Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 515.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёшларни маънавий-маърифий тадбирлар воситасида зиёлиликни шакллантириш омиллари

Купить
Ёшларни маънавий-маърифий тадбирлар воситасида зиёлиликни шакллантириш омиллари Режа: 1. Ўқувчи ёшлар маънавиятини юксалтиришда маънавий-ахлоқий тарбиянинг аҳамияти. 2. Ўқувчи ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда маданий-маърифий тадбирлар. 3. Маданий-маърифий тадбирлар ва уларнинг классификацияси 4. Байрамлар - баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим воситаси Кириш Ўзбекистонда ўтказилаётган чуқур ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ёшларнинг, айниқса, ўқувчи ва талаба- ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, баркамол авлодни юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбияланишини тақозо қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2006 йил 25 августда “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” қабул қилган Қарори шундай бошланади: “Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф- одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда”  МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ:  Биринчидан, маънавий юксалиш жараёнини илмий жиҳатдан кенг қамровли тарзда тадқиқ этиш, мазкур жараёнларнинг ички тизимини, харакатлантирувчи механизмларини ўрганишни тақозо этади.  Иккинчидан, маънавий юксалиш миллий тараққиётнинг муҳим мезони бўлиб, ўқувчи ёшлар онгида қай даражада намоён бўлиш хусусиятларини таҳлил қилиш унинг маданий- маърифий тадбирларга таъсирини атрофлича ўрганилиши керак.  Учинчидан, ўқувчи ёшларнинг маънавиятини юксалтиришда маънавий-ахлоқий тарбиянинг аҳамияти шу билан бирга маданий-маърифий тадбирларнинг ғоят катта роль ўйнашини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим.  Тўртинчидан, ўқувчи ёшларнинг маънавиятини ривожлантиришда маданий- маърифий тадбирлардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари шунингдек, педагогик диагностикани қўйишни ўргани Маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда қуйидаги жиҳатларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ:  Маданий-маърифий тадбирларда юқори интерактивликка эришиш;  Ўзини-ўзи тарбиялаш жараёнини ташкил этиш;  тадбирга комплекс ёндашиш;  тадбирнинг маънавий-ахлоқий, миллий, тарбиявий руҳда бўлиши;  инсон ва жамият манфаатларига уйғунлиги ва ҳ. к. Шунингдек, маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилишда ва ўтказишда педагог қуйидаги умумбашарий қадриятларга асосланиб сценарийлар яратиши мақсадга мувофиқдир. Улар қуйидагилар:  “ қонун устуворлиги;  инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳурфикрлилик;  турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар билан баҳамжиҳат яшаш;  диний бағрикенглик;  дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик;  ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш ва ҳоказо. Хулоса  Ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини юксалтиришда маданий - маърифий тадбирлар жуда катта имкониятларга эга. Бироқ ҳозирги кунда бу имкониятлардан етарли фойдаланилмаяпти. Бу имкониятлар тадбирлар режасини, сценарийсини ўқувчи- ёшларни иштирокида тузиш ва ишлаб чиқиш, амалга ошириш жараёнида намоён бўлади.  Таълим тизимидаги маънавий-ахлоқий тарбияга оид тарбиявий тадбирлар ўқувчи-ёшларга қўйиладиган педагогик ташхис натижаларига мувофиқ тарзда режалаштирилган ва ўтказилган тақдирдагина кўзланган натижаларни беради.  Маданий-маърифий тадбирларнинг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашдаги улкан имкониятлари шу тадбирлар ўтказилаётган ўқув юртларида саҳнадаги ижрочи ва залдаги томошабин- талабалар ўртасида маънавий-руҳий яқинлик мавжудлиги билан изоҳланади. Маданий -маърифий тадбирларни ре  Маданий-маърифий тадбирларнинг тарбиявий ролини муттасил ошириб бориш мақсадида талаба-ёшларнинг шу тадбирларга муносабатини тадбир ўтказишдан аввал ва тадбир ўтказилгандан кейин ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай ўрганиш натижаларини кейинги тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш жараёнида албатта ҳисобга олиш лозим.  Маданий-маърифий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида ёшларда тарбия ва ўзини ўзи тарбиялаш ҳиссини шакллантириш ва ривожлантириш диққат марказида бўлиши лозим. Шундай қилинганда бу тадбирларнинг тарбиявий аҳамияти яна ҳам ортади.  Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга йўналтирилган маданий ва маърифий тадбирларни режалаштириш ва ўтказишда жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёни ва уларнинг ёшларимиз маънавияти ва ахлоқига жиддий таъсир ўтказаётганини ёдда тутиш зарур ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha