Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 669.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Узбекистан фонд бозорига молиявий бошқарув сиёсатининг таъсири

Купить
Узбекистан фонд бозорига молиявий бошқарув сиёсатининг таъсири 5341500 – “Молия инжиниринги” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ МУНДАРИЖА Кириш............................................................................................................. .........3 1-боб. Макроиқтисодий сиёсат ва қимматли қоғозлар бозори ривожланиши боғлиқлигининг назарий асослари.........................................8 1.1. Қимматли қоғозлар бозори ривожланиши ва иқтисодиётдаги ўрни.........8 1.2. Қимматли қоғозлар бозори глобаллашуви шароитида макроиқтисодий сиёсатнинг моҳияти...............................................................................................14 1.3 Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органлар.........................21 2-боб. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиши ва макроиқтисодий кўрсаткичлар тенденцияси................................................31 2.1. Ўзбекистонда қиммат ривожланишида ва аҳоли фаровонлигининг ўсишида муҳим ўрин тутади. Қимматли қоғозлар бозори ривожланиши туфайли, ҳозирда фонд биржаси индекси ушбу мамлакатнинг макроиқтисодий ҳолатини акс эттирувчи муҳим кўрсаткичга айланди. Унинг ривожланиши макроиқтисодий ривожланишни, таназзули эса, мамлакат иқтисодиёти инқирозга юз тутаётганлигини ифода этмоқда. Юқоридаги сабабларга кўра, қимматли қоғозлар бозорини макроиқтисодий сиёсат йўналишлари ёрдамида тартибга солиб туриш долзарб илмий масалалардан бири ҳисобланади. Молия бозорларидаги спекулятив амалиётларнинг давом этаётгани ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов тўхталиб шундай дейди: «Фонд, хомашё ва молия бозорларида катта спекулятив ўйинлар давом этаётгани, реал қийматга эга бўлмаган пул ҳажмининг кўпайиши, Халқаро валюта жамғармасининг кейинги баҳолаш миссияси баёнотида, жумладан, бундай дейилади: “Ўзбекистон жадал ўсишга эришди ва глобал молиявий инқирозга қарши самарали чоралар кўрди. Кейинги беш йилда Ўзбекистонда ўсиш суръатлари ўртача 8,5 фоизни ташкил этди ва бу Марказий Осиёдаги ўртача ўсиш кўрсаткичидан юқоридир» 2 . Миллий қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришда макроиқтисодий сиёсат таъсирини кучайтиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари етарли ўрганилмаганлиги танланган мавзунинг долзарблигини ва илмий-амалий аҳамиятга эга эканлигини белгилайди. Тадқиқотнинг мақсади – қимматли қоғозлар бозорига макроиқтисодий сиёсатнинг таъсир этиш механизми самарадорлиги оширилишига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот вазифалари сифатида қуйидагилар белги Тадқиқот предмети : - қимматли қоғозлар бозори ва макроиқтисодий сиёсатга таъсир кўрсатувчи жараёнининг ривожланишини шакллантирувчи омиллар; - Қимматли қоғозлар бозори жараёнига хос бўлган хусусиятлар ва қонуний асосланганлик; - Қимматли қоғозлар бозори макроиқтисодий сиёсат таъсири остида ривожланишининг услуб ва дастаклари жамланмаси ҳисобланади. Тадқиқот объекти – Ўзбекистон миллий қимматли қоғозлар бозори ва уни ривожлантиришдаги макроиқтисодий сиёсат, «Тошкент» Республика фонд биржаси ҳисобланади. Ишнинг тузилиш ва хажми. Ушбу битирув малакавий иши кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат булиб узвий кетма кетликда ифодаланган. I-боб. Макроиқтисодий сиёсат ва қимматли қоғозлар бозори ривожланиши боғлиқлигининг назарий асослари 1.1. Қимматли қоғ қимматбаҳо қоғозлар бозорида турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар фаолияти устидан етарли даражада назорат йўқлигини ҳам тасдиқлади» 2 , - дея таъкидланади. Қимматли қоғозлар бозори бир томондан иқтисодиётнинг хўжалик субъектлари учун молиявий таъминланиш манбаи бўлса, иккинчи томондан аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш турган маблағларини иқтисодиётга фаол жалб этувчи, пул маблағларини қайта тақсимловчи механизмдир. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётнинг янгидан вужудга келаётган ва фаолият юритаётган тармоқларини ривожлантириш учун турли шаклдаги ва ҳажмдаги инвестициялар керак бўлади. Иқтисодиётни инвестициялашнинг муҳим манбаларидан бири – бу, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобланади. Бўш турган маблағларни акциядорлик жамиятларига ёки давлат б Шу йўл билан Европа савдо марказига айланган италянлар пулларни бошқа давлатларга жўнатиш, айирбошлаш, сақлаш ва қарз бериш билан шуғуллана бошлашган. XIII асрда савдо-сотиқнинг ривожланиши тижорат кредитларини вужудга келишига ва унинг асосида векселни пайдо бўлишига сабабчи бўлди. Векселлар савдо пуллари сифатида тўлов вазифасида ишлатилган. Векселлар ўша даврда италиялик банкирлар ва савдогарлар бозор қилган жанубий ва жануби-ғарбий Европа мамлакатлари бўйлаб жуда кенг тарқалган. XIV асрга келиб Италия, Испания, Англия, Франциянинг ҳамма асосий савдо марказларида векселлар оммавий равишда ишлатила бошланди 3 . Шундай қилиб, вексел қимматли қоғозларнинг бир тури сифатида қулай ҳисоб-китоб воситаси бўлиб қолди. Ушбу янги молиявий дастак уни муомалада бўлиш қоидаларини, банкирлар ва савдог тенденция қимматли қоғозлар эволюциясида табиий ҳолатдир, чунки барча назарий талқинлар вақт ўтиши билан қимматли қоғозларнинг мазмунмоҳияти такомиллашиб боргани учун ўзгариб боради. Қимматли қоғозларга Ўзбекистон қонунчилигида қуйидагича таъриф берилади - қимматли қоғозлар – ҳужжатлар бўлиб, улар бу ҳужжатларни чиқарган юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади. Ушбу таъриф 1993 йилда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги қонунда келтирилган таъриф билан деярли мос тушади. Фақат янги қонунда “ пул ҳужжатларидир” деган ибора олиб ташланган. Бу бевосита қуйидаги жалб этиладиган маблағларни жалб қилиш, қайта тақсимлаш ва қайтариб тўлаш соҳасидаги мулкий ҳамда у билан боғлиқ номулкий ҳуқуқлардир 5 . Қимматли қоғозлар чиқарилиш турига қараб эмиссиявий ва эмиссия қилинмайдиган турларга бўлинади. Эмиссиявий қимматли қоғозлар - битта чиқарилиши доирасида бир хил белгилар ва реквизитларга эга бўлган, мазкур чиқарилиш учун ягона шартлар асосида жойлаштириладиган ҳамда муомалада бўладиган қимматли қоғозлардир 6 . Эмиссиявий қимматли қоғозларга – акциялар, облигациялар, ғазна мажбуриятлари кирса, эмиссия қилинмайдиган қимматли қоғозларга – депозит сертификатлари, қимматли қоғозларнинг ҳосилалари, векселлар киради. Шу ўринда айрим қимматли қоғозлар турларининг моҳиятини очиб бериш ўринлидир. Акциялар – ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъий назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради. Ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятининг акциялари фақат эгаси ёзилган акциялар бўлиши мумкин, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби уставда белгилаб қўйилади. Ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятларида акциядорларга акциялар ўрнига уларнинг номинал қийматига тенг суммада сертификатлар берилиши мумкин. Чиқариладиган акцияларнинг турлари, уларни тарқатиш ва жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш тартибини ҳар бир акциядорлик жамияти ўзининг Уставига асосан амалга оширади. Қимматли қоғозлар бозори молия бозорининг бошқа сегментлари каби ривожланган мамлакатларда эволюцион йўл – узоқ муддат ичида ва қийинчилик билан ривожланган. Замонавий қимматли қоғозлар бозори ўзида юқори даражадаги яхлит ва мукаммал технологик циклг инвесторлар қимматли қоғозлар билан бажарган амаллари учун камроқ комиссион тўловлар ва солиқлар тўлайди. Кейинги тенденция – бозор сегментларини кенгайтириш ва янги молиявий дастакларни амалиётга жалб этиш ҳисобига уюшган бозор савдо айланмасининг ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Ушбу савдо тизимини ривожлантиришнинг замирида янги инновацион компаниялар учун уюшган бозор имкониятларидан фойдаланиб, зарурий молиявий маблағларни жалб этиш ғояси мавжуд. Бунинг меваси сифатида деривативларни вужудга келиши ва ривожланишини келтиришимиз мумкин. Деривативлар – молиявий дастаклар ҳосилалари бўлиб, у маълум муддатга жойлаштирилган активлар бўйича мажбуриятларни ифодалайди. Деривативлар рискни қайта тақсимлашнинг қулай воситаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда молиявий дастаклар ҳосилалари (деривативлар) т 1.2. Қимматли қоғозлар бозори глобаллашуви шароитида макроиқтисодий сиёсатнинг моҳияти Жаҳон иқтисодиёти амалиётида давлатнинг иқтисодиётга аралашуви бўйича икки хил назария мавжуд: давлатнинг иқтисодиётни тўлиқ назорат қилиши ва иккинчиси давлат ўзини-ўзи бошқарувчи ташкилотлар орқали иқтисодиётга қисман аралашуви. Бозор иқтисодиёти шароитида ривожланган мамлакатлар бу икки ёндошувдан фойдаланиш йўлидан бормоқда. Тўғри, гап макроиқтисодий ислоҳотлар тўғрисида борганда ҳар бир давлат ўзининг миллий менталитети, иқтисодий ривожланиш даражаси ва табиий салоҳиятидан келиб чиқади. Айниқса, ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари мавжуд чуқур иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида жаҳон амалиёти тажрибасидан келиб чиққан хулосалар асосида ўзига хос бўлган йўлни танлаб олишади. Ҳукумат мамлакатда сифатидан фойдаланиши мумкин, иккинчи жиҳатдан эса фонд бозорини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ўтказиши мумкин. Макроиқтисодий сиёсат фискал, монетар, инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни ўз ичига қамраб олади. Ушбу иқтисодий сиёсат йўналишларини аҳоли фаровонлиги ва молия бозорларига, жумладан қимматли қоғозлар бозори фаолиятига ижобий ва салбий таъсирини қўриб чиқамиз. Фискал (солиқ-бюджет) сиёсат – давлат даромадлари ва харажатлари доирасидаги ҳаракатлар мажмуидир. Ҳукумат солиқ ставкалари ва бюджет харажатларини ўзгартириш орқали макроиқтисодий ҳолатга ўз таъсирини ўтказади. Давлат ва хўжаликларни боғлаб турувчи бўғин бу - бюджетдир, аҳоли ва корхоналардан солиқ кўринишида маблағлар йиғиб олади ва ижтимоий ёр-дам ва трансфертлар кўринишида аҳоли ва корхоналарга сарф қилади. Д ставкасини қисқартирилиши аҳоли даромадига таъсир кўрсатиб, кўпроқ пул сарфлаш имконини беради. Натижада ялпи ички талаб ошади ва шунга яраша таклиф ҳам ошиши лозим. Ишлаб чиқарувчилар ўз фаолиятларини кенгайтиришлари учун қўшимча маблағ ва ишчи ўринларига эҳтиёж сеза бошлашади. Бу эса, юқорида кўрганимиз бевосита солиқларни камайтириш натижалари билан бир хил ҳолатни вужудга келтиради. Таҳлилларимиз кўрсатишича, иккала вазиятда ҳам корхоналар қўшимча маблаққа эҳтиёж сезади. Қўшимча маблағлар эса ички ва ташқи молия бозорларидан, банк кредитлари, қимматли қоғозлар бозори орқали жалб этилади. Солиқ ставкаларини ошириш ёки тушириш борасида иқтисодий таълимотлар тарихига назар соладиган бўлсак қарама-қарши фикрларга дуч келишимиз мумкин. Барчамизга маълумки тарих бир нечта иқтисодий мактаблар олиб келади дейди 9 . Шунингдек, Адам Смит солиқ солишнинг тўртта тамойилини асослаб берди ва бу тамойиллар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Иқтисодий адабиётдаги қатор иқтисодий фикрларини инкор қилган ҳолда иқтисодиётда ўзига хос “инқилоб” қилган Жон Кейнс давлатнинг иқтисодиётга аралашувини қатъий туриб ёқлаб чиқди. Унинг фикрича, ялпи талаб иқтисодиётда муҳим аҳамият касб этади ва у одамларнинг истеъмолга бўлган мойиллигига катта эътибор қаратади. Ялпи талабни рағбатлантирувчи воситалардан бири сифатида камбағаллар учун солиқни камайтириш, бойлар учун эса солиқларни оширишни таклиф этади 10 . Ҳаёт тажрибаси шундан далолат берадики, мамлакатда юридик ва жисмоний шахслар учун кўп турдаги ва юқори ставкали солиқларнинг амал қилиши натижасида солиқ тўлашдан қочиш ҳамда турли йўл солиқ ставкалари (%да) 1.1 - расм. Артур Лэффер эгри чизиғи 11 . Лекин N нуқтадаги солиқ ставкалари ишлаб чиқаришни рағбатлантирмайди, L нуқтадаги солиқ ставкалари ишлаб чиқаришни кенгайишига асос яратади ва бунинг натижасида мамлакатда яратилаётган миллий даромад ортади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган солиқ сиёсати таҳлили йилданйилга солиқ ставкаларини камайиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Ўзбекистон ҳукуматининг 2008 йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш ва юмшатишга қаратилган инқирозга қарши чоралар дастурида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. “Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ юкини янада камайтириш, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўл туширган ҳолда орттирилган маблағларни жаҳон талабларига жавоб берадиган, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлида замонавий техник-технологик қуролланишга, инновацион лойиҳаларни амалга оширишга сарфлаш имкониятини яратиш мақсадида изчил олиб борилаётган индустриал сиёсат билан ҳам изоҳлаш мумкин. Давлат харажатларининг ўзгариши жамият бойликларига бўлган талабнинг ўзгаришига олиб келади 13 . Масалан, ҳарбий мақсадлардаги харажатларни ошиши хўжалик субъектларига бўлган давлат буюртмаларининг ошишига олиб келиши мумкин, зеро бунда бозорда неъматларга бўлган талаб эгри чизиғи ўнга сурилади. Ёки давлат темир йўл қурилишига ва автомобил йўлларини таъмирлашга кетадиган харажатларни бирданига қисқартирса ушбу тармоқ инфратузилмасига хизмат қилувчи ташкилотларда бўлган иш ҳажмининг пасайиш Монетаристлар фикрича: аҳоли ва корпорациялар даромадларига солиқ ставкаларининг туширилиши бюджет тақчиллигини келтириб чиқаради ва бу инфляцияга қарши курашни қийинлаштиради 15 . Шунинг учун бюджет харажатларини камайтириш лозим, талабни рағбатлантириш учун қилинадиган харажатлар ва ҳар хил ижтимоий қўллаб-қувватлаш сарфларидан воз кечиш керак. Лекин, давлат бюджети харажатларини ошириш давлат даромадлари билан узвий боғлиқ. Харажатларни даромадлардан кўп бўлиши бюджет тақчиллигини келтириб чиқаради. Даромадларни ҳам харажатга қараб солиқлар ҳисобига ошириб бориш кутилган самарани бермайди, чунки, харажатларни ошириш орқали ялпи ички талабни ошириш йўли билан бўш ишчи ўринларини ташкил этиш ва иқтисодий ривожланишга эришиш солиқларни ошириш орқали чиппакка чиқиши мумкин. Демак, давлат бю • капитал бозорида ғазна мажбуриятлари ҳажмини ўзгартириш орқали иқтисодиётда пул массасини назорат қилган ҳолда хўжалик ривожига эришиш тушунилади. Ушбу бешта амалиёт макроиқтисодий ҳолатга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. 1.3 Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органлар Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат органлари ва уларнинг вазифалари Агар АҚШ каби мамлакатда қимматли қоғозлар бозори ҳақидаги қонун хужжатларининг вужудга келиши жараёнига оммавий можаролар, найрангбозлик ва товламачиликлар жиддий таъсир кўрсатган бўлиб, ҳозирги вақтда фонд бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши парламентнинг ушбу бозор иштирокчилари томонидан йўл қўйилган суистеъмолликларга муносабати сифатида шаклланган бўлса, Ўзбекистонда эса ушбу жараёнлар режали равишда, ҳукумат ҳамда б 1929 йилги "қора қуш" деб номланган кўзги танглик ва якиндагина (1998 йил 17 август) Россия қимматли қоғозлар бозоридаги муваффақиятсизлик бунга яқкол мисол бўлади. Ушбу воқеалар, сўзсиз, фонд бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши механизмининг самарасизлиги окибатида содир бўлди. Қимматли коғозларнинг бир маромда ва хатарсиз муомалада бўлиши учун мазкур соҳага оид қонуний меъерларни барпо этиш ҳамда уларни доимий равишда такомиллаштириб боришни, оддий фуқародан тортиб, то давлат органларигача кимматли қоғозлар бозорининг барча иштирокчилари томонидан қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишни ўзида уйрунлаштирувчи тизим зарур тизим сармоядорларнинг қонуний хуқуқларини ҳимоя қилишга ва сақлашга йўналтирилиши лозим, чунки айнан улар қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларинин барқарорликка эришган ҳолда, давлат бу билан иқтисодиётнинг ўзини–ўзи тартибга солиши, пул маблағларининг бир тармоқдан бошқасига окиб келиши учун шароит яратади, шу тариқа халқ хўжалиги мустаҳкамланади (қимматли қоғозлар бозорининг бир маромда фаолият кўрсатиши иқтисодиётга самарали таъсир кўрсатади). Ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари шундан далолат бермоқдаки, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш нуқтаи назардан тартибга солишни давлат ва профессионал (яъни махсус ташкил этилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган) бўлакларга бўлиш энг мақсадга мувофиқ усул саналади. Бундай тақсимотга мувофиқ қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишнинг бир неча асосий моделлари мавжуд. Биринчи модел қимматли қоғозлар бозорини бозор инфратузилмаларининг фаолият кўрсатишига, профессионал иштирокчилар ҳамда савдолар ташкилотчиларининг мақомига, сармоядорлар хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга таалуқли асосий (фундаментал) ҳуқуқий меъёрларни белгилаш ва қимматли қоғозлар бозоридаги муносабатларнинг ривожланиш мониторингини амалга ошириш;  ресурслар (давлат ва хусусий ресурслар)ни қимматли қоғозлар бозорини ташкил этиш мақсадлари учун тўплаш; давлат энг йирик эмитент ва сармоядор ҳисобланади; у қимматли қоғозлар бозорининг воситаларидан макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишда фойдаланади (очиқ бозордаги операциялар);  "ўйин қоидалари"ни белгилаш (эмитентларга, сармоядорларга, профессионалларга қўйиладиган талаблар, операция ва ҳисоб андозаларини тасдиқлаш);  бозорнинг молиявий барқарорлиги ва хавфсизлиги фаолиятини назорат қилиш, шунингдек, қимматли қоғозлар бозори тўғрисида қонун хужжатларини қабўл қилиш. Қимматли қоғозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши ваколатли органлар томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:  қимматли қоғозлар ва эмиссия рисоласини рўйхатга олиш, эмитентлар томонидан уларда кўзда тутилган шартлар ҳамда мажбуриятларга риоя этилишини назорат қилиш;  эмитентлар ва бозор иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар ҳақидаги ахборотнинг ошкор этилишини таъминлаш;  мўтахассисларни шаходатлашдан ўтказиш, инвестиция муассасаларига лецензиялар бериш ва улар фаолиятини назорат қилиш;  сармоядорлар ва қимматли қоғозлар бозорини бошқа иштирокчиларининг шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича хулосалар чиқариш, бозор иштирокчилари томонидан бажарилиши л солиққа тортиш билан боғлик меъёрий хужжатларни ишлаб чиқишда Давлат Солиқ Қўмитаси ҳам иштирок этади. Адлия вазирлигининг роли ҳам алоҳида, у мазкур соҳага оид ишлаб чиқилган ва кўриб чиқиш учун тақдим этилган у ёки бу меъёрий ҳужжатларнинг амалдаги қонунчиликка мос келишини экспертизадан ўтказади. Қимматли коғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг энг муҳим усулларидан бири – бу қимматли қоғозларни муомалага чиқаришда уларнинг рўйхатдан ўтказилиши ҳисобланади. Қимматли коғозлар ҳаракатининг ушбу босқичида тартибга солувчи орган қимматли қоғозлар эмиссияси аниқ инвестицион лойиҳа остида амалга оширилаётганлигига, сармоядорларнинг маблағлари самарали, олдиндан ишлаб чиқилган бизнес–режага мувофиқ сарфланишига ва кейин фойда келтиришига ишонч хосил қилиши керак. Айнан эмиссияни мазкур органларнинг мақомини аниқ белгилаб бериш масаласи охиригача ҳал этилмаган (Украина), ёки бундай органлар умуман ташкил этилмаган (Арманистон). Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишнинг жаҳон тажрибаси шундан далолат бермоқдаки, қимматли қоғозларнинг миллий бозори етарли даражада ривожланишига эришилганда, қимматли қоғозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши вазифасини ижроия хокимияти таркибига кирмайдиган ва ҳукуматдан мустақил равишда қарор қабўл қилувчи махсус ваколатланган давлат органи амалга ошириши мақсадга мувофиқдир. Бундай мустақилликнинг зарурати шу билан шартланганки, давлат қимматли қоғозлар бозорида бир йилнинг ўзида давлат қимматли қоғозларининг эмитенти, сармоядор (яъни, миллий ва ҳорижий компаниялар акциялари йирик пакетларининг эгаси) ва қимматли қо қоғозлар ва фонд биржалари бўйича Давлат комиссияси ташкил этилди. Комиссия республиканинг ҳар бир вилоятида ўз бўлинмасига эга бўлди. Комиссия фонд бозорини тартибга солиш соҳасидаги қонун лойихаларини ишлаб чиқиш, қимматли қоғозлар нашрларини рўйхатга олиш, эмитентлар фаолиятини назорат қилиш, қимматли қоғозлар бозо рининг профессионал иштирокчидарига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини назорат қилиш ишларини амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 26 мартдаги Фармонига мувофиқ юқорида қайд этилган комиссиянинг негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда Марказ) тузилди. У вилоятларда Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари таркибида ўзининг ҳу  қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи сармоядорлар–юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;  сармоядорлар ва жамоатчиликни қимматли қоғозлар бозорининг аҳволи ҳамда унинг иштирокчилари тўғрисида кенг хабардор қилиш;  қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфратузилмасини ташкил қилишда иштирок этиш;  вазирликлар, идоралар, маҳаллий бошқарув идоралари, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал ва нопрофессионал иштирокчилари фаолиятларини мувофиқлаштириш. Марказга Бош директор етакчилик қилади. У ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Раисининг ўринбосари ҳисобланади. Бош директорнинг икки ўринбосари ҳукумат томонидан тайинланади. Марказ вилоятларда ўз бўлимларига эга бўлиб, бу бўлимлар ҳам Давлат мулки қўмитасининг томонидан ахборотнинг тўлиқ ошкор этилишини назорат қилади, акциядорлик жамиятларини бошқаришга доир сармоядорларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш чора – тадбирларини амалга оширади. II-БОБ. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиши ва макроиқтисодий кўрсаткичлар тенденцияси 2.1. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорининг ҳуқуқийинституционал асосларини ривожланиши Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг кенг кўламда олиб боришдаги энг асосий масала мулкчилик муносабатларини ўзгартирилиши бўлди. 1991 йил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди, қонун асосида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур ҳам хусусий мулкчилик, ҳам қимматли қоғозлар бозори шаклланишининг пойдевори бўли инвестицияларини жалб қилиш борасида 1991 йил Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида” қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестицияларини амалга оширишнинг ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий қоидаларини ва бу фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилаб, чет эл капиталига кафолатлар таъминлаб берди. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикасининг халқ хўжалигини ривожлантиришга ва республика иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига кўмаклашиш мақсадида чет элнинг моддий, молиявий, интеллектуал ва бошқа ресурсларни жалб этишга ва улардан самарали фойдаланишга қаратилгандир. Қонун чет эллик инвесторларга мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорига кириб келиши учун замин яратди. 1992 йил “Биржалар ва биржа шунингдек, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларни бузганлик учун қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига нисбатан жазо чоралари белгиланди. Шу йилнинг 26 апрелида эса Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Бу қонун 1992 йил декабрда қабул қилинган “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида”ги қонунни кўп жиҳатдан тўлдириб акциядорлик жамиятларини тузиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатиш, акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солиб берди. Қишлоқ хўжалиги, банк, инвестиция ва суғурта фаолияти соҳасида, шунингдек, давлат корхоналарини хусусийлаштириш чоғида акциядорлик жамиятларини тузиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари қонун йўли билан белги қонунлар такомиллаштирилиб, уларга ўзгартиришлар киритган ҳолда ягона “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг асосий мақсади – қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунларнинг номларини бир хиллаштиришдан, уларни халқаро стандартларга яқинлаштиришдан, шунингдек, хорижий молия бозорларига интеграциялашиш учун зарур шароитларни яратиш йўли билан мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорининг жадал ривожланишини таъминлашдан иборатдир. Қонуннинг алоҳида моддасида ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган қонунлар рўйхати берилган. Улар орасида жумладан, ҳозирга кунда қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги муносабатларни тартибга солиб турган “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўр биржасини ташкил этиш ҳамда хусусийлаштирилиши керак бўлган давлат объектларини у орқали савдоларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилди. Фармон республика фонд биржасини ташкил этиш ҳамда унда хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг биринчи туркумини жойлаштиришни таъминлаш борасида катта аҳамиятга эга бўлди. Президент Фармонини бажариш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил “Тошкент Республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорда “Вақт” очиқ турдаги Миллий депозитарий акциядорлик жамиятини ташкил этиш, ва унинг зиммасига қимматли қоғозларни рўйхатга олиш ва бир жойдан иккинчи жойга кўчириш вазифаси топширилди. Ўз тўсиқларга барҳам берди, қимматли қоғозлар билан савдо қилишда бир қатор солиқ имтиёзлари берилди. Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва очиқ турдаги акциядорлик жамиятларини ташкил этиш билан бир вақтда тегишли акциялар улушини қисқартириш орқали республика аҳолисини чет эл инвесторларини иқтисодий ислоҳотлар жараёнига кенг жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Молия бозорлари ва қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2003 йил қабул қилган Фармони ва уни бажариш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил қабул қилган “2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусу активлари 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида ички аудит хизмати жорий этилиши белгилаб берилди. Бундан кўзланган асосий мақсад акциядорлик жамиятларини бухгалтерия ҳисоби юритилишини таҳлил қилиш, солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар тўғри юритилишини текшириш, корхона мулкдорлари манфаатини ҳимоя қилиш, директорлик корпуси томонидан уларнинг манфаатларига зид хизматлар амалга оширилишини олдини олиш, бундай ҳолатлар юзага келганда бу ҳақда мулкдорларга ахборот беришдан иборатдир. “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонун қабул қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2008 йил 28 июлдаги 160-сонли қарорининг қабул қилиниши бозори ривожланишида салмоқли давр бўлиб қолди. Қимматли қоғозлар бозорини ташкил этиш ҳамда тартибга солиш бўйича керакли барча қонуний меъёрий ҳужжатлар яратилди. 2.2. Макроиқтисодий ўсиш ва фонд бозорининг ривожланиш босқичлари Президентимиз жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози билан боғлиқ халқаро майдондаги ўзгаришлар ва турли салбий тенденцияларга баҳо берар экан, мазкур жараёнларнинг ўтган давр мобайнида мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланиш кўрсаткичларига таъсир кўрсатмасдан қолмагани ва Ўзбекистон иқтисодиётининг 2012 йилга мўлжалланган ўсиш суръатлари ва самарадорлигини таъминлашда катта қийинчиликлар туғдириши мумкинлигини ташвишланарли ҳол сифатида таъкидлаб ўтди. Барчамизга маълумки, мазкур жараёнларнинг таъсирини реал баҳолаган ҳолда, мамлакатимиз раҳбари инқирознинг дастлабк Шуниси эътиборлики, мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилган самарали иқтисодий сиёсат, энг аввало иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳар томонлама пухта ўйланган ўз тараққиёт йўлимиз – ўзбек моделининг тўғри танлаб олингани ва унинг муҳим тамойилларига оғишмай амал қилиб келинаётгани инқироз шароитида иқтисодиётимиз учун ўзига хос “хавфсизлик ёстиғи” вазифасини бажарди. Айниқса, маъмурийбуйруқбозлик тизимидан бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма- босқич амалга ошириш йўлига юртимизда қатъий амал қилиб келинаётгани, давлатнинг бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олгани, мамлакатимизда молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизими, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада Маълумки, Халқаро валюта жамғармаси Келишув моддаларининг IVмоддасига биноан жамғарма ҳар йилда бир марта аъзодавлатлар билан икки томонлама муҳокама ўтказади. Жамғарма ходимларидан иборат гуруҳ мамлакатга ташриф буюриб, иқтисодий ва молиявий маълумотлар йиғади ҳамда мамлакат иқтисодиёти ва иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришларни расмий шахслар билан муҳокама қилади. Ўз қароргоҳига қайтгач, ходимлар ХВЖ Ижроия кенгашидаги муҳокама учун асос бўлиб хизмат қиладиган баёнот тайёрлайдилар. 2011 йилнинг 2-15 ноябрида Халқаро Валюта Жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари Вероника Бакалу хоним раҳбарлигидаги миссияси Тошкент шаҳрида бўлди.Халқаро валюта жамғармасининг кейинги баҳолаш миссияси баёнотида жумладан бундай дейилади: “Ўзбекистон жадал ўси 2.1-расм. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида ўсиш динамикаси, фоизда 17 . Расмдан кўринадики, агар мамлакатимизда ЯИМнинг ўсиш суръатлари 2000-2003 йилларда 3,8-4,2 фоиз, 2004-2006 йилларда 7-7,3 фоиз, 2007-2008 йилларда эса 9-9,5 фоиз даражасида кузатилган бўлса, кейинги йилларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мазкур кўрсаткичга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бироқ, юқорида таъкидлаб ўтилган омиллар орқали мамлакатимизда 2009-2011 йилларда ҳам ЯИМнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда. Мамлакатимиз ЯИМ ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлашда иқтисодиётдаги етакчи тармоқларнинг юқори ўсиш суръатлари мустаҳкам замин тайёрламоқда. Жумладан, 2011 йилда саноат ишлаб чиқариши 6,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,6 фоиз, чакана савдо айланм 2.1-жадвал Ўзбекистонда иқтисодиётнинг асосий тармоқ ва соҳаларидаги ўсиш суръатлари, фоизда 18 Жадвалдан кўринадики, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида дунё миқёсида ялпи талаб, савдо ва инвестициялар ҳажмининг сезиларли даражада қисқариши юртимиз иқтисодиётига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатди. Хусусан, инқироздан олдинги 2007 йилда чакана савдо айланмаси ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатишнинг қўшимча ўсиш суръатлари даражаси (тегишли равишда 21,0 ва 20,6 фоиз)нинг кейинги йилларда сезиларли пасайиши кузатилди. Бироқ, шуниси эътиборга лойиқки, шундай мураккаб ва қийин шароитда ҳам иқтисодиётнинг асосий тармоқ ва соҳаларида иқтисодий ўсишнинг юқори ва барқарор суръатлари сақланиб қолмоқда. Иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат ўзгаришлари Кейинги йилларда иқтисоди 14,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2011йилда бу кўрсаткич 24,1 фоизга етганида яққол кўриш мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Саноат маҳсулоти умумий ўсишининг қарийб 70 фоизини юқори қўшилган қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган соҳалар ташкил этди. Бугунги кунда иқтисодиётимизнинг локомотивига айланган машинасозлик ва автомобилсозлик (12,2 фоиз), кимё ва нефть-кимё саноати (9,4 фоиз), озиқ-овқат саноати (13,1 фоиз), қурилиш материаллари саноати (11,9 фоиз), фармацевтика ва мебелсозлик (18 фоиз) 2011 йилда жадал суръатлар билан ривожланди. Умумий ҳолда саноат тармоқлари ишлаб чиқариш суръатларининг ўсишини 1990 йил даражасига таққослайдиган бўлсак, 2011 йилда бу кўрсаткичлар бир неча марта ўсганини кўришимиз мумкин (2.2-жадвал). 2.2-жадвал Саноат тармоқлари ишлаб чиқари Енгил саноат 100 159,2 4 марта Озиқ-овқат саноати 100 150 6,4 марта Бошқа соҳалар 100 162,6 6,2 марта *Изоҳ: 2011 йилнинг дастлабки баҳолашмаълумотлари. Жадвалдан кўринадики, мустақиллик йилларида мамлакатимиздаги саноат тармоқларида ишлаб чиқариш суръатлари 3,2 марта ўсган. Ушбу ўсишни таъминлашда, айниқса, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноатининг 13 марта, озиқ-овқат саноатининг 6,4 марта, енгил саноатнинг 4 марта ўсиши сезиларли таъсир кўрсатди. Қурилиш материаллари саноатининг ўсиши дастлабки 10 йил ичида, яъни 2000 йилда 58,4 фоизни ташкил этган бўлса, кейинги йилларда мазкур соҳани ривожлантиришга қаратилган эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида 2011 йилдаги ўсиш 1,5 мартани ташкил этди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2011йилда 11,2 фоизга ўсди, 2000йилга - саноатни ривожлантиришда банк кредитлари таъсирчанлигини ошириш; - саноатни ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг улушини ошириш; - маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш; - маҳаллийлаштириш дастури ва халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида яратилган имтиёз ва преференциялардан кенг фойдаланиш; - ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш, кичик корхоналар маҳсулотларини экспортга йўналтиришга кўмаклашиш. Таъкидлаш керакки, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва бу соҳаларни диверсификация қилишга қаратилаётган улкан эътибор экспорт ҳажми, унинг таркиби ва сифатига ижобий таъсир кўрсатди. 2011йилда экспорт маҳсулотлари ҳажми 2010йилга нисбатан қарийб 15,4 фоизга кўпайди ва 15 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этди. Бу 2000йилга 2.2-расм . Ўзбекистонда ташқи савдонинг динамикаси, миллиард АҚШ долл. ҳисобида. 20 Ташқи савдо айланмаси таркибидаги бундай ижобий ўзгаришлар мустақиллик йилларида мазкур соҳага қаратилган эътибор, хусусан экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллабқувватлашга йўналтирилган иқтисодий сиёсат натижалари ҳисобланади. “Ўзбекистон мустақилликкача бўлган даврдаги четга хомашё чиқарадиган ва тайёр маҳсулотлар, асосан истеъмол товарларини олиб кирадиган мамлакатдан бугунги кунда тобора қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотларни экспорт қиладиган ва кўпроқ ишлаб чиқаришни техник ҳамда технологик модернизация қилиш учун мўлжалланган юқори технологиялар асосидаги ускуналарни импорт қиладиган мамлакатг 2.3-расм . Давлат бюджети кўрсаткичларининг бажарилиш даражаси, фоизда. 22 Расмдан кўринадики, 2000-2004 йиллар давомида мамлакатимиз давлат бюджети тақчиллигини -1,0 фоиздан -0,4 фоиз даражасига қадар пасайтиришга, 2005-2008 йиллар давомида эса давлат бюджети тақчиллигига барҳам бериб, давлат бюджети профицитини 0,1 фоиздан 1,5 фоизга қадар оширишга эришилди. Кейинги йилларда мазкур жараёнларга ҳам жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ўзининг салбий таъсирини кўрсатишига қарамасдан, бюджет профицитини сақлаб қолишга эришилмоқда. Хусусан, жуда мураккаб кечган 2011 йилда ҳам мақсадга мувофиқ йўналтирилган чора-тадбирлар натижасида бюджет даромадлари унинг харажатларидан ортиш ҳажми ЯИМнинг 0,4 фоизи даражасида бўлишига эришилди. Умуман олганда, давлат бюджети соҳасидаги бундай натижаларни қўл хусусий секторга ўтказиш орқали давлат бюджети харажатларини оптималлаштириш, янги саноат йўналишларининг ривожлантирилиши ҳамда хусусий сектор молиявий ҳолатининг мустаҳкамланиши, шунингдек, унинг мамлакат иқтисодиётидаги роли ва улушининг ортиши каби омиллар сезиларли таъсир кўрсатди. Мустақиллик йилларида давлат бюджети харажатларининг таркиби сифат жиҳатидан ўзгарди. Ҳозирги вақтда давлат харажатлари таркибида кучли ижтимоий сиёсат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни амалга оширишни молиялаштириш асосий ўрин тутади. Натижада ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган харажатлар улуши 1990 йилдаги 31,5 фоиздан 2000 йилда 42,5 фоизга ва 2010 йилда 59 фоизга изчил ўсди 23 . 2011йилда Давлат бюджетининг харажатлар қисми 2010йилга нисбатан 25,4 фоизга, 2000йилга нис Қимматли қоғозлар бозори бозор иқтисоди ѐ тининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланса, фонд биржаси эса бозор қтисодиётининг зарурий бўғини ҳисобланади. Тошкент Республика фонд биржаси – бу қимматли қоғозлар бозорига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар (Марказий депозитария, Ҳисоб-клиринг палатаси, иккинчи поғонали депозитариялар, брокерлик идоралари) билан биргаликда қимматли қоғозлар билан савдо жараёнларини янада такомиллаштириб бориш орқали фонд бозорининг барча субъектлари учун инвестиция манбаларига эркин кира олиш имкониятини яратиб берувчи ташкиллашган ва доимий фаолият кўрсатадиган қимматли қоғозлар бозоридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21-январдаги «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривож ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва уларни ―Тошкент Республика фонд биржаси савдолари орқали жойлаштириш ҳисобига, корхона ривожланиши учун ички ва ташқи капитал бозоридан чекланмаган миқдорда инвестиция ресурсларини жалб қилишлари мумкин. Мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорининг шаклланишида ―Тошкент Республика фонд биржаси фаолиятини баҳолаб таъкидлаш мумкинки, унинг ташкил этилиши ва савдо битимлари замонавий технологиялар асосида амалга оширилиши натижасида барча инвесторлар учун қимматли қоғозлар бозорида қулай ва очиқ иштирок этиш имконияти пайдо бўлди. “Тошкент” РФБнинг 2011 йилдаги асосий кўрсаткичлари Тошкент Республика фонд биржаси мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорининг асосий савдо майдони ҳисобланади. 2011 йил натижалари бўйича биржа савдо ҳажми қимматли қоғозлар бозори ум 2.4 - расм “Тошкент” Республика фонд биржаси савдо айланмасининг 2007-2011 йиллардаги динамикаси. 25 Республикамиз қимматли қоғозлар бозорининг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий кўрсаткичи бу - иккиламчи бозорнинг ривожланиш даражаси ҳисобланади. Таҳлилларга кўра, сўнгги беш йил давомида фонд биржаси савдо айланмасида қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори устунлик мавқеига эга бўлмоқда. Хусусан, қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорда эркин муомалада бўлиш даражаси йилдан-йилга ўсиб бориши натижасида 2011 йилда унинг айланмаси 2010 йилга нисбатан 2,5 баробарга ошди. 48 49 25 РФБ “Тошкент” 2011 йил натижалари бўйича ҳисобот, www . uzse . uz 2.5 -расм “Тошкент” Республика фонд биржаси савдо айланмасида иккиламчи бозорнинг 2007-2011 йиллардаги динамикаси. 24 Биржа савдоларининг 2011 йил натижаларига кўра, қимматли қоғозларни бирламчи жойлаштирилиш ҳажмининг умумий биржа айланмасидаги улуши 47,0 % ни ѐ ки 100,2 млрд. сўмни ташкил этди. Шундай қилиб, фонд биржа айланмасининг умумий ҳажми қуйидаги ҳолатни кўрсатмоқда: Бирламчи жойлаштириш ҳажми: - хусусийлаштирилган корхоналар акциялари - 6,8 млрд.сўм( 2010й.– йўқ); - қўшимча акциялар эмиссияси - 59,03 млрд.сўм (2010й. – 20,3 млрд.сўм); - корпоратив облигациялар – 34,4 млрд.сўм (2010й.– 0,001 млрд.сўм). Иккиламчи бозор айланмаси ҳажми: - акциялар - 77,3 млрд. сўм ( 2010 й. – 44,03 млрд.сўм); - корпоратив облигациялар – 35,7 млрд.сўмни ( 2010 й. – йўқ). Тошкент РФБда қимматли қоғоз Ўзларининг қўшимча эмиссияларини фонд биржаси орқали муваффақиятли жойлаштирган эмитентлар қаторига саноат тармоғи корхоналарини («Узавтосаноат» АК облигациялари) – 25,8% ва савдо тармоғи корхоналарини – 6,4% ҳам киритиш мумкин. 2.3 -жадвал “Тошкент” РФБнинг 2011йилдаги савдо ҳажмлари натижалари 25 Тижорат банкларининг қимматли қоғозлари иккиламчи бозорда ҳам юқори мавқени эгаллаб турибди, яъни иккиламчи бозор умумий 25 йил натижалари бўйича ҳисобот, РФБ “Тошкент” 2011 www.uzse.uz 51 айланмасининг 65,4% ини ташкил қилмоқди. Шунингдек, иккиламчи бозорда саноат корхоналарининг қимматли қоғозларига ҳам қизиқиш катта бўлмоқда – 19,4. Битимлар ҳажми бўйича энг пешқадам эмитентлар Биржа бозорида эмитентлар қимматли қоғозлари билан тузилган битимларнинг ҳажмий миқдори таҳлил қилинганда, 2011 йилдаги энг йирик битим 24 феврал куни ТИФ Миллий банкининг 25 000 дона облигациялари билан амалга оширилган 25,6 млрд.сўмлик битимдир. 2.4-жадвал 2011 йилда қимматли қоғозлари билан энг йирик битимларни амалга оширган эмитентлар Рейтинги 26 26 йил натижалари бўйича ҳисобот, РФБ “Тошкент” 2011 www.uzse.uz 52 Биржа савдоларининг умумий ҳажми бўйича энг юқори улуш ―Асака ДАТБга тегишли бўлиб, умумий биржа савдо айланмасининг 18,9% ини ташкил қилди. 2011 йилда биржа битимлари ҳажми бўйича энг юқори кўрсаткичга эришган 10 та акциядорлик жамиятлари қуйидагилардан иборат. Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан хулоса қилиш мумкинки, кейинги йилларда жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ўзгаришлар ва турли салбий тенденцияларга қарамасдан, Ўзбекистонда олиб борилаётган самарали иқтисодий сиёсат ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига жуда катта ижобий натижалар қўлга киритилмоқда, иқтисодиётимизда жиддий таркибий ва сифат ўзгаришларига эришилмоқда. Буларнинг барчаси пировардида халқимиз турмуш фаровонлигининг ўсишига, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўз ўрни ва мавқеининг тобора мустаҳкамланиб бориши III-боб. Миллий қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига макроиқтисодий сиёсатнинг самарали таъсирини оширишнинг устувор йўналишлари Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви ва қимматли қоғозлар бозорини янада ривожланиши кўплаб омилларга боғлиқ. Шулардан бири ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва замонавийлаштиришда муҳим аҳамият касб этувчи хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратишдир. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар инвестицион жозибадорлигини оширишга таъсир этувчи барча омилларни қуйидаги турларга бўлишимиз мумкин: макроиқтисодий ва микроиқтисодий, шунингдек, ички ва ташқи омиллар. Мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорининг шаклланишига ташқи ҳамда ички макроиқтисодий омиллар ўз таъсирини ўтказмоқда. Ташқи омиллар халқаро жара жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ривожланган қимматли қоғозлар бозори билан узвий боғланган ривожланган индустриал мамлакатлар фонд бозорларига жуда катта талафот етказди. Жаҳон иқтисодиётининг узоқ муддатли цикли Бозорнинг ҳудудий жойлашуви (Евросиё) 3.1-расм. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини вужудга келишида ташқи омилларнинг таъсири 27 . Жаҳон бозорларидаги нархларнинг тушиб кетиши натижасида экспортга йўналтирилган тармоқлар қимматли қоғозлари нархи тушиб кетди ва таназзулга учради. Айниқса автомобил саноатида бу яққол кўринди. Ички макроиқтисодий омиллар сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: • миллий валютанинг қадр-қимматини ва барқарорлигини 27 Расм тадқиқотчи томонидан тузилди. 55 Индустриал мамлакатларга яқинлик даражаси Олтин, газ, пахта ва бошқа экспорт моллари нархл таъминлашнинг усуллари ва дасткалари; • саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари; • инфляцияни мўътадил даражада ушлаб туришга қаратилган чоратадбирлар; • олтин-валюта захираларининг барқарор ҳолатини таъминлаб туришга қаратилган чоралар; • мулкдорлар синфи ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назарда тутувчи ислоҳотлар. Қимматли қоғозлар бозорини шаклланишига таъсир этувчи микроиқтисодий омилларга қуйидагилар киради: • корпоратив қимматли қоғозлар бозорининг турли сегментларини капитал билан таъминланганлик даражаси; • қимматли қоғозлар бозори сегментларининг даромадлилик ва ликвидлик даражаси; • қимматли қоғозлар бозорининг ва умуман молия бозорининг бўлинганлик даражаси; • эмитентлар ва умуман қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги маълумотларнинг шаффо Афсуски юқорида санаб ўтилган макро ва микроиқтисодий омилларнинг барчаси ҳам қимматли қоғозлар бозорини ривожланишига кўнгилдагидек таъсир этмаяпти. Шуларни эътиборга олиб, хорижий ҳамда миллий инвесторларни янада кенгроқ жалб қилиш учун қулай инвестиция муҳитини яратишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: • сиёсий барқарорлик , давлат истиқболли, изчил ва барқарор сиёсат олиб бориши, шунингдек қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимияти уйғун фаолият юритиши лозим; • иқтисодий барқарорлик, ЯИМнинг доимий ўсиш суръати, нархларнинг барқарор динамикаси, бюджет тақсимотининг ишончли механизми ва тўлов балансининг бошқарилувчанлиги; • доимий замонавийлаштирилиб турувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар базаси, инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи ва амалда акциядорлик капиталини бошқаришда шартшароитларни ўз ичига қамраб олади. Уларнинг энг асосийлари макро ва микроиқтисодий ислоҳотлар орқали қимматли қоғозлар бозорини вужудга келтириш ёрдамида ижтимоий ишлаб чиқаришни қайта таркибий янгилаш ва аҳоли турмуш даражасини кўтаришга хизмат қилувчи инвестицион ресурсларни жалб этиш ҳисобланади. 2. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкам оёққа туриши учун таъсир этадиган барча омилларни шартли равишда макроиқтисодий ва микроиқтисодий омилларга бўлиш мумкин. Макроиқтисодий омилларни ўз навбатида бир-биридан тубдан фарқ қилувчи, таъсир этиш доирасига кўра ташқи ва ички омилларга ажратиш мумкин. Республика фонд бозорини шаклланишига таъсир этувчи ташқи макроиқтисодий омиллар жаҳон капитал бозорида ўрнатилган тенденциялар остида шаклланади. Ички Микроиқтисодий омилларга қуйидагилар киради: • корпоратив қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг молиявий имкониятлари; • қимматли қоғозлар бозорида иштирок этаётган молиявий дастакларнинг даромадлилик ва ликвидлик даражаси; • эмитентлар ва умуман қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги маълумотларнинг ошкоралик даражаси; • миллий қимматли қоғозлар бозорининг турли сегментларини монополлашганлик даражаси; • қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ташкил қилувчи молиявий институтлар кўрсатаётган хизматларнинг сифати ва қулайлиги; • аҳолининг инвестицион маданияти ва турли мулкдорлар манфаатларини акциядорлик жамиятлари сифатида уйғунлашув даражаси. Хулоса ва таклифлар Ушбу тадқиқот ишини таҳлил этиш жараёнида қуйидаги хулосалар олинди: 1. Ўзбекистонда таркибий иқтисодий ўзгаришларнинг 3. Қимматли қоғозлар бозори ривожланиши мамлакатдаги пул массасининг ортиб бориши билан тўғри мутаносибликда бўлади. Иқтисодиётдаги ортиқча пул массасининг мавжудлиги уни истеъмол ва жамғаришдан ортган қисмини молия бозорларига йўналтиришни таъминлайди. Шу жумладан, ортиқча пулнинг мавжудлиги эса, портфел инвестициялар кўпайишига туртки бўлади. 4. Давлат ўзининг макроиқтисодий сиёсати орқали пул массасини ўзгартириб туради ва қуйидаги дастаклар ёрдамида қимматли қоғозлар бозори ривожланишига таъсир этади: • фаол фискал сиёсат юритиш орқали қуйидаги икки дастак ёрдамида пул массасига таъсир ўтказади: биринчидан, давлат харажатларини кўпайтириш орқали; иккинчидан, солиқ ставкаларини тушириш орқали иқтисодиётдаги пул массаси ўсишига сабабчи бўлади; • монетар сиёсатнинг қуйидаги воситалари орқ барқарор суръатларда ривожланиши ва иқтисодиётда монетизация коэффициентининг ошиб бораётгани қимматли қоғозлар бозорига ижобий таъсир ўтказмоқда. 6. Инфляция даражаси, тижорат банкларининг марказий банкда сақланувчи мажбурий захира нормалари, қайта молиялаштириш ставкаларининг ортиши қимматли қоғозлар бозорининг ўсиш суръатларига тескари мутаносибликда бўлади. Инфляция даражасининг юқори бўлиши, қайта молиялаштириш ставкаси ва унда сақланувчи тижорат банкларининг мажбурий захира нормалари миқдорининг юқори бўлиши қимматли қоғозлар бозори айланма маблағларининг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Тадқиқот ишида молия бозорининг асосий бўғини ҳисобланган қимматли қоғозлар бозорининг инфратузилмасини самарадорлигини оширишни таъминловчи қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди: • корпоратив облигацияла • Тижорат банклари ва республиканинг бошқа молиявий ташкилотларининг фаол ҳамкорлиги, жумладан юқоридаги муаммоларни ечишда, корпоратив облигациялар иккиламчи бозорининг кейинги ривожланишига муҳим асос бўла олади; • профессионал маркет-мейкер синфини шакллантириш лозим; • эмитентлар молиявий ҳолатига объектив баҳо берган ҳолда, облигацияларни бозордаги реал қийматини белгилашга катта хисса кушадиган молиявий таҳлилчилар ва рейтинг агентликлари синфини яратиш ва такомиллаштириш лозим, яъни ушбу муассасалар орқали бутун молия бозори инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим бўлган фактор ҳисобланади. Юқоридаги фикрлар амалиётда ўз исботини топса, жаҳон молиявий инқирози шароитида мамлакатимиз молия бозори инфратузилмасининг ва шу орқали миллий иқтисодиётимизнинг барқарорлигини таъминлаш мумкин чора-тадбирлари дастури тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, 28.11.2008 й, ПФ № 4058 6. “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, 2008 йил 18 ноябрь, ПФ №4053 сон. 7. “Ишлаб чиқаришни модернизациялаштириш, техник ва технологик қайта жиҳозлаштиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, 2007 йил 14 март, ПФ №-114. 8. “Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори, 2006 йил 27 сентябр, №ПП-475. 9. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи инвестиция консультанти сифатида касбий фаолият 14. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислох этишдир. - Т.: “Ўзбекистон”, 2005. - 89 б. 15. Каримов И.А. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”. Т.:Ўзбекистон, 2009. - 56 б. 16. Каримов И. “Асосий вазифамиз ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” Т. Ўзбекистон 2010 йил; 17. Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. // Халқ сўзи, 2010 йил 14 февраль. 18. Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. Т.: Ўзбекистон, 2010. – 24 б. 19. Каримов И.А. Асосий вазифамиз - ватанимиз тараккиёти ва халкимиз фаравонлигини янада юксалтиришдир. Т.: “Ўзбекистон”, 2010. – 80 б. 20. Кар 28. Килячков А.А., Чалдаева Л.А. Рынок ценных бумаг и биржевое дело: Учеб.пособие. 2-е изд., с изм. – М.: Экономистъ, 2005. – 687 с. 29. Шохаъзамий Ш.Ш. «Финансовый рынок и ценные бумаги» КНИГА I. Учебник.-Т.: «Иқтисод – молия», 2005.-740 с. 30. Шохаъзамий Ш.Ш. «Финансовый рынок и ценные бумаги» КНИГА II. Учебник.-Т.: «Иқтисод – молия», 2005.-850 с. 31. Шохаъзамий Ш.Ш. Биржевая деятельность. Учебник.-Т.: Иктисодмолия, 2005.- 294 с. 32. Шохаъзамий Ш.Ш. Качество индустрии рынков: финансового и ценных бумаг.-Т.: ТФИ, 2004.-138 с. 33. Шарп У., Александер Г., Бэйли Дж. Инвестиции: Пер. с англ. - М.: ИНФРА-М, 1999. - XII, 1028 с. 34. Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. Глобаллашув жараёни ва молиявий инқироз сабаблари. // Адолат, 2009 йил 27 февраль 35. Ценные бумаги: Учебник/Под ред. В.И. Колесникова, 41. На пути обеспечения финансовой стабильности. //Бизнес-вестник Востока. № 100, от 16 декабря 2008г. 42. Шохаъзамий Ш.Ш. Рынок ценных бумаг Узбекистана: состояние и факторы развития. Журнал «Рынок, деньги и кредит» #3 март 2007 г 35-ст 43. Интернет сайтлари: http//cbust.uz- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти http//uba.uz- Ўзбекистон банклари ассоциацияси расмий сайти http://www.review.uz . http://www.uzland.uz . http://www.rating.uz . http://www.uzse.uz . http://www.avestagroup.uz . http://www.deltamax.biz http://www.rts.ru . http://www.kommersant.ru 66
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha