Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик мавзусидаги Мустақиллик дарси ишланмаси

Янги  Ў збекистонда  эркин 
ва фаровон яшайлик 
мавзусидаги Мустақиллик 
дарси ишланмаси Мавзу:  “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига 
жавоблари  бўйича Ўзбекистон Республика Президенти Ш.Мирзиёевнинг  « Янги 
Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар 
мамлакатига айланмоқда”  мавзусидаги нутқи бўйича  тақдимот
Режа

1.“Янги Ўзбекистон” тушунчасининг 
мазмун-моҳияти.

2. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги, 
сарҳисоб ва ижтимоий-тарихий тавсифи.

3. Янги Ўзбекистонда фуқаролик 
жамияти ривожи ва замонавий 
ўзгаришлар масаласида ёшларга бўлган 
эътибор.  “ Янги Ўзбекистон” тушунчасининг мазмун-моҳияти
•
Янги  Ўзбекистон  серқирра 
ислоҳотлар  жараёнида  барпо 
бўлмоқда,  унинг  замонавий 
қиёфаси  шаклланиб 
бормоқда.  Лекин  бу  осонгина 
амалга  ошмаслиги,  унинг  биноси 
бир  кунда  тикланиб  қолмаслиги 
аниқ.
•
У тасодифий ҳодиса, жўнгина дунёга 
келадиган ва ўткинчи бир ижтимоий 
воқелик  эмас,  албатта.  Бу  жиҳатдан, 
у  Президентимиз  раҳбарлигида, 
ҳаётбахш  ғоялар  асосида, 
халқимизнинг  қалб  қўри  ва 
фидокорона  меҳнати  эвазига  дунёга 
келмоқда.  “ Янги Ўзбекистон” тушунчаси нимани ифодалайди?
  Ҳозирги кунга келиб, бизнинг мамлакатимизда ҳам ўз умрини яшаб бўлган эски парадигмалар 
чекиниб, янги давр бошланди, янги воқелик бўй кўрсатмоқда. Улкан имкониятлар, шиддатли 
ислоҳотлар даври келди. Янги Ўзбекистоннинг энг муҳим парадигмалари, устувор тамойиллари 
ва амалий ҳаёт мезонлари қуйидагилардан иборат:

–  аввало, бутун мамлакатда ислоҳотлар ва янгиланишларнинг 
кенг  кўламда  амалга  оширилаётганлиги,  энг  муҳими, 
рақобатбардош  ва  ташқи  олам  учун  очиқ  ижтимоий-
иқтисодий  маконни  барпо  этиш,  барқарор  ривожланишни 
таъминлаш  каби  парадигмаларга  асосланадиган  Янги 
Ўзбекистонни  қуриш  ғояси  халқимизнинг  барча  қатламлари 
томонидан  қўллаб-қувватланаётгани  ва  унинг  бу  ғоя 
атрофида жипслашаётгани;

–  ушбу  жараённинг  дастурил амали  бўлган,  мамлакатимизни 
ривожлантиришнинг  бешта  устувор  йўналиши  бўйича 
Ҳаракатлар  стратегиясини  тўлиқ  амалга  ошириш 
масъулиятининг  бутун  халқимиз  томонидан  чуқур  ҳис 
этилаётгани,  ушбу  мақсад  йўлида  аҳолининг  барча 
қатламлари,  ҳокимиятнинг  вакиллик  ва  ижро  органлари, 
фуқаролик  институтларининг  имкониятлари  ишга 
солинаётгани:  жамият  қурилиши  ва  давлат  бошқаруви 
тубдан  ўзгариб,  “Халқ  давлат  идораларига  эмас,  балки  давлат 
органлари  халққа  хизмат  қилиши  керак”  деган  умуминсоний 
тамойилга амал қилинаётганлиги;

–  мамлакатимизда  амалга  оширилаётган  ислоҳотларнинг 
бош  мақсади  инсон,  унинг  ҳаёти,  қадр-қиммати,  эҳтиёжлари 
ва  манфаатларига  қаратилганлигини,  инсон  ҳуқуқлари  ва 
эркинликлари  том  маънода  асл  қадриятга  айланаётгани  ва 
ўзгаришлар  ҳамда  янгиланишларнинг  асл  мақсад  ва 
муддаоларни ифодалаётгани; «Халқ давлат идораларига эмас, балки 
давлат органлари халқимизга хизмат 
қилиши керак» “ Янги Ўзбекистон” тушунчаси нимани ифодалайди?
  Янги жамиятни барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг ортга қайтмаслиги, бу йўлдан қатъият ва собитқадамлик билан 
борилаётганини англатади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2021 йил 17 августда  “ Янги Ўзбекистон 
демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда”  сўзлаган нутқида ўз аксини топган.  
•
“ Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойили асосида 
барчанинг мулк ҳуқуқини ҳурмат қилиш, шахс, жамият ва давлат 
манфаатлари уйғунлиги жорий этилган кучли фуқаролик жамияти, 
конституциявий парламент демократияси, эркин бозор иқтисодиётининг 
мамлакатимиз ва халқимиз равнақининг асосига айланётгани;
•
–  Ўзбекистонни эркин ва бахтли одамлар яшайдиган қудратли ва 
салоҳиятли давлатга айлантириш, бу борада замонавий технологияларни 
жалб этган ҳолда турмушнинг юқори даражасига эришиш, 
мамлакатимизни дунёнинг 50 та ривожланган, иқтисодиёти барқарор 
ўсаётган, инсон капитали юқори бўлган рақобатбардош демократик 
давлатлари қаторига киришини таъминлашга ҳаракат қилинаётгани;
•
–  бугунги дунёнинг кўплаб мамлакатлари “тўртинчи саноат инқилоби” 
арафасида турган бир пайтда Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини 
ошириш, мамлакатнинг инновацион ривожланиш йўлидан жадал 
ҳаракатланиши, “билимлар иқтисодиёти”, “рақамли иқтисодиёт”, “эркин 
ахборот жамияти” ҳамда инсонпарвар “ахборот майдони”ни 
шакллантирилаётгани;
•
  Янги Ўзбекистонни барпо этаётганларнинг навқирон авлоди, юқори 
фуқаролик масъулияти ва замонавий дунёқарашга эга баркамол ёшлар 
ҳаётга кириб келаётган бугунги кунда уларга муносиб ҳаёт 
шароитларини, инновацион таълим ва умуминсоний тамойилларга 
асосланадиган миллий тарбия муҳитини ва унинг самарали тизимининг 
яратилаётганлигидир.    “ Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланмоқда. Президент давлат 
бошлиғи, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ташаббускори ва уларнинг 
марказида турган ислоҳотчи раҳбари сифатида бу янгиланишларнинг мазмун-
моҳиятини нималарда кўрасиз?  

Шу маънода, бугунги кунда бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган, умуммиллий 
ҳаракатга айланиб бораётган “Янги Ўзбекистон” ғояси замирида ана шундай улуғ 
аждодларимиз, умуман олганда, миллий тарихимизда Биринчи ва Иккинчи уйғониш 
даврларига асос солган аллома боболаримизнинг орзу-интилишлари ва армонлари ҳам 
мужассам, десак, адашмаган бўламиз. 

Инсоният тарихи шундан далолат берадики, ҳар қайси халқ ҳаётидаги маънавий уйғониш 
жараёнлари миллий ўзликни англашга олиб келади ҳамда мамлакатнинг иқтисодий, 
маданий тараққиётини янги босқичга кўтаради. Бундай ижтимоий ноёб ҳодиса 
“Ренессанс”  – уйғониш, қайта тикланиш, юксалиш деб аталиши барчамизга аён. 

Маълумки, бугунги Ўзбекистон замини қадимда икки буюк уйғониш даврига – Биринчи 
(маърифий –  IX - XII  асрлар) ва Иккинчи (Темурийлар –  XIV - XV  асрлар) Ренессансга бешик 
бўлган. Бу – жаҳон илм-фанида ўз исботини топган ва тан олинган тарихий ҳақиқатдир.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда яна бир муҳим Уйғониш жараёни кечмоқда. Шунинг учун 
“Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” сўзлари ҳаётимизда ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг 
бўлиб янграмоқда, халқимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантирмоқда. 

Бугунги кунда Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар 
мамлакатига айланиб бормоқда. Айнан мана шу жараён мен учун ислоҳотларимизнинг 
энг катта натижасидир. Чунки, мақсаднинг аниқлиги – ҳаракатлар самарасини 
таъминлайдиган энг муҳим мезондир. 
Агар биз бундан беш йил олдин қабул қилган Ҳаракатлар стратегиясининг туб мазмун-моҳиятини 
мухтасар ифода этадиган бўлсак, ушбу ноёб ҳужжатда ўз олдимизга Янги Ўзбекистонни барпо 
этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек буюк вазифаларни стратегик мақсад қилиб 
қўйган эдик.  Таъкидлаш керакки, Янги Ўзбекистонни барпо этиш – бу шунчаки хоҳиш-истак, 
субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд 
сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, 
халқимизнинг асрий интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган 
объектив заруратдир.  

Янги Ўзбекистон – демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган 
норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона 
ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади халқимиз учун эркин, 
обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатдир.  

Энг асосийси, “Ҳаракатда – баракат” деганларидек, биз энг қийин босқичдан ўтдик, яъни, 
йўлимизни аниқ белгилаб, катта ишларни бошладик. Энди ҳамма гап ислоҳотлар йўлини қатъият 
билан давом эттириш ва мантиқий якунига етказишда. Бу албатта осон эмас, аммо биз бунга 
қодирмиз. Муҳими, кейинги йилларда бундай улкан ва мураккаб вазифани амалга ошириш учун 
етарли сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-институционал замин яратилди. Савол: “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга 
хизмат қилиши керак”  деган муҳим конституциявий тамойилни жорий 
этишга устувор аҳамият берилмоқда. Бунинг сабаби нимада?

Мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида очиқлик 
ва ошкоралик тобора кенгайиб бормоқда. Сенатор ва 
депутатлар, вазир ва ҳокимлар, барча бўғиндаги 
мансабдор шахслар фуқаролар билан юзма-юз учрашиб, 
уларнинг дарду ташвишлари билан қоғозда эмас, амалда 
жиддий шуғулланмоқда. Яъни, авваламбор, давлат 
органлари халқ учун, ҳар бир фуқаро учун очилиб, улар 
билан фаол мулоқот олиб бормоқда. 

Биз ҳаётимизда мажбурий меҳнат, хусусан, болалар 
меҳнати, ишсизлик, камбағаллик, коррупция, аҳолини уй-
жой билан таъминлаш, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ 
муаммолар мавжудлигини очиқ тан олиб, уларни кенг 
жамоатчилигимиз билан биргаликда бартараф 
этмоқдамиз. 

Бугун одамларда адолатга, ҳақиқатга ишонч пайдо 
бўлмоқда. Улар турли даражадаги раҳбар ва 
мансабдорларнинг иш фаолиятига холисона баҳо 
бермоқда, камчиликларни ошкора танқид қилмоқда. 
Миллий тараққиётимиз учун бу жуда муҳим аҳамиятга 
эга. Мана, сўнгги пайтда кўпгина масалаларда, 
жумладан, “прописка”, хорижга чиқиш учун 
“стикер”, мажбурий меҳнат, пахта ва ғаллага давлат 
буюртмасини белгилаш каби эски тартиблардан 
мутлақо воз кечиш бўйича ғоят муҳим қарорлар 
қабул қилдик. 
Содда қилиб, жайдари тилда айтадиган бўлсак, бу 
билан осмон узилиб, ерга тушгани йўқ. Аксинча, 
бюрократия, вазифани суиистеъмол қилиш, 
тамагирлик кўринишлари камайиб, жамиятимиз 
ҳаёти эркинлашди, одамлар енгил нафас ола 
бошлади. Халқимиз ҳам, дунё жамоатчилиги ҳам бу 
қадамларимизни ижобий баҳоламоқда. 
Янги Ўзбекистон – бу, аввало, янгича иқтисодий 
муносабатлар, янгича иқтисодий дунёқараш 
демакдир.  Шу боис мамлакатимиз иқтисодий 
тизими тўлиқ қайта қурилмоқда, қанчалик оғир 
бўлмасин, бозор механизмларини амалда жорий 
этишни бошладик.  Ислоҳотлар аҳолининг барча қатламлари манфаатларига ижобий таъсир 
кўрсатмоқда:  тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва 
янги- янги имкониятларга эга бўлмоқда, деҳқон ва фермерлар, кластер 
хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланмоқда. 
Ҳолбуки, собиқ мустабид тузум даврида “тепа”дан буйруқ бўлмаса, бир қадам 
босишга ҳам ҳаққимиз йўқ эди. Аҳвол шу даражага етиб борган эдики, 
уйимизнинг томигача пахта экдик, лекин косамиз оқармади. Мактаб 
болаларини ҳам пахтага ҳайдадик. Севимли шоиримиз Абдулла Орипов ўз 
даврида чуқур дард ва изтироб билан  “Миллион эгатларга сочилган ўзбек” , 
деб ёзганидек, юз йил эгилиб пахта тердик. 
Яқин-яқингача ҳар йили тахминан 6-7 миллион одам пахта теримига мажбуран 
сафарбар этиларди. Мана, уч йилдан буён улар бу машаққатдан қутулди. Қанчалик 
қийин бўлмасин, бу соҳада биз бозор иқтисодиётининг синалган ва самарали 
усулларини, жумладан, кластер тизимини жорий этдик. Кластерлар ёрдамида 
гектаридан пахта бўйича – 50 центнер, ғалла бўйича 100 центнердан ҳосил олишни 
кўзлаяпмиз ва бу марраларга албатта эришамиз. 
Афсуски, мамлакатимизда тезлик билан ҳал этиш керак бўлган ўткир муаммолар 
бошқа соҳаларда ҳам йиғилиб қолган эди. Ҳаммаси жойида, деган кайфият билан 
уларни билиб-билмаганга, кўриб-кўрмаганга олиб, ғафлат уйқусига ботиб 
юравериш ҳам мумкин эди. Лекин бу ўзимизга, халқимизга, келажакка нисбатан 
хиёнат бўларди.     Очиқ айтмоқчиман: менинг табиатим бундай сохта ҳаётни мутлақо қабул 
қилолмайди. Халқимиз менга ишонч билдирди, ана шу юксак ишончни 
оқлаш, эл-юртимизга муносиб ҳаёт шароитини яратиб бериш – мен учун 
ҳаётимнинг маъно-мазмунидир.   Мен миллионлаб   инсонларнинг тақдири 
учун масъулиятни зиммамга олган эканман, ислоҳотлар борасида 
бошқача йўл тутишим, ҳаммасини аввалгидек қолдиришим асло мумкин 
эмас.  
Такрор айтаман: олдимизда турган ишларнинг барчасини 
ўзимиз, ўз кучимиз билан қилишимиз керак, ҳеч ким 
четдан келиб биз учун биронта муаммони ҳал қилиб 
бермайди   •
Биринчи устувор вазифа:  
ижтимоий сиёсат 
мамлакатимизда давлат 
сиёсатининг энг муҳим 
устувор йўналишларидан 
бири бўлиб келган, ҳозир 
ҳам шундай ва келгусида 
ҳам шундай бўлиб қолади. Жавоб.  Ўтган 
йил декабрь 
ойида Олий 
Мажлисга 
йўлланган 
Мурожаатномад
а бу ҳақда 
атрофлича 
тўхталиб ўтган 
эдим. Шу боис 
саволингизга 
қисқача жавоб 
бермоқчиман. Савол.  Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги 
босқичида олдимизда турган энг устувор вазифалар 
нималардан иборат?      •
Иккинчи устувор вазифа:  иқтисодий 
тараққиёт соҳасида ўсиш нуқталарини 
аниқлаш ва уларга алоҳида аҳамият 
қаратиш, шу тариқа Янги Ўзбекистон 
иқтисодиётининг рақобатбардошлигини 
ошириш муҳим роль ўйнайди.  •
Учинчи устувор вазифа:  биз ҳозирги глобал пандемия 
даврида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, жумладан, 
тадбиркорларни ўз муаммолари гирдобига ташлаб 
қўймасликни асосий мақсадларимиздан бири сифатида 
кўрамиз. Чунки ҳар бир тадбиркорлик тузилмаси ортида 
қанча-қанча инсонларнинг иш ўрни, оилаларнинг даромади, 
бугунги ва эртанги тақдири турибди.
•
Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур англаб олишимиз керак: 
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш – фуқаролар, 
халқимиз фаровонлигини оширишнинг энг самарали йўли, 
Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг пировард мақсадидир. •
Тўртинчи устувор вазифа:  пандемия 
қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар амалга 
оширилаётган даврга тўғри келди. Бу давр 
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, 
аграр секторни замон талаблари асосида 
ривожлантириш бутун инсоният, жумладан, 
биз учун ҳам энг долзарб вазифага айланиб 
бораётганини яққол тасдиқлади •
Бешинчи устувор вазифа:  пандемия 
даврида халқимизнинг соғлиги ва ҳаётини 
асраш биз учун энг муҳим вазифа бўлиб 
қолмоқда. Шу мақсадда 2021 йил учун 
давлат бюджетида 3 триллион сўм захира 
шакллантирилди. Ушбу маблағ ҳисобидан 
тиббиёт соҳасида кўпгина чора-тадбирлар, 
жумладан, аҳолини коронавирусга қарши 
эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.  •
Олтинчи устувор вазифа:  биз янги шароитда 
маънавий-маърифий ишларни кучайтиришга 
интилмоқдамиз. Бундай ёндашув – бугунги ва 
келгуси ривожланишимиз учун мустаҳкам 
пойдевордир. 
•
Шу маънода,  Янги Ўзбекистонни барпо этиш – яқин 
ва олис тарихимиз, бетакрор ва ноёб маданий 
бойликларимизни янада чуқур ўрганиб, уларга 
таяниб, мустақил миллий тараққиёт йўлимизни 
янги босқичда давом эттириш демакдир.   Савол.   Янги Ўзбекистонни барпо этишда ташқи сиёсатга, дунёдаги 
олис ва яқин давлатлар билан дўстона ҳамкорлик алоқаларини 
ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу борада ички ва 
ташқи сиёсатнинг ўзаро боғлиқ ва уйғун жиҳатлари нималарда намоён 
бўлади?  

Биз мамлакатимиз янгиланиш даврига қадам қўйган биринчи кунлардан бошлаб 
очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсат юритиш, дун ёдаги барча тараққийпарвар 
мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатлар билан яқин дўстлик ва ҳамкорлик 
муносабатларини мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратмоқдамиз. Ўзбекистон ўтган 
даврда ана шу стратегик йўлга доимо содиқ қолиб, ўз шериклари ҳамда халқаро 
ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажариб келмоқда. 

Ўтган тарихан қисқа даврда юртимизнинг Марказий Осиё минтақаси ва жаҳон 
миқёсидаги сиёсий ўрни ва нуфузи кескин ошди.  Дунёда Янги Ўзбекистонга нисбатан 
ишонч руҳи ва мамлакатимиз билан ҳамкорликка интилиш тамойиллари кучайди.  

Биринчи навбатда, қўшни давлатлар билан муносабатларимизда йиллар давомида 
йиғилиб қолган муаммолар ҳал этилди. Чегаралар очилди. Қўшни-қўшниси билан, 
ака-укаси, ота-боласи, қариндошқариндоши билан узилиб қолган алоқаларни тиклаб, 
бир мамлакатдан иккинчи давлатга эмин-эркин бориб кела бошлади. Виза 
масалалари ҳал этилди. Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларимиз жадал 
ривожланмоқда. 

Азал-азалдан ўзаро қардош ва биродар бўлган мамлакатларимиз кўпгина минтақавий 
ва глобал масалалар, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт бўйича яқин ҳамкорликда 
ҳаракат қилишни бошлади. Жаҳон сиёсатшунослигида  “Марказий Осиё руҳи”  деган 
ибора пайдо бўлди.  
Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларидаги интеграция ва ҳамкорлик жараёнларини 
фаоллаштиришда тобора муҳим роль ўйнамоқда. Шу йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида  “Марказий ва 
Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар”  мавзусида ўтказилган халқаро 
конференцияда мамлакатимиз томонидан илгари сурилган янги таклиф ва ташаббуслар нафақат ушбу бепоён 
минтақалар давлатларида, балки жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, Марказий Осиёни Ҳинд 
океани билан боғлайдиган янги транспорт йўлларини барпо этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 
Конференция Тошкент руҳини яна бир карра намоён этди. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилмоқда. Ушбу 
муҳим ҳужжатда ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиё давлатлари билан кўп асрлик 
дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимизни янада 
мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистоннинг асосий хорижий шериклари ҳисобланган 
Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, 
Ҳиндистон, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро 
манфаатли алоқалари янада кенгаймоқда. 

Ўзбекистон Афғонистоннинг яқин қўшниси сифатида бу мамлакатда тезроқ тинчлик ва барқарорлик 
ўрнатилишидан манфаатдордир. 

Маълумки, Ўзбекистон 2021-2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилади. Ҳозирги вақтда 
биз бу муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик ишларини олиб бормоқдамиз. 

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сўз ва диний эътиқод эркинлиги, гендер тенглик бўйича 
эришаётган ютуқларимиз нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда изчил мустаҳкамланиб бормоқда. 

Дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги юртдошларимизни қўллабқувватлаш ва улар билан алоқаларимизни янада 
мустаҳкамлаш мақсадида  “Ватандошлар”  жамғармаси ташкил этилди.  
Жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган 
ишларимиз сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Ҳар йили Халқаро дўстлик куни сифатида 
кенг нишонланадиган 30 июль санаси Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб эълон қилинди. Бу 
йил ушбу байрам мамлакатимизда биринчи бор кенг нишонланди. Буни ҳам ички ва ташқи сиёсат 
омиллари бирлашадиган муштарак ҳодиса сифатида қабул қилиш мумкин.  

Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам экологик муаммоларни ҳал этишга жиддий эътибор 
берилмоқда. Қўшни давлатлар ва жаҳон жамоатчилиги билан биргаликда Орол денгизи ҳалокати 
оқибатида юзага келган экологик фожиалар таъсирини юмшатишга қаратилган ҳаракатларни қатъий 
давом эттиряпмиз. Денгизнинг қуриган тубида юз минглаб гектар ўрмон ва бутазорлар ташкил 
этилмоқда, Оролбўйи ҳудудларида улкан қурилиш ва ободончилик ишлари амалга оширилмоқда. Бу 
борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда тузилган  Оролбўйи минтақасида инсон 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп томонлама Траст фонди  фаолияти муҳим роль ўйнамоқда. 

Бу ҳақда сўз юритганда, Ўзбекистоннинг  Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва 
технологиялар ҳудуди  деб эълон қилиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини 
қабул қилиш ҳақидаги муҳим ташаббуси 2021 йил 18 май куни Ассамблея томонидан бир овоздан 
маъқулланганини қайд этиш ўринлидир. Ушбу резолюцияни ишлаб чиқишда АҚШ, Россия, Хитой, 
Туркия, Озарбайжон каби дунёдаги нуфузли давлатлар, жами 50 мамлакат ҳаммуаллиф сифатида 
иштирок этгани бу ташаббус жаҳон ҳамжамиятида қандай катта қизиқиш уйғотганидан далолат беради. Савол.   Маълумки, ислоҳотлар самараси кўп жиҳатдан раҳбар кадрлар, айниқса, маҳаллий 
ҳокимларнинг билим ва тажрибаси, сиёсий савияси ва маданиятига боғлиқ. Шу маънода, 
Президентнинг жойлардаги вакиллари бўлган ҳокимларнинг иш фаолияти Сизни қониқтирадими?  

Яширишнинг ҳожати йўқ – жуда оғир, таҳликали ва шафқатсиз рақобат замонида 
яшаяпмиз. Дунё шундай шиддат билан ўзгаряптики, кечаги сиёсий-иқтисодий таҳлил 
ва башоратлар бугунги кунга тўғри келмаяпти. Ўзаро қарама-қаршилик, “савдо 
урушлари”, экологик муаммолар кучайиб бормоқда. Ана шундай мураккаб шароитда 
эл-юрт билан ҳамдард, ҳамнафас бўлиб яшамайдиган, ҳаётнинг ўзи тақозо этаётган 
оддий ҳақиқатларни тушунмайдиган мансабдорларнинг раҳбар сифатида келажаги 
йўқ. Уларга бирон-бир масъулиятли вазифани ишониб ҳам бўлмайди. 

Бир пайтлар мен ҳам ҳоким бўлиб ишлаганман. У вақтлардаги шароитни ҳозирги 
имкониятлар билан мутлақо солиштириб бўлмайди. Кўп-кўп масалаларда қўл-
оёғимиз боғланган эди, ҳамма нарсани “тепа”нинг қош-қовоғига қараб бажаришга 
тўғри келарди. Энг ёмони, қуйи бўғиндаги муаммолар бўйича юқори идоралардаги 
салқин кабинетларда ўтирган, қишлоқ ёки овулларда қийналиб яшаётган 
одамларнинг дарду ташвишларидан бутунлай йироқ бўлган, жойларда аҳвол қандай 
эканини тасаввур ҳам қилолмайдиган валломатлар қарор қабул қиларди. 

Бугун эса ҳокимлар мустақил қарор қабул қилиб, мустақил иш олиб бориш ваколатига 
эга. Улардан илгаригидек ҳар бир қадамини Тошкентда, марказий идоралардаги 
мутасаддилар билан келишиш, бўлар-бўлмасга ижозат сўраш талаб этилмайди.  •
Менинг асосий талабим – одамларни тушуниш, уларнинг қувончу ташвишлари 
билан яшаш, ён-атрофдаги вазиятга оддий халқнинг кўзи билан қараш ва баҳо 
бериш, эл-улусдан ажралиб қолмаслик керак. Шундагина ҳудуд ёки тармоқни 
бошқариш ва муҳим қарорлар қабул қилишда аниқ самара бўлади. 
•
Ҳар бир раҳбарнинг фаолият мезони – бу халқнинг орзу-умидларини ўзи учун 
асосий мақсад қилиб, уларни изчиллик билан рўёбга чиқаришдан иборат.  
•
Ҳоким ва вазирларимиз, компания ва банкларимиз раҳбарлари орасида фаол, 
ишнинг кўзини биладиган, чуқур фикрлайдиган янги авлод вакиллари етишиб 
келаётгани мени қувонтиради. Улар халқ билан очиқ мулоқот қилмоқда, 
ташаббус кўрсатмоқда, юқоридан кўрсатма кутиб ўтирмасдан, мустақил ва 
дадил иш олиб бормоқда. 
•
Афсуски, баъзи етакчи ва мутасаддилар манманликка берилиб, ҳаволаниб, оёғи 
ердан узилганини билмай қолади. Бу – улар учун ҳақиқий фожиа. Албатта, 
бундай раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин бўлиши мумкин эмас. Бу нафақат 
Президентнинг, айни пайтда халқимизнинг, ҳаётнинг талабидир.  Савол.   Сиз давлат раҳбари учун халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканини доимо 
таъкидлаб келасиз. Лекин ҳаётда барча масалалар бўйича халқ билан гаплашиш, унинг фикрини олиш имкони борми? 
Сиз ана шундай “бўшлиқ”ни тўлдиришга қандай эришасиз?
•
Мен Президент сифатида иш бошлаган биринчи кунларданоқ ўз командамни 
ҳақиқий ҳолатга мутлақо алоқаси бўлмаган баландпарвоз гаплар ва “чиройли” 
рақамларни ёқтирмаслигимни айтиб, қаттиқ огоҳлантирганман.
•
Қанчалик аччиқ ва ноқулай бўлмасин, мен фақат тўғри ва ҳаққоний 
маълумотни билишни истайман. Бу мен учун тўғри қарорлар қабул қилишга 
ёрдам беради. 
•
Албатта, бу талабни ҳамма ҳам тушуниб етгани йўқ, ҳалиям эскича усулда 
маълумот беришга уринишлар бўлиб туради. Лекин мен бундай ҳолатларга 
йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. Ана шу ҳақиқатни тушунмаганларнинг 
кўпчилиги билан хайрлашдик ва бу масалада талаб доимо қаттиқ бўлади. 
•
Халқимиз, Ватанимиз манфаатлари, жамиятимизнинг келажаги, 
фарзандларимизнинг бахтини таъминлашга қаратилган бугунги ислоҳот 
жараёнларининг ўзи шуни талаб этмоқда. Бу борада бошқача йўл тутишга 
ҳаққимиз йўқ. 
•
Яна бир бор айтаман, раҳбар ва мутасадди шахслар ўртасида кимки ана шу 
ўткир талабни тушунмаса, қанчалик оғир бўлмасин, улар билан 
хайрлашамиз.  
Биз мамлакатимиз тараққиётининг бугунги янги босқичида олдимизда турган долзарб 
вазифаларни тезкор ҳал қилишда вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг 
бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг шахсий масъулияти 
ва жавобгарлигини кучайтириш, вазифа ва ваколатларини аниқ белгилаш, шунингдек, уларнинг 
фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий этишга алоҳида аҳамият 
бермоқдамиз. Шу мақсадда махсус қарор ҳам қабул қилдик. Юқорида айтиб ўтилган тоифага 
мансуб раҳбарларнинг ўринбосарлари ўзларига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги 
фаолиятининг самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида шахсан 
жавобгар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдор экани белгилаб қўйилди. Бошқача 
айтганда, турли бўғиндаги раҳбар ўринбосарлари ўз бошлиғининг соясида юрадиган вақт ўтди. 
Энди улар ҳам аниқ вазифалар учун жавоб беради.  Шахсий масъулият ва жавобгарлик барча 
бошқарув идоралари ходимлари учун бош мезон бўлади. 

Ҳозирги кунда одамларни қийнаётган муаммоларни жойларда, маҳалланинг ўзида ҳал этишга 
алоҳида эътибор беряпмиз. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳафтада икки кунни фуқароларни 
қабул қилишга ажратмоқда. Шунингдек, кунлик қабуллар ўтказиш тизими йўлга қўйилмоқда. 

Умуман,  ҳар бир ҳокимнинг кабинети “Халқ қабулхонаси”га айланиши лозим.  Шунда ҳар қайси 
раҳбар ҳудуддаги ҳақиқий аҳволдан тўла хабардор бўлади, ишида унум ва самарага эришади. •
Фуқаролар, кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинаётган барча 
муаммолар эътибор қаратишни талаб этади. Уларни инкор қилиш мумкин ҳам 
эмас. Албатта, жамиятдаги қонун бузилиши, адолатсизлик, инсон ҳуқуқларига 
беписанд муносабат, коррупция билан боғлиқ ҳолатларга бепарво қараб бўлмайди. 
Тизимли тус олган ёки жузъий муаммо бўладими, уларнинг барчасига дарҳол 
муносабат билдириб, тагига етиш ва ҳал этиш зарур. 
•
Масалан, кейинги йилларда туб ислоҳотлар даврига қадам қўйган мамлакатимизда 
тараққиёт кушандаси бўлган иллат – коррупцияга қарши изчил кураш олиб 
борилмоқда. Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2020 йилда турли 
даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс 
жиноий жавобгарликка тортилган. Улар томонидан етказилган зарар 500 миллиард 
сўмни ташкил этган. 2021 йилнинг беш ойида эса 1696 нафар мансабдорга 
нисбатан жиноий иш очилган. Етказилган зарар 450 миллиард сўмни ташкил 
этмоқда. 
•
Ҳеч шубҳасиз, бу моддий зарарлар айбдорлардан ундириб олинади.  Коррупция 
балосини жамиятимиз ҳаётидан йўқ қилишга қаратилган сиёсат келгусида ҳам 
қатъий давом эттирилади.   Савол.   Юртимизда аҳоли учун энг долзарб ва ўткир ҳаётий масала бўлган 
замонавий турар жойлар, жумладан, арзон уй-жойлар қуришга алоҳида эътибор 
берилмоқда. Бу йўналишдаги ишларнинг кўлами истиқболда қандай бўлади?  

Жавоб.  Мамлакатимизда кейинги йилларда замонавий уй-жойлар қуриш бўйича янги давр 
бошланди, деб бемалол айтиш мумкин. Бунинг тасдиғини сўнгги тўрт йилда аввалги йилларга 
нисбатан 4-5 баробар кўп уй-жойлар барпо этилгани, бу йилнинг ўзида 54 минг оилани янги уй-
жойлар билан таъминлаш бўйича кенг кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилаётгани 
мисолида яққол кўриш мумкин. 

Биз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсад – халқимизни рози қилиш йўлидаги улкан вазифалар, 
ислоҳотларимиз, қолаверса, бугунги ҳаётнинг ўзи замонавий уй-жойлар қуриш суръати ва 
сифатини янада оширишни талаб этмоқда. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, биз илгари уй-жой қурилишига замон талабларидан келиб 
чиқиб, бундай кенг ёндашмаганмиз ва ҳозиргидек кенг кўламдаги қурилиш ишларини амалга 
оширмаганмиз. 

Биз бу йўлда дастлабки қадамларни қўйиб, катта тажриба орттирмоқдамиз. Барча 
ҳудудларимизда аҳоли учун қулай ва шинам, барча замонавий шароитларга эга бўлган уй-
жойлар барпо этилмоқда. Ипотека бозори ривожланмоқда. Ҳаётимизга “арзон уй-жойлар”, 
“ақлли уй”, “ақлли шаҳар”, “рақамли хизматлар” деган янги тушунча ва кўникмалар кириб 
келмоқда. 

Келгусида уй-жой фондини шундай даражага олиб чиқишимиз керакки, аҳолининг барча 
қатламлари уй-жой сотиб олиш ва бу борада танлаш имконига эга бўлиши лозим. Савол.   Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг таълим олиши, 
меҳнат қилиши, билим ва қобилиятини рўёбга чиқариши учун зарур шароитлар яратилмоқда. 
Юртимизда 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб 
эълон қилингани бунинг яна бир амалий ифодаси бўлди. Янги Ўзбекистонни бунёд этиш жараёнида 
ёшларнинг ўрни ва асосий вазифалари нималардан иборат, деб биласиз?  
•
Ёшлар – халқимизнинг асосий таянчи ва суянчи. Кенг кўламли 
ислоҳотларимизни самарали амалга оширишда улар ҳал қилувчи куч бўлиб 
майдонга чиқмоқда. Айнан замонавий билим олган, илғор касб-ҳунарларни, 
инновацион технологияларни, хорижий тилларни пухта эгаллаган ўғил-
қизларимиз мамлакатимизни янада тараққий эттиришда етакчи ўрин тутади. 
•
Маълумки, ёшлар янгича фикрлашга, янги-янги ғояларни дадил ўртага ташлаб, 
уларни амалга оширишга, муаммоларни ижодий ва ностандарт ёндашувлар 
асосида ҳал этишга мойил бўлади. Шунинг учун ҳозирги кунда ёш авлод 
вакилларининг билим олиши, илм-фан, инновациялар, адабиёт, санъат ва 
спорт соҳасидаги истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши, уларнинг 
жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун барча 
шароитларни яратишга устувор аҳамият бермоқдамиз. 
•
Имом Бухорий бобомиз тўплаган муборак ҳадислардан бирида:  “Ёшликда 
ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир” , деб айтилади. •
Биз 2030 йилга қадар мактаб, лицей ва коллеж битирувчиларини олий таълим 
билан қамраб олиш даражасини 50 фоизга етказишни режа қилганмиз ва бунга 
албатта эришамиз. 
•
Бу йил Тошкент шаҳрида энг юксак халқаро талабларга жавоб берадиган  “Янги 
Ўзбекистон” университети  ташкил этилди.  Ушбу университет мамлакатимиздаги 
барча олий ўқув юртлари учун намуна бўлади. Энг билимли ва истеъдодли 
ёшларимиз шу ерда ўқийди. 
•
Биз узлуксиз миллий таълим-тарбия тизимининг барча босқичларини уйғун ва 
мутаносиб ривожлантиришга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Охирги тўрт йилда 
болаларимизни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси илгариги 27,7 
фоиздан 2 баробар ортиб, 60 фоизга етгани, боғчалар сони эса 3 марта кўпайиб, 
14 мингдан ошгани ана шундай ислоҳотларимиз натижасидир.  
•
Ҳозирги вақтда юртимизда  “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади”  
деган ғоя асосида мактаб таълими тизимида ҳам катта ўзгаришлар амалга 
оширилмоқда. Тошкент шаҳрида ва ҳудудларимизда Президент мактаблари, ижод 
ва ихтисослашган мактаблар сони кўпайиб бормоқда.  
“ Беш муҳим ташаббус” дастури, “Баркамол авлод” марказлари доирасида ёшларнинг бўш вақтини 
мазмунли ўтказиш учун бу йилнинг ўзида 36 мингта қўшимча тўгарак ташкил этилиб, 874 мингга 
яқин бола уларга жалб этилди. Шунингдек, таълим муассасалари, кутубхона ва ўқув марказларига 
қарийб 100 мингта санъат ва спорт инвентарлари, компьютерлар, 600 мингга яқин китоб етказиб 
берилди. 

Айниқса, навқирон ўғил-қизларимизнинг тадбиркорлик соҳасидаги ғоя ва ташаббусларини рўёбга 
чиқариш, уларни иш ва даромад манбаи билан таъминлашга давлат миқ ёсида катта аҳамият 
берилмоқда. Ана шундай эътибор туфайли сўнгги тўрт йилда 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сони 5 
баробар кўпайиб, 500 мингдан ошгани, ҳеч шубҳасиз, ушбу соҳа ривожида муҳим роль ўйнамоқда. 
Бу йилнинг ўзида 92 мингдан зиёд ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 2 триллион 300 
миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилгани бундай ёшларимиз сафини янада кенгайтиришга 
хизмат қилади. 

Маҳаллаларда ташкил этилаётган касб-ҳунарга ўқитиш курсларида минглаб ўғил-қизларимиз 
меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларни эгалламоқда. 

Бу йилдан бошлаб, ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, 
қишлоқларда ёшларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратиш бошланди. Натижада 
қишлоқда яшаётган 230 мингдан ортиқ ёшга 61 минг гектар ер майдони ажратиб берилди. 
Шунингдек, ғалладан бўшаган ерлардан яна 75 минг гектари 170 минг нафар ёшларга такрорий 
экинлар экиш учун ажратилди.  
Маҳаллаларда ташкил этилаётган касб-ҳунарга ўқитиш курсларида минглаб ўғил-қизларимиз 
меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларни эгалламоқда. 

Бу йилдан бошлаб, ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, 
қишлоқларда ёшларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратиш бошланди. Натижада 
қишлоқда яшаётган 230 мингдан ортиқ ёшга 61 минг гектар ер майдони ажратиб берилди. 
Шунингдек, ғалладан бўшаган ерлардан яна 75 минг гектари 170 минг нафар ёшларга такрорий 
экинлар экиш учун ажратилди. 

Ёшлар ўртасида камбағалликни камайтириш, уларни ўзини ўзи банд қилишга рағбатлантиришда 
“Ёшлар дафтари”, ёшлар дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишларимиз муҳим 
аҳамиятга эга бўлмоқда. Шу йилнинг 8 ойи мобайнида “Ёшлар дафтари”га киритилган 430 минг 
нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 
Жумладан, “Темир дафтар”даги оилалар фарзандлари бўлган 2 мингдан зиёд талабанинг контракт 
пуллари тўлаб берилди.

Бу йилдан бошлаб иш берувчиларга уларнинг 25 ёшдан ошмаган ишчи-ходимлари учун 
ҳисобланган ижтимоий солиқ миқдорини бюджетдан тўлиқ қайтариб бериш тартиби жорий 
қилинди. Натижада жорий йилнинг иккинчи ярмида 170 миллиард сўм, келгуси йилда эса 500 
миллиард сўм маблағ 240 минг нафар ёшни ишга қабул қилган тадбиркорлар ихтиёрида қолади. 

Талаба ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги тизим асосида ётоқхона билан 
таъминланмаган 62 минг нафар ўғил-қизларимизга ойлик ижара тўловининг 50 фоизи бюджетдан 
тўлаб берилди. 

Албатта, бу борадаги ишларимиз нафақат изчил давом эттирилмоқда, балки янада юқори 
босқичга кўтарилмоқда. Шу мақсадда 2021 йил 13 июлда қабул қилинган  “Ёшларни ҳар 
томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга оид қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги  фармон бу фикрни тасдиқлайди.  
Юртимизда ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг 
таълим-тарбия олиши, иш жойи ва уйига эга бўлиши, жамиятда муносиб ўрин топиши, 
“Меҳрибонлик уйлари”, махсус мактаб-интернатлар ва “Болалар шаҳарчаси”нинг 
моддийтехник базаси, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга жиддий эътибор берилмоқда. 

Айниқса, “Меҳрибонлик уйлари”- даги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билимли, 
касб-ҳунарли ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш – ҳаммамизнинг 
муқаддас бурчимиз. Шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, “Меҳрибонлик уйлари” ва махсус 
мактаб-интернатларда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий 
этмоқдамиз. 

Ана шундай ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда 
ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш бўйича янги тизим –  “Меҳр дафтари”  
жорий этилмоқда. Шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой 
билан таъминлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, ўзига бириктирилган уй-жойга эга бўлмаган 
ва тураржойга муҳтож сифатида ҳисобда турган ана шундай болаларга улар 18 ёшга тўлган 
йили умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган болалар 
ўртасида никоҳ тузилган ҳолатларда эса 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали 
квартиралар ажратилади.  
Мен юртимизнинг қайси ҳудуди, шаҳар ва қишлоғида бўлмайин, албатта у ердаги 
ёшлар билан учрашаман. Очиқ ва самимий суҳбатларда уларнинг соғлиги, ўқиши, 
орзу-интилишлари, қишлоғи ёки маҳалласидаги шарт-шароитлар билан қизиқаман. 

Биласизми, дунёдаги давлатлар, халқларнинг ривожланиш даражасини кўрсатадиган 
мезонлар, параметрлар кўп. Лекин мен учун шу борадаги энг муҳим мезон – бу 
ёшларимизнинг бахти, камолидир. 

Янги Ўзбекистоннинг нафаси, суръати ва шиддатини аввало азиз ўғил-
қизларимизнинг азму шижоати, дадил фикр ва таклифларида, эришаётган 
дастлабки ютуқларида кўраман.  

Яқинда  30 июнь – Ёшлар кунида  навқирон авлодимиз вакиллари билан яна бир бор 
учрашиб, уларнинг турли соҳалардаги изланишларини кўриб жуда хурсанд бўлдим. 

Ишончим комилки, фарзандлари доимо изланиш ва интилишда бўлган, юксак 
марраларни кўзлаб, олдинга қараб интиладиган халқ ва давлат ўз олдига қўйган 
мақсадларга албатта етади. Чунки бундай ҳаракатлар эртага қудратли тўлқинга 
айланиб, ҳаётимизни бугун кечагидан, эртага бугунгидан яхши ва обод қилиш, онгу 
тафаккуримизни юксалтиришга олиб келади. Савол.   Мамлакатимизда кейинги йилларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз борганда, хотин-қизларнинг ўқиши, билим олиши, меҳнат қилиши, уларнинг 
соғлигини сақлаш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар биринчи навбатда тилга олинмоқда. Бунинг сабаби 
нимада?  

Аёл бор экан, оила деган муқаддас қўрғон, фарзанд деган 
бебаҳо неъмат бор. Аёлларимиз бахтли бўлса албатта 
оиламиз, жамиятимиз ҳам бахтли бўлади. 

Хотин-қизлар барча соҳа ва тармоқларда эркаклар билан 
тенг ҳуқуққа эга бўлиб, юксак ҳурмат эҳтиромда яшаган 
мамлакатда албатта тинчлик ва ҳамжиҳатлик, ўсиш ва 
юксалиш бўлади. 

Шунинг учун ҳам биз учун буюк Она тимсоли бўлган аёл 
зотини халқимиз азал-азалдан улуғлаб, эъзозлайди. 

Одамзотга асрлар давомида меҳр туйғусини сингдириб, уни 
гўзаллик, вафо ва садоқат, ватанпарварлик руҳида 
тарбиялаб келаётган азиз ва мукаррам зот ҳам 
оналаримиздир. 

Бу ҳаётда нимага, қандай ютуқ ва натижаларга эришган 
бўлсак, уларнинг барчаси мунис ва меҳрибон оналаримиз 
туфайлидир. Шунинг учун биз хотин-қизларимиз олдида 
доимо қарздорлик ҳисси билан яшаймиз. Уларга ҳар қанча 
меҳр ва эътибор кўрсатсак, арзийди.  Савол.   Юртимизда хонадонларимизнинг файзу фариштаси бўлган 
кекса авлод вакиллари, муҳтарам фахрийларимизга алоҳида меҳр ва 
ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Бу борадаги амалий ишларнинг 
келгуси ривожи ҳақида ҳам фикрингизни билмоқчи эдик.  

Мен ҳар доим бугунги тинч-осойишта, эркин ва фаровон ҳаётимиз 
ҳақида ўйлаганимда, бундай ёруғ кунларга етиб келишда қанча-қанча 
авлод вакиллари, отабоболаримиз тинимсиз меҳнат қилганлари, ўз 
бошига тушган барча синов ва машаққатларни сабр-матонат билан 
енгиб ўтганларини чуқур миннатдорлик билан эслайман. Улар ўзлари 
қийналиб бўлса ҳам бизни шундай тинч ва дориломон кунларга 
етказганлари – бу ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган улкан 
жасорат, фидойилик ва қаҳрамонликдир. 

Шунинг учун бундай мард ва олижаноб аждодларимиздан 
ўтганларининг хотирасини улуғлаб, ҳамиша чуқур ҳурмат-эҳтиром билан 
ёд этиш, бугун орамизда яшаб келаётган муҳтарам нуронийларимизни 
ҳар томонлама ардоқлаш – муқаддас бурчимиздир. 

Энг муҳими, бундай савобли ишларимиз ёшларимиз учун ҳам тарбия ва 
ибрат мактабига айланади.  
Кекса авлод вакилларининг саломатлигини асраш, уларга республикамиздаги турли санаторий 
ва дам олиш уйларига имтиёзли йўлланмалар бериш, байрам кунларида уларни алоҳида 
қутлаб-табриклаш, доимий иззат-ҳурмат кўрсатиш эзгу анъанага айланиб бормоқда. 

Такрор айтаман, ўз вақтида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини Ватанимиз равнақи, 
халқимиз фаровонлиги учун бағишлаган бундай табаррук инсонлар олдида биз бир умр 
қарздормиз. Муҳтарам нуронийларимизнинг ҳаётини янада файзли қилиш, улар ўзларининг 
бой тажрибаси, фойдали маслаҳатлари билан ижтимоий ҳаётимизда, айниқса, Янги Ўзбекистон 
ёшларини тарбиялашда янада фаол иштирок этишлари учун қўшимча имкониятлар яратамиз. 

Бу масалаларга алоҳида урғу бериб гапираётганим албатта бежиз эмас. Биз Янги Ўзбекистонни 
барпо этиш жараёнида халқимизни рози қилишни ўз олдимизга улуғ мақсад қилиб қўйган 
эканмиз, буни жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси ўз ҳаётида сезиши, ҳис этиши биз учун ғоят 
муҳимдир. 

Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида уч авлод вакиллари ўртасида самимий 
учрашувлар ўтказилаётгани, уларда муҳтарам нуронийларимиз ҳам фаол иштирок этиб, 
ўзларининг меҳнат ва ҳаёт тажрибаси, бугунги тинч ва ёруғ кунларнинг қадр-қиммати ва 
аҳамияти ҳақида билдираётган фикрлари ёшларимиз учун чинакам тарбия мактаби бўлиб 
хизмат қилмоқда.  Президент сифатида мустақиллик 
байрами муносабати билан халқимизга 
қандай тилаклар билдирган бўлардингиз?
•
Албатта, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати 
билан биз барча соҳа ва тармоқлар бўйича тараққиётимиз якунларини 
чуқур сарҳисоб қилиб, келгуси режаларимизни янада аниқ белгилаб 
оламиз. Айниқса, юртимиздаги ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, 
халқимизнинг янада эркин ва фаровон яшашига эришиш биз учун 
бундан буён ҳам бош мақсад бўлиб қолади. 
•
Мен учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатидаги 
фаолиятимнинг маъно-мазмунини ташкил этадиган энг улуғ мақсад – 
халқимизнинг тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт ҳақидаги орзу-
умидларини рўёбга чиқариш йўлида сидқидилдан фидокорона хизмат 
қилишдан иборатдир. 
•
Барчамизга ризқ-насиба берган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган эл-
юртимиз олдида биз ҳамиша қарздормиз. Азиз ва ардоқли 
халқимизнинг розилигига эришиш – биз учун энг буюк саодатдир. 
Чунки халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам рози бўлади.   
Ишончим комил, биз жонажон Ватанимизга бўлган чексиз меҳримиз 
ва садоқатимизни муқаддас байроқ қилиб, бор билим ва 
тажрибамиз, ақл-заковатимизни ишга солиб, ягона халқ, ягона миллат 
бўлиб, кўзлаган эзгу мақсадларимизга албатта етамиз. Янги 
Ўзбекистон жаҳон майдонида кучли салоҳият, муносиб обрў-
эътиборга эга бўлган, ҳар томонлама обод ва фаровон мамлакатга 
айланади.  

Мен бунга нафақат ишонаман, балки шу йўлда бор билим ва 
тажрибамни, куч-ғайратимни сафарбар этишга ҳамиша тайёрман. Барча 
юртдошларимизни ана шундай улуғ сафда – Янги Ўзбекистон 
бунёдкорлари қаторида бўлишга даъват этаман. 

Бугунги имкониятдан фойдаланиб, кўпмиллатли халқимизни яқинлашиб 
келаётган Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. 
Ҳар бир хонадон, ҳар бир ватандошимизга тинчлик-хотиржамлик, файзу 
барака, бахту саодат доимо ёр бўлишини тилайман.