Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 325.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёш тадбиркор – юртга мададкор

Купить
Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши “Ижтимоий – иқтисодий лойиҳалар” бўлими томонидан амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳалари ТАҚДИМОТИ Тақдимотчи: Б.Мамадалиев Тадбиркорлик лойиҳалари 2008 йилдан буён ташкил этилиб келинаётган 2 та йирик танловлар, 2014 йилдан бошлаб ягона лойиҳага бирлаштирилиб бир шиор остида ташкил этилди. “ Ёш тадбиркор – юртга мададкор” “ Ёш тадбиркор – келажакка пойдевор” Танловдаги ўзгариш... • 2008 йилдан буён “Микрокредитбанк” ОАТБ ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “ЁШ ТАДБИРКОР – ЮРТГА МАДАДКОР” лойиҳаси ўтказиб келинмоқда. • 2009 йилдан буён “Агробанк” очиқ акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда “ЁШ ТАДБИРКОР КЕЛАЖАККА ПОЙДЕВОР” танлови ўтказилиб келинмоқда. • Лойиҳа доирасида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш тадбиркорларга бошланғич сармояни шакллантириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 барабаридан 500 баробаригача бўлган миқдорда 2 йилгача бўлган муддатга 3-6 фоизли имтиёзли микрокредитлар олишида амалий ёрдам кўрсатилиб келинган. • 2014 йилда лойиҳага янгитдан қўшилган бир қатор тижорат банклари “Қишлоқ қурилиш банк”, “Ипотека банк”, ДТБ “Ҳалқ банки”, ТИФ “Миллий банк”, “Трастбанк” ХОАББ, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Алоқабанк”, “Ҳамк • Агар шу кунга қадар “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танловида “Микрокредитбанк” ОАТБ билан имзоланган ҳамкорлик Битимига асосан ёшларга юридик шахс ташкил этмасдан энг кам ойлик иш хақини 50 бараваригача 3%да, юридик шахс ташкил этиб мурожат қилган тақдирда энг кам ойлик иш хақининг 100 бараваригача бўлган миқдорда 6% 18 ой муддатга кредитлар ажратилган бўлса... • 2014 йилда имзоланадиган янги таҳрирдаги Битимга асосан ёшларга юридик шахс ташкил этмасдан энг кам ойлик иш хақини 50 бараваригача 3%да, юридик шахс ташкил этиб мурожат қилган тақдирда энг кам ойлик иш хақининг 500 бараваригача бўлган миқдорда қайта молиялаш ставкасининг 50%ида 36 ой муддатга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган фоизда кредитлар ажратилишига эришиш режалаштирилган Танлов низомига киритилган қўшимчалар • Мазкур лойиҳа ғолиблари шунингдек, лойиҳанинг Республика босқичида иштирок этган, аммо ғолиб бўлмаган иштирокчилар ушбу лойиҳада (ўз фаолиятини кенгайтириш, янги ишчи ўринлар яратиш ҳамда техник ва технологик модернизация қилиш мақсадидаги бизнес режалардан ташқари) такроран иштирок этишларига йўл қўйилмайди. • Танлов доирасида ташкил этилган Республика саралаш босқичида 2 мартадан кўп иштирок этган ва ғолиб бўлмаган ёшларнинг ушбу босқичда қайта иштирок этишига йўл қўйилмайди. • Лойиҳанинг биринчи (саралаш) босқичи: • - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёшлар ўртасида ҳар йили апрель-июль ойлари давомида ташкил этилади. • - Лойиҳанинг биринчи босқичида микромолиялашга муҳтож ёш тадбиркорлар ва ёш оилалар лойиҳада қатнашиш учун якка тартибда лойиҳанинг ташкилий-ишчи гуруҳига анкета ҳамда ўз бизнес режаларини тақдим этадилар. • - Анкета ҳамда бизнес режа билан ташкилий-ишчи гуруҳ аъзолари танишиб чиқиб лойиҳанинг кейинги босқичида иштирок этувчи ёшларни аниқлайдилар ва уларга йўлланма берадилар. • Лойиҳанинг иккинчи (вилоят) босқичи: • - вилоят босқичи ҳар йили анъанавий тарзда июль ойида ўтказилади. • - лойиҳанинг иккинчи босқичида ҳар бир туман (шаҳар)лардан биринчи босқичда сараланган 10 нафардан ёшлар иштирок этади. • - иккинчи босқичда иштирокчилар учун малакали мутахассислар томонидан уларни тадбиркорлик соҳалари (аҳолига хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, кичик ишлаб чиқариш)га йўналтирилган 3 кунлик махсус семинар- тренинглар ташкил қилинади. • - семинар-тренинг давомида иштирокчиларда айнан ўзи танлаган тадбиркорлик йўналиши бўйича тажриба ва кўникмаларини шакллантириш бўйича машғулотлар ташкил қилинади. • - махсус ўқув-семинарлар якуни бўйича иштирокчилар вилоят ташкилий-ишчи гуруҳи олдида ўз бизнес режаларини тақдимот шаклида ҳимоя қиладилар. Иштирокчилар томонидан тақдим этиладиган бизнес режалар қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим: • - Титул варағи; • - Мундарижа; • - Кириш қисми; • - Корхона (юридик мақоми), тадбиркор хақида маълумот; • - Кредит суммаси, фоизи, муддати, мақсади, кафолати; • - Капитал харажатлар жадвали; • - Махсулот ёки хизмат турлари; • - Ишлаб чиқариш жараёни; • - Маркетинг тадқиқоти, рақобатчилар таҳлили; • - Молиявий режа; • - Хулоса – истиқболлар, кутилаётган натижа ва хавф хатарлар. Лойиҳанинг учинчи (Республика) босқичи: • Лойиҳанинг Республика босқичи ҳар йили анъанавий тарзда сентябрь ойи давомида ташкил этилади. • Лойиҳанинг иккинчи босқичида ғолибликни қўлга киритган ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)дан 10 нафардан энг фаол иштирокчилар учун “Ўқув оромгоҳи” ташкил қилинади. “ Менинг бизнес ғоям” лойиҳаси 2014 йилда 2011 йилдан буён: Мазкур лойиҳа Республика бойича 4 босқичда ташкил қилиниб, 1-босқич: Барча касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда иншо тариқасида. 2-босқич: Туман босқичи мутахассислар иштирокида ташкил қилинадиган махсус ўқув семинар тариқасида. 3-босқич: Ўқув семинар ҳамда бизнес режалар танлови асосида. 4-босқич: Республика босқичи “Ёзги ўқув оромгоҳ” тариқасида амалга оширилар эди. 2014 йилда: Танлов уч босқичда ташкил этилади. 1-босқич: Танловнинг биринчи босқичида битирувчилар ўз бизнес ғояларини иншо тариқасида баён қилади ва танлов комиссиясига тақдим этади. 2-босқич: да иштирокчилар учун мутахассислар томонидан уларни тадбиркорлик соҳаларига (аҳолига хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, кичик ишлаб чиқариш ва хо Танловнинг биринчи босқичи: - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ўрта махсус, касб- ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари ўртасида ҳар йили февраль-март ойлари давомида ташкил этилади. - Танловнинг биринчи босқичида битирувчилар ўз бизнес ғояларини иншо тариқасида баён қиладилар ва танловнинг ташкилий-ишчи гуруҳига тақдим этадилар. Иштирокчилар томонидан тақдим қилинадиган иншога қуйидаги талаблар қўйилади: • - иншо компьютер Word дастурида 14 шрифтда, 1 интервалда терилиши ва 3 варақдан ошмаслиги; • - танланган тадбиркорлик йўналиши кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш (савдо-сотиқдан ташқари) соҳасида бўлиши; • - бизнес ғоянинг афзалликлари аниқ очиб берилиши; • - фаолиятни амалга оширилиш босқичларининг кўрсатилиши; • - яратиладиган янги иш ўринларининг сони кўрсатилиши; • - талаб қилинадиган харажатлар ва олинадиган даромаднинг кўрсатилиши; • - хулосанинг аниқлиги. • Ташкилий-ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилган ва баҳоланган иншолар натижаси бўйича ғолиблар аниқланади ва танловнинг иккинчи босқичига йўлланма берилади. Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичи : • - вилоят босқичи ҳар йили анъанавий тарзда апрель ойида ўтказилади. • - танловнинг иккинчи босқичида ҳар бир туман (шаҳар)лардан биринчи босқичда сараланган 10 нафардан битирувчилар иштирок этишади. • - иккинчи босқичда иштирокчилар учун малакали мутахассислар томонидан уларни тадбиркорлик соҳалари (аҳолига хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, кичик ишлаб чиқариш ва ҳоказолар)га 3 кунлик махсус семинар-тренинглар ташкил қилинади. • - семинар-тренинг давомида иштирокчиларда айнан ўзи танлаган тадбиркорлик йўналиши бўйича тажриба ва кўникмаларини шакллантириш бўйича машғулотлар ташкил қилинади. • - махсус ўқув-семинарлар якуни бўйича иштирокчилар вилоят ташкилий- ишчи гуруҳи олдида ўз бизнес режаларини тақдимот шаклида ҳимоя қиладил Иштирокчилар томонидан тақдим этиладиган бизнес режалар қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим: • - Титул варағи; • - Мундарижа; • - Кириш қисми; • - Корхона (юридик мақоми), тадбиркор хақида маълумот; • - Кредит суммаси, фоизи, муддати, мақсади, кафолати; • - Капитал харажатлар жадвали; • - Махсулот ёки хизмат турлари; • - Ишлаб чиқариш жараёни; • - Маркетинг тадқиқоти, рақобатчилар таҳлили; • - Молиявий режа; • - Хулоса – истиқболлар, кутилаётган натижа ва хавф хатарлар. Танловнинг учинчи (Республика) босқичи: • Танловнинг Республика босқичи ҳар йили анъанавий тарзда май ойи давомида ташкил этилади. • Танловнинг иккинчи босқичида ғолибликни қўлга киритган ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)дан 10 нафардан энг фаол иштирокчилар учун “Ўқув оромгоҳи” ташкил қилинади. Ҳамкорларимиз... Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълим маркази, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “ Микрокредитбанк” АТБ “ Агробанк” АТБ “ Қишлоқ қурилиш банк” АТБ “ Ипотека банк” АТИБ “ Асака банк” ДАТБ “ Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ ДТБ “Халқ банки” ТИФ “Миллий банки” Ўзбекистон халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши Фикр, мулоҳазаларингиз ва таклифларингиз... Сизнинг таклифингиз биз учун аҳамиятли!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha