Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 371.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

1-синфга келаётган болалар билан олиб бориладиган ишлар

Купить
1. Мактаблардаги психологларнинг иши. 2. 1-синфга келган болалардаги муаммолар. 3. Болалар билан олиб бориладиган ишлар. 4. Психологнинг профилактик ишлари. 5. Хулоса. Адабиётлар рўйхати. 1-синфга келаётган болалар билан олиб бориладиган ишлар 1-синфга келаётган болалар билан олиб бориладиган ишлар. Психолог ишини нимадан бошлаши керак? Бугунги кунда кўпчилик умумий ўрта таълим мактаблари ўзининг психологларига эга. Бироқ шунга қарамай директор ва ўқитувчилар кўпинча психологнинг қўлидан нима келиши мумкинлигини яхши тасаввур этолмайдилар. Уларга психолог ҳамма муаммоларини бир зумда ҳал қилиб берадигандек туюлади. Аммо психологнинг мактабда иш бошлаганидан кейин мактабда ташқи жиҳатдан ҳеч нарса ўзгармаганини кўришгач, уларда «Мактаб психологининг ўзи нима кераги бор?» деган типдаги саволлар туғилади. Психологик хизматнинг умумий мақсадларидан келиб чиқиб, психолог умумий ўрта таълим мактабида қуйидаги вазифаларни бажариши талаб этилади: 1. Болаларнинг ҳар-бир ёш босқичида шахс сифатида ва интеллектуал жиҳатдан тўлақонли ривожланишини таъминлаш, уларда ўз-ўзини тарбиялаш ва ривожлантириш қобилиятини шакллантириш: 2. Ҳар бир болага индивудуал ёндашувни ва унинг психологик- педагогик ўрганилишини таьминлаш: 3. Боланинг интеллектуал жиҳатдан ва шахс сифатида ривожланиш жараёнида юз бериши мумкин бўлган четга чиқишларни профилактика қилиш. Шундай қилиб, психолог мактабга аввало болалар учун келади. Лекин бу психолог ўқитувчилар билан ишламайди, дегани эмас. Психолог мактабда енгиб ўтиши керак бўлган биринчи тўсиқ - бу мактабнинг педагогик жамоасига қўшила олишдир. Борди-ю, психолог бу мураккаб организмга қўшилиб кета олмаса, ўз ишида муваффақиятга эришиши даргумондир. 6-7-ёшдан болалар мактабга бора бошлашади. Мактабга келиш арафасида боланинг сўз бойлиги ўз фикрини баён эта оладиган даражада ортади. Мактабга бориш билан боглик бўлган муаммолар куйидагилардан иборат. 1.Янги ўкув тартиби билан боглик бўлган муаммолар. Бундай муаммолар асосан богчага бормаган болалар учун хосдир. 2.Боланинг синф жамоасига мослашувидаги муаммо. Бу холат болалар жамоаларида етарли даражада иштирок этмаганларда учрайди. 3.Ўкитувчи билан ўкувчи муносабатларида юзага келадиган муаммолар. 4.Боланинг оилавий шароити ўзлаштириши билан боглик бўлган муаммолар. Ўкишнинг дастлабки ойларида мак- таб психологининг 1-синф ўкувчилари билан олиб борадиган асосий ишлари а)мактабга мослашишга кийналаётган болаларни аниклаш; б)бу болаларга психологик ёрдам кўр- сатиш. Мактабга келган болалар имкониятларидан самарали фойдаланишнинг муҳим шарти улар билан ишлаш чоғида қўлланаётган метод ва тарбия шаклларининг болалар психофизиологик хусусиятларига мос бўлишидир. Таьлим - тарбия жараёни асосан дидактик ўйинлар, турли хил амалий ва тасвирий фаолият шаклларида ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. . Болалар билан анъанавий мактаб дарси шаклида зинҳор - базинҳор ишлаб бўлмайди. Болалар мактабда таълим олишлари учун таьлим жараёни уларнинг табиий ривожланиши билан уйғун бўлиши керак. Психолог машғулотидан мақсад билим ва кўникма билан қуроллантириш эмас, ривожлантириш эканини унутмаслиги керак. Психологнинг вазифаси факатгина муаммоларни ўрганиб бартараф этиш эмас балки кейинчалик бундай муаммоларга дуч келмаслик учун да- вомли дастур тузиши керак. Психологнинг профилактик ишлари Амалиётчи психологлар иш тажрибасини таҳлил қилиб, психологик хизмат доирасида алоҳида диагностик иш, алоҳида коррекцион иш ҳақида гапириш мумкин эмас. Психологик хизматда диагностик- ривожлантирувчи йўналишлар ишнинг ягона йўналишлардир. Психологик хизматда диагностик- ривожлантирувчи йўналишлар ишнинг ягона йўналишлардир. Д.Б. Элькониннинг таъкидлашича, болаларни танлаш учун, аниқланган четлашишларни тузатиш мақсадида психик тараққиётни назорат қилишга йўналтирилган махсус диагностика зарур. Унинг таъкидлашича, тараққиётда бўлиши мумкин бўлган четлашишларни эртароқ тузатиш учун психик тараққиётни назорат қилиш зарур. Амалиётчи психологнинг диагностик- коррекцион иши мураккаб фаолият турларидан бири бўлиб, махсус психологик тайёргарликни талаб қилади. Амалиётчи психологнинг диагностик - коррекцион фаолияти мураккаб, жавобгарликни талаб қилиши билан бирга, кам ишлагандир. И. Шванцара шахс тараққиётини диагностика қилишнинг босқичли экспериментал- психологик нуқтаи назарини таклиф этади. Бу босқичлар қуйидагилар: 1.Психологга расмий илтимос. 2.Психологик муаммони аниқлаш. 3.Тадқиқот методини танлаш. 4.Психологик диагноз қўйиш. 5.Амалий тавсиялар. Психопрофилактикада уч босқич ажратиб кўрсатилади: Биринчи босқич дастлабки профилактика деб аталади. Бу босқичда психолог соғ болалар билан ишлайди ёки мактабдаги барча ўқувчиларни қамраб олади. Кўпчилик муаллифларнинг таъкидлашича, мактаб психик соғлиқ профилактикаси учун қулай ҳисобланади. Улар мактаб психологларини дастлабки профилактикани ўтказадиган мутахассислар деб тан оладилар. Иккинчи босқич профилактика муаммолари мавжуд болаларга қаратилади. Унинг мақсади - ўқишдаги ва хулқ - атвордаги қийинчиликларни иложи борича эрта аниқлаб, уларни йўқотишдан иборатдир. Иккинчи босқичда ота-оналар ва ўқитувчиларга маслаҳатни ҳам ўз ичига олади /боланинг ўқиши ўзгариши учун таълим услубини ўзгартириш. Учинчи босқич . Психолог ўқишдаги ва хулқ - атвордаги яққол кўриниб турадиган муаммолари бор болаларга ўз диққатини қаратади. Профилактиканинг дастлабки мақсади - жиддий психологик қийинчиликларни ва муаммоларни йўқотиш ва тузатишдан иборат. Психолог олдига келган бола билан алоҳида ишлайди. Мактаб психологининг асосий кучи учинчи босқичга, яъни «тарбияси қийин» болаларга қаратилади ва ўқувчиларнинг асосий қисми психолог эътиборидан четда қолиб кетади. Психолог профилактик ишининг асосий вазифалари қуйидагилар: 1.Ҳар бир ёш босқичида инсоннинг шахс сифатида шаклланиши, ақлан баркамолликни таъминлашнинг оқилона шарт-шароитларини яратиш; 2. Шахс камолоти ва интеллектуал тараққиёти бўсағасида вужудга келиши мумкин бўлган психологик нуқсонлар ва бузилишларни ўз вақтини олдини олиш ҳисобланади. Психологияда шахснинг индивидуал хусусиятлари деганда бир шахсни иккинчи шахсдан фарқлайдиган хусусиятлар тушунилади. Индивидуал ёндашувнинг вазифаси – ривожланишнинг индивидуал усулларини аниқлаш, боланинг имкониятларини ҳар бир шахснинг фаоллигини таъминлашдан иборат. Бу нуқтаи назардан олганда индивидуал ёндашув фақатгина «тарбияси қийин» болаларга эмас, барча ўқувчиларга ҳам зарурлиги тушунарли бўлади. Бундай диагностик ишининг асосий мақсади - ўқувчи психик тараққиётининг умумий ҳолатини билишдан иборат. Бундай кўп қиррали ва тўлиқ диагностика натижалари психолог учун ҳам, ота-оналар, ўқувчилар учун ҳам «тарбияси қийин» бола билан олиб бориладиган тузатиш ва ривожлантириш ишларининг йўлларини аниқлаш имконини беради. Биринчидан, бу усулни қўллаш жуда кўп вақтни олганлиги учун, уни амалга оширишнинг ҳар доим ҳам иложи бўлмайди. Бу усул кўп вақтни талаб қилганлиги учун фақатгина психолог эмас, «тарбияси қийин» ўқувчи ҳам чарчайди, текширувда иштирок этишдан бош тортади, топшириқларни ўзи сезмаган ҳолда номига бажаради. Тажрибадан маълум бўлишича, айниқса оғзаки методикалар қанчалик тўлиқ бўлмасин, қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари бундай методиклар шахсни тўлиқ характерлаш учун етарли бўлмайди. Адабиётлар рўйхати: 1.Активные методы в работе школьного психолога:С б.науч тр .(под ред И.В.Дубровина .М.1990,180ст. 2.Ананьев Б.Г.Комплексное изучение человека и психологическая диагностика.(вопросы психологии.1986.№6.) 3.Беляскайте Р.Ф. Рисовочные пробы как средство диагностики развития личности ребёнка.(диагностика и коррекционная работа школьного психолога М.1987 ст.67-80. 4.Витцляк Г.П. Принципы разроботки и применения психодиагностических методов в школьной практики М.1986 ст.124-151. 5.Войтко В.И.Гильбух Ю.З.Школьная психодиагностика . Достижения и перспективы.Киев.1980ст.48 6.Вопросы практической психодиагностики и консультирования в вузе. Под.Ред.Обозова Л. 1984,152 ст. Гуревич К М . Что такое психо дагностика? М.1985 Нишонова З Т Боллар психодиагностикаси? Т 1998 647ст. Нишонов Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha