Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 663.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 17 Июль 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

3G частотали тизимлари

Купить
3G сотали тизимлари Режа: 1. 3G СҲАТ концепциясининг асосий қоидалари 2. 3Gни ишлатадиган мавжуд стандартлар 3. Барча СҲАТ авлодлари кўрсатадиган хизматлар имкониятларини таққослаш 3G бу нафақат Интернетга тезкор уланиш, бу мулоқот қилишга, маълумотларга уланишга ва бошқаларда тубдан янги ёндашиш ҳисобланади. Фойдаланувчи нафақат ўз суҳбатдоши билан сўзлашиши, балки видеотелефон ёрдамида уни кўриши, Интернет тармоғидан унимдор фойдаланиш мумкин бўлади. Бунинг учун дастлаб маълумотларни тор полосали узатилишига мўлжалланган мавжуд мобил алоқа тармоқларини мультимедиа мобил хизматлари ва Интернетга уланиш учун зарур тезликни таъминлайдиган кенг полосали тармоқларгача қадамма-қадам модернизациялаш талаб қилинади. Учинчи авлод мобил алоқанинг асоси IP технология ҳисобланади, у маълумотларни пакетли узатишга асосланган, бу абонентнинг доимо on-line режимида бўлишини билдиради. Бунда боғланиш вақтига эмас, балки фақат узатилган ёки қабул қилинган маълумотлар ҳажмига ҳақ тў IMT-2000 бу Халқаро электр алоқа иттифоқи (ITU) томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар бўлиб, улар бутун учинчи авлод стандартлари оиласи учун частоталар спектридан фойдаланиш ва техник ўзига хос хусусиятлари масалаларига тегишли ҳисобланади. Тавсиялар дунёдаги мавжуд иккинчи авлод стандартларини учинчи авлод стандартларига эволюцияланиши йўлларини тавсифлайди. ITU IMT-2000 (3G) тармоқлари, шунингдек 2G тизимлари учун тизимнинг яхшиланган сиғимини ва спектридан фойдаланиш самарадорлигини, мобил режимда ишлатилганида (бинолардан ташқарида) минимум 144 кбит/с, мобил бўлмаган шароитларда (биноларда) максимум 2 Мбита/с тезликларга эга маълумотларни узатиш сервисларини қўлланилишини талаб қилади. Бугунги кунда жаҳонда рақобатлашадиган иккита асосий 3G концепциялари мавжуд: • - UMTS (Universal Mobile Telecommunications Systems — универсал мобил телекоммуникацион тизим), европа давлатларида қўлланади; • - CDMA 2000нинг (Code Division Multiple Access — каналлар кодли ажратиладиган мультиуланиш) тарафдорлари Осиё мамалакатлари ва АҚШ ҳисобланади. Принцип жиҳатдан бу иккала технологиялар иккита турли 3G тармоқларни ташкил этишга революцион (UMTS) ва эволюцион (CDMAнинг CDMA2000, CDMA2000 IX, CDMA2000 IX EvDo турлари) ёндашишларни кўзда тутади. Эволюцион йўл частоталарнинг сақланиши ва янги технологияларга операторнинг техник қувватларини ошириш йўли билан босқичма-босқич ўтишни кўзда тутади. UMTS бу мутлақо янги стандарт, шу билан бир вақтда 3G учун тақдим этилган CDMAнинг кўриниши сифатида ҳозирда дунёда ишлатилаётган иккинчи авлод cdmaOne (IS-95) технологияларининг ривожланиши ҳисобланади. Ҳозирги вақтда 3G тармоқлар деярли бутун дунёда ишлатилмоқда. CDMA-2000ни ишлаб чиқишда қуйидаги шартлар қўйилди • - 3Gга ITU талабларига алоқа хизматларининг ҳажми ва сифатининг мос келиш; • - операторлик компанияларининг капитал қўйилмаларини хавфини камайтириш ва ҳимоялаш; • - тармоқларни қуриш бўйича операторлик компанияларининг ишини енгиллаштириш. • - cdma-2000 сотали тармоқлар cdmaOne (IS-95) рқамли тармоқлар билан тўлиқ мослашувчан, бу янги симсиз алоқа авлодига оддий ва қиммат бўлмаган ўтишни таъминлайди ва бу билан операторлик компанияларининг капитал қўйилмаларини ҳимоялашни таъминлайди. • cdma-2000 сотали тармоқлар овоз сифатини сезиларли яхшиланишини, юқори тезликлардаги овоз каналларининг сиғимини ва маълумотларни узатилиши мультмедиалилигини оширилишини таъминлайди. cdma2000га эволюцион ўтиш 1X ва 3X сифатида маълум бўлган иккита фаза СDMA-2000 1X тармоқлари cdmaOne каби ўша частоталар полосаларида ишлайди, лекин улар овоз каналларининг икки мартта катта ўтказиш полосасига ва 144 Кбит/с маълумотларни узатиш тезлигига эга. cdma-2000 1X ва cdmaOne тармоқлари тўлиқ мослашувчан, уларга бир тармоқнинг бошқасига кейинги такомиллаштирилиши сифатида қараш керак. TIA cdma-2000 1Х ни как IS-2000 стандарти сифатида эълон қилди. 1Х ном 1XRTT техник атамасидан келиб чиқади, у 1,25 МГц частоталар полосаси спектрини эгаллайдиган cdma-2000 тармоқларига киради. CDMA-2000 1X. CDMA-2000 1XEV. Бу стандарт 1Х стандартнинг кейинги такомиллаштирилиши ҳисобланади. Унинг ёрдамида частоталар спектридан энг самарали фойдаланишга эришилади, маълумотларни узатиш ўтказиш қобилияти ошади, ўша бир 1,25 МГц частоталар полосасида энг юқори 2 дан 5 Мбит/сгача маълумотларни узатиш тезлигига эришилади. Операторларнинг эҳтиёжларини аниқлаш билан 1XEVда такомиллаштиришнинг иккита босқичи кўрсатилади. • Биринчи босқичнинг боришида маълумотларни самаралироқ узатиш усули учун 2,4 Мбит/сдан ортиқ маълумотларни узатиш тезлигига эришиш талаб қилинади. • Иккинчи босқичнинг амалга оширилишида реал вақт кўламида овоз ва маълумотларни узатиш тезлигига эришилади. Бу CDMA-2000 стандартининг иккинчи фазаси ҳисобланади. Бу фазадаги такомиллаштириш 1Хда эришилган маълумотларни узатиш тезлигини 2 Мбит/сгача оширилиши кўп каналли тизимдан фойдаланиш орқали таъминланади. 3Х ном 3XRTT терминдан келиб чиқади, яъни 3G хизматларни тақдим этиш учун учта 1,25 МГц дан каналлар ишлатиладиCDMA-2000 3X. Бу стандарт CDMA 2000, шу жумладан CDMA 2000 1x EV-DO стандартини ривожлантиришнинг барча йўналишларини қўллайдиган Халқаро электр алоқа иттифоқи томонидан тасдиқланган. Кам аҳолили ва бориш қийин бўлган ҳудудлар учун CDMA 450 стандарти иқтисодий фойдали ва анъанавий симли телефонияга муқобил ҳисобланади. Бу ечим CDMA 2000 технологияларининг барча асосий авзалликларини тақдим этиши туфайли оператор ва унинг абонентлари учун фойдали бўлиб, айнан у учинчи авлод янги хизматларини кейинги жорий этиш, масалан, абонентнинг жойлашиш ўрнини аниқлаш ( LBS ) имкониятини яратади. Шунингдек алоҳида операторлар тармоқларида ишлаётган мультимедиали хизматлар ва Push-to-Таlk («Бос ва гапир», яъни телефонни рациядан фойдаланишга яқин режимда ишлатиш) технологиялари бўлиши мумин. CDMA 2000 технологияларини • бу каналлар код бўйича ажратиладиган кенг полосали кўп станцияли уланиш ҳисобланади. WCDMA тармоқлари мавжуд GSM тармоқлари устидан қурилади. Бунда тармоқлар параллел ишлайди. Тармоқни эски фойдаланувчилари GSM тармоғидан фойдаланади, янги фойдаланувчилар эса вазиятга боғлиқ равишда GSM ёки WCDMA тармоқларидан фойдаланади. Абонентлар терминали тармоқлар орасида автоматик қайта уланади, бинобарин, битта тармоқдан бошқасига алоқа узилмасдан қайта уланиш бўлиши мумкин. • WCDMAнинг GSMдан асосий авзаллиги назарий 2 Мбит/сгача , реал 384 Кбит/сгача (таққослаш учун максимал назарий эришиладиган GPRS тезлиги 115 Кбит/с , мўлжалланган тезлик 64 Кбит/с , амалий эришиладиган тезлик эса 48 Кбит/с ) эришиладиган юқори маълумотларни узатиш тезлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, мобил видеотелефон алоқа UMTS (Universal Mobile Telecommunications System) • Мобил Телекоммуникациялар Универсал Тизими бўлиб, у Европада 3G технологияларни жорий этиш учун Телекоммуникациялар Стандартлари Европа Институти ( ETSI ) ишлаб чиқадиган стандартлардан бири ҳисобланади. UMTS бу маълумотларни юқори тезликли узатиш, Мобил Интернет, Интернет, интранет ва мультимедиа асосидаги турли иловалар ҳисобланади. UMTS учун асосий технология Код бўйича Ажратишли Кенг плосали Кўп станцияли Уланиш (WCDMA) ҳисобланади. Бу Телекоммуникациялар Стандартлари Европа Институти ( ETSI ) 1998 йилнинг сентябрида танлаган революцион радиоуланиш технологияси барча 3G мультимедиали хизматларини таъминлайди. • Мобил абонент учун радиоканалдаги узатиш тезлиги 2 Мбит/сгача етади. WCDMA 2 ГГц частоталар диапазонида ишлайдиган тизимларда Авлод 1G 2G 2.5G 3G Фойдаланиш вақти 80-90 гг. до 2000 2001-2002 с 2003 Хизматлар Телефон (маълу- мотларни аналог узатиш) Телефон (нутқни рақамли узатиш), Қисқа электр хабарларни қабуллаш- жўнатиш, Ўйинлар, Овозли почта, Интернет Телефон (нутқни рақамли узатиш ) Конференциялар Узун электр хабарларни қабуллаш-жўнатиш, Овозли тасвирларни қабуллаш-жўнатиш, Факсларни қабуллаш- жўнатиш, Овозли почта, Интернет, Мижознинг жойлашиш ўрнига боғлиқ хизматлар, Мобил банкинг, Радио/MP3 Плеер, Караоке Мульти-ўйинлар, Фото суратга олиш Телефон (нутқни рақамли узатиш ) Видеотелефон Конференцииялар Видеоконференциялар Электр хабарларни қабуллаш-жўнатиш, Овозли тасвирларни қабуллаш-жўнатиш, Факсларни қабуллаш-жўнатиш, Овозли почта, Видео почта Интернет хизматларга юқори тезликли уланиш, Мижознинг жойла
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha