Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 679.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Xudoyberdi To`xtaboyev

Купить
Худойберди Т ўхтабоев – романнавис www.arxiv.uz РЕЖА: • I. Кириш. • 1. Х. Тўхтабоевнинг хаёт йўли • 2. Х. Тўхтабоев ижоди • II. Асосий қисм. • 1. Адибнинг асарлари ҳақида • 2. “Сариқ девни миниб” романи • 3. “Қасоскорнинг олтин боши” – маънавий аҳлоқий асар • 4. “Беш болалик йигитча” асари ҳақида • 5. Адиб асарларини болалар ҳаётидаги ўрни • III . Хулоса www.arxiv.uz • Ўз аъмоли, шаклу-шамойили, мазмун-мундарижаси билан беғубор болаликни жумбоқлар оламига ўхшатиш мумкин. Хўрозларнинг нима учун тонггача қичқириши-ю, айрим қушларнинг қишда иссиқ ўлкаларга учиб кетишидан тортиб Ватан тупроғининг саждагоҳ каби муқаддаслиги-ю эзгулик билан ёвузлик ўртасидаги зиддиятнинг абадул-абад давом этиши билан боғлиқ бўлган барча муаммолар бу сеҳрли дунёнинг доимий сир- синоатидир. www.arxiv.uz • Худойберди Тўхтабоев Фарғона вилоятининг Катта Тағоб кишлоғида 1932 йил 17 декабрда туғилган. Отасидан жуда эрта етим қолган Худойберди бобоси эркабой ва бувиси Робиябибининг қўлида тарбия топди. • 1958 йилда бадиий ижодга кириб келган ижодкорнинг қисқа вақт орасида “Шошқалоқ”, “Ёш гвардия”, “Сир очилди”, “Сеҳрли қалпоқча” номли китоблари нашр юзини кўрди. • Ўтган йиллар давомида адибнинг “Омонбой ва Давронбой”, “Сариқ девни миниб”, “Сариқ девнинг ўлими”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Йиллар ва йўллар”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” каби романлари дунёга келди. • Севикли болалар ёзувчиси 1982 йилда “Ўзбекистонда хизмат курсатган маданият ходими”, 1991 йилда “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” каби унвонлар билан тақдирланг • Болаларни жумбоқлар оламига саёҳат қилдиришда ҳар бир ёзувчи ўзига хос ижодий йўлни танлайди. Ёзувчининг ижодий индивидуаллиги билан боғлиқ бу тушунчани ижодий услуб ибораси билан ифодалаш ўринлироқ бўлади. Бинобарин, Ҳ.Назир, Ҳ.Пўлатов, Ф.Мусажонов, Э.Раимов, С.Барноевлар ижодида реалистик услуб устуворлик қилса, фантастик услуб Х.Тўхтабоев, С.Анорбоев, Ҳ.Шайхов, А.Обиджон каби ёзувчилар ижодининг зийнати саналади. Уларнинг ичида ўзбек болалар насрининг таниқли устаси Худойберди Тўхтабоев асарлари алоҳида ажралиб туради. • Худойберди Тўхтабоевнинг номи қайноқ ва чексиз ижодий машаққатлар маҳсули бўлган қисса ва романлари орқали дунёнинг олис-олис бурчакларигача етиб борган. Жаҳоннинг жуда кўп тилларига таржима қилинган биргина «Сариқ девни миниб» романи ўзбек болалар адабиётинин • «1970 йили Москвада «Сеҳрли қалпоқча» асарим босилиб чиқди, – деб ёзади Худойберди Тўхтабоев. – 1971 йили Италиянинг Рим шаҳрида Жанни Родари «Бутун дунё болалар ёзувчиларининг форумини» ўтказган. Шу форумга Москавада «Детская литература» нашриётининг бўлим мудири кўргазмага қўйиш учун бошқа китоблар қаторида менинг китобимни ҳам олиб борган. • Форум очилаётган куни Жанни Родари «Унита» газетасида болаларга бағишланган саҳифа бериб, саҳифада қуйидаги сўзларни ёзган. «Менга танишиш ва таржимага тавсия этиш учун тақдим этилган ёзувчилар орасида Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» номли асари юморга бой бўлганлиги ва фантазияси бениҳоя кенг бўлганлиги сабабли маъқул бўлди. Ушбу юмор ва фантазиядан итальян болалари ҳам баҳра олсин, деб мен ушбу асардан бир боб таржима қилиб бе • Ҳаётнинг сермашаққат чиғириқларидан ўтган ёш Худойберди тақдирида диндор бувиси ҳам муҳим ўрин тутганини таъкидлаш жоиз. Бувининг кўнгилга таскин берувчи ҳикоят, эртаклари руҳида тарбия топган ёзувчи асарларида дев, сеҳргар, афсунгар, иблис, жодугар, жин сингари мажозий образларга кенг ўрин берилиши, «булутдек баланд», «билаклари – йўғон» – «биттаси чақалоқнинг белидек келади», «Наъра тортганида хонанинг шипи кўтарилаётгандек бўлади» сингари афсоналарга хос образли ибораларнинг ишлатилиши табиий. Ҳар қандай ёзувчининг характер яратиш маҳорати билан боғлиқ бу хусусиятни Х.Тўхтабоев асарларининг сюжет ва бадиий тилининг ўзига хослигини таъминлаган омиллардан бири дейиш мумкин. • Дарҳақиқат, Х.Тўхтабоев сермазмун ҳаёт ва ижод мактабида сабоқ олди. Ёзувчининг илк асарлари 50-йилларни • «Сариқ девни миниб», «Қасоскорнинг олтин боши», «Ширин қовунлар мамлакатида ёки сеҳргарлар жанги», «Беш болали йигитча» каби енгил юмор билан суғорилган саргузашт асарлари учинчи гуруҳни ташкил этади. Адабиёт тарихидан маълумки, ҳар қандай буюк ёзувчининг барча асарларини бир хил мезон билан ўлчаб бўлмайди. Бу гап бевосита Х.Тўхтабоев ижодига ҳам тегишлидир. • Дастлаб «Тошкент ҳақиқати», «Ўзбекистон овози», «Совет Ўзбекистони» газеталарида фельетончи мухбир сифатида қаламини чархлаган адибнинг илк асарларида ҳажвий руҳнинг устун бўлиши табиий эди. Бинобарин, «Ҳадик», «Махсус топшириқ», «Характеристика», «Тилхат», «Бевақт айтилган азон» сингари катталарга мўлжалланган ҳикоялари ва «Жонгинам, шартингни айт» қиссасида товламачилик, хотинбозлик, порахўрлик, эътиқодсизлик каби иллатла • Асар бош қаҳрамони Ҳошимжоннинг сеҳрли қалпоқча ёрдамида турли кўчаларга кириб чиқиши роман сюжети қурилишида муҳим ўрин тутади. Кичик китобхон ҳар нарсага қодир сеҳрли қалпоқча ёрдам берган тақдирда ҳам билим олмасдан, бирор касб-ҳунарнинг бошини тутмасдан, ҳаётда ўз ўрнини топиб, бахтли бўлолмаслигига ишонч ҳосил қилади. Бу эса «билим ол», «ҳунар ўрган» деган қуруқ панд-насиҳатдан минг чандон таъсирлироқдир. • «Сариқ девни миниб» асаримнинг жаҳон тилларига таржима қилинишига сабаб – 1971 йили Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон болалар ёзувчиларининг кенгашида Ж.Родарининг шу асар ҳақида айтган илиқ гаплари бўлган», – дейди адиб суҳбатларидан бирида. • Хўш, адибнинг номини машҳур қилган бу асарнинг сири нимада? • Нима учун роман айнан шундай номланган? • Шу ўринда, • Ундаги воқеалар бош қаҳрамон Ҳошимжон тили билан содда, аниқ, қолаверса, болаларча ўй-фикрлар орқали ҳикоя қилинади. Ҳошимжоннинг гап-сўзлари ва хатти-ҳаракатида болаларча тафаккур тарзининг сақланиши асар сюжетининг ютуғини таъминлашга хизмат қилган. Романнинг кенг китобхонлар оммасига манзурлигининг бош сабабларидан яна бири «сеҳрли қалпоқча»нинг иштирокидир. Ҳошимжон айнан сеҳрли қалпоқча воситасида бир-биридан ажойиб ва ғаройиб саргузаштларни бошдан кечиради. • Ҳошимжон шўх, ғайратли, ҳозиржавоб, зийрак, серфаҳм бола. Лекин шу билан бирга жиндек айёрлиги, лофчилиги, қўрқоқлиги, ёлғончилиги ҳам бор. Ерга урса кўкка сапчийдиган кичик қаҳрамон жўшқин орзуларга берилади, сеҳрли қалпоқча ёрдамида ўқимасдан туриб одам бўлиш мумкин деб ўйлайди. Ҳатто, бу борада мактаб директори О.Аз • Кези келганда шуни айтиш жоизки, болалар адабиётининг қон томири бўлган ҳаётбахш дидактикага ёзувчининг ўзига хос муносабати мавжуд. Жумладан, «Қизғанчиқ», «Шошқалоқ», «Ориф чолнинг ўриги», «Хатосини тушунган бола», «Ниҳоллар ноласи» ҳикояларида кичкинтойлар ҳаётидан олинган эътиборли бирон воқеа тасвиридан келиб чиқадиган табиий хулоса кўпроқ ўша воқеа туфайли ҳикоя қаҳрамони тушган ҳолат тарзида ҳавола қилинади. • «Қизғанчиқ» ҳикояси шу жиҳатдан ибратлидир. Асар қаҳрамони Шавкатжон бирор нарсани бировга бермайди. Ўзи шу ҳолатга тушганда ўртоқлари ҳеч нарсасини аяшмайди. Худди шу муносабат унинг қалбини ларзага келтиради, ҳаёт тарзини тубдан ўзгартириб юборади. www.arxiv.uz • Шавкатжон тимсолидаги қизғанчиқ боланинг қайта тарбияланиши ҳали оқ билан қорани ажрата олмайдиган кичик китобхонлар учун чинакам ибрат намунасидир. Ёзувчининг бу хилдаги қисса ва романлари ғоявий-бадиий, тарбиявий вазифа қаҳрамонлар бошдан кечирган саргузаштлар зиммасига юкланади. Характерлар такомилининг кўзгуси бўлган ҳар қандай саргузашт эса кишини бефарқ қолдирмайди. Зеро, «Сариқ девни миниб» романидаги Ҳошимжон, «Беш болали йигитча» романидаги Орифжон, «Ширин қовунлар мамлакати ёки сеҳргарлар жанги» романидаги Акром қовунчи. «Қасоскорнинг олтин боши» романидаги Намоз ботирлар тақдири билан боғлиқ саргузаштларни ҳис- ҳаяжонсиз ўқиб бўлмайди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Х.Тўхтабоев қаҳрамонларининг ҳар бири ўзига хос қиёфа ва гапириш манерасига эга бўлса-да, уларни адиб асарларидан асарларига сайқал топиб келган қувноқ ва ҳаётбахш юмор бирлаштириб турганини илғаш қийин эмас. «Ростини айтсам, – дейди Ҳошимжон, – ўзим ҳам унчалик ёмон бола эмасман. Ақлу ҳушим жойида, одобим ҳам чакки эмас, олтинчи синфнинг интизомли ўқувчилариданман. Бир хил, ҳалиги шўх болаларга ўхшаб, кун бўйи кўча чангитиб юрмайман. Яшириб нима қиламан, кўча чангитиб юргандан кўра командага бўлиниб олиб, тўп тепган ёки ҳолироқ жойга, масалан, ойинг ҳарчанд чақирса ҳам овози етмайдиган жойга бориб олиб чиллак ўйнаган минг марта яхши». www.arxiv.uz • «Белим сал букикроқ, – деб ўзини таништиради «Беш болали йигитча» романининг қаҳрамони Орифжон, – буни ўзим тан оламан, укаларимни кўтаравериб шунақанги бўлиб қолганман. Бўйим ҳам тенгқурларимга қараганда сал пастроқ, буни ҳам инкор қилмайман. Мен юқорига қараб ўсаман деганимда укаларим елкамга миниб олиб, пастга қараб босишаверган. Шунинг учун паканароқ бўлиб қолганман. Беш болали дейишларига ҳам, ростини айтсам унчалик жаҳлим чиқмайди. Нега десангиз, чиндан ҳам роппа-роса бешта укам бор. Бешовини ҳам ўзим катта қилганман, ойижоним тракторчи, уруш бошлангандан буён кечасию кундузи далада». • ХХ аср бошларида ўлка тарихига «Намоз ботир», «Намоз полвон» номлари билан чуқур из қолдирган Намоз Пиримқул ўғли /1865-1907/ тарихига доир «Қасоскорнинг олтин боши» романи ҳам адиб ижодида • Асар қаҳрамони Намоз ботир ижтимоий адолат тантанаси йўлида қақшатгич жангга отланади. Унинг қасос байроғига Алишер Навоий қаламига мансуб «илгимдан келгунча золим тиғин ушатиб, мазлум жароҳатиға интиҳом малҳамин қўйдум» ҳикмати ёзилган. • Намоз ботир «кўча-кўйда очу сарсон юрган етимлар ҳаққи, бойлар “бировлар” эшигида ишлаб ҳақини ололмай юрган чўрию қароллар ҳаққи, ҳокиму тўралар қамчисидан боши ёрилган аламзадалар ҳаққи, иззат-нафси топталган йўқсиллар ҳаққи, хўрликлар, камситишлар белини буккан мазлуму мазлумалар ҳаққи» курашга отланишини ўзининг шу ватанга фарзандлик бурчи деб билади. Намоз ботир «золимларнинг жазосини худо эмас, мазлумларнинг ўзи бериши керак» деб тушунади. www.arxiv.uz • ««Қасоскорнинг олтин боши», – деб ёзган эди профессор Озод Шарафиддинов, – жанр ва хусусиятларига кўра адабиётимизда янги ҳодисадир. Муаллиф асарнинг бошидан охиригача шу жанр талабларига қатъий риоя қилиб, сюжетининг пишиқ-пухта бўлишига, воқеаларнинг қизиқарли чиқишига интилади. Воқеалар ривожида кутилмаган бурилишлар, фавқулодда вазиятлар кўп. Қаҳрамонлар кўпинча иложсиз ҳолатларга тушиб қолади ва бундай вазиятлардан уддабуронлик билан қутулиб кетишади». • Адабий қаҳрамонларнинг ўта оғир вазиятларда ўзини тутиши, синовларни мардона енгиб ўтиб нурли манзилларга интилиши, эзгуликка садоқат тасвири орқали маънавий-ахлоқий жиҳатдан ҳаётий хулосаларга келиш Х.Тўхтабоев асарларини туташтириб турувчи муҳим нуқта саналади. www.arxiv.uz • ХХ аср бошларидаги тарихий шароит, халқнинг эркинликка бўлган интилиши «Қасоскорнинг олтин боши» романида Намоз ботир саргузаштлари қатига сингдирилган бўлса, иккинчи жаҳон урушининг халқ ҳаётида қолдирган асорати, таҳлика ва парокандалик «Беш болали йигитча» романи қаҳрамонлари Орифжон ва унинг укалари саргузаштларининг ҳаётий қувватига жон бағишлайди. • Кўринадики, Х.Тўхтабоев ижодий ютуғини бадиий сюжет яратиш борасидаги изланишларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бунга қўшимча тарзда ёзувчи асарларининг бадиий тили ва кулги яратиш маҳоратини ҳам тилга олиш мумкин. Ёзувчининг асарларидан асарларга кўчиб юрувчи ним табассум, ҳозиржавоблик, зукколик китобхон қалбига ҳам кўчади. Бу ҳамма ёзувчилар орзу қиладиган, аммо кўпчиликка насиб қилавермайдиган бадиий баркамоллик нишонасидир. w • Ўзбекистон халқ ёзувчиси Х.Тўхтабоевни асарларининг тарқалиши жуғрофиясига кўра жаҳонгашта адиб дейиш мумкин. Ўз асарлари билан неча авлод болаларининг меҳрини қозонган ёзувчи ҳозир айни ижодий куч-қувватга тўлган ёшда. Адиб қаламига мансуб ҳар бир ҳикоя, қисса ва романлар болаликнинг беғубор олами, халқ тарихи, тақдири билан боғлиқ муҳим муаммоларнинг бадиий ифодаси сифатида кичик китобхонлар тарбиясига хизмат қилмоқда. Уларда яратилган ўнлаб курашчан қаҳрамонлар болаларнинг севимли маслакдоши ва маслаҳатгўйига айланган. www.arxiv.uz Адабиётлар: • 1. И. Каримов – « Юксак маънавият енгилмас куч » Тошкент 2008 • 2 . Мамасоли Жумабоев – «Болалар адабиёти» Тошкент Ўқитувчи 1994 • 3. Мамасоли Жумабоев – « Ўзбек ва чет эл б олалар адабиёти» Дарслик Тошкент 2002 • 4. www.sharh.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha