Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 772.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Хуфёна иқтисодиётнинг келиб чиқиши сабаблари

Купить
 МАВЗУ:  Хуфёна иқтисодиётнинг келиб чиқиши сабаблари Режа 1. Хуфёна иқтисодиётнинг келиб чиқиши сабаблари 2. Хуфёна иқтисодиёт турларининг таснифи ва уни баҳолашга нисбатан ёндашувлар 3. Хуфёна бозор институционал тизим сифатида 4. Жаҳонда хуфёна иқтисодиёт ХУФЁНА ИҚТИСОДИЁТНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ САБАБЛАРИ  Хуфёналик – шахсларнинг кундалик фаолиятни ташкил қилишда мавжуд ҳуқуқ (қонун) нормаларидан фойдаланишдан бўйин товлаш ва ёзилмаган ҳуқуққа, яъни анъаналар ва урф-одатларда қайд этилган нормаларга ҳамда мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоялаш юзасидан келиб чиққан низоларни ҳал этишнинг ҳуқуқ доирасидан четга чиқувчи механизмларига мурожаат этишидан иборат  Иқтисодий фаолиятни хуфёна амалга ошириш, биринчи навбатда, қонун доирасидаги ҳаракат билан, яъни юқори трансакция харажатлари билан боғлиқ. Трансакция харажатларининг таснифига асосланган ҳолда, таъкидлаш лозимки, бунда асосан шартномани тузишдаги юқори харажатлар, мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоялаш харажатлари ва учинчи шахслардан ҳимоялаш харажатлари назарда тутилади. Де Сото ушбу харажатларни «қонунга бўйсуниш баҳоси», дея таърифлайди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:  - қонундан фойдаланиш харажатлари (юридик шахсни рўйхатга олиш, лицензия олиш, банкда ҳисобварақлар очиш, юридик манзилга эга бўлиш ва бошқа расмиятчиликларни бажариш харажатлари);  - қонун доирасида фаолиятни давом эттириш зарурати билан боғлиқ харажатлар (солиқларни тўлаш; меҳнат муносабатлари соҳасида қонун талабларини бажариш (иш кунининг узунлиги, энг кам иш ҳақи, ижтимоий кафолатлар); ошкора суд тизими доирасида низоларни ҳал этишда суд харажатларини тўлаш). Хуфёна иқтисодиёт турларининг таснифи ва уни баҳолашга нисбатан ёндашувлар  Турли қонунчилик меъёрларига амал қилинмаслик ҳолатларининг тез-тез учраб туриши хуфёна иқтисодиёт ўлчамининг индикатори бўлиб хизмат қилади. Бироқ, унинг миқдорий ўлчови вазифасини ҳал этишга киришишдан олдин хуфёна иқтисодиётнинг турли унсурларини таърифлаш лозим. Умуман олганда хуфёна иқтисодиёт – унда иқтисодий фаолият қонун доирасидан ташқарида амалга ошириладиган, яъни битимлар қонундан, хўжалик турмушининг ҳуқуқий меъёрлари ва расмий қоидаларидан фойдаланилмаган ҳолда амалга ошириладиган соҳа. Хуфёна иқтисодиёт бир нечта унсурдан таркиб топади.07 18 01 01 0705 19 19 21 19 14 2908 0E 0624 1B 25 13 1A 12 14 Хуфёна иқтисодиётнинг машҳур иқтисодчи Э.Файг томонидан таклиф этилган таснифи диққатга сазавордир . ҳар бир алоҳида хуфёна иқтисодиёт турининг тафсифи унинг вакиллари бузадиган институционал қоидалар тўплами билан белгиланади, яъни уларнинг фаолияти қоидалар ва нормаларнинг ўрнатилган тизими доирасидан ташқарига чиқади ёки уни четлаб ўтади ва, ўз навбатида, ўлчанмайди ва ижтимоий жиҳатдан ҳисобга олинмайди. У ёки бу ҳолатда қанақа қоидаларнинг бузилиши хуфёна иқтисодиёт турларини фарқлаш мезони ҳисобланади. Ушбу мезондан таснифлаш тизими учун асос сифатида фойдаланган ҳолда, Э.Файг хуфёна иқтисодий ҳаракатларнинг тўртта хилини ажратади: нолегал (махфий, яширинча), ҳисобга олинмаган, рўйхатга олинмаган ва норасмий иқтисодий фаолият.Файгнинг фикрига кўра03 Нолегал иқтисодиёт Нолегал иқтисодиёт тижоратнинг қонуний шакллари соҳасини белгилаб берувчи, юридик нормативларни бузувчи иқтисодий фаолият томонидан ишлаб топилган даромаднинг синоними сифатида иштирок этади010203 2908 0708 17 0908 1A 14 12051A Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт институционал жиҳатдан ўрнатилган, солиқ кодексида қайд этилган фискал қоидаларни четлаб ўтувчи ёки улардан бўйин товловчи иқтисодий фаолиятни ўз ичига олади 01  Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт ҳукумат статистика органларининг талабларига кўра белгиланган институционал қоидаларни четлаб ўтувчи иқтисодий фаолият туридан таркиб топган. Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт 04 361C 06 0C1C 1310 0F 101112 020C Норасмий иқтисодиёт  Норасмий иқтисодиёт жамият фойдасини ҳамда мулкчилик муносабатларини, лицензиялашни, меҳнат шартномаларини, молиявий кредитлаш ва ижтимоий суғурталаш муносабатларини тартибга солувчи қонунлар ва маъмурий қоидалар билан белгиланган ҳуқуқларни бузган ҳолда алоҳида харажатларни тежовчи иқтисодий фаолиятни ўз ичига олади. У норасмий фаолият юритувчи иқтисодий агентлар томонидан олинадиган даромадлар билан ўлчанади140415 02 3710 17 07 14 060D 0610 1B 17 0A 09 04 0E Хуфёна бозор институционал тизим сифатида  Хуфёна сектор билан боғлиқ энг катта хавф-хатар – бу бозор конституциясидан кескин фарқ қилувчи хатти-ҳаракатлар ва битимлар тузишнинг алоҳида меъёрлари шаклланишидир. Хуфёна меъёрларнинг асосида уларнинг амал қилиши ҳудудий жиҳатдан ва / ёки шахсларнинг маълум доираси томонидан чегараланган ижтимоий механизмлар ётади - қонунга бўйсуниш меъёрларининг мавжуд эмаслиги, меъёрларнинг ижтимоий мансублигидан қатъи назар барча иқтисодий субъектларга амал қилишига имкон бермайди.  Хуфёна меъёрларнинг ёзилмаган ва якка ҳол хусусияти туфайли хуфёна битимлар тузиш учун барчага мос келадиган ўйин қоидаларини ифодалаб бўлмаса-да, хуфёна иқтисодиёт «конституцияси»нинг асосий унсурларини аниқлаш мумкин.  Агар утилитаризм меъёрини оқилона ҳаракат меъёри тўлди Жаҳонда хуфёна иқтисодиёт  4. Жаҳонда хуфёна иқтисодиёт  Хуфёна иқтисодиёт иқтисодий тизимларнинг барча хилларига хос бўлиб, унинг кўламлари ривожланган мамлакатларда ҳам, ривожланаётган мамлакатларда ҳам ғоят кенг.  Хуфёна иқтисодиёт кўламларининг энг тез суръатлар билан ўсиши Греция, Италия, Швеция, Норвегия ва Германияда кузатилмоқда. Масалан, Германияда 2001 йилда хуфёна секторнинг ўсиши 3,5 фоизни, айни пайтда ЯИМнинг ўсиши эса 1 фоизни ташкил қилган. Жами хуфёна сектор ЯИМнинг 16,5 фоизини ташкил қилади.  Хуфёна сектор ривожланаётган мамлакатларда энг кенг кўламларга эга. Масалан, хуфёна сектор Нигерияда ЯИМнинг 76 фоизини, Тайландда 71 фоизини, Мисрда 68 фоизини, Боливияда 66 фоизини, Панамада 62 фоизини ташкил қилади.  Хуфёна сектор дастлабки беш йилда Озорбайжон ва Грузияда э Ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатлар учун хуфёна иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши динамикаси (ЯИМга нисбатан фоиз ҳисобида)* Мамлакатлар 1989 1990 1991 1992 1993 1994 1995 Озорбайжон 12,0 21.9 22,7 39,2 51,2 58,0 60,6 Беларусь 12,0 15,4 16,6 13,2 11,0 18,9 19,3 Болгария 22,8 25,1 23,9 25,0 29,9 29,1 36,2 Венгрия 27,0 28,0 32,9 30,6 28,5 27,7 29,0 Грузия 12,0 24,9 36,0 52,3 61,0 63,5 62,6 Қозоғистон 12,0 17,0 19,7 24,9 27,2 34,1 34,3 Латвия 12,0 12,8 19,0 34,3 31,0 34,2 35,3 Литва 12,0 11,3 21,8 39,2 31,7 28,7 2 1 , 6 Молдова 12,0 18,1 27,1 37,3 34,0 39,7 35,7 Польша 15,7 19,6 23,5 19,7 18,5 15,2 12,6 Россия 12,0 14,7 23,5 32,8 36,7 40,3 41,6 Руминия 22,3 13,7 15,7 18,0 16,4 17,4 19,1 Словакия 6,0 7,7 15,1 18,0 16,4 17,4 19,1 Ўзбекистон 12,0 11,4 7,8 11,7 10,1. 9,5 6,5 Украина 12,0 16,3 25 Хуфёна иқтисодиёт кўламларининг энг тез суръатлар билан ўсиши Греция, Италия, Швеция, Норвегия ва Германияда кузатилмоқда. Масалан, Германияда 2001 йилда хуфёна секторнинг ўсиши 3,5 фоизни, айни пайтда ЯИМнинг ўсиши эса 1 фоизни ташкил қилган. Жами хуфёна сектор ЯИМнинг 16,5 фоизини ташкил қилади. Хуфёна сектор дастлабки беш йилда Озорбайжон ва Грузияда энг кенг кўламларга эга бўлган – тегишлича ЯИМнинг 60,6 ва 62,6 фоизини ташкил қилди. Кейинги ўринларда Россия (41,6%), Болгария (36,2%), Молдова (35,7%), Латвия (35,7%) ва Қозоғистон (34,3%) туради. Ўзбекистонда эса ушбу кўрсаткич бошқа давлатларга нисбатан энг паст даражада бўлган. Хулоса  Иқтисодий субъект томонидан ўз бизнеси учун институционал муҳитни – ошкора ёки хуфёна – танлаш тўғрисидаги қарор биринчи ва иккинчи ҳолатларда битимларни амалга оширишда юзага келадиган трансакция харажатларини қиёслаш орқали белгиланади. Бошқача айтганда, қонунга бўйсуниш нормаси яна бир бор оқилона асосланади: шахс унинг талабини мутлақ императивнинг таъсири остида эмас (қонуний нарсаларнинг ҳаммаси яхши), балки қонунга амал қилишдан кутилаётган фойдалар туфайли бажаради. Қонунга ихтиёрий бўйсунишга ундовчи омиллар шахсда фақат, давлат иқтисодиётининг ошкора секторида трансакция харажатларини пасайтириш йўли билан унинг манфаатларини амалга оширишга қодир бўлган тақдирда, пайдо бўлади.  Иқтисодий соҳада хуфёна битимлар амалга ошириладиган ўйин қоидаларида, биринчи галда бозор к
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha