Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 61.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 18 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Хусусий капитал таркиби ва унинг таҳлили

Купить
“ Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси Хусусий капитал таркиби ва унинг таҳлили Маъруза режаси:  Хусусий капитални таҳлил этиш мазмуни ва вазифалари.  Хусусий капиталнинг таркибий тузилиши: устав фонди (устав капитали), қўшилган капитал, захира капитали ва тақсимланмаган фойда.  Хусусий капитал ва унинг ўзгаришини таҳлили.  Хусусий капиталнинг динамик таҳлили.  Соф активлар таҳлили. Хусусий капитал даромадлиги (рентабеллиги)нинг таҳлили.  Молиявий леверидж кўрсаткичларини таҳлили. Хусусий капиталнинг таркиби  Устав капитали;  Қўшилган капитал;  Резерв капитали;  Сотиб олинган ҳусусий акциялар;  Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар);  Мақсадли тушумлар;  Хусусий капитал — устав капитали, қўшилган, захира капиталидан, ҳамда тақсимланмаган фойдадан таркиб топади. Устав капитали  таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларнинг (пул ифодасида) йиғиндисидир. Устав капиталига ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра белгиланади ва ҳисобга олинади. Қўшилган капитал  акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини акс эттиради. Резерв капитали (фонди)  мол-мулкни қайта баҳолаш чоғида ҳосил бўладиган инфляция захираларини, шунингдек текинга олинган мол-мулк қийматини акс эттиради. Сотиб олинган ҳусусий акциялар  Кейинчалик қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олинган хусусий акцияларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштиришга хизмат қилади. Устав капиталига нисбатдан контр-пассив бўлиб, унинг миқдорини камайтиради. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли тушумлар, келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари  Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) - фойданинг жамғарилаётганини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав капиталига қўшилиши мумкин.  Мақсадли тушумлар – хўжалик юритиш субъектининг грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари, мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари, бошқа мақсадли тушумлари асосида шаклланади. Мақсадли тушумларни хўжалик юритиш субектларининг давлат (хусусий) капитали деб тан олинишининг шартлари  Мақсадли тушумлар - грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари, мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари, бошқа мақсадли тушумлардан иборат бўлиб, уларнинг давлат (хусусий) капитал деб тан олинишининг шартлари қуйидагилардан иборат:  маблағнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши;  маблағнинг жалб қилиниши билан боғлиқ харажатларнинг йўқлиги;  Белгиланган шартлар бажарилганда қайтариб берилмаслиги. Хусусий капитал таҳлилининг мақсади  хусусий капитални шакллантиришнинг асосий манбаларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлашдан иборат. Хусусий капитал таҳлилининг асосий вазифалари :  таҳлил учун зарур бўлган ахборотлар базасини (устав капиталини кўпайтириш, ундан фойдаланиш, тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган ахборотлар тўпламини) шакллантириш;  қонун ҳужжатлари ва хўжалик юритувчи субъектнинг уставида белгиланган нормаларига амал этилишини баҳолаш;  хусусий капитал ва унинг таркибий, динамик ўзгаришларига баҳо бериш;  хусусий капиталдан самарали фойдаланиш даражасини ўрганиш;  хусусий капитал самарадорлигини оширишнинг имкониятларини аниқлаш ва йўлга қўйиш. Хусусий капитал таркибий тузилишида қуйидаги кўрсаткичлар баҳоланади:  Устав капиталининг хусусий капитал таркибидаги салмоғи коэффициенти;  Тақсимланмаган фойда суммасининг хусусий капитал таркибидаги салмоғи коэффициенти: Устав капиталининг хусусий капитал таркибидаги салмоғи коэффициенти;  Кук = УК/ХК (ЎММ)  Бу ерда:  Кук – устав капиталининг ўз сармояси таркибидаги салмоғи;  УК – устав капитали;  ХК(ЎММ) – хусусий капитал (Ўз маблағлари манбаси).  Устав капиталининг ўз сармояси таркибидаги салмоғини ифода этади ва ушбу кўрсаткич хусусий капитал таркибида энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Тақсимланмаган фойда суммасининг хусусий капитал таркибидаги салмоғи коэффициенти:  Ктф = ТФ/ ХК (ЎММ)  Бу ерда:  Ктф – тақсимланмаган фойданинг хусусий капитал таркибидаги салмоғи коэффициенти;  ТФ – тақсимланмаган фойда.  Тақсимланмаган фойда суммасининг хусусий капитал таркибидаги салмоғини ифода этади.  Хусусий капиталнинг комплекс таҳлилида юқоридаги тартибда резерв капитали, қўшилган капитал ва ўз сармоясининг бошқа таркибий қисмлари бўйича ҳам салмоқ даражалари ва уларнинг ўзгаришларига баҳо берилади. Хусусий капиталнинг ўсиш даражаси:  Ў хк = ХКдо / ХКдб х 100%  Бу ерда:  ХКдо; ХКдб – давр боши ва охирига хусусий капитал. Хусусий капитал ва унинг ўзгариши таҳлили Кўрсаткичлар номи Устав капитали Қўшилган капитал Резерв капитали Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) Сотиб олинган хусусий акциялар Мақсадли тушумлар ва бошқалар Жами Йил бошидаги қолдиқ 614 384 - 5 737 851 507 694 - 885 865 7 745 794 Қимматли қоғозлар эмиссияси 213 818 - х х х х 213 818 Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш х х 2 383 571 х х х 2 383 571 Резерв капиталига ажратмалар х х - - х х - Жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари) х х х - х х - Текинга олинган мол- мулк х х х х х - Мақсадли фойдаланиш учун олинган маблағлар х х х х х - - Ҳисобланган дивидендлар х х х 284 293 х х -284 293 Хусусий капитал шаклланишининг бошқа манбалари - - - - - 65 341 65 341 Йил охиридаги қолдиқ 828 203 - 8 121 423 223 400 - 951 207 10 124 233 Хусу  Молиявий леверидж кўрсаткичи хусусий капиталнинг мажбуриятларга нисбати орқали баҳоланади.  Унинг натижасига қараб хўжалик субъектининг молиявий барқарорлиги ва рентабеллик даражасига баҳо бериш мумкин. Молиявий леверидж молиявий ричаг (дастак) деб ҳам номланади.  Унинг мазмунини ўз маблағлари манбаси билан қарз капитали ўртасидаги нисбатда хўжалик субъектининг фойдасига таъсир этиш даражасини баҳолаш ташкил этади. Шунингдек, хўжалик субъектининг истиқболдаги молиявий барқарорлигини таҳлил этиш ва башоратлашда ҳам ушбу боғлиқлик нисбатидан келиб чиқилади. Фойдаланиш самарадорлиги юзасидан молиявий левериджларнинг қуйидаги турлари аниқланади:  ижобий (фойда суммаси кредитлар, қарзлар юзасидан фоизлар тўловидан ортган ҳолларда);  нейтрал турлари (фойда суммаси кредитлар, қарз юзасидан фоиз тўловлари суммасигагина етган ҳолларда);  салбий (фойда суммаси кредитлар, қарз юзасидан фоиз тўловлари суммасига етмаган ҳолларда). Молиявий леверидж қуйидаги формула асосида аниқланади:  МЛ = ҚК / ХК  Бу ерда:  МЛ – молиявий леверидж;  ҚК – қарз капитали;  ХК – хусусий капитал.  Мазкур формула хўжалик субъектининг молиявий рискларини ҳам акс эттиради. Коэффициентнинг оптимал даражаси сифатида 0.5-0.8 даража қайд этилади. Хусусий капитал ва унинг динамикаси таҳлили Кўрсаткичлар Йил бошига қолдиқ Ўзгариши Йил охирига қолдиқ кўпайиш и кама- йиши Устав капитали 689659,4 689659,4 Қўшилган капитал Резерв капитали 2089724,9 275095,6 2364820,5 Сотиб олинган хусусий акциялар Тақсимланмаган фойда 527060 569603,1 1096663,1 Мақсадли тушумлар ЖАМИ 3306444,3 844698,7 4151143 E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha