Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришнинг замонавий шакл ва усуллари

Купить
Хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришнинг замонавий шакл ва усуллари РЕЖА:1A 6.1. Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун имтиёзлар Бугунги кунда хорижий инвестицияларни янада кенгроқ миқёсда жалб қилиш, хорижий инвесторларни ўз маблағларини мамлакатимиз иқтисодиёти учун сарфлашга қизиқтириш мақсадида қонун асосида улар учун имтиёзли молиявий шароитлар яратилган. Улар қуйидаги чизмада ўз ифодасини топган. Ўзбекистонда мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай инвестиция муҳитини яратиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш тадбирларини (жумладан, имтиёзларни бериш) амалга оширишда қуйидаги тамойилларга асосланилади: Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналарнинг бир маромда фаолият юритиши ва инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши учун меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан, 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Солиқ кодекси чет эл сармояларини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва тартибини белгилаб беради. Хорижий инвесторларнинг қонуний фаолиятлари орқали қилинган даромадлари хорижий валютада, чегараланмаган миқдорда чегарадан олиб ўтишлари давлат томонидан кафолатланади. Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш мақсадида инвесторларга бир қатор имтиёзлар (иқтисодий платформа) берилади. Хорижий инвестициялар билан ташкил этилган корхоналар (савдо, воситачилик, хом ашё етказиб берувчилардан ташқари) рўйхатдан ўтган кундан бошлаб: Ўзбекистон Республикасида а лоҳида соҳалар га имтиёзлар бериш кўзда тутилган. Унга кўра нефть ва газ конларини очиш ва қидириш ишларига хорижий компанияларни жалб қилган корхоналар ушбу ишларни амалга ошириш даврида барча солиқлардан, шунингдек ушбу ишларни амалга ошириш учун зарур ускуналарни импорт қилишда божлардан озод қилинади. 6.2.Қўшма корхоналарни ташкил этишда хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш Қўшма корхоналарнинг ташкил этилиши мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришни жадаллаштиради ва халқаро доирада мавқеи ортишига олиб келади. Қўшма корхоналарнинг аҳамиятли томони олинган фойдани тақсимлаш, сарфни қоплаш, корхона фаолиятини доимий равишда такомиллаштириб боришдадир.Тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири қўшма корхоналар ҳисобланади. Қўшма корхоналар ташкил этиш корхона ва ташкилотларнинг чет эллик шериклар билан алоқасини юксалтиради, мамлакат ҳудудида хорижлик тадбиркорликларга кенг шароит яратади, мамлакат ҳудудига хорижий инвестицияларини жалб этади. Хорижий инвесторлар билан қўшма корхоналар ташкил қилиш мамлакатимизга: Юқори техник савиядаги тайёр маҳсулотлар улуши оширилиши қуйидаги жиҳатларга боғлиқ: 6.3.Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармон мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон Республикасига жалб этилган тўғридан-тўғри инвестициялар (млн.АҚШ дол.)96,5 80,1 166,7 333,8 545,5 683,8 768,4 1258 2264 0 500 1000 1500 2000 2500 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 Тўғридан-тўғри киритилган инвестициялар 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови тўлашдан тўлашдан озод қилинади. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари қуйидагилар ҳисобланади:
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha