Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 139.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Хайриддин Султон ва Аҳмад Аъзам қиссаларида хронотоп

Купить
Хайриддин Султон ва Аҳмад Аъзам қиссаларида хронотоп 3 МУНДАРИЖА Кириш ................................................................................................ I боб. Мурод Муҳаммад Дўст қиссаларида сюжет, характер ва композиция.. . .. .. .. . .. . .. ............................... ........................................ II боб. Аҳмад Аъзам қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари.. . .. ........................................................ ....................... III боб. Хайриддин Султонов қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари ............................................................................. ...... Хулоса ............................................................................................. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ....................................... 4 К И Р И Ш Тадқиқот мавзуининг долзарблиги. Бугунги адабиёт инсоннинг тақдири, кечмиши, ички олами ҳеч бир қолипга сиғмайдиган ҳодиса эканини, ҳар бир одам ўзига хос мураккаб дунё эканини тушунишда ва кўрсатишда тобора илгарилаб бормоқда. Унда борлиқ, табиат, она замин муаммоларини, мавжуд турмуш ҳодисаларини, инсон қалбини бадиий идрок қилиш, тадқиқ этиш тенденцияси теранлашиб бормоқда. 70-80 йиллар ўзбек адабиётининг энг яхши асарларида инсон тасвирида шундай салмоқли натижаларга эришилдики, адабиёт инсоншунослик сифатида борган сари ўз моҳиятига тобора яқинлашиб борганлигини кутиш мумкин. Адабиётда ҳаёт ва инсон образини талқин этишда янгича ўзгаришлар, янгича тенденциялар пайдо бўлишга сабаб нима? Аввало, айтиш керакки, адабиёт бу ҳаёт ифодаси. Шундай бўлгандан кейин ижтимоий-маънавий ҳ И.Ғафуров, А.Расулов Аҳмад Аъзам, Очил Тоғаев кабиларнинг мақола ва тақризларини санаб ўтиш мумкин. 1 Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Ушбу магистрлик диссертациясида 80- йиллар ўзбек қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятларини ўрганишни мақсад қилганмиз. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз. -80-йиллар қиссаларининг асосий тенденцияларини белгилаш, характер ва сюжетнинг ўзаро муносабатини кузатиш; -Хайриддин Султонов қиссаларидаги сюжет, композиция ва конфликтни таҳлил этиш; -Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Мустафо», «Галатепага қайтиш», «Истеъфо» қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятларини тадқиқ этиш; -Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Галатепага қайтиш» асари орқали сюжет ва конфликт, сюжет ва характер масалаларини ўрганиш; -Аҳмад Аъзамнинг «Бу куннинг давоми» I боб. Мурод Муҳаммад Дўст қиссаларида сюжет, характер ва композиция Қисса бош қаҳрамон тақдири воситасида ҳаётнинг у ёки бу қирраларини ўрта эпик шаклда ривоявий усул билан акс эттирувчи асардир (Т.Бобоев) 1 . Қисса ўрта эпик шакл сифатида қаҳрамоннинг ҳаётида юз берган бир қанча воқеаларни тасвирлаш билан ҳикоядан фарқланади. Қиссадан ҳажми катта бўлганлиги сабабли унда бир эмас, бир неча персонажлар фаол иштирок этади. Персонажларнинг ўзаро мураккаб муносабатлари кенг тасвирланади. Романга нисбатан қисса сюжетининг масштаби торроқ ва қурилиши оддийроқ бўлади, сюжетнинг, кўпинча хроникал характерда бўлиши ва ҳикояда муаллиф овозининг бутун асар давомида эшитилиб туриши - повестнинг ўзига хос хусусиятидир. Бадиий асарнинг жанр хусусиятини аниқлашда унинг ички мазмуни, асарнинг тузилиши, б композицияси хусусида қимматли фикрлари мавжуд бўлиб, булар ҳозирги миллий адабиётимизда яратилаётган бадиий асарларнинг ғоявий-бадиий хусусиятини ўрганишда дастуруламал бўлиши шубҳасиздир. Сюжет деганда асар қаҳрамони ҳаётидаги воқеалар ва ана шу жараёндаги алоқалар, муносабатлар, тўқнашувлар, ўсиш-ўзгаришлар тушунилади. Бадиий асарда сюжетнинг яратилишини ғоявий мазмун бошқаради, ғоявий мазмун талабига уйғун ҳолда характерлар намоён бўладиган ҳаёт зиддиятларини умумлаштирадиган воқеалар силсиласи кашф этилади. Қаҳрамонларнинг ўзаро мураккаб муносабатлари асар сюжетини ташкил этади. Қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатлари эса воқеа-ҳодисаларда намоён бўлади. Реалистик асарда тасвирланган ҳар бир воқеа-ҳодиса қаҳрамон характерининг у ёки бу жиҳатини очишга хизмат қилдирилади. Шу маънода сюжет Хуллас, Мустафонинг жойи - яхши». 1 Бу парча асарнинг қаҳрамони ва энди ҳикоя қилиниши лозим бўлган воқеа қайси шароитда юз бериши ҳақида ўқувчига илк маълумот беради. Юқоридаги парчадан экспозициянинг адабий асардаги вазифаси аниқ кўриниб турибди. Экспозициянинг муҳим шарти ва фазилатларидан бири қисқа ва мазмундор бўлишидир. Экспозиция бизга фақат қаҳрамон ва у ҳаракат эта бошлайдиган шароит ҳақида маълумот бериш билангина чекланмайди, балки қаҳрамоннинг бундан кейин аён бўладиган, сифатларидан баъзиларини ҳам очиб беради, буни унинг ҳаётида юз берадиган ҳодисаларни тушунишга тайёрлайди. Экспозициянинг ҳамма қирралари асарнинг бошида тўла тасвирланиши шарт эмас, ёзувчи экспозицияга оид бир қанча иккинчи даражали тафсилотларни баён этишни кейинроққа қолдириши ҳам мумкин. Сюжетнинг иккинчи гўштни ажратиш саҳнасида ҳам кўринади: «Болта қассоб ўлгудай бесабр одам, ҳаром томирларни авайлаб ажратишга вақт топмайди. Уларни парча-парча лаҳм гўштга қўшиб, кесиб олади-да, уйига борганида ажратади. Мустафо буни кўриб туради, лекин ҳаром томир туфайли талашишдан уялади...» Юқорида айтиб ўтганимиздек, тугун конфликтнинг пайдо бўлишидир. Мустафо билан Болта қассобнинг ўзаро муносабатида ҳали, конфликт деб аташга арзийдиган жиҳатлар яққол кўриниб- сезилиб турмайди. Бунга Мустафонинг ўзига хос характери сабаб. Чунки Мустафо Болта қассобдан хафа бўлади-ю, лекин унга гап қайтаролмайди: «Мустафо бошини хам қилиб терини уйга олиб киради». Шунинг учун бу ўринда конфликт термини ўрнига «коллизия» атамасини қўллаш тўғрироқ бўлади. Иззат Султоннинг ёзишича, «коллизия» конфликт маъносида кўпроқ иш қолдирадиган таассуроти жиҳатидан ҳар хил бўлиши мумкин. Баъзи ўқувчилар бадиий асарлар ечимининг хайрли бўлишини, яъни қаҳрамонларнинг омон-эсон қолишлари ва мурод-мақсадларига етишларини хоҳлайдилар, ҳатто ёзувчилардан худди шуни талаб этадилар. Улар бадиий асар ечимининг ёзувчи ихтиёри билан яратилмаслигини тушунишни истамайдилар. Ҳар бир бадиий асарнинг ечими унинг ҳаққоний мазмунидан, унда тасвирланган характерлар ва воқеаларнинг мантиқий ривожидан келиб чиқади. «Мустафо» қиссасида бош қаҳрамон асар воқеалари давомида хаёлан ўз умрини сарҳисоб қилади. У гўё энди дунёда қиладиган иши қолмаган одамдек ҳис қилади ўзини. Касал бўлиб, ўлим тўшагида ётаркан, барча билан рози-ризолик тилашади. Бироқ шу жараёнда унинг руҳиятида ўзгариш юз беради: «Кечга бориб уйдан одам узилган пайти ўлимнинг Иззат Султоннинг ёзишича, «Портретга яна қаҳрамоннинг гап оҳанги, ўзига хос қилиқлари ва турли руҳий ҳолатлар муносабати билан юзида бўладиган ўзгаришлар (мимика) ҳам киради». Портрет маълум даражада кишининг ички дунёсини инъикос эттиради ва шу сабабли сюжетда бизни воқеаларни тез ва тўғри тушунишга тайёрлайди. Бундан ташқари портрет муаллифнинг тасвир этилаётган кишига муносабатини ҳам тайин этади, яъни шу шахснинг сюжетда ўйнайдиган роли ҳақида бизга олдиндан дарак ҳам беради. Портретни икки хил йўл билан яратиш мумкин: қаҳрамоннинг ташқи қиёфаси асарнинг бошидаёқ асосан чизиб берилади. («Мустафо» қиссасида Мустафонинг портрети асар бошида чизиб берилган). Ёки асар давомида тасвир этилган деталлардан ўқувчи зеҳнида аста-секин бутун портрет намоён бўлади. Масалан, Болта қассоб ҳақида Ибо «...эрталаб нонушта, тушда тушлик, орада озгина хизмат ёки иш, кундалик ғийбатлар, ҳамкасбларнинг майда-чуйда ҳавасию ҳасади, бошлиқларнинг қовоғи, хотиннинг хархашасини, болаларнинг йиғиси, тумов, грипп, бод...юз грамм отилганда неки даҳо бор - ҳаммасини ёппасига маҳв этадиган, аслида эса совун пуфагидай, жўн ва омонат бир ижод, яъни битта портрет (учтасида ғамгин хотини хушҳол кулиб туради), еттита натюрморт (ҳаммасида ғамгин хотин тутган одми, лекин озода дастурхонлар), кейинроқ ўзини ёки хизматини кўрсатиб улгурса - кичикроқ бир унвон, радиода икки марта мақташади, телевизорга икки марта... Қарабсизки, умр ҳам поёнига етиб қолибди». Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Галатепага қайтиш» қиссасидан келтирилган бу парча истеъдодсиз рассомларгагина эмас, балки ўзини ўтга, сувга уриб бўлса-да ёзувчи Ғайбаров жуда катта куч, беқиёс қудратга эга эмас, улкан шахс эмас, кичкина одам. Бошқача айтганда, унда чинакам истеъдод йўқ. Шуни назарда тутиб, қаҳрамон: «Менда бўйдан бошқа тузукроқ фазилат бўлмаса,...», дейди. Ўртоғининг унга айтган фикри буни тасдиқлайди: «Аҳмоқ эмаслигинг тайин, Тошпўлат... аммо ақллисан, деб айтишим ҳам қийин, айтсам ҳам ишонмаган бўлардинг». Ғайбаров: «Тўғри, ишонмаган бўлардим», деб ўртоғининг ҳақ эканлигини эътироф этади. Яна шуниси борки, кўп ўринларда қаҳрамон бўшанг, овсар, уятчан, хаёлпараст, деб таърифлаб туради. Ахир, ўттиз уч ёшигача ҳам сўққабош юрган, бирини икки қилолмаган, илмда ҳам жиддий изланишлар, курашларга ўзини сафарбар этолмаган одамни фаол, ҳаракатчан, ишчан деб бўладими? Бироқ, у бундан кейинги ҳаётини қандай ўтказади, бахтини излайдими, илм тириклайин терисини шилиб олишган... Қуръон, Таврот, тўртта Инжил, Талмуд... Шариат ва инквизация, минг хил таъриқ! Ҳур фикрга омонлик борми ўзи?» Хўш, шу тахлитда мулоҳаза юритиб, ижтимоий-маънавий тараққиёт зиддиятлари, мураккабликларидан хабардор бўлиб турган одам ўзини-ўзи тушунмайди, ўзининг қандай қудратга, имкониятларга эга эканлигини билмайди, дейиш жоизмикан? Асло! Дарвоқе, (бўлмаса ўзининг) Ғайбаров бир ўринда: «Одамзот ақлдан озган-нетган бўлмаса, ўзининг тошини ўзи билади», деб бонг уради. Бинобарин, Ғайбаров ҳам ўзининг тошини ўзи билади. Ахир, у «ақлдан озган-нетган» эмас-ку? Зотан ҳаёт мантиқи ҳам буни тасдиқлайди. Қаҳрамон характери ғоятда мураккаб, зиддиятли. Унинг мантиқини ҳам бирданига аниқлаб бўлмайди. Диққат қилинг, истеъдоди йўғ-у, бироқ кандидатлик диссертациясини ҳ ўзига бино қўйиб, ўз мавқеини кўтариш билан машғул бўлган муллани боплаб тузлайди. Шунинг учун ўзининг олим сифатида катта иш қилмаганини, қилолмаслгини баралла айтаверади, ўзининг нуқсонларини яшириб, пардозлаб ўтирмайди. Виждони пок, ўзи ҳалол бўлмаган одам ҳақиқатнинг юзига тик қарашга ботинолмасдан ҳар хил найранглар билан ўзининг ожизлигини, заифлигини ниқоблаб, ўзини бамисоли улуғ инсон, чинакам қаҳрамон сифатида намойиш қилишга ҳаракат қилишга интилиши турган гап! Ғайбаровда бундай интилиш йўқ. У иккиюзламачилик билан кун кўриб ўзининг қабиҳ, ифлослигини дин шариат қобиғига моҳирлик билан ўраб юрган муллага уйимизга мен бор пайтда ташриф буюрманг, акс ҳолда «итга талатаман», деди. Домласи, институт директори билан айтишиб, «сен-мен»-га боришади. Ўшанда директор унга институтдан ҳайд Айтайлик, отасининг дафн маросимига етиб келган Ғайбаров дод солиб йиғламайди, кўзга ёш келмайди. Буни қариндош-уруғлари отасига нисбатан бағритошлик ёки лоқайдлик деб тушунадилар. Аслида эса падари-бузрукворининг вафотини эшитгандан кейин «Ғайбаров на ерни, на осмонни фарқ этмай, қулоғи чиппа кар, юраги талпинишдан тарс ёрилай деган одамни, унинг бесаранжом ҳаракатларини, йўл ёқасидаги бир тусли уйларни, далаларни, тунги кўчаларнинг ғамгин ёғдусини эслайди». II боб. Аҳмад Аъзам қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари «Адабиётшуносликка кириш» китоби муаллифи Дилмурод Қуронов сюжет ҳақида шундай ёзади: «...барча бадиий асарларда ҳам характер ривожланишда, ўсиш ва шаклланишда кўрсатилмайди.. М.Горькийнинг сюжетга берган таърифи универсал бўлолмайди, у айрим типдаги асарларга (масалан, асардаги функцияларидан бири сифатида қараш ҳақиқатга яқинроқ, уни сюжетнинг моҳияти сифатида тушуниш хатодир». 1 Адабий-бадиий асарларни сюжетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Барча эпик, драматик ва лиро-эпик турдаги бадиий асарларда сюжет мавжуд бўлади. Ҳар бир адабий турда сюжет ўзига хос характерга эга. Баъзи бир адабиётшунослар сюжетни эпик ва драматик турларга хос деб ҳисоблайдилар. Чунки кўпгина лирик асарларда кўзга яққол ташланиб турадиган сюжет тизими йўқ. Улардаги ҳис-туйғу, ўй-кечинмалар ривожи қайсидир маънода лирик асар сюжетини ташкил қилади. Буни композиция билан алмаштириб тушунтирилади. Эпик ва драматик турларда сюжет ўзининг мураккаблиги ва мукаммаллиги билан ажралиб туради. Бундай асарлар сюжетини қаҳрамонлар характери намоён бўладиган ҳаётий воқеалар ташкил қилади. Адабиёт эмас, балки қаҳрамонлар қалбида кечган руҳий пўртаналар ташкил этади. Бадиий сюжетнинг бу типи «ассоциатив сюжет» деб юритилади. Адабиётшунос В.Кожинов айтганидек, сюжет - «одамлар ва персонажларнинг ички ва ташқи ҳаракати изчиллиги» экан, «ички ҳаракат изчиллиги» ассоциатив сюжетни келтириб чиқаради. Бунда персонажларнинг ташқи фаолиятидан кўра, ички дунёсидан, қалбида қолдирган асорат ва ғуборларидан, руҳида кечган жараёнлардан, қалб диалектикасидан сюжет келиб чиқади. Бу - ассоциатив сюжет демакдир. Тўхта Бобоевдан фарқли равишда адабиётшунослар Ҳотам Умуров ва Дилмурод Қуроновлар сюжетдаги воқеаларнинг ўзаро муносабатига кўра хроникали ва концентрик сюжет турларига ажратадилар. Хроникали сюжетда воқеалар орасида вақт муносабати (А воқеа юз берганидан сўнг Б воқеа юз берди) етакчилик қи асрга боғлаб қўяди. Концентрик сюжет нисбатан қисқа вақт ичида кескин воқеаларни қамраши, ёндош сюжет чизиқларини киритиш имкониятларининг камлиги билан ҳам характерланади. Гарчи, сюжет юқоридагича икки турга ажратилса-да, бу икки турга хос хусусиятлар кўпроқ аралаш ҳолда намоён бўлади. Зеро, хроникали сюжет воқеалари орасида сабаб-натижа (олдин юз берган воқеа кейин юз берган воқеага қисман сабаб бўлиб келади) муносабати концентрик сюжет воқеалари орасида вақт муносабати (натижа сабабдан кейин келади) кузатилиши табиий. Демак, конкрет асардаги сюжет типини белгилашда бу муносабатларнинг қайси бири етакчи мавқега эгалиги эътиборга олиниши лозим. Баъзан асарда ҳар икки типдаги сюжет хусусиятлари уйғун ҳолда намоён бўлади ва айни шу уйғунлик унинг жозибасини таъминлаган муҳим омил бўлиб қола тасаввур қилинади. Кичик ҳикояларда, одатда, экспозиция бевосита тасвирланмайди-ю, аммо китобхон томонидан тасаввур қилинади ва ҳоказо. Тугун бадиий асар сюжетида конфликт ва ҳаракатнинг пайдо бўлиши, бошланишига сабаб бўладиган воқеа. Тугун ҳаракатни белгилайди, воқеалар ривожига туртки бўлади, унга аниқ йўналиш беради. Кўпгина асарларда асосий воқеа тугундан сўнг юз беради. Тугун китобхонни асарнинг мавзуини тўғри тушунишга ёрдам беради, ўқувчини воқеалар ичига етаклайди, қаҳрамонларнинг тақдири билан қизиқтиради. Тугун айрим ҳолларда, хусусан, баъзи хроникали сюжетларда, шунингдек «ички ҳаракат» динамикаси асосидаги сюжетларда етарлича бўртиб кўринмаслиги мумкин. Тугун, одатда, асарнинг бошланишида, экспозициядан кейиноқ берилади. Баъзан муайян бадиий-эстетик мақсадни кўзда тутган ҳолда жуфт бўлади», Хайриддин Султоновнинг «Саодат соҳили» каби қиссаларда худди шундай ҳолга дуч келинади. Демак, ечим асарда қўйилган конфликтнинг ечими сифатида эмас, балки ундаги воқеалар ривожининг якуни, натижаси сифатида тушунилгани тўғрироқ бўлади. Пролог - адабий асардаги муқаддиманинг бир тури бўлиб, бундай муқаддима китобхонни муаллиф нияти, асарда тасвирланадиган воқеалардан аввалги воқеаларнинг қисқача мазмуни билан, пьесаларда эса қатнашувчилар билан таништиради. Пролог, одатда асарнинг бошланишида берилади. Аммо ҳамма вақт ҳам шундай бўлавериши шарт эмас. Эпилог - бадиий асар охирида қаҳрамонларнинг кейинги тақдирини сўзлаб берувчи хотима. Бадиий сюжетнинг барча унсурларини ҳар бир асардан қидиравермаслик керак. Чунки, баъзи асарларда сюжетнинг у ёки бу унсури ишлатилмаслиги мумки бурилишлар тўла тасвирланади, шу асосда уларнинг тақдирида, ижтимоий мавқеида муайян ўзгаришлар юз беради. Содда қилиб айтсак, бу хил сюжетли асарларда воқеа тўлақонли тасвирланади, у ўз ҳолича ҳам бадиий-эстетик қиммат касб этади. Келиб чиқиши жиҳатидан сюжетнинг бу тури қадимийроқ, халқ оғзаки ижодидаги сеҳрли эртаклар, ривоятлар, достонлар, шунингдек, мумтоз шеъриятимиздаги достонларнинг ҳам шу хил сюжетга эгалиги бунинг далилидир. Замонавий ўзбек насрида ҳам сюжетнинг бу типи кенгроқ тарқалган: «Ўтган кунлар», «Кеча ва кундуз», «Қутлуғ қон», «Меҳробдан чаён», «Сароб» - буларнинг барида ташқи ҳаракат динамикаси етакчилик қилади. Айни пайтда, бу асарларда «ички ҳаракат» динамикаси ҳам кузатилади, бироқ у мавқе жиҳатидан сюжет типини белгилашга ожизлик қилади. Сюжетнинг иккинчи типига асо Қаҳрамон руҳиятидаги воқеалар ривожи давомида ўқувчи унинг талабалик йиллари, дўстлари, ҳаёти, ишдаги ҳамкасблари орасидаги муаммолар билан ўртоқлашади, руҳиятидаги ўзгаришлар қаҳрамоннинг ўзигагина хос эканлигини англайди. Қалб пучмоқлари, атрофдаги яхши-ёмон одамларнинг, воқеаларнинг, хотираларнинг киши онгида қолдирган изи натижасида кўтарилган ғалаёнлар, эврилишлар китобхонни ҳам ўзига жалб қилади. Қаҳрамон ҳолати, руҳиятидаги ғалаёнлар, ўзгаришлар, реал ҳаётдаги воқеалар ривожидан кўра кўпроқ таъсирга эга эканлигига ишонтира олади. Асар якунида қаҳрамонимиз борлиқнинг кичик бир қисми сифатида намоён бўлади. У ўзини «Маҳди» бўлишида олис аждодлари, минглаб тумонатнинг овозини тинглайди. Ўзининг «Маҳди» эканлигини қуйидагича таъкидлайди: «Маҳди! Дейман энтикиб - асқартоғларим - авлодлар туради. Бундай асарларда воқеалар тизмаси у қадар ташкил қилувчилик кучга эга бўлмайди. Асарда воқеа-ҳодисалар характерлар мантиқи асосида тартиблаштирилади. Воқеалар тартиби эса тез-тез ўзгариб, янгиланиб туради. Баъзан бир бобдаги воқеа кейинги бобда давом этмайди. Воқеадан мантиқий воқеа келиб чиқмайди. Одатда автобиографик жанрдаги асарлар сюжет жиҳатидан мана шундай характерга эга бўлади. Аҳмад Аъзамнинг «Асқартоғ томонларда» қиссасида ҳам сюжет ва характер ўзаро шундай муносабатда тартиблаштирилган. «Асқартоғ томонларда» қиссасини автобиографик асар деб олсак, янглишмаймиз. Чунки унда фақат биргина инсонга тааллуқли ҳаёт, ўй-кечинмалар, ҳис-туйғулар, атрофидаги борлиққа, инсонларга муносабат ёритиб берилган. Қисса бош қаҳрамон томонидан ҳикоя қилинади ва қаҳрамон бор бўйича кўз олдим Унинг руҳияти, характери шунчалик мураккабки, ҳатто энг яқин инсони - аёли билан ҳам, ўзича ўйлайдики, аллақандай кўринмас девор, чегара бор, ўрталарида. Чунки аёли Офият учун энг бахтли онлар қизлик пайтида Ҳиндистонда бўлгани. Офият ушбу хотираларини тўлиб-тошиб сўзлайди, турмуш ўртоғига қизиқарли воқеаларни айтиб тўймайди. Қаҳрамонимиз руҳиятида эса ғалаёнлар тугамайди. Офиятни ҳали танимаган, уни кўрмаган онларига ҳам аллақандай рашкка ўхшаш туйғуни ҳис этади: «Ҳиндистон ҳақида гапираётиб, у ерга бордик, бу ерни кўрдик, овқатни қизил қалампир билан қовуришар экан, зўрға едик, деган пайтларида ҳамиша ёнида «бирга юрган киши» бўлганини, гапириб бераётган воқеалари кемтик, чалалигини, ўша кишига тегишли жойларини ташлаб ўтаётганини, хотираларига халал бериб турганимни кўнглим сезиб туради Йирик адабиётшунос Иззат Султон ўзининг «Адабиёт назарияси» қўлланмасида «фабула» ҳақида қуйидагича фикр юритган: «Ёзувчи тасвирлаётган воқеа ҳаётнинг ўзида қандай тартибда рўй берганини акс эттирувчи «сюжет»дан фарқли ўлароқ, шу воқеаларнинг бадиий асардаги тасвири тартиби фабула деб аталади». Сюжет таркибий қисмларининг тартиби ўзгартирилган ҳолатлар «Асқартоғ томонларда» қиссасида анчагина учрайди. Масалан, асар сюжети бошида Маҳди Ашроповнинг аёли Офиятга уйланиши, у ҳақдаги ўй-фикрлари тасвирланади. Яъни ўқувчи учун унинг Офият билан учрашуви, танишуви мавҳум. Мавҳумлик, сирлилик эса китобхонни асарни тезроқ ўқишга, қандай, қандай қилиб деган саволларга тезроқ жавоб қидиришга ундайди. Бу воқеа билан китобхон асарнинг 6-бобида танишади. Агар дастлаб қаҳрамоннинг Офият билан учрашуви, т ифодаланиш тарзи, тасвир воситаларининг муайян мақсадга хизмат қилиши, тасвирда мувофиқлик ва меъёрдир. Композиция бадиий унсур сифатида тасвирланаётган ҳаёт қонунияти, ёзувчи дунёқараши, бадиий метод ва услуб, ғоявий-бадиий ният, адабий тур ва жанрлар табиати билан тавсифланади. Ҳар бир асар ўз композициясига эга бўлганидек, «Асқартоғ томонларда» қиссаси ҳам ўзига хос композицион қурилишга эга ва бу асарнинг ғоявий йўналиши - бош ғояси - шу асар композициясини уюштирувчи куч - композиция маркази мавжуд. Қисса инсон руҳиятининг биз билмаган, англамаган, тушунмаган, балки тушунишни ҳам истамаган, ўзига хос ўйлари, ғалаёнлари, борлиққа муносабати - «Асқартоғ томонларда» қиссасининг бош ғояси - шу асар композициясининг марказини ташкил этади. Қолган барча унсурлар, боблар, деталлар, образлар, саккизинчи бобида яққол ифодасини топган: ««Маҳди!» дейман энтикиб - асқартоғларим - авлодларимни чақириб боряпман, товушим, ўғилларим, қизимнинг овозида қалтираб акс- садо беради - жўралар узо-оқ яшайман!...Узо-оқ минговозларни эшитяпман !...» «Асқартоғ томонларда» қиссасига муаллиф томонидан танланган эпиграф ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бу қиссага Аҳмад Аъзам Алишер Навоийнинг: Ўз вужудингга тафаккур айлагил, Ҳарне истарсен - ўзингдан истагил... байти эпиграф қилиб олинган. Бу эпиграф асар бобларида ифодаланган мазмунга билвосита алоқадор, гўё асарга ғоявий йўналиш беради. Навоийнинг ушбу байти инсоннинг ўз руҳиятини ўзи таҳлил қила олиши, характерини яхши томонга йўналтириши ва шулар орқали минглаб одамларни англашга ундайди. Муаллиф бош қаҳрамон Маҳди Ашропов образи орқали бу эпиграф мо борасан, ишга келасан, ишга келасан, квартирангга борасан, торгина йўлингдан чиқмайсан; тегрангда дунё, катта ҳаёт, сен эса йўлоғингда димиқиб, жасадингни судраб бориб-келаверасан: олдинда ўзингни нималар кутаётганини билишга уринасан...» Асар сюжети қаҳрамоннинг ҳис-кечинмалари, руҳияти, ўз олами ва ўзгалар олами билан муносабатидан ташкил топган, яъни ички ҳаракат динамикасига аосланган. Асар бошланмасиданоқ қаҳрамон ўз олдига уйланиш ва уйланмаслик масаласини қўяди. Қишлоқда қолган ота-онаси, уларнинг қийин-қистовларини ўйлаганда шарт уйланиб юборгиси, одамларнинг «қачон, қачон...», деган сўровларидан қутилгиси келади, кутилмаганда фикридан қайтиб: Э тавба, дейсан, ким уйланиши керак ўзи: уйланмаган йигитми ё уйланган одамларми?» Шундай дея тез фурсатда ўзгариб, ўзини оқлай бошлайди. Кў Юқорида келтирилган асар парчаси орқали китобхон нафақат қаҳрамоннинг муносабатини, балки янги персонаж учун ўзининг муносабатини ҳам белгилаб олади. Қаҳрамоннинг «...заҳарни ҳам қизғонамизми-я...» деган жумласидан аччиқ кинояни ва уни сўрагувчи инсоннинг бироз сурбетлигини сезамиз. Бироқ асар қаҳрамони ушбу ҳолатларга ўзида кўникма ҳосил қилган. У ҳар чиққанида Собирни кўрмайин, деб юрагини ҳовучлаб турса ҳам, чиқмаса ўзини ноқулай сезади ва у ҳақда бошқача ўйлай бошлайди: ...нима ҳам қилсин, дардини ҳаммага ҳам ёравермайди-ку, ишонгани ростдан ҳам меҳнаткаш, ўлиб- тирилиб ишлайди, лекин директор билан ораси чатоқ, довон ошай деб турибди, бир ҳимо берилса, бас эди... То сигаретни ёлғиз чекиб бўлгунча Собирвой - Собир тўрамга, ёзғириш - меҳрга айланади». Инсон табиати ажойиб тилсимот, бир Сокин ҳайқириқ билан тўйиб йиғлаган одамдек енгил тортиб шивирласанг Унга... Совуқ, дилдираб турган чўққингдан унинг майин илиқ кўнглига қулаб тушсанг... Даминг қайтиб кетса севгидан... Юрагинг гур-р этиб аланга олса... Севганга яраша... Қисса сўнггида қаҳрамон ўз ҳаётидан, характери устидан, бу яхши-ю, бу ёмон тарзида таҳлил қилади, фалсафий мушоҳадалар юритади. Чунки ҳар бир одам ўзи сезмаса ҳам, файласуф ҳисобланади. Ахир ҳар бир инсоннинг яшаш мантиқи ўзигагина хос бўлади. Шундан келиб чиқиб қаҳрамон руҳиятида, характерида яхши томонга оғиш, ўзгариш бошланади: Юрасанми собирларга қўшилиб, аввалбойларни ғийбат қилиб. Атрофингга кўзингни каттароқ очиб қара... Ҳикмат. Яшаш илми сенинг диссертациянгдан чуқурроқ... Табиат одамни меҳрли қилиб яратган: ўзга вужудга бағишлашим учун. Ўзида меҳр бошқалари фарқлайди. Хусусан, рус формал мактаби вакиллари «фабула» деганда, асарда тасвирланган воқеаларнинг ҳаётда юз бериш тартибини тушунадилар. Воқеаларнинг ҳаётда юз бериш тартиби билан уларнинг асарда жойлаштирилиш тартибини фарқлаш бадиий асар қурилишини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади». Биз ҳам ушбу адабиётшунос фикридан келиб чиқиб «Бу куннинг давоми» қиссасидаги сюжет фабуланинг ўзаро муносабати ва ўртасидаги фарқларини кузатамиз. Қисса қаҳрамонининг дастлабки ҳолатини кузатсак. У кимнингдир телефонини кутмоқда. Аниқроғи бир қизнинг. Қиз эса уни кўп кутдирмоқда. Хона дим. Йигит бироз чалғиш учун ташқарига чиқади ва унинг ҳамкасби Собир билан кечган суҳбати берилади. Шу ўринда жумбоқли бир савол туғилади. Қаҳрамон учун у қиз ким, нима учун унинг телефон қилишини интизорлик бил Аҳмад Аъзам қаҳрамонлари руҳиятидан кимларнидир ахтаради, ўз-ўзини англашга ва шу билан теварагидаги олам жумбоқларини тушунишга интилади. Адибнинг ҳар бир асари қаҳрамони ҳаётдан ўз ўрнини, мавқеини, ўзини тушунадиган инсонларни излайди , олдига қўйган мақсадлари учун кураша олади. Ҳаётда доимо ўзига ишонч, озод, эркин кўнгил ва тоза руҳ, виждон билан яшашни хоҳлайди. Муаллиф мана шундай характердаги инсонларнинг руҳиятини китобхон тасаввурида тўла жонлантириб бериш учун бошқаларникига ўхшамаган йўл тутадики, бу унинг асарлари «тили»дир. Аҳмад Аъзам асарларининг тил қурилиши анча мураккаб. Шунинг учун ҳам бадиий адабиётдан етарлича хабардор бўлмаган ўқувчи учун унинг асарлари тилини тушуниш қийин. Юқорида айтиб ўтилганидек муаллиф ўз асарлари орқали инсон руҳиятини очиб беришга ҳаракат қи III боб. Хайриддин Султонов қиссаларининг сюжет-композицион хусусиятлари Миллий кайфият, тил, миллий руҳият халқимизнинг бир қарашда соддароқ туюладиган турмуш тарзи, кундалик ҳаёт икир-чикирлари, инсоннинг тақдир синовларига, зарбаларга дуч келиши, гоҳ енгилиб, гоҳ енгиб олға интилиши, жамиятда ўз ўрнини топишга, қадр-қимматини бошқаларга ҳам англатиб қўйишга жаҳд қилиши - буларнинг барчаси Хайриддин Султонов асарларининг асос моҳиятини ташкил этади. Умуман, ўтган асрнинг саксонинчи йилларида адабиётда сифат ўзгариши кўзга ташланди. Ижодкор энди, Абдулла Қаҳҳор айтганидек, «партиянинг солдати эмас, онгли аъзоси» эканини англаб етган эди, гўё. Бу давр насрида фақат партия, шўровий ғоялар дея яшовчи меҳнат зарбдорлари, «колхозда бахтини топган» темиртан қаҳрамонлар тақдири эмас, ҳақиқий жон кўп паст-баландини кўрган, аччиқ-чучугини татиган одам насиҳатгўйликка мойил бўлади. Ҳолбуки, Миркаримчолга ўхшаган қарияларнинг ёшларни бундай койиб- тергаб туриши замирида «ёшлар асли кимлигини унутиб қўймасин» деган ният ётади. «Чоллар палатаси» ҳикоясида турли табиат, феъл атворга эга беш қария образи тасвирланган. Чоллар палатасига тушиб қолган талаба йигит Муҳаммад уларни четдан кузатади. Дастлаб ҳамхоналарининг суҳбати асосан «ҳозирги ёшлар нозиклашиб кетди», «ҳозирги ёшлар қуруқ, бетгачопар бўлиб кетди» қабилида эканидан унинг ғаши келади. «Нима ёшлар буларнинг арпасини хом ўрганми?» дея энсаси қотади. Чоллар билан яқинроқ мулоқотда бўлгач, ҳар бирининг ҳаётига доир тафсилотларни ўз оғзидан эшитгач, уларга муносабати ўзгаради-кўнглида меҳр уйғонади. Айниқса, чўрткесар Эргаш мўйловн энди! Оёғим синиб кетай деяпти, жоним ўзимга керак..., кетмайсанларми? Билганингни қилларинг! ..»-дея даладан кетиб қолиши унинг ҳамма нарсага қўл силтаганини кўрсатади. «Номус» ҳикоясида бир оёғини урушда қолдириб келган яримжон қарияга унинг болаликдан бирга ўсган, қиёматли оғайниси бўлса-да, бир маҳаллада тупроқ чангитиб катта бўлган тенгдоши Нишонхўжа қарама-қарши қўйилади. Чол ориятни, номусни ҳар нарсадан устун қўйгани ҳолда, Нишонхўжа имонини сотган, қўрқоқ, виждонсиз одам. Чол уни ёмон кўради. Буни яширмайди ҳам. Нишонхўжа ҳийла ишлатиб фронтдан қолган  кўзига қалампир суртиб, ўзини кўрликка солган. Тинчлик замонида унинг иши анча юришган. Кундуз кунлари бозорда даллоллик қилади, кечқурунлари масжидга чиқади. Жума кунлари ўғлининг машинасида шаҳарга тушиб, Ҳасти Имомда намоз ўқиб қайтадан йиғиб, боғлайди. Ниҳоят, ўтни минг бир азоб билан эшакка ортади. Унгача кун кеч бўлади. Қартайиб қолган, бунинг устига яримжон одамга зарурмиди шу ташвиш!? Ахир, уни ҳеч ким мажбур қилмади-ку! Қўл силтаб, уйга қайтса, биров ундан норози бўлармиди? Аммо чолнинг орияти бунга йўл бермайди. Даладан қуруқ қайтиш, томошаталаб Нишонхўжанинг кўзи олдидан ўтиш, уйда жавраб қолган келинига кўринишга чолнинг номуси чидамайди. У қари бўлса ҳам, чўлоқ бўлса ҳам, ўзининг ожиз, нотовон эмаслигини, ҳали ҳам бир ишни уддалашга қурби етишини кўрсатиб қўйишни хоҳлайди ва бунга эришади ҳам. Асардаги чол билан Нишонхўжа ўртасидаги зиддиятга ўхшаш ҳолни Шукур Холмирзаевнинг «Табассум» ҳикоясидаги Жалил ота ва Мўмин муносабатларида ҳам кузатиш мумкин. Иккала ҳикояда ҳам қариялар ўртасидаги келишмовчилик Шунингдек, унинг табиатидаги хўжайинга садоқат, яхшиликни ҳеч қачон унутмаслик хусусиятлари миллий зийнатни ҳам акс эттиради. Ёзувчининг баъзи асарларида қария образи етакчи ўрин тутса, бошқаларида кичик эпизодларда кўринади. Масалан, «Йўқчилик ва тўқчилик» асарида уй тўйига келган ота кетар чоғида ўғли Раҳматуллага кўнглидагини айтади. Уни фақат шу ўринда учратамиз. «Зерикдим, ўғлим. Уйинг худди магазинга ўхшаб қопди. Қандоқ яшаяпсизлар бунда?»-дейди у соддадиллик билан. Ўғлида бойликка, ҳашаматга ҳавас уйғона бошлаганидан ота хавотирда. «Ҳозир замон тўқчилик, ҳамма нарса бор. Сизлар йўқчиликни кўрмагансизлар, илоё кўрманглар. Лекин йўқчиликка дам берса бўлади-ю, тўқчиликка... Билмадим-да, болам». Бошдан ўтказган табиб-чол йўқчиликни ҳам, оғир кунларни ҳам кўрган. Яхши кунлар келишига, тў ўй-мулоҳазага толдирувчи воқеа-ҳодисалар тасвири асосий ўрин тутади. Адиб қаҳрамонларининг аксарият-кўпчилиги оғир-босиқ табиатли, фикр мушоҳадали кишилардир. Шу ўринда савол туғилади. Ёзувчи қариялар образига кўп мурожаат қилиши, уларни бу қадар аниқ, ишонарли тасвирлашининг боиси нимада? Аввало, санъаткор у ёзувчими, шоирми, қўшиқчи ёки режиссёрми-ижодида маълум маънода уларнинг ўзлиги-тийнат-табиати, феъл-атвори акс этади. Хусусан, ёзувчи ёки шоирнинг бу борада имконияти кўпроқ. Мутафаккир адиб Асқад Мухтор айтганидек  «Асар ёзувчидан униб чиқади; фарзандидай ундан туғилади, улғаяди, камол топади; у фарзандини авайлайди, ҳимоя қилади... Ёзувчи ўз шахси ва ўзгаларнинг шахси билан бирикиб кетган-асар унинг субъекти» 1. Ёзган асарида ёзувчи шахси яққол кўриниб туриши табиий, Хайриддин Сул мана шу зиддият остонасига олиб келиш, унинг ожизлиги фожиасини ёлғиз Адаш Карвон изтироблари гирдобида очиб беришга қаратилган эдики, ёзувчи қиссада асосан бунга эришган. Ёзувчи Адаш Карвон изтиробларининг тасвирини чизади, унинг мусибатларини китобхон қалбига кўчиришга уринади. «Адаш Карвон ҳаётда икки нарсага - худога ва ўғлига суяниб яшарди. Суянган тоғининг бири тўсатдан кунпаякун бўлди...» Иккинчисига суяниб рўшнолик кўрмади. Кампири Ойниса вафот этди. Ҳаётда унинг чироғини ёқиб қоладиган ҳеч кимса қолмади. Ҳатто ўлимини ҳам бўйнига олиб қўйди  Зеро дунёдан кетмоқ дунёга келмоқдек муқаррар экан, ажал ғарғараларсиз, қийноқ ва азобларсиз, бедаво касалликсиз, оқма маразларсиз, гўё бир пиёла сув ичгандек сокин ва осойишта кечган ўлимни, то сўнгги дамгача бурро тилдан, тиниқ ақлдан жудо ундовчи куч нимада? Ёзиғи манглайига азалдан муҳрланган. Инсон умрига зийнат бағишловчи нур манбаи қаерда? У ўз қисқа умри давомида куйиб-ёниб нимани излайди? Излай-излай топганининг қадру-қийматини бутун бошли бир умр билан айирбошлашга арзийдими? Нафис сўз санъати дунёга келибдики, у ёки бу шаклда ана шу умрбоқий саволларга жавоб топишга уринади. Қизиғи шундаки, ҳар бир давр адабиёти бу саволларга ўзича жавоб беради. Даврлар ўзгаради, қарашлар, шиорлар янгиланади, шунга мувофиқ тарзда юқоридаги каби саволларга берилган жавоблар ҳам ўзгаради. Албатта, бунда ҳукмрон сиёсат, мавжуд адабий анъаналар, дин, миллий руҳият каби манбалар жавоблар табиатига ўз изини қолдиради. Мустабид тузум даврида ҳукмрон сиёсатнинг таъсири сезгиларли тарзда кучайиб, бошқа манбаларни босиб тушди. Натижада инсон соғинмаган. Бироқ чархи кажрафтор дастидан шундай кишилар кўпроқ озор чекади. Ҳазрат Навоий айтмоқчи, «Кимки бу давронда қилур ростлиқ, Йўқтур ишу ғайру каму костлиқ». «Адаш Карвон» қиссасининг сюжетини бош қаҳрамон хотиралари ташкил этади. Адаш Карвон қиссага узундан-узоқ умридаги айрулиқу мусибатларни эслайдиган бир ҳолатда кириб келади. Инсон бундай пайтда ўзининг абадиий маскани-қабристонга интилиши табиий. Мана Адаш Карвон ҳам қабристонда... «Бу ерга отаси ўлганда келди, онаси ўлганда келди, қариндош- уруғлари ўлганда келди, танишлари ўлганда, нотанишлар ўлганда келди ва ҳар гал юрагининг бир парчасини совуқ тупроққа кўмиб, жимгина уйига қайтди. Охири бир парчадан узила-узила, тупроққа кўмила-кўмила юраги адои тамом бўлди, юрагининг ўрнида қолган нарса тошга айланди. У шундай деб ўйла билмайдиганлар озми? Нега йиғламай, Ойнис! Ахир, сенинг гуноҳинг нима эди, Ойнис! Ахир сен дунёга келиб, мени деб бахтсиз бўлдинг, Ойнис!...». Ҳатто ана шу энг бахтиёр чоғларида ҳам Адаш Карвонни мусибатзадалик тарк этмайди. Унинг дил изҳорида қайси бири кўпроқ-шодумонликми ва ё аламзада ўртаниш-ажратиш мушкул. Тақдир Адаш Карвонни яна ўз ҳолига қўймайди. Бўй етган ўғли Насиббек Саттор отган ўқдан жувонмарг бўлди. Ойниса ҳам фарзанд доғида куя-куя омонатини топширади. Шундай кенг дунёда Адаш Карвон сўққабош унинг на тан, на дил маҳрами қолди. Тоғай Муроднинг «Ойдинда юрган одамлар» ва Х. Султоновнинг «Адаш Карвон» қиссаларида бош қаҳрамонлар тушиб қолган вазият бир-бирига ўхшаш. Ҳар иккаласи ҳам бор будларидан ажралиб, ўтган кунлари-қувончлар, ташвишлар фожиалар ёди билан яккама-якка қолиш келтиради. Ёлғиз милтиққина оқни оққа, қорани қорага ажратиши мумкин... Ҳикоя давомида ўқувчи беихтиёр тилсиз, жонсиз, қалбсиз милтиқнинг тили, жони, борлигига ишонганини ўзи ҳам сезмай қолади. Милтиқ «инсонийлашади», ҳатто инсон ҳам илғаши қийин руҳий титроқларни сеза олади. Севиб-севилган қиз қўлига ўтаркан, қувончдан энтикади  «Қиз мени шундагина кўрди, бандимдан ушлаб қўлига олди. Унинг кафтлари пахтадек юмшоқ эди, шу пайтгача мен сира бунақанги беозор қўл кафтини туймаган эдим». 1. Бўлажак қотил Саттор қўлига ўтаркан, у билан баб-баробар титрай бошлайди. Насиббекка ёрдамга ошиқади. Унинг доду фарёдини шўрлик Насиббек нима сабабдан эшитмаганини ўйлаб ўйингизнинг тубига етолмайсиз. «Қоч, Насиббек, қоч! Эҳ, қочсанг-чи, ахир, қоч!.. Эгамнинг ўғли оёқ учи билан ўт-ўланларни титиб, ҳамон ҳ ўйларида яшай бошлайдилар, уни маънавий улғайишнинг янги поғонасига олиб чиқадилар. Қиссадаги ғам-қайғу руҳи бўртиб турган манзараларнинг бири билан танишайлик. Насиббекнинг «учи» ўтган кечаси Ойниса йўқолиб қолади. Адаш Карвон уни излаб чиқади. «Кўройдин, ҳаво совуқ. Қоронғилик қаърида ҳайҳотдек бўлиб турган қабристонга қоқила-сурина кириб бораркан, тили базўр бисмиллога айланар эди. Кўнгли алдамаган экан  узоқдан аллақандай кўланка қорайиб кўринди. У юраги орқага тортиб, қадамини жадаллатди, ўйдим-чуқурлардан сакраб-сесканиб, кўланкага яқинлашди. О, Ойниса, бош яланг, оёқ яланг, сочлари тўзиган, афтодаҳол, қабрни қучоқлаганча тупроқни тимдалаб ётарди. Келганига анча бўлган шекилли, бир уюм тупроқни суриб, гўрнинг гумбазини чўктириб қўйган, ўзича нимадир деб ғудранар эди. -Ойнис! Ойниса Нақадар табиий манзара! Ёзувчи инсон кечинмаларининг энг мураккаб ҳолатларидан бири суратини чизишга жазм этаркан, уни атайин зўрма-зўраки ғамгинлаштиришдан ўзини тияди. Ҳаракатлар, сўзлашув табиийлигини сақлашга эришади. Адаш Карвон хотинини қабр бошида кўриб, аввалига кўради, шусиз ҳам аламзада дили баттар тўкилди. Ўзини дадилроқ кўрсатиш, хотинини ҳушёр торттириш учун бақириб, жонҳолатда буюрди  «Эсингни йиғ, Ойнис!» Сўнг сохта бақириқ унга кор қилмаганини кўриб, ноилож ҳолда қолиб, кўкка қараб ўкраб юборди  «Эй фалак! Нима ёзиғим бор эди сенга». Бу ҳам фойда бермагач, асл ҳолига-мунис ҳам дилярим қиёфага кирди, ялинишга ўтди. Шу аснода кўнгилга тасалли берувчи тўхтамга келди  «Кўнамиз-да энди, кўнмай не иложимиз бор?» Ойниса чуқур қайғу ичида, унинг кўзига ўғлидан бўлак ҳеч нарса к кўнгли гўё Искандар кўзгуси - покизаликка дуч келиб тиниқ тортади, нопокликдан хира бўлади... Қоплонни олайлик. У қишлоқ шўроси котибининг аллақачон ўлиб кетган қари-қартанг номига нафақа ёзиб олаётганини эшитиб, ундан қўлини ювиб, қўлтиғига уради. Аммо ҳеч кимга чурқ этмайди. Вақти келиб котибликдан урилган бу одамни учратганида эса уни ўзига хос тарзда жазолайди  ўзи еб турган ошга таклиф этмайди. Бор-йўғи шу! Қулоққа қуйилган курашчанлик ақидаларидан келиб чиқиб баҳолайдиган бўлсак, жазонинг бундай даражаси кулгили кўринади. Бироқ кулишга шошилмайлик. «Акамиз ошамни каттароқ олди. У ҳадиксиради. Катта халқи юзсиз бўлади, отдан тушиб, индамай келиб ўтирса нима бўлади? Унда, табоқдан қўлини тортади. Дастурхондан холисроққа силжиб ўтиради. Бу тоифадагилар билан бир дастурхондан туз емайди Қоплон кампирини сўнгги йўлга кузатгач, бир оқшом йўнгичқапояда икки севишган ёшнинг - қиз ва йигитнинг суҳбатига беихтиёр гувоҳ бўлади  «Момомиз қазо қилганидан буён телевизор, радио қўймаймиз. -Биз ҳам... -Момомизнинг вафоти куни сен ҳам йиғладингми? -Бўлмасам-чи. Уйни айланиб момомлаб йиғладим. -Мен энамлаб йиғладим... Бобомиз жилмайдилар. -Ана бизнинг болаларимиз! Ана, бизнинг невараларимиз. Адаш Карвон эса ўғли ва кампирига мармартош қўйиш хаёлидан воз кечаркан, шундай хулосага келади. «Асли, ёдгорлик деганимиз нима? Бир юракнинг иккинчи юракда қолдирувчи азиз, ардоқли армони эмасми? Ҳар кимса тириклигида қилган эзгу ишлари билан ўзига-ўзи хотира қўйиб кетади. Қачондир, қайдадир иморатга қўйилган бир дона ғишт, қайсидир боғда ўтказилган бир туп ниҳол, жабрдийда кўзидан аритилган бир кутилмаган томонларга қараб кетиши - буларнинг бари «Адабиётимиз тилини Ажиб бир нафислик, жозибадорлик билан таъминлаган. Бу иккала қисса инсон ҳаётига ёндашувдаги ўхшаш ва айни пайтда уни тасвирлаш мезонларидаги ана шундай фарқли жиҳатлари билан эътиборни тортади. Қисқаси, ҳар иккала адиб ўз қиссалари билан адабиётимизда инсонга ёндашув бобида анча илгариладилар. Бадиий асарнинг ғоявий-бадиий савиясини кўрсатиш ва баҳолашда сюжет ва композиция энг асосий таркибий қисмлардан ҳисобланади. Бадиий ижодда сюжет ва композиция масалалари қадим-қадимдан олимлар, ижодкорлар диққатини ўзига тортиб келди. Бу муаммолар ҳақида антик юнон донишмандлари ҳам, классицист назариячилар ҳам, мариъфатпарвар ижодкорлар ҳам, танқидий реалистлар ҳам фикр баён қилганлар. Ўзбек адабиётшуносларидан Иззат Султонов, учун ҳам яхши тузилган фабулалар истаган жойдан бошланиб, истаган жойда тугалланмаслиги, балки юқорида кўрсатилган тушунчаларга мувофиқ бўлмоғи керак». Иморат қуришда иштирок этувчи барча касбдаги кишилар учун инженер- архитекторнинг лойиҳаси қанчалик муҳим аҳамият касб этса, ҳаттоки ҳал қилувчилик ролини ўйнаса, асар мазмунининг очила бориш жараёни, ғоянинг ёрқин ифодаланиши ҳамда сюжетнинг шаклланиши учун композицион қурилиш ҳам шунчалик муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги ўзбек адабиёти тараққиётида бадиий композиция эстетик жиҳатдан алоҳида тадқиқотлар олиб боришни тақозо этмоқда. Чунки ҳар қандай тўла маънодаги санъат асарида бадиий композиция ўша конкрет асарнинг умумий қиёфасини, ғоя ва характерини, сюжет қурилишидаги ўзига хосликни ёритишда асосий текшириш объекти ҳисобланади. Кўпгина етук мазмун қамраб олинганидек, мазмуннинг ҳар бир жиҳатида сюжетнинг шаклий бир элементи - форма мавжуд бўлиши турган гап. Шу боисдан ҳам бадиий асарнинг ҳар бир бўлаги айни бир вақтда ҳам мазмун, ҳам шаклий жиҳатдан тўлдирилган, мукаммаллаштирилган бўлади. Шу сабабли композицияни бадиий асарнинг шундай бошланғич нуқтаси сифатида таърифлаш мумкинки, ижодий жараённинг бу нуқтасида бадиий фикр ўз формасига киради. Масалани янада ойдинлаштириш учун композиция билан сюжетнинг ўзаро алоқадорлигини нисбий бўлса-да қуйидагича фарқли томонларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Биринчи навбатда, композиция бадиий асарнинг бошланғич нуқтасини ҳам, мантиғини ҳам қамраб олгани ҳолда сюжетга нисбатан ҳаракатсизлиги билан фарқланади. Сюжет композицияга нисбатан динамик характерга эга бўлиб, образли тасвир бошланиши б ифодалаш, ёзувчи ниятининг амалга оширилиши жараёнидагина аниқлаш мумкин. Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, композициянинг бадиий асардаги аҳамияти шубҳасиз, каттадир. У бадиий асарнинг ўзига хос архитектураси бўлиб, унинг ички ва ташқи мукаммаллигини асарнинг бошидан охиригача барча элементларни қамраб олиб, уларни ўзига хос бирликка келтиради, эстетик яхлитликка, мукаммал санъат ҳодисасига айлантиради. Демак, композиция бадиий асар қурилишининг манбаини - мавзу ва ёзувчи ниятини, образлар галереясини ва кўламини, ҳаётий материал ва бадиий тўқиманинг ҳажмини, чегараларини, воқеа ривожининг шарт-шароитларини, бош сюжет линиясининг тармоқланиб кетиш имкониятларини, конфликт ва характернинг ўзаро муносабатларини, хуллас ғоянинг конкрет шаклга ўтишдаги барча жараёнларни олдиндан миллийлиги билан ажралиб туради. Х.Султонов асарларида инсоннинг қалб кечинмалари, руҳий туғёнлари миллийликка йўғрилган ҳолда тасвирланади. Адиб ўз асарларида бир мақсад - инсоннинг қалб кечинмалари, қалб сирларини ечишни ўз олдига вазифа қилиб қўйди. Персонажлар ҳақида сўзлар экан, улар ҳақида, уларнинг ҳаёти ҳақида батафсил ҳикоя қилиш йўлидан бормайди, балки қаҳрамонлар бошидан кечирган энг мураккаб вазиятни ёки мана шу вазиятга даҳлдор воқеани олади ва шу асосда характер яратади. Персонажларнинг хатти-ҳаракатлари, ички кечинмалари психологик жиҳатдан асосланади, персонажлар нутқи шундай маҳоратлар билан бериладики, китобхон беихтиёр қаҳрамонларнинг самимийлигига ишонади. Ёзувчининг «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссаси сюжет ва композициясининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Турмушд Экспозиция асардаги ўрнига кўра турлича бўлади  тўғри экспозиция, кечиктирилган экспозиция, тескари экспозиция. «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссасидан олинган юқоридаги парча тўғри экспозицияга мисол бўлади. Тугун - бадиий асар сюжетида конфликт ва ҳаракатнинг пайдо бўлишида, бошланишига сабаб бўладиган воқеа. Тугун ҳаракатни белгилайди, воқеалар ривожига туртки бўлади, унга аниқ йўналиш беради. Кўпгина асарларда асосий воқеа тугундан сўнг юз беради. Тугун китобхоннинг асар мавзуини тўғри тушунишига ёрдам беради, ўқувчини воқеалар ичига етаклайди, қаҳрамонлар тақдирига қизиқтиради. «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссасининг тугуни асар сюжетидаги ички ҳаракат динамикасига мос равишда, яъни бош қаҳрамоннинг ўй- фикрлари, ўз-ўзи билан суҳбати, хаёлан меҳмонхона маъмураси билан суҳбат тарзида бе зиддиятлари, курашлари, қаҳрамонларнинг характерлари шаклланади, образларнинг энг муҳим хусусиятлари ечилади. Агар китобхон тугун орқали асарда қўйилган муаммо билан танишса, воқеа ривожи орқали эса шу муаммонинг қай даражада ёритганлигини кузатади. «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссасидаги сюжетнинг ўзига хослиги шундаки, асар сюжетида ички ҳаракат динамикаси етакчилик қилади. Яъни қаҳрамоннинг ўй-фикрлари, ҳис-кечинмалари таҳлилига кўпроқ эътибор қаратилади. Лекин бу асарда ташқи ҳаракат динамикасига асосланган сюжет чизиғи йўқ дегани эмас. Асар қаҳрамони Султонни жияни Абдулла ва Абдулланинг дўсти Камол меҳмонхонага излаб келади. Улар биргаликда ресторанда ўтириб гурунглашадилар. Кейинроқ машҳур қўшиқчи Нозим Қодировникига борадилар. Қиссада Султоннинг шифохонадаги ҳаёти ҳам қисман тасвирл бирдан машҳур шоир шеър ўқий бошлади  «Сен узоқ яшайсан...» Назарида, вужуди симобдек эриб тушди, бошини деворга тираб унсиз йиғлайверди, йиғлайверди...» 1 . Асардаги воқеалар ривожининг юксак чўққиси кулминация дейилади. Кульминацияда асардаги конфликт - кураш ғоятда кескин тус олади, қаҳрамон характери ёрқин очилади. Кульминация бадиий асар сюжетининг бошида, ўрталарида ва охирида келиши мумкин. Кўп режали асарларда кульминация асарнинг биргина жойида бўлмасдан асар линиясининг ҳар бирини ўз кульминацияси бўлиши мумкин. Бироқ улар асарнинг умумсюжет оқимига бўйсунган ҳолда бўлиши лозим. «Ажойиб кунларнинг бирида» қиссасидаги Султоннинг ўз фарзандларига ёзган хатини асарнинг қульминацион нуқтаси дейиш мумкин. «Ўн беш йиллик ҳаёт ҳамроҳига айтолмай, дилида қолиб кетган армонларини ҳам у ф берган хатлари-чи?... Дийдор қувончи ва айрилиқлар азоби, мубҳам дард изтиробларию умидвор дил ўртанишлари билан кечган кейинги кунларини бир-бир хаёлидан ўтказаркан, Султон юрак бағри тўкилиб, уйини, фарзандларини, Зумрадни чидаб бўлмас даражада соғинганини ҳис қилди.» 1. Чинакам реалистик асарда сюжет билан композиция бир-бирига мутаносиб бўлади - бир-бирига тўла мувофиқ бўлади. Сюжет қаҳрамон характерининг шаклланиши, намоён бўлишини ифодаловчи воқеа- ҳодисалар мажмуи бўлса, композиция биринчи навбатда мазмунни уюштирувчи, ғояни яхлит ифодаловчи вазифасини ўтайди. Шунингдек асар тўқимасидаги айрим унсурлар, сюжет таркибига кирмаслиги ҳам мумкин. Масалан, сарлавҳа, эпиграф, қистирма эпизод кабилар. Композиция эса асар тўқимасидаги барча унсурларни қамраб олади. Аммо композиция, асосан, б «Некалай подшо ҳам Шўро ҳам ўз йўлига, одамзод аввало имонини унутмаслиги лозим... зеро, одамзотда иймон бўлмаса, унда садоқат бўлмайди; бундай одам Некалай подшога ҳам, Шўро ҳукуматига ҳам бирдек ихлос билан хизмат қилаверади»-деб турган мулла ҳақида аниқ бир гап айтишнинг ўзи қийин. Бироқ бу образнинг энг характерли хусусияти улар хокисорлигида ҳам, шахсга сиғиниш даврининг қурбони бўлганида ҳам кўринади. Хокисорликни муаллиф оқлаётгани ҳам йўқ. Зеро, Адаш Карвон машаққатли аммо ҳалол ўтмишига назар ташлаб дилдан англайдики, мўминликнинг маъниси мутеълик эмас ва хокисор бўл дегани хор бўл дегани эмас. Бинобарин, бу англаш лаҳзаларида кейин қаҳрамоннинг характери, ҳаётида жиддий ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин, бироқ бу ўзгаришлар қандай бўлишидан қатъий назар унинг асосий фазилатига доғ сол бевақт ўлими чивин чаққанча таъсир қилмайди. Бу болаларча бепарволикми ёки тинимсиз меҳнат, ҳайвоний шароит уларни шунчалик тошбағир қилиб қўйганми? Агар ёзувчининг муддаоси одамни ҳайвонга айлантириб юборадиган оғир меҳнат болаларни манқурт қилиб қўйганини, улар улғайгач, шодиёрларга, унинг отасию тоғасига, Шерлонга айланишини айтиш бўлса, бу нарсани бўрттириброқ кўрсатиши керак эди. Ҳатто Қундузнинг ўзини осиб қўйиши ҳам китобхонни ортиқча ҳаёжонлантирмайди. Тўғри, асар сўнгида Ғуломнинг нопок бир хонимни ҳимоя қиламан деб Шодиёрнинг қўлида ўлиши ўқувчининг кўнглида андуҳ уйғотади. Яхшилар ҳамиша хору, итнинг боши мистовоқдалиги, қилмиши юлғичлик, юриш-туриши нопок кимсаларнинг ошиғи олчилиги, дунёнинг ишлари чигаллашиб, чиркинлашиб кетганлиги кишини афсуслантиради. Бироқ, барибир бу қаб ишонарли, ҳаётий ҳамда жонли бўлиши лозим. Шундагина у китобхоннинг инсон ҳақидаги тасаввурини бойитиб, унинг онгига ҳам, қалбига ҳам таъсир қилади. Ҳар қандай бадиий асар жуда кўп машаққатлар эвазига дунёга келади. Ёзувчи Х.Султонов асарларида ўзига хос жонли характерлар мавжуд. Улар муайян мақсадлар йўлида фаолият кўрсатиши билан китобхонни ишонтиради. Х.Султонов «Ёзнинг ёлғиз ёдгори», «Саодат соҳили», «Ажойиб кунларнинг бирида», «Кўнгил озодадур...» каби қиссаларини яратгандан сўнг ўзига хос яратувчи санъаткор эканлигини исботлади. Ёзувчи ўз асарларида турли кишилар характерини гавдалантирар экан, инсон ақли ва туйғусидан беғуборликни, орзу ва интилишидаги олижанобликни одамзоднинг энг гўзал хислатларини, самимий туйғуларини тасвирлади. Хайриддин Султонов инсоннинг ташқи ҳолати ва хатти «Туйқусдан... тип-тиниқ, булутсиз кўкда чақмоқ чақнади, еру осмонга қудратли ларза тушди, жамики жонзот сесканиб кетди, дарёлар ўзанидан чиқиб тошди, тоғу тошлар узра гулдурак янгради, дарахтлар қалтиради». Ҳар бир адиб ўз асарларида бадиий тасвир воситалари, стилистик фигуралардан нечоғли ўринли ва усталик билан фойдаланишидан унинг поэтик маҳорати намоён бўларкан, шуни таъкидлаш лозимки, Х.Султонов ҳам ўз ижодида образли воситаларни шунчаки гўзал тасвир ва эстетик функция учун зўрма-зўраки қўлламайди, улар шу билан баробар адибнинг эмоционал кечинмаларини, поэтик ғояни етарли даражада ифодалаш учун хизмат қилади. Хайриддин Султонов асарларини мутолаа қилар экансиз, унинг саҳифалари Шарқ оталарининг асрий ҳикматлари билан тўлиқлигини кўриб ҳайратингиз ортади. Бадиий асарнинг сюжет йўнали «Адаш Карвон» («Ёзнинг ёлғиз ёдгори») қиссасида ҳам пейзаж бош қаҳрамон - Адаш Карвоннинг руҳий ҳолатига мувофиқ тарзда берилади  «Қабристон қишлоқнинг сертупроқ дала йўли бошланадиган нариги четида. Нураган пахса девор сиртидан сим тўр тутилган кенг ялангликда иккита баланд тепалик бир- бирига мингашган. Гир айлана саф тортган адл теракларнинг кумушранг япроқлари қуёшга кўзгу тутиб ярқ-ярқ товланади. Адаш Карвон кўкка бўялган дарвоза ёнидаги пастаккина эшикдан ичкарига қадам қўйиши билан кўнгли бир хил бўлиб кетди. Азим қайрағочлар шохида илиниб қолган битта-яримта қаҳрабо барглар ўтган баҳорига алвидо айтиб, кузак шамолида ожизгина титрайди, дов-дарахтларнинг оҳиста шовиллаши абадий сукунатга рахна солиб, ёлғиз табиатгина ўлим билмаслигини таъкидламоқчидек, бир зум тинмайди. Атроф кимс даражадаги фаол қаҳрамон даражасига кўтарилмай, ғоявий чалкашликни келтириб чиқаради, деб даъво қилдилар. Бинобарин, ёзувчи ҳаётга фаол муносабатда бўлувчи жанговор қаҳрамонларни ҳаёт оқимида сузиб юрувчи мўмин-қобил шахслар қисматини тадқиқ этишга хақлидир, буни ҳеч ким инкор этолмайди. Амалда эса негадир барча ёзувчилардан фақат жанговор, курашчан қаҳрамонлар яратилиши талаб қилинади. Лекин шуни унутмаслик керакки, асарда курашчанлик ҳар хил усулда намоён бўлади. Ҳаётда рўй бераётган ўзгаришларга, ҳар хил воқеаларга аралашмасдан тақдирга тан бериб, ўзгаларга муте, қарам бўлиб яшаётган мўмин-қобил кишиларнинг фожиасини кўрсатиш орқали ҳақиқат, адолат қудратини намойиш этиш мумкин. Х.Султонов «Ёзнинг ёлғиз ёдгори» («Адаш Карвон») асарида худди шу йўлдан борган. Инсон руҳидаги заифликлардан Адаш Карвон ўз қалбига қараб чекинди, ўзлигидан буюк куч топди. Бу куч билан балки тоғни ағдариб бўлмас, аммо унга ишониб, умид билан яшаса бўлади. Асардаги Адаш Карвон ҳаётига назар ташланг: бу одам каттага ҳам кичикка ҳам сўз қайтармайди, ҳамманинг хизматини бажаради, кўчада ҳам, уйда ҳам мўмин-қобиллиги билан ажралиб туради. Борига шукр қилиб, қаноат қилиб юраверади. У мутелиги, мўмин- қобиллиги учун боши берк кўчага кириб қолади. Ёзувчи бунга унинг айбдор эканлигини кўрсатиб беради. Х У Л О С А 80-йилларда яратилган ўзбек қиссаларининг кишиларга маънавий-руҳий мадад бериб, ҳаёт зиддиятлари ва замондош инсон қалби ҳақида маълум даражада ҳаққоний тасаввур бергани, ўз китобхонларини ижтимоий фаолликка, адолат учун курашиш ишига даъват қила олгани, шубҳасиз. Чунки бу жанрда яратилган энг я Аъзамнинг «Асқартоғ томонларда», Хайриддин Султоновнинг «Адаш Карвон» қиссалари ана шундай қиссалар қаторида туради. Бу давр қиссаларида монологларнинг турли хил кўринишлари - монолог-хотира, монолог-мулоҳаза, монолог-муҳокамаларга кенг ўрин берилганлигини кузатиш мумкин. Бундай монологлар воситасида муаллифлар қаҳрамон руҳиятига чуқурроқ кириб бориш, фикр ва туйғулар оқимини, уларнинг ҳаракатини яққолроқ акс эттиришга эришганлар. Ҳар бир давр кишисининг ўз дунёқараши, ҳаёт ҳодисаларига муносабати бўлади. Одамларнинг талаб-эҳтиёжлари замон билан боғлиқ тарзда доим ўзгариб туради. Булар эса адабиётдан воқеликни давр, замон нуқтаи назаридан идрок этиб тасвирлашни тақозо этади. 80-йиллардаги меҳнат, муҳаббат, оила, бурч муаммоларига бағишланган асарлар ўзида замон руҳини ифода этиши, ҳодисала ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият. Т., Ўзбекистон, 1994. I 1. Аристотель. Поэтика. Т., Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. 2. Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. Т., Ўзбекистон, 2002. 3. Болтабоев Ҳ. Наср ва услуб. Т., «Фан», 1992. 4. Норматов У. Қалб инқилоби. Т., 1986. 5. Султонов И. Адабиёт назарияси. Т., «Ўқитувчи», 1980. 6. Улуғов А. Қиссачилигимиз қирралари. Т., «Ўқитувчи», 1991. 7. Умуров Ҳ. Адабиётшунослик назарияси. Т., 2004. 8. Қуронов Д. Адабиётшуносликка кириш. Т., 2004. 9. Қуронов Д. Чўлпон насри поэтикаси. Т., «Шарқ», 2004. 10. Қўшжонов М. Ойбек маҳорати. Т., 1965. 11. Қўшжонов М. Ҳаёт ва маҳорат. Т., 1962. 12. Қўшжонов М. Ҳаёт ва нафосат. Т., 1970. 13.Ҳотамов Н, Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли 5. Расулов А. Руҳий олам доиралари. «ЎзАС», 1982, 29 октябр. 6. Тоғаев О. Гражданлик руҳининг шаклланиши. «ЎзАС», 1982, 11 июн. 7. 7. Ғафуров И. Зерикарли одамнинг истеъфоси. «ЎзАС», 1984, 6 июль. 68
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha