Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Яҳудийлик дини

Купить
• Яҳудийлик дунёда кенг тарқалган динлардан биридир. Шу кунда Исроилда 4,7 млн. (аҳолининг 80 %), АҚШда 6 млн. (40 % Нью Йоркда), Россияда 1,5 млн., Ғарбий Европа давлатларидан Францияда 0,6 млн., Буюк Британияда 0,4 млн. ва бошқа мамлакатларда яшайдилар. www.arxiv.uz Пайдо бўлиши • Яҳудийлик милоддан аввалги 2000 йилларнинг охирларида Фаластинда вужудга келган, яккахудолик ғоясини тарғиб қилган диндир. Яҳудийлик миллат дини бўлиб, фақатгина яҳудий халқига хос. Яҳудий сўзининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Абу Райҳон Беруний ўзининг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида ёзишича, яҳудийлар бу сўзни сомий тилларидаги ҳода – «тавба қилмоқ, тавба қилганлар» сўзидан келиб чиққан деб даъво қилсалар-да, аслида бу фикр нотўғри, «яҳудий» сўзи Бану Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилган Яъқуб Пайғамбарнинг ўғли Яҳудо номига нисбат берилган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Яҳудий халқининг яна бир номи Бану Исроил бўлиб, Исроил – Яъқуб пайғамбарнинг иккинчи исми, бану – «болалар» маъносини беради, яъни – «Исроил авлодлари». • Яҳудий халқига нисбатан ишлатиладиган яна бир атама еврей сўзи замонавий адабиётларда «яҳудий» сўзининг айнан таржимаси сифатида ишлатилади. Аммо бу икки сўзнинг этимологияси турлича: еврей қадимий сомий тиллардаги ибрий сўзининг ўзгарган шаклидир. Ибрий сўзи (араб. ‘ абара - йа‘буру – «кечиб ўтмоқ» феълидан) «кечиб ўтганлар» маъносини беради. Тарихдан маълумки, яҳудий қабилалари Урдун (Иордан) дарёсини кечиб, ҳозирги Фаластин ҳудудига келганлар. Шунинг учун уларга ибрийлар ёки ибронийлар («кечиб ўтувчилар») номи берилган. www.arxiv.uz Яҳудийлик таълимоти • Яҳудийлик таълимоти тўрт асосга таянади: • Оламларни яратувчи ягона худо – Яҳвега имон келтириш. Яҳве сўзи «рабб, парвардигор» маъносини билдиради. Тавротнинг «Чиқиш» китобида Худонинг Мусога айтган ушбу сўзи келтирилади: «Яҳве – ота-боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Яъқубларнинг парвардигори, у мени сизга юборди» (Чиқиш: 3). Мил. ав. VI аср охирларида яҳудий руҳонийлари оддий халқ ҳурматини пасайтириб қўймасликлари учун Яҳве сўзини ишлатишни ман этиб, унинг ўрнига мурожаат учун «Адонай» («Рабб, Хожа») сўзини қўллашни буюрганлар. Шундан сўнг фақат руҳонийларгагина ибодат вақтида Яҳве номини тилга олишларига ижозат берилган. • 1. Яҳудийлик таълимотига кўра, Яҳве оламларни яратишни якшанбада бошлаб, жума куни тугатди, шанба куни эса дам олди ва яҳудийларга ҳам шу куни дам ол www.arxiv.uz • Яҳудийлар ер юзидаги халқларнинг «энг мумтози» ва у «дунёда берилажак инъомларнинг энг ҳақлиси» эканлиги. Улар ўзларини Худо томонидан сайланган, муқаддас халқ эканини, яҳудийнинг руҳи Худонинг бир қисми ҳисобланишини даъво қиладилар. • Мессия – халоскорнинг келиши ҳақида. Унга кўра, охирзамонда Яҳве яҳудийлар орасидан бир халоскорни чиқаради ва у қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) дунёни ислоҳ қилган ҳолда қайтадан қуради; 2) бутун яҳудийларни Синион атрофида тўплайди; 3) уларнинг барча душманларини жазолайди. • Охират кунига ишониш. Яҳудийликда охират ҳақидаги тасаввурлар, асосан Талмудда баён этилган. Унга кўра, Яҳвега чин эътиқод қилганлар охиратда мукофотланадилар. Аксинча, унинг қонунларини бузганлар шафқатсиз жазо оладилар. • Яҳудийлик таълимоти бўйича Мусо пайғамбар Тур тоғида Яҳв Тавротнинг «Иккинчи қонун» китобидаги насихатлар Худо дан бошқани илоҳ деб билмаслик Бут, санам ва расмларга сиғинмаслик Бекордан-бекорга Худо номи билан қасам ичмаслик Шанба кунини ҳурмат қилиш ва уни Худо учун бағишлаш Ота-онани ҳурмат қилиш Ноҳақ одам ўлдирмаслик Зино қилмаслик Ўғрилик қилмаслик Ёлғон гувоҳлик бермаслик Яқинларнинг нарсаларига кўз олайтирмаслик www.arxiv.uz • Яҳудийларнинг муқаддас диний манбаларидан ҳисобланган Талмудда яҳудийлик маросимлари тизими ишлаб чиқилган. Унда яҳудийлар амал қилиши ва бажариши лозим бўлган 248 та буйруқ, 365 та тақиқ мавжуд. Улар яҳудийнинг овқатланиши, кийиниши, озодалиги, кун тартиби, ибодатлари, маросимлар ва байрамларига тааллуқли масалаларни ўз ичига олади. • Ҳар бир яҳудий ушбу буйруқ ва тақиқларга умри давомида риоя қилиши шарт. Масалан, ҳар бир яҳудий фарзанди туғилганининг саккизинчи куни хатна қилинади. Шунингдек, яҳудийлар ўзларининг махсус қассоблари – шойихет томонидан диний қоидаларига мувофиқ сўйилган гўштларнигина (тўнғиз гўшти яҳудийликда ҳаром ҳисобланади) истеъмол қиладилар. Кийиниш масаласидаги қоидалар, асосан, эркакларга тегишли. Уларнинг кийимлари бир рангдаги (сидирға) матодан узун қилиб тики Таврот манбалари. • Яҳудий дини бошқа динлар каби ўзининг муқаддас ёзувларига эга. Унинг асосан иккита манбаси бўлиб, бири – мил. ав. XIII асрда яшаган ва Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб кетилишига бошчилик қилган Мусо пайғамбарга Тур тоғида берилган Тора (Таврот; Torah of Moses ; Totah shebikhtav ), иккинчиси Тавротдан кейинроқ пайдо бўлган ёзма манба Талмуддир. Яҳудийликдаги бу икки муқаддас саналадиган манба христиан Библиясининг таркибий қисмларини (айнан эмас) ташкил этади. Христианлар ва яҳудийлар Библия сўзини турли тушунадилар. Яҳудийлар учун Ибрий Библия си ( Hebrew Bible ) христианларнинг Қадимий Аҳд и ( Old Testament ). Яҳудийлар Библия сўзи остида кўпинча ўзларининг Танах ларини ( Tanakh ) тушунадилар. Мусога тегишли бўлган беш китоб «Таврот» деб аталади ва қуйидаги китобларг • Қадимий Аҳд даги «аҳд» сўзи худонинг инсонлар билан махсус алоқасини билдиради. Қадимий Аҳд матни ибрий (эски яҳудий) ва оромий тилларида ёзилган. У қадимги пайғамбарларнинг китоблари ( Ketuvim ), Сулаймон пайғамбарнинг маталлари ( Nevi ’ im ) ва ( Torah ) номли китоблардан иборат. Унда «Худо ярлақаган» Исроил халқининг тарихи ҳақида ҳикоялар берилади. • «Ибтидо» мил. ав. 1400 йилларда Худонинг буйруғига кўра, Мусо пайғамбар томонидан ёзиб олинган. Унда Худо оламни қай йўсинда яратгани, одамзотнинг гуноҳга ботгани, бунинг натижасида оламга азоб ва ўлим келиши ҳақида хабар берилади. Шунингдек, унда дунёдаги халқларнинг вужудга келиши ва жаҳонга тарқалиши тарихи баён қилинган. Одам Ато ва Момо Ҳавво, Ҳобил ва Қобил, Нуҳ, Лут, Иброҳим, Исҳоқ, Исмоил, Яъқуб, Юсуф, Фиръавн ва бошқа шахслар, Т Талмуд. • Милоднинг I-IV асрларида яҳудий давлати бошдан кечирган иқтисодий ва ижтимоий таназзули халқ орасида руҳонийлар обрўйининг бениҳоя ошиб кетишига сабаб бўлди. Улар ўзларини раввинлар ( ҳазрат, жаноб ) деб атадилар. 66-70 йиллардаги қўзғолонда Исроил халқини ҳалокатдан қутқариб қолган Иоанн бен Заккаи номли шахс яширинча Ўрта ер денгизи бўйида Явне ( Yavneh ) деган жойда диний мактаб (академия) ташкил қилди. Бу мактаб раввинлар таълимотини тарқатиш маркази бўлиб қолди. Натижада Лидда, Сепфорис, Уш, Тивериада деган жойларда шунга ўхшаш мактаб – «академия»лар ташкил этилди. Бу академияларнинг раҳбарлари « наси » (княз) ёки патриарх деб аталди. Улар бу мактабларга раҳбарлик қилиш билан бир қаторда ўз ҳудудларида фуқаролик ишлари бўйича ҳакамлик вазифаларини бажардилар ҳамда жамоанинг www.arxiv.uz • Мазкур патриархлар бошқарган мактабларда «Талмид- хохомлар», яъни яҳудий диний қонунчилари аввалги «Галаха» (яҳудий диний қонунлари)ни шарҳлаш ва янгиларини ишлаб чиқиш билан шуғулландилар. Шу даврдан бошлаб Галахалар ни системалаштириш ишлари бошланди. Галахалар узоқ давр оғзаки равишда авлоддан-авлодга ўтиб келган эди. Бизгача етиб келган «Мишна» ( Mishnah ) номли Галахалар тўплами 210 йил атрофида III асрда яшаган Йуда Ҳа-Наси ( Judah Ha - Nasi ) исмли патриарх томонидан ёзилган. Кейинчалик Мишнага кўп ўзгартиришлар киритилган ва унга турли шахслар томонидан шарҳлар битилган. Унга ёзилган шарҳлар «Гемара» ( Gemara ) деб аталган. Мишна ва Гемаранинг, яъни Галахалар ва уларнинг кейинги шарҳларининг тўплами биргаликда Талмудни ташкил этади. • Талмуд (қад. яҳуд. “ламейд” – “ўрганиш”) мил. Яҳудий маросимлари ва байрамлари. • Яҳудийлар ўзларининг Яҳвега нисбатан содиқ эканликларини исботлаш учун бир неча расм-русумларни ижро этадилар. Улар йиллик ва кунлик ибодатлардан, байрамлардан, маросимлардан иборат. Ибодат уйда ҳам синагогада ҳам бирдай олиб борилади. Яҳудийлар синагогасининг шарқий томонида Торанинг нусхалари сақланадиган сандиқ ва раввин учун минбар қўйилган. Аёллар эркаклардан алоҳида ибодат қиладилар. Синагогада ибодат хор шаклида олиб борилади. • Янги туғилган ўғил болалар саккизинчи куни хатна қилинади. Яҳудийликда бир неча хил озиқ-овқатлар, асосан, чўчқа, қуён, қўшоёқ, туя, яхлит туёқлилар, ўлаксахўр қушлар каби баъзи ҳайвон гўштларини ейиш тақиқланади. • Яҳудийларнинг йиллик байрамлари ичида энг эътиборлиси Пейсах ( Pessah ; Пасха) байрамидир. Бу байрам христиа www.arxiv.uz • Яҳудийлар Пасха байрамидан кейинги етти кун давомида тузсиз, хамиртурушсиз патир – маца тановул этадилар. Мацани тановул қилиш билан ҳар бир яҳудий Мусо бошчилигидаги ўз ота-боболарининг чеккан машаққатларини ҳис этадилар. Бу байрам яҳудийларнинг қуёш-ой календари бўйича нисон ойининг 14 куни нишонланади (бу сана апрел ойининг ўрталарига тўғри келади). • Пасхадан кейинги 50-куни яҳудийлар Шабуот, ёки Шевуот байрамини нишонлайдилар. Бу байрам дастлаб деҳқончилик байрами бўлган, кейинчалик Синай тоғида Мусога Худо томонидан Торанинг берилишини нишонлаб ўтказиладиган байрамга айланган. У яҳудийларнинг календари бўйича сивона ойининг 6- ва 7-кунлари нишонланади. • Кузда яҳудий календаридаги тишри ойининг 1- ва 2-кунлари (сентябр охири-октябр бошлари) янги йил байрами – Рош- Ашона нишонланади • Тишри ойининг 9 куни гуноҳлардан покланиш байрами – Йом- Киппур нишонланади. Рош-Ашона ва Йом-Кипур байрамлари ўртасида яҳудийлар рўза тутадилар. Рўза кунлари улар ювинмайдилар, ялангоёқ, эски-туски кийимларга ўраниб юрадилар, синагогада надоматлар билан йиғлаб тавба қиладилар. • Пурим (қуръа) байрами яҳудий байрамларининг ичида энг қувноғи ҳисобланади. Бу байрам яҳудийларни қириб ташламоқчи бўлган форс подшоҳи Ҳомон зулмидан қутилганликлари шарафига баҳорда нишонланади. Уларни Ҳомондан ўз амакиси Мордехай тарбиялаган Есфир исмли қизча қутқарган. Шунинг учун бу куни яҳудийлар «Ҳомонга лаънатлар бўлсин», «Мордехайга Худонинг раҳматлари ёғилсин», деб қичқирадилар. www.arxiv.uz Ўрта Осиёдаги яҳудийлар. • Испаниялик яҳудий саёҳатчиси Бениамин де Туделнинг маълумотига кўра, 1165 йилда Самарқандда 30 мингга яқин яҳудийлар яшаган. Маълумки, бу сайёҳ шарқда Бағдодгача сафар қилиб, Самарқандда бўлган эмас. Бу рақам маҳаллий Бағдод яҳудийларининг афсонавий маълумотларига асосланган ҳолда келтирилган бўлса, ажаб эмас. • Яҳудийларнинг турмуш тарзлари, урф-одатлари қадимий яҳудий, форс ва маҳаллий маданиятларнинг қоришмасидан иборат. Тарихнинг турли жараёнларида бу уч маданиятдан баъзиларининг таъсири кучайиши ёки аксинча, сусайиши кузатилган. XVIII асрнинг бошларида Ўрта Осиёда юз берган сиёсий жараёнлар туфайли яҳудийлар Эрон, Афғонистон, Хива, Қўқон ва Бухоро жамоаларига бўлиниб кетди. Яҳудийларнинг асосий қисми Бухоро шаҳри ва унинг атрофларида яшаганлиги туфайли Ўрта www.arxiv.uz • Маълумки, яҳудийлар Ўрта Осиёга қадим замонлардан кўчиб келганлар. Уларнинг бу келишлари ҳақида турли хил ривоятлар мавжуд. Уларнинг ичида умум эътироф этилганларидан бири шуки, яҳудийлар бу минтақага Эрон орқали кириб келганлар. Бу халқнинг Ўрта Осиёга ҳижрати кўп асрлар мобайнида давом этди. Тахминларга кўра, улар Ассурия қувғинлари пайтида – мил. ав. VII-VI асрларда Эронга кўчиб кела бошлаганлар. Ҳатто мил. ав. VIII асрларда баъзи яҳудийлар Исроилни тарк этиб, Миср, Эрон каби ўлкаларда бошпана топганликлари ҳақида ҳам хабарлар бор. Форс давлати маълум муддат Ўрта Осиёни ўз ҳукми остида тутиб турган ва худди шу даврда яҳудийларнинг кўчиб келиши амалга ошган. Яҳудийлар Ўрта Осиёда Сўғдиёна давлати даврида, яъни милоднинг II асрида пайдо бўлдилар. Улар Эрон орқали Марвга келиб, сўнг у ер • Яҳудийлик ягона миллатга хос дин бўлганлиги сабабли улар қаерда бўлмасин, бири иккинчисидан қанча узоқ бўлмасин, муқаддас китоби ва эътиқоди ягона бўлиб қолаверди. XVIII асрда Ўрта Осиё яҳудийлари тушкунлик даврини бошдан кечирдилар. 1793 йили асли Ғарбий Африкадан бўлиб, Фаластиннинг Цфат шаҳрида яшовчи Иосиф Мамон Мағрибий ўз шаҳри яҳудийлари учун моддий ёрдам тўплаш мақсадида Бухорога келади. У маҳаллий яҳудийларнинг ўз динларидан узоқлаша бошлаганликларини кўриб, шу ерда қолишга ва миллатдошларига диний таълим беришга аҳд қилади. Яҳудийлар доимо тинч, кам аҳолили жойларда яшашни афзал кўрганлар. Гарчанд ўрта осиёлик яҳудийларни Бухоро яҳудийлари дейилса-да, улар кўпроқ Самарқандда яшаганлар. XVIII асрнинг ўрталарида Нодиршоҳ (1736-1747) Самарқандни босиб олганда унинг лашкарлари орас • Сон жиҳатдан кўпайган яҳудийлар барчалари бир мавзега жам бўлиб яшашни хоҳлардилар. Бироқ, Бухорода ҳам, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Кармана каби вилоятларида ҳам яҳудийлар мусулмонлардан ажралган ҳолда яшар эдилар. 1843 йилнинг баҳорида маҳаллий яҳудийларга Самарқанднинг шарқий қисмидан 2,5 гектар жойни 10 минг кумуш тангага сотиш ҳақидаги шартнома тузилди. Бу шартномани яҳудийлардан 32 киши имзолади, давлат унинг ҳақиқийлигини тўрт муҳр билан тасдиқлади. Шундай қилиб, яҳудийлар ўзларининг биринчи маҳаллаларига эга бўлдилар. • Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг яҳудийларнинг миллий, диний эркинликларига йўл очиб берилди. Ҳозирда Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бухоролик ҳамда ашкенази (европалик) яҳудийларининг миллий маданий марказлари, шунингдек, синагогалари фаолият кўрсат Адабиётлар 1. Беруний, Абу Райҳон. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар // Беруний А.Р. Танланган асарлар, I том, Т., 1968. 2. Беруний, Абу Райҳон. Қонуни Масъудий // Беруний А.Р. Танланган асарлар. V том. Т., 1973, 157-167-бетлар. 3. Encyclopaedia Judaica, 16 vols and Year Books. Jerusalem, 1972. 4. Finkelstein L. (ed. ) The Jews: their History, Culture and Religion. 4th ed., 3 vols. New York, 1970. 5. Herzl T. Der Judenstaat. Leipzig and Vienna, 1896; repr. Osnabrueck, 1968. 6. Textual Sourses for the Study of Judaism. Edited and Translated by Philip S. Alexander. Chicago, 1990. 7. Амусин И.Д. Рукописи Мертвого моря. М., 1960. 8. Барац А. Лики Торы. М., 1995. 9. Кон-Щербок Д., Кон-Шербок Л. Иудаизм и христианство. Словарь. М., 1995. 10. Лайтман М. Каббала. Тайное еврейское учение. Новос
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha