Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 55000UZS
Размер 54.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Жиноят ҳуқуқида махсус субъект

Купить
Жиноят ҳуқуқида махсус субъект
Режа :
Кириш
I   БОБ.   ЖИНОЯТ   СУБЪЕКТИ   ТУШУНЧАСИ   ВА   УНИНГ
АЛОМАТЛАРИ
1.1. Жиноят субъекти тушунчаси
1.2.   Ақли   норасолик   –   шахсни   жиноят   субъекти   деб   топишга   монелик
қилувчи ҳолат сифатида
1.3.   Вояга   етмаган       шахсни   жиноятнинг   субъекти   деб   топишнинг   зарурий
белгиси
II БОБ. ЖИНОЯТНИНГ МАХСУС СУБЪЕКТЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА
УЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ.
2.1.Жиноят махсус субъектининг умумий тавсифи ва аломатлари
2.2. Жиноятнинг махсус субъектлари к ласси фикацияси
Хулоса 
Адабиётлар рўйхати Кириш
Мавзунинг   долзарблиги.   Қонун   устуворлиги   ва   ҳуқуқ   тартиботни
таъминлаш   амалдаги   қонунларнинг   талабларини   қатъий   бажариш,
ҳуқуқбузарликлар,   авваламбор,   уларнинг   энг   хавфли   кўриниши   бўлган
жиноятларга қарши кураш мустақил Ўзбекистон Республикаси олдида турган
иқтисодий, сиёсий ва маданий вазифаларни ҳал қилишнинг муҳим шартидир.
Бунда   жиноят   қонунчилиги   ва   ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш   органлари
томонидан унинг тўғри қўлланилиши муҳим аҳамият касб этади.
Бу   жиҳатдан   жиноятнинг   махсус   субъекти   муаммосини   ўрганиш
назарий ва амалий нуқтаи назардан долзарб аҳамиятга эга.
2010   йил   12   ноябрда   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси
Қонунчилик   палатаси   ва   Сенатининг   қўшма   мажлисида   Президент
И.Каримов   “Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш  ва   фуқаролик  жамиятини   ривожлантириш   концепцияси” 1
ни
эълон   қилдилар.   Мазкур   концепцияда   жамият   ҳаётининг   бошқа   соҳаларида
бўлгани   каби,   суд   ҳуқуқ   соҳасида,   жумладан   жиноий   жазоларнинг
либераллаштирилиши   борасида   ҳам   бир   қанча   ишлар   амалга   оширилиши
белгиланди.   Жиноят   учун   жавобгарликни   қўллашда   жиноят   субъекти
масаласини   аниқлаш,   мазкур   жараённинг   қонуний,   адолатли   ва   асосли
бўлишига   жиддий   талабларни   қўяди.   Жиноят   субъекти   жавобгарликнинг
муқаррарлигини   таъминлашда   муҳим   аҳамиятга   эга   эканлиги   сабабли   ҳам,
жиноят  ҳуқуқида махсус субъектини  илмий тадқиқ  қилиш муҳим  аҳамиятга
эга масалалардан ҳисобланади.
1
  Каримов   И.А.   Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Т.Ўзбекистон 2010 й. Б.53 Жиноят   қонунчилигини   такомиллаштириш,   уни   амалда   тўғри   ва   аниқ
қўллаш   жиноят   таркиби   муаммоларининг   муфассал   тадқиқ   қилинишига
боғлиқ  бўлиб, бу  жиноят  ҳуқуқининг энг  муҳим   вазифаларини  ҳал қилишга
кўмаклашади.
Ҳуқуқий   адабиётларда   жиноят   таркибининг   турли   жиҳатлари   етарли
даражада   тадқиқ   қилинган,   жиноят   субъекти   муаммоси   ҳам   анча   муфассал
ўрганилган, Аммо, жиноят таркиби ҳақидаги таълимотда жиноятнинг махсус
субъектига нисбатан кам эътибор берилган.
Кўпгина   жиноятлар,   масалан,   мансабдорлик   жиноятлари   ва   ҳарбий
жиноятларни   квалификация   қилишда   мазкур   жиноятлар   субъектларининг
белгиларини   аниқлаш   жуда   муҳим.   Аммо   махсус   субъект   билан   боғлиқ
масалаларни   аниқлаш   ҳам   муҳим   аҳамиятга   эга.   Бу,   авваламбор   жиноят
қонунчилигида   махсус   субъектли   таркибларни   кенгайтиришга   интилиш
кузатилаётганлиги билан изоҳланади. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
кодексида махсус субъектли таркиблар жиноят таркиблари умумий сонининг
65% ни ташкил этади.
Жиноят ҳуқуқида жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли
қилмишни   содир   этган   шахс,   агар   у   мазкур   қонунда   белгиланган   жиноий
жавобгарликка   тортиш   ёшига   тўлган   ва   ақли   расо   ҳолатда   бўлса,   жиноят
субъекти деб топилади. Аммо бу белгилар баъзан муайян шахсни бир қатор
жиноятларнинг   субъекти   деб   топиш   учун   етарли   бўлмайди.   Бундай   ҳоллар
учун   қонун   чиқарувчи   Жиноят   кодексида   бир   қатор   қўшимча   аломатларни
назарда   тутганки,   юқорида   зикр   этилганга   ўхшаш   жиноятларни   содир   этган
шахслар   мана   шу   аломатларга   қараб   аниқланади.   Мана   шу   тоифага   мансуб
шахслар жиноят ҳуқуқида жиноятнинг махсус субъекти деб аталади,
Жиноятнинг   субъекти   масаласини   Ўзбекистон   Республикасининг
жиноят қонунчилиги бўйича тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганишнинг зарурлиги
кўп   жиҳатдан   шу   билаи   белгиланадики,   бутунги   кунда   мазкур   муаммонинг
кўпгина   жиҳатлари   бахсли   бўлиб   қолмоқда,   бу   соҳада   юзага   келаётган   бир
қатор   масалаларни   ишлаб   чиқишда   давом   этиш   талаб   қилинмоқда.   Суд амалиётида   жиноятнинг   махсус   субъекти   тушунчаси   билан   муайяи   тарзда
боғлиқ   бир   қатор   масалалар   юзасидан   янглиш   қарашлар   мавжуд.   Айниқса,
Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   махсус   субъектли   нормаларини   қўллаш
бўйича суд амалиёти материалларини ўрганиш шундан далолат бермоқда.
Буларнинг   барчаси   мазкур   мавзунинг   долзарблигини,   уни   назарий
таҳлилдан   ўтказиш,   шунингдек   махсус   субъектли   жиноят-ҳуқуқий
нормаларини   қўллашда   суд   амалиёти   материалларини   умумлаштириш
зарурлигини кўрсатади.
Юқоридагилар   жиноятининг   махсус   субъектлари   тушунчаси,   улар
томонидан   содир   қилинган   жиноятларни   квалификация   қилиши,   ушбу
жиноятларнинг   олдини   олиш   масалалари   бугунги   кунда   ўрганилиши   зарур
эканлиги ва мавзунинг долзарблигидан далолат беради.
Мавзунинг   ўрганилганлик   даражаси .  Махсус   субъектли   жиноятлар,
ушбу   субъектларнинг   жиноий   жавобгарлиги   масалаларини   Н.Д.Дурманов,
Б.В.Здравомыслов,   Л.Н.Кривиченко,   В.А.   Волженкин,   М.Ҳ.Рустамбоев,
Р.А.Зуфаров, Б.Ж.Ахроров, Қ.Абдурасуловалар тадқиқ этганлар.
Р.А.Зуфаров,   Б.Ж.Ахроровларнинг   тадқиқот   ишлари   кўпроқ
порахўрлик ва мансабдорлик жиноятларининг субъектларини тадқиқ  этишга
бағишланган.   Бироқ   жиноятнинг   махсус   субъекти:   мансабдор   шахс,   вояга
етмаган   шахс,   врач,   ҳарбий   хизматчи,   кема   капитани   ва   ҳ.к.ларнинг
ижтимоий хавфли қилмишлари, улар учун жавобгарлик муаммолари алоҳида
ўрганилмаган. Бугунги кунда махсус субъектлар доирасининг анчагина кенг
эканлиги   мавзунинг   махсус   тадқиқот   объекти   сифатида   тадбиқ   этилиши   ва
ўрганилишини талаб қилади.
Тадқиқотнинг   мақсади.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   қонунига
мувофиқ   махсус   субъектли   жиноятлар   тушунчасини   шакллантириш,   уларни
классификация   қилиш   ва   квалификация   қилиш   билан   боғлиқ   масалалларни
ҳал қилишга имкон қадар хисса қўшишдан иборатдир.
Юқоридаги   мақсаддан   келиб   чиқиб,   муаллиф     ўз   олдига   қуйидаги
вазифаларни қўйди:  - жиноят   субъектининг   тушунчаси   ва   белгилари:   ақли
расолик, қонунда белгиланган муайян ёшга етганликнинг;
- жиноят   махсус   субъектларининг   тушунчаси   ва   уларни
классификацияси;
- жиноят махсус субъектларига умумий тавсиф бериш;
- жиноят махсус субъектларини классификация қилиш;
- махсус   субъектли   жиноятларни   квалификация   қилиш
муаммоларини ўрганиш.
Тадқиқотнинг   объекти ни   жиноят   ҳуқуқида   махсус   субъектини
тартибга солишга қаратилган ижтимоий муносабатлар ташкил қилади.
Тадқиқотнинг   предмети ни   жиноят   махсус   субъектини   белгиловчи
жиноят   қонуни   нормалари,   суд   амалиёти   ва   ушбу   масалага   бағишланган
илмий тадқиқотлар ташкил этади.
Ишнинг   илмий   янгилиги ,   шундаки,   ушбу   иш   жиноятнинг   махсус
субъекти,   умуман   жиноят   субъектига   бағишланган   дастлабки   битирув
малакавий изланишлардан ҳисобланади. 
Ишда   илмий   манбааларини,   суд-тергов   амалиётини   ўрганиш   асосида
жиноят   махсус   субъектининг   ўзига   хос   хусусиятларини   аниқлаш,
субъектларига   қараб   қилмишини   квалификация   қилиш   масалалари
ўрганилган.
Тадқиқот   ишининг   янгилиги   сифатида   қуйидагилар   қоидалар
ҳимояга қўйилмоқда:
1. Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   16–моддасига   мувофиқ
шахснинг   қилмишда   жиноят   таркиби   элементларининг   мавжудлиги   унинг
жиноий   жавобгарликка   тортиш   учун   асос   бўлади,   ушбу   белгиларга   жиноят
субъектини тавсифловчи белгилар ҳам киради.
Жиноят   субъектининг   таърифи   икки   жиҳатдан:   жиноят   ҳуқуқий
(юридик   белгиларини   аниқлаш)   ва   криминологик   (ижтимоий   демографик,
психологик ва бошқа ижтимоий белгиларини аниқлаш)ни ўз ичига олади. 2. Жиноят   –   инсоннинг   онгли   иродавий   фаолияти.   Демак
жиноятнинг субъекти ҳам фақат инсон бўла олади.
Жиноят ҳуқуқига биноан ҳар қандай жиноятнинг субъекти фақат шахс
бўла   олади,   бироқ   барча   шахслар   эмас,   балки   жиноят   содир   этилган   пайтда
ақли   расо   бўлган   ва   қонунда   белигланган   муайян   ёшга   етган   шахсгина
бўлади.
Айнан   ана   шу   белгиларнинг   йиғиндиси   жиноят   субъектини   умумий
тушунчасини шакллантиради.
3.   Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   Жиноят   кодексида
жиноятнинг   махсус   субъектининг   таърифи   берилмаган.   Муаллиф
жиноятнинг махсус субъектиги қуйидагича таъриф беришни таклиф қилади:
Жиноятнинг   махсус   субъекти   дейилганида   ақли   расо,   қонунда
белигиланган муайян ёшга етганлик каби умумий аломат билан бирга жиноят
қонунига биноан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган шахслар
доирасини белгиловчи қўшимча аломатларга эга бўлган шахс тушунилади.
4.   Жиноят   махсус   субъектини   қуйидаги   гуруҳларга   бўлишни   таклиф
қиламиз:
Биринчи гуруҳга қуйидаги кичик гуруҳларни киритдик: 
а)   шахснинг   фуқаролигини   белгиловчи   давлат-ҳуқуқий   ҳолати   –
Ўзбекистон Республикаси фуқароси (ЖК 157-моддаси); чет эл фуқароси ёки
фуқаролиги бўлмаган шахс (ЖК 160-моддаси);
б) шахснинг ҳарбий хизматга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ҳолати
- Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафига чақирилиши лозим
бўлган  шахслар  (ЖК 288-моддаси);  ҳарбий  хизматга  мажбурлар,  шунингдек
Ўзбекистон   Республикасининг   мудофаа   қобилияти   соҳасидаги   мансабдор
шахслар (ЖК 291,295,296-моддалари);
в)   шахснинг   мансаб   мавқеини   белгиловчи   ҳуқуқий   ҳолати   –   мансабдор
шахс (ЖК 205-214-моддалари);
г)   шахснинг   адлия   соҳасидаги   ваколатларини   белгиловчи   ҳуқуқий
ҳолати   –   суриштирувчи,   терговчи,   прокурор   (ЖК   230-моддаси);   судья,   (ЖК 231-моддаси);   суриштирувчи,   терговчи,   прокурор,   (ЖК   235-моддаси);
жабрланувчи,   эксперт,   таржимон   (ЖК   238-моддалари);   озодликдан   маҳрум
қилиш   ёки   қамоқ   жазосини   ўтаётган   ёхуд   иши   дастлабки   терговда   бўлган
шахслар (ЖК 222-моддаси); 
д)   шахснинг   касб-кори,   фаолият   тури,   бажарадиган   ишининг
хусусиятини белгиловчи ҳуқуқий ҳолати – врач (ЖК 133-моддаси); давлат ва
хизмат сирига мансуб маълумотлар ишониб топширилган шахслар (ЖК 162-
моддаси);   сайлов   комиссияси   аъзолари   (ЖК   146-моддаси);   кема   капитани
(ЖК   300-моддаси);   директор,   бош   муҳандис,   техник   назорат   бўлимининг
бошлиғи   (ЖК   205-210-моддаси);   дўкон,   база,   омбор,   секция   мудири,
товаршунос, брокер (ЖК 167-моддаси); савдо,  умумий овқатланиш, маиший
хизмат   кўрсатиш   ва   коммунал   хўжалик   корхоналарининг   ходимлари   (ЖК
170-моддаси);   корхоналар,   муассасалар   ёки   ташкилотларнинг   ходимлари
аҳолига   хизмат   кўрсатиш   билан   боғлиқ   ишларни   бажарганлиги   учун   (ЖК
189-моддаси);  мулкни сақлаш ёки қўриқлаш топширилган шахслар (ЖК172-
моддаси).
Иккинчи   гуруҳни   жиноятчи   шахсининг   демографик   (жисмоний)   ва
бошқа   хусусиятларини   тасвифловчи   аломатлар   ташкил   қилади.   Булар:
шахснинг   ёшига   мансуб   аломатлар   –   катта   ёшдаги   шахслар   (ЖК   127-
моддаси);   шахснинг   жинсига   мансуб   аломатлар   –   эркак   (ЖК   118,119-
моддалари);   аёл   (ЖК   99-моддаси);   шахснинг   соғлиғи   ва   меҳнатга   лаёқатига
мансуб   аломатлар   –   таносил   касаллигига   чалинган   ёки   ОИТС   касаллигига
чалинган шахс (ЖК 113-моддаси).
Учинчи гуруҳни шахс жиноий ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятлари,
шунингдек,   субъектнинг   жабрланувчи   билан   ўзаро   муносабатларини
тавсифловчи   аломатлар   ташкил   қилади.   Жиноий   ҳаракатларнинг   ўзига   хос
хусусияти   жиноят   содир   этган   шахснинг   судланганлиги   ва   бошқа   ҳуқуқ
нормалари, шу жумладан маъмурий ҳуқуқ нормаларини бузган шахсларнинг
ҳуқуқий   ҳолати   билан   белгиланади.   Улар   аломатларнинг   қуйидаги   кичик
гуруҳини   ташкил   қилади:   ўта   хавфли   рецидивистлар   ҳамда   оғир   жиноятлар учун   ҳукм   қилинган   шахслар   (ЖК   34-моддаси);   жиноят   содир   этгани   учун
илгари   судланган   шахслар   (ЖК   -33-моддаси   ўта   хавфли   рецидивистли
жиноят   таркиблари   (ЖК   168-модда,3-қисми,169-модда,4-қисми)илгари
маъмурий   жавобгарликка   тортилган   шахслар   (182,184-моддалари).
Субъектнинг   жабрланувчи   билан   ўзаро   муносабатларини   белгиловчи
аломатлар   эса   оилавий   ёки   бошқа   қариндош-уруғчилик   муносабатларига
тааллуқли бўлган аломатлар билан белгиланади – ота-она (ЖК 122-моддаси),
фарзандлар   (ЖК   123-моддаси),   васийлар   (ЖК   125-моддаси),   шунингдек
бошқа   хизматга   доир   муносабатлар   –   жабрланувчи   хизмат   юзасидан   қарам
бўлган   шахс   (ЖК   148-моддалари);   жабрланувчига   ёрдам   кўрсатиши   шарт
бўлган шахс (ЖК 116-моддаси). 
Ишнинг   тузилиши   ва   ҳажми.   Ушбу   битирув   малакавий   иши   59
бетдан иборат бўлиб, кириш, икки боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан иборат. Унда 45 та манбадан фойдаланилган. I БОБ. ЖИНОЯТ СУБЪЕКТИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ
АЛОМАТЛАРИ
1.1. Жиноят субъекти тушунчаси
Жиноятнинг   махсус   субъекти   тушунчасини   тавсифлашга   ўтишдан
олдин, жиноят субъекти тушунчасининг ўзини кўриб чиқамиз, зотан, жиноят
субъекти,   жиноят   таркибининг   элементларидан   бири   сифатида,   жиноий
жавобгарликнинг ҳуқуқий асосини ташкил этади. 
Жиноят   субъектини   тўғри   аниқлаш   жиноий   қилмишни   квалификация
қилиш,   ЖК   Махсус   қисмининг   тегишли   моддасини   тўғри   қўллашда   ҳал
қилувчи аҳамиятга эга. 
Жиноят   субъекти   масаласи   жиноят   ҳуқуқи   назариясида   ва   ҳуқуқни
қўлловчи   органларнинг   амалиётида   жиноят   таркиби   масаласи   билан   узвий
боғлиқликда юзага келади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 16-
моддасига   мувофиқ,   жиноят   таркибининг   барча   аломатлари   мавжуд   бўлган
қилмишни   содир   этиш   жавобгарликка   тортиш   учун   асос   бўлади.   Жиноят
субъектини   тавсифловчи   аломатлар   ҳам   юқорида   зикр   этилган   аломатлар
жумласига киради. 
Жиноят   субъектининг   таърифи   икки   жиҳатни:   юридик   аломатларни
аниқлаш   билан   боғлиқ   жиноят-ҳуқуқий   жиҳатни   ҳамда   ижтимоий-
демографик,   психологик   ва   бошқа   ижтимоий   аломатларни   аниқлаш   билан
боғлиқ криминологик жиҳатни ўз ичига олади 2
. 
Жиноят   –   инсоннинг   онгли-иродавий   фаолияти.   Бинобарин,   фақат
инсон жиноят субъекти бўлиши мумкин. 
2
 Абдурасулова Қ. Жиноятнинг махсус суъбекти. Ўқув қўлланма. —Т.: Тараққиёт ИИЧ х/ф
матбаа бўлими, 2005   Жиноят   ҳуқуқига   мувофиқ,   фақат   жисмоний   шахс,   ҳар   қандай
жисмоний   шахс   эмас,   балки   икки   асосий   жиноят-ҳуқуқий   аломатларга   эга:
жиноятни   содир   этиш   вақтида   ақло   расо   ҳолатда   бўлган,   яъни   ўз
қилмишининг   ижтимоий   хавфли   хусусиятини   англаган   ва   ўз   ҳаракатларини
бошқара олган ҳамда жиноят кодексида белгиланган жиноий жавобгарликка
тортиш ёшига тўлган шахс жиноят субъекти деб топилиши мумкин. 
Жиноят   субъекти   умумий   тушунчаси   юқорида   зикр   этилган
аломатларнинг мажмуидан ташкил топади 3
.  
Қилмиши   учун   жиноий   жавобгар   бўлишга   қодир   жисмоний   шахс
томонидан   содир   этилган   жиноят   тариқасида   жиноят   қонунида   назарда
тутилган   ижтимоий   хавфли   қилмиш   мазкур   қонунда   жиноят   субъекти   деб
таърифланади. 
Жиноят   ҳуқуқига   оид   адабиётларда   жиноят   субъекти   жиноят
таркибининг   элементлари   тизимида   кўриб   чиқилиши   мумкин   эмас,   чунки
инсон   ўзи   содир   этган   қилмишнинг   элементи   бўла   олмайди,   деган   қараш
илгари   сурилади.   Айрим   олимлар:   «Жиноят   субъекти   –   инсон   жиноят
таркибининг   элементи   эмаслигини   қайд   этиб   ўтиш   зарур;   жиноятда   айбдор
шахс – инсон бўлмаган жойда жиноят таркибининг мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслиги   масаласи   ҳам   бўлиши   мумкин   эмас;   бундан   ташқари,   қонунда
белгиланган   ёшга   тўлган   ақли   расо   шахс   бўлмаган   жойда   жиноий
жавобгарлик   ва   жиноят   таркиби   масаласи   ҳам   мавжуд   эмас» 4
  деб
хисоблашади.   Масаланинг   бундай   талқини   ҳуқуқшунос   олимлар   томонидан
асосли танқид қилинди. Жумладан, П.С. Дагель шундай деб ёзади: «Жиноят
таркибида   жиноий   жавобгарликнинг   барча   зарур   асослари   ва   шартлари,   шу
жумладан   субъектнинг   умумий   аломатлари   ҳам   мавжуд.   Субъект
жиноятнинг   қисми,   элементи   бўлмагани   ҳолда,   жиноят   таркибининг
элементи ҳисобланади, чунки жиноят тушунчасига қонунда берилган таъриф
3
  Уголовное   право   Российской   Федерации.  Об щ ая  часть.   Учебник.  /  С.В.Афиногенов,  Л.Д.Ермакова  и   др..
Отв. ред. Б.В. Здравом ы слов. –М.: Юристъ,1996
4
  Бакунов П.Б. Айб жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси сифатида. Ўқув қўлланма. —Т.: Адолат,
2006    (унинг   «модели»)   жиноятнинг   ўзинигина   эмас,   балки   унинг   муаллифи   –
жиноятчини   ҳам   тавсифлайди.   Жиноий   жавобгарликнинг   бирон-бир
шартларини   жиноят   таркиби   доирасидан   чиқариш   –   унинг   жиноий
жавобгарликнинг   бирдан-бир   ва   етарли   асоси   сифатидаги   аҳамиятини   ерга
уриш демак» 5
.
Жиноят субъектини тавсифловчи аломатлар – шахснинг ақли расолиги
ва жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлганлиги ҳам мана
шундай шартлар жумласига киради. 
Мазкур   аломатларни   жиноят   таркиби   доирасида   ўрганиш   инсон   ўзи
содир этган жиноятнинг элементи деган маънони билдирмайди. Жиноятнинг
мазмунини ҳар томонлама тавсифлаш жиноий жавобгарликка тортиш лозим
бўлган шахснинг аломатларини аниқлаш зарурлигини назарда тутади. 
Аломатнинг   жиноят   таркиби   доирасига   сиғмаган   бошқа   сифатлари
(унинг   ижтимоий   шахси   ва   ҳ.к.)ни   ўрганиш   масаласига   келсак,   бу   махсус
тадқиқотнинг предмети бўлиши лозим. 
Жиноят ҳуқуқига кўра, фақат жисмоний шахс жиноят субъекти бўлиши
мумкин.   Чунончи,   Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят   кодексида   мазкур
ЖК Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик фуқароларга нисбатан амал қилиши
тўғридан   тўғри   кўрсатилган.   Зиён   етказувчи   ҳайвонлар,   табиий   кучларга
жиноят   субъектлари   деб   қаралиши   мумкин   эмас,   улар   етказадиган   зиёндан
сақланиш учун кўриладиган чоралар жазо ҳисобланмайди. 
Юридик   шахслар   ҳам   жиноят   субъекти   ҳисобланмайди.   Ташкилотлар,
корхоналар   ва   муассасалар   жиноят   ҳуқуқи   нуқтаи   назаридан   айбдор   деб
топилишлари мумкин эмас. 
Юридик   шахсларни   жиноий   жавобгарликка   тортишдан   воз
кечилишини   жиноят   ҳуқуқида   мавжуд   ҳар   бир   инсоннинг   ўзи   содир   этган
жиноятлар   учун   шахсий   жавобгарлиги   принципи   билан   мувофиқлаштириш
мумкин.   Юридик   шахсларни   жавобгарликка   тортиш   Ўзбекистон
5
  Дагель П.С. Учение о личности преступника в советском уголовном праве. Владивосток, 1970, с. 86;   Республикаси   ЖКнинг   17-моддасига   зид,   зотан,   мазкур   моддага   мувофиқ,
фақат жисмоний шахслар, яъни фуқаролар жиноят субъекти бўлиши мумкин.
Тўғри,   юридик   шахсларнинг   жиноий   жавобгарлиги   масаласи   сўнгги
йилларда   долзарб   аҳамият   касб   этди.   Фашистлар   Германиясининг
сардорлари  ва  нацистларнинг  ташкилотлари  устидан  бўлиб  ўтган  Нюрнберг
жараёнидан кейинги даврда давлат ва унинг ташкилотлари, масалан, халқаро
жиноятларнинг   субъектлари   ҳисобланади   ва   уларни   содир   этганлик   учун
жавобгар   бўлади,   деган   асосли   қараш   ҳукм   сурди.   Европа   Кенгаши
жиноятчилик   муаммолари   бўйича   Европа   қўмитаси   Кенгашга   аъзо
мамлакатларга   юридик   шахсларни   жиноий   жавобгарлик   субъектлари   деб
эътироф   этишни   тавсия   қилди.   1985   йилда   БМТнинг   жиноятчиликнинг
олдини   олиш   ва   ҳуқуқбузарлар   билан   муомалада   бўлиш   Еттинчи   конгресси
мазкур   тавсияни   тасдиқлади.   Бир   қатор   мамлакатларда   (масалан,   Англия,
Франция ва АҚШда) бундай тавсиялар амалга оширилди 6
. 
Юридик   шахсларнинг   жиноий   жавобгарлиги   феодал   жиноят   ҳуқуқига
маълум бўлган, у қисман чор Россиясида амал қилган. Совет ҳокимиятининг
дастлабки   йиллари   –   инқилоб   ва   фуқаролар   уруши   даврида,   1922   йилги
ЖКгача бундай нормалар жиноят қонунчилиги нормаларида мавжуд бўлган 7
.
Аммо,   Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   фақат   жисмоний   шахслар,
яъни фуқароларгина жиноят субъекти бўлиши мумкинлиги белгиланган 17 -
моддадан   келиб   чиқадиган   бўлсак,   ЖКда   юридик   шахсларнинг   жиноий
жавобгарлиги масаласи қўйилиши ҳам мумкин эмас. 
Фақат жисмоний шахслар жавобгар бўлишлари мумкин. 
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, жиноят ҳуқуқига асосан, иккита
асосий хоссага эга:
 1) жиноят содир этиш вақтида ақли расо ҳолатда бўлган; 
2)   қонунга   мувофиқ   қилмиши   учун   жиноий   жавобгарликка   тортиш
мумкин бўлган ёшга тўлган шахс жиноят субъекти деб топилиши мумкин. 
6
  Уголовное право Российской Федерации. Общая часть. М., 1996, с. 119.
7
  Уголовное право Российской Федерации. Общая часть. М., 1996, с. 204. Жиноят   ҳуқуқига   кўра   жиноят   субъекти   умумий   тушунчаси   юқорида
зикр этилган хоссалар мажмуидан ташкил топади. 
Бинобарин,   жиноят   субъекти   –   бу   жиноят   содир   этиш   вақтида   ақли
расо   ҳолатда   бўлган   ва   қонунга   мувофиқ   жиноий   жавобгарликка   тортиш
мумкин бўлган ёшга тўлган шахс. 
Адабиётларда   мазкур   аломатларга   эга   жиноят   субъекти   баъзан
жиноятнинг умумий субъекти деб аталади. 
«Жиноятнинг умумий субъекти» атамаси муваффақиятсиз деб эътироф
этиш   лозим.   Қонунда   ва   реал   ҳаётда   жиноятнинг   умумий   таркиби   мавжуд
бўлмагани сингари, «жиноятнинг умумий субъекти» тушунчаси ҳам бўлиши
мумкин эмас. 
Жиноят таркиби умумий тушунчаси ҳақида сўз юритиш мумкин, аммо
бу жиноятнинг умумий субъекти  тушунчаси  билан бир нарса  эмас.  Умумий
тушунча   ҳар   қандай   муайян   жиноятнинг   таркибига   хос   бўлган   умумий
аломатларни   очиб   беради.   Бу   жиноят   субъекти   умумий   тушунчасига   ҳам
тааллуқли, аммо табиатда мавжуд бўлмаган «жиноятнинг умумий субъекти»
тушунчасига эмас 8
. 
Жиноят   субъектининг   юқорида   зикр   этилган   аломатлари   барча
субъектларга,   шу   жумладан   жиноят   махсус   субъектининг   аломатларига   ҳам
тааллуқли. Агар мазкур аломатлар бўлмаса, жиноятнинг махсус субъекти ҳам
бўлмайди.   Шунинг   учун   ҳам   зикр   этилган   аломатларни   таҳлилдан   ўтказиш
жиноятнинг   махсус   субъекти   тушунчасини   очиб   беришнинг   зарур   ва
мажбурий шарти ҳисобланади. 
2.
8
  Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). Дарслик.—Т.: Янги аср авлоди, 2005 1.2. Ақли норасолик – шахсни жиноят субъекти деб топишга монелик
қилувчи ҳолат сифатида
Жиноят   ҳуқуқи   ақли   расо   шахсларнигина   жиноий   жавобгар   деб   топиш
ва   фақат   уларга   нисбатан   жазо   қўллаш   мумкинлигидан   келиб   чиқади.   Бу
тушунарли, албатта.  Зотан, ақли расолик – айб ва жавобгарликнинг  зарурий
шарти хисобланади. Ақли норасо шахслар, ижтимоий хавфли қилмиш содир
этганликларига   қарамай,   айбдор   ҳисобланмайдилар   ва   жавобгарликка
тортилишлари   хам   мумкин   эмас.   Жазо   айбдор   шахсларга   нисбатан   уларни
қайта   тарбиялаш,   берқарор   шахсларга   таъсир   кўрсатиш   ва   янги   жиноятлар
содир этилишининг олдини олиш учун қўлланилади. 
Табиийки,   мазкур   мақсадлар   фақат   нормал   руҳий   ҳолатдаги   шахсларга
нисбатан амалга оширилиши мумкин. 
Шахснинг   ақли   расолиги   ёки     ақли   норасолиги   масалалари
айбланувчиларни   суд-психиатрия   экспертизасидан   утказиш   орқали   ҳал
қилинади. Экспертизанинг мазкур тури амалда психиатрия экспертизасининг
бошқа турларига қараганда кўп учрайди. 
Ақли   расолик   тушунчасини   тўғри   талқин   қилиш   қонунийликка   риоя
килишда   муҳим   аҳамиятга   эга.   Содир   этилган   жиноят   учун   фақат   қонунда
белгиланган   жиноий   жавобгарлик   ёшига   тўлган,   ақли   расо   шахс   жиноий
жавобгар   бўлади,   чунки   маълум   руҳий   лаёқатга   эга   шахсгина   ақли   расо
бўлиши   мумкин.   Ақли   расолик   айбнинг   зарурий   шарти   ҳисобланади 9
.
Инсоннинг   ҳис-туйғулари   ва   фикрлари,   ақлий   ва   маънавий   хусусиятлари
унинг   ривожланиш   ва   яшаш   шароитлари   билан   белгиланади.   Шунинг   учун
ҳам мазкур шароитлар, И.М. Сеченовнинг таъбири билан айтганда, шахснинг
ақлий   кўрсаткичларига   таъсир   кўрсатиб,   пировард   натижада   унинг   хулқ-
атворини белгилайди. 
Инсоннинг   ихтиёрий   ҳаракатлари   ҳамиша   унинг   онги   билан   боғлиқ.
Ихтиёрий   ҳаракатларнинг   онгли   хусусияти,   яъни   инсоннинг   ўз   қилмиши
9
  Бакунов П.Б. Айб жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси сифатида. Ўқув қўлланма. —Т.: Адолат,
2006    оқибатларини   англаши   шундан   келиб   чиқади.   Ижтимоий   хавфли   қилмиш
содир   этган   руҳий   соғлом   шахс   бунинг   учун   жавобгарликка   тортилиши
лозим,   чунки   у   ўзи   содир   этаётган   қилмишнинг   ижтимоий   хавфлилигини
англагач  ва  қонун талабларига  мувофиқ ўз хулқ-атворини тартибга  солишга
қодир бўлган. Ақли расолик ва ақли норасоликнинг шахснинг руҳий ҳолати
билан   боғлиқ   шартлари   И.М.   Сеченовнинг   ишларида   ва   И.П.   Павловнинг
таълимотида табиий-илмий жиҳатдан асослаб берилган. 
И.П.   Павловнинг   олий   нерв   фаолияти   ҳақидаги   таълимоти   мазкур
фаолиятнинг инсонга атроф оламни билиш ва бунинг негизида, ўзи яшаётган
ижтимоий   муҳит   талабларига   мувофиқ,   ўз   хулқ-атворини   тартибга   солиш
имконини берувчи механизмларини очиб беради. 
Ақли   норасолик   тушунчаси   ақли   расоликка   нисбатан   салбий   тушунча
ҳисобланиб,   касаллик   туфайли   шахснинг   жиноий   жавобгарлигини   истисно
этувчи  шартлар   йигиндисини   белгилайди.  Суд  психиатрияси   махсус  тиббий
маълумотлар   асосида   муаммонинг   мана   шу   жиҳатини   ўрганади,   суд-
психиатрия   экспертизасини   ўтказишда   ақли   норасолик   масалалари   хал
килинади.   Руҳий   касалликларнинг   алоҳида   шаклларига   суд   психиатрияси
нуқтаи   назаридан   баҳо   бериш,   ҳар   бир   алоҳида   ҳолат   юзасидан   экспертиза
хулосаси   чиқариш   сингари,   ақли   норасоликнинг   қонун   ҳужжатларида
берилган   таърифида   ифодаланган   ақли   норасолик   мезонлари   асосига
қурилади. 
Ақли   норасолик   муаммоларини   ўрганиш   асосларини   яратган   олимлар
В.Х.   Кандинский   ва   В.П.   Сербский   ақли   норасолик   тушунчасининг   тиббий
талқини билан шахснинг руҳий ҳолатига тиббий баҳо бериш принципларини
мувофиқлаштириш   зарур,деб   ҳисоблаганлар.   Уларнинг   фикрича,   бундай
мувофиқлаштиришни   фақат   руҳий   касалликларнинг   физиологик   талқини
ёрдамида   ва   ақли   расоликка   қонун   ҳужжатларида   берилган   таъриф
психиатрия   фанининг   замонавий   ютуқларига   мувофиқ   бўлган   тақдирда
амалга ошириш мумкин 10
. Бундай мувофиқлаштириш бугунги кунда жиноят
10
  Кандинский В.Х. К вопросу о невменяемости, с. 38; Сербский В.П. Судебная психология. Т.1, М., 1985, с. 7.  ҳуқуқи   ва   суд   психиатриясида   амалга   оширилган   бўлиб,   у   қонунда
белгиланган ақли норасолик мезонларида ўз ифодасини топган. 
Суд   ва   психиатр-экспертлар   ўз   фаолиятида   амал   қиладиган   ақли
норасоликнинг   қонунда   белгиланган   шартлари   ва   Ўзбекистон   Республикаси
ЖКнинг   18-моддасида   келтирилган   ақли   норасоликнинг   таърифида
ифодаланган. 
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   18-моддасида:   «Жиноят   содир   этиш
вақтида   ўз   қилмишининг   ижтимоий   хавфли   хусусиятини   англаган   ва   ўз
ҳаракатларини бошқара олган шахс ақли расо деб топилади,дейилган.
Ижтимоий   хавфли   қилмишни   содир   этиш   вақтида   ақли   норасо   ҳолатда
бўлган,   яъни   сурункали   руҳий   касаллиги,   руҳий   ҳолати   вақтинча
бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа тарздаги руҳий касаллиги сабабли ўз
ҳаракатларининг   аҳамиятини   англай   олмаган   ёки   ҳаракатларини   бошқара
олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди.
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган ва суд томонидан ақли норасо
деб   топилган   шахсга   нисбатан   тиббий   йўсиндаги   мажбурлов   чоралари
қўлланилиши мумкин». 
Ақли   расолик   таърифининг   тузилиши   шу   билан   белгиланадики,   руҳий
касалликлар   руҳий   фаолият   бузилиши   оғирлиги   даражасининг   турлича
эканлиги     билан   фарқ   қилади.   Руҳий   касалликларнинг   объектив
кузатиладиган   мана   шу   хоссаси   ақли   расоликнинг   икки   мезони   –   тиббий
(биологик)   ва   юридик   (психологик)   мезонлари   зарурлигини   белгилайди.
Бошқача   қилиб   айтганда,   ақли   расолик   икки   мезон   –   тиббий   ва   юридик
мезонлар билан аниқланади 11
. 
Тиббий мезон «сурункали руҳий касаллик», «руҳий ҳолатнинг вақтинча
бузилганлиги»,   «ақли   заифлик»,   «бошқа   тарздаги   руҳий   касаллик»   сингари
касалликларнинг умумлаштирувчи рўйхатини ўз ичига олади. 
Тиббий   мезон   руҳий   ҳолат   бузилишининг   барча   шаклларини,   мавжуд
барча руҳий касалликларни қамраб олади. 
11
  Абдуқодиров Ш.Ё. Айбнинг эҳтиётсизлик шакли ва унинг белгилари. Ўқув қўлланма. —Т.: ТДЮИ, 2005 Сурункали руҳий касаллик узоқ вақтдан бери кечаётган, , яъни касаллик
ҳодисалари   изчил,   дам   тез,   дам   секин   ўсиб   бораётган   руҳий   касалликларни
бирлаштиради.   Хуружли   йўсинда   кечадиган,   касаллик   жараёни   тўхтаган
тақдирда  эса турғун  руҳий асорат  қолдирадиган  касалликлар ҳам  сурункали
руҳий касалликлар жумласига киради. 
Тиббий мезоннинг мазкур белгисига кура рухий касалликлар жумласига
шизофрения,   эпилепсия,   маниакал-депрессив   психоз,   бош   мия   томирлари
атеросклерози, мия захми ва бошқа шунга ўхшаш касалликлар киради. 
Руҳий ҳолатнинг вақтинча бузилиши, ўз номи билан, муайян вақт давом
этадиган   ва   тўлиқ   тузалиш   билан   якунланадиган   руҳий   касалликларни
қамраб   олади.   Соматик   касалликлардаги   баъзи   бир   психозлар,   алкоголли
психоз,   безгак,   патологик   мастлик,   патологик   эффект,   реактив   ҳолатлар
сингари   хуруж   қилиб   турадиган,   қисқа   муддатли   психотик   ҳолатлар   руҳий
ҳолатнинг вақтинча бузилишига киради. 
Ақли заифлик инсон руҳий ҳолати бузилишининг турли шаклларини ўз
ичига олади. Ақли заифлик ақлий қобилиятнинг ўта даражада пастлиги билан
таърифланади.   У   ўзгармас   хусусиятга   эга,   туғма   ёки   болаликнинг   илк
давридаги   оғир   неврологик   касалликлар   (менингит,   энцефалит,   мия
чайқалиши)нинг   оқибати   бўлиши   мумкин.   Мазкур   белги   олигофрениялни,
яъни туғма ёки болаликнинг илк даврида орттирилган ақли пастлик ёки ақли
заифлик   ҳолатларини   қамраб   олади.   Ақли   заифлик   деб   номланувчи   инсон
руҳияти   касалланишининг   уч   даражаси   фарқланади:   эси   пастлик   (енгил
даража),   имбециллик   (ўртача   даража),   идиотия   (ақли   заифликнинг   чуқур
даражаси) 12
. 
Руҳий   касаллик   ёки   ақли   заифликни   келтириб   чиқармайдиган,   аммо
руҳиятнинг   турли   муддатларга   бузилиши   билан   кечадиган   ҳолатлар   бошқа
тарздаги руҳий касалликлар шулар жумласига киради. 
12
  Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Умумий қисм.— Т.: ILM ZIYO,
2006.—608 б.  Руҳий касалликларнинг касаллик хусусиятини кўрсатиш тиббий мезонга
оид   булган   барча   белгиларнинг   муҳим   жиҳатидир.   Зотан,   руҳий   ҳолатнинг
касаллик   кўринишида   бўлмаган   аномалиялари   ҳам   мавжудки,   улар   ҳам
турғун (ўзгармас) ёки вақтинчалик бўлиши мумкин. 
Маълумки,   ташқи   муҳитнинг   ҳар   қандай   салбий   таъсири   ва   организм
физиологик   функцияларининг   ўзгариши   касаллик   хисобланавермайди.
Чарчаш   ва   айрим   руҳий   кечинмалар,   масалан,   кучли   руҳий   ҳаяжонланиш
шулар жумласидан. Суд-психиатрия экспертизасида мана шундай ҳолатларга
баҳо   берилади.   Касаллик   бўлмаган   руҳий   ҳолатлар   фақат   психопатологик
ҳолатларга   нисбатан   қўлланиладиган   психиатрик   таҳлилдан   ўтказилмайди.
Бинобарин,   психиатр-эксперт   уларни   фақат   муайян   психопатологик
ҳолатлардан ажратиши мумкин. 
Суд-психиатрия   экспертизаси   амалиётида   ақли   норасолик
мезонларининг   қўлланиши   нуқтаи   назаридан   тиббий   мезон   руҳий
касалликларнинг   клиник   шаклини   тавсифлаши   лозим.   Мазкур   мезонни
қўллаш касалликни аниқлаш, яъни ташхис қўйишни англатади. Ташхис қанча
аниқ   қўйилган   бўлса,   касалликнинг   ривожланишига   хос   бўлган   асосий
қонуниятларни   билган   ҳолда,   мазкур   касалликнинг   турли   босқичларида
экспертизадан   ўтказилаётган   шахснинг   руҳий   ҳолатига   шунча   аниқ   баҳо
бериш   мумкин.   Суд-психиатрия   экспертизасининг   хулосаси   фақат   чукур
клиник   таҳлилдан   ўтказиш   йўли   билан   чиқарилади.   Шунинг   учун   ҳам
касалликларнинг   хусусиятини   янада   аниқроқ   аниқлашга   интилиш   ақли
норасолик ҳақида хулоса чиқариш учун зарурий ҳисобланади 13
. 
Ҳар бир суд-психиатрия экспертизасида руҳий касалликни юқорида зикр
этилган   йўсинда   аниқлаш   ақли   норасоликнинг   нафақат   тиббий,   балки
юридик   мезони   нуқтаи   назаридан   ҳам   муҳим,   чунки   «ўз   ҳаракатларининг
аҳамиятини англай олмаслик ёки ҳаракатларини бошғара олмаслик» маълум
клиник маълумотлар билан асосланади. 
13
 Рустамбоев М.Х. Жиноят ҳуқуқи. (Умумий қисм.) Дарслик.—Т.: ILM ZIYO, 2005 Бу   юридик   мезоннинг   мазмунини   очишга   кўмаклашади   ва   ақли
нораўсоликнинг иккала мезони ҳам бир-бири билан чамбарчас боғлиқлигини
кўрсатади. 
Агар тиббий мезоннинг қўлланиши касалликни аниклашга ёрдам берса,
юридик  мезонни  қўллаш  руҳий  ҳолатга   суд  психиатрияси   нуқтаи  назаридан
баҳо   бериш,   ташхис   қўйилган   касалликларнинг   чуқурлиги   даражасини
аниқлашни назарда тутади. 
Ақли   норасоликнинг   юридик   мезони   тафаккур   мезони   –   шахснинг   «ўз
ҳаракатларининг   аҳамиятини   англай   олмаслиги»   –   ва   иродавий   мезон   –
«ҳаракатларини бошқара олмаслиги» (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 18-
моддаси)ни   ўз   ичига   олади.   Ақли   норасоликнинг   тафаккур   мезони   шахс
жиноятни   содир   этиш   вақтида   ўз   ҳаракатлари   юзасидан   ўзига   ҳисоб   бера
олмаслигини билдиради 14
. 
Ақли   норасолик   –   умуман   руҳий   норасоликни   эмас,   балки   маълум
ҳаракатга   нисбатан   руҳий   норасоликни   белгиловчи   муайян   тушунча.   Шахс
руҳий касаллиги туфайли маълум руҳий қобилиятга эга бўлмаслиги, аммо ўз
ҳаракатларининг   аҳамиятини   англаши   мумкин.   Бу   ҳолда   у   ақли   расо   деб
топилади. 
«Ўз   ҳаракатларининг   аҳамиятини   англай   олмаган»   таърифи   шахс
ҳаракат   ва   натижа   ўртасидаги   сабабий   алоқани   ҳамда   унинг   амалий
жиҳатини тушуна олмаслигини билдиради.
Ўз   ҳаракатларининг   аҳамиятини   англай   олмаслик   шунингдек   уларнинг
ижтимоий хавфли хусусиятини тушунмасликни ҳам англатади. 
Ҳаракат   ва   унинг   оқибати   ўртасидаги   сабабий   богликлик   тушунмаслик
шунда   намоён   бўлиши   мумкинки,   руҳий   касал   одам   ўз   ҳаракатлари   қандай
оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тасаввур қила олмайди. 
Ақли   норасоликнинг   иродавий   мезони   шахснинг   ўз   ҳаракатларини
бошқара   олмаслигида   намоён   бўлади.   Инсоннинг   руҳий   функциялари:
тафаккур,   ирода   ва   эмоционал   функциялар   бир-бири   билан   узвий   боғлиқ.
14
  Самандаров Ф.Ж. Жинает хугуги. Жинает ва жеза меселелери. Баки, 1994, 137-бет.  Агар   руҳий   касаллик   натижасида   тафаккур   соҳасининг   функцияси   бузилган
(ўз   ҳаракатларини   тушуниш   қобилияти   фалажланган)   бўлса,   ўз
қилмишларини бошқариш қобилияти ҳам билмайди. 
Шу   билан   бирга,   руҳий   функциялар   ҳам   ҳар   хил   бўлиб,   руҳий
фаолиятни таҳлилдан ўтказишда уларни фарқлаш зарур. Бу, айниқса, шунинг
учун   муҳимки,   руҳий   касалликкда   чалинган   шахсда   нормал   тафаккур
сақланиб   қолади,   аммо   ирода   фалажланади.   Бемор   ўзининг   нима   иш
қилаётганини тушунад бирок, мазкур ҳаракатларни содир этишдан ўзини тия
олмайди. Бундай ҳолларда ақли расолик истисно этилади. Шунинг учун ҳам
ақли норасоликнинг таърифига «ўз... ҳаракатларини бошқара олмаган шахс»
деган иродавий мезон киритилган. 
Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   18-моддасида   берилган   ақли
норасолик   тушунчасидаги   тафаккур   мезони   ва   иродавий   мезон   «ёки»
боғловчиси   билан   ажратилган:   «ўз   ҳаракатларининг   аҳамиятини   англай
олмаган   ёки   ҳаракатларини   бошқара   олмаган   шахс».   Бу   демак,   субъект   ўз
қилмишларини англашга қодир бўлмаган ва, ўз қилмишини англагани ҳолда,
уни бошқаришга қодир бўлмаган  тақдирда,  шахснинг ақли норасолиги аниқ
бўлади 15
. 
Гарчи   бир   қатор   ҳолларда   руҳий   касаллик   эмоционал   функцияларнинг
бузилишига   олиб   келиб,   бунинг   оқибатида   шахс   ижтимоий   хавфли
қилмишни   содир   этса-да,   эмоционал   мезон   ақли   норасолик   тушунчасига
киритилмаган.   Ақли   норасолик   таърифининг   бундай   тузилиши   шу   билан
изоҳланадики,   эмоционал   функцияларнинг   бузилиши   ҳамиша   тафаккур   ёки
ирода функцияларининг бузилиши натижасида келиб чиқади ёхуд улар билан
бирга   кечади,   шунинг   учун   ҳам   у   мустақил   аҳамиятга   эга   эмас.   Бинобарин,
эмоционал   функцияларнинг   жиддий   бузилиши   одатда   ақли   норасоликнинг
тафаккур ёки иродавий мезонлари мавжудлигидан далолат беради. 
15
  Уголовное право Российской Федерации. Об щ ая часть. Учебник. / С.В.Афиногенов, Л.Д.Ермакова  и др..
Отв. ред. Б.В. Здравомыслова. –М.: Юристъ,1999  Ақли   расолик   масаласини   ҳал   қилишда   шахснинг   жиноят   содир   этиш
вақтидаги   руҳий   ҳолати   эътиборга   олинади   ва   унинг   ўз   ҳаракатларининг
аҳамиятини   англаб,   уларни   бошқара   олиши   масаласи   мана   шу   муайян
қилмишга нисбатан ҳал қилинади 16
. 
Ақли   расолик   ва   ақли   норасолик   тушунчалари   конун   нормасида   факат
ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтига тааллуқли, деб жуда тўғри
эътироф   этилган,   зотан,   жазони   қўлламаслик   бу   ҳолда   қилмишни   содир
этишда ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаслик ва уларни бошқара
олмаслик   билан   белгиланади.   Шунинг   учун   ҳам   ақли   расолик   –   ақли
норасолик   ҳақида   хулоса   чиқариш   учун   экспертизадан   ўтказилаётган
шахснинг   клиник   ҳолатига   баҳо   беришда   жиноятнинг   хусусияти,   уни  содир
этиш  ҳолатлари   муҳим   аҳамиятга   эга.   Аммо,   бу   муҳимлик   жиноятга   туртки
берган   сабабларни   тушунтиришга   уринишдан   иборат   эмас.   Эксперт   иш
материалларига   қараб   ўрганаётган   айбланувчининг   қилмишлари,   унинг
руҳий   ҳолати   ҳақидаги   барча   маълумотлар   билан   бир   қаторда,   мазкур
шахснинг   хулқ-атворини,   жиноят   содир   этилган   вақтда   унинг   руҳий   ҳолати
бузилган ёки бузилмаганлигини тавсифловчи материал бўлиб хизмат қилади.
1.3. Вояга етмаган   шахсни жиноятнинг субъекти деб топишнинг
зарурий белгиси
Инсоннинг маълум руҳий-физиологик хусусияти – унинг ёши билан хам
боглик   булади.   Қонунда   жиноий   жавобгарлик   ёшининг   белгиланиши
баринчи   навбатта   шу   билан   изоҳланадики,   бу   ҳолат   шахснинг   ақлий
ривожланиши,   унинг   ўз   ҳаракатлари   юзасидан   ҳисоб   бериши   ва   уларни
16
 Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). Дарслик.—Т.: Янги аср авлоди, 2005 бошқариш   қобилияти   билан   боғлиқ,   шунинг   учун   ҳам   ҳар   бир   муайян
ҳолатда   шахснинг   ёшини   аниқлаш   жиноят   қонунида   назарда   тутилган
ижтимоий   хавфли   қилмишни   содир   этган   шахсни   жиноят   субъекти   деб
топиш учун зарурдир. 
Маълум   ёшга   тўлганлик   –   шахсни   жиноий   жавобгарликка   тортишнинг
зарур   шартларидан   бири.   Конунда   белгиланмаган   ёшга   тулмаган   шахслар
жиноят   субъекти   бўла   олмайдилар,   чунки   улар   ўз   ҳаракатларининг
аҳамиятини   англай   олмайдилар   ва   уларни   онгли   равишда   бошқара
олмайдилар. 
Қонун чиқарувчи жиноий жавобгарлик ёшини ўз ихтиёрига қараб эмас,
балки инсон онги, унинг ўз қилмишлари хусусиятини тушуниши шунингдек ,
ўз   ҳаракатларини   бошқариш   қобилиятининг   ривожланишидан   келиб   чиқиб
белгилаган. 
Ёш   деганда   кенг   маънода   инсон   туғилган   вақтдан   исталган   бошқа
хронологик   давргача   ўтган   календарь   даври   тушунилади.   Сўзнинг   тор
маъносида   ёш   шахс   руҳий-физиологик   ривожланишининг   шундай   бир
календарь даврики, у билан шахс ҳуқуқий ҳолатининг биологик, ижтимоий-
психологик ва ҳуқуқий оқибатлари боғлиқ булади 17
. 
Турли (биологик, психологик, ижтимоий, хронологик) мезонларга қараб,
ёшнинг   қуйидаги   турлари   фарқланади:   а)   биологик   (синонимлари   –
функционал, тиббий, морфологик) ёш; б) календарь (синонимлари – паспорт,
хронологик) ёш; в) ижтимоий-ҳуқуқий (синонимлари – норматив, ижтимоий-
психологик,   социологик)   ёш.   Биологик   ёш   мазкур   давр,   халқ,   жуғрофий   ва
иқтисодий   яшаш   шароитларида   мана   шу   ёшдаги   соғлом   одамларнинг
тегишли   кўрсаткичларига   таққослаганда,   инсон   организми   ҳолати
кўрсаткичларининг   мажмуи   билан   тавсифланади.   Ёш   ўзгаришларининг
биологик   суръатидаги   алоҳида   тафовутлар   маълум   одамларнинг   ўз   ёшидан
катта, бошқаларнинг эса – кичкиналигининг кўрсаткичлари бўлиши мумкин.
17
  Кабулов Р. Понятие и значение состава преступления по уголовному праву Республики Узбекистан. // Ж.
Ҳуқуқ-Право-Law. – 2002. –№ 5 Инсоннинг   календарь   ёши   туғилгандан   бошлаб   муайян   вақтгача   ўтган   вақт
сони   билан   (йиллар,   ойлар,   кунлар,   баъзан   эса   –   соатларда)   ўлчанади.
Календарь   ёши   маълум   ҳолларда   биологик   ёшдан   ортда   қолиши
(организмнинг   суст   усиши),   маълум   ҳолларда   эса   –   ўз   кетиши   (эрта   қариш)
мумкин. Ижтимоий-ҳуқуқий ёш ўзига хос ижтимоий-психологик ўзгаришлар,
шахснинг   ижтимоийлашиши   даражаси,   унинг   фуқаро   сифатидаги   ҳуқуқ   ва
мажбуриятларининг   ҳажми   ва   мазмуни,   шахснинг   жамият   олдидаги
масъулиятининг   мазмуни   ва   хусусияти   билан   тавсифланади.   Фуқаронинг
юридик   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини   рўёбга   чиқариш,   унинг   жавобгарлиги
ҳажми ва хусусияти,  яъни  шахснинг ҳуқуқий мақоми юқорида зикр этилган
ёшнинг   хусусиятлари   билан   боғлиқ.   Амалдаги   қонунда   қуйидаги   ёшлар:
фуқаролик-ҳуқуқий   лаёқат   ва   жавобгарлик   ёши;   жиноий   жавобгарлик   ёши;
маъмурий   жавобгарлик   ёши;   меҳнат   ёши;   конституциявий   ёш;   ҳарбий
хизматга   чақириш   ёши;   никоҳ   ёши;   пенсия   ёши 18
  назарда   тутилган.
Ҳуқуқнинг   муайян   соҳасида   ёшнинг   қуйи   чегарасини   белгилашда   икки
мезон:   биринчидан,   тартибга   солинувчи   ижтимоий   муносабатларнинг
хусусияти   ва,   иккинчидан,   шахснинг   ижтимоийлашуви   даражаси   эътиборга
олинади.
Жиноий   жавобгарлик   ёшининг   қуйи   чегараси   қонун   чиқарувчи     орган
томонидан   тиббий-биологик   (жисмоний   ва   руҳий   ривожланиш   даражаси   ва
ш.к.),   ижтимоий-психологик   (шахснинг   ақлий,   иродавий   ва   эмоционал
хусусиятларининг   ривожланиши   даражаси   ва   х.к.),   социологик   (шахснинг
ижтимоийлашиши   даражаси)   мезонлар   мажмуидан,   шунингдек
криминологик кўрсаткичлар (масалан, мазкур ёшдаги одамлар орасида ушбу
жиноят   турининг   тарқалганлиги,   унинг   оғирлиги,   ижтимоий   хавфлилиги   ва
ҳ.к.),   жиноят   ҳуқуқи   принциплари   (масалан,   жиноят-ҳуқуқий   тақиқни
белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги)дан келиб чиқиб белгиланади. 
Вояга   етмаган   шахсни   жиноий   жавобгарликка   тортишда   тиббий-
биологик   мезонлар   (жисмоний   ва   руҳий   ривожланиш   даражаси   ва   ҳ.к.)
18
  Кудрявцев В.Н., Келина С.Г. Уголовный закон. Опыт теоретического моделирования. М., 1987, с. 65. ҳақида сўз кетганида, айбдорнинг ёшини (туғилган куни, ойи, йилини) тўғри
аниқлашга катта эътибор берилади. 
Бунга мувофиқ, тергов ва суд жиноий жавобгарликка тортилаётган вояга
етмаган шахснинг туғилган куни, ойи ва йилини аниқлаши шарт. Бунда шахс
туғилган   кунидан   кейинги   ноль   соатдан   эътиборан,   яъни   туғилган   кунида
эмас, балки кейинги кундан бошлаб маълум ёшга тўлган деб ҳисобланади 19
.
Шахс   ўн   олти   ёшга   (ёки   ўн   тўрт   ёшга)   тўлган   кунда   содир   этилган
ижтимоий   хавфли   қилмишларга   жиноят   деб   қаралиши   ва   уни   содир   этган
шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. 
Одатда шахснинг ёши тегишли ҳужжат (паспорт, туғилганлик тўғрисида
гувоҳнома ва бошқалар)га асосан жуда осон аниқланади. Агар ёш тўғрисида
ҳужжат   мавжуд   бўлмаса,   бошқа   далиллардан   фойдаланилади.   Бунда   суд-
тиббиёт   экспертизаси   ўтказилиши   ҳам   мумкин.   «Суд-тиббиёт   экспертизаси
томонидан   ёшни   аниқлашда   экспертлар   хулосасида   қайд   этилган   йилнинг
охирги куни, яъни 31 декабрни судланувчининг туғилган куни деб ҳисоблаш
зарур,   ёшни   минимал   ва   максимал   йиллар   сони   билан   аниқлашда   суд
экспертизада   тахмин   қилинган   шахснинг   минимал   ёшидан   келиб   чиқиши
лозим».
Вояга   етмаган   ва   вояга   етган   шахснинг   ёшини   тасдиқловчи   ҳужжатлар
бўлмаган   тақдирда,   унинг   ёши   суд-тиббиёт   экспертизаси   ёрдамида
аниқланади.   Бу   ҳолда   экспертиза   хулосасида   белгиланган   йилнинг   охирги
куни   жиноий   жавобгарликка   тортилаётган   шахснинг   туғилган   куни   деб
топилади.   Ёшни   минимал   ва   максимал   йиллар   сони   билан   аниқлашда   суд
экспертизада   тахмин   қилинган   шахснинг   минимал   ёшидан   келиб   чиқиши
лозим.   Вояга   етмаган   шахснинг   ақли   заифлигидан   далолат   берувчи
маълумотлар   бўлган   тақдирда,   суд   жиноят-процессуал   қонун   талабларига
мувофиқ,   вояга   етмаган   шахснинг   ақли   заифлиги   даражасини,   у   ўз
ҳаракатларининг   аҳамиятини   қай   даражада   англаши   ва   бошқара   олиши
19
  Жиноят   хуқуқи.   Умумий   қисм.   Дарслик.   /   М.А.Абдуҳолиқов,   Б.Д.Аҳроров   ва   бошқ..   М.Усмоналиев
умумий таҳрири остида. —Т.: Адолат, 1998 мумкинлигини   аниқлаши   лозим 20
.   Ўзбекистон   Республикаси   ЖПКнинг   73-
моддасига   мувофиқ,   иш   бўйича   юқорида   зикр   этилган   ҳолатларни   аниқлаш
талаб   этилган   тақдирда,   болалар   ва   ўсмирлар   психологияси   мутахассислари
(психолог-педагоглар)   томонидан   экспертиза   ўтказилиши   лозим   ёки   мазкур
масалалар   эксперт-психиатр   томонидан   ҳал   қилиниши   мумкин.   Вояга
етмаган   шахснинг   ақли   заифлиги   аниқланган   тақдирда,   у   содир   этган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги хусусиятидан келиб чиқиб, суд, ЖКнинг
87-моддасига мувофиқ, тарбиявий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш
билан чекланиши мумкин. 
Жиноий   жавобгарлик   ёшининг   қуйи   чегараси   қонунда   икки   усулда
тартибга   солиниши   мумкин:   барча   жиноятларга   нисбатан   амал   қиладиган
умумий   норма   кўринишида   ёки,   умумий   норма   билан   бир   қаторда,
жиноятларнинг   маълум   доирасига   нисбатан   амал   қиладиган   жиноий
жавобгарликнинг   ёш   чегараларини   назрда   тутадиган   махсус   норма   билан.
Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   жиноят   қонунчилигида   иккала
усулдан ҳам фойдаланилади. 
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   17-моддаси   1-қисмига   мувофиқ,   жиноят
содир   этгунга   қадар   ўн   олти   ёшга   тўлган   шахслар   жиноий   жавобгарликка
тортиладилар. 
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   17-моддасининг   2-қисмига   мувофиқ,
жиноят   содир   этгунга   қадар   ўн   уч   ёшга   тўлган   шахслар   жавобгарликни
оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари (97-модданинг
2-қисми) учунгина жавобгарликка тортиладилар.
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   17-моддасининг   3-қисмига   мувофиқ,
жиноят   содир   этгунга   қадар   ўн   тўрт   ёшга   тўлган   шахслар   ушбу   Кодекс   97-
моддасининг биринчи қисми, 98, 104 — 106, 118, 119, 137, 164 — 166, 169-
моддалари,   173-моддасининг   иккинчи   ва   учинчи   қисмлари,   220,   222,   247,
252,   263,   267,   271-моддалари,   277-моддасининг   иккинчи   ва   учинчи
қисмларида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиладилар.
20
  Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации. «Вердикт», М., 1994, с. 22. Жиноят Кодекснинг 122, 123, 127, 144, 146, 193 — 195, 205 — 210, 225,
226,   230   —   232,   234,   235,   279   —   302-моддаларида   назарда   тутилган
жиноятлар учун жиноят содир этгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар
жавобгарликка тортиладилар.
Жиноят   содир   этгунга   қадар   ўн   олти   ёшга   тўлган   шахс   маълум   ҳаёт
тажрибасига,   ўқ   қилмишларининг   аҳамиятини   англаш   ва   хулқ-атворини
тартибга солиш қобилиятига эга бўлади. Ўн олти ёшга тўлган ўсмир соғлом
ақл-идрок   асосида   ҳаракат   қилишга,   ўз   қилмишининг   ижтимоий   хавфли
хусусиятини англашга ва уларнинг оқибатларини тушунишга қодир 21
. 
Жиноий жавобгарлик ёшини белгилаш асосида вояга етмаган шахснинг
онглилиги   даражаси,   унинг   содир   бўлаётган   воқеа-ҳодисаларни   англаш   ва
шунга   мувофиқ   онгли   ҳаракат   қилиш   қобилияти   ётади.   Шунинг   учун   ҳам
бундай қобилиятга эга бўлмаган ўсмирлар жиноят субъекти деб топилмайди.
Ўз   хулқ-атворининг   хавфлилигини   англаш   қобилияти   аста-секин,   тарбия   ва
ҳаётий   кузатишлар   натижасида   шаклланади.   Баъзи   бир   қилмишларнинг
хавфлилигини   ўсмир   ота-онаси,   тарбиячилари   ва   бошқа   катталарнинг
ўғирлик   қилмаслик,   бошқаларга   озор   етказмаслик,   уришмаслик   керак   деган
ва  бошқа  шунга   ўхшаш  ўгитларига  қараб  тушуниб  боради.   Бундай  фойдали
маслаҳатлар   ўсмирларга   ўғрилик,   безорилик,   одам   ўлдириш   сингари
жиноятларнинг хавфлилигини англаб етиш имконини беради. 
Вояга   етмаганлар   14   ёшдан   бошлаб   жиноий   жавобгарликка   тортилиши
шу   билан   изоҳланадики,   бу   ёшда   улар   шахсга,   ўзганинг   мулкига   ва   жамоат
тартибига   дахл   этиш   билан   боғлиқ   жиноий-ҳуқуқий   тақиқларни   яхши
англайдилар. 
Ҳуқуқшуносларнинг   маълум   қисми   жиноят   қонунида   ўн   тўрт   ёшдан
бошлаб   жиноий   жавобгарлик   энг   оғир   жиноятлар   учун   белгиланган   деб
ҳисоблайдилар.   Бу   қарашни   тўғри   деб   бўлмайди:   биринчидан,   Ўзбекистон
Республикаси   ЖК   17-моддасининг   3-қисмида   зикр   этилган   жиноятларнинг
аксарияти оғир ва ҳатто ўта оғир жиноятлар тоифасига кирса-да, бу устувор
21
 Усмоналиев М. Жазо тайинлаш. Ўқув қўлланма.—Т.: Янги аср авлоди, 2003  аҳамиятга   эга   эмас.   Бир   катор   огир   жиноятлар   ЖК   17-моддаси   3-қисмида
кўрсатилган жиноятлар қаторига киритилмаган ва улар учун шахс 16 ёшдан
бошлаб   жиноий   жавобгарликка   тортилади;   иккинчидан,   ЖК   17-моддаси   3-
қисмида   кўрсатилган   жиноятларнинг   аксарият   қисми,   масалан,   Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 242,243-моддалари оғир жиноятлар тоифасига умуман
кирмайди;   учинчидан,   мазкур   рўйхатга   фақат   қасддан   содир   этилган
жиноятлар   киритилган,   деган   қараш   ҳам   нотўғри,   чунки   юқорида   зикр
этилган   рўйхатда   эҳтиётсизлик   туфайли   содир   этиладиган   жиноятлар,
масалан, эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш (ЖК 102-моддаси) ҳам бор. 
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   17-моддаси   3-қисмида   санаб   ўтилган
жиноятлар   учун   ўн   тўрт   ёшга   тўлган   шахслар   жиноий   жавобгарликка
тортилишини   фақат   шу   билан   изоҳлаш   мумкинки,   жиноят   қонуни   мазкур
қисмга   фақат   юқорида   зикр   этилган   шахслар   ижтимоий   хавфлилигини
англашга   қодир   бўлган   ижтимоий   хавфли   қилмишларни   киритган.
Мутахассислар   ва   қонун   чиқарувчининг   фикрига   кўра,   ўн   тўрт   ёшга   тўлган
шахс   юқорида   зикр   этилган   жиноятларнинг   хавфлилиги   ва   аҳамиятини
тушунишга қодир. ЖК 17-моддаси 3-қисмида оғир жиноятлар (қасддан одам
ўлдириш  ва   баданга   оғир  шикаст   етказиш,   номусга   тегиш,   ашаддий   ёки   ўта
ашаддий   безорилик,   ўқотар   қурол   ва   гиёвандлик   воситаларини   эгаллаш,
босқинчилик,   талончилик   ва   оғир   ҳолатларда   ўғрилик   содир   этиш)   жамият
учун   хавфлилик   даражаси   нисбатан   катта   бўлганлиги   туфайли   эмас,   балки
уларнинг   хавфлигиги   ўсмирга   нисбатан   тушунарли   бўлганлиги   сабабли
кўрсатилган.   Рўйхатга   безориликнинг   асосий   таркиби   (277-модданинг   1-
қисми)   киритилмаганлигини   фақат   шу   билан   изоҳлаш   мумкин.   14-15   яшар
ўсмир оддий безориликни шўхликдан фарқ қилишга қодир бўлмайди. Оддий
безориликка   хос   бўлган   жамоат   жойида   сўкиниш,   муштлашувда   ҳар   хил
зўрлик ишлатишга  ўсмирлар баъзан  ўзини кўрсатиш усули деб,  қарайдилар.
Яъни,   ўсмир   ўзига   болалигидан   сингдирилган   тақиқларни   онгли   равишда
бузади.  Қонун   чиқарувчи   жиноий   жавобгарлик   ёшини   белгилар   экан,   мазкур
ёшга   тўлган   вояга   етмаган   шахс   ўз   қилмишининг   аҳамиятини   англашга   ва
шунга қараб онгли ҳаракат қилишга қодир эканлигини назарда тутади. Вояга
етмаган   шахс   ўз   ижтимоий   хавфли   қилмишининг   аҳамиятини   англаб,
ҳаракатлари юзасидан ўзига ҳисоб бериб ва уларни бошқарибгина қолмасдан,
қилмишнинг   тақиқланганлигини   ҳам   тушуниши   мумкин,   деган   қараш
мавжуд 22
.  Аммо,  ўсмир  16   ёшга   тўлгунга   қадар   ижтимоий   ривожланишнинг
унга   ўз   хулқ-атворининг   ижтимоий   хавфлилигини   англаш   ва   уни   тўлиқ
бошқариш   имконини   берадиган   даражасига   етганлиги   синчиклаб
текширилиши лозим. 
Ўз хулқ-атворини ижтимоий хавфли деб баҳолаш имконияти ўсмирнинг
маълум хаётий тажриба орттириши – ўз тажрибасининг шаклланиши ва (ёки)
ижтимоий   тажрибани   ўзлаштириши,   яъни   ижтимоийлашиш   жараёни   билан
боғлиқ.   Шахснинг   ижтимоийлашиши   –   бу   «инсоннинг   ўзини   қуршаган
ижтимоий   муҳит   норма   ва   қадриятларини   ўзлаштириши,   инсоннинг
ижтимоий   муҳитга   қўшилиши...   инсон   шахсининг   шаклланиши   жараёни» 23
.
Аммо,   ўсмирга   татбиқан,   16   ёшга   тўлганда   ижтимоий   ривожланишнинг
маълум   даражасига   етганлик  презумпцияси  синчиклаб  текширилиши лозим,
деган қарашни илгари суришга туртки берувчи бир нечта муҳим ҳолатларни
қайд этиб ўтиш зарур. 
Биринчидан,   ижтимоий   нормалар   ва   қадриятларни   идрок   этиш   ва
ўзлаштириш   инсоннинг   ижтимоий   муносабатлар   тизимидаги   маълум   ўрни
билан   боғлиқлиги   юридик   адабиётларда   қайд   этилган 24
.   Ижтимоий
муносабатлар  тизимида ўсмирларнинг ўрни ҳали узил-кесил белгиланмаган,
улар   жамиятнинг   ижтимоий   тузилмасига   ҳали   тўлиқ   қўшилмаган   бўлади.
Шунинг   учун   ҳам   улар   умумий   эътироф   этилгандан   бошқа   қадриятлар
22
  Уголовное право Российской Федерации. Об щ ая часть. Учебник. / С.В.Афиногенов, Л.Д.Ермакова  и др..
Отв. ред. Б.В. Здравом ы слов. –М.: Юристъ,1996
23
  Рустамбаев   М.Х.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексига   шарҳлар.   Умумий   қисм.   Т.:   ILM   ZIYO,
2006-Б.  
24
  Курс   уголовного   права.   Об щ ая   часть.   Т.1:   Учение   о   преступлении.   Учебник.   /   Г.Н.Борзенкова,
В.С.Комиссаров и др.. Под ред. Н.Ф. Кузнецовой, И.М.Тяжковой. –М.: Зерцало-М, 2002  тизимини   ўзлаштирадилар   ва   ўз   хулқ-атворида   унга   амал   қиладилар,
пировард   натижада   бу   уларни   баъзан   ғайриқонуний   қилмиш   содир   этишга
олиб келади 25
.
Иккинчидан,   «жавобгарликни   расман   тушуниш   ва   хулқ-атвор
нормаларини   билиш   ўсмирнинг   ўз   қилмишида   белгиланган   умумий
қоидаларга   риоя   қилишини   кафолатламайди».   Ўсмир   ўз   қилмишининг
аҳамияти,   унинг   оқибатлари   ҳақида   ўйлашга   етарли   даражада   қодир   эмас.
Бундан   ташқари,   ўсмирлар   жиноятларни   кўпинча   гуруҳ   таркибида   ва
далолатчининг таъсирида содир этадилар. Ўсмир «ҳамма қатори» иш тутади
ва  бу уни  жиноятга   олиб келади.  Ўсмир ўзлаштирган   ижтимоий қадриятлар
ва нормалар, ҳатто ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилигини англаши ҳам ўз
ҳаракатларини бошқариши учун етарли бўлмайди. 
Учинчидан,   ўсмирнинг   ривожланиш   хусусиятлари   ҳам   унинг   хулқ-
атворига таъсир кўрсатиши мумкин. Жадал жисмоний ўсиш доим ҳам жадал
руҳий   ўсиш   билан   бирга   кечмайди.   Бу   вояга   етмаган   шахс   яшайдиган
оиланинг   ижтимоий   беқарорлиги,   тарбия   яхши   йўлга   қўйилмаганлиги,   узоқ
соматик касалликлар ва ҳ.к. билан изоҳланади. Г.И. Курбатованинг  фикрига
кўра,   пиёнисталарнинг   фарзандлари   кўпинча   руҳий   беқарорлиги   ёки   ҳатто
ақли   заифлиги   билан   тавсифланади   ва   «бировнинг   (баъзан   жиноий)
таъсирига   осон   берилади» 26
.   Туғма   ёки   илк   болалик   даврида   орттирилган
асаб   касалликлари   асосида,   ташқи   салбий   омиллар   таъсирида   «шахснинг
тафаккури   нисбатан   барқарор   бўлгани   ҳолда,   унинг   сезги   ва   ирода
хоссаларининг...   номутаносиблиги»   билан   тавсифланадиган   психопатиялар
шаклланади.   Тўғри,   ўсмирликда   фақат   шахснинг   психопатик   жиҳатлари
ҳақида   гапириш   мумкин,   чунки   психопатия   ўсмирлик   даврининг   охирига
бориб ва ҳатто анча кейин узил-кесил шаклланади.
25
  Рустамбоев  М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Умумий қисм.— Т.: ILM ZIYO,
2006.—608 б. 
26
  Курбатова   Г.И.   Социально-физиопсихологические   факторы   формирования   личности   несовершеннолетнего   правонарушителя   //
Вопросы повышения эффективности уголовного законодательства в современных условиях. Свердловск, 1979, с. 80. Юқорида   баён   этилган   қарашлар   жиноят   содир   этган   ўсмирларни
жавобгарликка   тортиш   шартларини   янада   чуқур   табақалаштириш   ва
индивидуаллаштириш зарурлигини белгилайди. 
II БОБ. ЖИНОЯТНИНГ МАХСУС СУБЪЕКТЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА
УЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ.
2.1.Жиноят махсус субъектининг умумий тавсифи ва аломатлари
Жиноятнинг   махсус   субъекти   тушунчасига   жиноятнинг   умумий
субъекти  белгилари  билан  бир  қаторда,  қўшимча  белгиларга   ҳам  эга  бўлган
шахсдир, деб берилган таъриф назарий ва амалий жихатдан катта аҳамиятга
эга.  Муаллифлар   «Агар   назария   амалиётнинг   инъикоси   ва
умумлаштирилиши   деб   эътироф   этадиган   бўлсак,   фақат   чинакам   илмий
назария   негизида   ижобий   амалий   самарага   эришиш   мумкин.   Бу   объектив
воқелик   ҳодисаларининг,   айниқса,   мазкур   билим   соҳаси   учун   фундаментал
аҳамиятга эга бўлган ҳодисаларнинг моҳиятини ифода этувчи тушунчаларни
ишлаб чиқиш зарурлигини назарда тутади, 27
 дейдилар.
Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   жиноят   қонунида   жиноятнинг
махсус субъекти тушунчасига умумий таъриф берилмаган. 
Жиноят   ҳуқуқида   жиноят   субъекти   умумий   тушунчаси   билан   бир
қаторда   алоҳида   тушунча   –   жиноятнинг   махсус   субъекти   тушунчасининг
мавжудлиги   фақат   одамларнинг   маълум   фаолияти   ва   уларнинг   қонунда
белгиланган   мажбуриятларни   бажариши   билан   боғлиқ   алоҳида   жиноят
турларининг   ўзига   хос   хусусиятлари   билан   белгиланади.   Шунинг   учун   ҳам
қонун чиқарувчи, бошқа жиноятлардан фарқли ўлароқ, баъзи бир жиноятлар
учун жавобгарликни белгилашда уларнинг субъекти сифатида жиноят содир
этишга қодир булган ҳар қандай шахсни эмас, балки қонунга асосан алоҳида
хусусият ёки белгиларга эга шахс назарда тутилди. 
Ҳар   бир   муайян   ҳолатда   жиноятнинг   махсус   субъектларини
тавсифловчи   хусусият   ва   белгиларини   тўғри   аниқлаш   жиноят   қонунининг
амалда тўғри қўлланишининг зарурий шартидир, чунки, умуман олганда, бир
қатор   ҳолларда   жиноят   субъектининг   хоссалари,   унинг   алоҳида   белгилари
жиноятларни квалификация килишга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. 
Амалдаги   жиноят   қонунига   мувофиқ,   жиноятнинг   махсус   субъектлари
жумласига   мансабдор   шахслар,   ҳарбий   жиноятлар   содир   этган   ҳарбий
хизматчилар,   шунингдек,   маълум   касб   эгалари   ёки   муаян   фаолият   билан
шуғулланувчи шахслар киради. Шу билан бирга, қонунда жиноятнинг махсус
субъектига умумий тушунча берилган эмас. Бу, табиийки, махсус субъектли
жиноятлар   таркибини   юридик   таҳлил   килишни,   махсус   субъектни   бошқа
27
  Уголовное право Российской Федерации. Об щ ая часть. Учебник. / С.В.Афиногенов, Л.Д.Ермакова  и др..
Отв. ред. Б.В. Здравом ы слов. –М.: Юристъ,1996 субъектлардан   ажратиш   имконини   берувчи   хусусият   ва   белгиларини   тўғри
ақлашни   қийинлаштиради.   Шунинг   учун   ҳам   жиноятнинг   махсус   субъекти
тушунчасини   тўғри   аниғлаш,   одил   судловни   амалга   оширишда   қонунийлик
сақлашнинг   принципига   амал   килиҳнинг   зарурий   шартларидан   бири
сифатида хам назарий хам амалий аҳамиятга эгадир. 
Бир   қатор   жиноятлар   таркиблари   шундай   тузилган,ўларнинг   субъекти
қонунда белгиланган ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс эмас,
балки,   субъектнинг   юқорида   зикр   этилган   умумий   белгилари   билан   бир
қаторда,   маълум   қўшимча   белгиларга   ҳам   эга   бўлган   шахсгина   мазкур   бўла
олади. 
Ёш, ақли расолик – субъектнинг зарурий аломатлари ҳисобланади, аммо
қонун   чиқарувчи   бир   қатор   ҳолларда   жиноий   жавобгарликка   тортиш
имкониятини   фақат   улар   билан   эмас,   балки   жиноят   субъектининг   махсус
белгилари билан ҳам боғлайди 28
. 
Қонунда   ЖК   Махсус   қисмининг   муайян   жиноят-ҳуқуқий   нормасига
киритилган   қўшимча   белгилар   барча   жиноятлар   учун   таалуқли   бўлмай,,
жиноятнинг   умумий   субъекти   учун   ҳеч   қандай   аҳамиятга   эга   эмас.   Мазкур
белгилар   муайян   жиноят   таркиби   учун   зарурий   бўлиб,   мазкур   турдаги
қилмишлар   ва   жиноятчининг   ўзига   хос   хусусиятларини   акс   эттиради.
Муайян   жиноят-ҳуқуқий   норманинг   диспозициясида   махсус   субъект
белгиларининг   мавжудлиги   мазкур   жиноят   учун   жавобгар   бўлиши   мумкин
бўлган   субъектлар   доирасини   белгилайди.   Масалан,   Ўзбекистон
Республикаси   ЖКнинг   257-моддасига   жавобгарлик   белгиланган
қилмишининг субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо жисмоний
шахс   эмас,   балки   қонунда   белгиланган   маълум   хусусиятларга     эга   бўлган   –
зиммасига   меҳнатни   муҳофаза   қилиш   қоидаларига   риоя   қилинишини
таъминлаш   мажбурияти   юкланган   мансабдор   шахс   жиноятнинг   субъекти
бўлиши мумкин. 
28
  Абдурасулова Қ. Жиноятнинг махсус суъбекти. Ўқув қўлланма. —Т.: Тараққиёт ИИЧ х/ф матбаа бўлими,
2005   Маълумки,   шахсни   жиноий   жавобгарликка   тортиш   учун   жиноятнинг
умумий субъекти  зарурий юридик белгилар,яъни    – ақли расоли ва қонунда
белгиланган   жавобгарлик   ёшига   тўлган   бўлиши   шарт.   Аммо,   бир   қатор
жиноятлар   учун   шасни   жавобгар   қилишда,   умумий   субъектнинг   юқорида
зикр   этилган   белгилари   билан   бир   қаторда,   бошқа   қўшимча   белгиларнинг
мавжуд   бўлиши   ҳам   талаб   қилинади.   Ушбу   қўшимча   белгилар   муаян
шахслар   доирасининг   тавсифига   таалуқлиги   бўлганлиги   сабабли   улар
юридик адабиётларда факультатив белгилар деб аталади 29
. 
Махсус   субъектлар   ўзларига   берилган   тавсиф   билан   боғлиқ   бир   ва   бир
нечта   белгиларга   эга   бўлишлари   мумкин.   Чунончи,   аксарият   махсус
субъектлар,   масалан,   она   (Ўзбекистон   Республикаси  ЖК   99-моддаси),   савдо
ёки   воситачилик   фаолияти   билан   шуғуланувчи   шахс.(Ўзбекистон
Республикаси   ЖК   188-моддаси),   ҳарбий   хизматчи   (ЖК   295,302-моддалари)
ва   бошқалар   фақат   битта   белгига   эга.   Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг
мазкур   моддаларига   мувофиқ   шахсни   жиноий   жавобгарликка   тортиш   учун,
жиноят таркибининг бошқа белгилари билан бир қаторда, субъектни махсус
субъектнинг махсуслигини кўрсатувчи белгини аниқлаш етарлидир. 
Шу   билан   бирга,қонунда   бир   нечта   белгиларга   эга   бўлган   махсус
субъектлар     жиноят   таркиблари   ҳам   мавжуд.   Масалан,   Ўзбекистон
Республикаси   ЖКнинг   206-моддаси     2-қисмига   мувофиқ,   масъул   лавозимни
эгаллаган   (биринчи   аломат)   мансабдор   шахс   (иккинчи   аломат)   мазкур
моддада назарда тутилган жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин; Ўзбекистон
Республикаси   ЖКнинг   257-моддасига   мувофиқ,   муайян   участкада   меҳнатни
муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ёки мазкур
қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш мажбурияти юкланган (биринчи
аломат) мансабдор шахс (иккинчи аломат) мазкур моддада назарда тутилган
жиноятнинг   субъекти   бўлиши   мумкин   ва   ҳ.к.   Ўзбекистон   Республикаси
ЖКнинг   ушбу   моддаларига   мувофиқ   айбдорни   жиноий   жавобгарликка
29
  Бакунов П.Б. Айб жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси сифатида. Ўқув қўлланма. —Т.: Адолат,
2006   тортиш   учун   махсус   субъектнинг   бир   нечта   белгиларининг   мавжуд   бўлиши
талаб   этилади.   Агар   мазкур   белгиларнинг   биттаси   бўлмаса   ҳам,   қилмишни
ЖКнинг тегишли моддаси бўйича квалификация қилиб бўлмайди. 
Жиноят   махсус   субъектининг   белгилари   жиноят   ҳуқуқий   норманинг
диспозициясида   тавсифланади   ёки   ундан   бевосита   келиб   чиқади.   Аксарият
ҳолларда   улар   ЖК   Махсус   қисми   тегишли   моддаси   диспозициясида
тўғридан-тўғри   кўрсатилади,   яъни   қонун   чиқарувчи   томонидан   мазкур
жиноятнинг   субъекти   бўлиши   мумкин   бўлган   шахснинг   аломатларини
кўрсатилади.   Баъзи   ҳолларда   мазкур   аломатлар   ЖКнинг   алоҳида
нормаларида   тавсифланган.   Масалан   ўта   хавфли   рецидивист   тушунчаси
тегишли   равишда   Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   34-моддасида
мустаҳкамланган.   Мазкур   махсус   субъектлар   Ўзбекистон   Республикасининг
ЖКда   анча   кенг   берилган,   аммо,   ЖКнинг   ҳар   бир   моддасида   мансабдор
шахс,     ўта   хавфли   рецидивист   белгиларини   тавсифлаб   ўтирмаслик   учун,
қонун   чиқарувчи   томонидан   уларнинг   тушунчасини   алоҳида   нормада
берилган 30
. 
Махсус   субъектларнинг   белгилари   кўпгина   ҳолларда   ЖК   Махсус
қисмининг   моддаларида   назарда   тутилган   жиноятларнинг   асосий
таркибларида   тавсифланган,   масалан,   темир   йўл,денгиз,дарё   ёки   ҳаво
транспортини   бошқарувчи   шасх   (Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   260-
моддаси),   ўзганинг   мулки   ишониб   топширилган   шахс   (Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 167-моддаси) ва ҳ.к. Қолган белгилар жиноятларнинг
квалификация,   алоҳида   квалификация   таркибларида   назарда   тутилган.
Масалан,   ўта   хавфли   рецидивист   (Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   34-
моддаси) ва бошқалар. 
Ўзбекистон   Республикасининг   ЖКда   жиноятларнинг   аксарият
таркиблари   фақат   битта   махсус   субъектнинг   аломатларига   эга:   масалан,
30
  Усмоналиев   М.   Судланганлик,   унинг   ҳуқуқий   оқибатлари   ва   либераллаштириш   муаммолари.   Ўқув
қўлланма.—Т.: Янги аср авлоди, 2005  Ўзбекистон   Республикаси   фуқароси   (157-модда),   судья   (231-модда)   ва
бошқалар. 
Баъзи бир ҳолларда моддалар диспозициясида, муқобиллик асосида, бир
нечта   махсус   субъектнинг   белгилари   тавсифланади.   Масалан,   Ўзбекистон
Республикаси   ЖКнинг   224-моддасида   чет   эл   фуқаролари   ва   фуқаролиги
бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 235,238-моддасида эса
–   терговчи,   гувоҳ,   таржимон   ва   эксперт   махсус   субъект   сифатида   тилга
олинади 31
. 
Баъзан   махсус   субъект,   муқобиллик   асосида,   модда   диспозициясида
умумий   субъект   билан   бирга   кўрсатилади.   Масалан,   жазони
оғирлаштирадиган   ҳолатларда   қасддан   одам   ўлдириш   (Ўзбекистон
Республикаси   ЖКнинг   97-моддаси,2-қисми)   учун   ҳам   умумий,   ҳам   махсус
субъектлар,   айтайлик,   ўта   хавфли   рецидивист,   контрабанда   (Ўзбекистон
Республикаси   ЖКнинг   246-моддаси)   учун   ҳам   умумий,   ҳам   махсус
субъектлар, айтайлик, мансабдор шахс жавобгар бўлади. 
Баъзи   бир   нормаларда   субъектга   таъриф   беришда   қонун   чиқарувчи
орган   маълум   давлат   тизимларининг   ходимларига   хос   бўлган   тавсифларни
қўллайди.   ЖК   Махсус   қисмининг   ўн   олтинчи   бобида   адлия   органларининг
мансабдор   шахслари:   суриштирувчи,   терговчи,   прокурор,   судья,   милиция
ходими   томонидан   содир   этиладиган   одил   судловга   қарши   жиноятлар   учун
жавобгарлик   белгиланган   бир   қатор   нормалар   (Ўзбекистон   Республикаси
ЖКнинг 230-241-моддалари) мавжуд. 
Шу   билан   бирга,   махсус   субъектли   жиноятлар   таркибининг   баъзи   бир
белгилари   ЖК   Махсус   қисмининг   муайян   нормасида   кўрсатилмаган,   аммо,
жиноят   таркибининг   бошқа   элементлари   (объект,   объектив   томон)
таҳлилидан   келиб   чиқиб,   талқин   қилиш   йўли   билан   мазкур   аломатларни
аниқлаш   мумкин,   чунки   ҳар   бир   элемент   бошқа   элементлар   билан   ўзаро
31
  Абдухаликов   М.А.   О   некотор ы х   квалифицируюҳих   обстоятельствах   в ы могательства.   //   Конституция   –
хукукий давлат куришнинг асоси, илмий-амалий анжуман. -Т.: ТДЮИ, 1996 таъсирга  киришиб, маълум боғлиқликни вужудга  келтиради ҳамда уларнинг
ўрни ва мазмунини белгилаб беради 32
.  
Жиноятни   квалификация   қилишда   жиноятнинг   умумий   ва   махсус
субъектини   ҳам   таърифлаш   зарур.   Махсус   субъектни   тавсифловчи   белгилар
факультатив   аломатлар   жумласига   киради.   Аммо,   жиноят   махсус
субъектининг   муайян   жиноят   таркибига   кирувчи   белгилари   мажбурий
белгиларга   айланади   ва   жиноятни   квалификация   қилиш   учун   уларнинг
мавжудлигини аниқлаш талаб этилади.
Шундай   қилиб,   жиноятнинг   махсус   субъектини   тавсифловчи   белгилар
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   Махсус   қисмининг   диспозицияларида   уч
ҳолатда   кўриб   чиқилади.   Биринчи   ҳолатда   махсус   субъектни   тавсифловчи
белгилар   жиноят   таркибларининг   асосий   белгилари   жумласига   киритилган.
Шу   билан   бирга,   мазкур   белгилар   жиноятлар   таркибини   тавсифловчи
белгиларига   ҳам   хосдир.   Масалан,   ЖК   207-моддаси   1-қисмида   махсус
субъект   назарда   тутилади.   Мазкур   модданинг   2   ва   3-қисмлари   махсус
субъектга   тўғридан   тўғри   ишора   қилмаса-да,   фақат   махсус   субъект   –
мансабдор   шахс   мазкур   квалификация   аломатларнинг   субъекти   бўлиши
мумкин.
Иккинчи   ҳолатда   махсус   субъектни   тавсифловчи   белгилар   жиноят
таркибларининг   асосий   белгилари   эмас,   балки   квалификация   белгилари
жумласига   киритилган.   Масалан,   ЖКнинг   164,169-моддаларида   назарда
тутилган   «ўта   хавфли   рецидивист»   квалификация   белгиси   махсус   субъектга
тааллуқли   бўлиб,   ушбу   шахснинг   ўғрилик   ёки   босқинчилик   жинояти   содир
этиши  Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   169  ёки   164-моддалари   4-қисм   бўйича
жавобгарликка тортилади. 
Учинчи   ҳолатда   эса,   махсус   субъектни   тавсифловчи   белгиларининг
асосий ва таснифловчи таркибларга киритилиши қонун чиқарувчига жиноий
жавобгарликни асосли равишда дифференциациялаш имконини беради. 
32
  Ахроров Б.Д. Жиноят қонунида инсонпарварлик тамойили ва амнистия. // Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари номли
конференция материаллар тўплами. 18-19 сентябр. ТДЮИ, -2004.- Б.28-32.   Шу  ўринда    тиббиёт  ходимлари  томонидан   содир  этилган   жиноятлар   (касб
юзасидан   ўз   вазифаларини   лозим   даражада   бажармаслик)ни   квалификация
масаласини ўрганиш, айниқса, эътиборга молик,деб ўйлайман. 
Бугунги   кунда   тиббиёт   ходими,   бошқа   ҳар   қандай   соҳа   мутахассиси
сингари,   умумий   асосларда,   яъни   ўз   касбий   фаолияти   соҳасида   ижтимоий
хавфли   оқибатларнинг   рўй   бериши   сабабчиси   бўлганлик   учун   жиноий
жавобгарликка   тортилиши   юзасидан   ҳеч   қандай   баҳслар   мавжуд   эмас.
Қилмишнинг   қонунга   зидлиги,   яъни   жиноят   қонунида   тақиқланган
оқибатларга   олиб  келганлиги  мазкур   қилмиш  ижтимоий  хавфли  эканлигини
кўрсатади 33
. 
Жиноят қонунида юқорида айтилган тоифага мансуб жиноят тур хили –
касалга   ёрдам   кўрсатмаганлик   (Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   116-
моддасининг   2-қисми)   учун   жавобгарликни   назарда   тутувчи   махсус   норма
мавжуд. 
ЖК   116-моддасининг   2-қисмида   касалга   ёрдам   кўрсатмаганлик   учун
жиноий   жавобгарлик   белгилангани   ҳолда,   жиноят   субъекти   тўғридан   тўғри
кўрсатилмаган,   аммо   унинг   муҳим   аломати   -белгиси   қонун   ёки   махсус
қоидаларга   мувофиқ   шахс   касалга   ёрдам   кўрсатиши   шарт   бўлганлиги
кўрсатилган.   ЖК   116-моддасининг   2-қисмида   махсус   субъект   кўрсатилган
бўлмаса-да,   аммо   мазкур   норма   диспозициясининг   мазмунидан   врач,
гинеколог,   тиббиёт   ҳамшираси,   фельдшер   Ушбу   жиноятнинг   субъекти
бўлиши   мумкинлиги   аён   бўлади.   Ўзбекистон   Республикасининг   соғлиқни
сақлаш идоралари томонидан белгиланган махсус қоидаларга мувофиқ, барча
тиббиёт   ва   фармацевтика   ходимлари   (врачлар,   акушерлар,   тиббиёт
ҳамширалари,   фельдшерлар,   провизорлар   ва   бошқалар)   йўлда,   кўчада   ва
бошқа   жамоат   жойларида   фуқароларга   дастлабки   тез   ёрдам   чораларини
кўрсатишлари шарт. 
33
  Уголовное   право.   Особенная   часть.   Учебник.   /   Т.И.Ваулина,   П.А.Волостнов   и   др..   Отв.   ред.   И.Я.
Козаченко. М.: Норма, 1998  Ўзбекистон   Республикасининг   жиноят   ҳуқуқида   белгиланган   умумий
қоидага   асосан,   Ўзбекистон   Республикаси   фуқаролари,   шунингдек   чет   эл
фуқаролари   ва   фуқаролиги   бўлмаган   шахслар   жиноят   субъектлари   бўлиши
мумкин   (ЖКнинг   11   ва   12-моддалари).   Аммо,   ЖКнинг   Махсус   қисмидаги
икки   нормада   давлат-ҳуқуқий   ҳолатидан   келиб   чиқиб,   махсус   субъект
аломатлари   билан   тавсифланадиган   шахсларнинг   жиноий   жавобгарлиги
белгиланган.   ЖКнинг   157-моддаси   –   давлатга   хоинлик   қилиш   –   фақат
Ўзбекистон   Республикаси   фуқаросини   жиноят   субъекти   деб   кўрсатади;
ЖКнинг   160-моддаси   –   жосуслик   –   чет   эл   давлати,   чет   эл   ташкилоти   ёки
уларнинг   агентураси   манфаатларида   жосуслик   фақат   чет   эл   фуқароси   ёки
фуқаролиги   бўлмаган   шахс   томонидан   содир   этилиши   мумкин,   деб
кўрсатади 34
.   
Қонун   моддасининг   диспозициясида   махсус   субъект   белгиларининг
кўрсатилганлиги бу жиноятни ҳар қандай шахс эмас, балки айнан модданинг
диспозициясида   кўрсатилган   белгиларга   эга   бўлган   шахс   томонидан   содир
этилиши мумкинлигини белгилайди.
Модда   диспозициясида   махсус   субъект   аломатларининг   мавжудлиги
доимо   ушбу   моддага   мувофиқ   жиноий   жавобгарликка   тортилиши   мумкин
бўлган   шахслар   доирасини   чегаралайди.   А.Н.   Трайниннинг   фикрига   кўра,
қонунда   жиноят   субъектини   тавсифлаш   учун   жиноят   таркибига
киритиладиган   «белгилари»   қуйидаги   мақсадларга   хизмат   қилади:   қонун
чиқарувчи   мазкур   белгалари   ёрдамида   маълум   жиноятлар   ёки   жиноятлар
гуруҳи   учун   жиноий   жавобгарликка   тортилиши   мумкин   бўлган   шахслар
доирасини торайтиради ва, шу тариқа, ҳар қандай ақли расо, жисмоний шахс
мазкур жиноят тури ёки жиноят тур хилининг субъекти бўла олмайди, деган
қоидани   тасдиқлайди 35
.   Шунинг   учун   ҳам   махсус   субъект   аломатларига   эга
бўлмаган   шахс   мазкур   қонунга   мувофиқ   жиноий   жавобгар   бўлиши   мумкин
34
  Рустамбаев   М.Х.,   Тохиров   Ф.,   Эркаходжаев   А.К.   Жиноят   хуқуқи.   (Махсус   қисм.)   Дарслик.   -Т.:
Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2000 
35
  Трайнин   А.Н.   Общее   учение   о   составе   преступления.   С.   191,   194.   Шунингдек   =аранг:   Орымбаев   Р.   Специальный   субъект
преступления. С. 46; Дагель П.С. Учение о личности преступника. С. 90.   эмас.   Баъзи   бир   ҳолларда   бу   қилмишда   жиноят   таркибининг   йўқлигини
билдиради, яъни жиноят содир этилган, аммо махсус субъект белгиларига эга
бўлмаган   шахс   томонидан   бўлса   у   жиноий   жавобгарликка   тортилмайди,
бошқа   ҳолларда   эса,   шахс   жиноий   жавобгарликка   бошқа   нормалар   бўйича
тортилади, яъни жиноят содир этган, аммо махсус субъект аломатларига эга
бўлмаган шахс умумий субъектли жиноятни содир этганлиги  учун жавобгар
бўлади.
Масалан,   пора   олганлик   учун   фақат   мансабдор   шахс   жавобгар   бўлади
(Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси). Агар бундай ҳаракатларни
мансабдор   бўлмаган   шахс   содир   этган   бўлса,   мазкур   шахснинг   жиноий
жавобгарлиги   умуман   истисно   этилади,   зеро,   бундай   ҳаракатлар   жиноят
ҳисобланмайди,   чунки   мансабдор   шахсгина   пора   олиш   жиноятининг
субъекти бўлиши мумкин. 
Умумий субъектли шундай жиноят таркиби бўлган тақдирда, шахс мана
шу   жиноят   учун   жавобгар   бўлади.   Чунончи,   меҳнатни   муҳофаза   қилиш
қоидаларини бузиш, яъни мансабдор шахснинг техника хавфсизлиги, ишлаб
чиқариш   санитарияси   ёки   меҳнатни   муҳофаза   қилишнинг   бошқа
қоидаларини   бузганлиги   (Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   257-моддаси)
учун фақат зиммасига маълум иш участкасида меҳнатни муҳофаза қилиш ва
техника   хавфсизлиги   қоидаларига   риоя   қилиш   ёки   мазкур   қоидаларнинг
бажарилишини   назорат   қилиш   мажбурияти   юкланган   мансабдор   шахслар
жавобгар бўладилар. Агар мазкур жиноятни оддий ишчи содир этган бўлса, у
шахсга қарши жиноят учун жавобгарликка тортилиши мумкин. 
«Норманинг   маъноси   қонундан   четда   мавжуд   бўла   олмайди:   у   ҳамиша
жиноят-ҳуқуқий   нормаданазарда   тутилган   белгиларининг   жамида
мужассамдир»,   деб   қайд   этади   В.Н.   Кудрявцев 36
.   Қонунда   белгилари
кўрсатилмаган   махсус   субъектлар   нотўғри   талқин   қилинмаслиги   учун   улар
қонун   нормаси   диспозициясида   тавсифланиши   лозим.   Бинобарин,   жиноят
таркиби   махсус   субъектни   назарда   тутса,   қонун   чиқарувчи   унинг
36
  Кудрявцев В.Н. Общая теория квалификации преступлений. М., 1997, с. 104.  белгаларини   қонун   нормаси   диспозициясида   кўрсатса,   мақсадга   мувофиқ
бўлади,   чунки   «муайян   белгини   жиноят   таркибига   фақат   қонун   чиқарувчи
киритиши ёки чиқариб ташлаши мумкин». 
Агар   қонун   нормаси     диспозициясида   махсус   субъектнинг   белгилари
кўрсатилган   бўлса,   бу   махсус   субъектли   жиноятларни   квалификация
қилишни   анча   енгиллаштиради,   қонунуннинг   нормаси   тўғри   ва   бир   хилда
қўлланишига кўмаклашади.
Юқорида   зикр   этилганлардан   хулоса   қилиб   айтиш   мумкинки,
жиноятнинг   махсус   субъекти   -   бу   жиноят   умумий   субъектининг   белгилари
(жиноий   жавобгарлик   ёши   ва   ақли   расолик)   билан   бир   қаторда,   жиноят
қонунида   назарда   тутилган   ёки   ундан   бевосита   келиб   чиқадиган   ҳамда
мазкур   қонунга   мувофиқ   жиноий   жавобгарликка   тортиш   мумкин   бўлган
шахслар   доирасини   аниқлайдиган   белгиларга   қўшимча   аломатларга   ҳам   эга
бўлган шахсдир . 
2.2. Жиноятнинг махсус субъектлари к ласси фикацияси
Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят   кодексида   махсус   субъектлар
томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят таркиблари жуда ҳам кўп.
Агар  мазкур  таркиблар  аломатларининг  юридик табиатига  қараб  гуруҳларга
ажратилмаса,   жиноятнинг   махсус   субъектини   жиноят   ҳуқуқи   нуқтаи
назаридан тадқиқ қилиш тўлиқ бўлмайди. 
Бу   махсус   субъектларни   квалификация   қилиш   йўли   билан   гуруҳларга
ажратишни   талаб   этади.   Квалификация   қилиш   деганда,   нарсалар   ва ҳодисаларни   уларнинг   ўртасидаги   ўхшашлик   ва   тафовутларга   қараб
туркумларга ажратиш тушунилади. Туркумлаш шундай мўлжал билан амалга
оширилиши   лозимки,   ҳар   бир   туркум   нарсалар   ва   ҳодисаларнинг   бошқа
туркумларига   нисбатан   маълум,   аниқ   белгиланган   ўринни   эгалласин.   Бу
масала   юридик   адабиётларда   ўзининг   узил-кесил   ечимини   топмаган   ва
турлича ҳал қилинади. 
Мазкур   масалани   кўриб   чиқишни   жиноят-ҳуқуқий   адабиётларда   баён
этилган жиноятнинг махсус субъектларини туркумлашга доир қарашларнинг
қисқача таҳлилидан бошласак, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлаймиз. 
Жумладан, П.С. Дагель махсус субъектларни:
1)   субъектнинг   ҳуқуқий   ҳолати   (фуқаролиги,   жазони   ўтаётган   шахс,
ҳарбий хизматчи ва ҳ.к.)
2)   субъектнинг   касби   ёки   фаолияти   (транспорт   ходими,   врач,   кема
капитани,   директор,   бош   муҳ   ёки   техник   назорат   бўлимининг   бошлиғи,
транспорт воситаларини бошқарувчи шахс ва ҳ.к.);
3)   айбдорнинг   жабрланувчи   билан   ўзаро   муносабатлари   (аёл   моддий
қарам   бўлган   ёки   хизмат   юзасидан   бўйсунувчи   шахс,   ота-она,   фарзандлар,
васий ва ҳ.к.);
4)   айбдор   шахсининг   жисмоний   хусусиятлари   (эркак,   таносил
касаллигига чалинган, вояга етган шахс ва ҳ.к.)ни тавсифловчи тўрт гуруҳга
ажратишни таклиф қилади 37
.
Бошқа   муаллифлар   махсус   субъектларнинг   қуйидаги   белгиларига   кўра
ажратади:
1) шахснинг давлат-ҳуқуқий ҳолати – фуқаролиги;
2) жинси – номусга тегиш, бесоқолбозлик сингари таркибларда ижрочи
фақат   эркак   катталар;   ёши   –   вояга   етмаган   шахсни   ғайриижтимоий   хатти-
ҳаракатларга жалб қилиш таркибида ижрочи фақат вояга етган шахс ва ҳ.к.;
37
  Дагель П.С. Учение о личности преступника в советском уголовном праве. Владивосток, 1970, с. 90-91. 3)   мудофаа   қобилияти   ва   ҳарбий   хизматни   ўташ   тартиби   бўйича
фуқароларнинг   бурчлари   (ҳарбий   хизматдан   бўйин   товлаш,   барча   ҳарбий
жиноятлар);
4)   врач   ва   бошқа   тиббиёт   ходимларининг   касбий   мажбуриятлари
(жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт), касалга ёрдам кўрсатмаслик);
5) бошқа шахсларга нисбатан юкланадиган мажбуриятлар (вояга етмаган
ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш; ота-
онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш; хавф остида қолдириш);
6)   адлия   органларининг   фаолияти   юзасидан   гувоҳлар,   жабрланувчилар,
экспертлар,   таржимонларнинг   мажбуриятлари   (била   туриб   ёлғон   кўрсатув
бериш,   гувоҳ   ёки   жабрланувчининг   кўрсатув   беришдан   ёки   экспертнинг
хулоса беришдан бош  тортиши ёки бўйин товлаши);
7) бажарилувчи ишнинг хусусияти (давлат сирини ошкор қилиш, давлат
сири   ифодаланган   ҳужжатларни   йўқотиш,   ҳаракат   хавфсизлиги   ёки
транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш);
8)   шахснинг   мансаб   мавқеи   (ҳокимият   ёки   мансаб   ваколатини
суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш,
мансабга   совуққонлик   билан   қараш,   ҳокимият   ҳаракатсизлиги,   мансаб
сохтакорлиги,   пора   олиш,   пора   бериш,   айбсиз   кишини   жавобгарликка
тортиш,   адолатсиз   ҳукм,   ҳал   қилув   қарори,   ажрим   ёки   қарор   чиқариш,
қонунга   хилоф   равишда   ушлаб   туриш   ёки   ҳибсга   олиш,   кўрсатув   беришга
мажбур   қилиш,   меҳнат   қилиш   ҳуқуқини   бузиш,   меҳнатни   муҳофаза   қилиш
қоидаларини бузиш, сифатсиз маҳсулот чиқариш);
9) шахснинг давлат, жамоат мулки ёки хусусий мулкка нисбатан маълум
ҳолати   (ўзганинг   мулкини   ўзлаштириш   ёки   растрата   йўли   билан   эгаллаш,
мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш ва ҳ.к.);
10)   шахснинг   жабрланувчига   нисбатан   алоҳида   ҳолати   (ўзини   ўзи
ўлдириш   даражасига   етказиш,   аёлни   жинсий   алоқа   қилишга   мажбур   этиш,
жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш); 11)   жиноий   жавобгарликка   тортилган,   алоҳида   жазо   турларига   ҳукм
этилган   ва   баъзи   бир   жазони   ўтаган   шахсларнинг   ҳуқуқий   ҳолати
(озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   ижро   этиш   муассасаларининг   ишини
издан чиқарувчи ҳаракатлар, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қочиш,
маъмурий назорат қоидаларини бузиш ва ҳ.к.) 38
.
Махсус   субъектларнинг   тавсифига   тааллуқли   аломатлар   билан   бир
қаторда,   жиноятнинг   махсус   субъектини   тавсифлайдиган   бошқа
аломатларнинг алоҳида гуруҳи ҳам ажратилади:
1)   илгари   муайян   жиноят   содир   этган   шахснинг   жиноят   содир   этиши
(такроран   жиноят   содир   этиш,   бир   қанча   жиноят   содир   этиш,   сурункали
жиноят содир этиш, жиноятни ҳунарга айлантириш);
2)   илгари   судланганлик   ёки   жиноий   жавобгарликка   тортилгунга   қадар
шунга ўхшаш ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликка тортилганлик;
3) ўта хавфли рецидивистнинг жиноят содир этиши 39
. 
Бошқа   муаллифлар   махсус   субъектларни   қуйидаги   аломатларга   қараб
туркумлайди:
1)   шахснинг   ҳуқуқий   ҳолати   (фуқаролик;   ҳарбий   хизматчилар,   ҳарбий
хизматга   мажбурлар;   ота-оналар,   васийлар,   фарзандлар;   гувоҳлар,
жабрланувчилар, экспертлар, таржимонлар; маҳбуслар, маҳкумлар ва ҳ.к.);
2) айбдорнинг демографик (жисмоний) хоссалари;
3)   шахснинг   мансаб   мавқеи,   бажарувчи   иши   ва   касби   (сотувчилар,
қоровуллар, врачлар ва бошқа тиббиёт ходимлари ва ҳ.к.);
4) такроран жиноят содир этган шахслар 40
.
Г.Н.   Борзенков   махсус   субъектнинг   аломатларини   қуйидагиларни
тавсифловчи уч гуруҳга ажратади:
38
  Уголовное право Российской Федерации. Об щ ая часть. Учебник. / С.В.Афиногенов, Л.Д.Ермакова  и др..
Отв. ред. Б.В. Здравом ы слов. –М.: Юристъ,1996
39
  Уголовное право Российской Федерации. Об щ ая часть. Учебник. / С.В.Афиногенов, Л.Д.Ермакова  и др..
Отв. ред. Б.В. Здравом ы слова. –М.: Юристъ,1999 
40
  Уголовное право Российской Федерации. Об щ ая часть. Учебник. / С.В.Афиногенов, Л.Д.Ермакова  и др..
Отв. ред. Б.В. Здравом ы слова. –М.: Юристъ,1999  1) субъектнинг ижтимоий ўрни ва ҳуқуқий ҳолати;
2) субъектнинг жисмоний хоссалари;
3) субъектнинг жабрланувчи билан ўзаро муносабати.
Мазкур гуруҳларни Г.Н. Борзенков кичик гуруҳларга ажратади. Биринчи
гуруҳга у қуйидаги кичик гуруҳларни киритади:
а) шахснинг фуқаролиги;
б)   мансаб   мавқеи   (мансабдор   шахс,   ҳокимият   вакили,   саноат
корхонасининг директори, судья, прокурор ва ҳ.к.);
в) касби, фаолият тури, бажарувчи ишининг моҳияти (темир йўл, сув ёки
ҳаво транспорти ходими, врач, савдо ходими ва ҳ.к.); 
г)   ҳарбий   хизматга   муносабати   (ҳарбий   хизматчи,   ҳарбий   хизматга
мажбур, ҳарбий  хизматга чақирилувчи ва ҳ.к.);
д) суд жараёнидаги иштироки (гувоҳ, таржимон ва ҳ.к.);
е)   жазо   ёки   қамоқ   муддатини   ўташи   (оғир   жиноят   учун   ҳукм   қилинган
шахс, жазони ўтаётган ёки дастлабки қамоқдаги шахс);
ж)   судланганлиги   (муайян   жиноят   содир   этганлиги   учун   илгари
қамалган  шахс);
з)   шахснинг   белгиланган   тартибда   ўта   хавфли   рецидивист   деб
топилиши.
Иккинчи   гуруҳга   қуйидаги   кичик   гуруҳлар   киради:   а)   шахснинг   ёши
(вояга   етган   шахс);   б)   жинси   (эркак   ёки   аёл);   в)   соғлиғининг   ҳолати   ва
меҳнатга  лаёқати  (таносил касалликларга  чалинган,  меҳнатга  лаёқатли шахс
ва ҳ.к.).
Учинчи   гуруҳга:   а)   субъектнинг   жабрланувчи   ва   бошқа   шахслар   (ота-
онаси,   фарзандлари,   бошқа   қариндошлари)   билан   қариндошчилик
муносабатларини;   б)   хизматга   доир   муносабатларини   (жабрланувчи   хизмат
юзасидан   боғлиқ   бўлган   шахсни);   в)   бошқа   муносабатларни   (жабрланувчи
моддий   жиҳатдан   боғлиқ   бўлган   шахс,   васий   ва   ҳоказоларни)   тавсифловчи
кичик гуруҳлар киради 41
.
41
 У головное право. Часть Общая. М., 1981, с. 142-143.  Жиноятнинг   махсус   субъектларини   Г.Н.   Борзенков   усулида
квалификация   қилиш   махсус   субъектларни   нисбатан   тўлиқ   тавсифлаш
имконини   беради.   Муаллиф   юқорида   зикр   этилган   гуруҳларни   кичик
гуруҳларга   ажратар   экан,   илгари   судланган   шахслар   ва   ўта   хавфли
рецидивистларни асосли равишда бир гуруҳга киритади. 
Аммо,   Г.Н.   Борзенков   таклиф   қилган   махсус   субъектларни   туркумлаш
усули   ҳам   камчиликлардан   холи   эмас.   Жумладан,   махсус   субъектларнинг
биринчи   гуруҳи   «субъектнинг   ижтимоий   ўрни   ва   ҳуқуқий   ҳолати»   деб
номланиши маълум эътирозлар уйғотади. 
Ижтимоий мавқеи ва ҳолат бир нарса эканлигидан келиб чиқсак, мазкур
гуруҳнинг номи фақат субъектнинг ҳуқуқий ҳолатига ишорани акс эттириши
лозим.   Илгари   судланган   шахс   ва   ўта   хавфли   рецидивистни   субъектнинг
ижтимоий   ўрни   ва   ҳуқуқий   ҳолатини   тавсифловчи   гуруҳга   киритиш   асосли
бўлмайди,   чунки   илгари   судланган   шахс   ва   ўта   хавфли   рецидивист,   махсус
субъектни   тавсифловчи   аломатлар   сифатида,   жиноятчи   шахсининг   салбий
хусусиятларини   акс   эттиради   ва   унинг   ижтимоий   хавфлилиги   даражасини
оширади.   Бизнингча,   мазкур   аломатлар   субъектнинг   жисмоний
хусусиятларини   тавсифлаб,   жиноятчи   шахсининг   барча   томонларини   очиб
берувчи гуруҳга бирлаштирилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Ф.Ю.   Самандаров   махсус   субъектларни   қуйидаги   аломатларга   қараб
туркумлайди:
1)   давлат-ҳуқуқий  ҳолатига   қараб:   Озарбайжон   Республикаси   фуқароси
(ЖК   57-моддаси);   чет   эл   фуқароси   ёки   фуқаролиги   бўлмаган   шахс   (ЖК   58-
моддаси, 197-моддасининг 1-қисми);
2)   демографик   белгисига   қараб:   жинсига   қараб   –   эркак   (ЖК   109,   113,
130-моддалари); ёшига қараб – вояга етган шахс (ЖК ҳарбий жиноятлар учун
жавобгарлик белгиланган 215, 215-3 моддалари);
3)   оилавий,   қариндошчилик   муносабатларига   қараб:   ота-она   (ЖК   123-
моддаси); фарзандлар (ЖК 124-моддаси); васийлар (ЖК 125-моддаси); 4)   ҳарбий   хизматга   муносабатига   қараб:   ҳарбий   хизматга   чақирилувчи
(ЖК 73-моддаси); ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбур (ЖК 74, 196-
моддалари); ҳарбий мансабдор шахслар (ЖК 232-264-моддалари);
5)   мансаб   мавқеига   қараб:   мансабдор   шахслар   (ЖК   67,   93-8,   136,   137,
138, 139-1, 160-1, 167-170, 172-1, 179, 208-3, 208-4 моддалари);
6)   махсус   давлат   тизимларида   ишлайдиган   шахсларнинг   мансаб
мавқеига қараб: суриштирувчи, терговчи, прокурор (ЖК 174-моддаси), судья,
халқ маслаҳатчилари (ЖК 175-моддаси), суриштирувчи, терговчи, прокурор,
полиция ходимлари (ЖК 177-моддаси);
7) касбий мажбуриятларига қараб: врач (ЖК 115-моддасининг 1-қисми),
тиббиёт ва фармацевтика ходимлари (ЖК 118-моддаси);
8)   бажараётган   ишининг   хусусиятига   қараб:   давлат   сирини   ташкил
қилувчи   маълумотлар   хизмат   ёки   иш   юзасидан   ишониб   топширилган   шахс
(ЖК   68,   69,   69-1   моддалари),   сайлов   комиссиясининг   аъзолари   (ЖК   135-
моддаси), темир йўл, сув ёки ҳаво транспорти ходими (ЖК 75-моддаси), кема
капитани   (ЖК   119   ва   204-205   моддалари),   директор,   бош   муҳандис,   техник
назорат бўлимининг бошлиғи (ЖК 151-моддаси), дўкон, база, омбор, секция
мудири,   товаршунос,   брокер   (ЖК   151-1   моддаси),   савдо,   умумий
овқатланиш,   маиший   хизмат   кўрсатиш   ва   коммунал   хўжалик
корхоналарининг ходимлари (ЖК 154-моддаси); корхоналар, муассасалар ёки
ташкилотларнинг   ходимлари   аҳолига   хизмат   кўрсатиш   билан   боғлиқ
ишларни   бажарганлик   учун   (ЖК   154-2   моддаси);   мол-мулкни   сақлаш   ёки
қўриқлаш топширилган шахслар (ЖК 93-13 моддаси);
9)   фуқароларнинг   давлатга   нисбатан   мажбуриятининг   хусусиятига
қараб: гувоҳ, жабрланувчи, эксперт (ЖК 181, 182, 185-моддалари);
10)   шахснинг   жабрланувчига   нисбатан   алоҳида   ҳолатига   қараб:
жабрланувчи   қарамоғида   ёки   қўл   остида   бўлган   шахс   (ЖК   100,   110,   215-3
моддалар), жабрланувчига ёрдам кўрсатишга мажбур бўлган  шахс (ЖК 117-
модда); 11) шахснинг жиноят содир этиш билан боғлиқ алоҳида ҳолатига қараб:
оғир жиноят учун жазони ўтаётган шахслар, ўта хавфли рецидивистлар (ЖК
70-1   моддаси),   илгари   судланган   шахслар   (ЖК   122-моддасининг   1-қисми,
170-1   моддасининг   2-қисми,   171-моддасининг   2-қисми,   177-моддасининг   3-
қисми,   207-моддасининг   2-қисми),   ўта   хавфли   рецидивистлар   содир   этган
жиноят   таркиблари   (ЖК   93-3   моддасининг   4-қисми,   93-4   моддасининг   4-
қисми,   93-5   моддасининг   4-қисми,   93-7   моддасининг   4-қисми,   94
моддасининг   8-қисми,   109-моддасининг   4-қисми,   226-моддасининг   2-қисми,
226-2   моддасининг   3-қисми),   илгари   маъмурий   жавобгарликка   тортилган
шахслар (ЖК 157-1 моддаси, 161-моддасининг 1-қисми, 163-моддасининг 1-
қисми). 
Аммо,   бизнингча,   энг   тўғри   бўлган   жиноятнинг   махсус   субъектларини
туркумлашга   ўтишдан   олдин,   жиноятнинг   махсус   субъектини   тавсифловчи
такрорий   жиноят   содир   этиш,   рецидив,   илгари   маъмурий   жавобгарликка
тортилганлик тушунчаларининг таърифига тўхталиб ўтишни истар эдик. 
Такрорий   жиноят   содир   этиш,   рецидив,   шунингдек   илгари   маъмурий
жавобгарликка   тортилганлик   жиноятнинг   махсус   субъектини   тавсифловчи
аломатлар жумласига кирадими, деган масала анча баҳслидир
Бир қатор муаллифлар мазкур масалага ҳар хил ёндашадилар. 
Жумладан,   Н.Ф.   Кузнецова   «такрорийликни   жиноятнинг   объектив
томонига   мансуб   деб   кўрсатиш   тўғрироқ   бўлади.   Жиноятларнинг   муайян
таркибларини   таҳлилдан   ўтказишда   такрорийликка   кўпинча   объектив
томоннинг   мажбурий   ёки   таснифланган   аломати   деб   қаралади»,   дея   қайд
этади 42
.
В.П.   Малков   такрорий   жиноят   содир   этишни   баъзи   бир   ҳолатларда
айбдорнинг   шахсига   тааллуқли   деб   кўрсатса,   бошқа   ҳолатларда   шахснинг
қилмишига   ҳам,   шахсига   ҳам   таллуқли   деб   кўрсатади 43
.   Бунда   такрорийлик
қайси   ҳолларда   айбдорнинг   шахсини,   қайси   ҳолларда   эса   -   қилмиш   ва
шахсни тавсифлаши муайянлаштирилмайди. Шу каби, Т.М. Кафаров ва В.Д.
42
  Кузнецова Н.Ф. Преступление и преступность. С. 66.
43
  Малков В.П. Повторность преступлений. Изд. Казанского университета, 1970, с. 135-136. Филимонов   такроран   жиноят   содир   этишни   ҳам   объектив   томоннинг,   ҳам
жиноят субъектининг аломати деб ҳисоблайдилар 44
.
Баъзи   бир   криминалистлар   рецидив,   такроран   жиноят   содир   этиш,   бир
қанча   жиноят   содир   этиш,   сурункали   жиноят   содир   этиш,   жиноятчиликни
касбга   айлантиришга   жиноят   субъектининг   аломатлари   деб   қарайдилар   ва
улар айнан қайси субъектни (умумий субъектними ёки махсус субъектними)
тавсифлашини аниқ кўрсатмайдилар.
Ниҳоят,   кўпгина   мутахассисларнинг   фикрига   кўра,   такрорийлик,
сурункалилик   ва   илгари   судланганлик   жиноятнинг   махсус   субъектини
таснифловчи аломатлардир.
Авваламбор, шуни қайд этиб ўтиш керакки, модданинг диспозициясида
баён этилган аломатлар албатта жиноят таркибининг элементларидан бирини
тавсифлайди.   Модомики,  рецидив,   такрорийлик,  сурункалилик   ЖК   тегишли
моддасининг   диспозициясида   кўрсатилган   экан,   улар   албатта   жиноят
таркибининг   элементларидан   бирини   тавсифлайди.   Брайнин   Я.М.,   Трайнин
А.Н. ва бошқалар ҳам бу фикрга қўшиладилар.
Аммо,   такроран   жиноят   содир   этишнинг   юқорида   зикр   этилган
турларини жиноят таркибининг муайян элементига мансуб деб топишда ҳукм
қилиниш   билан   боғлиқ   бўлмаган   такрорийликни   ва   ҳукм   қилиниш   билан
боғлиқ бўлган такрорийлик, яъни рецидивни фарқлаш зарур. Шуни қайд этиб
ўтиш   керакки,   ҳукм   қилиниш   билан   боғлиқ   бўлмаган   такрорийлик,   шу
жумладан   бир   қанча   жиноят   содир   этиш,   сурункали   жиноят   содир   этиш   ва
жиноятни касбга айлантиришни жиноятнинг умумий ва махсус субъектининг
аломати   деб   топиш   нотўғри   бўлади.   Зотан,   у   муайян   жиноят   таркибининг
объектив   томонинигина   тавсифлаши   мумкин.   Чунончи,   ўзбекистон
Республикаси   ЖК   169-моддаси   2-қисмида   такроран   содир   этилган,   камида
иккита   ўхшаш   жиноий   қилмишлардан   ташкил   топган   ўғрилик   учун   жиноий
жавобгарлик назарда тутилган.  ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 2-
қисмида   такроран   пора   олганлик,   яъни   икки   ёки   ундан   ортиқ   ўхшаш
44
  Филимонов   В.Д.   Общественная   опасность   личности   отдельных   категорий   преступников   и   ее   уголовно-правовое   значение.   Томск,
1973, с. 42.  қилмишлар   содир   этганлик   учун   жавобгарлик   назарда   тутилган   ва   ҳ.к.
Мазкур   жиноятларнинг   объектив   томони   ўзига   хос   хусусиятга   эга:   уни
аниқлаш учун шахс маълум жиноятлар мажмуи (такрорийлик, сурункалилик,
бир қанча жиноят содир этиш, жиноятни касбга айлантириш)ни содир этиши
лозим   бўлиб,   у   пировард   натижада   объектив   томоннинг   аломати   сифатида
қилмишни   ҳосил   қилади.   Мазкур   жиноий   қилмишлардан   бирортаси   ҳам
бўлмаса,   юқорида   зикр   этилган   жиноятларнинг   объектив   томони   ҳам
бўлмайди,   чунки   фақат   мана   шундай   ўхшаш   жиноий   қилмишларнинг
мавжудлиги   мазкур   жиноятларнинг   объектив   томонини   ташкил   қилиши
мумкин. 
Жиноят   ҳуқуқи   адабиётларида   жиноятнинг   махсус   субъектига   оид
масалаларни ёритишда рецидивист махсус субъект сифатида жуда кам тилга
олинади. 
Муаллифлар   ўта   хавфли   рецидивист   тушунчасини   таърифлар   эканлар,
уни бир қатор жиноятларнинг махсус субъекти  деб эътироф  этадилар ва шу
билан   бир   вақтда,     мазкур   субъектларни   туркумлашда   ўта   хавфли
рецидивистни унга киритмайдилар 45
. 
Айримлар   ўта   хавфли   рецидивистни   махсус   субъект   деб,   у   асосий
таркибда назарда тутилган тақдирдагина назарда тутадилар ва, шу билан бир
вақтда,   жиноятларнинг   таснифланган   (алоҳида   таснифланган)   таркибларида
кўрсатилган   ўта   хавфли   рецидивистлар   жиноятнинг   қайси   субъектига
мансуб, деган саволни очиқ қолдирадилар 46
.
Бир   қатор   монография,   дарслик   ва   ўқув   қўлланмаларида   берилган
таърифлар ҳам, моҳият эътибори билан, рецидивистнинг махсус субъект деб
топилишини истисно этади. Улар шундай деб ёзади:  «Жиноят субъектининг
зарур   аломатлари   (ақли   расолик,   маълум   ёшга   тўлганлик)дан   ташқари,
фаолияти   ёки   зиммасига   юкланган   мажбуриятларнинг   хусусияти   билан
белгиланган, шу туфайли мазкур жиноятни фақат улар содир этиши мумкин
45
  Уголовное право. Об щ ая часть. Учебник. / М.И.Ковалев,  И.Я.Козаченко и др.. Отв. ред. И.Я. Козаченко.
М.: Норма, 1998 
46
  Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). Дарслик.—Т.: Янги аср авлоди, 2005 бўлган   алоҳида   аломатларга   эга   бўлган   шахслар   жиноятнинг   махсус
субъектлари ҳисобланади» 47
.
Юқорида   келтирилган   таърифларнинг   камчилиги,   бизнингча,   шундаки,
уларда махсус субъект тушунчаси унинг ижтимоий фойдали фаолияти билан
боғлиқ   аломатларни   ёки   субъектнинг   салбий   хусусиятларини
тавсифламайдиган   аломатларни   кўрсатиш   йўли   билан   таърифланади.   Аммо,
қонун   чиқарувчи   бир   қатор   жиноятларнинг   таркибларини   тузишда   уларга
махсус субъектга тааллуқли бўлиб, унинг салбий хусусиятлари ва жиҳатлари
(илгари   судланганлик,   ўта   хавфли   рецидив   ва   бошқалар)ни   акс   эттирувчи
аломатларни ҳам киритади. 
Юқорида   зикр   этилганларни   қонун   чиқарувчи   жиноят   субъектини
тавсифлашда қўлловчи салбий шакл билан аралаштирмаслик керак. Масалан,
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   114-моддаси   2-қисмида   сунъий   равишда
ҳомила   туширишга   ҳуқуқи   бўлмаган   шахснинг   бундай   ишни   амалга
ошириши   учун   жавобгарлик   назарда   тутилади.   Айни   ҳолда   салбий   аломат
(«ҳуқуқи   бўлмаган»),   ўз   ҳолича,субъектнинг   хулқ-атвори   билан   боғлиқ
бўлмаган ҳолда, унинг салбий хусусиятларини тавсифламайди. 
Шундай   қилиб,   таснифловчи   (алоҳида   таснифловчи)   жиноят
таркибларида   рецидивист   муқобил   равишда   ҳам,   номуқобил   равишда   ҳам
махсус   субъект   сифатида   назарда   тутилиши   мумкин.   Аммо,   иккала   ҳолатда
ҳам қонун чиқарувчи,  субъектнинг  бизни қизиқтирган махсус аломатларини
кўрсатган   ҳолда,   рецидив   таркибнинг   конститутив   аломати   сифатида   қайд
этилган   нормалардан   фарқли   ўлароқ,   уларга   мазкур   жиноят   учун   жиноий
жавобгарликнинг   келиб   чиқишига   таъсир   кўрсатувчи   аҳамиятга   эга   деб
қарамайди. Мазкур  ҳолатларда махсус субъектнинг жиноят содир этганлиги
айбдорнинг жавобгарлигини кучайтиради, холос. 
Юқорида   айтилганлар   қуйидаги   хулосаларни   чиқариш   имконини
беради:
47
  Уголовное право Российской Федерации. Об щ ая часть. Учебник. / С.В.Афиногенов, Л.Д.Ермакова  и др..
Отв. ред. Б.В. Здравом ы слова. –М.: Юристъ,1999  -   рецидивист   (ўта   хавфли   рецидивист)   жиноятнинг   махсус   субъекти
бўлади;
-   рецидивист   (ўта   хавфли   рецидивист),   жиноятнинг   махсус   субъекти
сифатида,   таснифланган   жиноят   таркибларида   муқобил   равишда   ҳам,
номуқобил   равишда   ҳам   назарда   тутилиши   мумкин.   Бундай   ҳолларда
жиноятнинг рецидивист (ўта хавфли рецидивист) томонидан содир этилиши
жавобгарликнинг кучайишига олиб келади;
-   рецидив   жиноятнинг   конститутив   аломати   бўлган   жиноят
таркибларида   фақат   рецидивист   (ўта   хавфли   рецидивист)   жиноятнинг
субъекти бўлиши мумкин. 
ХУЛОСА 
Тадқиқот   ишининг   янгилиги   сифатида   қуйидагилар   қоидалар
ҳимояга қўйилмоқда:
1.Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   16–моддасига   мувофиқ   шахснинг
қилмишда   жиноят   таркиби   элементларининг   мавжудлиги   унинг
жиноий   жавобгарликка   тортиш   учун   асос   бўлади,   ушбу   белгиларга
жиноят субъектини тавсифловчи белгилар ҳам киради. Жиноят   субъектининг   таърифи   икки   жиҳатдан:   жиноят   ҳуқуқий
(юридик   белгиларини   аниқлаш)   ва   криминологик   (ижтимоий   демографик,
психологик ва бошқа ижтимоий белгиларини аниқлаш)ни ўз ичига олади.
2.Жиноят   –   инсоннинг   онгли   иродавий   фаолияти.   Демак   жиноятнинг
субъекти ҳам фақат инсон бўла олади.
Жиноят ҳуқуқига биноан ҳар қандай жиноятнинг субъекти фақат шахс
бўла   олади,   бироқ   барча   шахслар   эмас,   балки   жиноят   содир   этилган   пайтда
ақли   расо   бўлган   ва   қонунда   белигланган   муайян   ёшга   етган   шахсгина
бўлади.
Айнан   ана   шу   белгиларнинг   йиғиндиси   жиноят   субъектини   умумий
тушунчасини шакллантиради.
3.   Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   Жиноят   кодексида
жиноятнинг   махсус   субъектининг   таърифи   берилмаган.   Муаллиф
жиноятнинг махсус субъектиги қуйидагича таъриф беришни таклиф қилади:
Жиноятнинг   махсус   субъекти   дейилганида   ақли   расо,   қонунда
белигиланган муайян ёшга етганлик каби умумий аломат билан бирга жиноят
қонунига биноан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган шахслар
доирасини белгиловчи қўшимча аломатларга эга бўлган шахс тушунилади.
4.   Жиноят   махсус   субъектини   қуйидаги   гуруҳларга   бўлишни   таклиф
қиламиз:
Биринчи гуруҳга қуйидаги кичик гуруҳларни киритдик: 
а)   шахснинг   фуқаролигини   белгиловчи   давлат-ҳуқуқий   ҳолати   –
Ўзбекистон Республикаси фуқароси (ЖК 157-моддаси); чет эл фуқароси ёки
фуқаролиги бўлмаган шахс (ЖК 160-моддаси);
б) шахснинг ҳарбий хизматга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ҳолати
- Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафига чақирилиши лозим
бўлган  шахслар  (ЖК 288-моддаси);  ҳарбий  хизматга  мажбурлар,  шунингдек
Ўзбекистон   Республикасининг   мудофаа   қобилияти   соҳасидаги   мансабдор
шахслар (ЖК 291,295,296-моддалари); в)   шахснинг   мансаб   мавқеини   белгиловчи   ҳуқуқий   ҳолати   –   мансабдор
шахс (ЖК 205-214-моддалари);
г)   шахснинг   адлия   соҳасидаги   ваколатларини   белгиловчи   ҳуқуқий
ҳолати   –   суриштирувчи,   терговчи,   прокурор   (ЖК   230-моддаси);   судья,   (ЖК
231-моддаси);   суриштирувчи,   терговчи,   прокурор,   (ЖК   235-моддаси);
жабрланувчи,   эксперт,   таржимон   (ЖК   238-моддалари);   озодликдан   маҳрум
қилиш   ёки   қамоқ   жазосини   ўтаётган   ёхуд   иши   дастлабки   терговда   бўлган
шахслар (ЖК 222-моддаси); 
д)   шахснинг   касб-кори,   фаолият   тури,   бажарадиган   ишининг
хусусиятини белгиловчи ҳуқуқий ҳолати – врач (ЖК 133-моддаси); давлат ва
хизмат сирига мансуб маълумотлар ишониб топширилган шахслар (ЖК 162-
моддаси);   сайлов   комиссияси   аъзолари   (ЖК   146-моддаси);   кема   капитани
(ЖК   300-моддаси);   директор,   бош   муҳандис,   техник   назорат   бўлимининг
бошлиғи   (ЖК   205-210-моддаси);   дўкон,   база,   омбор,   секция   мудири,
товаршунос, брокер (ЖК 167-моддаси); савдо,  умумий овқатланиш, маиший
хизмат   кўрсатиш   ва   коммунал   хўжалик   корхоналарининг   ходимлари   (ЖК
170-моддаси);   корхоналар,   муассасалар   ёки   ташкилотларнинг   ходимлари
аҳолига   хизмат   кўрсатиш   билан   боғлиқ   ишларни   бажарганлиги   учун   (ЖК
189-моддаси);  мулкни сақлаш ёки қўриқлаш топширилган шахслар (ЖК172-
моддаси).
Иккинчи   гуруҳни   жиноятчи   шахсининг   демографик   (жисмоний)   ва
бошқа   хусусиятларини   тасвифловчи   аломатлар   ташкил   қилади.   Булар:
шахснинг   ёшига   мансуб   аломатлар   –   катта   ёшдаги   шахслар   (ЖК   127-
моддаси);   шахснинг   жинсига   мансуб   аломатлар   –   эркак   (ЖК   118,119-
моддалари);   аёл   (ЖК   99-моддаси);   шахснинг   соғлиғи   ва   меҳнатга   лаёқатига
мансуб   аломатлар   –   таносил   касаллигига   чалинган   ёки   ОИТС   касаллигига
чалинган шахс (ЖК 113-моддаси).
Учинчи гуруҳни шахс жиноий ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятлари,
шунингдек,   субъектнинг   жабрланувчи   билан   ўзаро   муносабатларини
тавсифловчи   аломатлар   ташкил   қилади.   Жиноий   ҳаракатларнинг   ўзига   хос хусусияти   жиноят   содир   этган   шахснинг   судланганлиги   ва   бошқа   ҳуқуқ
нормалари, шу жумладан маъмурий ҳуқуқ нормаларини бузган шахсларнинг
ҳуқуқий   ҳолати   билан   белгиланади.   Улар   аломатларнинг   қуйидаги   кичик
гуруҳини   ташкил   қилади:   ўта   хавфли   рецидивистлар   ҳамда   оғир   жиноятлар
учун   ҳукм   қилинган   шахслар   (ЖК   34-моддаси);   жиноят   содир   этгани   учун
илгари   судланган   шахслар   (ЖК   -33-моддаси   ўта   хавфли   рецидивистли
жиноят   таркиблари   (ЖК   168-модда,3-қисми,169-модда,4-қисми)илгари
маъмурий   жавобгарликка   тортилган   шахслар   (182,184-моддалари).
Субъектнинг   жабрланувчи   билан   ўзаро   муносабатларини   белгиловчи
аломатлар   эса   оилавий   ёки   бошқа   қариндош-уруғчилик   муносабатларига
тааллуқли бўлган аломатлар билан белгиланади – ота-она (ЖК 122-моддаси),
фарзандлар   (ЖК   123-моддаси),   васийлар   (ЖК   125-моддаси),   шунингдек
бошқа   хизматга   доир   муносабатлар   –   жабрланувчи   хизмат   юзасидан   қарам
бўлган   шахс   (ЖК   148-моддалари);   жабрланувчига   ёрдам   кўрсатиши   шарт
бўлган шахс (ЖК 116-моддаси). 
АДАБИЁТЛАР 
1. РАҲБАРИЙ АДАБИЁТЛАР
1. Каримов   И.   А.   Ўзбекистоннинг   ўз   истиқлол   ва   тараққиёт   йўли.   –   Т.:
Ўзбекистон, 1992. – Б. 23. 
2. Каримов   И.А.   Хавфсизлик   ва   барқарор   тараққиёт   йўлида.   Т.6.   –   Т.:
Ўзбекистон, 1998. –  Б.400-401. 3. Каримов   И.А.   Ўзбекистон   XXI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,
барқарорлик   шартлари   ва   тараққиёт   кафолатлари.   Т.6.   –   Т.:   Ўзбекистон,
1998. – Б. 31-261.
4. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т. 14.
–Т.: Ўзбекистон. 2006. – Б.63. 
5. Каримов   И.А.   Инсон   манфаатларини   таъминлаш,   ижтимоий   ҳимоя
тизимини   такомиллаштириш   –   устувор   вазифамиздир.   Т.:   Ўзбекистон,
2007. – 48 б.  
6. Каримов   И.А.   Мaмлaкaтимиздa   демокрaтик   ислоҳотлaрни   янaдa
чуқурлaштириш   вa   фуқaролик   жaмиятини   ривожлaнтириш   концепцияси.
Тошкент, Ўзбекистон. 2010. –Б. 53
2. ҚОНУНЛАР ВА БОШҚА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2011. –  40-б.
2. Ўзб екистон Республикаси Жиноят кодекси Расмий нашр – Т.: Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги, 200 8 . – 384 б.
3. Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   процессуал   кодекси   Т.:   Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги,  2008. – 632 б.
4. Жиноят   учун   жазо   тайинлаш   амалиёти   тўғрисида   Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги Қарори
5. Вояга  етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   2000   йил
15 сентябрдаги Қарори
3. МАХСУС   АДАБИЁТЛАР  
1. Абдумажидов   А.«Жазо   ва   жавобгарлик»   Қонун   ҳимоясида.   №4.   2001-
Б.14-16.
2. Абдуқодиров   Ш.Ё.   Айбнинг   эҳтиётсизлик   шакли   ва   унинг   белгилари.
Ўқув қўлланма. —Т.: ТДЮИ, 2005
3. Абдурасулова   Қ.   Жиноятнинг   махсус   суъбекти.   Ўқув   қўлланма.   —Т.:
Тараққиёт ИИЧ х/ф матбаа бўлими, 2005   4. Абдурасулова   К.Р.   Ответственность   за   мошенничество   и   получение
кредита   путем   обмана.   //   Мустақил   Ўзбекистонда   фалсафа   ва   ҳуқуқ
фанларининг долзарб муаммолари. ––Т.: Фан, 1994
5. Абдухаликов   М.А.   О   некотор ы х   квалифицируюҳих   обстоятельствах
в ы могательства.   //   Конституция   –   хукукий   давлат   куришнинг   асоси,   илмий-
амалий анжуман. -Т.: ТДЮИ, 1996
6. Ахроров   Б.Д.   Жиноят   қонунида   инсонпарварлик   тамойили   ва
амнистия.   //   Суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари   номли   конференция   материаллар
тўплами. 18-19 сентябр. ТДЮИ, -2004.- Б.28-32.
7. Ахроров Б.Ж.., Бакунов П. Калбаки пул ёки қимматбахо қоғозлар ясаш
улар ўтказиш учун жиноий жавобгарлик ва унга қарша кураш муаммолари. //
Ўзбекистон   Республикасида   демократик   хукукий   давлат   ва   фукаролик
жамиятини   куриш   масалалари.   илмий   амалий   конференция   материаллари.   –
Т.: ТДЮИ, 2003
8. Бакунов П.Б. Жиноят қонунида ўғрилик учун жазонинг одиллаштириш
мезонлари.   //   Суд-хукук   ислохоти:   назария   ва   амалиёт,   конференция
материаллари. -Т.: ТДЮИ, 2001
9. Зарипов   З.С.,   Тажиев   Т.Т.   Жиноят   кодексини   такомиллаштириш
тўғрисида фикр-мулоҳазалар. // Ҳуқуқ-Право-Law. – 2001, №3. – С.60.
10. Зокирова   О.Ғ.   Рашк   мотиви   билан   содир   этиладиган   жиноятларга
қарши кураш муаммолари.(Монография).- Т.: ТДЮИ, 2004
11. Зуфаров   Р.А.   Уюшган   жиноий   гуруҳ   ва   коррупция.   //   Ж.   Давлат   ва
ҳуқуқ. –2000.-2-сон
12. Исматуллаева   Ш.С.   Жазони   оғирлаштирувчи   холатлар   буйича   айрим
мулохазалар. // Ж. Хаёт ва конун.- 2003. - 2-сон. -Б. 92.
13. Муаллифлар   жамоаси.   Жиноят   ҳуқуқи   (Умумий   кисм)   Т:.-Адолат.
1998.
14. Муқимова М.«Қўшимча жазо нима?” Ҳаёт ва қонун. №3. 2004.-Б.37. 15. Найимов   С.   С.   Қилмишни   жиноят-ҳуқуқий   нормалар   рақобатида
квалификация қилишнинг назарий ва амалий масалалари. Юрид. фан. номз....
дис. автореф. – Т., 2007. – 18-б.
16. Ражабова М. “Жазонинг мақсади – жавобгарликдан огоҳ этиш” Инсон
ва қонун. №9. 2005.-Б.4-8.  
17. Ражабова   М.   Жиноий   жазоларни   либераллаштириш:   илмий   ва   амалий
таҳлил. – Т.: Адолат, 2005.  
18. Рустамбаев   М. Х.   Курс   уголовного   право   Республики   Узбекистан.
Общая часть. Т. 1: Учение о преступлении. Учебник для ВУЗов. – Т., 2009. 
19. Рустамбаев   М.Х.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексига
шарҳлар.   Умумий   қисм.   Т.:   ILM   ZIYO,   2006-Б.   465-466,   820,   832,   862-863,
876-877. 
20. Рустамбаев   М.Х.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексига
шарҳлар. Умумий қисм. Т.: ILM ZIYO, 2006-Б.  
21. Рустамбоев   М.Ҳ.   Жиноят   ҳуқуқи.   Умумий   қисм:   Дарслик/   -   Т.:   ILM
ZIYO  2005.-Б. 480.
22. Уголовное   право   Российской   Федерации.   Об щ ая   часть.   Учебник.   /
С.В.Афиногенов,   Л.Д.Ермакова   и   др..   Отв.   ред.   Б.В.   Здравом ы слов.   –М.:
Юристъ,1996
23. Уголовное   право   Российской   Федерации.   Об щ ая   часть.   Учебник.   /
С.В.Афиногенов,   Л.Д.Ермакова   и   др..   Отв.   ред.   Б.В.   Здравом ы слова.   –М.:
Юристъ,1999 
24. Уголовное   право.   Об щ ая   часть.   Учебник.   /   М.И.Ковалев,
И.Я.Козаченко и др.. Отв. ред. И.Я. Козаченко. М.: Норма, 1998 
25.   Уголовное   право.   Особенная   часть.   Учебник.   /   Т.И.Ваулина,
П.А.Волостнов и др.. Отв. ред. И.Я. Козаченко. М.: Норма, 1998 
26. Усмоналиев М. Жазо тайинлаш. Ўқув қўлланма.—Т.: Янги аср авлоди,
2003 
27. Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик/ - Т.: Янги аср
авлоди.  2005.- 626. 28. Усмоналиев М. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳуқуқида аҳлоқ
тузатиш ишлари. Ўқув қўлланма/ - Т.:  ТДЮИ 2003.-Б. 88.
29. Усмоналиев   М.,   Бакунов   П.   Жиноят   хукуки.   Умумий   кисм.   Тошкент.
2010. Б. 143
30. Усмоналиев М.. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳуқуқида аҳлоқ
тузатиш ишлари. Ўқув қўлланма/ - Т.:  ТДЮИ 2003.-Б. 88.
31. Ўзбекистон   Республикаси   1959   ва   1994   йиллардаги   жиноят
кодексларининг   қиёсий   тўплами:   Қонунлар,   норматив   ҳужжатлар,
маълумотлар   //   Тўпловчилар:   М.   К.   Мирзаолимов,   Г.   М.   Мирзаолимова,   Н.
М. Мирзаолимов. – Т., 1997. – 33-б.
32. Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   Кодексига   шарҳлар.   Муаллифлар
жамоаси .  Ўз.Р. ИИВ Академияси, Т.:  Ад олат . 1997.-Б.76.
33. Шарафутдинов   А.О.   «Жазонинг   муқаррарлиги   –   жиноятчиликнинг
олдини олишда самарали таъсир курсатади”. Ҳаёт ва қонун. №;4. 2005.-Б.10. 
34. Якубов   А.С..   Р.Кабулов   ва   бошқ.   Жиноят   ҳуқуқи.   Умумий   қисм:
Дарслик/ -Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2004.
Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha