Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 20000UZS
Размер 102.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Август 2024
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Samandar Deqhonov

Дата регистрации 11 Август 2024

59 Продаж

Xiva yilnomalaridagi qoraqalpoqlar xaqidagi ma’lumotlar

Купить
Xiva   yilnomalaridagi   qoraqalpoqlar   xaqidagi   ma’lumotlar  
МУНДАРИЖА: 
 
Кириш
 
I боб. Хива хонлигидаги тарихчилар ва уларнинг асарлари 
 
II боб. XIX асрдаги Хива йилномаларида қорақалпоқларнинг
маъмурий тузилиши тўғрисидаги маълумотлар
 
III боб. Қорақалпоқларнинг ер эгалиги ва чорвачилик 
хўжалиги ҳақидаги маълумотлар
 
 
IV боб. Қорақалпоқларнинг қўзғолонлари ҳақидаги 
Маълумотлар
 
Хулоса
 
Фойдаланилган адабиётла p
  Кириш 
Мавзунинг   долзарблиги.   Ўзбекистон   Республикасининг   давлат
мустақиллигининг қўлга киритилиши халқимизга нафақат сие�сий, ижтимоий –
иқтисодий   эркинлик,   балки   ҳаққоний   тарихини   яратишга   кенг   имкониятлар
яратди. 
  Ўзбек   халқи   мустақилликка   эришиши   билан   унинг   миллий   ўзлигини
англашга   катта   имкониятлар   яратилди.   Миллий   давлатчилик   асосларимиз
яратила	
е�тган   бугунги   кунда   тарихимизнинг   барча   соҳалари   қаторида
аждодларимиздан қолган си	
е�сий меросимизни чуқур ва холисона тадқиқ этиш
долзарб масалалардан бирига айланди.  
Зеро,   ўзбек   халқининг   миллий   давлатчилик   тарихи   минг   йиллар   аввал
шаклланган   бўлиб,   бугунги   кунда   қурила	
е�тган   давлат   асосларимиз   тарихнинг
бизга   берган   тасодифий   имконияти   эмас.   Тарихнинг   илдизлар   бор   жойда
тараққи	
е�т   бўлиши   ҳақидаги   ўзгармас   қонуниятлари   мавжуд.   Бу   қоидалар
бугунги кунда ўзбек давлатчилиги мисолида ўз ифодасини топмоқда.   Ҳозирги
даврда халқимизнинг си	
е�сий меросини қайта тиклаш ва уни сайқаллаштирган,
модернизatsiя этган ҳолда давом эттириш давр эҳти	
е�жига айланди.  
Мустақиллик   йилларида   олимлар   томонидан   олиб   борила	
е�тган   кенг
кўламли   тадқиқотлар   аждодларимиз   томонидан   бой   тарих,   ўзига   хос   миллий
давлатчилик   таълимотлари,   йирик   маънавий   бойликлар   яратилганлигини
кўрсатмоқда. 
Бугунги   кунда   халқимизнинг   илмий   жиҳатдан   манбаларга   асосланган
тарихини   яратиш   вазифаси   қуйилган.   Қорақалпоқ   халқининг   тарихини
ўрганишда Хива хонлигидаги тарихчиларнинг асарлари ва Хива хонлиги архив
ҳужжатларини ўрганиш муҳим ўрин тутади. Қорақалпоқ халқининг иқтисодий-
ижтимоий ва си	
е�сий воқеаларини характерлаб берадиган  ҳужжатлар халқимиз
тарихи   учун   катта   аҳамиятга   эгадир.   Амалда  	
е�зма   манбалар   ва   архив
  2   материаллари   тарих   фанини   ўрганишдаги   асосий     манбалардан   бири
ҳисобланади. 
Магистрлик   диссертatsiяимизнинг   назарий   ва   услубий   асослари.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримовнинг   асарлари,
тарихчиларимизнинг Хоразм ҳамда унинг ўзбек тарихида тутган ўрни ҳақидаги
фикрлари, е�зма манбаларни холисона таҳлил қилиб хулосалар чиқариш сингари
талаблар   ишимизнинг   методологик   асосини   ташкил   қилади.   Бундан   ташқари
ўзбек   халқи   ва   давлатчилиги   тарихининг   концептуал   қоидаларига   таяниб   иш
кўрдик. 
Президент   И.А.Каримов   1998   йилда   олимлар   билан   бўлган   учрашувда
ватан   тарихи   фани   олдида   турган   долзарб   муаммолар,   жумладан,   миллий
давлатчилигимиз тарихини ҳар тарафлама ва чуқур ўрганиш, ундаги маънавий
асосларга таяниш лозимлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.  
Бу   борада   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг
«Ўзбекистон   Республикаси   Фанлар   академияси   Тарих   институти   фаолиятини
такомиллаштириш   тўғрисида»   ги   1998   йил   27   июль   қарори   методологик   асос
бўлди.   Президентимизнинг   «Тарихий   хотирасиз   келажак   йўқ»   асари   эса
тарихий хотира ва маънавий ҳа	
е�т масалаларини қамраб   олган тарих фанининг
ижтимоий, си	
е�сий ҳа	е�тдаги ҳақиқий ўрнини кўрсатишга 	е�рдам берди. 1
  
Мавзунинг  ўрганилганлик  даражаси.  Хива  хонлиги  сарой 
тарихчилари Муҳаммадризо Огаҳийнинг тарихга оид Ри
е�з уд-давла» (18251842
йил   воқеалари),   Зубдат   ут-таворих»   (1843-1846   йил   воқеалари),   «Жомеъ   ул-
воқеоти   султоний»   (1846-1855   йил   воқеалари),   «Гулшани   давлат»   (18561865
йил воқеалари), «Шоҳиди иқбол» (1866-1872 йил воқеалари) асарлари   хонлик
тарихи   бўйича,   жумладан   хонлик   таркибидаги   корақалпоқлар   тарихи   бўйича
асосий   манбалардир.   Мунис   ва   Огаҳийнинг   тарихий   асарларини   ўрганиш   ва
1  Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Шарқ, Т., 1998. 
  3   оммалаштириш   борасида   шу   пайтгача   талайгина   илмий   тадқиқот   ишлари
қилинган.   Ўзбек   тарихчилари   билан   бир   қаторда   рус   шарқшунослари   ҳам
Мунис   ва   Огаҳий   тарихий   асарларини   ўрганиб,   ўзларининг   ижобий
фикрларини   билдириб   ўтганлар,   шу   ўринда   В.В.Бартольднинг   фикрларини
келтириб   ўтиш   мумкин.   В.В.Бартольд   Мунис   ва   Огаҳийнинг   тарихий
асарларига   бундай   баҳо   беради:   «Мунис   ва   Огаҳий   томонидан   яратилган
адабий   ва   тарихий   асарлар   қанчалик   камчиликка   эга   бўлмасин,   тарихий
воқеаларни бае�н этиш ва уларда келтирилган фактик материалларнинг кўплиги
жиҳатидан   бизгача   етиб   келган   Қўқон   ва   Бухоро   хонликлари   тарихи   бўйича
е	
�зилган ҳамма асарларни анча орқада қолдиради» 1
.     
Мунис   ва   Огаҳийлар   томонидан     яратилган   асарлар     Хоразм   тарихи   ва
маданиятини ўрганишда бирламчи манба бўлиб шу билан бирга Хива хонлиги
таркибида   яшовчи   қорақалпоқларнинг   си	
е�сий   тузуми,   бошқаруви,
ижтимоийиқтисодий   ҳа	
е�тига   оид   маълумотларни   аниқлашда   ҳам   яқиндан
е	
�рдам беради.  
Хива  хонлиги  архиви  академик  М.Й.Йўлдошев,  П.П.Ивановлар 
томонидан тадқиқот ишлари олиб борилган, монографик асарлар яратилди. 2
  
Яна   Ю.Э.Брегельнинг   «Қорақалпоқ   тарихи   ва   этнографиясига   оид   Хива
хонларининг   архив   ҳужжатлари»   номли   асари   нашр   этилди. 3
  Бу   асар
қорақалпоқ халқининг 1873 йилгача бўлган давр тарихи ва этнографиясига оид
ҳужжатлардан   39   тасининг   таржимаси   кичкина   чизиқ   ости   изоҳлари   билан
берилган.   Муаллиф   ўз   асарида   ҳужжатларни   тавсифлаб,   таржимасини   нашр
1  Бартольд В. История культурной жизни Туркестана//Бартольд В. Сочинения. Москва, 1963. т.2, ч.1,
с.275   2
  Иванов   П.   Архив   хивинских:   ханов.   Ленинград,   1940 ;   Иванов   П.   Очерки   истории
каракалпаков//Материалы   по   истории   каракалпаков.   Москва-Ленинград,   1935 ;   Йўлдошев   М.Ю.   Хива
хонлигида   феодал   ер   эгалиги   ва   давлат   тузилиши.   Т.,   1959 ;   Йўлдошев   М.Ю.   Материалы   по   истории
каракалпаков//   Общественные   науки   в   Ўзбекистана   1965   №   1.   3
  Брегель   Ю.Э.   Документы   архива   хивинских
ханов по истории и этнографии каракалпаков М., 1967. 
 
  4   этишни   мақсад   қилиб   қуйган.   Бироқ,   китоб   баъзи   бир   ноаниқлиқлардан   ҳоли
эмас. 1977 йили мазкур монография муаллифининг «XIX-ХХ аср бошларидаги
қорақалпоқлар   тарихига   оид   муҳим   ҳужжатлар»   номли   асари   чоп   этилди.
Асарда Хива хонлари архивидаги 43 ҳужжатнинг матни кириш сўз, изоҳ ҳамда
кўрсатгичлар билан берилган. 
Қорақалпоқ   ва   Хоразм   халқларининг   тарихи,   этнографияси,   иқтисоди
билан шуғулланувчи олимларимиз ўз монография ва диссертatsiя ишларида 
Хива   хонлиги   тарихчиларининг   асарлари   ва   архив   ҳужжатларидан   қисман
фойдаланишган,   қорақалпоқ   тарихи,   этнографиясига   доир     ҳужжатларнинг
баъзи бирларини таржима килиб, ўз ишларининг иловасида келтирганлар. 
Бундай   олимларимиздан   Т.А.   Жданко 1
,   Я.М.Досумов 2
,   С.К.Камалов 3 4
,   Б.В.
Андрианов 4
,   А.Қўшчановларни 5
  кўрсатишимиз   мумкин.   Булардан   ташқари,
Қ,Мунировнинг   «Мунис,   Огаҳий   ва   Бае�нийнинг   тарихий   асарлари»,   Абулғози
Боҳодирхоннинг   «Шажараий   турк»   асари,   О.Жалиловнинг   «ХIХ-ХХ   аср
бошларидаги қорақалпоқ тарихидан» асари ҳам Хива давлат ҳужжатлари 
асосида яратилган. 6
   
Мақсад   ва   вазифалари.   Магистрлик   диссертatsiямизнинг   мавзусини
ўрганиш   ва   илмий   тадқиқ   қилиш   жара	
е�нида   Хива   хонлиги   тарихчилари
асарлари,   Хива   хонлиги   архив   ҳужжатлари   ва   улар   ҳақидаги   тарихшунослик
асарлари заминида қорақалпоқ халқининг ХVIII-ХХ аср бошларидаги тарихини
тарихий изчиллик ва илмий таҳлил асосида 
е�ритиш бош мақсад этиб қуйилган. 
1  Жданко Т.А. Очерки исторической этнографии каракалпаков. Ленинград. 1950;  
2  Досумов Я.М. Очерки истории Каракалпакской АССР, 1917-1927. Нукус-Ташкент: «Фан», 1960 
3  Камалов С.К. Завоевание каракалпаков хивинскими ханами в конце ХVIII- начале XIX вв. Нукус:Госиздат, 
4  ; Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 
1968  4
 Андрианов Б. В. Архив А. Л. Куна //Советская этнография, 
1951. №3 
5  Кощанов А. Из истории аграрных отношений в Хивинском ханстве в конце XIX-начале ХХ вв // 
Автореф.канд,, дис., 1966. 
6  Муниров К. Мунис, Огахий ва Ба	
е�нининг тарихий асарлари. Тошкент, 1960; Абўлғози Баҳодирхон. Турклар 
шажараси. Нукус, 1994; Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985. 
  5   Бунда қуйидаги муаммоларга алоҳида эътибор қаратдик. 
- Хива   хонлиги   тарихчилари   ва   уларнинг   асарларида   қорақалпоқлар
ҳақидаги маълумотлар. 
- Қорақалпоқларнинг  худудий  маъмурий  тузилиши  тўғрисидаги
маълумотлар  
- Ер эгалиги ва чорвачилик хўжалиги ҳақидаги маълумотлар.  
Магистрлик   диссертatsiяимизнинг   амалий   аҳамияти.   Магистрлик
диссертatsiяимизниг   амалий   аҳамияти   шундан   иборатки,   у   ХVIII-ХХ   аср
бошидаги қорақалпоқ халқи тарихини урганувчилар учун тарихий манба бўлиб
ҳисобланади.   Магистрлик   диссертatsiяимизда   қорақалпоқларнинг   яшаган
худудлари,   маъмурий   тузилиши,   сие�сий,   ижтимоий   –   иқтисодий   тарихи
тўғрисидаги   маълумотлар   берилган.   Магистрлик   диссертatsiямиздан   Тарих   ва
ҳуқуқ  факультети  талабалари  «Ўлкашунослик»,  
«Манбашунослик»,   «Қорақалпоғистон   тарихи»   фанларида   фойдаланишлари
мумкин. 
Магистрлик   диссертatsiянинг   тузилиши.   Магистрлик   диссертatsiя
кириш,   тўрт   боб   ва   хулоса   ҳамда   фойдаланилган   адаби	
е�тлар   рўйхатидан
иборат. 
  6   I боб. Хива хонлигидаги тарихчилар ва уларнинг асарлари. 
 
Абулғозихон ва унинг «Шажарайи турк» асари. 
Абулғозихон   олим   ва   тожу   тахт   соҳиби   бўлган.   У   қарийб   20   йил
(16441664) Хоразмни идора қилди. Лекин тарихда олий ҳукмдор сифатида эмас
(тарихда   жаҳонни   титратган   не-не   подшолар   ўтмади,   лекин   аллақанчалар
улардан   ном-нишон   қолмаган),   балки   йирик   олим   сифатида   қолди.   Илмнинг
хосиятидан шундай бўлди, дарҳақиқат, Абулғозихон кенг ва чуқур маълумотли
киши эди. «Бу фақирга-деб езган эди унинг ўзи,- худои таоло иноят қилиб кўп
нимарса берган турур. Хусусан уч ҳунар берган турур. 1
  
Аввал,   сипоҳийгарликнинг   қонуни   ва   йусуниким   нечук   отманшақ   ва
юрумак   ва   евға   есоқ   ясамақ,   кўп   бирлан   юруганда   нечук   қилмоқ,   оз   бирлан
юруганда   нечук   қилмоқ,   дўстға   душманға   нечук   сўзлашмақ.   Иккинчи,
маснавийет ва қасоид  ва ғазалие�т  ва муқаттаъот  ва  рубои	е�т ва барча  ашъорни
фаҳмламаклик,   арабий   ва   форсий   ва   туркий   луғатларнинг   маъносини
билмаклик.   Учинчи,   одам   аҳдиндин   то   бу   дамғача   Арабистонда,   Эрон   ва
Туронда   ва   Мўғулистонда   ўтган   подшоҳларнинг   отлари   ва   умрларининг   ва
салтанатларининг кам 	
е�ки зи	е�дин билмаклик». 
Абулғозихон   1603   йилнинг   23   августида   Урганчда   дун	
е�га   келди.   У   ўша
кезларда   саҳиби   тож   бўлмиш   Араб   Муҳаммадхон   (1602-1623)   нинг   тўртинчи
ўғли   эди.   Лекин   унинг   ҳа	
е�ти   хонзодаларникидай   тинч   -   тотувлик,   осудалик,
емак-ичмакдан   мўл-кўл   бўлиб   келмади.   Абулғози   олти  	
е�шида   онасидан
(Меҳрибону хоним, Шайбоний Ёдгорхон авлоди бўлмиш Жонғози Султоннинг
қизи   эди)   етим   қолди,   13  	
е�шида   тожу   тахт   учун   бошланган   ўзаро   курашлар
гирдобига   тушди.   1616   йили   оғалари   Ҳабаш   Султон   билан   Элборс   Султон
нойман   ва   уйғур   қабилаларининг   бошлиқларига   таяниб   (оналари   нойман
1  Абўлғози Баҳодирхон. Турклар шажараси. Нукус, 1994, 215 б. 
  7   қабиласига   мансуб   эди),   отасига   қарши   исе�н   кўтардилар.   Ўшанда   Араб
Муҳаммадхон,   одатда   ота-бола   орасидаги   муомалани   андиша   қилиб,   ис	
е�нкор
ўғилларига Вазир шахрини ҳам қўшиб берди. 1
 
Орадан беш йил утар-ўтмас оралари яна бузилиб, низо урушга айланди. 
1621   йилда   Ташни   ермиш   қудуғи  	
е�нида   икки   орада-бир   тарафда   Араб
Муҳаммадхан   тўнғич   ўғли,   Исфанди	
е�р   Султон   ва   Абулғози   Султон   билан,
иккинчи  томонда  унинг  бошқа  ўғиллари  Ҳабаш   Султон  билан  Элборс  Султон
орасида   уруш   бўлди.   Оқибатида   Араб   Маҳаммадхон,   Исфанди	
е�р   Султон   ва
Абулғози   Султонлар   мағлубиятга   учрадилар.   Асир   олинган   хоннинг   (Араб
Маҳаммадхоннинг) кўзларига мил тортилди ва Хивага олиб келтирилиб қамаб
қўйилди. Кўп ўтмай у шу ерда қатл этилди. Урушдан кейин Абулғозихон аввал
Катга, сўнгра Бухорога, аштархонийлардан Имомқулихон (1611-1642) хузурига
қочиб   борди.   Араб   Маҳаммадхоннинг   бошқа   ўғиллари:   Исфанди
е�р   Султон,
Шариф   Муҳаммад   Султон   ва   Хоразмшоҳ   Султон   Хозораспга   бордилар   ва
унинг мустаҳкам қалъаси ичига кириб яшириндилар. Ҳабаш билан Элборс қирқ
кунлик   қамалдан   кейин   оғаси   Исфанди	
е�р,   инилари   Шариф   Маҳаммад   ва
Хоразмшоҳ   Султонлар   билан   ярашиб,   Исфанди	
е�рга   Макка   зи	е�ратига   кетишга
ижозат   берди,   Шариф   Муҳаммад   Султонга   Катни   инъом   қилди,   Хоразмшоҳ
Султон   (у   ўша   пайтда   ўн   икки   ешда   эди)   билан   Авғон   Султонни   (ўн  	
е�шда
бўлган) Хивага жўнатди. Лекин Исфанди	
е�рхон маккага бормади, у тўппа-тўғри
Исфаҳонга,   шох   Аббос   1   (1587-1629)   хузурига   борди   ва   унинг  	
е�рдами   билан
1623   йили   Хива   тахтини   эгаллади.   Абулғозихон   бундан   хабар   топиб,   ўша
йили	
е�қ Хоразмга қайтиб борди. Исфанди	е�рхон унга 
Урганчни инъом қилди.  2
 
1  Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Ўқитувчи. Т., 2001, 
192-194 б.  2
 Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Ўқитувчи.Т., 1994, 218 б. 
  8   Лекин   орадан   тўрт   йил   ўтиб,   1627   йили   хон   билан   оралари   бузилиб
Туркистонга,   Эшимхон   (1029   йили   вафот   этган)   хузурига   қочиб   борди.   Кўп
ўтмай уни Турсунхон Тошкентга олиб кетди. У Тошкентда икки йил бўлиб яна
Бухорога,   Имомқулихон   хузурига   қўл   қовуштириб   борди.   Лекин   бу   гал   у
Бухорода   кўпга   қолмайди.   Ўша   йили   хондан   норози   бўлган   Хивалик
туркманларнинг чақириғи билан яна Хоразмга қайтиб борди. Исфандие�рхон (у
ўша   вақтда   Хазораспда   туради)   икки   ой   давом   этган   борди-келдидан   кейин
унга   Хивани   топширишга   мажбур   бўлди.   Лекин   тақдирга   тан   бермай,   пайт
пойлаб   юрди.   Орадан   олти   ой   ўтгач,   Исфанди	
е�р   уни   ўша   вақтларда   Эрон
подшоси   тасарруфига   тушиб   қолган   Нисо   биллон   Дарунга   (Ашхабад   билан
Қизил   арват   ўртасида   жойлашган   манзилгоҳ)   босқин   қилишда   айблаб   ҳибсга
олди   ва   Эронга,   Шаҳ   Сафъи   1   (1629-1642)   ҳузурига   омонат   тарзида   жўнатиб
юборди. 1
  
Абулғози Эронда қарийб 10 йил (1630-1639) махсус назоратчилар қўл 
остида Исфахонга яқин жойлашган Таборак калъасида тирикчилик ўтказди. 2
   
1639   йили  	
е�з   кунларининг   бирида   у   тутқинликдан   қочиб   қутилишга
муваффақ бўлди. Кўп тараддуд ва машақкатлар чекиб, икки ярим йил деганда,
1642 йили Орол ўзбеклари орасига келиб тушди. Ороллик ўзбеклар 1643 йили
Абулғозини хон қилиб кўтардилар. Орадан бир йил ўтгач 1644 йили у кўпчилик
рақибларини енгиб Хоразм тахтини эгаллашга муваффақ бўлди. 3
  
Абулғозихон   ҳаммаси   бўлиб   йигирма   йил   атрафида   хонлик   маснадида
ўлтирди.   Лекин   бошқа   ҳукмдорларга   ўхшаб   ҳузур-ҳаловат   кўрмади.   Умри
кўпроқ   уруш-талашларда   ўтди:   1646-1653   йиллари   у   Тажан,   Боми   баурма
1  Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Ўқитувчи.Т., 1994, 218 б. 
2  Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Ўқитувчи. Т., 
2001, 193 б.  3
 Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Ўқитувчи.Т., 1994, 219 
б.  4
 Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Ўқитувчи. Т., 2001, 193
б. 
 
  9   (Қизил   арватнинг   жануби-шарқий   тарафида   жойлашган   манзилгоҳ),   Атрок   ва
Журжон   туркманлари   билан   уруш   олиб   борди.   1655-1662   йиллари   ўлкага
вақтвақти   билан   босқин   қилиб   турган  е�йиқ   (урал)   лик   ўрис   қозоқлари,
қалмоқлар   ва   қозоқ   кўчманчилари   билан   кураш   олиб   борди,   (1663-1664
йиллари бир неча марта Бухоро устига юриш қилди. 4
  
1664 йили Абулғозихон оғир дардга чалиниб 	
е�тиб қолди, тожу тахтни эса
ўғли Анушахон (1664-1674) га топширди. Орадан кўп вақт ўтмай, 1664 йилнинг
апрель   ойида   у   дун	
е�дан   ўтди.   Абулғози   ҳаммаси   бўлиб   60   йилу   етти   ой   умр
кўрди. 1
  
Абулғозихондан икки тарихий асар қолди. Биттаси «Шажараи тарокима»
(1658-1661   йиллар   орасида  	
е�зилган   деб   тахмин   қилинади.)   аталиб,   туркий
қабилаларнинг,   хусусан   туркман   халқиниңг   келиб   чиқиши   ҳақида   қимматли
маълумот   беради.   Асарда   барча   туркларнинг   афсонавий   подшоси   Ўғўзхон   ва
унинг   авлоди   тарихи,   шунингдек   туркман   уруғлари   (солур,   ба	
е�ндур,   така,
е	
�кмут, тевачи хизр эли, сариқ Али Эли, езир, эрсори ва бошқалар) нинг келиб
чиқиши қисқа тарзда ба	
е�н этилган. «Шажарайи тарокима», Абулғозихоннинг ўз
сўзларига   қараганда   туркман   муллалари,   шайхлари   ва   бекларининг   илтимоси
билан 	
е�зилган. 2
  
Ушбу асарнинг танқидий матни, русча таржимаси, катта илмий тадқиқот
билан   бирга,   1958   йили   академик   А.И.Кононов   (1906-1986)   тарафидан
СанктПетербургда   чоп   этилган.   Абулғозихоннинг   иккинчи   асари   «Шажарайи
турк» номи билан машхур. Мазкур асарнинг асосий қисми 1663-1664 йилларда
е	
�зилган.   Унда   Хоразмнинг   ХVI-   ХVII   асрнинг   биринчи   ярмидаги
ижтимоийси	
е�сий тарихи ба	е�н этилади.  
1  Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Ўқитувчи. Т., 2001, 274 б. 
2  Маънавият юлдузлари. Тошкент. 1999, 275 б. 
 
  10   «Шажарайи   турк»   нинг  е�зилиш   сабаблари   ҳақида   муаллифнинг   ўзи
бундай   дейди:   «Аммо   бизнинг   ота-оналаримизнинг   бепарволиқи   ва   Хоразм
халқининг   бевуқуфлиқи,   бу   икки   сабабдин,   бизнинг   жамоатимизнинг
Абдуллохоннинг (Шайбоний Абдуллахон 11, 1583-1598 йиллари Бухоро хони)
оталари   (Абулхайрхон;   Шайбоний   Ёдгорхон;   ХV-аср)   айрилган   еридин   то
бизга келгунча тарихларини битмай эрдилар. 
Бу   тарихни   бир   кишига   таклиф   қилади   деб   фикр   қилдук,   ҳеч   муносиб
киши топмодук, зарур бўлди (ва) ул сабабдин ўзимиз айтдуқ. 
Асар қисқа муқаддима ва тўққиз бобдан иборат; 1). Одам Атодан то 
туркларнинг қадимги хонларидан Мўғулхонгача кечган ҳодисалар зикри; 2). 
Мўғулхондан Чингизхонгача бўлган тарих; 3) Чингизхоннинг туғилганидан то
вафотигача   бўлган   тарихи;   4)   Чингизхоннинг   учинчи   ўғли   Уғадай   қоон   ва
авлоди;   Шунингдек   Чингизхоннинг   бошқа   Ўғиллари   Наслидин   бўлган   ва
Муғилистонда   подшолик   қилганлар   зикри;   5)Чингизхоннинг   кенжа   ўғли
Тулийхон   авлодидан   Эронда   подшолик   қилганлар   (улар   тарихда   элхонийлар
деб   аталади.   1256-1336   йиллари   ҳукмронлик   қилганлар   зикри;   7)
Чингизхоннинг   улуғ   ўғли   Жучихон   авлодидан   Дашти   қипчоқда   подшоҳ
бўлганлар зикри; 8) Жучихоннинг бешинчи ўғли Шайбон (ХIII аср ) авлодидан
Мовароунннаҳр , Крим, қозоқ, ва Туронда хонлик қилганлар, шунингдек 
Жучихоннинг   ўн   учинчи   ўғли   Тўқай   Темурхон   наслидан   қрим,   қозоқ   ва
Мовароуннаҳрда   подшолик   қилганлар   зикри;   9).   Шайбон   авлодидон   Хоразм
мамлакатида подшолик қилганлар зикри. 1
  
Абулғозихон   асарнинг   7,8   ва   9-бобининг   бир   қисмини   (1644-йилгача
келган воқеалар тарихини бўлдилар, ўғилларига) 	
е�зиб улгурган холос. 
1-6   боблар   ва   9-бобнинг   давоми   (1644-1664   йил   воқеалари)
Анушахоннинг топшириғи билан Махмуд Ибн мулла Муҳаммад мана бу қайд
1  Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Ўқитувчи.Т., 1994, 220 б. 
  11   этилган:   «Маълум   бўлсинким,   Абулғозихонни   Жаннатмакон   бу   китобни
тасниф   қилиб   ярмига   етканда   хаста   васият   қилиб   турурларким,   бу   китабни
нотамом   қўйманг,   итмомиға   саъий   (ҳаракат)   қилинг».   Ул   сабабдин
Абулмузаффар   ва-л   Мансур   Анушахон   Ибн   каминайи   беиститоат   Маҳмудий
Ибн   мулла   Муҳаммад   замон   Урганжий   бўлғайман,   «бу   китобни   итмомиға
еткур»,   деб   ҳукм   қилдилар.   Алар   Абулғозихондан   аввал  е�зилган   бирмунча
тарихий   китоблар   (умумий   сони   18)   га   асосланган.   Бундан   ташқари,   асарнинг
оригинал   қисмини   (8,9-боблари)  	
е�зишда   муаллиф   ўзи   билган   ва
сўрабсуриштириб   тўплаган   маълумотларидан   ҳам   кенг   фойдаланган.
«Шажарайи   турк»   тарихнинг   турли   масалаларига   (ижтимоий   -   си	
е�сий,
иқтисодий, этник ва 
ҳ.к) оид эътиборга молик, маълумотларга бой асардир. 1
 
Мунис Хоразмий (1778-1829). 
Амир   Авозбий   ўғли   Шермуҳаммад   адабий   таҳаллуси   Мунис   Хоразмий
ХVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг бошларида Хоразмда яшаб ижод 
этган шоир, тарихнавис олим, таржимон, хоттот ва маърифат-парвардир. 1
  
Мунис   ўзбек   адаби	
е�ти,   умуман   маданияти   тарихида   салмоқли   ўринни
эгаллайди. У муаррих сифатида ўзининг «Фирдавс ул-иқбол» тарихий асарини
е	
�зди,   шоир   сифатида   девон   тузди.   Торжимон   сифатида   тарихий   асарларни
ўзбек тилига таржима қилди, педагог сифатида «саводи таълим» номли рисола
е
�зди.  
Муниснинг   ҳа	
е�ти   ва   ижодини   ўрганар   эканмиз,   аввало   унинг   адабий   ва
тарихий асарларига мурожаат қиламиз. У ўзининг «Мунис ул-ушшоқ» девонига
е	
�зилган   сўзбошида   ва   «Фирдавс-ул-иқбол»   номли   тарихий   асарида   таржимон
ҳолига оид анчагина маълумотлар келтирган. 
1  Абўлғози Баҳодирхон. Турклар шажараси. Нукус, 1994, 216 б. 
  12   Мунис 1778 йили Хивада туғилди. «У Хивадаги қие�т қишлоқлик Авазбий
Миробнинг   ўғлидир». 2
  Ўнинг   ота-боболари   хонлар   саройида   мироблик
ишларини   бошқариб   келганлар.   У  	
е�шлик   чоғларидан   бошлаб   илм   олишга
қизиқиб,   тарих   ва   адаби	
е�тга   меҳр   қўйди.   Дастлабки   маълумотни   Қи	е�т
қишлоғида олиб кейинчалик Хива мадрасаларида ўқиди. 
  Ўзбекистон   Фанлар   академияси   Абу   Райҳон   Беруний   номидаги
Шарқшунослик   институти   Шарқ   кўл	
е�зма   асарлар   фондида   Мунис
девонларининг бир неча кўл	
е�зма нусхалари сақланмоқда. Улардан 1330рақамли
кўл	
е�зма Мунис 27 	е�шга кирган вақтда 1804-1805 йили шоир таржимаи ҳолидон
кўчирилган. Девон охирида қуйидаги тўртлик келтирилган. 3
  
 
                                                                                                                                                                 
1
Маънавият юлдузлари. Тошкент. 1999, 311 б. 
2
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Ўқитувчи.Т., 1994, 195 б. 
3
 Маънавият юлдузлари. Тошкент. 1999, 312 б. 
 
 
 
Шоирнинг   бу   девонидан   унинг   ғазаллари,   мухаммаслари,   мусаддаслари,
рубоийлари   ва   бошқалар   ўрин   олган.   Девоннинг   охирида   муаллифнинг
«Саводи таълим» номли илмий асари ҳам бор бўлиб, унда хаттотлик қоидалари
ба	
е�н   этилган.   Шоир   шеъриятида   гўзаллик   ва   муҳаббатни   куйлаган   бўлса-да,
ўнинг   ғазалларида   ўша   даврдаги   ижтимоий-иқтисодий   ҳа	
е�т   ҳам   ўз   ифодасини
топган.   Замонасининг   илғор   фикрли   кишиси   сифатида   у   ўзи   яша	
е�тган   ҳа	е�тда
фаол   иштирок   этди.   Мунис   тарихнавис   Олим   сифатида   Ҳоразм   тарихига   оид
қимматли «Фирдавс-ул-иқбол» номли муҳим тарихий асарини ижод этди. Олим
ўз асарини шарқ тарихчиларининг анъанасига мувофиқ ҳамд ва наът бўлимлар
билан   бошлаган.   Сўнгра   ўз   ҳа	
е�ти   ва   асарининг  	е�зилиши   ҳақида   қисқача
маълумот бериб, Хоразм тарихини 	
е�зган. 
  13   Асар муқаддима, беш бўлим  ва хотимадан иборат. I бобда  Одам Атодан
то Нуҳ пайғамбар авлодигача бўлган ҳодисалар бае�н этилган. II бобда Ефасдан
Қўнғирот   шўъбасигача   бўлган   Мўғул   ҳукмдорлари   даври   хусусида   фикр
юритилган. III бобда Кўрлос авлодига мансуб подшоҳлар даврида содир бўлган
вақеалар   тўғрисида  	
е�зилган.   IV   бобда   Элтўзархоннинг   ота-боболари   ҳа	е�ти
тасвирланган. V бобда Элтўзархонннинг туғилишида бу асарнинг 	
е�зилиб тамом
бўлишга қадар содир бўлган воқеалар хусусида қалам тебратилган. Хотима эса
олимлар,   авли	
е�лар   амирлар,   беклар,   шоирлар,   ҳунармандлар   ҳақида
маълумотларни ўз ичига олади.  
Мунис   «Фирдавс   ул-иқбол»   номли   асарини  	
е�зиб   тамомлай   олмаган.   У
қадим   замонлардан   бошлаб   Муҳаммад   Раҳимхон   I   ҳукмронлигининг   еттинчи
йилигача (1813) бўлган воқеаларни 	
е�зишга улгурган. 
Унинг   бу   чала   қолган   асарини   шогирди   Огаҳий   давом   эттирган.   Огаҳий
бу   асарни   қандай   қилиб   давом   эттирганлигини   қуйидагича   ба	
е�н   этади.
Элтўзархон хонлик қилган даврда Мунисни чақириб, Хоразм тарихини 
е�зишни
буюради. Мунис ўз асарини Шерғозихон давригача 	
е�зиб етказганда 
  14   Элтўзархон вафот этади. Ундан сўнг давлат тепасига унинг биродари 
Муҳаммад Раҳимхон I келади. 1
  
Муҳаммад   Раҳимхон   I   Мунисга   ўз   асарини   давом   эттиришни   буюради.
Мунис   асарни   давом   эттираркан,   Муҳаммад   Раҳимхон   I   ҳукмронлигининг
еттинчи   йилида   содир   бўлган   воқеаларни  е�зиб   тамомлаганда,   хон   1819   йили
Мунисга   Мирхонднинг   Машхур   «Равзат   ус-сафо»   номли   тарихий   асарини
ўзбек   тилига   таржима   қилишни   буюради.   Мунис   бу   асарнинг   биринчи
жилдини   ўзбек   тилига   таржима   қилиб,   иккинчисини   давом   этира	
е�тганида
Муҳаммад   Раҳимхон   I   вафот   этади.   Ўнинг   ўрнига   ўғли   Оллоқулихон   келади.
Бу ҳам Мунисга таржимани давом эттиришни буюради. Бироқ Мунис иккинчи
китобни   охирига   етказа   олмай,   1829   йили   вафот   этади.   Оллоқулихон   тахтга
ўтиргандан   кейин   1839-   1840   йили   Муниснинг   шогирди   ва   унинг   тарбиясини
олган   Огаҳийни   чақириб,   1813   йили   воқеаларини   ба	
е�н   этиш   билан   узилиб
қолган «Фирдавс ул- иқбол» асарини давом эттиришни буюради. Огаҳий 1813
йилдан бошлаб Хоразмда содир бўлган воқеаларни 	
е�за бошлайди. 
Тарихнавис   олим   Муниснинг   «Фирдавс-ул-иқбол»   номли   асари   узоқ
даврни   қамраб   олган   Марказий   Оси	
е�  айниқса   Хива   хонлиги   тарихини
ўрганишда бой қимматли тарихий асардир. Асарда Хоразмнинг қадимий даври
билан   бир   қаторда,   Хива   хонлигининг   1825   йилигача   бўлган   си	
е�сий   тарихи
муфассал   ба	
е�н   этилган,   тож-тахт,   бойлик   учун   олиб   борилган   қурашлар   ва
шунингдек,  Хива хонлигининг  туркман ва  қорақалпоқ халқлари билан бўлган
муносабатлари ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар келтирилган. 2
   
1  Маънавият юлд , 313 б.
2  Шу асар 314 б.
         
узлари. Тошкент. 1999  
 
  15   Асарда   Хива   хонлигининг   ижтимоий-иқтисодий   ва   маданий   ҳае�тини
ўрганиш   бўйича   ҳам   анчагина   маълумотлар   бор.   Хива   хонлигининг   Бухоро,
Қўқон   хонликлари,   Русия   билан   олиб   борган   дипломатик   ва   савдо-сотиқ
муносабатлари,   хонликдаги   суғориш,   солиқ,   қурилиш   ишлари   ўша   даврда
яшаган олимлар, шоирлар ҳа	
е�ти, ижоди қаламга олинган.  
                                        
Шундай   қилиб,   Шермуҳаммад   Мунис   Хоразмий   ўз   даврининг   талантли
шоири, атоқли тарихнавис олими, давлат арбоби ва моҳир таржимони бўлган.
Унинг   асарлари   ўзбек   халқи   маданияти   тарихини   ўрганишда   ажойиб   манба
бўлиб хизмат қилади. 
 
Огахий (1809-1874). 
Муҳаммадризо   Эрни
е�збек   ўғли   Огаҳий   XIX   аср   Хоразм   адабий
муҳитининг   йирик   сиймоларидан   бири   бўлиб,   Навоийдан   кейин   энг   «кўп   ва
ҳўб» шеър айтган шоирлардандир. 
Огаҳий 1809 йил 17 декабрда Хива атрофидаги Қи	
е�т қишлоғида (ҳозирги
Огаҳий номли жамоаа хўжалиги) дун	
е�га келган. Отаси Эрни	е�збек вафот этгач,
е	
�ш   қолган   Огаҳийни   тоғаси   Мунис   ўз   тарбиясига   олди.   Мунис   атрофига
тўплаган   ижодкорлар   бўлғуси   шоир   Огаҳий   ижодига   катта   таъсир   қилди.
Огаҳий   дастлабки   билимни   Мунис   Хоразмийдан   олди,   кейинчалик   Хива
мадрасаларида   таҳсил   кўрди.   1829   йил   Мунис   вафот   қилгандан   кейин
Оллоқулихон   унинг   ўрнига   Огаҳийни   бош   мироблик   вазифасига   тайинлайди.
Шоир   хизмат   юзасидан   Хоразм   воҳасининг   кўп   жойларида   бўлиб,
деҳконларни, ҳунармандларни аянчли ҳа	
е�тини ўз кўзи билан кўрди. Бу Огаҳий
ижодига   таъсир   этмай   қолмади.   Огаҳийдан   бой   ижодий   мерос   қолди.   У
мадрасада ўқиб юрган пайтлари	
е�қ «Баезий мутафарриқон Форсий» номли ба	е�н
тузди.   Бу   ба	
е�нга   Жомий,   Навоий,   Ҳофиз,   Шерозий,   Бедил,   Физулий
  16   ғазалларини киритиш билан бир қаторда уларга эргашиб е�зган ўзининг ўн беш
ғазали ва икки мухаммасини қўшди.  
Огаҳий устози Мунис бошлаб қўйган, аммо, томомлай олмаган тарихий
«Фирдавс ул-иқбол» асарини 	
е�зиб тугатди. 
Бундан   ташқари   Хива   хонлиги   тарихига   оид   «Ри	
е�з   уд-давла»,   «Жомъе
ул-воқеоти   султоний»,   «Зубдат   ут-таворих»,   «Гулшани   давлат»,   «Шаҳиди
иқбол»   номли   тарихий   асарлар  	
е�зди.   Огаҳий   жаҳон   маданиятини   нодир
дурдоналари   ҳисобланган   Саъдий   Шерозийнинг   «Гулистон»,   Низомийнинг
«Ҳафт   пайкар»,   Ҳилолийнинг   «Шоҳ   ва   гадо»,   Кайковуснинг   «Қобуснома»,
Қошифийнинг   «Аҳлоқи   муҳсиний»,   Жомийнинг   «Юсуф   ва   Зулайҳо»   каби
бадиий,   тарихий   аҳлоҳий,   фалсафий,   дидактик   асарларини   ўзбек   тилига
таржима қилди. 1
  
Огаҳий 1872 йилда пароканда бўлган бадиий меросини жамлаб «Таъвиз
ул-ошиқин»   («Ошиқлар   тумори»)   номли   девон   тузиб   қолдирди.
Маданиятимизнинг дурдонаси бўлган бу девон ўзбек мумтоз шеъриятининг 22
жанрини ўз ичига қамраб олган. 
Огаҳий   ижодида   XIX   аср   Хива   хонлигидаги   ижтимоий   ҳа	
е�т   ўз
ифодасини   топган.   Бу   даврга   келиб,   Туркистон,   Русия   томонидан   босиб
олинганди,   халқ   икки  	
е�қдан   зулм   остида   қолганди.   Огаҳий   бундан   қаттиқ
қайғурарди, халқ ҳур, озод яшашини орзу қиларди. 2
  
Огаҳий   дун	
е�га,   инсонга   туганмас   муҳаббат,   ҳа	е�тга   чексиз   меҳр   билан
қарайди,   ижтимоий   жара	
е�нларга   қаттиқ   қизиқади.   Шоир   инсонни   ҳа	е�т
гўзалликларини,   муҳаббат   шавқ-завқини   тўлиб-тошиб   тараннум   этади.
1  Маънавият юлд , 315 б.
2  Шу асар 315 б.
         
узлари. Тошкент. 1999  
 
  17   Мутафаккир   ўз   асарларига   ижтимоий   фикрларни   маҳорат   билан   сингдириб
юборади. 
Огаҳийнинг   юксак   инсонпарварлик   руҳи   билан   суғорилган   ғоялари   хон
ва   шоир   Ферузнинг   сие�сий-маърифий   тарбиясига   таъсир   қилади.   У   тарихчи
олим сифатида Хива хонларига, йирик тарихий шахсларга бағишлаб қасидалар
е	
�зган.   Шоирнинг   «Қасидон   насиҳат»   деган   қасидаси   бунга   яққон   мисол
бўлади.   Асар   Ферузга   бағишланган.   Огаҳий   ўз   насиҳатларида   салтанатни
бошқаришнинг йўл-йўриқларини кўрсатади, мамлакат ва халқни адолат билан
идора этиш йўлларини белгилаб беради.  
Бу қасида маснавий жанрида 	
е�зилган бўлиб, шоирнинг си	е�сий-маърифий
қарашларини  	
е�рқин   ифода   қилади.   Шоирнинг   фикрича,   ҳар   қандай   давлат
бошлиғи   ҳокимиятни   мустаҳкамлаш   учун   барча   ижобий   фазилатларга   эга
бўлиши   лозим.   Подшоҳ   ҳимматли,   ижозатли,   адалатли,   ғайратли,   саҳоватли,
ҳа	
е�ли, соф ниятли, маданиятли, ҳамиятли бўлса хокимияти камол топади. 
Мамлакат фаровон бўлади, деган фикрни илгари сўради. 
Огаҳий   давлатни   бошқаришнинг   йўлларини   ҳам   кўрсатиб   ўтган.
Шоирнинг   фикрича,   шоҳ   шариат   аҳкомларига   қаттиқ   амал   қилмоғи   даркор.
Айш-ишратдан, фитна ва ғийбатдан, ғафлатдан, ялқовликдан, зулм-разолатдан,
чақимчилиқдан, молпарастликдан узоқ бўлиши керак. 1
 
Хива   хони   Феруз   Огаҳийнинг   давлатни   бошқариш   тўғрисидаги
маслаҳатларига   қулоқ   тутган,   унинг   ҳикматли   байтларини   мармар   тошларга
е	
�здириб арзхоналарига қўйдирган, кўп эзгу ишларни амалга оширган.  
Бу   даврда   Хоразм   халқи   маҳалий   бойлар   ва   рус   босқинчилари   зулми
остида қолганди. Лекин, шунга қарамой хонликда маданий - маърифий ишлар
ривож   топди.   Бунда   Огаҳийнинг   маърифий   ҳиссаси   катта   бўлди.   Огаҳийнинг
Ферузга берган си	
е�сий сабоқлари бугун ҳам ўз қийматини йўқотган эмас. 
1  Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Ўқитувчи. Т., 2001, 197 б. 
  18   Мутафаккир   шоир   жамиятнинг   инсонпарварлик   имкониятларини
оширишнинг   барча   йўлларидан   фойдаланишга   ҳаракат   қилди,   ҳукмдорларни
адолатга, раҳм-шавқатга даъват этди. Огаҳий Сайид Муҳаммадхон илтимосига
биноан 1857 йилда қасида езди. 
Қасида кўхна Арқда хоннинг арзхонасидаги мармар устунга ўйиб е�зилди.
Шоир   ўз   қасидасида   инсонпарварлик   ғояларини   олға   сурди,   адолатпарвар,
маърифатпарвар давлат раҳбарларини орзу қилди ва хонни шунга даъват этди. 
Огаҳий  Хива   хонлигининг   1813  йилидан   1873  йилигача  бўлган   тарихни
изчиллик   билан   бой   манбалар   асосида  	
е�зиб   қолдирган.   Огаҳийнинг   тарихий
асарларига   академик   В.В.Бартольд   юқори   баҳо   берган:   «Мунис   ва   Огаҳий
томонидан   яратилган   адабий   ва   тарихий   асарлар….воқеаларни   ба	
е�н   этиш   ва
уларда   келтирилган   далилий   манбаларнинг   кўплиги   жиҳатдан   бизгача   етиб
келган   Қўқон   ва   Бухоро   хонликлари   тарихи   бўйича   бўлган   ҳамма   асарларни
ўзидан анча орқада қолдиради. 
Огаҳийнинг   тарихий   асарлари   далилий   манбаларнинг   бойлиги   ва
ишончли бўлиши билан ажралиб туради. Огаҳийнинг тарихий асарлари қўшни
қардош халқларнинг тарихини ўрганишда биринчи манба ҳисобланади.  
Унинг   таржима   асарлари   Хоразм   ижодкорларини   араб,   фарс-   тожик
адаби	
е�тининг   но	е�б   дурдоналари   билан   таништирди,   халқнинг   маънавий
савиясини   бир   поғона   баландга   кўтарди,   ўзбек   адаби	
е�ти   хозинасини   янги
асарлар   билан   бойитди,   халқлар   ўртасидаги   дўстлик   ва   маданий   алоқаларни
мустаҳкамлади. 1
 
 
Баёний (1859- 1923). 
1  Маънавият юлд , 316 б.
         
узлари. Тошкент. 1999  
 
  19   Муҳаммад Юсуф адабий - тахаллуси Бае�ний XIX аср II ярми ва ХХ аср
бошларида   Хоразмда   яшаб   ижод   этган   замонасининг   забардаст   тарихнавис
олими, ажойиб шоири ва моҳир торжимони бўлган.  
Ба	
е�ний   тарихнафис   олим   сифатида   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   асарини
е	
�зди  ва   кўпгина  асарларни  арабча   ва  форсчадан   ўзбек  тилига   таржима   қилди,
шоир сифатида эса мукамммал девон тузди. 1
  
У   Хивада   хонлик   қилган   Элтўзархон   (1804-1806)   авлодидандир.   Унинг
отаси Бобожонбек Оллоберди Тўранинг ўғли бўлиб, Элтўзархоннинг нобираси
эди.  
Ба	
е�ний   1859   йилда   Хивада   дун	е�га   келади   ва  	е�шликдан   бошлаб   илм,
адаби	
е�тга, шеъриятга қизиқади. Ба	е�ний ўз замонасининг атоқли хаттотларидан
ва мусиқашуносларидан бири ҳам бўлган. У сулс, куфий, райҳоний шикаста ва
бошқа   хил   хатларни   яхши   билган   ва   ўз   замонасининг   талантли   шоир   ва
тарихнавис олими бўлиб етишган.  
                                        
Ба	
е�ний   ўзидан   бой  	е�зма   мерос   қолдирди.   Ба	е�нийнинг   мазмундор   ва
ажойиб   ғазалларини   ўз   ичига   олган   девонининг   бир   неча   нусхаси   қўл	
е�зма
ҳолида   сақланмоқда.   Бу   девонлардан   унинг   ғазаллари,   муҳаммаслари,
рубоийлари, қасидалари ўрин олган. 2
 
Ба	
е�нийнинг шеърий асарлари XIX асрнинг II ярми ва ХХ аср бошларида
ўзбек адаби	
е�тини ва шунингдек шоирнинг ҳа	е�ти ва ижодини ўрганишда катта
аҳамиятга   эгадир.   Шоир   шеъриятида   асосий   ўринни   лирика   эгаллайди.   У
замонасининг   илғор   фикрли   кишиси   сифатида   қайноқ   ҳа	
е�т   ичида   яшади   ва
унинг ижодида ўша даврдаги ижтимоий ҳа	
е�т ўз ифодасини топди. 3
   
1  Шу асар 352 б.
2  Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Ўқитувчи. Т., 2001, 197 б. 
3  Шу асар 198 б. 
  20   Муаррихнинг   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   рисоласида   Абдулғозихон
Мунис   ва   Огаҳий   қаламига   олган   давр   Хива   хонлигида   1873   йилдан   1914
йилгача содир бўлган тарихий вақеалар тасвирланган. Мазкур рисола юқарида
номлари   зикр   этилган   муаллифлар   асарларининг   хулосаси   ва   давоми
ҳисобланади.   Мунис   ва   Огаҳийнинг   асарлари   ҳашамдор,   қийин   тил   билан
е�зилган.   Улардаги   арабча   ва   форсча   сўзлар   ва   оғир   ибораларни
соддалаштириш   мақсадида   Мунис   ва   Огаҳий   асарларини   бир   жилдга   тўплаб,
қисқартириб,   содда   тил   билан   қайта  	
е�зиб   чиққан.   Бу   тўғрида   муаллиф   асар
сўзбошисида   бундай   деб   езади:   «Мен   Муҳаммад   Юсуф   ал-   мутахаллис   бил   -
Ба	
е�ний   ибни   Бобожонбек,   бу   тариқа   арз   қиламан.   1329/   1911   йил   Жумод
улаввал   ойининг   йигирма   иккисида   бу   асарни  	
е�зишга   бошладим.   Бу   ишни
Асфанди	
е�рхон менга Толибхўжа ибни Авазберди орқали буюрди». 
Муаллиф   ўз   асарининг   охирида   куйидаги   маълумотларни   келтиради:
«Мен, Муҳаммад Юсуф Ба	
е�ний бу китобни («Шажарайи Хоразмшоҳий») 	е�зиб
тамом   этдим.   Кейинчалик   Асфанди	
е�рхон   вақтида   содир   бўлган   тарихий
вақеаларни 	
е�зиб, бу китобимга қўшаман». 1
  
1  Маънавият юлдузлари. Тошкент. 1999, 355 б. 
         
узлари. Тошкент. 1999  
 
  21   Хоразмда   тасниф   этилган   Бае�нийнинг   мазкур   тарихий   асари,   Хоразм,
айниқса   Хива   хонлиги   тарихини   ўрганишда   аниқ   маълумот   берувчи   асосий
манба бўлиб хизмат қилади. 
Ба	
е�нийнинг   бу   тарихий   асарида   Хива   хонлигининг   си	е�сий   ҳа	е�тида   рўй
берган катта вақеалардан бири Хива хонлигини чор Россияси томонидан босиб
олиниши   эди.   Бу   воқеа   Хоразмда   Муҳаммад   Раҳимхон   11   ҳукмронлиги
даврида содир бўлган. 
Муҳаммад Юсуф Ба	
е�ний ўзининг «Шажарайи Хоразмшоҳий» асарида бу
масалага   жуда   муфассал   тўхтаб   ўтган   ва   бу   борада   қимматли   маълумотларни
келтирган. 
Айниқса   шаҳарларни   мудофаа   қилишда   олиб   борилган   ишлар,
кўрсатилган   қоршиликларга   қарамой,   Хива   хонлигига   қарашли  шаҳарларнинг
чор   Россияси   қўшини   томонидан   бирин-кетин   босиб   олиниши   ва   чор
генералларининг   бу   ерда   олиб   борган   шафқатсиз   си	
е�сати,   чоризм   аскарлари
томонидан аҳолининг, а	
е�ллар ва болаларнинг бегуноҳ қирғин қилиниши, обод
жойларнинг   ҳаробага   айлантирилиши   ҳаққоний   тасвирлаб   берилган.
Хонликнинг   иқтисодий   ҳа	
е�тида   ер   эгалиги   ва   солиқ   масаласи   асосий
масалалардан   эди.   Бу   масалалар   бўйича   ҳам   мазкур   асарда   анча   малумотлар
келтирилган. 1
  
Шунингдек,   хонликда   олиб   борилган   қурилиш   ишлари   ва   турли
мансаблар,   уларга   кимларнинг   тайин   этилганлиги   ва   бошқа   қатор   масалалар
бўйича ҳам яхши маълумотлар берилган. 
Хива хонлигида Муҳаммад Раҳимхон II даврида меъморлик бўйича ҳам
анча   ишлар   амалга   оширилган.   Мадрасалар   масжидлар,   миноралар,   боғлар,
кўприклар қурилган. Асарда бу биноларнинг қочон қурилганлиги ҳам кўрсатиб
1  Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Ўқитувчи. Т., 2001, 198 б. 
 
  22   ўтилган.   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   да   Бае�ний   томонидан   келтирилган   бир
икки мисолни олиб кўрайлик. 
Ба	
е�нийнинг  	е�зишича,   «маълум   бўлсинким,   хон   хозратлари   (Муҳаммад
Раҳимхон II) бағоят мушфиқи фуқаро ва бағоят ҳайр дўст киши эрдилар. Кўп
мадрасалар   ва   масжидлар   бино   қилдилар.   Кўп   мадрасаларнинг   биноларига
сабаб   бўлдилар.   Андоғким,   Муҳаммад   Мурод   девонбеги   бир   мадраса   бино
қилди Юсуф маҳрамға буюриб бир мадраса бино қилдилар».   
«Хусайн   Муҳаммадбой   бир   мадраса   бино   қилди.   Дўст   Аълом   бир
мадраса   бино   қилди.   Қозий   -   ул   -   қўззат   -   қози   Муҳаммад   алим   бир   мадраса
бино   қилди.   Исломхожа   бир   минорали   мадраса   бино   қилди.   Бу   биноларнинг
ҳаммаси ул-ҳазратнинг (Муҳаммад Раҳимхон II) тарғиботлари била бўлди. Яна
Нуриллабек   отлиғ   ховлиларининг   атрофида   кўп   беватанларни   ватанлик
этдилар.   Яна   тоза   боғ   атрофида   ҳам   кўп   беватанларни   ватанли   этдилар.   Тўрт
Олий масжид бино қилдириб, Тоза боғда ватан тутган беватанлар, тўрт масжид
қавми   бўлдилар.   Яна   янги   қалъада,   Нуриллабек   ҳовли   ва   боғларнинг   шарқи
шимоли   тарафида   кўп   беватанларни   ватанли   этдилар.   Бир   олий   масжид   бино
қилдириб, у ерни Султонобод исми бирла мавсум этдилар». «Кўп ерларни обод
этдилар.   Кўп   масжидлар   мадрасалар   ва   қорихоналар   бино   бўлиб   кўп   ерлар
обод бўлди». 1
  
Ба	
е�нийнинг мазкур тарихий асарида шу даврда Хива хонлигидаги адабий
муҳит,  шоирлар ва  олимлар,  Муҳаммад  Раҳимхон II  Ферузнинг  ажойиб шоир
ва   маърифатли   ҳукмдор   бўлганлиги   ҳақида   ҳам   анчагина   маълумотлар
келтирилган.   1326   /1908   йили   Аҳмаджон   Табибий   томонидан   шу   даврда
яшаган   шоирларнинг   тазкираси   тузилди.   Бу   ҳақда   Ба	
е�ний   қуйидаги
маълумотни   келтиради.   «Хон   ҳазратлари   шеърга   кўп   завқ   пайдо   қилиб
эрдилар».   Юқоридаги   фикримизнинг   тасдиқи   сифатида   Ба	
е�ний   томонидан
1  Маънавият юлдузлари. Тошкент. 1999, 355-356 б. 
  23   келтирилган  ижтимоий -  иқтисодий  ва  маданий ҳае�тга   оид  бир-икки  мисолни
қайд этиб ўтдик. 
 
 
II боб. XIX асрдаги хива хроникаларида қорақалпоқларнинг маъмурий 
тузилиши тўғрисидаги маълумотлар.  
 
Маълумки,   Хива   хонлигида   айрим   уруғлар   -   орол   ўзбеклари,   туркман,
қорақалпоқ,   қозоқ   уруғлари   кўчманчи   (кўчман)   хўжаликларининг   ўтроқликка
кўчиш жара	
е�ни XIX асрда ҳам давом этиб келди. 
Бундай   уруғлар   ўтроқликка   хонлик   томонидан   мажбурий   суратда
кўчирила	
е�тган вақтда уларга муайян, доимий майдон ажратиб берар эди. 
У   ерлар   эса   уруғ   бошлиқларига   беркитиб   қўйилган   эди.   Ҳали   тўла
ўтроқликка   кўчмаган   уруғлар,   айниқса,   орол   Қўнғирот   ва   қорақалпоқлар
ўзларининг иқтисодий қолоқликлари сабабли марказлашган ҳокимиятга қарши
эди.   «Шунинг   учун   Муҳаммад   Раҳимхон   ва   ўнинг   авлодлари   уларни   қаттиқ
қуллик билан ярим очликда қолдириб, бошқариб келди». 
Муҳаммад   Раҳимхон   ўзининг   маъмурий   ислоҳотларини   илгариги
кўчманги   ўзбеклар   орасида   уруғчиликка   хос   бўлган   идора   усулларини   ва
жойларда   аҳолини   масжидларга,   масжидларни   эса   туман   ва   вилоятларга
бириктириб қўйди. 1
  
Бундай идора усули Хоразмдаги ўтроқ ўзбеклар орасида кўп вақтлардан
бери   давом   қилиб   келар   эди.   Бироқ   орол   қўнғиротларида   маъмурий   ислоҳот
ўтказмади ва уруғчилик тартибидаги идора усули сақланиб қолди. 2
  
1  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985,105 б. 
2  Йўлдошев М.Ю. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Т., 1959, 93 б. 
  24   Қорақалпоқлар   яшаган   территорияларида   ҳам   худди   шу   тартиб
юргизилди.   Қорақалпоқлар   ўзбек   ҳокимларидан   сунг   оталиқларга   ва   ўз
бийларига итоат этган. 
Муҳаммад   Раҳимхон   даврида   қорақалпоқларни   идора   этган   оталиқлар
ўзбеклардан   ҳам   тайинланган.   Хон   1810   йиллари   Бегим   оталиқнинг   уғли
Боймурзо   ва   Бекмурза   оталиқнинг   уғли   Дустмуҳаммадга   оталиқлик  е�рлиғини
бериб,   уларга   Қўнғирот   қорақалпоқи   ва   манғит   қабиласининг   бир   қисмини
идора   этишни   топширган.   Қорақалпоқларнинг   бир   бийи   XIX   -   асрнинг
бошларида жуда катта, ҳатто 500 дан кўп хўжаликни бошқарган эди. 1
  
Лекин,   XIX   асрнинг   II   ярми   ва   ХХ   аср   бошларида   энг   кекса   обрўли
бийлар 100-250 хўжаликни бошқарадиган бўлиб қолди. 2
   
Чунки,   ўша   даврга   келганда,   Хива   хонлари   қорақалпоқларни   доимий
итоатда   тутиш,   бошқаришда   қийналмаслик   учун   бийлар   сонини   кўпайтириб
қорақалпоқлар   орасида   оталиқ,   Бекларбеги   каби   амалларни   жорий   этган.   У
амалларга   ўша   халқ   уруғларидан   ўзига   содиқ   бўлган   ,   хонликка   кўп   хизмат
кўрсатган   бий   ва   боҳодирлардан   махсус  	
е�рлиқлар   билан   тайинлаган.   Бийлар
оталиқка,   оталиқлар   эса   бекларбегига,   бекларбегилар   ҳокимларга   буйсунар
эди.   XIX   асрнинг   II   ярмида   қорақалпоқларга   Ҳакимни	
е�з   оталиқ   (1856-1859),
Оллоберган   маҳрам   (1859-1863),   Маҳмуд   Ясавулбоши   (1863   йилдан   сунг)
ҳокимлик   қилган.   Ўша   даврда   Қўнғирот   қорақалпоқи  терстамғали   қабиласига
мансуб   Қобил   бекларбегига   икки   оталиқ   (Уроз,   Ариз)   ва   бир   ноиб
(Бекмуҳаммад), ўн тўрт уруғ қорақалпоқи манғит қабиласига мансуб 
Соҳибназар   сўнгроқ   Худойназар   бекларбеги   (8,106)   қўл   остида   тўрт   оталиқ
(Одил,   Адил,   Давлатназар,   Эрназар)   бўлган   Ўроз   оталиқ   қолдаули
1  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985,105 б. 
2  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, 132 б. 
  25   қабиласининг   бийлари,   Ариз   оталиқ   қуштамғали   қабиласининг   бий
оқсоқолларини бошқарган. 1
 
Кейинги   даврда   бий   ва   бийликлар   сонининг   кўпайиб   боришининг   яна
бир   сабаби   Сайид   Муҳаммад   Раҳимхон   ва   Асфандие�р   хон   давридаги   си	е�сий-
иқтисодий   ўзгаришлар   натижасида   патриархал   уруғчилик   қолдиқлорининг
емирила   бориши,   уруғлар   майда   шахобчаларга   бўлиниб   ўз   уруғдошларидан,
ажралиб   тарқалишга   бошлаганидир.   Улар   архив   ҳужжатларида  	
е�ки   палончи
бий-кадхудога қараганлар 	
е�ки палончи кўрангли 	е� бўлмаса палончи авулли деб
берилган.   Ана   шулар   қорақалпоқлар   яшаган   территориядаги   энг   кичик
маъмурий   бирлик   ҳисобланган.   Агар   ўзбеклар   яшаган   жойлар   асасон
Амудар	
е�нинг чап томонидаги аҳолини идора этишда масжидларни асос қилган
бўлса   қорақалпоқ   (ҳатто   орол   ўзбекларини)   ларни   идора   этишда   бийликлар,
авуллар,   кўрангларга   асосланган.   Бекларбеги,   оталиқ,   бий,   кадхудалар
қорақалпоқларни   идоро   этишда   энг   муҳим   таянчли   куч   ҳисобланган,
Бекларбеги   мансабини   биз   Хоразм   тарихчилари   асарларидан   ташқари   архив
ҳужжатларида кўпроқ учратамиз. Жумладан ўзбеклардан  Боғибек бекларбеги,
Жамшидийлардан   Абдулло   бекларбеги,   така   туркманларидан   Хўжамбердибек
бекларбеги, Қулкелди бекларбеги, қозоқлардан Умар тўра, Жумаш, Мусулмон,
Азизберган,   Холмуҳаммад,   Кўпюрсун,   Шукур   Муҳаммад,   Шаҳарбой,
Жонмуҳаммад   каби   бекларбегилари 2
  қорақалпоқлардан   Қўнғирот
қорақалпоқлардан   Қобил,   Юсуф   бекларбеги,   ўн   тўрт   уруғ   қорақалпоқлардан
Соҳибназар,   Худайназар,   Қутлуғ   Мурод   бекларбегиларни   ҳужжатларда
учратдик. 
Бекларбеги   амали   ҳақида   И.Й.   Йўлдошев   «Бекларбеги   қорақалпоқ   ва
бошқа   кўчманчи   халқларнинг   оқсоқолларига   бериладиган   Фахрий   унвон.
1  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқлар тарихига оид муҳим ҳужжатлар. Тошкент 1977, 82 б. 
2  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985, 107 б. 
  26   Бекларбегининг возифаси уларнинг ўз уруғларидан йиғиладиган солиқларнинг
тўғрилигини   текшириб   туриш   ва   уларни   тўла   равишда   хазинага   топшириш
устидан нозорат қилишдир. Бекларбеги лавозимига одатда хоннинг қориндош
уруғларидан тайинланар эди. Раҳманбердининг ўғли Боғибек шу хилда 
тайинланган. 1
  
 1873 йили қорақалпоқларни иккита бекларбеги бирлаштириб турарди. 
Улардан   бири   Қўнғирот   уруғига,   иккинчиси   Манғитларга   бошлиқ   эди.
Қорақалпоқларнинг   барча   бий   ва   оталиқлари   шуларга   итоат   қилган.
«Бекларбеги қушин саркардаси бўлиб, унинг юзбошилари бўлар эди» деб 
езади. 3
  
Биз   1873   йили   қорақалпоқ   қўнғироти   терстамғали   қабиласидан   Қобил
бекларбеги   ўн   тўрт   уруғ   қорақолпоғи   манғит   уруғига   мансуб   Худайназар
бекларбеги   қорақалпоқларни   идора   этгани,   ундан   олдин   Соҳибназар
бекларбеги   ва   XIX   асрнинг   охири   ва   ХХ   аср   бошларида   Хоразм   хонлигига
бўйсунган   қорақалпоқларни   Юсуф   ва   Қутлуғ   Мурод   бекларбеги   идора
этганини аниқланди .  
Бу   нарса   қорақалпоқларни   ХХ   асрнинг   20   йилларига   қадар   иккита
бекларбеги идора этиб келгани, XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида эса
қорақалпоқлар тўрт бўлимга бўлингани, уларнинг ҳар бирини бир бекларбеги
бошқарган эди деган фикрнинг асоссизлигини кўрсатмоқда. 2
  
Бийлар осойишталик даврида ўзига тегишли хўжаликларни идора қилган
Хон   ва   Кушбеги,   меҳтар   фармонига   мувофиқ   у   хўжаликлардан   солиқ   закот
йиғиб   олиб   топширган.   Хонликка   белгиланган   миқдорда   навкар   ва   қазувчи
етказиб   бериш   вазифасини   бажарган.   Ҳатто,   қул   остидаги   навкарларга   бош
бўлиб,   урушда   катнашган.   Бийлардан   кейинги   уруғ   оқсоқоли   кадхудо
1  Йўлдошев М.Ю. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Т., 
1959, 108 б.  3
 Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, 128 б. 
2  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985,107 б. 
  27   ҳисобланган. Улар уруғнинг бир шахобчаси (тери) ни бошқарган. Бекларбеги,
оталиқ   бий   каби   қорақалпоқ   амалдорлари   хон   томонидан   тайинланар   ва   у
ҳақда махсус е�рлиқ берилар эди. Бундай тайинлаб қўйиш Муҳаммад Раҳимхон
давридан   бошланган.   Биринчи   марта   бийлик  	
е�рлиғи   Айдосга   берилган.
Амалда бийлик отадан болага мерос бўлиб қоларди. Лекин унга бошқа бийлар
розилиги   ва   хоннинг   тасдиғи   керак   бўлган.   Хива   давлат   архивида
қорақалпоқларга   берилган  	
е�рлиқлар   ҳам   мавжуд.   Мисол   тариқасида   1853   йил
ноябрида   Муҳаммад   Аминхон   (1845-1855)   томонидан   берилган   бир  	
е�рлиқ
билан   таништирамиз:   «Абулмузаффар   Валмансур   Абулғози   Муҳаммад   Амин
Боҳодирхон сўзимиз». 
Муроҳими   Шохони   ва   отифати   хисравхонамиздан   Сарбаланд   ва
аржуманд   қилиб   ихлос   ва   эътиқоди   зоҳир   Барақ   Боҳодирнинг   муборизат   ва
Жалодати   Фури   замир   меҳри   танвиримизга   равшан   ва   Хувайдо   бўлғани   учун
Қорақалпоқия улусидан Хитой бекшайх терасига оғаси Матан бий ўрнига бий
қилиб Нишон Олийшон Суюрғол қилдуқ. То ҳар турлук хизматиким, даргоҳи
олампаноҳимиз, мулозимларидан содир бўлса, бирраъси вал ойни қабул қилиб
буюрилғон   хизматини   биткарсун.   Энди   бу  	
е�рлиқ   ҳумоюни   олий   мазмуниға
мутағлиғ   ва   огаҳ   бўлгач   мазкура   тераҳ   мушорун   илоҳни   ўзлариға   бий   билиб,
ненаъв хизматиким, дар бори шавкатдоримиз саркорлари буюрсалар ул хизмат
адоси   саранжом   бобида   онга   тобъе   бўлиб   биткарсунлар. 1
  Ва   давлати   аъломиз
салоҳи булла олғудек маслаҳат ва кенгаши доирасидан ташқари қадам қўймай
отлонув   ва   тушув   ва   берув   ва   олув   ва   черик   ва   чаман   бобида   қадим   бийлари
дастуринча онинг райи иқтизосидан тажовуз этмай маърака ва мажлисда иззат
ва эҳтиромни ериға келтуриб 	
е�рлиқ олий ва мазмунига хилоф килмоқни си	е�сат
подшоҳий   мажиби   билсунлар.   Ва   мазкур   бий   доғи   элга   бе   важи   шаръий   озор
берса,   ундоғи   си	
е�сат   подшоҳига   Сар   ўзур   бўлғусидир,   деб   тарих   ҳижри   минг
1  Йўлдошев М.Ю. Материалы по истории каракалпаков// Общественные науки в Ўзбекистана 1965 №1, 64-65
б. 
  28   доғи   икки   юз   етилишда   эрдиким   Хоразм   орамбозим   дорилсалтанатида   рабби
ас-соний   ойининг   ўн   еттинчиси   душанба   куни   мувофиқ   сиғир   йили   1270   бу
е�рлиғи олий марҳум  бўлди», - деб  	е�зилган. 1
  Ёрлиқнинг ўнг томони бурчагида
Муҳаммад Аминхонни муҳри босилган. 
  Демак,   хонликка   кўп   хизмат   кўрсатган,   унга   содиқ   бўлган
қорақалпоқлар орасида кўзга кўринган кишилар бийлар авлоди кабиларга амал
берилгани   ҳақида  	
е�рлиқ   берилар,  	е�рлиқда   ўнинг   солиқ,   феодал
мажуриятлардан озод этилгани кўрсатилар эди. Шундай ҳоллар ҳам бўлганки,
қорақалпоқ   бийларидан   бир   нечалари   биргаликда   хон   номига   вафот   этган
бекларбеги,   оталиқ  	
е�ки   бий   ўрнига   ўғлини   бий   қилиб   тайинласангиз   деб
илтимос   қилиб   мактублар  	
е�зганлар.   Шундай   бир   мактубда   «Манғит
Давлатназар бийдин шавкат ва саховат кўрганмиз. У ўлиб 4-5 фарзанд қолди. 
Улуғи   Эрназар   ўрниға   бий   бўлди,   ўлди,   ўрнига   Соҳибназар   бий   бўлди,   сўнг
бекларбеги   мартабаси   берилди,   ўлди.   Ўрниға   иниси   Сайид   бекни   тайин
этсаниз», -   деб 	
е�зади. 2
  Хатда  Давлат	е�р, Усмон, Навбатулло,  жиян Маҳаммад,
Давлатназар,   Муҳаммад   Юсуф   каби   манғит   бийларнинг   муҳри   (тамғаси)
босилган.   1865   йили   Девонбеги   номига  	
е�зилган   иккинчи   бир   хатда:   «Улуғ
кичик ҳамманинг иттифоқлики билан илтижолари Соҳибназар  бекларбеги  оға
марҳумийнинг   ҳа	
е�тларида   ўз   қўлиндоғи   Холиқназар   оталиқ   болани   бечора
марҳумнинг   бийлик   ўрниға   қойил   мақом   этиб   жавобини   олиниб   берилса,
ҳаммага   Фарруҳ   диллик   ҳосил   бўлғай   деб   1282   зулқаъда   ойинда   бу   мактуб
марҳум бўлди», деб 
е�зилган. 3
 
Март   ойида  
е�зилган.   1870   йилга   оид   ҳужжатларда   (8,109)   манғит
бийлари   Демок,   ҳужжат   1865   йили   Соҳибназар   бекларбеги   вафотидан   кейин
1866   йил   орасида   биринчи   ўринда   Холиқназар   бий   номи  	
е�зилган.   Шунга
1  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985, 108 б. 
2  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқлар тарихига оид муҳим ҳужжатлар. Тошкент 1977, 142 б. 
3  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 
1985, 109 б.  3
 Шу асар 110 б. 
  29   қараганда   бекларбеги   вафот   этса,   ўрнига   ўнинг   ўғлини  е�ки   авлодини
бекларбеги эмас, балки дастлаб бийликка тайинланган. Шунда ҳам уни бошқа
бийлар номзод қилиб кўрсатиши, хон томонидан маъқул топилиши зарур эди.  
Қорақалпоқ   жамоаларини   идора   этишда   юзбошининг   роли   ҳам   катта
бўлган.   Улар   1873   йилгача   бийлар   каби   вазифаларни   бажарган   ва   ҳурматга
сазовор   бўлган.   Уларнинг   қўл   остидаги   навкарлар   сони   бийлар   қўл   остидаги
навкаридан қолишмас эди. 
Хива   давлат   архивида   қорақалпоқ   бий,   юзбоши,   оталиқ   ва   бекларбеги
қарашли   навкарларнинг   рўйхати,   ўзбек,   туркман   навкарларининг   рўйхати
қаторида 5,26,30,57,59 каби дафтарларида берилган. 3
 
Уларда энг олдингиси 1824 йилга энг кейингиси 1872 йилга доир. 5,57,59
дафтарларда   ўша   даврдаги   қорақалпоқ   амалдорлари   ва   уларнинг
навкарларининг   руйхати   келтирилган.   57,59   дафтарларда   рўйхатда   берилган
қорақалпоқ   навкарлари   Раҳимқул   тўранинг   1824-1825   ва   1830-1831   йиллари
Хуросонга   ва   бошқа   ерларга   қилган   уруш   сафарига   қатнашган   навкарлар
рўйхатидир. 1
 
Хива   давлат   архиви   шу   Корақалпоқ   юзбоши   ва   амалдордларга   қарашли
навкарлар тўғрисида 26 (7,64), 30 (7,68)- дафтарларида ҳам маълумотлар 
бўлиб,   улардан   характерлиси,   30-номердаги   ҳужжатдир.   Унда
қорақалпоқларнинг   ҳар   бир   уруғ   -   қабиласига   мансуб   навкарлар   ва   уларнинг
юзбоши бошлиқлари айрим-айрим кўрсатилган.  
1873   йилдан   кейин   ҳам   қорақалпоқларда   юзбошилар   бўлган.   Лекин
навкарлар   20   дан   ошмаган.   Навкарлар   эса   полиция   вазифасини   ўтагани   учун
соқчи деб аталган. 
1902   йили   Жумоной   ҳокимлигида   (ҳокими   Абдураҳимбой)   Сайдали
юзбошининг   қўл   остида   19   навкар   бор   эди.   Ундан   бошқа   Оллоберган   бий
1  Брегель Ю.Э. Документы архива хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков М., 1967, с.62  
  30   юзбоши   Тоҳир   юзбоши,   Кўчқор   бий   юзбоши,   Шержон   юзбошиларнинг   7
нафардан навкари бўлган. 1
  
Корақалпоқларни  идора  этишда,  айниқса,  1855  йилдан  бошлаб 
ясавулбошилар   катта   роль   ўйнаган.   Ясовулбошилар   ўзбеклардан   тайинланар,
уруш   пайтида   неча   мингларча   навкарга   саркардалик   қилар,   уларни   хон
Формонига мувофиқ урушга олиб кирар эдилар. 2
 Тинчлик даврида эса хоннинг
турли топшириқларини бажарганлар. Қорақалпоқларнинг маъмурий ишларида
дастлаб   Маҳмуд   ясавулбоши,   1873   йилдан   сунг   эса   Юнус   ясавулбошилар
иштирок этганлар. Архив материаллари қорақалпоқлар орасида ноиб, маҳрам,
мироб, дарға, чуҳро оғаси, қози, раис каби амолдорлар, оғо, бобо, боҳодир бек
каби фаҳрий унвонлар бўлгани, у амалдаги кишилар қорақалпоқнинг мамурий
ишларида катта ўрин тутганини кўрсатади. 4
  
XIX   асрнинг   II   ярмида   қорақалпоқнинг   бешсори   Хитой   уруғидан
Бекмуҳаммад,   Шермуҳаммад   ноиб,   қулдовли   қабиласидан   Шержон   каби
ноиблар   етишиб   чиққан.   Қўнғирот   қорақалпоқларининг   Худайберган   утоб,
Эржан,   Жонибек,   Эшим   Абдусамат,   Дусум,   Жанак,   Арна   каби   мироблари.
Доймон,  Элмирза,   Қоймоқ,  Хўжа,  Назар   каби  маҳрамлари:  Турум,  Хўжаназар
каби   дарғалари,   Абдусаттар   оҳун   билан   Эркабой,   Оранбой,   Муртазо   каби
раислари, Эрмуҳаммад номли чуҳра оғаси бўлган. 
Ўн тўрт уруғ қорақалпоқларида Турдуқ, Берди, Хуроз, Мулло Муҳаммад 
Карим, Тилоб каби мироблари, Жиян Муҳаммад, Оллоберган, Бекмуҳаммад, 
Алибек, Ўнбой, Нурмуҳаммад, Ўтаган, Холмуҳаммад, Қулмурод, Абдукарим, 
1  Андрианов Б. В. Этническая территория каракалпаков в Северном 
Хорезме//Труды Хорезмской археолого-этнографической экспедиции АН СССР, 1958. т.3, 58 б. 
2  Йўлдошев М.Ю. Материалы по истории каракалпаков// Общественные науки в Ўзбекистана 1965 
№1, 63 б.  4
 Брегель Ю.Э. Документы архива хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков М., 
1967, с.58 
 
 
  31   Пирназар   каби   маҳрамлар:   Ражаб,   Эрман   каби   дарғалари:   Муҳаммад   Шариф,
Эржан,   Ражаб   каби   раислари   бўлган.   Қорақалпоқ   ноиблари   Амударе�нинг   ўнг
томонидаги   бирдан-бир   маъмурий   марказ   ҳисобланган.   Чимбойда   туриб   ўз
ҳокимларининг кўрсатмаси билан унинг топшириқларини амалга оширар эди. 
Яъни ноиб қорақалпоқларни бошқаришда ўша ҳокимларнинг 
е�рдамчиси
ҳисобланган.   Ноибларнинг   ҳам   ўз   кўранги   бўлган.   Мироблар   қазув
масалаларида   етакчи   раҳбар   саналган,   дарзалар   Амудар	
е�  ва   ўнинг
ирмоқларидаги гузарлар, умуман кема ишларини бошқарган.  
Раислар   бозор   тартиби,   диний   марасимларнинг   аниқ   бажарилиши
устидан назорат олиб бориш каби дин шариат қонун қоидаларини нормал олиб
бориш хизматини бажарган. 1
  
Оғо, боб, баҳодир беклар Фахрий унвон бўлиб, қорақалпоқ амалдорлари
номидан олдин 	
е�ки кейин келиб, бекларбеги оға, оталиғ оға, ноиб оға, бий оға,
оғабий, бийбобо каби қушилиб айтилар эди. 
Қорақалпоқ   уруғ   оқсоқоллари   амалдорларининг   бололари   бек   номи
билан аталган. Баҳодирлар, беклар уруш пайтларида катта ҳурматга амалдорға
олдин   беклар   орасидан   тайинланар   эди.   Яна   шуни   қайд   қилиш   лозимки,
юқаридаги амалдорларнинг ҳаммасини хоннинг ўзи тайинлар эди. 
Қорақалпоқларнинг маъмуриятида руҳонийлар: қози, Раис, шайх, эшон, имом,
охун,   мутавали   маҳмудлар   кўзга   кўринарли   ўрин   тутган.   Бу   руҳонийлар   ҳам
хоннинг   розилиги   билан   тайинланарди.   Аҳоли   яшайдиган   туманлар   улар
ўртасида тақсимланган бўлиб, ўзига ажратилган жойда хон ҳокимият манфаати
учун хизмат қилар эди. 
Жумладан,   93   дафтардаги   Чимбой   мавзейнинг   учдан   бир   дуогуйлигини
Хўжайлили   Мулло   Шержонга   берилса   деб  	
е�зган   илтимоси   фикримизни
тасдиқлайди. 2
  Бу   дун	
е�вий   руҳоний   табақаси   доимо   хон   ва   феодал
1  Брегель Ю.Э. Документы архива хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков М., 1967, с.59 
2  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985, 111 б. 
  32   эксплуататорлар   синфи   феодал   патриархаллар   намояндаларини   ҳимоя   қилиб,
меҳнаткаш халқ устидан ҳукмронлик этган. 
Қорақалпоқларнинг   суд   ишларини   бошқарадиган   қозилари   хон
томонидан   ўзбеклардан   тайинланар   эди.   Майда-чуйда   даъволарни   бийлар,
оталиқ,   бекларбегилар   қолаверса   раислар   ҳал   этган.   Асослик   даъволарни   хон
томонидан белгиланган қозикалон (у Чимбойда эди) ҳал қилган. 
Юқорида   санаб   ўтилган   қорақалпоқ   амалдорлари   оммавий   масалаларни
ўзара   кенгашиб   ҳал   этар,   хон  е�ки   хон   амалдорларига   (кушбеги,   девонбеги,
меҳтар кабиларга) ариза, шикоят,илтимос, ахборот билдириш - хабардор этиш
мазмунидаи   хат  	
е�ки   ўз   вакилларини   юборар   эди.   Ундай   хатларда   бекларбеги,
оталиқ, бий, маҳрамлар ва баъзан ясавулбоши қозиларнинг ҳам муҳри босилар
эди. 
Корақалпоқ   амалдорларининг   муҳрлари   ҳар   хил   шаклда   бўлиб,   муҳрда
шу шахснинг, отасининг номи, амали ва шу амалга тайинланган йили ҳижрий
ҳисобида 	
е�зилган. 1
  
 Бекларбеги Қобил 1279. 
  Худойназар   бекларбеги   1282
Бекмуҳаммад ноиб 1287 
 Оталиқ Эрназар ибн Қобил 
 Ўроз Муҳаммад оталиқ 
 Давлатназар оталиқ  
 Одил оталиқ 1280 
 Сарим оталиқ 1280 
 Орзу оталиқ 
  Орзу   Муҳаммад   оталиқ
Чил баходир. 
1  Брегель Ю.Э. Документы архива хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков М., 1967, с.102 
  33    Худайназар бий 
 Давлатназар бий, 1274 
 Адил бий 
 Бекмуҳаммад бий 1270 
 Давлате�р бий 1270 
 Пирим бий 1274 
 Мулло бой Муҳаммад бий 1273 
 Эрмуҳаммад бий 1272 
 Ражаб бий 1272 
 Мулло Турум бий 
 Бекпулат бий 1270 
 Дустмуҳаммад бий 
 Тўрани
е�з бий 
 Навбатулло бий 1281 
 Муҳаммад Содиқ бий 1272 
 Худойберсун бий 
 Давлатбой бий 
Шундай қилиб, қорақалпоқлар патриархал-уруғчиликнинг сарқити «эски
уруғчилик»   ташкилотларига   мувофиқ   равишда   идора   қилинган.   «Уруғ»   нинг
энг   бой   нуфузли   намо	
е�ндалари   бекларбеги,   оталиқ   бий,   катхудо,   юзбоши,
маҳрамлар ҳисобланган. Бироқ улар учун хам хоннинг расмий тасдиқи бўлиши
керак   эди.   Қорақалпоқларда   бийдан   бошқа   амалларнинг   жорий   қилиниши
бийларнинг   таъсирини   камайтирди.   Иккинчи   томондан,   келажакда   уларнинг
си	
е�сатини   амалга   оширувчи   амалдорларнинг   хон   томонидан   тайинланиши
қорақалпоқлар   устидан   Хива   ҳокимияти   ҳукмронлигининг   ўсиши
таъминланди», деб езади. 1
 
1  Йўлдошев М.Ю. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Т., 1959,83 б. 
  34   Хон   албатта,   арзимаган   хизматлари   учун   бийлик   амалини   бераверган.
Хива тарихчилари ва архив материаллари Қобилнинг бекларбеги, Эрназарнинг
оталиқ амалига тайинлашининг сабаби ҳақидаги ривоятларнинг асоссизлигини
кўрсатди.   Терстамғали   Қобил   бий   билан   кенагас   Эрназар   бий   халқини   хонга
итоатда   сақлаш   йўлида   жуда   кўп   хизмат   қилдилар.   Улар   қорақалпоқ
қўзғалончиларини бостиришда иштирок этиб бир неча бор иньом олганлар. 
Кенагас Эрназар бий 1855-1856 йилдаги қулдовли Эрназар бий (Олакўз)
бошчилигидаги   қўзғолонни   бостиришда   қорақалпоқ   навкарларига   раҳбарлик
қилди. 
Хон вакили сифатида қулдовли Эрназарни хонга бош эгишга даъват этди
ва   бошқа   шу   каби   хизматларни   бажаради.   Эрназар   бийнинг   туркманлар
қўзғалонини бостириш учун бўлган жангларда Хуросонга қарши босқинчилик
урушларида   иштирок   этганига   шубҳамиз   йўқ.   Анна   шу   хизматлари   туфайли
хон Эрназарни оталиқ амалига тайинлаган эди. 1
 
Қобил   бийнинг   хизмати   ундан   ҳам   кўпдир.   1856   йил   қорақалпоқлар
қўзғолони бостирилгандан сўнг Қобил бийга 20, Эрназар бийга 50 тилла, кейин
бекларбеги   вазифасига   тайинланган   манғит   Соҳибназарга   50,   оталиқка
тайинланган Чирувчи Одил бийга 25 тилла вазифа пули берган. 2
  
Умуман,   хонлар   ўзига   мадад,   садоқат   истаб,   қорақалпоқ
меҳнаткашларини   доимий   итоатда   тутиш   мақсадида,   қорақалпоқ
амалдорларига   вазифа   -   кейинроқ   бий   пули   деб   аталган   маошдан   ташқари
инъомлар   учун   турли:   ер,   ғалла,   пул,   камар,   пичоқ,   от,   эгар   каби   нарсалар
бериб ўзларига қаратиб алганлар. 
Хонликдаги амалдорларга маош ва навкарларга навкар пули бериш
1  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, с.123 
2  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985, 114 б. 
  35   Муҳаммад Аминхон даврида (1845-1855) расмий равишда бошланган. У ҳақда
Бае�ний: «1265 (1848-1849) йили Муҳаммад Амин хон меҳтарга навкарларнинг
рўйхатини  тузиб,   уларга   пул   бериш  тўғрисида   фармон   қилди.  Беклар   тўралар
ва саркардарларга ҳам пул беришни амр қилди  деб 	
е�зади. 1
 
Хива давлат архиви 49,60,61,62,63,64,76,89. А- 422 дафтарларида хонлик
амалдорларининг   номлари,   уларнинг   мансаблари   ва   амалига   яраша   олган
маошлари кўрсатилган жуда муҳим материаллар бор. 2
 
Улардан   49,62,76,А   -   422   дафтарларда   қорақалпоқ   амалдорларга
берилган маош 	
е�зилган. Қорақалпоқ амалдорларига ҳар йили маош тариқасида
пул   бериш   хонликда   1873   йилдан   кейин   ҳам   давом   эттирилган.   1910   йили
қорақалпоқ   ва   қозоқларнинг   ҳар   хўжалигидан   22   тангадан   19196   тилла   солиқ
олинган.   Шундан   уларнинг   бийларига   бий   пули   учун   872   тила   4   танга,   олти
бекларбегига   3000   тилла   (50   тилладан)   қорақалпоқ   ва   қозоқларнинг   55
навкарларига 22 тилладан 1210 тилла навкар пули берилган. Тўпланган солиқ
суммасидан   16813   тилла   қолган.   Бу   факт   1873   йилдан   олдин   ва   кейин   ҳам
қорақалпоқ   амалдорларининг   ўзи   меҳнаткаш   халқидан   олинадиган   солиқдан
катта   манфаатдорлиги,   шунинг   учун   солиқларни   йиғиб   топшириш   ишида   ҳар
қандай   жиноятлардан   қайтмаслигини   кўрсатади.   1873   йилдан   олдин
қорақалпоқлар   хонликқа   2000   навкар   бериш   мажбурияти   юкланганини   қайд
қилиб   ўтган   эдик.   қорақалпоқ   навкарларининг   аҳволи   туркман
навкарлариникига   қараганда   оғирроқ   эди.   Уларга   туркман   навкарларига
берилган   имти
е�злар,   жумладан,   хон   томонидан   экин   майдонлари   ажратиб
берилган   Уларга   фақат   урушга   юриш   олдидан,   баъзан   кейин   беш   тилладан
навкар   -   пули   берилар   эди.   Архив   ҳужжатлари   фикримизни   тасдиқлайди.
18581859   йилдаги   қорақалпоқларнинг   хонга   қарши   қўзғолони   даврида
1  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985, 115 б. 
2  Йўлдошев М.Ю. Материалы по истории каракалпаков// Общественные науки в Ўзбекистана 1965 №1, 61 б. 
  36   қорақалпоқ амалдорларининг хонга е�зган хатида ўн тўрт уруғ навкарлари агар
беш   тилладан   навкар   -   пули   берилса,   ундан   кейин   эътиқод   билан   хизмат
қиламиз, деганликнинг муҳри ҳам бўлган. 1
  
Хатдан   кўриниб   турибдики,   қорақалпоқ   навкарлари   навкар   пулини
қўзғолон бостирилишидан олдин беришни талаб қилганлар. 
Қорақалпоқ навкарларига Муҳаммад Амин хон даврида 1848 йили Марв
туркманларига қарши уруш сафаридан қайтишда берилган навкар пули ҳақида
Ба	
е�ний: «у ерда икки минг Корақалпоқ навкарлариға ўн минг тилла ва олти юз
Қўнғирот   навкариға   уч   минг   тилла   навкар   пули   бериб,   уларга   ватанларига
қайтмоқ рухсатини бериб дедилар: баҳор вақтида тай	
е�р бўлиб келинглар», деб
е	
�зади.   Ундан   кейинги   йиллари   марв   туркманларига   қарши   юришларда   эса
юришдан олдин навкар пули берилган. 
Шундай холлар юз берар эдики, қорақалпоқ амалдорлари ва навкарлари
учун   хонлик   томонидан   бериладиган   навкар   пулини   қорақалпоқларни
бошқара	
е�тган   ўзбек   амалдорлари   бермасдан   ўзлаштириб   олар   эдилар.
Чимбойда қорақалпоқларнинг ҳокими бўлиб турган Маҳмуд Ясовулбошининг
ана   шундай   навкар   пулини   бермай,   охири   Оллоберган   Махрамдаги   1720
тиллани бўлиб бергани ҳақида хонга қилган шикоят-аризаси бунга яқкол мисол
бўла олади. 2
  
Яна   бир   аризада   қорақалпоқлар   ҳокими   (Маҳмуд   Ясавулбоши)   ни
ўрнидан   олиб   ташлаб   инсоф   ва   ди	
е�натли   ҳоким   тайинлаб   юборишни
сўрашади. 3
  
Ундан   ташқари   хонлик   қорақалпоқ   амалдор,   навкарларига   уруш
пайтларида озиқ-овқат  ўзи ва оти теваси  яралангани  	
е�ки ўлгани учун пул 	е�ки
1  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985, 114 б. 
2  Шу асар 115 б.  3
 Йўлдошев М.Ю. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат 
тузилиши. Т., 1959, 104 б. 
 
  37   ғалла, «Яхши хизмати» (душманни асрир олгани, душманнинг калласи,териси,
кесилган   қулоғини   олиб   келгани   ва   бошқалар)   учун   пул,   ғалла,   тўн,   пичоқ,
камар   ва   бошқа   нарсалар   иньом   қилган.   Корақалпоқ   амалдорлари   ва
навкарлари   хонликнинг   Марказий   туманлари   ва   Хивага   келганда  е�ки
борганида   қунуқ   (қунуқ   пули)   берилган.   Бундай   берилган   пул   ва   нарсалар
хонликнинг   ҳаражат   дафтарлари   (12,63)   билан   ғалла   даромад   буромади
е	
�зиладиган дафтарларда аниқ кўрсатилган. 1
  
Масалан,   1851-1852   йиллари   қорақалпоқ   Эрназар   Поҳловонга   инъом
учун   200   ботмон   буғдой,   Раҳматулла   юзбошига   40   ботмон   қозо	
е�қли   Хитой
уруғидан   Абдуллага   200   ботмон   қипчоқ   Ражаб   юзбошига   50   ботмон   буғдой
берилган.   Ўша   йиллари   Марв   жангларида   кенагас   Уталиш   Ертибой,
Қурбонни	
е�з   юзбоши   ва   Эрназар   бий,   манғит   Абдулфайз,   Эрназар,   Момон,
Соҳибназар   бий,   Хўжаберган,   Халмуҳаммад,   Муҳамадназар   каби   юзбоши
бешсари Хитой Бекмуҳаммад, юзбоши Уролбой хитой Эрнафас, чирувчи хитой
Ҳасанбой   юзбоши,   қангли   Эрмуҳаммад   баҳодир   кабиларнинг   ўлган   тевалари
учун ҳар тевага беш тиллалик ғалла берилган.  
1856 йили қорақалпоқ қўзғолони бостирилгандан сўнг қўзғолон бошлиғи
Эрназар   бийнинг   бола-чақасини   олиб   келган   қорақалпоқ   навкарларининг
қунуқи   учун   олти   тилла   берилган.   Уша   йили   қорақалпоқларнинг   ўлган   ва
яраланган отлари учун бир йўла 397 тилла берилган. Тўра Мурод қорақалпоқға
йўл озиқ-овқати учун беш тилла берилган ва ўн тиллага бир от олиб берилган.
Яна   қорақалпоқнинг   қунуқи   учун   51   тилла   берилган.   Ражаб   қорақалпоққа   от
пули учун 40 тилла берилган. Қорақалпоқ бийнинг қунуқи учун биринчи марта
10, иккинчи марта 30 тилла берилган. Уша йили қорақалпоқ навкарлари учун,
2000 тилла навкар пули юборилган. 2
  
1  Йўлдошев М.Ю. Материалы по истории каракалпаков// Общественные науки в Ўзбекистана 1965 №1, 65 б. 
2  Брегель Ю.Э. Документы архива хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков М., 
1967, 89 б.  3
 Йўлдошев М.Ю. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Т., 1959, 68 б. 
  38   1870 йили   қорақалпоқ   Орзу   оталиққа   эллик   тилла   берилган.   Қорақалпоқ
Нурние�з   бий,   Сафар   бий,   Босим   бий,   Дўстназар   бий,   Утаб   бийга   шойи   тўн
инъом қилинган. Маҳмуд Ясовулбоши билан Хивага келган беш қорақалпоқка
беш шойи тўн берилган. 3
  
1871 йили   Қобилжан   бекларбеги,   Худойназар   бекларбегиларга   биттадан
камарли турма чакмон инъом қилинган. Унинг ҳар бири 7 тилла турган. 
Яна   ўша   йили   Қобил   бекларбегининг   ҳалифа   пули   учун   60   тилла
берилган.   Қобил   бекларбегига   20   кунга   40   тилла   қунуқ   пули   берилган.
Корақалпоқ   тарихига   оид   ҳужжатларнинг   қайси   бирини   олманг,   у   хоҳ   солиқ,
хоҳ   закот  	
е�ки   феодал   мажбуриятлар   тўғрисида   бўлмасин,   улар   қорақалпоқ
қабила  уруғларини асос  қилган  ҳолда 	
е�зилган.  Шунинг  учун  улар қорақалпоқ
халқининг   этник   таркибини   ўрганишда   этник   таркибидаги   қабила   уруғлар   ва
хўжалик   ҳа	
е�ти   ҳақидаги   маълумотлар   эса   у   халқнинг   этноним,   этногенезини
ўрганишда   энг   муҳим   манба   бўлиб   ҳисобланади.   П.П.Иванов,   С.П.Толстов,
Т.А.Жданко,   Б.В.Андрианов,   Л.С.Толстова,   Р.Косбергеновлар   ўз   ишларида
е	
�ритиб ўтилган қорақалпоқ номининг келиб чиқиши, этник таркибини, қабила
уруғларига   бўлиниши,   хўжалик   сони   ва   туманларга   жойлашуви   каби
масалалари   ҳақидаги   маълумотларни   янада   тўлдиради   ва   янги   материаллар
билан   бойитади.   Ўрта   ҳисоб   билан   бир   хўжаликда   олти   нафар   киши   бор   деб
ҳисобланади. 1
  
Демак,   ҳужжатлардан   маълум   бўлишича   1873   йилгача   қорақалпоқ
халқининг этник состави қабила уруғлари, уруғ шахобча - тералари, уларнинг
хўжалик   ва   жон   сони,   шулар   ҳисобидан   хонликка   берадиган   навкар   (отлик
Аскар) лари ана шулардан иборат бўлган.  
Ҳар   беш   қорақалпоқ   хўжалиги   хонликка   бир   нафар   отлиқ   Аскар   бериш
мажбуриятини бажарган. Яъни бир отлиқ (отли), 10 хўжалик эмас, балки беш
1  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985, 116 б. 
  39   хўжаликка   вакиллик   этган.   Лекин   баъзи   тадқиқотчилар   (12,64)   бир   отли   10
хўжаликдан иборат деб ҳисоблаб келган эди. 1873 йилдан кейинги даврга доир
ҳужжатларда   Хива   хонлиги   ҳукмронлиги   остидаги   қорақалпоқларнинг   этник
состави   хўжалиги   ва   аҳолиси   тўғрисида   ажойиб   маълумотлар   бор.   Улардан
боймоқшиларнинг   Найман,   Ибдош,   Тунгмуюн   уруғлари   ва   Чиқоной,   ойим
тераларга,   терстамғалиларнинг   туғли   терстамғали,   бойқорғон,   чумоқ   каби
уруғларга бўлингани маълум бўлди. 
Бир   қабила,   уруғ  е�ки   терани   бирдан   ошиқ   бий  	е�ки   катхудо   бошқарган
хўжаликлар,   баъзан   шу   қабила,   уруғ   терага   мансуб   лекин   Амудар	
е�нинг   ўнг
томонида яша	
е�тган хонлик фуқароси саналган хўжаликлар қўшиш белгисидан
сунг айрим-айрим езилади. 
Агар   ҳар   хўжаликда   ўрта   ҳисоб   билан   6   нафар   киши   бўлган   деб
ҳисобласак, Хива хонлигида 1887-1888 йиллари 25482 нафар 1909 йили 23882
нафар,   1910-1911   йиллари   23232   нафар   қорақалпоқ   аҳолиси   яшаган   бўлиб
чиқади. 
Умуман,   XIX   асрнинг   II   ярми   ХХ   асрнинг   бошларидаги   юқорида   санаб
ўтилган қабила-уруғлар ўзининг ички ва ташқи ҳа	
е�ти ўзаро иқтисодий, ишлаб
чиқариш муносабатлари нуқтаи назаридан қараганда ҳақиқий қабила, уруғлик
талабларига (нормаларига) жавоб беролмас эди. 1
  
Яъни,   уруғ   жамоаси   синфсиз   ибтидоий   жамиятдаги   қадимий   уруғчилик
жамоасидан анча узоқда эди. 
Шунинг   учун   қорақалпоқ   уруғ   жамоасининг   асосида   ишлаб   чиқариш
маҳсулотларига уруғнинг умумий эгалиги эмас, балки хусусий эгалик 	
е�тар эди.
Қорақалпоқ жамияти эксплуататорлар ва эксплуатatsiя қилинувчилардан
ташкил   топган.   Т.А.Жданконинг   сўзи   билан   айтилганда,   қорақалпоқ
жамиятининг   уруғ   деб   аталиб   келган   ячейкалари   ўзининг   ижтимоий,
1  Брегель Ю.Э. Документы архива хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков М., 1967, с.101 
  40   иқтисодий   мазмуни   жиҳатидан   хеч   қачон   ибтидоий   жамоа   тузумининг
ташкилоти сингари уруғга ҳар қандай даражада жавоб бера олмас эди.  
Қабила   -   уруғ   тузумининг   айрим   звеноларига   таалуқли   бўлган
терминларнинг туроқсизлиги ва аҳоли хотирасида экзогамнинг бир гуруҳидан
иккинчи   бир   гуруҳга   ўтиш   ҳолларининг   мавжудлиги   ҳам,   қабилаланиши
ижтимоий   мазмунига   тўғри   келмайдиган   одатдагидан   ташқари   бир   традиция
бўлиб қолганлигидангина дололат беради. Бу анъана Хива хонлиги томонидан
у халқни идора қилиш учун маъмурий система сифатида сақланиб келган. 1
  
Хивада марказлашган ҳокимиятнинг ташкил топиши қорақалпоқларнинг
маъмурий   тузилишига   катта   таъсир   кўрсатган.   Хоразм   қорақалпоқлари   Хива
хонлари   томонидан   бий,   оталиқ,   бекларбеги,   ҳокимлар   орқали   бошқарилиб
келган. 
Қорақалпоқлар   яшаган   мойдонларда   энг   катта   маъмурий   бирлик
ҳокимлик,   энг   кичкинаси   эса   бий   ва   катхудо   бошқарган   майдон   (бийлик,
катхудолик  е�ки   овул)   ҳисобланган.   Ҳоким,   бекларбеги,   оталиқ,   бий,
катхудодан ташқари ноиб, маҳрам, юзбоши, қози, дарға, раис, чуҳро оғаси каби
амалдорлар   бўлган.   Улар   хонлар   томонидан   тайинланган.   У   амалдорларга
маош тариқасида пул бериш Муҳаммад Аминхон даври (1845-1855) дан 
бошланган. 
Катхудо,   бийлар,   оталиққа,   бекларбегига   этник   тузилиш   асос   қилиб
олинган.   Жумладан,   қорақалпоқлар   Қўнғирот,   ўн   тўрт   уруғдан   иборат   иккита
катта   этник   группага   бўлинган   бўлиб,   ҳар   биридан   биттадан   бекларбегии
тайинланган. Хива хонлари ўз ҳокимиятини сақлаш ниятида амалдорларга ер,
пул, от, эгар ва тўн, пичоқ, камарга ўҳшаш нарсалар совға қилиб, уларни содиқ
бўлишига ундар эдилар. 
1  Йўлдошев М.Ю. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Т., 1959, 85 б. 
  41   Қорақалпоқлар   хонликка   ҳар   йили   2000   навкар   бериш   мажбуриятини
ўтаганлар.   Қорақалпоқ   навкарлари   бошқа   миллат   навкарларига   нисбатан
оғирроқ ҳае�т кечирганлар уларга навкар-пули, кунуқ-пули жангда ўлган отлари
учун   ғалла  
е�ки   пул   берилар   эди.   Қорақалпоқ   навкарларини   ўз   бий,   юзбоши,
оталиқ ва бекларбегидан ташқари ўзбек ясовулбошилари бошқариб келганлар. 1
XIX аср ўрталари (1873 йиллари) гача ҳар бир юзбоши қўл остида 5-1000
навкар, 1873-йилдан сўнг, айниқса, ХХ асрнинг 1 чоракларида 10-20 навкар 
бўлган. 
Қорақалпоқлардаги   қабила-уруғлар   ибтидоий   жамиятдаги   қабила-уруғ
нормаларига жавоб беролмас эди. Қорақалпоқнинг бундан қабила - уруғларига
бўлиниши   анъанавий   бир   ҳол   бўлиб,   Хива   хонлари   унинг   сақланиб   қолиши
учун курашиб келганлар. 
Қорақалпоқ меҳнаткашлари хоннинг деспотик си	
е�сати, хон амалдорлари
ва   ўз   оқсоқолларига   қарши   доимо   курашиб   келганлар.   Бунда   курашларда
ўзбек,   туркман,   қозоқ   халқ   меҳнаткашлари   билан   қордошларча   ҳамкорликда
бўлганлар. 2
  
Архив   ҳужжатлари   қорақалпоқларнинг   Хива   си	
е�сий   ҳа	е�тида,
совдасининг   ривожланишида   фаол   иштирок   этганини   кўрсатади.   Ҳақиқатда,
шимолий   Хоразмда   қорақалпоқлар   иштирок   этмаган   бирорта   йирик   си
е�сий
ҳаракат бўлган эмас. 
III боб. Қорақалпоқларнинг ер эгалиги ва чорвачилик хўжалиги
ҳақидаги маълумотлар. 
  
Олинган  тарихий маълумотларга  кўра  XVI   аср  охири ва  XVIII  асрларда
қоракалпоқларнинг   асосий   қисми   Сирдар	
е�нинг   ўрта   ва   қуйи   оқими   худудида
1  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, с.128-130 
2  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985, 118-120 б. 
  42   яшаганлар. Сирдаре� қоракалпоқлари XVII асрда хамда XVIII асрнинг ярмигача
қозоқлар қуршовида яшаганлар ва уларнинг си	
е�сий ва иқтисодий ахволи қозоқ
хонларига боғлиқ бўлган. Лекин хўжалик юритиши бўйича қозоқлардан кучли
фарқ   қилади.   Қозоқлар   катта   доирада   кўчманчи   чорвачилик   билан
шуғулланган   бўлсалар,   қорақалпоқлар   ярим   кўчманчи   ха	
е�т   тарзига   эга   бўлиб
чорвачилик, дехкончилик хамда балиқчилик билан шуғулланганлар.  
Қорақалпоқлар   яша	
е�тган   худудни   табий   шароити   хам   инжиқ   бўлиб   бу
шароитда   яша	
е�тган   қорақалпоқлар   қозоқлардан   фарқли   равишда   фақат
чорвачилик  	
е�ки   факат   дехкончилик   билан   шуғулланиш   имкониятига   эга   эмас
эдилар.   Уларнинг   табий   геогарифик   шароити   бу   ерларда   комплекс   тарзда
дехкончилик-баликчилик-чорвачиликни   бир   хилда   ривожланиши   учун   имкон
беради. 1
  Қуйи   Сирдар	
е�,   Кувондар	е�,   хамда   Жана-дар	е�  водийсида   яша	е�тган
қорақалпоқлар   дехкончилик   билан   шуғулланганлар.   Қорақалпоқларда
ғаллачилик   яхши   ривожланган   бўлиб   улар   етиштирган   ғалла   нафақат   ўз
эҳти	
е�жларини   қондирган,   улар   ғаллани   қозоқлар   билан   чорвага
айирбошлаганлар.   Бошқа   бир   қорақалпоқлар   гурухи   чорвачилик   билан
шугулланганлар.   Уларнинг   чорвачилиги   билан   қозоқларни   чорвачилиги
урасида   хам   фарк   мавжуд   эди.   Қозоқларнинг   чорвачилиги   йилнинг   тўрт
фаслида   хам   кўчиб   юришни   тақозо   килади.   Қорақалпоқлар   эса   фақат   ту	
е�қли
чорва   билан   шуғулланардилар.   Улар  	
е�зда   ўтлоқларда   боқилса   қиш   учун
емхашак хозирланарди. Бу эса чорвачиликни деҳқончилик билан узвий боғлаб
турарди. Ўз навбатида ерга ишлов беришда чорвадан фойдаланиларди. 
Балиқчилик   билан   шуғулланувчи   қорақалпоқлар   деҳқончилик   билан
шуғулланадиган   қорақалпоқлар   билан   балиқни   ғаллага   айирбошлаганлар.
Уларнинг   бундай   комплекс   хўжалик   юритишлари   халқ   мақолларида   хам   акс
1  Толстов С.П. Города гузов. СЭ. 1947. №3, с.100 
 
  43   этган:   «Уш   ай   саун,   уш   ай   каун,   уш   ай   кабагым,   уш   ай   шабагым   айтеўир
тиришилик етермиз». Қорақалпоқлар хае�тида савдо хам асосий ролъ ўйнайди.
Улар   қозоқлар   билан   ғаллани   чорвага   алмаштирганлар.   Қорақалпоқ
савдогарлари   Бухора   билан   қозоқ   хонлари   ўртасида   даллоллик   қилганлар
Шунингдек   орол   ўзбеклари   ва   Хива   билан   савдо   сотиқ   ишларини   амалга
оширганлар   шу   билан   бирга   қорақалпоқ   савдогарлари   рус   шахарларида   хам
бўлганлар.   Русларнинг   баъзи   манбаларида  	
е�зилишича   XVIII   асрнинг   30
йиллари   ўзлари   қўрғошин   олиб   ундан   ўқ   ясаганлар.   Шунингдек   қозоқларга
сотиш учун порох та	
е�рлаганлар.  
Қорақалпоқ   ҳалқи   Хоразм   территориясига   кўчиб   келганидан   кейин   ҳам
ўзи   жойлашган   ҳосилсиз   қуруқ   ва   ботқоқлик   ерларни   қуритиб,   суғориш
каналлари   ўтказиб,   тўғонлар   ва   бошқа   сув   иншоатлари   қуриб,   деҳқончилик
қорақалпоқ хўжалигининг асосий тормоғи сифатида ривожланди. 1
  
    Юқорида   айтганимиз   сингари   Қалликул,   Қушқана   тов   ва   Кегейлидан
иборат   учта   воҳаси   Амудар	
е�нинг   чап   қирғогида   лавзон,   Чонлибосув,
Шумоной, Қи	
е�тжорғон каналларидан қуйида ташкил топган. Амудар	е�нинг ўнг
қирғоғида   ҳозирги   Чимбойнинг   ғарбий-шимолида,   собиқ   ўзбек   деҳқончилик
тумани,   Қорабойлининг   атрофида   Амудар	
е�нинг   табиий   тармоғи   бўлган
Қорабойли   суви   билан   суғориладиган   Қушқанатов   воҳаси   вужудга   келди.
Унинг   суви   Чуртонбой,   Эшон,   Арзибой,   Тиллабой,   Бийжон,   Элгелдижоб   ва
бошқа   ариқлардан   келган   А.В.   Каульбарсининг   айтишича,   Қушқанатов   паст
текислиги   XIX   асрнинг   30-50   йиллари   шимолий   Хоразмнинг   қорақалпоқ,
қангли, қипчоқларнинг тумани бўлиб ҳисобланган.  
XIX   асрнинг   охирларида   Кегайли   воҳаси   шимолий   Хоразмдаги   йирик
дехқончилик тумани бўлиб қолди.  
1  Жданко Т.А. Очерки исторической этнографии каракалпаков. Ленинград. 1950, с.18-19 
  44   Ўрта   Осие�нинг   энг   йирик   феодал   давлатларидан   ҳисобланган   Хива
хонлигига   қорақалпоқларнинг   қарам   бўлиши,   уларни   хонликнинг
иқтисодийси	
е�сий   системасига   эргашишга   мажбур   этди.   Улардаги   аграр
муносабатлар ўзгариб борди.  
С.К.   Камалов   XIX   асрнинг   20-60   йилларда   қорақалпоқларнинг
ижтимоий-иқтисодий   тузумига,   ирригatsiя   ишлари   ва   деҳқончилик
хўжалигининг   ривожланишида   Хива   хонлар   томонидан   ҳокимиятни
марказлаштириш билан халқларнинг ўзаро урушларига барҳом берди, айниқса,
уларнинг   (қорақалпоқларнинг)   қадимдан   деҳқончилик   билан   шуғулланган
ўзбеклар   -   Хоразмликлар   билан   қўшничилиги   ўша   даврда   ерларни   зудлик
билан ўзлаштиришга ва деҳқончиликнинг ривожланишига сабаб бўлди. 1
  
Қорақалпоқларда феодал ер эгалиги Ўрта Оси	
е� хонликлари, асосан, Хива
хонлигида   XIX   аср   ва   ХХ   аср   бошларида   ҳукум   сурган   феодал   ер   эгалиги
билан мустаҳкам боғлиқдир. Хива хонлигидаги аграр мунособатлар ҳақида рус
олим ва са	
е�ҳатчилари - Н.Н.Муравьев, М.И.Иванин, Г.И.Данилевский, 
Я.Килевейн,   А.Л.   Кун,   Л.Ф.   Костенко,   Н.И.Веселовский,   Гиршфельд   ва
М.Н.Галкин, О.Шкапский, В.Лобачевский, А.В.Каульбарс кабиларнинг асар ва
хотираларида баъзи бир маълумотлар берилган. 
Бироқ,   у   авторлар   чор   Россиясининг   амалдорлари,   буржуа   синфининг
вакиллари   бўлгани   учун   уларнинг  	
е�зганлари   тенденциоз   характерда   бўлган.
Хива   хонлиги   ижтимоий-иқтисодий   ва   си	
е�сий   тарихий   жумладан,   феодал
давлат   тузилиши   ва   ер   эгалиги   каби   муҳим   масалалар   тарихини   ҳаққоний
асосларда ўрганиш тарихчилар, шарқшунослари томонидан амалга оширилди.
Таниқли   шарқшунос   тарихчи   профессор   П.П.Иванов,   ЎзССР   Фанлар
академиясининг   академиги   М.Й.   Йўлдашовлар   Хива   хонларининг   архивини
1  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, с.132 
  45   топиб, ундаги материаллар асосида юқаридаги масалаларни кенг е�ритиб берган
муҳим асарлар яратдилар.  
Ҳақиқатдан, XIX асрда Хива хонлигида ер эгалиги, ер солиғи тўғрисида
яқин   кунларгача   О.Шкапскийнинг   «Амудар	
е�  очерклари»   номли   китобигина
мавжуд   эди.   Мазкур   китоб   бой   фактик   материалларга   эгалиги   билан
характерланади.   О.Шкапский   Амудар	
е�  бўлими,   айниқса,   Шўрохон
участкасининг   географик   ўрни,   табиий   шароити   деҳқончилик   ишлари,
деҳқончилик   қуроллари,   суғориш   иншоотлари   тўғрисида   кенг   маълумот
берган. 1
  Шўрахон   участкасидаги   ер   эгаликни,   подшолик   (давлат),   хусусий
мулк  ва  вақфдан   иборат  формаси  бўлганлигини  ба	
е�н   этади.  Шу   аснода  бутун
Хива хонлигидаги ерга эгалик ва солиқ системасини 
е�ритиб берган. Шкапский
Амудар	
е� бўлимидаги деҳқонларнинг оғир аҳволини қисқача ба	е�н этади. Бироқ,
у   асар   муҳим   аҳамиятга   эга   бўлишига   қарамай,   унда   қўйилган   масалалар
бўйича   камчиликлар   мавжудлиги   туфайли   асарда   Хива   хонлигидаги   ва
қорақалпоқлардаги   феодал   ер   эгалиги   масаласи   узил-кесил   ҳал   қилиб
берилмаган.   Шкапскийнинг   китоби   ҳақида   М.Й.Йўлдошев   ўз   асарларини
ўқиган   ҳар   бир   бир   тадқиқотчи   ундаги   камчиликларни   кўриши   мумкин.
Жумладан,   у   Шўрохон   участкасидаги   ерга   эгаликни   учга   ажратса-да   лекин
уларни   тушунтиришда   подшолик   (давлат)   ерларини   мулк-ерлар   билан
аралаштириб   юборади.   Мулк   ерни,   солиқ   олиниш   олинмаслигига  	
е�ки   қай
тарзда олинишига қараб, уни отои ва 	
е�рлиқли мулкка ажратади. 
Ёрлиқли   мулк   -   ерга   хусусий   эгалик   ҳуқуқи   учун   давлат   томонидан
берилган 	
е�рлиғи бўлган шахслар мулкидир. 
1  Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 
1985, 20 б.  2
 Шу асар 19 б. 
  46   Ёрлиқли   мулк   эгалари   солиқ   тўламас   эди.   Отом   мулк   хоннинг
қориндошлари, йирик амалдорлари қўлида бўлган, улар аъло деб ҳисобланса -
да, ерига нисбатан арзимаган солиқ тўлаган. 2
  
Умуман,   отои   мулк   эгаларидан   олинган   солиқ   жуда   оз   эди,   аммо   баъзи
жойларда   улар   солиқдан   озод   бўлиб  қолган   деб,   таъкидлайди.   Шкапскийнинг
бу маълумотларидан мулкли ер эгалари умуман солиқдан озод қилинган деган
хулоса   келиб   чиқади.   Шкапский   отои   мулк   деб   ҳисоблаган   ерларнинг   ҳам
эгаларида   (хоннинг   қориндошлари  е�ки   амалдорларда)   унга   эгалиги   ҳақида
е	
�рлиғи   бўлган.   Солиқ   тўламаган   шахсларнинг   отои   мулки   бу   жиҳатдан   ҳам
е
�рлиқли мулкка ўхшаб кетади. Демак, 	е�рлиқнинг бўлиш-бўлмаслиги мулк ерни
Шкапский кўрсатганидай категорияларга бўлишга асос бўла олмайди. 
Архив   материалларининг   кўрсатишича:   хоннинг   қариндошлари   йирик
амалдорлар,   айрим   руҳонийлар,   хонликка   хизмат   кўрсатган   навкарлар   (отлиқ
аскарлар баъзи шахслар) солиқлардан озод қилинган. 1
   
У   ҳақида   махсус  	
е�рлиқлари   бўлган.   Ана   шундай   шахслар  	е�рлиқдорлар
деб аталган. Уларнинг эгалигидаги ер 	
е�рлиқли мулк эмас, 	е� хусусий мулк ери,
е	
�ки давлат ери, 	е� бўлмаса вақф ери ҳисобланган.  
Хива   хонлигидаги   аграр   муносабатлар   тўғрисида   П.П.Иванов   берган
маълумотлар   аҳамиятлидир.   У   биринчи   бўлиб   Хива   хонларининг   ўзига
тегишли хусусий мулк ерлари бўлган деган хулосага келади ва у фикрини Хива
хонлари архиви Хужжатлари асосида исботлаб берди. П.П.Иванов мақоласида
«Шундай   қилиб   бизнинг   ҳужжатимиз,   Амудар	
е�  дальтасидаги   ҳаммадан   кўра
муҳимроқ   туманларнинг   бирида   қорақалпоқ   аҳолиси   ўртасида   уруғжамоа   ер
эгалигини характерлаб беради» - деб 	
е�зган бўлса, «Қорақалпоқлар ҳақида янги
маълумотлар»   номли   мақоласида   «Хива,   бошқа   Ўрта   Оси	
е�  туманларидаги
ўзбекларнинг   аграр   муносабатларини   ўрганар   эканмиз,   қорақалпоқлар
1  Йўлдошев М.Ю. Материалы по истории каракалпаков// Общественные науки в Ўзбекистана 1965 №1, 62-65
б. 
  47   ўртасидаги   сингари   уруғ-жамоа   формасининг   бўлганини   кўрамиз.   Бироқ   бу
фарқ   шундаки,   ерга   эгаликнинг   бу   формаси   ўзбек   туманларида   XIX   асрнинг
бошларида   деярли   йўқолиб,   ўз   ўрнини   амалдор,   йирик   ер   эгалари  е�ки   давлат
эгалигига бўшатиб берди. Қорақалпоқ туманларида эса уруғ - жамоа ер эгалиги
у  	
е�ки   бу   шаклда   XIX   асрнинг   II   ярми   бошларигача   сақланмоқда   эди.   XIX
асрнинг   ўрталарида   қабила   уруғ   жамоасининг   ерга   ва   яйловларга   бўлган
эгалик   ҳуқуқи   фақат   қалбаки   расмиятчиликдан   иборат   бўлиб,   амалда   барча
экин мойдонларига феодал уруғ бошлиқлари эгалик қилар эди» деб 	
е�зади. 1
  
Бу маълумотлар Хива хонлиги, жумладан қароқалпоқларда ер эгалигини
характерлаб беришда қимматли маълумотлар ҳисобланади. 
  Хива   хонлигида   феодаллик   зулмининг   уч   хил   шакли   мавжуд   эди:
моддий, табиий ва мехнат. Моддий зулмга «солғит» деб номланувчи ер солиғи
ва   «закот»   деб   номланувчи   мол-мулк   ва   чорва   солиғи   киради.   Мол-мулк
солиғи катта ва ўрта ер эгалари билан бир хилда оддий деҳқонларга хам жорий
қилинган эди. Солғит тўловчилар уч хил котегорияга ажраларди: ўн танобдан
ортиқ   ер   эгалари   уч   тилло   тўлашлари   керак   бўлган,   ўн   танобгача   ерга   эга
бўлганлар икки тилло, беш танобгача  ерга  эга бўлганлар  бир тилло шу билан
бирга ерга эга бўлмаганлар хам бир тилло солғит тўлардилар. Ҳудди шу даврда
катта зодагонлар ва дин пешволари солиқдан озод этилган.  
Қоракалпоқлар Амудар	
е� делътасига  келиб жойлашганларидан сўнг улар
хали ерларини ўзлаштириб олмасларидан Мухаммад Рахим хон улардан ҳудди
туб   аҳоли   билан   бир   хилда   солиқ   тўлашларини   талаб   қилди.   Бундай   солиқ
тўлаш   учун   қорақалпоқларни   қурби   етмасди.   Натижада   солиқ   йиғувчилар
билан қорақалпоқлар ўртасида тўқнашувлар вужудга кела бошлади. Мухаммад
Рахим   хон   бу   тўқнашувларга   бархам   бериш   мақсадида   қорақалпоқлар
1   Иванов   П.   Очерки   истории   каракалпаков//Материалы   по   истории   каракалпаков.   Москва-Ленинград,   1935,
с.37 
  48   биргаликда ҳар йили 20 минг тилла тўлашларини талаб қилди. Солғитнинг бу
тури «солғит-кесма», шунингдек келишувга асосан тўлов деб хам номланарди.
Қоракалпоқлар   солғит   кесмадан   ташқари   закот   хам   тўлардилар.   Бу   туя,
от   ва   шохли   молллардан   қирқ   бошига   беш   тилладан   ва   қирқ   бош   қўйга   10
аббос   (бир   аббос   25   кумуш   тангага   тенг)   дан   иборат   бўлган.   Катта   чорва
эгалари   хар-хил   йўллар   билан   айе�рлик   қилиб   закотни   кўп   қисмини
камбағаллар   зиммасига   ташлардилар.   Хонлик   ерларида   деҳқончилик   билан
шуғуллана	
е�тган   қорақалпоқлар   ернинг   хажмидан   катъий   назар   йиғилган   4-5
ботмон   ғалладан   икки   ботмонини   солиқ   учун   тўлашган,   бу   табиий   солиқ
ҳисобланган.   Юқоридаги   солиқлардан   ташқари   қорақалпоқ   ер   эгалари
жойлардаги дин пешволарига «усир» (хосилни ундан бир қисми), ўрмонлардан
файдаланганлик учун алохида солиқ «тутун пули» (утин учун тулов) йиғилган.
Солиқларнинг   бутун   оғирлиги   меҳнаткаш   қорақалпоқлар   елкасига   тушади,
зодагонлар ва дин пешволари солиқдан озод эдилар. 1
 
Қоракалпоқлар   мажбурий   мехнатга   хам   жалб   қилинган   (хонликдаги
ариқларни қазиш, кўприкларни созлаш, Амудар	
е�даги дамбаларни тўғрилаш ва
созлаш   ва   хоказо).   Хар   бир   уй   эгаси   бир   йилда   бир   ишчи   бошига   12   кундан
ишлаб   бериши   керак   бўлган.   Кўприкларни   созловчи   ишчилар   «кўпирчи»,
каналларни   тозаловчилар   «қазувчи»   деб   номланарди.   Бу   ишларга   бир   йилда
27079 одам жалб қилинган бўлса шундан 6000 киши қорақалпоқлардан бўлган.
Яна   бир   феодалона   мажбуриятлардан   бири   қорақалпоқ   ахолиси   хонлик
қўшинида   хизмат   қила	
е�тган   12000   навкарни   боқиши   керак   бўлган.   Бу   эса
уларга   1874   йилда   100-140   минг   тиллага   тушган.   Урушларда   қорақалпоқ
харбий   отрядларини   бийлар,   ботирлар   ва   юзбошилар   бошқарган.   Улар   уруш
даврида   қорақалпоқ   мехнаткашларининг   солиқларини   ортиши   хисобига
тинчлик   давридагидан   4   баробар   кўп   хақ   олганлар.   Солиқ   йиғиш   билан   хон
1  Иванов П. Архив хивинских: ханов. Ленинград, 1940, с.142 
  49   амалдорлари   «қушбеги»   ва   «мехтар»лар   шуғулланганлар.   Чап   қирғоқ
қорақалпоқлардан   қушбегилар,   ўнг   қирғоқликлардан   мехтарлар   солиқ
йиғганлар. Улар бу хизмати учун Хива хони томонидан тақдирланмаган. Улар
солиқ йиғиш давомида турли хил е�монликлар билан ўзларига хақ қолдиришга
харакат   қилганлар   ва   шулар   ҳисобига   яшаганлар.   Солиқ   йиғувчилар
порахўрлик   қилардилар.   Оқсоқоллар   бий   ва   оталиққа,   бий   ва   оталиқлар
бекларбеги,   қушбеги   ва   мехтарларга   пора   бериш   эвазига   солиқ   тўлашдан
қутулардилар,   бунинг   эвазига   улар   тўлаши   керак   бўлган   солиқ   улуши   ҳам
меҳнаткаш ахоли зиммасига тушарди.  
Закотни   «божмон»   лар   йиғишарди   ва   йиғилган   солиқни   10%   хон
томонидан   уларни   ўзларига   қолдириларди.   Закот   йиғишда   қозилар   хам
иштирок   этишарди.   Ғалла   солиғини   «мушриф»   лар   йигишарди.   Улар   йиғган
ғалла   қушбеги   ва   мехтарларга   берилади,   улар   эса   хон   саройига   элтишарди.
Мажбурий меҳнат солиғини қушбеги ва мехтарлар назорат қилишарди айниқса
каналларни   тозалаш   жуда   оғир   бўлади,   бунинг   оқибатида   одамлар   оғир
касалликларга чалинардилар. Хонлик томонидан ўтказиладиган ҳар бир тадбир
учун бий ва оталиқлар хонга пора беришарди. Бу эса оддий мехнаткашлардан
йиғиб   олинарди.   Шунча   йиғила	
е�тган   солиқларнинг   устига   бундай
йиғимларнинг кўшилиши мехнаткашларнинг икки томонлама таланиши (Хива
хонлари   хамда   ўзларининг   феодаллари   томонидан),   уларни   янада   ғазабга
келтирарди. 
 
  
  50   IV боб. Қорақалпоқларнинг қўзғолонлари ҳақидаги
маълумотлар  
    XVIII   аср   бошларида   қорақалпоқлар   устидан   сие�сий   хукмронлик   қозоқ
хонлари   қўлида   бўлиб,   бу   хукмронлик   жойларда   бийлар,   хўжалар   ва   бошқа
феодаллар орқали амалга оширилган. Қорақалпоқлар хар йили қозоқ хонларига
уларнинг   отлиқ   отрядлари   учун   кўпгина   миқдорда   ғалла   етказиб   бериб
турганлар.   Шунингдек   қорақалпоқлар   қозоқ   отрядлари   билан   бир   қаторда
турли   феодал   урушларида   иштирок   этишлари,   қорақалпоқ   бийлари   ўзларини
худудидан ўта	
е�тган карвонлардан қозоқ хонлари учун бож ундиришлари керак
бўлган,   чунки   бу   ерлар   қозоқ   хонларига   тегишли   бўлиб   вақтинча
қорақалпоқларга   бериб   турилган   деб   ҳисобланган.   Қорақалпоқ   бийлари
карвонлардан олинган божнинг бир қисмини ўзларида қолдириб, қолганларини
қозоқ хонларига етказиб берганлар.  
XVIII асрда қорақалпоқлар орасида қозоқ хонлари хукмронлигидан озод
бўлиб   си	
е�сий   мустақилликка   эга   бўлиш   учун   интилиш   вужудга   келди.
Савдонинг   ривожланиши   натижасида   қорақалпоқларнинг   Россия,   Бухоро   ва
Хива   билан   алоқалари   кучайган.   Сирдар	
е�  қорақалпоқлари   билан   Зарафшон
водийсида,   Хоразмда   ва   бошқа   жойлардаги   қорақалпоқлар   ўртасида   алоқа
ўрнатилган улар Россиядан фойдаланиб қозоқ хонликларидан қутулишга умид
қилганлар.   Россия   хам   қорақалпоқлар   билан   дўстона   муносабатлар   ўрнатиш
тарафдори   эди.   Чунки   Ўрта   Оси	
е�  ва   Хиндистонга   борадиган   карвон   йўли
қорақалпоқлар худудидан ўтган.  
1721   йилда   Ишим-Мухаммад   хон   П	
е�тр   I   нинг   олдига   элчи   юбориб   рус
императорини хар қандай истагини бажаришга розилигини билдиради. 
Руслар   хам   қорақалпоқларни   ўз   хукмронлигига   олишга   розилик
билдирадилар.   Аммо   бу   келишувнинг   амалга   ошишига   1720   йилдаги
Жунгарлар   босқини   халақит   беради.   Жунгарлар   босқини   натижасида
  51   Сирдаре�нинг   ўрта   оқимида   қорақалпоқларни   «юқори»   ва   «қуйи»
қорақалпоқларга   ажралиб   кетишига   олиб   келади.   «Юқори»   қорақалпоқлар
Жунгарларга   си	
е�сий   қарам   бўлиб   қолади.   Қуйи   қорақалпоқлар   эса   1723
йилгача  тўлиқ 1762 йилгача  қисман қозоқларнинг Кичик Жузига  қарам  бўлиб
қоладилар. 1
  
1731   йилда   кичик   Жуз   рус   хукмронлигига   ўтади.   Қуйи   қорақалпоқлар
хам   рус   хукмронлигига   ўтишни   сўрайдилар,   фақат   рус   хокимиятига   ясақ
тўламаслик   шарти   билан.   Россия   томонидан   1733   йилда   Абулхайрхон   билан
бир   вақтда   қорақалпоқ   хонига   хам   Россия   қорақалпоқ   халқини   хам   ўз
хукмронлиги   остига   олишга   та	
е�рлиги   тўғрисида  	е�рлиқ   жўнатилади.   Унда   рус
хукумати   қорақалпоқларга  Россия   билан  мустақил   ва  хавфсиз  савдо  қилишни
таъминлашни   ваъда   қиладилар.   Лекин   бу   гал   ҳам   қорақалпоқларни   руслар
билан   яқинлашиши   катта   қийинчиликлага   дуч   келади.   Кўпгина   бийлар   рус
хукмронлигини тан олишни истамайдилар ва қорақалпоқ задагонлари ўртасида
келишмовчиликлар вужудга келади.  
1740-1741   йилларда   қоракалпоқлар   яна   Россиядан   ўз   хукмронлигига
олишни сўрайдилар. 1742 йилда улар ўз элчиларини Петербургга жўнатдилар:
Маман   ботир   бошчилигида   Мамат   ших,   Мурат   ших   ва   Пўлат   ясовуллар   14
август   куни   императрица   Елизавета   Петровна   билан   учрашдилар.   Лекин   бу
галги   уриниш   хам   фойда   бермади.   1743   йил   қишда   Абулхайр   хоннинг   қуйи
қорақалпоқларнинг   устига   қилган   хужуми   бу   галги   уринишни   хам   чиппакка
чиқарди.  Бу   хужум  оқибатида  қорақалпоқ  овуллари  яксон  қилинди.  Каип   хон
Абулхайр   хон   устидан   шикоят   қилиб   Оренбургга   мурожат   қилди.   Лекин
масофанинг   узоқлиги   туфайли   руслар   уларни   химоя   қилиш   учун   хеч   нарса
қилиша   олмади.   Бунинг   устига   бу   хабар   қорақалпоқлар   тор-мор   қилингандан
кейингина   маълум   бўлган   эди.   Абулхайр   хон   ўзининг   бу   босқинчилигини
1  Жданко Т.А. Очерки исторической этнографии каракалпаков. Ленинград. 1950, с.137 
  52   қорақалпоқлар унга солиқ тўлашдан бош тортганлигини сабаб қилиб кўрсатди.
Бу   гал   қоракалпоқлар   ўз   хўжаликларини   қайта   тиклай   олмасдилар   Россия
билан   алоқа   узилган   эди.   Хоннинг   навбатдаги   хужумидан   қўрққан   қуйи
қоракалпоқлар юқори қоракалпоқлар томонга ҳаракат қилдилар. Бир қисми эса
Жана   даре�  томонга   ва   Хоразмга   кўчиб   ўтдилар.1748   йилда   Абулхайр   хонни
Ўрта жуз султони Барак султон томонидан ўлдирилганидан кейин унинг ўғли
Нурали   рус   хукумати   томонидан   хон   қилиб   танланди.   Лекин   Нуралини
хукмронлигини   Кичик   жузда   хамма   тан   олмади   натижада   Кичик   жуз   икки
хонликка   бўлиниб   кетди.   Кичик   жуздаги   бу   ўзгариш   қорақалпоқларнинг
кейинги   тақдирига   таъсир   қилди.   Ботир   султон   Нуралидан   ажралиб   чиқди   ва
Россия  хукмронлигини  тан олмади.  Рус ва  бошқа  карвонларни талади,  қўшни
халқлар   устига   хужумлар   уюштирди   кетма   кет   уюштирилган   босқинчилик
уришлари натижасида қоракалпоқ овуллари яксон бўлди. 1
  
XVIII   асрни   60   йилларида   қоракалпоқлар   ўз   ерларини   ташлаб   Хоразм
тамонга   кўчиб   кетдилар   бу   кўчиш   камбағаллик   туфайли   оғир   бўлди,   йўлда
кўпчилик   очликдан   ўлиб   кетди.   Бу   вакилларнинг   гувохи   бўлган
ЖиянЖиравнинг  	
е�зишича   бу   кўчиш   айниқса   камбағаллар   учун   жуда   оғир
бўлган.   Бойлар   томонидан   уларга   хеч   кандай  	
е�рдам   бўлмаган.   Йўлда   очлик
туфайли   охирги   чорвагача   сўйиб   гўштини   еганлар.   Туркистонда   Хоразмгача
бўлган йўл бегуноҳ одамларнинг ўлиги билан тўлиб кетган. Кўчишнинг саккиз
кунида	
е�қ очликдан 340 киши ўлган.  
Тарихий   вазият   шуни   тақозо   қилдики,   энди   қозоқ   хонлари   ўрнига   Хива
хонлари   бошчилигидаги   ўзбек   феодаллари   келди.   Яна   тинч   овулларга
босқинчилик уришлари, одамларни асир олиб қул қилишлар бошланди. 
Хива   хони   томонидан   шимолий   Хоразмнинг   энг   чеккасига
жойлаштирилган   қоракалпоқлар   Амудар	
е�  делътасида   ўзларининг   хўжалик
1  Жданко Т.А. Очерки исторической этнографии каракалпаков. Ленинград. 1950, с.142 
  53   фаолиятини   оч   ялонғоч   ҳолда,   деҳқончилик   учун   яроқсиз   бўлган,   чўл  е�ки
ботқоқликлардан   иборат   бўлган   ерларда   бошладилар.   Солиқнинг   оғирлигига,
камбағалчиликка,   оғир   табиий   шароитга   қарамасдан   қоракалпоқлар
ўзларининг   кўп   асрлик   тажрибаларидан   фойдаланиб   қисқа   муддатда   Хива
хонлигида   бир   қанча   деҳқончилик   ройонларини   барпо   этдилар.   Бу   районлар
кейинчалик Хива хонлигининг иқтисодий ривожланишида катта роль ўйнади. 
Лекин   Хива   феодалларининг   вахши	
е�на   си	е�сати   бу   халққа   ўз   мехнатининг
мевасидан бахраманд бўлишларига имкон бермади.  
Қорақалпоқ   феодалларини   турли   йўллар   билан   ўзлари   томонга   оғдириб
олган   Хива   хукмдорлари   улар   билан   биргаликда   халқни   эксплуатatsiя   қилиш
тизимини   ишлаб   чиқиб   йўлга   қўйдилар.   Бу   эса   халқнинг   норозилигини
кучайтирди. XIX аср ўрталарида қоракалпоқларнинг иқтисоди хонликнинг туб
аҳолисини иқтисодидан анча паст даражада эди.  
XVIII   асрнинг   охири   XIX   асрнинг   биринчи   ярмида   қорақалпоқларнинг
Хива   хонларининг   зулмига   қарши   кураши   шароитида   Жиян-Жрав,   Кунхожи,
Бердах,   Ажини	
е�з,   Оташ   каби   шоирлар   етишиб   чиққан   ва   улар   ўзларининг
асарларида хонлар уларнинг хизматкорлари бўлган қоракалпоқ феодаллари ва
дин   пешволарини   қоралаб,   озодлик   кураши   каҳрамонларини   олқишлаб,   шу
билан   бирга   халқнинг   ғам   ташвишларини  	
е�зиб   уларни   бирлашишга
чақирганлар. 1
 
1825  йилда   Мухаммад   Рахимхоннинг   ўлимидан   кейин  унинг   катта   ўғли
Аллақули   хон   бўлди.   У   ўзининг   фаолиятини   қўзғолон   кўтарган   Курдларга
қарши   юришдан   бошлади.   Курдларга   текинлар  
е�рдам   берганини   билган
Аллақули   хон   дастлаб   уларга   қарши   уруш   қилиб   Марвни   қўлга   киритди.
Хоннинг бу юриши қўзғолон  бостирилганидан  кейин хам  тўхтамади. У укаси
Рахмонқул-иноқни   Хуросон   ва   Машхадга   юборди.   Хива   қўшини   Машхад
1  Ўзбекистон тарихи. Тошкент 2003, 238 б. 
  54   вилоятини   қўлга   киритиб   Джам   ва   Имчан   қалъаларини   эгаллаганлиги
тўғрисидаги хабарни эшитиши билан Аллақули хон туркманларга қарши юриш
бошлади.   Катта   миқдордаги   асирларни   Кўна   Урганч   яқинига   жойлаштирди.
Кейинчалик янги хоннинг юришлари янада каттароқ масштабга е�йилди. Бу эса
хонликдаги   меҳнаткашларни,   айниқса   қорақалпоқларни   қашшоқлашишига   ва
норозиликларининг   кучайишига   олиб   келди.   Чунки   улар   Хива   хонлигидаги
бошқа халқлардан кўпрок солиқларга тортилардилар.  
Қорақалпоқларнинг Хива хонларига қарши норозиликлари йилдан йилга
кучайиб   1827   йилда   чидаб   бўлмас   даражага   етди.   Шу   йилнинг  	
е�зида
навбатдаги   закот   йиғиш   даврида   қорақалпоқлар   солиқ   йиғувчиларнинг
зўравонлигига   қарши   бош   кўтардилар.   Қўзғолон   Айдос-бий   бошчилигидаги
Кунғирот   қорақалпоқлари   томонидан   қўллаб   қувватланди.   Солиқ   йиғувчилар
Хивага   қуруқ   қўл   билан   қайтишга   мажбур   бўлдилар.   Бу   вақтда   Айдос-бий
қўзғолончиларни   бошида   туриб,   атрофига   барча   хайрихоҳ   қорақалпоқларни
йиғиб Жана-дар	
е� бўйида Сари-ўтов деган жойда кальа қурди. 1
 
Бу   ерда   бир   нарсага   эътиборни   қаратиш   лозим:   нима   учун   қўзғолонни
бошқа   эмас,   айнан   Айдос-бий   бошқарди.   Ахир   у   ўз   си	
е�сий   фаолиятини   ўз
халқининг   манфаатларига   хи	
е�нат   қилиб   Хива   хонининг   содиқ   қули   сифатида
бошлаган эди. 
Огахийнинг   хабар   беришича   Айдос   бошчилик   қила	
е�тган   қолдаули
қоракалпоқлари   Мухаммад   Амин   иноқ   даврида   Хива   хукмронлигини   қабул
қилганлар.   Иноқ   уларга   Кўк-ўзакдан   Орол   денгизигача   бўлган   жойларда
жойлашиши   учун   розилик   берган.   Айдос   қолдаули   уруғининг   ботири   бўлган.
Хива   хукмронлигига   ўтиши   билан   унга   бий   мансаби   берилган.   Мухаммад
Амин   иноқнинг   қўллаб   қувватлаши   билан   Айдос   қорақалпоқ   «улус»ининг
1  Самойлович А.Н. Сокращенный перевод отрывков из хивинских хроник XIX в. о хивинско-каракалпакских 
отношениях //МИКК-Москва-Ленинград, 1935, с.138 
  55   хокими бўлган. Айдоснинг Хива хукмронлигига ўтиши бошиданоқ хоинликдан
иборат   бўлган.   У   қорақалпоқларни   икки   лагерга   ажратган.   Уларнинг   кўпгина
қисми   «ўн   тўрт   уруғ»   қабиласидан   бўлиб,   улар   Жана-даре�  бўйидаги   ўз
ерларининг   мустақиллиги   учун   курашганлар.   Қолганлари   эса,   Хива
хукмронлиги   остида   ўз   одамларига   қарши   харакат   қилишга   мажбур   бўлган
Айдос   бошчилигидаги   қорақалпоқлар   бўлиб,   улар   Хива   хонларига   хали
уларнинг   қўл   остида   бўлмаган   қоракалпоқларга   нисбатан   агрессив
си	
е�сатларини амалга оширишларида 	е�рдам берганлар. 
Мухаммад   Рахимхон   даврида   Айдос   хонликдаги   барча
қоракалпоқларнинг   сардори   бўлган   ва   у   хонга   орол   ўзбеклари   ва
қоракалпоқлар билан бўлган курашда катта 	
е�рдам берган.  
Мухаммад Рахимхон қорақалпоқлар орасида Айдоснинг хукмронлигини
кучайтириш   керак   деб   хисоблаб,   Ақ-яқиш   қалъасини   қуриб   берди   ва   бу   ерга
атрофдаги  элатларни  йиғиб  Айдосга  қалъани  топширди.  Шунингдек  бир  неча
йиллар   давомида   ўзининг   қўшинини   жўнатиб   Айдосга   химояда  	
е�рдам   бериб
турди.   Шундай   қилиб,   Айдос-қалъа   Хива   хонлигининг   орол   ўзбеклари   ва
жанадар	
е�лик қоракалпоқлар билан бўлган урушларидаги асосий куч бўлган. 
Хиванинг   қўнғиротликлар   билан   бўлган   урушларида   уларнинг   сардори
Тўра-мурод   сўфи   хамда   Айдоснинг   оға-инилари   Бегиш   ва   Мыржик
қўнғиротликларга   қўшилиб   Айдоснинг   лагерига   душманлик   муносабатида
бўлганлар. 1810 йилда Айдоснинг буйруги билан Аймурза-бий ва Берди-қашқа
юзбоши   400   кишилик   отряд   билан   Қўнғирот   музофотида   яшовчи
қорақалпоқлар   устига   бостириб   бордилар   хамда   Айдос-бийнинг   акаси   Бегиш
ва   бошқа   кўпгина   асирлар   билан   қайтдилар.   Айдос   акаси   Бегишни   ўлдириб
Хивага хон саройига бориб «хизматига яраша» такдирланди. 1
  
1  Самойлович А.Н. Сокращенный перевод отрывков из хивинских хроник XIX в. о хивинско-каракалпакских 
отношениях //МИКК-Москва-Ленинград, 1935, с.148 
  56   Бегишнинг   ўлимидан   кейин   укаси   Мыржик   Ақ-яқишга   қарши   юриш
қилади.   Лекин   бу   хақда   кейинчалик   хеч   қандай   маълумотлар   топилмаган.
Айтишларича унинг ўлими Бегишнинг ўлган вақтига тўғри келади. 
Қоракалпоқ   халқи   Айдоснинг   ака   укаларини   хонга   қарши   курашган
ботир   сифатида   қадрлашарди,   Айдосдан   эса   хонга   қарши   курашган   ака
укаларини ўлдирганлиги учун нафратланишарди.   
1810   йил   декабрнинг   охирларида   3000   кишилик   Хива   навкарлари
Мухаммад   Рахимхон   бошчилигида   жанадаре�лик   қоракалпоқлар   устига
бостириб   келдилар.   Бу   юришда   Айдос-бий,   Кеченек-бий,   Уринбай-бийлар
турли   хил   алдов   йўллари   билан   халқни   Хивага   қарам   бўлишга   кўндиришга
харакат   қилдилар.   Бу   уринишлар   натижасида   қоракалпоқ   бийларининг   бир
қисми   Хива   томонга   ўтиб   кетди.   Натижада   Жанадар	
е�лик   қоракалпоқлар   икки
қисмга   ажралиб   кетди.   Энди   химояланувчилар   томонида   2500   оила   колди.
Улар хоннинг 3 минг кишилик жангчиларига бас келолмасдилар. Шу сабабли
бу курашни хонга бой бердилар. 1
   
Шу   тарзда   Айдос-бий   Мухаммад   Рахимхонга   кўп   йиллик   хизмати
эвазига қандай қилиб бўлмасин барча қорақалпоқлар устидан хукмронликни ўз
қўлига   киритишни   мақсад   қилиб   қўйган   эди.   Қандайдир   даражада   бунга
эришди   хам.   Айдос-бий   қорақалпоқлардан   хон   ғазнаси   учун   ўзи   солиқ
йиғарди,   лекин   солиқнинг   тўртдан   бир   қисмини   эмас,   ярмини   ўз   фойдасига
олиб   қоларди.   У   барча   қорақалпоқларнинг   хони   бўлишни   истарди.   Лекин
унинг бу истаги қаршиликка учради.  
Хива хонлари агар ундан фойда бўлса, у 	
е�ки бу бийга турли енгилликлар
ва устунликлар бериши мумкин, лекин бу то у керак бўлмай қолгунича давом
этарди,   кейин   эса   эътибор   кўпроқ   фойдаси   тегадиган   бошқа   феодалларга
1  История Каракалпакской АССР с древнейших времен до наших дней. Ташкент:Фан, 
1986, с.299  2
 Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, 179 
  57   қаратиларди.   Ўз   авторитетини   йўқотган   феодаллар   энди   хонга   душманлик
позициясига   ўтиб   олардилар.   Қўнғирот   ўзбеклари,   қорақалпоқлар   ва
қозоқларни   бўйсундириб,   узининг   шимоли-шарқий   чегараларини
мустахкамлаб   олгач,   хон   Айдоснинг   хуқуқларини   чеклаб   қўя   бошлади.   1820
йилда   Айдоснинг   ўзини   қорақалпоқларнинг   хони   қилиш   тўғрисидаги   сўрови
рад қилинди. 2
 
1821-1822   йиллардаги   Мухаммад   Рахимхоннинг   Чорджоуга   юриши
даврида   қорақалпоқ   бийлари   орасида   Айдос-бийнинг   номи   учрамайди.   Энди
хоннинг   ишончига   мангитлардан   Давлат-Назар-бий,   кенегеслардан
Қобилбийлар кирган эдилар. 
Айдос-бий ўзини Хива хукумати томонидан хақоратланган хис қилди. Ўз
авторитетини  қайта  тиклай олмаслигига  кўзи  етгач,   бошқа  йўл  билан бўлсада
ўз   ниятига   етишни   кўзлади.   Қорақалпоқларнинг   Хива   хукумати   билан
душманлик муносабатидан фойдаланиб, қорақалпоқларни Хивага қарши ое�ққа
тургизиш, қўзголонни бошқариб, Қўқон хонлигидан 	
е�рдам сўраш ва шу тарзда
Қўқон   хони  	
е�рдамида   ўз   хокимиятини   қайтаришни   ният   қилиб,   шу   мақсадда
1827 йилги қўзғолонга бошчилик қилди. Айдос-бийда бошқа мақсад йўқ эди ва
бўлиши мумкин хам эмас эди. 
Айдос   қўзғолонга   тай	
е�ргарликни   ўз   вақтида   бошлади.   Чунки   бу   даврга
келиб   ким   Айдоснинг   тарафида,   ким   хон   тарафида   эканлиги   маълум   бўлиб
қолганди.   Хива   солиқ   йиғувчилари   ктайлик   Бек-Пўлат-бий   ва   қўнғиротлик
Косберген-бийларнинг   қарамоғидаги   қорақалпоқлардан   солиқ   йиғиш   учун
келганларида   қаттиқ   қаршиликка   учрайдилар   ва   бу   хақда   хон   амалдорларига
етказадилар.   Мехрам   солиқ   йиғувчилар   билан   Хивага   қайта	
е�тиб,
Чонкарбийнинг   овулига   кирганда   унинг   ўғли   Кобил-бий   хотини   ва   болалари
билан   пешвоз   чиқади,   хурсандчилик   билан   уйига   таклиф   қилади   ва
мехмондорчиликдан   сўнг   худди   аввалгидек   хонга   содиқ   қолишини,   агар
  58   Айдос-бий   бу   ерга   келса   аввал   Қобил-бийни   яксон   қилиши   кераклигини
айтади.   Мехрам   унинг   бу   сўзларига   ишониб   шу   ерда   қолади   ва   ўзининг
ишончли   одамлари   Бобо,   Хўжамберди   ва   Эштойларни   қўзғолон   тўғрисидаги
хабарни саройга етказиш учун юборади. 1
  
  1827   йилнинг   июл   ойи   бошларида   Айдос-бий   унга   қўшилган   бошқа
бийлар   ва   катхудолар   билан   биргаликда   халқни   «Сари   ўтов»га   йиғадилар.
Химоя   учун   қулай   жой   танлаб,   атрофини   аравалар,   чот-чўплар   билан   ўраб
оладилар.   Ичкарида   2   минг   хўжалик   жойлашган   эди.   У   ерда   мустахкам
ўрнашиб олгач, 1827 йил 29 июлда Айдос 300 отлиқ аскарни ўғиллари Ризо ва 
Тўра   бошчилигида   Қўнғиротга   юборади.   Лекин   бу   уриниш
муваффақиятсизликка   учрайди.   Айдоснинг   кўпгина   жангчилари   ўлдирилади,
қолганлари   эса   денгиз   томонга   қочади,   у   ерда   уларни   Айдоснинг   ўғли   Ризо
баходир   қўлга   олиб   ўлдиради.   Айдоснинг   иккинчи   ўғли   Тўра   баходир   асирга
олиниб Хивага жўнатилади. 
Маълумотларга   қараганда   «Ризо   ва   Тўра   бошчилигидаги   отряд
Хиваликларни   чалғитиб   Қўнғирот   томонга   йўналтириш   ва   шу   вақтда
қўзғолончилар ўз қалъасини ташлаб Қўқон томонга кўчиши, юқоридаги отряд
эса   қўнғиротликларнинг   от   ва   чорваларини   қўлга   киритиб   Кўқон   йўлида
Айдосга   қўшилишлари   керак   эди.   Айдос   ушбу   отряд   тор-мор   қилинганини
эшитса   хам   бунга   ишонмасдан   йўлдаги   қудуқларни   йўқ   қилишга   рухсат
бермайди.   Хатто   Чирик-рабат   деган   жойда   тўхтаб   ўғилларини   кутади.   Лекин
ўғилларининг ўрнига хиваликлар уларни қувиб етадилар. 2
 
Қўзголонни бостириш учун Хива хони томонидан 27 июлда жазо отряди
жўнатилади. 29 июлда бу отряд Хўжайли атрофида бўлиб, хақиқатдан хам 
Ризо ва Тўранинг қўнғиротга хужум қилган отряди томонидан чалғитилади. 
1  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, 180 
2  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, 181 
  59   Жазоловчи   отряд   таркибида   Хива   туркман   жангчиларидан   ташқари
МуллаДавлат-Назар-бий   бошчилигидаги   мангитлик   қорақалпоқлар   хам   бор
эди.   Айдоснинг   отряди   Қўнғирот   яқинида   тор-мор   қилинганини   эшитган
Аллақули   хон   Мухаммад   Назар   иноқ   ва   Мухаммад   Ризо   қушбегиларга   хабар
жўнатади.   Хўжайли   атрофида   жангчилари   билан   жойлашган   қушбеги   ва
иноққа   хон   жангчиларини   исе�нчиларга   қарши   қаратишини,   уларнинг   бий   ва
катхудоларини   хеч   қандай   ваъда  	
е�ки   қасамларига   ишонмасдан   о	е�қ-қўлларини
боғлаб   саройга   етказишларини,  ўзлари   эса   душманларнинг  содиқ   одамларини
топиб,   қатл   қилишлари,   мол-мулк   ва   чорваларини   мусодара   қилишларини
буюради. 1
 
Айдоснинг   одамлари   билан   Қўқон   томонга   харакатлана
е�тганликлари
тўғрисидаги   маълумот   Хиваликларни   қўзғолоннинг   ўзидан   қўра   камроқ
безовта   қилмади.   Чунки   қўл   остидаги   юзлаган   кишиларни   бошқа   хонликка
ўтиб   кетиш   хавфи   туғилган   эди.   Жазо   отрядига   имкони   борича   тезроқ
қочоқларни   қувиб   етиб,   уларни   хонлик   худудидан   чиқиб   кетишига   йўл
қўймаслик вазифаси топширилган эди. 
Хива   жангчилари   Чирик-рабат   яқинида   Айдосни   қувиб   етдилар   ва
таслим бўлишни таклиф қиладилар, лекин Айдос бунга рози бўлмайди ва уруш
бошланиб кетади. Хиваликлар қўзғолончилар лагерига бостириб кирадилар ва
уларнинг   бор-йўғини   қўлга   киритадилар;   Айдосни   асир   олиб   қатл   қиладилар.
Қўзголончилардан   фақат   учтаси   қочиб   қутулиб   қолади,   хиваликлардан   эса
фақат   икки   киши   халок   бўлган.   Хиванинг   расмий   хужжатларида   ушбу   жанг
тўгрисида   шундай   маълумот  	
е�зилган,   лекин   қорақалпоқ   кексалари   томонидан
бу воқеа бошқача айтиб берилган: «Хиваликлар Айдосни қувиб етгач, унга хон
мухри босилган хатни берадилар, бу хатда хон унинг қилмишларини кечириб,
орқага   қайтиб  олдинги  мавқеини  эгаллашига   рухсат  беришини  айтган.   Бу  хат
1  История Каракалпакской АССР с древнейших времен до наших дней. Т.I, Ташкент, 1974, с.135 
  60   қуръонга  е�зилган   бўлиб   Айдос   динга   қаттиқ   ишонганлиги   сабабли   хам   унга
ишонади   ва   одамларни   қаршилик   кўрсатишларига   йўл   қўймайди.   Унинг
ботирлари Орзи ва Одиллар хиваликлар билан курашишга рухсат сўрайдилар,
хиваликлар   кўп   сонли   бўлсаларда   уларни   енгишимиз   мумкин   деб
ишонтиришга харакат қиладилар, лекин Айдос рози бўлмайди. 1
  
Хиваликлар   Айдос   ўз   ботирлари   билан   уларнинг   лагерига   келиб   хонга
итоаткорликка қассам ичишлари ва хоннинг уларга аталган совға саломларини
қабул   қилишлари   учун   лагерга   таклиф   қиладилар.   Айдос   ва   унинг   ботирлари
лагерга   қуролсиз   келишлари,   акс   холда   уларнинг   итоаткорлигига
ишонмасликлари тўғрисида огоҳлантирилади. 
Айдоснинг   ботирлари   уларга   ишонмаслик,   лагерга   бормаслик,   борган
тақдирда   хам   қурол   билан   бориш   кераклигини   айтиб   маслахат   берадилар.
Лекин   Айдос   «биз   хонга   хеч   қандай  	
е�монлик   қилганимиз   йўқ,   шунинг   учун
хиваликлар   бизга   хеч   нарса   қилмайдилар»,   деб   ботирларига   қуролларини
ташлаб ўзининг орқасидан боришларини буюради. Айдос ва унинг ботирлари
лагерга қуролсиз киришлари билан хиваликлар уларни ўраб оладилар ва яксон
қиладилар.   Айдоснинг   бошини   танасидан   жудо   қиладилар.   Айрим   ботирлар
қуролсиз   бўлишларига   қарамасдан   бир   нечта   хиваликларни   ўлдиришга
улгурадилар. Чирик-рабатдаги бу воқеалардан кейин касаллиги сабабли Айдос
билан лагерга кирмаган 3 	
е�ки 4 ботирларигина тирик қолдилар. 2
 
Бизнинг   фикримизча   иккинчи   маълумот   хақиқатга   яқин.   Чунки
биринчидан,   воқеалар   шундай   бўлган   тақдирда   хам   Хива   тарихчилари   бу
хақиқатни 	
е�зишмасди, чунки бу хақиқат хоннинг «ғолиб» қўшинини обрўсини
пасайтирарди,   иккинчидан,   хужжатларда  	
е�зилганидек   жанг   бўлганида,
Хиваликлардан   фақат   икки   киши   халок   бўлиши   мумкин   эмас   эди,   учинчидан
1  Материалы по истории каракалпаков. - Москва-Ленинград, 1935, с.131 
2  Материалы по истории каракалпаков. - Москва-Ленинград, 1935, с.132 
  61   Айдос   ўзининг   енгилганини,   хиваликлардан   қочиб   қутулишнинг   иложи
йўқлигига кўзи етгач, унга олдинги мавқеини қайтаришга ваъда қилинган хатга
ишониб   Хивага   қайтишга   қарор   қилиши   хақиқатга   яқин,   чунки   қўзғолон
кўтарган халқнинг тақдири уни ташвишлантирмасди. 
Қўзғолон   бостирилгандан   кейин   Хива   хони   ўзининг   жазоловчи
жангларида   қатнашган   харбий   бошлиқларини   тақдирлайди.   Шу   билан   бирга
исе�нга   қўшилмаган,   унга   итоаткорлигини   сақлаган   қорақалпоқ   катталари   ва
бийларини хам сийлади. 
1827-1855   йилларда   Хива   хонлигида   учта   хон   алмашди.   Уларнинг
ҳукмронлиги   даврида   тинимсиз   урушлар   бўлиб   турди.   1845-1855   йилларда
Мухаммад Аминхон хукумронлиги даврида биронта йил ҳам урушсиз ўтмади.
Ҳарбий   харажатлар   эса   ҳалқдан   зўравонлик   йўли   билан   йиғилар   эди.   1850
йилга   келиб   ҳалқни   талаш  мислсиз   даражага   етди.   Хива   хонига   қарам   бўлган
барча   ҳалқлар:   ўзбеклар,   қорақалпоқлар,   туркманлар,   қозоқларнинг   барчаси
ўзларининг мазлум аҳволини англай бошладилар. Бунга яна рус ўлкаларининг
Хива   чегарасига   яқинлашуви   ҳам   сабаб   бўлди.   1839   йилдаги   муваффақиятсиз
юришидан   сўнг   Чор   ҳукумати   Ўрта   Оси	
е�га   юриш   ҳаракатининг   тактикасини
ўзгартирди   (қозоқ   даштларида   ҳарбий   истехкомлар   қурилиши),   сўнгги
ҳаракатларга режали тай	
е�ргарлик ишлари бошланди ва Хива, Бухоро ва Қўқон
хонлиги   чегараларига   тобора   яқинлаша   туриб,   қозоқ   даштларида   мустаҳкам
ҳарбий истехкомлар қуриш ишларини бошлаб юборди. 1
 
1847  йилда   Раим   истехкоми  қурилди,   Орол  флотилияси   тузилди.  Унинг
е	
�рдамида   Ўрта   Оси	е�  хонликларига   ҳужум   қилишга   тай	е�ргарлик   кўриш   учун
Сирдар	
е�  ва   Амудар	е�  дельтаси   ҳамда   денгизни   ўрганиш   мақсадида   тадқиқот
ишлари бошланди. 1854 йилда Сирдар	
е� линияси тузилди. Шу йилдан бошлаб,
1  Материалы и исследования по этнографии каракалпаков. Под редакцией Т.А. Жданко. Москва 
1958, с.174  2
 Шу асар 175 б. 
  62   Россия ҳукумати ана шу линияни мустаҳкамлашга киришди. Рус чоризмининг
Ўрта   Осие�га   кириш   ҳаракати   истилочилик   мақсадларини   кўзлаган   бўлсада,
қозоқларнинг Россия таркибига қўшилиши прогрессив аҳамиятга эга эди. 
«XIX   асрнинг   биринчи   ярмида   Қозоғистоннинг   кўпчилик   қисмида
Россия   ипмерияси   таркибига   киришига   қарамасдан,   орқасида   Инглиз
мустамлакачилари турган Ўрта Оси	
е� хонликлари томонидан қозоқ ҳалқини қул
қилиш ҳавфи йўққа чиқмаган эди. Ўрта Жузнинг ғарбий қисми Қўқон хонлиги
томонидан   босиб   олинган   эди.   Хива   хонлиги   Сирдар	
е�нинг   қуйи   қисмини
эгаллаб,   Эмбагача   бўлган   қозоқ   ерларига   даво   қилар   эди.  Сирдар	
е�  линиясини
Руслар   томонидан   мустаҳкамланиши   қозоқ   ҳалқини   Ўрта   Оси	
е�  хонликлари
томонидан қул қилинишидан асраб қолди. Қозоқлар ҳудудларига босқинчилик
юришлари   тўхтаб   қолди.   1841   йилда   рус   элчиси   Хива   хонига   қуйидаги
декларatsiяни топширди:  
1. Қирғизлар   орасида   ўлпон(солиқ)   йиғиш   учун   Сирдар	
е�нинг   шимолида
пайдо бўлган ҳар қандай Хива фуқароси ўлдирилади. 
2. Қозоқ   овулларига   уларнинг   тинчлигини   бузиш   мақсадида   келган   ҳар
қандай Хива фуқароси ушлаб олинади ва ўлдирилади. 
3. Барсук   қумликларида,   Эмба   дар	
е�сида,   денгиз   бўйида,   Қойқўноқди
масканида,   Қорасув   кўрфазида,   Чинкнинг(Устьюрт)   шимолий   қисмида   кўчиб
юрган   Қирғизлардан   ўлпон   йиғиш   учун   келган   Хива   фуқароси   тинчликни
бузувчи сифатида ўлимга махкум этилади». 2
 
Эндиликда   Хива   хонлиги   ҳудудида   яша	
е�тган   қозоқ   ва   қорақалпоқларга
қараганда   Сирдар	
е�  линиясидаги   қозоқлар   ҳотиржамроқ   яшай   бошладилар.
Сирдар	
е�  линияси   яқинида   яша	е�тган   қозоқлар   XIX   аср   ярмида   бу   ерга   кўчиб
келган руслар билан жипслашиб яшай бошладилар. Қозоқларнинг иқтисоди ва
маданиятида   ўзгаришлар   рўй   бера   бошлади.   1822   йилнинг   22   августида
Сирдар	
е�  линиясида   қирғизлар   учун   «биринчи   тузем   мактаби»   очилди.   Рус
  63   ҳукумати   қозоқ   феодалларига   қўшни   хонликлардан   асир   қилиб  е�ки   сотиб
олинган   тутқунларни,   яъни,   қулларни   сақлашни   тақиқлаб   қўйди.   Ана   шунга
кўра   1852   йилда   Оренбург   чегара   комиссияси   Кичик   Жуз   ва   Бўка   ўрдаси
овулларига   эълон   юборди.   Унда   «қозоқлар   раҳбариятга   ўзларида   қулга
айланиб   қолган   асирларни   топшириш   ва   бундан   бу	
е�н   ҳеч   қандай   кўринишда
тутқунларни   ушлаб   турмаслик   ва   олмаслик,   агар   ўрдаликлардан   бирон   бир
кишида   тутқун   борлиги   аниқланса,   150   рубльгача   жарима  	
е�ки   олти   ойгача
қамоқ   жазосига  	
е�ки   асирликка   олиш   билан   боғлиқ   холатларни   аҳамиятига
қараб  бутун  мол  -  мулкидан  маҳрум   қилиш  жазоси  ва Сибирга   сургун  қилиш
жазолари   қўлланади»   деб   айтилган.   Фақатгина   1852   йилнинг   ўзида   Сирдар	
е�
линияси   ва   Бўка   ўрдасида   қуйидаги   миқдорда   тутқунлар   озод   қилинган:
Форслар   22,   Бухороликлар   3,   Хиваликлар   1,   Туркманлар   7,   Қорақалпоқлар   2,
Афғонлар   107,   Ўзбеклар   32,   уруғини   эслай   олмайдиганлар   28   ва   бир   Хинд.
Уларнинг   барчаси   қулликдан   холос   этилди.   Кўпчилиги   ватанига   қайтди.
Баъзилари ўз ихти	
е�рига кўра рус ҳудуди бўлган Сирдар	е� линиясида қолди. 1
 
Сирдар	
е�  линиясида   истиқомат   қила	е�тган   қозоқлар   ҳа	е�тининг   яхши
томонга   ўзгариши   борасидаги   рус   маъмуриятининг   ишлари   ҳақида   қўшни
хонликларда яша	
е�тган ҳалқларнинг билмаслиги мумкин эмас эди. Хива хонига
тобе   ҳалқлар   ўз   аҳволини   Сирдар	
е�  линияси   қозоқлари   ҳа	е�ти   билан
қи	
е�слашарди ва ўз ночорликлари сабабини яхшироқ англай бошладилар. Улар
ўзларини   бутунлай   хонавайрон   бўлиб   қолишидан   фақат   Россия   ҳимоя   қила
олишини тушундилар ва унинг фуқароси бўлишга ҳаракат қилар эдилар. «Хива
ҳукуматининг   шафқатсизлиги   ва   ҳийлаларидан   қирғиз,   қорақалпоқ   ва
туркманлар бутунлай норози эдилар -   деб 	
е�зади Оренбург чегара комиссияси
1844   йилдаги   ҳисоботида   -     хаттоки   кўпгина   Хиваликлар   агарда   руслар   қўл
остига   ўтишса,   ҳотиржам   ўлим   топишини,   яъни,   ўз   ўлими   билан   ўлишини
1  Материалы и исследования по этнографии каракалпаков. Под редакцией Т.А. Жданко. Москва 1958, с.176 
  64   айтдилар».   Русларнинг   Хива   чегараларига   яқинлашуви   Хиваликларга   Хива
истибдодидан   холос   бўлиш   умидини   берарди.   Улар   русларнинг   Хивани
эгаллашини   ва   шунда   бир   умрга   Қорақалпоқлар   Хива   ҳукумронлигидан   озод
бўлишини   кун   сайин   кутишар   эди.   Қароқалпоқларнинг   бундай   кайфияти
кўпгина   архив   хужжатларда   акс   этади.   Масалан,   уларнинг   бирида   «   қуйи
Сирдаре�  ва   Орол   денгизида   Хиваликлар   қўл   остида   яша	е�тган   Қорақалпоқлар
ўртасида   гў	
е�ки   Амудар	е�  ва   денгиз   бўйлаб   русларнинг   ҳар   бирида   элликтадан
киши бўлган ўнта кемаси Хивага юриш қилади. Бундан олдин руслар Амудар	
е�
этагида   қалъа   қурмоқчилар   ва   шундан   сўнг   Хивага   қарши   ҳарбий   ҳаракатлар
бошламоқчи»   деган   миш   -     мишлар   тарқалган.   «Қорақалпоқлар   Хива   хонини
е	
�мон   кўришади   -     деб   гапирган   рус   аскарлари   -     ва   хон   ҳам   уларни   аямайди.
Уруш   ҳолатида   улардан   минглаб   ва   ундан   кўп   кишини   олишади   ва   жуда   кам
ҳақ   тўлашади.   Улар   биз   томондан   даштга   кўчишга   бажонидил   рози,   аммо,
хондан қўрқишади ва жуда ночор, қўзғалишга эса ҳеч нарсаси йўқ». 1
 
Русларнинг   Хива   чегараларига   яқинлашуви   ва   қорақалпоқ,   қозоқ,
туркманларнинг рус фуқаролигига интилиши Хива ҳукуматини қаттиқ безовта
қилиб   қўйди.   Бу   инглиз   империалистларини   ҳам   безовта   қилар   эди.   Англия
Хива,   Бухоро,   Қўқонга   Россияга   қарши   коалицияни   бирлаштириш,   унинг
си
е�сий   таъсирига,   Россия   маҳсулотларини   бу   шаҳарларга   кириб   келишига
тўсқинлик қилиш мақсадида ўз агентларини юборар эди.  
Қорақалпоқлар   орасида   XIX   асрнинг   50   йилларида   Хивага   нисбатан
норозилик   кайфияти   айниқса   кучли   бўлди.   Турли   урушлар   уларнинг
хўжаликларини   хонавайрон   қилди.   Доимий   равишда   улардан   хонлик   қўшини
учун   навкар   олиш   натижасида   ишчи   кучи   камайиб   кетди.   Экин   майдонлари
камайиб   борар   эди.   Кўпгина   каналлар   қуриб   қолди.   Гулла	
е�тган   далалар
сувсизликдан   қуриб   қолди.   Кўплаб   қорақалпоқ   оилалари   ерсиз   қолди.   Улар
1  Материалы и исследования по этнографии каракалпаков. Под редакцией Т.А. Жданко. Москва 1958, с.177 
  65   яшаш   имкониятлардан   маҳрум   бўлиб   оч   -     наҳор   қолардилар.   Шунга
қарамасдан хон ўрнатилган солиқ миқдорини камайтирмади, аксинча, урушлар
сабабли қўшимча солиқлар қўшиларди.  
Қорақалпоқларнинг   қўзғолонига   келиб   Хива   хонлигидаги   ички   сие�сий
вазият   анча   мураккаблашиб   қолди.   Айниқса   бу   хол   Мухаммад   Аминхоннинг
амакиваччаси   Тангриқулнинг   рақиби   Абдуллох   тор   -     мор   қилинган   лашкар
томонидан   сайланганидан   сўнг   авжига   чиқди.   Абдуллохнинг   ўз   рақибларини
шафқатсиз жазолаши мархум хоннинг укаси Саид Мухаммаднинг унга қарши
чиқишига сабаб бўлди.  
Қўзғолончилар   Хива   хонлигининг   бир   қанча   шахарларини   эгалладилар.
Абдуллох қўзғолончиларни йўқ қилишга уринади, бироқ ўзи ўлдирилади. 1855
йилнинг   3   сентябрида  	
е�вмутлар   томонидан  ўлдирилган   Абдуллохнинг   ўрнига
Хива   тахтига   Қутлуғ   Муродхон   ўтиради.   Манбаларда   айтилишича,   янги
хоннинг   дастлабки   ишларидан   бири   қозоқ   адойларини   туркманларга   қарши
қуролли   чиқишга   чақируви   бўлди.   Шундай   қилиб,   бир   ҳалқни   иккинчисига
қарши гиж - гижлаб қўзғолонни бостиришни ният қилган эди. Туркманлар эса,
Қутлуғ   Муродхонни   тан   олмасдан   ўзларига   бошқа   бир   хон   Отамуродни
сайлашди.   Отамурод  
е�вмут   туркманларини   тинч   йўл   билан   бўйсундириш
мақсадида   уларга   Ибодулла   Эшонни   жўнатади.   Шу   вақтнинг   ўзида   хон
Марвдан   Такаликларни   ва   қисман   бошқа   қабила   туркманларини   қўзғолонни
бостириш учун чақиради. Яна шу мақсадда 1855 йилнинг ноябрида 	
е�вмутларга
қарши   Хивадан   таркиби   қорақалпоқ   ва   орол   ўзбекларидан   ташкил   топган
ҳарбий   қўшин   жўнатилди.   Ушбу   қўшин   Кўхна   Урганчга   йўл   ола
е�тган   бир
пайтда   ўз   ҳудудида   қолган   Қорақалпоқлар   орасида   қўзғолон   кўтарилгани
тўғрисида   хабар   тарқалди.   Хива   йилномалари   ва   ҳалқ   ривоятларига   кўра
қўзғолончи   қорақалпоқларни   Қўнғиротлик   Эрназарбий   (лақаби   Олакўз)
  66   бошқарди.   Хива   сарой   тарихчиларининг   фикрича   «ушбу   бий   ўзининг
тентаклиги ва ярамаслиги сабабли, қўзғолонга бош бўлди».  
Эрназар ўз акаси Айдос томонидан Хива хонига қарши бўлганлиги учун
ўлдирилган Миржиқнинг ўғли эди. 1
   
Отаси ўлганида Эрназар 4 е�шда эди. Эрининг ўлимидан сўнг онаси ота -
онасиникида   яшай   бошлайди   ва   ўғлини   Хива   хонига   душманлик   руҳида
тарбиялайди. «Сени отангни ўлдирган Айдос Хива хонининг қули эди, сен эса
Хива   хонидан   отанг   учун   қасос   олишинг   керак»   деб   уқтирар   эди.   Эрназар
е	
�шлигида   жуда   кучли   бўлган.   Бир   куни   полвонлар   баҳсида   у   Хивалик
полвонни   даст   кўтариб   хоннинг   о	
е�ғи   остига   ташлайди.   Хон   ғазабланади   ва
Эрназарни   зиндонга   ташлайди.   Тез   орада   Хивага   туркман   полвонлари
келишади   ва   барча   полвонларни   енгишади.   Ана   шунда   Эрназарни   эслаб
қолишади   ва   озод   қилишади.   Эрназар   барча   туркман   полвонларини   енгади.
Анча  сарсонгарчиликлардан   сўнг  у Хивада  бий  унвонини олишга  эришади  ва
хонга   бўйсунмай   қўяди.   Хива   солиқчилар   тўплаган   пулларни   олиб   қўйиб
уларни   ҳалққа   тарқатади.   Хива   хони   ўлимга   ва   бошқа   жазоларга   маҳкум
қилган   кишиларни   озод   этади.   Хон   уни   чақириб   олиб   5   йилга   зиндонга
ташлайди.   Қамоқдан   озод   этгач   уни   ўз   томонига   оғдириш   учун   саройда
сақлайди   ва   ҳеч   қандай   натижага   эриша   олмайди.   Хон   Эрназарни   қаерга
юбормасин,   у   хонга   қарши   ҳаракат   қилар   эди.   Шунинг   учун   хон   ундан   бий
унвонини   олиб   қўяди,   бироқ   Эрназар   ҳалқ   орасида   обрўга   эга   бўлиб
қолаверади   ва   бошқа   Қорақалпоқ   бийларидан   кам   бўлмаган   ҳокимиятга   эга
эди. Ҳалқнинг аҳволи жуда 	
е�монлашиб йилдан -  йилга дон камайиб қолганида
хон   солиқларни   яна   оширади.   Эрназар   ҳалқдан   солиқ   тўламасликларини,
бўйсунмаганларни   хон   барибир   ҳеч   нима   қила   олмаслигини   айтади.   Бундан
ҳабар   топган   хон   уни   яна   Хивага   чақириб   олиб,   қатл   этмоқчи   бўлганида
1  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, с.197 
  67   Эрназар   қочиб   кетади.   Хивадан   қайтгач,   барча   Қорақалпоқ   бийларини
тўплайди   (уларнинг   сони   60   та   бўлган).   Улар   Эрназар   бошчилигида   Хива
хонига қарши қўзғалишга келишиб оладилар ва битта олмани 60 бўлакка бўлиб
ейдилар ва қасаме�д қиладилар. 1
  
Эрназарнинг   таъсири   остида   қўзғолончи   қорақалпоқ   ва   туркман
қабилалари   Хива   хонига   қарши   Зорлиқ   тўрани   хон   қилиб   сайлашади   ва   у
орқали ўз режаларини амалга оширмоқчи бўладилар. 
Қутлуғ-Муродхон   1855   йилнинг   декабрида   қўзғолонни   бостириш   учун
Ёқуб   махрам   ва   Худойберган   бошчилигида   ўзбек   ва   туркманлардан   иборат
янги   қўшин   юборади.   Хиванинг   жазо   отряди   қорақалпоқлар   худудига   келгач
аҳолини   талай   бошлайди.   Қўчқор   ота   мозори   бўйидаги   қорақалпоқлар
бутунлай   таланади.   Бутун   аҳоли   ўтроқ   ерларини   ташлаб   тарқаб   кетади.   Хива
қўшини   кўплаб   а
е�ллар   ва   болаларни,   қорамолларни   ва   бошқа   мол-мулкларни
олиб,   1855   йилнинг   декабри   охирида   Хивага   қайтишади   ва   хон   томонидан
тақдирланади.   Бироқ   бу   жазо   қўшини   хам   қўзғолонни   бутунлай   бартараф   эта
олмайди.   Эндиликда   қорақалпоқлар   қўзғолончи  	
е�вмутлар   билан
бирлашадилар.   Қорақалпоқ   ва   туркманларнинг   бундай   бирлашуви   Хива
хукуматининг   аҳволини   қийинлаштириб   қўяди   ва   декабрнинг   ўртасида   Хива
қўшинлари Хўжайлини ташлаб кетишга мажбур бўлади.  
1856   йилнинг   январь   ойи   бошида   қўзғолончи   туркман   ва
қорақалпоқларга   Хоразмнинг   шимолий   қисмидаги   барча   ўзбек   ва   қозоқлар
қўшилади.   Қўнғирот   хокими   қозоқ   Ботирхон   Жонғози   Турин   бўлади.
Қўзғолончиларнинг   маркази   Чимбойдан   30   км   узоқликдаги   Амудар	
е�нинг   ўнг
қирғоғидаги Жонибозор деган жой бўлди. 2
  
1  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, с.198 
2  Материалы и исследования по этнографии каракалпаков. Под редакцией Т.А. Жданко. Москва 1958, с.185 
  68   Хива   хони   Қутлуғ-Муродхон   энг   аввало   туркманларни   жазолаш   учун
қўшин   йиға   бошлайди.   Ана   шу   тайе�ргарликлар   вақтида   у   амакиваччаси
Мухаммадни	
е�з   томонидан   ўлдирилади.   Абдуллахоннинг  	е�вмутлар   билан
уруши   вақтида   Мухаммадни	
е�з   туркманлар   томонидан   асир   олинган   эди.   Хон
урушга   тай	
е�ргарлик   кўра	е�тган   вақтда   Мухаммадни	е�з   2000   нафар   туркманлар
билан   Хивага   бостириб   кириб   саройни   эгаллайди   ва   ҳокимиятни   эгаллайди.
Марҳум   хоннинг   си	
е�сатини   Сайидмухаммадхон   давом   эттира   бошлайди.   У
қўзғолонни бостириш учун қўшин йиға бошлайди ва юриш бошлашдан олдин
улар томонга таниқли ва обрўли Хубби эшонни мурожаат билан жўнатади. 1
  
1856   йилнинг   29   мартида   Сайидмухаммадхон   ўн   тўрт   уруғ   бийларини
кенегас   Эрназар   бошчилигида   тўплайди   ва   унга   ўз   қўшинини   қўшиб
қорақалпоқлар ис	
е�нини бостиришга жўнатади. Қорақалпоқлар бу вақтга келиб
икки   лагерга   ажралган   бўлса   хам,   уруғ   ва   қабилалар   ўртасида   ис	
е�нчиларга
хамдардлик   шунчалик   кучли   эдики,   Хива   қўшинлари   сардори   Мухаммадни	
е�з
Амудар	
е�ни кечиб ўтганидан сўнг ис	е�нчилар марказига кириб боришга журъат
этолмайди. У қўшинининг бир қисмини Эрназар кенегас ихти	
е�рига топширди
ва ўзи қолган қўшин билан Эрназарнинг қалъаси томонга секинлик билан юра
бошлади.   У   хар   бир   бекатда   тўхтайди   ва   Чимбойга   майнинг   охирида   етиб
келади.   Афтидан   унинг   келишидан   олдин   ўн   тўрт   уруғ   беклари   ўз   халқи
орасида   тартиб   ўрнатиб   қалъага   хужум   қилиш   учун   замин   яратади.   Ўн   тўрт
уруғ   бийлари   Эрназарга   хурматли   кишиларни   жўнатадилар.   Улар   Эрназарга
итоат,   бўйсуниш,   хонга   биргаликда   хизмат   қилишни   маслахат   берадилар.
«Ис	
е�нчи-деб  	е�зади   хивалик   тарихчи,   -   уларни   тингламади,   қайсарлик,
итоатсизлик   чодирини  	
е�пинди.   Эрназарни   қалъасига   қўзғолончиларни
тинчлантириш   учун   келган   Қорақум   эшон   бошчилигидаги   элчилар   Эрназарга
дедилар:   «Агар   хиваликлар   билан   жанг   қилиб   уларни   ўлдирсанг   кофир
1  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, с.211 
  69   бўласан,   агар   уларнинг   қўлида   ўлсанг   хам   кофир   бўласан,   яхшиси   курашни
тўхтат   ва   хиваликларга   таслим   бўл». 1
  Бироқ   Эрназар   рад   жавобини   берди   ва
эшонларни   хайдаб   юборди.   Бердақ   ўзининг   «Эрназар   бий»   достонида
қўзғолончиларнинг   бошлиқлари   ўртасидаги   ихтилоф   сабабларини   тўғри   ва
ифодали тасвирлайди. 
Чимбойга   етиб   келгач   Махмудние�з   ясовулбоши   Хива   қўшинининг
асосий   қисми   билан   Эрназар   Олакўз   қалъасига   хужум   бошлайди.   Афтидан
биргина   Хива   қўшинига   қалъани   эгаллаш   қийин   бўлган.   8   июнда
Махмудни	
е�зга   Қутлимурод   бошлиқ   кўп   сонли   Орол   қўшинлари  	е�рдамга
келади   ва   улар   биргаликда   қалъани   қуршовга   оладилар.   1856   йилнинг   12
июнида   Эрназар   Олакўз   ўлдирилади   ва   қалъа   хиваликлар   томонидан   ишғол
қилинади.   Эрназар   Олакўзнинг   ўлдирилиши   тўғрисида   иккита   қарама   қарши
тахмин мавжуд: биринчиси, Хива саройининг тарихий 	
е�зувларида,  иккинчиси
қорақалпоқларнинг ривоятларида.  
Хива тарихчиси шундай 	
е�зади: «Ўзларининг чорасиз қолганини, душман
кучларининг устунлигини англаган қуршовдагилар ўзларининг жонини ва мол-
мулкини   сақлаб   қолиш   ниятида   Эрназардан   итоат   этишни   ва   ўзларининг
қилмишлари учун кечирим сўрашни, шафқат истаб ва қон тўкилишини олдини
олиш   учун   қалъа   калитини   ясовулбошига   топширишни   сўрайдилар.   Эрназар
эса   қайсарлик   қилади   ва   халқни  	
е�лғон   сўзлар   билан   тинчлантира   бошлайди.
Одамлар   унинг   итоат   этмаслигини,   уларнинг   гапларига   қулоқ   солмаслигини
тушундилар.   Шунда   улар   ясовулбошига   одам   юбориб,   агар   ўзларининг   ҳа	
е�ти
ва   мол-мулкларини   сақлаб   қолишга   ваъда   беришса   Эрназарни   ўзлари
ўлдиришларини   таклиф   қиладилар.   Ясовулбоши   уларга   шафқат   қилиб
молмулкларини   сақлаб   қолишга   ваъда   беради.   Шундан   сўнг   улар   хотиржам
1  Материалы по истории каракалпаков. - Москва-Ленинград, 1935, с.238. 
  70   бўлиб,   ўйлаган   ишларини   амалга   ошириш   вақтини   кутиб   турдилар.   12   июнь
куни улар Эрназарни отиб ўлдирдилар». 1
 
Бу   воқеа   халқ   орасида   қуйидагича  е�ритилади:   «Хива   қўшинлари
Қўнғирот ўзбеклари билан биргаликда қалъани хафта давомида ўраб турдилар.
Бироқ уни қўлга киритолмадилар -  деб ҳикоя қилади Раим Ауезов -  қалъага ўз
жосусини   юборишга   қарор   қиладилар.   Улар   Эрназарнинг   узоқ   қариндошлари
бўлган   Желеке   ва   Шўнқирни   уни   ўлдиришга   кўндирадилар.   Бунинг   учун
уларга бек унвони ваъда қилинади. Одатда Эрназар ўз қўшинини тунда кўздан
кечириб   чиқар   эди.   Икки   жосус   Эрназар   ўтадиган   йўлда   пайдо   бўлдилар.
Эрназар   ўта	
е�тган   вақтда   Шўнқир   унинг   орқасидан   ўқ   узади.   Желеке   отишга
журъат   эта   олмайди.   Эрназар   қаттиқ   ярадор   бўлиб   йиқилади   ва   ўз   ўтовигача
эмаклаб   бориб   жон   таслим   қилади.   Ўз   овозини   эшитган   хиваликлар   қалъага
бостириб кирадилар ва аллақачон оламдан ўтган Эрназарни бошини танасидан
жудо қиладилар. 2
  
Шундай   қилиб,   1855   йилнинг   ноябрь   ойи   оҳирида   бошланган   қўзғолон
қорақалпоқ бийлари, мулла ва эшонларнинг хоинлиги оқибатида 1856 йилнинг
июнь ойи ўртасида Сайидмухаммадхон томонидан бутунлай бостирилди. 
Хива   тарихчиси   шундай  	
е�зади:   «Ўзи   билан   Эрназарнинг   хотинлари,
болалари,   мол-мулки   ва   унга   тегишли   бўлган   бошқа   нарсаларни   олиб   олган
ясовулбоши   бийлар,   юзбошилар   ва   бошқа   амалдорлар   хамрохлигида   Хивага
жўнайди.»   Эрназарнинг   тўнғич   ўғли   Кўжаке   ва   укаси   Искандар   Хивада   осиб
ўлдирилади.   Унинг   8   ойлик   кичик   ўғли   Мамбетназарни   қўзғолончилар
хиваликлардан  яшириб қоладилар.  Хиваликлар  бундан  хабар  топиб, уни  олиб
кетмоқчи   бўладилар.   Аммо   қорақалпоқлар   уни   қиз   болага   ўхшатиб
кийинтирадилар   ва   қиз   бола   хонга   хеч   нарса   қила   олмайди   дейдилар.   Хон
1  Материалы по истории каракалпаков. - Москва-Ленинград, 1935, с.138 
2  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 
1968,с.219  2
 Шу асар 220-221 б. 
  71   Эрназарнинг   хотинини   қўзғолонни   бостиришда   қатнашган   Қолдаули   уруғи
бийига   инъом   этади.   Эрназарнинг   онаси   Қумарни   Хива   қамоқхонасида
сақлашади.   Бутун   қорақалпоқларнинг   илтимосига   кўра   бир   йилдан   кейин
қамоқдан  озод  қилиб  ватанига  қайтарадилар.  1855-1856  йиллар  Хива   хонлиги
учун   қанчалик   оғир   кунлар   бўлишига   қарамай,   қўзғолонни   бостириш   Хива
хонлиги учун шунчалик мухим эдики, Сайидмухаммад хон жазо отряди учун 
1922 тилло мукофотни аяб ўтирмади. 2
 
Қорақалпоқлар   қўзғолони   бостирилгандан   кейин   1856   йил   июль   ойида
бошланган   кучли   очарчилик   туфайли   шу   йилнинг   февралида   бостирилган
е�вмутларнинг қўзғолони яна лов этиб 	е�нди. Сайид Мухаммадхон қандай қилиб
бўлмасин,   қўзғолончиларни   бўйсундиришга   харакат   қиларди.   Бунинг   учун   у
бутун   Хива   ахолисини   жалб   этди.   Қўшин   содиқ   така   туркман   ва   қорақалпоқ
бийлари 	
е�рдамида йиғиларди. Қорақалпоқ қўшинлари бошида манғит уруғидан
бўлган Қобил бий ва Сойипназар бий (қорақалпоқлар қўзғолонини бостиришда
50   тилло   олган)   турардилар.   Июль   ойининг   бошидан   Хива   қўшинлари
е	
�вмутларга   қарши   мунтазам   харбий   харакатларни   бошладилар.   Бироқ
буларнинг   барчаси   натижасиз   эди,  	
е�вмутлар   бутунлай   забт   этилмасдан
қолардилар.  
Хонлик   аҳолисининг   аҳволи   кундан   кунга   оғирлашиб   борар   эди.
Деҳқонларнинг   урушга   кетганлиги   сабабли   далалар   экилмасдан   ва
ишланмасдан   қолди.   1857   йилнинг  	
е�зида   Хивада   вабо   тарқалди.   Афтидан   бу
очлик   ва   мадорсизлик   оқибати   эди.   Айниқса   болалар   ўртасидаги   ўлим   кенг
тарқалган эди. 1
  
Хонлик   ахолисининг   бир   қисми   Россия   фуқаролигига   ўтишга   харакат
қила бошладилар, бу эса Хива хукуматини қаттиқ безовта қила бошлади. Бироқ
хоннинг   русларни   таъсирига   қарши   курашишининг   эскича   усули   -     диний
1  История Каракалпакской АССР с древнейших времен до наших дней. Т.I, Ташкент, 1974, с.145 
 
  72   ташвиқот   -     хеч   қандай   натижа   бермай   қолди.   Урушлардан   вайрон   бўлган,
қимматчилик   ва   очликдан   қийналган   хонликнинг   мехнаткаш   халқи   мулла,
эшон,   охунларнинг   панд   насихатларига   эътибор   бермай   қўйди.   Хонликда
тартиб   ўрнатиш,   халқнинг   Россияга   қўшилиш   хавфини   йўқотиш   учун   Сайид
Мухаммадхон қуйидаги чорани ўйлаб топди. У рус хукумати билан муносабат
ўрнатиб уларни Хива хонлиги фуқароларини қабул қилмасликка кўндирмоқчи
бўлади.   Шу   мақсадда   1857   йилнинг  е�зида   Россияга   элчи   юборди.   Шу   билан
бирга туркманларни тинчлантиришга киришди. 1858 йил март ойининг бошида
е	
�вмут   қўзғолончиларнинг   бир   қисмини   бўйсундирди.   Қолган   туркманлар
билан   эса   1858   йил   мартда   ўзаро   хужум   қилмаслик   ҳақида   тинчлик
шартномаси тузилди. 1
  
1858   йилнинг   августида   Хивага   рус   элчилари   келганда   хон   уларни
хушламай қарши олди. Рус элчиси Хива хони билан битимга эриша олмади ва
сентябрда   Хивани   тарк   этди.   Чунки   хоннинг   Россия   билан   яқинлашувидан
мақсади   хонликда   тартиб   ўрнатиш   бўлиб   эндиликда   тартиб   ўрнатилгандан
кейин   Россиянинг  	
е�рдамидан   воз   кечди.   Хива   хонининг   бу   харакатларидан
ахолининг   норозилиги   яна   кундан   кунга   кучая   борди.   Айрим   беклар   бундан
фойдаланишга харакат қилардилар, айниқса Мухаммад пано ва Қулмонбеклар.
Қўнғирот   ерларининг   бошқарувчилари   Қутлимурот   ва   Мамат   ясавулбошилар
ўзбек,   қорақалпоқ   ва   қирғиз   (қозоқ)лар   томонидан   хоннинг   ва   ўзларининг
фойдаси   учун   солиқлар   йиғишда   шафқатсизлик,   очкўзлик   қилишлари
натижасида   халқнинг   нафратига   учрадилар.   Мухаммад   пано   халқнинг
Қутлимуродга   нисбатан   нафратидан   фойдаланиб   уни   ўлдирмоқчи   булди.
Кейинчалик у Қўнғиротни Хивадан ажратиб, мустақил хонлик яратиш ва унга
ўзи хон бўлишни ният қилган эди . Унинг бу ишини ўзбек беки Қулмон қўллаб
қувватлади. 
1  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968,с.229 
  73     1858   йилнинг  е�зида   Игнатъев   элчихонаси   Хивада   эканлигида
Қутлимуродни   ўлдириш   ва   Хивадан   ажралиш   мақсадида   фитна   уюштирилди.
Фитначилар   Қўнғирот   хони   этиб   сўфи,   тўралар   авлодининг   энг   каттаси
сифатида   Мухаммад   Панони   (Мухаммад   Пано   Қутлимурод   хоннинг   отаси
Мухаммад   Рахимхон   даврида   1811   йилда   ўлдирилган   Қўнғиротликларни
сардори   Тўра   Мурод   сўфининг   ўғли   эди)   қўймоқчи   бўлдилар.   Ушбу   фитна
ноқулай   вақтда   содир   қилинди.   Хива   хонининг   рус   элчиси   билан
музокараларидан   ўзларининг   аҳволини   яхшиланишига   умид   қилган   халқ
фитначиларни қўллаб-қувватламади. Кузга келиб Хивадан элчиларнинг жўнаб
кетиши   билан   Қўнғирот   ўзбеклари   ва   қорақалпоқлар   Отамуродхоннинг
хукуматини   тан   олган  	
е�вмут   туркманлари   билан   қўшилдилар   ва   ўз   хукмдори
Қутлимуродни тарафдорлари билан ўлдирдилар. 
  Қутлимурот   ўлдирилганидан   кейин   тез   орада   Қўнғиротга   Мухаммад
Пано   хокимиятининг   кучайишидан   манфаатдор   бўлган   25   нафар   обрўли
туркман  оқсоқол  ва  ботирлари  келишади.  Улар  Мухаммад   панони  хон  қилиб,
ўз хокимиятларини мустахкамладилар. Аста секинлик билан туркман бойлари
ўзбошимчалик қилиб Мухаммад панога бўйсунган қозоқларни кўпроқ ранжита
бошладилар.   Уларнинг   бу   зулми   аҳолининг   Мухаммад   Панога   нисбатан
норозиликни   вужудга   келтирди.   Бундан   фойдаланган   Қутлимуротнинг
қариндошлари   Мухаммад   панога   қарши   фитна   уюштира   бошладилар.   Бироқ
фитна   фош   этилди   ва   фитначилар   дорга   осилди.   Мухаммад   пано   эса   ўз
тарафдорлари бўлган туркман бойлари билан янада яқин муносабатларда бўла
бошлади. Унинг туркманлар билан алоқаси ва ўз халқига бўлган ишончсизлиги
кенг халқ оммасининг унга нисбатан норозилик кайфиятида бўлишига олиб 
келди. 1
  
1  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 
1968,с.233  2
 Шу асар 244 б 
  74   Мухаммад   Пано   1859   йилнинг   мартида   ўзининг   ишончли   одамини
мактуб   билан   Оренбургга   жўнатди.   Айни   вақтда   туркманлар   хам   элчилар
жўнатган эди. Улар ўзлари билан Отамуротхон ва унинг «хурматли» кишилари
номидан  Оренбург генерал  губернатори  ва подполковник Тяукин номига  3 та
хат келтиришди.  
Мухаммад   Пано   ва   Отамуротхон   элчилари   Оренбургда   илиқ   кутиб
олинди.   Рус   хукуматидан   ижобий   жавобларни   олгач   улар   орқага   қайтдилар.
Русларнинг   Қўнғиротга   келиши   тўғрисидаги   хабар   барча   хонлик   ахолисини
жонлантириб   юборди.   Айниқса   қулликдаги   одамлар   русларнинг   Қўнғиротга
келишидан алохида хурсанд бўлдилар ва бу ерга  қочиб кела бошладилар. Шу
вақтларда   қорақалпоқларда   «Қул   қочса   Қўнғиротда   топилади»   деган   мақол
пайдо бўлди. 2
 
1859   йилнинг   24   июнида   Бутаков   бошчилигида   руслар   баржаларда
Қўнғиротга   келдилар.   Русларнинг   келиши   мехнаткашлар   учун   байрамга
айланди.   Ўтовлари   Хива   хонининг   ядроларидан   вайрон   бўлган   аҳоли
русларнинг келиши вахшийлик ва талончиликлардан халос бўлишларига е�рдам
беришидан умид қилишарди. 
Руслар   келишлари   билан   қўнғиротликлар   ва   туркманларни   Россия
фуқаролигига   ўтказиш   учун   музокаралар   олиб   бордилар.   Мухаммад   Пано   ва
туркман бойлари тўғри келмайдиган талаблар қўйдилар. Масалан, руслар унга
Хивани   забт   этиш   ва   Хива   хони   бўлишида,   туркман   бойлари   эса   Қипчоқ   ва
Хўжайли шахарларини ишғол қилиб, уларга душман бўлган човдир ва гўклан
қабилаларини   талон   тарож   этишда  	
е�рдам   кўрсатишни   сўрадилар.   Аммо   бу
таклифларига   рад   жавоби   олгач   руслар   билан   душманлик   кайфияти
хукмронлик қила бошлади. 300 кишидан иборат туркман бойларининг қўшини
рус   харбий   қисмларига   3   марта   хужум   қилишга   уриндилар.   Бироқ   уларнинг
хужумини   қайтаришга   русларнинг   тай
е�р   эканликлари   ва   замбараклар   ўқидан
  75   қўрққан   беклар   4   минг   кишилик   мадад   кучлари   билан   келае�тган
Отамуротхонни кутишга қарор қилдилар. 1
 
1859   йилнинг   30   июнида   Бутаков   Мухаммад   Пано   хонга   агар   у   1   июл
тонгида   русларнинг   талабларига   ижобий   жавоб   бермаса,   асирликдаги
қорақалпоқ   ва   қозоқларни   қўйиб   юбормаса   рус   флотилияси   Қўнғиротни
ташлаб   кетиши   тўғрисида   кескин   талаб   қўйди.   Жавоб   бўлмагач   руслар
Қўнғиротни ташлаб кетишга мажбур бўлдилар. Июл ўртасида рус флотилияси
аллақачон Сирдар	
е� этагига келган эди.  
Руслар   кетганидан   кейин   июлнинг   бошида   кўп   сонли   лашкар   билан
Отамуротхон   Қўнғиротга   келди.   Русларнинг   йуқлигини,   вайрон   бўлган
Қўнғиротдан   хеч   қандай   наф   йўқлигини   билгач   50   та   отлиқни   қолдириб
орқасига   қайтиб   кетди.   Тез   орада   Хива   хони   билан   хамкорликда   Мухаммад
панога   суиқасд   уюштирилди   ва   ўлдирилди.   Қўнғирот   ерларини   бошқариш
учун  хон  Матмурот   бийни  юборди.   Августнинг   бошида  Қўнғирот   яна  Хивага
қўшиб олинди. 2
  
1855-1856   ва   1858-1859   йиллардаги   қорақалпоқлар   қўзғолони
бостирилгандан   кейин   Хива   хони   бир   қатор   си	
е�сий   ислоҳотлар   ўтказишига
тўғри   келди.   Қўзғолонда   кенг   халқ   оммасининг   ва   айниқса   уруғ
оқсоқолларининг   иштирок   этиши   уни   энг   аввало   қорақалпоқларни
бошқарувини   марказлаштиришга   мажбур   қилди.   Хива   йилномаларида
е	
�зилишича,   айниқса   Хива   хони   архивида,   XIX   аср   ўрталаригача
қорақалпоқларнинг маъмурий тузилиши хақида маълумот берувчи 49-дафтарга
кўра бий лавозими энг олий мансаб бўлган. Ҳар бир қорақалпоқ бийи ўз уруғи
номидан   бевосита   хонга   мурожаат   этиш   хуқуқига   эга   бўлган   ва   ўзини   бошқа
бийлардан   мустақил   деб   хисоблаган.   Бундай   тизим   қорақалпоқларни
бошқаришни   қийинлаштирар   эди.   Унинг   айниқса   марказий   Хива   учун
1  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968,с.255 
2  Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968,с.256 
  76   ноафзаллигини   такидлаш   жоиз,   бу   қўзғолон   пайтида   намое�н   бўлди.   1859
йилдан   бошлаб   қорақалпоқ   бошқарув   тизимида   янги   оталиқ   ва   бекларбеги
лавозимлари пайдо бўлди. 1
 (18. 73-75) 
  Оталиқ   юқори   мансаб   эди.   Бир   оталиққа   бир   қанча   бек   бўйсунар   эди.
Хон   ўзига   содиқ   бўлган   бекларни   оталиқ   қилиб   тайинлади   ва   уларни   назорат
қилиб   турди.   1859   йилдан   1870   йилгача   оталиқ   лавозимини   кенегес   уруғидан
Эрназар, Қолдаули-бескемпир уруғидан Ўроз, Ошомойли уруғидан Тўрамурот,
кўстамғали уруғидан Адаллар эгаллаган. Уларнинг барчаси Хива хонига яхши
хизмат қилганлар.  
Бекларбеги   Хива   хони   томонидан   ўрнатилган   энг   юқори   мансаб   эди.
Уларга   беклар   ва   оталиқлар   бўйсунишган.   Бекларбегилар   иккита   бирлашган
қорақалпоқ   қабилалари   бўлган   ўн   тўрт   уруғ   ва   қўнғирот   уруғларини
бошқаришган. Хонга бевосита бекларбеги мурожаат қила олган. Бундай тизим
қорақалпоқларни   бошқаришни   осонлаштирган.   Майда   чуйда   бахслар   энди
марказий   хокимиятга   етиб   бормас   эди.   Феодал   бошқарувда   янги   бўғиннинг
пайдо   бўлиши   қорақалпоқ   мехнаткашларини   эксплуатatsiя   қилишни,
солиқларнинг   ўсишини   таъминлаб   дехқонлар   учун   оғир   юк   бўлиб   тушди.   Бу
тадбир   қорақалпоқлар   жамиятини   синфий   табақалаштиришни   кучайтирди   ва
чуқурлаштирди.  
Хулоса   қилиб   айтганда   қорақалпоқ   халқи   бағрикенг,   калби   дар	
е�,
донишманд   ва   сақий   халқ.   Бу   халқ   Султан   Увайс   Қараний,   Ҳоким   Ота   киби
азиз авли	
е�ларнинг угутларидан куч олиб, маънавий маданияти бой халқ. Ушбу
мухаддас   тупроқ муҳаббати  Кунходжа  ва  Бердақни   булбулдай  сайраган  шоир
этган,   Эрназар   бий,   Олло	
е�р   Дўстназаров   киби   баҳодирларни   озодлик   учун
1  История Каракалпакской АССР с древнейших времен до наших дней. Т.I, Ташкент, 1974, с.151 
  77   курашга   чорлаган 2
.   Мустақиллик   шарофати   билан   қорақалпоқ   халқи   кўплаб
маънавий бойликларини қайта тиклаш имкониятига эга бўлди. 
2  Каримов.И.А. Жаңаша ойлаў-дәўир талабы. Н кис: Қарақалпақстан. 1997-ж 3-б.  ӛ
  78   Хулоса. 
Ўзбек   халқи   мустақилликка   эришиши   билан   унинг   миллий   ўзлигини
англашга   катта   имкониятлар   яратилди.   Миллий   давлатчилик   асосларимиз
яратилае�тган   бугунги   кунда   тарихимизнинг   барча   соҳалари   қаторида
аждодларимиздан қолган си	
е�сий меросимизни чуқур ва холисона тадқиқ этиш
долзарб масалалардан бирига айланди.  
Зеро,   ўзбек   халқининг   миллий   давлатчилик   тарихи   минг   йиллар   аввал
шаклланган   бўлиб,   бугунги   кунда   қурила	
е�тган   давлат   асосларимиз   тарихнинг
бизга   берган   тасодифий   имконияти   эмас.   Тарихнинг   илдизлар   бор   жойда
тараққи	
е�т   бўлиши   ҳақидаги   ўзгармас   қонуниятлари   мавжуд.   Бу   қоидалар
бугунги кунда ўзбек давлатчилиги мисолида ўз ифодасини топмоқда.  Ҳозирги
даврда халқимизнинг си	
е�сий меросини қайта тиклаш ва уни сайқаллаштирган,
модернизatsiя этган ҳолда давом эттириш давр эҳти	
е�жига айланди.  
Мустақиллик   йилларида   олимлар   томонидан   олиб   борила	
е�тган   кенг
кўламли   тадқиқотлар   аждодларимиз   томонидан   бой   тарих,   ўзига   хос   миллий
давлатчилик   таълимотлари,   йирик   маънавий   бойликлар   яратилганлигини
кўрсатмоқда. 
Бугунги   кунда   халқимизнинг   илмий   жиҳатдан   манбаларга   асосланган
тарихини   яратиш   вазифаси   қуйилган.   Қорақалпоқ   халқининг   тарихини
ўрганишда Хива хонлигидаги тарихчиларнинг асарлари ва Хива хонлиги архив
ҳужжатларини ўрганиш муҳим ўрин тутади. Қорақалпоқ халқининг иқтисодий-
ижтимоий ва си	
е�сий воқеаларини характерлаб берадиган ҳужжатлар халқимиз
тарихи   учун   катта   аҳамиятга   эгадир.   Амалда  	
е�зма   манбалар   ва   архив
материаллари   тарих   фанини   ўрганишдаги   асосий     манбалардан   бири
ҳисобланади. 
Қорақалпоқларнинг   Амудар	
е�  дельтасига   Хоразмнинг   шимолий-шарқига
жойлашуви узоқ вақтларни ўз ичига олган. Хоразм тарихчилари Мунис, 
  79   Огаҳийларнинг   берган   маълумотларига   кўра,   қорақалпоқлар   фақат   Муҳаммад
Амин   иноқ   даврида   (1755-1790)   Хива   хонлиги   худудида   жойлашиш   учун
ижозат сўраганлар.   
Муҳаммад Амин иноқ уларга дельтанинг шарқий қисмидаги Кўкўзак  ва
Орол   оралиғида   жойлашишга   рухсат   берган.   Огаҳий   Корақалпоқларнинг
Шерғозихон   замонидае�қ   (1715-1728)   вақти-вақти   билан   бу   ерларга   бостириб
кириб   турганлигини   қайд   қилади.   Аммо,   хоннинг   ҳужумлари   бу   ерда   узоқ
яшаб қолишга имкон бермаган, дейди.   
Коракалпокларнинг   Хива   хонлиги     билан   алокалари     хакида
«Фирдаусуаль-икбаль»   асарида   куйидаги   маълумотлар   берилган.   1714-йили
оролли   узбеклар   Хива   хони   Ядгархонга   карши   урушда   коракалпоклар   билан
иттифок тузган. Хива хони Ширгази даврида у коракалпокларга  карши 5 минг
лашкар   тортиб,   коракалпокларни   Сирдар	
е�  ва   Янгисув   буйига   кучиб   кетишга
мажбур килади. 
«Фирдаусу-аль-икбаль»   асарида   Мухаммад   Амин   инок   (1770-1790
йиллар хукмронлик килган) Туркистондан кучиб келган коракалпокларга ер ва
яйлов   бердилар,   улардан   туркманларга   карши   юришларда   лашкар   сифатида
фойдаландилар   деб   езилган.   Мухаммад   Амин   инок   даврида   коракалпоклар
Жанадар	
е� ва Кувандар	е� томонларида яшашни давом этган. 
1790-1804     йиллари   Мухаммад   Амин   инокнинг     угли   Аваз   инок   хон
тахтига   утириб,   коракалпокларни   иккига   булиб   буйсунтириш   си	
е�сатини   олиб
борган.  Колдаулы уруги рахбари  Айдос бий биринчилардан  булиб Хива  хони
томонига   утиб,   Кок-узяк   бассейнида   ер   ва   яйлов   олган.   Айдос   бий   оролли
узбеклар   ва   Жанадар	
е�ли   коракалпокларни   Хива   хонлигига   буйсунтиришда
катта хисса кушган. 
Мунис   ва   Огаҳийлар   томонидан     яратилган   асарлар     Хоразм   тарихи   ва
маданиятини ўрганишда бирламчи манба бўлиб шу билан бирга Хива хонлиги
  80   таркибида   яшовчи   қорақалпоқларнинг   сие�сий   тузуми,   бошқаруви,
ижтимоийиқтисодий   ҳа	
е�тига   оид   маълумотларни   аниқлашда   ҳам   яқиндан
е	
�рдам беради. 
Хива   саройи   тарихчиси   Мунис   Хива   хони   Элтузер   хон   1804-1806
йиллари   хукмронлик   килган   даврида   коракалпокларнинг   китой   уруги   бир
булими   оролли   зубеклар   билан   иттифокда   булган   булса,   иккинчи   булими
Элтузер   хонга   мурожаат   етиб,   ердам   сураганлигини   езади.   Демак,   шу   даврда
коракалпоклар   оросида   Хива   хонлиги,   Бухоро   амирлиги,   хаттаки   Кукон
хонлигига буйсуниш  тугрисида харакатлар булган экан. 
1806   йили   Элтузер   хон   вафот   этиб,   хон   тахти   Мухаммад   Рахим   хонга
утади. У 1806-1825 йиллари хукмронлик килган. Мухаммад Рахим хон оролли
узбекларга   карши   юриш   кийин   булганлиги   сабабли,   Амудар	
е�  куйидаги
коракалпокларни буйсунтиришга киришади. Бу даврда коракалпокларнинг бир
булими   Оролли   узбеклар   хокими   пукоролари   эди.   Ушбу   коракалпоклар   Ак
жагыс, Есим арнаси, Даукара худудларида урналашган эди. 
Мухаммад   Рахим   хон   мана   ушбу   Ак   жагыс   коракалпокларини
буйсунтиришни   бошлади.   1808   йили   Айдос   бий   Хива   хони   ердамида   оролли
узбеклар   билан   тухнашади.   Натижада   1809   йили   Ак-жагыс   буйидаги
коракалпоклар   Айдос   бийга   буйсунади.   1807-1810   йиллари   Мухаммад
Рахимхон   Амудар	
е�е   куйидаги   коракалпокларга   бир   нечта   маротоба   юриш
уюштириб,   уларни   буйсундиради.   Мухаммад   Рахимхонга   коракалпок
бийларидан   Айдос,   Кадирберган,   Косберган,   Шагал   бийлар   ердам   беради.
Айдос   бий   Ак   жагыс   корганы   урнига   янги   калъа   курдиради   ва   уз   номини
беради. 
1811 йили Мухаммад Рахим хон оролликларга карши хужум уюштириб,
Қўнғирот   ҳокими   Тўрамурод   сўфи   вафот   этган.   Натижада   Орол   давлати
тўгатилади. 
  81   ХIХ   аср   биринчи   ярмида   коракалпоклар   Амударе�    ун   томонида
Кушканатов,     Кегейли,   Кокузак     дехкончилик     оазисларин,   дар	
е�нинг     чоп
томонида   Шанлыбасыу,   Шоманай,   Кыятжарган,   Канлыкул   воҳаларин   пайдо
этди.   Х1Х   асрда   Шымбай,   Шорахан,   Мангыт,   Кыпчак,   Кунгирот,   Хужайли
хужалик воҳаларинда турмуш кечирди. 
Ба	
е�ний   Муҳаммад   Амин   иноқ   Кўкўзак   наҳрининг   орқаси   Орол
денизигача   қорақалпоқ   жамоаларига   инъом   этилгани,   Элтўзар   иноқ   эса   бир
неча   қорақалпоқ   қабила   уруғларини   Оқ	
е�қишга   мажбурий   кўчиртириб,   ер
бергани, Муҳаммад Раҳимхон Оқ	
е�қишда қўрғон қурдириб махсус 	е�рлиқ билан
бутун қорақалпоқларга Ойдуст бийни ҳоким қилиб қўйгани ҳақида 
е�зади. 
Ба	
е�ний асарида бундай маълумотлар кўплаб учрайди.  
Мунис асарларида қорақалпоқларнинг Хоразмга ўз ихти	
е�ри билан кўчиб
келганлари, Муҳаммад Амин Иноқдан махсус 	
е�рлиқлар билан экин ерлари ва
ўтлоқларни   олиб   унинг   эвазига   хирож   ва   закот   солиқларини   тўлаб
келганликлари ҳақида 	
е�зган.  
Муниснинг  	
е�зишича,   1809   йил   январда   Орол   вилоятига   қарши   юриш
қилган.   Муҳаммад   Раҳимхон   қўшини   Кенгкаирдан   Манғит   калъасига
кетадиган   йўлдаги   Кул	
е�рғонга   келганда   Очомойли   ва   қи	е�т     қабиласининг
бошлиқлари   Эсанкелди   маҳрам   уғли   Мақатбий   хон   олдига   келиб   1000   уйлик
қорақалпоқ   билан   хонга   буйсунганлигини     билдирди.   Хон   уларга   Хўжайли
атрофидан   ўтлоқ   ва   яйлов   учун   ерлар   инъом   этган.   Бир   неча   қорақалпоқ
оқсоқоллари Хитой Эсанбий бошчилигида хонга буйсунишини билдириб, 500
хўжалик   билан   Хоразмга   кўчиб   келган,   ундан   ташқари   Хоразмга   Кўккўзбий
бошчилигидаги 2000 хўжалик Бухоро қорақалпоқлари кўчиб келган.  
Мунис   ва   Огаҳийларнинг   маълумотларига   кўра   Муҳаммад   Раҳимхон
1225   (1810-   1811)   йили   Шўркўл   устига   юриш   қилганида   у   ерда   яша	
е�тган
  82   Хўроз, Экиликбий бошчилигида 400-5000 уйлик қие�т ва 2000 уйлик Қунғирот
қорақалпоқларини мажбурий равишда Хўжайли атрофига кўчирган. 
Шундай қилиб, Муҳаммад Амин иноқ даврида қорақалпоқларга Кўкўзак
қирғоқларидан тортиб Орол денгизигача бўлган ерларда ўрнашиш учун расмий
рухсат   берилган   бўлса   Мухаммад   Раҳимхон   1   даврида   уларнинг   бир   қисми
Оролнинг шимолий - ғарбий туманларига кўчирилган. 
Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг «Ри	
е�з-уд-давла» атамасидаги меҳнатида 
Оллоқулихон Хукмдорлиги (1825-1843) давридаги воқеалар ўз ифодасини 
топган. Ушбу асарда ҳижрий 1249 (1827-1828) йилдаги Айдос бий 
қўзғолонининг сабаблари халқдан йиғиладиган солиқларнинг кўплиги ва 
оғирлиги кўрсатилган. Огаҳий меҳнатининг охирида «Айдоснома» 
атамасидаги шеърий қоторлар берилган.  
Магистрлик   диссертatsiяимизни  
е�зишда   Я.Ғ.Ғуломовнинг   «Хоразмнинг
суғорилиш   тарихи»   асари,     Қ,Мунировнинг   «Мунис,   Огаҳий   ва   Ба	
е�нийнинг
тарихий асарлари», Абулғози Боҳодирхоннинг «Шажараий турк» асари, О. 
Жалиловнинг   «XIX-ХХ   аср   бошларидаги   қорақалпоқ   тарихидан»   асари,
А.Кўшжановнинг   XIX   аср   охири   ХХ   аср   бошларида   Хива   хонлигидаги   аграр
мунособатларга   бағишланган   илмий   меҳнатлари   хамда   бошқа   бир   қатор
авторларнинг ишлари билан яқиндан  танишиб чиқдик. 
Ишимизда   Хива   хонлиги   тарихчилари   асарлари   ва   архив   ҳужжатлари
асосида   қорақалпоқ   халқининг   ХVIII-ХХ   аср   бошларидаги   жойлашуви,
маъмурий тузилиши, бийлари, ер эгалиги, чорвачилик хўжалиги, солиқ си	
е�сати
хамда   қорақалпоқларнинг   озодлик   харакатлари   ҳақидаги   масалаларни
ўрганишга ҳаракат қилдик. 
Фойдаланилган адабиётлар. 
  
1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Шарқ, Т., 1998. 
  83   2. Каримов И.А. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. 
«Туркистон»   газетаси   мухбирининг   саволларига   жавоблар.   Ўзбекистон.   Т.,
1999. 
3. Каримов И.А. Юксак маънавият -  енгилмас куч. - Тошкент: Маънавият, 
2008. -  174 б. 
4. Каримов И.А. Энг асосий мезон ҳае�т ҳақиқатини акс эттириш. Т.2009 
5. Каримов   И.А.   Тарийхтан   сабақ   алып,   заман   менен   тең   қәдем   таслап
жасаў бүгинги  турмыстың қатан талабы.//Еркин Қарақалпақстан,  17 май 2012
жыл.  
6. Абўлғози Баҳодирхон. Турклар шажараси. Нукус, 1994. 
7. Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Ўқитувчи.Т., 1994. 
8. Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Ўқитувчи. Т., 2001. 
9. Абдрасулов   А.   Социально-экономическая   и   культурная   жизнь   г.Хивы   в
конце XIX - начале XX вв. Автореф. дисс. к.и.н. Ташкент, 1987. 24 с. 
10. Андрианов Б. В. Архив А. Л. Куна //Советская этнография, 1951. №3. с.
149-155. 
11. Андрианов   Б.   В.   Этническая   территория   каракалпаков   в   Северном
Хорезме//Труды Хорезмской археолого-этнографической экспедиции АН 
СССР, 1958. т.3, с. 7-132 
12. Бартольд В. История культурной жизни Туркестана//Бартольд В. 
Сочинения. Москва, 1963. т.2, ч.1, с.270-276. 
13. Бартольд В.  К истории орошения  Туркестана//Бартольд  В.  Сочинения.  -
Москва, 1965, т. 3, с. 97-237 
14. Брегель   Ю.Э.   Документы   архива   хивинских   ханов   по   истории   и
этнографии каракалпаков М., 1967. 
15. Брегель Ю.Э. Хорезмские туркмены в XIX в. Москва: Наука, 1961. 240 с.
  84   16.Досумов   Я.М.   Очерки   истории   Каракалпакской   АССР,   1917-1927.
НукусТашкент: «Фан», 1960, 421. с. 
  17.Джалилов А. Из истории каракалпаков XIX—нач. XX вв. —Ташкент: Фан,
1986. 
18. Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқ тарихидан Фан. Т., 1985
19. Жалилов О. XIX-ХХ аср бошларидаги қорақалпоқлар тарихига оид муҳим
ҳужжатлар. Тошкент 1977. 
20. Жданко Т.А. Очерки исторической этнографии каракалпаков. Ленинград.
1950. 
21. Иванов П. Архив хивинских: ханов. Ленинград, 1940, 289 с. 
22. Иванов   П.   Очерки   истории   каракалпаков//Материалы   по   истории
каракалпаков. Москва-Ленинград, 1935, с.9-89 
23. История народов Узбекистана. Ташкент:Фан, 1993, т.2 
24. История Каракалпакской АССР с древнейших времен до наших дней. 
Ташкент:Фан, 1986, 330 с. 
25. История Каракалпакской АССР в 2-х томах. Ташкент: Фан, 1974 
26. История Хорезма с древнейших времен до наших дней. Ташкент: Фан, 
1976, 450 с. 
27.Йўлдошев М.Ю. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Т.,
1959. 
28.Йўлдошев   М.Ю.   Материалы   по   истории   каракалпаков//   Общественные
науки в Ўзбекистана 1965 № 1. 
29. Камалов   С.К.   Завоевание   каракалпаков   хивинскими   ханами   в   конце
ХVIII- начале XIX вв. Нукус:Госиздат, 1959, 120 с.  
30. Камалов С.К .  Каракалпаки в ХVIII-XIX веках. Ташкент, 1968, 328 с. 
  85   31. Камалов   С.   К.   Социалъно-экономическое   и   политическое   положение
каракалпаков   в   ХVIII-XIX   веках.   Автореф,   дисс…   д.и.н.   Ташкент,   1967   32.
Камалов С.К. Новые данные о Кунградском восстании 1858-1859 гг. // 
Вестник ККФАН УзССР, 1965, №1, с.3-14 
33. Камалов   С.К.   1858-1859   жыллардағы   Қоңырат   к терилиси   хаққьндаӛ
//Әмиўдәрья, 1959, №8, 56-78 б. 
34. Камалов С.К. Вамбери қарақапақлар туўралы. Н кис, 1995, 34 с. 	
ӛ
35. Камалов   С.К,   УббиниязовЖ,   Кощанов   А.  Из   истории   взаимоотношений
каракалпаков   с   другими   народами   Средней   Азии   и   Казахстана   в   ХVII-начале
XX вв. Ташкент:Фан, 1988, 108 с. 
36. Қарақалпақстанның жаңа тарийхы. Қарақалпақстан ХIХ әсирдиң екинши
ярымынан ХХI әсирге шекем. Н кис: Қарақалпақстан, 2003. 	
ӛ
37. Кощанов   А.   Из   истории   аграрных   отношений   в   Хивинском   ханстве   в
конце XIX-начале ХХ вв // Автореф.канд,, дис., 1966. 
39. Маънавият юлдузлари. Тошкент. 1999 
40. Материалы по истории каракалпаков. - Москва-Ленинград, 1935. - 340 с. 
41. Материалы по истории туркмен и Туркмении. -Москва-Ленинград. 1938.
- 350 с. 
42. Материалы и исследования по этнографии каракалпаков. Под редакцией
Т.А. Жданко. Москва 1958 
43. Матни	
е�зов   М.   Хива   хонлигида   яшаган   халқлар   ва   уларнинг   хонлик
ижтимоий-си
е�сий   ҳа	е�тида   тутган   ўрни   ва   роли   (XIX   аср   -   XX   аср   бошлари).
2нашри. - Урганч, 2004. - 23 б. 
44. Матни	
е�зов М. Хоразм тарихи. - Урганч, 2005.  
45. Маҳмудов М. Хоразм тарихидан саҳифалар. - Урганч, 1998.  
46. Михалева Г.Узбекистан в ХVIII-первой половине XIX вв.Ташкент: Фан,
1991, 230 с. 
  86   47. Муниров   К.   Мунис,   Огахий   ва   Бае�нининг   тарихий   асарлари.   Тошкент,
1960, 172 б. 
48. Садыков   А.С.   Россия   и   Хива   в   конце   XIX   -   начале   XX   вв.   Ташкент:
Наука, 1972, 240 с.  
49. Садыков А С. Города Хивинского ханства в конце XIX - начале XX вв//  
Материалы   по   истории   и   археологии   Узбекистана.   Научные   труды
ТашГУТашкент, 1973. -Вып. 441.с.69-71 
50. Самойлович А.Н. Сокращенный перевод отрывков из хивинских хроник 
XIX в. о хивинско-каракалпакских отношениях //МИКК-Москва-Ленинград, 
1935. С. 135-150 
51. Тухтаметов Т.Г. Россия и Хива в конце ХIХ -  начале ХХ в. Ташкент, 1969 
52.Тлеумуратов М. Бердақтың шығармаларындағы тарийхый дереклер.-Н кис: 	
ӛ
Қарақалпақстан, 1968 
53. Толстов С.П. Города гузов. СЭ. 1947. №3 
54. Ўзбекистон тарихи. Тошкент 2000. 
55. Ўзбекистон тарихи. Тошкент 2003. 
56.Ўзбекистоннинг янги тарихи. Т.I, Тошкент 2000. 
57. XIX аср Хива давлат ҳужжатлари. II том, Т., 1960. 
58. Шалекенов   У.X.   К   вопросу   о   взаимоотношениях   казахских   племен   с
оседлым и полуоседлым населением Хорезма в ХVШ-XIX вв. Москва, 1964, 
240 с. 
59. Шалекенов У.X. Казахи низовьев Амударьи. Ташкент, 1966  
60. Шамамбетов   Б.,   Юсупов   О.   збекстан   ҳәм   Қарақалпақстан   халықлары	
Ӛ
тарийхы бойынша дереклер. Н кис, 1995, 96 б. 	
ӛ
  
 
 
  87

Xiva yilnomalaridagi qoraqalpoqlar xaqidagi ma’lumotlar 

Купить
  • Похожие документы

  • Sovet ittifoqida siyosiy mojarolar
  • O'rta asrlarda yer-suv munosabatlari
  • Koreya Choson XVIII- XIX asrlarda
  • Somoniylar davlati va oʻrta Osiyoda tutgan oʻrni
  • Abdullaxon II davrida Buxoro xonligi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha