Жиноятчиликка қарши халқаро кураш масалалари

Жиноятчиликка   қарши   халқаро   кураш
масалалари
  Режа:
1. «Халқаро жиноят» тушунчаси ва халқаро жиноятларнинг 
турлари 
2. Халқаро ва давлатнинг ички жноят ҳуқуқи 
3. Халқаро жиноят суди 
4. Давлатларнинг оддий ва умумий жиноятчилик билан кураш 
соҳасидаги ҳамкорлиги 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1
  Кириш 
Мавзунинг долзарблиги.  Дунёнинг турли минтақаларида давлатларнинг
пайдо   бўлиши   билан,   уларнинг   ўзаро   муносабатларини   тартибга   солувчи
халқаро ҳуқуқ нормалари пайдо бўлган. 
Ҳозирги   кунда   халқаро   ҳуқуқ   кўп   томонлама   ҳамкорликнинг   самарали
воситаларидан   бири   бўлиб,   давлатлар   ушбу   воситалар   доирасида   халқаро
муносабатларнинг турли мураккаб масалаларини ҳал қиладилар. Ўзбекистон
Республикасининг   Президенти   И.А.Каримов     таъкидлаганидек:   “Ҳозирги
кунда Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом Конференцияси
ташкилоти,   Европада   хавфсизлик   ва   ҳамкорлик   ташкилоти,   Евроосиё
иқтисодий   ҳамжамияти,   Шанхай   ҳамкорлик   ташкилоти,   Коллектив
хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Мустақил  Давлатлар Ҳамдўстлиги каби
нуфузли   халқаро   ташкилотлар   ва   қатор   ихтисослашган   халқаро   тизимлар
ишида   фаол   иштирок   этиб,   минтақавий   хавфсизликни   таъминлаш   ...   ишига
салмоқли ҳисса қўшмоқда” 1
. 
Халқаро ҳуқуқни ўрганиш шу қадар долзарб бўлмоқдаки, бунга БМТ ҳам
эътибор   бериб,   халқаро   ҳуқуқни   ўрганиш   ва   ўқитишни   рағбатлантириш,
унинг   аҳамиятини   тушунишга   кўмаклашиш   ҳамда   халқаро-ҳуқуқий
билимлар кўламини кенгайтириш ўз вақтида БМТ томонидан эълон қилинган
халқаро   ҳуқуқ   ўн   йиллигининг   асосий   масалаларидан   бири   бўлган   эди.
Халқаро-ҳуқуқий   билимларни   ўрганиш   ва   тарқатиш,   ўқитишда   ёрдам
кўрсатиш бўйича БМТнинг Дастури қабул қилинган. 
Ўзбекистон   Республикаси   мустақилликка   эришганидан   сўнг   халқаро
муносабатларнинг   тўла   ҳуқуқли   субъектига   айланганлиги   Ўзбекистон
Республикаси   Конституциясида   ҳуқуқий   жиҳатдан   мустаҳкамлаб   қўйилган 2
.
Халқаро   ҳуқуқнинг   бугунги   кундаги   асосий   вазифаларидан   бири   халқаро
жиноятларга   қарши   курашишда   ҳамкорликни   амалга   оширишдир.   Зеро,
1  Каримов.И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодие;тимизни барқарор ривожлантириш йўлида. –
Тошкент, “Ўзбекистон”, 2008. - 29 – 30 б. 
2  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.- Т.: Ўзбекистон.  2012, 17-модда 
2
  алоҳида   шахслар   томонидан   содир   этилиши   оқибатида   бутун   инсоният
фаровонлигига   зиён   етказиладиган   хатти-ҳаракатлар   тушунчаси   аста-секин
шаклланиб   борган.   Турли   сабабларга   кўра   бундай   хатти-ҳаракатларнинг
олдини   олиш   ёки   уларга   барҳам   бериш   учун   бир   давлатнинг   таъсир   кучи
етарли бўлмай қолган ва шу боис халқаро кўламда тегишли чоралар қўллаш
эҳтиёжи   юзага   келган.   Тегишли   хатти-ҳаракатларнинг   жиноийлиги   умумий
халқаро   ҳуқуқ   томонидан   белгиланиши   туфайли   ушбу   ҳуқуқнинг   таъсири
барча   шахсларга,   уларнинг   қаерда   жойлашганлигидан,   шунингдек,   бундай
жиноят   таркиби   у   содир   этилган   мамлакат   қонунчилигида   акс
этганэтмаганлигидан қатъи назар, тааллуқлидир.   Халқаро жиноят ҳуқуқининг
ўзига   хос   жиҳати   унинг   давлатларнинг   ички   жиноий   қонунчилигига   кенг
миқёсда сингиб боришида намоён бўлади. 
  Халқаро   жиноят   ҳуқуқининг   конвенциявий   нормаларида   миллий
ҳуқуқнинг   тегишли   нормалари   учун   алоҳида   андозалар   яратилади.   Аммо
кўпинча   миллий   ҳуқуқ   айрим   давлатлар   жиноий   қонунчилигини
байналминаллаштириш   тенденцияларини   ўзида   акс   эттирувчи   умумий
халқаро жиноят ҳуқуқининг нормаларини ҳам сингдириб олаверади. Халқаро
ҳуқуқнинг   муҳим   соҳаларидан   бири   бўлган   халқаро   жиноят   ҳуқуқи   ва
халқаро   жиноятчиликка   қарши   кураш   борасидаги   ҳамкорлик   масалалари
юзасидан курс иши ёзиш долзарб вазифалардан биридир. 
  Курс   ишининг   мақсади:   Жиноятчиликка   қарши   халқаро   кураш
масалалари ёритиб беришдан иборат. 
Курс ишининг  вазифалари.    Курс ишининг мақсадини амалга  ошириш
учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: 
 «Халқаро жиноят» тушунчасини ёритиб бериш; 
 Халқаро жиноятларнинг турларининг моҳиятини очиб бериш; 
 Халқаро ва давлатнинг ички жиноят ҳуқуқи тизимини ўрганиш; 
 Халқаро жиноят судининг фаолиятини ёритиб бериш; 
3
   Давлатларнинг   оддий   ва   умумий   жиноятчилик   билан   кураш
соҳасидаги ҳамкорлигини ўрганиш. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
4
  1 . «Халқаро жиноят» тушунчаси ва халқаро жиноятларнинг
турлари 
«Халқаро   жиноят   ҳуқуқи»   ибораси   XIX   асрнинг   охири   XX   асрнинг
бошларида   пайдо   бўлган.   Халқаро   жиноят   ҳуқуқи   халқаро   характердаги
жиноятларга қарши кураш учун зарурдир. Чунки бундай жиноятлар бир неча
ёки   барча   давлатлар   учун   ижтимоий   хавф   туғдиради.   Иккинчи   жаҳон
урушидан   кейин   халқаро   жиноят   ҳуқуқи   янада   жадал   суръатларда
ривожланди.  Бунга   мисол  тариқасида  Ньюренберг,   Токио,  собиқ  Югославия
ва Руанда бўйича тузилган трибуналлар фаолиятини кўрсатиш мумкин. 
Халқаро  жиноий  фаолият   кенг  қамровли  тушунчадир.  Халқаро   ҳуқуққа
қарши   жиноятларда   халқаро   ҳуқуқ   тартибга   соладиган   ижтимоий
муносабатлар   жиноий   тажовуз   объекти   ҳисобланади.   Халқаро   ижтимоий
хавф   туғдирувчи   ҳаракатлар   икки   гуруҳга   бўлинади:   биринчиси,   халқаро
жиноятлар; иккинчиси, халқаро характердаги жиноятлар 3
. 
Жиноятчиликка   қарши   курашда   давлатлар   халқаро   ҳамкорлигининг
аҳамияти қуйидагилар билан белгиланади: 
1) жиноятларнинг тобора байналминаллашуви ва глобаллашуви; 
2) халқаро   жиноятларнинг   кўпайиши   ва   бир   қанча   ёки   барча
давлатларнинг манфаатларига зидлиги; 
3) давлатларнинг   халқаро   жиноятларга   қарши   курашда   ўз
фаолиятларини мувофиқлаштиришининг зарурлиги; 
4) жиноятчиликка   билан   қарши   курашда   миллий   ва   халқаро-
ҳуқуқий воситаларни қўшиб олиб боришнинг зарурлиги. 
Шундай   қилиб,   халқаро   жиноят   ҳуқуқи   замонавий   халқаро   ҳуқуқнинг
комплекс   мустақил   соҳасидир.   Халқаро   жиноят   ҳуқуқи   нормалари   икки
субъектга, яъни давлатларнинг ўзаро ваколат ва мажбуриятлари бўйича 
                             
5
  3
 Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ назарияси 
асослари. Дарслик. - Т. “Шарқ”, 2004, 
206-бет 
ҳамкорлиги ва халқаро жиноятлар учун жисмоний шахсларнинг жиноий
жавобгарлигига қаратилган бўлади. 
Халқаро   жиноят   ҳуқуқи   -   давлатларнинг   жиноятчиликка   қарши   кураш
борасидаги   ҳамкорлигини   тартибга   солувчи   принциплар   ва   нормалар
мажмуи.   Унинг   ўзига   хос   жиҳати   шундаки,   аниқ   кишилар,   жисмоний
шахслар томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар ҳуқуқий тартибга солиш
объекти сифатида намоён бўлади. 
Халқаро   жиноят   ҳуқуқини   тартибга   солиш   соҳасига   халқаро
жиноятчиликка   қарши   кураш   ва   одатдаги   жиноий   ишларга   қарши   курашда
ҳамкорлик кабилар киради. 
  «Халқаро   жиноят»   тушунчаси   II   жаҳон   урушидан   кейин,   Германия   ва
Япониянинг   асосий   ҳарбий   жиноятчиларини   суд   қилиш   учун   Ньюрнберг   ва
Токио   трибуналлари   ташкил   этилган   даврда   юзага   келган.   Бу   трибуналлар
махсус халқаро битимлар асосида ташкил этилган бўлиб, бундай ҳужжатлар
сирасига   жиноий   хатти-ҳаракатларни   аниқлашдан   тортиб,   жиноятчиларни
жазолашгача   бўлган   процессуал   нормаларни   ўз   ичига   олган   трибуналлар
низомлари ҳам киради 3
. 
  БМТнинг   Хавфсизлик   Кенгаши   резолюциясига   мувофиқ,   1993-1994
йилларда Руанда ва Югославия бўйича халқаро трибуналлар ташкил этилди.
Эътиборлиси   шундаки,   Ньюрнберг   ва   Токио   трибуналлари   давлатлараро
можаролар   даврида   содир   этилган   жиноятларни   тергов   қилиш   мақсадида
ташкил   этилган   бўлса,   Руанда   ва   Югославия   бўйича   трибуналлар   халқаро
бўлмаган можаролар билан боғлиқ ишларни ҳам ўрганиш учун тузилди. 
3  Одилқориев Х.Т.,Очилов Б.Е. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи. Т.: Адолат, 2002, 123-бет. 
6
    Шу   билан   бир   қаторда,   урушдан   кейинги   даврда   аҳолининг   маълум
гуруҳига қарши қаратилган оғир жиноятлар билан курашга бағишланган бир
қатор конвенциялар қабул қилинган. 
  Шундай қилиб, алоҳида шахслар томонидан содир этилиши оқибатида
бутун   инсоният   фаровонлигига   зиён   етказиладиган   хатти-ҳаракатлар
тушунчаси   аста-секин   шаклланиб   борган.   Турли   сабабларга   кўра   бундай
хатти-ҳаракатларнинг   олдини   олиш   ёки   уларга   барҳам   бериш   учун   бир
давлатнинг   таъсир   кучи   етарли   бўлмай   қолган   ва   шу   боис   халқаро   кўламда
тегишли   чоралар   қўллаш   эҳтиёжи   юзага   келган.   Бундай   халқаро   чоралар
сирасига қуйидагилар киради: 
- турли   давлатларнинг   миллий   ҳуқуқидан   ўрин   олиши   зарур   бўлган
халқаро-ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқиш; 
- махсус   халқаро   судлар   ташкил   этиш.   Масалан,   аввал,   Ньюрнберг   ва
Токио трибуналлари ташкил этилган бўлса, кейинчалик Руанда ва Югославия
бўйича трибуналлар ҳамда Халқаро жиноят суд тузилган. 
Халқаро жиноятга қуйидагича таъриф бериш мумкин: Халқаро жиноят -
бу   аҳолининг   муайян   гуруҳлари   ёки   этносларнинг   яксон   этилишига   ёхуд
деградациясига   олиб   келувчи   жиддий   ҳуқуқбузарлик   бўлиб,   бундай
ҳаракатлар уларнинг манфаатларига катта зиён етказади ёки бутун инсоният
учун зарарли ҳисобланади. 
Тегишли   хатти-ҳаракатларнинг   жиноийлиги   умумий   халқаро   ҳуқуқ
томонидан белгиланиши туфайли ушбу ҳуқуқнинг таъсири барча шахсларга,
уларнинг   қаерда   жойлашганлигидан,   шунингдек,   бундай   жиноят   таркиби   у
содир   этилган   мамлакат   қонунчилигида   акс   этган-этмаганлигидан   қатъи
назар, тааллуқлидир 5
. 
Урушдан   кейинги   трибуналлар   низомларида   кўрсатилишича,   халқаро
жиноятларнинг турларига қуйидагилар киради: 
7
  1. Тинчликка қарши жиноятлар - босқинчилик урушини режалаштириш,
унга тайёргарлик кўриш, бундай урушга йўл очиш ё уни амалга ошириш ёки
халқаро шартномалар ёхуд аҳдлашувларни бузган ҳолда уруш олиб бориш 
                             
5
 Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ назарияси 
асослари. Дарслик. - Т. “Шарқ”, 2004, 
226-бет 
ва,   умуман,   ҳаттоки   бундай   ҳаракатларнинг   бирортасини   амалга
оширишга йўналтирилган режа ёки фитнада иштирок этиш. 
2.   Ҳарбий   жиноятлар   -   бу   уруш   қонунлари   ва   одатларини   жиддий
бузишдир. Ҳарбий жиноятларга қуйидагилар киради: 
а) истило этилган ҳудудлар аҳолисини ўлдириш, қийноққа солиш
ёки 
мажбурий меҳнат учун ҳайдаб кетиш; 
б) ҳарбий асирларни ўлдириш ёки қийноққа солиш; 
в) гаровдагиларни ўлдириш; 
г) жамоат мулки ва хусусий мулкни талон-торож этиш; 
д)   ҳарбий   зарурат   талаб   этмаган   ҳолларда   шаҳарлар   ва
қишлоқларни 
мақсадсиз   равишда   яксон   қилиш,   хонавайрон   этиш   ва   бошқа   шу   каби
хаттиҳаракатларни содир этиш. 
Собиқ   Югославия   учун   трибунал   низомида   ушбу   рўйхат   қуйидагилар
ҳисобига янада тўлдирилди ва аниқлаштирилди: 
а) биологик синовлар; 
б)   ҳарбий   ёки   фуқаро   шахсни   душман   томоннинг   қуролли
кучларида 
хизмат қилишга мажбурлаш; 
в) фуқароларни гаровга олиш; 
г) ҳарбий асир ёки фуқарони одил судлов ҳуқуқидан маҳрум этиш.
8
  Буларнинг   барчаси   1949   йилги   Уруш   қурбонлари   ҳимояси   тўғрисидаги
Женева конвенцияси ва 1977 йилги уларга қўшимча протоколларда мавжуд. 
3.   Инсониятга   қарши   жиноятлар.   Улар   сирасига   ўлдириш,   қирғин
қилиш, асоратга солиш ва аҳолига нисбатан қўлланиладиган шу каби бошқа
шафқатсизликлар   ёки   сиёсий,   ирқий   ёхуд   диний   сабаблар   бўйича   таъқиб
этиш   ҳоллари   киради.   Бу   рўйхат   Руанда   ва   собиқ   Югославия   учун
трибуналларнинг   низомларидаги   қийноқ,   қамоққа   ташлаш,   номусига   тегиш,
шунингдек, терроризм киритилиши ҳисобига янада кенгайди. 
Конвенциявий   жиноятлар   сирасига   қуйидагиларни   киритиш
мумкин. 
Қулчилик.   1926   йилда   қабул   қилинган   ва   1953   йилда   ўзгартишлар
киритилган   Қулчиликка   оид   конвенцияда   қайд   этилганидек,   қуллик   -
инсоннинг ўзига нисбатан мулк ҳуқуқи атрибутлари амал қиладиган муайян
ҳолати ёки мақомидир. Тутқинлар савдоси сирасига инсонни қўлга тушириш,
сотиб   олиш   ёки   қул   сифатида   сотиш   учун   арзон   гаровга   бериш,   тутқунни
сотиш   ёки   алмаштириш   мақсадида   харид   қилиш   билан   боғлиқ   ҳар   қандай
актлар,   сотиш   ёки   алмашлаштириш   мақсадида   харид   қилинган   тутқунни
сотиш   ёки   алмаштириш   мақсадида   арзонгаровга   бериш   билан   боғлиқ   ҳар
қандай   актлар   ва,   умуман,   тутқунлар   савдоси   ва   уларни   ташиш   борасидаги
ҳар қандай ҳаракатлар киради. 
1956   йилги   қулчиликни,   қулларни   сотиш   ва   қулчилик   билан   ўхшаш
одатлар   ва   институтларни   тугатиш   тўғрисидаги   қўшимча   конвенцияда   баён
этилишича,  қул савдоси бошқа бир шахсни қулга айлантириш, унга суиқасд
уюштириш ва бундай хатти-ҳаракатларни содир этишда шерик бўлиш, эрксиз
ҳолдаги   шахсларни   майиб-мажруҳ   этиш   ва   уларга   тамға   босишни   ўз   ичига
олади. 
Шу   ўринда   1950   йилги   Инсонларни   сотиш   ва   учинчи   шахслар
томонидан   фоҳишаларни   эксплуатация   қилишга   қарши   кураш   тўғрисидаги
Конвенцияни ҳам эслатиб ўтиш жоиздир. 
9
  Ёлланма   жиноятчилик.   1989   йилда   қабул   қилинган   Ёлланма
жиноятчиларни   ёллаш,   фойдаланиш,   молиялаш   ва   тайёрлашга   қарши   кураш
тўғрисидаги   конвенцияда   «ёлланма   жиноятчи   низолашаётган   томоннинг
фуқароси   ҳисобланмаган,   шахсий   моддий   фойда   кўриш   мақсадида   ҳарбий
ҳаракатларда иштирок этиш учун ўз ихтиёри билан ёлланган хусусий шахс»,
деган   таъриф   берилган.   Ёлланма   жиноятчилар   ҳарбий   жиноятчилар
ҳисобланадилар ва ҳарбий асирлик режими уларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳудудида   ана   шу   жиноятчи   жойлашган   давлат   ўз   миллий   қонунчилигига
мувофиқ,   уни   ҳибсга   олади   ва   тергов   қилади.   Давлатлар   ёлланма
жиноятчиликка қарши курашда бир-бирларига ҳуқуқий кўмак берадилар. 
Терроризм.   Терроризм   ҳаракатини   аниқроқ   таърифлаш   ва   уни   юридик
квалификация   қилиш   жуда   мушкулдир.   Ҳозирча   бу   борада   келишилган
аҳдлашувга   мувофиқ,   терроризм   қурол   ишлатиш   йўли   билан   амалга
ошириладиган   ғайриқонуний   зўравонлик,   аҳолини   таҳликага   солишга
интилишдир.   Халқаро-ҳуқуқий   тартибга   солиш   умумий   терроризмга
нисбатан   эмас,   балки   бундай   хатти-ҳаракатларнинг   алоҳида   тоифаларига
нисбатан шакллантирилган. 
Гаровга олиш. 1979 йилда қабул қилинган Гаровга олишга қарши кураш
тўғрисидаги  конвенцияда   муайян   шахсни  қўлга  олиш  ёки  қўл  остида  ушлаб
туриш,   ўлдириш,   таҳдид   этиш,   жароҳат   етказиш   ёхуд   гаровга   олинган
шахсни озод қилиш шарти сифатида давлатни, халқаро ташкилотни, тегишли
шахсни   у   ёки   бу   ҳаракатни   амалга   оширишга   ёхуд   муайян   ҳаракатлардан
тийилишга   мажбур   қилиш   учун   гаровга   олинган   шахсни   ушлаб   туришда
давом   этиш   каби   ҳаракатлар   тартибга   солиш   объекти   сифатида   кўзда
тутилган. 
Фуқаро   авиацияси   хавфсизлигига   қарши   қаратилган   ғайриқонуний
актлар.   Бу   борада   ИКАО   ташкилоти   доирасида   бир   қатор   битимлар   қабул
қилинган.   1970   йилги   Гаага   конвенциясида   қайд   этилишича,   парвоздаги
(эшикларнинг ёпилишидан то очилишигача  бўлган даврда)  ҳаво кемаларини
10
  ғайриқонуний тарзда, куч ишлатиш ёки таҳдид этиш йўли билан қўлга олиш
жиноят ҳисобланади 4
. 
  1971   йилги   Монреаль   конвенциясида   белгиланишига   қараганда,   ҳаво
кемаси хавфсизлигини хатар остига қўйиш; ҳаво кемасини яксон этиш; ҳаво
кемасига   портловчи   моддалар   ўрнатиш   ва   бошқа   шу   каби   хатти-ҳаракатлар
парвоздаги ҳаво кемаси бортида жойлашган шахсларга нисбатан зўравонлик
акти,   дейилади.   Бу   конвенция   парвозолди   тайёргарлиги   бошланган   пайтдан
токи парвоз тугаганидан кейин 24 соат вақт ўтганигача бўлган оралиқ даврда
содир этилган ҳаракатларга нисбатан қўлланилади. 
  1988   йилги   протокол   аэропортдаги   шахсга   қарши   зўравонлик   акти;
аэропорт   асбоб-ускуналари   ёки   иншоотларини   яксон   этиш   ёхуд   уларни
ишдан чиқариш каби ҳаракатлар жиноят ҳисобланиши тўғрисидаги қоидалар
билан Монреаль конвенциясини тўлдирган. 
  1988   йилда   қабул   қилинган   Конвенцияда   жиноий   хатти-ҳаракатлар,
парвоздаги   ҳаво   кемасига,   унинг   бортида   жойлашган   шахслар   ёхуд
молмулкка хавф солувчи актлар ҳақида сўз юритилади. 
  Умумий   қоидага   кўра,   кема   бортида   тегишли   юрисдикцияни   шу   ҳаво
кемасини   қайддан   ўтказган   давлат   амалга   оширади.   Бошқа   давлатлар
қуйидаги икки ҳолатда ўз юрисдикциясини амалга ошириши мумкин:  - агар
жиноят тегишли давлат ҳудудида муайян оқибатларга олиб келган ёки унинг
хавфсизлигига қарши қаратилган бўлса; 
- жиноят  мазкур  давлат  фуқароси  томонидан  ёки  шу давлат  фуқаросига
нисбатан содир этилган бўлса. 
Халқаро   денгиз   ташкилоти   доирасида   қароқчиликка   қарши   курашга
тааллуқли   ҳужжатлар   ишлаб   чиқилади.   1982   йилда   қабул   қилинган
конвенцияда шахсий мақсадларда хусусий кема ёки учиш аппарати экипажи
ёхуд   йўловчилари   томонидан   бошқа   кема   ёки   учиш   аппаратига   қарши   ёхуд
4  Одилқориев Х.Т.,Очилов Б.Е. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи. Т.: Адолат, 2002, 123-бет. 
 
11
  бортдаги   шахсларга   ё   мол-мулкка   нисбатан   содир   этилган   ҳар   қандай
ғайриҳуқуқий   зўравонлик,   ушлаб   туриш   ёки   талон-торож   этиш   актлари
қароқчилик   сифатида   баҳоланади.   Шунингдек,   1988   йили   Континенталь
шельфлардаги   стационар   платформалар   хавфсизлигига   қарши   қаратилган
ноқонуний актлар билан кураш тўғрисидаги протокол қабул қилинган. 
1973   йилги   Халқаро   ҳимоядан   фойдаланувчи   шахсларга,   шу   жумладан,
дипломатик   агентларга   қарши   жиноятларнинг   олдини   олиш   ва   жазолаш
тўғрисидаги   конвенция   ҳам   диққатга   сазовордир 5
.   Ушбу   конвенция   бўйича
қуйидагилар жиноят ҳисобланади: 
1) дипломатик   ҳимоядан   фойдаланувчи   шахсни   ўлдириш,
ўғирлаб   кетиш   ёки   унинг   шахси   ёхуд   шахсий   эркинлигига   қарши
қаратилган бошқа тажовузлар; 
2) бундай   шахсларга   мансуб   бўлган   расмий   иш   жойи,   турар-
жой ёки транспорт воситасига қарши қаратилган тажовузлар. 
«Бундай шахслар» сирасига қуйидагилар киради: 
- хорижий   давлатда   бўлиб   турган   давлатлар   раҳбарлари,   ҳукуматлар
бошлиқлари ва уларга ҳамроҳлик қилувчи оила аъзолари; 
- халқаро нормаларга мувофиқ, ўз шахсига, эркинлиги ва шаънига қарши
қаратилган тажовузлардан махсус ҳимояланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
- давлатнинг ҳар қандай вакили ёки мансабдор шахси ёхуд халқаро ташкилот
ходими, шунингдек, улар билан бирга яшайдиган оила аъзолари. 
Наркотик   моддалар   билан   ноқонуний   муомала   қилиш.   Бу   соҳадаги   илк
ҳужжат   -   Опиум   бўйича   конвенция   1912   йилдаёқ   қабул   қилинган.   Иккинчи
жаҳон   урушидан   кейин   наркотик   моддаларга   қарши   кураш   БМТ   доирасида
амалга оширилмоқда. 1946 йили ЭКОСОС шафеълигида Наркотик воситалар
бўйича комиссия тузилди. 
5  Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ назарияси асослари. Дарслик. - Т. “Шарқ”, 2004,
235-бет 
 
12
  Кейинчалик   яна   бир   қатор   ҳужжатлар   қабул   қилинди.   1988   йилда
Наркотик   воситалар   ва   психотроп   моддалар   билан   ноқонуний   муомала
қилишга   қарши   кураш   тўғрисидаги   БМТ   конвенцияси   кучга   кирди.   Унда
халқаро   амалиётда   илгари   қўлланилмаган   айрим   янги   чоралар   кўзда
тутилган. Улар жумласига қуйидагилар киради: 
- хорижий мол-мулкни хатга олиш; 
- наркотикларни   ташишга   қарши   курашда   юкларни   назоратдан   ўтказиш
усулидан фойдаланиш. 
Радиоактив   моддалар   билан   боғлиқ   ноқонуний   хатти-ҳаракатлар.   Юз
бериш   эҳтимоли   бўлган   радиацион   фалокатнинг   хатарли   оқибатларга   олиб
келиши мумкинлигини назарда тутган ҳолда 1980 йилда Ядровий материални
физик   ҳимоялаш   тўғрисидаги   конвенция   қабул   қилинди.   Ушбу   битим
ядровий   материални   давлатлараро   ташиш   жараёнида   у   билан   муомала
қилишни   тартибга   солади.   Конвенцияда   асосан   огоҳлантирувчи   мазмундаги
чоралар   кўзда   тутилган   бўлиб,   техник   ва   ташкилий   ҳимоя   стандартларини
белгилаш шулар жумласидандир. 
Жиноий   фаолиятдан   олинган   даромадларни   «ювиш»   («отмўвание»)   га
қарши   кураш   минтақавий   доирада   олиб   борилмоқда.   1990   йилда   Европа
Кенгашининг   жиноий   фаолиятдан   олинган   даромадларни   аниқлаш,   олиб
қўйиш   ва   конфискация   қилиш   тўғрисидаги   конвенцияси   қабул   қилинган.
«Даромад»   деганда,   жиноят   содир   этиш   эвазига   олинган   ҳар   қандай
иқтисодий   фойда   тушунилади.   Конвенцияда   даромадларни   ноқонуний
«ювиш»   билан   боғлиқ,   яъни   даромадларнинг   келиб   чиқишини   яшириш   ёки
бузиб кўрсатиш жиноятлари белгиланган. Иштирокчи давлатлар бир-биридан
(тегишли   судлов   қарори   мавжуд   бўлиши   шарти   билан)   муайян   шахс
даромадларининг   келиб   чиқиши   ҳақида   сўраб-суриштириши   мумкин.   Бунда
банк   омонатларининг   сир   сақланиши   тўғрисидаги   қоида   амал   қилмайди.
Давлатлар хорижий суднинг қарори бўйича жиноят қуроллари ва ноқонуний
тарзда   олинган   даромадларни   конфискация   қилиш   чора-тадбирларини
13
  кўришга,  шунингдек,   молиявий  ва  бошқа   хил  ҳужжатларни  қамоққа  олишга
мажбурдир.   1996   йили   Лотин   Америкаси   мамлакатлари   Ҳукуматнинг
жирканч   бизнесига   барҳам   бериш   борасида   ҳамкорлик   тўғрисидаги
конвенцияни имзоладилар. 
  Халқаро   жиноятларга   чек   қўйиш   бўйича   чораларнинг   ўзига   хос   бир
қатор жиҳатлари мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат: 
1) аксарият   ҳолларда   универсал   юрисдикция   кўзда   тутилади,   яъни
ҳар   қандай   давлат   жиноятчиларни   ушлаш   учун   тегишли   чораларни   кўриши
мумкин; 
2) жиноят   таркиби   халқаро   ҳуқуқ   бўйича   аниқланади.   Баъзан
миллий  ҳуқуқ  нормалари  ҳам  қўлланилиши  мумкин,  аммо  ҳар  доим   бундай
нормалар давлатнинг ички ҳуқуқига халқаро ҳуқуқдан ўтган бўлади; 
3) суд   жараёни   махсус   халқаро   судлов   органи   низоми   бўйича   ёхуд
суд   ҳуқуқи   ёки   айбланувчи   фуқароси   ҳисобланган   давлат   ҳуқуқи   бўйича
ташкил этилади; 
4) жазо чоралари суд ҳуқуқи ёки айбланувчи фуқароси ҳисобланган
давлат ҳуқуқига мувофиқ равишда танланади. 
 
14
  2. Халқаро ва давлатнинг ички жиноят ҳуқуқи 
   Халқаро жиноят ҳуқуқининг ўзига хос жиҳати унинг давлатларнинг ички
жиноий   қонунчилигига   кенг   миқёсда   сингиб   боришида   намоён   бўлади.
Халқаро   жиноят   ҳуқуқининг   конвенциявий   нормаларида   миллий   ҳуқуқнинг
тегишли   нормалари   учун   алоҳида   андозалар   яратилади.   Аммо   кўпинча
миллий   ҳуқуқ   айрим   давлатлар   жиноий   қонунчилигини
байналминаллаштириш   тенденцияларини   ўзида   акс   эттирувчи   умумий
халқаро   жиноят   ҳуқуқининг   нормаларини   ҳам   сингдириб   олаверади.
Ўзбекистон   Республикасининг   Жиноят   кодексида   «Тинчликка   ва   инсоният
хавфсизлигига  қарши  жиноятлар»  деган   алоҳида  бўлим   мавжуд  бўлиб,  унда
умумий   халқаро   жиноят   ҳуқуқи   бўйича   асосий   жиноятлар   таркиби   қайд
этилган.   Гарчи   Жиноят   кодексида   халқаро   ҳуқуқ   устуворлиги   тўғрисидаги
конституциявий   нормалар   мавжуд   бўлмаса-да,   у   Конституцияга   ва   халқаро
ҳуқуқнинг   умумэътироф   этган   принциплари   ва   нормаларига   асосланади.
Бундан   ташқари,   унда   тўғридан-тўғри   айтилганки,   хаттиҳаракатларнинг
жиноийлиги,   шунингдек,   унинг   жазоланиши   ва   бошқа   жиноий-ҳуқуқий
ҳолатлар фақатгина мазкур кодекс билан белгиланади. 
  Шу   билан   бирга,   умумий   халқаро   ҳуқуқ   нормалари   мазкур   нормалар
тегишли жиноят қонунчилиги мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар,
қўлланилиши   зарур   ҳисобланади.   Конституцияга   мувофиқ,   халқаро
ҳуқуқнинг   умумэътироф   этган   принциплари   ва   нормалари   миллий
қонунчилликка нисбатан устувор аҳамиятга эга. 
  Жиноят   ва   жиноят-процессуал   ҳуқуқ   нормаларини   тегишли   ўринларда
қўллаш   чоғида   халқаро   ҳуқуқ   нормалари   эътиборга   олиниши   шарт.   Яққол
бир   мисол,   Жиноят   кодексида   ҳуқуқнинг   умумий   принципи   қуйидагича
ифодаланган:   «Ҳеч   ким   бир   марта   содир   этган   жинояти   учун   икки   марта
жиноий   жавобгарликка   тортилиши   мумкин   эмас».   Бу   ифода   оқланган
кишиларнинг қайта жавобгарликка тортилишига йўл қўймасликка қаратилган
15
  муҳим   ҳужжат   -   1966   йилги   Фуқаролик   ва   сиёсий   ҳуқуқлар   тўғрисидаги
халқаро   пактни   ҳисобга   олган   ҳолда   талқин   этилиши   зарур.     Шу   муносабат
билан   муайян   хатти-ҳаракати   туфайли   бошқа   давлатда   судланган   ёки
оқланган   шахсни   худди   шу   ҳаракатлари   бўйича   такроран   жавобгарликка
тортиш   мумкинлиги   масаласи   юзага   келади.   Кўпчилик   ҳуқуқшуносларнинг
фикри,   шунингдек,   судлов   амалиётига   асосланадиган   бўлсак,   юқорида   зикр
этилган   принцип   муайян   бир   давлат   ҳудудида   амал   қилади.   Бундан
бошқачароқ   мазмундаги   қоида   халқаро   шартномада   белгилаб   қўйилиши
мумкин. 
  Худди   шу   жиҳатдан   1972   йилги   Жиноят   ишлар   бўйича   процессуал
функцияларни   топшириш   тўғрисидаги   Европа   конвенциясида   тегишли
масаланинг   ҳал   этилиши   эътиборни   тортади.   Унга   кўра,   ўзига   нисбатан
якуний судлов қарори чиқарилган шахс айнан шу хатти-ҳаракати учун бошқа
аҳдлашаётган давлатда таъқиб остига олиниши мумкин эмас, агар: 
- у оқланган бўлса; 
16
  - қўлланган   жазо   чораси   тўлиқ   амалга   оширилган   ёки   амалга
оширилаётган   бўлса   ёхуд   тегишли   шахс   тўла   ё   қисман   амнистияга   тушган
ёки   авф   этилган   бўлса   ва   ё   муддати   ўтгани   боис   унга   нисбатан   жазо
қўлланилиши мумкин бўлмаса.  
Айни вақтда ушбу қоидадан истиснолар ҳам мавжуд. Ушбу қоида бошқа
давлатнинг   фуқароси   оммавий   аҳамиятга   молик   ёки   муассасасига   қарши
қаратилган   ёхуд   худди   шундай   аҳамиятга   молик   шахс   томонидан   содир
этилган   жиноятлар   билан   боғлиқ   ҳолатларга   тааллуқли   эмас.   Ҳар   қандай
шароитда ҳам янги чиқарилган ҳукмда ўтаб бўлинган жазо ҳисобга олиниши
шарт 8
. 
Қайд   этилган   муаммо   халқаро   жиноят   суди   юрисдикцияси   амал   қилиши
билан   боғлиқ   ҳолларда   ҳам   юзага   келиши   мумкин.   БМТ   Хавфсизлик
Кенгаши   таъсис   этган   трибуналлар   низомларида   бу   масала   қуйидаги
тартибда ҳал этилган: 
биринчидан,   миллий   суд   шахсларни   уларнинг   халқаро   трибунал
томонидан судланишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка
тортиши   мумкин   эмас;   иккинчидан,   гуманитар   ҳуқуқни   жиддий   равишда
бузгани   учун   миллий   суд   томонидан   судланган   шахснинг   тегишли   хатти-
ҳаракатлари   одатий   жиноят   сифатида   квалификацияланган   ёки   судлов
ишлари   айбланувчини   халқаро   жиноий   жавобгарликдан   ҳимоялаш   учун
мўлжалланган   ҳоллардагина   бундай   шахс   халқаро   трибунал   томонидан
судланиши мумкин. 
 
 
 
 
                                                           
Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ назарияси асослари. Дарслик. - Т. “Шарқ”, 2004, 
 
 
17
   
3. Халқаро жиноят суди 
  1948   йили   БМТнинг   Бош   Ассамблеяси   Халқаро   ҳуқуқ   комиссиясига
Халқаро жиноят судини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишни
таклиф этган. Комиссия бундай суд низоми лойиҳасини тайёрлаш борасидаги
ишларни 1994 йилда ниҳоясига етказди. 1998 йили Римда БМТ раҳбарлигида
ваколатли   шахсларнинг   дипломатик   конференцияси   «Халқаро   жиноят
судининг   Рим   Статути»   ни   қабул   қилди.   Конференция   ишида   160   дан   зиёд
давлат делегациялари иштирок этди. Статутни қабул қилиш учун 120 давлат
овоз берди. 
  Статутга   мувофиқ,   суд   халқаро   ҳамжамиятда   ташвиш   уйғотаётган   энг
жиддий   жиноятлар   учун   жавобгар   шахсларга   нисбатан   юрисдикцияга   эга
бўлган   доимий   орган   сифатида   таъсис   этилади.   Халқаро   жиноят   суди
давлатларнинг   жиноят   судлари   вазифасини   ўтамайди.   Унинг   юрисдикцияси
тўлдирувчи мазмун касб этади. 
  Ҳар қандай давлат Статут иштирокчисига айланар экан, бу билан унинг
юрисдикциясини тан олган ҳисобланади. 
  Муайян   иш   тергови   давлатнинг   баёноти   ёхуд   суд   таркибига   кирувчи
прокурорнинг   ташаббуси   асосида   бошланиши   мумкин.   Суднинг   тегишли
палатаси давлатнинг ёхуд тегишли ҳолларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг
баёноти бўйича прокурорнинг терговни бошлаш ёки терговни бошлашдан воз
кечиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқиши мумкин. 
  Суд   Статутида   жиноят   ҳуқуқининг   умумий   принципларига   бағишланган
алоҳида бўлим мавжуд. Унда қуйидаги принциплар қайд этилган: 
1) Қонунсиз жиноят йўқ; 
2) Қонунсиз жазо йўқ; 
3) Статут   орқага   қайтиш   кучига   эга   эмас;   4)   Индивидуал
жиноий жавобгарлик. 
18
  Статутга   «бир   қилмиш   учун   икки   бор   суд   қилиш   мумкин   эмас»   деган
процессуал принцип ҳам киритилган. 
Халқаро   жиноят   суди   таркиби   18   нафар   судьядан   иборат.   Улар   Статут
иштирокчилари бўлган давлатлар томонидан 9 йил муддатга сайланади. 
Статут   иштирокчилари   бўлган   давлатлар   Халқаро   жиноят   суди
юрисдикциясига   тушган   жиноятларни   тергов   қилиш   ва   айбдорларни   таъқиб
этиш борасида  суд билан ҳамкорлик қилишга мажбур. Давлатлар ўз миллий
қонунчиликларида   Халқаро   жиноят   суди   билан   ҳамкорликнинг   тегишли
шакллари кўзда тутилишини таъминлайдилар 9
. 
Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазо судланганларни қабул қилиш
учун   тайёрлигини   билдирган   давлатлар   рўйхатидан   Халқаро   жиноят   суди
белгилаб берган давлатда ўталади. 
 
                                                           
Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ назарияси асослари. Дарслик. - Т. “Шарқ”, 2004, 
 
 
19
  4. Давлатларнинг оддий ва умумий жиноятчилик билан кураш
соҳасидаги ҳамкорлиги ва интерпол фаолияти 
    Давлатларнинг   оддий   ва   умумий   жиноятчилик   билан   кураш   соҳасидаги
халқаро   ҳамкорлиги   асосан   фуқаролик,   оила   ва   жиноят   ишлари   бўйича
ҳуқуқий   ёрдам   тўғрисидаги   халқаро   шартномалар   доирасида   амалга
оширилади. 
  1985-1990  йиллар  мобайнида  БМТнинг   Бош  Ассамблеяси   жиноий  ишлар
бўйича   ўзаро   ёрдам   тўғрисидаги   бир   қанча   намунавий   шартномаларни
маъқуллади. 
  Бугунги   кунда   Ўзбекистон   Республикаси   20   га   яқин   ҳуқуқий   ёрдам
тўғрисидаги   икки   томонлама   битимга   эга.   Судланганларни   жазо   ўташ   учун
топшириш масалалари бўйича битимлар ҳам мавжуд. 
Ана шу битимлар асосида одатда қуйидаги масалалар тартибга солинади: 
1) жиноят   содир   этувчи   шахслар   ҳақидаги   маълумотларни
алмашлаш; 
2) тайёрланаётган   ва   содир   этилган   жиноятлар   ҳақидаги
ахборотларни алмашлаш; 
3) судлар қарорлари ижросига кўмаклашиш; 
4) бошқа   давлат   ҳудудида   жиноят   содир   этганликда   гумон
қилинаётган   фуқароларга,   шу   жумладан   ўз   фуқароларига   қарши   жиноий
таъқибни амалга ошириш; 
5) шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида қидириш; 
6) шахсларни   топширишни   таъминлаш   мақсадида   қамоққа   олиш.
1993   йилда   МДҲ   доирасида   фуқаролик,   оила   ва   жиноий   ишлар   бўйича
ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция тузилган.
Конвенция   бўйича   кўрсатиладиган   ҳуқуқий   ёрдам   кўлами   анчагина
кенгдир.   Унда   процессуал   ва   бошқа   ҳаракатларни   амалга   ошириш,
хусусан,   тинтув   ўтказиш,   мусодара   этиш,   ашёвий   далиллар   бериш,
20
  экспертиза қилиш, айбланувчилар, гувоҳлар ва экспертларни сўроқ қилиш,
жиноий   таъқиб   қўзғаш,   жиноят   содир   этган   шахсларни   қидириш   ва
топшириш кабилар кўзда тутилган. 
  Топшириш   деганда,   айбланувчи   ёки   судланган   шахс   ўз   ҳудудида   бўлиб
турган давлат  уни жиноят содир этган  деб ҳисобланаётган  ёхуд у судланган
давлатга бериши тушунилади. 
  Умум   қабул   қилинган   қоидага   кўра   содир   этилган   хатти-ҳаракат   ҳар
иккала давлат ҳуқуқи бўйича ҳам жиноят ҳисобланган тақдирдагина тегишли
шахсни   топшириш   мумкин.   Агар   шахс   сиёсий   сабабларга   кўра   таъқиб
этилаётгани   хусусида   асослар   мавжуд   бўлса,   у   ҳолда   бу   шахсни   топшириш
амалга оширилмайди. 
  Интерпол   -   Халқаро   жиноят   полицияси   ташкилотининг   қисқартирилган
номи   бўлиб,   унинг   бош   қароргоҳи   Лион   (Франция)   шаҳрида   жойлашган.
Унда деярли барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон ҳам иштирок этади. 
  Интерполнинг асосий вазифалари: 
- жиноят   полицияси   органларининг   миллий   қонунчилик   ва   Инсон
ҳуқуқлари   умумжаҳон   декларацияси   доирасида   кенг   кўламли,
ҳамжиҳатликда фаолият юритишларини таъминлаш; 
- жиноий (сиёсийдан фарқли ўлароқ) жиноятчиликнинг олдини олиш ва
унга   қарши   курашда   кўмаклашувчи   муассасаларни   тузиш   ва
ривожлантиришдан иборат. 
 Интерпол жиноятга оид қидирув ва бошқа криминалистика ахборотларини
туплайди   ва   тизимлаштиради,   халқаро   қидирувда   иштирок   этади,   миллий
полиция хизматларини ахборот билан таъминлайди. 
  Интерполнинг   ахборот   фаолияти   сирасига   қидирув   карталари,
қидирувдаги   шахсларнинг   ташқи   қиёфаси   тасвирланган   кўрсатмалар,
                                                           
Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ назарияси асослари. Дарслик. - Т. “Шарқ”, 2004, 
 
 
21
  фотосуратлар   ва   бармоқ   изларини   тарқатиш   кабилар   киради.   Шунингдек,
халқаро   жиноятчилар   ҳақида   маълумотлар   тўпланган   карта-хатлар,   бедарак
йўқолган   шахсларнинг   карталари,   аниқланмаган   жасадлар   карталари,
ўғрланган мол-мулклар карталари шу жумладан жиноят содир этишнинг янги
ва алоҳида қизиқиш уйғотадиган усуллари ҳақида ахборотлар тарқатилади 10
.
Аъзо   давлатларда   Интерполнинг   Марказий   бюроси   билан   жиноят
полициясининг миллий органлари фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи 
Миллий бюролар таъсис этилади. 
 
 
 
 
22
  Хулоса 
Мазкур курс ишини ёзиш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди: 
Халқаро   жиноий   фаолият   кенг   қамровли   тушунчадир.   Халқаро   ҳуқуққа
қарши   жиноятларда   халқаро   ҳуқуқ   тартибга   соладиган   ижтимоий
муносабатлар жиноий тажовуз объекти ҳисобланади. 
Халқаро жиноят ҳуқуқи замонавий халқаро ҳуқуқнинг комплекс мустақил
соҳасидир.   Халқаро   жиноят   ҳуқуқи   нормалари   икки   субъектга,   яъни
давлатларнинг   ўзаро   ваколат   ва   мажбуриятлари   бўйича   ҳамкорлиги   ва
халқаро   жиноятлар   учун   жисмоний   шахсларнинг   жиноий   жавобгарлигига
қаратилган бўлади. 
Халқаро   жиноят   ҳуқуқини   тартибга   солиш   соҳасига   халқаро
жиноятчиликка   қарши   кураш   ва   одатдаги   жиноий   ишларга   қарши   курашда
ҳамкорлик кабилар киради. 
Алоҳида   шахслар   томонидан   содир   этилиши   оқибатида   бутун   инсоният
фаровонлигига   зиён   етказиладиган   хатти-ҳаракатлар   тушунчаси   астасекин
шаклланиб   борган.   Турли   сабабларга   кўра   бундай   хаттиҳаракатларнинг
олдини   олиш   ёки   уларга   барҳам   бериш   учун   бир   давлатнинг   таъсир   кучи
етарли бўлмай қолган ва шу боис халқаро кўламда тегишли чоралар қўллаш
эҳтиёжи юзага келган. 
Халқаро   жиноят   ҳуқуқининг   конвенциявий   нормаларида   миллий
ҳуқуқнинг   тегишли   нормалари   учун   алоҳида   андозалар   яратилади.   Аммо
кўпинча   миллий   ҳуқуқ   айрим   давлатлар   жиноий   қонунчилигини
байналминаллаштириш   тенденцияларини   ўзида   акс   эттирувчи   умумий
халқаро жиноят ҳуқуқининг нормаларини ҳам сингдириб олаверади. 
Давлатларнинг   оддий   ва   умумий   жиноятчилик   билан   кураш   соҳасидаги
халқаро   ҳамкорлиги   асосан   фуқаролик,   оила   ва   жиноят   ишлари   бўйича
                                                           
Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ назарияси асослари. Дарслик. - Т. “Шарқ”, 2004, 
 
 
23
  ҳуқуқий   ёрдам   тўғрисидаги   халқаро   шартномалар   доирасида   амалга
оширилади. 
24
  Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1.   «Ўзбекистон   Республикасининг   халқаро   шартномалари   тўғрисида»
Ўзбекистон   Республикасининг   қонуни,   1995   йилда   22   декабрда   қабул
қилинган   //   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   ахборотномаси,
1995. -№12. 
2. «Ўзбекистон   Республикасининг   чет   давлатлардаги   дипломатия
ваколатхоналарининг бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартиби
тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонуни 
3. Бирлашган   миллатлар   ташкилоти   Низоми   //   Ўзбекистон   Республикаси   ва
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар. Т.: Адолат, 2002 
4. Лукашук   И.И.,   Саидов   А.Х.   Ҳозирги   замон   халқаро   ҳуқуқ   назарияси
асослари. Дарслик.  -  Т. “Шарқ”, 2004 
5. Маматкулов А. Халқаро ҳуқуқ. Т.: Адолат, 1997 
6. Одилқориев Х. Т. Очилов Б.Е. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи. Т.: 
Адолат, 2002. 
25
  Электрон таълим ресурслари:
1. www. pedagog. uz 
2. www. Ziyonet. uz 
3. http://www.Norma.uz     
4. http://www.Lex.uz      http://www.Law library.ru  
 
26