Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 647.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 17 Июль 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

3G номланиши

Купить
3G Номлаши Режа: 1. 3G атамаси хақида тушунча 2. 3G мобиль алоқа тизимининг характирестикаси 3. IMT-2000 концепцияси 4. 3G стандартининг оиласи 5. UMTS стандартининг характеристикалари 3G mobile  3G атамаси билан (ингл. third generation – «учинчи авлод») маълумот узатиш ва Интернет тармоқларига юқори тезликда мобил уланиш билан номланади.  3G тизимлари мобил алоқанинг турли хизматлари, глобал роуминг ҳамда мультимедиянинг кенг имкониятларини, жумладан: видеотелефония ва видеоконференция хизматлари; Интернет ва интранетга юқори тезликда уланиш. Ушбу тизимлар абонентларнинг ҳаракатланиш тезлиги чекланмаган ҳолатида - 64кбит/сек., ҳаракатланиш тезлиги чекланган ҳолатда (пиёда юргандаги тезлик) - 384кбит/сек., абонент ҳаракатланмаган ҳолатида эса 2Мбит/сек.гача бўлган тезликларда маълумот узатиш иимконини беради. 3G тизимларини ишлатиш учун мобил алоқа глобал унификацияланган стандартлари бўйича қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилган эди:  овоз узатиш сифатини симли алоқа тармоқларидаги овоз узатиш сифати даражасига етказиш;  ахборот хавфсизлигини таъминлашда симли тармоқлардаги хавфсизлик даражасига етказиш;  миллий ва халқаро роумингни таъминлаш;  бир неча маҳаллий ва халқаро операторлар тармоқларига улана олишни таъминлаш;  частоталар спектридан самарали фойдаланиш;  кўп сатҳли сотали тузилмалар (структуралар) ни қўллаб қувватлаш;  пакетли ва каналли коммутация услубларини таъминлаш;  йўлдошли алоқа тизимлари билан ўзаро ишлаш имкониятини таъминлаш;  маълумот узатиш тезлигини босқичма-босқич 2Мбит/сек.гача етказиш. 3G МОБИЛ АЛОҚА ТИЗИМИНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ Учинчи авлод мобил алоқа тизимлари қуйидаги принциплар асосида қурилади:  “ умумқамров” алоқа, яъни «ҳамма жойда ва ҳар доим» бу принцип Ернинг исталган жойида умумий фойдаланиш тармоқларига уланиш имконияти мавжудлигини кўзда тутади.  ягона ахборот майдони, яъни бутун дунё ахборот майдони ресурсларига мобил тарзда уланишнинг унификацияланган услубларини ишлаб чиқишни кўзда тутади. Бу радиоуланиш ва Интернет тармоқларининг интеграциялаш йўли билан амалга оширилади;  ягона частота майдони, IMT-2000га мувофиқ 3G тизимларини ривожлантириш учун бутун дунё негизида 2ГГц диапазонида 230МГц кенгликдаги частоталар полосасини ажратилиш кўзда тутилади; 3G АВЛОДИНИНГ ҚУРИЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ  Янги авлод алоқа тизимлари концепциясини ривожлантириш жараёнида унинг яратувчиларига, ер усти алоқа тармоқлари билангина глобал алоқа қамровини таъминлашни иложи бўлмайди ва бу фақатгина сунъий йўлдошли алоқа тизимлари ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, 1995 йилда ХТИда иккита дастурни, яъни юқорида таъкидланган FPLMTS ва GMPCS (ингл. Global Mobile Per sonal Communications by Satellite – “Глобал йўлдошли алоқа персонал тизими”) ни бирлаштириб, “Бутун дунё мобил алоқа тизими” - IMT-2000 (ингл. International Mobile Telecommunications ) Дастурини яратиш бўйича қарор қабул қилинди. Бунда “2000” сони тасодифан танланмади: у дастурнинг ишга тушиш йили билан боғлиқ. IMT-2000 концепцияси IMT-2000 доирасида ер усти ва йўлдошли алоқа тармоқларининг бирлашиши  Дунёда илк бор 1996 йилда Ericsson компанияси томонидан Швецияда W-CDMA технологияси асосида 3G тажрибий тармоғи қурилиб, ишга туширилди. Бу технология Европада универсал алоқа тизими бўлган UMTS - ер усти мобил лойиҳасига асос бўлди.  CDMA-2000 асосидаги биринчи тармоқ 2000 йил октябр ойида Жанубий Кореяда SK Telecom ҳамда LG Telecom компаниялари томонидан ишга туширилди.  FOMA (W-CDMA) нинг илк тармоғи 2002 йилда Японияда NTT DoCoMo компанияси томонидан ишга туширилди. Япон операторларини W-CDMA технологиясида абонент сиғими юқорилиги қизиқтирди.  Биринчи TD-SCDMA тармоқлари эса 2006 йилдан бошлаб, Хитойда ишга туширилди. 3G тармоғининг тадқиқ қилиниши Дунёда 3G стандартларининг асосий икки оиласи:  W-CDMA (UMTS, FOMA);  CDMA-2000. UMTS стандарти асосан Европада, FOMA - Японияда, CDMA-2000 эса Америка ва Осиё қитъаларида тарқалган. Мобил алоқа қурилмаларини таъминловчиларнинг глобал уюшмаси - GSA (ингл. Global Assocuation of Mobile Suppliers) нинг маълумотларига кўра, 2011 йилнинг май ойида бутун дунёдаги 3G ва 3,5G тармоқлари сони 710тани ташкил этган, бу эса дунёдаги барча сотали алоқа тармоқларининг 25%ни ташкил этган. Бунда 400та тармоқ W-CDMA технологияси асосида қурилган бўлиб, ушбу тармоқлардаги абонентлар сони 684млн. ташкил этган. Шу билан бирга 323тадан ошиқ тармоқлар CDMA - 2000 стандартлар оиласи асосида қурилган ва уларда абонетлар сони 561млн. ташкил этган. Шу жумладан 245та тармоқ EV- DO (Rel.0, Rev. A, B) стандарти асос  UMTS стандарти (ингл. Universal Mobile Telecommunications System – “Мобил алоқа универсал тизими”) - учинчи авлод мобил алоқа тизимлари туркумига кирувчи сотали алоқа технологиясидир.  Ушбу стандартда радиоэфир орқали маълумот узатиш услуби сифатида W-CDMA технологиясидан фойдаланилган. UMTS тизими 3GPP лойихасига мувофиқ стандартлаштирилган ва Европа ишлаб чиқувчилари томонидан ХТИнинг IMT-2000 Дастури бўйича талабларига жавоб беради. UMTS стандарти UMTS технологиясининг ўзига хос ҳусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:  RRС – тармоқ радиоресурсларини янада ихчамроқ бошқариш;  хизматлар сифати (ингл. Quality of Service - QoS ) ни бошқаришни қўлланилиши;  янги - “транспорт” каналларини киритиш хисобига сигнал узатувчи физик муҳитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш;  MGW ва SoftSwitch медиашлюзларини тадбиқ этиш йўли билан таянч тармоғи (ингл. Core Network ) трафигини оптималлаштириш;  тармоқда IP- протоколидан фойдаланишни максимал кенгайтириш;  турғун алоқа тармоқлари билан конвергенциялаш (SS7 сигнализацияси асосида);  интеллектуал антенна тизимлари (йўналтириш диаграммасини адаптив холда бошқарувчи «смарт–антенналар») дан фойдаланиш имкониятлари. UMTS стандартининг характеристикалари UMTS технологиясининг ўзига хос ҳусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:  RRС – тармоқ радиоресурсларини янада ихчамроқ бошқариш;  хизматлар сифати (ингл. Quality of Service - QoS ) ни бошқаришни қўлланилиши;  янги - “транспорт” каналларини киритиш хисобига сигнал узатувчи физик муҳитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш;  MGW ва SoftSwitch медиашлюзларини тадбиқ этиш йўли билан таянч тармоғи (ингл. Core Network ) трафигини оптималлаштириш;  тармоқда IP- протоколидан фойдаланишни максимал кенгайтириш;  турғун алоқа тармоқлари билан конвергенциялаш (SS7 сигнализацияси асосида);  интеллектуал антенна тизимлари (йўналтириш диаграммасини адаптив холда бошқарувчи «смарт–антенналар») дан фойдаланиш имкониятлари. UMTS стандартининг характеристикалари  MSC/VLR – мобил коммутация маркази тармоқнинг марказий элементи ҳисобланади. У базавий станцияларни (БС) катта гуруҳига хизмат қилиши мумкин ҳамда абонент ускуналарининг (АУ) иш жараёнида зарур бўладиган барча турдаги уланишларини таъминлайди. MSC/VLR турли тармоқ элементларини (хусусан, RNS нимтизимлари элементларини) ўзаро улаган ҳолда UMTS тармоғи ичида маълумот алмашувини таъминлаб беради. Шунингдек, MSC/VLR бошқа MSCлар, қисман ҳудудий GMSC ва яна бошқа қисмлар билан хам уланишни амалга оширади. MSC таркибидаги VLR реестрида меҳмон абонентлар учун кўрсатилган алоқа хизматлари, шунингдек, тизимнинг хизмат кўрсатиш доирасидаги АУларнинг жойлашган ўрни ҳақидаги аниқ маълумотлар сақланади. UMTS архитектураси HLR реестри, SGSN ва GGSN тугунлари худди GSM тармоқларидаги каби вазифаларни бажаришади. Операторлар ўзларига мос тармоқ конфигурацияларини яратишлари учун UMTS тизимининг архитектураси етарли даражада мослашувчан ва универсалдир. UTRAN тармоғи 4та асосий интерфейсдан фойдаланишини эслаб ўтамиз:  Iu – RNC ва CN ўртасидаги интерфейс;  Uu - Node B билан АУ ўртасидаги интерфейс;  Iur – RNCлар орасидаги интерфейс;  Iub - Node B ҳамда RNC орасидаги интерфейс.  Uu ва Iu интерфейслари икки қисмга бўлинади: U-Plane (ингл. User Plane ) - транспорт хизматлари ва радиоуланиш тармоғи орқали маълумот узатиш хизматларини амалга оширувчи абонент сатхи протоколлари; С-Plane (ингл. Сontrol Plane ) - радиоуланиш тармоғидаги транспорт хизматларини ҳамда АУ ва тармоқ орасидаги уланишларни, шу жумладан, CDMA-2000 стандартининг тизим архитектураси CDMA-2000 тармоғининг соддалаштирилган схемаси  CDMA-2000 тизимларининг архитектураси таҳлил қилинганда, PDSN - маълумотларни пакетли узатиш базавий тармоғи UMTS тармоғидаги SGSN тугуни ўрнига ишлатилишини кўриш мумкин. Яна бир фарқ шундаки, CDMA-2000 тизимида АУ лар мобиллигини бошқариш учун UMTS каби HLR регистри эмас, балки Mobile IP протоколининг кенгайтирилган версияси ишлатилади. Бу эса, янги мобил алоқа тармокларини, асосан, мобил Интернет иловалари ва хизматларига йўналтирилганлигини ҳисобга олганда, CDMA-2000 тизимларининг шубхасиз авзаллиги ҳисобланади. Шу билан бирга, UMTS ва CDMA-2000 тизимларида оммавий фойдаланиш телефон тармоқларига ва маълумотни пакетли узатиш тармоқларига уланишда ўхшашлик мавжуд. CDMA-2000 стандартининг тизим архитектураси 1. Громаков Ю.А. Стандарты и системы подвижной радиосвязи. М.:Эко- Трендз Ко, 1997.-238 с. 2. Андрианов В.И., Соколов А.В. Средства мобильной связи. ВНV-Санкт- Петербург, 1998.- 256 с. 3. Невдяев Л. CDMA: IS-95. Сети, 2000, № 3 4. Невдяев Л. Стандарты 3G. Сети, 2000, № 6 5. Ибраимов Р.Р. Мобильные системы связи. Учеб. пос., ТУИТ, 2004. Тавсия этиладиган қўшимча адабиётлар:
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha