Ёзувчи ғояси ва бадиий образ (Одил Ёқубовнинг “Куҳна дунё” ва Пиримқул Қодировнинг “Авлодлар довони”романлари мисолида)

Ёзувчи ғояси ва бадиий образ (Одил Ёқубовнинг “Куҳна дунё” ва Пиримқул Қодировнинг “Авлодлар довони”романлари мисолида) Кириш Ўзбек адабиётида халқимиз тарихининг энг шонли зарварақларини теран бадиий таҳлил қилишга бағишланган бир қатор йирик асарлар яратилган. Халқимиз тарихининг турфа босқичларини тасвирлаш, миллатимизнинг ижтимоий ва маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнаган истеъдод соҳиблари шахсиятининг жамият тараққиётида тутган ўрнини кўрсатиб бериш, тарихий воқелик ва шахс муносабатини ёритиш, шунингдек, давлатчилигимиз тарихи ва миллий қадриятларимизнинг тарихий-ҳаётий асосларини ойдинлаштириш ўзбек тарихий романларининг ўзига хос миллий хоссаларини ташкил этади. Тарихий мавзуда ёзилган бадиий асарлар, хусусан, романлар халқимиз тарихининг бадиий солномасидир. Шунинг учун ҳам миллий ҳурлик туфайли ўзлигини англаётган, аждодларининг ким экан лиги, тарихий илдизлари қайси даврларга бориб тақалиши билан қ Ўзбек тарихий романларининг ўзига хос миллий эстетик табиати, мавзу йўналишлари, тарихий воқеликни бадиий акс эттириш мезонлари, сюжет тузилиши ва образлар тизими хусусида бир қатор илмий тадқиқотлар яратилган. Ўзбек романчилигининг умумназарий муаммоларидан баҳс юритадиган йирик монографик тадқиқотлардаги тарихий романлар таҳлилга доир боблар, 3 шунингдек, бевосита тарихий романларнинг бадиий хусусиятлари, тарихий воқелик ва бадиий уйдирманинг романдаги ўрни, тарихий шахслар образининг бадиий талқини масалаларини ўрганишга бағишланган номзодлик ва докторлик диссертацияларида ўзбек тарихий романчилигининг шаклланиши, ривожланиш тамойиллари, поэтикаси ва адиблар бадиий маҳорати чуқур тадқиқ этилган. Республикамиз мустақилликка эришгач, бир томондан, бадиий адабиётда халқимиз тарихида муҳим тараққиётига кучли таъсир ўтказган буюк тарихий шахслар тимсолида давр ҳақиқатининг бетакрор чизгилари муҳрланиб қолишини қайта ва қайта исботлаган. Ўтмишда бўлиб ўтган ҳар қандай ҳодиса аждодларимиз тарихий хотирасидан абадул - абад жой олиши оддий ҳаётий ҳақиқатдир. Шу ўринда иқтидорли шоир Хуршид Даврон қаламига мансуб қуйидаги сатрлар ёдга тушади: “Эрамиздан олдинги 530 йил ёзида Турон тупроғига ўша замоннинг энг кучли ҳукмдори, форслар шоҳи Кайхисрав бостириб кирди. Қадим аждодларимиз саналмиш массагетлар маликаси Тўмарис келгиндиларни жангда мағлуб этди ва босқинчи шоҳ калласини танасидан жудо қилиб, қонли мешга солди. Эрамиздан олдинги 519 йилда Амударёдан форсларнинг янги ҳукмдори Доро кечиб ўтди. Шак қабиласининг чўпони Широқ ҳийласини сезгач, қатл этдилар ва йўл излаш давомида жу ҳақиқатлар босқинчилик, талончилик, хиёнат, золимлик, ахлоқсизлик, тубанлик сингари жуда кўп кечмишлар ҳам борки, улар тарихий тараққиётнинг қатъий талабларини қондиришдан ҳамиша йироқда бўлиб келган. Бироқ бу ўткинчи ҳақиқатлар бамисоли қум зарралари сингари шу қадар кўпки, улар даврларнинг катта ва умрбоқий ҳақиқатларини кўмиб юбора оладилар. Натижада халқимизнинг шонли ўтмишини белгилайдиган не-не улуғвор ҳақиқатлар бепоён тарих кенгликларига сингиб кетган. Шу боис тарихий манбалар ва ҳужжатлар замирига жо бўлган давр ҳақиқатларини адабий типлар сиймосига кўчиришга бел боғлаган ёзувчи изланишларини қум барханлари орасидан тилла заррачаларини ажратиб оладиган олтинтопарларнинг машаққатли меҳнатига тенглаштирса бўлади. Бу машаққатли жараёнда бадиий тўқиманинг ўрни шу қадар улканки, уни та Ўзбек адиблари ҳам ўтмиш ҳақида асар ёзишда тарихийлик бош мезон бўлиши лозимлигини, тарих не-не авлодларни камол топтирадиган улуғ мураббий эканлигини дилдан ҳис қилган ҳолда қалам тебратиш вақти етганлигини англадилар. Хусусан, Хуршид Даврон эътирофича: “Ҳар бир халқ ўз тарихини авайлаб келади, бу тарих неъматлари бўлмиш меросдан келажак сари илдам йўл босиш учун куч-қувват олади. Халқ озодлиги учун қурбон бўлган миллий қаҳрамонлар жасорати, миллат равнақи учун жонбозлик қилган илм ва фан соҳибларининг фаолияти эса, ҳар бир авлод учун йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилади. Уларнинг хотирасини абадийлаштириш эса бугунги ва келгуси авлодларнинг муқаддас бурчи. Зеро, тарихдан бехабар халқ- мазлум халқ, тарихини асраган халқ ва билган халқ – қудратли ва тенглар ичида тенг халқдир”. 9 Кўринадики, т керак эмаслигини яхши билишарди. Кейинчалик ана шу ватанпарвар ижодкорлар қаторига Одил Ёқубов ва Пиримқул Қодиров каби истеъдодли романнавислар келиб қўшилдилар. Ана шу талант соҳибларининг жасоратлари туфайли ўзбек тарихий романчилигида шоҳлар сиймосининг ўрганишга арзийдиган адабий типлари яратилди. О.Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, “Кўҳна дунё” романлари, П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” ва “Авлодлар довони” сингари тарихий мавзудаги йирик насрий асарлари сюжет тузилишининг ўзига хослиги, тарихий воқеликни бадиий ҳақиқат уйғунлигида тасвирлаш йўсинининг оригиналлигини, образлар тизимининг кенг кўламлиги билан адабиётимиз тарихида алоҳида ўрин тутади. Биз ушбу романларни шоҳлар адабий типининг кашф этилиши, ана шу кашфиётда давр ҳақиқатининг бадиий ўрни бадиий тўқиманинг муайян тарихий воқ академияси кутубхонани излаб топиш учун кичик экспедиция ҳозирлади, талай фидойилар ҳам топилди. Менинг онгимда эса саргузашт қисса туғила бошлади. Мен ҳалитдан кутубхонани қутқариб қолиш мақсадида Улуғбек шогирдларининг бу ерга яширинча кириб келишларини “кўрардим” сарой тўполонлари, довюрак йигитлар ортидан уюштирилган қув-қувларни тасаввур қилардим, отлар дупури ва қиличлар жаранги эшитиларди. Имкони борича тарихий материалларни ўрганиб, Самарқандга йўл олдим. Гўри Амир ва Улуғбек мадрасаларининг ғира-шира, ним қоронғу йўлакларида кездим, атоқли риёзиётчи Қозизода Румий ва Улуғбек навжувон талабаларига сабоқ айтган машҳур мадрасанинг улкан ярим вайрона хонасида ўйга чўмдим. Неча дафъа буюк расадхона харобаларида титроқ ва ҳаяжон билан кўздан кечирдим. Энди мени Улуғбек образи - унинг юз бутун борлиғи ила илмга бахш этмади? Тожу тахт учун кураш нақадар беҳуда ишлигини нега тушуниб етмади?” –деган саволлар адиб хаёлида чарх уриб, унга сира тинчлик бермайди. Бу саволларга жавоб топиш учун эса, Улуғбек даври тарихий воқелигига дахлдор бўлган барча манбаларни ўрганиб, бу зиддиятли давр ҳақиқатини текшириб чиқиш лозим эди. Чунки ёзувчининг тафаккур осмонида чарх урган жумбоқли саволларга Улуғбек даври ҳақиқатидан келиб чиққан ҳолдагина тўғри жавоб топиш мумкин эди. Натижада кутубхонани қутқазувчи шогирдлар фидойилиги, саройдаги тўполонлар, отлар дупури, қиличлар жарангидан иборат кенг кўламли тарихий воқелик ёзувчи кўз ўнгида жонланади. Бу давр ҳақиқатини очиб берувчи тарихий ва тўқима образларнинг ҳаммаси Улуғбек шахси атрофида тўпланиб, бирлари – муҳаббат ва садоқат, бошқалар замон ва макон белгиси ҳал қилингач, асарнинг мазмуни ва шакл бирлигини таъминлаш имконияти юзага келади. “Ёзувчи яратаётган асарнинг асосий маъноси бош қаҳрамон образи орқали ифодаланади. Бош қаҳрамон ифода қиладиган маъно қай даражада аниқ бўлса, асар шу даражада композицион жиҳатдан мукаммал бўлади”. 12 “Улуғбек хазинаси” романининг сюжет тузилишидаги мукаммаллик ҳам аввало асар бош қаҳрамони сиймосининг бадиий теранлигида деб ўйлаймиз. “Улуғбек хазинаси” романида бош қаҳрамон – Улуғбек салтанатининг энг охирги дамлари замон чегараси тарзида белгиланган бўлса, Самарқанд ва унинг атрофлари асардаги воқеалар бўлиб ўтадиган жой, яъни бадиий макон сифатида танлаб олинган макондаги энг муҳим жой расадхона ва унинг ичида жойлашган кутубхонадир. Воқеалар ривожининг аввало ҳам шу жойда, яъни ва зинанинг тик пиллапояларидан ҳорғин одимлаб, учинчи ошёнадаги кутубхонага ўтди. Чеҳраси сўлғин, хаёли паришон, нақшинкор жовонларга терилган китобларни, салкам қирқ йил салтанат тебратиб, йиққан нодир қўлёзмаларини бир-бир кўздан кечирди, ёдига устози Қозизода Румий тушди, чамаси унинг “Риёзиёт” ини ўзоқ варақлаб турди, кейин бўйнини ҳам қилганича лом-мим демай бир –бир босиб чиқиб кетди. У ҳатто Али Қушчи билан хайрлашмади ҳам”. 1 3 Бу ўринда ёзувчининг адабий тип яратиш санъати яққол кўзга ташланади. Али Қушчи Улуғбек даврининг шундай бир зукко олимидирки, у ҳамма нарсани бутун ҳаёт оқими ва бу оқимнинг энг майда шохобчаларини, ўз даври воқелигининг бутун зиддиятларини, қайғули ва кучли томонларини, унинг Улуғбекка дахлдор жиҳатларини, давр қаҳрамонлари ва разиллигини, ўша давр тарихига авлодлар мендан ҳазар қилмасму деб қўрқади. Мирзо Улуғбекдай коинот сирларини очиб, фозилликка эришган мавлоно, ҳайҳот, ахир оқибат ўткинчи салтанатни деб, ўз пушти камаридан бўлган фарзанди билан тожу –тахт ташалибди-да, деган ном қолдирмоқдан қўрқади. Англашиладики, ёзувчи Улуғбек даври ва унинг шахсига алоқадор бўлган тарихий маълумотларни образли ўзлаштирган. Натижада ўзига хос бадиий манзараларни шу қадар ишонарли қилиб чизиб берганки, образли ўзлаштирилган ҳаётий факт ва ҳодисларни китобхон ўша давр ҳақиқати тарзида жуда катта мамнуният билан қабул қилади. Айни шундай ўринларда ёзувчи ижодий иқтидорининг ўзига хослиги, бадиий тўқима орқали янги сўз айтиш маҳорати ярқ этиб кўзга ташланади. Ҳақиқатан ҳам бадиий тўқима аралашмаган бирон бир образ, бирон бир манзара йўқ, десак хато бўлма сиймоси саҳифалар оша қад кўтаради. Бироқ, унинг ўз даврининг донишманд фарзанди сифатидаги салоҳияти Али Қушчи фаолияти ва хотиралари фонида янада гўзалроқ, янада жозибалироқ очилган. Улуғбек Али Қушчига Жаҳонгир Темурнинг олтинларидан бериб, мабодо фожиа юз бергудай бўлса илм хазинасини қутқазиб қолишни буюради. Китобхонлар унинг нигоҳи билан ердан шифтгача терилган уч қатор қора чарм жилдлик оғир, қалин китоблар билан танишади, уларнинг олис Қоҳирадан келтирилганини, Соҳибқирон Амир Темур Курагоний султон Боязид Йилдиримга қарши юриш қилганида ўша томонлардан олиб келганини, лекин улар ҳанузгача яхши мутолаа этилиб, шарҳ қилинмаганини билиб оламиз. Ёзувчи Али Қушчини ўз даври олимларининг адабий типи юксаклигида яратишга интилиб, унинг турмуш тарзи ва илмий фаолияти тасвирида, Улуғбек д Ниҳоят, устод китобини ёпиб, аълоҳазратларига қаради. Аълоҳазратлари мавлонога ташаккур билдириб, ҳамон сукут сақлаб ўтирган аъёнлар ва барча толиби илмларга юзланди... устоднинг каломи аён бўлган – бўлмаганлигини сўради. Мирзо Улуғбекнинг сўроғига бирон кимса жавоб бермади. Мавлоно Қозизода Румий хафақон бош чайқади, Мирзо Улуғбек эса мийиғида кулимсираб қўйди. Шунда Али Қушчи ийманибгина ўрнидан турди ва қисиниб- қимтиниб унга ҳамма нарса аён эканини изҳор қилди. Мавлоно Қозизода Румийнинг кўзлари чарақлаб кетди. Мирзо Улуғбек эса илми риёзиёт ва ҳандаса борасида устма –устига саволлар берди. Али Қушчи аввал тортиниб, кейин эса хиёл дадилланиб, ҳамма сўроқларга жавоб берди. Шундан кейин Мирзо Улуғбек уни ёнига чақириб, авлод - аждодини, қайси мадрасада, кимлардан таълим олганини суриштир Самарқандда қолган шаҳзода Абдулазиз кўп номақбул ишлар қилиб, бир қанча нуфузли амирларни унга қарши қўяди, урушдан чарчаган фуқаро ҳам ундан совийди. Оқибат, мана қирқ йиллик меҳнати хавф остида турибди... У шогирди Али Қушчининг минг чандон ҳақ эканини дилидан ҳис этар, айни замонда унинг бояги гаплари қайта-қайта эсига тушиб, юрагини ўртар эди”. Бу азобли ўйларда фақат Улуғбекнинг ўзигагина аён бўлган жамиятни бошқариш, тожу тахтдан илму фунун йўлида, эл-юрт фаровонлиги йўлида қаттиққўллик билан фойдаланиш, келгуси авлодлар учун умрбоқий маърифат хазинасини мерос қилиб қолдириш тўғрисидаги ҳақиқат ўз бадиий ифодасини топган Улуғбекнинг буюклиги шундаки, у ўзига замондош бўлганлардан беқиёс даражада юқори турган ва ҳайратда қолдирадиган даражада коинот сирларини очган. Ўз давридаги шоҳл сийраккина чўққи соқол одам эди. Ундан ҳамма ҳайиқар, у сийрак қошларини чимириб, ўткир кўзлари билан қадалиб қараганда, ҳеч ким тоб беролмас, ҳамма кўзини олиб қочар, у келаётганда ҳар ким турган жойда қўл қовуштирганича қотиб қолар эди. Лекин ажабо кичкина Муҳаммад Тарағайни кўрганда бобосининг қовоғи очилиб, чеҳрасидаги шиддат бўлакча бир мулойимлик билан алмашар, ўткир нигоҳида шўх учқунлар ўйнар эди. Одатда у неварасини тиззасига ўтқазиб эркалар, аксарият мударрисларни чақириб, неварасининг сабоқларини суриштирар эди. Мударрислар Улуғбекнинг зеҳнини мақташса, бобоси неварасининг кенг пешонасидан ўпиб кулар: - Баракалло сизга. Амир Темур авлодидан ҳам Хорун Рашиддай бир фозил подшоҳ чиқсин-да, -деб қўяр эди. Гоҳо эса, билъакс неварасини мутолаа устида кўрса, жаҳли чиқар, дарғазаб бўлиб дашти қипчоқ ҳоқонларини титратмоқ эди... Нотинч қора халқ бу даҳмаи муаззамни кўриб даҳшатга тушсин, куну-тун тиз чўкиб тавоф қилсин, эски ғанимларим бўлмиш Олтин Ўрда ила қалмоқ ҳоқонлари эса менинг сарҳадим шу маҳобатли мақбара эканини билиб даф бўлсин, ани босиб ўтмоқдин ҳайиқсин, деб барпо этган эдим буни. Аттанг, олтин тахтимни сенга ишониб топширганимда не бўлди? Ана пастга қара. Қузғун Бароқбек суворийлари шаҳарни забт этар, бу мақаддас даргоҳни топтар хор қилар. Бобоси қалтироқ босиб, қисиқ кўзларида ўт чақнаб, шаҳарга имо қилармиш. Мирзо Улуғбек қараса, атрофидаги шаҳар кўчаларида, икки ёни раста мавзеларда қалмоқ башара суворийлар, ойсимон эгри қиличларини ўйнатган ясовуллар сурон солиб от ўйнатишар, уйларга ўт қўйишар, ҳаммаёқ дуд ва ёнғин ичида қолган эмиш. -Мовароуннаҳр ўт ич ёзишга мажбур қилган давр ҳақиқати, уни ўз ихтиёрига бўйсундирган ҳиссиёт деб изоҳлаш лозим. Чунки бу ҳиссиёт Амир Темурнинг башорати эди. У Улуғбекдан мамнун бўлиб, “Темур авлодидан Хорун Рашиддай фозил бир подшоҳ чиқсин-да” деб башорат қилган экан, бу башоратни Улуғбек ўз илмий фаолияти орқали рўёбга чиқазди. Бироқ, Амир Темур Улуғбек сиймосида ўзидаги жаҳонгирлик, сиёсатдонлик, ҳарбий саркардалик фазилатлари етишмаслигини сезиб, “олиб чиқ. От минсин. Қилич ўйнасин”, - деб норозилик билдирган экан, бу башорат ҳам салтанатнинг хавф остида емирилиб бораётган дамларида бутун даҳшати билан рўёбга чиқаётгандай бўлиб кўринади. Улуғбек болалигида раҳнамо бўлган бобоси унга тож-тахт топширилганида ҳам бўлажак фожиалардан огоҳ этиб, тушларига киради. “Ё бу бадхоҳларни сарҳадимдан даф этасан, ё то сиғмайдиган оқ архарлар, ўйноқи кийикчалар, кўзлари маъсум оҳулар гала бўлиб юрарди. Тиниқ, шаффоф булоқларда, оқ мармардан ясалган ҳовузларда олтин балиқлар сузарди... Бобоси Темур қийин сафарлардан чарчаб қайтганида, аксарият шу боғда ҳордиқ чиқарар, тоғ ён бағридаги хушбўй арчазорларда ов қилар, хорижий улус элчиларини ҳайратга солувчи шоҳона зиёфатлар, маъракалар ўтказарди...” (46-47-бетлар). Асарда ўрни-ўрни билан Темур шахсиятига мурожаат қилиниши ёзувчи бадиий тўқимасининг ҳаққонийлиги ва таъсирдорлигини кучайтириб, Улуғбекнинг бадиий сиймосини ёрқин тасвирлашга хизмат қилган асарда ёзувчи барча ғоявий йўналишлар ортида туриб, уларни моҳирлик билан бошқариб боради. Нитажада ўзига хос маънавий олам соҳиби бўлган улуғ саркарда Амир Темурнинг ибратли инсоний фазилатлари Улуғбекка мадад “- Энди қирғин бошланур, - деди Салоҳиддин заргар, ўғлининг ваҳимали шивирлашига эътибор бермай. – Устозингнинг барча хешу ақраболари, дўсту шогирдлари шаҳзоданинг қаҳрига йўлиқадур, таъқиб остида қоладур... - Нечун? - Нечун? – Салоҳиддин заргар калака қилгандай ишшайди. – Шунгаям ақлингиз етмайдими? Ҳамма давр, ҳамма замонда шундай бўлган, ўғлим. Эски тўн янги хўжайинга тўғри келмайдур. Кўплар қирғинга учрайдур, кўплар раҳматлик, Мирзо Улуғбек янглиғ калласидан жудо бўлур... Ҳақ таолоға шукрким, буни билгандай Шайх Низомиддин Хомуш ҳазратларига пирим деб қўл берган эканман... - Валинеъмат... Жаннатмакон устоддан кўп яхшилик кўрган эдик... - Яхшиликлар кўрган бўлсанг... сўзла. Масжиди жоменинг минбарига чиқиб жар сол. Яхшилик эмиш. Улардан кўрган жабру жафо ёдингдан кўтарилдиму? Суюкли ўғл тўфони ва унинг қалбини кемирувчи ички кечинмаларни тасвирлаш марказий ўринни ишғол қилади. Ўз отасини хоин саркардалару сотқин уламоларнинг ғиж-ғижлаши оқибатида қатл эттирган падаркуш энди Амир Темур ганжларини излаб топиш истаги билан ёнади. У отасининг илмий хазинасини ер юзидан йўқотиш ниятида унинг шогирдлари билан юзма-юз фикрлар жангига киришади. Бу жангда Али Қушчидан зарба ейди, уни букиб ололмаганидан азобланади. Мавлоно Муҳиддиннинг қўрқоқлигини кўриб, ундан жирканади. Падаркуш Абдулатиф ҳам ўз даврининг социал типи. Ёзувчи буни чуқур идрок этган ҳолда тож-тахтга эга бўлиш учун ҳар қандай тубан ишлардан қайтмайдиган қотил тождорларнинг умумлашма образини яратган. Шу боисдан ҳам уни тарихий шахс Абдулатифнинг оддийгина нусхаси дея олмаймиз. Абдулатифнинг саройда бошлаган қирғинл хулосага келади. Тож тахт ва шон-шавкат ишқида алломалар сарвари ёққан илм машъалини сўндириб, Мовароуннаҳрни зулмат қўйнига ташламоқчи бўлган, бандаи мўминларни қатли ом қилган, меҳру вафо ўринга жабру жафо келтирган илм-маърифат ўрнига зулмат уруғини сочган Абдулатиф ўтмишда яшаган золим тождодларнинг адабий типга айланган бадиий образидир. Ёзувчи уни ана шу ниятда яратган. Унинг фожиа билан тугаган тақдирида ҳам ўша давр ҳақиқати яққол кўзга ташланиб туради: “... Ана қийқириқлари оламни тутган қора тўфон пастдаги хадаққа етди. Тўфоннинг олдида бир-бирларининг отларини қамчилаган икки суворий келарди. Ниқобларини юлиб олган бу икки суворийнинг бири... Амир Султон Жондор эди. Иккинчиси ё раб. Худди тушида баркаш кўтариб кирган навкарга ўхшаган бу иккинчи суворий... кўпдан бери фитна қўзға умиддаман. Ва лекин қайтмай мусофирликда оламдан ўтсам... бу хазинани кўз қорачиғидай сақлангиз, сўнг инонган шогирдларингга топширингиз, улар ҳам ўз шогирдларига топширгай. Ва шу йўсин зурриётлардан, зурриётларга ўтиб, элимиз осмонига офтоб чиққанда яшайтурғон бахтли авлодларга етиб боргай... Сенлардан тилайдурғон бошқа тилагим йўқ...” (319-бет). Кўринадики, ҳар бир адабий тип ўз даврининг бадиий ҳақиқати сифатида тарихий роман саҳифаларида яшаб қолади. Бироқ, ўз замонасидан ўзиб кетиб, истиқболни олдиндан кўра оладиган Улуғбек, Али Қушчи сингари адабий типлар яратилгани мазкур асарга абадийлик муҳрининг босилганидан нишонадур. Чунки маҳоратли ёзувчи адабий типлар яратаётганида уни қалбидаги муҳаббат ва нафрат оловини оламга сочиш учун бир восита деб билади ҳамда ўзи яратган ҳар бир адаби Одил Ёқубовнинг романчилик сифатидаги ўзига хослиги шундаки, у ўз тарихий романларининг қаҳрамонлари талқинига ўша давр руҳини кенг кўламли тарихий ҳақиқатлар моҳиятини сингдириб юбора олади. Бадиий асар қаҳрамонларининг эпик фаолиятида мужассамлашган давр ҳақиқати ёзувчи яшаётган замон руҳияти ва ижтимоий дардлари билан уйғунлашиб кетади. Бундай фазилат фақат “Улуғбек хазинаси” романидагина эмас, балки “Кўҳна дунё” романида ҳам мувжуддирким, бу ёзувчи талантининг адабий типлар кашфиёти борасидаги беназир такомилидан далолат беради. Ёзувчи ўз романини “Кўҳна дунё” деб атаган ва асардаги барча қаҳрамонларни ўзига хос тарзда номлаган. Романда Маҳмуд Ғазнавий ва унинг салтанатидаги барча амалдорлар сарой ходимлари, Маликул шароб ва унинг майхонасига келиб кетувчилар, Исмоил Ғозий бошлиқ карма Зотан, ёзувчининг бурчи аввал бош қаҳрамонларни топиш ва сўнгра асар ёзиш эмас, балки давр ҳақиқатини ташийдиган адабий типлар яратишдир. Масалага ана шу нуқтаи назардан ёндашсаккина бош қаҳрамон масаласи билан боғлиқ чигалликларни бартараф қилиш имконияти туғилади. Ҳақиқатан ҳам бир-бирига сира ўхшамайдиган – жуда кўп шахслар фаолият кўрсатадиган, турли –туман воқеа ҳодисалар, ранг-баранг характерлар ва саргузаштлар битта умумий таассурот, яъни Маҳмуд Ғазнавий тақдирига келиб боғланиши яхлит адабий-тарихий манзара – Маҳмуд Ғазнавий даврини бутун зиддиятлари билан кўз олдимизда гавдалантиради. Мана, сизга романни бир бутун қилиб ушлаб турган, бадиий тўқимага кенг йўл очиб бериб, ҳар бири ўз даври ҳақиқатининг бадиий инъикоси ҳисобланган адабий типларни бошқариб турган, романнинг туғилишида мўйсафиднинг хурмозори жойлашган ер унга манзур бўлиб, уни ўз мулки тасарруфига қўшиб олгану, суюкли боғидан айрилган кекса боғбон савдойи бўлиб қолган. Мана у қарийб йигирма йилдирки, кўча-кўйда юриб тиланчилик қилади. Ёки майхонада содир бўладиган воқеалардан айримларига бир нигоҳ ташлаб ўтайлик. Майхонага меҳмон бўлиб келиб қолган икки сайёҳ (сохта ибн Сино ва унинг надими) Хуросондан Абулқосим Фирдавсий юртидан экан, гап айланиб “Шоҳнома” га бориб тақалади ва шу достон туфайли туғилган баҳс сабаб, Маликул Шароб шоир билан энг сўнгги учрашувини хотирлайди. “Ёдида бор, Абулқосим Фирдавсий, - олло ундан рози бўлғай, - Ғазнани тарк этишдан аввал унинг кулбаи вайронасига ташриф буюрган эдилар. Ташриф буюришдан бир кун аввал эса, шаҳарда ажиб бир гап тарқалган эди. Биров Султон Маҳмуд ул наз - Йўқ! – деб хитоб қилдилар. – Йўқ, Маликул Шароб, фақир қорнимга эмас, қадримга йиғлайман... Шу боисдан, бу гумроҳ Султон Ғазнавий берган барча инъомларни гадолар ва йўқсулларга улашдим. Бир мирисини қолдирмай улашдиму, мана энди фариштадай масъум, гўдакдай қип-яланғоч ортимга отланди. Э-воҳ. Бу гумроҳ шоҳлар олдида биздай фақир шоирлар қисмати шу экан. Не чора? Айб ўзимда. Билъакс инсоф ва адолатлни куйлаб, одил шоҳлар тарихини битган шоир, келиб-келиб шу мустабид султондан ҳақиқат қидириб келурманми? О гумроҳлар, гумроҳлар. Камина гўёким Эрон билан Туронни бир-бирига қарши қўйган эмишмен. Гўёким форсий шоҳларни улуғлаб, туркийларни камситибмен. Йўқ! – дедилар у киши тўсатдан кулоҳли бошларини баланд кўтариб, - бир элни бошқа элга қарши қўймоқ – донолар иши эмас? Бу –шоҳлар ва султонлар суҳбатлари Султон Маҳмуд Ғазнавий саройи сир-асрорлари билан бевосита боғланиб кетиб, уларда инсон қалбининг энг асл,энг чуқур сирлари шу даражада очиб ташланадики, унда давр ҳақиқати ярқ этиб, кўзга ташланади. Майхонада яхши ғазал ўқиган, яхши куй чалган ёки қизиқ ҳангома сўзлаб берган майхўр бир коса текин май билан тақдирланадиган бўладики, бу анъана ундаги мушоирани кучайтириб, алангалатиб юборишга боис бўлади. Биз бу ўринда яна бир мисол келтириш билан кифояланамиз: “... Бобо Хурмо Маликул Шаробнинг олдида нечундир кулимсираб, тавозе билан қўл қовуштириб турарди. - Авф эт. Маликул Шароб. Бу суҳбати гулгунда яхши шоҳу ёмон шоҳлар ҳақида баҳс кетди. Ижозат этсанг, камина шу тўғрида бир ривоят сўзласам. - Сўзла, Бобо Хурмо. - Шундайким қадим замонларда икки хеш, икки биродар сафарга чиқм Бобо Хурмо тилидан нақл қилинган бу ривоятни ҳар ким ҳар хил тушунади. Баъзилар ровийнинг сўзларидан “сендай нодонларга Султон Маҳмуддай золим подшо ярашур”, деган маъно уққан бўлишса, баъзилар Бобо Хурмонинг бу ривояти аслида Султоннинг ғаними Имом Исмоилнинг сўзи дейишади. Мана шу баҳс сабаб даврнинг яна бир ҳақиқати, яъни золим подшога қарши бош кўтарган адолат лашкарининг жангу –жадаллари роман саҳифаларига кириб келади. Ёзувчи Исмоил Ғозий бошлиқ халқ қасоскорларининг яширин фаолиятларини жуда катта меҳр билан қуюқ бўёқларда беради. О.Ёқубовнинг “Кўҳна дунё” романининг ўзига хослиги шундаки, асар сюжетида фольклор намуналари, айниқса тарихий ривоятлардан самарали фойдаланилган. Ёзувчи ўз бадиий ғояларини ифодалашда ровийлар нақл қилган ривоятларнинг фалсафий мантиқига таянади. Хусусан Унинг дарду ҳасратларини тинглаган Беруний “ҳаммасидан бохабар. Ер тагида илон қимирласа билади, бу хотин. Аммо бу машъум сир-асрорни айтишдан муроди не? Бу иғво, бу фисқи-фасод ишларга дахлим не менинг? – дея таажжубланади. Шу ўринда ёзувчи давр ҳақиқатини беришда ўзига жуда қўл келган усулни қўллайди – ривоят сюжетига муроажаат қилади: “Хатлибегим тўсатдан дуррасининг учини жаҳл билан елкасига отиб, Берунийга тик қарайди, сурма тортилган кўзлари аллақандай чақнаб: - Наҳотки бу дарднинг давоси бўлмаса мавлоно? – деб сўрайди. Кеча саройда назм аҳлининг султони жаноб Унсурий бир сўз айтмиш. Ҳиндистон томонда, қайси бир наҳр ўртасидаги оролда “неъмати илоҳий” деган ғаройиб бир дарахт ўсар эмиш. Бу дарахтнинг мевасини тановул қилган хастаи нотавон танасидаги барча дардларидан фориғ бўлур, чол ётган даври – сўнгги уч-тўрт ойлик салтанатини кўрсатмоқчи. Бу билан золим шоҳларнинг янгича бир адабий типини, яъни жуда кўп адолатсизликлар қилган-у, бошига бедаво дард ёпишганда Яратганга тавба- тазарру қилувчи инсоннинг асл қиёфасини тасвирлаб, унинг ҳаёт йўли устидан қатъий ҳукм чиқармоқчи. Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг тўшакда бедаво дардга чалиниб ётган дамлари сабаб бўлиб, Беруний ҳам, унинг ўзи ҳам бутун умр босиб ўтилган ҳаёт йўлини хаёлан таҳлил қилишга киришадилар. Беруний шогирди Сабҳу сабаб Маҳмуд Ғазнавий билан биргаликда Ҳиндистонда босиб ўтган йўлларини хаёлан тасаввур этади: Беруний умрида кўп дўсту биродар, жуда кўп шогирд орттиради, уларнинг яхшиларини ҳам, ёмонларини ҳам, омад кулиб боққанида атрофида гиргиттон бўлиб, омад кетганида хоинларча юз ўгирганларини ҳам – ҳар хи мафкурасидан мерос қилиб олган икки хил тафаккурни, икки хил руҳий оламни турмуш материалларига таяниб кашф этади. Султон Маҳмудни ёлғиз оғриқ эмас, нотинч ўйлар, ваҳимали тушлар ҳам изтиробга солади. У ўзини ҳақ ва ҳидоят йўлида қирқ йил сурон солиб, мағрибдан машриққача маъжусийлар ва ғайридинларни қатли ом қилиб, пойқадами етган эл борки, ҳамма ерда Қуръони мажид сўзини ёйиб, бу йўлда дини исломга зафар устига зафар келтириб, энди роҳат-фароғатда кн кечирмоқ мавриди келди деб ўйлаганида бедаво дард берган. Яратувчидан шикоят қилади. “Агар бу дард чиндан ҳам бедаво бўлса, унда амирул муслимин аталмиш гуноҳкор бандангнинг қирқ йиллик тоату ибодатидан не фойда?”- деб зорланади, диний мафкуранинг халқлар ўртасида адоват солишини тушунмайди. “Наҳот у буткул рўйи заминни забт этиб, беҳисоб бо томондан кўтарилган аланганинг қизғиш тиллари муаззам ибодатхонани аждаҳо янглиғ ялаб, офтобдай ярақлаган олтин қуббаларини ямлаб ютади... Романнинг бошидан охиригача Маҳмуд Ғазнавий билан Беруний ҳақиқат учун жангга киришади. Ҳар ким ўз тафаккур тарзидан келиб чиқиб, ҳақиқатга баҳо беради. Султон бедаво дард сабаб, “неъмати илоҳий” ҳақидаги ривоятни ҳақиқат деб тушунади. Абу Райҳон Беруний эса, уни ҳақиқат эмас, бир чўпчак деб талқин этади. Бу икки зот ўртасидаги аёвсиз фикрий жанглар “Улуғбек хазинаси” романидаги Али Қушчи ва Абдулатиф зиддиятларини беихтиёр ёдга туширади. Али Қушчининг ҳақиқатни ҳимоя қилиши билан Берунийнинг ҳақиқатга садоқати орасида жуда ҳам яқинлик бор. Бироқ, уларнинг ўз даврининг етук алломалари тарзидаги босиб ўтган йўллари, уларнинг ҳар иккаласи, буюк тарихий ша калондимоғ ҳокимлар саройида кечган мусофирлик йиллари орқада қолган Беруний ўз элига қайтади. Лекин ўз юртига келган олимнинг умр бўйи топган иззат икромлари, Гурганж ҳокими Маъмун ибн Маъмун саройидаги “Мажолиси уламо”да кечган масъуд дамлар, ширин суҳбатлар, қизғин мунозара ва мушоиралар ҳамма-ҳаммаси ўз интиҳосига етади. Чунки, Ғазна ҳокими Султон Маҳмуддан фармони олий келади. Унга кўра ибн Маъмун саройидаги барча алломалар Ғазнага, Султон саройига жўнатилмоғи лозим эди. Султон сўроқлаётган алломалар орасида Беруний ибн Сино, устод Масиҳийлар ҳам бор. Ибн Сино билан устод Масиҳий Журжон томон бош олиб кетишадию, Беруний ўз ихтиёри билан Ғазнага жўнайди. Йиллар ўтади. Ғазнага келган Беруний шаҳар чеккасида расадхона қуради. Шу ерда донғи оламни тутган кашфиётлар яратади. Султоннинг фар овлайди, кимнингки мулкига хиёнат қилган бўлса ҳаққини ўн баробар қилиб қайтариб беришни кўнглига тугади. Кўринадики, ёзувчи Беруний, Маликул Шароб, ибн Сино сингари севимли қаҳрамонлари тили билан Маҳмуд Ғазнавий инсонийлигини тан олгиси келмайди: “Бундан уч кун муқаддам, майхўрлар тарқаб, майхона уйқуга чўмганда, Маликул шаробни бозор қоровули кириб уйғотади: - Сени кекса бир девона йўқлаб келмиш. - Неки ахмоқ йўқлаб келса уйғотаверасанми, нодон? Девона бўлса бир бурда нон садақа қил. - Кечиргайсан, Маликул Шароб. Девона айтдики, вазири аъзамдан келдим деб. Қўлида бир халта олтин. Мана, ўзи ҳам кирди... Маликул Шароб ялт этиб эшикка қарадию, ўз кўзларига ишонмай, анграйиб қолди. Ё тавба. Бўсағада... амирул мўминин Султон Маҳмуд Ғазнавий турарди... Устида эски қуроқ чопон, бошида хоразмча сафарга отланиши воқеалари тасвирида бадиий тўқима билан давр ҳақиқатининг мутаносиблигини кўрамиз. Хатлибегимнинг ўз суюкли оғаси Султон Маҳмуд Ғазнавий тақдири тўғрисидаги ташвишлари ҳам, иккала вазир – Али Ғариб ва Абул Ҳасанак тўғриларидаги мулоҳазалари ҳам, шунингдек, Берунийнинг ибн Сино ҳақидаги ўйларию, фитна- фасодлардан йиро юриб, қолган умрини мутолаа ва мушоҳадага бағишлаш билан боғлиқ ниятлари ҳам давр ҳақиқатининг бадиий талқинидир. Беруний Хатлибегим топшириғи билан йўлга отланар экан, ич-ичидан зил кетади, “нечун бу тубан ишга аралашиб қолдим”, деган ўй уни қаттиқ азоблайди. Чунки у Хатлибегим бошлиқ бир қанча аркони ҳарб ва аркони давлат бир томон, вазири аъзам Али Ғариб ва унинг тарафдорлари эса иккинчи томон бўлиб, тожу тахт учун пинҳона кураш олиб боришаётганини яхши би Ўша оқшом Беруний тоғ тепасида осмон тўла юлдузларга тикилиб тонг оттирди. У дунёда энг бахтли одам эди. Чунки ўша кеча унга табиатнинг буюк бир сири аён бўлганди”. (214-бет). Беруний ва ибн Сино ҳаётига дахлдор бўлган тарихни ҳужжатларни синчиклаб, чуқур ва атрофлича ўрганган ёзувчи бу иккала алломага шу қадар меҳр қўйиб қолганки, ўзидаги ана шу туйғуларини китобхон қалбига ҳам кўчирмоқчи бўлади. Ёзувчининг маҳорати шундаки, у бу буюк алломаларни қандай тушунган, ҳис этган бўлса, китобхон ҳам уларни шундай тасаввур қилиш имкониятига эга бўлган. Беруний билан ибн Сино қалбларини ўртаган дардлар ёзувчига давр ҳақиқати бўлиб туюлган. Алломаларга азоб берган дардларнинг бари- адолат, инсоф, шафқат ва маърифатнинг етишмаслиги, хоинлик, золимлик, фитна ва очкўзликнинг устуворлиги – буларнинг ба недур? – етим- есирлар бошини силамоқдур. Гуноҳи кабир недур? – Сен этавфиқ янглиғ айшу ишрат ва зеби-зийнат иштиёқида диёнатни тутмакдур. Устод овози ҳар сафар момақалдироқдай қалдираб хитоб қилганида сарой пештоқлари юз баробар кучли акс – садо берар, бутун майдон – наинки майдон, ҳатто саройнинг у юзидаги шаҳар, беҳисоб кўчалар, кўчалардаги расталар, карвонсаройлар, гузарлар – бутун дорулсалтанат бу хитоб, бу акси садо сеҳрига маҳлиё бўлиб қолган эди. Гўё бу сўзлар тириклайин оқ кафанга ўралган яланг оёқ, яланг бош бир алломанинг ваъзи эмас, ғойибдан келаётган илоҳий нидо эди. Бу нидо сеҳридан биринчи бўлиб Султон қутулди: - Сипоҳ солар қайда? Бу – шаккок сўзларини эшитмоқ – гуноҳи кабир эмасму? Ўчир овозини бу даҳрийнинг! Ўчир! “Ўчир!” – садо берди тиллакори пештоқлар- “ўчир!”. Дор таг Ғозий, шунингдек, икки вазир – Али Ғариб ва Абул Ҳасанак, икки шоҳ – Маҳмуд Ғазнавий ва унинг ўғли Масъуд буларнинг барчаси романда яратилган давр адабий типларининг қўшалоқ бадиий ҳодисаларидир. Шу боисдан ҳам “Кўҳна дунё” романини икки аллома тўғрисидагина деб эмас, балки икки подшо, икки вазир, умуман ўша давр тўғрисидаги мураккаб психологик асар деб ҳам баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Маҳмуд Ғазнавий ҳам ўз даврининг ижтимоий типларидан биридир. Золимлиги билан характерланувчи бу адабий типнинг ижтимоий заминига ёзувчи ижодий нуқтаи назардан ёндошган. Шу боисдан ҳам унинг даврида қанчадан – қанча адолатсизликлар ва зулму ситам содир бўлган бўлса, уларнинг барчаси ўша тарихий шароит моҳиятидан келиб чиқиб, мавҳумлаштирилган ва Маҳмуд Ғазнавий адабий тимсолида мужассамлаштирилган. У Бобо Ху золим шоҳ таъқибидан халос бўлиш ҳаракатига тушади. Беруний билан ибн Сино хайрлашув онларида бу норасо дунёнинг нопок ишлари хусусида куйиб пийиб суҳбатлашадилар. Икки алломанинг ана шу суҳбати романнинг фалсафий якуни ҳисобланади: “Бу сафар Беруний қўлларини кўксида қовуштирганича, осмонга тикилиб, узоқ сукутга толди сўнг, қаҳрли, бўғиқ овози аллақандай самимий ва ўйчан оҳанг касб этиб, тиниқ янгради: - Ё тавба. Бу гўзал олам, бу мусаффо осмон, бу ёруғ юлдузлар, қўйингки, бу макаммал оламни бунёд этган худованди карим, нечун ўз бандасини бундайин номукаммал қилиб яратди?! Агар бу фоний дунё, Абу Али, сен айтгандай буюк зарурат ва етук ақл-идрок асосида қурилган бўлса, нечун бу улуғ қонунуят бани башар ҳаётига келганда ўз кучини йўқотди? - Осий бандангни ўзинг кечиргайсен, э яратган эгам. ТАРИХИЙ ВОҚЕЛИК ВА БАДИИЙ ТАЛҚИН Маълумки, ХV аср – ўзбек халқи тарихининг ғоят муҳим ижтимоий ўзгаришлар рўй берган мураккаб бир давридир. Бу даврда ўзбек халқининг довруғини оламга танитган улуғ шоир Алишер Навоий буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод, шоир ва давлат арбоби З.М.Бобур каби машҳур зотлар етишди. Бундай етук сиймолар ўз даврининг комил инсонлари сифатида ўша замон тарихий воқелигининг барча қирраларини у ёки бу шаклда асарлари ва фаолиятларида намоён этганлар. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ана шундай мураккаб тақдир эгаларидан бири эди. Ўзининг зебо ғазалларию, ҳазин рубоийлари билан саодатпеша дилларни мафтун этган бу буюк шоир ва заковатли жасур давлат арбобининг чигалликларга тўла қисмати ёзувчи Примқул Қодировнинг ижодкор сифатидаги эътиборини ўзига тортди. У ана шу мураккаб давр мемумар типидаги битикларнинг тўғридан –тўғри кўчирмаси бўла олмаганидек, тарихий фактларнинг оддийгина такрори ҳам эмас. Тарихий роман муайян давр воқелигини бадиий идрок этиш асносида жонлантириш воситасида яратилган асардир. Бундай ижодий жараёнда биргина Бобур шахсиятига доир тарихий маълумотларни чуқур ўрганишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Бунинг учун ўзбек, афғон, ҳинд халқларининг ўша даврдаги ҳаёти, иқтисодий, маданий- ижтимоий воқеа – ҳодисалар, тарихий шарт шароит, халқларнинг онги, ахлоқий қиёфалари, урф-одатларини атрофлича ва мукаммал ўзлаштириш, яхлит олганда Бобур Мирзони етиштирган муҳитни чуқур билиш талаб қилинади. Ана шундан кейингина ўз даврининг ҳақ ва адолат тимсолига айланган бу буюк зотнинг адабий типини тарихан ишонарли ва бадиий жиҳатдан таъсирдор қилиб яратиш имкон амал қилиб, Бобурнинг болалик йилларидан ёки шоҳлик ҳаётининг Фарғона тахтига кўтарилганидан то узоқ Ҳиндистонда вафот этишигача бўлган бутун умр йўлини қамраб олишга интилади. Худди Алишер Навоий достонларида бўлганидек, шахснинг мукаммалашуви жараёнлари воқеаларнинг кетма-кет ҳикоя қилинишидан таркиб топган хроникал сюжет тўқимаси юзага келган. Зотан, ёзувчининг бош ижодий нияти – кучли марказлашган давлатга асос солган буюк шахс – Бобурнинг тўсиқлару зиддиятларга тўла умр йўлини тасвирлаш мақсади ҳам бадиий сюжет тўқимасининг ана шу хил кўринишидан фойдаланишни тақозо қилган. Шу жиҳатдан олиб қараганда, “Юлдузли тунлар” ўзбек тарихий романчилигида яратилган янги типдаги бадиий асардир. У ўз характерига кўра Ойбекнинг “Навоий”, Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” романларидан бадиий сюжет Профессор У.Норматов жуда тўғри таъкидлаганидек, “Юлдузли тунлар” танқидидан бошланган қабиҳ фитна умуман Бобур ва бобурийларга, қолаверса темурийлар ҳақидаги ҳақиқатни юзага чиқаришга қарши қаратилган эди” 24 Маълумки, шўролар даврида темурийлар даври тарихининг ҳақиқатлари хас- пўшланиб, жамоатчилик кўзидан яширилиб келинар эди. П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романида эса ўша давр воқелиги ҳаққоний тасвирланганлиги “шўро мафкураси” тарғиботчилари” ни ташвишга солиб қўйган эди. Улар халқимиз ўзининг ҳаққоний шонли тарихидан бохабар бўлишларини истамас эдилар. “Юлдузли тунлар” романига қўйилган бундай ўринсиз айбларнинг моҳиятини таҳлил қилган ёш адабиётшунос А.Носировнинг қуйидаги хулосаси ҳам асослидир: “бугунги кунда очиқ айтиш мумкинки, баъзи тарихчи ва адабиётшунослар бадиий асарни ин назаридан ёндошади ва ижодий муносабатда бўлади. Шу жиҳатдан қараганда С.Мамажонов фикрлари тарихий ҳужжатдан фойдаланишнинг эстетик мезонларини белгилашда жуда муҳим аҳамият касб этади. П.Қодиров Бобур бадиий сиймоси ва бобурийлар даври тарихий ҳақиқатининг бадиий талқинини яратишдаги тарихий ҳужжатлардан ижодий фойдаланган. Асарни ёзишга киришган “романнавис тарихий фактга ижодий, танқидий ёндашган, ундаги етишмаган, жумбоқ бўлиб кўринган жиҳатларни бадиий тўқима, ижодий хаёл кучи билан тиклаш ва тўлдиришга ҳаракат этган ва тарих мантиқига зид келмайдиган бадиий ҳақиқатни ифодалаб беришга эришган” 28 . П.Қодиров “Юлдузли тунлар” романида Бобур ҳаётининг ҳамма даврларини қамраб олишга ҳаракат қилганлиги ҳам бежиз эмас. Чунки Бобур бутун умрини кучли марказлашган давлат тузиб, буюк бобокал тозалаш, бадиий тасвир кўламини кенгайтириш, эпик баённи таъсирдор шаклга солишга йўл очади. “Юлдузли тунлар” даги бадиий тўқимага хос яна бир хусусият шундан иборатки, асардаги ҳар бир образ ўша давр тарихий шароитининг ғоявий- сиёсий, ахлоқий ва ижтимоий моҳиятини очишга қаратилган муайян бадиий вазифа билан таъминланган. Бошқача қилиб айтганда, ёзувчи даврнинг ижобий ва салбий жараёнларини фақат тарихий шахслар тақдири, руҳий кечинмалари ва туйғулари воситасида қайта жонлантиришга интилади. Бунга эришиш учун эса у асосий эътиборни, биринчи навбатда, Бобур характерининг тадрижий ривожига қаратади. Бобур характери ўша давр учун типик бўлган ва бутун мамлакатни ларзага солган воқеалар тизмаси орқали олиб ўтилади. Адиб асар бош қаҳрамонининг ўша воқеаларга муносабати ҳамда бу муносабат нати вазиятда ўз бўлса-да, Бобурга сидқидилдан яхшиликни раво кўрувчи садоқатли ҳақиқатгўй одамлар ҳам бўлганлиги хусусидаги давр ҳақиқатининг бадиий тасвирга киритилганлиги ифоданинг жозибадорлигини таъминлаган. Сюжет тўқимасидаги Қосимбек ва Хўжа Абдулла ана шундай адабий типлардандир. Бевосита ана шу содиқ кишилар ташаббуси билан Бобурга барча ҳақиқат маълум бўлади: “- Йўқ, -деди Бобур отни орқага буриб, - мен қочмоқчи эмасмен. - Амирзодам, бу ҳаммаси иғво. - Мен бунинг иғволигини исбот қилурмен. Қайтинг, ҳаммангиз Қўрғонга қайтинг”. (48-бет) Ёзувчи худди шу нуқтадан бошлаб, Бобур характерига хос мардлик, шижоат, жасурлик каби хислатлар тасвирига киришади. Зотан, Бобурнинг “ёру диёрига бўлган муҳаббати” чексиз чегарасиз эди. П.Қодиров ўз романида бош қаҳрамоннинг ана шу муҳим ахлоқий сифатин ёзувчининг бу ижодий тажрибаси адабиётимиз учун янгилик эканлигини кўрсатади. Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган кўпгина асарларда унинг темурийлар салтанатини бирлаштириб, ижтимоий, иқтисодий ва асосий жиҳатдан бирлашган мустаҳкам бир давлат тузишга интилганлиги қайд қилинган. Бу фикр умуман тўғри. Лекин Бобур нима учун бу ишни асосий мақсад қилиб олган эди? У мақсадига қандай йўллар билан эришмоқчи эди? Бундай саволлар ёзувчига тинчлик бермайди ва у бу масалани давр ҳақиқати билан боғлаб кенг қамровли бадиий талқин қилишга киришади. Ёзувчи Бобур дунёқарашининг шаклланишини у яшаган давр тарихий воқелиги билан бевосита алоқадорликка талқин қилади. Аслида Бобур орзу қилган катта мақсадлар ўзаро қирғинбарот урушлардан кўнгли зада бўлган илғор фикрли кишиларнинг муштарак нияти эди. Шу боис ё имкониятларини ишга солади ва ана шундай оддий кишилар образига хос характерли белгилар орқали Бобур маънавий оламидаги ўзгаришларни ёрита боради. П.Қодиров чизган манзаралар Бобур даврига оид жуда катта бир ҳақиқатни, салтанатга дахлдор кишиларнинг шахсий ҳаёти ҳамиша азоб уқубатларга, даҳшатли фожиалар-у қонли тўқнашувлар ичида кечганлигини очиқ –ойдин ифода этади. Англашиладики, Бобурнинг подшоликдан воз кечиб, фақирлик сари юз тутишида ҳам инкор этиб бўлмайдиган давр ҳақиқати мавжуд. Ёзувчи Бобур маънавий оламида рўй бераётган ўзгаришларни кўрсатиш учун бадиий воситалардан моҳирона фойдаланади. Масалан, ғанимлар қабиҳлиги туфайли Маҳмудхон ва унинг оиласи бошига тўшган фожиалар тўғрисидаги машъум хабар ифода этилган саҳифаларни олиб кўрайлик. Бобур ўзига адолатсизлик қилган тоғаси Маҳм билганлигини ҳаёт ҳақиқати тарзида бадиий ифодалаган. Содиқ ҳамроҳи Тоҳирнинг “Сиз шоҳлик ташвишидан қутулишингиз мумкин эмас?” деган хитобига Бобур шундай мантиқли жавоб беради: - “Аммо мен тожу тахтнинг бевафолигини билганларданмен. Шоҳ Жамшиддек, Искандар Зулқарнайндек тождорлар ҳам орттирган давлату, молу дунёларини ташлаб, қабрга битта кафан билан кетган эмасмилар?” (241-бет). Бу билан ёзувчи тожу- тахтга жон – жадҳи билан ёндашиб, уни ўзлари учун шон шуҳрат воситаси деб қаровчи шаҳзодаларга, яъни давр ҳақиқатига бош қаҳрамон муносабатларини очиқ – ойдин ифодалаган. Бобурнинг тождор сифатида шаклланишида Қосимбек образининг аҳамияти ғоятда каттадир. Қосимбек – асардаги таъсирдор образлардан. Унинг энг муҳим фазилати – содиқлик: Темурий тождорлар орасида Бобурдек истеъдодли ҳукмдор йўқ пайтда фурсат қўлдан бой берилган эди: яъни Ҳусайн Бойқаро дунёдан ўтиб мамлакатда қўшҳокимиятлилик ҳукм сурарди. Бобур қанчалик уринмасин, айшу- ишратга берилиб кетган темурий шаҳзодаларнинг кучини Шайбонийхонга қарши курашга бирлаштира олмади. Ёзувчи темурий шахзодалар орасидаги ўзаро келишмовчилик, ноаҳиллик, уларнинг бир-бирларини менсимасликлари, энг муҳими феодал тарқоқлик бу сулола инқирозининг асосий сабаблари эканини бадиий тўқимага сингдириб юбориб, давр ҳақиқатини кашф этади. Пиримқул Қодировнинг санъаткорлиги шундаки, у тарихий фактларга асосланиб, романнинг дастлабки саҳифаларидан бошлабоқ, одди й меҳнаткаш халқ ҳаётининг кенг манзарасини чизиш йўлидан боради. Асарда халқ ўз тарихининг ижодкори сифатида талқин қилинган. Ёзувчи халқ ҳаёти, урф-одатлари, турмуш тарзининг маиший ғалабани золим хонга бериб, бизни, мана ватанимиздан ҳам жудо қилмоқчи. Илоҳим, бу бахил замонанинг боғлари қуриб кетсину, сизу бизнинг қадримизга етадиган яхши замонлар ҳам келсин...” (262-263-бетлар). Тоҳир тож-тахтдан ажралган Бобур қалбидаги изтиробли кечинмаларни тушунади. Ана шу дақиқалардан бошлаб, у Бобурнинг энг яқин дўсти ва хос бекларидан бирига айланади. Тоҳир оддий меҳнаткаш халқ вакили бўлса ҳам, кейинчалик туғилган шароит таъсирида унда манманлик, мағрурлик ва кибру ҳаво каби иллатлар кўрина бошлайди. Автор Тоҳир образига чуқурроқ ёндошади. Унинг характеридаги ўзгаришларга сабаб бўлган ижтимоий муҳит илдизини очади. Тадбиркорлиги, садоқатлилиги билан Бобурнинг эътиборини қозонган, унинг ишончли бекларидан бирига айланган Тоҳир воқеалар ривожи давомида ўзгариб, кеккайган ва д юриш қилган. Бу хусусда “Бобурнома”да “...алар бу келмоқдин усондилар, балки бу таважжухдин пушаймон бўлуб бемурод ёндилар. Бири бу ким Қувонинг ботқоқлик қора суйи бор, кўпруғидин ўзга ердин кечиб бўлмас, қалин черик келиб кўпрукда тиқилиб, қалин от ва тева бу қора сувга йиқилиб зойиъ бўлди”, - дейилади (73-бет). “Юлдузли тунлар” муаллифи бу фактларни қайд қилиш билан чекланиб қолмайди, уни хаёлан бойитади, тарихий маълумотнинг яширин мағзини чақади. Ана шу тарихий далил воситасида давр ҳақиқатининг моҳиятини характерлайдиган воқеаларни тўқиб, бадиий тасвирни кучайтиради. Тўқима образлар Тоҳир ва унинг дўстлари томонидан кўприкни ёндиришга ҳаракат қилиниши воқеалари бадиий тўқима нуқтаи назарида характерлидир. “...Сувга қулаб тушганларнинг чўккани чукиб ўлди. Сўзишни биладиганлари эса, от Кейинчалик Бобур бундан ҳам даҳшатлироқ қамал фожиасини бошидан кечиради. Адиб хаёлот топқирлиги билан тарихий фактлар моҳиятини теран англай олган. “Бобурнома” нинг 148-саҳифасида танқислик туфайли қамалда қолган одамлар “ит ва эшак этини” ея бошлаган айтилади. Ёзувчи хабар тарзида берилган бу тарихий маълумотни ҳам бадиий тўқима кучи билан кенг кўламли бадиий лавҳага айлатиради. Муайян шароит таъсирида халқ руҳиятида содир бўлган ўзгаришларнинг ҳақиқий манзараларини ярата олган адиб бу мудҳиш оқибатлар ўзаро феодал урушларининг натижаси эканлигига ўқувчини ишонтиради. Гап шундаки, бу воқеалар Бобур дунёқараши ва характерига жуда кучли таъсир ўтказган эди. Шунинг учун ёзувчининг қамал воқеаларини бутун тафсилоти билан бадиий гавдалантириши фақат оғир азобларда қолган халқ ҳаётини кўрсатиш Романнинг бош қаҳрамони бўлган Бобур тарихий шахс сифатида кўп қиррали фаолият соҳиби эди. Даврнинг ана шу ҳақиқатини ёзувчи чуқур идрок этган ва натижада унинг ўз даврининг илғор маърифатпарвари, адолатли шоҳ, марказлашган ва кучли давлатга асос солган жасур ҳарбий саркардагина эмас, балки ўз даврининг етук сўз санъаткори сифатидаги фаолиятини ҳам эътибордан соқит қилмаган. Бу эса, ўз навбатида Бобурнинг ижодкор сифатидаги руҳий кечинмаларини, унинг асарларида ифодаланган поэтик мазмуннинг реал тарихий илдизларини очиб беришдек мураккаб вазифаларни ҳам ҳал қилишга киришган. Тарихдан маълумки, Бобурнинг кўпчилик ғазал ва рубоийлари маълум бир ҳаётий воқеа ва тарихий ҳодиса асосида юзага келган. Шунинг учун ҳам унинг шеърлари ижтимоий-сиёсий фаолиятининг баъзи бир томонларини ёритиш ҳамда и моҳирона фойдаланади. Ушбу тўқима манзарада Бобур Даҳкат тоғларида чўпон йигит билан учрашиб қолади. Чўпон Бобурнинг шоҳ бўлганига ишонмайди. Унинг шоҳликдан воз кечиб, шоирона ҳаёт кечирмоққа аҳд қилганини эшитиб, шеърларини тинглаб, отасининг қасдини олиш ниятидан воз кечади. Бобур ўз ҳаётида йўл берган хатоликлару, бошига тушган кулфатларнинг заминини феодал тузумда деб билмайди,балки буларнинг барчаси толеи йўқлиги сабаб воқеа бўлганига ишонади. Бу эса бош қаҳрамон характери бевосита давр ҳақиқати миқёсида тасвирланганлигидан нишонадир. Пиримқул Қодиров ўз романида “Бобурнома” асарини ёзиш ғоясининг туғилиши ва бу бебаҳо адабий-тарихий манбанинг яратилиши жараёнини моҳирона акс эттирган. Ёзувчи Бобурнинг бадиий ижоддаги, хусусан, насрий асарлар битишдаги маҳорати масалаларига ҳам алоҳи образини ярата олар эди. “Юлдузли тунлар” романи шундай далолат берадики, Пиримқул Қодиров бу нозик муаммоларнинг ҳаммасини ҳисобга олишга ҳаракат қилган ва асосан бунинг уддасидан чиққан”. 32 Кўринадики, бадиий ижод жараёнида ёзувчининг хаёл эркинлиги катта кучга эга. Бадиий тўқима воситасида тарихий воқеалар сараланади, давр руҳини бера оладиган типик воқелик асарга олиб кирилади. Тарихий шахслар характерининг баъзи бир томонлари ўша давр ҳақиқатларидан келиб чиқиб, умумлаштирилади, тўлдирилади, бойитилади. Шу тариқа тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин мутаносиблиги юзага келади. АВЛОДЛАР ДОВОНИ ҲИКМАТЛАРИ Маълумки, тарихий романларда бадиий тўқиманинг икки хил типи мавжуд бўлади: биринчиси – тарихий шахслар талқинидаги бадиий тўқима бўлса, иккинчиси – соф бадиий тўқима маҳсули бўлган ҳаёли Шу умуминсоний сафарбарликка бизнинг аждодларимиз орттирган тарихий тажрибадан озгина бўлса ҳам ҳисса қўшиш нияти мазкур романнинг ёзилишига туртки берди. Унинг асосий воқеалари бизга қўшни ва дўст мамлакат – Ҳиндистонда, ХVI асрда бўлиб ўтади. Бу даврда ҳинд халқи ҳаётида юз берган маданий кўтарилиш жараёнига Мовароуннаҳр борган истеъдодли тарихий шахсларнинг меҳнати сингганлиги кўпчиликка маълум. Халқларимиз тарихининг чатишган ва пайванд бўлган нуқталаридан турли элларни бир -бирига руҳан яқинлаштирадиган ва турфа маданиятларни юксалтирадиган маънавият мевалари етилиб чиқди. Ўша даврда дунёнинг энг қудратли ва тараққийпарвар мамлакатларидан бирига айланган Ҳиндистон барча халқларни миллий низо, диний адоват балоларидан халос қилишнинг янги йўлларини излаган, ҳамма эллар ва эътиқодларни мустаҳкамлаш ҳам шунчалик зарурдир. Табиат қонунига биноан авлодлар алмашиниб туради. Янги авлод аввалгисининг ўрнига келганида низо чиқиши, алғов-далғов бўлиши тарихда кўп учрайдиган ҳодисадир. Янги авлод ўз ота-боболарининг энг юксак инсоний ва ижодий тажрибасини эгаллаганда тарихнинг баланд бир довонидан ошгандай туюлади. Бундай маънавият довонларидан ошиш, айниқса, ўтмишда мутлоқ ҳокимият, хурофот ва жаҳолат авж олган замонларда бениҳоя мушкул кечган, бу довон йўлларида оға билан ини ёвлашгани, бола отага қарши исён қилгани, барча йўқотишлар ва мушкулотларга бўй бермай тоғ ошган одамларнинг ҳаётий тажрибалари ва маънавий мерослари бугунги авлодларимизга тарихий сабоқдай хизмат қилсин, деган ният ҳам шу романнинг ёзилишига сабаб бўлид” (8-сон, 9-бет). “Барча йўқотишлар ва мушкулотларга даврининг илғор кишиси, акаси Бобур тузган йирик давлатнинг барча қувончу ғамларига шерик, Хумоюн шоҳга камарбаста замонасидаги қирғинбарот урушларнинг олдини олувчи, тинч-тотув ва бахту фаровон турмушнинг тарафдори бўлган етук бир инсон. Ёзувчи унинг зиммасига даврнинг залворли юкини юклаган, руҳий олам гўзаллиги ва ақл –идрок комиллиги билан боғлиқ барча тасаввурларини ҳам шу аёл образида мужассамлаштирилган адиб уни даврнинг илғор адабий типи даражасига кўтарган. Бироқ, буларнинг барчаси Акбаршоҳ образининг бадиий замини эканлигини сезгир китобхон тезда идрок этади. Хонзода бегимнинг кўпни кўрган тажрибали кўзлари Ҳамида бонуга умид билан тикилиши ҳам бежиз эмас. Хонзода бегим узоқ умри давомида нарёғи Шайбонийхондану, шоҳ Исмоилдан тортиб бу ёғи темурий тождорларгача қанқа-қанча шаҳзод кирмаган Хумоюннинг давлатини ичдан бузиш мақсадида Комрон мирзо билан Шерхонни Хумоюнга қарши гиж-гижлайди. Хумоюн узоқ вилоятларга кетганда Саид Ҳалил Комрон Мирзога шошилинч хуфя юбориб, Лохўрни тезда эгаллашга ундайди. Унинг фитнасига учган Комрон Қобулга Панжобни ҳам қўшиб олади. “Энди агар Шарқда Шерхон бош кўтаргани рост бўлса, Хумоюн отда бир ойлик йўл бўлган Бихорга қўшин тортиб кетиши аниқ” деб ўйлайди. Ўшанда Саид Халил Комрон Мирзога яна битта яширин мактуб ёзиб, “Агарни эгаллаш пайти келди” деб даъват қилади. Мана сизга шайхулислом Саид Халилнинг асл қиёфаси. “Авлодлар довони” романида тасвирланган Шерхон ҳам Хумоюн сингари тарихий шахс. У Шерхон Сур номи билан “Бобурнома” нинг 1527- 1528 йилги воқеалари тавсифида икки марта тилга олинган. Ёзувчи тарихий хабар тарзида етиб кел Хумоюнга нома ёзиб, бир вақтлар Бобур подшо Сесарандаги ота мулкини унга олиб бергани учун шундай қилганини билдиради. Ёзувчининг маҳорати шундаки, у ҳар иккала подшо образини чизаётганида ҳам тарафкашликка берилмайди, балки адолат мезонига таяниб туриб давр ҳақиқатини беришга интилади. Шу боисдан ҳам Шерхоннинг яхши жиҳатлари қанчалик ёритилмасин, ҳийла ва найрангда устамонлиги ҳам эътибордан четда қолмайди. Шерхоннинг Чунар ҳокими қўлида сипоҳи бўлиб юриб, кейинчалик унинг гўзал хотини Лод маликасига уйланиши, шунингдек, Кришан Рой қалъасига бир минг икки юз кишилик аёл кийимидаги қўшинни киритиб, қалъани забт этиши, Амир Баҳлулни туҳматдан ўлдиртириши ва ниҳоят, Хумоюн сулҳига хиёнат қилиши тасвирида ҳам ёзувчи бу адабий типни холисона тавсифлаганлигини кўрамиз. Ёзувчи Низом образини ҳа сизнинг кемангизда хизмат қилиб, маош олурман. Сизни сувдан ўтказиб қўймасам, берган нонингиз харом бўлгай. Мен ҳалол нон еб ўрганганмен”,- дейди. Хумоюн кемада эшкакчи бўлиб хизмат қилувчи йигит шундай хатарли вазиятда ҳам ҳалол-ҳаромни унутмаса, бунда бир каромат бор деб тушунади. Ҳақиқатан ҳам у тезда шу кароматнинг шоҳиди бўлади. Низом кийимлари шалаббо бу ярадор йигит замона тождори – подшо эканини эслайди-ю, унга “агар мени ростдан тутинган ини ўрнида кўрсангиз икки оғиз арзим бор”, - дейди ва Хумоюн тақдирида муҳим аҳамият касб этган давр ҳақиқатини унга тушунтиради: “Порахўр амалдорлар билан алдамчи шайхлар мамлакат халқини сиздан бездирди. Қанча ҳинд йигитлари Шерхон томонга ўтиб кетди. Ахир Шерхон ҳинди-ю муслимни бир-биридан ажратмас экан...: - Мен ҳам ҳинди-ю муслимни якдил қил Романдаги ҳар бир образ ўзига хос бадиий вазифа бажаради, яъни даврнинг ўзига юклатилган бир ҳақиқатини ташийди. Фикримиз далили сифатида Шерхон образини олиб кўрайлик. Шерхон ҳарбий ҳийлалар, хиёнатлар, қотилликлар эвазига беш йил тахтда ўтириб, зўр шиддат ва суръат билан янги бир давлат тузади. Бироқ, унинг ўлимидан сўнг ўзаро урушлар-у, ички низолар сабаб бўлиб, шиддату сураът билан бунёд этилган бу давлат тезда парчаланиб кетди. Шерхоннинг катта ўғли Одилхон жангларда иштирок этмаса-да, Аграга келиб, ўзини шоҳ деб эълон қилади. Бироқ, бошқа бир қанча амирлар Шерхоннинг ўртанча ўғли Жалолхонни валиаҳд деб тан оладилар. Шерхоннинг энг машҳур лашкарбошиларидан Ҳавасхон Сирҳидда эса Жалолхонга қарши исён кўтаради. Панжоб ҳокими Ҳайбатхон ҳам Жалолхонни тан олмайди. Чинарда Шерхоннинг куёви мирзо шу жангда ўлади. Аскарийни Исломшоҳ қатл этади. Комроннинг кўзига Хумоюн мил торттиради ва у умрбод кўр бўлиб қолади. Тож-тахт талашган Комрон билан Хумоюн ота қабрида учрашиб қолишганида, Комрон уни овозидан таниб, “оға” дегиси келмай, “Сиз мен учун энди фақат шоҳсиз” дейди. Хумоюн ҳам “Ҳа, шоҳлик ўзи шафқатсизликдир. Аҳли жаҳон шундай бўлса биз не қилайлик?” – деб ҳукм чиқаради. Ана шу ҳукмда шоҳлик устидан чиқарилган давр ҳақиқати ярқ этиб кўзга ташланади. Ёзувчи Хумоюн билан иниларининг етти йиллик қирғинбарот урушларининг хулосасини мужассам этиб ғолиб шоҳ тилидан шу ҳақиқатни баён этади. Ёзувчи Хумоюн сиймосида даврнинг етук адабий типини яратишга интилган. У шундай бир муҳитда ҳаракат қиладики, муҳит унинг орзуларининг, тузган режаларининг амалга ошувига йўл бермайди. У ўз дав “Бобурнома” ўгитларига суяниб, жасурона ҳаракат қила бошлайди. Акбар онаси Ҳамида бонуга отаси йиқилиб вафот этган Пурон қалъада энди яшаманг, бу бехосият жой деб, уни оғир изтиробли мотам хаёллари гирдобидан қутқазмоқчи бўлганида, онаси унинг сўзларига эътироз билдириб, давр воқелиги ҳақиқатини шундай баён қилади: “- Йўқ ўғлим, отангизнинг қони тўкилган тош зиналар ҳам мен учун муқаддас, мен бу ердан ҳеч қаёққа кетмагаймен. Тириклигида бирга яшагани қўймадилар. Нуқул бизни айирдилар. Энди мен отангизнинг қабрларидан айрилмагаймен” (9-сон, 46-бет). Ёзувчи Акбарнинг шоҳлик фаолиятида, ўй ва хаёлларидан доимо давр ҳақиқатини бўрттириб беришга интилади. Унинг диний адоватга кескин қарши турганини, илму маърифат ва маданий қурилишларга кенг йўл берганини, элу улус манфаати ва осойишталигини ўй Акбар ўзининг ҳолатига тўғри баҳо бера бошлаганидан Ҳамида бегим ичида “хайрият” деб қўйдию, уни муаллақ ҳолатдан тезроқ ерга қайтиб туширгиси келди. - Мен ўтган ҳафта тушимда Хумой қушни кўрибмен, - деди бегим, - қанотлари бургутникидан ҳам баҳайбат. Бошию бўйни шер тахлит. Одамникидай икки илки бор. Тоғ этагида одамлар тўпланган экан. Хумой қуш илкида каттакон бир китобни кўтариб ўтиб, тоғ тепасига бориб қўнди. Одамлар унга қараб югурдилар, Хумой китобни ташлаб учиб кетди. Тоққа олдинроқ етиб борган тўрт-беш одам ҳалиги китобни: “Мен олай, мен олай!” деб талашиб қолдилар. Бири-бирига бермаганидан кейин уни тўрт- беш бўлак қилиб бўлиб, турли томонга олиб кета бошладилар. Шунда сиз пайдо бўлдингиз. “Тўхтанглар, ахир яхлит китобни парчалаб олиб кетиш гуноҳку”, деб уларни қайтаришга тушдинги умумбашарий эътиқодларни амалга ошириш йўлидаги чала қолган ишларини ёдига туширади. Онасининг сўзларидан таъсирланган Акбар Алишер Навоий “Хамса”сида тасвирланган эзгу ғояларни эслай бошлайди. Навоийнинг жаҳон халқларини адолатга ва руҳий яқинликка ундаб ёзган туркий достонлари Акбарнинг миллий адоватлар ва диний низоларни бартараф этишга қаратилган сайъ- ҳаракатларига нақадар ҳамоҳанг эканлиги ҳайратланарли эди. Шу боис у онасига “Мен осмондан кутган нидоларни сиздан эшитдим”, деб иқрор бўлади. У яна адолатли шоҳ сифатида ўз ишларини давом эттиришга киришади. Давлат хазинасига тушган бойликлар миқдорини аниқлашни буюради. Унинг фармони билан мармар ҳовуз сувини бўшатиб, ўрнини танга билан тўлдирадилар ва бева-бечораларга хайр –эҳсон тарзида улашилади. Ноҳақ солиқлар бекор қилингач, халқ келган ана шу давр ҳақиқатларига таянган ёзувчи Хонзода бегим, Ҳамида бону, Салима бегим, Жадҳа Бай ва Гулбадан бегим сингари бир қатор образлар яратадики, уларнинг гўзал руҳий олами, беназир ақл – идрок соҳиблари сифатидаги ҳайратомуз талқинида бадиий тўқима қудрати шундоққина кўзга ташланиб туради. Ёмон одамларнинг ота- бола ўртасига нифоқ солиш истагида эканлигини аёлларнинг оналик меҳри ила тўла қалби сезиб туради. Салима бегим ўгай ўғли Салим билан Акбар ўртасида рўй бериши муқаррар бўлган қонли тўқнашувнинг олдини олади. Акбар эса севикли умр йўлдоши Жадҳа Байга шоҳлик удумларининг оилавий бахтдан жудо қилувчи тартиб – низомлари тўғрисида сўзларкан, Салимнинг тўрт ёшдаёқ она бағридан юлиб олиб, Фарид Бухорий каби мураббийлар тарбиясига топширилиши катта хатолик бўлганлигини куйиниб т - Эшитганмен, кўп оташин бўлманг ҳазратим. Отага қарши қилич кўтарган ўғилнинг давлати ўзоққа бормаслигига мен ҳам энди аминмен. Шунинг учун мана қўшинсиз, қуролсиз, бош эгиб ҳузурингизга келдим. - Хўш, қани тилагингиз недур? - Ҳазрат отажон, мен ҳам ўттиз бешга кирдим. Ўғлим Хисрав фарзанд кўрди, мен энди неваралик, сиз чеваралик бўлдингиз, бу борада Шоҳруҳ Мирзо билан ўғли Улуғбекнинг тажрибалари бизга мос келмоғи мумкин. Ота Ҳиротда, ўғли Самарқандда бўлган каби Сиз Аграда бош бўлиб турсангиз, фақир Оллоҳободда Шарқий вилоятларни идора этсам... - Демак сиз Мирзо Улуғбекдек мустақил подшо бўлмоқчисиз. Аммо, ёшингиз шунчага кириб, неварали бўлиб, Улуғбек қилган буюк ишларнинг қайси бирини қилдингиз? Расадхона-ю, мадрасалар қурдингизми? “Зижи Кўрагоний” дек кашфиётлар қилдингизми? Оллоҳобо Сўнгги гаплар ғусулхонада Салимнинг кўзига кўринган қўрқинчли шарпаларни ёдига солди-ю, сескантириб юборди: - Инсоннинг, ҳазратим, мен энди ўз номимга хутба ўқитмагаймен, пул ҳам зарб этмагаймен. Ёлкамдан ўсиб чиқмоқчи бўлган илонларнинг бошини кесгаймен. - Илоҳим, шу ниятингизга етинг, ўғлим. Бу илонлардан ҳали мен ўзим ҳам қутулган эмасмен. Тожу тахт, мутлақ ҳокимият бор жойда улар билан олишиб яшашга мажбур экансен. Лекин дунёда яхши ном қолдиролиасанг, яшашнинг не қизиғи бор. Бобур бобомизнинг туркий сатрлари ёдингиздами? “Бори элга яхшилик қилғилки, бундай яхши йўқ, то дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиқ”. - Мен бу ғазални бошдан оёқ ёд билурмен, -деди. - Агар ёд билсангиз, энди унга амал қилинг. Ахир авлодлар алмашганда алғов- далғов бўлиши, оталар билан болалар орасидан низо чи тарихий асарида бош ғоявий йўналиш қилиб танлай олгани учун ҳам инсоният истиқболига дахлдор нодир ёдгорликлар яратди. Айниқса, ҳозир диний экстремизм хавфи мавжуд бўлган, шахсий манфаатлар эҳтироси инсоният келажагига хавф солаётган ҳозирги пайтда тарихий шахслар тўғрисида яратилган тарихий романлар ва давр ҳақиқатини ўзида ташувчи подшоҳларнинг моҳирона кашф этилган адабий типлари учун ғоят муҳим ҳаётий ҳақиқатларни кашф этиш имконини беради. П.Қодиров тарихий романларининг етук адабий ҳодиса сифатидаги аҳамияти ҳам ана шунда. ХУЛОСА Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, боболаримиз яратган бой маънавий меросни ўрганиш, ўлкамизнинг ҳаққоний тарихини яратиш, ўзининг бебаҳо тафаккир қудрати туфайли маданий – маърифий ва ижтимоий ҳаётимизда, халқимиз руҳий- маънавий оламида ўчмас из қолдирган ул Англашиладики, тарихий мавзудаги асарларда яратилаётган тарихий шахслар образига дахлдор давр ҳақиқатлари ифодаланмаса, яъни тарихий воқелик ҳақидаги ахборотлар бадиий тўқима жараёнларидан ўтиб, умумлаштирилган, бўрттирилган, типиклаштирилган ва индивидуаллаштирилган адабий типларда бадиий талқин этилмаса, етук тарихий асарлар юзага келмайди. “Кўҳна дунё” романида Одил Ёқубов бир золим шоҳ ва икки буюк мутафаккир зотга дахлдор давр ҳақиқатини ёритишни ўз олдига ижодий ният қилиб қўйган. Ана шу ижодий ниятнинг маҳсули ўлароқ золим Маҳмуд Ғазнавий, буюк мутафаккир Беруний ҳамда машҳур табиб Ибн Сино адабий типлари яратилган. Золим шоҳнинг меҳнаткашлар бошига чексиз жабр- жафолар ёғдириши қирғинбарот жанглар даҳшати орқали идрок этилса, илму маърифатнинг ҳақиқат сабоғи эканлиги энг оғир дамла МУНДАРИЖА: 1. Кириш ...................................................................... 3-10 2. Ёзувчи нияти ва бадиий образ .............................11-32 3. Кўҳна дунё ҳақиқатлари .......................................33-55 4. Тарихий воқелик ва бадиий талқин .....................56-77 5. Авлодлар довони ҳикматлари ..............................78-97 6. Хулоса ....................................................................98-99 74