Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 979.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ун товаршунослиги

Купить
Ун Ун товаршунослиги товаршунослиги Ун турлари • Ун -кукунсимон маҳсулот бўлиб, бошоқли донлар, қора буғдой ва айрим дуккакли экинлар уруғини янчиш натижасида олинади. Ун-нон, булка кондитер макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатининг асосий хом ашёси бўлса, бижгитиш, кимё ва тўқимачилик саноатларида эса иккиламчи хом ашё сифатида қўлланилади. • Амалиётда "ун" термини унинг тури, типи нави сингари тушунчалар билан бирга қўлланилади. Уннинг тури, ун олинадиган дон туркимига боғлиқ бўлади. Айрим ҳолларда ун турли экинлар дони аралашмасидан олиниши ҳам мумкин. Бундай ҳолда ун аралашма таркибига мос равишда номланади. • Мамлакатимизда ва бошқа давлатларда қуйидаги ун турлари ишлаб чиқарилади: буғдой, жавдар, арпа, мааккажухори, сули қора буғдой, нухат, соя, буғдой - жавдар ва жавдар - буғдой унлари. • Осиё, Африканинг айрим мамлакатлари ва АҚШда оқ жухорни ҳам ишлаб чиқарилади. • Ўзбекистонда ва Европадаги мамлакатларда, шунингдек, АҚШ, Канада, Аргентина сингари йирик давлатларда ишлаб чиқариладиган уннинг асосий тури буғдой унидир. • Буғдой уни, аввало яхши кўпирган ғовак нон олинадиган ун сифатида нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатида катта аҳамиятга эга бўлиб, ундан юқори озуқабоплик қийматига эга бўлган, мазали нон ва булка маҳсулотларининг бир хил турлари тайёрланади. Буғдой уни қандолатчилик саноатида ҳам кенг кўламда куулланилади. шунингдек макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳам асосий хом ашё буғдой унидир. Саноатда қўлланилиши жиҳатидан жавдар уни иккинчи ўринда туради. Жавдар унидан ҳам ғовак, осон ҳазм бўладиган, мазали (аммо, буғдой уничалик даражада эмас) нон олиш мумкин. • Ун олиш усуллари янчиш дейилади. янчишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: бирламчи ва такрор (оддий, мураккаб) янчиш усули уннинг турини белгилайди. масалан, бирламчи янчилган ун ва ҳоказо . • Бир турдаги ундан кўпинча бир янчиш усулининг ўзида бир неча хил навлардаги ун олиш мумкин. Бир экин донининг ўзидан олинадиган ҳар бир ун нави учун янчиш жараёнида унинг таркибига кирувчи дон анатомик қисмларининг муайян миқдордаги нисбати белгиланган. Шу сабабдан ҳар бир ун нави ўзига хос кимёвий таркибга ва физикавий хусусиятларга эга. • Ҳар бир тур, усул ва навнинг уни кулланилишига кўра кичик турларга ажратилиши мумкин. Масалан, буғдой унининг айрим навларига нонбоп ун яъни нон булка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган, макаронбоп ун макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган сингари кичик турларга ажратилиши мумкин. Буғдой уни • Буғдой донидан нонбоп уннинг қуйидаги турлари олинади: ёрмача олий биринчи,иккинчи навли ва жайдари ун. ёрмача, олий биринчи ва иккинчи навлар буғдойни навли янчиш натижасида олинса, жайдари ун донни пўсти билин (оддий такрорий) янчишдан олиниди. • Олий биринчи иккинчи нав унлари икки ёки уч навли янчишда (бунда дондан олинган бирга ун бир навга хос бўлса) ҳам олиниши мумкин. • Навли ун "кучли" юмшоқ буғдойдан ҳам олинади, бунда юмшоқ шишасимон буғдой ва қаттиқ (20-30 % гача) буғдой ёки юмшоқ кучли буғдой ва оддий юмшоқ буғдой аралашмасидан фойдаланилади. Олий навли буғдой уни мағиз қисмларининг айниқса мағизнинг ички қатламларининг майин янчилишидан ҳосил қилинади. Бу навдаги ун қисмларининг ўлчами 0,1-0,2ммни ҳосил қилади. • Технолог жараёнда турли ҳажмдаги дон қисмларидан фойдаланишда уларнинг турлича озуқабонлик қийматларини ҳисобга олиб, навли янчишда ун турли навларга ажратилади. Масалан, ёрмача мағизнинг нисбатан йирик қисмларидан иборат бўлиб, бу қисмларнинг ўлчами 0,3-0,4 мм гача бўлади. • I навли ун майин янчилган мағиз қисмлари (унинг барча қисмлари) ва 2-3 % (ун вазнига нисбатан) доннинг янчилган ташқи қисмлари- қобиқ ва алейрондан иборат. I навли уннинг асосан қисмлари 0,2-3 мм ўлчамда янчилган бўлади. • II навли ун навли янчишда янчилган мағиздан ва 8-12 % (ун вазнига нисбатан) янчилган ташқи қисмлардан иборат бўлади. II навли ун II навли унга нисбатан йирикроқ бўлади. Бунда янчилган қисмлар ўлчами 0,2 - 0,4 мм ни ташкил этади. IIнавли ун ранги Iнавли унга нисбатан анча буғик (қорамтир) ранги бўлади, чунки дон ташқи қисмларининг миқдори анча кўп бўлиб, уларнинг ранги одатда саргимтир ёки кулранг тусда бўлади. Ун чиқиши • Турли янчиш усулларида бир хил навдаги ва бир хил миқдордаги дондан турлича миқдорда ун олиш мумкин. Янчилган яъни қайта ишланган дон ва аралашмалар умумий вазнига нисбатан олинган уннинг фоизларда ифодаланган миқдори ун чиқиши дейилиди. • Ҳар бир ун нави учун барча янчиш усулларида базис (асосий дастлабки) чикимлар миқдори белгиланган. Базис кўрсаткичларга эга бўлган донни қайта ишлашда уннинг чиқиши учун белгиланган (муайян ассортиментдаги) меъёрларни бажариш корхона учун асосий мажбурият ҳисобланади. Қуйида буғдой дони учун белгиланган базис янчиш кондицияси кўрсаткичлар берилган: • Намлик 14,5 • тоза донда кулдорлик (ифлос аралашмаларсиз) %да 1,97 • ифлос аралашмалар миқдори %да 1,0 • Шундан: • минерал аралашмалар 0,2 • зарарли аралашмалар 0,1 • зарарли аралашмалар ҳисобидан: талхак ёки бужун 0,05 • донли аралашмалар миқдори % да 1,0 • навли янчишда ҳажмий оғирлик г да 750 • Кўпинча тегирмонларга келтириладиган даннинг ҳақиқий сифат кўрсаткичлари базис кондицияларига мос келмайди. У ғалла қабул қилиш корхоналаридан тегирмонга юборилган донлар учун белгиланган кондиция меъёрлариданпаст юқори ёки мос бўлиш ҳоллари учрайди. Бундай ҳолларда ҳақиқий чиким ҳисобланади ва ҳисобланган чиким белгиланади. Ҳисобланган чиким муайян сифат кўрсаткичларига эга бўлган донни қайта ишлашда тегирмон учун мажбурият вазифасини утайди.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha