Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 67.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Халқаро иқтисодий муносабатлар фанининг предмети ва методи

Купить
1Халқаро иқтисодий муносабатлар фанининг предмети ва методи 2РЕЖА: 1. ХИМ предмети. 2. Жаҳон хўжалигининг ривожланиш босқичлари ва хусусиятлари. 3. Очиқ иқтисодиёт мазмуни. 4. ХИМ табиати ва ривожланиш тенденциялари. 31. ХИМ предмети Халқаро иқтисодий муносабатлар – бу иқтисодий муносабатлар тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. ХИМ предмети дейилганда биринчидан, ХИМнинг ўзи, яъни турли мамлакатларнинг хўжалик субъектлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар, иккинчидан, ушбу алоқаларни амалга ошириш механизми тушунилади. ХИМ тизимига алоҳида мамлакатлар, интеграцион бирлашмалар, шунингдек, алоҳида корхоналар (халқаро корпорациялар)нинг моддий неъматлар ва хизматлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш борасидаги муносабатлари ҳам киради. 4ХИМ ривожланишининг бирламчи шарти – бу ишчи кучи, табиий ресурслар, капитал ва илмий-техник салоҳиятнинг жаҳон бўйлаб географик ва тарихий сабабларга кўра нотекис жойлашганлигидир. 1. ХИМ предмети 5ХИМ таркиби ва субъектлари. ХИМ предметини ўрганиш мобайнида қуйидаги мавзулар кўриб чиқилади:  Халқаро меҳнат тақсимоти. У ХИМ ривожининг асоси ҳисобланади.  Товарлар, хизматлар, валюта-молия ресурсларининг халқаро савдоси.  Капитал ва хорижий инвестицияларнинг халқаро ҳаракати.  Ишчи кучининг халқаро ҳаракати.  Халқаро илмий-техник айирбошлов.  Халқаро валюта, молия ва кредит муносабатлари.  Халқаро иқтисодий интеграция. 1. ХИМ предмети 6ХИМ, аввало, халқаро меҳнат тақсимотида турли субъектларнинг қатнашуви орқали амалга ошади. ХИМ субъектлари бўлиб:  Микродаражада - кичик ва ўрта корхоналар, шунингдек, ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширувчи жисмоний шахслар;  Макродаражада - алоҳида мамлакатлар (уларнинг ҳудудий ва муниципиал субъектлари), мамлакатларнинг интеграцион бирлашмалари, йирик шаҳарлар ва турли мамлакатларнинг алоҳида вилоятлари (ҳудудлари);  Ҳам микро ҳам макродаражада – халқаро савдо, молия, саноат корхоналари, шунингдек, институционал инвесторлар, инвестицион, пенсион ва бошқа фондлар, суғурта ва траст компаниялари;  Халқаро даражада – халқаро ташкилотлар ва халқаро институтлар ҳисобланишади. 1. ХИМ предмети 72. Жаҳон хўжалигининг ривожланиш босқичлари ва хусусиятлари  Биринчи босқич (XVI-XIX асрлар) мустамлака мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарлар савдосининг жадал ривожланиши билан тавсифланади.  Иккинчи босқич (1870-1913 йй.) милий товарлар экспортининг кўпайиши билан тавсифланади. Мамлакатлар ўртасидаги савдо интеграциясининг заифлашуви хўжалик ҳаётининг интернационаллашуви билан боғлиқ бошқа тамойиллар ҳисобига ривожланган:  Учинчи босқич I ва II-жаҳон урушлари даврини ўз ичига олади. Бу давр жаҳон мамлакатларининг 1920 йилдан кейинги жадал ривожланишига қарамай халқаро молия тизими юқори даражадаги беқарорлиги, индустриал мамлакатлардан узоқ муддатли капиталларнинг чиқиб кетиши билан ажралиб туради. 8 Тўртинчи босқич II-жаҳон урушининг охирларидан бошланиб 90-йилларнинг биринчи ярмига қадар давом этган. Бу давр халқаро иқтисодий муносабатларни қайтадан йўлга қўйиш ёки янги халқаро иқтисодий тартибни белгилаш даври сифатида тавсифланади. Бу даврда жаҳон иқтисодиётининг ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган: иқтисодий ўсишнинг бениҳоя чексизлиги; мамлакатларнинг иқтисодий фаолият ва меҳнат унумдорлигини ошириш соҳасида бирлашиш тамойилларининг кучайиши; ташқи савдо сиёсатини эркинлаштириш; илмий-техник тараққиётнинг жадал ривожланиши; мустамлакачилик тизимининг парчаланиши. 2. Жаҳон хўжалигининг ривожланиш босқичлари ва хусусиятлари 9 Бешинчи - замонавий ривожланиш босқичи 90- йилларнинг бошларидан бошланади. Ўзаро иқтисодий ёрдам кенгаши (ЎИЁК) ва собиқ иттифоқнинг парчаланиши, Шарқий ва Марказий Европа мамлакатларининг бозор иқтисодиётига ўтиши, халқаро интеграция жараёнларининг кучайиши ва халқаро корпорацияларнинг жаҳон хўжалиги субъекти сифатидаги ролининг ортиб бориши жаҳон иқтисодиётининг замонавий ривожланиш босқичидаги асосий омиллар ҳисобланади. 2. Жаҳон хўжалигининг ривожланиш босқичлари ва хусусиятлари 10Замонавий жаҳон хўжалиги – бу бозорнинг объектив қонунларига бўйсунувчи халқаро иқтисодий муносабатлар орқали ўзаро боғлиқ миллий иқтисодиётлар йиғиндиси сифатидаги глобал иқтисодий организмдир. 2. Жаҳон хўжалигининг ривожланиш босқичлари ва хусусиятлари 11Жаҳон хўжалигининг ривожланиш тамойиллари ва қонуниятлари 1. Дунё мамлакатлари хўжалик ҳаётининг интернационаллашуви жараёни. 2. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг либераллашуви. Бу ташқи дунё учун миллий иқтисоднинг очиқлик даражасини англатади. 3. Ҳудудий иқтисодий интеграциянинг кучайиши. бу миллий хўжаликлар ўртасида халқаро меҳнат тақсимотига асосланган ҳолда, мамлакатларнинг хўжалик-сиёсий бирлашуви жараёнидир. 4. Ишлаб чиқариш ва капиталнинг трансмиллийлашуви жараёни. 2. Жаҳон хўжалигининг ривожланиш босқичлари ва хусусиятлари 125. Жаҳон хўжалик алоқаларини давлатлараро тартибга солиш тизимини барпо этиш ва иқтисодий қоидаларни бирхиллаштириш. Замонавий жаҳон иқтисодиётидаги тартиб-қоидалар халқаро валюта, кредит, савдо, ҳисоб- китоб муносабатларинигина қамраб олмай, балки халқаро айрибошлашда асосий битим бўлиб хизмат қилади. Дунё миқёсида халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон банки (ЖБ), Умумжаҳон савдо ташкилоти (УСТ) нинг аҳамияти жуда катта. 6. Жаҳон хўжалигининг глобаллашуви. Бу жараён бир томондан жаҳон хўжалигининг юқорида келтирилган ривожланиш тамойилларини миқдорий жиҳатдан мужассамлаштирса, иккинчи томондан жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган замонавий ривожланиш тамойилларини акс эттиради. 2. Жаҳон хўжалигининг ривожланиш босқичлари ва хусусиятлари 133. Очиқ иқтисодиёт мазмуни Француз иқтисодчиси М.Пебро «очиқ иқтисодиёт»га қуйидагича таъриф беради: «очиқлик, эркин савдо – бу иқтисодий ривожланган мамлакатлар учун қулай ўйин қоидаларидир» 14Иқтисодиётнинг очиқлигига таъсир этувчи омиллар. 1. Очиқ иқтисодиётнинг шаклланишида давлат муҳим ўрин тутади. 2. Иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаб беришда яна бир муҳим омил бу трансмиллий корпорациялар фаолияти билан боғлиқ. ТМКлар янги бозорларни ўзлаштириш учун хорижий мамлакатларда кўпсонли филиаллар, қиз компаниялар барпо этиш орқали мазкур мамлакатлар томонидан яратилган протекционистик тўсиқларни айланиб ўтишди ва халқаро иқтисодий айирбошлашннинг интернационалашувини таъминлаб беришди. 3. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб транспорт ва ахборот тизимларининг жадал ривожланиши ҳам миллий иқтисодиётларнинг очилик даражасига бевосита таъсир ўтказди. 4. Халқаро савдонинг эркинлашуви миллий хўжаликларнинг ташқи шарт-шароитлар ва таъсирларга мослашувчанлигини оширишга, уларнинг халқар 15Очиқ иқтисодиёт - бу турли хамкорликдаги тадбиркорлик шаклларидан фаол фойдаланиш, эркин тадбиркорлик зоналарини ташкил килиш, ташки савдода давлат якка хокимлигини йукотиш, халкаро мехнат таксимотида мамлакатнинг нисбий устунликларидан самарали фойдаланишдир. 3. Очиқ иқтисодиёт мазмуни 16Очиқ иқтисодиётнинг афзалликлари:  халқаро ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва коперациялашувининг чуқурлашуви;  ресурслардан самарадорлик даражасига қараб рационал тақсимлаш;  жахоннинг илғор тажрибаларидан халқаро иқтисодий муносабатлар тизими орқали унумли фойдаланиш;  миллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатнинг жаҳон бозоридаги рақобат туфайли рағбатлантирилиши. 3. Очиқ иқтисодиёт мазмуни 17Иқтисодиётнинг очиқлик даражасини белгилаб берувчи миқдорий кўрсаткичлар экспорт ва импортнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини киритиш мумкин. Экспорнинг ЯИМга нисбати экспорт квотаси сифатида аниқланади: 3. Очиқ иқтисодиёт мазмуни бу ерда Эк - экспорт квотаси, Э - экспорт хажми. Агар Эк к 10% булса, иктисодиётнинг очиклиги максадга мувофик хисобланади. %; 100 ЯИМ Э Э к  18Иктисодиёт очиклигининг бошка курсаткичи импорт билан ЯИМ муносабатидан келиб чикувчи импорт квотаси курсаткичидир: 3. Очиқ иқтисодиёт мазмуни бу ерда Ик - импорт квотаси, И - импорт хажми %; 100 ЯИМ И И к  19Очикликнинг комплекс курсаткичларидан бири деб одатда ташки савдо квотаси курсатилади: 3. Очиқ иқтисодиёт мазмуни бу ерда ТСк -ташки савдо квотаси, ТС - ташки савдо оборотининг хажми %; 100 ЯИМ ТС ТС к  204. ХИМ табиати ва ривожланиш тенденциялари Халқаро иқтисодий муносабатларнинг замонавий даражаси қуйидагилар орқали тавсифланади:  халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;  жаҳон хўжалик алоқаларининг тезкор ривожланиши ва халқаро савдо ҳажмининг ортиб бориши.  Халқаро савдо ҳажмининг ўсб бориши ва сифат жиҳатдан ўзгариши – анъанавий товарлар савдосидан миллий иқтисодий ишлаб чиқариш жараёнига бевосита хизмат кўрсатиш даражасигача;  Молиявий капитал ХХ аср охири ХХI бошларига келиб халқаро иқтисодиётнинг ривожланишида ҳал қилувчи аҳамият касб эта бошлади. 21Халқаро иқтисодий муносабатларга таъсир этувчи омиллар.  Технологик тарақиёт, ишлаб чиқариш, савдо, молия, коммуникация, ахборотлар тизимида янги технологияларнинг глобал тарқалиши. ХХI асрда ХИМда уч хил революцион ўзгаришлар рўй бериши мумкин: технологик, таркибий, информацион.  Энегрия ва озиқ-овқат муаммолари.  Экологик муаммо.  Демографик муаммо. 4. ХИМ табиати ва ривожланиш тенденциялари
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha