Ўзбекистон Республикасида лизинг муносабатлари ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикасида лизинг
муносабатлари ҳуқуқий асослари ва уларни
такомиллаштириш
Режа: 
 Кириш 
1. Лизинг муносабатларининг вужудга келиши ва ривожланиши 
2. Лизинг муносабатлари тушунчаси ва мохияти 
3. Лизинг шартномасининг ҳуқуқий табиати ва ўзига хос 
хусусиятлари 
4. Лизинг муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш асослари 
ва уни такомиллаштириш масалалари 
Хулоса 
Адабиётлар  Кириш 
Мавзунинг   долзарблиги.   Ўзбекистон   Республикасининг   бозор
иқтисодиётига   ўтишнинг   асосий   йўналишларидан   бири   бу   иқтисодий
ислоҳотларни   босқичма-босқич   амалга   оширилишидир.   Бу   ҳолат   иқтисодий
нуқтаи назардан ҳам ҳуқуқий нуқтаи назардан асослантирилган. 
Ҳар   қандай   давлат,   жамиятнинг   иқтисодий   жиҳатдан   ривожланиши
кўпгина   омилларга   боғлиқ   бўлиб,   улардан   энг   асосийси   бу   тадбиркорлик
фаолиятидир. Айнан тадбиркорлик фаолияти орқали жамиятнинг ҳам моддий
ҳам   маънавий   эхтиёжлари   қондирилади.   Мазкур   фаолият   ҳар   қандай   давлат
иқтисодиётининг   негизини   ташкил   этар   экан,   у   ҳуқуқий   жиҳатдан   тартибга
солинган бўлиши лозим. 
Президентимиз   И.Каримов   2010   йил   12   ноябрда   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлис   Қонунчилик   палатаси   ва   Сенатининг   қўшма
мажлисида   таъкидлаганидек,   мамлакатимиз   иқтисодиётида   кичик   бизнес,
биринчи   навбатда,   хусусий   тадбиркорликнинг   роли   ва   улушини   янада
кенгайтиришни таъминлай оладиган қонунларни қабул қилиш биз учун 
долзарб бўлиб қолмоқда
Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   қабул   қилинганининг   18
йиллигига   бағишланган   тантанали   маросимдаги   cўзлаган   нутқларида
Юртбошимиз   2011   йилни   мамлакатимизда   "Кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорлик   йили"   деб   эьлон   қилганликлари,   хусусий   тадбиркорлик
шунингдек   касаначиликнинг   янада   ривожлантиришга   қараб   ташланган
навбатдаги улкан қадам бўлди десак, муболаға бўлмайди. 
Шуни қайд этиш лозимки, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда
ҳар   доим   ҳам   мулкдор   сифатида   тадбиркорлик   фаолиятини   бошламайди.
Бунинг учун бозор иқтисодиёти учун хос бўлган ҳуқуқий конструкциялардан
шу жумладан, лизинг шартномаларидан ҳам унумли фойдаланилади. 
  2                 
1
  Каримов   И.А.   Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси. –Т.:
Ўзбекистон, 2010. -56 б. 
Лизинг ҳуқуқий муносабатлари кейинги йилларда фуқаролик ҳуқуқини
алоҳида   ҳуқуқий   институти   сифатида   кенг   ривож   топмоқда.   Уни   илмий
нуқтаи назардан урганиш ва хўжалик хаётига тадбиқ қилиш бугунги куннинг
энг   долзарб   масалаларидан   бири,   шу   сабабли   ушбу   ишда   лизинг
муносабатларини илмий назарий ўрганишга ҳаракат қилинди. 
Юқорида   айтиб   ўтганимиздек   лизинг,   бу   мамлакатимиз   ҳуқуқ
тизимидаги янги ва ривожланаётган институт бўлиб ҳисоблансада, аммо биз
билаимзки   жаҳон   ҳуқуқ   ва   иқтисод   соҳалари   учун   янгилик   эмас,   балки   бу
соҳаларда   ниҳоятда   ривожланган   муносабатлар   турларидан   бири   бўлиб
ҳисобланади.   Хозирги   замонавий   ҳуқуқ   системасида   лизинг   муносатлари
гарбдаги ривожланган мамлакатлар иқтисодиётидаги анча шаклланиб булган,
хозирга   пайтга   келиб   энг   кўп   тарқалган   операциялардан   бўлиб   қолди.   1990
йил   маълумотларига   кўра   дунё   бўйича   лизинг   операциялари   ҳажми   1
триллион АҚШ долларига тенг бўлган. Хозирда  лизингдаги  ишлаб чиқариш
ускуналарининг,   давлатлар   умумий   ишлаб   чиқариш   капиталидаги   ҳажми
қуйидагича: - АҚШда – 45%, Японияда – 33%, Германияда – 19%, шу билан
бирга   АҚШда   мавжуд   компьютерларнинг   –   19%,   самалётларнинг   –   12,5%,
юкавтомашиналарининг   –   86,7%,   биноларнинг   –   5,5%,   ижарага   берилади.
Лизингнинг   инвестициядаги   улуши   қуйидагича:   АҚШда   –   24%,   Англияда   –
15%,   Францияда   –   8%,   Швецарияда   –   17%га,   Австрия,   Япония,   Дания,
Норвегияда бу кўрсатич – 10%га тенг 1
. 
Юқорида   келтирилган   кўрсатгичлардан   кўриниб   турибдики   лизинг
муносабатлари   дунё   иқтисодий   муносабатларида   муҳим   ва   асосий   ўринни
эгаллайди.   Фуқаролик   ҳуқуқининг   мазкур   институтини   муҳимлиги   ва
зарурлиги ҳақида гапирганимизда шуни таъкидлаб ўтиш керакки у айниқса, у
1  Баратов М.Х. Хорижий давлатларда лизинг муносабатлари. –Тошкент: /Ҳаёт ва қонун. 2003. -6 б. 
  3   ҳуқуқимиз   ўз   олдига   мақсад   қилиб   қўйган   –   «иқтисодиётимизнинг   кичик  ва
ўрта   бизнес   секторини   ривожлантириш»   да,   техника-информацион
формаларни   шакллантиришда,   айниқса   қишлоқ   хужалиги   субъектлари
фаолиятини   ривожлантиришда,   ишлаб   чиқариш   соҳасининг   моддий
техникавий базасини шакллантиришда ниҳоятда муҳим уринни эгаллайди. 
  4   Лизинг муносабатларининг вужудга келиши ва ривожланиши
 Лизинг муносабатлари бу ҳуқуқ тизимидаги, умуман олганда фуқаролик
ҳуқуқидаги янги вужудга келган институт бўлиб ҳисобланади, шу билан 
бирга унинг иқтисодиётимизда тутган урни жуда муҳим бўлиб ҳисобланади. 
Лизинг   -   инглизча   «Forlease»   сўзидан   олинган   бўлиб,   “ижара   олмоқ”,
деган   маънони   англатади.   Фуқаролик   кодексининг   587-моддасида   лизинг
шартномсига   қуйидагича   таъриф   берилган.   Унга   кўра,   лизинг   шартномаси
бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага
олувчи)   иккинчи   тарафнинг   топшириғига   биноан   сотувчи   учинчи   тараф
билан   ундан   лизинг   олувчи   учун   мол-мулк   сотиб   олиш   ҳақида   келишиш
мажбуриятини   олади,   лизинг   олувчи   эса   бунинг   учун   лизинг   берувчига
лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. 
Цивилист   олим   С.Б.Бабакулов   ижара   муносабатларини   тадқиқ   этиб
қуйидагиларни таъкидлайди: Қадимги ўтмишда ижара муносабатлари қандай
шаклларда   бўлганлиги   тўғрисида   аниқ   равшан   маълумотлар   мавжуд   эмас.
Ҳар   ҳолда   ибтидоий   жамоа   тузумида   ўзгалар   мол-мулкидан   фойдаланиш
мол-мулкни   ҳақ   тўламасдан   фойдаланиб   бўлгандан   кейин   қайтариш   шарти
билан   бериш   кўринишида   бўлган,   деб   айтиш   мумкин.   Бу   бизнинг   ҳозирги
фуқаролик   қонунчилигидаги   мулкдан   текин   фойдаланишга   мос   келади.   Ҳар
ҳолда ўша даврда инсон томонидан ўзлаштирилган ва мулкчилик муомаласи
доирасига киритилган объектлар доираси жуда тор бўлган. Ер, сув, ўрмон ва
бошқа   ўсимлик   дунёси   ҳамма   фойдаланиши   мумкин   бўлган   ижтимоий
бойлик сифатида қаралган. Эҳтимол, ўша даврда мулкдан текин фойдаланиш
примитив   (содда   ва   қўпол)   иш   қуроллари,   маиший   турмуш   ашёлари
кўринишида   бўлган   бўлиши   мумкин.   Меҳнат   тақсимотини   вужудга   келиши
деҳқончилик,   чорвачилик,   овчилик   ва   уй   юмушлари   соҳасида   энг   аввало,
эркак ва аёлларни, шунингдек, кейинчалик кишиларни ўртасида ҳам муайян
ихтисослашув   рўй   беришига   олиб   келган.   Қадимги   даврда   мулкчилик   ва
ижара муносабатлари ҳақидаги ўзига хос маълумотларни «Авесто» дан олиш
  5   мумкин.   Авестони   ўзбек   тилига   таржима   қилган   олим   ва   таржимон   Асқар
Маҳкамнинг кўрсатишича, «Авесто» да давлатнинг иқтисодиётдаги ўрни тан
олинади ва маъқулланади. 
Ҳ.Бобоев, С.Хасанов  ва бошқа олимларнинг кўрсатишича,  одамларнинг
кўчмас мол-мулклари яъни, ўзлари яшаётган уйлар, экинзор ерлар ва боғлар
уларнинг   мол-мулки   бўлган,   деб   ҳисобланган.   Энг   асосийси   шундаки,
уларнинг   таъкидлашича,   «Мулкчилик   ҳуқуқи   амалда   эгалик   ва   фойдаланиш
ҳуқуқи билан чекланмаган. У ўз ичига бошқариш ҳуқуқини, яъни бошқа шахс
эгалигига топшириш, бошқа шахс мулкига шартнома билан 
эгалик қилишни ҳам ўз ичига олади»
«Зардуштийликнинг   иқтисодий   қонунларига   кўра   икки   хил   мажбурият
тан олинади. Биринчидан, тантанали равишда қасам ичиш – “варуна” га кўра,
кишиларнинг   бирон   иқтисодий   мажбуриятни   олиш   ёки   олмаслиги
тушунилган.   Иккинчидан,   бу   битим   ёки   шартнома   ҳисобланиб,   бунга   кўра
томонлар   ўзаро   манфаатдорлик   нуқтаи   назаридан   бирон   иқтисодий
муносабатлар тўғрисида келишишган. Иккала ҳолда ҳам куч ичилган қасамда
яширинган   бўлиб,   бу   куч   илоҳий   деб   ҳисобланган.   Бу   илоҳий   куч   ўзаро
шартномалашган одамга ҳамкорлик қилади, ўз сўзига қатъий бўлган кишини
қўллаб-қувватлайди. қасами ва сўзида турмаган кишини эса жазолайди» 4
. 
С.Б.Бабакулов   юқоридагилардан   келиб   чиқиб   қуйидаги   хулосаларни
билдиради: 
Биринчидан,   қадимги   жамиятда   ижара   мулкчилик   муносабатларини
вужудга   келиши   билан   пайдо   бўлган;   иккинчидан,   унинг   дастлабки
кўринишлари   мулкдан   текин   фойдаланиш   кўринишида   бўлган;   учинчидан,
қадимги   аждодларимиз   мусулмон   ҳуқуқи   қўлланишидан   аввал   ижара
муносабатларини   тартибга   солишда   одат   ҳуқуқи   ва   диний   қоидалардан
фойдаланишган;   тўртинчидан,   ижара   шартномаси,   қарз   шартномаси
алоҳидаалоҳида   шартномалар   сифатида   эътироф   этилган   ва   ниҳоят
бешинчидан, 
  6                 
3
  Бобоев   Ҳ.,   Дўстжонов   Т.,   Хасанов   С.,   Олламов   Я.   «Авесто»   ва   унинг
инсоният   тараққиётидаги   ўрни.   Хоразм.   Урганч.   2002.   -35   б.   4
  Бобоев   Ҳ.,
Дўстжонов   Т.,   Хасанов   С.,   Олламов   Я.   «Авесто»   ва   унинг   инсоният
тараққиётидаги ўрни. Хоразм. Урганч. 2002. -37 б. 
  ижара бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган шахсларга, яъни ижарага
олинган   мол-мулкни   нобуд   қилган   ёки   қайтармаган   ижарачига   нисбатан
нафақат   мулкий   таъсир   чоралари   балки   жисмоний   жазо   чоралари   ҳам
қўлланилган.   Бошқача   айтганда,   фуқаролик   ҳуқуқий   нормалар   ҳам,   жиноят
ҳуқуқий   нормалар   ҳам   ижара   бўйича   ҳуқуқий   муносабатларни   тартибга
солишда   ва   мажбуриятлар   ижросини   таъминлашда   тенг   равишда
қўлланилган. 
Юқорида   муаллиф   асосий   эътиборни   ижара   муносабатларининг   тарихий
ривожланиш   босқичларига   қаратади.   Бироқ,   шуни   таъкидлаш   лозимки,
лизинг муносабатлари ҳам ижара билан муайян ўхшаш жиҳатларга эга. 
Шуни   алоҳида   қайд   этиш   лозимки,   лизинг   муносабатлари   нисбатан
кейинги   ривожланиш   босқичида   вужудга   келган   бўлиб,   асосий   пул
маблағлари, молия маблағлари билан боғлиқ тушунча сифатида кўрилади. 
Ўзбекистон   Республикаси   лизинг   муносабатларини   ҳуқуқий   тартибга
солишнинг   ривожланиши   муайян   илмий   тушунчаларни   шакллантириш   ва
мавжуд тушунмовчиликларни бартараф этишни тақазо этади. 
Фикримизча,   бундай   ҳолат   аввало   лизинг   муносабатлари   тарафларининг
ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини,   лизинг   объектини   олди   сотдисига   доир
нормаларда мустақил битим сифатида белгиланмаганлиги билан изоҳланади.
Лизинг   олувчининг   зиммасига   олди   сотди   шартномаси   бўйича   сотиб
олувчининг  мажбуриятларини  юклаш  мақсадга   мувофиқ  эмас,  чунки  лизинг
олувчи   олди   сотди   шартномасининг   тарафи   ҳисобланмайди,   бундан   келиб
чиқадиган   мажбуриятда   иштирок   этмаётган   тараф   учун   мажбурият   вужудга
келтирилмайди. Шу сабабли сотувчининг мажбуриятлари лизинг шартномаси
билан белгиланиши мумкин эмас. 
  7   Ҳуқуқ нуқтаи назаридан,  лизинг бу фуқаролик, мураккаб кўп томонлама
ҳуқуқий   шартномалар   жумласига   киради.   Менимча   лизинг   шартномаси
тушунчасидан   олдин   лизинг   муносабатлари   тушунчасини   бериш   мақсадга
мувофиқ   бўлади   деб   уйлайман.   Лизинг   ва   умуман   олганда   лизинг
муносабатлари   тушунчаси   бизнинг   ҳуқуқ   тизимимизда   мустахкамлаб
қуйилган   ва   Ўзбекистон   Республикаси   «Лизинг   тўгрисида»   ги   қонуннинг   2
моддасида келтирилган бўлиб, унга кўра: - 
Лизинг   ижара   муносабатларининг   алохида   бир   тури   бўлиб,   унда   бир
тараф   (лизинг   берувчи)   иккинчи   тараф   (лизинг   олувчининг)   нинг
топширигига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) ҳақ эвазига эгалик қилиш
ва   фойдаланиш   учун   лизинг   шартномасида   белгиланган   шартларда   бериб
қуйиш мақсадида мол-мулкни (лизинг объектини) олади. 
Лизинг   уч   тарафлама   (сотувчи   –   лизинг   берувчи   –   лизинг   олувчи)   ёки
икки тарафлама (лизинг берувчи – лизинг олувчи) лизинг шартномаси бўйича
амалга оширилади. 
Лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида икки тарафлама лизинг шартномаси
тузилаётганида   қўшимча   равишда   лизинг   объектининг   олдисотди
шартномаси тузилади. 
Шундай   қилиб   лизинг   муносабатлари   бу   мулкий   муносабатлар   тўрига
таллуқли   бўлиб,   унга   кўра   лизинг   берувчи   субъект   сифатида   қатнашувчи
шахс, лизинг олувчи топширигига кўра лизинг муносабати объектини учинчи
тараф   сотувчидан   (агар   у   мавжуд   бўлса   ва   шартнома   уч   тарафлама   бўлса)
лизинг   олувчига   ижарага   бериш   учун   сотиб   олиб   беради.   Шу   муносабат
тегишли   тартибда   тарафлар   ўртасида   келишилган,   тузилган   ва
расмийлаштирилган   бўлса   у   шартнома   шаклини   олади.   Юқоридаги
модданинг   1   бандига   кўра   лизинг   берувчи   лизинг   олувчининг   топширигига
(талабига)   кўра   маълум   бир   мулкни   (лизинг   объектини)   сотувчи   (ишлаб
чиқарувчи)   дан   олади   ва   уни   ижарага   олувчига   шартномада   келишилган
муддатга   ҳақ   эвазига   фойдаланишгагина   беради.   Бунда   мулк   эгаси   бўлиб
лизинг берувчи бўлиб ҳисобланади, яъни айтиб утканимиздек лизинг берувчи
  8   лизинг   объектини   лизинг   олувчига   фақатгина   фойдаланишгагина   беради,
яъни биринчи тараф бўлган лизинг берувчи мулккка булган эгалик қилиш ва
фойдаланиш   ҳуқуқларини   лизинг   олувчига   беради,   аммо   мулкни   тасарруф
этиш, уни тақдирини ҳал этиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади ва шу билан
бирга мулкнинг эгаси ҳам бўлиб хисобланади (лизинг шартномаси давомида,
аммо   шартнома   муддати   тугаганидан   сўнг   асосан   мулк   ҳуқуқи   лизинг
олувчига   утади).   Лизинг   муносабатлари   шу   жиҳати   билан   ижара
муносабатларига   ухшаб   кетади.   Мазкур   муносабат,   айтиб   утканимиздек   уч
тарафлама   ёки   икки   тарафлама   бўлиши   мумкин,   яъни   юқоридаги   муносабат
иштирокчиси   булган   сотувчи   –   лизинг   объекти   булмиш   (меҳнат   воситаси,
асбоб-ускуна   ва   турли   жихозлар)   мулкни   ишлаб   чиқарувчи   ва   уни   сотувчи
шахс   қатнашиши   ёки   аксинча   қатнашмаслиги   мумкин.   Бу   нарса   лизинг
берувчи   компаниянинг   иқтисодий   аҳволидан   келиб   чиқади,   мисол   учун
махсус   бирон-бир   соҳага   ихтисослашган   лизинг   компанияси   шу   соҳага
таллуқли   булган   асбоб   ускуналарга   эга   булиши   мумкин   ва   у   уларни   лизинг
олувчиларга   сотувчидан   сотиб   олмасдан   ижарага   бериши   мумкин,   аммо
асосан лизинг муносабатлари уч тарафлама шаклга эга бўлади. 
Лизинг   шартномаси   мол-мулк   шартномасининг   бир   тури,   уни
Фуқаролик Кодексида назарда тутилган тартибга солувчи қоидалар 
«Халқаро молия лизинги тўгрисида» ги Оттава Конвенция (1988 йил) 
қоидаларига асосланган
Лизинг   шартномаси   консенсуал   ва   ҳақ   бараварига   тузиладиган
шартнома бўлиб ҳисобланади. Лизинг шартномасининг объектлари бир йўла
истеъмол   қилинмайдиган,   тадбиркорлик   фаолияти   (ишлаб-чиқариш,   хизмат
ва   бошқа   қонуний   фаолият)   фаолият   учун   фойдаланиладиган
ишлабчиқаришга ва хизмат курсатиш соҳасида фойдаланишга оид ҳар қандай
ашёлар (трактор, самалет, кемалар ва ишлаб-чиқариш воситалари) булиши 
6
  9   мумкин.   Ер   майдонлари   бошқа   табиат   объектлари   « мулк   ижараси »   объекти
бўлиши   мумкин,   аммо   « лизинг   шартномаси »   предмети   бўла   олмайди.
Умуман, мол-мулк ижарасидаги каби лизингда ҳам унинг предмети сифатида
ашёвий ҳуқуқлар қулланилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига шархлар. «Иқтисодиёт 
ва ҳуқуқ дунёси», Тошкент 1998 й. 11 жилд 1 китоб, 349 бет. 
Юқорида   айтиб   утканимиздек   ер   майдонлари   ва   бошқа   табиат
объектлари   лизинг   муносабатлари   объекти   бўла   олмай,   чунки   ер   мулк
сифатида   хужалик   субъектларига   (фермер,   деҳқон   хужаликлари   ва
ширкатларга) фақат фойдаланишга берилади ва давлат мазкур мулкка булган
мулк ҳуқуқини ўзида  сақлаб қолади, яъни  мисол учун ер майдони фермерга
бериладиган   булса   фермерга   фақат   ерга   эгалик   қилиш   ва   фойдаланиш
ҳуқуқлари   утади,   аммо   ерни   мулкдори   булган   давлатда   эса   уни   тасарруф
этиш,   тақдирини   белгилаш   ҳуқуқи   қолади.   Қисқа   қилиб   айтадиган   булсак,
мулкка   булган   энг   муҳим   ҳуқуқлардан   булган   тасарруф   этиш   ҳуқуқини
давлат ўзида сақлаб қолган ҳолда, ерга давлат монополияси ўрнатилган десак
адашмаймиз. Менинг фикримизча хозирда 
мамлакатимизда бу масала бўйича ҳуқуқий ва иқтисодий база ниҳоятда
ривожланган ёки юксак даражада эмас, шунинг учун хозирги ҳолатда агар ер
майдонлари   юридик   ва   жисмоний   шахсларга   сотилиб   ёки   бошқа   шартларда
тулиқ   тасарруф   этиш   ҳуқуқларни   бериш   нотугри   буларди,   чунки   ердан,
таъбий ресурслардан ва бошқа табий объектлардан  уларнинг эгалари булган
юқоридаги   юридик   ва   жисмоний   шахслар   қандай   ва   қайдаражада
фойдаланишаётганларини   назорат   қилиб   булмасди,   кейинчалик   эса   бу   жуда
катта қийинчиликларни келтириб чақарарди. Шу мулохазамни давом эттириб
шуни айтмоқчиманки мамлакатимизнинг, хусусан хукуматимизнинг ердан ва
табий   объектлардан   фойдаланиш,   уларга   эганлик   қилиш   тугрисидаги
сиёсатини   тулиқ   қувватлайман,   яъни   фуқароларимизга   ниҳоятда   кенг
имкониятлар ва имтиёзлар асосида ердан  фойдаланиш  ҳуқуқи бериш. Асосий
  10   мавзуга   қайтадиган   булсак   юқоридаги   объектлар   яъни,   ер   майдонлари   ва
бошқа   табий   объектлар   лизинг   муносабатлари   объектидан   чиқарилишининг
яна бир сабаби ўларнинг ўзига хос ва алоҳидалигидир, ҳамда уларни ижарага
олишнинг   махсус   спецификага   эга   булган   шартномалар   билан   тартибга
солинишидир. Чунки лизинг шартномаси бошқа турдаги хусусий мулкларни
ижараг олиш шартномаларидан фарқланадиган белгиларга эга. Бундай ўзига
хосликнинг   бир   жиҳати   бўлиб,   лизинг   шартномаси   жихозларни,   буюмларни
ижарага   олишдан   фарқли   улароқ,   анча   узоқ   муддатларга   тузилади.   Бошқа
ижаравий   шартномаларда   учрамайдиган   жиҳатлардан   яна   бири   бу,   лизинг
олувчининг   топширигига   кўра   лизинг   берувчи   тараф   сотувчи   (ишлаб
чиқарувчи) дан лизинг объектини лизинг олувчига ижрага бериш учун сотиб
олади, бу ҳолатни бошқа ижара шартномаларида курмаймиз. Бундан ташқари
лизинг   ҳақи   мулкдан   фойдаланганлик   учун   олинадиган   ижара   хақидан   ҳам
фарқланади. Чунки лизинг объектини лизинг берувчига  қайтариб топшириш
муддати   шу   жихоз,   қурилмаларнинг   тула   амортизация   баҳосининг
тугашигача,   яъни   ашёнинг   жисмоний   хизматга   яроқлилик   муддатининг
тугашигача   тенглаштирилади.   Лизинг   ҳақи   шу   объект   баҳосидан   хамиша
ортиқ   бўлиб,   у   булиб   –   булиб   (кисм-кисм),   узок   муддатда   туланганлиги
туфайли   мажбуриятнинг   алохида   тури   булган   олиш-сотиш   шартномаси
орқали   объектни   тўла   боҳосига   сотиб   олишдан   афзал   булади.   Чунки   лизинг
шартномаси   амалда   булган   даврда   объектни   унинг   тайнланиши   буйича
фойдаланиш   орқали   ундан   даромад   олинади   ва   туланадиган   ижара   ҳақидан
ортиқча   олинган   маблаг   (соф   фойда   сифатида)   лизинг   олувчинг   мулки
сифатида ўзлаштирилади. Яъни оддий қилиб тушунтирадиган булсак лизинг
шартномаси   олди-сотди   шартномасидан   фарқланувчи   ва   афзал   томонлари
шундаки,   лизинг   объектидан   фойдаланганлиги   учун   лизинг   олувчи   лизинг
берувчига   берган   маблаг   миқдори   (шартномада   келишилган   тулик   даври
мобайнида)   объектни   тулиқ   қийматидан   хар   доим   кўпрок   булади,   чунки
лизинг учун бериладиган тулов таркибига устамалар ва фойизлар қўшилади,
шу   билан   бирга   лизинг   муносабатларида   объектдан   фойдаланганлик   учун
  11   бериладиган туловҳақ шартнома муддати давомида булиб-булиб (қисмқисм)
туланади ва шу билан олди-сотди шартномасидан афзал бўлиб ҳисобланади.
Яъни   агар   субъектда   бирон-бир   мулкни   бирданига   сотиб   олиш   имконияти
бўлса улизинг шартномаси орқали мулкка эга бўлиши мумкин. 
Шу   билан   бирга   шартномадаги   лизинг   олувчи   шартнома   муддати
давомида   унга   берилган   мулкдан   фойдаланиб,   уни   ишлатиб   даромад   олиши
ва   шу   орқали   лизинг   туловларини   тулаши,   ортиқчасини   ўзлаштириши
мумкин. Яна бу шартноманинг мулк ижараси шартномасидан фарқи шуки, бу
шартнома   объектининг   тўла   амортизация   (яъни   мехнат   воситаси   ёки
жихознинг техник ресурслари тўла узлаштирилгунча) муддати утгунга қадар
шартномани   тарафлардан   бирортаси   хам   (тегишли   асосларсиз)   бекор
қилишга   ҳақли   эмас.   Лизинг   шартномаси   шартнома   муддати   тугаганидан
сўнг лизинг олувчи томонидан лизинг берувчидан, ижарага берилган лизинг
муносабати   объектини   барча   туловлар   суммасидан   қолдиқ   суммасини
тулаши   билан   лизинг   объектини   узлаштириш   мумкин   ва   шу   билан   оддий
ижарадан   фарқланади.   Бу   хусусият   билан   лизинг   ташкилотларидаги
шартномаларига   ухшаб   кетади,   унга   кўра   улар   ўзларининг   ишчи-
ходимларига   транспорт   воситаларини   келажакда   сотиб   олиш   шарти   билан
(эскириш   холатини   хисобга   олган   холда)   транспорт   воситасини   беришади.
Лизингнинг   яна   бир   фарқлантирувчи   томони   шундаки,   лизинг
компанияларида   операцияларини   амалга   ошириш   учун   асосан   маблаглари
етишмайди.   Шунинг   учун   кўпинча   мазкур   операциялар   жалб   қилинган
маблаглар асосида амалга оширилади.   
Лизинг муносабатлари тушунчаси ва мохияти
    Энди   лизинг   шартномасига   келсак,   лизинг   шартномаси   тушунчаси
Ўзбекистон   Республикаси   Фуқаролик   Кодексининг   587-моддасида
белгиланишича:   -   лизинг   шартномасига   мувофиқ   лизинг   берувчи   (ижарага
берувчи)   бир   тараф   лизинг   олувчи   (ижарага   олувчи)   иккинчи   тарафнинг
топширигига   биноан   ишлаб   чиқарувчи   (сотувчи)   учинчи   тараф   билан  ундан
  12   ўз   (ёки   жалб   қилинган)   маблаги   лизинг   олувчи   учун   мол   мулк   сотиб   олиш
мақсадида   у   билан   келишилган   мажбуриятни   олади,   лизинг   олувчи   эса
бунинг учун лизинг берувчига туловни тулаш мажбуриятини олади, 
-   энди   юқоридаги   моддадан   келиб   чиқадиган   бўлсак   лизинг
муносабатини   амалга   ошганлигини   ва   тегишли   тартибда
расмийлаштирилганлигини   кўрсатувчи   ҳужжат   бўлиб   ҳисобланади.   Бу   ёзма
шаклда тузиладиган ва тегишли тартибда рўйхат олиниб 
расмийлаштириладиган   битим   бўлиб,   у   тарафларнинг   ихтиёрий   равишдаги
келишуви   натижасида   тузилади.   Лизинг   шартномаси   ижара   ҳақидаги
шартномалар таркибига киради. Агар лизинг шартномаси ҳақида Фуқаролик
Кодексида   бошқача   қоида   белгиланмаган   бўлса,   унга   нисбатан   Фуқаролик
Кодексининг   34-бобида   назарда   тутилган   ва   ижаранинг   барча   турлари   учун
таллуқли булган умумий қоидалар тадбиқ этилади. 
Лизинг шартномаси қуйидаги ҳуқуқий белгиларга эга. 
Биринчидан,   лизинг   уч   тарафлама   (сотувчи   -   лизинг   берувчи   -   лизинг
олувчи)   ёки   икки   тарафлама   (лизинг   берувчи   -   лизинг   олувчи)   лизинг
шартномаси бўйича амалга оширилади. 
Лизинг   берувчи   ва   сотувчи   ўртасида   икки   тарафлама   лизинг
шартномаси   тузилаётганида   қўшимча   равишда   лизинг   объектининг
олдисотди шартномаси тузилади. 
Иккинчидан,   лизинг   шартномаси   консенсуал   шартномалар   гуруҳига
мансуб. 
Учинчидан, шартнома ҳақ бараварига  тузилади. Лизинг олувчи лизинг
берувчига   лизинг   объектидан   фойдаланганлиги   учун   лизинг   тўловларини
тўлайди. 
Лизинг   ҳуқуқий   муносабатлар   жаҳон   банки   амалиёти   учун   янгилик
эмас.   Лизинг   типидаги   операцияларни   эрамиздан   2   минг   йил   мукаддам
қадимги Бобилда мавжуд бўлганлиги тарихий манбаларда қайд этилган. 
  13   Лизингнинг   оддий   ижарадан   асосий   фарқи   шундаки,   унда   ижарага
берилган   асбоб-ускуналар   шартнома   муддати   тугагандан   сўнг   уларнинг
қолдиқ қиймати йиғиндисида сотиб олиш кўзда тутилади. 
Лизингни   фарқлантирувчи   хусусиятлардан   яна   бири   шундаки,   лизинг
компанияларида лизинг операцияларини амалга ошириш учун ўз маблағлари
етишмайди.   Шу   сабабли,   кўпинча   лизинг   операцияларида   жалб   қилинган
маблағлар   кенг   қўлланилади.   Ривожланган   хорижий   давлатларда   лизинг
операцияларининг   85   фоизи   жалб   қилинган   маблағлар   ҳисобидан   амалга
оширилган   лизинг   операциялари   эканлиги   қайд   этилган.   Бунда   одатда,
банкнинг   узоқ   муддатли   кредитлари   жалб   қилинади.   Ижарачи   ижарага
берилаётган   ускуналар   қийматининг   80%гача   ҳажмда   узоқ   муддатли   кредит
берилаётган   ускуналар   ва   ижара   тўловлари   берилган   кредитлар   учун
таъминланганлик ҳисобланади. 
Лизинг   фаолияти   лизинг   берувчи   томонидан   ўз   маблағлари   ва   (ёки)
жалб   этилган   маблағлар   ҳисобидан   лизинг   объектининг   сотиб   олиниши   ва
уни   лизинг   шартномаси   бўйича   лизинг   олувчига   берилиши   борасидаги
инвестиция фаолияти туридир (Лизинг тўғрисидаги қонуннинг 8-моддаси). 
Лизинг   шартномасининг   шакли.   Лизинг   тўғрисидаги   қонуннинг
9моддасида   белгиланишича,   лизинг   шартномаси   ёзма   шаклда,   қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади. 
Лизинг шартномаси: 
шартнома тарафларидан бирининг талабига кўра; 
мол-мулк   лизинг   объекти   ҳисобланиб,   у   ҳақда   тузиладиган   битимлар
қонунга   мувофиқ   нотариал   тасдиқланиши   талаб   қилинадиган   ҳолларда
нотариал тасдиқланиши лозим. 
Лизинг   тўлови   лизинг   берувчига   лизинг   объекти   қийматининг   лизинг
олувчи   томонидан   қопланишидан,   шунингдек   лизинг   берувчининг   фоизли
даромадидан иборат бўлади (ФКнинг 590-моддаси). 
  14   Лизинг   тўловлари   шартноманинг   бутун   амал   қилиш   муддатига
тақсимланади   ва   бўлиб-бўлиб   тўланади.   Лизинг   тўловларининг   миқдорлари
ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. 
Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси хусусиятлари. 
Лизинг   объектининг   олди-сотди   шартномаси   лизинг   берувчи   ва
сотувчи   ўртасида   тузилиб,   унга   кўра   лизинг   берувчи   лизинг   олувчининг
топшириғига   биноан   лизинг   объектини   кейинчалик   лизинг   олувчига   бериш
учун ўз мулки қилиб олади. 
Тарафларнинг   хоҳишига   кўра   лизинг   объектининг   олди-сотди
шартномаси лизинг шартномаси кучга киришидан олдин ёки кейин тузилиши
мумкин.   Шартнома   бўйича   лизинг   сотувчидан   лизинг   берувчи   мулк   ҳуқуқи
асосида   лизинг   объектини   сотиб   олади   ва   лизинг   олувчига   эгалик   қилиш   ва
фойдаланиш учун беради. 
Лизинг   объекти   олди-сотди   шартномасини   тузиш   пайтида   лизинг
берувчи   лизинг   объекти   қайси   мақсадда   олинаётганлигидан   сотувчини
олдиндан хабардор қилиши, буни олди-сотди шартномасида қайд этиши шарт
(Лизинг тўғрисидаги қонуннинг 14-моддаси). 
Қуйидагилар   лизинг   шартномасининг   муҳим   шартлари   ҳисобланади:
лизинг   объектининг   тавсифланиши   (лизинг   объектининг   миқдори,   сифати,
рўйхати,   контракт   қиймати   ва   бошқа   кўрсаткичлари)   ва   шартнома   умумий
пул   суммасининг   кўрсатилиши;   тарафларнинг   лизинг   объектини   олиш   ва
бериш билан боғлиқ 
мажбуриятлари;   лизинг   объектини   бериш   тартиби,   шу   жумладан   лизинг
объектини 
етказиб  бериш, монтаж  қилиш ва фойдаланишга  топшириш тартиби;  лизинг
тўловларини тўлаш шартлари, миқдорлари, муддатлари ва 
тартиби; 
лизинг объектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ва 
таъмирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари; шартноманинг
амал қилиш муддати; 
  15   сотувчи ва лизинг объектини танлаш учун масъул тарафнинг кўрсатилиши. 
Тарафларнинг   келишувига   биноан   лизинг   шартномасига   қуйидаги
шартлар киритилиши мумкин: 
лизинг объектини сотиб олиш тартиби ва 
муддатлари; лизинг шартномасини ўзгартириш ва 
бекор қилиш; лизинг объектини суғурта қилиш; 
форс-мажор ҳолатлар; 
лизинг берувчи қўшимча хизматлар кўрсатиши, бундай хизматларсиз 
лизинг объектидан фойдаланиб бўлмаса; 
лизинг субъектлари томонидан лизинг шартномаси шартларига риоя 
этилишини назорат қилиш тартиби. 
Лизинг   шартномасига   қонун   ҳужжатларига   мувофиқ   бошқа   шартлар
ҳам киритилиши мумкин. 
Бизга   маълумки,   ҳозирда   жаҳонда   жуда   кўп   лизинг   ташкилотлари
фаолият   кўрсатмоқда.   Энг   йирик   халқаро   лизинг   ташкилотларидан
«Эбиклиз»   ни   ва   Миллий   лизинг   ассоциацияларининг   Европа   Федерацияси
(«Лизюроп»)ни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Халқаро   лизинг   ташкилотларининг   асосий   вазифаси   қуйидагилардан
иборат: 
а) буларга аъзо мамлакатлар қонунчиликларини ўрганиш, таққослаш; 
б) барча ҳуқуқий солиқ, молиявий масалаларни ҳал этиш; 
в) лизинг битимларининг шартлари тўғрисидаги статистик маълумотни
йиғиш; 
г) лизинг фирмаларини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни 
ўрганиш. 
Республикамизда ҳам бир қатор лизинг ташкилотлари мавжуд. Уларга 
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 1 майдаги қарори билан ташкил этилган 
“Ўзбек Лизинг Интернейшнл АЖ” қўшма лизинг, 2003 йил 23 октябр қарори 
билан ташкил этилган “Қурилиш-лизинг”, 1999 йил 30 октябрь қарори билан 
  16   ташкил этилган “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияларини 
киритишимиз мумкин. 
Лизинг муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш асослари ва
уни такомиллаштириш масалалари
Иқтисодиётни   ривожлантиришда   ва   барқарор   фаолият   олиб   бориш
учун   зарур   шарт   шароитлар   яратиб   беришга   қаратилган   бозор
инфротузилмаси   институтларининг   ривожланишига   катта   аҳамият
берилмоқда.   Бу   ерда   гап   биринчи   галда   молия   ва   банк   тузилмаларини,
сугурта,   консалтинг   ва   албатта   лизинг   муносабатлари   ҳақида   бормоқда.   Бу
мақсадларга   эришишда   Ўзбекистон   Республикаси   олдида   бутун   дунё
ривожланган   мамлакатларидаги   шаклланган,   тажриба   ва   синовлардан   ўтган
жаҳон   адозаси   талабларига   жавоб   берадиган   ва   шу   билан   бирга   бизнинг
шароитимизга   мос   келадиган   мавжуд   ишлаб   чиқариш   тизими   ва   унинг
ҳуқуқий   тартибга   солинишини   синчиклаб   ўрганиб,   таҳлил   қилиб,   ўзига
маъқул ёки Президентимиз айтиб ўтганларидек «ўзимизга хос, ўзимизга мос»
ҳуқуқий   базани   ташкил   қилиш   вазифаси   турибди.   Худди   шундай   ҳуқуқий
асосларидан  ва  асосийси  Ўзбекистон  Республикасининг  Фуқаролик Кодекси
ва шу соҳага таллуқли булган қонун хужжатлари бўлиб, улар жаҳон ҳуқуқий
тизимида   синалган,   келажак   шартномалари   бўлган   «лизинг»   шартномаси
билан боглиқ қоидалар ҳам белгиланган. 
Юқорида   айтиб   ўтканимиздек   лизинг   муносабатларини   ҳуқуқий
базасини яратиш бўйича Ўзбекистонда жуда кўп ишлар амалга оширилмоқда,
оширилди   ва   яна   оширилиши   керак.   Хозирда   мазкур   масала   Ўзбекистон
Республикаси   Фуқаролик   Кодекси   ва   1999   йил   14   апрелда   қабул   қилинган
Ўзбекистон   Республикаси   «Лизинг   тўгрисида»ги   қонун   ва   Президентимиз
Ислом   Абдуганиевич   Каримовнинг   мазкур   фуқаролик   ҳуқуқи   институтлари
билан  боглиқ   қатор   фармонлари   ташкил  этади   ва   уларда   лизинг   тушунчаси,
субъектлари   ҳуқуқлари,   мажбуриятлари   ва   жавобгарлиги   масалалари,
шартнома   тузиш   тартиби,   шартнома   объектлари,   фуқаролик   ҳуқуқининг
мазкур институтини ривожлантириш йўлидаги долзарб масалалар ўз ечимини
  17   топмоқда   ва   яратилиши   керак   бўлган   шароитлар   имтиёзлар   ва   бошқалар
белгиланган,   кафолатланган,   мустахкамланиб   ўтилган.   Лизинг   институти,
унинг   гоялари   ҳали   Ўзбекистонда   тўла   шаклланган   ва   ривожланган   эмас.
Мулкнинг ўз эгасини топиши, унинг мулкдорга тулақонли тегишли бўлиши,
Ўзбекистон   хўжалик   субъектлари   фаолиятларини   моддий-техникавий
базасини   яратишда   ва   шакллантиришда   тутган   асосий   ўрни,   лизинг
институтининг халк хужалигини ривожлантиришда ўзининг муносиб ўрнини
топишининг асоси ҳисобланади. 
Лизинг   билан   боглиқ   ҳуқуқий   муносабатларининг   ривожланиши
бевосита бозор муносабатларининг ривожланиши талабларидан келиб чиқади
ва   бу   институт   ҳар   қандай   ишлаб   чиқариш,   мулк   шаклларига   ва   ишлаб
чиқариш усулига асосланган жамият базасининг ривожланиши учун ижобий
таъсир   кўрсатади.   Лизинг   ишлаб   чиқариш   субъектларикорхоналарнинг
асосий фондларини асосий қийматини шакллантиришга ва уни эксплуатация
қилиш   натижасида   корхонага,   хужалик   субъекти   айланма   маблаг   шаклида
тезроқ ва қисқа муддатларда қайтишига кўмаклашади. Агарда мамлакатимиз
иқтисодиётига   назар   ташласак,   бунда   (хозирча)   асосий   ўринни   қишлоқ
хўжаоиги эгаллашини кўрамиз ва давлатимиз «агро-саноатий республикаси»
бўлиб   иқтисодиётимиз   тизимини   номланишидан   ҳам   қайси   соҳа   асосан
муҳимлигини   куришимиз   мумкин.   Бу   соҳанинг   муҳимлигини   қуйидаги
кўрсатгичлардан   ҳам   кўришимиз   мумкин:   -   ер   ва   сув   каби   ресурсларнинг
мутлақ   кўпчилиги   шу   сохада   фойдаланилади,   мамлакатимизга   валюта
тушумининг   55%ни   қишлоқ   хўжалиги   махсулотларидан   келган   маблаглар
ташкил   қилади.   Ҳақиқатдан   ҳам   бугунги   кунда   мамлакатимиз   қишлоқ
хўжалигини   ривожлантиришга   катта   этибор   берилиб,   унинг   ислоҳотларини
янада   чуқурлаштириш,   бу   соҳанинг   моддий,   ҳуқуқий   базасини
мустахкамлашга   алоҳида   этибор   берилмоқда,   шуни   ҳам   таъкидлаш   керакки
буни объектив   зарурат  тақозо  этмоқда.  Жумладан,  2000 йил  октябр  ойидаги
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Ўзқишлоқтаъминоттузитиш»
давлат   кооператив   қўмитасини   «Ўзагромаш   сервис»   уюшмаси   этиб
  18   ўзгартириш   тўгрисида»ги,   «Лизинг   фаолиятини   ривожлантиришни   янада
рагбатлантириш   чора   тадбирлари   тўгрисида»ги   фармонлари   ва   2000   йил   2
ноябрдаги   Ўзбекистон   Республикаси   вазирлар   Маҳкамасининг   «Қишлоқни
лизинг   шартларида   қишлоқ   хўжалиги   техникаси   билан   таъминлаш   чора
тадбирлари   тўгрисида»ги   қарорда   аниқ   белгиланиб,   унга   кўра   компания
даромадининг   имтиёзли   ставкаси   Марказий   Банк   қайта   молиялаштириш
ставкасининг   50%   дан   юқори   бўлмаслиги   кераклиги   белгиланган.   Лизинг
туловларининг   қай   йўсинда   амалга   оширилиши   мазкур   қарорда   аниқ
белгиланган бўлиб, бунда «Пахтабанк», 
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг»   компаниясининг   молия   агенти   эканлиги,
унинг   зиммасига   компаниянинг   барча   хисоб   китобларига,   молиявий   хизмат
кўрсатиш,   лизинг   олувчилар   билан   тузилган   лизинг   шартномалари   бўйича,
техника   ишлаб   чиқариш   корхоналари   билан   тузилган   етказиб   бериш
шартномалари бўйича туловлар ва ўзаро молиявий мажбуриятлар ўз 
вақтида бажарилиши устида назорат қилиш вазифалари юклатилган
Лизинг   фаолиятини   такомиллаштириш   ва   субъектлари   учун   қушимча
қулайликлар   яратиш   чора   тадбирлари   кенг   равишда   амалга   оширилмоқда,
бугунга мисол қилиб лизинг олувчи турган-жойлашган жойга лизинг объекти
булмиш қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш ва лизинг фаолиятини
янада   тезлаштириш   мақсадида   барча   вилоятларда   ва   шу   жумладан
Қорақолпогистон Республикасида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» 
компанияси филиаллари ташкил этилган
Лизинг   шартномаси   иштирокчиларининг   ҳуқуқ   ва   мажбуриятлари
давлатимиз   қонун   хужжатлари   ва   ашртнома   шартлари   билан   тартибга
солинади. Хусусан, юқоридаги қарор билан шартномада белгиланган лизинг
туловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда «Пахтабанк» томонидан
лизинг   эгаси   хисоб   рақамига   сўзсиз   бажарилиши   лозим   бўлган   тулов
талабномалари   қуйилиши   урнатилган.   Ушбу   қарорда   лизинг   шартномаси
тарафларининг мажбурияти ва жавобгарлигига алоҳида эътибор берилган. 
  19   Дўстов, А.Гуломов «Қишлоқ хўжалигини лизинг шартларида техника билан 
таъминлаш», Хўжалик ва ҳуқуқ, 2001й., 5 сон, 25 бет. 
7
Уша жойда. 
Шу   билан   бирга   лизинг   муносабатларининг   ривожланиши   бевосита   бозор
муносабатларини   ривожлантириш   талабларидан   келиб   чиқади,   бозор
муносабатлари   ривожланишини   назарда   тутган   хукуматимизнинг   бу   қарори
қишлоқ   хўжалигида   бозорнинг   ҳақиқий   қонуний   булмиш   рақобатни   янада
жадаллаштиради. 
Юқорида қишлоқ хўжалиги соҳасида лизинггий муносабатларни янада
ривожлантириш   ҳаракатлари,   мазкур   соҳа,   унинг   субъектлари   ва   умуман
олганда   иқтисоди1тимиз   учун   жуда   кўпижобий   натижаларни   беради:   бунда
биринчидан,   қишлоқ   хўжалиги   субъектлари   (машина-трактор   парклари,
қишлоқ хўжалиги ширкатлари, деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари ва
бошқалар) хозирги замон талабларига жавоб берадиган, унумдорлиги юқори
ва тежамкор қишлоқ хўжалик техникасига эга бўлишади. Бу эса ўз навбатида
қишлоқ   хўжалиги   субъектлари   ҳосилдорлигини   анча   оширади,   ўз   навбатида
бу нарса ишлаб чиқариш соҳасига ва мамлакатимиз ички ва тақши савдосига,
иқтисодиётига, бозорларига ўз таъсирни утказади. Биргина мисол, Голландия
давлати   майдони   мўжазгина   бўлган   давлат   бўлгани   билан   ўзининг   ниҳоят
даражада   ривожланган   қишлоқ   хўжалиги   соҳаси   билан   ва   шунинг
натижасида   шу   қишлоқ   хўжалиги   махсулотлари   билан   бутун   дунёни
таъминлайди.   Юқорида   айтиб   ўтганимиздек   қишлоқ   хўжалиги   субъектлари
фаолиятининг   юксалиши   натижасида   ички   бозор   туйинади,   миллий   валюта
харид   қобиллиги   ошади   ва   барқарорлашади,   хужаликлар   ва   молия   соҳаси
субъектлари   бўлмиш   банклар   ўртасидаги   муносабатлар   мустаҳкамлана
боради.   Буларнинг   ҳаммаси   бу   соҳада   рақобатни   ривожлантириб,
кучайтириб, ишлаб чиқариладиган махсулотлар ва товарлар сифат даражаси,
миқдори   ўса   бошлайди.   Ҳеч   гап   эмаски   якин   келажакда   мамлакатимиз   бу
соҳада дунёда етакчи ўрин эгаллаб, ўзимизни белгилар билан чиқариладиган
товарлар ва маҳсулотлар билан дунёни тулдириб ташласак.  
  20   Мамлакатимизда   фуқаролик   –ҳуқуқий   лизинг   институтининг
шаклланиши   хозир   ҳам   давом   этмоқда.   Лизинг   муносабатларини   ҳуқуқий
тартибга   солувчи   илк   ҳуқуқий   акт   бўлиб   Ўзбекистон   Республикаси
Фуқаролик   Кодекси,   лизинг   муносабатлари   соҳасини   тартибга   солувчи
кейинги   ҳуқуқий   акт   бу   1999   йил   14   апрелда   қабул   қилинган   «Лизинг
тўгрисида»   ги   қонун   бўлди.   Хозирги   кунда   мавжуд   бўлган   қонун
хўжжатларимиз   лизинг   компаниялари   фаолияти   учун   зарур   ҳуқуқий   асосни
таъминлаб   бериши   билан   қонунчиликдаги   баъзи   ҳолатлар   лизинг
муносабатларини   ривожланишини   чеклаб   қуймоқда.   Лизинг   соҳасидаги
ҳуқуқий   муносабатларни   тартибга   солишда   Фуқаролик   Кодекси   хозир   ҳам
кейинги   қонунчилик   актларда   акс   этган   бир-неча   бахсли   ҳолатлар   мавжуд.
Мисол   учун,   Фуқаролик   кодексининг   587-моддасига   кўра   –   лизинг   берувчи
томонидан   лизинг   объектини   фақатгина   ўз   маблаги   (капиталига)   олишини
назарда   тутади.   Лизинг   компанияларининг   ўз   маблаглари   (капиталлари)
ҳажми   камлигини   ҳисобга   оладиган   булсак   (асосан),   бу   ҳолат   амалга
оширилиши керак булган операциялар доирасини, лизинг объектлари 
8
турларини ва лизинг олувчилар микдорини камайишига олиб келади, бу эса
ўз   навбатида   лизинг   олувчи   томонидан   далб   қилинган   маблагларни
ишлатишга ва ўз навбатида лизинг операцияларини қўшимча жалб қилинган
маблагларсиз амалга ошириб бўлмайди. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси
«Лизинг   тўгрисида»   ги   қонун   қабул   қилинишида   кўзда   тутилиб,   янги
қонунга   кўра   лизинг   берувчи   компаниялар   ҳам   ўз   маблаглари   ва   жалб
қилинган   маблаглардан   фойдаланиши   мустаҳкамланиб   қуйилди.   Энди   ФК
нинг   587-моддасига   кўра   қушимчалар   киритиш   билан   қонун
хужжатларининг   бир-бирига   мос   келишини   таъминлаш   керак.   Чунки   бу
ҳолат   бўйича   ноаниқлар   ва   чалкашликлар   келиб   чиқиши   мумкин.   «Лизинг
тўгрисида»   ги   қонунни   қабул   қилиш   жуда   катта   ҳажмдаги,   кўпгинақонун
лойиҳалари   кўриб   чиқилиб,   улар   ичидан   хозирги   амалдаги,   қонун   матни
қабул   қилинган.   Бу   қонун   25   моддани   ўз   ичига   олиб   ва   шу   билан   бирга
иқтисодий қонунчилигимизда илк бор молиявий лизинг тушунчасини бериш
  21   А.Муминов, «О проблемах совершенствования законодательной базў 
лизинговой деятельности», Хозяйство и право, 2003 й., 11-сон, 80-81 бетлар. 
ва   тартибга   солишдан   ташқари   оператив   лизинг   турининг   ҳам   ҳуқуқий
ҳолати   мустаҳкамланиб   ўтилган.   Шундай   қилиб   қабул   қилинган   қонун,
лизинг   соҳасидаги   ҳуқуқий   муносабатларининг   барча   томонларини   қамраб
олган ҳуқуқий акт бўлиб ҳисобланади. 
Шунга   қарамасдан   қонуннинг   амалда   қулланилиши   давлатимизда
лизингни   ривожланиб   бориши   учун   қонунни   янада   такомиллаштириш
зарурлигини   кўрсатмоқда.   Мисол   учун   Ўзбекистон   Республикаси   «Лизинг
тўгрисида»   ги   қонуннинг   3-моддасида   белгиланиб   утилган   лизинг   объекти
бўлиши   мумкин   бўлган   ашёлар   тўгрисидаги   қоида,   яъни   тадбиркорлик
фаолияти   учун   фойдаланиладиган   истемол   учун   мулжалланмаган   (яъни
тадбиркорлик   фаолияти   учун)   ҳар   қандай   ашёлар   лизинг   объекти   бўлиши
мумкин.   Бу   қоида   лизинг   объектлари   доирасини   ниҳоятда   чегаралаб   қуяди,
яъни   лизинг   объектлари   бўлиб   фақатгина   тадбиркорлик   фаолиятига
мулжалланган   ашёларгина   кўрилиши   мумкин.   Мазкур   ҳолатда,   объектни
фақатгина тадбиркорлик мақсадларда ишлатилувчи, лизинг олувчиларнигина
назарда   тутилганлиги   сабабли   ва   лизинг   олувчилар   сафига   тадбиркорлик
фаолияти   билан   шугулланмайдиган   субъектлар   киритилмаслиги   сабабли
лизинг   олувчилар   доираси   ҳам   қисқарди.   Шу   билан   бирга   бу   нарса
лизингнинг   баъзи   юналишларини   чекланишига   олиб   келмоқда,   мисол   учун
қоидага   кўра   жисмоний   шахсларнинг   лизинг   асосида   автоуловларни   олиши.
Келажакда   бозорнинг   лизинг   хизматлари   билан   тулиши   муносабати   билан
лизинг   олувчиларнинг   янги   бозорини   излашга   тўгри   келади   ва   шунда
истеъмолчилар лизинги тушунчаси вужудга келади. Бу жараённинг самарали
ривожланиб   бориши   учун   қонунчилигимиз,   бу   фаолиятга   олдиндан
тусқинликлар,   чеклашлар   яратмай   балки   аксинча   ривожланишига
ёрдамлашиши   зарур   бўлиб   ҳисобланади.   Шунинг   учун   қонуннинг   мазкур
моддасига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур деб ҳисоблайман. 
  22   Лизингни   ҳуқуқий   тартибга   солиниши   ҳақида   гапирилганда,   1988   йилги
«Халқаро молиявий лизинг тўгрисида» ги Оттава Конвенциясини четлаб ўтиб
бўлмайди. У халкаро молиявий лизингни амалга оширишни ҳуқуқий тартибга
соладиган   асосий   ҳуқуқий   акт   бўлиб   ҳисобланади.   Конвенциянинг   асосий
мақсади бу халқаро молиявий лизингни амалга оширишда вужудга келадиган
муносабатларни   ҳуқуқий   тартибга   солишни   унификациялаш   бўлиб
ҳисобланади. Конвенция билан тартибга солинадиган предметга, субъектлари
турли   мамлакатлар   резидентлари   бўлган   ва   лизинг   шартнома   муддати
амортизация   муддатига   яқин   бўлган   шартномалар   киради   (ташқи   лизинг).
Шартнома   уч   тарафлама   характерга   эга   бўлган   классик   лизингни   назарда
тутади.   Ўзбекистон   Оттава   Конвенциясига   тўла   қўшилган   бўлиб,   бунинг
натижасида   миллий   лизинг   компанияларининг   ва   лизинг   асосида   асбоб
ускуналар   олиб   келадиган   ташкилотларнинг   халқаро   бозорга   чиқиши
осонлашади.   Шу   билан   бирга   бизнинг   мамлакатимизда   лизинг   ўзининг
фаолиятини   юксалтириши   ва   шу   билан   бирга   келажакда   Ўзбекистон
иқтисодиётида янада муҳимроқ ўрин тутади.   
 
  23   Хулоса 
  Лизинг   ҳуқуқий   муносабати   бозор   иқтисодиёти   шароитида   бир   қатор
муҳим   вазифаларни   бажаради.   Лизинг   муносабатлари   билан   боғлиқ   жаҳон
амалиёти   шундан   далолат   берадики,   лизинг   муносабатларининг
ривожланганлик   даражаси   ва   инвестиция   жараёнларининг   жадаллашуви
билан   бевосита   боғлиқ   бўлади.   Молиявий   маблағлар   етарли   бўлмаганда
лизинг   муносабатларининг   ривожланиши   бир   бири   билан   боғлиқ   қатор
масалаларни   ҳал   этиш   имкониятини   беради:   хусусан,   ишлаб   чиқаришни
йўлга қўйиш ва кенгайтириш шу жумладан, асосий воситаларни янгилаш ва
модернизация   қилиш;   товарлар,   ишлар   ва   хизматлар   бозорини
барқарорлигини   таъминлаш;   ишсизликни   қисқартириш   ва   янги   иш
ўринларини   яратиш;   тадбиркорлик   фаолиятини   қўллаб   қувватлаш   ва
кенгайтириш   натижасида   бюджет   тушумини   кўпайтириш   ва   ҳ.к.   Демак,
лизинг   муносабатлари   молиявий   маблағларни   тўғри   ва   оқилона   тасарруф
этишнинг   бозор   иқтисодиёти   учун   хос   бўлган   самарали   воситалардан
биридир. Лизинг муносабатларини ривожланиши, уни ҳар томонлама қўллаб
қувватлаш   лизинг   муносабатларини   ҳуқуқий   тартибга   солиш
самарадорлигини оширишни тақазо этади. 
Сотувчини   лизинг   олувчи   ҳақида   хабардор   қилишини   лизинг   олувчи
олдида   сотувчининг   мажбуриятларини   вужудга   келтирувчи   зарурий   шарт
сифатида   қараш   лозим.   Бунда   лизинг   олувчи   мол   мулкни   мулк   қилиб
олишида   сотувчини   ёзма   равишда   ушбу   мол   мулк   муайян   шахсга   лизинг
шартномаси   асосида   вақтинчалик   эгалик   қилиш   ва   фойдаланишга
топширишга   мўлжалланганлигини   хабардор   қилиши   лозим.   Ушбу
мажбуриятни   бажармаслик   лизинг   олувчига   лизинг   шартномасини   бекор
қилиш ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Агар
лизинг   олувчи   ушбу   ҳуқуқдан   фойдаланмаса,   ундай   ҳолда   лизинг
шартномасидан   келиб   чиқувчи   ҳуқуқий   муносабатнинг   мавжудлигини
белгиловчи   ягона   шарт   олди   сотди   шартномаси   бўйича   сотувчи
  24   мажбуриятларини   бажармаслик   хавфини   ва   етказилган   зарарни   қоплашни
лизинг муносабатидаги тарафга ўтказиш бўлади. 
  25   Адабиётлар
1. Рустамбаев   М.Х.,   Тухташева   У.А.   Адвокатура:   касб-   ҳунар   коллежлари
учун ўқув қўлланма. - Т.: Илм Зиё, 2010. – 232 бет. 
2. Рустамбаев   М.Х.,   Тухташева   У.А.   Суд   ҳокимияти   ва   Ўзбекистон
Республикасида суд-ҳуқуқ ислоҳотлар: илмий-публицистик нашр. - Тошкент:
ТДЮИ нашриёти, 2009. – 559 б.  
3. Саломов   Б.   Ўзбекистонда   адвокатлик   фаолияти.   -   Т.:   Адолат,   1-2   том
2000. – 225 б.
4.   O’ zbekiston   Respublikasida   advokatlik   faoliyati:   Оliy   vа   o’rtа   mаxsus   tа’lim
vаzirligi   tomonidan   5380100   yurisprudensiya   yo’nalishi   bo’yicha   bakalavriat
tаlаbаlаri   uchun   dаrslik:   2   jildlik.   /   Mualliflar:   G.Abdumajidov   va   boshq.   –   T.
Konsauditinform-Nashr, 2007. – 360 b. - 472 b.
5. Жўраев   И.Б.   Ўзбекистон   Республикасида   адвокатлик   фаолияти.   Ўқув
услубий қўлланма. - Тошкент: ТДЮИ, 2010 йил. – 8.5 б.т.
  26