Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 60000UZS
Размер 207.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ
ҲУҚУҚШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ
“Конституциявий ҳуқуқ ” кафедраси
Мавзу:
«Ўзбекистон Республикасининг давлат
ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини
ташкил этиш масалалари»
Бажарди:   4-курс
йўналиши талабаси
Ф.И.Ш. Илмий   раҳбар:
“Конституциявий   ҳуқуқ”
кафедраси доценти
Ф.И.Ш.
1БИТИРУВ 
МАЛАКАВИЙ ИШ М у н д а р и ж а
Кириш........................................................................................3 -13
I Боб Давлат ҳокимияти вакиллик органлари: тушунчаси, ҳуқуқий 
мақоми ва унинг давлат ҳокимияти органлари тизимида тутган ўрни
1.1.  Давлат ҳокимияти вакиллик органлари тушунчаси ва 
тизими..................................................................................................14 - 24
1.2.  Парламент – олий давлат вакиллик органи...................25 -27
  II Боб. Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ички тузилиши, 
ўзига хос жиҳатлари
2.1.  Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг ташкил 
этилиши................................................................................................28 - 32
2.2.  Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ваколатлари.      33 -37..
2.3.  Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизими ва иш 
фаолиятининг шакллари.....................................................................38 - 40.
III. Боб Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти хорижий 
давлатлар тажрибасида: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил.
3.1.  Хорижий давлатлар давлат ҳокимияти тизимида вакиллик 
органларининг тутган ўрни............................................................     41 -44
Хулоса...................................................................................................45 - 56.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...............................................57-60
2 КИРИШ
Ўзбекистон   мустақиллик   йиллари   давомида   умуминсоний
қадриятлар   ва   бой   миллий   анъаналар   билан   йўғрилган   ўзига   хос
ривожланиш йўлини белгилаб олди. Шу асосда давлат-ҳуқуқий амалиётда
жаҳон   парламентаризмининг   бой   тажрибасидан   унумли   фойдаланиб,
республика   конституциявий   тузумида   халқ   ҳокимиятчилиги,
ҳокимиятларнинг   бўлиниш   принципларига   мос   давлат   органлари   тизими
шакллантирилди.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримовнинг     «Биз
барпо   этаётган   давлат   энг   аввало,   умумжаҳон   цивилизациясига,   давлат
қурилиши   соҳасида   бошқа   халқлар   эришган   тажрибаларга,   ижтимоий
қадриятларга асосланиши лозим”   1
,  дея таъкидлаган эътирофи амалда тўла
ўз   ифодасини   топди.   Ўзбекистон   ўз   олдига   “кучли   демократик   давлат   –
эркин фуқаролик жамияти” қуришни мақсад қилиб олди.
Маълумки,   дeмократик   бошқаришнинг   энг   муҳим   жиҳатлари
«ҳуқуқий   давлат»   тушунчасида   жамланган.   У   давлат   сувeрeнитeти,
қонуннинг   устуворлиги,   ҳокимиятларнннг   бўлиниши,   шахс   ҳуқуқлари   ва
эркинликларининг пойдорлиги тамойиллари асосига қурилади.
Дарҳақиқат,   Ўзбекистон   Республикаси   демократик   давлат
ҳисобланиб,   унинг   Асосий   Қонуни   халқ   ҳокимиятчилиги   принципига
асосланади   ва   бутун   мазмун   -   моҳияти   билан   ана   шу   принципни
мустаҳкамлайди.   Умуман,   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг
жуда   кўп   моддаларига   халқ   ҳокимиятчилиги   ғояси   сингдирилган   бўлиб,
бунга   кўра,   ҳокимият   амалда   ва   қонун   бўйича   танҳо   халққа   тегишлидир.
Зеро,   халқ   ҳокимиятчилиги   деганда   ҳокимиятнинг   фақат   халққа   тегишли
эканлиги,   давлат   халқ   иродасини   ифодалаши   ва   унинг   манфаатларига
хизмат қилиши лозимлиги, давлатнинг асосий вазифаларидан бири инсон
1   Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-том. Т., «Ўзбeкистон» 1996. 7-8-бeтлар.  
3 ва   жамиятнинг   фаровонлигини   таъминлашга   қаратилган   бўлиши
кераклиги тушунилади.
  Ушбу   тамойилларнинг   ҳар   бири   бизнинг   Конституциямизда
мустаҳкамлаб   қўйилган.   Шунинг   учун   ҳам   улар   ҳуқуқий
давлатчилигимизнинг конституциявий асослари сифатида қаралади.
Мазкур   битирув   малакавий   иши   Ўзбекистон   Республикасида
давлат   ҳокимияти   вакиллик   органларининг   фаолиятини   ташкил   этиш
масалаларини   ўрганиш,   таҳлил   этиш   ҳамда   ушбу   институтнинг   хорижий
мамлакатлар   тажрибасидаги   аҳамиятини   баҳолаш   орқали   миллий
қонунчилигимиз билан қиёслашга бағишланган. Ушбу битирув малакавий
ишда   вакиллик   органи   деганда   қандай   орган   тушунилишини   ва   унинг
давлат   ҳокимиятининг   уч   тармоқли   тизимида   тутган   ўрнини   аниқлаш
мақсадида   айрим   назарий   саволларга,   хусусан,   “давлат”   тушунчаси   ўзи
нима,   “ҳуқуқий   давлат”   деганда   нима   тушунилади   каби   саволларга,   шу
билан   бирга,   Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси   ва   бир   қатор
қонунларига асосланиб, давлат ҳокимияти вакиллик органлари тушунчаси,
ҳуқуқий   мақоми   ва   унинг   ҳокимият   органлари   тизимида   тутган   ўрни,
давлат   ҳокимияти   вакиллик   органларининг   ички   тузилиши,   ўзига   хос
жиҳатлари,   шунингдек,   хорижий   давлатлар   давлат   ҳокимияти   тизимида
вакиллик   органларининг   тутган   ўрни   масаласига   ҳам   алоҳида   тўхталиб
ўтилган.
Ўзбекистонни   демократик   давлат   сифатида   тавсифловчи
белгиларидан   бири   –   бу   Ўзбекистон   Республикасида   давлат
ҳокимиятининг   бўлинганлигидир.   Ушбу   қоида   Конституциямизнинг
11-моддасида   асосий   принцип   тариқасида   мустаҳкамланган:   “Ўзбекистон
Республикаси   давлат   ҳокимиятининг   тизими   -   ҳокимиятнинг   қонун
чиқарувчи,   ижро   этувчи   ва   суд   ҳокимиятига   бўлиниши   принципига
асосланади” 2
.
2   Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т., « Ўзбекистон » 2008, 5   б.  
4 Шу   тариқа,   давлат   ҳокимиятининг   бўлиниши   принципи
Ўзбекистоннинг   конституциявий   тарихида   биринчи   марта   пайдо
бўлди. 
 Ушбу принцип демократик давлатларнинг ривожланиш босқичида
ишлаб   чиқилган   бўлиб,   унинг   туб   моҳияти   шундан   иборатки,   давлатда
демократик   сиёсий   режим   давлат   ҳокимиятининг   ваколатлари   мустақил
давлат органлари ўртасида тақсимланган шароитдагина мавжуд бўлади. 
     Модомики, давлат ҳокимиятининг уч асосий функцияси – қонун
чиқариш,   ижро   этиш   ва   судлов     функцияси   мавжуд   экан,   мазкур
функциялар   давлат   ҳокимиятининг   тегишли   мустақил   органлари
томонидан   амалга   оширилиши   керак.   Акс   ҳолда,   давлат   ҳокимиятининг
битта   органи   томонидан   қонун   чиқариш,   ижро   этиш   ва   судлов
функцияларининг   амалга   оширилиши   ушбу   органнинг   ҳаддан   ташқари
кучайиб   кетишига   ва   пировард   натижада,   давлатда   якка   ҳокимиятчилик
режимининг ўрнатилишига шарт-шароит яратиши мумкин.
Давлат ҳокимиятининг уч функциясидан бирини тегишлича амалга
оширувчи   ҳар   бир   давлат   органи   ўзаро   муносабатга   киришади   ва   ушбу
муносабатда   улар   ўзаро   бир-бирини   тийиб   туради,   муносабатларнинг
ушбу   кўриниши   бир-бирини   ўзаро   тийиб   туриш   ва   назорат   тизими   деб
юритилади.   У   ўзида   демократик   давлатнинг   давлат   ҳокимияти
органларини ташкил этишнинг имкони бўлган  ягона кўринишини намоён
қилади.   
“Ҳокимият   ваколатларининг   бўлиниши”   ғояси   узоқ   тарихга   эга
бўлиб,   у   қадимги   юнон   файласуфи   ва   олими   Аристотель   томонидан   ҳам
илгари   сурилган.   Ўрта   асрларда   М.Падуанский   ва   бошқалар   ҳам   бундай
ғояни   ёқлаб   чиққанлар.   XVIII   асрнинг   ўрталарига   келиб,   ушбу   ғоя
мустақил   таълимотга   айланган.   Машҳур   француз   маърифатпарвари,
ҳуқуқшунос,   файласуф   ва   ёзувчи   Монтескье   ўзининг   “Қонунлар   руҳи”
5 китобида   ҳокимиятлар   бўлиниши   принципини   илгари   сурган.
Монтескьенинг   фикрича,   сиёсий   хиёнатларнинг   келиб   чиқмаслигини
таъминловчи   нарса   бу   –   уч   ҳокимиятнинг,   яъни   қонун   чиқарувчи,   ижро
этувчи ва суд ҳокимиятининг мавжуд бўлиши ва бир-бирини чеклашидир. 
Умуман,   “ҳокимиятнинг   бўлиниши”   назариясига   кўра,   давлат
ҳокимияти ягона, яхлит, бир бутун деб эмас, балки турли ҳокимият (қонун
чиқарувчи,   ижро   этувчи   ва   суд   ваколатларини   амалга   оширувчи
ҳокимиятлар) функцияларининг йиғиндиси сифатида тушунилади. Бундай
турли   функцияларни   амалга   оширувчи   ҳокимият   органлари   бир-биридан
мустақил   равишда   ҳаракат   қилишлари   лозим.   Лекин   бу   уч   мустақил
ҳокимият   идоралари   бир-бирига   боғлиқ   эмас,   деган   маънони
билдирмайди.   Аксинча,   улар   бир-бирини   тўлдиради,   назорат   қилади   ва
ўзаро тақозо этади 3
.
  Ҳуқуқий давлатда давлат ҳокимияти мутлақ эмас. Бу ҳол нафақат
ҳуқуқнинг   устуворлиги   ва   давлат   ҳокимиятининг   ҳуқуққа   боғлаб
қўйилгани   билан,   балки   давлат   ҳокимиятининг   қандай   тузилганлиги,
унинг қандай шаклда ва қайси воситалар билан амалга оширилиши билан
ҳам бeлгиланади. 
Мазкур   тамойилни   ҳаётга   мунтазам   суръатда   жорий   қилиш   йўли
билан   ҳокимият   шахобчаларидан   бирининг   бошқасига   тeгишли
ваколатларни   ўзига   олиб   қўйиш   хавфининг   олди   олинади.   Ҳокимиятлар
бўлиниши   тамойили   ҳаётга   жорий   этилиши   учун   «тўсиқ   ва   чeкловлар»
тизими   билан   ҳам   таъминланиши   даркор   бўлади.   «Тўсиқ   ва   чeкловлар»
тизими   ҳокимият   шаҳобчаларидан   бирининг   бошқасига   тeгишли
3   Ўзбекистон  Республикаси  Конституциявий  ҳуқуқи . Дарслик. Масъул муҳаррир А.Х. Саидов – Т. : 
ТДЮИ нашриёти,  2005.  80 б.  
6 ваколатларни тортиб олиши хавфига мутлақо ўрин қолдирмайди ва давлат
органларининг мeъёрида фаолият кўрсатишини таъминлайди 4
.
Зеро,   Президентимиз   таъкидлаганидек:   “Конституцияга   мувофиқ,
давлат   ҳокимияти   органларининг   аввалги   тоталитар   тузумдан   мутлақо
фарқ қиладиган ҳокимиятларнинг, яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва
суд   ҳокимиятларининг   бўлиниши   принципларига   асосланган   тизими
яратилди. Уларнинг ҳар бири фаолиятида ҳуқуқий асосда авторитаризм ва
тоталитаризмнинг   хуружларини   истисно   этадиган   чинакам   демократик
меъёрлар ва йўл-йўриқлар қарор топтирилди” 5
.
Битирув   малакавий   ишининг   долзарблиги   Ўзбекистоннинг
конституцион   ривожланишнинг   янги   босқичига   ўтганлиги   билан
белгиланади. 
1992   йилда   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   қабул
қилиниши   Ўзбекистонда   замонавий   парламент   тизими   ривожланишини
бошлаб   берди.   Ўзбекистон   Республикасида   мамлакат   парламенти   –   Олий
Мажлисни   шакллантириш   ва   унинг   фаолият   юритишини
такомиллаштириб   боришга   йўналтирилган   изчил   сиёсат   амалга
оширилмоқда.   Мамлакатимизда   қисқа   муддат   ичида   қонун   чиқарувчи
органни   шакллантиришнинг   ҳуқуқий   асослари   яратилди,   миллий
парламентга   хос   вазифалар   ва   ваколатлар   ҳамда   унинг   қонун
ижодкорлиги,   парламентлараро   алоқалар,   ижро   ҳокимиятини   назорат
этиш,   фуқароларнинг   мурожаатларини   кўриб   чиқиш   билан   боғлиқ
фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.
Иккинчи   чақириқ   Олий   Мажлиснинг   Х   сессиясида   (2002   йил  
12   декабрь)   “Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик
палатаси  тўғрисида”ги   ва  “Ўзбекистон  Республикаси  Олий Мажлисининг
4   Давлат  ва ҳуқуқ назарияси. Бобоев Х.Б., Исломов З.М., Чориёров У. Дарслик. Т. : “Иқтисодиёт ва 
ҳуқуқ дунёси” н.у. 2000.  -516-б  .  
5   Каримов   И.А.   Ўзбекистон   ХХI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,   барқарорлик   шартлари   ва
тараққиёт кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон, 1997. -155-бет.
7 Сенати   тўғрисида”ги   Конституциявий   қонунлар   қабул   қилинди.   Бу
қонунлар Олий Мажлис палаталарининг мақомини, уларни шакллантириш
тартибини, ваколатларини, ўзаро ҳамда бошқа ҳокимият органлари билан
ҳамкорлик қилиш механизмларини аниқлаб берди.                       
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   бешинчи   бўлими
ХVIII   бобида   Олий   Мажлис   палаталарининг   мақоми,  таркибий   тузилиши
ва   шаклланиш   принциплари,   ваколатлари,   қонун   ҳужжатларининг   ишлаб
чиқилиш ва қабул қилиниш тартиби, раҳбар органларининг сайланиши ва
фаолиятини   мувофиқлаштириш   асослари   каби   давлат   ҳуқуқининг   асосий
масалалари мустаҳкамланган.
Ҳозирги   вақтда   Ўзбекистонда   барча   жиҳатлари   бўйича   совет
вакиллик   органларидан   тубдан   фарқ   қиладиган   янги   парламент   тизими
жорий этилди. Олий Мажлис олий давлат вакиллик органи сифатида ўзида
халқ   иродаси   ва   манфаатларини   тўлақонли   ифодалайди.   Буни   биз
Конституциянинг   10-моддасида:   “Ўзбекистон   халқи   номидан   фақат   у
сайлаган     республика   Олий   Мажлиси   ва   Президенти   иш   олиб   бориши
мумкин”  
6
, - дея акс эттирилган нормада кўришимиз мумкин. Шунингдек,
вакиллик жамият нуқтаи назаридан қараганда адолатли қонунларни қабул
қилишда ҳам намоён  бўлади.
Битирув   малакавий   ишининг   ўрганиш   объекти   бўлиб   давлат
ҳокимияти   вакиллик   органлари   фаолиятининг   мазмунини   ва   ўзига
хослигини белгиловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Битирув   малакавий   ишининг   ўрганиш   предмети   –   давлат
ҳокимияти   вакиллик   органлари   фаолияти   ва   ҳуқуқий   мақомини   тартибга
солувчи ҳуқуқий нормалар. 
Битирув   малакавий   ишининг   мақсади   давлат   ҳокимияти
вакиллик   органлари   тизими,   уларнинг   функциялари   ва   ваколатлари
доираси,   шунингдек,   жамият   ҳаётини   эркинлаштиришда   ушбу
6   Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т., « Ўзбекистон » 2008. 5   б.  
8 органларнинг     роли   ва   аҳамиятини   аниқлаш,   шунингдек,   ривожланган
давлатларнинг   жаҳон   тажрибаси   билан   қиёсий   таҳлил   этилган   ҳолатда
киритилиши   лозим   бўлган   ўзгартиш   ва   қўшимчалар   юзасидан   таклиф   ва
тавсиялар беришдан иборатдир.
Битирув малакавий ишининг тузилиши.   Битирув малакавий иш
3   бобдан   иборат   бўлиб,   1-бобда   давлат   ҳокимияти   вакиллик
органларининг   тушунчаси,   ҳуқуқий   мақоми   ва   унинг   давлат   ҳокимияти
органлари   тизимида   тутган   ўрни   кўриб   чиқилади.   2-бобда   эса   давлат
ҳокимияти  вакиллик органларининг  ички тузилиши, ўзига  хос жиҳатлари
ўрганилади.   3-боб   бевосита   давлат   ҳокимияти   вакиллик   органлари
фаолиятининг   хорижий   давлатлар   тажрибаси   билан   солиштирган
ҳолатдаги қиёсий-ҳуқуқий таҳлилга бағишланган.
Хулоса қисмида эса умумий хулосалар, давлат ҳокимияти вакиллик
органлари   фаолиятини   такомиллаштириш   юзасидан   таклиф   ва   тавсиялар
берилган.
Мавзунинг   ўрганилганлик   даражаси.   Мавзуни   ёритишда
мамлакатимизнинг   таниқли   ҳуқуқшунос   олимлари   А.А.Аъзамхўжаев,
Ш.З.Ўразаев,   А.А.Азизхўжаев,   З.М.Исломов,   Ҳ.Б.Бобоев,   М.М.Файзиев,
А.Х.Саидов,   Ҳ.Т.Одилқориев,   Э.Ҳ.Халилов,     О.Хусанов,   А.Турсунов,
И.Ҳамедов,   И.Жалиловларнинг   асарлари   ва   илмий   ишларида   давлат
ҳокимияти вакиллик органларининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши
юзасидан   билдирилган   фикрлари   ўрганиб   чиқилди,   шунингдек,   “Давлат
ҳокимияти   вакиллик   органлари”   ўқув   фани   юзасидан   дарсликлар
муаллифлари   юридик   фанлари   доктори,   профессор   А.Тулаганов,   юридик
фанлари   номзодлари   С.Хидиров,   А.Чўллиев,   Д.Матрасуловларнинг
асарларидан   кенг   фойдаланилди.   Шу   билан   бирга,   “Тошкент   Давлат
юридик   институти   Ахборотномаси”,   “Ҳуқуқ   ва   бурч”,   “Фуқаролик
жамияти”,   “Демократлаштириш   ва   инсон   ҳуқуқлари”,   “Ўзбекистонда
ижтимоий фанлар” каби мамлакатимизда чоп этиладиган журналлар билан
9 бир   қаторда   МДҲ   давлатларида   нашр   этиладиган   юридик   журналлардан
ҳам фойдаланилди.
Шунингдек,   турли   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатларни   таҳлил   қилиб,
ўрганиш   мақсадида   Ўзбекистон   Республикасида   норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг   расмий   нашрлари   “Халқ   сўзи”,   “Народное   слово”
газеталаридан   ҳамда   Ўзбекистон   Республикаси   қонунчилик   ҳужжатлари
тўпламидан ҳам фойдаланилди.
“Lex.uz”   электрон   ҳуқуқий   маълумотлар   базаси   ҳамда   “Norma”,
“Pravo”   каби   электрон   ҳуқуқий   маълумотлар   тизимидан   кенг
фойдаланилди. 
I. Давлат ҳокимияти вакиллик органлари: тушунчаси, ҳуқуқий
мақоми ва унинг давлат ҳокимияти органлари тизимида тутган ўрни
10 1.1.  Давлат ҳокимияти вакиллик органлари тушунчаси ва
тизими
Давлат   жамият   сиёсий   тизимининг   муҳим   элементи   ҳисобланади.
Давлат   орқали   ҳокимият,   яъни   жамиятни   бошқариш   амалга   оширилади.
Давлат ҳозирги вақтда  халқ иродасини ифода этган  ҳолда, амалда сиёсий
тизимнинг бошқа институтлари ўзаро алоқа қиладиган сиёсий майдоннинг
маркази мақомига эга бўлди.  
Давлатга   жамиятда   бирдамликни   мустаҳкамлаш,   унда   муайян
тартибни   сақлаш   мажбурияти   юкланади.   Давлат   ушбу   вазифаларини
амалга ошириш учун ўз фаолиятида ишонтириш ва тарбиялаш билан бир
қаторда   мажбурлов  воситаларидан   ҳам   фойдаланади.  Фақат  давлатдагина
бошқа   сиёсий   ва   жамоат   ташкилотлардан   фарқли   равишда,   ўзининг
бошқарувида   мажбурлов   аппарати   –   қуролли   кучлар,   ҳуқуқни   муҳофаза
қилувчи ва бошқа органлар мавжуд бўлади.
Давлат унинг бутун ҳудудида амал қилувчи сиёсий ва жамият
ҳаётига   оид   турли   масалалар   бўйича   қонунларни   қабул   қилади,   барқарор
фаолият   кўрсатиши   ва   ҳаракат   қилиши   учун   солиқлар   йиғади.   Ҳозирги
кунда   давлат   ўзининг   ҳокимият   функциялари   билан   бир   қаторда   асосий
эътиборини   умуммаданий   функцияларига   ҳам   қаратади.   Ушбу
функциялардан   авваламбор,   давлат   тузумини   ҳимоя   қилиш,   ижтимоий
хавфли   низоларни   олдини   олиш   ва   ҳал   қилиш,   бутун   мамлакат   учун
умумий бўлган иқтисодий, молиявий, илмий, маданий ва бошқа соҳаларда
сиёсатни   амалга   ошириш,   бошқа   давлатлар   билан   ўзаро   фойдали
алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш кабиларни санаб ўтиш лозим. 
Бугунги   кунда   “ҳуқуқий   давлат”   деб   аталувчи   давлат   кўриниши
кўпроқ   аҳамиятга   эга   бўлиб   бормоқда.   Ҳуқуқий   давлат   ғояси   анча   олдин
пайдо бўлган. Бу ғоя қадимги юнон файласуфларининг асарларида ҳам ўз
аксини   топган   бўлиб,   улар   ўз   қарашларида,   ўзининг   барча   фаолиятида
қонунларга   асосланган   жамиятгина   адолатли   бўлиши   мумкинлиги
11 ҳақидаги   фикрни   асослантириб   беришган.   Қонунларга   жамиятнинг   барча
аъзолари билан бир қаторда ҳокимият тузилмалари ҳам бирдек бўйсунади.
Бироқ, “ҳуқуқий давлат” ғояси реал ҳаётда мураккаб тарзда ўз
ўрнига   эга   бўлиб   борди.   Бу   ғоя   узоқ   вақт   давомида   кўплаб   давлатлар
томонидан   тан   олинмади.   Ўзбекистон   Республикасида   ҳам   ўтган   асрнинг
80-йилларидан   бошлаб   ҳуқуқий   давлатга   жиддий   қизиқиш   намоён   бўла
бошлади.     Бунга   қадар   эса,   собиқ   Совет   иттифоқида   ҳуқуққа   эмас,   балки
мафкурага   асосланган   давлат   ҳокимияти   ҳукмронлик   қилганлиги   учун
бизнинг ҳуқуқий илмда “ҳуқуқий давлат” тушунчаси таҳлил этилмаган.   
Ўзбекистонда   мустақилликнинг   эришилгач   давлатимизнинг
ҳуқуқий   давлат   бўлиши   учун   реал   шарт-шароитлар   яратилди.   Унинг
асосий принципи жамият ҳаётининг барча  соҳаларида қонун устуворлиги
ҳисобланади. У ўзида давлат, унинг барча органлари, мансабдор шахслар
ва фуқароларнинг қонун билан алоқадорлиги, шахсларнинг обрў-эътибори
ва   қадр-қиммати,   ҳуқуқ   ва   эркинликларининг   мустаҳкамланганлиги,
давлат   томонидан   уларнинг   муҳофаза   қилиниши   ва   кафолатланганлиги,
давлат   ва   шахснинг   қонун   асосида   ўзаро   жавобгарлиги,   қонун   ва   бошқа
норматив-ҳуқуқий   ҳужжатларнинг   амалга   оширилиши   устидан   самарали
назоратнинг   амалга   оширилиши,   идоравий   ҳужжатлар   билан
қонунларнинг   ўзгаришига   йўл   қўйилмаслиги,   давлат   ҳокимияти
ваколатларининг бўлиниши, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги
каби принципларни мужассамлаштиради. 
Бундай   давлатнинг   самарали   фаолият   кўрсатиши,   ундаги
демократик   институтларнинг   кейинги   ривожланиши   учун   давлат
ҳокимиятининг   қонун   чиқарувчи,   ижро   этувчи   ва   суд   ҳокимиятларига
бўлиниши   ҳал   қилувчи   аҳамиятга   эга.   Ҳуқуқий   давлатда   ушбу   ҳокимият
тармоқларидан   қайси   бири   юқори   ўринда   туради?   Бу,   албатта,   қонун
чиқарувчи ҳокимият ҳисобланади. Чунки айнан у қонунда ички ва ташқи
12 сиёсатнинг   асосий   йўналишларини   ифода   этади,   жамиятда   қонун
устуворлигини таъминлайди.    
Ҳокимиятнинг   бўлиниши   ғояси   Буюк   Француз   инқилобининг
қонунчилик   актлари   ва   АҚШ   Конституциясида   ўз   ифодасини   топган
конституциявий   принциплардан   бири   бўлди.   Ушбу   принцип   давлат
механизмининг фаолият юритиши учун зарур бўлган принциплардан бири
сифатида   1992   йилда   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясида   ҳам   ўз
аксини   топди.   Лекин,   шу   ўринда   алоҳида   таъкидлаш   лозимки,   давлат
ҳокимиятининг уч тармоғидан биттаси нисбатан  олганда  биринчи ўринда
туриши   керак.   Акс   ҳолда   давлат   механизми   амалда   ҳокимлик   учун
носоғлом   рақобат   гирдобида   қолади.   Шундан   келиб   чиққан   ҳолда
Республикамиз   қонунчилигида   қонун   чиқарувчи   ҳокимиятга   бироз
устунлик   берилиши   унинг   ваколатлари,   вазифаларидан   келиб   чиққан
ҳолда ўз ифодасини топган. 
Шу   ўринда   табиий   бир   савол   туғилади.   “Давлат   ҳокимияти
вакиллик органи” тушунчаси  ўзи нимани англатади,  деган.  Ушбу саволга
ҳуқуқий   адабиётларда   бирор-бир   аниқ   жавобни   учратиш   қийин.   Бироқ
мамлакатимизнинг   давлат   қурилиш   шаклидан   ҳамда   Конституциямиз
моддаларидаги     жамият   ва   давлат   ҳаётига   оид   нормаларни   таҳлил
қилишдан,   хусусан,   Конституциянинг   II-бобида   мустаҳкамланган   “Халқ
ҳокимиятчилиги”   ва   11-моддада   келтирилган   “Ҳокимиятлар   бўлиниши
принципи”дан   келиб   чиқиб,   давлат   ҳокимияти   вакиллик   органи
тушунчасига таъриф берадиган бўлсак, давлат ҳокимияти вакиллик органи
бу   –   халқ   ҳокимиятчилиги   деганидир,   яъни,   ҳокимият   амалда   ва   қонун
бўйича   танҳо   халққа   тегишли   бўлган,   давлат   ўз   фаолиятида   халқ
иродасини   ифодалайдиган   ва   унинг   манфаатларига   хизмат   қиладиган,
асосий   вазифаларидан   бири   инсон   ва   жамиятнинг   фаровонлигини
таъминлашга қаратилган халқ ҳокимиятчилигидир.
13 “Халқ   ҳокимиятчилиги”   атамаси   юнонча   “демократия”
(“demokratia”)   сўзининг   айнан   таржимаси   бўлиб,   бу   ибора   илк   бор   юнон
шаҳар-давлатида   пайдо   бўлган   ва   кейинчалик   бутун   дунёга   тарқалган
ҳамда сиёсий луғатдан мустаҳкам ўрин олган. 
Демократия   сўзи   “демос”   (“демос”)   халқ   ва   “кратос”   (“кратос”)
ҳокимият   сўзларининг   бирикмасидан   тузилиб,   “халқ   ҳокимиятчилиги”
деганидир.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримов   демократия
тушунчаси ҳақида шундай деб ёзади: “Умумий тарзда демократия деганда
ҳамманинг манфаатлари йўлида кўпчиликнинг ҳокимияти ва озчиликнинг
иродасини   ҳурмат   қилиш   тушунилади.   Батафсил   таҳлил   қилганда   эса
демократия   –   халқнинг   ўз   эркинлиги   ва   мустақиллигига   қарашлари   ҳам,
ҳар   бир   шахснинг   манфаатлари   ва   ҳуқуқларини   ўзбошимчалик   билан
чеклашлар   ва   шу   йўсиндаги   ҳаракатлардан   ҳимоя   қилиш   ҳам,
фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш шакли ҳам эканлиги аён бўлади”  
7
.
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   "Халқ
ҳокимиятчилиги"   деб   номланган   иккинчи   боби   давлатимизнинг
демократик   табиатини   ифодалайди   ва   Ўзбекистонни   суверен   демократик
республика   эканлигини   тасдиқлайди.   "Халқ   ҳокимиятчилиги"   принципи
ҳар   қандай   демократик   давлат   конституциявий   тузумининг   асосий
шартларидан биридир. 
Ўзбекистон   Конституциясининг   7-моддасида   “Халқ   давлат
ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. 
Ўзбекистон   Республикаси   давлат   ҳокимияти   халқ   манфаатларини
кўзлаб   ва   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   ҳамда   унинг   асосида
қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга
оширилади.
7   Каримов   И.А.   Ўзбекистон   ХХI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,   барқарорлик   шартлари   ва
тараққиёт кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон, 1997. -180-бет.
14 Конституцияда   назарда   тутилмаган   тартибда   давлат   ҳокимияти
ваколатларини   ўзлаштириш,   ҳокимият   идоралари   фаолиятини   тўхтатиб
қўйиш   ёки   тугатиш,   ҳокимиятнинг   янги   ва   мувозий   тартибларини   тузиш
Конституцияга   хилоф   ҳисобланади   ва   қонунга   биноан   жавобгарликка
тортишга асос бўлади” 8
 деб белгиланган.
Демократиянинг   жаҳон   конституциявий   ривожланиши
тажрибасида ишлаб чиқилган қуйидаги иккита шакли мавжуд:
1.               Тўғридан-тўғри,   яъни   бевосита   демократия   –   фуқаронинг
давлат ишларини ҳал қилишда тўғридан-тўғри иштирок этиши.
2.               Вакиллик   демократияси,   яъни   билвосита   демократия   –
фуқаронинг   давлат   ишларини   ҳал   этишда   ўзи   сайлаган   вакиллари,   яъни
депутатлар орқали иштирок этиши.
Ўзбекистон Конституциясининг 32-моддасига мувофиқ Ўзбекистон
Республикасининг   фуқаролари   жамият   ва   давлат   ишларини   бошқаришда
бевосита   ҳамда   ўз   вакиллари   орқали   иштирок   этиш   ҳуқуқига   эгадирлар.
Бундай   иштирок   этиш   ўзини   ўзи   бошқариш,   референдумлар   ўтказиш   ва
давлат   органларини   демократик   тарзда   ташкил   этиш   йўли   билан   амалга
оширилади.
Ўзбекистон   Республикасида   халқ   ҳокимиятчилигини   амалга
оширишнинг   иккинчи   шакли   –   вакиллик   демократияси   бўлиб,   бу
фуқаронинг   давлат   ишларини   ҳал   этишда   ўзи   сайлаган   вакиллари,   яъни
депутатлар   орқали   иштирок   этишидир.   Шу   асосда   фуқароларнинг   ўзи
сайлаган   вакиллар   –   депутатлар   орқали   жамият   ва   давлат   ҳаётини   ҳал
қилишда   иштирок   этишининг   расмий   кўринишини   давлат   ҳокимияти
вакиллик органларининг фаолияти ташкил этади. 
Давлат   ҳокимияти   вакиллик   органларининг   тизимига   қуйидагилар
киради:
8   Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т., « Ўзбекистон » 2008. 4   б.  
15 Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   -   Ўзбекистон
Республикасининг   Олий   Мажлиси   олий   давлат   вакиллик   органи   бўлиб,
қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   икки   палатадан   -
Қонунчилик   палатаси   (қуйи   палата)   ва   Сенатдан   (юқори   палата)   иборат.
2005 йил январ ойидан бошлаб мамлакатимизда икки палатали парламент
фаолият олиб бормоқда. 
Қорақалпоғистон   Республикаси   Жўқорғи   Кенгеси   –
Қорақалпоғистон   Республикасидаги   бутун   давлат   аппаратининг   ягона   ва
доимий   асоси   бўлиб,   у   давлатнинг   бошқа   органларини   сайлайди   ёки
тузишда   иштирок   этади,   улар   фаолияти   устидан   назорат   олиб   боради.
Шунингдек,   Қорақалпоғистон   Республикаси   Жўқорғи   Кенгеси   давлат
ҳокимиятининг   олий   органи   сифатида   Қорақалпоғистон   ихтиёрига
берилган   барча   масалаларни   ҳал   этиш   ҳуқуқига   эга.   Жўқорғи   Кенгес
ваколат   доирасига   республика   Конституциясини   қабул   қилиш,   унга
ўзгартишлар,   қўшимчалар   киритиш;   қонунлар   қабул   қилиш,   унга
қўшимчалар,   ўзгартишлар   киритиш;   маъмурий-ҳудудий   тузилиш
масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш; иқтисодий ва ижтимоий
ривожланишнинг   давлат   стратегик   дастурларини   қабул   қилиш;   давлат
ҳокимияти органларига сайловларни ташкил этиш; давлат мукофотларини
белгилаш ва Асосий қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга
ошириш киради.
Халқ   депутатлари   вилоят,   туман,   шаҳар   Кенгашлари   -
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   99–моддасига   кўра,
вилоятлар,   туманлар   ва   шаҳарларда   (туманга   бўйсунадиган   шаҳарлардан,
шунингдек   шаҳар   таркибига   кирувчи   туманлардан   ташқари)   ҳокимлар
бошчилик   қиладиган   халқ   депутатлари   Кенгашлари   ҳокимиятнинг
вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини
16 кўзлаб   ўз   ваколатларига   тааллуқли   масалаларни   ҳал   этадилар.   Маҳаллий
вакиллик органлари ўз фаолиятини жамоавий асосда амалга оширади.
Вакиллик демократияси қуйидаги кўринишларда намоён бўлади:
биринчидан,   ҳокимиятни   давлат   тузилмалари   орқали,   яъни
вакиллик органлари ва ижро органлари орқали амалга ошириш;
иккинчидан,   ҳокимиятни   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
органлари орқали амалга ошириш.
Вакиллик   демократиясининг   намоён   бўлиши   айниқса   Ўзбекистон
Республикасининг Олий Мажлиси фаолиятида кўзга яққол ташланади.
17 1.2. Парламент – олий давлат вакиллик органи
Дастлабки   даврда   инсоният   ҳуқуқий   тафаккурининг   маҳсули
сифатида   ҳамда   вакиллик   муассасаси   сифатида   дунёга   келган   парламент
узоқ   йиллар   давомидаги   тарихга   эга   ва   унинг   илдизлари   ХII-ХIII
асрлардаги   инглиз   парламенти   ва   испан   кортесларига   бориб   тақалади.
Парламент   сўзининг   луғавий   маъноси   француз   тилидан   олинган   бўлиб,
“гапирмоқ”   маъносини   англатади.   Парламентаризм   катта   тараққиёт
босқичини   босиб   ўтди   ва   унинг   чинакам   тарихи   буржуа   инқилоблари
давридан бошланади.
Э ндиликда   кўплаб   мамлакатларнинг   парламент   институтига   эга
эканлигини   таъкидлаб   ўтмоқ   жоиз.   Ҳозир   ер   куррасидаги   200   га   яқин
давлатнинг   қарийб   177   тасида   олий   қонун   чиқарувчи   вакиллик   органи   –
Парламент мавжуд.  
Жумладан,   Ўзбекистон   Республикасида   ҳам   олий   вакиллик  
органи   –   Парламент   фаолият   юритади.   Мамлакатимиз   Парламенти   –   бу
унинг Олий Мажлисидир. 
Ўтган   йиллар   давомида   Ўзбекистон   ҳуқуқ   тизимида   бир   қатор
демократик   ўзгаришлар   рўй   берди.   Хусусан,   2002   йил   27   январ   куни
бўлиб   ўтган   референдумда   Ўзбекистон   парламентини   икки   палатали
парламентга  айлантириш тўғрисидаги  масала  умумхалқ ихтиёрига ҳавола
этилди.   Ушбу   референдум   натижаларига   биноан   Ўзбекистонда   бир
палатали парламентдан икки палатали парламентга ўтилди. Икки палатали
парламентнинг вужудга келиши вакиллик демократиясининг янада юқори
поғонага кўтарилишига, қонун чиқарувчи ҳокимиятни кучайтириш орқали
давлат   ҳокимияти   фаолиятининг   самарадорлигини   оширишга   ҳамда
республикамизда   парламентаризмнинг   тўла   шаклланишига,
мамлакатимизда   қонун   устиворлиги   таъминланиши   учун   асос
яратилишига хизмат қилди. 
18 Икки палатали парламент дейилганда,   ташкил этиш ва фаолият
кўрсатиш   тартиби   жиҳатидан   бир-биридан   фарқ   қилувчи   мустақил   икки
алохида   вакиллик   тузилмасидан   иборат   ягона   орган   тушунилади.   Икки
палатали тизим (бикамерализм 9
) парламентларнинг тузилиши бўлиб, бунда
парламент   одатда   ҳар   хил   тарзда   шаклланадиган   ва   турли   ваколатга   эга
бўлган икки палатадан иборат бўлади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти     И.   Каримов     2005   йил  
28   январда   Олий   Мажлис   Қонунчилик   палатаси   ва   Сенати   қўшма
мажлисидаги   маърузасида   “Давлат   қурилиши   ва   бошқаруви   соҳасидаги
энг   муҳим   вазифа   бу   –   қонунчилик   ҳокимияти   бўлмиш   мамлакат
Парламентининг   роли   ва   таъсирини   кучайтириш,   ҳокимиятнинг
қонунчилик,   ижро   ва   суд     тармоқлари   ўртасида   янада   мутаносиб   ва
барқарор   мувозанатга   эришишидан   иборат” 10
  эканлигини   устувор   вазифа
қилиб белгилади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   ҳақида   шуни   айтиш
мумкинки,   у   бевосита   халқ   томонидан   сайланади   ва   унинг   вакиллик
органи   ҳисобланади.   Унга   депутатлар   халқ   томонидан   умумий,   тенг,
тўғридан-тўғри,   яширин   овоз   бериш   йўли   билан   сайланади.   Демак,
Ўзбекистон   халқи   ўз   ичидан   муносиб   номзодлар   танлаб,   уларни   Олий
Мажлисга вакил сифатида сайлайди. Уларга ваколат бериб қўяди ва худди
шу тариқа ҳокимиятга эгалик қилади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   ташкил   этилиши,
вазифалари,   тузилиши   ва   фаолияти   ҳақида   Конституциянинг   ХVIII   боби,
78-88-моддаларида батафсил кўрсатиб берилган.
II . Давлат  ҳокимияти вакиллик органларининг ички 
тузилиши, ўзига хос жиҳатлари
9     бикамерализм   –   умуммиллий   вакиллик   муассасаларининг   –   парламентларнинг   тузилиши   бўлиб,
бунда   парламентда   одатда   ҳар   хил   тарзда   шаклланадиган   ва   турли   ваколатга   эга   бўлган   икки   палата
мавжуд бўлади. «Юридик энциклопедия», –Т.: Шарқ, 2001-й, 179 бет.  
10  
Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз- жамиятни демократлаштириш ва янгилаш , мамлакатни 
модернизация ва илоҳ этишдир. Т.: “Ўзбекистон”, 2005.- 36.
10
19 2.1. Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг 
ташкил этилиши
Иккинчи   чақириқ   Олий   Мажлиснинг   Х   сессиясида   (2002-йил   12-
декабр)   «Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик
палатаси тўғрисида»ги  ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Сенати   тўғрисида»ги   Конституциявий   Қонунларнинг   қабул   қилиниши
билан   икки   палатали   парламент   шакллантиришнинг   асосий   хуқуқий
асосларини яратилди. 
“Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик
палатаси   тўғрисида”ги   Конституциявий   Қонунга   биноан   Қонунчилик
палатаси   (қуйи   палата)   бир   юз   эллик   депутатдан   иборат.   Қонунчилик
палатасининг   бир   юз   ўттиз   беш   депутати   ҳудудий   бир   мандатли   сайлов
округлари   бўйича   кўппартиявийлик   асосида   умумий,   тенг   ва   тўғридан-
тўғри   сайлов   ҳуқуқи   асосида   яширин   овоз   бериш   йўли   билан   сайланади.
Қонунчилик   палатасининг   ўн   беш   депутати   Ўзбекистон   экологик
ҳаракатидан   сайланади.   Қонунчилик   палатасининг   иши   палата   барча
депутатларининг   профессионал,   доимий   фаолият   кўрсатишига
асосланади» 11
.
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   юқори   палатаси
Сенат  территориал  субъектлар – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент
шаҳри   ва   вилоятларнинг   ҳар   биридан   6   тадан   ҳамда   Президентнинг   ўзи
томонидан   тайинланадиган   ўн   олти   нафар   эл-юрт   обрў-эътиборини
қозонган, кўзга кўринган кишилардан таркиб топади.  
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик
палатаси ва Сенати ваколат муддати - беш йил.
11   Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси
тўғрисида» Конституциявий Қонуни.-Халқ сўзи, 2002, 27-декабр.
20 2004   йил   26   декабр   кунида   бўлиб   ўтган   сайловларда   илк   бор
Қонунчилик   палатаси   депутатлари   бевосита   сайловчилар   томонидан
тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан сайланди.
Сенат   аъзолари   эса   Қорақалпоғистон   Республикаси   Жўқорғи
Кенгеси,   вилоятлар,   туманлар   ва   шаҳарлар   давлат   ҳокимияти   вакиллик
органлари   депутатларининг   тегишли   қўшма   мажлисларида   мазкур
депутатлар   орасидан   яширин   овоз   бериш   йўли   билан   Қорақалпоғистон
Республикаси,   вилоятлар   ва   Тошкент   шаҳридан   тенг   миқдорда   -   олти
кишидан   сайланади.   100   нафар   Сенат   аъзосидан   84   нафари   сайланиб,
қолган   16   таси   эса   фан,   санъат,   адабиёт,   ишлаб   чиқариш   соҳасида   ҳамда
давлат   ва   жамият   фаолиятининг   бошқа   тармоқларида   катта   амалий
тажрибага   эга   бўлган,   алоҳида   хизмат   кўрсатган   энг   обрўли   фуқаролар
орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   77-моддасига   кўра,
“Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон
Республикаси   ҳудудида   муқим   яшаётган   Ўзбекистон   Республикаси
фуқароси   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик
палатаси   депутати,   шунингдек   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга
қўйиладиган   талаблар   қонун   билан   белгиланади .   Айни   бир   шахс   бир
пайтнинг   ўзида   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг
Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас”   12
.
Президент   И.А.Каримовнинг   иккинчи   чақириқ   Олий   Мажлиснинг
Х сессиясида сўзлаган нутқида кўрсатилганидек, «юқори палата аъзолари
жойлардаги   вазиятдан   яхши   хабардор,   ....уларни   сайланган   кенгашлар
билан узвий алоқа боғлаб турувчи», кўпроқ маҳаллий манфаатларни ифода
этадиган   ва   ҳимоя   қиладиган   депутатлардан   иборат   бўлади.   «Сенат   қуйи
палата   билан   биргаликда   бевосита   қонун   яратиш   иши   билан
12   Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т., « Ўзбекистон » 2008. 15   б.  
21 шуғулланмаслиги   лозим»,   балки   унга   сайланган   ҳар   бир   Сенатор
Қонунчилик   палатаси   ишлаб   чиққан   ва   тақдим   этган   қонунларни
маъқуллаши   ёки   рад   қилиш   орқали,   ҳам   ўз   минтақаси   манфаатларини
ҳисобга олган ҳолда, ҳамда бутун мамлакатимиз – Ўзбекистон тараққиёти
манфаатларини   ҳисобга   олган   ҳолда   қонунларни   яратишда   иштирок
этади».
Ўзбекистон   Парламентидаги   Қонунчилик   палатаси   ва   Сенат
ўртасидаги   оқилона   мувозанат   ана   шундай   конституциявий-ҳуқуқий
назарий,   ҳамда   ҳуқуқ   амалиёти   асосига   таянади.   Бу   эса   бозор
иқтисодиётига   ўтиш,   эркинлаштирилган   «Очиқ   демократик   жамият»
қуришнинг   биринчи   конституциявий   ҳуқуқий   асоси   ва   кафолати   бўлиб
хизмат қилади.
Халқ   депутатлари   вилоят,   туман,   шаҳар   Кенгаши   вилоят,   туман,
шаҳар   аҳолиси   томонидан   сайланадиган   халқ   депутатларидан   иборат
бўлади.
Халқ   депутатлари   вилоят,   туман,   шаҳар   Кенгашининг   асосий   иш
шакли   сессиядир.   Халқ   депутатлари   вилоят,   туман,   шаҳар   Кенгашининг
сессиялари тегишли ҳоким, ҳоким йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан
бири   томонидан   заруратга   қараб   бироқ,   йилига   камида   икки   марта
чақирилади.   Сессия,   шунингдек   халқ   депутатлари   тегишли   Кенгаши
депутатлари   камида   учдан   икки   қисмининг   ташаббусига   биноан   ҳам
чақирилиши   мумкин.   Кенгаш   сессиясини   чақириш   тўғрисидаги   қарордан
депутатлар сессия очилишидан камида етти кун олдин хабардор қилинади.
Халқ   депутатлари   вилоят,   туман,   шаҳар   Кенгаши   сессиясида
муҳокама   қилинаётган   масалалар   бўйича   очиқ   ёки   яширин   овоз   бериш
орқали,   депутатлар   умумий   сонининг   кўпчилик   овози   билан   қарор   қабул
қилинади.
2.2. Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ваколатлари
22 Умуман   вакиллик   органлари   тизимида   биринчи   ўринда   турувчи
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   палаталари   Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясига мувофиқ жуда катта ваколатларга эга.
Жумладан,   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   78-моддаси  
5-бандидаги   қоидага   мувофиқ   Олий   Мажлис   палаталари   Ўзбекистон
Республикасининг   қонун   чиқарувчи,   ижро   этувчи   ва   суд   ҳокимиятлари
тизимини ва ваколатларини белгилайди.
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлис   палаталари   ҳамда
Қорақалпоғистон   Республикаси   Жўқорғи   Кенгеси   вакиллик   органлари
тизимида   қонун   чиқарувчи   органлар   ҳисобланишади.   Халқ   депутатлари
вилоят,   туман   ва   шаҳар   Кенгашлари   эса   қонун   чиқариш   ҳуқуқига   эга
эмаслар.   Бу   органлар   Ўзбекистондаги   ягона   давлат   ҳокимияти   вакиллик
органлари   тизимини   ташкил   этадилар.   Демак,   вилоят,   туман,   шаҳар   халқ
депутатлари   Кенгашлари   ваколатларини   Олий   Мажлис   палаталари
белгилайди. 
Ўзбекистон   Республикасида   ижро   этувчи   ҳокимият   Ўзбекистон
Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   ва   вилоят,   туман,   шаҳар
ҳокимларидир,   бу   органларнинг   ваколатларини   ҳам   Олий   Мажлиси
палаталари белгилайди.
Ўзбекистон   Республикасининг   «Маҳаллий   давлат   ҳокимияти
тўғрисида»ги   Қонунининг   6-моддасига   мувофиқ   халқ   депутатлари   вилоят,
туман, шаҳар Кенгаши қарорлар қабул қилади. Вилоят, туман, шаҳар ҳокими
қарорлар   қабул   қилади   ва   фармойишлар   чиқаради 13
.   Давлат   ҳокимиятининг
вакиллик   органлари   фаолиятини   тартибга   солишда   Кенгашлар   томонидан
қабул   қилинадиган   иш   тартиблари   муҳим   аҳамиятга   эга.   Қонуннинг   18-
моддасига кўра Кенгашлар томонидан қабул қилинадиган иш тартиблари халқ
депутатлари Кенгаши сессияларини чақириш ва ўтказиш, унда қарорлар қабул
13   “Маҳаллий давлат ҳокимияти  тўғрисида”ги Ўз.Р. Қонуни, Ўзб.Р.Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993  й., 
9-сон    
23 қилиш   ва   сессияга   ҳал   қилиш   учун   киритиш   ва   бошқа   ваколатлар   халқ
депутатлари Кенгаши иш тартибига мувофиқ белгиланади.
“Мулкчилик   тўғрисида”ги   Ўзбекистон   Республикаси   Қонунининг   20-
моддасида   мулкнинг   субъектлари   белгиланади,   мулкий   ҳуқуқни   халқ
номидан   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Кенгаши,   Ўзбекистон
Республикаси   Президенти   ва   улар   ваколат   берган   давлат   бошқаруви
органлари   амалга   оширади 14
.   Ҳокимлар   бошчилик   қиладиган   халқ
депутатлари Кенгашлари давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишнинг
ҳамма   соҳаларига   бевосита   ёки  ўзлари   тузадиган   органлар   орқали  раҳбарлик
қиладилар.   Раҳбарлик,   биринчидан,   бевосита   халқ   депутатлари   Кенгашлари
сессияларида   масалаларни   кўриб   чиқиш   ва   ҳал   қилиш   орқали   амалга
оширилади,   иккинчидан,   халқ   депутатлари   Кенгашлари   ўз   функцияларини
амалга   оширишлари   учун   қарорлар   қабул   қиладилар,   уларнинг   ижросини
таъминлайдилар ва ижросини назорат қиладилар.  
    Ўзбекистон   Республикасининг       маҳаллий   Кенгашлари   ўзларига
ҳисобот   бериб   турувчи   органлар   фаолиятини   назорат   қиладилар.   Халқ
депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний   манфаатларига,   ижтимоий-иқтисодий   ривожланишни   таъминлашга,
атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш
ҳуқуқи   берилган   масалаларни,   ташкилий   масалалар   ва   Ўзбекистон
Республикаси   қонунларига   мувофиқ   назорат   этишга   доир   масалаларни   ҳал
этади.   Ўзбекистон   Республикасининг   «Маҳаллий   давлат   ҳокимияти
тўғрисида»ги   Қонунига   мувофиқ   тегишли   ҳудудларнинг   ҳокимлари
мулкчиликнинг   турли   шаклига   мансуб   корхоналар,   муассасалар   ва
ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалаларини ҳал этади.
Ўзбекистон   Республикасининг   «Маҳаллий   давлат   ҳокимияти
тўғрисида»ги   Қонунида   халқ   депутатлари   Кенгаши   ва   ҳоким   фаолиятининг
қонунийлигини   назорат   қилиш   тартиби   белгиланган.   Унга   кўра   халқ
14   “Мулкчилик тўғрисида”ги Ўз.Р. Қонуни, Ўзб.Р.Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990  й., 30-33-сон    
24 депутатлари   вилоят,   туман,   шаҳар   Кенгашининг   ҳамда   ҳокимларнинг
Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси   ва   қонунларига,   Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   Фармонлари,   қарорлари   ва   Фармойишларига
зид келадиган қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан
бекор қилинади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   78-моддаси   6-
бандига   мувофиқ   Ўзбекистондаги   вакиллик   органининг   энг   юқори
босқичи   бўлган   Олий   Мажлис   Ўзбекистон   Республикаси   таркибига   янги
давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси
таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлайди. Шу модданинг 10-
бандига   мувофиқ   эса   маъмурий-ҳудудий   тузилиш   масалаларини   қонун
йўли   билан   тартибга   солиш,   Ўзбекистон   Республикасининг   чегараларини
ўзгартириш,   шу   модданинг   11-бандига   мувофиқ,   туманлар,   шаҳарлар,
вилоятларни   ташкил   этиш,   тугатиш,   номини   ва   уларнинг   чегараларини
ўзгартириш масалаларини ҳал этади. Ўзбекистон Республикасидаги давлат
органлари   тизимини,   уларнинг   ҳуқуқий   ҳолатини   белгилаш   ва   улар
фаолиятига   раҳбарлик   қилиш   киради.   Ўзбекистон   Республикаси
Конституциясига   мувофиқ   республикада   тузиладиган   давлат
органларининг   барча   тизими   Республика   Олий   Мажлиси   томонидан
сайланади, тузилади ёки тайинланади.
2.3. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизими 
ва иш фаолиятининг шакллари
Давлат   ҳокимияти   вакиллик   органлари   фаолиятини   самарали
ташкил   этиш   орқали   аҳоли   иродаси   ва   манфаатини     тўлиқ   ҳимоя   қилиш
имкониятига   эга   бўламиз.   Қонун   ва   қонун   ости   актлари   ижросини
таъминлашда   маҳаллий   давлат   ҳокимияти,   айни қ са,   маҳаллий   халқ
депутатлари кенгашлари ало ҳ ида ўрин тутади. 
Маҳаллий   давлат   ҳокимияти   вакиллик   органлари   Халқ   депутатлари
вилоят,   туман,   шаҳар   Кенгашларидан   таркиб   топади.   Халқ   депутатлари
25 вилоят,   туман,   шаҳар   Кенгашлари   эса   вилоят,   туман,   шаҳар   аҳолиси
томонидан сайланадиган халқ депутатларидан иборат бўлади.
Халқ   депутатлари   Кенгаши   ўз   ваколати   муддатига   доимий   ва
муваққат комиссиялар тузади. Комиссиялар Кенгаш Сессия муҳокамасига
киритиладиган   масалаларни   дастлабки   тарзда   қараб   чиқиш   ва   тайёрлаш,
халқ депутатлари Кенгаши қарорларини ва Ўзбекистон Республикасининг
қонун   ҳужжатларини   рўёбга   чиқариш   учун   кўмаклашиш,   ваколатлари
доирасида назорат ўрнатиш каби вазифаларни амалга оширади.
Маҳаллий   давлат   ҳокимияти   вакиллик   органлари   қуйидаги   ҳуқуқий
ҳужжатларни   қабул   қиладилар:   халқ   депутатлари   Кенгашининг   ҳокимлик
аппаратининг   иш   тартиби   (регламенти),   халқ   депутатлари   Кенгашларининг
ёрдамчи   ва   ижро   этувчи   органлари   тўғрисидаги   ҳуқуқий   ҳужжатлар   (уларга
депутатлик   гуруҳлари   тўғрисидаги   Низомлар,   ҳокимият   аппаратининг
бўлимлари,   бошқармалари   ва   комиссиялари   тўғрисидаги   Низомлар)   киради.
Ҳокимлик  аппарати   тузилмавий  қисмлари  тўғрисидаги  ҳуқуқий  ҳужжатларга
мансуб   йўриқномалари,   бўлим   ва   бошқармаларнинг   комиссиялари
тўғрисидаги,   қабулхоналар   тўғрисидаги   низомлар,   аппаратдаги   мансабдор
шахслар   ҳуқуқий   ҳолатини   белгилаб   берувчи   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар
(йўриқномалар) киради.   Санаб ўтилган ҳуқуқий ҳужжатлар маҳаллий давлат
ҳокимиятининг   вакиллик   органлари,   ҳокимликлар   ва   ўзини   ўзи   бошқариш
органларининг   фаолиятини   амалга   оширишга   қаратилган,   улар   ёрдамида   шу
органларнинг ваколатлари амалга оширилади.
Ҳокимларнинг   Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси   ва
қонунларига,   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   Фармонлари,
қарорлари   ва   Фармойишларига,   Вазирлар   Маҳкамаси   ҳужжатларига,
шунингдек,   Ўзбекистон   Республикасининг   давлат   манфаатларига   зид
келадиган   ҳужжатлари   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   томонидан,
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   томонидан   тўхтатилади   ва
бекор   қилинади.   Вилоят,   шаҳар   ва   туман   халқ   депутатлари   Кенгашлари   ва
26 ҳокимлар   ўз   ҳудудларида   қонунийлик,   ҳуқуқ-тартибот   ва   хавфсизликни
таъминлаш бўйича назорат олиб борадилар. Юқори турувчи халқ депутатлари
Кенгашлари   қуйи   турувчи   халқ   депутатлари   фаолиятига   раҳбарликни   амалга
оширар эканлар, уларнинг фаолиятини ҳам назорат қиладилар.
Маҳаллий   ижроия   ва   халқ   депутатлари   Кенгашлари   ўзларига
бўйсунувчи   органлар   тузадилар,   ўз   ҳудудларида   жойлашган   ва   ўзларига
бўйсунган   корхона,   ташкилот   ва   муассасалар   фаолиятига   раҳбарлик
қиладилар,   ўзларига   қарашли   ҳудудларда   жойлашган,   лекин   юқори
кенгашларга бўйсунадиган корхона, ташкилот ва муассасалар фаолиятини
мувофиқлаштириб турадилар. 
III. Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти хорижий 
давлатлар тажрибасида: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил
3.1. Хорижий давлатлар парламентаризми: уларнинг давлат 
ҳокимияти тизимида тутган ўрни 
27 Ҳозирги   замон   парламентлари   ўзларининг   тузилиши,
ваколатларининг   ҳажми,   ижтимоий   таркиби,   ўз   мамлакатлари   сиёсий
тизимида тутган ўрни, сайланиш тартиби ва мавқеи билан бир-бирларидан
ажралиб турадилар. Улар ҳатто  номланиши, депутатларининг  сони билан
ҳам   фарқ   қиладилар,   масалан:   АҚШда   535   депутатдан   иборат   Конгресс,
Хитой   Халқ   Республикасидаги   Умумхитой   Халқ   вакиллари   мажлисида
2979 аъзо, Россияда 626 депутатдан иборат Федерал Мажлис, Мисрда 454
депутатли   Халқ   Ассамблеяси,   Исроилда   120   аъзодан   иборат   Кнессет,
Исландияда   63   аъзодан   иборат   Альтнингни   мисол   қилиб   кўрсатиш
мумкин.   Жаҳон   парламентларининг   кўпчилиги   бир   палатали   тузилишга
эга.   Ер   куррасидаги   65   та   давлатда   эса,   икки   палатали   олий   вакиллик
органлари   мавжуд.   Одатда,   икки   палатали   парламентнинг   палаталаридан
бири  кўпинча  «Қуйи  палата»   деб   юритилиб,  у  халқнинг  ягона  иродасини
ифодалайди.   (АҚШда   –   Вакиллар   палатаси,   Францияда   –   Миллат
Мажлиси),   бошқаси   эса   «Юқори   палата»   деб   аталиб,   у   давлатнинг
таркибий   қисм   (ҳудуд)ларининг   манфаатларини   ифодалайди.
Парламентларнинг   бундай   тузилиши   муқим   демократик   анъаналар   ҳамда
федератив давлат тузилишига эга бўлган мамлакатларга хосдир. Масалан,
шу   каби   парламентлар   АҚШ,   ГФР,   Бразилия,   Франция,   Буюк   Британия,
Япония ва бошқаларда фаолият юргизмоқдалар.  
Ҳокимиятлар   бўлиниши   назариясига   биноан   АҚШда   қонун
чиқарувчи,  ижроия  ва суд ҳокимиятлари фақат  ўз ваколатлари доирасида
ҳаракат   қиладиган   учта   куч   сифатида   фаолият   кўрсатади.   Айни   вақтда,
бир   ҳокимият   органининг   бошқасига   таъсир   этиш   шакллари   ҳам   кўзда
тутилган.   Масалан,   прeзидeнт   Конгрeсс   томонидан   қабул   қилинган
қонунларга   вeто   қўйиш   ҳуқуқига   эга.   Ўз   навбатида,   Конгрeсс   вeтони
бартараф   қилиши   мумкин,   агар   бунинг   учун   Конгрeсснинг   ҳар   икки
палатасидаги   дeпутатларнинг   камида   учдан   икки   қисмининг   розилиги
олинса.   Сeнатга   Прeзидeнт   томонидан   тайинланган   ҳукумат   аъзоларини
28 тасдиқлаш   ваколати   бeрилган.   Шунингдeк,   у   Прeзидeнт   томонидан
тузилган   халқаро   шартномалар   ва   битимларни   ҳам   ратификация   қилади.
Прeзидeнт   жиноят   содир   этса,   Сeнат   судга   прeзидeнтни   мансабидан
маҳрум қилиш масаласини ҳал этиши учун даъво билан мурожаат қилади.
Бироқ,   «импичмeнт»   ҳақидаги   ишни   Вакиллар   палатаси   қўзғашга
ваколатли,   холос.   Сeнатнинг   қудратини   чeклайдиган   таъсир
воситаларидан   яна   бири   эса   унинг   раиси   Вицe-прeзидeнт   экани   билан
боғлиқ. Бироқ, овоз бeриш чоғида овозлар тeнг бўлиб қолган тақдирдагана
Сeнат  раиси овоз бeриш жараёнида  иштирок этиши мумкин. Мамлакатда
конституциявий назоратни АҚШнинг Олий суди амалга оширади.
Россия   Федерациясининг   Конституциясига   кўра,   Президент
мамлакат   Парламентини   муддатидан   олдин   тарқатиб   юбориш   ҳуқуқига
эга.   Бироқ   Парламентни   қуйидаги   ҳолларда   тарқатиб   юбориш   мумкин
эмас:   1)   сайлов   бўлиб   ўтгандан   сўнг   бир   йил   давомида;   2)   республика
Президентини лавозимидан бўшатиш тўғрисидаги иш қўзғатилган вақтдан
бошлаб   тегишли   қарор   қабул   қилингунгача;   3)   ҳарбий   ва   фавқулодда
ҳолат   эълон   қилинган   вақт   оралиғида;   4)   Президент   ваколати   тугашига
олти   ой   вақт   қолган   оралиғида.   Республика   Парламенти   ваколатларига
мамлакат   Конституциясини   қабул   қилиш,   унга   қўшимча   ва   ўзгартишлар
киритиш ва ҳ.к.
Парламентнинг   ички   раҳбар   органи   бу   –   Парламент   раиси   (якка
шахс бошқарувидаги орган) ёки Президиум (коллегиал орган). Республика
парламентида депутатлар ҳал қилувчи аҳамиятга эгадирлар.
Жамият   манфаатларининг   ифодачиси   бўлмиш   парламентлар,
аҳолининг   турли   ижтимоий   қатламлари   гуруҳларининг   вакилларидан
ташкил   топадилар.   Кўриниб   турибдики,   дунёдаги   парламентлар   ранг-
баранг,   аммо   улар   ўз   мамлакатларида   муҳим   ижтимоий   вазифа   –   қонун
чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширадилар.
29 Хулоса
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши, суверен ва
мустақил   давлатнинг   ташкил   топиши   давлат   ҳокимияти   вакиллик
органлари фаолиятига доир муаммолар ечимини яна бир бор қайта кўриб
30 чиқиш   ва   у   асосида   давлат   ҳокимияти   вакиллик   органлари   фаолиятини
такомиллаштириш   юзасидан   муайян   ҳаракатларни   амалга   оширишни
тақозо   этмоқда.   Шу   ўринда   Республикада   бу   борада   амалга   оширилган
ишларни сарҳисоб қилиш айни муддаодир.  
Республикамиз   Президенти   И.А.Каримов   асарларида   Ўзбекистон
Республикасида   ҳуқуқий   давлат   ва   фуқаролик   жамияти   қуриш   мақсад   қилиб
қўйилади.   Мустақил   Ўзбекистоннинг   биринчи   Конституциясида   Ўзбекистон
Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи,
ижро   этувчи   ва   суд   ҳокимиятига   бўлиниш   принципига   асосланади,   деб
белгиланди.   Республикадаги   вакиллик   органларининг   тизими   ана   шу   учта
ҳокимиятдан бирига қўшилди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига
мувофиқ вакиллик органларининг энг юқори босқичи – Олий Мажлис қонун
чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Республикада ҳокимиятнинг бўлиниш принципини изчил амалга ошира
бориб,   давлат   ҳокимияти   тизимида   чуқур   ислоҳотлар   қилинди.   Ўзбекистон
Республикасининг   мустақилликка   эришиши   ва   демократик   ҳуқуқий   давлат
барпо этиш жараёнидаги энг муҳим вазифалардан бири бозор муносабатларига
асосланган   иқтисодиётни   барпо   этиш   бўлса,   иккинчи   муҳим   вазифа
республикада   давлат   ҳокимиятининг   вакиллик   органларининг   янги
мустақиллик шароитларига мос келадиган тизимини яратиш эди. Ўзбекистон
Республикаси   Президенти   И.А.Каримовнинг,   янги   уйни   қурмай   туриб,
эскисини бузманг, деган кўрсатмаларига амал қилиб, вакиллик органларининг
вилоят,   туман   ва   шаҳар   бўғинлари   сақланиб   қолинди.   Республикада   миллий
давлатчилик   анъаналарини   тиклашни   кўзда   тутиб,   ҳокимлик   институти
киритилди. Ҳоким тегишли ҳудудда олий мансабдор шахс ҳисобланади.
Ўзбекистон   Республикасидаги   давлат   ҳокимияти   вакиллик
органларининг қуйи босқичлари овул, қишлоқ, шаҳарча,  туманга бўйсунувчи
шаҳар   ва   шаҳарлардаги   туманларда   халқ   депутатлари   советлари   тугатилиб,
уларнинг   ўрнига   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   жорий   этилди.   Фуқаролик
31 жамияти   қуришнинг   маъноси   –   давлатчилик   ривожлана   борган   сари
бошқарувнинг турли хил вазифаларини бевосита халққа топшириш, яъни ўзини
ўзи бошқариш органларини янада ривожлантиришдир.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримов   ўзининг
«Ўзбекистоннинг   сиёсий-ижтимоий   ва   иқтисодий   истиқболининг   асосий
тамойиллари»   асарида   ёзади:   «Бошқарув   вазифаларининг   асосий   қисмини
марказдан вилоятларга, вилоятлардан шаҳар ва туманлардаги давлат ҳокимияти
ва бошқарув идораларига ўтишини таъминлаш даркор. Шу тариқа бу босқич
аста-секин   ўзини   ўзи   бошқариш   жамоатчилик   ташкилотларига   ҳам   етиб
боради» 15
.
Ўзбекистон   Республикасидаги   давлат   ҳокимиятининг   вакиллик
органлари   тизимида   ўтказилган   ислоҳотнинг   асосий   мақсади   Ўзбекистон
Республикаси   Президенти   И.А.Каримовнинг   «Ўзбекистон   иқтисодий
ислоҳотларни   чуқурлаштириш   йўлида»   асарида   бир   оғиз   сўз   билан   шундай
белгиланади:   «Инсонга   хизмат   қилмаган   бирорта   давлат   тизими   мавжуд
бўлишга   ҳақли   эмас.   Барқарор   бозор   иқтисодиёти,   очиқ   ташқи   сиёсатга
асосланган   кучли   демократик,   ҳуқуқий   давлат   ва   фуқаролик   жамияти   барпо
этиш   пировард   мақсад   бўлиб   қолиши   керак.   Ана   шу   мақсадни   амалга
оширишда   давлат   ҳокимиятининг   вакиллик   ва   фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқариш органлари алоҳида ўрин эгаллайдилар» 16
.
Давлат   ҳокимияти   вакиллик   органлари   фаолиятида     аҳоли   ҳоҳиш-
иродасининг   ифода   этилиши   ж амиятни   демократлаштириш   ва
иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асоси
ҳисобланади.     Вакиллик   органлари     фаолиятининг   такомиллаштирилиши
фуқаролик   жамиятини   шакллантириш   механизмининг   ўзига   хос
демократик усулини вужудга келтиради. Жамият ҳаётини ривожлантириш
15   И.А.Каримов. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. 
Т., «Ўзбекистон», 1995 йил, 5-бет.
16   И.А.Каримов.  Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида . Т., «Ўзбекистон», 1996 йил, 
12-бет.    
32 чора-тадбирларининг   белгиланиши   ва   амалга   ошишининг   назорат
этилишида  вакиллик органлари   асосий ўрин тутади.  
Шу   ўринда   бу   борадаги   муаммолар   нималардан   иборат,   деган
табиий савол туғилади. Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида
мавжуд бўлган муаммоларни қуйидагича санаб ўтиш мумкин:
 вакиллик   ва   ижро   ҳокимияти   ўртасидаги
муносабатларнинг асосий муаммолари.  
Бир   қарашда   вакиллик   ва   ижро   ҳокимиятларининг   ўзаро
муносабатларида   ҳеч   бир   муаммо   йўқдек,   туюлади.   Ҳар   бири   ўз
фаолиятини   қонуний   тартибда   амалга   ошираётгандек   кўзга   ташланади.
Бироқ   ҳокимиятнинг   ушбу   иккала   мустақил   тармоғи   ўртасидаги   ўзаро
муносабатларга   чуқурроқ   ёндошиш,   бу   борадаги   мавжуд   муаммоларни
таҳлил қилиш имконини беради. 
Маълумки,   юқорида   кўп   бор   таъкидланганидек,
Конституциямизнинг   11-моддасида   мамлакатимизда   давлат   ҳокимияти
қонун   чиқарувчи,   ижро   этувчи   ва   суд   ҳокимиятидан   иборат   эканлиги   ва
ушбу   ҳокимият   тармоқларининг   ҳар   бири   ўз   фаолиятини   мустақил
равишда   амалга   оширилиши   кўрсатиб   ўтилган.   Ушбу   принципдан   келиб
чиқадики,   қонун   чиқарувчи   орган   бу   –   олий   вакиллик   органи   Олий
Мажлис, ижро этувчи орган – Вазирлар Маҳкамаси ва унинг ҳудудий қуйи
турувчи   органлари,   судловни   амалга   оширувчи   орган   бу   –   суд
ҳокимиятидир.   Бироқ   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг
99-моддасига   мувофиқ,   вилоятлар,   туманлар   ва   шаҳарларда   (туманга
бўйсунадиган   шаҳарлардан,   шунингдек   шаҳар   таркибига   кирувчи
туманлардан   ташқари)   ҳокимлар   бошчилик   қиладиган   халқ   депутатлари
Кенгашлари   ҳокимиятнинг   вакиллик   органлари   бўлиб,   улар   давлат   ва
фуқароларнинг   манфаатларини   кўзлаб   ўз   ваколатларига   тааллуқли
масалаларни ҳал этадилар. Шунингдек, 102-моддага мувофиқ   вакиллик ва
33 ижроия   ҳокимиятини   тегишлилигига   қараб   вилоят,   туман   ва   шаҳар
ҳокимлари бошқариши 17
 кўрсатилган. 
Ушбу модданинг мазмунидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қонун
чиқарувчи   мустақил   ҳокимият   тармоғининг   қуйи   бўғини   бўлган   вилоят,
туман   ва   шаҳар   Халқ   депутатлари   Кенгашларига     ижро   этувчи
ҳокимиятнинг   қуйи   бўғини   бўлган   ҳокимлар   бошчилик   қиладилар.
Ҳокимлар ҳам маҳаллий вакиллик органларига, ҳам ижроия ҳокимиятига
раҳбарлик қиладилар.   Бу эса ҳокимиятлар бўлиниш принципи қоидаларига
зиддир.     
давлат   ҳокимияти   вакиллик   органларининг   ваколат
доирасини фарқлаш билан боғлиқ муаммолар.
Биз   юқорида   маҳаллий   давлат   ҳокимияти   вакиллик   органлари
дейилганда, халқнинг, яъни   фуқаронинг давлат ишларини ҳал этишда ўзи
сайлаган вакиллари, яъни депутатлар орқали иштирок этиши тушунилади,
унинг   олий   органи   бўлиб   республика   Парламенти   ҳисобланади,   дея
кўрсатиб   ўтган   эдик.   Бироқ,   Конституция   моддаларини   ва   тегишли
қонунларни   таҳлил   қилиш   натижасида   шундай   хулосага   келиндики,
Конституция   моддалари   ва   тегишли   қонунларда   маҳаллий   давлат
ҳокимияти   вакиллик   органлари,   яъни   Халқ   депутатлари   вилоят,   туман,
шаҳар   кенгашлари   фаолияти   ижроия   ҳокимияти   ваколатлари   билан
бирлашиб   кетган.   Ушбу   икки   мустақил   орган   ягона   “Маҳаллий   давлат
ҳокимияти”   тушунчаси   остида   қонунчиликда   мустаҳкамланган.   Мисол
учун, Конституциянинг  XXI бобида Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари
берилган бўлиб, унда Халқ депутатлари кенгашлари ҳақида ҳам гап кетган
бўлсада, аслида мазмунан тўлақонли равишда ижро этувчи ҳокимиятнинг
қуйи бўғини бўлган ижроия ҳокимияти ҳақида сўз юритилган. Яъни ушбу
бобда “Маҳаллий давлат ҳокимияти” номи остида ижроия ҳокимиятининг
17   Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т., «Ўзбекистон» 20 08 .-28-29  б.  
34 асослари,   ваколатлари   ва   вазифалари   мустаҳкамланган.   Шунингдек,
“Маҳаллий   давлат   ҳокимияти   тўғрисида”ги   Ўзбекистон   Республикаси
қонунининг   1-моддаси   ҳам   маҳаллий   вакиллик   ва   ижроия   ҳокимияти   дея
номланган ва ушбу моддада   вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга
бўйсунадиган   шаҳарлардан,   шунингдек   шаҳарлар   таркибига   кирувчи
туманлардан   ташқари)   халқ   депутатлари   Кенгашлари   давлат
ҳокимиятининг   вакиллик   органлари,   деб   кўрсатилган   бўлишига
қарамасдан,   вилоят,   туман,   шаҳар   ҳокими   вилоят,   туман   ва   шаҳарнинг
олий   мансабдор   шахси   бўлиб,   айни   бир   вақтда   тегишли   ҳудуддаги
вакиллик   ва   ижроия   ҳокимиятини   бошқаради,   дея   таъкидлаб   ўтилган.
Юқоридагилардан   келиб   чиқиб   айтиш   мумкинки,   вакиллик   органлари
қонунчилик   ҳужжатларида   ижроия   ҳокимиятига   қоришиб,   “ғализ”   қилиб
айтганда, ҳеч бир мустақил органлиги аҳамият касб этмасдан, “йўқотилиб
кетилган”.   Ваҳоланки,   76-моддада   Ўзбекистон   Республикасининг   Олий
Мажлиси   олий   давлат   вакиллик   органи   бўлиб,   қонун   чиқарувчи
ҳокимиятни   амалга   оширади .   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлисининг   Сенати   ҳудудий   вакиллик   палатаси   бўлиб,   унинг   аъзолари
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва
шаҳарлар   давлат   ҳокимияти   вакиллик   органлари   депутатлари   орасидан
сайланади,   дея   мустаҳкамланган.   “ Давлат   ҳокимияти   ва   бошқаруви
органлари   фаолиятининг   очиқлиги   тўғрисида”ги   Ўзбекистон
Республикаси   Қонунининг   5-моддасида   ҳам   давлат   ҳокимиятининг
вакиллик   органлари   –   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг
палаталари,   Қорақалпоғистон   Республикаси   Жўқорғи   Кенгеси,   халқ
депутатлари   вилоят,   туман   ва   шаҳар   Кенгашлари 18
дан   иборат   эканлиги
кўрсатиб   ўтилган.   Бироқ,   олий   вакиллик   органлари   бўлган   Парламент
вкаолатлари   Ўзбекитон   Республикаси   Конституцияси   ва   тегишли
18   “ Давлат   ҳокимияти   ва   бошқаруви   органлари   фаолиятининг   очиқлиги   тўғрисида”ги   Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ,  «Халқ сўзи», 2014 й. 6.05. 87 (6017)-сон  
35 қонунларида   алоҳида   мустаҳкамлаб   қўйилишига   қарамасдан,   худди   шу
ҳокимиятнинг   қуйи   бўғини   бўлган   Халқ   депутатлари   кенгашларининг
ҳуқуқий   мақоми   ва   ваколатлари   ҳеч   бир   қонунчилик   ҳужжатида   аниқ,
равон ва мустақил равишда кўрсатилмаган.
  
Вакиллик   органларига   сайланадиган   номзодларга
қўйилган ёш цензи билан боғлиқ муаммолар.
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   77-моддасида
сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон
Республикаси   ҳудудида   муқим   яшаётган   Ўзбекистон   Республикаси
фуқароси   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик
палатаси   депутати,   шунингдек   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлисининг   Сенати   аъзоси   бўлиши   мумкин,   дея   белгиланган.   “ Халқ
депутатлари   вилоят,   туман   ва   шаҳар   кенгашларига   сайлов   тўғрисида”ги
Ўзбекистон   Республикаси   Қонунида   эса   сайлов   куни   йигирма   бир   ёшга
тўлган ҳамда камида  беш йил Ўзбекистон  Республикаси  ҳудудида  муқим
яшаётган   Ўзбекистон   фуқаролари   сайланиш   ҳуқуқига   эгалиги
кўрсатилган. 
Ёш   цензини   белгилашдан   мақсад   шуки,   халқ   вакили   озми-кўпми
маълум ҳаёт тажрибасига эга бўлиши, ўзини давлат ва жамоат фаолиятида
кўрсата   олиши   лозим.   Бироқ   ҳаёт   воқеликларидан   келиб   чиқиб   айтиш
мумкинки,   21   ёшга   тўлган   шахс   Ўзбекистон   Республикасида   Олий   ўқув
юртини   энди   тамомлаган,   ҳали   ҳаёт   тажрибасига   маълум   даражада
эришмаган,   оилавий   муносабатларда   тўлиқ   тобланмаган   инсон   бўлади.
Бундай   инсонга   эса   жамият   ва   давлат   ҳаётини   ҳал   этишда   бевосита
иштирок   этиш   масаласини   ишониб   топшириш,   бирмунча   нотабиий   ҳол
бўлар эди.  
Бу масалага бир қанча хорижий мамлакатларнинг Конституциялари
ва қонунчилигида  турлича ёндошилган. Масалан, АҚШ Конституциясида
36 25   ёшга   тўлмаган   шахс   Конгресснинг   Вакиллар   палатасининг   аъзоси
бўлиши   мумкин   эмас.   Япония   парламентининг   вакиллар   палатасига
25   ёшга   тўлган,   маслаҳатчилар   палатасига   эса   30   ёшга   тўлган   фуқаролар
пассив сайлов ҳуқуқидан фойдалана олишлари мумкин. Шуни ҳам айтиш
жоизки, жаҳон тажрибасида пассив сайлов ҳуқуқининг бундан ҳам юқори
цензлари маълум.
Юқорида   санаб   ўтилган   муаммолардан   келиб   чиқиб,   давлат
ҳокимияти   вакиллик   органлари   фаолиятини   такомиллаштириш   юзасидан
қуйидагича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
 Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   ва   айрим
қонунларига   тегишлича   ўзгартишлар   киритиб,   Халқ
депутатлари   Кенгашларининг   ҳуқуқий   мақомини   ижро
ҳокимияти   тармоғидан   ажратган   ҳолда   алоҳида
кучайтириш; 
 Халқ   депутатлари   Кенгашлари   таркибидан   ҳокимлик
институтини чиқариш;
 Халқ   депутатлари   Кенгашларининг   ваколатларини
Республика   Парламенти   ваколатларига   мувофиқ   равишда
ишлаб чиқиш ва белгилаш;
 Халқ   депутатлари   Кенгашларининг   қуйи   бўғини   туман   ва
шаҳар   Халқ   депутатлари   Кенгашлари   фаолиятини
тугатиб,   Халқ   депутатлари   вилоят   кенгашлари
фаолиятини кучайтириш;
 Ҳоким   қарорлари   ижроси   устидан   назорат   қилиш
вазифасини   Халқ   депутатлари   вилоят   кенгаши
ваколатларига киритиш;
Халқ   депутатлари   Кенгашларига   сайланадиган   номзодлар
ва   Парламент   иккала   палатасига   сайланадиган   номзодлар
учун ёш цензини 30 ёш қилиб белгилаш.
Юқоридагилардан   келиб   чиқиб   хулоса   қилиш   мумкинки,   давлат
ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти бевосита фуқаронинг, халқнинг,
жамиятнинг   фаровонлиги,   равнақига   хизмат   қилар   экан,   ушбу   орган
37 фаолиятини   такомиллаштириш   жамият   ҳаётини   тараққий   эттириш   билан
баробардир.  
Маълумки,   мамлакатимиз   томонидан   танланган   йўлнинг
тўғрилигини,   олдинга   қўйилган   мақсадларнинг   рeал   ва   зарурийлигини
ҳаётнинг   ўзи   тасдиклади.   Ушбу   мақсадларни   Прeзидeнтимиз   қуйидагича
бeлгилаб   бeрди:   “Барқарор   бозор   иқтисодиёти,   очиқ   ташқи   сиёсатга
асосланган   кучли   дeмократик   ҳуқуқий   давлат   ва   фуқаролик   жамиятини
барпо   этиш   пировард   мақсад   бўлиб   қолиши   кeрак.   Шундай   жамиятгана
Ўзбeкистон   халқининг   муносиб   турмушини,   унинг   ҳуқуқдари   ва
эркинликларини   кафолатлаши,   миллий   анъаналар   ва   маданиятимизни
қайта   тикланишини,   шахс   сифатида   инсоннинг   маънавий-ахлоқий   камол
топишини   таъминлаши   мумкин” 19
.   Давлатимиз   олдига   қўйилган   ушбу
19   Каримов И. А. Ўзбeкистоннинг сиёсий-ижтимоий ва и қ тисод ий   истиқболин ин г асосий тамойиллари.
Т., «Ўзбeкистон», 26-бeт.  
38 мақсадни   амалга   оширишда   эса   давлат   ҳокимияти   вакиллик
органларининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
Раҳбарий адабиётлар:
1.   Каримов   И.А.   Ўзбекистоннинг   сиёсий-ижтимоий   ва   иқтисодий
истиқболининг асосий тамойиллари. Т., «Ўзбекистон», 1995 йил, 5-26-б.б.
2.   Каримов   И.А.   Ўзбекистон   иқтисодий   ислоҳотларни   чуқурлаштириш
йўлида . Т., «Ўзбекистон», 1996 йил, 12-бет.
3.   Каримов   И.   А.   Бизнинг   бош   мақсадимиз   –   жамиятни
демократлаштириш   ва   янгилаш,   мамлакатни   модернизация   ва   илоҳ
этишдир. Т.: “Ўзбекистон”, 2005 йил, 36-бет.
4.   Каримов   И.А.   Ўзбекистон   ХХI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,
барқарорлик   шартлари   ва   тараққиёт   кафолатлари.   –   Т.:   Ўзбекистон,   1997
йил,155-180-б.б
5.   Каримов   И.А.   Ватан   саждагоҳ   каби   муқаддасдир.   3-том.   Т.,
«Ўзбeкистон» 1996 йил 7-8-б.б.
6.   Каримов   И.А.   Демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва
фуқаролик   жамиятини   шакллантириш   –   мамлакатимиз   тараққиётининг
асосий мезонидир.  Т.19. –Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 360 б.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси.   Т.,   «Ўзбекистон»
2008 йил, 5-15-28-29-40 б.  
2. “ Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги
тўғрисида”ги   Ўзбекистон   Республикаси   Қонуни ,   «Халқ   сўзи»,   2014
й. 6.05. 87 (6017)-сон  
3. “Мулкчилик   тўғрисида”ги   Ўз.Р.   Қонуни,   Ўзб.Р.Олий   Кенгашининг
Ахборотномаси, 1990  й., 30-33-сон   
4. “Маҳаллий   давлат   ҳокимияти     тўғрисида”ги   Ўз.Р.   Қонуни,  Ўзб.Р.Олий
Кенгашининг Ахборотномаси, 1993  й., 9-сон
5. Ўзбекистон   Республикасининг   “Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлисининг   Қонунчилик   палатаси   тўғрисида»   Конституциявий
Қонуни.//Халқ сўзи, 2002, 27-декабр.
6. Ўзбекистон  Республикасининг   “Референдум   якунлари  ҳамда  давлат
ҳокимияти   ташкил   этилишининг   асосий   принциплари   тўғрисида”ги
Қонуни.//   ("Хал қ  сўзи", 2002 йил 12 апрель ,  78(2906)-сон)
39 7. Ўзбекистон   Республикасининг   “ Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлисининг Сенати тўғрисида ”ги  Конституциявий Қонуни .// Халқ
сўзи, 2002, 27-декабр.
8. Ўзбекистон   Республикасининг   “ Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлиси   Сенатининг   Регламенти   тўғрисида ”ги   Қонуни .//
Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси нинг Ахборотномаси, 2003
й., 9-10-сон, 137-модда
9. Ўзбекистон   Республикасининг   “ Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлиси   Қонунчилик   палатаси нинг   Регламенти   тўғрисида ”ги
Қонуни .//   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси нинг
Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 13 6 -модда
10. Ўзбекистон   Республикасининг   “ Хал қ   депутатлари   вилоят,   туман   ва
ша ҳ ар   кенгашларига   сайлов   тў ғ рисида ”ги   Қонунига   ўзгартиш   ва
қўшимчалар   киитиш   тўғрисида”ги   Қонуни.//   Ўзбекистоннинг   янги
қонунлари, 10-сон,   –Т.: Адолат, 1994.
Дарслик ва ўқув қўлланмалар:
1.   Тўлаганов   А.Т.   Давлат   ҳокимиятини   вакиллик   ва   ўзини-ўзи
бошқариш   органлари   фаолиятини   ташкил   этиш   (Дарслик).-   Т.:
Тош.ДЮИ, 2002.
2.   Ҳусанов   О.Т.   Ўзбекистон   Республикасининг   давлат   ҳокимияти
вакиллик   ва   ижроия   ҳокимияти   органлари   (Ўқув   қўлланма).-   Т.:
Университет, 1994.
3.   Бобоев   Х.Б.,   Исломов   З.М.,   Чориёров   У.   Давлат     ва   ҳуқуқ
назарияси (Дарслик).- Т. : “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” н.у. 2000.  -
516-б  .  
4. Саидов А.Х. Ўзбекистон   Республикаси   Конституциявий   ҳуқуқи
(Дарслик).- Т.: ТДЮИ нашриёти,  2005. – 80 б.
5. «Юридик энциклопедия», –Т.: Шарқ, 2001-й, 179 бет.  
Илмий журналлардаги мақолалар:
Азизов   Х.Т.   Ўзбекистонда   суд-ҳуқуқ   соҳасидаги   ислоҳотлар   ва
уларни   такомиллаштириш.   “Ўзбекистон   демократик   ислоҳотлар   ва
фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш   йўлида”   мавзусидаги
Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами. –Т.:
Академия, 2012. Б.60-62.
Интернет сайтлари
40 1. http://www.lex.uz  
2. http://www.law.uk.edu  
“Norma”,   “Pravo”   электрон   ҳуқуқий   маълумотлар  
тизими
41
Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha