Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 1.0MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 17 Iyul 2023
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Informatika va AT

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Адаптив кўп режимли радиочастота занжирлари

Sotib olish
Адаптив кўп режимли радиочастота занжирлари Режа 1. Кўп диапазонли абонентлар қурилмалари учун кириш радиочастоталар (РЧ) модуллари 2. Калитлар ва дуплексерлардан фойдаланиладиган КРЧМни ишлатилиши вариантлари 3. Калитлар ва дуплексерлардан фойдаланиладиган КРЧМни ишлатилиши вариантлари 4. РЧ функционал тугунлар ва радиокомпонентлар 5. Тақсимлаш панеллари, Преселекторлар, Кабелли туташмалар, жамперлар, Полосавий РЧ фильтрлар, Оралиқ частоталар фильтрлари Кўп диапазонли абонентлар қурилмалари учун кириш радиочастоталар (РЧ) модуллари Мобил телефон маълумотларни алмашлаш функцияларини бажаришдан ташқари, видеомаълумотларни юқори сифатли акс эттириш, етарлича маълумотлар ҳажмларини киритиш ва сақлаш ва камида Internetга уланиш масаласини ечиш учун маълум ҳисоблаш қувватини таъминлаши керак. Мобил алоқа замонавий кўп диапазонли ва кўп режимли қурилмаларини ишлаб чиқиш, уларда кечадиган жараёнларни тўғри таҳлил қилиш ва архитектурани танлашни талаб қилади. Бу олиб юриладиган қурилмаларнинг нархи, қуввати, ўлчами ва ишчи характеристикаларига қўйиладиган талабларни бажарилиши учун зарур. Бундай кўп функцияли қурилмалар GSM, GPRS, EDGE, WCDMA, HSPA, LTE, Bluetooth, WLAN локал тармоқлар, GPS позициялаш тизимлари, радио ва ТВ қабул қилиш имкониятлар Бундай қурилма кичик вазн, ҳажм, энергия истеъмоли ва нархга эга бўлиши керак. Бундай натижаларга эришиш учун турли диапазонлар ва стандартларда ишлатиладиган функционал тугунларни максимал бирлаштириш, РЧ блоклар комбинацияланган архитектуралари, асл частоталар режаларидан фойдаланиш зарур. Ҳаракатдаги объектлар билан алоқа тизимлари (ҲОАТ) замонавий кўп диапазонли абонентлари қурилмалари (АҚ) киришида кириш РЧ модуллари (КРЧМ) қўлланади. Уларнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат: - қабул қилиш/узатиш трактларини ажратиш ва боғланишини таъминлаш; - уларга антеннани улаш. Бугунги кунда интеграл вариантларда иккита турлардаги қайта улаш ва фильтрлаш модуллари - ASM (Antenna Switch Module) антенналарни коммутациялаш модуллари ва FEM (Front End Module) РЧ тракт кириш модуллари чиқарилади. Агар модуль полосали фильтрлаш элементларига эга бўлмаса, у ASM антенналарни коммутациялаш модули дейилади, агар модуль полосали фильтрлаш элементларига эга бўлса, FEM РЧ тракт кириш модули дейилади. Баъзан интеграл кириш РЧ блок таркибига қабул қилиш трактининг кам шовқинли кучайтиргичи (КШК) ва узатиш трактининг чиқиш қувват кучайтиргич (ҚК) киритилади. РЧ блокда ишлатиладиган модулнинг турини танлаш аниқ бир ишланмага ва ишлатиладиган қурилмаларнинг параметрларига боғлиқ. Учта диапазонли GSM ASM антенналарни коммутациялаш модули ва FEM РЧ тракт кириш модули КРЧМда қўлланадиган асосий функционал тугунлар антенналар, РЧ калитлар дуплексерлар ҳисобланади. Турли асосий тугунлар сонига эга бўлган кириш РЧ модулларининг турли конфигурациялари таклиф этилиши мумкин. Калитлар ва дуплексерлардан фойдаланиладиган КРЧМни ишлатилиши вариантлари Дуплексер (Duplexer) – частота бўйича сурилган, лекин битта ишчи частоталар диапазонида ишлайдиган қабул қилиш ва узатиш трактларини ажратиш учун ишлатиладиган қурилма ҳисобланади. Қабул қилиш ва узатиш трактларини ажратиш учун дуплексерлар билан бир қаторда диплексерлар ҳам ишлатилади. Диплексер (Diplexer) ёки частотавий ажратиш блоки турли частоталар диапазонларида, масалан, GSM900 ва GSM1800 диапазонларида ишлайдиган трактларни ажратиш учун ишлатилади. Комбайнерлар (Combiner) ёки сигналлар сумматорлари бир неча узаткичларни битта умумий антеннага бир вақтда ишлаш имкониятини таъминлаш учун мўлжалланган.РЧ функционал тугунлар ва радиокомпонентлар Тақсимлаш панеллари (Distribution Panel) сезгирлик йўқотилмасдан бир неча қабул қилгичларни битта антеннадан параллел ишлашини таъминлайди ва қабул қилинадиган сигнални антеннналар кабелида йўқотилишини компенсациялайди. Тақсимлаш панелининг кучайтиргичи юқори ўта юкланиш қобилиятига эга бўлиши керак ва ёнма-ён илайдиган узаткичлардан қувватли ҳалақитлар таъсир қилганда тўйиниш режимига ўтмаслиги керак. Тақсимлаш панеллари Преселекторлар (Preselector) қабул қилгич киришида сигнални дастлабки фильтрлашни таъминлаш учун мўлжалланган. Преселекторни ўрнатиш қабул қилиш антеннаси радиочастоталар ҳалақитларининг юқори даражаси бўлган жойларда ёки кўп сонли ишлайдиган узаткичларнинг бевосита яқинида бўладиган ҳолларда зарур бўлади. Преселекторлар ўтказиш полосасида кичик сўнишни (0,5 - 1 дБ) ва ташқи полосали ҳалақитларни сезиларли сўндиришни (40 - 90 дБ) таъминлайди. Преселекторлар Кабелли туташмалар, жамперлар Кабелли туташмалар ёки амалда асосан оддий жамперлар дейиладиган боғлаш кабеллари (jumper cable) радиочастотавий улагичлар билан армирланган кичик йўқотишларга эга бўлмаган унча катта бўлмаган узунликдаги эгилувчан радиочастотавий кабеллар бўлаги ҳисобланади. Жамперлар алоқа тизимларида радиоқурилмаларнинг турли блоклари ва қурилмаларини улаш, фидерларни антенналарга ёки қабул қилгич-узаткичларга улаш учун мўлжалланган. Саноатда тайёрланадиган сифатли жамперларнинг қатор ўзига хос хусусиятларини айтиб ўтиш мумкин:  Ишлаб чиқаришда ҳар бир жампер тестланади ва ҳужжат билан жиҳозланади;  Улагичлар (разъемлар) кабелларнинг ичик ва ташқи ўтказгичларига кавшарланади;  Жамперларни атроф-муҳитнинг таъсиридан қўшимча ҳимоялаш керак эмас. Полосавий РЧ фильтрлар Ҳаракатдаги алоқа қурилмалари РЧ блокларининг киришларида полосавий фильтрлар (Bandpass Filter) қўлланилади. Замонавий сирт- акустик тўлқин (САТ) фильтрлари керамик фильтрларга қараганда гетеродин частоталари ва ўзгартиришнинг иккинчи даражали (симметрик частота) маҳсулотларини сўндириш бўйича афзалликларга эга. Бошқа ҳал қилувчи омил кичик киритиладиган йўқотишлар (Insertionattenuation, Insertionloss) ҳисобланади, уларнинг одатдаги қийматлари 2 - 3 дБни ташкил этади. Характеристикаларининг ўта тик фронти туфайли САТ фильтрлар қўшни канал бўйича юқори селективликка эришишга имкон беради. Оралиқ частоталар фильтрлари Ҳозирги вақтда оралиқ частоталар (Intermediate Frequency) учун фильтрларнинг кенг диапазони чиқарилади. Профессионал иловалар учун фильтрлар герметик керамик корпусларда чиқарилади. Улар жуда кичик киритиладиган йўқотишларга (1,6-3 дБ), характеристикаларнинг юқори ҳарорат бўйича стабиллигига эга. Пластмасса корпусларда чиқариладиган арзонроқ САТ фильтрлар 11-12,5 дБларга етадиган катта йўқотишларга эга. Бу қурилмалар нарх/сифат нисбати бўйича, масалан, тежамли абонентлар қурилмалари оммавий бозори учун РЧ блокларини лойиҳалашда жуда ўзига тортади.
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Raqamli tugunlarning asosiy ko‘rinishlari va sintezlash tartiblari
  • Yarim o‘tkazgichli xotira qurilmalarining vazifalari va parametrlari
  • Ketma-ket qurilmalarning vazifalari va parametrlari
  • Kombinatsion qurilmalarning vazifalari va parametrlari
  • 3d-max dasturida obektlarni yaratish

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский