Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 67.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Абу Али Ибн Синонинг одоб-ахлоқ мезонлари хақидаги насихатлари

Купить
АБУ АЛИ ИБН СИНОНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ МЕЗОНЛАРИ ХАҚИДАГИ НАСИХАТЛАРИ РЕЖА: 1. ИБН СИНОНИНГ ИЛМ ВА АХЛОҚ МАСАЛАСИГА ОИД АСАРЛАРИ ВА УНДАГИ МУХИМ МЕЗОНЛАР. 2. ИБН СИНО МАЪРИФАТПАРВАР ОЛИМ ВА ШОИР СИФАТИДА ЁШ АВЛОДГА ҚОЛДИРГАН МЕЪРОСИ  Ибн Сино фаннинг турли соҳаларига оид 450 дан ортиқ илмий асарлар яратди, лекин бизнинг давримизгача улардан 242 таси етиб келган.  Ибн Сино таълим-тарбия ва ахлоққа оид бир неча асарлар яратган: “Тадбир ал-манозил” (“Турар жойни бошқариш чоралари”), “Рисола фи илм ал- ахлоқ” (“Ахлоққа оид рисола”), “Рисола фи ал- аҳд” (“Бурч ҳақида рисола”), “Рисола фи тазкият ан-нафс” (“Нафсни покиза тутиш тўғрисида рисола”), (Сиёсат ал-бадан”), (“Баданни бошқариш”), (“Китоб ал-ансоф (“Адолат ҳақида китоб”). “Ал-уржуза фит-тибб” (“Тиббий уржуза”) Мазкур асарларнинг бугунга қадар баркамол авлодларимизни таълим ва тарбиясида, уларни замон талабларига жавоб бера оладиган доно, билимли ва кучли бўлишларида аҳамияти беқиёс. Ибн Сино ўзининг “Ахлоқ ҳақидаги рисола” сида ахлоқий хислатлардан ор- номус, шаън, қадр-қиммат, қаноат, сахийлик, ғайратлилик, сабр-тоқат, ҳалимлик, сирни сақлай билишлик, илм- маърифатли бўлиш, очиқлик, виждонлилик, дўстлик, садоқатлилик, камтарлик, сахийлик, адолатлилик каби шахс маънавияти категорияларига таъриф беради: “ Ғайратлилик ” олимнинг фикрича, ғазабий қувватга мансуб бўлиб, бунда инсон ҳар қандай оғриқ ва аламларга бефарқ қарайди. “ Ҳикмат ” тамизий қувватга мансуб бўлиб, инсонни хато ва янглишишлардан асрайди.  “ Қаноат ”, яъни мўътадилликка таъриф бериб, Ибн Сино уни тана учун нормадан ортиқ озуқани истеъмол қилишдан сақланиш ёки хулқ нормаларига тўғри келмайдиган ишларни қилмаслик деб тушунтиради.  “ Сабр ” инсондаги шундай қувватдирки, у орқали инсон бошига тушган ёмонликдан холи бўлади.  “ Юмшоқлик ” ғазабнинг юз беришидан ўзини тутишдир. Кимки ўзини ғазабдан тута олмаса, у оқибатда жиноят содир бўладиган феъл-атворга гирифтор бўлади. Ғазабдан ўзини тутишни Ибн Сино инсоннинг олижаноблигидир, деб жуда тўғри таъкидлайди.  “ Виждонлилик” тез фаҳмлаш, ҳис орқали берилган бирор нарсанинг ҳақиқий маъносига тез етишдир ва турли хил ёмон ишлардан ўзини тийиб туришдир.  “ Раҳмдиллилик” омадсизликка учраган ёки бошқа оғир кулфат тушган инсонларга ҳамдард бўлиш.  Донишманднинг ахлоқ мавзусига бағишланган асарларидан яна бири “Сиёсат ал-бадан” (“Баданни бошқариш”)дир. Бунда Ибн Сино ичкиликнинг зарари ҳақида, унинг қонун-қоидаларига ҳам тўхталиб, шаробни керагидан ортиқча ичилса, инсон баданида заҳарга айланишини таъкидлайди. Дастурхонда тўкин бўлса ҳам қанчалик, Ичаверма, ҳирс қўйиб то бўкканчалик.  Ибн Сино ўзининг “Уюн ал-ҳикма” (“Ҳикмат булоқлари”) асарида ҳам таълим ва ахлоққа оид ўз фикр- мулоҳазаларини билдиради. Унда айтилишича, ахлоқ фани одамнинг чинакам бахтли бўлиши учун унга доимо йўл-йўриқ кўрсатиб берадиган фандир. Бу фан кишининг хулқи, феъл-атвори устидан раҳбарлик қилади. Бу фан шундай одамларни тайёрлаб бериши керакки, улар фақатгина ўзи учун яшамасдан, балки бошқалар ва жамоат ҳамда унинг манфаати учун яшашга интилиши керак. Инсонлар бир-бири билан дўст-иноқ бўлиб яшаши, уларда инсонпарварлик руҳи ривожланиши лозим. Инсонлар камтар, иродаси кучли, тежамкор бўлиши зарур. Инсонда меҳнатга муҳаббат, яхши ахлоқий сифатлар ва ҳалоллик доимо устун туриши керак. Яхши хулқли кишиларда инсонларнинг энг яхши хислатлари мужассамлашган бўлади. Шунингдек, асарда кишидаги одамш  Ибн Синонинг уқтиришича, инсонларда эзгу ният, ҳиммат, хайр- саховат, шижоат, адолат, покизалик, билимдонлик, иродалилик хислатлари билан бирга хасислик, ўғрилик, товламачилик, қўрқоқлик, такаббурлик, иғвогарлик, дангасалик, мунофиқлик, кибрлилик каби салбий ахлоқий хислатлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.  Ибн Сино фикрича, инсонлар феъл- атворида айрим нуқсонлар бўлади, қайсики одамлар доимо булардан ўзини асраб-авайлаб юриши, иложи борича улардан қочиши лозим. Ана шу нуқсонларни у санаб кўрсатади. Буларга ёлғончилик, рашк, хусумат, қасд олиш, туҳмат, иродасизлик каби салбий хислатларни киритади. Булар ичида энг катта нуқсон, дейди Ибн Сино, кишининг ноёб фазилати бўлган илмга зид келадиган нодонлигидир.  Ибн Сино киши қалбига бўлиши мумкин бўлган мана шундай хислатларни “Ҳайй ибн Яқзон” асарида рамзий ишоралар билан баён қилади, яхши-ёмон хулқ, феъл-атворларни иборали тарзда “киши ошналари” тариқасида талқин қилади. Бу ошналарнинг баъзиси кўп номақбул йўлларга бошлайди, инсон ана шу йўлларга киришдан ўзини эҳтиёт қилиши лозимлигини уқтиради.  “ Яхшилик ҳаммага бевосита севимли, - дейди Ибн Сино ўзининг “Рисола фи-л- ишқ асари”да, - агар шундай бўлмаганда эди, ҳар ким ўзи истаган, ёки орзу қилган ёки ўзича яхшилик деб тасаввур қилган бирор нарсасини ўз олдига мақсад қилиб қўймаган бўларди”.  Ибн Сино ўз асарларида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва биродарлик каби ғояларини тарғиб қилади, киши ҳаётида чин дўстлик эътиқод сифатида улуғланишини кўрсатади. Дўстликка таъриф бериб у қуйидагиларни ёзади: “Дўстлик инсонга хос бўлган шундай бир хислатдирки, бунда бошқа бировга яхшилик исталади, бунда инсон яхшиликни аввало дўстлари учун истайди, Дўст бу яхши кўрувчидир. Дўст ўз дўстининг хурсандлигида ҳам, бахтсизлик кезларида ҳам қайғу ва шодлигига шерик бўлади”  Дўстликнинг ташқи кўриниши аломатларига тўхталиб, Ибн Сино уни уч турга бўлади: биринчиси, суҳбатлашиш бўлиб, бу дўстликнинг шундай ҳолатидирки, бунда икки киши ҳозирлигининг вақт узунлигини билдиради. Иккинчиси, қувонч бўлиб, бу учрашувдаги лаззатни билдиради. Учинчиси, боғланиш бўлиб, бу никоҳ орқали боғланишни билдиради.  Ибн Сино ўзининг “Уй-жой тутиш тадбири” ҳақидаги асарида аёлларнинг ўн етти хислатини санаб кўрсатади; буларга дастлаб аёл оқила ва иймонли, шарм-ҳаёлик ва ор-номуслик, дидли ва фаросатлик, ораста, ўз эрига садоқатли, фарзанд кўра оладиган, итоаткор, дилкаш, бехархаша, покиза, вазмин, мулойим ва ўзини тутиб олган жиддий ва улуғвор, ҳар бир хатти- ҳаракатида яхши хислатлари сезилиб турадиган тежамкор, эрининг оғир дамларида унга малҳам бўла оладиган мушфиқу меҳрибон бўлиши керак.  Демак, Ибн Сино бу ерда аёлнинг донолигини кўкларга кўтариб мақтайди. Унингча, агар аёл оқила бўлса, ўз эрининг ишончли дўсти ва ҳамдарди бўла олади, у бевафоликни қоралайди, оилани ҳалокатга олиб борадиган сабаб ўша бевафолик, дейди. Инсон ўз хатти-ҳаракатларида эркин эмас, деган нотўғри хулқ-атвор ҳомийлари фикрига қарши ўлароқ Ибн Сино киши доимо эркин ва озод ҳаракат қилиши лозим, ўз ҳатти- ҳаракатлари учун инсонга масъулият, бурч юклатилган, дейди.  Инсонда, дейди у, яхши ва ёмон майллар мавжуд бўлади ва инсон ўз характерини шакллантириб боради, агар яхшилик фазилати мойиллик инсон табиатини гўзаллаштирса, ёмонликка мойиллик эса унинг хулқини тубанлаштиради, яъни маънавий қашшоқликка олиб келади.  Ёш авлодга таълим-тарбия бериш масалаларига Ибн Синонинг муносабати қизиқарли ва ибратлидир. Улар жуда илғор ва ҳозирги замон педагогик қарашларига яқиндир. Ибн Сино Шарқ олимлари ичида биринчилардан бўлиб тарбиялаш услублари баёни ва тизимини берган. Бу масалаларга унинг “Тадбир ул- манозил” рисоласи, “Тиб қонунлари” асари, “Китоб аш-шифо” фалсафий асари ва бошқа кўплаб таърифлари бағишланган.  Абу Али ибн Сино асарларида камолотга эришишнинг биринчи мезони-маърифатни эгаллашга даъват этади. Чунки илм-фан инсонга хизмат қилиб, табиат қонунларини очиб авлодларга етказиши керак. Бу мақсадга етишиш учун инсон қийинчиликлардан қўрқмаслиги зарур, дейди у:  “ Эй,биродарлар!Одамларнинг ботири мушкулотдан қўрқмайди. Камолот ҳосил қилишдан бош тортган киши одамларнинг энг қўрқоғидир ”.  Зеро,  Инсон феъл-атворидаги қизиққонлик, мунофиқлик, таъмагирлик, зулмкорликка, ўғрилик ва алдамчиликка мойиллик, ўзининг ҳаю-ҳавасларини қондириш истаги, эҳтиросларга берилиш, ҳайвоний ҳирслар – буларнинг барчасини Ибн Сино бузуқ ниятли “дўстлар” деб атаган. Ибн Сино инсон ўзининг “жиловини” мана шундай “дўстлар”нинг қўлига топшириб қўймаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантиради. Инсон доимо улардан юқорироқ туриши, доимо ақл-идроки доирасида одимлаши лозим – шундагина у ўз дўстларини тўғри йўлдан бошлаб боради. Улар сени ўзларига бўйсундириб олмасларидан аввалроқ, - дейди Ибн Сино, - сен уларни ўзингга бўйсундиришинг лозим.  Олим даъват қилган йўлига намуна ўлароқ ўз давридаги мавжуд фан тараққиётининг барчасини эгаллайди, илм йўлида қанчалик машаққат чекмасин у ўз илмини ҳали жуда оз деб ўйлайди ва камтаринлик билан: Ҳеч бир гап қолмади, маълум бўлмаган, Жуда оз сир қолди мавҳум бўлмаган. Билимим ҳақида чуқур ўйласам, Билдимки ҳеч нарса маълум бўлмаган, - дейди.  Ибн Сино одамларга, дунёда инсоннинг ҳаёти абадий эмаслигини, шундай экан, у бемаъни ишларга ўз вақтини сарфламасдан, уни тежаши, умрининг ҳар дамидан унумли фойдаланиши кераклигини уқтиради.  Олим ўзининг ғоявий душманлари дағдағасидан қўрқмайди, доимо уларнинг жоҳиллиги, нодонлигини фош қилувчи сатрлар битиб унда жоҳиллиги ва аҳмоқлиги туфайли ўзини доно, деб биладиган нодонлар билан муносабатда бўлганингда сен ҳам ўзингни эшак деб ҳисобла, чунки дунёда яшаётган ҳар бир киши ўзини улар олдида эшак каби тутмаса, эшаклиги ҳаддан ошиб кетган бу гуруҳлар уни кофирга чиқарадилар деб қуйидаги рубоийни битган: Ўзни доно билган бу уч-тўрт нодон, Эшак табиатин қилур намоён. Булар суҳбатида сен ҳам эшак бўл, Бўлмаса “кофир” деб қилишар эълон.  Ибн Сино бундай маърифатсиз кишилар билан мулоқотда ўзларида пайдо бўлган ақлий фикрларни барчага, айниқса, ҳали илмий, тўғри мулоҳаза юритишга қодир бўлмаган кишиларга айтмасликни уқтиради ва шундай йўл тутишни маслаҳат беради.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha