Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 39.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Январь 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Хисоб чеклари воситасида хисоб китоб қилиш

Купить
Хисоб чеклари воситасида хисоб китоб қилиш Режа: Кириш 2.Чеклар билан ҳисоб китоб қилиш тўғрисида умумий қоидалар 3.Чеклар тушунчаси ва моҳияти 4.Чек бўйича тўлов мажбуриятлари 5.Чек бўйича пул тўламаслик оқибатлари Хулоса Адабиётлар 1 Кириш Республикамиз иқтисодтётини ислоҳ қилиш ва бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг устивор йўналишларидан бири мамлакат иқтисодий ҳаётини эркинлаштиришдир. «Мен оддий бир ҳақиқатни барча тушуниб олишини истайман: эркинлаштириш ва ислоҳотлари чуқурлаштириш – бу бизнинг олға интилишимизнинг кафолати ва асоси, у нафақат иқтисодий балки, ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий вазифаларни ҳал қилишнинг асосий Ушбу ислоҳотларни амалга оширишнинг йўналишларидан бири тўлов механизмини такомиллаштириш, миллий валюта қадрини мустаҳкамлаш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тугатиш, бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлашдан иборатдир. «Шунинг учун ҳам банк, молия, кредит тизимларини такомиллаштириш, уларни жаҳон талабларига кўтариш, тўловларни тартибга солиш борасидаги ислоҳатлар янгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31 декабр 1993 йил кунги 614-сонли «Халқ хўжалигида ўзаро ҳисоб- китобларни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига биноан 31 феврал 1994 йилдан бошлаб инкассо бўйича ҳисоб-китоб қилишнинг янги шакли сифатида тўлов талабномалари жорий этилди. Янги Фуқаролик кодекси қабул қилинди. Ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши, дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг юзага келмаслиги учун корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда кредит муассасалари раҳбарларининг ҳам жавобгарлиги оширилди. «Мамлакатимизда ўтказилаетган нафақат иқтисодий, балки ижтимоий соҳалардаги ҳам кўзланган асосий мақсад, барча ўзгаришларнинг натижаси ва белгиси миллий валютамиз-сўмимизни мустаҳкамлаш, уни босқичма- босқич жаҳоннинг кучли вал Чеклар билан ҳисоб китоб қилиш тўғрисида умумий қоидалар Чек – бу ҳисоб-китобнинг ўзига хос шаклидир. Бу унинг қимматли қоғоз эканлиги билан боғлиқ. Қимматли қоғоз сифатида чек берувчининг чекда кўрсатилган суммани чек сақловчига тўлаш ҳақида банкка ҳеч қандай шарт қўймаган топшириғидан иборат. (ФК нинг 807-моддаси). Жамиятда товар-пул муносабатлари қарор топиши билан кишилар ўз меҳнатлари маҳсулини бошқа кишилар ишлаб чиқарган товарларга алиштирмай қўйдилар. Балки, улар эндиликда ўз маҳсулотларини муайян қийматга эга бўлган маҳсус товар-«пул» га алиштира бошлашди ва шу ўринда ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган товарларни ҳам пулга сотиб ола бошладилар. Кишилар ўртасидаги бундай ўзига хос ижтимоий муносабат асрлар давомида шаклланиб "ҳисоб - китоб" деб номланувчи ўзига ҳос ҳуқуқий-иқт Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга асосан фармон ва қарорлар чиқарадилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларнинг маъсулиятини ошириш борасидаги чоратадбирлар тўғрисида»ги Фармони тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш, вазирликлар, корпорациялар ва уюшмалар, корхона ва ташкилотлар, банклар раҳбарларининг маъсулиятини ошириш, хўжаликлар банкрот бўлишининг олдини олиш йўлларини ўзида мужассамлаштирган. Қонун ҳисоб-китобларнинг 2 тури: 1. Нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш; 2. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишни назарда тутади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш деганда, биз пулни қарздор қўлидан Чекнинг амал қилиш муддати тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади. Агар чекнинг амал қилиш муддати тугаши билан у банкка тақдим этилмаган бўлса, чек суммаси махсус баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади. Чекнинг амал қилиш муддати тугаши билан унинг эгаси банкка мурожаат қилса, банк чек эгасининг паспорти (ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжати) мавжуд бўлган ҳолда, тўсқинликсиз чекни қабул қилади ва сўндиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-2564-сонли 21 март 2000 йил кунги «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан тижорат банкларига аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳарид қилувчи тайёрлов ташкилотларига маҳсулот топширўвчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун тўзилган шартно қилинган. Электрон тўлов тизими (ЭТТ) республика ҳудуди бўйлаб тўловларни 15-20 дақиқа, бир ҳудуднинг ичида эса 3-5 дақиқада амалга оширишни таъминламоқда 3 . Юридик шахслар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк мижозларинг пул маблағларини уларнинг ҳисобварақларида сақлайди, бу ҳисобварақларга келиб тушган маблағларни ҳисоблаб ёзади, ҳисобварақлардан пул маблағларини ўтказиш, бериш ҳақидаги ҳамда банк қоидалари ва банк билан корхона ўртасидаги шартномада кўзда тутилган банкнинг бошқа операциялари бўйича фармойишларни бажаради. Чекларнинг амал қилиш муддати тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланади. Агар чек амал қилиш муддатида банкка тақдим қилинмаган бўлса, чек суммаси 29842-«Ҳаракатсиз депозитлар» баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади. Чек эгаси амал қ • чек ҳақиқий «КК.ОО.ЙЙЙЙ» гача Кўрсатилган реквизитлар тўлдирилгач банкнинг маъсул ходими ҳисоб- китоб чекига имзо қуяди ва ҳисоб-китоб чекининг милкини назорат рақамлари жойлашган чизиқ бўйича чекдан шундай қирқиб ажратадики, бунда кесиш чизиғида қолган сонлар чек суммасига мос келиши лозим ва бу муҳр билан тасдиқланади. Банкка қабул қилинган чеклар бўйича тўловлар қўйидаги тартибда амалга оширилади: 1) чек берувчи ва чек қабул қилувчига битта банкда хизмат кўрсатилганда: • чек суммаси савдо ташкилотининг ҳисобварақ кредити ва «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар» ҳисобварағи орқали чек берувчининг ҳисобварағи дебити бўйича ўтказилади. Чекнинг асл нусҳаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади; 2) чек берувчи ва чек қабул қилувчи бошқа-бошқа банкда хизмат кўрсатилганда: • чек норозилик билдириш; пул тўловчи чекка у бўйича пул тўлашдан бош тортганлиги ҳақида белги қўйилиб, чек ҳақ тўлаш учун тақдим этилган санани кўрсатиш; инкассо қилувчи банкнинг чек ўз вақтида тақдим этилганлиги ва у бўйича пул тўланмаганлиги ҳақида, санансини кўрсатган ҳолда белги қуйиши. Чек сақловчи пул тўланмаганлиги ҳақида норозилик билдирган ёки шу каби ҳаракат амалга оширилган кундан кейинги икки иш куни мобайнида ўз индосантига ва чек берувчига хабар қилиши шарт. Ҳар бир индосант билдириш олган кундан кейинги икки иш куни ичида ўзи олган билдириш ҳақида ўзининг (олдинги) индосантига хабар бериши шарт. Ўша шахс учун оваль берган шахсга ҳам шу муддатга хабар юборилади. Кўрсатилган муддат давомида хабар юбормаган шахс чек бўйича ўз ҳуқуқларидан маҳрум бўлмайди. Учек бўйича пул тўланмаганл ўтганлигидан қатъий назар. Банк бошқарўвчиси ва бош бухгалтери ҳужжатларни текшириб кўргандан кейин чек суммасини тўлаб берилишга руҳсат беради. Чеклар тушунчаси ва моҳияти Фуқаролик кодексининг 807-моддасида кўрсатилишича, чек берувчининг чекда кўрсатилган суммани чек сақловчига тўлаш ҳақида банкка ҳеч қандай шарт қўйилмаган топшириғи мавжуд бўлган қимматли қоғоз чек дейилади. Чек билан ҳисоб-китоб қилинганида фақат чек берувчининг чек бериш йўли билан тасарруф этишга ҳақли бўлган маблағлари сақланаётган банкгина чек бўйича пул тўловчи қилиб кўрсатилиши мумкин. Чекни тақдим этиш муддати ўтмагунича уни чақириб олишга йўл қўйилмайди 4 . Чекнинг берилиши - бажариш учун чек берилган пул мажбуриятини бекор қилмайди. Тўлов муомаласида чеклардан фойдаланиш тартиби ва шартлари ФК ва бошқа қонун ҳ тақдирдагина у бўйича пул тўланади. Чек бўйича пул тўлаган шахс чекнинг тўлов олинганлиги ҳақидаги тилхат билан бирга ўзига берилишини талаб қилишга ҳақли. Чек бўйича ҳисоб-китоб муносабатларининг иштирокчилари сифатида: чек берувчи, тўловчи (банк) ва чек сақловчи намоён бўлади. Чек билан ҳисоб-китоб қилинганида фақат чек берувчининг чек бериш йўли билан тасарруф этишга ҳақли бўлган маблағлари сақланаётган банкига чек бўйича пул тўловчи қилиб кўрсатилиши мумкин. Чекни тақдим этиш муддати ўтмагунча уни чақириб олишга йўл қўйилмайди. Чекнинг берилиши-бажариш учун чек берилган пул мажбуриятини бекор қилмайди. (ФКнинг 807-моддаси). Ҳисоб-китоб чеки бу мижознинг хизмат кўрсатувчи банкка чек берувчининг ҳисобварағидан чек қабул қилувчининг ҳисобварағига маълум миқдордаги маблағларни ўтказиб бери Чеклар омонат қуювчи жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларида сақланаётган маблағлар ҳисобига ёки топширилган нақд пуллар суммасига берилади. Чек икки қисмдан: ҳисоб-китоб чеки ва милкдан иборат. Ушбу милк ҳисоб-китоб чекида кўрсатилган суммаларни тасдиқлаш учун белгиланган назорат рақамларини ўз ичига олади 5 . Чек йўқотилган тақдирда, банк йўқотилган чек бўйича ҳисобварақлардан маблағлар ҳисобдан чиқарилганда жавоб бермайди. Қонун чек бўйича ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтказилишга йўл қўяди, лекин эгасининг номига ёзилган чек бошқа шахсга берилиши мумкин эмас. Тўловчи томонидан амалга оширилган индоссамент ҳақиқий ҳисобланмайди. Ўтказма чекда пул тўловчига қилинган индоссамент тўловни олганлик учун тилхат кучига эга бўлади. Чек бўйича тўлов кафолат (оваль) воситасида тўла ёки қисман к Чек бўйича ҳуқуқлар назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда бошқа шахсга берилади. Эгасининг номи ёзилган чек бошқа шахсга берилиши мумкин эмас. Ўтказма чекда пул тўловчига қилинган индоссамент тўловни олганлик учун тилхат кучига эга бўлади 6 . Тўловчи томонидан қилинган индоссамент ҳақиқий эмас. Агар индоссамент бўйича олинган ўтказма чекка эга бўлган шахс ўзининг ҳуқуқини узлуксиз (бир-бирини тақозо этувчи) индоссаментлар қатори билан асослаб берса, у ўтказма чекнинг қонуний эгаси деб ҳисобланади. Чек бўйича тўлов кафолат (аваль) воситасида тўла ёки қисман кафолатланиши мумкин. Авални тўловчидан бошқа ҳар қандай шахс бериши мумкин. Аваль чекнинг олд томонига ёки қўшимча вараққа "аваль деб ҳисоблансин" деган ёзув билан ва у ким томонидан ҳамда ким учун берилганини кўрсатган Чек бўйича пул тўламаслик оқибатлари Тўловчи чек бўйича пул тўлашдан бош тортган ва бу ҳол ФКнинг 814моддасига мувофиқ тасдиқланганида чек сақловчи ўз хоҳишига кўра чек бўйича мажбуриятли бўлган битта, бир неча ёки барча шахсларга (чек берувчи, авалчилар, индоссантларга) нисбатан даъво қўзғатишга ҳақли бўлиб, улар чек сақловчи олдида солидар жавобгар бўладилар. Чек сақловчи мазкур шахслардан чек суммасини, чек бўйича пул олишга қилган ўз чиқимларини, шунингдек фоизларни ФК 327моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда тўлашни талаб қилишга ҳақли. Худди шундай ҳуқуққа чек бўйича пул тўлаши шарт бўлган шахс ҳам чек бўйича пул тўлаганидан кейин эга бўлади. Чек сақловчининг ушбу кўрсатилган шахсларга нисбатан даъвоси чекни ҳақ тўлашга тақдим этиш муддати та Чек сақловчи пул тўланмаганлиги ҳақида норозилик билдирилган ёки шу каби ҳаракат амалга оширилган кундан кейинги икки иш куни мобайнида ўз индоссантига ва чек берувчига хабар қилиши шарт. Ҳар бир индоссант билдириш олган кундан кейинги икки иш куни ичида ўзи олган билдириш ҳақида ўзининг (олдинги) индоссантига хабар бериши шарт. Ўша шахс учун аваль берган шахсга ҳам шу муддатда хабар юборилади. Кўрсатилган муддат давомида хабар юбормаган шахс чек бўйича ўз ҳуқуқларидан маҳрум бўлмайди. Учек бўйича пул тўланмаганлигини хабар қилмагани туфайли келтирилган зарарнинг ўрнини чек суммаси доирасида қоплаши шарт. 15 Хулоса Мамлакатимизда бозор иқтисодиётини шакллантириш даврида юзага келаётган қийинчиликлар ҳисоб-китоб тизимининг етарли даражада такомиллаштирилмаганлиги ва бунинг натижасида келиб чиқаётган дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг кескин камаймаётганлиги билан ҳам изоҳланади. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, хўжалик юритувчи субъектлар тўловга қобилиятлилик даражасининг етарлича эмаслиги банкротлик ҳолатига олиб келмоқда. Жаҳоннинг етакчи давлатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, тўлов тизимининг етарли даражада такомиллаштирилмаганлиги, тўловларни амалга оширишда чекловларнинг кўплиги, нақд пуллар билан ҳисобкитобларга кўпроқ эътибор бермаслик, нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг қулай бўлган аккредитив шаклидан кенг доирада фойдаланмаслик дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари келиб чиқиши Адабиётлар 1. Рустамбаев М.Х., Тухташева У.А. Адвокатура: касб- ҳунар коллежлари учун ўқув қўлланма. - Т.: Илм Зиё, 2010. – 232 бет. 2. Рустамбаев М.Х., Тухташева У.А. Суд ҳокимияти ва Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ ислоҳотлар: илмий-публицистик нашр. - Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2009. – 559 б. 3. Саломов Б. Ўзбекистонда адвокатлик фаолияти. - Т.: Адолат, 1-2 том 2000. – 225 б. 4. O’ zbekiston Respublikasida advokatlik faoliyati: Оliy vа o’rtа mаxsus tа’lim vаzirligi tomonidan 5380100 yurisprudensiya yo’nalishi bo’yicha bakalavriat tаlаbаlаri uchun dаrslik: 2 jildlik. / Mualliflar: G.Abdumajidov va boshq. – T. Konsauditinform-Nashr, 2007. – 360 b. - 472 b. 5. Жўраев И.Б. Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти. Ўқув услубий қўлланма. - Тошкент: ТДЮИ, 2010 йил. – 8.5 б.т. 17
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha