳуқуқий   тизим   ва   ҳуқуқни   ташкил   қилиш
норматив   тизимда   умуман   йўқ.   Ҳуқуқда   ижтимоий   қадриятларни
ривожлантириш   Ўзбекистонга   хос   бўлиб,   унинг   қадр   –қимматини   тушуниш
долзарб   бўлиб   бормокда,   жамият   ҳаётида   ҳуқуқнинг   роли   юксалмокда.
Адолатли   демократик   жамиятнинг   фақатгина   инсон,   жамият   ва   давлат
манфаатларининг   бирлиги   ва   мутаносиблиги   негизида   барпо   этилиши
мумкин.   Улар   ўртасидаги   муносабатларининг   асосини   қонунийлик   ташкил
этмоғи лозим. 
Шу   мақсад   йулида   Республикамизда   «Демократик   жамиятга   юксак
ҳуқуқий   маданият»   шиори   билан   олға   қадам   ташлашимиз   лозим.     Шунинг
учун   давлатимизда   фуқароларни   ҳуқуқий   онгини   ва   маданиятини
ривожлантириш   борасида   чора   тадбирлар   ва   бир   қанча   ишлар   амалга
оширила бошланди. 
      «Жамият   ва   давлат   тараққиётининг   ҳозирги   ҳолати   ҳуқуқий
муносабатлар   барча   иштирокчиларининг   ҳуқуқий   маданиятини   ҳуқуқий
саводхонлигини   ҳар   томонлама   оширишда   талаб   қилмоқда.   Ҳуқуқий
маданият,   ҳуқуқий   билим,   ҳуқуқий   эътикод   ва   изчил   амалий   фаолият
мажмуаси   сифатида   жамият   ва   давлат   олдида   турган   вазифаларнинг
муваффақиятли ҳал этишни таъминлайди». 
Қонунлар,   фармонлар   ва   хукумат   қарорларининг   моҳиятини   чуқур
англаб   етиш,   барча   ҳаракатни   халқнинг   янги   ҳуқуқий   онгини
шакллантиришга   қаратиш   шу   жиҳатдан   аҳамиятлики,   унинг   воситасида
жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини кутаришга эришилади. 
Мамлакатда   инсон   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний
манфаатларини   таъминлаш,   ижтимоий   ҳаётнинг   барча   соҳаларини
демократлаштириш   учун   шарт-шароитлар   яратиш   ва   ҳуқуқий   давлат
асосларини   шакллантириш   заруриятидан   келиб   чиқиб,   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлисининг   IX   сессиясида   “Жамиятда   ҳуқуқий
маданиятни   юксалтириш   миллий   дастури”   ни   кабул   қилди.   У   ҳуқуқий
  34   маданиятни   юксалтириш   механизмининг,   аҳолининг   ҳуқуқий   тарбияси   ва
ҳуқуқ   ҳақидаги   тасаввурларини   шакллантириш   орқали   кишиларни   ҳуқуқий
онгини юксалтиришни назарда тутади. 
Президентимиз   И.А.Каримовнинг   аҳолиниг   ҳуқуқий   маданиятини
юксалтириш   ва   ҳуқуқий   тарбиясини   яхшилашга   қаратилган   ишлари   давлат
сиёсатининг   асосий   йуналишларидан   бири   сифатида   тан   олиш   зарурлиги
ҳақидаги ғояси унинг 1997 йил 25 июнда эълон қилинган “Ҳуқуқий тарбияни
яхшилаш,   аҳолининг   ҳуқуқий   маданият   даражасини   юксалтириш,
ҳуқуқшунос   қадрлар   тайёрлаш   тизимини   такомиллаштириш,   жамоатчилик
фикрини   ўрганиш   ишини   яхшилаш   ҳақида”   Фармонида   амалга   оширилди.
Унда   “аҳолининг   ҳуқуқий   маданиятини   ошириш   ва   ҳуқуқий   тарбиясини
яхшилаш   юзасидан   олиб   бориладиган   ишлар   давлат   сиёсатининг   асосий
йуналишларидан бири этиб белгилансин”, дейилган. 
Буларнинг   ҳаммаси   мамлакатда   аҳолининг   ҳуқуқий   маданияти   ва
ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги ишларнинг кенг миқёсида олиб
борилаётганлигидан   далолат   беради.   Жамиятнинг   ҳуқуқий   маданиятини   ҳар
бир   фуқаронинг,   ҳар   бир   оиланинг   ва   ҳар   бир   жамоанинг   маданиятидан
ташкил   топади.   Мамлакатимизда   аҳолининг   ҳуқуқий   саводхонлигининг
ошириш   борасида   кенг   кўламли   ишлар   амалга   оширилмоқда.   Бунинг   учун
юридик   ўқув   юртлари,   ҳуқуқ-тартибот   идоралари   ходимлари   малакасини
ошириш   марказлари,   фуқароларга   юридик   ёрдам   курсатиш,   ҳуқуқий
билимларни тарғиб қилиш, юридик адабиётлар, оммавий ахборот воситалари
орқали амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. 
  35   Адабиётлар
1. Рустамбаев  М.Х.,  Тухташева  У.А.  Адвокатура:  касб-  ҳунар   коллежлари
учун ўқув қўлланма. - Т.: Илм Зиё, 2010. – 232 бет. 
2. Рустамбаев   М.Х.,   Тухташева   У.А.   Суд   ҳокимияти   ва   Ўзбекистон
Республикасида суд-ҳуқуқ ислоҳотлар: илмий-публицистик нашр. - Тошкент:
ТДЮИ нашриёти, 2009. – 559 б.  
3. Саломов   Б.   Ўзбекистонда   адвокатлик   фаолияти.   -   Т.:   Адолат,   1-2   том
2000. – 225 б.
4.   O’ zbekiston Respublikasida advokatlik faoliyati:   Оliy vа o’rtа mаxsus  tа’lim
vаzirligi   tomonidan   5380100   yurisprudensiya   yo’nalishi   bo’yicha   bakalavriat
tаlаbаlаri   uchun   dаrslik:   2   jildlik.   /   Mualliflar:   G.Abdumajidov   va   boshq.   –   T.
Konsauditinform-Nashr, 2007.  – 360 b. - 472 b.
5. Жўраев   И.Б.   Ўзбекистон   Республикасида   адвокатлик   фаолияти.   Ўқув
услубий қўлланма. - Тошкент: ТДЮИ, 2010 йил. – 8.5 б.т.
  36