Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 41.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 10 Февраль 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Япония мўъжизасининг сирлари

Купить
Япония мўъжизасининг сирлари Режа: Кириш. 1. Япония давлат тузуми, хусусиятлари 2. Ўзбекистон ва Япония: ҳамкорликнинг янги босқичи; 3- Япония иқтисодиётининг урушдан кейинги йўналиши 3. Япониянинг иқтисодий шароитлари. Хулоса. Кириш XX асрнинг сўнги 10 йиллигида жаҳонда рўй берган сиёсийиқтисодий, ижтимоий ҳодисалар ғоят мураккаб ва қалтис бир вазиятни вужудга келтирди. Бунинг натижасида пуч ва ёлғон ғояларга, зўравонликка асосланган социализм тизими, маъмурий-буйруқбозликка асосланган тузум инқирозга юз тутди. Дунёнинг икки қарама-қарши лагерга бўлиниши барҳам топди. XXI аср бўсағасида жаҳон миқёсидаги умумий тараққиёт инсоният дунёқарашини ўзгартирди. Коммуникациялар юксалиши, халқаро муносабатларнинг янги асосларда ривожланиши ва унинг инсоният ҳаётига таъсири сезиларли даражада кучайиб бориши учун имконият кенгайди 1 . Шу билан бирга, илмий-техникавий тараққиёт имкониятларининг нотекис тақсимланганлиги туфайли давлатлараро муносабатлар тизимидаги мувозанатнинг ўзгаришига олиб келди. Бу ҳолат юксак илмий-техн ҳамкорлик ҳақидаги Битимга имзо чекди. Оламшумул тарихий аҳамиятга эга бўлган бу воқеа туфайли мамлакатимиз расман ҳам ғарб, ҳам Шарқнинг энг қудратли давлатлари билан стратегик икки томонлама фойдали муносабатлар ўрнатишга эришди. Мавзунинг долзарблиги: Дунё тараққиёти билан бирга нодавлат халқаро ташкилотлар вужудга келдики, улар турли даражада ривожланган давлатлар ўртасида муроса ўрнатишга хизмат қила бошлади. Шу боисдан улар ўз фаолиятларини жаҳонда рўй бераётган йирик муаммоларга бефарқ қарамай, бу жараёнлар ичига кириб бориш, таъсир доирасини кенгайтириш, ҳаммага баробар, одилона ва холисона муносабатларни уюштиришга қаратмоқдалар. Шунинг учун ҳам бу халқаро сиёсий ташкилотлар дунё халқлари кўз ўнгида нуфузли ташкилотга айланмоқдалар. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган даст Зеро, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши учун барча шарт-шароитлар мавжуддир. Республикамизнинг моддий бойликлари, табиатининг ноёб имкониятлари ҳамда энг асосийси, халқимизнинг меҳнаткашлиги ва чуқур тарихий илдизларга эга бўлган маънавий салоҳияти ва яна битта муҳим фактор — Ўзбекистон Республикаси, унинг ҳукумати, йўлбошчиси Ислом Каримов раҳбарлигида олиб борилаётган ташқи сиёсат, ҳар қандай зўравонликлар, тазйиқлар ва ғоявий хуружларни бартараф этиш омиллари, халқаро муносабатларда ҳар қандай муаммони ақл-идрок ва дипломатик йўл билан ҳал этиш сиёсати жаҳондаги барча ривожланган давлатларнинг биз билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишларига йўл очиб бермоқда. Ишнинг мақсади ва вазифаси: Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаш, ўзаро ҳамкорлик ва биродарли нуфузли халқаро давлат раҳбарларининг олий даражадаги турли кенгашларида сўзлаган нутқларида жаҳон ҳамжамияти эътиборини бу масалага тортган эди. Ҳукуматимиз ўзининг ташқи сиёсатида мана шу кўрсатмаларга амал қилмоқда. Давлатимиз бирон-бир буюк давлат таъсир доирасига тушиб қолмаслиги, халқаро майдонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик, мафкуравий қарашлардан қатъи назар ташқи сиёсатда очиқ-ойдинлик, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари ва мезонларига асосланиб иш юритиш орқали жаҳон ҳамжамиятида обрў қозонмоқда. Мавзунинг илмий ўрганилиши: япония тарихига бир назар; Тарихий маълумотларга қараганда, японлар ўзларини «нихон-дзин», яъ якунланди 6 . қадимги япон қабилалари машғулотлари балиқ овлаш, табиат инъом этган неъматларини териб еб, тирикчилик қилиб келган бўлса, кейинчалик суғориладиган деҳқончиликни ўзлаштириб олдилар. Деҳқончиликдан эса астасекин ҳар хил ҳунармандчилик соҳалари ажралиб чикиб, такомиллашиб бориши натижасида чинни буюмлар, лакланган буюмлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва бадиий ҳунарлар тез ривожланиб борди. Милодлан аввалги V аср, милодий IV асрларда деҳқончилик, чорвачилик ривожланиб, хўжаликда металл қуроллар қўлланила бошланди. Металлнинг хўжаликка киритилиши инсоният учун прогрессив аҳамиятга эга бўлди. Ишлаб чиқариш тараққиёти натижасила меҳнат тақсимоти вужудга келишига имкон яратди. Ижтимоий табақаланиш кўпайиб борди. III асрга келиб, йирик қабилалар иттифоқи — Ямато асосида синфий табақал маротаба ортиқ бўлди. Шу кезлардан бошлаб Япония аграр мамлакатдан аграр-индустриал мамлакатга айланди 9 . Яқин Шарқда ўз позициясини йўқотган Япония 1920-1931 йиллар мобайнида ўз бошидан жиддий иқтисодий инқирозни кечирди. Бу инқироз узоқ муддатга чўзилмасада, Япония иқтисоди учун жуда оғир кўчди. 1931 йил май ойига келиб иқтисодий бўхронлардан қутилиш йўли очилди. Шу йили Япония Маньчжурияни босиб олиш орқали жаҳонни қайта тақсимлаш жараёнига қўшилди. Узоқ Шарқда Япония иқтисодий қайта кўтарилиши бошланди. Агар Япониянинг 1934-1940 йиллардаги иқтисодий аҳволига назар ташласак, унинг катта ютуқларга эришганлигини кузатамиз. Айниқса, энергетика, металлургия, машинасозлик, кимё, чўян эритиш юксак даражада ривож топди. Мамлакат иқтисодий ривожи учун миллий даромаднинг 30%ни, шу жумладан, 18- юқорида таъкидлаб ўтилганидек, замонавий илмий-техника салоҳиятига асосланган қудратли ишлаб чиқариш имкониятига згадир. Биз бу ўринда Япониянинг кейинги ўн йилликка (1999-2008) мўлжалланган иқтисодий режаси ҳақида тўхталиб, мамлакат мўътадил йўлга қўйилган хўжалик ўсишини таъминлашни энг асосий мақсад қилиб қўйилганлигини айтиб ўтмоқчимиз.2001 йил иқтисодиётида ички ялпи маҳсулотнинг 2% ошишига эришилган. Шунингдек, ҳукумат бу босқичда молия соҳасида пулнинг қадрсизланишига йўл қўймаслик сиёсатини олиб боришни назарда тутади 10 . 2001-2002 йилларда иқтисодий тараққиёт етарли даражага етгач, давлат унга ёрдам бериш амалиётидан воз кечиш йўлини назарда тутса, 2003-2008 йилларга мўлжалланган учинчи босқичда давлат томонидан пул муомаласини тўлиқ эркинлаштириш (нейтраллаштириш) сиёсатини олиб Япония давлат тузуми, хусусиятлари Япония — Тинч океанининг ғарбий қисмида ҳамда Осиёнинг шарқий соҳилига жойлашган бўлиб, табиати мўътадил, субтропик ва тропик минтақаларга тўғри келади. Япония ҳудудида 4 мингга яқин орол бўлиб шимоли-шарқдан жануби-ғарбга қарийб 3,5 минг км. га чўзилган. Энг йирик ороллари Хоккайда, Хонсю, Кюсю, Секоку ҳисобланади. Мамлакатнинг асосий ороллари улкан муҳандислик иншоотлари, сув ости тоннеллари, кўприклар орқали ўзаро бир-бири билан боғланган. Майдони 377815 км 2 ни ташкил этиб, унда 126 миллион 959 минг киши истиқомат қиладиган улкан мамлакат ҳисобланади 11 . Япониянинг пойтахти Токиода 12 миллион 976 минг киши яшаса, Осакада, Йокохамо каби йирик шаҳарлари борки, уларнинг ҳар бирида 3 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Япония маъмурий жиҳатдан уездларга бўлин расман иштирок этмайди. Лекин у давлат ва халқ бирлиги рамзи ҳисобланиб, мамлакат фуқаролари томонидан жуда катта хурмат билан қараладиган шахс сифатида эъзозланади. Император гарчи давлат раҳбари ҳисоблансада, аслида у давлатни рамзий маънода бошқариш ҳуқуқига эга. Барча сиёсий вазифаларни парламент тавсиясига кўра тайинланган Бош Вазир амалга оширади. Шу боисдан император парламент тавсиясига кўра Бош Вазирни тайинлайди. Ўз навбатида ҳукумат тавсиясига кўра император Олий Суд раиси ва унинг аъзоларини ҳам тайинлайди. Олий қонун чиқарувчи ҳокимият органи икки палатали парламентдан иборат бўлиб, вакиллар палатаси 4 йилга, маслаҳатчилар палатаси 6 йилга сайланади. 20 ёшга етган барча япон фуқаролари сайлов ҳуқуқига эгадирлар. Конституцияга кўра парламент ҳукумат фаолиятини назорат қилиб тур Бунга эришиш учун қонун чиқарувчи, ижро ва суд ҳокимияти вазифалари тенг тақсимлаб берилди ва ижроси таъминланди. Бу барча тизимларнинг аниқ бир маромда ишлашига катта ёрдам берди. Бу борада 1947 йилда қабул қилинган «Давлат хизматчилари тўғрисида» ги қонуннинг аҳамиятини алоҳида қайд этиб ўтишни жоиз деб биламиз. Гап шундаки, бу қонун маъмурий ва давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, ҳукумат хизматчиларининг халқ, миллат олдидаги маъсулилтини оширишга мажбур этади. Натижада коррупция, порахўрлик, алдамчилик йўлларига тўсиқ қўйилди. Японияда парламент маҳкама туридаги тизим сифатида иш олиб боради. Парламент икки палатали — вакиллик палатаси ҳамда маслаҳатчилар палатасидан таркиб топган. Вакиллик палатасига 500 нафар депутат тўрт йил муддатга сайланади. Аммо бу палата тарқатиб юборилиши ҳ чиқаришга жаҳон пешқадам давлатлари яигликларини дадил жорий этадилар. Раҳбар кадрларга давлат ва жамоат ташкилотларига, кичик ва ўрта бизнесга, молиявий институтларга таяниб иш олиб боришларига етарли шароит яратиб берди. Саноатда Ўзбекистонда бўлаётгани каби ислоҳотлар босқичма-босқич олиб борилди. Эндиликда «Темир иқтисод даври» дан «интеграл схемалар иқтисоди» га жадал ўтилди. Бу Япония тараққиётининг дебочаси эди. Эндиликда Япония Осиё минтақаси давлатларига ўз инвестицияларини жалб эта бошлади. Ўз навбатида, япон жамияти шароит тақозосига кўра давлат маъмурий, давлат молияси, ижтимоий кафолат, иқтисод, молиявий таълим тизимида янги-янги ислоҳотларни аниқ маромда ўтказишга киришди. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Япония давлат тузуми демократияга асосланган бўлиб, Конституцияга кўр Ўзбекистон ва Япония: ҳамкорликнинг янги босқичи; Ўзбекистон мустақил давлат сифатида дунёнинг барча мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириб бормокда. Ўзбекистон Республикаси Президеити И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида ўзбекистон барча тараққийпарвар давлатлар билан мафкурасидан қатъи назар, ўзаро тенг манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Бугунги кунда мустақиллигимизнинг ўн бир йиллиги ўтган қисқа давр ичида давлатимиз кенг кўламдаги ютуқларга эришди. қарийб бир ярим асрлик мустамлакачиликни ўз бошидан кечирган ўзбекистон, мустақилликнинг ўн бир йили ичида жуда катта иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳалардаги ютуқларни қўлга киритд ҳам «Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ шу фалсафага амал қилиб келаяпти», деб ёзганида халқаро шарҳловчи И.Норматовнинг нақадар хақ эканлигига амин бўламиз 12 . Иқтисодий жиҳатдан тараққий этган, демократик ривожланиш йўлига тушиб олган, ҳамжамиятда ўзининг муносиб ўрни ва ўз қарашларига эга бўлган давлатларга ҳавас билан қараб, улар билан қалин дўстлик ва яқин ҳамкорлик ипларини боғлаш ўзбекистон давлатининг ташқи сиёсатини белгилаб беради. Нафақат Япония, балки бутун жаҳон даалатлари бугунги кунда Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг барқарор мамлакат ва ишончли ҳамкор сифатида тан олмокда. Шу боис ҳам ўтган йиллар мобайнида жаҳонинг кучли ва илғор мамлакатлари Ўзбекистон билан барча соҳалар бўйича ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилмокдалар. Дунё ҳамжамиятин орқали боғланган халқлармиз. Жумладан, каттага ҳурмат, кичикка иззат, оилага садоқат, саранжом-саришталик, хуллас, барча шарқона урф- одатларимиз бир-бирига яқин. Шунинг учун ҳам Япония халқи Ўрта Осиё халқлари, жумладан, Ўзбскистоннинг мустақил давлат сифатида мавжуд бўлишидан манфаатдор эканлигига шубҳамиз йўқ. 11 чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясида айтилганидек, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш эканлиги ҳам бежиз эмас эди. Шу маънода Япония ва Жанубий Корея мамлакатлари минтақамизда хавфсизлик ва барқарор тинчликка эришишда, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал қилишда, мамлакатимиз иқтисодиётига инвестициялар кириб келишида, қўшма корхоналар тузишда фаол иштирок этаётгани Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Японияга ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги ҳамда ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги икки қўшма баёнот имзоланганлиги икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларда янги саҳифа очилганлигидан далолат бермоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, имзоланган бу стратегик ҳамкорлик узоқ муддатли, ўзаро ишончга асосланган муносабатларни ўз ичига олган. Чунки стратегик ҳамкорлик деганимизда, биз икки мамлакат ўртасида маълум синфлар манфаатларини амалга ошириш мақсадидаги шартномани эмас, балки кенг маънода минтақалар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва ғарбий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини тушунмоғимиз жоиздир. Зеро, бу ҳамкор компаниялари имтиёзли кредитлар билан таъминлаб келинаётганини эслатиб ўтмоқчимиз. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ҳамкорлиги натижасида «Мицубиси», «Мицуи», «Марубени», «Нише Иваи» корпорациялари билан ҳамкорлик ўрнатилиши ҳамда Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан «Ваnк of Тоkуо -Мitsubisi» ўртасида имтиёзли кредит, «Ўзбектуризм» Миллий компанияси билан Япония алоқаларининг қайта тикланишига олиб келди, десак хато бўлмаса керак. Хусусан, Япония «Тараққиётга расмий ёрдам» дастури доирасида мамлакатимизга беғараз ёрдам сифатида 100 миллион доллардан зиёд маблағ ажратганлиги фикримизнинг исботидир. 2000 йилдан буёғига кичик ҳажмли лойиҳалар учун жами 2,225 миллион долларлик маблағ ажратишни назарда тутувчи 48 шартнома тузилди. Ҳозирги кунда ўзбекистонда 18 япон компа оширилмоқда. Натижада сиёсий ва иқтисодий –мустақиллигимиз кун сайин мустаҳкамланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1999 йил 6 апрел куни «Дўрмон» қароргоҳида Япониянинг «Кейзай-Доюкай» корпоратив раҳбарлар уюшмаси президенти Коичи Минагучи раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашувда қурилиши бошлаб юборилган «Андижон-Ўшқашқар» темир йўли ва шу йўналишдаги автомобил йўли ҳақида сўзлаганида бу йўл орқали Ўзбекистон Хитой портларига, ундан Японияга йўл очишни кўзда тутаётганлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, Шарқ ва Ғарбни бир-бирига бирлаштирадиган ТРАСЕКА лойиҳасининг тўла ишга туширилиши шу йўл ўтадиган мамлакатлар ўртасида нафақат иқтисодий, балки сиёсий, маданий ва маънавий алоқаларни мустаҳкамлашни назарда тутган улкан дастурни Япониядаги таълим тизими 1947 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги асосий қонун» ва «Мактаб таълими тўғрисидаги қонун» негизида амалга оширилади 16 . Мажбурий таълимнинг биринчи босқичи 6-12 ёшли болалар учун олти йиллик бошланғич мактаб ҳисобланади. Мажбурий бўлган олти йиллик таълимдан сўнг имтиҳонларни топшира олган ўқувчилар мажбурий таълимнинг уч йиллик иккинчи босқичида (12-15 ёшли) ўқишни давом эттирадилар. Шу билан мажбурий таълим тугалланиб, келгуси босқич таълим жараёнлари ихтиёрий равишда контракт асосида пулли олиб борилади. Ҳисоб-китобларга қараганда мажбурий таълимни ўтаб чиққан ўқувчиларнинг 94% бу имтиҳонлардан ўта олиш даражасида билим олишга эришадилар. Юқори малакали ишчилар корхоналардаги, хусусий фирмалар қошидаги ўқув марказларида, қиска муддатли курслар ва хусуси Энг йирик давлат университетлари Токио, Сендай шаҳрида жойлашган Тохоку университети, Киото, Осака, Саппоро, Нагое, Фукуоке, Сендай университетлари ҳисобланади. Хусусий университетлардан энг машҳурлари Васода, Кето, Тюо, Токиодаги Мэйдзи, Осакадаги Кансай, Киотодаги Рицумэй университетлари ҳисобланади. Юқоридагилардан ташқари 200-300 талабага эга бўлган митти университетлар ҳам Япония таълим жараёнларида фаол қатнашадилар 17 Япония таълим соҳасига назар ташлар эканмиз, унинг кўп жиҳатлари Ўзбекистонда қабул қилинган «Таълим тўғрисида» ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» га яқин томонларини кўрамиз. Масалан, Япония таълим тизимига мувофиқ бошланғич мактабнинг олти йиллик биринчи босқичи ва уч йиллик иккинчи босқичи мажбурий таълим тизимига кириб, тўлиқ ўрта мактабнинг 15-18 ёшдаги эътибори таълимга йўналтирилган. Шунинг учун ҳам мураккаб технологияга асосланган ишлаб чиқаришда барча япон ишчи аҳли алоҳида ғайрат, интизом ва сабот билан муваффақиятли қатнашиш хусусиятига эгадир. Япония давлатининг жаҳондаги энг илғор тараққиёт даражасига эришувига сабаб бўлган омиллардан яна бири мамлакатда илм-фанга бўлган катта эътибор билан боғлиқ, деб биламиз. Яратилган ва яратилаётган ғаройиб ихтиролар, япон мўъжизаси, деб тан олинган кашфиётларнинг барчаси илмга бўлган эътиборнинг натижасидир. Шунинг учун ҳам Япония таълим соҳасида эришган ютуқлари билан нафақат Осиёда, балки бутун жаҳонда машҳур давлатга айланган. Шу туфайли Ўзбекистонда қабул қилинган «Таълим тўғрисида» ги қонун ҳамда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури 18 » бўйича таълимнинг барча соҳаларида олиб борилаётган ис берилди 19 . Ташриф чоғида Ислом Каримов Японияда таълим олаётган ўзбекистонлик 70 га яқин талабалар билан учрашиб, улар билан мамлакатимиз учун замонавий кадрларнинг аҳамияти, бу борада мамлакатимизга Япониянинг кўрсатаётган ёрдами хусусида суҳбат ўтказди. Энг қувонарлиси шуки, Ўзбекистон ва Япония ҳукуматлари ўртасида 348 миллион иен миқдорида янги грант ажратиш тўғрисида битим имзоланди. Бу битимга мувофиқ яна 20 нафар Ўзбекистонлик йигит-қизларнинг Японияда таҳсил олиши учун имкониятлар яратилди. Таълим соҳасидаги ҳамкорлигимиз ҳам икки мамлакат ўртасида тузилган стратегик ҳамкорликнииг узвий қисмига айланиб бораётгани қувонарлидир. Зеро, ушбу алоқалар том маънода ўзаро ишончга йўғрилган муносабатларни назарда тутади. Икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим вазифалари сифатида савдо, сармоя муносабатларимизда муҳим аҳамият касб этди. Бу эса иқтисодиётнинг кўплаб соҳалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни такомиллаштиришни назарда тутади. Жумладан, энергетика сохасидаги ҳамкорлик, савдо-иқтисодий муносабатлар, сармояларни ўзаро ҳимоялаш ва рағбатлантириш, ҳаво алоқасида ҳамкорликни янада кенгайтириш каби масалалар қамраб олинган. Япония бундан буён ҳам Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидлаб ўтилган. Барча хужжатлар Япония Бош Вазирилинг қароргоҳида қабул қилингани Япониянинг мамлакатимизга, Президентимиз Ислом Каримовга нисбатан юксак ҳурматидан далолатдир. Ҳақиқатан ҳам, қабул қилинган барча сиёсий, иқтисодий ҳужжатлар кўлами, сафар чоғида Ислом Каримовнинг хукумат, ишбилармон ва академик доиралар вакиллари билан самарали, сермазмун. Очиқ ; дўстона му Юртбошимизнииг Японияга қилган ташрифи, биринчидан, ЯпонияЎзбекистон муносабатларига янада кенг ва чуқур халқаро ҳуқуқий замин яратди. Бу ҳамкорликнинг ҳаётий ва зарур эканлигига расмий тус берди. Иккинчидан, сиёсий соҳадаги муносабатлар тамомила янги босқичга кутарилди. Бу борада ҳозирги кунда Япониядаги олтита сиёсий партия билан ҳам муносабатларимизда катта силжиш рўй берди. Жумладан, уларнинг энг нуфузлиси Япония Либерал демократик партияси ҳисобланиб, Ўзбекистон билан алоҳида муносабат ўрнатган. Бу партия 1955 йилда икки консерватив партияларнинг қўшилиши натижасида тузилган бўлиб, 50 йилдан буён ҳукмрон партия сифатида давлат сиёсатининг асосларини белгилаб келмоқда. ҳозир ана шу партия ташаббуси билан парламентда «ДП - Ўзбекистон» дўстлик лигаси тузилган. Токиода ДП бош қароргоҳида сабаб Ўзбекистоннинг минтақамиздаги стратегик, жуғрофий, сиёсий аҳамияти, захиравий имкониятлари, иқтисодий салоҳияти ва энг муҳим бойлик — меҳнаткаш ўзбек халқи деб билмоқ даркордир. Хулоса қилиб айтганда, жорий йил давомида Ўзбекистоннииг Япония билан ҳамкорлик стратегиясига эришуви Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиз ташқи сиёсатининг буюк ютуғидир 20 . Японич иқтисодиётининг урушдан кейинги йўналиши Япониянинг 50 йиллик урушдан кейинги иқтисодий йўлини кўриюб чиқадиган бўлсак. 1945-1950 йилларда иқтисодиётни тиклаш даври билан. Аҳолнинг асосий қисми аграр ҳўжаликда ишларди 9,7% га ошди.1974 йилда нефт танқислиги бошланди. 1975-1985 йилларда ялпи даромад 35% га барқаророртиб борди. 1986-1991 йиллар давлат иқтисодиётидаги ўсиш «совун кўпиги» нибилдириб йилига 4,6% иқтисодий ўсиш куза иқтисодий ривожининг асосий уч хусусиятли қисмларига ажратамиз. Узоқ (йиллар давомида) давр иқтисодий ўсиш суратининг ортиши ва Ялпи Миллий даромаднинг ортиши ёки, умумий» пирог» даги улушнинг ортганлиги. Даромаднинг параллел равишда тарқалиши: яъни бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқнинг ортиб кетмаслиги, умумий» пирог» нинг тенг тақсимланиши. Ички жамғарма ҳисобига иқтисоди ўсишнинг молиялаштирилиши. Бу даврда иқтисодиётнинг ўсишга ва жараённинг барқарор давом этишида давлатнинг ўрни катта. Ҳозирги кундаги иқтисодий вазият юзасидан шуни айтиб ўтиш лозимки, хокимият сиёсатининг биринчилик сиёсати катта роль ўйнайди. Хулоса. Япониянинг иқтисодий аҳволи иккинчи жаҳон урушидан сўнг унинг юқори сураътда ривожланишигача бўлган даврда ачинарли аҳволда эди. Агар уни сўз билан айтадиган бўлсак «фожиали ва абгор» эди. Токио ва бошқа шаҳарлар авиазарбалардан вайронага айланган, шсизлар ва бечорахол болалар билан тўлган эди. Иқтисодиётда қатъий маъмурий ва қора бозор хукмронлик қиларди. Табиий ресурслар бир қадар кейинги ўринларда турган. Энергетика манбаини оладиган бўлсак нефт умуман олинмас эди, кўмир эса кам миқдорда кўп ҳаражатлр эвазига олинар эди. Гидроэлектр станциялар кам ва сифатсиз электр энергияси чиқарган. Ҳамма турдаги мағданлар импорт эвазига келган. Иқтисодий барқарорлик 58,6% га йўқ қилинган эди. Нефт қайта ишлаш эса 54,1 % га (сульфат аммоний ишлаб чиқариш билан бирга) тушиб кетган эди. Японияг нисбатан юритилган «Бой давлат кучли армия шиори саноатни ривожлантириш даражасини, ва шу билан бирга юқори техник мавқени таъминлади Шунга қарамасдан Япония АҚШдан ҳалиям ортда эди Кейинги босқичда Япониянинг асосий вазифаси янги технологияларни жалб этиш эди. Давлат бошқаруви ўша вақтда Мейдзи инқилобига асосан қурилган , бунга яна бюрократик институтлар ва солиқ органлари ҳам асосланган эди 22 . Бу тизим, асосан, давлат бошқаруви аҳолининг ишончига кўра тузилган эди. Молия-кредит тизими мавжуд эдики, унинг ҳам асоси банк ва почта- жамғарма тармоғи эди. Урушдан сўнг юзага келган инфляция натижасида йиғилган йиғим ва ва депозитлар қадри қолмади. 1949 йил фонд бозори урушнинг тугалланиши билан ўз ишини янгидан бошлади. Япон фуқаролари урушдан сўнг Япониянинг асосий бойлиги эди. Бундан шу н Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Марказий Осиё: ғоявий жараёнлар ва мафкуравий таҳдидлар. Т., «Ижод дунёси», 2002. 2. Страны Европы сегодня. С.П-г, 2003. № 2. 3. Тўраев Б., Убайдуллаев У. Ўзбекистон минтақада тинчлик ҳимоясида. Т. 4. «Ўзбекистон». 2001. 5. Хидоятов Г.А., Гулямов Х.Г. Всемирная история новейший период Европа и США после второй мировой войны. Т. 1999. 6. Хидоятов Г. А. Всемирная история. Т. «Шарқ» 2000. 7. Тараққиётнинг Ўзбек модели. Т., «Ижод дунёси», 2000. 8. Тошбоев О. Глобаллашув ва миллий маданият. //Тафаккур. 2006. № 1. 9. Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти ва мафкуравий жараёнлар. Т., «Ижод дунёси», 2002.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha