Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 79.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Хуршид Даврон шеъриятида поэтик образ ва шоир маҳорати

Купить
Хуршид Даврон шеъриятида поэтик образ ва шоир маҳорати Бакалавр даражасинини олиш учун ёзилган битирув малакавий иши Мундарижа Кириш ..................................................................................................3-8 I боб Янги ўзбек шеърияти 1. 70–йиллар шеъриятининг услубий манзараси ………………9-15 2. Янги эстетик идеалга садоқат ………………………………16-21 II боб ХХ аср ўзбек поэзиясидаги туб бурилиш 1. Хуршид Даврон шеъриятида поэтик образ ва унинг тадрижи ……………………………………………………………22-36 2. Жўшқин ва безовта қалб изланишлари ……………………37-49 III боб Маънавий-поэтик ворисийлик 1. Шоир шеъриятида тарихий шахслар образи талқини …………50-60 2. Хуршид Даврон ижодида лирик-услубий ўзига хосликлар ……………………………………………………………61-70 Хулоса ……………………………………………………………….71-77 Кириш Мавзунинг долзарблиги . Президентимиз таъкидлаганларидек, Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Бу ҳақиқат кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган. 1 Маълумки, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг тафаккури, турмуш тарзи, маънавий қарашлари ўз-ўзидан, бўш жойда шаклланиб қолмайди.Уларнинг вужудга келиши ва ривожланишида аниқ тарихий, табиий ва ижтимоий омиллар асос бўлишини ҳаммамиз яхши биламиз. Ана шундай муҳим омиллардан бири сўз санъати бўлган адабиётдир. Биз ҳаётимизни адабиётсиз, шоир ва ёзувчиларимизни асарларисиз тасаввур эта олмаймиз. Бу борада ўзбек адабиёти ўзининг шонли тарихига, бой маданий меросига эгадир.Мустақиллик шарофати туфайли ўзбек адабиёти ўзининг қадрини топди. Ўтмишда пок номларига қора бўёқлар чапланган мумтоз адабиётимизнинг йилларида ўзбек шеъриятига Азим Суюн, Шукур Қурбон, Икром Отамурод, Мирза Кенжабек, Тилак Жўра, Шавкат Раҳмон ва Хуршид Даврон каби ўтли нафас соҳиблари кириб келди. Улар орасида шоир, драматург, таржимон, тарихчи ва ёзувчи Хуршид Даврон алоҳида ажралиб туради. Ўзбекистон халқ шоири (1999), адабиёт соҳасида бериладиган Маҳмуд Қошғарий номидаги Халқаро мукофот (1989), Халқаро “Олтин қалам” мукофоти (2009), Озарбайжоннинг Микойил Мушфиқ мукофоти (2013) билан, “Дўстлик”ордени билан (1997) мукофотланган Хуршид Даврон Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фаолият кўрсатмоқда. “Қадрон қуёш”, “Тунги боғлар”, “Тўмариснинг кўзлари”, “Баҳордан бир кун олдин”, “Болаликнинг овози” каби шеърий китоблар муаллифи Хуршид Даврон шеърларида воқеликка янгича нигоҳ билан қаровчи, табиат, жамият ва кишилар ҳ асрорларидан воқиф этадиган сўзларни топиб айтади. Хўш,Хуршид Даврон шеъриятининг ўзига хослиги нимада? Биз ишимизда бу каби ва бошқа саволларга жавоб бериш учун қуйидаги вазифаларни бажаришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик: -70-80-йиллар ўзбек шеърияти, ундаги туб бурилишларни таҳлилга тортиш; -80-йиллар ўзбек шеъриятини юқори босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшган айрим шоирларнинг ижодига назар ташлаш; -Хуршид Даврон шеъриятининг ғоясини тўлиқ очиб бериш; -шоир шеърларида ифода воситаларининг ўзига хослигини ёритиш; -шоирнинг шеърий шаклларга юксак мезон билан ёндошганлигини мисоллар асосида батафсил шарҳлаш; -Хуршид Даврон шеъриятида образлар ва лирик қаҳрамон масалаларининг таҳлилига алоҳида эътибор қаратиш; -Хуршид Давроннинг марсияларини таҳлилга тортиш; -Хуршид Давроннинг тарихий мав енгилмас куч” каби асарлари, маънавият ва маърифат, миллий истиқлол мавзуидаги маърузалари биз учун назарий манба бўлиб хизмат қилди. Шунингдек,О.Шарафиддинов,А.Потебня,Н.Афоқова,У.Норматов, Р.Ходжаева, Й.Солижонов Б.Хализаев Н.Шукуров, Яшар Қосим, А.Ҳайитметов, Б.Жалилов, Ж.Жумабоева каби адабиётшунос олимларнинг асарларида ўртага ташланган фикр мулоҳазалари, Хуршид Даврон ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий мақолаларга эътибор қаратилди. Ишнинг илмий янгилиги ва илмий аҳамияти Янги ўзбек шеърияти, 60,70 ва 80 йиллар ўзбек шеъриятининг долзарб муаммолари, хусусан; Хуршид Даврон шеъриятининг ўзига хослиги, шоирнинг образ яратишдаги ўзига хос услуби, шоирнинг лирик қаҳрамонлар характерини яратиш борасидаги усуллари, шоир шеъриятининг ғоявий- бадиий хусусиятлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Биз б тарбия воситаси бўлиши учун-у таъсир кучига эга бўлиши керак. Таъсир кучи эса унинг ҳаёт моҳиятига нечоғлик чуқур кира олишга боғлиқ. Бунга эса поэзиядаги образлиликни ривожлантириш орқалигина эришилади. Хуллас, ҳар қандай шеър қофияси ва вазни, туроғи ва банди жойида бўлгани билан поэзия бўлавермайди. Чинакам поэзия билан назмбозликни бир- биридан фарқ қилиш керак. Поэзия-истеъдоддан бошланади. Истеъдод эса ҳаётнинг ҳеч ким кўрмаган томонларини кўра олиш,у орқали воқеликнинг муҳим томонларини ифодалай олиш, даврнинг катта муаммоларини кўтариб чиқа олиш қобилиятидир. Поэзиядаги образлилик-фикрий теранлик билан, ҳаётга янгича муносабатлар билан шу муносабатни эҳтиросли шаклда айтиш билан чамбарчас боғлиқ нарса. 1 Бу ҳодисани янги ўзбек шеърияти мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Янги ўзбек шеър Шеъриятимизда бир-бирини такрорламайдиган турли услубий йўналишлар айни шу даврда куртак ёза бошлади. Эркин Воҳидовнинг, Абдулла Ориповнинг, Рауф Парфининг шеърий йўллари ўша даврнинг энг тароватли ва жозибадор услубий ҳодисалари эди. Олтмишинчи йилларнинг иккинчи ярмида ўзларининг илк тўпламларини эълон қилган, бирин-кетин поэзия оламига кириб келган Жамол Камол, Омон Матжон, Маъруф Жалил, Чўлпон Эргаш, Муҳаммад Али, Миразиз Аъзам каби қаламкашларнинг дастлабки адабий изланишлари билан янгича шеърий тафаккур тарихини бошлаб берган поэтик кўтарилишнинг илк босқичи ниҳояланди. Янги лириканинг услубий қиёфаси муайян даражада яхлитлик ва тугаллик касб этади. Поэзиянинг ифодавий-услубий ранг-барангликка, поэтик инъикос усулларининг ҳар хиллигига интилиш эҳтироси, айтиш мумкинки, етмишинчи йилл даврдаги эътироз ва айбситишлардан, янги лириклар шаънига ёғдирилган дашномлардан баъзиларига бу кун ҳам қўшилиб бўлмайди. Турғунлик йилларидаги туҳмат ва бўҳтонлардан энг хавфлиси поэзиямиздаги янги оқим намоёндаларини маккорлик билан Ватанга, умуман халққа, умуман миллатга душманликда, қарши курашда айблашар эди. Янги лириклар улкан ва бесўнақай мамлакатнинг шахсга сиғиниш ва турғунлик йилларидаги ғайримиллий, халқимиз манфаатларига қарши, ҳақиқий демократия ва ижтимоий адолат принциплари билан бир орага сиғмаган мустамлакачи ички ва ташқи сиёсатга қарши эдилар. Улар ҳақиқат ва адолатнинг қўпол равишда бузилишига, тарихимизнинг аёвсиз сохталаштирилишига, милий-маънавий қадриятларимизнинг оёқ ости қилинишига-умуман мустабид тузумга, маъмурий ва мажбурий режимга қарши эдилар. Умуман, барча шеъриятида эса серқатлам ва серқирра истиораларга, мураккаб рамзлар билан бирга сюжет-рамзлар, мавзу-рамзлар ҳам анча кенг қўллана бошлади. Бу жиҳат, масалан, тарихий ва ўтмиш мавзуларидаги шеърларда, бошқа мамлакатлар ва халқлар ҳаётига бағишланган, сафар-саёҳат таассуротлари асосида ёзилган поэтик намуналарда кузатилади. Эркин Воҳидов, Омон Матжон, Миразиз Аъзам, Чўлпон Эргаш, Жамол Камол, Муҳаммад Али каби шоирларимизнинг, айниқса, 70-йиллар ижодида мавзу-рамзларга мурожаати муҳим ўрин тутади. Абдулла Ориповнинг “Темир одам” шеъридаги қуйидаги исёнкор сатрлар ўша йиллар маҳсулидир. Балки темирлар ҳам йиғлайди чиндан, Бу-чи йиғлаёлмас, айланган тошга! Кимдир у ? Кимдир у ? Кимдир у ? Балки у менман?! Балки у сиздирсиз? Балки у бошқа... Ҳаётнинг поёнсиз уммони ичра Бор шундай ғариблар-тем сифатида ўлмаганлигини,ухламаганлиги,ўз тарихини яратишда давом этаётганлиги,миллий озодлик йўлида кураш ҳеч қачон тўхтамаганлиги, йигирманчи аср бошида миллий озодлик, мустақиллик учун курашган маърифатпарварларнинг иши йўқ бўлиб кетмаганлигини намоён қилди. “Ўзбегим” халқни ўзига янги нуқтаи назар билан қарашни ўргатди. Бир пайтлар халқ “Ўтган кунлар” ва “Меҳробдан чаён” романлари билан қандай туташган бўлса, олтмишинчи йилларнинг охирида, ундан кейинги, бу асарнинг одамлар ичига юриши бошланган чоғда “Ўзбегим” билан ўзбек халқи шундай туташди.Асар бутун бир халқнинг дардига дармон бўлди. Лутфий ва Навоийдан сўнг шунча асрлар ўтиб“Ўзбегим”сўзига Эркин Воҳидов тамомила янгича урғу бағишлади. Уни тушунчага-миллий ҳодисани англатадиган салмоқли тарихий–ижтимоий тушунчага айлантирди. Тушунча шоирларининг, асосан, ўйлаймизки,даврнинг ва янги лириканинг ўзаро муносабати хусусида ўз-ўзидан муайян тасаввур беради. Етмишинчи йилларнинг ўрталарига келиб,янги лириклар сафларига дарз кетаётган ва янги эстетик идеалдан чекиниш кучайиб бораётган бир пайтда, ўзбек шеъриятида навбатдаги авлоднинг ўктам овози эшитила бошлади. Бу авлоднинг поэзиямиз тарихидаги хизматлари ва ўрни адабий танқид томонидан ҳозирча етарли даражада умумийлаштирилгани йўқ. Бироқ шу нарса аниқки, шеъриятимизга ўша йилларда дадил кириб келган ёш бўғин янги эстетик идеалнинг мустаҳкамланишида,миллий бадиий тафаккурни турғунлик ва маънавий инқироз таҳдидан қутқаришда, шубҳасизки,ижобий роль ўйнайди. Бирин-кетин ўзларининг илк тўпламларини эълон қилган Муҳаммад Раҳмон, Азим Суюн, Усмон Азим, Йўлдош Эшбек, Шавкат Раҳмон Худди ўша таҳликали йилларда Хуршид Даврон ҳам ўзининг янгича эстетик идеалга садоқат руҳидаги бир қатор шеърларини ёзди. Хуршид Даврон “Бу одамлар ҳасратга тўлиб” шеърида халқ ва миллат дардини қаламга олди.Эркка,нурга ташна халқнинг қай аҳволда яшаётганлигин очиқ-ошкора кўрсатиб берди. Бу одамлар ҳасратга тўлиб, Қандай ўйни суриб борурлар? -тонгни олиб келмоқчи бўлиб, Тун қўйнида юриб борурлар... 1 Бу шеър 1986 йилда ёзилган. Шоир ўша йиллардаёқ ҳақ-ҳуқуқидан, қадриятларидан, маънавиятидан мосуво этилган, тарихи турли ёлғону, иғволар, қора бўёқлар билан бузиб-бежаб ташланган халқнинг қора тун қўйнидан ёруғликка-тонгга нур сари интилишни кўрсатиб берди: Бу одамлар юраги куйиб, Қай манзилни кўзлаб борурлар? -Улар осон йўлларни қўйиб, “Халқим”-дея бўзлаб борурлар... 2 80-йилларда бундай руҳ Уни ютди бирдан зулматнинг қаъри, Пичирлаб қолдилар:“Замон бешафқат!” 1 2 Қатағон даврида бундай ҳолатлар кун ора, ҳатто кунига бир неча марта такрорлаб турилгани сир эмас.Қатағон туфайли не-не истеъдодлар бевақт сўнди, юзлаб болалар етим қолди, минглаб аёллар бева қолди. Сурбет ва шафқатсиз ҳукмрон ҳукумат дунёнинг энг гўзал хилқати бўлган аёл зотининг қўлига кишан солишдай қабиҳ ва жирканч ишдан ор қилмади.Шунинг учун ҳам Хуршид Даврон ўз шеърида қатағон даҳшатларини ишонарли қилиб тасвирлади: Хотини қорнида боласи қолди. Кўзлари кўр бўлиб онаси қолди. Уни олиб кетди темир бир қафас- Бир одам дунёдан изсиз йўқолди 1 . 70-йиллар шоирлари–ХХ аср ўзбек поэзияси тарихидаги бешинчи авлод вакиллари ижодида олтмишинчи йилларнинг жўшқин ва безовта услуб изланишларининг изчил давом эттирилгани ҳа Боб бўйича хулосалар. Ишнинг 1-бобида ХХ-асрнинг 70-йиллар шеърияти ва мазкур давр адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, тарихга мурожаатнинг кучайиш омиллари, шоир шеъриятининг ғоявий-эстетик олами, ўзига хослиги ,образлар орқали очиб берилган. II боб.ХХ аср ўзбек шеъриятидаги туб бурилиш 1.Хуршид Даврон шеъриятида поэтик образ ва унинг тадрижи Хуршид Даврон лирик шоир, носир, таржимон, тарихчи сифатида ХХ аср ўзбек шеърияида ўзига хос ўрин эгаллайди. Унинг шеърларида ҳурфикрлилик, ошкоралик нафаси уфуриб туради. Шоир кўзи билан ҳаётга, оламга нигоҳ ташласангиз,гўё ҳайратлар гирдобига тушасиз,дунё сирга, сеҳрга тўлади, ҳар бир нарса, ҳодиса ўзига хос маъно касб этади, мавҳум тушунчалар моддий тусга киради, она табиатга ўзингизни жондан ҳис этасиз, жимжитлик суронини эшитиб турасиз,ялпизлар Бадиий адабиётда образнинг тутган ўрни жуда муҳим ҳисобланади. Образга юкланган вазифасига қараб,санъат асарининг салмоғини чамалаш мумкин. Шоир ижод йўлида маълум бир юқори даражаларга эришгандан сўнг,у дунёни шунчаки эмоционал-эмперик тарзда қабул қилиш билан қаноатланмайди, балки асосий бадиий ғояларини образлар зиммасига юклай бошлайди.Шунга кўра ҳар фандай шоир меросини сувдан кўтариб кўрганимизда,элакда гўзал поэтик санъатлардан ҳам олдин кўзга"ярқ"этиб ташланадиган нарса бу образдир. Сирасини айтганда,яратган образларнинг салмоғи,характери ва яна шунинг каби кўплаб хусусиятларини чамалаш асносида ижодкорнинг дунёни бадиий-эстетик идрок қилиш табиатини тушуниш мумкин.Ушбу хусусиятларни баҳолаш натижасида эса шоирнинг адабиётдаги ўрни,ижодининг моҳияти,янгилиги ва ўзига хослиг келди.Кейинроққа назар ташлаймиз:Ойбекнинг “Наъматак” шеъридаги наъматак образи ёки А.Ориповнинг“Тилла балиқча”сидаги балиқча образларининг ижтимоий моҳиятини кузатиб кўрайлик.Наъматак-тоғнинг чўнг елкасидаги асрий тошнинг бағрини ёриб чиққан ўсимлик-феруза осмоннинг қўйнида ҳилпираб турган бир туп гиёҳ–образга Ойбек ортган бадиий юкнинг салмоғи ўқувчининг эстетик дунёсига олам-олам завқ бағишлайди.Албатта,шеърда кўплаб хил маъно қатламлари мавжуд.Лекин шулардан бири ва ғоят очиқ-ойдин кўриниб тургани наъматак бу инсон образи.У ўз даврининг машаққатлари ва тазийқларига қарамай,дунёга бир даста оппоқ гул тутиб тура олган гўзал ва ҳассос қалбли шоирнинг образи. А. Ориповнинг “Тилла балиқча” шеърида ҳам бутун умри торгина ҳовузда ўтган ва дунёни шу биқиқ сувдангина иборат деб билган балиқча о Бўлиниб боряпман минг бор бўлакка, Хотирам йўқликка қоришиб кетди. Селдай оқиб кетди кўксимдан юрак, Фақат ҳаёл тошдай қотди бошимда. Чинорнинг тагида бўлиниб ётибман, Шунда бир сўз баргдай лабимга кўнар: “Ватан”дейман,такрор айтаман“Ватан”... Бирлаша бошлайди юрак,акл,тан... Демак,60-йилларнинг ўрталаригача давом этган маънавий турғунликдан сўнг ўзбек шеъриятида янги саҳифа очилди.70-йилларда шеърият майдонига кириб келган поэтик образ аввалгилардан яққол ажралиб туради.У ўз ватанини,ўз она тилини,ўз мунис халқини,унинг қадриятларини жон-дилидан севишини айтишдан чўчимайдиган қаҳрамон эди.У ўз нигоҳини инсон кўнглини куйлашга, унинг дардларини тараннум этишни шеъриятнинг бош аъмоли деб билди. ХХ-асрнинг 70 ва 80-йилларда эса шеъриятда яна бир образ-адолатпарвар ва ватанпарвар образи майдо 80-йилларда ўзининг бадиий камолатига эришган Хуршид Даврон лирика янги ўзбек шеъриятининг энг яхши намуналаридан бири сифатида муҳим аҳамият касб этади. Хуршид Даврон инсон, унинг юксак маънавий бойлиги ва гўзаллигини шоирона санъат билан куйлади. Бундай олийжаноб туйғулар Хуршид Даврон лирикасида шоирнинг шахсий кечинмалари сифатида гавдаланади. Хуршид Даврон лирикаси шоирнинг бой ва гўзал ички дунёсни акс эттиради. Шоирнинг ҳаётга бўлган чексиз муҳаббати, унинг она-Ватанга ва оддий инсонга бўлган эзгу туйғулари Хуршид Даврон лирикасини сомон йўли каби ёритади. Ана шу мунаввар нур билан йўғирилган Хуршид Даврон лирикасида шоирнинг Ватан ҳақидаги шеърлари ўзига хос лирик туркумни ташкил этади. Шу ўринда бироз чекиниш қилишимизга тўғри келади. 80-йилларда ҳали Ватанимиз мустақилликка эришм Ватан,сенсан бағримга монанд, Бағрим каби мусаффо,ёруғ. Сен онамга ўхшайсан,Ватан, Онам каби табаррук,улуғ. Шундай ёруғ менинг Ватаним- “Мен севаман”сўзидек ёруғ” 1 деб ёзади. Хуршид Давроннинг қарамони ҳақиқий ватанпарвар образи.У Ватанини нондай ардоқлашига,буюк аждодлари билан фахрланишга, Ватанни асраб-авайлаб,Ватан учун жонини фидо қилишга тайёр.Чунки дунёда бундай улуғ,табаррук ва ёруғ гўша йўқ.Булар Хуршид Давроннинг собиқ иттифоқ даврида,турғунлик деб аталмиш ўша долғали йиларда ҳам эркин фикрли бўлганлигини,унинг эркни ва Ватанни қанчалар севганлигини исботлаб турибди. Хуршид Давроннинг 1980 йилда ёзилган “Мен сизни севаман..”деб бошланадиган бир шеъри бор. Шеър бир қарашда йигитнинг севимли маҳбубасига дил изҳоридай бўлиб туюлади. Боиси шоирнинг “ Мен сизни севаман ялпизлар атри, Капалакдай уйғонар ялпиз. Осмон уммон бўлиб туюлар, Ўтлар узра чопқилайди кўз. Қайрағочнинг гули–митти жом Жаранглайди–таралар атир. Тушларимга киради оқшом, Майсаларни қучоқлаб адир. Шамол елар эркин,қутуриб, Қурий бошлар томлар тўсини. Гуллаётган олчани кўриб, Деразалар очар кўксини Ёритганча то юрак ичин Сабза ўтлар шабнамга қонар. Ватанини соғинмоқ учун, Ер остида жангчи уйғонар. 1 “Эриб кетар хира туманлар”.Энг аввало сарлавҳадаги тагмаънога эътибор қаратайлик. Одатда туман тушганда атрофни кўриш қийинлашади. Бироқ бу вақтинчалик.Чунки туман ҳеч қачон абадий эмас.Туман эриши билан атроф ёп-ёруғ бўлиб кетади. Ҳамма нарса ўз ўрнига тушади.Хуршид Даврон табиатнинг мана шу ҳодисасидан кутилмаган хулоса чиқаришга ҳаракат қилади. Демак,туманлар эриб кетгач ялпизлар уйғонади:шоир ялпизларнин бетакрор манзараларни сингдиришга ҳаракат қилади. Ўзи завқ олган, қалбини инжа туйғуларга тўлдириб, ҳаётини гул каби безаган манзаралар тасвирини ифодалаш, ишонарли ва ранго-ранг бўёқлар орқали чизиб бериш ҳадисини олган. Шунданми, шоир шеърларида баҳорий кайфият ва гўзаллик, гуллар атри, ялпизлар ҳиди уфуриб туради. Ям-яшил майсалар эпкинини туясиз. Ёмғирлар шивири, капалакларнинг қанот қоқишлари, шамолнинг шовқини эшитилгандай туюлади. Хуршид Давроннинг“Мовий рангли осмонга боқдим”шеъри ана шундай тароват ва фусункорлик касб этган сатрларга бой. Шоирнинг лирик қаҳрамони мовий рангли осмонга боқиб,қалби чексиз шодликка тўлади.Чексизликка боққанида“Зумрад дала меники бўлди” дея хитоб қилади.Китобхонни ҳам ўша бетакрор гўзал зумрад далалар томон чорлайди. Олтин куз ўз тароватини кўз-кўзлаёт да,унинг ҳар бир сатридан эрк,озодлик,ҳуррият нафаси уфуриб туради. Шеър бир қарашда шеърият ҳақида битилгандай. Икки оғиз шеърият ҳақида фикр юритишни лозим топдик.Атоқли адабиётшунос Озод Шарафуддинов ёзганларидек, назарий китобларда шеърни кўпинча ритмик жиҳатдан уюштирилган эмоционал нутқ деб аталади.Бу-тўғри.Аммо шуниси ҳам тўғрики,ҳар қандай шеър поэзия бўлавермайди.Агар поэзиянинг моҳияти вазн ва туроқлардан,қофия ва аллитерациялардангина иборат бўлгандагина,маълум бир маънони,маълум бир оҳангда ифодалашдан нарига ўтмаганда,дунёда шоирликдан осонроқ иш бўлмас эди.Агар шундай бўлса,ўртача саводи бор,эси бутун ҳар қандай одамни бир ҳафта ўқитиб,биноийдек шоир қилиш мумкин бўларди.Унга ҳатто чиройли ўхшатишлар,аниқ сифатлашлар,оргинал метафоралар топиш йўлини ҳам ўргатиб қўйса бўларди. “Эрк”сўзига қофия“қасос”. 2 Дарҳақиқат, шоирлик, шеър ёзиш бир қарашда қийин эмасдай туюлиши мумкин.Хуршид Даврон қалам тебратишнинг масъулиятини “Бироқ шеърнинг бир сатрини деб Қон тупурган тунлари Машраб” сатрларида аниқ ифодалаб беради. Шу билан бирга шоир лирик қаҳрамонни қўрқмас, жасур ва мард бўлишга даъват этиб “Қўрқоқ бўлсанг, қўрқоқ бўлар шеър,“Мардман” деб жар солмоғинг бекор”,дейди. Бинобарин,шоир эътироф этганидек: Она юртни куйламоқ учун, Худди шеърга бергандек юрак, Уни юртга бермоқ учун ҳам Мудом тайёр турмоғинг керак. Тўмарисдек аёл қўлларин Қадоқларин тиларкан кеч куз, Қоғоздаги шеърим йўллари Юрагимда қон қолдирган из 2 Хуршид Давроннинг исёнкор ва қатъий, шу билан бирга оташнафас сатрлари беихтиёр китобхонни сергаклантиради,ҳушёрликка чорлайди. Чунки шеър юрак қони билан ёзилганлигини ҳисобга олсак, шеър янада теран ва муҳим маъно касб этади. Истиқлолга етгунимизча не-не эр йигитлар, халқимизнинг асл фарзандлари Ватан озодлиги йўлида азиз жонларини фидо қилдилар. Она еримиз бағрига халқимиз ардоқлаган Жалолиддин Мангуберди, Муқанна, Спитамен, Дукчи Эшон каби азиз инсонларнинг муборак қонлари тўкилган. Шунинг учун ҳам шоир “Буғдой дони ердан симирган Эрк деб жангда тўкилган қонни” деб ёзади.Шоирнинг бундай руҳдаги шеърлари ёш авлод қалбида мустақиллигимизнинг қадрига етиш, истиқлол ғалабаларини мустаҳкамлашга интилишдай эзгу туйғуларни янада жўш урдиради,албатта. 2.Жўшқин ва безовта қалб изланишлари Хуршид Даврон ҳаётдаги воқеа–ҳодисаларни синчковлик билан кузатувчи ижодкор. Шоирнинг эътирофича, яшашнинг, табиат гўзалликларидан завқланишнинг ўзи олий бир ба етказмайди.Аксинча,бундай романтиклик улар қаламига мансуб бўлган поэтик асарларнинг эмоционал пафосини кучайтириш учун хизмат қилади. Хуршид Даврон рус поэзияси ва Шарқ адабиёти мумтоз вакилларининг бой ижодий меросини синчиклаб ўрганар экан,шоир уларда Навоий ва Фузулий,Ҳофиз,Пушкин ва Лермонтов поэзиясининг ёрқин намуналарини, уларда илгари сурилган мативларни кўради. Хуршид Даврон ўз ўтмишдошлари ижодида олға сурилган ижтимоий мативлар билангина қизиқмай уларнинг шоирлик санъатини,шеърий техникасини,улар поэзиясига мансуб бўлган юксак махорат сирларини ўрганади.Хуршид Даврон поэзияси учун характерли бўлган илиқ лиризм,бизнингча ана шу манбадан бошланади. Лиризм-Хуршид Даврон поэзиясининг муҳим фазилати.Хуршид Даврон учун лиризм лирик поэзиядаги асосий ва етакчи образ ҳисобланган лирик онгига унинг хусусий таассуротлари ва хаёллари сингари қуйилади. Шеърнинг лирик қаҳрамони китобхон кўз ўнгида намоён бўлади.Лирик қаҳрамон ва от образи шеърда баён этилган мулоҳазалар,олға сурилган мотивларни ўқувчига етказиш учун хизмат қилади. Эшик очилишини,айниқса,унинг тунда очилишини кўрганмисиз? Хуршид Даврон“Эшиклар тўсатдан бир қучоқ нурни”деб бошланувчи шеърида шу ҳолатни ифодалайди. Шоирнинг ҳаётдан,воқеликдан олган таассуротлари,унинг ақл-идрокида ўчмас из қолдирган жараён ва ҳис- туйғулар Хуршид Давроннинг кўз ўнгида конкрет образ сифатида намоён бўла боради. Шоир ўзининг ҳисларини, уни ҳаяжонлантирган катта ғояларни ана шу образ орқали ифодалайди. Бирор предметдан таъсирланиб,шу предмет туфайли вужудга келган турли мулоҳазаларни илгари суриш Хуршид Даврон лирикаси учун характ Зулмат каби золим,бетуйғу. Яна Моцарт,ва яна ўлим Такрорланар-ўнми,ўн учми... Актёр фақат сезар вужудда Совиётган қўлларин учин. 1 Шу тариқа шеърда ўлим манзарасини ижро этаётган актёрнинг жонли, ҳаётий ва том маъноси билан бойитилган образи гавдаланади. Шоирнинг нигоҳи ушбу ролдан сўнг увишган қўлларини қуёшда тоблаётган акёрга тушади.Яна бир поэтик картина вужудга келади: Сўнг равоқда бармоқларини Тоблар экан қуёшда бир-бир, Ўз-ўзига актёр шивирлар: “Қўрқинчлидир ўлмоқ бари бир...” 2 Шоир шу тариқа актёрларнинг машаққатли ҳаётини ишонарли лавҳаларда чизиб беради. Гап шундаки,шеърда актёрлик машаққати,унинг бирор образини акс эттириш учун минг тирилиб,минг ўлиши ҳақида фикр юритар экан,саҳна ҳаётининг залворли юкини, актёрнинг машаққатли репетиция жараёнларини ва унинг моҳиятини ўртага та Сени ютар кўҳна дарвоза. Шамол эса кўчада қолар, Қилт этмайди қанотлари тинч. Парча-парча бўлиб синади. У кўтариб югурган севинч. Ва лабдаги бўса ҳидидан Маст бўлганча чайқалиб беҳол, Қайрағочга кўксини босиб, Тўлиб-тўлиб йиғлайди шамол. 1 Хуршид Даврон шеърда шамолни бутунлай ўзгача йўсинда тасвирлайди, уни жонлантиради.“Ошиқ шамол”деб атайди.Шамол севикли маҳбуби ортидан эргашиб келади,унга унсиз ёлворади.Ҳатто майсалар ҳам шамолнинг дардига ҳамдард бўладилар.Севикли маҳбуба дарвозадан ичкарига кириб кетгач эса шамол кўчада қолади.У қанотларида кўтариб келган севинч эса парча-парча бўлиб синади.Албатта,бу ҳолатга чидай олмаган шамол энди нима қилиши керак?Шоир буни қуйидагича чиройли тасвирлайди: Қайроғочга кўксини босиб, Тўлиб-тўлиб йиғлайди шамол. Шоирнинг хаёлий манзарасининг тасвири Кейин эса уйланамиз Амалдорнинг қизига. 1 Ва шоир шеър сўнгида шундай хулосага келади: ...Бир кун ўлсак,устимизга Улкан тошни қўйишар Ва албатта ўша тошга Ақл сўзин ўйишар. 2 Албатта,бу сатрлар китобхонда кулги уйғотади ва уни мушоҳада қилишга ундайди. Болалик. Инсон умрининг энг гуллаган чоғи. Бетакрор туйғулар,орзулар мамлакати.Ўзининг болалигини,шодон ўтган онларини қўмсамаган,бир лаҳза бўлса-да болалик бағрига қайтишни истамаган одам топилмаса керак.Зеро, болалигим-пошшолигим деб бежиз айтмаганлар. Бу сеҳрли эртаклар қанотида парвоз қилишни болалик чоғимизда ўрганганмиз,турли кўнгилочар халқ ўйинларини ҳам болалигимизда ўйнаганмиз. Болаликни оппоқ отга,оқ кемага, хуллас,дунёда энг бебаҳо бўлган нарсаларга менгзайдилар. Барча шоирларни болалик ўзига мафтун этгани каби Хуршид Даврон ижод Дарёдек тинч оқа бошлади. 3 Шоир шу тариқа болаликдан кейинги умр тинч оқар дарё каби оқиб ўтишини тасвирлайди. Хуршид Даврон ижодида болалик мавзусида шеърларда шоирнинг болалик мавзусида ёзилган шеърларда шоирнинг болалик ва болалик билан боғлиқ хотиралари, лирик “мен”нинг сезимлари ўз ифодасини топган. Хуршид Даврон болалик ҳақида қалам тебратар экан, у ўзи синчковлик билан кузатган воқеа-ҳодисалар асосида чиройли манзаралар чизади,ҳеч ким айтмаган гапларни айтишга ҳаракат қилади,кутилмаган ўхшатиш, сифатлашлар ва жонлатиришлардан ўринли фойдаланади. Ҳар бир тасвирий воситаларни ўзининг мақсадини амалга ошириш учун хизмат қилдиришга йўналтиради. Бунинг учун тинмай изланади, сатрларга сайқал беради, сўзлар саралайди.Натижада бундай руҳда битилган шеърлар китобхон юрагига “жиз”этиб тегади Жийда гулин исладим Болалардай энтикиб, Болалигим эсладим Далаларга кўз тикиб. Ҳув,олис-олисларга Қуёшдай сингиб кетай, Бироқ ўтга кўмилиб Йиғлагим келса,нетай? Йиғлама,деб шивирлаб Юпата бошлар ажиб, Миттигина бойчечак Титроқ қўлларим тутиб... 1 Ҳа,болалик,ана шундай беғубор ва бетакрор. Афсонавий боғу-роғларга, ранго-ранг дунёлар-у турфа гулларга чулғанган гўшалари бор болаликнинг. Қанча кезсангиз ҳам зерикмайдиган бир-биридан чароғон кўчалари бор болаликнинг.Шунинг учун ҳам Хуршид Даврон шеърларида болалик мавзусига қайта-қайта мурожаат қилаверади. Ҳар гал болаликнинг энг оппоқ, ойдан-да,кундан-да гўзал фарахбахш онларининг,инжа туйғуларини қаламга олишдан сира чарчамайди. Тиллоларга бергусиз болалигини,унинг гўзал дунёсини ҳар бир шеърида ўзгача руҳда,ўзгача манзараларда кўради,уларни тасаввурида азим дарахтлар эртак сўзлаётгандай,қушлар эса ўз тилларида чуғурлашиб қўшиқ куйлаётгандай. Болалигимизда юлдуз учиши билан боғлиқ ривоятларни эшитганмиз. Бобо,момоларимиз юлдуз учса яна бир инсон ҳаётдан кўз юмди дейишарди. Шоирнинг лирик қаҳрамони ўша ривоятлар таассуротида яшаётгани учун юлдуз учса ҳамон қўрқади. У майсаларни топтамайди. Чунки майсаларининг дарахтларга айланиши ҳақидаги ривоятларга ҳали-ҳануз ишонади. Болалигида қўшнисининг итидан қўрққан бўлса бу одат ҳали ҳам уни тарк этмаган.Одатда болалар эртак китоблардаги севимли эртаклари тугаб қолишидан қўрқишади. Шеърнинг лирик қаҳрамонида ҳам бу одат бўлган. Бугун эса лирик қаҳрамон улғайган. Энди унинг дунёқарашлари ҳам ўзгарган.Болалигида турли қўрқувлар,ҳислар ўрнини бошқалари эгаллаган. Энди унинг сезимлари ҳам бой ички кечинмаларини,орзу-ўйларини ифодалаб келади,уларнинг гўзал интилишлари ва пок туйғуларига сайқал беради.“Яна тинмай шитирлар ёмғир, яна дилда бир мунг титрайди”.Хуршид Даврон бундай табиат лавҳаларини чизар экан,унинг назари табиатдаги ноёб ҳодисаларга,ранго- ранг гулларга,қушларга,ойга тушади,юрагида севги ғунчаси уйғонган ошиқ, ҳижрондан зада қалблар,майсаларнинг яшиллиги шоир шеърларида ўз аксини топади.Китобхон шоир билан бирга ёмғирлар шивирини тинглайди, шамол қанотида парвоз қилади, қушларнинг хонишидан бир олам завқ олади, капалаклар қанотида олиб келган анвойи ифорлар бўйидан маст бўлади, оппоқ қор учқунлашидан завқланади. Хуллас,ана шу ранго-ранг образлар кенг ўрин эгалаган Хуршид Даврон шеъриятида қаҳрамонлар ҳам ўзига хос бир тарзда гавдаланади. Хуршид Даврон шеърларид Қўлимда бир қилич бор эрди, Ул қилич қонимга зор эди. Айро бўлдим ул қиличимдан, На бўлғайдур аҳволим энди? 1 Бундай композиция умумийликка асосланиб, поэтик образлар воситаси билан Спитамен характерининг турли томонлари,ўқувчи кўз ўнгида гавдалана бошлайди.Ўқувчи қулоғига қиличлар жаранги эшитилаётгандай туюлади. Шу билан бирга ўқувчиларда“Нега бу қилич қаҳрамоннинг қонига зор бўлади?” деган савол ҳам туғилади ва ўқувчи бу билангина кифояланмай қаҳрамоннинг“На бўлғайдур аҳволим энди?”деган саволларига қаҳрамон билан биргаликда жавоб излай бошлайди. Хуршид Даврон шеърияти учун характерли бўлган бундай тасвир шеърдаги воқеаларнинг реалистик оқимига ҳалал бермай,қаҳрамоннинг ички дунёсини очиш учун хизмат этади,мардлик,жасурлик,қаҳрамонлик ҳақидаги шеърнинг кўтаринки нафасини вужудга келтира Демак,Хуршид Даврон Спитамен образида истиқлолни орзу қилган,ватан озодлиги йўлида фидоийларча қаҳрамонлик кўрсатган авлоднинг маънавий гўзаллигини умумлаштиради.Шунинг учун ҳам Спитмаен образи буюк аждодларимизнинг ёрқин сиймосини гавдалантиради. Хуршид Давроннинг Спитамен образига мурожаат қилиши бежиз эмас.Боиси бугунги кунларимизга етиб келгунча халқимиз не-не кунларни бошидан кечирмади,не-не қурбонлар бермади. Неча-неча босқинчилар юртимизга бостириб киришди,халқимизнинг бойлигини талаб иродасини букмоқчи бўлишди.Бироқ булут ортида қуёш борлигини асло унутмаслик керак.Боиси булутлар тарқалиб,албатта қуёш чиқиб оламни ёритади. Халқимиз орасидан чиққан халқ қаҳрамонлари азиз жонларидан кечиб,бир томчи қони қолгунча душман билан курашдилар. Киндик қони тўкилган она заминни мардларча ҳимо Хуршид Даврон бугунни кеча орқали кўра оладиган ижодкор бўлгани учун ҳам кечаги кунни бугундай эъзозлайди.Шоир юртини ардоқловчи фарзанд сифатида билади:миллатнинг бугуни кечасидан,эртаси бугунидан айри бўлолмайди.Шу боис ҳар бир битигида озодлик учун омонсиз кураш руҳи ёлқинланиб туради.Шу туйғулар сабаб Хуршид Давроннинг Тўмарис,Спитамен ҳақидаги шеърлари яралди.Хуршид Давроннинг тарихий мавзуларни қаламга олиши ва тадқиқ этишда бир жиҳат бор.У ўтмишдаги воқеаларни эмас,балки биринчи навбатда,аждодларимизни ёвқувар,мардона ва танти руҳий оламини,маънавий дунёсини кўрсатишга ҳаракат қилади. Шунинг учун Хуршид Даврон қаламидан чиққан кечаги киши ҳиссиёти бугунги ва эртанги ўзбекка ҳам англашимли бўлаверади. Аждодлардан мерос гўзал инсоний туйғуларни тасвирлаш,улар ёрдамида бугуннинг одамин бел боғлаган адолатпарвар, ватанпарварлар образи эди. Буни Хуршид Давроннинг “Спитамен қўшиғи” шеърида кўришимиз мумкин. Бу шеър ўз юртини босқинчилардан мардларча ҳимоя қилган афсонавий саркарда, халқ қаҳрамони Спитамен тилидан айтилади. Бироқ ундаги дард муаллиф – шоирнинг ҳам ўз дарди, Ватан ва эрк, озодлик, ҳуррият ҳақидаги қарашлари. У фақат Спитаменга тегишли эмас. Шеърда Спитамен ва шоирнинг “мен”и бирлашиб, яхлит образни ташкил этади. Бу образ халқ қаҳрамони, миллатпарвар, ватанпарвар қаҳрамон тимсолидир. Қўлимда бир қилич бор эрди, Ул қилич қонимга зор эрди. Айро бўлди ул қилчимдан, На бўлғайдир аҳволим энди? Қўлимда бир қилич бор эрди, Тиғида ёв қони хор эрди. Айро бўлдим шу қиличимдан, На бўлғайдир аҳволим энди? Қўлимда бир қилич бор эрди, Уни менга берган ёр эрди. Айро бўлдим ш аҳамиятга эга. Уларнинг ҳар бирида у ёки бу муаллифнинг қарашлари акс этган. Хуршид Даврон ҳам "Шукур Бурхон ҳақида қўшиқ шеърида бу буюк санъаткор образини яратишда ўзига хос йўл тутган. Хуршид Даврон Шукур Бурхонов ҳақида жимжимадор ва баландпарвоз гаплар қилишдан, бақириқ-чақириқлардан тийилади. Фақат Шукур Бурхонов ҳаётда қандай бўлса, уни шундайлигича тасвирлайди.Хуршид Давроннинг тасаввурича, Шукур Бурхон энг истеъдодли санъаткор, унинг санъатининг қудрати беқиёс: Чўккан девор қаддин тиклайди, Шукур Бурхон чиққан саҳнага. Энди ундан кучли одам йўқ, Енгар ман-ман деган йигитни. 1 Шоир Шукур Бурхонни мана шундай сифатлашлар билан тасвирлайди, муболағадан ўринли фойдаланади. Шунинг учун ҳам китобхон Шукур Бурхон саҳнага чиққанда “Чўккан девор қаддин тиклайди” деган гапларга ишонади. Елкаларда тобут. Қорнинг ҳиди келар... 1 Энди шоир ўқувчи эътиборини марҳумнинг рафиқасига қаратади: Йўлнинг четидаги кўк кийган аёл, Чироғинг ўчдими, нуринг сўндими? Йўлнинг четидаги кўк кийган аёл, У асло қайтмади- Не қилдик энди? 2 Шоир шу тариқа мусаввир Бахтиёр Бобоевни йўқотиш оғир жудолик бўлганлигини тасвирлайди, унинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. Мотам маросими жараёнини эса қуйидагича чизади: Қор нафаси билан кечмоқда бу кун, Қорайиб туради кимнингдир қабри. Катталардек жиддий болалар бугун, Катталар йиғлашар болалар каби... 3 Мотам маросимининг оғир юки қор нафаси билан кечиши унинг залворини, қайғу ва аламини янада ошириб кўрсатади. Дарҳақиқат, мотам маросими куни болалар жиддий тортиб қолишади. “Катталар йиғлашар болалар каби... ” Боиси бугун энг яқин инсони бу дунёни тарк қалби ва табиат товланишларининг параллелизм, нозик кузатишлар ва теран фалсафий умумлашмалар учун катта имконият очди. Баҳор, гул, ялпизлар тимсолида шоир табиат ҳуснини, ҳаёт гўзаллгини, тинчлик– осойишталикни, халқ қувончини, умид-орзуларини кўради. Чунончи, шоирнинг “Зафар қирда” сарлавҳали шеърида шундай лавҳа бор: Зафар қирда саман отнинг Кокилини ой ўйнар. Ой нурлари сукунатни Чўмилтирар, яйратар Зафар қирда саман отни Кечага ҳадя этар. 1 Келтирилган парчадаги мисралар саман от образини ўқувчи кўз ўнгида тўлиқ гавдалантиради. Хуршид Даврон бир қатор шеърларида лирик қаҳрамоннинг маънавий дунёси қанчалар бойлигини кўрсатади. Табиат ва инсоннинг бирлиги, табиат ҳодисаларининг лирик қаҳрамон ҳис-туйғуларини тўлқинлантириши шеърларининг мисраларида ҳам янги-янги образли ифодалар орқали Хуршид Даврон шеърияти халққа яқинлиги, халқона оҳанглари билан алоҳида ажралиб туради. Шоир ўз шеърларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан, эртак, афсона, ривоят, мақол, нақл ва бошқа жанрлардан моҳирона фойдаланади. Булар шоирнинг миллий қадриятларимиз ва урф- одатларимизни қадрлашидан, уларга ҳурмат билан қарашидан далолат беради. Шоир шеъриятида халқимизнинг ардоқли фарзандларига, шоиру олимлар хотирасига битилган марсиялар ҳам учраши фикримизнинг далолатидир. “Марсия” атамаси арабча “риса” сўзидан олинган бўлиб, “йиғламоқ, ҳамдардлик” маъноларини англатади. Демак, марсиянинг луғавий маъноларидан бири ҳамдардликдир. Маълумки, марсия бирор шахснинг вафоти муносабати билан ёзилади. У “ғам-алам ва ҳасратни ифодалайдиган халқ оғзаки поэтик ва мусиқа ижодиётининг аза-мотам жанри” 1 га киради ёки вафот этган санани кўрсатадиган шифрли хронограмма- тарих албатта берилади. Бундай ўзига хос “чистон”арабча ҳарфларнинг сонларни англатадиган авбжад ҳисобига, айрим сўз-ибораларнинг кўп-маънолигига асосланади. Тарихда фақат сананинг ўзигина ифодаланмайди, унда бошқа маъно ҳам яширин бўлиши мумкин. Масалан, Мирзо Улуғбек қатл этилган санани англатадиган тарихда : “Улуғбек ҳикмат илмларининг денгизидир”, дейилган. Ҳазрат Навоиийнинг пири Комил Абдураҳмон Жомий вафотига бағишлаб ёзилган марсияси тарихда эса марҳум “Ҳақиқат қонининг гавҳари, маърифат дарёсининг дури” деб улуғланади. 1 Умуман олганда, марсияларнинг мазмун-моҳияти фақат йиғи-сиғини ёки ҳамдардликни ифодаламайди, унинг асосида ҳаёт ва инсон муаммоси ётади. Марсиялар ўқувчига ҳам, тингловчига ҳам эстетик таъсир кўрсатади, киши Мана шундай ажойиб инсон, буюк устоз Миртемир вафоти Хуршид Давронни сўнгсиз қайғуга солиши табиий эди, албатта. У Миртемир хотирасига бағишлаб ёзган шеърини қуйидаги махзун сатрлар билан бошлайди: Шаҳар узра ёғиларди қор, Туяр эдик муз нафасини. Узоқларда кезарди баҳор, Биз йўқотиб қуйганда сени. 1 Миртемир вафоти шунчалар оғир эдики, дафн маросимида иштирок этувчилар “муз нафасини” туярдилар. Бир кунда гўё дўстлари ҳам улғайиб қолгандай. “Куй оқарди ғам каби узун”. Дафн маросимидан қайтаётганларнинг эса қадди букчайиб қолгандай эди. Уларни “Эзар эди кўринмас тобут”. Ҳа, шогирдлар учун севимли устозларидан айрилиш нақадар оғир. Миртемир хотирасига бағишланган шеър Хуршид Давроннинг устозига бўлган чексиз ҳурмат-эҳтироми рамзи эди. Шеърда Хуршид Давроннинг устозга айтишга улгурмаган дил сў Шавкат Раҳмон! Шоир ҳаёти давомида ёниб яшайди, бир умр зулфиқор руҳнинг ёрқин манзилларига етиб бормоқ бўлди, бунга астойдил интилди. У руҳдаги на озодлик, ҳурлик бўлишини, руҳнинг фароғатсизлигидангина қаноат пайдо қилиниши мумкинлигини чуқур англаган, туйган шоир эди. Шавкат Раҳмон шеъриятига ҳеч қачон кўнгил эрмаги, руҳнинг инжиқликларини намоён этиш воситасигина деб қарамаган. Унинг учун шеърият ҳаёт-мамот масаласи эди. Шоирнинг зулфиқор руҳи бош уриб борадиган манзиллар асосан: кўнгил, миллат, ватан эди ва у булар ҳақида ёниб ёзарди. Шоир миллатни чинакам уйғотмоқни истаган эди. Шунинг учун ҳам : Борми эр йигитлар, Борми эр қизлар, Борми гул бағрингда жўмард нолалар, Борми бул тупроқда ўзлигин излаб, Осмону фалакка етган болалар. Бор бўлса, Аларга еткариб қўйинг, бир бошга бир ўлим д бири шоирнинг урушда ҳалок бўлган Нуриддин тоғасига бағишлаб ёзган шеъридир. Шеърда даҳшатли уруш фожеаси бор бўй-басти билан тасвирланади. Уруш туфайли не-не шаҳару қишлоқлар вайронага айланди, юзлаб болалар етим қолиб, минглаб аёлар бева бўлиб қолдилар. Элимизнинг сулув қизлари ҳали чимилдиқ кўрмаган севикли ёрларининг дийдорини қайта кўрмадилар. Хуршид Даврон бу ҳақда қуйидагиларни ёзади: Сизни севган у қиз тирикми? Қийнайдими муҳаббат расми? Тунлар унинг боши эгикми? Нуриддинми ўғлининг исми? Мана, шоир нима демоқчи бўлган ҳолат. Албатта уруш туфайли содир бўлган бундай фожеалар, уруш солган жароҳат ҳамон қалбларни ларзага солади. Шоир ёзган марсия ва бағишлов шеърлар кимнингдир қалбига тасалли берса, кимларнингдир дардини аритади. Хуршид Даврон томонидан чизилган лавҳалар катта мазмун пайдо қилишдаги маҳорати шеърлари таҳлили орқали кўрсатиб берилган. Шоирнинг миллий адабиётимиздаги ўрнини, ижодий қиёфасини белгилаган шеърларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари батафсил тадқиқ этилган. Хулоса Хуршид Давроннинг поэтик услуби янги ўзбек шеърияти майдонга келган 70-80 –йилларда ўзбек ва жаҳон поэзиясининг илғор анъаналари таъсирида шакллана борди. Шунинг учун Хуршид Даврон поэзиясининг ғоявий-бадиий хусусиятлари масаласига назар ташлаб ўтиш лозим бўлади. Маълумки, “янги ўзбек шеърияти” атамаси асосан 80-йилларнинг ўрталаридан эътиборан адабий танқидда қўлланила бошлади. Аслида эса миллий поэтик тафаккуримиз тарихидаги жиддий бурилиш ва янгиланиш 60-йилларга тааллуқли ҳодисадир. Бу бурилиш янги ўзбек лирикасининг тарихини бошлаб берди. 1965- 1975 йиллар мобайнида ўзига хос идро Хуршид Давроннинг дастлабки шеърлар тўплами – “Қадрдон қуёш” китоби 1979 йилда чоп этилган. Кейинчалик Хуршид Давроннинг “Шаҳардаги олма дарахти ” (1979), “Тунги боғлар” (1981), “Учиб бораман қушлар билан” (1983), “Тўмариснинг кўзлари” (1984), “Болаликнинг овози” (1986), “Қақнус”(1987), “Баҳордан бир кун олдин” (1997) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърларида воқеликка янгича нигоҳ билан қаровчи, табиат, жамият ва кишилар ҳаётида юз бераётган ўзгаришларни синчковлик билан кузатувчи, айни пайтда бокира ёшликка хос ҳайрат ҳиссини сақлаб қолган зукко шоир сифатида гавдаланади. Хуршид Даврон сўзга, ифода воситалари ва шеърий шаклларга юксак мезонлар асосида қарайди. Хуршид Даврон 90-йилларда шеъриятдан кўра насрий жанрларда самарали ижод қилди, у ўтмишда яшаган унутилмас тарихий сиймолар сифатида гавдаланади. Шоирнинг “Шундай яшил менинг Ватаним” шеъри бунга мисол бўла олади. Шундай яшил менинг Ватаним- Баҳорнинг илк баргидай яшил. Шундай гўзал менинг Ватаним- Ватаним гул атридек ёшдир ,- деб ёзади шоир. Агар бу шеърнинг Ватанимиз мустақилликка эришмаган 1976 йилда ёзилганлигини ҳисобга олсак, Хуршид Давроннинг нақадар катта жасоратга журъат этганлигини англаб олиш қийин эмас. Хуршид Даврон қўрқмасдан “Сен онамга ўхшайсан, Ватан, Онам каби табаррук, улуғ” дея ёзади. Шоирнинг “Мен сизни севаман...”, “Эриб кетар хира туманлар”, “Мовий рангли осмонга боқдим”, “Шеърият бу қийин иш эмас” каби бир қатор шеърларида Ватан, ватанга садоқат, эрк ва озодлик мавзулари қаламга олинади. Шоирнинг “Спитамен қўшиғи”, “Самарқанд хоккулари”, “Миртемир хотирасига”, “Рассом Шуҳрат Абдурасуловг ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни миллий қадриятларимиз, миллий урф- одатларимизга таянган ҳолда тасвирлайди. Воқеликни фалсафий - тарихий аспектда ёритиш, лирик қаҳрамон қиёфасини миллийлик руҳида тасвирлаш, воқеликни бадиий идрок қилиш ва акс эттиришда образлар дунёсидаги ўзига хосликларни илғаб олиш Хуршид Даврон поэзия услубининг бош белгиларидандир. Хуршид Давроннинг лирик қаҳрамонлари воқеа-ҳодисаларни ички таҳлилдан ўтказувчи, чуқур мушоҳадали ва ўйчан шахс. Чуқур ўй ва мушоҳада жараёнини акс эттирувчи тасвирлар ва фикрлар билан мавзуни ёритиш, поэтик мазмунни шакллантириш Хуршид Даврон ижодий услубининг муҳим хусусиятидир. Хуршид Давроннинг лирик қаҳрамонлари табиатга рўбаро келишади, табиат билан мулоқотга киришадилар, ялпизлар ўйидан, ям-яшил майсалар силкинишидан ҳузурланадилар, ёмғирл Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 1.Каримов.И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. - Т : 2.Т.1996. 2.Каримов.И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. - Т: 2т., 1996 3.Каримов.И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ .- Т: 1998. 4.Каримов.И.А. Юксак маънавият –енгилмас куч . –Т: Маънавият 2008 5. Орипов. A . Йиллар армони . - Т : 1987. 6. А.Навоий. Мезону-л-авзон. Мукаммал асарлар тўплами.16-жилд - Т : Фан., 2000 7. Афоқова Н. Жадид шеърияти поэтикаси . - Т : Фан. 2005 8. Шарафиддинов O. Замон. Қалб. Поэзия. –Т: 1962. 9. Шарафиддинов.O. Лирика ҳақида мушоҳадалар .- Т: 1956 10. Шарафиддинов.O. Поэма ва қаҳрамон . –Т:1958 11. Ғафуров.И. Лириканинг юраги. –Т: 1982 12.Мирзаев М. Уйғоқ туйғулар // “Шарқ юлдузи”,1984, 5-сон 13. Норматов У. Тафаккур ёғдуси. –Т: 2005 14. Солажонов Й. Шоир кўп, аммо шеърчи? Ё
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha