Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 83.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо

Купить
1Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо 1. Меркантилизм ва эркин савдо ғояси. 2. Мутлоқ ва нисбий устунлик назариялари. 3. Хекшер-Олин назарияси. В.Леонтьев парадокси. 4. Халқаро савдонинг муқобил назариялари. 2Меркантилизм мактаби XVI-XVII асрларда фаолият кўрсатган. Унинг энг йирик вакиллари инглиз иқтисодчилари Toмас Mан (1571- 1641) ва Уильям Стаффордлар (1554-1612) ҳисобланишади. 3Мамлакатнинг бойлиги унинг ихтиёрида бўлган олтин ва кумуш билан белгиланлиги сабабли ташқи савдо мактаби мамлакат миллий иқтисодиётни мустахкамлаш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим деб хисоблашган: мусбат савдо балансини сақлаб туриш - товарларни олиб келишга қараганда кўпроқ олиб чиқиш керак, чунки бу тўлов хисобида олтин оқимини таъминлайди. Бу ўз навбатида ички харажатлар, ишлаб чиқариш ва бандликнинг ошишига олиб келади. Савдо сиёсати – тарифлар квоталар ва бошқа воситалар ёрдамида, мусбат савдо сальдосини таминлаш мақсадида экспортни ошириш ва импортни қисқартириши учун ташқи савдони тартибга солиш; Хом-ашёнинг олиб чиқилишини чеклаш ёки таъқиқлаш ва давлат ихтиёрида мавжуд бўлмаган хом - ашё импортига божсиз рухсат бериш, чунки булар олтин заҳирасининг кўпайши ва тайёр махсулотла 4Меркантилистлар таълимотининг чекланиши шундан иборатки, улар мамлакатнинг бойиши бошқаларнинг қашшоқлашиши ҳисобига эмас балки, халқаро иқтисодиёт ривожланар экан, мамлакатнинг ривожи фақат ўзида мавжуд бўлган бойлик қайта ишлатилиши ҳисобига эмас, шунингдек унинг ўсиши ҳисобига ҳам юз беришини тушуна олмасдилар. 5«Эркин савдо» назарияси. Меркантилистларни танқид қилган асосий иқтисодчилардан бири Адам Смитдир (1723-1790 йй.). А.Смит мамлакатнинг бойлиги улар йиққан олтин миқдори билан эмас, балки унинг тайёр товар ва хизматлар ишлаб чиқара олиш имкониятига боғлиқлигини кўрсатиб беради. 6Лэсса фэр французча «laisses-faite», яъни давлатнинг иқтисодиётига аралашмаслик ва рақобат эркинлиги сиёсати. Адам Смитнинг қарашларига мувофиқ; давлат ташқи савдога аралашиши керак эмас, мамлакат очиқ бозорлар ва савдо эркинлиги режимига риоя қилиши лозим; мамлакатлар хусусий шахслар каби ишлаб чиқаришда улар учун авзаллик бор бўлган, товарларнинг ишлаб чиқаришга ихтисослашишлари ва улар билан ишлаб чиқаришда бошқа мамлакатлар авзалликка эга бўлган товарлар билан айри бошлашда савдо қилишлари лозим. ташқи савдо миллий чегарадан ташқарида бозорларнинг кенгайтириш йўли билан мехнат унумдорлигининг ривожланишини рағбатлантиради; экспорт мамлакат иқтисодиёти учун ижобий омил хисобланади, чунки у ички бозорда сотилиши лозим бўлган ортиқча маҳсулотларни хорижга сотиш имконини беради; экспортга 7Мутлақ афзаллик назариясига мувофиқ - мамлакатлар кам харажатлар билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилиши ва бошқа мамлакатларда кам харажатлар билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилиши лозим. 8Давид Рикардо томонидан мутлақ афзаллик назариясининг ривожлантирилиши натижасида икки мамлакат ҳам маълум бир товарни ишлаб чиқаришда мутлақ афзалликка эга бўлмасада, улар учун савдонинг фойдалилигини нисбий афзаллик назарияси орқали исботлаб берди. 9Нисбий афзаллик назарияси - агар мамлакат маҳсулотни бошқа мамлакатларга нисбатан кам харажатлар билан ишлаб чиқаришга муваффақ бўлса, у ҳолда ушбу товарлар билан ўзаро савдо олиб бориш мутлақ афзалликларга эга бўлмаган шароитда ҳам фойдали ҳисобланади ва мамлакатлар ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашуви лозим. 10Хекшер-Олин мамлакатларнинг нисбий афзаллигини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида қуйидаги хулосага келади: мамлакатнинг нисбий афзаллиги аниқ бир маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлиги билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш капитали етарли ва кам ишчи кучига эга бўлган мамлакатлар капитал сиғимкорлиги юқори товарлар ишлаб чиқа- ришда афзалликка эга бўладилар, ишчи кучига бой ҳамда капитал етарли бўлмаган мамлакатлар эса меҳнат сиғимкорлиги юқори маҳсулотлар ишлаб чиқаришда афзалликкà эгадирлар. 11Ишлаб чиқариш омиллари назарияси ўзининг барча камчиликларига қарамай, хозирги кунга қадар ҳалқаро савдонинг ривожланишини тушунтириб берувчи етакчи назариялардан бири саналади. Ушбу назария кўп маротаба катта ҳажмдаги статистик маълумотлар асосида турли мамлакатларга тааллуқли товар ва ишлаб чиқариш омиллари бўйича эмпирик синовлардан ўтди. Эмпирик синовларнинг натижалари мазкур назарияни қандай тасдиқлаган бўлса, уни шундай инкор этди. Хекшер-Олин, Самуэльсон фикрларини тасдиқламаган текширув 1953 йилда Василий Леонтьев томонидан амалга оширилган. 12Леонтьев парадокси – Хекшер- Олиннинг ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси амалиётда ўз тасдиғини топмаган: меҳнат омилига бой мамлакатлар капитал сиғимкорлиги юқори маҳсулотларни экспорт қиладиларки, бунда бой капиталга эга мамлакатлар томонидан меҳнат ҳарж маҳсулотлар экспорт қилинади. 13Охирги ўн йилликлар мобайнида халқаро савдонинг таркиби ва ривожланиш йўналишларида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқдаки, улар халқаро свдонинг классик назариялари доирасидаги талқинларга ҳар доим ҳам мос келавермайди. Бу ҳол иқтисодчиларни янги муқобил назариялар ишлаб чиқишга ундайди. Натижада Хекшер-Олин назариясининг асосларини ташкил этувчи фикрларни қисман ёки бутунлай инкор этувчи ва ташқи савдонинг самарадорлигини оширишга қаратилган янгича ёндошувларга эга назариялар пайдо бўлди. 14ХХ асрнинг 80-йилларида америкалик иқтисодчилар П.Кругман ва К.Ланкастерлар халқаро савдонинг классик талқинига муқобил назария таклиф қилишди. Уларнинг фикрича ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил таъминланган мамлакатлар ўзаро савдода «миқёс таъсири»га эга бўлган турли хил соҳаларга ихтисослашиш орқали фойда олишлари мумкин. Миқёс таъсири назарияси - ишлаб чиқаришнинг муайян технологик ва ташкилий хусусиятлари сабабли маҳсулот миқдорининг ортиши натижасида бир бирлик товар ишлаб чиқаришга сарфланаётган ўртача харажатнинг камайишини ифода этади. 15Фирманинг ташқи савдо фаолияти назарияси. Бу назарияда таҳлил объекти сифатида мамлакат эмас, балки халқаро фирма кўриб чиқилади. Бунинг сабаби ташқи савдо операцияларининг катта қисми фирма ичидаги оборотдан иборатлигидир. Бугунги кунда жаҳон товар ва хизматлар савдосининг 70 %и, сотилаётган лицензия ва патентларнинг 80-90 %и, капитал экспортининг 40 %и фирма ичидаги алоқаларга тўғри келади. Фирма ичидаги савдо жаҳон бозорида сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотни йиғишда қўлланиладиган ярим фабрикатлар ва ўшимча эҳтиёт қисмларни айирбошлашга асосланади. Ташқи савдо статистикаси ташқи савдо йирик ТМК лар жойлашган мамлакатлар ўртасида жадал суръатлар билан ўсаётганлигини тасдиқлайди. 16Маҳсулотнинг ҳаётийлик цикли назарияси ҳам янги классик назариялардан бири бўлиб ХХ асрнинг иккинчи ярмида Р.Вернон, Ж.Крэвис ва Л.Уэльслар томонидан ишлаб чиқилган. Бу назарияга мувофиқ янги товарнинг ишлаб чиқарилиши бир давлатдан иккинчи давлатга маҳсулотнинг ҳаётийлик босқичига мувофиқ равишда кўчиб ўтади. Мазкур назария халқаро савдони маҳсулотнинг ҳаётийлик цикли босқичлари асосида йўлга қўйиш лозимлигини тушунтиради. Маҳсулотнинг ҳаётийлик цикли тўрт босқичдан (вужудга келиш, талабнинг ўсиши, тўйиниши ва пасайиш) иборат циклни босиб ўтади ва улар бир-бири билан узвий боғлиқ. 17Мамлакатларнинг рақобатбардошлик назарияси. Бу назариянинг асосчиси америкалик иқтисодчи олим М.Портердир. 80 йилларнинг охирида бу олим жаҳон экспортининг 50 % тўғри келувчи 10 та мамлакатдаги 100 га яқин тармоқларни ўрганиб чиқди. Бу изланишлар натижасида М.Портер ўзига хос назария яратди. Бу назарияга биноан мамлакат фирмалари фаолият олиб борувчи рақобатбардош муҳитни иқтисодиётнинг 4 та муҳим кўрсаткичи шакллантиради: Ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлик; Талаб кўрсаткичлари; Яқин ва хизмат кўрсатувчи (ёрдам берувчи) тармоқлар: Рақобат муҳити ва фирма стратегияси. 18Халқаро савдо таркиби Экспорт млн.долл. 2004й. (%да) Импорт млн.долл. 2004й. (%да) Экспортда саноат маҳсулотла рининг улуши, %да Экспортда юқори технология ларнинг улуши, %да Жаҳон 100 100 77 18 Юқори даромадли мамлакатлар 73 74.4 80 18 Ўрта даромадли мамлакатлар 24,6 22,9 64 20 Кам даромадли мамлакатлар 2,4 2,7 60 4
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha