Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги

Купить
ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги Режа: 1. ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намояндалари: Хилватий, Ибрат, Сўфизода, Доғий, Суҳайлий ҳаёти ва адабий мероси. 2. Адабий манбалар ва уларнинг ўрганилиш тарихи. 3. Ижодкорлар асарларининг мавзуий таснифи. 4. Шоирлар адабий меросининг жанр хусусиятлари. 5. ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намояндалари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари. 6. Янги давр адабиётига хос тамойиллар  “ Наманган қадимдан кўп-кўп истеъдод эгалари парвозига қанот берган илоҳий бир макондир. Бу кўҳна юртда туғилиб ижод қилган Маҳдуми Аъзам Косоний, Бобораҳим Машраб, Фазлий, Нодим Намангоний, Исҳоқхон Ибрат, Муҳам- мадшариф Сўфизода сингари шоир ва маърифатпарварлар номини халқимиз ҳурмат билан тилга олади”. Ш.М.Мирзиёев XX аср бошларида Наманган Наманган бугунги кунда ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчи- лиги намояндалари, хусусан, Хилватий, Ибрат, Сўфизода, Доғий ҳамда Суҳайлий адабий меросига оид манбалар,уларнинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни, ижодидаги анъана ва янгиланиш тамойилларини таҳлил этишдан иборат. Дарснинг мақсади Дарснинг вазифалари: 1- вазифа 2 - вазифа 3 - вазифа 4 - вазифа 5 - вазифаХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намояндалари ҳаёти ва адабий меросига оид манбаларнинг илмий қимматини белгилаш Мазкур адабий ҳаракат-чиликка доир манбалар, архив ва эсдалик материаллари, даврий нашрлардаги адабий мероси таҳлили асосида уларнинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрнини баҳолаш Адабий ҳаракатчилик намояндалари ижодида мумтоз шеърият анъаналари ва нова- торликнинг намоён бўлишидаги адабий- эстетик тамойиллар- ни ёритиш Ўрганилаётган шоирлар меросининг мавзу кўлами ва жанр хусусиятларини аниқлаш Адабий ҳаракатчи- ликнинг бошқа ада- бий муҳитлардан фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятла-ри ҳақида хулосалар чиқариш Хилватий, Ибрат, Сўфизода, Доғий ва Суҳайлий асарларининг жорий нашрлари, қўлёзма ва тошбосма баёзлари, шунингдек, вақтли матбуотдаги улар адабий меросига доир мақолалар танлаб олинди. ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намояндалари ижодидаги анъана ва янгиланиш, асарларининг мавзу кўлами ва жанр хусусиятлари, поэтикаси Тарихий- қиёсий, таснифлаш, социологик ва биографик таҳлил усул ларидан фойдаланилади.Дарснинг объекти Дарснинг предмети Дарсда фойдаланиладиг ан таҳлил методлари  Хилватий, Ибрат, Сўфизода, Доғий ва Суҳайлий ижодий фаолияти мисолида ХХ аср бошларида Наманганда адабий ҳаракатчилик юзага келишининг адабий-эстетик омиллари аниқланди, шоирларнинг бадиий ижоди ва ахлоқий қарашларидаги уйғунлик фидойилик, миллатпарварлик, курашчанлик хусусиятларида намоён бўлгани исботланди;  ишқий-ирфоний, ахлоқий-маърифий, ижтимоий-сиёсий мавзулардаги асарларда маърифий мазмун ва бадиий шакл уйғунлиги, аруз вазни, мумтоз қофия ҳамда бадиий санъатлар қўлланишида индивидуал услубнинг намоён бўлиши даражаси асосланди; Маърузада қуйидаги илмий янгиликлар тақдим этилади:  шоирлар ижодида мумтоз адабий анъаналар тадрижи, поэтик шакл ва поэтик мазмундаги янгиланиш тамойил- лари аниқланди;  Хилватий, Доғий ва Суҳайлий асарларининг ишқий, ахлоқий-таълимий, ижтимоий-сиёсий, ҳажвий характердаги мавзу кўлами ҳамда жанр хусусиятлари аниқланиб, поэтик маҳорат сирлари очиб берилди;  фиқҳ илмига доир “Чароғи мактаб” (Хилватий), “Фиқҳи Кайдоний назми” (Ибрат) ҳамда қасида, саёҳатнома ва мавлуднома жанрлари такомилида муҳим ўрин тутган “Қасидаи илм”, “Сайрул жибол”, “Мавлуди шариф” (Хилватий) каби асарларнинг адабий-маърифий қиммати кўрсатиб берилди. Наманган адабий ҳаракатчилиги манбалари  ШОИРЛАР АСАРЛАРИНИНГ НАШРЛАРИ, ШУНИНГДЕК, “ОЙНА” ЖУРНАЛИ , “ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИНИНГ ГАЗЕТИ” (“ТВГ”), “САДОИ ТУРКИСТОН” , “САДОИ ФАРҒОНА” КАБИ ВАҚТЛИ МАТБУОТ САҲИФАЛАРИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН МАҚОЛАЛАРИ, ЎЗР ФА ШИ ҚЎЛЁЗМАЛАР ФОНДИДА САҚЛАНАЁТГАН ҚЎЛЁЗМА ВА ТОШБОСМА АСАРЛАРИ ҲАМДА АЙРИМ ТАЗКИРА ВА БАЁЗЛАРДАГИ НАМАНГАН АДАБИЙ ҲАРАКАТЧИЛИГИ МАНБАЛАРИ АЛОҲИДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ. УШБУ ИЖОДКОРЛАРНИНГ ИЛМИЙ БИОГРАФИЯСИНИ ЯРАТИШ ВА АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎЗАРО ҚИЁСИЙ ЎРГАНИШ МАҚСАДИДА МАНБАЛАРНИ ДАСТЛАБ, ИККИ ГУРУҲГА АЖРАТИБ ОЛИШ ЗАРУРАТИ ТУҒИЛДИ: ҚЎЛЁЗМА МАНБАЛАР. НАШРИЙ МАНБАЛАР.      МУАЛЛИФ ДАСТХАТИ БИЛАН ЁЗИЛГАН ҚЎЛЁЗМА АСАРЛАР. ХХ АСР БОШЛАРИДА ЧОП ЭТИЛГАН ТОШБОСМА МАНБАЛАР. ЗАМОНДОШ ШОИРЛАР ТОМОНИДАН ТУЗИЛГАН БАЁЗ ВА ТАЗКИРАЛАР. ХХ АСР БОШЛАРИДАГИ ВАҚТЛИ МАТБУОТ МАТЕРИАЛЛАРИ. ШОИРЛАР ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ ЁРИТИЛГАН НАШРИЙ МАНБАЛАР.УШБУ ҚЎЛЁЗМА ВА НАШРИЙ МАНБАЛАР МАЗМУН- МУНДАРИЖАСИГА КЎРА ҚУЙИДАГИЧА ТАСНИФ ҚИЛИНДИ: 1 2 3 4 5 Нашрий манбалар: • Хилватий. Девон / Нашрга тайёрлов- чилар: Абдуллаев И., Йўлдошев А.–Т.: Фан, 2001. –524 б • Хилватий. Мавлуди шариф / Нашрга тайёр- ловчи: Қурбонов А. – Наманган, 2000. – 76 б. • Хилватий. Чароғи мактаб / Нашрга тайёрловчилар: Болтабаева О., Сайфуллаев М / Соғлом эътиқод – мўминга нажот – Т.: Sharq, 2014. – Б. 147- 178. • Хилватий. Сайрул жибол / Нашрга тайёрловчилар: Сайфуллоҳ С., Болтабаева О. – Т.:Фан, 2009. – 88 б. Хилватий (1858-1921)01 Нашрий манбалар: 1. Долимов У. Исҳоқхон Ибрат. – Т.: Шарқ, 1994. – 144 б. 2. Ибрат, Ажзий, Сўфизода. Танланган асарлар / нашрга тайёрловчилар: Қосимов Б., Аҳмедов С., Долимов У. – Т.: Маънавият, 1999. – 232 б.• Иб рат И . Та нл анг ан ас ар ла р / Н аш рга та йё рл овч ила р: До лим ов У. , Ж аб бо ров Н . – Т. : М аъ нав ия т, 2 00 5. – 20 0 б. • Иб рат И . Ф иқ ҳи Ка йдо ни й н аз м и / На ш рга та йё рл овч и: На сру лл аев Н . – Т.: М ова роу н- на ҳр , 20 12.– 9 6 б . Ибрат (1862-1937) Исҳоқхон Ибрат мажмуаси. Тўрақўрғон, Наманган. Мажмуанинг ички кўриниши (1870-1937) Нашрий манбалар: • Солиҳов М. Сўфизода ва унинг ижоди. – Т.: Ўздавнашр, 1934. – 54 б. • Ҳусайнхон Орифий. Муҳаммадшариф Сўфизода. – Наманган, 2007 – 112 б. • Сўфизода. Тароналар / Нашрга тайёрловчи: Расулов Т. – Т.: Адабиёт ва санъат, 1968. – 68 б. • Каримов Н. Муҳаммадшариф Сўфизода.– Т.: Муҳаррир, 2012. –86 б.(1870-1937) Мулла Йўлдошхўжа Доғий (1878-1966) Нашрий манба:  Мулла Йўлдошхўжа Отахўжа ўғли Доғий. Дилим изҳор айлайин дерман / Нашрга тайёрловчилар: Ҳошимхўжа ҳожи Йўлдошхўжа ўғли, Йўлдошхўжаев Ҳ., Қаюмова И. – Т.: Мовароуннаҳр, 2006. – 214 б. Дадахон қори Суҳайлий (1898-1961)  Дадахон қори Суҳайлий. Ёдгорим / Нашрга тайёрловчилар: Йўлдошхўжаев Ҳ., Қаюмова И., Йўлдошхўжаев К.– Т.: Fikr-Media, 2009. – 192 б. Нашрий манба:   Хилватий ижоди халқимизга М.Муродов томонидан қисман таништирилди. Ибрат ҳаёти ва ижоди дастлаб тарихий-ижтимоий жиҳатдан ўрганилган. Шоирнинг маърифатпарварлик фаолияти У.Долимов томонидан чуқур тадқиқ қилинди. Сўфизода ижоди бўйича ХХ асрнинг 20- 30 йилларида айрим мақола ва рисолалар чоп этилган. 1968 йилда Т.Расулов шоирнинг “Тароналар” тўпламини нашр эттиради. “Тазкираи Қайюмий”да Хилватий, Ибрат ва Сўфизода ҳақида маълумотлар учрайди. Ўша давр ҳукмрон мафкурасининг таъсири сезилиб турса ҳам, мазкур тадқиқотларда ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намояндалари адабий мероси бирламчи манбалар асосида ўрганилгани аҳамиятли. Шоирлар адабий меросининг ўрганилиш тарихи  Мустақиллик даврида ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намояндалари асарлари И.Абдуллаев, У.До- лимов, Н.Жабборов, Ҳ.Бобобеков, Б.Бобожонов, А.Халил- беков, С.Рафиддинов ва А.Қурбонов томонидан қўлёзма манбалар асосида чоп этилди. Доғий, Суҳайлий, Сўфизода, Ибрат ҳамда Хилватийнинг қўлёзма ҳолидаги шеърий асарлари жорий имлода нашрга тайёрланди. Вақтли матбуот саҳифалари ва рисолаларда ушбу шоирлар ҳақида маълумот берилди. Ибратнинг тарихий-илмий мероси бўйича номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди ҳамда монография нашр этилди. Шоир ҳаёти ва ижодига доир илмий-назарий анжуман материаллари ҳамда ўзбек, рус, инглиз, немис ва араб тилларига таржима этилган ҳикматлари нашр этилди.  Ижодкорларнинг диний-маърифий ва ахлоқий-таъли мий қарашлари, лирик меросининг мавзу мундари- жаси ва жанр хусусияти илмий ечимини кутаётган муаммолардан эди. ХХ аср бошлари Наманган ада- бий ҳаракатчилиги намояндалари ижодини ўрганиш ишлари, асосан, уларни халққа таништириш ва ижодининг маълум бир қиррасини ёритишга қара- тилган. Адабиётшуносликда ҳали Хилватий, Доғий ҳамда Суҳайлий асарлари монографик жиҳатдан тадқиқ этилмаган эди. О.Болтабоеванинг диссертацияси айни шу илмий муаммони адабий ҳаракатчилик доирасида яхлит ўрганишга бағишлангани билан аввалги илмий ишлардан фарқ қилади. ИШҚИЙ; ИЖТИМОИЙ- СИЁСИЙ; АХЛОҚИЙ- ТАЪЛИМИЙ; ҲАЖВИЙ.ХХ АСР БОШЛАРИ НАМАНГАН АДАБИЙ ҲАРАКАТЧИЛИГИ НАМОЯНДАЛАРИ ХАЛҚ ОНГИНИ МИЛЛАТПАРВАРЛИК РУҲИДА ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ, МАОРИФ ВА МАДАНИЯТНИНГ ЮКСАЛИШИ УЧУН СЕР- МАҲСУЛ ИЖОД ҚИЛИШГАН. ИЛМИЙ, БАДИИЙ ВА ТАРИХИЙ АСАРЛАРИ ОРҚАЛИ ЁШЛАРИМИЗНИ ОНА-ВАТАНГА САДОҚАТЛИ, ИЛМ-МАЪРИФАТЛИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДА ФАОЛ БЎЛИШГА ЧАҚИРИШГАН. УЛАР АСАРЛАРИНИ МАВЗУ ЖИҲАТДАН ҚУЙИДАГИ ТАСНИФ АСОСИДА ЎРГАНИШ МУМКИН:  ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намояндалари ижодида маснавий, ғазал, мустаҳзод, қасида, мураббаъ, мухаммас, мусад- дас, мусамман, мувашшаҳ, марсия, рубоий, туюқ ва фард каби ўндан ортиқ мумтоз адабиёт жанр- лари учрайди. Шоирлар адабий меросининг жанр хусусиятлари № Ғ а з а л М у с т а ҳ з о д М у р а б б а ь М у х а м м а с М у с а д д а с М у с а м м а н М а с н а в и й М а р с и я Қ а с и д а С о қ и й н о м а М у в а ш ш а ҳ Ҳ а ж в и я Т а р и х Са рг уз аш - ти й ше ър Қ и т ъ а Р у б о и й Т у ю қ Ф а р д 1 . Нодим 12 1 4 1 2 1 10 2 2 . Ҳайрат 16 3 5 3 . Хилватий 14 2 2 7 1 1 4 1 8 7 105 12 2 10 2 3 4 . Ибрат 24 1 1 2 2 4 6 5 . Сўфизода 10 1 4 7 6 . Доғий 90 1 4 2 0 4 31 7 7 4 10 2 7 . Суҳайлий 58 1 3 4 3 20 5 1 1 9 Давр адабий ҳаётининг ранг-баранг жанрларга бойлиги Наманган адабий ҳара- катчилиги намояндалари ижодида ҳам кузатилади. Хилватий, Ибрат, Сўфизода, Доғий ҳамда Суҳайлий каби шоирлар ижодида мумтоз адабиёт анъаналари ҳамда янги давр адабиётига хос тамойиллар асосида яратилган ижод намуналари ўзига хос бадиий қимматга эга. ХХ аср бошларида қалам тебратган ушбу шоирлар қайси жанрда ижод қилишмасин, албатта, мумтоз адабиёт анъаналарига суянишган. Муҳаббат, одамийлик, эзгулик, ҳалқчиллик каби барҳаёт мавзуларда ижод қилишган. Улар ижодидаги анъанавийлик “вертикал” ҳамда “горизонтал” аспектда амалга ошгани маълум. “Вертикал” аспектда юз берган анъанавийлик мумтоз адабиёт вакиллари Ҳофиз Шерозий, Навоий, Жомий, Фузулий, Бедил, Машраб, Амирий, Нодира, Увайсий каби шоир ва шоирларимизнинг улар ижод  ХХ АСР БОШЛАРИДА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР, ТАРАҚ- ҚИЙ ЭТГАН ДАВЛАТЛАРГА УЮШТИРИЛГАН ТУРЛИ САФАРЛАР, ИЛМ-ФАННИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМЛАР ТУФАЙЛИ ЗАМОНАВИЙ, РЕАЛ ҲАЁТНИ ТАСВИРЛАШ; МАОРИФ ВА МАДАНИ- ЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА ИЖТИМОИЙ- МАЪРИФИЙ МАВЗУГА КЎПРОҚ МУРОЖААТ ҚИЛИШ АНЪАНА ТУСИГА КИРДИ. ИНСОНЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ФАОЛЛИГИ ОШГАНИ САБАБ ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕК МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИ ПУБЛИЦИСТИК ЖАНРДА ҲАМ ҚАЛАМ ТЕБРАТА БОШЛАШДИ. УЛАР ЎЗЛАРИНИНГ ИЛК ПУБЛИЦИСТИК АСАРЛАРИНИ ЎЗБЕК ТИЛИДА БИРИНЧИ БОР ЧИҚҚАН “ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИНИНГ ГАЗЕТИ”ДА ЭЪЛОН ҚИЛИШДИ. ПУБЛИЦИСТИКА ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ЯНГИ ЖАНР БЎЛИШИГА ҚАРАМАЙ, ЎЗБЕК ЗИЁЛИЛАРИ ХАЛҚНИНГ МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА МАТБУОТДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШГАН. УЛАРНИНГ МАҚОЛАЛАРИ ЗАМИНИДА ДУНЁВИЙ ИЛМ-ФАННИ ЭГАЛЛАШ, Ибратнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари акс этган шеърлари даврий матбуотда эълон қилинган. Жумладан, “Воқеаи зилзилаи Андижон” номли ўн уч бандли мусаддасида зилзила туфайли кўп талофот кўрган андижонликларга ҳамдардлик билдирилади. Шоир зилзила тафсилотлари ҳақида Аллоҳнинг ҳукми билан рамазон ойининг ўн бешинчи куни Андижонда кучли зилзила юз бергани, бу вақт соат тунги икки ярим бўлиб, жумла аҳоли рўзадорлиги ҳақида баён этади ***** Бўлди ажаб зилзила маҳшарнамун, Пиру жавон бўлди дили тўла хун, Тушмасун ҳеч кимни бошига у кун, Элни солиб кулфата бу даҳри дун, Кетти бино боши таҳи по ўлуб, Таърих анго зилзила ғабро ўлуб. Мусаддасда жамиятдаги адолатсизлик, фитна ва иғволарнинг ҳаддан ошиб кетиши, ҳалоллик ва бараканинг йўқолгани боис зилзила юз бергани ҳақида аҳоли орасида тарқалган турли-туман миш-мишлар ҳам қаламга олинган. Унда зилзила туфайли мадраса-масжидлар вайрон бўлгани, уларни тиклаш учун кўп маблағ кетиши ва юз берган зарарни қоплаш учун келтирилаётган ёрдам ҳақида ҳам маълумотлар учрайди. Шеър сўнгида шоир “Улул албобларға маълум ва макшуф ўлғойким, зилзилаи ғабро ўлуб Ибратийдин. Бино бошиким ҳарф “Б” дур. Исқот қилинса, бир минг уч юз йигирма ҳосил бўлса керак”,.– деб, тарих санъатидан фойдаланиб, зилзила ҳижрий 1320 йил, милодий 1902 йил содир бўлганини баён этади. (Туркистон вилоятининг газети, 1903, 8 март. – № 9) ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намояндалари ижодида шоирлар қаламга олган ишқ мотивининг мазмуни ўзгариб, улар қалбидаги ишқ қамрови кенгайди. Яъни ошиқ энди ишқнинг миллат ишқи, маърифат ишқи билан ўртанишига тўғри келди. Айниқса, Ибрат, Сўфизодалар ижодида бу ҳодисани учратиш мумкин. Сўфизода келажак авлод тарбиясида онанинг ўрни муҳимлиги, қиз болалар ҳам мактабларда илм олишга ҳақли эканини қаламга олиб, ўз кечинмаларини қуйидагича баён этади. Шоир аёлларни жамиятда фаол бўлишга ундайди ва илм олиш улар учун энг яхши зийнат, деб ҳисоблайди: Мунча ёмон шўрлади пешоналар, Қизларимиз жорияйи хоналар, Сиз эдингиз жонлара жононалар, Қадрингизни билмади дебоналар, Қумри билан булбули бедоналар Яхши ўқур, сиз ҳам ўқинг, оналар.  ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намоянда- лари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари асосида яратилган ҳамд ва наът ғазаллар мавжуд. Аммо янги давр адабиётига хос тамойиллар асосида ҳамд ғазалларнинг байтлари таркибида ўзгариш юз беради. Аслида мумтоз адабиётда ҳамд ғазаллар 7, 9 байтли бўлган. Янги давр адабиётига хос тамойиллар асосида бундай ҳамд ғазаллар 20, 30, 33 байт бўлиши ҳам кузатилади. Ҳамд ғазаллардаги шаклий ва мазмуний ўзгаришлар ҳақида Н.Афоқованинг бу давр адабиётига доир олиб борган тадқиқотида ҳам айтиб ўтилган: “Ҳамд ғазаллар миллатни забун аҳволдан, умуман инсоният қалбида уя қурган ёвузликлардан қутқазиш учун оллоҳга муножот тусини олган” Аллоҳнинг марҳамати билан миллатни турли офатлардан, қирғинбарот урушлардан сақлаш; инсоният қалбига меҳр-оқибат туйғулар  ХХ аср бошларидаги ижтимоий ҳаётнинг турли ўзгаришлари шоирлар ижодига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Улар шеъриятининг шакл ва мазмун чегараси ўзгарди. Бу жараён янги жамият ҳаётига фаол аралашув, анъанавий ишқий-тасаввуфий мавзулардан чекиниб, асосан, ижтимоий-сиёсий мавзуларда қалам тебратиш эҳтиёжини туғдирди. Жумладан, Ибратнинг “Тарихи трактур” ғазали 16 байтдан иборат. Шеърда ижтимоий-сиёсий ҳаётда юз берган долзарб мавзу қаламга олингани боис, янги давр адабиётига хос тамойиллар асосида байтлар миқдори ошганлиги кузатилади: Бир мўъжиза замона бўлди келиб трактур, Ишларни қилди осон эмди келиб трактур. Аввалда қўш тиркаш, қишларда мол боқишлар, Барчасидин қутулдик бизга келиб трактур.  ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намояндалари ижодига  хос анъана ва ўзига хослик талқинини қуйидагича изоҳлаш мумкин: Нодим буюк хамсанавислар ижодидан илҳомланиб, ўзи ҳам ўзбек тилида “Лайли ва Мажнун” достонини ёзади. Лайли ва Мажнуннинг фожиали тақдири қаламга олинган ушбу асар мураббаъ жанрида ёзилган. Бу ҳолат шоирнинг достончилик анъанасига янгича ёндашувини билдиради.  Хилватий ва Сўфизода шеъриятда мумтоз бадиий санъатнинг ноёб тури ташобеҳ ул-атрофнинг ўзгача бир кўриниши мавжудлиги, улар ижоди янги поэтик шакллар билан бойиб борганини англатади.  ХХ аср бошлари жамият ҳаётидаги ўзгаришлар, тараққий этган давлатларга уюштирилган турли сафарлар, илм-фанни юксалтиришга қўйилган қадам- лар туфайли ўрганилаётган шоирлар ижодида ҳаётдаги ҳар бир янги ҳодисага фаол мун
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha