Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Июль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Халқаро капитал миграцияси ва трансмиллий компаниялар

Купить
Мавзу: Халқаро капитал миграцияси ва трансмиллий компаниялар Режа: 1. Халқаро капитал миграцияси: сабаблари, омиллари ва кўрсаткичлари 2. Халқаро капитал миграциясининг шакллари ва уларнинг гуруҳланиши 3. Халқаро капитал миграциясининг таркиби ва ривожланиш тенденциялари 4. Халқаро корпорацияларнинг вужудга келиш сабаблари, функциялари ва гуруҳланиши. 1 07/19/2025 21-режа. Халқаро капитал миграцияси: сабаблари, омиллари ва кўрсаткичлари Халқаро иқтисодий муносабатларда капитални давлатлараро тақсимлаш иқтисодий ўсишнинг фаол омили бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиёт байналминаллашган сари капитал фаолияти миллий доирадан халқаро миқёсга чиқади ва мамлакатлараро капитал экспорти юз беради. Жаҳон хўжалиги ривожланишининг дастлабки босқичларида капитал саноат жиҳатдан ривожланган мамлакатлардан қолоқ мамлакатлар томон йўналган эди. Жаҳон хўжалик тизими алоқалари ривожланган сари капитал ҳаракати умумжаҳон доирасида юз бериб, унинг оқими ҳар томонлама, тўхтовсиз бўлади ва пуллик жамғармаларнинг инвестицияларга айланиши капиталнинг халқаро миқёсдаги ҳаракатини билдиради. XXI аср бошида иқтисодиётнинг глобаллашуви омилларидан бири капиталнинг мамла Капитал миграциясининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:  капиталнинг фоиз ставкаси билан белгиланадиган турли чегаравий унумдорлиги;  фирмаларнинг ўз фаолиятини халқаро диверсификациялаштиришга интилишлари;  товарларни импорт қилишга ҳалал берадиган ва хорижий таъминотчиларни бозорга кириш учун капитал олиб киришга ундайдиган бож тўсиқларининг мавжудлиги;  барқарор сиёсий вазият ва қулай инвестициявий муҳит. 07/19/2025 3 07/19/2025 4 07/19/2025 5Мамлакатнинг халқаро капитал миграциясидаги иштирок этиш даражаси қатор кўрсаткичларда ифодаланади. Биринчи гуруҳ кўрсаткичларига қуйидаги мутлоқ кўрсаткичлар киради: капитал экспорти ва импортининг ҳажми, капитал экспорти-импорти қолдиғи, мамлакатдаги хорижий капиталли корхоналар сони, улардаги бандлар сони ва ҳ.к. Капитал экспорти-импорти қолдиғидан келиб чиқиб, жаҳон мамлакатлари капитал экспорт қиладиган (Япония, Швейцария), капитал импорт қиладиган (АҚШ, Буюк Британия) ҳамда экспорт ва импорт ҳажми тахминан бир хил бўлган мамлакатларга (Германия, Франция) ажратилади. 07/19/2025 6Бошқа гуруҳ кўрсаткичлар нисбий кўрсаткичлар бўлиб, улар халқаро капиталлар миграциясининг марказлари ва мамлакатнинг капитал импорти-экспортига боғлиқлигини акс эттиради: 1) капитал импорти коэффициенти – хорижий капиталнинг мамлакат ЯИМдаги улушини кўрсатади: бу ерда: К имп – капитал импорти коэффициенти; ХК – хорижий капитал ҳажми; ЯИМ – ялпи ички маҳсулот. Европа мамлакатларида ушбу коэффициентнинг энг юқори даражаси Бельгия ва Люксембургда кузатилади. 2) капитал экспорти коэффициенти – экспорт қилинадиган капиталнинг ЯИМдаги улушини акс эттиради: бу ерда: К эксп – капитал экспорти коэффициенти; ХК – хорижий капитал ҳажми; ЯИМ – ялпи ички маҳсулот. Европа мамлакатларида ушбу кўрсаткичнинг максимал миқдори Нидерландияда қайд этилган. 07/19/2025 73) хорижий капиталнинг мамлакат капитал қўйилмаларига бўлган ички эҳтиёжидаги улушини акс эттирувчи капитал: бу ерда: К эх – эҳтиёж коэффициенти; ХК – хорижий капитал ҳажми; D/(K) – мамлакатда капиталга бўлган талаб. АҚШда барча капиталга бўлган ички эҳтиёжларнинг 33 фоизи хорижий капитал ҳисобига қондирилади. 4) бошқа нисбий кўрсаткичлар: хорижий ёки аралаш компанияларнинг миллий ишлаб чиқаришдаги улуши, капитал экспорти/импортининг олдинги даврга нисбатан ўсиш суръатлари, мамлакат аҳолиси жон бошига тўғри келадиган хорижий инвестициялар суммаси. 07/19/2025 82-режа. Халқаро капитал миграциясининг шакллари ва уларнинг гуруҳланиши КАПИТАЛ Манбасига кўра Фойдаланиш табиатига кўра Муддатига кўра Мақсадига кўра Расмий (давлат) Хусусий (нодавлат) Ссуда Тадбиркорлик Узоқ муддатли Ўрта муддатли Қисқа муддатли Тўғридан-тўғри инвестициялар Портфель инвестициялар Бошқа инвестициялар 1-расм. Халқаро капитал миграциясиниш шакллари Халқаро амалиётда давлат капитали кўпроқ ссуда шаклида, хусусий ва узоқ муддатли капитал эса – тадбиркорлик шаклида намоён бўлади. Келиб чиқиш манбаларига кўра халқаро капитал – бу давлат маблағлари ёки хусусий капитал кўринишида бўлади. Давлат капитали банклар ичида расмий капитал деб ҳам аталади. У давлат бюджетидан хорижга чиқариладиган ёки у ердан ё бевосита ҳукуматлар қарори билан, ёки ҳукуматлараро ташкилотлар қарори билан қабул қилинадиган маблағлардир. Шаклларига кўра – бу давлат қарзлари, ссудалар, грантлар (совғалар), ёрдам кўринишида бўлиб, уларнинг халқаро ҳаракати ҳукуматлараро келишувлар билан белгиланади. Халқаро ташкилотларнинг кредитлари ва бошқа маблағлари ҳам шулар қаторига киради. Бироқ ҳар қандай ҳолларда ҳам бу солиқ тўловчиларнинг олувчига турли йўллар билан етиб бор 07/19/2025 10 07/19/2025 11Хусусий капитал – бу хусусий шахслар томонидан хорижга жойлаш- тириладиган ёки хориждан қабул қилинадиган нодавлат манбалар маблағларидан иборат. Улар таркибига инвестициялар, савдо кредитлари, банклараро кредитлаш киради. Улар давлат бюджети билан бевосита боғлиқ бўлмайди, бироқ ҳукумат уларнинг кўчиб юришини кузатиб туради ва ўз ваколатлари доирасида уларни назорат қилиб, бошқариши мумкин. 07/19/2025 12ТТХИ – бу хорижий капиталнинг узоқ муддатли киритилиши бўлиб, инвестор ташкил қилаётган фирма акциялари ёки акционер капиталига тўлиқ эга бўлиш ёки камида 10% и хўжалик фаолиятининг таъсирчан назорат қилинишини таъминлайди. ХВФ, ИРҲТ (Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик ташкилоти) ҳамда БМТ миллий счётлари тизимидаги таърифларга мувофиқ, ТТХИ таркибига қуйидагилар киритилади:  компанияларнинг ўз капиталини хорижга чиқариши;  тўғри инвестор хорижий корхонадан олган фойдасини унинг фойдасига қайта молиялаштириши;  капиталнинг бош фирма ва унинг хорижий корхоналари ўртасида ички корпоратив ўтказмалари. Портфель инвестициялар – бу капитални хорижий корхоналар қимматли қоғозларига (корхона устав капиталининг 10% дан кам қисмини) киритиш шаклида олиб чиқиб кетиш бўлиб, инвесторларг 07/19/2025 13Тўғридан-тўғри ва портфель инвестициялар ўртасидаги ўзига хос фарқлар Белгилар Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар Портфель инвестициялар Олиб чиқишнинг асосий мақсади Хорижий фирмани назорат қилиш Юқори фойда олиш Мақсадга эришиш йўллари Хорижда ишлаб чиқариши ташкил қилиш ва юритиш Хорижий қимматли қоғозларни сотиб олиш Мақсадга эришиш усуллари а) хорижий фирмага тўлиқ эгалик қилиш; б) акциялар назорат пакетини сотиб олиш (ХВФ уставига кўра компания акциядорлик капиталининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги керак) Хорижий фирма акциядорлик капиталининг камида 25 фоизини сотиб олиш (АҚШ, Япония ва Германияда – 10%) Даромад шакллари Тадбиркорлик фойдаси, дивидендлар Дивидендлар, фоизлар 07/19/2025 14Халқаро капиталнинг функционал бўлиниши Гуруҳлар Қуйи гуруҳлар Капитал ҳаракати ТТХИ Хорижда Резидент ва норезидент ўртасида узоқ муддатли ўзаро иқтисодий манфаатнинг вужудга келишига олиб келувчи капитал ҳаракатиМамлакат ичида Портфель инвестициялар Активлар Қимматли қоғозлар олди-сотдиси билан боғлиқ капитал ҳаракати Пассивлар Бошқа инвестициялар Активлар Давлатлараро кредитлар ва банк депозитлари билан боғлиқ капитал ҳаракатиПассивлар Захира активлар Монетар олтин Тўлов баланси қолдиғини қоплаш учун фойдаланиш мумкин бўлган активлар билан боғлиқ капитал ҳаракатиҚарз олишнинг махсус қоидаси (SDR) ХВФнинг захира позицияси Хорижий валюта 07/19/2025 153- режа. Халқаро капитал миграциясининг таркиби ва ривожланиш тенденциялари Халқаро компанияларнинг пайдо бўлишига қадар барча хорижий инвестициялар портфель инвестициялар шаклида бўлган. ТТХИ XX асрнинг 20-йилларидан бошлаб ривожлана бошлади, аммо бу даврда портфель инвестициялар ҳажми тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига нисбатан икки баробар кўп эди. ТТХИга тааллуқли илк мисоллар XVII асрга бориб тақалади ва Ост- Индия инглиз компанияси фаолияти билан боғлиқдир. Иккинчи жаҳон урушигача инвестицияларнинг асосий ҳажми Европа ва Америка ўртасида ҳаракатланган. 1918-1938 йилларда Американинг "Форд" ва "Дженерал моторс" компаниялари Европа, Лотин Америкаси ва Осиёда биринчи филиалларини очишган. Таҳлилий маълумотларга қараганда ТТХИ оқими бир неча ўн йилликлар мо 07/19/2025 16Сўнгги қирқ йил ичида ТТХИ ҳажмининг барқарор суръатларда ўсиши натижасида уларнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши саккиз бараварга ошди ва ҳозирда 16% ни ташкил этади. Ҳозирда ТТХИ ички инвестициялар ва ташқи савдога қараганда жадалроқ суръатларда ривожланмоқда. ТТХИ жаҳон хўжалиги глобаллашувининг асосий омилига айланди. ТТХИ фаоллашувининг сабаблари ва ҳаракатлантирувчи кучлари қуйидагилардан иборат:  ТТХИ ёрдамида миллий бозорларда монополистик фойда олишнинг мумкинлиги;  ташқи савдога нисбатан қўшимча фойда олиш имконияти;  ТМКнинг ТТХИнинг элтувчилари сифатида майдонга чиқиши;  ТТХИга нисбатан ривожланаётган мамлакатлар эҳтиёжининг кескин ўсиши;  реципиент-мамлакатларда ТТХИни жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмларининг шаклланиши. 07/19/2025 17АҚШ, Буюк Британия, Япония, Германия, Франция каби мамлакатлар халқаро бозордаги асосий инвесторлар бўлиб, ТТХИ таклифини шакллантирадиган мамлакатлар ҳисобланадилар. Шунга қарамасдан охирги йилларда ривожланган мамлакатларнинг ТТХИнинг глобал оқимидаги улуши қисқариб бормоқда. Жумладан, 1995- 2005 йилларда хорижга чиқарилган жами ТТХИнинг 89,3% и, жалб этилаётган ТТХИнинг 73,4% и ривожланган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилга келиб мос равишда 70,7 ва 48,4% ни ташкил этди. 07/19/2025 18ТТХИ оқимининг географик таркиби, (жамига нисбатан фоиз ҳисобида) Йиллар Жами ТТХИни жалб этиш ТТХИни четга чиқаришРивож ланган м ам лакатлар Ривож ланаётган м ам лакатлар Ж ануби-Ш арқий Е вропа ва М Д Ҳ Ривож ланган м ам лакатлар Ривож ланаётган м ам лакатлар Ж ануби-Ш арқий Е вропа ва М Д Ҳ 1995-2000 100,0 73,4 25,4 1,2 89,3 10,4 0,3 2005 100,0 62,4 33,2 4,4 84,4 13,8 1,7 2006 100,0 65,7 29,0 5,3 84,1 14,3 1,5 2007 100,0 68,8 26,9 4,3 84,8 12,9 2,3 2008 100,0 57,5 35,6 6,9 81,5 15,4 3,1 2009 100,0 50,9 43,1 6,0 72,7 23,1 4,2 2010 100,0 48,4 46,1 5,5 70,7 24,8 4,6 07/19/2025 194-режа. Халқаро корпорацияларнинг вужудга келиш сабаблари, функциялари ва гуруҳланиши Ўз таркибига бош бошқарувчи марказ орқали ривожланишнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқарувчи ва амалга оширувчи, икки ёки ундан ортиқ мамлакатда хўжалик бирликларига ега бўлган хамда катта миқдорда хорижий активларга эга халқаро компания мутахассислар томонидан трансмиллий корпорация (ТМК) номини олган. Жаҳон иқтисодиётида трансмиллий корпорацияларнинг асосий қисми АҚШ, Хитой, ЕИ давлатлари ва Японияда жойлашгандир. ТМК жаҳон хўжалигида ишлаб чиқарилаётган саноат махсулотларининг 40% ни халқаро савдони эса 50 – 55%и устидан ўз назоратини ўрнатган. ТМКнинг корхоналарида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларнинг йиллик миқдори 1 трлн. АҚШ долларидан ошиқроқни ташкил этиб, уларда 73 млн.дан ортиқ 07/19/2025 20Халқаро корпорацияларнинг вужудга келиш сабаблари, функциялари ва гуруҳланиши БМТ экспертларининг фикрича трансмиллий корпорациялар (ТМК) “жаҳон мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланишидаги асосий двигателлари” дан бири бўлиб ҳисобланади. 90- йилларнинг ўрталарига келиб жаҳон хўжалигида 40 мингдан ортиқ ТМКлар мавжуд бўлиб, улар ўз давлатларидан ташқарида фаолият қўрсатиб келаётган 250 мингга яқин шўба корхоналарни ҳам назорат қилиб туришган. ТМКларнинг сони охирги йигирма йиллар мобайнида 5 баробар кўпайган эди (1970 йилда 7 мингта бундай фирмалар рўйхатга олинган). Ҳозирги кунда жаҳон хўжалигида мавжуд бўлган 100 та энг йирик халқаро компанияларнинг 40% мулки (шу жумладан молиявий мулки ҳам) бошқа давлатлар ҳудудига тўғри келади. 07/19/2025 21 07/19/2025 22 07/19/2025 23 07/19/2025 24 07/19/2025 25 07/19/2025 262023 йилда дунё бўйлаб тахминан 60,000 трансмиллий корпорация (ТМК) мавжуд эди. Бу корпорациялар турли мамлакатларда жойлашган 500,000 дан ортиқ филиалларни бошқаради ва глобал савдонинг катта қисмини ташкил этади. Улар халқаро савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида муҳим рол ўйнайди. Бундай корпорациялар дунёнинг иқтисодий глобаллашувини олға силжитишда муҳим аҳамият касб этади . Шунингдек, энг кўп ТМКлар АҚШда жойлашган бўлиб, бу мамлакатда 719 та трансмиллий компаниялар фаолият юритмоқда, дунёдаги умумий ТМКларнинг тахминан 33% ини ташкил этади . 07/19/2025 27Кейинги йилларда Ўзбекистонда фаолият юритаётган қатор йирик трансмиллий компаниялардан баъзилари:  General Motors (GM) — автомобилсозлик соҳасида фаолият юритади. GM Uzbekistan компанияси мамлакатда автомашина ишлаб чиқариш билан шуғулланади.  Coca-Cola — ичимликлар соҳасидаги йирик компания бўлиб, Ўзбекистонда ўзининг ишлаб чиқариш корхоналарига эга.  Lukoil — Россиянинг йирик нефт ва газ корпорацияси бўлиб, Ўзбекистонда углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади.  Nestle — озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи глобал компания. У Ўзбекистон бозорида озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, йирик компаниялар мамлакатнинг стратегик аҳамиятга эга соҳаларига, масалан, энергетика ва инфраструктура лойиҳаларига сармоя киритишга қизиқмоқда. Т 07/19/2025 28 07/19/2025 29 E’tiboringiz uchun raxmat! 07/19/2025 30
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha