Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 56.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Халқ олқишлари ва қарғишлари

Купить
Халқ олқишлари ва қарғишлари РЕЖА: 1. Махсус тур жанрлари 2. Олқишларнинг ўзига хос хусусиятлари 3. Қарғишлар ва уларнинг турлари www.arxiv.uz Адабиётлар: 1. Ўзбек фольклори очерклари. Уч томлик. 1-том. Т.: «Фан», 1998. 2. Маҳмуд Саттор. Ўзбек удумлари. Т.: «Фан», 1993. 3. Каташ С.С. Алкыш сос (блогопо-желания) – древний жанр алтайского фольклора. //Улагашевские чтения. Вып. 1. Торно- Алтайск. 1979. стр. 63-77. www.arxiv.uz Олқиш олган омондир, Қарғиш олган ёмондир. • Халқ фалсафаси ва диний таълимотида инсонни эъзозлаш, раҳм-шафқат, мурувват, одамийлик каби фазилатлар доимо улуғланиб, мадҳ этиб келинган. Одамийлик – бу кишининг бошқа одамларга, уруғ-аймоғига меҳр-шафқат кўрсатиши, яхшилик қилишини, инсонпарварлик муносабатида бўлишини тақозо этадиган фазилатдир. • Халқ билан ҳамнафас, ҳамдард бўлиш, унга яхши кунларда ҳам, бошига мусибат тушган қоронғи кунларда ҳам садоқатли бўлиб, астойдил хизмат қилишни аждодларимиз ҳамиша ўзлари учун шараф деб билганлар. • «Яхши ҳаёт ва узоқ яшаш учун, халқнинг дуоси ва шодлигидан яхшироқ посбон ва қўриқловчи йўқ» 1 дейди, шарқ донишмадларидан бири бўлган Бархурдор ибн Маҳмуд. Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг келажак ҳаёти, унинг бахт-саодати узоқ асрлар давомида халқимиз то Халқ билан ҳамнафас, ҳамдард бўлиш, унга яхши кунларда ҳам, бошига мусибат тушган қоронғи кунларда ҳам садоқатли бўлиб, астойдил хизмат қилишни аждодларимиз ҳамиша ўзлари учун шараф деб билганлар. «Яхши ҳаёт ва узоқ яшаш учун, халқнинг дуоси ва шодлигидан яхшироқ посбон ва қўриқловчи йўқ» 1 дейди, шарқ донишмадларидан бири бўлган Бархурдор ибн Маҳмуд. Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг келажак ҳаёти, унинг бахт-саодати узоқ асрлар давомида халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятлар билан чамбарчас боғлиқдир. Халқ оғзаки ижоди маҳсули сифатида юзага келган, халқнинг эзгу сўзи – дуою олқишлар инсон ҳаётида муҳим ўрин тутган ана шундай асрий қадриятлардан бири ҳисобланади. 1 Одоб бўстони ва ахлољ гулистони. М.Ќасаний таржимаси. Т.: 1994, 77-бет. www.arxiv.uz Халқ олқишларининг турлари Анъанавий маросимлар таркибида ижро этилувчи олқишлар; Муайян бир маросим билан боғлиқ бўлиб, ҳозирга қадар ўша маросимнинг таркибий қисми сифатида яшаб келади. Тўй, мотам ва рамазон маросимларида ижро этиладиган олқишлар шулар жумласига киради. Кундалик маиший олқишлар. Инсон фаолиятининг турли соҳаларини ўз ичига қамраб олади. Шу сабабли бундай олқишлар ижро ўрнига қараб қуйидаги турларга бўлинади: www.arxiv.uz Кундалик маиший олқишлар Инсон фаолиятининг турли соҳаларини ўз ичига қамраб олади. Шу сабабли бундай олқишлар ижро ўрнига қараб қуйидаги турларга бўлинади: 1. Учрашув олқишлари; 2. Дастурхон олқишлари; 3. Бирор иш бошлашида айтиладиган олқишлар. www.arxiv.uz Кундалик маиший олқишлар Учрашув олқишлари; Дастурхон олқишлари; Бирор иш бошла ни шида айтиладиган олқишлар. www.arxiv.uz Учрашув олқишлари Аввало «ассалому алайкум», деган хайрли сўздан бошланади. Саломлашиш олқишининг энг қадимий ва кенг тарқалган тури ҳисобланади. Дунёдаги барча маданий халқлар ўзаро инсоний муносабат, муомала ва мулоқотни саломдан бошлайди. Ҳар бир халқнинг саломлашиш билан боғлиқ бўлган ўз урф-одатлари бор. Ҳиндлар қўл кафтларини бирлаштирганча, пешоналарига қўйиб, инглизлар бош кийимини олиб енгил таъзим қилишади ва ҳ.к. Ўзбек халқи эса, барча ислом дунёси халқлари сингари бир-бирини кўрганда «Ассалому алайкум» дея қўл олишиб кўришади. «Ассалому алайкум» ибораси арабча «сизга тинчлик тилайман» деган маънони билдиради. «Ва алайкум ассалом» эса «Сизга ҳам тинчлик тилайман» жавоб саломи саналади. Саломлашиш маданиятлиликнинг дастлабки белгиси бўлиб, одатда ёшлар кексаларга салом берганда, Дастурхон олқишлари Таом ейишдан олдин ва таомдан сўнг олдин айтилади. Кишилар дастурхон атрофида тўпланар эканлар, дастлаб турли-туман неъматларни яратиб қўйган зот – Худога шукроналар айтадилар. Таомга қўл узатишдан олдин, албатта, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» калимаси айтилади ва таом ейишни оиладаги ёши улуғ киши бошлаб беради. Таомдан сўнгги олқиш кўпинча, дастурхонга барака, кишиларга битмас-туганмас ризқ, сиҳат-саломатлик каби яхши истаклар тилашдан иборат бўлади. Бундай олқишлар ва дуолар дастурхон бошида ўтирган ёши улуғ кишилар томонидан хилма-хил шаклда айтилади: «Омин, кенг феъл, кетмас давлат, узоқ умр, тинчлик- омонлигини берсин» ёки «Омин, хайри барака, хотиржамлик, тўкин-сочинлик омонлигини берсин, Аллоҳу Акбар!». Таом емоқнинг якуни ҳисобланган бу эзгу сўзларда одатда ейил Бошқа халқларда бўлганидек, ўзбекларда ҳам таомлар хилма- хилдир. Шу боисдан ҳам қадимдан баъзи таомларнинг ўзига хос махсус олқишлари яратилган. Масалан, қовун ейилгач, айтиладиган олқишларда деҳқоннинг хайрли меҳнатидан халқнинг мамнунлиги, унинг беқиёс саховатидан миннатдорлик, қовунни еганларга узоқ умр, танисиҳатлик каби эзгу истаклар тиланади: «Ширин-шарбат, мазгил обод, пайғамбари худога саловат, эканнинг, тикканнинг ота-бобосига раҳмат, Аллоҳу Акбар!». Гўштли маҳсулотлар еганда эса, таом эгасига ризқ-насиба, узоқ умр каби эзгу истаклар тиланган: «Олти уруғнинг ошини берсин, Луқмони Ҳаким ёшини берсин, қушдай қуйиб берсин, тоғдай уйиб берсин. Омин, Аллоҳу Акбар!» . www.arxiv.uz Бирор иш ёки тадбир бошланишида айтилувчи олқишлар. Аждодларимиз қадим замонлардан бошлаб сўзнинг илоҳий қудратига ишонганлар. Шу боисдан ҳам қандай ишга қўл урмасинлар, яхши ният ва умидбахш тилаклар билан олқишу дуоларга мурожаат қилганлар. Масалан, кишилар бирор катта тадбир бошида, дейлик, иморат қуришдан олдин дастурхон бошида ўтирган оқсоқоллардан, пиру бадавлат қариялардан фотиҳа олиб кейин ўша ишни бошлайди: «Омин, бошлаган ишингизга Аллоҳ мададкор бўлсин, ишларингиз бароридан келсин, Ҳазрати Нуҳ ўзи қўлласин, қўлларингиз дард кўрмасин, мақсадингизга етинглар». Бу каби самимий тилаклар қийин ишни амалга ошириш олдида турган инсонга ишонч ва куч-қувват бағишлайди. Кишилар узоқ сафарга отланганда, ерга дастлабки қўш солишда, янги ой чиққанда ёки қабристон ёнидан ўтганда ҳам дуо-ю ол Қарғишлар Атоқли шоир Расул Ҳамзатов «Менинг Доғистоним» китобида она тили Ватани ва унинг одамларини миллатдошлари – аварларни кўкларга кўтариб мақтаркан, «менинг қўлимда бўлса аёлларимизнинг жон узиб қарғашларини, эркакларнинг балохонадор сўкинишларини бир китоб қилган бўлардим» дея, аварча қарғишу сўкишларни ҳам инсоний маданият намунаси сифатида талқин қилган. Агар олқиш кишиларга яхшилик тилаш, уларнинг руҳиятини тетиклаштиришга хизмат қилса, қарғиш фақат ёмонлик тилаш лозим бўлган ўринларда қўлланади холос. Қарғиш билан сўкишни бир нарса деб тушунмаслик лозим. Агар қарғишда кишига бахтсизлик, ёмонлик тилаш устунлик қилса, сўкишда киши шахсияти ҳақоратланади. Қарғиш атамаси ёмон маъносини ифодаловчи қадимги туркий «қар» феълига –ға иккинчи шахс буйруқ майлининг ҳамда (-иш) ҳаракат но Қарғиш муаллифлари асосан, аёллардир. Баъзи аёллар қарғамай туролмайдилар. Болаларини, эрларини, бегоналарни, дўстни-ю душманни эрмак учун бўлса ҳам қарғайдилар. Қарғишнинг қарғишдан фарқи бор, албатта. Адолатсизлик, номардлик олдида ожиз қолиб, ёлғиз Аллоҳу Таолога зорланиб, ер муштлаб қарғаниш билан уйда шунчаки боланинг бирор айтилган ишни ўз вақтида бажармагани учун қарғашни бир-бирига тенг қўйиб бўлмайди. Қарғиш ҳам қадимий одат бўлиб, ҳар бир халқнинг миллий турмуш тарзи, урф-одати, маданий даражаси, этник босқичларини аниқлаб, белгилаб беради. Қарғиш бировдан ноҳақ жабр кўрган одамнинг унга ёмонлик соғиниши, ўлмини тилашидир. Қарғаган одам ҳамиша ҳақ дейиш ҳам адолатдан эмас. Баъзан у ноҳақ бўлиши мумкин. Қарғишнинг икки-учи бўлади, деган халқимиз ҳақ. «Жувонмарг бўлсин», «Оғзидан Аммо бу ўз фарзандига ёмонликни, ўлимни раво кўрганидан эмас, шунчаки аёллигидан, қарғишга ўрганиб қолганлигидан, уни танбеҳ, дашном ўрнига ишлатганидан. Энди отанинг қарғиши бўлак, одатда оталар қарғашмайди. Қадимдан улар мажбур бўлгандангина сўкади, иложи бўлмаса уради. Қарғиш камдан кам содир бўладиган ҳодиса. Шунинг учун ҳам халқимизда «Отанинг қарғиши ёмон» деган нақл юради. Қарғишлар маълум даражада халқнинг турли-туман эътиқодий қарашлари билан ҳам боғлиқ. Шу нуқтаи назардан қарғишлар фольклоршуносликда уч гуруҳга ажратиб ўрганилган. www.arxiv.uz Қарғишларнинг турлари Мифологик тасаввурлар билан боғлиқ қарғишлар: Табиат дунёси билан боғлиқ қарғишлар Турли жонсиз нарсалар билан боғлиқ қарғишлар www.arxiv.uz Мавзу юзасидан саволлар 1. Дуо ва олқишлар нима сабабдан пайдо бўлган, деб ўйлайсиз? 2. Олқиш ва дуонинг бир-биридан фарқи борми? 3. Олқишнинг қандай турлари бор? 4. Қарғишнинг ўзига хос хусусияти нималардан иборат? 5. Қарғишнинг қандай турлари мавжуд? 6. Олқишлар ҳам, қарғишлар ҳам ҳаётий асосга эга эканлигини тушунтиринг. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha