Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 72.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Хўжалик фаолиятини таҳлил этишда қўлланиладиган усуллар ва таҳлил жараёнининг ўзига хослиги

Купить
Хўжалик фаолиятини таҳлил этишда қўлланиладиган усуллар ва таҳлил жараёнининг ўзига хослиги Хўжалик фаолияти таҳлили • Хўжалик фаолияти таҳлили фанининг услуби деганимизда хўжалик жараёнларининг ҳолати ва ривожланишини диалектика услубига ёндашган ҳолда ўрганишга айтилади. Бунга корхона ёки фирмаларнинг хўжалик фаолиятидаги имкониятларни топиш ва хўжаликнинг иш жараёнидаги самарадорлигини ошириш йўлларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқарувчи кучлар ва иқтисодий қонунларнинг таркибий қисмларини бўлиб кўриш воситасида эришилади. • Иқтисодий таҳлилда омил деганимизда у ёки бу хўжалик жараёнининг такомиллашиши учун зарур шароитлар ҳамда бу жараёнларнинг натижаларига таъсир этадиган сабаблар тушунилади. • Иқтисодий таҳлил саноат корхоналарининг бошқариш тизимида мухим ўринни эгаллайди. Қабул қилинган қарорларнинг самараси ва сифати таҳлилнинг ўз вақтида ҳамда тезкорлик билан ўтказилишига кўп жиҳатдан боғлиқ. • Хўжалик фаолияти таҳлили жараёнида аниқ ёндашувлар ва махсус усуллар ишлатилади. • Таҳлил ишини олиб боришда таҳлилчининг хисоботдаги хўжалик операцияларини мантиқан тиклаш ва бухгалтер ишини орқага қайтариш қобилиятига эга бўлиши муҳимдир. Бундан ташқари, таҳлилчи иқтисодий назария, бухгалтерия ҳисоби, иқтисод, молия, банк иши ва бошқа махсус фанлар ўртасидаги боғлиқликни билиши керак. Бутун ва қисман ўрганишда таҳлил ва синтез бирлиги тамойили ишлатилади. Таҳлил жараёнида бутунлик таркибий қисмларга бўлиб ўрганилади. Бироқ бунинг ўзи етарли эмас. Алоҳида натижалар олиниб, улар умумлаштирилиши зарур. Яъни таҳлил синтез билан тўлдирилиши керак. Корхона ва фирмаларнинг хўжалик фаолиятларини ўрганишда ва комплекс таҳлил қилишда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин: • Қўлланиладиган маълумотларни соддалаштириш ва қўшимча кўрсаткичларни ҳисоблаш усули, яъни каср сонларни яхлитлаш, катта қийматларни минг ва млн. сўмларда ифодалаш, мураккаб кўрсаткичларни соддалаштириш ёки уни тўлдирувчи қўшимча кўрсаткичлар ҳисоблаш; • Таҳлил қилинаётган кўрсаткичларни бир бири билан таққосланишини таъминлаш усули, яъни таққосланадиган кўрсаткичлар чоғиштириладиган бўлиши шарт, чунки яхлит ва миқдорий омиллар бирлиги ҳамда вақт даври мутаносиблиги таъмин этилиши лозим; • Ўртача кўрсаткичларни ҳисоблаш ва улардан фойдаланиш, яъни корхонада ишлаётган ишчиларнинг ўртача иш ҳақларини ҳисоблаш, цех бўйича ўртача меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш ва ҳ.к. Ўртача ўлчам арифметик кўрсаткичлар жамида салмоғи ҳар хил бўлган бир неча хилма-хил вариантларнинг ўртача кўрсаткичларини ҳисоблашда қўлланилади; • Вариация кўрсаткичларини ҳисоблаш ва улардан фойдаланиш. Вариация коэффициентларини ҳисоблашда нисбий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Масалан, корхона ишчилари томонидан ўтган ва ҳисобот йилларида ишлаб чиқариш нормаларини бажариш фоизлари 115 ни ташкил этган, яъни ўзгармаган. Шу кўрсаткичларга асосланган холда вариация коэффициентини ҳисобласак, у ўтган йили 12,84% ни, ҳисобот йилида эса 11% ни ташкил этган. Бу эса ўтган ва ҳисобот йилида корхонада ишчилар томонидан и № Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги Режа Ҳисобот Ўзгариш (+-) 1. Маҳсулот ҳажми минг сўм 2803,8 3155,2 +351,4 2. Ишчиларнинг ўртача рўйхатдаги сони киши 900 1000 +100 3. Бир йилда бир ишчи томонидан ишланган ўртача кунлар кун 301 290 -11 4. Бир кунда бир ишчи томонидан ишланган ўртача соатлар соат 6,9 6,8 -0,1 5. Бита ишчи томонидан ишланган ҳар бир соатга тўғри келадиган ўртача маҳсулот хажми сўм/ киши- соат 1,50 1,60 +0,1И қтисодий таҳлил Маҳсулот ҳажмини ўзгаришига кўрсаткичлар қуйидагича таъсир кўрсатади: Ўртача рўйхатдаги ишчилар сонини ошиши Ишлаб берилган йилдаги кунларнинг камайиши Иш кунининг ўртача давомийлигини камайиши Ўртача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошиши 3115,4-2803,8=+311,6 м.с. 3001,5-3115,4=-113,6 м.с. 2958-3001,5=-43,5 м.с. 3155,2-2958=+197,2 м.с. Умумий ўзгаришлар 3155,2-2803,8=+351,4 м.с. Демак, занжирсимон ўрнига қўйиш усули – ишнинг натижасига таъсир қилувчи бир неча омилларни аниқлаш учун қўлланилади. Чунки бунда омиллардан ҳар бири ўзгарувчан деб фараз қилинади.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha