Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 45000UZS
Размер 65.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Жиноят ишларини суд муҳокамасига тайинлаш даврида прокурор иштироки

Купить
Жиноят ишларини суд муҳокамасига тайинлаш даврида
прокурор иштироки
 
 
  ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ СУД МУҲОКАМАСИГА
ТАЙИНЛАШ ДАВРИДА ПРОКУРОР ИШТИРОКИ
Кириш ....................................................................................................................... 2
I-БОБ.   ЖИНОЯТ   ИШЛАРИНИ   СУД   МУҲОКАМАСИГА
ТАЙИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБИ ......................................................... 6
§.1.   Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   тушунчаси   ва   унинг
аҳамияти ................................................................................................................... 6
§.2. Жиноят иши бўйича суд томонидан қабул қилинадиган қарорлар ........... 17
II-БОБ.   ЖИНОЯТ   ИШЛАРИНИ   СУД   МУҲОКАМАСИГА   ТАЙИНЛАШ
ДАВРИДА ПРОКУРОР ИШТИРОКИ ................................................................ 26
§.1. Айблов хулосаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурорнинг ..... 26
қарори ..................................................................................................................... 26
§.2. Жиноят ишларини суд муҳокамасига тайинлаш даврида .......................... 39
прокурор иштироки ............................................................................................... 39
§.3. Амалдаги Жиноят-процессуал кодекси бўйича судларда жиноят ишлари
кўрилишида прокурор иштирокини тартибга солувчи қоидалар ..................... 46
Хулоса ..................................................................................................................... 56
 
 
 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………………..61 
Кириш 
Ӱ� збекистон   Республикаси   ўз   мустақиллигига   эришганидан   сўнг
ҳуқуқий   демократик   давлат   ва   фуқаролик   жамиятини   шакллантиришда   кенг
кўламдаги самарали тадбирларни амалга оширмоқда. Шу аснода, Ўзбекистон
Республикаси   Президенти   И.А.Каримов   ўз   маърузаларида   қўйидаги
фикрларга   ўз   эътиборини   қаратиб   ўтганди:   “Биз   мамлакатимизда   ҳуқуқий
давлат,   демократик   жамият   барпо   этиш,   инсон   манфаати,   ҳуқуқ   ва
  2 эркинликларини   энг   олий   ва   устивор   қадрият   сифатида   қарор   топтириш
борасида   ўтган   давр   мобайнида   қонунчилик   соҳасида   ва   амалий
сиёсатимизда қандай натижа ва ютуқларни кўлга киритган бўлсак, уларнинг
барчаси   Конституциямизда   муҳирлаб   қўйилган   талаб   ва   тамойиллар   билан
узвий   боғлиқдир”. 1
  Мустақиллик   –   бу   улуғ   неъмат,   бугунимиз   ва
келажагимиз   гарови.   Ушбу   аснода   эътироф   этишимиз   лозимки,   Ўзбекистон
Республикаси   Президенти   И.А.Каримовнинг   « Ӱ� збекистон   мустақилликка
эришиш   остонасида»   номли   асаридан   давлатимизнинг   буюк   келажагини
яратиш   йўлида   мустақилликнинг   нақадар   зарурлиги,   давлатимиз
мустақиллигининг   осонликча   қўлга   киритилмаганлиги   ва   мустақиликка
эришиш   йўлидан   қанчадан-қанча   ишларнинг   амалга   оширилганлигини
англашимизга   бўлади. 2
  Шунингдек,   алоҳида   эътироф   этиш   лозимки,
мустақиллик   шарафати   туфайли   давлатимизда   иқтисодий   ўсиш   суръати
юқорилаб   бормоқда   ва   мазкур   жараён   халқаро   ҳамжамият   томонидан   тан
олинмоқда. 3
 
Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  И.А.Каримов  Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил
12   ноябрдаги   қўшма   мажлисидаги   «Мамлакатимизда   демократик
ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини
ривожлантириш   концепцияси»   мавзусидаги   маърузасида   «Мамлакатимизни
демократик   янгилашнинг   бугунги   босқичдаги   энг   муҳим   йўналишларидан
бири  бу   –   қонун   устуворлиги   ва   қонунийликни  мустаҳкамлаш,   шахс  ҳуқуқи
ва   манфаатларини   ишончли   ҳимоя   қилишга   қаратилган   суд-ҳуқуқ   тизимини
изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир. Бир сўз билан
айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва
1   Каримов И.А. “Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш
–   устивор   вазифамиздир”   //   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   Ўзбекистон   Республикаси
Конститутцияси   14   йиллигига   бағишланган   тантанали   маросимдаги   маъруза.   2006   йил   7   декабрь.   –Т.:
Ўзбекистон 2007. 
2  Каримов И.А. збекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т.:  збекистон, 2011. – Б. 3-32. 
3   Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. – Т.: збекистон,
2012. – Б. 5. 
  3 аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи
вазифа бўлиб қолмоқда» 1
 деб таъкидлаб ўтган эди. 
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин мамлакатимизда давлат –
ҳуқуқ   устқурмасини   ва   унинг   алоҳида   тармоқларини   такомиллаштиришга
катта   эътибор   қаратилди.   Зеро,   мазкур   омилларсиз   ҳуқуқий   демократик
давлат   ва   фуқаролик   жамиятини   барпо   этиш   мумкин   эмас.   Ўз   –ўзидан
равшанки,   бу   жараён   прокуратура   органларини   ҳам   қамраб   олади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига  киритилган алоҳида XXIV бобда
прокуратуранинг   мақоми   ва   фаолияти,   унинг   принциплари   белгилаб
берилган.   «Прокуратура,   -   деб   таъкидлаган   эди   Республикамиз   Президенти
И.А.   Каримов,   -   қонунни,   унинг   талабларини   қатъий   ҳимоя   қилувчи   идора
хисобланади.   У   ҳуқуқий   ислоҳатларни   ўтказишда,   ҳуқуқий   давлат,
демократик жамият қуриш ишида ҳал қилувчи ўрин тутади». 2
 
Прокуратуранинг   мустақиллиги   принципини   ҳаётга   оғишмай   татбиқ
қилиш,  прокурорларнинг ваколатларига кирувчи, айниқса жиноят ишларини
тергов қилиш, жиноят ишларини суд муҳокамасига тайинлаш ва судда куриш
масалалари   юзасидан   қарорлар   қабул   қилишда   уларга   нисбатан   ҳар   кандай
тарзда тазийқ ўтказишга уринишларни бартараф этиш прокуратура органлари
фаолиятини   самарали   таъминлашнинг   муҳим   шартларидан   бири
ҳисобланади. 3
  Бу   шарт   судларда   жиноят   ишлари   кўрилишида   прокурор
иштирокига ҳам тўла тегишлидир.  
Янги  таҳрирдаги  Ўзбекистон  Республикаси  «Прокуратура 
тўғрисида»ги   Қонунига 4
  кўра   прокуратура   органлари   фаолиятининг   асосий
йўналишлари жумласига судларда жиноят ишлари куриб чиқилишида давлат
айбловини   қўвватлаш,   судларда   фуқаролик   ишларини,   маъмурий
1   Каримов   И.А.   Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик
жамиятини   ривожлантириш   концепцияси   /   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2010   йил   12-
ноябрдаги   Ўзбекистон  Республикаси  Олий   Мажлиси   Қонунчилик   палатаси   ва  Сенати   қўшма  мажлисидаги
нутқи // Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь, № 220 (5135). 
2   И.А.Каримов.   Адолат-қонун   устуворлигида.   Ўзбекистон   Республикаси   II-чақириқ   Олий   Мажлиснинг
VIсессиясидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2000 йил 30-август. 
3  Ўзбекистон Республикаси Конституциясига шарҳлар. – Т.: 2001. 537-бет. 
4  збекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири). – Т.: Nisim босмохонаси,
2006. – 66 б. 
  4 ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда хўжалик низоларини кўришда
иштирок этиш, қонунларга зид   булган суд ҳужжатларига протест келтириш
ваколатлари ҳам киритилган. 
Жиноят   ишини   суд   муҳокамасига   тайинлашда   иштирок   этиш,   жиноят
содир   қилган   шахснинг   айбини   суд   мажлисида   тасдиқлаш,   унинг
ҳаракатларига қонуний баҳо бериш, жиноят учун жазо муқаррарлигини қарор
топтириш ва содир қилинган жиноят учун жазо тури, меъёрини белгилашда,
шунингдек   жиноят   содир   этилишига   имкон   берган   шарт-шароитларни
бартараф   этишга   қаратилган   чоралар   хусусида   ўз   фикрини   билдиришда
давлат   айбловчиси   муҳим   роль   уйнайди.   Бу   эса,   ўз   навбатида,   илмий
ишимнинг бош мавзусини танлаб олишимга асос бўлди.   
Битирув малакавий иши жиноят ишини суд муҳокамасига  тайинлашда
прокурор   иштирокини   тартибга   солиш   жараёнида   келиб   чиқадиган
жиноятпроцессуал масалаларга бағишланган.  
Жиноят   ишини   суд   муҳокамасига   тайинлаш   даврида   прокурор
иштирокини тартибга солиш жараёнида келиб чиқадиган жиноят-процессуал
масалалари   мавзусига   бир   қатор   олимларимизнинг   илмий   ишлари
йўналтирилган. Жумладан, Ғ.Абдумажидов, З.Ф.Иноғомжонова, А.Давлетов,
Б.Х.Пўлатов, А.Т.Алламуратов, Т.А.Умаров, Ғ.Шодиев 1
  ва бошқалар жиноят
ишини суд  муҳокамасига  тайинлаш даврида  прокурор иштирокини тартибга
солувчи жиноят-процессуал масалаларни очиб беришга ҳаракат қилган. 
Битирув   малакавий   иши   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг
меҳнатларига,   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясига,   Ўзбекистон
Республикасининг   Жиноят   кодексига,   Ўзбекистон   Республикасининг
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009.; Жиноят процесси  (умумий қисм): Юридик институт ва факультетлари
талабалари учун дарслик (Иноғомжонова З.Ф.нинг умумий тахрири остида.).-Т.:ТДЮИ,2008.; Пўлатов Б.Х.
Прокурор назорати: дарслик / Б.Х.Пўлатов; масъул муҳаррирлар: Т.А.Умаров, А.Т.Алламуратов ва бошқ. –
Т.:   «O’zbekiston»,   2009.;   Пўлатов   Б.Х.   Судларда   жиноят   иши   кўрилишида   прокурорнинг   процессуал
фаолияти.   –   Т.:   Nisim,   2004;   Давлетов   А.Д.   Прокурорский   надзор:   учебник.   –   Нукус.   «Билим»,   1999.;
Шодиев Ғ. Жиноят процессида суд назорати: тушунчаси, турлари // Фан ва Ёшлар. Махсус сон. – Тошкент:
ТДЮИ, 2008. – Б. 191-193. 
 
 
  5 Жиноят-процессуал   кодексига,   амалдаги   қонунчиликка   ва   мавзуга   доир
адабиётлар асосида ишланган. 
Битирув   малакавий   иши   асосан   кириш   қисмидан,   икки   боб   ва   хулоса
қисмидан иборат. 
Биринчи   бобда   жиноят   ишларини   суд   муҳокамасига   тайинлашнинг
ҳуқуқий   тартиби,   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   ва   унинг
аҳамияти ва жиноят иши бўйича суд томонидан қабул қилинадиган қарорлар
кўриб чиқилади. 
Иккинчи   бобда     айблов   хулосаси   билан   келган   жиноят   иши   юзасидан
прокурорнинг   қарори,   жиноят   ишларини   суд   муҳокамасига   тайинлаш
даврида прокурор иштироки ва амалдаги Жиноят-процессуал кодекси бўйича
судларда   жиноят   ишлари   кўрилишида   прокурор   иштирокини   тартибга
солувчи қоидалар илмий таҳлил қилинади. 
I-БОБ. ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ СУД МУҲОКАМАСИГА
ТАЙИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБИ  
 
§.1. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тушунчаси ва унинг 
аҳамияти 
 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримов   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлиси   Қонунчилик   палатаси   ва   Сенатининг   қўшма
мажлисидаги   «Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш   концепцияси»да
«Бугунги   кунда   фуқаролар   қонуний   кучга   кирган   биринчи   инстанция   суд
қароридан   норози   бўлган   тақдирда,   ўз   ҳуқуқ   ва   қонуний   манфаатларини
кассация   инстанциясида,   ўз   адвокати   иштирокида   бевосита   ҳимоя   қилиш
имконига   эга   бўлишди.   Шу   тариқа   фуқароларнинг   биринчи   инстанция
судларининг   қарорларига   нисбатан   шикоятларини   яшириш,   ёпиқ   тарзда
кўриб   чиқиш   тартиби   батамом   тугатилганлигини   таъкидлаш   зарур.   Амалга
оширилган   ўзгаришлар   таҳлили   шуни   кўрсатадики,   жорий   этилган
  6 янгиликлар   биринчи   инстанция   судлари   томонидан   йўл   қўйилган   хатоларни
ўз   вақтида   тузатиш,   суд   фаолиятида   сансалорликка   йўл   қўймасликнинг
муҳим   кафолатига   айланди»   деб   уқтириб   ўтган   эди 1
.   Дарҳақиқат,   суд-ҳуқуқ
ислоҳотлари,   шу   жумладан,   жиноят   ишини   суд   муҳокамасига   тайинлаш,
жиноят   ишларини   мазмунан   кўриб   чиқиш   ва   суд   инстанцияси   ҳисобланган
апелляция   инстанциясида   амалга   оширилган   ислоҳотлар   ишларни   назорат
инстанциясида кўриб чиқишда ҳам ўзининг ижобий натижасини бермоқда.   
Ўзбекистон Республикаси ўн   иккинчи чақириқ Олий Кенгашининг  ўн
олтинчи   сессиясида   Ўзбекистон   Республикасининг   1995   йил   1   апрелдан
кучга   кирган   Жиноят-процессуал   кодекси   қабул     қилинди.   Мамлакатимиз
мустақиллиги   даврида   қабул   килинган   ҳуқуқий   ҳужжатлар   орасида
Жиноятпроцессуал  кодекси алоҳида  ўрин тутади. Биринчидан  у қонунчилик
ҳужжатлари   ҳажми   жиҳатидан   Ўзбекистон   Республикаси   Фуқаролик
кодексидан   кейинги   энг   йирик   кодексдир.   Иккинчидан,   Жиноят-процессуал
кодекси ҳозирги замон халкаро ҳукуқининг, шу жумладан «Инсон ҳуқуқлари
Умумжаҳон     декларацияси»   ва   инсон   ҳуқуқлари   тўғрисидаги   халкаро
пактнинг   умумэътироф   этилган   барча   норма   ва   принципларига   тўла   мос
келади,   жиноят   процессида   шахснинг   ҳуқуқий   мақомини   янада
мустаҳкамлайди.   Учинчидан,   баъзан   камчилик   ва   нуқсонлар   билан   кечган
жиноятчиликка   қарши   кураш   амалиётига   қайта   баҳо   берилиши   ва   хориж
тажрибаси   қўлланилишида   ягона   ва   батафсил   қўлланма   бўлиб   қолди.   Шу
боисдан,   Б.А.   Миренский,   «ушбу   Жиноят-процессуал   кодекси   жиноятларни
тергов қилиш ва судда кўриш хартиясидир», деб ёзади. 2
 Бундай таъриф бироз
баландпарвоз   туюлса,   лекин   ҳаққоний   таърифдир.   Эътироф   этиш   жоизки,
мазкур   жиноят-процессуал   қонунчилигида   жиноят   ишларини   суд
муҳокамасига таёрлаш босқичи ҳам ижобий ҳал этилган. Бу эса, ўз навбатида,
1   Каримов   И.А.   Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик
жамиятини   ривожлантириш   концепцияси   /   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2010   йил   12-
ноябрдаги   Ўзбекистон  Республикаси  Олий   Мажлиси   Қонунчилик   палатаси   ва  Сенати   қўшма  мажлисидаги
нутқи // Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь, № 220 (5135). 
2  Травкин О.В. Международное право и национальное законодательство // Закон и право. – 2001. -  №12.  –Б.
23-25 
  
  7 жиноят   процессида   шахсий   манфаатга   эга   бўлган   иштирокчилар   –
айбланувчи,   жабрланувчи,   фуқаровий   даъвогар   ва   фуқаровий   жавобгарнинг
ҳуқуқ   ва   манфаатларини   ҳимоя   қилишнинг   процессуал   кафолати   сифатида
хизмат қилади. 
Ӱ� збекистон   Республикаси   президенти   И.А.Каримов   Олий   Мажлис
Қонунчилик   палатаси   ва   сенатининг   қўшма   мажлисидаги   «Бизнинг   бош
мақсадимиз   жамиятни   демократлаштириш   ва   янгилаш,   мамлакатни
модернизация   ва   ислоҳ   этишдир»   деб   номланган   маърузаларида   суд-ҳуқуқ
тизимини ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган ижобий ишларни қаид этиш
билан   бирга,   бу   соҳада   ҳали   ечимини   кутиб   турган   жиддий   муаммолар
борлигини   ҳам   алоҳида   таъкидлаб   ўтди.   Юртбошимиз   биринчи   галдаги
масала   сифатида   судларнинг   ҳақиқий   мустақиллиги   ва   эркинлигини
таъминлаш   билан   боғлиқ   эканлигини   эътироф   этар   эканлар,   одил   судловни
амалга   оширувчи   ягона   орган   бўлмиш   судлар   мустақиллигини   амалда
таъминлаш,   судларнинг   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳамда
дахлсизлигини   ҳимоя   қилишдаги   ролини   ошириш   масаласига   алоҳида
тўхталдилар. 1
 Шу аснода айтиб ўтишимиз лозимки, судлар мустақиллигининг
янада   оширилиши   жиноят   процессида   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун
тайинлаш босқичида ҳам ўзининг амалий аҳамиятига эга ҳисобланиб, жиноят
ишларининг   судда   адолатли   ва   самарали   кўриб   чиқилишига   ижобий   таъсир
этади. 
Жиноят   процессида   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлашда
судлар   мустақил   ҳаракат   этмоқдалар.   Бу   бўйича   юрист-олим   Т.Х.Алиев
қўйидагича   фикр   билдиради:   «Дарҳақиқат,   судларнинг   ҳақиқий
мустақиллиги   ва   эркинлигини   таъминлаш   мақсадида   суд   органларининг
инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш   юзасида   ваколатлар
доирасининг, яъни суд юрисдикцияси қамровини кенгайтирилиши ҳамда ҳар
бир   шахсга   ўз   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   суд   орқали   ҳимоя   қилиш,   давлат
1   Қаранг: Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни
модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: збекистон, 2005. – Б. 11-14. 
  8 органлари,   мансабдор   шахслар,   жамоат   бирлашмаларининг   ғайриқонуний
хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқининг кафолатланиши
давр талабига айланиб бормоқда». 1
 
Жиноят процессида жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш муҳим
босқич   бўлиб   ҳисобланади.   Унда   судьялар   (суд   раиси)   жиноий   ишни   судда
кўриб  чиқиш   учун   етарли   асослар   мавжудлигини   текшириб,   бундай   асослар
етарли деб ҳисоблаганида жиноят ишини судда кўриш учун тайинлайди. 
Суриштирув   ва   дастлабки   тергов   ўтказилган   ва   айблов   хулосаси
тузилиб,   прокурор   тасдиғидан   ўтган   барча   жиноят   ишлари   ушбу   босқич
орқали ўтади. 
Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   айбланувчининг   айбдор
эканлигини   билдирмайди,   балки   фуқароларнинг   асоссиз   жиноят   ишлари
судда кўриш учун тайинланмасликларини кафолатлашга қаратилгандир.  
Мазкур   босқичда   судья   ёки   суднинг   мажбуриятларига   далилларнинг
ҳақиқийлигини аниқлаш кирмайди, балки суд мажлисида ишни кўриб чиқиш
учун фактик маьлумотлар ва ҳуқуқий асосларнинг етарлилиги текширилади. 
Жиноят  ишини  судда  тайинлашнинг  аҳамияти  бир  томондан 
суриштирув   ва   тергов   органларининг   ҳаракатларини   қонуний   ва   тўғри   олиб
борилганлиги   ва   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   етарли   асослар
тайёрланганлигини   текшириш   бўлса,   иккинчи   томондан,   қонун   билан
белгиланган   асослар   ва   тартиблардан   ташқари   ҳеч   кимни   айбланувчи
тариқасида   жиноий   жавобгарликка   тортиш   мумкин   эмас   деган   қонун
талабини тўғри амалга оширишни таъминлайди. 
Жиноят   ишини   судда   тайинлаш   даврида   мазкур   жиноят-процесси
босқичига   раислик   қилаётган   суднинг   фаолияти   мурим   аҳамият   касб   этади.
Юрист-олим   Г.Юсупджанованинг   таъкидлаб   ўтишича,   жиноят   ишларининг
судда   кўриб   чиқилишида   раислик   қилувчи   суднинг   ваколати   қонун
1   Алиев   Т.Х.   Назорат   инстанцияси   судлари   фаолияти:   назарий   ва   амалий   жиҳатлар   //   «Ҳуқуқдаги
бўшлиқлар   ва   уларни   бартараф   этиш   йўллари»   атамасида   Республика   илмий-амалий   конференция
материллари. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 332-333. 
  9 доирасида   ишни   мазмунан   кўриб   чиқиш   ҳисобланади   ва,   асосан,
тарбиявийахлоқий тусга эга, деб ҳисоблайди 1
. 
Жиноят   ишини   судда   кўришга   тайинлашда   судья   хулоса   чиқариши
учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади: 
• жиноят ишини кўриб чиқиш учун далилларнинг етарлилиги; 
• айбланувчининг жавобгарлик даражаси ва характерига таъсир қилувчи
ҳолатларнинг,   шунингдек   айбланувчининт   шахсини,   жабрланувчининг
шахсини тавсифловчи ҳолатларнинг тўлиқ 
аниқланганлиги; 
• жиноят  содир  этилишига  имкон  берган  
ҳолатларнинг  тўлиқ 
аниқланганлиги.  
Судья   жиноят   ишини   суд   мажлисида   кўриш   учун   етарли   асослар
мавжудлигини   аниқлаб,   айбдорлик   масаласини   олдиндан   ҳал   қилмасдан
айбланувчининг жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисида қарор
чиқаради. Шу вақтдан бошлаб айбланувчи судланувчи деб процессуал мақом
олади. 
Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлашда   қуйидаги   ҳолатлар
текширилади:  
• Мазкур   қилмиш   учун   жиноий   жавобгарлик   вужудга   келишининг
зарурий шартлари; 
• Жиноят-процессуал кодекси нормаларининг тўғри қўлланилганлиги;  
• Эълон қилинган айбловнинг етарлилиги, тергов жараёнида аниқланган
жиноий   ҳаракатларнинг   барчаси   айбловга   киритилганлиги   ва
айбланувчинининг барча ҳаракатлари юридик баҳоланганлиги. 
Агар   жиноят   иши   материаллари   қилмишда   жиноят   таркибининг
мавжудлиги,   ишни   тўхтатиш   асослари   йўқлиги,   ишни   кўриб   чиқиш   учун
далилларнинг   етарлича   тўпланганлиги,   жиноят   иши   дастлабки   тергов
1   Юсупджанова   Г.   Роль   председательствующего   в   судопроизводстве   по   уголовным   делам   //   «
збекистон   Республикаси   Конституцияси   –   жиноят-процессуал   қонунчилигининг   ҳуқуқий   асоси   сифатида»
мавзусидаги илмий-амалий конференцияси материллари. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 240-243. 
 
  10 жараёнида   олинган   материалларга   асосан   квалификацияланган,   терговнинг
ҳар   томонлама,   тўлиқ   ва   холисона   ўтказилганлиги,   Жиноят-процессуал
кодекснинг   талабларига   риоя   қилинганлиги,   эҳтиёт   чораси   ҳақидаги
масаланинг   тўғри   ҳал   бўлганлиги,   айблов   хулосаси   Жиноят-процессуал
кодексининг 379-380-моддаларидаги талабларига асосан тузилганлиги, ушбу
суднинг   судловига   тегишли   эканлиги   тўғрисида   хулоса   чиқаришга   имкон
берса, у ҳолда судья ишни мазмунан кўриш тўғрисида қарор чиқаради. 
Таъкидлаш   жоизки,   судья   асос   бўлганда   жиноят   ишини   юритишни
тўхтатишга   ҳақли.   Жиноят   ишини   тугатиш   эса   фақат   суд   томонидан   суд
муҳокамасида ҳал қилинади (Жиноят-процессуал кодекси 401-моддаси). 
Суд   жиноят   ишини,   унинг   ҳажмини,   мураккаблигини   ва   бошқа
ҳолатларни   ҳисобга   олиб,   судланувчини   ва   унинг   ҳимоячисини,   ҳимояга
тайёрланиш   имкониятига   эга   бўлишларини   назарда   тутган   ҳолда,   қонунда
белгиланган муддат ичида, кўриш учун тайинлаши керак. 
Ишни   судда   кўриш   учун   тайинлаш   тўғрисидаги   ёхуд   бошқа   қарор
қабул   қилиш   хақидаги   масала   судья   томонидан   иш   судга   келиб   тушган
кундан   бошлаб   етти   суткадан   кечиктирмай   ҳал   қилиниши   лозим.   Алоҳида
ҳолатларда шу суднинг раиси томонидан кўпи билан уч суткагача узайтириш
мумкин (Жиноят-процессуал кодекси 395-моддаси). 
Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлашда   ҳал   қилиниши   лозим
бўлган ҳолатлар рўйхати жиноят ишини кўриб чиқиш масаласи ким томондан
ҳал қилинишидан қатьи назар ўзгармайди. 
Жиноят-процессуал   кодексининг   396-моддасида   кўрсатилган
масалаларни   текширмасдан   айбланувчини   судга   бериш   ёки   судга
бермасликни   ҳал   этиш   мумкин   эмас.   Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун
тайинлаш   масаласини   ҳал   қилиш   чоғида   судья   ҳар   бир   айбланувчига
нисбатан қуйидаги ҳолатларни аниқлаши лозим бўлади, яъни:  
1. иш мазкур суднинг судловига тегишлими; 
2. ишни тугатиш ёки тўхтатишга сабаб бўладиган ҳолатлар йўқми; 
  11 3. ишни суд мажлисида кўрилиши учун асослар етарлими 
4. суриштирув   ва   дастлабки   тергов   ўтказиш   чоғида   Жиноят-
процессуал кодексининг талабларига риоя қилинганми; 
5. айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри танланганми; 
6 жиноят оқибатида етказилган мулкий зарар қопланишини таъминлаш
чоралари кўрилганми; 
7.   айблов   хулосаси   Жиноят-процессуал   кодексининг   талабларига
мувофиқ тузилганми. 
Юқорида   кўрсатиб   ўтилган   процессуал   масалаларни   асосан   икки
гуруҳга бўлиш мумкин 
Биринчи   гуруҳ.   Жиноят   ишини   суд   мажлисида   кўриш   учун   тўсқинлик
қиладиган   ҳолатлар   (юқорида   келтирилган   масалаларнинг   1-5   пунктлари);
Иккинчи гуруҳ.  Тергов ёки суриштирув олиб борилганида жиноят процессуал
ва   жиноят   кодексларининг   талабларига   риоя   этилганлигини   аниқлаш
(юқорида келтирилган масалаларнинг 4-7 пунктлар). 
Айбланувчининг   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш
масаласини   ҳал   этишда   жиноят   ишининг   мазкур   суднинг   судловига   кириш
ёки кирмаслигини аниқлаш зарур. Агар жиноят ишини шу суднинг судловига
тегишли   эмаслиги   аниқланса,   судья   тегишли   тартибда   ажрим   чиқариб,
жиноят ишини тегишли судга юбориши керак. 
Судья   жиноят   ишини   мазкур   суднинг   судловига   тегишли   эканлигини
аниқлагандан   сўнг   жиноят   ишини   тугатиш   ёки   тўхтатишга   сабаб   бўладиган
асослар мавжудлигинн текширади. 
Агар   судья   жиноят   ишини   вақтинча   тўхтатишга   асослар   мавжуд   деб
ҳисобласа, бу ҳолда судья ажрим чиқариб, ишни тўхтатади. 
Жиноят   ишини   тўхтатишнинг   сабабларидан   бири,   бу   айбланувчининг
суддан яшириниши ҳисобланади. Терговчи томонидан тухтатилган ишларни
аниқлашда суриштирув органлари ҳамкорликни таъминлаши лозим. 1
  
1   Быков   В.М.,   Ломоский   Б.Д.   Приостановленеие   производтсва   по   уголовному   делу.   –   М.:   Юридическая
литкратура, 1978. – Б. 37. 
  12 Агар   иш   бу   айбланувчининг   суддан   яшириниши   сабабли   тўхтатилса,
терговчи   айбланувчини   қидириб   топиши   лозим.   Терговчининг   қидирув
фаолиятини эса, ўз навбатида, уч босқич асосида ўрганишимиз мумкин: 
• айбланаётган   шахснинг   қаерда   эканлигини   аниқлаш   ва   шахси   билан
боғлиқ ҳолатларни тўлиғироқ аниқлаш; 
• оператив-қидирув   фаолияти   ходимларига   қидирув   билан   боғлиқ
топшириқлар бериш; 
• айбланувчига қидирув эълон қилиш орқали далилларни баҳолашдан 
иборат. 1
  
Жиноят  ишини суд  мажлисида  кўриш  учун асосларнинг   етарлилигини
баҳолашда   иш   ҳолатларнинг   ҳар   томонлама   тўлиқ   ва   холисона
аниқланганлиги   текширилади.   Бунда   жиноят   ишидаги   барча   қилмишлар
айбланувчига   қўйилганлиги   ва   жиноятга   даҳлдор   барча   шахслар   жиноий
жавобгарликка жалб қилинганлигини текшириш керак. Агар айбланувчига  у
томондан   содир   этилган   жиноий   қилмишлар   қўйилган   бўлиб,   унга   оғирроқ
айблов   эълон   қилиши   мумкин   бўлса   ёки   муқаддам   эълон   қилинган   фактик
ҳолатлар   бўйича   фарқ   қилса,   жиноят   иши   суд   томонидан   қўшимча   терговга
қайтарилади. 
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда жиноят ишини қўзғатиш
асослари   ва   тартибини   белгиловчи   Жиноят-процессуал   кодексининг   322-
325моддаларидаги   талабларига   риоя   қилинганлиги,   шунингдек,   суриштирув
ва   дастлабки   тергов   ўтказишни   белгиловчи   процессуал   нормаларга   риоя
қилинганлигини ўз вақтида аниқлаш зарур. Чунки бу масалани ҳал этмасдан
жиноят ишини суд мажлисида кўриш мумкин эмас 
Айбланувчига   нисбатан   эҳтиёт   чорасини   тўғри   белгилаш   жиноят
процессуал   қонунчилигини   тўғри   амалга   оширилишини   таъминлайди.
Шунинг   учун   судья   айбланувчининг   жиноий   ишини   судда   кўриш   учун
тайинлаш   масаласини   ҳал   этишда   унга   нисбатан   эҳтиёт   чораси   тўғри
1   Ботиров Ҳ.Ҳ. Тўхтатилган  жиноят  иши  бўйича дастлабки  тергов органларининг фаолияти //  Ёш олимлар
илмий мақолалари тўплами. 4-сон. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 157-159.  
  13 қўлланилганлигини   текшириши   лозим.   Агар   судья   эҳтиёт   чорасини
ўзгартириш   зарур   (қамоқдан   озод   қилиш   ёки   қамоққа   олиш   керак)   деб
ҳисобласа, судья томонидан мустақил равишда ҳал қилинади. 
Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   тўғрисидаги   қарорда,
ишни   тегишлилиги   тўғрисидаги   масалалардан   ташқари,   уни   олиб   боришга
тааллуқли   ва   бошқа   процессуал   масалалар   ҳам,   масалан,   процессуал
чиқимлар ва уларни қоплаш тўғрисидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.  
Шунингдек,   ишни   суд   муҳокамасига   тайинлаш   даврида   суд   жиноят
оқибатида   келтирилган   мулкий   зарарни   қоплашни   таъминлаш  масалаларини
ҳам   кўриб   чиқиши   лозим.   Жиноят-процессуал   кодексининг   398-моддасида
суд   томонидан   мулкий   зарарни   қоплашни   таъминлаш   чоралари   ҳақида
процессуал қоида ўз аксини топган. Мазкур моддага асосан, яудья дастлабки
тергов   юритилганда   жиноят   оқибатида   келтирилган   мулкий   зарар
қопланишини   таъминлаш   чоралари   кўрилмаганлигини   ва   бундай   чоралар
бевосита   суд   томонидан   кўрилиши   мумкин   эмаслигини   аниқласа,
терговчининг зиммасига зарур чоралар кўриш вазифасини юклайди.  
Дастлабки   терговда   исботланиши   лозим   бўлган   ҳолатлардан   бири
етказилган мулкий зарарни қоплаш чораларини кўришдир. Cуд муҳокамасига
қадар   жиноят   орқасида   етказилган   мулкий   зарар   аниқланиб,   уни   қоплаш
чоралари   кўрилган   бўлиши   шарт.   Агар   судья   жиноят   ишини   судда   кўриш
учун   тайинлашда   жиноят   оқибатида   етказилган   мулкий   зарарни   қоплаш
чоралари   етарлича   ҳал   этилмаган   ва   суд   муҳокамасида   буни   бартараф
этишнинг   имкони   йўқ   деб   ҳисобласа,   ажрим   чиқариб,   терговчининг
зиммасига   ушбу   масалаларни   зудлик   билан   ҳал   қилишни   вазифа   қилиб
юклайди.   Бу   камчилик   терговчи   томонидан   йўл   қўйилганлиги   учун   ҳам,
терговчи томонидан бартараф қилиниши шарт. 1
  
Жиноят   ишини   юритишни   тўхтатиш   масаласи   жиноят   процессуал
қонунчилигида   ўз   ҳуқуқий   асосини   топган   (Жиноят-процессуал   кодекси
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 618. 
  14 399моддаси). Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш чоғида чиқарилган
ажримда яширинган айбланувчини қидириш масаласи баён қилиниши лозим.
Жиноят   иши   бўйича   айбланувчини   қидириш   тўғрисида   судьянинг   алоҳида
ажрим   чиқариши   қонунда   тақиқланган   эмас.   Жиноят   иши   бўйича   иш
юритишни   тўхтатиш   тўғрисидаги   ажримдан   кўчирма   ёки   қидирув
тўғрисидаги   ажримнинг   нусхаси   ижро   этиш   учун   ички   ишлар   органларига
юборилади.  
Гуруҳ томонидан содир этилган жиноят ишлари бўйича иш юритишни
тўхтатиш   тўғрисидаги   масала   яширинган   айбланувчисиз   ишни   кўриб
чиқишда   ҳақиқатни   аниқлашга   асослар   борлиги   билан   боғлиқ   ҳолда   ҳал
қилинади.   Бу   масала   ижобий   ҳал   қилинганда,   яширинган   айбланувчига
нисбатан алоҳида иш юритиш учун ажратилади, акс ҳолда, иш бўйича ҳамма
айбланувчиларга   нисбатан   иш   юритишни   тўхтатиш   тўғрисида   қарор   қабул
қилинади.  
Айбланувчининг   суд   мажлисида   иштирок   этишини   истисно   этадиган
оғир   ва   давомли   касалликка   чалинганлиги   суд   тиббий   эксперти   хулосаси
билан   тасдиқланганда,   судья   айбланувчи   соғайгунга   қадар   ишни   юритишни
тўхтатиш   тўғрисида   ажрим   чиқаради   (Жиноят-процессуал   кодекси
399моддасининг иккинчи қисми). 
Руҳий жиҳатдан бетоб бўлган шахснинг ақли норасо ҳолатда ижтимоий
ҳавфли   қилмишни   содир   этганлиги,   ёки   жиноят   содир   этгандан   сўнг   руҳий
касалликка   чалинганлигини   тасдиқловчи   асослар   мавжуд   бўлганда,   судья
тиббий   усулдаги   мажбурлов   чораларини   қўллаш   учун   бу   асосларга   риоя
қилинганлигини   текширади.   Айбланувчи   қидириб   топилган   ёки   тузалиб
чиққан   ҳолатларда   судья   жиноят   иши   бўйича   иш   юритишни   қайта   тиклаш
тўғрисида   ажрим   чиқаради   ва   ишни   судда   кўриш   учун   тайинлаш   билан
боғлиқ барча масалаларни ҳал этади. 
Таъкидлаш   лозимки,   жиноят   процессуал   қонунига   мувофиқ
айбланувчининг   яшириниб   юрганлиги   маълум   бўлса,   Жиноят-процессуал
  15 кодекси   399-моддасининг   биринчи   қисмига   мувофиқ,   юритишдан
тўхтатилган   жиноят   иши   айбланувчини   қидириш   чораларини   кўриш   учун
айблов   хулосасини   тасдиқлаган   прокурорга   ўтказилади   (Жиноят-процессуал
кодексининг 400-моддаси). 
Жиноят-процессуал   кодекси   401-моддасига   кўра,   Кодекснинг   83   ва
84моддаларида   назарда   тутилган   ҳолатлар   мавжуд   бўлганда   суд   жиноят
ишини тугатади. 
Жиноят юз бермаган бўлса, жиноят иши қўзғатилмаслиги, агар жиноят
иши қўзғатилган бўлса тугатилиши лозим. Иш судда кўриш учун юборилган
бўлса,   суд   томонидан   ишни   тугатилиши   бекор   қилиниб,   ҳаракатдан
қолдирилиши керак. 
Жиноят   ишини   тугатишда   суд   Жиноят-процессуал   кодексининг   83-
84моддаларидаги   асослар   билан   бирга   қуйидаги   масалаларни   ҳам   кўриб
чиқиши лозим:  
а) дастлабки терговда айбланувчига нисбатан танланган эҳтиёт 
чорасини бекор қилиш; 
б) фуқаровий даъвони бекор қилиш. 
в) ашёвий далиллар масаласини ҳал этиш. 
Суд   мажлисида   18   ёшга   тўлмаган   шахслар   томонидан   жамоат   учун
унча   ҳавфли   бўлмаган   жиноят   содир   қилганликлари   маълум   бўлиб,   унга
нисбатан   жиноий   жазо   қўлламасдан   ҳам   тузатиш   мумкин   деган   ҳулосага
келса,   уни   жиноий   жазодан   озод   қилиб,   тарбиявий   характердаги   мажбурлов
чораларини   қўлланиш   масаласини   қараб   чиқиш   учун   вояга   етмаганлар
ишлари билан шуғулланувчи комиссияга юборилиши мумкин. 
Жиноят   ишини   судда   кўриш   чоғида   суд   қонунда   белгиланган   асос
бўйича   жиноят   ишини   тугатиш   ҳақидаги   ажрим   нусхасини   жиноий
жавобгарликка   тортилган   шахс   ва   иш   бўйича   жабрланувчига   топшириш
шарт.   Бу   ҳолат   уларнинг   қонуний   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилишда   катта
аҳамиятга   эга   бўлади.   Чунки   ишни   тугатиш   ҳақидаги   ажрим   устидан
  16 судланувчи   ва   жабрланувчи   норози   бўлса,   юқори   судга   шикоят   қилиш   учун
ажримдаги асослар билан танишмоғи лозим.  
 
§.2. Жиноят иши бўйича суд томонидан қабул қилинадиган 
қарорлар 
Суд ҳокимияти ваколаилари доирасининг кенгайиши билан назарияда
ҳам   дастлабки   тергов   ва   суриштирувни   амалга   оширишнинг   қонунийлиги
устидан суд  назоратини жорий қилиш лозимлиги ҳақидаги  ёндашувлар кенг
тарқалди.   Тегишли   ҳаракатлар   ва   қарорлар   устидан   нафақат   прокурорга,
балки судьяга ҳам шикоят бериш таомили масаласини ўрганиш ҳам диққатга
сазовордир.   Зотан,   мазкур   таомил   дастлабки   тергов   органлари   ўз
фаолиятидаф   уқарорларнинг   конституциявий   ҳуқуқлари   ва   эркинликларига
риоя қилишнинг қўшимча кафолати бўлиб хизмат қилади. 1
  
Жиноят-процессуал   кодексининг   395-моддасида   судга   келиб   тушган
иш   бўйича   суднинг   қандай   қарор   қабул   килиши   ҳақида   масала   ёритилган.
Мазкур   моддада   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   ёхуд   бошқача
қарор   қабул   қилиш   тартиби   кўрсатилга   бўлиб,   судья   жиноят   ишини   айблов
хулосаси   билан   ёки   тиббий   йўсиндаги   мажбурлов   чораларини   қўллаш
масаласини кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан
қабул   қилиб   олгач,   қуйидаги   ҳал   қилув   қарорларидан   бирини   қабул   қилиш
тўғрисида қарор (ажрим) чиқаради: 
1) ишни судда кўриш учун тайинлаш тўғрисида; 
2) жиноят   иши   юзасидан   иш   юритишни   тўхтатиб   туриш   тўғрисида;   3)
жиноят иши юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида. 
Ишни   судда   кўриш   учун   тайинлаш   тўғрисидаги   ёхуд   бошқача   қарор
қабул   қилиш   ҳақидаги   масала   судья   томонидан   иш   судга   келиб   тушган
кундан   бошлаб   етти   суткадан   кечиктирмай   ҳал   қилиниши   лозим.   Ушбу
1   Иноғомжонова З.Ф., Мамадиев Б.Н. Шикоят жиноят процессига суд  назоратининг кириб келиши
воситаси   сифатида   //   «   збекистон   Республикаси   Конституцияси   –   жиноят-процессуал   қонунчилигининг
ҳуқуқий асоси сифатида» мавзусидаги илмий-амалий конференцияси материллари. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 5.
  17 муддат шу суднинг раиси томонидан кўпи билан уч суткагача узайтирилиши
мумкин. 1
  
Жиноят  ишини  судда  кўриш  учун  тайинлаш  босқичида 
айбланувчининг   айбдорлик   масаласи   ҳал   этилмай,   айблов   хулосаси   билан
тамомланган   жиноят   иши   материали,   тиббий   йўсиндаги   мажбурий
чораларини қўллаш масаласи суд мажлисида кўриб чиқиш учун асосларнинг
етарли   ёки   етарли   эмаслиги   ҳал   этилади.   Судья   иш   материаллари   билан
танишиб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 
1) жиноят иши барча талабларга тўлиқ жавоб беради деб ҳисобласа,
уни судда кўриш учун тайинлаш тўғрисида;  
2) суд муҳокамасида иш кўриш учун тўсқинлик мавжуд деб 
ҳисобласа, уни тўхтатиш тўғрисида;  
3) ишни тугатиш учун асослар мавжуд деб ҳисобласа,  уни тугатиш
тўғрисида қарор қабул қилади.  
Жиноят-процессуал   кодексининг   401-моддаси   бўйича   жиноят   ишини
тугатиш   фақат   суд   мажлисида   амалга   оширилади.   Жиноят-процессуал
кодексининг 421-моддасида жиноят иши тугатилиб, оқлов ҳукми чиқарилади
ёки асослар мавжуд бўлганида айбдорга жазо белгиламайдиган айблов ҳукми
чиқарилади. 
Шу   аснодн   эътироф   этиш   лозимки,   Жиноят-процессуал   кодексининг
421-моддасида суд мажлисида жиноят ишининг тугатилиши ҳақидаги масала
ўз   ифодасини   топган.   Мазкур   моддага   асосан,   суд   мажлисида
Жиноятпроцессуал   кодексининг   83-моддасида   ва   84-моддаси   биринчи
қисмининг 1, 2,-бандларида  назарда  тутилган ҳолатлар аниқланса, суд ишни
кўришни   давом   эттиради   ва   83-моддада   кўрсатилган   асослар   бўйича   оқлов
ҳукми, 84моддаси  биринчи қисмининг  1, 2,-бандларида  кўрсатилган  асослар
бўйича эса, айбдорга жазо белгиламай, айблов ҳукми чиқаради. 
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 615. 
  18 Суд   мажлиси   давомида   жиноят   ишини   тугатиш   учун   асослар,   шу
жумладан,   судланувчини   реабилитация   этиш   учун   асослар   аниқланса,   яъни:
1)   суд   муҳокамаси   ўтказилаётган   иш   бўйича   жиноят   ходисаси   юз   бермаган
бўлса;   2)   судланувчининг   қилмишида   жиноят   таркиби   бўлмаса;   3)
судланувчининг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса (Жиноят-процессуал
кодексининг   83-моддаси),   суд   жиноят   ишини   судланувчига   нисбатан   оқлов
ҳукмини   чиқариш   билан   тугатади.   Агар   суд   муҳокамаси   даврида
Жиноятпроцессуал   кодексининг   84-моддаси   биринчи   қисмининг   1,   2   ва   3
бандларида   назарда   тутилган   асослар   мавжуд   бўлса,   яъни:   1)   судланувчини
жавобгарликка   тортиш   муддати   ўтиб   кетган   бўлса;   2)   эълон   қилинган
амнистия   акти   содир   этилган   жиноятга   ёки   судланувчига   дахлдор   бўлса;   3)
судланувчи суд муҳокамаси даврида вафот этган бўлса, суд шахснинг жиноят
содир   этилишида   айблилик   масаласини   ҳал   этмай   туриб   жазо   белгиламаган
равишда   айблов   ҳукмини   чиқариш   орқали   жиноят   ишини   тугатади
(Жиноятпроцессуал   кодексининг   463-моддаси   учинчи   қисми   1,   2   ва   5
бандлари). 1
 
  Ишни  судда  кўриш учун  тайинлаш ёки  бошқа  мазмундаги   қарорлар
қабул   қилиш,   иш   судга   келиб   тушган   кундан   эътиборан   етти   суткадан
кечиктирмай   ҳал   қилиниши   керак,   иш   ҳажмининг   кўплиги   муддатни
узайтиришга асос бўлади. Суд раиси иш материалини ҳажмига кўра у билан
танишиш муддатини уч суткага узайтириши мумкин.  
Демак, судда қараб чиқиш учун келиб тушган жиноят иши бўйича суд
уч қарордан бирини қабул қилади. Агар, жиноят иши суд муҳокамасига қабул
қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинса, яъни жиноят ишини судда кўриш учун
тайинлаш   тўғрисида   қарор   қабул   килинса,   мазкур   босқичда   прокурор
иштирок   этмайди.   Аммо,   жиноят   иши   юзасидан   иш   юритишни   тўхтатиб
туриш   тўғрисида   ёки   жиноят   иши   юзасидан   иш   юритишни   тугатиш
тўғрисида   қарор   қабул   қилинса,иш   бўйича   прокурор   иштироки   бошланади.
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 648-649. 
  19 Демак, прокурорнинг ўз ваколатларини амалга ошириш жараёни бошланади.
Лекин, бу мавзу илмий тадқиқот ишининг иккинчи бобида атрофлича 
ўрганилган.  
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ҳақида қарор чиқарганда
суд   қарор   учун   жиноят-процессуал   қонунчилиги   томонидан   қўйилган   барча
талабларни сақлаши лозим. Ушбу аснода эътироф этишимиз лозимки, жиноят
ишини судда кўриш учун тайинлаш ҳақида қарор чиқаришд аврида суднингқ
онунийлик   тамойилига   амал   қилиши   ҳақида   олимлар   томонидан   кўплаб
фикрлар   келтирилган.   Масалан,   ҳуқуқшунос   олим   Х.З.Қўчқоровнинг
таъкидлашича,   жиноят-процессида   қонунийлик   принципининг   ўзига   хос
жиҳати   шундаки,   суриштирув,   дастлабки   тергов,   жиноят   ишини   суд
муҳокамасига   тийинлаш   ва   суд   процессининг   барча   босқичларида   амалга
ошириладиган   ҳаракатлар   Ӱ� збекистон   Республикаси   Конституцияси,
Жиноят-процессуал кодекси ва   бошқа қонунларга зид келмаслиги ва уларга
мувофиқ   амалга   оширилиши   лозим. 1
  Таниқли   олим   М.Х.Рустамбоев   эса,   ўз
навбатида,   қўйидагича   фикр   билдиради:   «Қонунийлик   –   одил   судловнинг
асосий   принципларидан   бири   ҳисобланади.   Жиноят   ишларини   юритишда
одил   судлов   –   бу   жиноят-процессуал   қонунида   белгиланган   ва   суд
қарорларининг   қонунийлигини,   асослилигини   ва   адолатлилигини
таъминлайдигант   артибга   қатъий   риоя   қилган   ҳолда   суд   томонидан,   унинг
ваколат   доирасида,   жиноят   ишларини   яриш   ва   ҳал   килиш   бўйича   амалга
оширадиган   фаолиятидир». 2
  Демак,   суд   жараёнида   қонунийлик
принципининг сақланиши ғоят муҳим масала ҳисобланади. Ва, ушбу асосда,
Ӱ� збекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримовнинг   «…   Фақатгина
қонун   устуворлиги   тамойилига   амал   қилган   ҳолдагина   инсон   хуқуқлари   ва
эркинликларини   ҳимоя   қилиш   ва   амал   қилишни   таъминлаш   орқалигина
1  Қўчқоров Х.З., Бабаярова И.М. Одил судловни амалга оширишда қонунийлик принципининг ўзига
хос жиҳатлари // « збекистон Республикаси Конституцияси – жиноят-процессуал қонунчилигининг ҳуқуқий
асоси сифатида» мавзусидаги илмий-амалий конференцияси материллари. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 66. 
2  Рустамбоев М.Х., Тухташева У.А.  збекистон Республикасида суд ҳокимияти ва суд-ҳуқуқ ислоҳоти. – 
Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 23. 
  20 фуқаролик   жамиятини   ривожлантириб   бўлади» 1
,   деб   айтган   фикрлари
ҳозирги кунда ҳам одил судловни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. 
Одил судлов – давлат фаолиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини, корона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда 
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга 
йўналтирилган, турли ҳил низоларни ҳал қиладиган давлат органидир. 2
  
Суд   ҳимоясига   бўлган   ҳуқуқ   Инсон   ҳуқуқлари   умумжахон
Декларациясининг   10-моддасида   баён   этилган   бўлиб,   унга     мувофиқ   «Ҳар
бир   инсон   ўз   ҳуқуқ   ва   бурчларини   белгилаш   ва   унга   қўйилган   жиноий
айбловнинг   асослантирилганлигини   аниқлаш   учун,   тўла   тенглик   асосида
унинг   иши   ошкора   ва   барча   адолат   талабларига   риоя   қилинган   ҳолда
мустақил ва ҳолис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга». 3
  Бу ҳуқуқ
1966 йилги «Фуқоралик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт» нинг
14-моддаси   1   бандида,   ва   «Инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя
қилиштўғрисидаги Европа Конвенцияси»нинг 6-моддасида 4
  янада кенгроқ ўз
ифодасини топган. 
Шунингдек, инсоннинг суд ҳимоясига бўлган мазкур қоида  Ӱ� збекистон
Республикаси   Конституциясининг   19-моддасида   ҳам   ўз   ифодасини   топган
бўлиб,   унда   «Ўзбекистон   Республикаси   фуқораси   ва   давлат   бир-бирига
нисбатан   бўлган   ҳуқуқлари     ва   бурчлари   билан   ўзаро   боғликдирлар.
Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва
эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни
чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас», деб ёзиб қўйилган. Конституциясининг
106-моддасида   эса   «Ўзбекистон   Республикасида   суд   ҳокимияти   қонун
1   збекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Олий Мажлис II-чақириқ IX-сессиясида «
збекистонда   демократик   ўзгаришларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамияти   асосларини
шакллантиришнинг   асосий   йўналишлари»   мавзусидаги   сўзлаган   нутқи.   //   «Халқ   сўзи»   газетаси,     2002-йил
30-август. 
2  Қўчқоров Х.З., Бабаярова И.М. Одил судловни амалга оширишда қонунийлик принципининг ўзига
хос жиҳатлари // « збекистон Республикаси Конституцияси – жиноят-процессуал қонунчилигининг ҳуқуқий
асоси сифатида» мавзусидаги илмий-амалий конференцияси материллари. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 68. 
3   Международные   Конвенции   по   защите   прав   человека   и   борьбы   с   преступностью   /   Составитель:   доктор
юридических наук, проф. Ю.Б. Пулатов. – Т.,1995, Б.12 
4  Права человека и судопроизводство // Собрание международных документов. – Варшава, 1994. - Б.235-255.
3
  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: «Ўзбекистон», 2008. 19-, 106-,112-моддалари. 
  21 чиқарувчи   ва   ижро   этувчи   ҳокимиятлардан,   сиёсий   партиялардан,   бошқа
жамоат   бирлашмаларидан   мустақил   ҳолда   иш   юритади»   дейилади.   Бошқача
қилиб айтганда, одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Бундан
ташқари,   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   112-моддасига
мувофиқ,   «Судьялар   мустақилдирлар,   фақат   қонунга   бўйсунадилар.
Судьяларнинг   одил   судловни   амалга   ошириш   борасидаги   фаолиятига
биронбир   тарзда   аралашишга   йўл  қўйилмайди  ва   бўндай   аралашиш   қонунга
мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади». 3
 
Судьяларнинг   дахлсизлиги   қонун   билан   кафолатланади.   Судьялар
сенатор,   давлат   ҳокимияти   вакиллик   органларининг   депутати   бўлиши
мумкин эмас. 
Судьялар   сиёсий   партияларнинг   аъзоси   бўлиши,   сиёсий   ҳаракатларда
иштирок   этиши,   шунигдек   илмий   ва   педагогик     фаолиятидан   ташқари   ҳақ
тўланадиган     бошқа   бирон-бир   фаолият   турлари     билан   шуғилланиши
мумкин эмас. 
Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунга
кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиш мумкин. 
Судларнинг  асосий фаолият йўналиши қонун асосида одил судловни
амалга оширишга қаратилгандир.  Яъни,  суд жараёнинг  фақат қонун асосида
олиб   борилиши;   суд   муҳокамасининг,   қонунда   белгиланган   ҳолатлардан
ташқари,   очиқ   олиб   борилиши;   томонларнинг   иштирокисиз   суд   олиб
борилмаслиги; суд иштирокчиларининг барчасига тегишли ҳуқуқ бери лиши
ва   мажбуриятлар   юклатилиши   одил   судловни   амалга   оширишга   яратилган
асослар бўлиб ҳисобланади. 1
     
Судьянинг   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   ҳақидаги
қарори   кириш,   тавсиф   ва   қарор   каби   уч   қисмдан   иборат   бўлади.   Қарорнинг
кириш   қисмида-қарор   чиқарилган   жой   ва   вақти,   судьянинг   фамилияси
кўрсатилади.   Тавсиф   қисмида-жиноят   ишининг   суд   мажлисида   кўриш   учун
тўплаган   далилларнинг   етарли   бўлганлиги,   суд   мажлисида   прокурор   ва
1  збекистон юридик энциклопедияси // Муаллифлар жамоаси. – Т.: Адолат, 2009.  – Б. 343. 
  22 ҳимоячининг   иштироки,   агар   илтимослар   қилинган   бўлса,   ундай
илтимосларни қаноатлантирганлиги ёки рад этилганлигини қайд этиш керак.
Қарор қисмида-иш юзасидан қабул қилинган қарор, яъни жиноят иши судда
кўриш   учун   тайинланган,   айбланувчининг   исми,   фамилияси,   Жиноят
Кодексининг   қайдномаси,   суд   мажлисида   кўриш   учун   тайёргарлик   билан
боғлиқ бўлган масалаларнинг ҳал этилганлиги кўрсатилади Тавсиф ва қарор
қисмлар   жиноятнинг   характери,   тури   ва   қабул   қилинган   тўхтамнинг
мазмунига боғлиқ.  
Судья   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   ҳақида   қарор
чиқариш даврида жиноят иши билан қонунда белгиланган муддатда танишиб
чиқар экан, ҳар бир айбланувчига нисбатан қуйидаги ҳолатларни қандай ҳал
қилинганлигига   эътиборини   қаратиши   лозим:   -   жиноят   ишининг   қайси
суднинг   судловига   тегишли   эканлигига;   -   ишни   тугатиш   ёки   тўхтатиш
асосларининг   мавжуд   ёки   мавжуд   эмаслигига;   -   иш   тўла,   ҳар   томонлама
холисона   текширилиб,   исботланиши   лозим   бўлган   барча   ҳолатларнинг
исботланганлигига;   -   суриштирув   ва   дастлабки   тергов   ўтказиш   чоғида
Жиноят-процессуал кодексида белгиланган жиноят ишини қўзғатиш, процесс
иштирокчиларининг   ҳуқуқ   ва   бурчларини   амалга   оширилганлиги,   зарурий
процессуал   ва   тергов   ҳаракатларининг   тўғри   бажарилганлиги,   процессуал
ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги ва ҳоказо қонун талабларига риоя
қилинган ёки қилинмаганлигига;  - айбланувчига  унинг қилмиши ва шахсига
муносиб эҳтиёт чораси танланган ёки танланмаганлигига; - жиноят оқибатида
етказилган   мулкий   зарарни   қоплаш   чоралари   кўрилган   ёки
кўрилмаганлигига;   -   айблов   хулосасининг   жиноят   ишидаги   ҳақиқий
ҳолатларга   мос   ҳамда   Жиноят-процессуал   кодексида   қўйилган   талабларга
мувофиқ тузилганлигига ва ҳоказо. 1
  
Бу масалаларни тўғри ҳал қилинганлиги суд мажлисининг ўз вақтида,
мазмунан ҳал қилинишига имкон яратади.  
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 616-617. 
  23 Судьянинг   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   тўғрисидаги
қарорида қуйидагилар акс этиши керак: 
1) қарор қачон ва қаерда чиқарилгани; 
2) судьянинг лавозими ва фамилияси; 
3) судланувчининг   фамилияси,   исми,   отасининг   исми,   Жиноят
кодексининг унга нисбатан эълон қилинган айбга доир моддаси; 
4) ишнинг   суд   мажлисида   кўрилиши   учун   етарли   асослар   борлиги
тўғрисидаги хулоса; 
5) судланувчиларга  нисбатан  қўлланилган  эҳтиёт  чораси
тўғрисидаги қарор; 
6) суд  маҳокамасида  давлат  айбланувчисининг,  
шунингдек ҳимоячининг иштироки; 
7) суд муҳокамаси ўтказиладиган жой ва вақт кўрсатилиши лозим. 
Қайд  этиш  лозимки,  жиноят  ишини  судда  кўриш  учун 
тайинлангандан   сўнг   судья   томонидан   бирқатор   процессуал   харакатлар
амалга   оширилади.   Жиноят   ишини   суд   муҳокамасига   тайинлашни     илмий
тадқиқ этиш жараёнида ушбу амалга ошириладиган процессуал ҳаракатларга
ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.  
Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлангандан   сўнг   судья
томонидан   бир   қанча   процессуал   ҳаракатлар   амалга   оширилади.   Судья
жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлангандан   сўнг   процессуал
иштирокчиларни   жиноят   иш   материаллари   билан   танишиши   учун   барча
шароитларни   яратиб   беради   ва   уларга   иш   материалидан   нусха   олишларига
рухсат беради. 
Агар   судда   жиноий   иш   материаллари   билан   бир   неча   иштирокчи
танишиши   лозим   бўлса,   уларга   навбат   белгиланади.   Қамоқда   сақланаётган
судланувчи   учун   жиноят   иши   материали   билан   танишиш   жойи   судья
томонидан белгиланади. (У қамоқда сақланаётган муассаса биносида ёки суд
биносида иш материаллари билан таништирилади). 
  24 Агар   жиноят   иши   материалида   давлат   сири   билан   боғлиқ   бўлган
маълумотлар   бўлса,   суд   уларни   ошкор   бўлмаслигини   таъминлаши   шарт.
Судья иш билан танишиш давомида жиноят иши материаллларидан қилинган
кўчирмаларни суд мажлисигача судда сақлаш ҳуқуқига эга. 
Ҳимоячи ва судланувчи иш материали билан биргаликда ёки алоҳида
танишишлари   мумкин.   Судланувчи   танлаб   олган   ҳимоячи   узоқ   вақт   иш
материали   билан   танишиш   учун   кела   олмаса,   судья   судланувчига   бошқа
ҳимоячини   танлашни   таклиф   қилади   ёки   юридик   масалаҳат   орқали   уни
тайинлаш чораларини кўради. 
Иш материали билан танишиш  тамомлагандан сўнг процесс 
иштирокчиси қоида бўйича суд мажлисида кўриб чиқиш учун илтимоснома 
бериши мумкин. Ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ илтимосномалар суд 
мажлиси бошлангунга қадар судья томонидан ҳал қилинади. 
Жиноят   иши   материали   билан   танишганлик   ҳақидаги   суд   ажримида
ёки   процесс   иштирокчисининг   ёзма   илтимосномасида   иш   билан   танишиш
вақти белгиланиши зарур. 
Айблов   хулосасининг   нусхаси   суд   мажлиси   бошланишидан   уч   кун
аввал топширилиши лозим.  
Агар   суд   жиноят   ишини   кўришни   кейинга   қолдирадиган   бўлса,   иш
бўйича   иштирокчиларнинг   рўйхати   ўзгарадиган   бўлса,   судья   томонидан
ажрим чиқарилади ва томонларга маълум қилинади. 
Судья жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш қарорида 
кўрсатилган шахсларни суд мажлисига чақириш тўғрисида, суд котибияти 
томонидан ижро этиладиган фармойиш беради. 
Суд   мажлисига   тайёргарлик   учун   судья   томонидан   кўриладиган
бошқа чораларга қуйидагилар киради: халқ масалаҳатчилари (уларни шу иш
бўйича   танишишга   шароит   яратиш),   давлат   айбловчиси,   ҳимоячи,   жамоат
айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, таржимоннинг келишини таъминлаш.  
  25 Жиноят-процессуал   кодексининг   405-моддасига   биноан   жиноят
ишини   суд   муҳокамасига   тайинлаш   тўғрисидаги   қарор   чиқарилган   вақтдан
бошлаб, кўпи билан ўн суткада суд ишини кўришни бошлаши керак. Жиноят
ишини   кўриб   чиқиш   бошланган   вақтдан   эътиборан   узоғи   билан   икки   ой
ичида суд уни мазмунан ҳал этишни тугаллаши лозим.  
II-БОБ. ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ СУД МУҲОКАМАСИГА ТАЙИНЛАШ
ДАВРИДА ПРОКУРОР ИШТИРОКИ 
 
§.1. Айблов хулосаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурорнинг 
қарори 
 
Энг   биринчи   навбатда   прокуратура   ва   прокурор   атамаларига   эътибор
берсак.   «Прокуратура»   атамаси   лотинча   «prokuro»   сўзидан   олинган   бўлиб,
«қайғураман»,   «ғамхўрлик   қиламан»,   «ҳимоя   қиламан»,   «таъминлайман»,
«бартараф   этаман»   каби   маъноларни   англатади.   Прокурор   эса,   прокурор
назоратини   амалга   ошириш   учун   маълум   ваколатлар   билан   таъминланган
лавозимли шахс. 1
  
Прокурорлар   ҳамма   вақт   жиноят   процесси   ичида   бўлиб   келган   ҳамда
вақти-вақти   билан   ислоҳатлар   жараёнини   бошдан   кечирган.   Прокурор
назоратининг   мазмун-моҳияти   ва   аҳамияти   сиёсий   тузумга   ва   тегишили
ижтимоий   муносабатларни   тартибга   солувчи   қонунчиликка   боғлиқ   бўлиб
келган. 2
 Бу ҳол ўз навбатида жиноят – процессуал қонунчилик мазмунига ҳам
ўз   таъсирини   ўтказган,   яъни   у   қонунийлик   ҳолатини   мустаҳкамлашга   ҳамда
жиноятчиликка қарши кўрашга қаратилган бўлиши лозим эди. 
Келтирилган   атамаларга   қараб,   «прокуратура»   сўзининг   икки   ҳил
маъноси   ҳақида   фикр   юритиш   мумкин,   деб   таъкидлайди   мазкур   сохадаги
машҳур   олим,   профессор   Б.Х.Пўлатов.   Яъни,   бу   сўзни   кенг   маънода
1   Қаранг:   Юридический   словарь   /   Сост.,   предисл.,   прилож.   А.Ф.Никитина.   –   М.:   ОЛМА-ПРЕСС
Образование, 2004. – Б. 457; Юридикалық терминлердиң қарақалпақша түсиндирме с злиги / Дүзиўшилер: 
тегенов Ж., Тилеўов Е., Есбергенов Р. – Н кис, «Қарақалпақстан» баспасы, 2003. – Б. 47-48. 
2  Мельников Н.В. Прокурорская власть. // Государство и право. - 2002. - №2. - 
Б.14-20.   3
 Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати. – Т.:  %ЗБЕКИСТОН , 2009. – Б. 8. 
  26 назоратни   амалга   оширувчи   давлат   органи   сифатида   тушиниш   мумкин.   Тор
маънода   эса   бошқа   ҳокимият   тармоқларига   кирмайдиган,   назоратни   амалга
оширишги мўлжалланган махсус давлат органлари тизими тушунилади. 3
  
Жиноят-процессуал   кодексининг   18-моддасида   «Суд   ва   прокурор
қонунга   хилоф   равишда   озодликдан   махрум   этилган   ёки   қонун   ёҳуд   суд
ҳукмида   назарда   тутилганидан   ортиқ   мудат   хибсда   ушлаб   турилган   ёки
қамоқда сақланган ҳар кандай шахсни дархол озод қилиши шарт»лигига урғу
берилди. Бу ўринда, прокурорнинг суриштирувчи ва терговчилар ҳаракатига
нисбатан   муносабати   назарда   тутилган,   чунки   судда   шахсни   хибсдан   озод
килиш унинг ваколатига кирмайди 1
. 
Асосийси, судда айблов, ҳимоя қилиш ва ишни ҳал қилиш вазифалари
бир-биридан   ажратилган,   бу   эса   суд   муҳокамасида   томонларнинг   ўзаро
тортишувини таъминлайди. 2
 
Давлат   айбловчиси   –   прокурор   ва   жамоат   айбловчилари   суд
муҳокамасида   томонлар   сифатида   жиноят   процессининг   бошқа
иштирокчилари   билан   бир   каторга   қўйилди   ва   улар,   судланувчи,   вояга
етмаган   судланувчининг   қонуний   вакили,   ҳимоячи,   жамоат   ҳомиячиси,
шунунгдек   жабрланувчи,   фуқаравий   даъвогар,   фуқоравий   жавобгар   ва
уларнинг вакиллари билан бирга суд мажлисида тарафлар сифатида иштирок
этадилар ва далиллар тақдим этиш, уларни текширишда қатнашиш, илтимос
билан   мурожаат   қилиш,   ишнинг   тўғри   ҳал   этилиши   учун   аҳамиятга   молик
ҳар   кандай   масала   бўйича   ўз   фикрларини   билдиришда   тенг   ҳуқуқлардан
фойдаланадилар. 
Жиноят   ишини   суд   муҳокамасига   тайинлаш   даврида   энг   аҳамиятга
молик   жиҳатларнинг   бири,   бу   –   жиноят   ишида   судгача   фаолиятда   ҳеч   бир
процессуал   камчиликнинг   бўлмаслигидир.   Жиноят   ишининг   суд
муҳокамасида   натижали   кўриб   чиқилиши   ва   адолатли   қарор   қабул
1   Синалников Ю. Полномочия прокурора в даступном производства по новому уголовно-процессуальному
законодательтву // Законность.- 2002. - №3.  - Б.6-10. 
2  Макарова З. Состязательность нужна, но какая? // Законность. – 1999. - №3. - Б.24-27; Конытов И. Нужна –
ли такая состязательность? // Законность. – 1998. - №9. - Б.25-28. 
  27 килишининг процессуал кафолати сифатида эса, ўз навбатида, прокурорнинг
жиноят   ишини   тўлиқ   ва   холисона   кўриб   чиқиши   ва   ундаги   камчиликларни
бартараф қилиши  хизмат қилади. 
Жиноят-процессуал кодексининг 384-моддасида айблов хулосаси билан
келган   жиноят   иши   юзасидан   прокурор   ҳал   этиши   лозим   бўлган   масалалар
тизими   келтириб   ўтилган   ва   ушбу   масалаларни   прокурор   жиноят   ишини
судга юбориш даврида тўлиқ аниқлаши лозим. 
Прокурор   ёки   унинг   ўринбосари   терговчидан   айблов   хулосаси   билан
келган жиноят ишини ўрганиб чиқиши ва: 
1) айбланувчи   зиммасига   қўйилаётган   қилмиш   содир   этилган   ёки
этилмаганлигини ва бу қилмишда жиноят таркиби бор-йўқлигини; 
2) қўйилган   айб   ишдаги   мавжуд   далиллар   билан
асослантирилганасослантирилмаганлигини; 
3) айбланувчининг   исботланган   барча   жиноий   қилмишлари   айблов
мазмунига киритилган-киритилмаганлигини; 
4) жинояти   фош   қилинган   барча   шахслар   айбланувчи   тариқасида   ишда
иштирок этишга жалб қилинган-қилинмаганлигини; 
5) айбловни   ёки   ишни   тугатишга   сабаб   бўладиган   ҳолатлар
борйўқлигини; 
6) айбланувчининг   қилмишларига   тўғри   ёки   нотўғри   тавсиф
берилганлигини; 
7) эҳтиёт чораси тўғри ёки нотўғри танланганлигини; 
8) фуқаровий  даъвони  таъминлаш  чоралари  кўрилган-
кўрилмаганлигини;  
9) жиноятнинг   сабаблари   ва   унинг  содир   этилишига   имкон   берган   шарт-
шароитлар   аниқланган-аниқланмаганлигини   ҳамда   уларга   барҳам   бериш
чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини; 
10) тергов синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилган-
ўтказилмаганлигини; 
  28 11) айблов   хулосаси   Жиноят-процессуал   кодексининг   379   ва
380моддаларида   назарда   тутилган   талабларга   мувофиқ
тузилгантузилмаганлигини; 
12) суриштирувчи   ва   терговчи   Жиноят-процессуал   кодексининг   бошқа
талабларига риоя қилган-қилмаганлигини текшириши шарт.  
Демак,   Жиноят-процессуал   кодексининг   384-моддасида   айблов
хулосаси   билан   терговчидан   келган   жиноят   иши   бўйича   прокурор   ҳал
қилиши   лозим   бўлган   асосий   масалалар   баён   этилган.   Терговчи   ана   шу
асосий   масалалар   бўйича,   шунингдек,   Кодекс   моддаларининг   бошқа
талаблари   бўйича   асослантирилган   қонуний   қарорлар   қабул   қилган-
қилмаганини чуқур текшириш – прокурорнинг туб вазифасидир. 
Айблов   хулосаси   билан   келган   жиноят   иши   бўйича   прокурор   бирор
процессуал   ҳаракатни   бевосита   ўзи   ёхуд   бошқалар   ёрдамида   ўтказиши
мумкин эмас. Моддада кўрсатилган масалалар бўйича айблов хулосаси ва иш
материаллари бир-бирига зид келмаслиги шарт. 
Жиноят   иши   бўйича   бирор   масала   ғайриқонуний   ёки   асоссиз   ҳал
этилган   деб   ҳисобласа,   прокурор   айблов   хулосасини   тасдиқламай,   ишни   ўз
кўрсатмаси   билан   терговчига   қайтаради.   Фақат   айблов   мазмунидан   баъзи
айбни   оғирлаштиришга   қаратилган   маълумотларни   чиқариб   ташлаш,
енгилроқ   жиноятни   назарда   тутувчи   қонунни   қўллаш  зарур   бўлса,   прокурор
бу   ҳақда   ўзгартиришларни   акс   эттириб,   айблов   хулосасини   тасдиқлаши
мумкин.   Лекин   масалани   бу   тарзда   ҳал   этилиши   иш   бўйича   бошқа
шахсларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатини чекламаслиги шарт. 1
 
Айблов   хулосаси   билан   келган   жиноят   иши   юзасидан   суриштирув   ва
дастлабки   тергов   устидан   назорат   олиб   борувчи   прокурор   маълум   турдаги
қарор қабул қилади. Жиноят-процессуал кодексининг  385-моддасида  айблов
хулосаси   билан   келган   жиноят   иши   бўйича   қабул   қилинадиган   қарорлар
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 602-604. 
  29 келтириб   ўтилган   ва,   ўз   навбатида,   прокурор   ушбу   қарорлардан   бирин
шартли равишда қабул килиши лозим.  
Айблов   хулосаси   билан   келган   жиноят   иши   юзасидан   прокурорнинг
қарори   жиноят   ишининг   кейинги   такдирини   белгилайди.   Шунинг   учун   ҳам,
прокурор ёки унинг ўринбосари айблов хулосаси билан келган жиноят ишини
кўпи   билан   беш   суткада   кўриб   чиқиши   ва   қуйидаги   қарорлардан   бирини
қабул қилиши шарт: 
• ишни   судга   юбориш   учун   асослар   мавжуд   деб   топиб,   айблов
хулосасини тасдиқлаш; 
• ўз қарори билан айблов мазмунидан айрим бандларни чиқариб ташлаш,
енгилроқ   жиноятни   назарда   тутувчи   қонунни   қўллаш   ва   шу   ўзгартиришлар
билан айблов хулосасини тасдиқлаш; 
• қўшимча тергов ўтказиш учун ишни ўз кўрсатмалари билан терговчига
қайтариш; 
• ишни юритишни тўхтатиш; 
• ишни тугатиш. 
Башарти   айбловни   тўлдириш   ёки   уни   оғирлаштириш   томонига   ёхуд
ҳақиқий ҳолатларга кўра аввалги айбловдан жиддий фарқ қиладиган томонга
ўзгартириш   талаб   қилинса,   прокурор   ёки   унинг   ўринбосари   қўшимча   ёки
ўзгартирилган айб эълон қилиш учун ишни қўшимча терговга қайтаради. 
Демак,   айблов   хулосаси   билан   келган   ишни   прокурор   ёки   унинг
ўринбосари беш суткадан кечиктирмай кўриб чиқиши ва айблов хулосасини
тасдиқлаб  ишни судга  юбориши, асослар бўлса,  - иш юритишни тўхтатиши,
тугатиши ёки қўшимча терговга қайтариши лозим. 
Жиноят-процессуал   қонунчиликка   кўра,   айбни   тўлдириш,
оғирлаштириш ёки жиддий фарқ қиладиган мазмунда ўзгартириш лозим деб
топса,   прокурор   ёки   унинг   ўринбосари   ишни   қўшимча   терговга   қайтаради.
Башарти   айбловни   қисман   камайтириш,   енгиллаштириш   зарур   бўлса,   бу
ҳақда   кўрсатиб   айблов   хулосасини   тасдиқлайди.   Бундай   ўзгартиришларни
  30 прокурор   ва   унинг   ўринбосари   ўз   қарори   билан   эътироф   этиши   амалиётда
маъқул ҳисобланади. 1
 
Суд   муҳокамаси   давомида   бартараф   этилиши   мумкин   бўлган
камчиликлар   сабабли   жиноят   ишини   қўшимча   терговга   қайтариш   мақсадга
мувофиқ   эмас,   чунки   бу   ишни   имкон   борича   мазмунан   тезроқ   ҳал   қилишга
путур етказади. 
Жиноят-процессуал   қонун   талабларига   кўра   асослар   мавжуд   бўлса,
прокурор   ёки   унинг   ўринбосари   унга   айблов   хулосаси   билан   келган   жиноят
ишини   тўхтатиш   ёки   тугатиш   тўғрисида   373-374-моддаларга   биноан   қарор
қабул   қилиб   ёхуд   бу   ҳақда   терговчига   тегишли   кўрсатма   бериб,   жиноят
ишини терговчига  қайтаришга ҳақли. Бу ҳақда терговчи иш бўйича ҳуқуқий
манфаати   бор   шахсларга   хабар   беради   ва   уларнинг   ҳуқуқларини
тушунтиради. 2
  Бу   орқали   эса,   ўз   навбатида,   жиноят   содир   этишга   алоқаси
бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. 
Демак,   хулоса   шундан   иборатки,   прокурор   жиноят   процесси
иштирокчиларининг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилади.   Сабаби,   прокуратура
ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш   функциясини   амалга   оширишга   мўлжалланган
давлат органларининг  биридир. Бироқ, бу функция унинг бутун фаолиятини
қамраб   олмайди. 3
  Прокуратурага   давлат   ҳокимиятидаги   уч   тармоқнинг   ҳеч
бирига   кирмайдиган   мустақил   давлат   органи   сифатида   қараш   зарур.   Бу   эса
прокуратура органлари самарали ишлашининг асосий шартидир. 3
 
Жиноят-процессуал   кодексининг   373-моддаси   жиноят   ишини   тугатиш
масалаларига   қаратилган   ҳисобланиб,   жиноят   иши   Кодекснинг   83   ва
84моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда тугатилади. Гумон
қилинувчи   ва   айбланувчи   шахслар   дастлабки   тергов   натижаларига   кўра
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 604-605. 
2   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 604-605. 
3  Қаранг: Галузо В.Н. Система правоохранительных органов: учебник. – М., 2000. – Б. 10-14; Рахлин
В.И.,   Сидарук   М.М.   Правоохранительная   функция   прокуратуры.   –   Санкт-Петербург,   2000.   –   Б.   20-24.   3
Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати. – Т.:  %ЗБЕКИСТОН , 2009. – Б. 8. 
 
  31 айбсиз   деб   топилиши   ва   реабилитация   этилиши,   шунингдек,   уларнинг
айблилигини ҳал қилмай туриб, жиноят иши Кодекснинг  83-84-моддаларида
кўрсатилган асосларга кўра тугатилиши лозим.  
Жиноят-процессуал   кодексининг   374-моддасида   эса   жиноят   ишини
тугатиш   тўғрисидаги   қарор   ва   уни   қабул   қилиш   қоидалари   тартибга
солинган.  
Жиноят   ишини   тугатиш   тўғрисидаги   қарор   белгиланган   қоидаларга
риоя қилинган ҳолда тузилади. 
Қарорнинг тавсиф қисмида: 
1) жиноят   ишини   қўзғатиш   асослари   ва   унинг   содир   этилишига   доир
тергов вақтида текширилган тусмоллар; 
2) гумон   қилинувчи   ва   айбланувчи   тариқасида   ишда   иштирок   этишга
жалб   қилинган   шахслар   тўғрисидаги   маълумотлар,   уларга   қўйилган   айб   ва
уларга   нисбатан   қўлланилган   эҳтиёт   чоралари,   башарти   бу   шахсларга
қўйилган гумон ёки айб илгари чиқарилган алоҳида қарор билан 
тугатилмаган бўлса; 
3) жиноят ишини тугатиш асослари; 
4) бу   асосларни   тасдиқловчи   далиллар,   улар   ишнинг   қайси   жилдлари   ва
саҳифаларида акс эттирилганлиги; 
5) ашёвий   далилларнинг   рўйхати,   бу   ашёлар   сақланаётган   жой   ва
уларнинг   эгалари,   шунингдек,   манфаатдор   шахслар   ёки   муассасалар
томонидан   бу   ашёларни   уларга   қайтариб   бериш   тўғрисидаги   илтимослари,
башарти шундай илтимос қилинган бўлса; 
6) фуқаровий   даъвони   таъминлаш   чоралари   баён   қилинади   Қарорнинг
хулоса қисмида: 
1) жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги; 
2) гумонни ёки айбловни олиб ташлаш тўғрисидаги; 
3) эҳтиёт   чораларини,   шунингдек,   таъминлаш   учун   кўрилган
чораларни бекор қилиш тўғрисидаги; 
  32 4) ашёвий далиллар тўғрисидаги қарорлар баён қилинади. 
Суд   томонидан   қўзғатилган   иш   тугатилган   ҳолларда   бу   ҳақда   мазкур
судга хабар қилинади. 
Ҳарбий   хизматга   чақирилувчи   шахсга   нисбатан   иш   тугатилганда
терговчи   бу   ҳақда   етти   кунлик   муддат   ичида   ёзма   тарзда   туман   (шаҳар)
мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади. 
Жиноят   ишини   тугатиш   тўғрисида   қарорни   терговчи   мустақил   қабул
қилади ва бу ҳақда гумон қилинувчига, айбланувчига, уларнинг ҳимоячисига,
шунингдек, жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва
уларнинг   вакилларига   хабар   беради.   Агар   жиноят   иши   бирор   корхона,
муассаса,   ташкилот   ёки   фуқаронинг   берган   ахбороти   асосида   қўзғатилган
ёхуд   уларнинг   қонуний   манфаатларига   алоқадор   бўлса,   шу   корхона,
муассаса,   ташкилот   ёки   фуқарога   ҳам   хабар   берилиб,   ишни   тугатиш
тўғрисида   қарор   устидан   прокурорга   шикоят   қилиш   мумкинлиги   ҳақида
уларга тушунтирилади. 
Эътироф этиш лозимки, жиноят иши тугатилгани тўғрисида қарорнинг
нусхаси назорат юритувчи прокурорга, агар ишни суд томонидан қўзғатилган
бўлса, судга хабар юборилади. Ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин бўлган
шахсга   нисбатан   жиноят   иши   тугатилган   бўлса,   бу   ҳақда   туман   (шаҳар)
мудофаа   ишлари   бўлимига   етти   кундан   кечиктирмай   ёзма   хабар   берилиши
шарт.   Юқорида   кўрсатилган   бошқа   шахсларга   ва   идораларга   жиноят   иши
тугатилгани   ҳақида   хабар   неча   кун   ичида   берилиши   кераклиги   қонунда
кўрсатилмаган.   Амалиётда   бундай   хабар   узоғи   билан   бир   хафта   ичида   ёзма
тарзда юборилади. 
Жиноят   ишини   тугатиш   тўғрисида   қарорда   ишга   хос   ҳолатлар   баён
этилади.   Қарорнинг   хулоса   қисмида   қарордан   норози   бўлганлар   шикоят
қилишга   ҳақли   экани   ва   гумон   қилинган,   айбланган,   мажбурлов   чоралари
кўрилгани   оқибатида   зиён   кўрган,   азият   чеккан   шахсларнинг   реабилитация
этилиши тўғрисида ҳам баён қилинмоғи лозим.  
  33 Бу   ҳолатлар,   асосан,   жиноят   ишини   тугатиш   масалалар     билан   боғлиқ
қоидалар   ҳисобланиб,   агар,   асос   мавжуд   бўлса,   жиноят   ишин   тугатилиши
лозим.  Аммо,  мазкур   параграфнинг   предмети   айблов  хулосаси  билан  келган
жиноят   иши   бўйича   прокурор   ҳаракатларини   ўрганишга   қаратилган.   Шу
боисдан,   мазкур   масала   асосида   прокурор   ваколатларини   ўрганиш   максадга
мувофиқ. 
Ушбу   аснода   эътироф   этиш   лозимик,   айблов   хулосаси   билан   келган
жиноят иши юзасидан прокурор эҳтиёт чораси ҳақидаги масалани ҳам қараб
чиқиши   лозим.   Жиноят-процессуал   кодексининг   386-моддасида   айблов
хулосаси   билан   келган   жиноят   иши   бўйича   прокурорнинг   эҳтиёт   чораси
тўғрисида   қарори   келтирилган   бўлиб,   унга   асосан   айблов   хулосаси   билан
келган жиноят иши бўйича прокурор ёки унинг ўринбосари эҳтиёт чорасини
ўз   қарори   билан   бекор   қилишга,   ўзгартиришга   ёки   илгари   эҳтиёт   чораси
танланмаган   бўлса,   шундай   чорани   татбиқ   этишга   ҳақлидир.   Бунда
Жиноятпроцессуал кодексининг 28-бобидаги қоидалар қўлланилади. 
Прокурор   ва   унинг   ўринбосари   ўз   назорати   остидаги   жиноят   иши,
жумладан   унга   айблов   хулосаси   билан   юборилган   иш   бўйича   эҳтиёт
чорасини танлаш, ўзгартиш ёки бекор қилишга ҳақли. 
Айблов   хулосаси   билан   келган   иш   юзасидан   Жиноят-процессуал
кодексининг 384-моддада санаб ўтилган масалаларни қандай ҳал этилганини
инобатга   олиб,   прокурор   ёки   унинг   ўринбосари   айбланувчига   нисбатан
эҳтиёт   чорасини   қўллаши,   енгил   ёки   оғир   томонга   ўзгартиши   ёки   бекор
қилиши   мумкин.   Бу   Жиноят-процессуал   кодексининг   28-бобидаги
қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. 
Яна   бир   таъкидлаб   ўтадиган   процессуал   қоида   шундан   иборатки,
айблов хулосаси билан келган иш юзасидан прокурор суд мажлисида кимлар
иштирок   этиши   лозимлиги   ҳақидаги   масалани   атрофличи   кўриб   чиқиши
лозим.   Агар,   лозим   бўлса,   терговчи   томонидан   тузиб   чиқилган   суд
мажлисида   иштирок   этувчи   шахслар   рўйхатини   ўзгартириши   мумкин.
  34 Мазкур   процессуал   қоида   Жиноят-процессуал   кодексининг   387-моддасида
келтирилган   бўлиб,   бу   моддада   прокурорнинг   суд   мажлисига   чақирилиши
лозим бўлган шахсларнинг рўйхатини ўзгартириш тартиби келтириб ўтилган.
Демак,   жиноят   иши   судга   юборилгунга   қадар   прокурор   ёки   унинг
ўринбосари суд мажлисига чақириладиган шахсларнинг рўйхатини ўз қарори
билан   қисқартириш   ёки   тўлдиришга   ҳақлидир.   Бунда   айбланувчилар,
муомала   лаёқатига   эга   бўлган   жабрланувчилар,   вояга   етмаган
айбланувчиларнинг қонуний вакиллари, шунингдек, фуқаровий даъвогар деб
эътироф этилган шахслар ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок
этишга   жалб   қилинганлар   ва   уларнинг   вакиллари   рўйхатдан   тушириб
қолдирилиши   мумкин   эмас.   Дастлабки   терговда   гувоҳ   сифатида   сўроқ
қилинмаган ва эксперт сифатида хулоса бермаган шахслар рўйхатга қўшимча
қилиб киритилиши мумкин эмас. 
Суд   мажлисига   чақирилиши   лозим   бўлган   шахсларнинг   рўйхатини
терговчи   жиноят   ишидаги   айбланувчилар,   жабрланувчи,   гувоҳ   тариқасида
сўроқ   қилинганлар,   экспертлар,   мутахассислар   доирасида   тузади.   Аммо,
гувоҳ сифатида сўроқ қилинган, лекин иш бўйича ҳеч қандай маълумотларга
эга бўлмаганлар судга чақирилувчилар рўйхатига киритилмаслиги мумкин. 1
 
Терговчи   томонидан   тузилган   судга   чақирилиши   лозим   бўлганлар
рўйхати   қатъий   эмас.   Уни   прокурор   ўзгартириши   ёки   тўлдириши   мумкин.
Лекин   жиноят   иши   бўйича   ҳуқуқий   манфаатга   эга   бўлган   шахслар,   яъни
моддада   кўрсатилгандек,   айбланувчилар,   вояга   етмаган   айбланувчининг
қонуний   вакили,   шунингдек,   жабрланувчи,   фуқаровий   даъвогар,   фуқаровий
жавобгар, уларнинг вакиллари рўйхъатдан чиқариб юборилиши мумкин 
эмас. 
Терговчи   ҳам,   айблов   хулосасини   тасдиқлаган   прокурор   ёки   унинг
ўринбосари ҳам сўроқ қилинмаган шахсни, эксперт ёки мутахассис сифатида
дастлабки   тергов   пайтида   қатнашмаган   шахсни   судга   чақирилувчилар
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 602-604. 
  35 рўйхатига   қўшимча   ҳақли   эмас.   Агар   бунга   зарурат   бор   деб   ҳисобласа,
прокурор   суд   мажлисида   тегишли   илтимос   билан   судга   мурожаат   этишига
йўл қўйилади. 
Суд   мажлисига   рўйхатдагиларни   чақириш,   қўшимча   гувоҳ,   эксперт,
мутахассис   ва   бошқа   зарур   шахсларни   таклиф   этиш   суднинг   ихтиёрига
боғлиқ. 
Айблов   хулосаси   билан   келган   иш   юзасидан   прокурор   жиноят   ишини
судга   юбориш   ҳақидаги   масалани   кўриб   чиқади.   Жиноят-процессуал
кодексининг   388-моддасида   прокурор   томонидан   жиноят   ишини   судга
юбориш қоидаси кўрсатилган. Мазкур қоидага мувофиқ, прокурор ёки унинг
ўринбосари   айблов   хулосасини   тасдиқлаб,   жиноят   ишини   тегишли   судга
юборади.   Шу   судга   иш   билан   бирга   суд   мажлисида   текшириш   ва   ҳал   этиш
учун барча илтимослар ва шикоятлар юборилади. 
Прокурор   ёки   унинг   ўринбосари   ишнинг   судга   юборилганлиги   ҳақида
айбланувчига   ва   ҳимоячига,   шунингдек,   жабрланувчи,   фуқаровий   даъвогар,
фуқаровий   жавобгар   ва   уларнинг   вакилларига   дарҳол   хабар   қилади   ва,   агар
илтимослари бўлса, уларни судга юборишга ёки суд мажлисида баён қилишга
ҳақли   эканликлари   тўғрисида   маълум   қилади.   Айни   вақтда   прокурор   ёки
унинг   ўринбосари   айбланувчига   ва   ҳимоячига   айблов   хулосаси   ва   унга
қилинган   иловаларнинг   тасдиқланган   нусхаларини   юборади,   суд   мажлисига
чақирилиши   лозим   бўлган   шахслар   рўйхати   бундан   мустасно,   башарти
айблов   хулосасига   ёки   иловага   ўзгартишлар   киритилган   бўлса,   уларни
ўзгартириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ҳам юборилади. 
Демак,   жиноят   иши   мазмунан   кўриш   учун   судга   юборилгани   ҳақида,
айни   вақтда,   айбланувчи,   унинг   ҳимоячиси,   вояга   етмаган   айбланувчининг
қонуний   вакили,   шунингдек,   жабрланувчи,   фуқаровий   даъвогар,   фуқаровий
жавобгар,   уларнинг   вакилларига   хабар   берилади   ва   уларга   иш   бўйича
илтимос ва шикоятларини судга оғзаки ёки ёзма билдиришга ҳақли эканлиги
тушунтирилади. 
  36 Прокурор   томонидан   айблов   хулосасининг   нусхаси   айбланувчи   ва
унинг   ҳимоячисига   юборилади.   Жабрланувчи   ва   бошқа   ишдан   манфаатдор
шахсларга   айблов   хулосаси   уларнинг   илтимоси   бўйича   тақдим   этилади.
Айблов хулосасига иловалар ҳам юқоридаги шахсларга берилиши мумкин. 
Айблов   хулосасини   тасдиқлашда   унга   прокурор   ёки   унинг   ўринбосари
киритган ўзгаришлар ҳам уларга берилади. 
Судга   чақирилувчилар   рўйхати   айбланувчи,   унинг   ҳимоячиси   ва   суд
мажлисининг бошқа иштирокчиларига берилмайди.  
Жиноят   иши   судга   оширилгагидан   кейин   прокурор   суд   муҳокамасига
тайёргарлик   кўради   ва   давлат   айбловини   қўллаб-қувватлайди.   Давлат
айбловини қувватлаш сифатини ошириш кўпгина омилларга боғлиқ. Машҳур
олим,   профессор   Б.Пўлатовнинг   таъкидлаб   ўтишича,   бундай   омиллардан
бири   прокурорнинг   суд   мажлисига   тайёргарлик   кўришидир.   Жиноят   иши
ҳужжатларидан   яхши   хабардор   бўлган   ва   суд   муҳокамасига   пухта
тайёргарлик   кўрган   прокуроргина   суд   процессида   пайдо   бўладиган   барча
масалаларни   ҳал   эта   олади.   Давлат   айбловчисининг   суд   мажлисида
сусткашлик   кўрсатишининг   сабаби   унинг   жиноят   иши   материлларини
билмаслиги ёки бўш билиш билан изоҳланади. Бу эса ўз навбатида унинг суд
процесси   боришига   ва   таъсир   кўрсатиш   имкониятини   йўққа   чиқаради.
Бундай   вазият   туғилганда   айблов   функциясини   суд   у   ёки   бу   даражада   ўз
зиммасига   олади,   чунки   судланувчининг   этганлигини   фош   этувчи
далиллларни айбловчи иштирокисиз, мустақил ҳолда тўплаш ва текширишга
мажбур   бўлади.   Айрим   ҳоллард   бу   судланувчида   суд   тартибига   нисбатан
ишончсизлик   туйғусини   ўйғотувчи   ва   унда   бутун   суд   муҳокамаси   айблова
мойил   деган   тасаввур   ҳосил   қилиши   мумкин. 1
  Суд   прокурорнинг   давлат
айбловини   қўвватлашдаги   камчиликларини   ўз   фаоллиги   билан   тўлдиришга
ҳаракат қилмаган ҳолларда суд хатоларини истисно қилиб бўлмайди. Шундай
1  Пўлатов Б.Х. Судларда жиноят иши кўрилишида прокурорнинг процессуал фаолияти: ўқув қўлланмаси. –
Т.: Nisim, 2004. – Б. 93. 
  37 қилиб,   прокурорнинг   суд   мажлисига   сифатли   тайёргарлик   кўришининг
аҳамияти катта. 1
 
Ҳозирги   даврда   амалиётда   давлат   айбловчисининг   суд   муҳокамасига
тайёргарлик   кўриш  дастури   тавсия   қилинган.   Ушбу  дастур   ўн  йилдан   ортиқ
ис   стажига   эга   бўлган   прокурор   ходимлар   қўвватлаган   300   дона   жиноят
ишини ўрганиш асосида яратилган. 2
  
Бундай   ташқари,   прокурорнинг   психологик   (руҳий)   маданияти   давлат
айбловчисининг   профессионал   маҳоратини   белгиловчи   омиллардан   бири
саналади.   Давлат   айбловчиси   психологик   билимлар   тизимини,   шунингдек,
турли   мураккаб   вазиятларни   енгиб   ўтишга   кўмаклашувчи   ҳамда   жиноят
ишида   ҳақиқатни   юзага   чиқаришнинг   асосий   калити   ҳисобланувчи   иш
тажрибаси ва кўникмасига эга бўлиши лозим. 3
 
Аёнки,   суд   мажлисига   сифатли   тайёргарлик   кўриш   учун   давлат
айбловчиси жиноят ишиги доир барча материлларни ўрганиб  чиқиши лозим
бўлади.  Бироқ,  амалда  ҳамма вақт  ҳам  бунинг  уддасидан   чиқиш анча   қийин
масала ҳисобланади. 
Суд   муҳокамасига   тайёргарлик   кўриш   якка   тартибда   амалга
оширилади,   у   айбловчидан   хотира,   таҳлил   килиш,   мантиқий   фикрлаш   ва
прогноз қилиш қобилиятига эга бўлишини тақоза этади. Айни вақтда, бундай
тайёргарлик   қонуниятларини   ўрганиб,   иккита   характерли   тактик   усулни
ажратиб   кўрсатиш   мумкин.   Биринчи   усулга   мувофиқ,   иш   материлларини
ўрганиш   жиноят   ишини   қўзғотиш   тўғрисидаги   қарордан   бошланади   ҳамда
терговчи   уни   тизимлаштирган   тартибда   давом   этади.   Иккинчи   усулда   ишни
ўрганиш   айблов   хулосасидан   бошланади,   сўнгра   бошка   материаллар
1   Кириллова   Н.П.   Процессуальные   и   криминалистические   особенности   поддержания   государственного
обвинения в суде первой инстанции: учебное пособие. – Санкт-Петербург, 1996. – Б. 4 . 
2  Давлат айбловчисининг суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш дастури / Тузувчи: юридик фанлар доктори,
проф. Б.Х.Пўлатов. – Т., 2002. 
3   Васильев   Л.В.   Психологическая   культура   прокурорско-следственной   деятельности:   учебное   пособие.   –
Санкт-Петерберг, 1998. – Б. 31.  
  38 ўрганилади.   Кейинги   усул,   профоссор   Б.Х.Пўлатовнинг   кўрсатиб   ўтишича,
амалиётда кенг тарқалган. 1
 
Кўрсатиб   ўтилган   иш   материалларини   ўрганиш   усуллари   айбловга
мойилликни   келтириб   чиқармайди,   балки   прокурорга   ишни   қўшимча
терговга юбориш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш орқали
бирқатор тергов хатоларини бартараф этишга ёрдам беради. 
Хулоса   сифатида   эътироф   этиш   лозимки,   давлат   айбловини
қўллабқўвватлашнинг   сифати   прокурорнинг   ишни   биринчи   суд
инстанциясида   муҳокама   қилишига   тайёргарлик   қилишига   боғлиқ.   Суд
муҳокамасига  тайёргарлик   кўриш  жараёнида  прокурор жиноят  ишининг  ҳар
бир   жиҳатини,   ҳар   бир   ҳолатини   эътиборга   олиши   керак.   Жиноят   ишини
ўрганиш жараёнида ўқиб чиқиш ва тушуниб олиш учун кўпроқ вақт ажратиш
зарур бўладиган, барча материаллар орасидан энг муҳимини алоҳида ажратиб
олиш   лозим.   Бу   эса,   ўз   навбатида,   суд   муҳокамасида   давлат   айбловини
самарали амалга оширишга хизмат қилади. 
 
§.2. Жиноят ишларини суд муҳокамасига тайинлаш даврида 
прокурор иштироки 
 
Жиноят   ишларини   суд   муҳокамасига   тайинлаш   жиноят   процессининг
мустақил   босқичи   бўлиб,   унда   жиноят   ишининг   кейинги   тақдири   ҳал
қилиниши   мумкин.   Суд   фаолиятининг   айнан   шу   босқичидан   прокурорнинг
тортишувни чуқурлаштиришга қаратилган айблов функцияси бошланади.  
Ӱ� збекистон   Республикасининг   “Прокуратура   тўғрисида»ги   (янги
таҳрири)   қонунида   бу   функция   аниқ   ўз   ифодасини   топган.   Жумладан,
Қонуннинг   33-моддасида   «Прокурор   суда   жиноят   ишлари   кўрилаётганда
давлат   айбловини   қўллаб-қувватлайди.   Прокурор   суда   далилларни
текширишда   иштирок   этади,   қонуннинг   қўлланилиши   хусусида   ўз   фикрини
1  Пўлатов Б.Х. Судларда жиноят иши кўрилишида прокурорнинг процессуал фаолияти: ўқув қўлланмаси. –
Т.: Nisim, 2004. – Б. 95. 
  39 билдиради»   делинса,   35-моддасида   «Прокурор   процессуал   қонунда
белгиланган   тартибда   ўз   ваколатлари   доирасида   суднинг   ҳукми,   ҳал   қилув
қарори,   ажрими   ва   қарорига   протест   келтиришга   ҳақли»   дейилган. 1
  Айни
пайтда,   бу   функция   амалдаги   Жиноят-процессуал   кодексида   ҳам   кўрсатиб
ўтилган. 
Жиноят   ишларини   суд   муҳокамасига   тайинлаш   босқичида   айблов
функцияси   тўла   намоён   бўлмайди,   негаки   процессининг   ушбу   босқичида
судья  айбланувчи  (судланувчи)нинг  айбдорлиги  тўғрисидаги   масалани  эмас,
балки   жиноят   ишини   суд   муҳокамасига   тайинлаш   масаласини   ҳал   қилади.
Фақат   суд   муҳокамасини   муваффақиятли   ўтиказишга   ҳалал   берувчи
асосларгина   (жиноят   ишини   тўхтатиш   ёҳуд   тугатиш   учун   асослар)
текширилади. 
Жиноят   ишларини   суд   муҳокамасига   тайинлашда   прокурор   иштироки
бирмунча   чекланган.   Жиноят   ишларини   суд   муҳокамасига   тайинлашни
процессуал   тартибга   солувчи   Жиноят-процессуал   кодексининг   49-бобида
прокурор фақатгина уч марта тилга олинади.  
Биринчи.   Жиноят-процессуал   кодексининг   397-моддасида   жиноят
ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   тўғрисидаги   ажрим   бандларида,   суд
муҳокамасида   давлат   айбловчисининг,   шунингдек   ҳимоячининг   иштироки
ҳақида кўрсатилиб ўтилади. 
Иккинчи.   Жиноят-процессуал   кодексининг   400-моддасида   айбланувчи
ящиришгани   учун   юритувдан   тўхтатилган   жиноят   иши   айбланувчини
қидириш чораларини кўриш учун айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга
ўтказилади. 
Учинчи.   Жиноят-процессуал   кодексининг   404-моддасига   мувофиқ
суднинг   жиноят   ишини   кўшимча   терговга   қайтариш   ва   ишни   тугатиш
тўғрисидаги ажрими устидан прокурор хусусий протест билдириши мумкин. 2
Яъни,   прокурор   Жиноят-процессуал   кодексининг   497 9
-моддасига   мувофиқ,
1  збекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонуни – Т.: Nisim, 2006. – Б. 24-25. 
2  Пўлатов Б.Х. Судларда жиноят иши кўрилишида прокурорнинг процессуал фаолияти: ўқув қўлланмаси. –
Т.: Nisim, 2004. – Б. 89. 
  40 иш   бўйича   биринчи   инстанция   судининг   ажрими   устидан   у   чиқарилган
кундан   эътиборан   ўн   кунлик   муддатда   хусусий   протест   билдириши   ёки
Жиноят-процессуал   кодексининг   498-511-моддалари   талаблари   асосида
кассация ва назорат тартибида протест келтириш мумкин. 
Жиноят   процессининг   ушбу   босқичи,   яъни   жиноят   ишини   судда
кўришга тайинлашнинг мустақиллиги хусусидаги масала ҳамон баҳсли бўлиб
турибди.   Маҳаллий   олимларнинг   кўпчилиги   бу   босқични   жиноят
процессининг   мустақил   босқичи   деб   атайди.   Бундай   олимлар   қаторига
Б.А.Азизхўжаев 1
,   Б.Т.Акромхўжаев 2
,   Л.И.Астанова 3
,   Б.Х.Пўлатов 4
ларни
келтириб ўтишимиз мумкин. 
Давлат   айбловини   қўвватлаш   сифатини   ошириш   кўпгина   омилларга
боғлиқ.   Бу   омиллар,   асосан,   прокурорнинг   суд   мажлисига   тайёргарлик
кўриши ва ўз устида мунтазам ишлаши билан боғлиқ. 
Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   босқичи   жиноят
процессининг   мустақил   босқичими   ёки   йўқми,   бу   масала   фақат   назарий
аҳамиятга   эга,   холос.   Амалиётда   у   ҳеч   нарсани   ҳал   қилмайди   ва   шундай
бўлгач,   маҳаллий   олимларнинг   бу   ҳақда   баҳс   юритишларига   ҳожат   бўлмаса
керак.   Бинобарин,   суд   фаолиятининг   айнан   шу   босқичидан   прокурорнинг
жиноят ишларини кўришда тортишувни чуқурлаштиришга қаратилган айблов
функцияси бошланади. 
Демак,   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   босқичида
прокурорнинг   иштирок   этиши   жиноят   ишининг   судда   кўриб   чиқилишининг
сифатини   оширади.   Ишни   суд   муҳокамасида   тайинлашда   прокурор   асосан
Жиноят-процессуал   кодексининг   399-моддасида   келтирилган   ҳолатлар
бўйича иштирок этади. Мазкур моддада жиноят ишини юритишни тўхтатиш
асослари келтирилган бўлиб, унга мувафиқ жиноят ишини судда кўриш учун
тайинлаш   масаласини   ҳал   қилиш   чоғида   айбланувчининг   яширинганлиги
1   Азизхўжаев   Б.А.   Пределы   оценки   доказательств   при   назначении   дела   к   судебному   разбирательству.   //
Общественные науки в Узбекистане. – 1995. - №1-2-3. - Б. 11.  
2  Акромхўжаев Б.Т. Правовоспитательная функция в уголовном процессе. – Т., 1997. – Б. 96. 
3  Астанова  Л.И. Жиноят процесси ва шахснинг ҳуқуқи. – Т., 1997. – Б. 13. 
4  Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати. – Т.:  %ЗБЕКИСТОН , 2009. – Б. 416-422. 
  41 маълум   бўлиб   қолса,   судья   ушбу   айбланувчига   нисбатан   ишни   юритишни
тўхтатиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради,
Жиноят-процессуал   кодексининг   410   ва   418-моддаларида   назарда   тутилган
ҳоллар бундан мустасно. Айни чоғда айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини
ўзгартириш масаласи ҳал этилади. 
Айбланувчининг   суд   мажлисида   иштирок   этишини   истисно   этадиган
оғир   ва   давомли   касалликка   чалинганлиги   суд-тиббий   экспертиза   хулосаси
билан   тасдиқланган   тақдирда,   судья   айбланувчи   соғайгунга   қадар   ишни
юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради. 
Жиноят   ишини   юритишни   тўхтатиш   учун   асослардан   бири
судланувчини   суддан   яширинганлигидир.   Агар   айбланувчи   жиноят   ишини
суд   муҳокамасига   тайинлаш   тўғрисидаги   қарор   қабул   қилингунга   қадар
яширинган бўлса, суд жиноят ишини прокурорга қайтаради ва айбланувчини
қидириб   топиш   ҳақида   қарор   чиқаради.   Агар   бундай   хол   жиноят   ишини
судда   кўриш   учун   тайинлаш   тўғрисида   қарор   чиқарилгандан   кейин   содир
бўлган   бўлса,   суд   жиноят   ишини   юритишдан   тўхтатиш   ва   судланувчига
нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради.  
Жиноят   ишини   суд   муҳокамасига   тйаинлаш   босқичида   прокурорнинг
иштирок   этишини   тақоза   қилувчи   яна   бир   қоида,   бу   Жиноят-процессуал
кодексининг 400-моддаси ҳисобланади. Мазкур моддада тўхтатилган жиноят
ишини   прокурорга   ўтказиш   тартиби   келтирилган   бўлиб,   унга   асосан
Жиноятпроцессуал кодексининг 399-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
юритишдан   тўхтатилган   жиноят   иши   айбланувчини   қидириш   чораларини
кўриш учун айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ўтказилади. 
Жиноят   ишини   судга   тайинлаш   тўғрисида   қарор   чиқарилгунга   қадар
айбланувчи   яширинса,   судья   жиноят   ишини   тўхтатиш   тўғрисида   қарор
чиқариб,   жиноят   иши   материалини   айблов   хулосасини   тасдиқлаган
прокурорга айбланувчини қидириб топиш учун ўтказади.  
  42 Таъкидлаб   ўтишимиз   лозим   бўлган   яна   муҳим   масала   шундан
иборатки, айрим ҳолатларда, агар асослар мавжуд бўлса, Жиноят-процессуал
кодексининг   401-моддасига   мувофиқ   суд   жиноят   ишини   тугатиши   мумкин.
Яъни, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида ҳамда 84-моддасининг
биринчи   қисмида   назарда   тутилган   ҳолатлар   мавжуд   бўлса,   суд   жиноят
ишини   тугатади.   Шу   билан   бирга   суд   қўлланилган   эҳтиёт   чораларини,
фуқаровий   даъвони   таъминлаш   чораларини   бекор   қилади   ҳамда   ашёвий
далиллар масаласини ҳал этади. 
Суд   Жиноят-процессуал   кодексининг   84-моддасининг   тўртинчи
қисмида назарда тутилган асослар бўйича ишни тугатишга ҳақлидир. 
Ишнинг   тугатилгани   тўғрисида   айбланувчи   ва   жабрланувчига   хабар
берилади. 
Демак,   реабилитация   қилиш   асослари   ҳамда   айблилик   тўғрисидаги
масалани   ҳал   қилмай   туриб   жиноят   ишини   тугатиш   асосларининг   биринчи
қисмида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлса суд жиноят ишини тугатади. 
Жиноят   ишини   тугатиш   тўғрисидаги   ажримда   қўлланилган   эҳтиёт
чораси   бекор   қилинганлиги,   фуқаровий   даъво   бекор   қилинганлиги   ҳамда
ашёвий   далиллар   тақдири   узил-кесил   ҳал   қилинганлиги   баён   қилиниши
керак. Агар шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича қонуний кучга кирган
суд ҳукми бўлса ҳам жиноят иши тугатилади.  
Суд томонидан жиноят ишини тугатилганлиги манфаатдор шахслардан
айбланувчи   ва   жабрланувчига   хабар   қилинади.   Улар   қарор   устидан   норози
бўлсалар   шикоят   қилишга   ҳақлидирлар.   Бундай   ҳолатларда,   прокурор   ҳам
протест билдириш мумкин. 
Алоҳида   таъкидлаб   ятишимиз   лозимки,   жиноят   ишини   судда   кўриш
вақтида   давлат   айбловини   самарали   қўллаб-қўвватлаш   прокурорнинг   иш
материллари   билан   нечоғлиқ   таниш   эканлигига   боғлиқ.   Ва,   ушбу   ҳолатни
эътиборга   олган   ҳолда,   мамлакатимиз   жиноят-процессуал   қонунчилиги
жиноят   иши   суд   муҳокомасига   тайинланганидан   кейин   иш   материллари
  43 билан   танишиш   ҳуқуқини   назарда   тутади.   Яъни,   Жиноят-процессуал
кодексининг   402-моддасида   процесс   иштирокчиларини   жиноят   иши
материаллари   билан   таништириш   масаласи   ҳуқуқий   тартибга   солинган.
Мазкур   моддага   асосан,   судья   жиноят   иши   судда   муҳокама   қилиш   учун
тайинлангандан   сўнг   прокурор,   ҳимоячи,   жамоат   айбловчиси,   жамоат
ҳимоячиси,   шунингдек,   судланувчи,   жабрланувчи,   фуқаровий   даъвогар,
фуқаровий   жавобгар   ва   уларнинг   вакилларига,   башарти   улар   дастлабки
тергов   даврида   иш   материаллари   билан   таништирилмаган   бўлсалар,   ишдаги
барча   материаллар   билан   танишиб   чиқишлари   ва   ўзлари   учун   зарур   бўлган
маълумотларни кўчириб олишларига имконият яратиши шарт. 
Давлат   айбловчиси   сифатида   иштирок   этадиган   прокурор   ҳам
дастлабки   тергов   материаллари   билан   танишмаган   бўлса,   унга   ҳам   худда
шундай имконият берилади.  
Жиноят ишларини юритишда жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси
сифатида иштирок этадиган шахслар айнан жиноят ишини судда кўриш учун
тайинлаш   тўғрисидаги   қарорда   биринчи   маротаба   кўрсатилади   ва   улар
процесснинг   кейинги   босқичида   самарали   фаолият   юритишлари   учун   шу
пайтдан бошлаб иш материаллари билан танишишлари мумкин бўлади. 
Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   тўғрисида   қарор
чиқарилгандан   сўнг   судьяда   мазкур   моддадаги   шахсларни   белгиланган
шартлар   асосида   ва   тартибда   иш   материаллар   билан   таништириш
мажбурияти вужудга келади.  1
 
Жиноят-процессуал   кодексининг   402-моддасида   кўрсатилган
шахсларнинг   дастлабки   тергов   давомида   иш   материаллари   билан
таништирилганлиги   жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлашда   улар
билан танишиш имкониятидан маҳрум қилмаслиги керак. Гарчанд дастлабки
терговда иш материаллари билан танишиб чиқилган бўлсада, жиноят ишини
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 621-622. 
  44 судда   кўриш   учун   тайинлангандан   кейин   иш   материаллари   билан   танишиш
тўғрисидаги илтимоснинг қондирилиши фойдадан холи эмас. 
Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   тўғрисида   қарор
чиқарилгандан сўнг иш метариаллари билан танишиб чиқишнинг процессуал
тартиби   дастлабки   иш   материаллари   билан   танишиш   тартибига   ўхшашдир.
Суд   иш   материаллари   билан   танишиш   учун   ҳозир   бўлган   шахсга   у   билан
танишиш,   чекловларсиз   ундан   кўчирмалар   олиш   учун   реал   шароит   яратиб
бериши,   агар   бундай   шахслар   кўп   бўлса,   уларнинг   танишиш   навбати
белгиланиши   шарт.   Жиноят   иши   материаллари   билан   суд   биносида
танишилади. Айбланувчи қамоқда сақланаётган бўлса, суднинг биносида ёки
судланувчи   сақланаётган   жойда   жиноят   иши   материаллари   билан
таништирилади. 
Иш   материаллари   билан   танишиб   чиқилганидан   сўнг   илтимосномалар
жиноят   иши   бўйича   суд   муҳокамаси   бошлангунга   қадар   берилиши   мумкин.
Судья   илтимоснома   мазмунидан   келиб   чиқиб,   уни   суд   мажлисида   ёки   суд
мажлисига тайёргарлик кўриш жараёнида ҳал қилиши мумкин. 
Агар дастлабки тергов тамомлангандан сўнг айбланувчи ишдаги барча
материаллар билан таништирилмаган бўлса ва қоидабузарлик суд томонидан
бартараф   этилмаган   бўлса,   жиноят   процессуал   нормаларнинг   жиддий
бузилиши   деб   баҳоланади. 1
  Бу   эса,   ўз   навбатида,   жиноят-процессуал
қонунчилиунинг   умумий   қоидаларига   асосан,   ҳуқуқбузарлик   ёки
қоидабузарлик   асосида   қўлга   киритилган   маълумотларнинг   жиноят   иши
юзасидан   далил   сифатида   эътироф   этилмаслигига   олиб   келади.   Сабаби,
жиноят-процессуал   қонунчилик   талабларининг   сақланилмаслиги   ва
бузилиши натижасида қўлга киритилган далиллар номақбул деб ҳисобланади
ва жиноят иши бўйича далил мақомига эга ҳисобланмайди. 
1   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   2003   йил   19   декабрдаги   №17   сонли   “Гумон
қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги Қарори 
 
  45 Демак,   жиноят   ишини   суд   муҳокамасига   тайинлаш   даврида   прокурор
иштирокининг   ҳуқуқий   ифодаси,   бу   –   протест   келтириш   ёки   айбланувчини
қидириб   топиш   ҳисобланади.   Алоҳида   эътибор   қаратишимиз   лозим   бўлган
масала   шундан   иборатки,   агар,   суд   ишни   қўшимча   терговга   қайтариш   ёки
ишни   тугатиш   ҳақидаги   ажрим   чиқарса,   ва,   мазкур   ажримга   проест   бериш
асослари мавжуд бўлса, прокурор албатта протест келтириши лозим. Жиноят-
процессуал кодексининг 404-модда суднинг жиноят ишини қўшимча терговга
қайтариш   ва   ишни   тугатиш   тўғрисидаги   ажрими   устидан   шикоят   бериш   ва
протест   билдириш   тартиби   келтирилган.   мазкур   моддага   асосан,   суднинг
жиноят   ишини   қўшимча   терговга   қайтариш   ва   ишни   тугатиш   тўғрисидаги
ажрими   устидан   айбланувчи,   жабрланувчи   хусусий   шикоят   бериши   ва
прокурор хусусий протест билдириши мумкин. 
Жиноят   ишини   қўшимча   терговга   қайтариш   устидан   хусусий   шикоят
бериш   ёки   хусусий   протест   келтириш   асослари   ва   процессуал   тартиби   бу
ҳақда   умумий   қоидаларга   биноан   ҳал   этилади.   Ва,   процессуал   қоидаларга
асосан,   айбланувчи,   судланувчи,   жабрланувчи   суднинг   жиноят   ишини
дастлабки терговга қайтариш ва ишни тўгатиш тўғрисидаги ажрими устидан
хусусий шикоят, прокурор хусусий протест келтиради.  
Хулоса   сифатида   таъкидлаб   ўтиш   лозимки,   жиноят   ишини   суд
муҳокамасига   тайинлаш   даврида   прокурор   иштироки   бирмунча   даражада
чекланган.   Лекин,   бу   давлат   айбловчисининг   бу   босқичда   суст   ҳаракат
этишини   эмас,   балки,   жиноят   иши   бўйтча   янада   самарали   тайёргарлик
кўрилиш лозимлигини билдиради. Сабаби, айнан ушбу босқич прокурорнинг
давлат айбловчиси сифатидаги моқамининг бошланишидан далолат беради. 
 
§.3. Амалдаги Жиноят-процессуал кодекси бўйича судларда 
жиноят ишлари кўрилишида прокурор иштирокини тартибга 
солувчи қоидалар 
Жиноят-процессуал   кодексининг   33-моддасида   прокурорнинг
суриштирув   ва   дастлабки   тергов   босқичларида   қонунчиликнинг   амалга
  46 оширилиши   устидан   назорат   қилиши   назарда   тутилган.   Мазкур   моддага
асосан,   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурори   ва   унга   буйсунувчи
прокурорлар   суриштирув   ва   дастлабки   тергов   босқичларида   Ўзбекистон
Республикаси   қонунларининг   аниқ   ва   бир   хилда   ижро   этилиши   устидан
назоратни амалга оширади. 1
 
Прокурор   суриштирув   ва   дастлабки   тергов   босқичларида   қонуннинг
бузилишини,   ким   томонидан   содир   этилганлигидан   қатъи   назар,   бартараф
этиш   учун   қонунда   назарда   тутилган   чора-тадбирларни   ўз   вақтида   кўриши
шарт. 
Прокурор   ўз   ваколатларини   ҳар   қандай   орган   ва   мансабдор   шахсдан
мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб ва Ўзбекистон Республикасининг
Бош прокурори кўрсатмаларига таянган ҳолда амалга оширади. 
Ўзбекистон   Республикасида   суриштирув   ва   дастлабки   тергов
босқичларида   қонунларни   аниқ   ва   бир   хилда   ижро   этиш,   инсон
манфаатларини   Конституцияда   белгиланганидек   муҳофаза   қилиш
чораларини   кўриш,   Жиноят-процессуал   кодекси   моддалари   белгиланган
вазифаларни ҳал қилишга кўмаклашиш, шахс, жамият, давлат манфаатларини
муҳофаза   қилиш   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурори   ва   унга
бўйсунувчи, шаҳар, вилоятлар ва туман прокурорларига юклатилган. 
Суриштирув   ва   дастлабки   тергов   босқичида   прокурор   қонунларни
қўллаш   устидан   назорат   қилувчи   шахс,   раҳбар   ва   бевосита   дастлабки
терговни юритувчи иштирокчи сифатида намоён бўлади. 
Юқорида   келтирилган   қодалардан   шу   нарса   маълумки,   прокурор   бу
босқичда   жиноят   процесси   иштирокчиларининг   ҳуқуқи   ва   қонуний
манфаатлари   бузилмаслигини   таъминлаш,   суриштирувчи,   терговчининг
ноқонуний ҳатти-ҳаракати ва қарорлари устидан тушган шикоятларни кўриб
чиқиш  ва   йўл  қўйилган   хато   ва   камчиликларни   ўз   вақтида   бартараф   қилиш,
далилларни   тиклаш   ва   текширишда   процессуал   қонун   талабларига   қатъий
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б.65. 
  47 риоя   қилиш,   жиноятларни   келиб   чиқиш   сабабларини   аниқлаш   ва   бартараф
қилиш   чораларини   кўриш,   холислилик   ва   қонун   олдида   барчанинг
тенглигини таъминлаш каби бир қатор вазифаларни адо этади. 
Демак,   прокурор   барча   ваколатларини   мустақил   равишда   амалга
оширади.   Ҳар   қандай   орган   ва   мансабдор   шахс   унга   тазйиқ   ўтказишга,
йўлйўриқ беришга, ички ишларига аралашишга ҳақли эмас. У фақат қонунга,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори кўрсатмаларига амал қилган ҳолда
фаолият кўрсатади. 
Жиноят-процессуал  кодексининг  33-моддаси  прокурорнинг 
суриштурув ва дастлабки тергов босқичидаги ваколатларини тартибга солса,
Жиноят-процессуал   кодексининг   34-моддаси   бу   нормага   қўшимча   равишда
судда   прокурор   ваколатларини   тартибга   солади.   Дарвоқе,   бу   модда   ўзида
бошқа   моддаларга   ҳам   назарда   тутади.   Яъни,   Жиноят-процессуал
кодексининг 243, 382-388, 558, 589-моддаларга ҳавола қилади. 
Жиноят   процессида   прокурорнинг   ваколатларини   бир   неча   турларга
бўлиш мумкин:  
Суриштирув ва дастлабки терговда: 
а) жиноят ишини қўзғатиш ва рад этиш; 
б)   жиноят   ишларини   тергов   қилиш,   эҳтиёт   чорасини   танлаш,
ўзгартириш   ва   бекор   қилиш,   жиноятни   тавсифини   белгилаш,   айбланувчи
тариқасида   иштирок   этишга   жалб   қилиш,   айрим   тергов   ҳаракатларини
бажариш, қидирув эълон қилиш, ушлаб туриш ва мажбурий келтириш ҳақида
ёзма кўрсатмалар бериш ; 
в)   қамоққа   олиш,   қамоқда   сақлаб   туриш   муддатини   узайтириш
тўғрисидаги   терговчининг   илтимосномасига   розилик   бериш   ёки   ўзи
илтимоснома   билан   судга   мурожаат   қилиш   ва   ушбу   масалаларни   ҳал
қилишда суд мажлисида тараф сифатида иштирок этиш; 
  48 г)   суднинг   қамоққа   олишни   рад   қилиш   ёки   қамоқда   сақлаб   туриш
муддатини   узайтиришни   рад   қилиш   тўғрисидаги   ажримлари   устидан
апелляция тартибида протест келтириш; 
д) олиб қўйиш, тинтув ўтказиш, мурдани эксгумация қилиш, почта-
телеграф жўнатмаларини хатлаш ва олиб қўйиш, телефон ва бошқа сўзлашув
қурилмалари   орқали   олиб   бориладиган   сўзлашувларни   эшитиб   туриш,
лавозимидан   четлаштиришга,   тиббий   характердаги   мажбурлов   чораларини
қўллаш ва муддатини узайтиришга рухсат беради; 
е) дастлабки тергов муддатини узайтиришга розилик бериш; 
ё) жиноят ишларини тамомлаш ва судга юбориш тўғрисида ёзма 
кўрсатмалар бериш; 
ж) айблов ҳулосаси билан келган жиноят ишларини текшириш ва 
тегишли масалаларни ҳал этиш; 
з) Жиноят ишини судга юбориш. 1
 
Суд муҳокамасида прокурор қуйидаги ваколатларга эга: 
а) давлат айбловини қўллаш; 
б) далилларни текширишда иштирок этиш; 
в)  суд  терговида  судьянинг  рухсати  билан  суд  муҳокамаси 
иштирокчиларига саволлар бериш; 
г)  ЖК  нормаларини  қўллаш,  судланувчининг  ҳаракатларини 
тавсифлаш ҳақида фикр билдириш; 
д) судланувчига жазо тури ва меъёрини белгилаш ҳақида фикр 
билдириш; 
е) хусусий ажрим чиқариш ва бошқа масалалар бўйича фикр бериш; 
ё)  айбловдан  воз  кечиш,  айбловни  ўзгартириш  тўғрисида 
асослантирилган ёзма баёнот бериш; 
ж) фуқоровий даъво қўзғатиш ёки қўзғатилган даъвони қўллаш; 
1   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексига   шарҳлар.   Масъул   муҳаррир:   проф.
Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 66-67. 
  49 Прокурор   ҳукм,   ажрим   ва   қарорларнинг   қонунийлиги,   асослилиги   ва
адолатлилигини текширишда иштирок этади.  
Жиноят-процессуал   кодексининг   409-моддасида   жиноятларга   доир
ишларни кўришда иштирок этиб, давлат айбловини қувватлайди, далилларни
текширишда   иштирок   этади,   судланувчиларга,   жабрланувчилар,   гувоҳлар,
экспертлар   ва   судга   таклиф   этилган   бошқа   шахсларга   саволлар   беради,
жиноят   кодексининг   нормаларини   қўллаш,   судланувчининг   харакатларини
тавсифлаш, унга жазо турини ва меъёрини тайинлаш тўғрисида ҳамда бошқа
масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилади, жиноятнинг сабаблари ва унинг
содир   этилишига   имкон   берган   шарт-шароитлар   ҳақида   ҳамда   уларни
бартараф этишга қаратилган чоралар хусусида ўз фикрини билдиради. 
Прокурор   давлат   айбловини   қўвватлар   экан,   Жиноят-процессуал
кодексининг, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари талабларига ва
ишнинг барча ҳолатларини қараб чиқишга, барча шахсларга нисбатан  инсон
ҳуқуқларини   ҳимоя   қилишга   асосланган   ўз   ишончига   амал   қилади.   (Ҳуқуқ-
тартиботни   сақлаш   бўйича   мансабдор   шахсларнинг   Ахлоқ   кодекси
2моддаси) 1
.  
Суд   тергови   томомлангандан   сўнг   суд   тарафларнинг   музокарасини
эшитишга   ўтади.   Музокара   давлат   айбловчиси   ва   жамоат   айбловчисининг
нутқи   билан   бошланади.   Сунгра   жабрланувчи,   фуқаровий   даъвогар   ёки
уларнинг   вакиллари,   ҳимоячи   ва   жамоат   ҳимоячиси,   судланувчи   фуқаровий
жавобгар ёки унинг вакили сўзга чиқади. Давлат айбловчиси суд терговининг
якунларини инобатга олиб, ўз нутқида судланувчининг айблилиги ёки айдор
эмаслиги тўғрисидаги хулосасини асослантириши лозим. Давлат айбловчиси
судланувчи айбдор деган хулосага келганда, унга нисбатан қўлланиши лозим
бўлган жазо тури ва меъёри ҳақида судга ўз фикрини баён қилади. Тарафлар
нутқ   сўзлаб   бўлганларидан   кейин,   улардан   ҳар   бири   бошқа   тарафнинг
1  Узбекистан и международные договора по паравам человека / Сборник международных договоров
по правам человека к которым присоединилась Республика Узбекистан // Составитель: доктор юридических
наук, проф. Ю.Б. Пулатов. – Т.,1995, Б.11-19. 
 
 
  50 нутқларида айтилган масалалар юзасидан эътирозлар ёки мулоҳазалар билан
яна бир мартадан сўзга чиқишлари мумкин (Жиноят-процессуал кодексининг
449-моддаси). 
Тарафлар   музокараси   жиноят   иши   материалларига   таянади   ва   бу
материаллар   суд   тергови   давомида   текшириб   чикилган   бўлиши   керак.   Суд
мажлиси   муҳокамасида,   тарафлар   музокарасида   жиноят   процесси
иштирокчилари суд терговининг натижаларига баҳо бериб, ўз нутқларида ёки
эътирозларида   бўлиб   ўтган   жиноят   воқеасининг   бирон-бир   ҳолларига   ёки
томонига   эътибор   беришни,   шунингдек,   ҳодисанинг   талкин   қилинишига,
судланувчи   шахсини   таърифлашга   тарфлар   қандай   қандай   жиҳатдан
ёндашуви кераклигини баён қилишлари лозим 1
.  
Музокара   тамом   бўлгандан   кейин   тарафлар   Жиноят-процессуал
кодексининг   457-моддаси   биринчи   қисми   1-6   бандларида   (ҳукм   чиқариш
вақтида суд ҳал қиладиган масалалар) назарда тутилган масалалар юзасидан
чикариладиган   қарорнинг   ўзлари   таклиф   этадиган   мазмунини   судга   ёзма
равишда   тақдим   этишлари   мумкин.   Давлат   айбловчиси   ва   ҳимоячиси   учун
қарорнинг   бундай   мазмунини   судга   тақдим   этиш   мажбурийдир.
(Жиноятпроцессуал кодексининг 450- моддаси). 
Прокурор   жиноят   ишларини   кўришда   ёки   ҳукмни   ижро   этиш   билан
боғлиқ масалаларни ҳал зтишда апелляция, кассация ва назорат инстанцияси
судида   иштирок   этишга   ҳақлидир.   Судда   прокурор   фаолиятини   тартибга
солувчи бу асосий норма инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
килиш   доирасида   судга   ўз   қарорлари   билан   суд   ҳуқуқини   яратишда
кўмаклашади. Буни чет эл олимлари ҳам эътироф этишади 2
. 
Прокурор   суд   муҳокамасини   тайинлашдан   бошлаб,   жиноят   ишларини
назорат   тартибида   қараб   чикишга   қадар   бўлган   барча   босқичларда   ўз
ваколатларини бир ҳилда қатъий амалга оширади. 
1  Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига шархлар. – Т., Адолат, 2000. – Б. 587-588. 
2  Қаранг: Zuleeg M. Zum Verhaltnis nationaler und europaischer I / Europa. Deutcland. – Drezden, 2000. – S.513. 
  51 Суднинг   жиноят   ишини   қўшимча   терговга   кайтариш   ва   ишни
муҳокамага   тайинлаш   босқичида   тугатиш   тўғрисидаги   ажрими   устидан
прокурор   томонидан   хусусий   протест   билдирилиши   мумкин   (ЖПКнинг
404моддаси).   Ишни   қўшимча   терговга   қайтарганда   суд   ўз   ажримида
қайтариш   асосларини   ва   кандай   ҳолатлар   қўшимча   равишда   аниқланиши
лозимлигини   кўрсатиши   шарт.(   Жиноят-процессуал   кодексининг   419-
моддаси). 
Афсуски, судда прокурор иштирокида ҳали жиддий камчиликлар учраб
турибди.   Шу   муносабат   билан   В.   И.   Басков   таъкидлаганидек,   судларда
жиноят   ишларини   кўришда   прокурор   иштироки   аксариат   ҳолларда   расмий
тусга   эга   бўлиб   судларнинг   одилона   ҳукм   чақирилишларига,   тергов   ва   суд
ҳатоларини бартарф этишга ҳамма вақт ҳам кўмаклашади, деб бўмайди. 
Прокурорлар   нохолислик   ва   айбловга   мойиллигини   намоён   этиб,
қандай   йял   билан   бўлмасин,   айблов   хулосасидаги   фикрларни   ёқлаши   ва
айрим   ҳолларда   айбсиз   шахсларининг   жиноий   жавобгарликка   тортилишига
эришиши   каби   фактларга   ҳали   ҳам   тулик   бархам   берилган   эмас.   Давлат
айбловчиларининг   ишда   судланувчининг   айбдарлигин   исботловчи   далиллар
етарлича   мавжуд   бўлмаган   ҳолда,   текширилмаган   материалларга   асосланиб
айблов   ҳукми   чикарилишини   талаб   қилишларига   қонунийлик   ва   прокурор
хизмат вазийфасининг қупол равишда бузилиши сифатида қаралмоғи керак 1
.
судланувчининг   айбини   исботловчи   ишонарли   далиллар   мавжуд   бўлмасада,
суд   терговида   аниқланган   ҳолатга   зид   равишда   айбловни   қўвватлаш
ҳолларига қатъий чек қўйиш лозим. 
Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   2004   йил   11   майдаги
«Судларда   жиноят   ишлари   кўрилишида   прокурор   иштирокининг
самарадорлиги   ва   таъсирчанлигини   ошириш   тўғрисида»ги   21-сонли
буйруғида   «Давлат   айбловини   қўватлаётган   прокурорлар   тергов   ва   суддаги
маълумотлар   судланувчининг   айбсизлигидан   далолат   беради   деган   ишончга
келсалар, сўзсиз амал қилсинлар», деб таъкидлаган. 2
 
  52 Айни   пайтда   судда   давлат   айбловини   қўвватлар   экан,   айрим
прокурорлар сусткашлик билан иш олиб борадилар, жиноятда иштирок этган
ёки унга дахлдор бўлган барча шахсларни фош этишда етарлича ташаббус ва
қатъият   кўрсатмайдилар.   Айрим   прокурорлар   давлат   айбловини
қўвватлаётганда   моддий   қонун   ва   жиноят   процесси   қоидалари   бузилишига
нисбатан   ҳар   доим   ҳам   етарли   даражада   муносабат   билдираверишмайди,
натижада   баъзи   ҳолларда   давлат   айбловини   сифатсиз   ва   юзаки   қўвватлаш
ҳоллари мавжуд, улар суд терговида аниқланган ҳолатларга ҳолисана баҳо 
                                                
1
Басков В.И. Курс прокурорского надзора. Учебник для вузов. М.,1999.-Б.237 
2 2
  Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   «Судларда   жиноят   ишлари   кўрилишида   прокурор
иштирокининг   самарадорлигини   ва   таъсирчанлигини   ошириш   тўғрисида»ги   2004   йил   11-май   21-сонли
бўйруғи. – Т., 2004. 
бермасдан, факат айблов ҳукми чиқариш ҳақида судга нотўғри фикир бериш
ҳолларига йўл ўйишмоқда. 
Судда   жиноят   ишлари   муҳокама   қилинишида   иштирок   этувчи
прокурорлар   узларининг   суддаги   иштирокининг   нафақат   процессуал,   балки
ижтимоий   аҳамиятини,   бу   жиноят   ишлари   юзасидан   одилона   ҳукм
чиқаришда   қонунийликнинг   муҳим   кафолатларидан   бири   эканлиги,   ўз
ваколатларининг   сифатли   бажарилиши   учун   алоҳида   маъсулият   эканлигини
англаб етишлари лозим 1
. Прокурор суд муҳокамасида иштирок этиши билан
далилларни ҳар томонлама, тўлиқ холис текширишда, жиноий жавобгарликка
тортилган   шахснинг   айбини   аниқлашда,   у   содир   этган   жиноятга   тўғри
ҳуқуқий баҳо беришда судга ёрдам беради.  
Суд   муҳокамаси   тарбиявий   вазифани   бажариши   ва   ҳар   бир   суд
жараёнида   ҳуқуқ-тартиботни   сақлаш   бўйича   мансабдор   шахсларнинг   Ахлоқ
кодексига   мос   бўлган   «ижтимоий   ахлоқ   ва   амалий   сиёсат»   сабоқлари
чиқаришлари   шахсларини   оммавий   муҳокама   қилиш   муҳитини   яратиш
мақсадида фойдаланишлари лозим. 
1  Золотов Ю. Каким быть прокурору // Законность. – 1998. -№4. - Б.2-4. 
  53 Судларда жиноят ишлари кўрилишида давлат айбловини қўвватлаш ва
қонунга   зид   бўлган   суд   хужжатларига   протест   келтириш   прокуратура
органлари фаолиятнинг асосий йўналишлари қаторига киради. 
(«Прокуратура тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуннинг 4-моддаси). 
«Прокуратура   тўғрисида»ги   (янги   таҳрири)   Қонуннинг   33-моддасида
айтилишича, «Фуқораларнинг, корхонолар, муассасалар ва ташкилотларнинг
ҳуқуқлари   ҳамда   қонуний   манфаатлари   суд   йўли   билан   самарали   ҳимоя
қилинишини   таъминлаш   мақсадида   барча   инстанция   судларида   ишлар
кўрилаётганда  прокурор  қонунда  белгиланган  тартибда   иштирок  этади 1
». Бу
тартиб амалдаги ЖПК билан белгилаб берилган. 
Амалдаги   Жиноят-процессуал   кодекси,   айниқса   «Прокуратура
тўғрисида»ги   (янги   таҳрири)   қонун   суд   ҳокимияти   ролини   оширишга
интилиб,   прокурор   ваколатларини   чеклаш   йўлидан   бормоқда.   Жиноят   ва
жиноят   процесси   сохасида   суд   ҳокимияти   ваколатларининг   тикланиши   эса
адолат   ва   қонунийлик   ифодасидир.   Прокураиура   фойдасини   кўзлаб   ҳар
кандай   тарзда   суд   ҳокимиятини   камситиш   утмишдаги   тарихий   хатоларнинг
такрорланишига олиб келади. 
Шу   муносабат   билан   прокурорлик   назоратини   суд   ҳокимиятидан
ташқари   барча   кархоналар,   муассасалар   ва   ташкилотларга   нисбатан   қўллаш
мақсадга   мувофиқдир.   Прокуратура   органларининг   суд   ҳокимияти   назорати
остига   олинишининг   дастлабки   нишоналари   кўзга   ташланмоқда.   Чунки,
Конституциявий   суд   Бош   прокурорининг   буйрўқлари   ва   бошқа   хужжатлари
(индивидуал   хусусиятга   эга   бўлган   хужжатлар   бундан   мустасно)
қрнунийлиги устидан амалга оширадиган назорат прокурорлик назоратининг
аҳамиятини   камайтирмайди.   Амалдаги   қонунларга   кўра   прокуратура
органлари   давлат   ҳокимиятининг   ҳеч   қайси   тармоғига   кирмайди,   балки
мустақил ҳисобланади. Уларнинг иши ҳар қандай даражада қонунлар ижроси
устидан   назорат   қилишдан,   ҳуқуқий   давлат   барпо   этишга   ва   қонунийликни
мустаҳкамлашга   кўмаклашишдан   иборат.   «Прокурор,   -   дейилади   янги
1  Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири), 2001 йил 29 август. 
  54 таҳрирдаги   «Прокуратура   тўғрисида»   ги   Қонуннинг   33-моддасида,   -
судьяларнинг   мустақиллиги   ҳамда   процессуал   қонун   ҳужжатлари
нормаларида қатъий риоя этиш принципига амал қилиши шарт». 
Шундай   қилиб,   ҳозирги   замон   қонунчилиги   суд   муҳокамасида
прокурорнинг   ҳуқуқий   мақомини   давлат   айблови   мафаатларини   ёқловчи
жиноят   процесси   субъекти   сифатида   бўлишини   мувофиқ   ҳолга   келтириш
жараёни   билан   характерланади.   Прокурор   судланувчининг   жиноят   содир
этканлигини фош этишсуд тергови жараёнида унинг айбини исботлаш, унинг
харакатларига   ҳуқуқий   баҳо   бериш,   судланувчига   нисбатан   муайян   жазо
чорасини   қўллаш   тўғрисидаги   айблов   нутқи   тузиш   ва   уни   судда   ўқиб
эшиттириш   йўли   билан   давлат   айбловини   қўвватлаш   функциясини   амалга
оширади. 
Суд тергови давомида айблов тегишли далиллар билан тасдиқланмаган
тақдирда,   прокурор   айбсиз   шахсга   нисбатан   давлат   айбловини   қўвватлагдан
воз   кечади.   Бундан   ташқари,   прокурор   ўзига   қонун   билан   берилган
процессуал   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларидан   фойдаланиб,   судланувчи   ва
фуқоравий   жавобгарнинг   ҳуқуқлари   ва   қонуний   манфаатларини   бевосита
ҳисобга   олган   ҳолда   жабрланувчининг,   фуқаравий   даъвогарнинг
манфатларини таъминлайди.  
  55 Хулоса 
Жиноят   ишларини   суд   муҳокамасига   тайинлаш   жиноят   процессининг
мустақил   босқичи   бўлиб,   унда   жиноят   ишининг   кейинги   тақдири   ҳал
қилиниши мумкин. Суд фаолиятининг айнан ушбу босқичидан прокурорнинг
тортишувни   чуқурлаштиришга   қаратилган   айблов   функцияси   бошланади.
Янги   таҳрирдаги   Ӱ� збекистон   Республикаси   “Прокуратура   тўғрисида»ги
қонунида   бу   функция   аниқ   ўз   ифодасини   топган.   Жумладан,   Қонуннинг
33моддасида   «Прокурор   судда   жиноят   ишлари   кўрилаётганда   давлат
айбловини   қўллаб-қувватлайди.   Прокурор   судда   далилларни   текширишда
иштирок   этади,   қонуннинг   қўлланилиши   хусусида   ўз   фикрини   билдиради»
делинса,   35моддасида   «Прокурор   процессуал   қонунда   белгиланган   тартибда
ўз   ваколатлари   доирасида   суднинг   ҳукми,   ҳал   қилув   қарори,   ажрими   ва
қарорига   протест   келтиришга   ҳақли»   дейилган.   Айни   пайтда,   бу   функция
амалдаги Жиноят-процессуал кодексида  ҳам  кўрсатиб ўтилган,  ва, прокурор
фаолиятининг мезонини белгилайди. 
Таъкидлаб   ўтишимиз   лозимки,   жиноят   ишларини   суд   муҳокамасига
тайинлаш   босқичида   айблов   функцияси   тўла   намоён   бўлмайди,   негаки
жиноят   процессининг   ушбу   босқичида   судья   айбланувчининг   айбдорлиги
тўғрисидаги   масалани   эмас,   балки   жиноят   ишини   суд   муҳокамасига
тайинлаш   масаласини   ҳал   қилади.   Фақат   суд   муҳокамасини   муваффақиятли
ўтиказишга   ҳалал   берувчи   асосларгина   (жиноят   ишини   тўхтатиш   ёҳуд
тугатиш учун асослар) текширилади. 
Жиноят   ишларини   суд   муҳокамасига   тайинлашда   прокурор   иштироки
бирмунча   чекланган.   Жиноят   ишларини   суд   муҳокамасига   тайинлашни
процессуал   тартибга   солувчи   Жиноят-процессуал   кодексининг   49-бобида
прокурор фақатгина уч марта тилга олинади.  
Биринчи.   Жиноят-процессуал   кодексининг   397-моддасида   жиноят
ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   тўғрисидаги   ажрим   бандларида,   суд
  56 муҳокамасида   давлат   айбловчисининг,   шунингдек   ҳимоячининг   иштироки
ҳақида кўрсатилиб ўтилади. 
Иккинчи.   Жиноят-процессуал   кодексининг   400-моддасида   айбланувчи
ящиришгани   учун   юритувдан   тўхтатилган   жиноят   иши   айбланувчини
қидириш чораларини кўриш учун айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга
ўтказилади. 
Учинчи.   Жиноят-процессуал   кодексининг   404-моддасига   мувофиқ
суднинг   жиноят   ишини   кўшимча   терговга   қайтариш   ва   ишни   тугатиш
тўғрисидаги ажрими устидан прокурор хусусий протест билдириши мумкин.
Яъни,   прокурор   Жиноят-процессуал   кодексининг   497 9
-моддасига   мувофиқ,
иш   бўйича   биринчи   инстанция   судининг   ажрими   устидан   у   чиқарилган
кундан   эътиборан   ўн   кунлик   муддатда   хусусий   протест   билдириши   ёки
Жиноят-процессуал   кодексининг   498-511-моддалари   талаблари   асосида
кассация ва назорат тартибида протест келтириш мумкин. 
Жиноят   ишини   судда   кўриш   учун   тайинлаш   босқичида   прокурорнинг
иштирок   этиши   жиноят   ишининг   судда   кўриб   чиқилишининг   сифатини
оширади.   Ишни   суд   муҳокамасида   тайинлашда   прокурор   асосан
Жиноятпроцессуал кодексининг 399-моддасида келтирилган ҳолатлар бўйича
иштирок   этади.   Мазкур   моддада   жиноят   ишини   юритишни   тўхтатиш
асослари келтирилган бўлиб, унга мувофиқ жиноят ишини судда кўриш учун
тайинлаш   масаласини   ҳал   қилиш   чоғида   айбланувчининг   яширинганлиги
маълум   бўлиб   қолса,   судья   ушбу   айбланувчига   нисбатан   ишни   юритишни
тўхтатиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради,
лекин,   Жиноят-процессуал   кодексининг   410   ва   418-моддаларида   назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно. Айни чоғда айбланувчига нисбатан эҳтиёт
чорасини ўзгартириш масаласи ҳал этилади. 
Айбланувчининг   суд   мажлисида   иштирок   этишини   истисно   этадиган
оғир   ва   давомли   касалликка   чалинганлиги   суд-тиббий   экспертиза   хулосаси
  57 билан   тасдиқланган   тақдирда,   судья   айбланувчи   соғайгунга   қадар   ишни
юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради. 
Жиноят   ишини   юритишни   тўхтатиш   учун   асослардан   бири
судланувчини   суддан   яширинганлигидир.   Агар   айбланувчи   жиноят   ишини
суд   муҳокамасига   тайинлаш   тўғрисидаги   қарор   қабул   қилингунга   қадар
яширинган бўлса, суд жиноят ишини прокурорга қайтаради ва айбланувчини
қидириб   топиш   ҳақида   қарор   чиқаради.   Агар   бундай   хол   жиноят   ишини
судда   кўриш   учун   тайинлаш   тўғрисида   қарор   чиқарилгандан   кейин   содир
бўлган   бўлса,   суд   жиноят   ишини   юритишдан   тўхтатиш   ва   судланувчига
нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради.  
Жиноят   ишини   суд   муҳокамасига   тйаинлаш   босқичида   прокурорнинг
иштирок   этишини   тақоза   қилувчи   яна   бир   қоида,   бу   Жиноят-процессуал
кодексининг 400-моддаси ҳисобланади. Мазкур моддада тўхтатилган жиноят
ишини   прокурорга   ўтказиш   тартиби   келтирилган   бўлиб,   унга   асосан
Жиноятпроцессуал кодексининг 399-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
юритишдан   тўхтатилган   жиноят   иши   айбланувчини   қидириш   чораларини
кўриш учун айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ўтказилади. 
Жиноят   ишини   судга   тайинлаш   тўғрисида   қарор   чиқарилгунга   қадар
айбланувчи   яширинса,   судья   жиноят   ишини   тўхтатиш   тўғрисида   қарор
чиқариб,   жиноят   иши   материалини   айблов   хулосасини   тасдиқлаган
прокурорга айбланувчини қидириб топиш учун ўтказади.  
Таъкидлаб   ўтишимиз   лозим   бўлган   яна   муҳим   масала   шундан
иборатки, айрим ҳолатларда, агар асослар мавжуд бўлса, Жиноят-процессуал
кодексининг   401-моддасига   мувофиқ   суд   жиноят   ишини   тугатиши   мумкин.
Яъни, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида ҳамда 84-моддасининг
биринчи   қисмида   назарда   тутилган   ҳолатлар   мавжуд   бўлса,   суд   жиноят
ишини   тугатади.   Шу   билан   бирга   суд   қўлланилган   эҳтиёт   чораларини,
фуқаровий   даъвони   таъминлаш   чораларини   бекор   қилади   ҳамда   ашёвий
далиллар масаласини ҳал этади. 
  58 Суд томонидан жиноят ишини тугатилганлиги манфаатдор шахслардан
айбланувчи   ва   жабрланувчига   хабар   қилинади.   Улар   қарор   устидан   норози
бўлсалар   шикоят   қилишга   ҳақлидирлар.   Бундай   ҳолатларда,   прокурор   ҳам
протест билдириш мумкин. 
Демак,   жиноят   ишини   суд   муҳокамасига   тайинлаш   даврида   прокурор
иштирокининг   ҳуқуқий   ифодаси,   бу   –   протест   келтириш   ёки   айбланувчини
қидириб   топиш   ҳисобланади.   Алоҳида   эътибор   қаратишимиз   лозим   бўлган
масала   шундан   иборатки,   агар,   суд   ишни   қўшимча   терговга   қайтариш   ёки
ишни   тугатиш   ҳақидаги   ажрим   чиқарса,   ва,   мазкур   ажримга   проест   бериш
асослари мавжуд бўлса, прокурор албатта протест келтириши лозим. Жиноят-
процессуал кодексининг 404-модда суднинг жиноят ишини қўшимча терговга
қайтариш   ва   ишни   тугатиш   тўғрисидаги   ажрими   устидан   шикоят   бериш   ва
протест   билдириш   тартиби   келтирилган.   мазкур   моддага   асосан,   суднинг
жиноят   ишини   қўшимча   терговга   қайтариш   ва   ишни   тугатиш   тўғрисидаги
ажрими   устидан   айбланувчи,   жабрланувчи   хусусий   шикоят   бериши   ва
прокурор хусусий протест билдириши мумкин. 
Жиноят   ишини   қўшимча   терговга   қайтариш   устидан   хусусий   шикоят
бериш   ёки   хусусий   протест   келтириш   асослари   ва   процессуал   тартиби   бу
ҳақда   умумий   қоидаларга   биноан   ҳал   этилади.   Ва,   процессуал   қоидаларга
асосан,   айбланувчи,   судланувчи,   жабрланувчи   суднинг   жиноят   ишини
дастлабки терговга қайтариш ва ишни тўгатиш тўғрисидаги ажрими устидан
хусусий шикоят, прокурор хусусий протест келтиради.  
Хулоса   сифатида   таъкидлаб   ўтиш   лозимки,   жиноят   ишини   суд
муҳокамасига   тайинлаш   даврида   прокурор   иштироки   бирмунча   даражада
чекланган.   Лекин,   бу   давлат   айбловчисининг   бу   босқичда   суст   ҳаракат
этишини   эмас,   балки,   жиноят   иши   бўйича   янада   самарали   тайёргарлик
кўрилиш лозимлигини билдиради. Сабаби, айнан ушбу босқич прокурорнинг
давлат айбловчиси сифатидаги моқамининг бошланишидан далолат беради.  
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
  59  
I. РАҲБАРИЙ АДАБИЁТЛАР 
1. Каримов  И.А.    Бизнинг  бош  мақсадимиз  –  
жамиятни 
демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш. –
Т.: Ўзбекистон, 2005.  
2. Каримов  И.А.  Инсон,  унинг  ҳуқуқи  ва  
эркинликлари  ҳамда 
манфаатлари – энг олий қадрият. // Ўзбекстон Республикаси Президентининг
Ўзбекстон   Республикаси   Конституцияси   13   йиллигига   бағишланган
тантанали маросимда 2005-йил 8 декабрда сўзлаган маърузаси.  
3. Каримов   И.А.   “Инсон   манфаатларини   таъминлаш,   ижтимоий   ҳимоя
тизимини   такомиллаштириш   –   устивор   вазифамиздир”   //   Ўзбекстон
Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси 
Конститутциясининг   14   йиллигига   бағишланган   тантанали   маросимдаги
маъруза. 2006 йил 7 декабрь. –Т.: Ўзбекистон, 2007. 
4. Каримов   И.А.     Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон
шароитида   уни   бартараф   этишнинг   йўллари   ва   чоралари.   –   Т.:   Ўзбекистон,
2009.  
5. Каримов   И.А.   Ватанимизнинг   босқичма-босқич   ва   барқарор
ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиздир. – Т.: 
Ўзбекистон, 2009.  
6. Каримов   И.А.   “Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш   Концепцияси”   /
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва 
Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги сўзлаган маърузаси //
Халқ сўзи. 2010 йил 13 ноябр. №220(5135). 
7. Каримов И.А.  Ӱ� збекистон мустақиликка эришиш остонасида. – Т.: 
Ӱ� збекистон, 2011.  
  60 8. Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга 
кўтарадиган йил бўлади. – Т.:  Ӱ� збекистон, 2012.  
II. ҲУҚУҚИЙ-НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР 
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: «Ўзбекистон», 
2008.  
2. Қарақалпақстан   Республикасының   Конституциясы.   –   Нөкис.   «Билим»,
2005. 
3. Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодекси   //   Ўзбекистон
Республикаси Адлия Вазирлиги. – Т.: Адолат, 2010. 
4. Ўзбекистон  Республикаси  Жиноят  кодекси  //   
Ўзбекистон 
Республикаси Адлия Вазирлиги. – Т.: Адолат, 2008. 
5. Ўзбекистон   Республикасининг   «Судлар   тўғрисида»ги   Қонуни   (янги
таҳрирда). –Т.: Адолат, 2001. 
6. Ўзбекистон   Республикасининг   «Прокуратура   тўғрисида»ги   Қонуни
(янги таҳрирда). – Т.: Nisim, 2004. 
7. Ӱ� збекистон Республикаси Олий суди пленумининг «Судлар томонидан
жиноят   ишларини   биринчи   босқич   судида   муҳокама   этиш   жараёнида
процессуал   қонунчиликка   риоя   қилиниши   тўғрисида»ги   1997-йил
27августдаги   12-сонли   қарорига   қўшимчалар   киритиш   ҳақида»ги   1999-йил
30апрел 7-сонли қарори 
8. Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленуми   қарорларининг
тўплами.   1991-2006   йй.   //   Н.З.Тошматовнинг   умумий   таҳрири   остида   Чоп
этилди. – Т.: Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, 2007. 
9. Ӱ� збекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   «Судларда   жиноят
ишлари кўрилишида прокурори иштирокининг самарадорлиги ва 
таъсирчанлигини ошириш тўғрисида»ги 2004-йил 11-май 24-сонли бўйруги  
 
  61 III. МАХСУС АДАБИЁТЛАР 
1. Абдумажидов Г. Общие суды Республики Узбекистан. – Т.: 
Эльдинур, 2000. 
2. Абдумажидов   Ғ.А.   Ўзбекистонда   суд   ҳокимияти:   ислоҳотлар   даври.   –
Т.: Адолат, 2002. 
3. Адвокатская деятельность в Республике Узбекистан: Учебник. В 2-х т.
Т.2.   /   Отв.   ред.   М.Х.Рустамбаев,   Л.Б.Хван;   Мин-во   юстиции   Республики
Узбекистан, ТГЮИ. – Т.: Konsauditinform-nashr, 2006. 
4. Ахпанов   А.Н.   Проблемы   уголовно-процессуального   принуждения   в
стадии предварительного расследования. – Алматы: Жетi – Жарғы, 1997.  
5. Безлепкин Б.Т. Уголовный процесс России: учебное пособие. – 3-е изд.,
перераб. и доп. – М.: КНОРУС, 2006. 
6. Белезоров   Ю.Н.,  Рябоконь  В.В.   Производство   следственных   действий:
учебное пособие. – М.: Изд-во МГУ, 1990. 
7. Васильев  Л.В.  Психологическая  культура  прокурорско-
следственной деятельности: учебное пособие. – Санкт-Петерберг, 1998. 
8. Володина Л.М., Сидорова Н.В. Уголовный процесс: учебное  
пособие. 2-изд., исп. и доп. – Тюмень: Изд-во Тюменского гос. университета,
2007.  
9. Володина   Л.М.   Механизм   защиты   личности   в   уголовном   процессе.   –
Тюмень: Изд-во Тюмен. гос. ун-та, 1999.  
10. Громов   Н.А.   Уголовный   процесс:   Учебное   пособие.   –   М.:
Юристъ, 
1998.  
11. Давлетов А.Д. Прокурорский надзор: учебник. – Нукус. «Билим»,
1999. 
12. Давлат   айбловчисининг   суд   муҳокамасига   тайёргарлик   кўриш
дастури // Тузувчи: юридик фанлар доктори, проф. Б.Х.Пўлатов. – Т., 2002. 
13. Жиноят   процесси:   дарслик.   Умумий   қисм.   /
З.Ф.Иноғомжонованинг умумий таҳрири остида. – Т.: ТДЮИ, 2008. 
  62 14. Зокиров   Х.А.   Одил   судлов   ҳуқуқий   маданиятини
юксалтиришнинг   назарий   муаммолари   /   Масъул   муҳаррир   У.Таджиханов.   –
Т.: ИИВ Академияси, 1998. 
15. Зокиров Х.А. Судебная власть и правовая культура. – Т.: ТГЮИ, 
1997.    
16. Звягинцева Л.М., Плюхина М.А., Решетникова И.В. Доказывание
в судебной практике по гражданским делам: Учебно-практическое пособие. –
М.: НОРМА, 2000. 
17. Иванкина   Н.Е.   Основы   судебного   красноречия   (риторика   для
юристов): учебное пособие. – М.: Юринформ, 2001. 
18. Иноғомжонова   З.Ф.   Жиноят   процессида   суд   назорати
концепцияси   /   Маъсул   муҳаррир:   Ғ.А.Абдумажидов-Ўзбекистон
Республикаси  фан  арбоби,  юридик фанлари доктори,  профессор.-Т.:   ТДЮИ,
2006 
19. Кириллова   Н.П.   Процессуальные   и   криминалистические
особенности   поддержания   государственного   обвинения   в   суде   первой
инстанции: учебное пособие. – Санкт-Петербург, 1996.  
20. Нерсесянц   В.С.   Ҳуқуқ   фалсафаси   /   Масъул   муҳаррир:
А.Х.Саидов. – 
Т.: Адолат, 2003.   
21. Ниёзова   С.С.   Виктимологическая   профилактика   преступлений:
Учебное пособие. – Т.: ТГЮИ, 2009.  
22. Мадалиев О.М. Жиноят ишларини биринчи инстанция судларида
кўрилишида прокурор иштироки. – Тошкент: ТДЮИ, 2005.  
23. Мингбоев У.Қ. Суд – шундай ҳокимиятки. – Т.: Шарқ, 1999. 
24. Миллий ғәрезсизлик идеясы: тийкарғы түсиник ҳәм принциплер.
– Н ɵ кис: Қарақалпақстан, 2001.  
25. Организация деятельности судов: учебник. / Под общ. ред. 
В.И.Лебедева. – М.: Норма, 2008.  
  63 26. Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати: дарслик / Б.Х.Пўлатов; масъул
муҳаррирлар: Т.А.Умаров, А.Т.Алламуратов ва бошқ. – Т.: O’zbekiston, 2009.
27. Пўлатов   Б.Х.   Судларда   жиноят   иши   кўрилишида   прокурорнинг
процессуал фаолияти: ўқув қўлланмаси – Т.: Nisim, 2004. 
28. Рахлин  В.И.,  Сидарук  М.М.  Правоохранительная  
функция 
прокуратуры. – Санкт-Петербург, 2000.  
29. Рустамбоев   М.Х.,   Тухташева   У.А.   Ӱ� збекистон   Республикасида
суд ҳокимияти ва суд-ҳуқуқ ислоҳоти. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 23. 
 
30. Савицкий   В.М.   Прокурорский   надзор   за   дознанием   и
предварительным следствиям: учебное пособие – М., 1992. 
31. Уголовный процесс: (Общая часть):  Учебник для вузов / Под ред.
Е.Н.Никифоровой. – Т.: «Адолат», 2000. 
32. Уголовный   процесс.   Общая   часть.   Учебное   пособие.   /   Автор-
сост.: 
к.ю.н. У.А.Тухташева. – Т.: ТГЮИ, 2007.  
33. Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят-процессуал   кодексига
шарҳлар / Масъул муҳаррир: проф. Ғ.Абдумажидов. – Т.: ТДЮИ, 2009.  
34. Ўзбекистон  юридик  энциклопедияси  /  Нашр  
учун  масъул 
Р.А.Муҳитдинов ва бошқ.; масъул муҳаррир Н.А.Тойчиев. – Т.: Адолат, 2009.
35. Юридикалық терминлердиң қарақалпақша түсиндирме с ɵ злиги / 
Дүзиўшилер:  Ɵтегенов  Ж.,  Тилеўов  Е.,  Есбергенов  Р.  –  Н ɵ кис, 
«Қарақалпақстан» баспасы, 2003. – Б. 47-48. 
 
IV. ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР 
1. Азизхўжаев Б.А. Пределы оценки доказательств при назначении дела к
судебному разбирательству. // Общественные науки в Узбекистане. – 1995. -
№1-2-3. - Б. 11.  
  64 2. Алиев Т.Х. Назорат инстанцияси судлари фаолияти: назарий ва амалий
жиҳатлар   //   «Ҳуқуқдаги   бўшлиқлар   ва   уларни   бартараф   этиш   йўллари»
атамасида   Республика   илмий-амалий   конференция   материллари.   –   Т.:
ТДЮИ, 2009. – Б. 332-333. 
3. Ботиров   Ҳ.Ҳ.   Тўхтатилган   жиноят   иши   бўйича   дастлабки   тергов
органларининг фаолияти // Ёш олимлар илмий мақолалари тўплами. 4-сон. –
Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 157-159.  
4. Золотов Ю. Каким быть прокурору // Законность. -1998.-№4. - Б.2-4. 
5. Иноғомжонова   З.Ф.,   Мамадиев   Б.Н.   Шикоят   жиноят   процессига   суд
назоратининг кириб келиши воситаси сифатида // « Ӱ� збекистон Республикаси
Конституцияси   –   жиноят-процессуал   қонунчилигининг   ҳуқуқий   асоси
сифатида»   мавзусидаги   илмий-амалий   конференцияси   материллари.   –   Т.:
ТДЮИ, 2009. – Б. 5. 
6. Конытов И. Нужна – ли такая состязательность? // Законность. – 1998. -
№9. - Б.25-28. 
7. Қўчқоров   Х.З.,   Бабаярова   И.М.   Одил   судловни   амалга   оширишда
қонунийлик принципининг ўзига хос жиҳатлари // « Ӱ� збекистон Республикаси
Конституцияси   –   жиноят-процессуал   қонунчилигининг   ҳуқуқий   асоси
сифатида»   мавзусидаги   илмий-амалий   конференцияси   материллари.   –   Т.:
ТДЮИ, 2009. – Б. 66. 
8. Мельников Н.В. Прокурорская власть. // Государство и право. - 
2002. - №2. - Б.14-20.  
9. Синалников   Ю.   Полномочия   прокурора   в   даступном   производства   по
новому   уголовно-процессуальному   законодательтву   //   Законность.-   2002.   -
№3.  - Б.6-10. 
10. Шодиев Ғ. Жиноят процессида суд назорати: тушунчаси, турлари
// Фан ва Ёшлар. Махсус сон. – Тошкент: ТДЮИ, 2008. – Б. 191-193. 
11. Юсупджанова   Г.   Роль   председательствующего   в
судопроизводстве   по   уголовным   делам   //   « Ӱ� збекистон   Республикаси
  65 Конституцияси   –   жиноятпроцессуал   қонунчилигининг   ҳуқуқий   асоси
сифатида»   мавзусидаги   илмийамалий   конференцияси   материаллари.   –   Т.:
ТДЮИ, 2009. – Б. 240-243.  
 
  66
Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha