Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Хорижий инвестицияларни суғурталаш ва таваккалчилик

Купить
Хорижий инвестицияларни суғурталаш ва таваккалчилик РЕЖА:16 1. Ўзбекистон Республикасида суғурта бозорининг ривожланиши Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барча соҳаларида шу жумладан, суғурта соҳасида ҳам чуқур ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги 618-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2008 йил 21 майдаги 872-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари, суғурта, суғурта фаолияти ва суғурта назоратининг қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришнинг яққол мисолдир. Ялпи суғурта мукофотлари ҳажмининг ялпи миллий маҳсулотдаги улуши, суғурта бозори ривожланишини ифодаловчи асосий макроиқтисодий кўрсаткич ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич охирги йилларда 0,3% атрофидаги барқарорликка эришди, бу маҳаллий суғурталовчилар томонидан суғурта хизматларига бўлган тўловга қобил талабнинг тўлиқ қондирилганлигидан далолат беради. 2.Хорижий инвестицияларни суғурталаш Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштиришга катта эътибор қаратилиб, инвесторларга кўмаклашиш ва кафолатлар бериш учун уларга инвестиция, солиқ тизимида ва божхона тўловлари соҳаларида маълум имтиёзлар, шароитлар ва кафолатлар тизими шакллантирилди. Бундай тизимнинг таркибий қисми бўлган суғуртанинг шакллантирилиши хорижий инвесторларга сиёсий ва тижорат хатарларидан суғурта кафолатини тақдим этиш имкониятини яратди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан суғурта соҳасини ривожлантиришга катта эътибор берилиб, суғурта бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш амалга оширилмоқда. 2000 йиилнинг охирига келиб республикамизда 28 та суғурта ташкилоти фаолият кўрсатди. 2009 йилга келиб, улардан 25 таси фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 300 бўлинмаси, шу жумладан, чет эл суғурта бозори вакиллари иштирокида тузилган тўртта суғурта ва брокерлик компанияси иш олиб бормоқда. Хусусан, маҳсулот ва хизматлар бозорларида Ўзбекистон экспортчиларига суғурта ҳимоясини тақдим этиш мақсадида, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ташкил этилди. Бу суғурта компанияси миллий экспорт қилувчиларнинг иқгисодий манфаатларини чет элларда хорижий ҳамкорлар томонидан қабул қилинган контракт мажбуриятларининг бажарилишига тўсқинлик қилувчи сиёсий, тижорат ва тадбиркорлик хатарларидан суғуртавий ҳимоя қилишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига сармоя сарфлаётган хорижий ин Хулоса қилиб айтганда, республикамизда хорижий инвестицияларни, умуман, инвестиция фаолиятини суғурталаш механизми яратилди. Мавжуд механизмни янада такомиллаштириш, хорижий инвесторларга сифатли, арзон ва қулай суғурта хизматларини кўрсатиш миллий ва қўшма суғурта компанияларимизнинг асосий мақсадидир. Ушбу мақсадларни амалга ошириш ва жаҳон талабларига тўла жавоб бера оладиган суғурталаш тизимини яратиш учун: 3. Ў збекистон Республикасида халқаро кафолатларни қў ллаш масалалари Халқаро кафолатлар товарлар ва капиталлар ҳаракатини узлуксиз ва доимий ҳаракат килиниши таъминланишига хизмат қилади. Халқаро кафолатлар импорт қилувчиларни сифатсиз товарлар қабул қилишдан, экспорт қилувчиларни эса товарлар ҳақини ололмай қолиш хавфидан сақлайди. 4. Инвестицияларнинг таваккалчилик даражаси Молия соҳасида таваккалчиликлик деганда инвестицияларга мутлоқ ёхуд нисбий миқдордаги фойда кутилганидан анча кам бўлади, бошқача айтганда «таваккалчилик» атамаси кутилмаган натижа олиш имкониятини англатади. Қўйилма маблағларига фойдани мутлоқ ёхуд нисбий миқдорларининг ёйилиши қанчалик кенг бўлса таваккалчилик шунчалик катта бўлади ва аксинча. Якка инвестор энг кам таваккалчиликка эга бўлган давлат қимматли қоғозлардан тортиб энг юқори таваккалли товарларгача бўлган воситаларни кенг танлаш имкониятига эга. Паст таваккаллик инвестициялар муайян даромад олишни хавфсиз воситаси ҳисобланади. Аксинча, юкори таваккалли инвестициялар хавфли ҳисобланади.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha