Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 804.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёзма нутқнинг коммуникатив тавсифи

Купить
Ёзма нутқнинг коммуникатив тавсифи 1. Ёзма юридик нутқнинг аниқлиги. Нутқда синоним, антоним, омоним сўзларининг қўлланиши. 2. Ёзма юридик нутқнинг тўғрилиги. 3. Ёзма юридик нутқнинг тозалиги. 4. Ёзма юридик нутқнинг мантиқий изчиллиги. 5. Ёзма юридик нутқнинг таъсирчанлиги. Юридик оғзаки нутқ хусусиятлари :  Юридик оғзаки нутқ коммуникатив жараён билан бевосита боғлиқ. Тезкорлик билан амалга ошади.  Оғзаки нутқда гап қурилишини ақл назорат қилиб боради. Бунда хотиранинг роли катта.  Юридик оғзаки нутқни таҳрир қилиш имконияти бўлмайди.  Юридик оғзаки нутқда такрорлар, қайтариқлар кўп учрайди. Юридик оғзаки нутқнинг луғовий таркиби ёзма нутққа нисбатан кам бўлади. Тўлиқсиз гаплар кўп қўлланилади.  Оғзаки нутқда сўзловчининг фаол нутқий ҳаракати пауза (тўхтам), оҳанг, урғу, турли хил жест (имо-ишора)лар, мимика (қиёфанинг ўзгариши)лар фикрнинг тинловчига етиб боришида муҳим аҳамият касб этади.  Оғзаки нутқда талаффузнинг аҳамияти катта. Нўноқ талаффуз тергов жараёнида, суд жараёнида, айниқса суд ҳукми ўқилишида нохуш вазиятни келтириб чиқариши мумкин. Оғзаки нутқни шакллантириш ва такомиллаштиришда кўпроқ ёзма нутқнинг аҳамияти катта. Ёзма нутқ юқори даражада бўлмас экан, оғзаки нутқ кўнгилдагидек бўлмайди.  Ёзма нутқда :  Тил воситаларини танлаш ва қўллашга тўлиқ имконият бўлади.  Ёзма нутқни ҳоҳлаганча таҳрир қилиш мумкин.  Ёзма нутқда оғзаки нутқдаги каби ҳаяжон бўлмайди, нотиқ шошилмасдан, ўйлаб нутқ тузади. Ёзма юридик нутқга қўйиладиган талаблар :  Ҳар бир сўз ёхуд термин юридик мазмунни тўлиқ ифодалашга ва муаллиф мақсадини очишга хизмат этиши шарт.  Ёзма юридик нутқ имкон қадар содда ва аниқ, изшил ва мантиқли ифодаланиши лозим.  Ёзма нуткда ўз ифодасини топаётган фикр – далилланган, исботланган, қонун доирасида ўз ечимини топган бўлиши зарур. Юридик тил – давлат томонидан қабул қилинган расмий ҳужжатнинг тили. Асосий белгилари қўйидагилар: • Расмийлик • Холислик (нейтраллик) • Қатъийлик • Аниқлик • Қисқалик • Мантиқий боғлиқлик • Мантиқий изшиллик • Қолиплашганлик Нутқнинг коммуникатив (алоқавий) сифати қўйидаги лингвистик ва экстралингвистик мезонларга боғлиқ: Нутқнинг тўғрилиги Нутқнинг аниқлиги Нутқнинг мантиқийлиги Нутқнинг тозалиги Нутқнинг таъсирчанлиги (образлилиги 20 20 201808 20 201808 2206130A0917 Нутқнинг тўғрилиги Адабий тилнинг фонетик, орфоэпик, лексик ва грамматик меъёрлари талабларига тўла мос келадиган нутқ тўғри нутқ саналади. -  Тил бирикмаларини тўғри, ифодали талаффуз этиш, пунктуацион қоидаларни тўғри қўлланиш;  Нутқнинг тўғри бўлиши, асосан, сўз ва мантиқий урғунинг тўғри қўйилишига ҳам боглик. Мас: Тугма` - ту`гма Олма` – о`лма Қайнатма` – қайна`тма 02 01 2C 35 11 0C 01 03 05 02 2408 0D0E 05 20 10 13 2809 010101 2C 010101 2E Нутқнинг тўғрилигини таъминлашда синоним, омоним,, антоним, пароним, терминларни ўринли фойдалана олиш ҳам нутқнинг тўғрилигини таъминлайди. Бир сўзни нотўғри қўллаш бутун бир гапнинг мазмунини ўзгарттириб юборади. Масалан, босқинчилик ва талончилик, товламачилик ва фирибгарлик каби юридик тушунчалар маъно жиҳатидан бир бирига ўхшаш бўлса ҳам, уларнинг ҳар бир алоҳида мазмунга эга 20 06 23 08 3003 10 1B 10 11 1C 1909 Босқинчилик – ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган жиноят (ЖК 146-модда ) Талончилик –ўзгалар мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш (ЖК, 166-модда) Товламочилик- жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш. (ЖК, 165-модда). Фирибгарлик – алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқини қўлга киритиш (ЖК, 168-модда).02 1C 01 10 13 01 17 07 39 0B 012D0E17 0D 0B 011C 10 19 1D 0D 10 03 2D 1D 10 • Нутқнинг аниқлиги дейилганда, ифодаланаётган фикрга. Воқеликке сўз ва терминларнинг мувофиқ келиши. Яъни шакл билан мазмун мутлақо мос келиши керак. • а) синонимларни нотўғри қўллаш : фуқаро, шахс, субъект, инсон сўзларининг ўрнини алмаштириб бўлмайди ; b) паронимларни нотўғри қўллаш : тизим- тузум, ислоҳ-истилоҳ, истиқбол-истиқлол; C) Сўз тартибининг ўрнини алмаштириб қўллаш:  Масалан, Жиноятчи семиз портфелли киши эди. Жиноятчи портфелли семиз киши эди. Нутқнинг мантиқийлиги . Фикр, тафаккур қилиш соғлом бўлса, нутқ ҳам талаб даражасида бўлади. Фикр нотўғри бўлса, нутқ мантиқий жиҳатдан тугал бўлмаслиги аниқ. Грамматик жиҳатдан шаклланмаган нутқ ҳам, нутқда ноўрин қўлланилган луғавий бирликлар, грамматик шакллар ҳам мантиққа путур етказади . • Нутқнинг мантиқийлигига путур етказувчи жиҳатлар қўйидагилардан иборат: Нутқда айрим сўзларнинг тушириб қолдирилиши. Жиноятчи ўз шеригини белгиланган жойда кутиб олди. Унинг қўлида сумка бор эди. . (Кимнинг қўлида сумка бўлган? Жиноятчининг қўлидами ёки шеригининг?). Нутқнинг тозалиги . Нутқнинг коммуникатив сифати фақат ва фақат адабий тил доирасида бўлгандагина шаклланади, тўлақонли бўлади. Нутқнинг тозалиги дейилганда ҳам нутқнинг адабий тил меъёрларига мувофиқлиги тушунилади. Нутқнинг тозалигини бузувчи воситалар: • Нутқда адабий тилга хос бўлмаган сўзлар, диалектизмлар, яъни шевага оид сўзларни қўллаш: • Масалан, кевотти, келутти, ёшулли, болиш (ёстиқ), гашир (сабзи). Варваризмлар − ўзбек адабий тилига ўзлашмаган хорижий сўзлардир. Нутқда ўзбек тилида муқобили бўла туриб ўзлашмаган хорижий сўзларни, яъни варваризмларни қўллаш нутқнинг тозалигини, софлигини бузади. Амалиётдаги юристларнинг аксарияти нутқида бу ҳолатни кузатиш мумкин. Масалан, вообще, общитада яшайди, зайнит, так (хўш дейиш ўрнига), обсуждать қилиш керак, прелесть, учебный часть, заявление, акт... Бу ҳолат биринчидан, нутқнинг тозалигига салбий таъсир этса, иккинчидан, зиёлининг маданий савиясини, маънавий қиёфасини пасайтиради. Жаргон ва арголар – бирор ижтимоий гуруҳ ўртасида қўлланиладиган ва уларнинг талабларини ифодаловчи махсус сўз ва иборалар. Жаргонлар фикрни бошқалардан сир тутиш учун қўлланилади. Жаргонлар ўзига хос сунъий, шартли сўзлардир. Савдогарлар, ўғрилар, қиморбозлар, отарчилар, баъзи талабалар ўйлаб топган хуфёна сўзлар жаргон деб юритилади. Масалан, мент (милиция), кўки (АҚШ пул бирлиги), салласини олмоқ (калласини олмоқ), международный (талабалар нутқида «3» баҳо) ва бошқалар. Канцеляризмлар − расмий услубга хос сўз ва бирикмалар. Масалан, юқорида қайд этилган, қуйида баён қилинган, ...унвони берил-син, зиммасига юклансин, топширилсин, тадбирларни ишлаб чиқсин... Қатъий шаклга кирган бундай тайёр сўз ва бирикмалар ҳужжатлар матнига алоҳида расмийлик маъносини беради. Вульгаризмлар − қўпол, ҳақорат мазмунидаги сўзлар. Вуль- гаризмлардан бадиий асарларда салбий қаҳрамонларнинг дағаллиги, қўполлиги ва маданиятсизлигини кўрсатиш учун ишлатилади. Лекин бундай сўзларнинг нутқда қўлланилиши салбий ҳодисадир. Паразит сўзлар − ортиқча қайтариқлар, бекорчи сўзлардир. Сўзловчининг тилга эътиборсизлиги туфайли юзага келади ва доимий қўлланилиб борилса, одатга айланиб қолиши мумкин. Масалан, яъни, демак, хўш, так ва б. Бундай луғавий бирликларни меъёридан ортиқ қўллаш нутқнинг савиясини пасайтиради. Нутқнинг таъсирчанлиги . Маълумки, нутқнинг асосий мақсади тингловчининг фақат қулоғини эмас, балки қалбини ҳам забт этишдир. 2C 15 05 28 09 08 0D 0D Нутқнинг таъсирчанлиги • Асосан оғзаки нутқ жараёни кўзда тутилади. Оғзаки нутқда сўздаги унли товушларни чўзиш орқали нутқ таъсирчанлиги юзага келади. Унлиларни чўзиш орқали шодланиш, мамнунлик, таажуб, изтироб, ўкиниш, ғазабланиш, киноя, кесатиқ, пичинг каби қатор ҳиссий бўёқлар ифодаланиш мумкин. ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !!! ТЕСТГЛОССАРИЙ САВОЛЛАР ВИДЕОРЕЖА 1-19 ТЕСТГЛОССАРИЙ САВОЛЛАР ВИДЕОРЕЖА ГЛОССАРИЙ ВИДЕОСЛАЙДРЕЖА42 44 35 304648 493F494A 42 44 35 304648 44 3046 4C
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha