Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 374.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Июль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари

Купить
Мавзу: Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари Режа: 1. Валюта муносабатлари тушунчаси ва валюта тизими 2. Жахон валюта тизими ва унинг асосий элементлари 3. Жаҳон молия бозорининг моҳияти ва функциялари 4. Жаҳон молия бозорининг таркиби ва ривожланиш хусусиятлари 07/19/2025 1 07/19/2025 21-режа. Валюта муносабатлари тушунчаси ва валюта тизими Валюта - жаҳон бозорида, давлатлар ўртасида пул вазифаларини бажарувчи давлатларнинг миллий пул бирликлари. Масалан, Америка Қўшма Штатлари "доллари", Буюк Британия "фунт стерлинги", Канада "доллари", Япон “ иенаси" ва бошқа шу кабилар. Муайян бир давлатнинг миллий пули - унинг миллий валютаси бўлади. Шу давлат учун бошқа давлатларнинг миллий пул бирликлари эса – хорижий валюталар дир. Масалан, АҚШ "доллари", Буюк Британия "фунт стерлинги", Канада "доллари", Япония "иенаси", Туркия "лира"си ва шу каби эркин муомалада юрадиган валюталар Ўзбекистон Республикасида хорижий валюта бўлади, ўз навбатида, Ўзбекистон "сўм"и ушбу давлатлар учун хорижий валют Халқаро валюта муносабатлари моддий ишлаб чиқариш жараёни, яъни бирламчи ишлаб чиқариш, тақсимот, алмашув ва истеъмол жараёнларига алоқадор бўлган халқаро иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади. Халқаро валюта муносабатларн - валюталарнинг жаҳон хўжалигидагн ҳаракати натижасида юзага келадиган ижтимоий-иқгисодий муносабатлар мажмуаси. Халқаро валюта муносабатлари такрор ишлаб чиқаришга нисбатан иккиламчи ҳисобланади, чунки ишлаб чиқарилган товарларни экспорт-импорт қилиш натижасида халқаро валюта муносабатлари юзага келади. Тарихан, халқаро савдонинг юзага келиши халқаро валюта муносабатларини юзага келтирган бирламчи омил бўлди. Аммо халқаро валюта муносабатлари такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичига - ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмолга бевосита фаол таъсир кў 07/19/2025 4Халқаро валюта муносабатларини юзага келтирувчи асослар қуйидагилардир:  товарлар экспорти ва импортининг мавжудлиги;  хизматлар экспорти ва импортининг мавжудлиги;  халқаро кредитларнинг жаҳон айланмасидаги ҳаракати;  капиталларнинг жаҳон айланмасидаги ҳаракати;  нотижорат тўловларнинг мавжудлиги (хорижий давлатларда савдо ва дипломатик ваколатхоналарни очиш ва сақлаш, хорижий давлатларнинг ҳудудида ҳарбий қисмлар сақлаш, туризм, спорт, маданий тадбирлар билан боғлиқ бўлган хорижий валютадаги тўловлар). 07/19/2025 5Валюта тизими деб, халқаро валюта муносабатларини ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклига айтиладн. Валюта муносабатларини ташкил қилишнинг давлат шакли дейилишига сабаб шуки, миллий валюта тизими ҳар бир мамлакатда давлат томонидан ташкил этилади ва тартибга солинади. Жаҳон валюта тизими эса, давлатлараро келишувларга асосан ташкил топади. Валюта муносабатларини ташкил қилишнинг ҳукуқий шакли дейилишининг боиси шундаки, валюта тизими бўйича қабул қилинган қонунлар, халқаро қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг талабларини бажариш халқаро муносабатларнинг барча субъектлари учун мажбурийдир. Масалан, Ямайкада қабул қилинган тўртинчи жаҳон валюта тизимининг талабига асосан, олтиндан давлатлар ўртасида тўлов воситаси сифатида фойдаланиш тақиқланди. 07/19/2025 6Валюта тизими Миллий валюта тизими Минтақавий валюта тизими Жаҳон валюта тизими 1-расм. Валюта тизимининг турлари 07/19/2025 7Миллий валюта тизими қуйидаги элементлардан ташкил топади:  миллий валюта;  миллий валютанинг алмашиниш шарти;  миллий валютанинг паритети;  миллий валюта курсининг режими;  мамлакатда валютавий чеклашларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги;  мамлакатнинг халқаро валютавий ликвидлилигини миллий миқёсда тартибга солиш;  халқаро кредит муомала воситаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш;  мамлакатнинг халқаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш тартибини белгилаш;  миллий валюта бозори ва олтин бозорининг режими. 07/19/2025 82-режа. Жахон валюта тизими ва унинг асосий элементлари Жаҳон валюта тизими халқаро валюта муносабатларини давлатлар ўртасида ташкил қилиш шаклидир. Жаҳон валюта тизими ўзининг ривожланишида тўрт босқични босиб ўтган ва улар қуйидаги халқаро валюта тизимларини ўзида мужассамлаштиради:  Париж валюта тизими;  Генуя валюта тизими;  Бреттон-вудс валюта тизими;  Ямайка валюта тизими. 07/19/2025 9Биринчи жаҳон валюта тизими (1867-1914) 1867 йилда Парижда бўлиб ўтган давлатлараро келшув натижасида ташкил топди. Ушбу тизимда олтин-танга стандарти , яъни давлатлар ўртасидаги алоқаларда тўлов воситаси сифатида фақат олтиндан фойдаланиш жорий этилди. Биринчи жаҳон уруши даврида юзага келган иқтисодий инқироз натижасида биринчи жаҳон валюта тизими барҳам топди ва унинг ўрнига иккинчи жаҳон валюта тизими юзага келди. 07/19/2025 10Иккинчи тизим (1922-1929) 1922 йилда Италиянинг Генуя шаҳрида бўлиб ўтган давлатлараро келишувнинг натижаси бўлди. Иккинчи жаҳон валюта тизимида олтин-девиз стандарти жорий қилинди. Бунинг маъноси шуки, давлатлараро муносабатларда олтин билан бирга 30 та мамлакатнинг миллий валюталари халқаро тўлов воситаси сифатида эътироф этилди. Аммо ҳақиқатда Англиянинг фунт стерлинги ва олтин халқаро тўлов воситасига айланди. Бунинг сабаби шундаки, биринчидан, Биринчи жаҳон уруши оқибатида фунт стерлинг Европадаги бошқа валюталарга нисбатан оз микдорда қадрсизланди, иккинчидан, XX асрнинг 20-йилларига келиб жаҳон савдосининг 60 фоиздан ортиқ қисми Англия банклари томонидан фунт стерлингда молиялаштирилар эди, учинчидан, Англия очиқ иқтисодиётга эга бўлиб, шу сабабли, Англия билан савдо-со 07/19/2025 111944 йилнинг 22 июнида АҚШнинг Бреттон-Вудс шаҳрида учинчи жаҳон валюта тизимига (1944- 1972) асос солинди. Мазкур тизимда эришилган муҳим натижалар қуйидагилардан иборат:  АҚШ доллари ва Англия фунт стерлингига расман жаҳоннинг захира валюталари деган мақом берилди;  миллий валюта курсининг олтин паритетдан тебраниш чегараси манфий 1% дан мусбат 1% гача бўлган оралиқ сифатида белгилаб қўйилди;,  АҚШ долларидаги заҳираларни олтинга алмаштириш қатьий белгиланган баҳода амалга оширилди, яъни 1 унция олтин 35 долларга алмаштириладиган бўлди;  ХВФ давлатлараро валюта муносабатларини тартибга солувчи орган сифатида ташкил этилди. 07/19/2025 12Тўртинчи жаҳон валюта тизими (1976-ҳ/в) Ямайка давлатининг Кингстон шаҳрида, 1976 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган давлатлараро келишув натижасида юзага келди ва 1978 йилиинг апрелида ратификация қилинди. Тўртинчи жаҳон валюта тизимининг муҳим натижалари қуйидагилардан иборат:  олтинни демонетизация қилиш расман тугалланди;  катъий белгиланган курслар режими бекор қилинди;  олтин-девиз стандарти СДР стандарти билан алмаштирилди;  ХВФнинг валюта муносабатларини эркинлаштиришга кўмаклашишини кучайтириш белгиланди. Расмий статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда жаҳон валюта бозорларида амалга оширилган операцияларнинг 88% АҚШ долларида амалга оширилган. АҚШ доллари ҳанузгача жаҳоннинг энг устун валютаси бўлиб, барча валюта савдоларининг бир томонида АҚШ доллари иштирок этади 3-режа. Жаҳон молия бозорининг моҳияти ва функциялари Кенг маънода жаҳон молия бозори - мамлакатлар ўртасида капитал ресурсларини жамлаш ва тақсимлашни таъминлаб берувчи бозор муносабатлари йиғиндиси. Умуман, бу тушунча халқаро молиявий шартномаларнинг мазмунини ташкил қилувчи иштирокчилар манфаатларининг ўзаро таъсирини англатади. Тор маънода жаҳон молия бозори - бу фонд бозори , яъни қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар амалга ошириладиган бозордир. Жаҳон молия бозорини турли мезонлар бўйича таснифлаш мумкин. Жаҳон молия бозори унда амалга ошириладиган операциялар объектига кўра куйидаги сегментларга ажратилади:  валюта бозори;  ссуда капиталлари бозори;  фонд ва суғурта бозори;  олтин бозори.07/19/2025 13 07/19/2025 14Жаҳон валюта, кредит ва молия бозорлари: иштирокчилари ва таркиби Миллий иштирокчилар Бозорларнинг таркиби Халқаро иштирокчилар Корпорациялар Валюта бозорлари, шу жумладан евровалюталар бозори Халқаро корпорациялар, ТМК Банклар ва махсус молия- кредит институтлари, шу жумладан суғурта компаниялари Ссуда капиталлари бозори: а) пул бозори; б) капиталлар бозори; в) евробозор. Халқаро банклар, ТМБ, Махсус молия-кредит институтлари, шу жумладан суғурта компаниялари Фонд ва товар биржалари Молия бозорлари Йирик фонд ва товар б иржалари Суғурта бозорлари Давлат Давлат Олтин бозори Халқаро валюта-кредит ва молия ташкилотлари 07/19/2025 15Жаҳон молия бозорлари ташкилий жиҳатдан қуйидаги турларга ажратилади:  Расмий ташкил этилган ёпиқ молия бозорлари. Ушбу бозорларга кириш имконияти чекланган.  Норасмий ташкил этилган очиқ молия бозорлари. Ушбу бозорларга кириш имконияти чекланмаган.  Бирламчи бозор. Бу бозорда янги чиқарилган молиявий активлар савдоси амалга оширилади.  Иккиламчи бозор. Бу бозорда мавжуд молиявий активлар савдоси амалга оширилади.  Доимий бозор. Бу бозорларда операциялар махсус хоналарда, ускуналарда ва информацион технологиялар ёрдамида ҳохлаган вақтда амалга оширилади ва доимий бўлмаган бозорлар, масалан, кимошди савдолар (аукционлар) ўтказилади. 07/19/2025 16Миқёсига кўра молиявий бозорлар: миллий, ҳудудий ва жаҳон бозорларига бўлинади. Молиявий ресурслар қуйидаги каналлар бўйича ҳаракатланади:  товарлар (махсус товар - олтинни ҳам ҳисобга олган ҳолда) ва хизматлар савдосини амалга оширишдаги валюта-кредит ва ҳисоб-китоб хизматлари;  асосий ва айланма капиталларга хорижий инвестициялар;  кредит операциялари;  валюта операциялари;  қимматбаҳо қоғозлар ва ҳосилавий молиявий дастаклар билан амалга ошириладиган операциялар;  ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам ҳамда халқаро ташкилотларга аъзолик бадали шаклида миллий даромаднинг давлат бюджети орқали қайта тақсимланиши ва бошқалар. 07/19/2025 17Жаҳон молия бозорининг асосий субъектлари Жаҳон молия бозорининг субъектлари Иштирок этиш характерига кўра Бевосита Билвосита Иштирок этиш мақсадига кўра Хеджерлар Спекулянтлар Трейдерлар Арбитражлар Инвесторларнинг турига кўра Хусусий Институционал 07/19/2025 18Жаҳон молия бозори субъектлари операцияларда иштирок этиш характерига кўра бевосита ва билвосига иштирокчиларга ажратилади. Биржа (бошқариладиган) жаҳон молия бозорларида бевосита иштирокчилар гуруҳига ўз ҳисобидан мижозлар ҳисоби ва топшириқномаларига кўра операцияларни амалга оширувчи брокерлар, маклерлар киради . Биржанинг аъзоси бўлмаган мижозлар брокерларга мурожаат қилишади ва улар ўз навбатида билвосита иштирокчилар гуруҳига киради. Биржадан ташқари (бошқарилмайдиган) бозорларда бевосита иштирокчилар гуруҳига йирик маркетмейкерлардан ташқари барча иштирокчилар билвосита иштирокчилар гуруҳига киради. 07/19/2025 19Жаҳон молия бозори иштирокчилари иштирок этиш мақсадига кўра хеджерлар ва спекулянтларга бўлинади. Спекулянтлар ўз навбатида трейдерлар ва арбитражларга ажратилади. Хеджерлар – валюта курсларининг келгусида салбий томонга ўзгаришидан кўриладиган молиявий зарарнинг олдини олиш билан шуғулланувчи иштирокчилардир. Спекулянтлар – молиявий инструментларнинг курслардаги фарқ хисобига фойда олишни кўзлаган иштирокчилар. Трейдерлар – молиявий инструментларнинг курслари ўзгаришидан фойдаланган ҳолда бир ёки бир нечта шартномалар асосида фойда олишни кўзлаган жаҳон молия бозори иштирокчилари. Трейдерлар бозорнинг ликвиддигини оширади. Арбитражчилар - бир вақтнинг ўзида турли бозорларда, турли нархлар асосида молиявий ресурсни сотиб олиш ва сотиш орқали фойда кўрадиган жаҳон молия бозори 07/19/2025 20Жаҳон молия бозори инвесторлар турига кўра хусусий ва институционал иштирокчиларга ажратилади. Хусусий инвесторлар – молиявий инструментлар билан операцияларни амалга оширувчи жисмоний шахслар. Кейинги гуруҳ инвесторлари – институционал инвесторлар ёки жамоавий инвестициялаш билан шуғулланувчи молия институтлари гуруҳи. Охирги 20 йил давомида инвестицион фаолиятда тижорат банклари, пенсия фондлари, суғурта, инвестицион ва молия компаниялари, жамғарма банклари, ўзаро жамғарма компаниялари ва бошқа молия-кредит институтлари , халқаро молия институтларининг роли ошиб бормоқда. 07/19/2025 214-режа. Жаҳон молия бозорининг таркиби ва ривожланиш хусусиятлари. Жаҳон молия бозорининг шаклланиши миллий ссуда капиталининг халқаро операциялар орқали байналмилаллашуви туфайли юз берди. Бу жараён XX асрнинг 60-йилларига тўғри келади. Бунгача деярли 40 йил давомида 1929-1933 йиллардаги жаҳон иктисодий инқирози, Иккинчи жаҳон уруши, валюта чекловлари, бозор, депозитлар бўйича ставкалар ва бошқалар қаттиқ назорат остида бўлганлиги учун молия бозори деярли фаолият кўрсатмас эди. Буюк депрессия давридан бошлаб пул бозорлари қаттиқ назорат қилина бошлади. Масалан, АҚШда банклар депозитлари бўйича фоиз тўловлари 1% дан 2,5% гача чегаралаб қўйилган эди. Бунда кредитлар бўйича бозор ставкалари анча юқори бўлиб, капиталларни хорижий банкларга қўйилишига ундарди. Жаҳон молия бозори р 07/19/2025 22XXI аср бошларида содир бўлаётган воқеалар глобал тенденциялар билан боғлиқ бўлган инқирозларнинг тизимли характерга эга эканлигини тасдиқлади. 2008 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб, бутун халқаро молия бозори тизимини ларзага келтирган жараёнлар муомаладаги қимматли қоғозлар ва пул массаси ўртасидаги ўзаро боғликлик жуда беқарор эканлигини кўрсатиб берди. Ўзаро бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган ва бу инқирознинг келгусидаги қайтарилишининг олдини олиб бўлмайдиган куйидаги муаммоларни санаб ўтиш мумкин:  ҳосилавий қимматли қоғозлар бозори билан боғлиқ бўлган муаммолар;  миллий валюта тизимлари билан боғлиқ бўлган муаммолар;  жаҳон қарздорлик инқирози билан боғлиқ бўлган муаммолар;  товар ва хизматлар бозорининг очиклик даражаси билан боғлиқ бўлган муаммолар. 07/19/2025 23XXI аср бошларида капиталларнинг истеъмолчилари (асосий қарз олувчилари) ҳисобланган корпорациялар ва банкларнинг капитал таркибида қарз дастакларининг улуши ошиб кетди. Қарз олувчиларнинг жаҳон молия бозорига кириши анча соддалаштирилди, операциялар олиб боришга кам харажатлар талаб этилар ва ахборот бериш масаласида талаблар соддалаштирилган эди. Бир вақтнинг ўзида йирик қарзларни ҳукуматлар оларди. Лекин улар ўзларининг статусига кўра жаҳон молия бозорига тўғридан-тўғри мурожаат қила олмайдилар ва бу масала акциядорлик жамиятлари орқали амалга оширилар эди. E’tiboringiz uchun raxmat! 07/19/2025 24
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha